Йа Син сураси @yasin_surasi_uz Channel on Telegram

Йа Син сураси

@yasin_surasi_uz


Ассалому Алайкум ва рохматуллох ! Бу каналда биз Йа Син сурасини урганамиз Ин Ша Аллох. Хаммамизга бу сурани ёдлаб олишда Аллохни узи куч ва мадад берсин Ин Ша Аллох ! реклама учун @

Ал Мулк сурасини ёдлаш учун биринчи канал - @Sura_Taborak_Al_Mulk.

Йа Син сураси (Uzbek)

Ассалому Алайкум ва рохматуллох ! Бу каналда биз Йа Син сурасини урганамиз Ин Ша Аллох. Йа Син сураси, Куръоннинг 36-сураси билан бошланади ва бу сура кечирилиш ва ҳар вақт эмас, жумла сузлар барчасида мўмингиз учун мақбул дуо қилишга тавсия этилади. Аллоҳни ўзи куч ва мадад беришни такидлаб, сурани ёдлаб олиш бизнинг маqsadимиз. Йа Син сураси ўқилганда ўзингизни боёқишга ва қобул бўлишга ишонч қилишингиз мумкин. Бизнинг каналимизда Йа Син сурасини зуд ва осон ўрганиш учун видео ва аудио дарслар, тафсирлар ва дуолар жамланган. Жамоамизга обуна бўлиб, Йа Син сураси билан танишиш, овозигиз билан ўқиш ва дуоларни билангча бахтиёр бўлишингизни ҳамма мусулмонга тавсия этамиз. Реклама учун @nnАл Мулк сурасини ёдлаш учун биринчи канал - @Sura_Taborak_Al_Mulk.

Йа Син сураси

27 May, 15:19


Йа Син сураси pinned Deleted message

Йа Син сураси

28 May, 10:34


https://t.me/Sura_Ibrohim

Йа Син сураси

18 May, 04:46


Gozal qiroat Mishary Rashed Alafasy dan tinglab orom oling

Йа Син сураси

26 Jan, 17:43


https://t.me/Sura_Taborak_Al_Mulk

Йа Син сураси

06 May, 09:49


Иложи борича хаммага
Таркатворилар ИншаАллох савоби сизгахам тегади таркатишга эринмелар илтимос Аллох учун

Йа Син сураси

22 Feb, 11:23


#83_ОЯТ

فَسُبْحَانَ الَّذِي بِيَدِهِ مَلَكُوتُ كُلِّ شَيْءٍ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ

фасубханал лаз̃ии бийадихи малакууту кулли шайиу уаилайхи туржа`уун

Бас, барча нарсанинг том эгалиги қўлида бўлган зот покдир. Унгагина қайтарилурсизлар. (Гап шундай экан, демак дунёдаги барча нарсаларнинг тўла эгалиги ва тасарруфи қўлида бўлган Аллоҳ таоло покдир. Барча айб ва нуқсонлардан, жумладан, кофир ва мушриклар, ўлганларни қайта тирилтира олмайди, деб тақаётган нуқсондан ҳам покдир.)

Йа Син сураси

22 Feb, 11:23


#82_ОЯТ

إِنَّمَا أَمْرُهُ إِذَا أَرَادَ شَيْئًا أَن يَقُولَ لَهُ كُن فَيَكُونُ

иннама амруху из̃а арода шайан ай йак̣уула лаху кун файакуун

Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл» демоқликдир, холос. Бас, у нарса бўлур.

Йа Син сураси

22 Feb, 11:23


#81_ОЯТ

أَوَلَيْسَ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ بِقَادِرٍ عَلَىٰ أَن يَخْلُقَ مِثْلَهُمۚ بَلَىٰ وَهُوَ الْخَلَّاقُ الْعَلِيمُ

ауалайсал лаз̃ии холак̣ос самауати уалардо бик̣одирин ала ай йахлук̣а мис̃лахум бала уахууал холлак̣ул алиим

Осмонлару ерни яратган зот уларга ўхшашни яратишга қодир эмасми?! Йўқ! У ўта яратгувчи, ўта билгувчи зотдир.

Йа Син сураси

22 Feb, 11:22


#80_ОЯТ

الَّذِي جَعَلَ لَكُم مِّنَ الشَّجَرِ الْأَخْضَرِ نَارًا فَإِذَا أَنتُم مِّنْهُ تُوقِدُونَ

аллаз̃ии жа`ала лакум минаш шажарил ахдори нарон фаиз̃а антум минху туук̣идуун

У зот сизларга яшил дарахтдан олов қилиб бергандир. Энди эса, сиз ундан олов ёқмоқдасиз. (У зот шундай қудратли зотки, баъзи нарсаларни ўзига қарама-қарши томондан ҳам чиқараверади. Мисол учун, ям-яшил дарахтни олайлик. У ҳўл бўлади. Таркибида сув бор. Сув эса, оловни ўчиради. Аммо Аллоҳ таоло оловга терс бўлмиш ҳўл дарахтни бир-бирига ишқаса, ўт чиқарадиган ҳолга келтириб қўйгандир. Оловга ёқилғини ҳам ўша дарахтнинг ўзидан қилиб қўйгандир. Бу улкан бир мўъжизага одамлар эътибор бермайдилар.)

Йа Син сураси

22 Feb, 11:22


#79_ОЯТ

قُلْ يُحْيِيهَا الَّذِي أَنشَأَهَا أَوَّلَ مَرَّةٍۖ وَهُوَ بِكُلِّ خَلْقٍ عَلِيمٌ

к̣ул йухйихал лаз̃ии аншааха аввала марротин уахууа бикулли холк̣ин `алиим

Сен: «Уларни илк марта йўқдан бор қилган зот тирилтирур ва у ҳар бир яратилган нарсани яхши билгувчидир», деб айт.

Йа Син сураси

22 Feb, 11:22


#78_ОЯТ

وَضَرَبَ لَنَا مَثَلًا وَنَسِيَ خَلْقَهُۖ قَالَ مَن يُحْيِي الْعِظَامَ وَهِيَ رَمِيمٌ

уадороба лана мас̃алау уанасийа халк̣оху к̣ола май йухиил `изома уахийа ромиим

У Бизга мисол келтирди ва ўз яратилишини унутди. «Суякларни ким тирилтиради? Ҳолбуки, улар титилиб кетган-ку?!» деди.

Йа Син сураси

22 Feb, 11:22


#77_ОЯТ

أَوَلَمْ يَرَ الْإِنسَانُ أَنَّا خَلَقْنَاهُ مِن نُّطْفَةٍ فَإِذَا هُوَ خَصِيمٌ مُّبِينٌ

ауалам йарол инсану анна халак̣наху мин нутфатин фаиз̃а хууа хосиимум мубиин

Инсон Биз уни нутфадан яратганимизни билмасми?! Энди эса, у очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди?!

Йа Син сураси

22 Feb, 11:22


#76_ОЯТ

فَلَا يَحْزُنكَ قَوْلُهُمْۘ إِنَّا نَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ

фала йахзунка к̣оулухум инна наламу ма йусиррууна уама йуълинуун

Уларнинг гапи сени хафа қилмасин. Албатта, Биз нимани сир тутсалар ва нимани ошкор қилсалар, билурмиз.

Йа Син сураси

22 Feb, 11:22


#75_ОЯТ

لَا يَسْتَطِيعُونَ نَصْرَهُمْ وَهُمْ لَهُمْ جُندٌ مُّحْضَرُونَ

ла йастатии`ууна насрохум уахум лахум жундум мухдоруун

Уларнинг ёрдамига у(худо)лари қодир бўлмаслар. Улар эса, ўша(худо)лари учун ҳозир қилинган аскардирлар. (Мушрикларнинг «худолари» уларга ёрдам беришга қодир бўла олмайдилар. Лекин улар ўша «худолари» учун жон фидо қилишга тайёр турган аскарлардир. Улар учун турли хизматлар адо этадилар. Сохта худоларини ҳимоя қилиш учун ўзларини ўтга-чўққа урадилар. Булар қандай худолар бўлди?! Булар қандай бандалар бўлди? Бундай худолик ва бандалик қайси мантиққа тўғри келади?)