Yangi Keles @ykeles_official Channel on Telegram

Yangi Keles

@ykeles_official


t.me/ykeles_official - Официальный новостной канал об Узбекистане а также главные новости в городе Келес.

ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️

Yangi Keles (Uzbek)

Yangi Keles Dmitry Kozlov, the official Telegram channel of the beautiful city of Keles, located in Uzbekistan. Stay up to date with the latest news, events, and developments in Keles and across Uzbekistan. From important government announcements to local community updates, Yangi Keles provides a comprehensive coverage of all the major news stories that matter to the residents of Keles. Join the channel now to never miss out on any important information. Discover the beauty and richness of Keles through the eyes of Yangi Keles! ❗️

Yangi Keles

13 Jan, 20:44


14-yanvar - Vatan himoyachilari kuni

O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganining 33 yilligi hamda Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan harbiy xizmatchilar va huquqni muhofaza qilish organlari xodimlari hamda davlat xizmatchilarini samimiy muborakbod etamiz.

Sizlarga mustahkam sog‘lik, tinchlik-xotirjamlik va faoliyatingizda ulkan zafarlar tilaymiz.

Yangi Keles

O‘zbekiston armiyasi!


Sheʼr muallifi va ijrochisi: Anvar Mirzo

Yangi Keles

13 Jan, 20:21


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы военнослужащих и сотрудников правоохранительных органов в связи с 33-летием Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Родины"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Yangi Keles

13 Jan, 20:19


Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Абу-Даби шаҳрига келди

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в город Абу-Даби с официальным визитом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Yangi Keles

13 Jan, 17:01


#иқтибос

​​Инсоннинг муваффақият сари йўлини тўсувчи буюк тўсиқ унинг миясида жойлашган. Фикр доирангизни кенгайтиринг, шунда ўз ҳаётингизни ҳам кенгайтирасиз. Ички тўсиқларингизни йўқ қилинг, шунда ҳаётингизда пайдо бўладиган тўсиқларни ҳам парчалаб ташлаган бўласиз.

Стив Жобс

Yangi Keles

Yangi Keles

12 Jan, 16:53


#машҳурлардан

Агар сиз омад чўққисига чиқишни хоҳласангиз, унда ўзингиздаги уйқучанликни, дангасаликни, қўрқувни, нафратни, ишончсизликни жарликка улоқтиринг. Энди чўққига марҳамат.

Жеки Чан


Yangi Keles

Yangi Keles

12 Jan, 09:08


🔰🔰🔰



Агар сен орзуларингни рўёбга чиқаришга уринмасанг, бирор киши ўзининг орзуларини рўёбга чиқаришда сендан фойдаланади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”



Зиёлилар муаммо содир бўлгач, уни ҳар қилишни чорасини топадилар. Даҳолар эса муаммо содир бўлмай туриб, унинг олдини оладилар.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

Yangi Keles

Yangi Keles

12 Jan, 08:50


👤Айни кунларда ижтимоий тармоқларда турли рақамлардан фирибгарлар телефон қилиб, мулоқот жараёнида пластик картадаги пулларни "ечиб" олаётгани ва ҳатто, 100 миллион сўмгача фуқаролар номига онлайн кредит олаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

🛡Киберхавфсизлик бўйича мутахассис ҳолатга ойдинлик киритди.

Yangi Keles

Yangi Keles

11 Jan, 17:13


📌Жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишига берилган вақтинчалик рухсат энди доимий бўлади.

Икки йил олдин вақтинча жорий қилинган ушбу тартиб натижасида таксичилар сони 6 баробар ошиб, 457 мингга етди.

Yangi Keles

Yangi Keles

11 Jan, 10:19


📣 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун www.uzbekistan2030.uz порталига жойлаштирилди.

❗️Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилаётган айрим муҳим чоралар билан қуйидаги инфографикада танишишингиз мумкин.

Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

🫂 Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз. 🔈

Yangi Keles

Yangi Keles

11 Jan, 10:10


#Кун_ҳикмати

Биз ўзимизни англаб, кимлигимизни, мақсадимизни, қарашларимизни тушунишни билмас эканмиз, ҳеч кимдан ўзимизга нисбатан ҳурмат ёки эътиборни талаб қилишга ҳақли эмасмиз!

Ҳаётда бахтли бўлишни истар эканмиз, биринчи галда ўзимизни ҳурмат қилишимиз шарт.


Yangi Keles

Yangi Keles

11 Jan, 10:05


#кун_ҳикмати

Фақат тажрибагина бизни ҳаёт неъматларини қадрлашга ўргатади.

Иоганн ГЁТE


Yangi Keles

Yangi Keles

11 Jan, 09:56


Ўзингизни муҳим шахс деб ҳисобламанг.

Дунё сиз бўлсангиз ҳам бўлмасангиз ҳам тураверади. Оилангиз, фарзандларингиз сиз вафoт етгандан кейин ҳам яшайверишади. Ишларингиз сизсиз ҳам битаверади. Барчасини зиммангизга олиб ўзингизни қийнайверманг. Умрингиз қандай ўтганини ҳам билмай қоласиз. Ташлаб қўйинг, вазифаларни тақсимланг, атрофингиздагилар учун эмас ўзингиз учун ҳам яшанг. Уларни ўзингизга боғлаб қўйсангиз ишонинг, сиздан кейин кўпроқ қийналишади. Қўйиб беринг, уларни ҳам ҳаракат қилишга ўргатинг, ишларингиз сиз бўлмасангизда юраверадиган холатга келсин. Вақтингизни, кучингизни охиратингиз учун ҳам сарфлаб туринг. Ишонинг ҳаммаси яхши бўлади.

Ориф Таскиннинг "Ҳаёт менга шуни ўргатди"

Yangi Keles

Yangi Keles

11 Jan, 08:07


#Инфографика

Текширувлар қандай ўтказилади?

Ушбу инфографика ёрдамида тадбиркорлар фаолиятидаги текширувлар жараёни ҳақида билиб олинг ва ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг!

Yangi Keles

Yangi Keles

10 Jan, 13:00


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев завершил свой краткосрочный трудовой отпуск.

Facebook|Instagram|X

Yangi Keles

10 Jan, 10:51


#кун_ҳикмати

Ҳар бир инсоннинг қадр-қиймати ўз ишини қандай бажараётгани билан ўлчанади. Ҳалол меҳнат инсонни улуғлайди.

Абу Райҳон Беруний



Yangi Keles

Yangi Keles

10 Jan, 09:16


#suv
#Toshkent_viloyati

Toshkent viloyati ichimlik suvi bilan ta’minlanganlik darajasi bo‘yicha 79,9% (2025-yil yanvar holatiga) tashkil etmoqda.

Yangi Keles

Yangi Keles

09 Jan, 18:54


Зиёлиси якдил ва яктан бўлмаган эл - саҳрода адашган карвонга ўхшайди...

Ҳақиқатни айтишдан қўрқсанг, гапирма. Гапирдингми, унда ҳақиқатни айт!

Умр - хатолар, адашишлар бекатлари йиғиндиси.

Ҳаётда ҳар кимнинг ўз саҳнаси бор. Лекин ҳамма гап - унда қандай намоён бўлишда.

Ашурали Жўраев,
“Саҳифага сиғмаган сатрлар” китобидан.

Yangi Keles

Yangi Keles

09 Jan, 16:29


#буюклар_бисотидан

🎗 Инсоннинг тавба-тазарруга бўлган эҳтиёжи ҳеч қачон йўқолмайди.

🎗 Майда одамлар орасида майдалашасан. Катта одамлар орасида эса ўзинг ҳам ўсасан.

🎗 Инсон курашчи демакдир.

🎗 Яшашга ва эркинликка ҳар куни улар учун курашувчи одамгина лойиқдир.

🎗Ўзим тўғримдаги билимсизлигим лаҳза сайин ошиб бормоқда.

🎗 Айтишларича, икки қарама-қарши фикр орасида ҳақиқат ётар эмиш. Асло бундай эмас, уларнинг орасида муаммо ётади.

🎗 Нафрат фаол норозилик туйғуси, ҳасад эса, аксинча, суст норозилик ҳиссидир. Шу боис ҳасаднинг қисқа фурсатда нафратга айланишидан ҳайратланмаслик керак.

🎗Ҳаммага бирдек ёқиш истаги энг кулгили истакдир.

🎗Чорак соат давомида товланиб турган камалакни пайқамай қўядилар.

Иоганн Вольфганг Гёте

Yangi Keles

Yangi Keles

09 Jan, 10:56


📅 2025-yil "Ochiq byudjet" portalida jamoatchilik ishtirokida o‘tkaziladigan loyihalar taqvimi e'lon qilindi

Unga ko‘ra:

🔖Yanvar oyida 2024-2025-o‘quv yili uchun "Mening maktabim" loyihasi bo‘lib o‘tadi. Ovoz berish 13-17 yanvar kunlari o‘tkaziladi.

Loyihaning 2025-2026-o‘quv yili uchun mavsumi oktyabr oyiga mo‘ljallangan. Loyihalarni kiritish 1-10-oktyabrda, ovoz berish esa 21-30-oktyabr kunlari bo‘ladi. 

🔖 "Tashabbusli byudjet"ning 1-mavsumi fevral-mart oylariga mo‘ljallangan. Loyihalarni kiritish 1-20-fevralda, ovoz berish esa 11-20-mart oralig‘ida bo‘ladi.

Loyihaning 2-mavsumi iyul-avgust oylarida bo‘lib o‘tadi. Loyihalarni kiritish 15-iyuldan 3-avgustgacha, ovoz berish 22-avgustdan 31-avgustgacha etib belgilangan.

🔖 "Mening bog‘im" loyihasi aprel oyida o‘tkaziladi. 1-10-aprelda loyihalarni kiritish, 21-30-aprelda esa ovoz berish bo‘lib o‘tadi.

🔖"Mening bog‘cham" loyihasi iyun oyida o‘tkaziladi. Loyihalar uchun ovoz berish jarayoni 1-10-iyun kunlariga belgilangan.

Yangi Keles

Yangi Keles

09 Jan, 09:29


#кун_ҳикмати

Инсон ота-онасидан қолган мерос билан бой бўлмайди. Тақдирида ёзилган бойлик билан бой бўлади.

Фарзандларингизга бойлик эмас,  порлоқ келажак  олиб берингки, бу келажак пойдевори билим бўлсин!


Yangi Keles

Yangi Keles

04 Jan, 05:13


🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Biznes va tadbirkorlik oliy maktabida 2024-2025-o‘quv yili uchun quyidagi mutaxassisliklar bo‘yicha qishki qabul davom etadi:

⬛️ MBA - Global menejment
⬛️
MBA - Moliya
⬛️
MBA - Kichik biznes va tadbirkorlik
⬛️
MBA - Raqamli iqtisodiyot
⬛️
PM - Loyiha boshqaruvi

🖊 Oliy maktabda magistratura mutaxassisliklari orqali kasbiy rivojlanish va ilmiy darajangizning oʻsishi singari qator imkoniyatlarga ega boʻlishingiz mumkin.


➡️Biz sizlarga:
🟡 Sifatli ta’lim;
🟡 Chet elda amaliyot qilish;
🟡 Tajribali professor-oʻqituvchilar;
🟡 Jahon standartlari asosidagi darslar;
🟡 Innovatsion ta’lim uchun yetarli resurslar;
🟡 Xorijiy mutaxassislar bilan networkingni taklif etamiz!

❗️ Nomzod oliy taʼlim muassasasining bakalavr darajasini tamomlagandan keyin kamida 3 yil ish stajiga ega bo'lishi shart.

✔️ O‘qishga hujjat topshirish elektron shaklda
Oliy maktabning veb-sayti orqali har kuni 24 soat mobaynida amalga oshiriladi.

🖥 Hoziroq hujjatlaringizni yuboring va o‘z joyingizni band qiling!

#GraduateSchool #HigherEducation #BusinessEducation

🔝 Web-site |🔝Facebook | 🔝 Instagram | 🔝 Youtube

Yangi Keles

03 Jan, 13:33


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими такомиллаштирилади

“Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-465-сон, 30.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, дала четлари ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидаги янги тартиб жорий этилади:

🔘 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ташкил қилиш бўйича:

🔹Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига дала четларида ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида маҳсулот етиштириш, қишлоқ хўжалиги субъектларига уруғ ва кўчатлар етказиб бериш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни экспортга йўналтиришни ташкил қилиш вазифаси юклатилади;

🔹Агентлик йил давомида даромадли экинлар экиш ва уларни экспорт қилиш учун мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларнинг талабларини ўрганади.

🔘 дала четларидан самарали фойдаланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича:

🔹ички фитосанитария сертификати бир йил давомида бепул берилади;

🔹дала четларига экилган “in-vitro” усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатларининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир мевали пайвандтагли кўчатга 25 минг сўмдан ошмаган ҳолда Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан белгиланган тартибда субсидия ажратилади.

Yangi Keles

Yangi Keles

03 Jan, 10:30


Prezident Shavkat Mirziyoyevga banklar ishtirokida mahallalarda aholi bandligini ta’minlash va daromadli qilish chora-tadbirlari bo‘yicha axborot berildi.

🟢2025-yilda jami 5 million 200 ming nafar, jumladan, banklar tomonidan 3 milliondan ziyod aholini band qilish rejalashtirildi.

🟢Aholi bandligini ta’minlashga qaratilgan “mahalla loyihasi” dasturi doirasida ajratiladigan 1 milliard dollar kredit resurslari banklar va hududlar kesimida taqsimlandi.

🟢2025-yil 1-fevralga qadar tuman banklari filiallarida mahallabay ishlash bo‘limlari tashkil etilib, ularga “mahalla bankirlari” tayinlanadi. Shuningdek, har bir mahallada ular bilan birga ishlaydigan “yordamchi-agentlar” tanlab olinadi.

🟢online-mahalla.uz”, “bank-kredit.uzva soliq.uz axborot tizimlari integratsiya qilinib, mas’ullarga yuklatilgan vazifalar ijrosi kunlik tahlil qilib boriladi.

👉batafsil

Yangi Keles

Yangi Keles

02 Jan, 15:50


🚯 Atrof-muhitni chiqindiga to‘ldirgan blogerga chora ko‘rildi

Ijtimoiy tarmoqlarda “Jasjan” nomi bilan mashhur bloger Jasurbek Shodiyev tomonidan olingan Toshkent tumani Hasanboy dahasida hayot uchun xavfli holat aks etgan video tarqaldi. Bu video ijtimoiy tarmoq foydalanuvchilarining keskin e’tirozlariga sabab bo‘ldi.

Mazkur holat Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi va Toshkent shahar IIBB masʼullari tomonidan o‘rganildi. Natijada fuqaro J.Sh. atrof-muhitni ifloslantirib, belgilanmagan joyga chiqindi tashlash bilan bog‘liq huquqbuzarlikni qasddan, jamoaviy sodir etgani ma’lum bo‘ldi.

Unga nisbatan Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi Kodeksning  91-modda 1-qismi bilan bayonnoma rasmiylashtirilib, huquqbuzar bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari — 1 million 875 ming so‘m miqdorida jarimaga tortildi.

Yangi Keles

Yangi Keles

01 Jan, 16:41


no comment | Yangi yil muborak bo'lsin!
#1jan #uzbekiston24

Yangi Keles

Yangi Keles

31 Dec, 18:52


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Yangi Keles

31 Dec, 10:43


Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йилдаги ташқи сиёсий тадбирларга, давлат ва жамият ҳаётига дахлдор воқеаларга бой бўлган серқирра фаолияти факт ва рақамларда

Yangi Keles

Yangi Keles

31 Dec, 05:55


#Tabrik

Toshkent tumani hokimi Sardorbek Ergashevning tuman aholisiga Yangi yil tabrigi.

👉Batafsil

@Sardorbek_Kadirovich

Yangi Keles

30 Dec, 15:12


❗️“Ижтимоий карта” тизимини жорий этиш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш молиявий агент вазифасини бажарувчи резидент тижорат банклари томонидан амалга оширилади.

Бунда:

барча фуқаролар учун дастлаб электрон ижтимоий карта муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади;

банк картаси шаклидаги ижтимоий карта фуқароларнинг хоҳишига кўра муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади.

Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризалар қуйидагилар орқали тақдим этилади:

ЯИДХП (my.gov.uz);
“Ижтимоий карта” мобил иловаси;
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда алоҳида ҳолларда ижтимоий ходимлар;
молиявий агент.

Ижтимоий картани самарали амалиётга татбиқ этиш ҳамда “Ижтимоий карта” АТ ва мобил илованинг лозим даражада ишлашини таъминлаш мақсадида:

▪️2025 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий карта” АТ ва мобил иловани техник қўллаб-қувватлаш ижтимоий карта бўйича тўлов хизматларини кўрсатувчи тўлов ташкилотининг туну-кун фаолият кўрсатадиган техник хизмати томонидан амалга оширилади;

▪️ 2025 йил 1 февралдан ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича Агентликнинг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи “1070” қисқа рақамли ва туну-кун фаолият кўрсатадиган хизмати (“Ишонч телефони”) фаолияти тест режимида йўлга қўйилади.

Yangi Keles

Yangi Keles

30 Dec, 14:51


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (892-сон 27.12.2024 й.) билан “Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

🔰 Низом фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш, шунингдек, камбағал оила фарзандларига таълим олишлари учун ўқув жиҳозлари ва қуроллари, спорт кийимларини харид қилиш, кекса фуқароларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини белгилайди.

🗓 Белгиланган тартибда танлаб олинган уч нафардан фаол нуронийларга яшаб турган жойи бўйича 5 тадан камбағал оила олти ой муддатга бириктирилади.

🏢 Фаол нуронийлар бириктирилган оилалар билан ишлашда “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

📝“Нуроний” жамғармаси ва танлаб олинган фаол нуронийлар ўртасида фаол нуронийларни рағбатлантириш мақсадида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар расмийлаштирилади.

Танлаб олинган фаол нуронийлар уларга юкланган вазифаларни бажаришлари учун “Нуроний” жамғармаси томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида рағбатлантирувчи тўловлар уларнинг розилигига кўра банк пластик карталарига тўлаб берилади.

Yangi Keles

Yangi Keles

30 Dec, 14:06


#Shukuh

Keles Markaziy sayilgohda bayram shukuhi


Yangi Keles

Yangi Keles

28 Dec, 16:23


Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилиши билан танишди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Yangi Keles

28 Dec, 10:50


🎄Mahallalarda yangi yil shukuhi!

❄️Bayram sovg'alari, bolajonlar uchun eksklyuziv sayohat, qorbobo va qorqiz, unutilmas lahzalar!

📌Toshkent tumani

Yangi Keles

Yangi Keles

28 Dec, 10:18


Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ҳудудидаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишмоқда

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Yangi Keles

28 Dec, 08:36


#Тошкент_ҳақиқати_минбари
#Йил_сарҳисоби

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2024 йил 28 декабрь сонида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳоли ҳаётида акс этаётган реал натижалари ҳамда Йил сарҳисобига доир  "ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ: ФАРОВОН ҲАЁТ ВА ЮКСАК МАРРАЛАР УМИДИ" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Яна саноқли кунлардан сўнг 2024 йил ҳам тарихга айланади. 

Одатда, йил сўнгида ўтган кунларни сарҳисоб қилиш, уларга реал ва ҳаётий хулосалар ясашнинг ҳосияти каттадир. Бу, кўп жиҳатдан, келгуси йилдаги мақсад-вазифаларни аниқ чамалаш ҳамда тўғри белгилаш имконини беради.

👉👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈👈

@haqiqatonline_24

Yangi Keles

28 Dec, 08:27


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишининг биринчи босқичи доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с проводимой работой в рамках первого этапа строительства Нового Ташкента.

Facebook|Instagram|X

Yangi Keles

27 Dec, 14:32


#Сўровнома_2024

Тошкент вилоятида йилнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича жамоатчилик сўровномаси давом этмоқда.
👇👇👇
"ЙИЛ ҲОКИМИ" ГА ОВОЗ БЕРИНГ!

Yangi Keles

27 Dec, 13:44


❗️Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 6 кун дам олади

Президент қарори билан 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

28 декабрь, шанба — 6 кунликлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

2 январь, пайшанба — 6 кунликлар учун дам олиш куни, 5 кунликлар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

Yangi Keles

Yangi Keles

26 Dec, 17:26


#Сўровнома_2024

Тошкент вилоятида йилнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича жамоатчилик сўровномаси давом этмоқда.
👇👇👇
ЭНГ ФАОЛ СЕКТОР РАҲБАРИГА ОВОЗ БЕРИНГ!

Yangi Keles

26 Dec, 07:04


#Янгилик

ЭКО БEЛГИЛАР!

Тошкент тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Нилуфар Убайдуллаева томонидан табиатни муҳофаза қилиш ва унга ғамхўрлик қилиш эко белгилари лойиҳаси жорий этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги 27.05.2019 йилдаги 434-сон қарорига асосан мактабгача таълим муассасаларида “Эколог болажон” дастурини жорий этиш ва “Экологик йўлакчалар” ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, “Она табиат” мавзусида очиқ ҳавода таништирув соатлари ўтказилади.

📌Мазкур лойиҳа Тошкент туманининг 9-сон Давлат мактабгача ташкилотида тажриба сифатида ишлаб келмоқда.

Юртимизнинг ҳар қарич ери олтинга тенг. Унинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувлари ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Мана шундай бетакрор гўзалликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш ҳар биримизнинг унутилмас бурчимиздир.

Yangi Keles

Yangi Keles

26 Dec, 06:36


ai.lex.uz — сунъий интеллект жавоб беради

Yangi Keles

Yangi Keles

26 Dec, 03:37


#Хайрли_тонг

Юзлари нурли, кўзларида қувонч, ҳаёт деб аталмиш неъмати ила сийланиб, қалбида, меҳр, дилида, яхшилик, ўнг ва сўлида ҳам, ўй-ҳаёлларида ҳам, бутун борлиғи яхшиликка йўлдош яхшиларим, кунингиз барокатли бошлансин!

Yangi Keles

Yangi Keles

25 Dec, 16:28


#Сўровнома_2024

Тошкент вилоятида йилнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича жамоатчилик сўровномаси давом этмоқда.
👇👇👇
ЭНГ ФАОЛ СЕКТОР РАҲБАРИГА ОВОЗ БЕРИНГ!

Yangi Keles

30 Nov, 16:27


#Bildirish

‼️Hurmatli fuqarolar!

🟢Toshkent tumanida kuz-qish mavsumida
aholining mavjud muammolarini oʻrganish hamda ularni oʻz vaqtida bartaraf etishga qaratilgan SHTAB faoliyati yoʻlga qoʻyilganini bildiramiz!

📍 Agarda xonadoningiz yoki mahallangizda kommunal sohalarda muammolar yoki favqulodda avariya holatlari yuzaga kelsa, zudlik bilan shtab a’zolariga xabar berishingizni so’raymiz.

📌 Shtabning asosiy vazifasi – aholidan kelib tushadigan murojaatlarni tezkor (operativ) ravishda bartaraf etish choralarini belgilash va amalga oshirishdan iborat.

📞 Murojaat uchun tezkor shtab tarkibi va telefon raqamlari:

🟢SHTAB– 70-202-03-88

🔹 Shtab rahbari – Toshkent tumani hokimining qurilish, kommunikasiyalarni rivojlantirish, ekologiya va ko’kalamzorlashtirish masalalari bo’yicha o’rinbosari Sardor Mirsagatov;
📱 Tel.: 99 832-12-48
☎️ Tel.: (71) 203-55-22 (Ichki raqam 704)


🔸 Shtab rahbari o’rinbosari – Toshkent tumani hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar bo‘yicha o‘rinbosari Ibrohim Saidikarimov;
📱 Tel.: 99 824-35-55

🔹 Shtab kotibi – Toshkent tumani hokimligi bosh mutaxassisi Bobur Davlatov
📱 Tel.: 90-996-07-25
☎️ Tel.: (71) 203-55-22 (Ichki raqam 724)

🔥 “Toshkent tumangaz” gaz ta’minoti bo’limi boshlig’i Furqat Mirzaahmedov;
📱 Tel.: 97 705-72-76
☎️ Tel.: 70 202-67-57 (dispetcher)

⚡️ Toshkent tumani Elektr tarmoqlari korxonasi boshlig’i Elyor Usmonxo'jayev;
📱 Tel.: 99 817-47-49
☎️ Tel.: 78 150-26-53 (dispetcher)

🚰 Toshkent tumani Suv ta’minot bo’limi boshlig’i Norsaid Niyozov;
📱 Tel.: 97 772-96-96
☎️ Tel.: (95) 145-01-99 (dispetcher)

🚰 “Musaffo Obihayot” MChJ Toshkent tuman bo’limi boshlig’i Dilmurod Hikmatov;
📱 Tel.: 97 701-08-19 ; 97 764-14-44
☎️ (95) 194-38-60 (dispetcher)

🚒 Toshkent tumani Favqulodda vaziyatlar bo’limi boshlig’i Ulug'bek Mahamadjonov;
📱 Tel.: 99 039-10-50
☎️ Tel.: 70 965-63-78 101, 1050 (dispetcher)

♻️ Toshkent tumani Obodonlashtirish boshqarmasi boshlig’i Akromjon Sultonov;
📱 Tel.: 77 016-21-31
☎️ Tel.:70 965-30-00 (dispetcher)

🏭 Toshkent tumani Issiqlik manbai korxonasi boshlig’i Voxid Saidov;
📱 Tel.: 93 505-10-05

📐 Davlat kadastr palatasi Toshkent tumani filiali boshlig’i Otabek Xoldorov;
📱 Tel.:99 885-73-86

☎️ Tuman Telekommunikasiya bog’lanmasi boshlig’i Rustam Mo’min-Axunov;
📱 Tel.: 99 822-10-20
☎️ Tel.: 70 965-68-88 (dispetcher)

🏗 Toshkent tumani Qurilish bo’limi boshlig’i Nodirjon Bazarbayev;
📱 Tel.: 98 313-00-79

🛣 Toshkent tumani Yo’llardan foydalanish unitar korxonasi rahbari Nodir Soipov;
📱 Tel.: 99 842-80-33; 93 394-17-33

Toshkent tumani hokimligi.

Yangi Keles

Yangi Keles

25 Nov, 16:58


25-noyabrdan boshlab Toshkentda "Zo‘ravonlikka qarshi 16 kunlik faol harakat" global kampaniyasi boshlandi. Bu tashabbus Xalqaro ayollarga nisbatan zo‘ravonlikka qarshi kurash kuni munosabati bilan o‘tkaziladi.

Bu kampaniya ayollar va bolalarga nisbatan zo‘ravonlikka barham berish uchun jamiyatning barcha qatlamlari sa’y-harakatlarini birlashtirish zarurligini eslatadi.

Ijtimoiy himoya milliy agentligi ushbu muhim tashabbusni qo‘llab-quvvatlash maqsadida o‘z logotipini olov rangga o‘zgartirdi. Olov rangi — umid, yorug‘lik va zo‘ravonliksiz kelajak ramzidir.

Sizni ham ushbu aksiyani qo‘llab-quvvatlashga, muammoga e’tibor qaratishga va birdamlikni namoyish etishga chorlaymiz. Birgalikda biz dunyoni xavfsizroq qila olamiz! Zero, zo‘ravonlik hech qachon oqlanmaydi!

#ZuravonlikOqlanmaydi #16KunFaollik

📝telegram    💻 instagram  
📝 facebook   🐧 xcom
🎞 youtube     🎖 ihma.uz

Yangi Keles

25 Nov, 16:55


Channel photo updated

Yangi Keles

25 Nov, 13:38


#IQTIBOS

Asl maqsad sen boradigan yer emas, yo'ldagi holatingdir. Hayotning o'zi ham yo'l mashaqqatidan iborat. Maqsadingga yetkaningda esa yo'l poyoniga yetgan bo'ladi. Eng go'zal dam hozir yashab turgan oning. Kecha o'tib ketdi va erta faqatgina hayol.  


Yangi Keles

Yangi Keles

24 Nov, 09:45


📌1 ДЕКАБРДАН ипотека кредитларини расмийлаштириш бошланади!

Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун 120 млн сўмгача, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратиш йўлга қўйилди.

У кимларга, қай тартибда берилади?

Бу жараёнда дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

➡️Батафсил: видеода

Yangi Keles

Yangi Keles

22 Nov, 13:27


🌱 Келажак учун ниҳол экинг!

Тошкент тумани ҳокимининг туман аҳлига МУРОЖААТИ!

⬆️ Батафсил видеолавҳада


Yangi Keles

Yangi Keles

21 Nov, 13:40


❗️Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади

Жамоавий спорт турлари бўйича “Маҳалла лигаси” ва “Мактаб лигаси” мусобақаларини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Давлат ОТМларида спорт клублари ташкил қилиш, улар ўртасида “Талабалар лигаси”, “Вазир кубоги” ва “Ректор кубоги” каби мусобақалар ўтказиб бориш кўзда тутилмоқда.

Жамоавий спорт турлари бўйича миллий лигалар қўллаб-қувватланади. Маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ҳудудий спорт клублари тузилади. “ERP Sport” электрон тизимида иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва селекция қилиш жорий этилади.

Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Таклифга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади. Жалб қилинган ёшлар сони ҳамда эришилган натижаларга қараб, спорт мактаблари ходимларига устама берилади. Шунингдек, инфратузилмадан келиб чиқиб, муассасалар муайян спорт турларига ихтисослаштириб борилади.

Yangi Keles

Yangi Keles

21 Nov, 13:09


Тошкент вилоятида ҳомиладор аёл шифохонада вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Бўка туманида 19 ёшли аёл ва унинг ҳомиласи шифокорлар айби билан нобуд бўлгани айтилган видеолавҳалар тарқалди.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/112253

Yangi Keles

Yangi Keles

20 Nov, 07:46


Президент Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини таъкидлади. Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.

Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

Facebook|Instagram|X

Yangi Keles

20 Nov, 06:19


Бу йил Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор, Ғиждувон туманларида амалга оширилган ишларнинг ижобий натижалари асосида “Камбағалликдан фаровонлик сари” комплекс дастури қабул қилинган эди.

Эндиликда кўп қиррали ёндашувлар асосида камбағал оилаларнинг аъзоларига сифатли таълим бериш, уларни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш, соғлиғини яхшилаш, психологик ёрдам кўрсатиш бўйича индивидуал кўмак бериш пакетлари бўлиши белгиланди.

2025 йилда 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш Вазирлар Маҳкамаси иқтисодий комплексининг асосий вазифаси этиб белгиланади.

Шу мақсадда камбағал оилалар болалари мактабларда чет тили, касб-ҳунар ва IT бўйича бепул билим олиши учун 500 миллиард сўм ажратилади. Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади. Бунга 2 триллион сўм йўналтирилади.

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга жами 46,5 триллион сўм маблағ сарфланади.

Ҳукумат 2030 йилгача ишсизликни халқаро эътироф этилган даража – 5-6 фоиздан оширмаслик бўйича долзарб вазифаларни ҳам самарали ҳал этиши лозимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

Yangi Keles

20 Nov, 06:17


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бошланди.

Кун тартибидан янгиланган Конституциямизга мувофиқ, илк бор қуйи палатада Бош вазир лавозимига номзод ва Ҳукуматнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.

Сўзининг аввалида давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, Ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини таъкидлади.

Бугун мутлақо янги ваколат ва вазифаларга эга бўлган Ҳукумат шаклланаётгани қайд этилди.

Буни Конституция даражасида биринчи марта камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, инвестиция, экология каби муҳим йўналишларда Вазирлар Маҳкамасининг мажбуриятлари белгилаб қўйилгани ҳам тасдиқлайди.

Халқимиз бугун ана шундай ҳал қилувчи масалалар бўйича янги Ҳукуматдан аниқ натижаларни кутмоқда.

Facebook|Instagram|X

Yangi Keles

19 Nov, 08:19


Ҳоким ҳам, кенгаш раиси ҳам, аввало, ўз ҳудудида яшаётган аҳоли манфаатларини етакчи ўринга қўйиб, бир жамоа бўлиб ишлаши лозимлиги қайд этилди.

Айни пайтда Конституцияда белгиланганидек, туман, шаҳар ва вилоятлар миқёсида қонун ҳужжатларини сўзсиз ижро этиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий, маданий ва экологик жиҳатдан ривожлантириш учун ҳокимлар масъул ва жавобгар.

Сенат эса маҳаллий ҳокимлик ва кенгашлар ҳамжиҳат фаолият юритиши, ўзаро муносабатларини тўғри ташкил этиши учун уларга яқиндан ёрдам бериши ушбу жараёнларни тўғри ташкил этишга хизмат қилиши билдирилди.

Президент юқори палатани туман ва шаҳар кенгашларига ҳам ҳокимлар раислик қилмаслиги бўйича ислоҳотга жиддий тайёргарлик кўришга чақирди.

Facebook|Instagram|X

Yangi Keles

19 Nov, 08:18


Маҳаллий кенгашлар фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш Сенатнинг устувор вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди.

Энди халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳокимлар эмас, балки депутатлар орасидан сайланган кенгаш раислари бошчилик қилади. Президентимиз ушбу сиёсий ислоҳот орқали халқимизнинг 30 йиллик орзуси рўёбга чиққанини таъкидлади.

Бу йил ҳокимларнинг 33 та ваколати кенгашларга олиб берилди, яна 17 та ваколатни ўтказиш режа қилинган. Мисол учун, ичимлик суви тарифига устама, давлат объектлари ва бозорларда ижара тўловлари каби жами 7 турдаги маҳаллий йиғимлар миқдорини тасдиқлаш ваколати ҳам маҳаллий кенгашларга ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, кенгаш сўрови ва кенгаш текшируви каби янги механизмлар орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади.

Маҳаллий кенгашлар томонидан ҳар ярим йилда қилинган ишлар бўйича матбуот анжуманлари ўтказиш амалиёти йўлга қўйилса, бу уларнинг фаолиятида ошкоралик ва ҳисобдорликни кучайтириши кўрсатиб ўтилди.

Ушбу чора-тадбирларнинг барчаси мамлакатимизда давлат бошқарувини қуйи бўғинга тушириш, уларни аҳолига яқинлаштириш жараёнлари ортга қайтмас тус олганидан далолат беради.

Facebook|Instagram|X

Yangi Keles

18 Nov, 11:57


❗️Келесда икки Дамас ҳайдовчилари йўл талашиб бир-бирини туртиб юборади натижада иккинчи Дамас ағдарилиб кетади...

Айтишларича, ушбу йўналишли Дамас экан йўловчи талашган дейишмоқда.
@dodasi👇👇

https://t.me/joinchat/QWzanpJkwkJVRtJz

Yangi Keles

18 Nov, 11:48


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Facebook|Instagram|X

Yangi Keles

18 Nov, 11:34


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Facebook|Instagram|X

Yangi Keles

18 Nov, 10:52


#Munosabat

Ijtimoiy tarmoqlarda Piskent tumanida bir guruh qurollangan odamlar hayvonlarni otib oʻldirib yurgani toʻgʻrisida tarqalgan murojaat yuzasidan olib borilgan oʻrganish ishlari toʻgʻrisida "Sevimli" telekanali lavhasida bayon etildi.


➡️ Batafsil

➡️ Кириллда ўқиш

Telegram | 🌐Instagram |📹YouTube  |🌐Website

Yangi Keles

30 Oct, 06:31


#Тошкент_ҳақиқати_минбари

⚡️⚡️Пойтахт яқинида яшнаётган кент


Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига  биноан, "Тошкент  ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолаларини чоп этилиши белгиланган эди.

Газетанинг 2024 йил 30 октябрдаги сонида Тошкент тумани ҳокими  Сардорбек Эргашевнинг ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳоли ҳаётида акс этаётган реал натижаларига доир  "Пойтахт яқинида яшнаётган кент" сарлавҳали мақоласи  эълон қилинди.

Yangi Keles

Yangi Keles

28 Oct, 14:08


#Ана_холос

Хитойда 3 квт лик қуёш панели бор йўғи 55$ экан 😳

Мана нима учун Ўзбекистонда қуёш панеллар мажбурий ўрнатилмоқда.

Бизнес это, бизнес!

👇👇ТЎЛИҚ 👇👇
https://t.me/+PVgllZPMBjyGiXPs

Yangi Keles

28 Oct, 13:17


"Режа"

Отанинг плани кенжатойини,
Катта олим қилиб ўстириш эди.
Бугун маст ҳайдовчи дастидан уни,
Плансиз, тупроққа топшириб келди.

Автобус бекатсиз манзилга тўхтаб,
Қизчага "ҳув ана уйинг", дейишди.
Катталар бешавқат жаллодга ўхшаб
Унинг ҳаётига нуқта қўйишди.

Пойгага зўр берган икки янги бой,
Хаёлда маррада биринчи бўлиш.
Қизча, пиёдалар йўли ҳойнаҳой,
Қизнинг планида йўқ эди ўлиш!
(давоми видеода👆)

🎙📝 Зойир Йўлдошев
YHXX

Yangi Keles

Yangi Keles

28 Oct, 11:26


❗️Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг
сўнгги куни 2 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь кузги таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 11 ноябрдан бошланади.

Yangi Keles

Yangi Keles

28 Oct, 09:37


Hurmatli fuqarolar, is gazidan ogoh bo‘ling!

O‘zingiz va yaqinlaringiz hayotini xavf ostiga qo‘ymang.

Ҳурматли фуқаролар, ис газидан огоҳ бўлинг!

Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг.

Yangi Keles

Yangi Keles

28 Oct, 06:32


#Сайлов_2024 #Натижа

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Yangi Keles

Yangi Keles

27 Oct, 13:58


#Муносабат

Сайлов жараёнларига нуроний отахонлар ва маҳалла фаолларининг муносабати.

Yangi Keles

Yangi Keles

27 Oct, 13:42


#Сайлов_2024

Кеч тушган бўлишига қарамасдан Тошкент туманидаги сайлов участкаларида одамлар ҳали ҳам гавжум.

Yangi Keles

Yangi Keles

27 Oct, 12:45


#Сайлов_2024

Илк маротаба овоз бераётганлигидан хурсанд ёшлар


Тошкент туманидаги ёшлар фаол. Айниқса 18 ёшга яқиндагина тўлган йигит-қизларимиз, сайлов участкасига овоз бериш учун ташриф буюрмоқдалар.

"Ўз ҳуқуқимдан фойдаланиш имкони пайдо бўлганидан хурсандман",-дейди Ирода Раҳимжонова.

Yangi Keles

Yangi Keles

27 Oct, 11:22


#Сайлов_2024

Тошкент туманида Oлий мажлис Конунчилик палатаси ва халк депутатлари Кенгашларига бўлиб ўтаётган сайлов жараёнлари давом этмокда.

582- сонли сайлов участкасидаги сайлов жараёни
#Toшкент_тумани

Yangi Keles

Yangi Keles

27 Oct, 10:18


#Сайлов_2024
#Тошкент_тумани

Ижтимоий кўмакка муҳтожлар ижтимоий хизмат ходимлари эътиборида


Тошкент тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар марказида ташкил қилинган 575-сайлов участкаси аъзолари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг сайловдаги иштирокларини таъминламоқдалар.

Yangi Keles

Yangi Keles

27 Oct, 08:49


Халқ билан бирга: Президент сайловда овоз берди ва фуқароларга юртимиз тақдири ва келажагига дахлдорлик учун миннатдорлик билдирди

Вместе с народом: Президент проголосовал на выборах и поблагодарил граждан за сопричастность к судьбе и будущему страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Yangi Keles

27 Oct, 08:11


#Сайлов_2024
#Тошкент_тумани

Тошкент тумани 575-сайлов участкасида ёшлар томонидан овоз бериш фаоллик билан давом этаётган экан.

Yangi Keles