Yangiliklar @yangilik Channel on Telegram

Yangiliklar

@yangilik


O‘zbekiston va jahon yangiliklari.

🔄 Do‘stlaringiz bilan ulashing!

Yangiliklar (Uzbek)

Assalomu alaykum! Siz O'zbekiston va jahon yangiliklariga ehtiyoj duyngan bo'lsangiz, bizning Telegram kanalimiz siz uchun ideal manzil bo'ladi. Yangiliklar kanalimiz orqali, O'zbekiston va dunyo bo'ylab har xil so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Bizning kanalimizda siz uchun qiziqarli va maqbul yangiliklar jamlanganligi va har kuni yangilanayotgan xabarlar sizga yetkaziladi. Do'stlaringiz bilan yangiliklar ustida muloqotlashish ham osonroq bo'ladi, shunday maqsadda ulashishingiz mumkin. Sizga muhim bo'lgan yangiliklarni o'z vaqtida olish imkoniyatiga ega bo'lish uchun, "Yangiliklar" kanaliga obuna bo'ling! Hozirda obuna bo'lishning eng yaxshi vaqtini tanlang va yangiliklardan xabardor bo'ling.

Yangiliklar

28 Jan, 09:32


Нилуфар Сотиболдиева деган ўртакаш хотинни ижтимоий тармоқда биттаси ҳақоратлагани учун жавобгарликка тортилибди.

Очиғи, бу хотиннинг ҳаётини ўзим учун жирканчли биламан, қилаётган кўп ишларини маъқулламайман. Лекин бу учун уни ҳақорат қилишга ҳам ҳаққим йўқ. Худди шунингдек бошқаларнинг ҳам.

Жамиятимиз ижтимоий тармоқлар маданиятини яхшилаб ўрганиши керак. Шуни унутмангки, тармоқлардаги фикрларингиз реал ҳаётдаги фикрингиз каби бирдек жавобгарлик юклайди. Шунинг учун нимадир қадриятингизга маъқул келмаса, уни сўкманг. Ақлингиз етса, насиҳат қилинг ёки индамай ўтиб кетинг. Бошқа қилган барча ҳаракатларингиз хато!

@Yangilik

Yangiliklar

28 Jan, 09:32


Бечора қўй ҳайрон)

@Yangilik

Yangiliklar

28 Jan, 09:32


— Малим, бачалани тарбияси нимага бузилиб кетопти?
— Билмасам...

@Yangilik

Yangiliklar

28 Jan, 09:32


Тожикистон Маданият вазирлиги CNN телеканали Абу Али Ибн Синони ўзбек олими дегани учун йиғилиш ўтказибди.

Бу онгсиз манқуртлар нимани хоҳлаяпти ўзи!? Тарихий ревизия қилиб нимага эришмоқчи!? Башарти тарихий ревизия ўтказилса, Тожикистон деган давлатнинг ўзи ҳам бўлмайди. Бухоро амирлиги таркибидаги бир ҳудуд бўлиб қолади. Сизга шу керакми!?

Вазирлик даражасида бунинг муҳокама қилиниши, Тожикистон давлатчилиги қай даражада хароб аҳволга келиб қолганлигини англатади. Каримов ёрдами билан амалга келтирилган Имомали диктатураси бутун бир давлатчиликни хароб қилган кўринади.

Бунақа тарихий шахсларнинг миллатини талашганча ўшаларга муносиб бўлиш керак. Тиббиётинг хароб бўлиб ётган бир пайтда бобонг ибн Сино бўлди нима, бўлмади нима!?

@Yangilik

Yangiliklar

28 Jan, 09:32


Бир даврада чўчқа гўшти тортилган. Сиз уни ейишдан бош тортдингиз. Бу билан сиз радикаллигингизни эмас, ўз қадриятингизни кўрсатган бўласиз. Ўзгаларнинг қадриятини эса камситишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

Шаҳматчимиз Нрдирбек Ёқуббоевнинг қиз бола билан қўл бериб кўришмаганини баъзи толерантлик иддаосидагилар нотолерантларча маломат қилишяпти. Бу унинг қадрияти. Ҳурмат қилишга мажбур бўлмаганинг каби, ҳурматсизлик қилишга ҳам ҳаққинг йўқ. Дунёвий секуляр давлатда яшаётганингни унутма. Бунда бировнинг эътиқоди ёки қадрияти танқид остига олиниши мумкин эмас, агар қонун билан тақиқланмаган бўлса. Чидасанг шу. Чидамасанг, сурларинг!

@Yangilik

Yangiliklar

27 Jan, 07:23


Амалпарастларнинг хавфли жойи шундаки, улар идора чўкаётган бўлса ҳам, уни қутқариш ўрнига амалини сақлаб қолиш йўлини ахтаради.

@Yangilik

Yangiliklar

27 Jan, 07:23


Ўзбекистонда Jump Rope (скакалка) федерацияси таъсис этилибди...

Ўзи шунча харажатлар етмаганидек яна битта федерация ким керак ҳайронман. Битта арқонда сакраш учун федерация ташкил этиш бу фаросатга қанчалик тўғри келади ёки бюджетимиз пуллари ошиб-тошиб кетиб қаерга сарфлашни билишмаяптими!?

Яна қанақа федерация ташкил этиш керак экан!? Балки, Беркинмачоқ федерацясини ташкил этармиз ёки "Оқ теракми, кўк терак"... Нима дейсизлар)

Вай, скаааакалка

@Yangilik

Yangiliklar

27 Jan, 07:23


BBC журналисти Стив Розенберг матбуот анжуманида Беларусда бўлиб ўтаётган президентлик сайловлари бўйича Алексадр Лукашенкога савол бериб, президенликка номзодлардан бири Лукашенкони қўллаб қувватлаётгани, яна бири эса мақтаётганини айтди ва бундай пойга ғалати эмасми деб сўради.

Лукашенко "Бу сиз учун бир тажриба бўлди" деб жавоб берган.

Бечора диктаторлар ўзини бошқачасига ҳам овута олмайди-да)

@Yangilik

Yangiliklar

27 Jan, 07:23


Агар асосий кучимизни кичкина ўғриларга эмас, катталарига йўналтирганимизда эди, коррупциянинг анча олдини олган бўлар эдик...

@Yangilik

Yangiliklar

27 Jan, 07:23


Шунча машмашадан кейин ҳам лицензия берган Соғлиқни сақлаш вазирлигига қойилимиз...

@Yangilik

Yangiliklar

27 Jan, 07:23


Сурхондарё вилояти ҳокимининг 14 январь муносабати билан ўринбосарлари ва шаҳар-туман ҳокимларини мукофотлаш учун 661 млн сўм ажратган фармойиши қайта кўриб чиқилиб, бекор қилинибди.

Маблағлар "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурига йўналтирилиши белгиланмоқда.

Иш деган мундоқ бўлибди!

Энди йўналтирилган пулларни еб юборишмаса бўлди...

@Yangilik

Yangiliklar

27 Jan, 07:23


🇮🇹 Италиянинг Сицилиядаги Агригенто шаҳрида яқинда мамлакат президенти Сержио Маттарелла келиши учун президент саёҳат қилиши керак бўлган кўчаларнинг бир қисми шошилинч равишда асфальтланди.

Ҳатто ётқизилган канализация люклари ҳам асфальт билан қопланган. Кечадан бери коммунал хизматлар уларни металл детекторлар ёрдамида қидирмоқда.

Агригенто шаҳри аҳолиси бунақа шармандали ҳолат бошқа биронта давлатда бўлмаса керак деб маьсулларни танқид қилишмоқда.

P.S.: Хм... Да...

@Yangilik

Yangiliklar

24 Jan, 12:02


Шу амақи шунақа фикрларни ўзи хоҳлаб билдирадими ёки мажбурлашадими!?

@Yangilik

Yangiliklar

24 Jan, 11:16


Жамоатлик назоратига катта хавф солиши мумкин бўлган лойиҳа қайтарилибди.

Энди бемалол орган ходимларини тасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаш мумкин. Фақат буни провакацион мақсадларда фойдаланманг!

@Yangilik

Yangiliklar

24 Jan, 11:16


Энди эркаклар ҳам декретга чиқиши мумкин...

Ана энди эркаклар туғса бўлди)))

@Yangilik

Yangiliklar

24 Jan, 11:16


Касал озгина кутса, ўлиб қолмайди…

@Yangilik

Yangiliklar

24 Jan, 11:16


Бу ҳолат эса Туркияда экан...

@Yangilik

Yangiliklar

24 Jan, 11:16


Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Бундан ташқари, Жиноят кодексида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Маъқуллайман! Қўллаб-қувватлайман!

@Yangilik

Yangiliklar

23 Jan, 14:40


Тошкентда ҳар жума куни идораларда ходимлар миллий либосда ишга келиш тарғиботи кетаётган экан.

Ўзи миллий кийим нима?

Бунга аниқ жавоб бера оладиган одам борми? Қанақа кўринишда бўлса ҳам, атласдаги кийимми?! Атласдаги мини юбка, ёки адрасдаги тор шим... Шулар ҳам миллий кийимми? Ҳар ҳолда, тарғиботдан шуни тушуняпманки, миллий либос деганда қанақа бўлса ҳам атлас ёки адрас бўлса бўлди.

Хуллас, бир ишни қилишдан аввал унинг туб илдизига яхшилаб етиб олинглар. Ўзларингча миллийлик деб тарғиб қилаётганларинг умуман миллийликка алоқадор эмас. Ё тарғиботни тўғри қилинглар ё умуман қилманглар!

@Yangilik

Yangiliklar

23 Jan, 14:40


— Бувижон, бувижон! Тирноқларингиз нимага бунча узун?
— Болагинам тирноғи узун аёлларнинг бурунлари тоза бўлади...

@Yangilik

Yangiliklar

23 Jan, 14:40


Турдимов Сирдарёдаги илк "газ"лаштириш ишларини соғлиқни сақлаш тизимидан бошлаб юборибди...

@Yangilik

Yangiliklar

23 Jan, 14:40


Қолоқ давлатлар эришган энг катта ютуқ — улар ўз фуқароларини жаҳон чемпионатига чиқиш энг катта ютуқ ҳамда таълим ва тиббиётнинг инқирози оддий нарса эканига ишонтира олишди.

Мисрлик ёзувчи Мустафо Маҳмуд

@Yangilik

Yangiliklar

23 Jan, 14:40


Ташқи ишлар вазирлиги расмий саҳифасини ўзбек тилида юритмаслиги бир руснинг ўзбекларни "ит" деб ҳақорат қилганидан ҳам оғир қилмиш бўлса керак!

@Yangilik

Yangiliklar

22 Jan, 08:43


Шу саволга масъуллар жавоб берсин!

Қанча қурбонга чидаш мумкин?

@Yangilik

Yangiliklar

22 Jan, 08:43


Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@Yangilik

Yangiliklar

22 Jan, 08:43


Бля!

Бу касал табибга эмас, ошқозон шифокорга бориши керак-ку...

@Yangilik

Yangiliklar

21 Jan, 09:25


Онасини эмсин!!!

@Yangilik

Yangiliklar

21 Jan, 09:25


Байден тоғо Оқ уйнинг калитини Трамп тоғога топширди.

Иккаласига ҳам қойил қолмадим. Байден тоғо индамасдан, президентликдай олий лавозимни топширяпти. Трамп тоғо эса нечта президентдан қолган уйга индамасдан яшамоқчи. Аввалгилар турганидан хазар қиламан, деб шартта ўзига янгисини қурдириб ташламайдими!?

Хуллас, ғалати дунё...

@Yangilik

Yangiliklar

21 Jan, 09:25


Сурхондарё вилоят ҳокимлиги 14 январь байрамида маза қилган кўринади.

Вилоят ҳокими ўринбосарлари ва туман ҳокимлари 28 750 000 сўмдан мукофотланибди. Албатта, вилоят ҳокими ҳам бундан қуруқ қолмаган бўлиши керак. Унга фармойишни ўринбосари имзолайди.

Хуллас, бир нарсани қойиллатиб қўйгандек ўзларингга аксарият аҳоли кўрмайдиган пулларни мукофот қилиб чиқаверинглар.

Халқ қашшоқлашиб қолмайди...

@Yangilik

Yangiliklar

21 Jan, 09:25


Соққа, соққажоним, соққақизғалдоқ...

@Yangilik

Yangiliklar

21 Jan, 09:25


Эҳ, гондурасликлар)))

@Yangilik

Yangiliklar

21 Jan, 09:25


Боғчада заҳарли илонлар билан томоша ташкиллаштиришибди.

Менимча, боғча мудирасининг лавозимини оширишса керак. Ахир у болаларга одоб-ахлоқдан тарғибот қилмаяпти-ку. Шунақа бўлганида кечаги ҳолатдаги каби ишдан бўшатилар эди...

@Yangilik

Yangiliklar

27 Nov, 07:33


Ҳафта охирида Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет прогнозларига кўра, ҳафта охирида мамлакатнинг водий вилоятларидан ташқари барча ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин.

1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси тунда ҳудудларда ҳаво ҳарорати ноль даража ва ундан пасайиши мумкин.

@Yangilik

Yangiliklar

27 Nov, 07:28


⚡️Кўпгина эркакларимиз талаблари асосида атиримиз яна келди. Бу атирни билмаган одам бўлмаса керак!

Magie Noire Fragrance World
- темпераментли характерга эга парфюм. Аччиқ ноталар билан янгилик хушбўйлиги романтик кайфиятни яратади.

Бергамот, апелсин барглари, лимон, ёронгул, мускат ёнғоғи, кўк сüмбüл, садр, минерал амбер, диптерикс, мушк.

— Ишонинг бу атирни сепганиздан кейин турмуш ўртоғиз ёниздан кета олмай қолади ❤️

Ёқимли ширин хиди анча жойга таралиб туради.
Атир хиди 1 кундан 3 кунгача туради.

Сони чекланган шошилиб қолинг!

Buyurtma berish uchun pastdagi havolaga bosing va ismingiz, telefon raqamingizni yozib, buyurtma berish tugmasini bosing!👇

👉
https://batafsil.com/s/xjTy0
👉
https://batafsil.com/s/xjTy0

🚛 O'zbekiston bo'ylab yetkazib berish xizmati bor. To'lovni maxsulotni qo'lingizga olganda qilasiz

♻️ BOSHQA MAHSULOTLAR 👈

Yangiliklar

26 Nov, 07:24


Қиш келмасдан шу бўлар такрор

Фарғона вилояти, Бувайда тумани Янгиқўрғон шаҳарчаси метан тўлдириш шохобчасида юзага келган навбат.

@Yangilik

Yangiliklar

26 Nov, 07:24


Fuzo Gerbli Karta idishi! 🤩

Yuqori plastikdan ishlangan Plastiklarni qulay saqlovchi karmon! 😎

— Chiroyli, zamonaviy va nozik!
— 6 tagacha debet kartalar joylash imkoniyati
— Skanerlash yoki nusxalashni himoya qilish uchun RFID bloki
— Qulay foydalanish uchun kartalar turli darajalarda chiqadi
— Premium plastiklar uchun ham mos va plastikga — shikast yetkazmaydi!

AKSIYA: 2+1 🎁

Buyurtma berish uchun pastdagi ko'k yozuvlar ustiga bosing va ismingiz, telefon raqamingizni yozib, buyurtma berish tugmasini bosing!👇

👉
https://batafsil.com/s/fYcBd
👉
https://batafsil.com/s/fYcBd

🚛 O'zbekiston bo'ylab yetkazib berish xizmati bor. To'lovni maxsulotni qo'lingizga olganda qilasiz

♻️ BOSHQA MAHSULOTLAR 👈

Yangiliklar

25 Nov, 08:49


Барча ташкилотлар Янги Тошкентга кўчирилади

Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди. «Тасаввур қилинг, катта машиналар келмайди, тирбандлик бўлмайди, одамлар эса бундан фақат манфаат қозонади», — деди у.

@Yangilik

Yangiliklar

25 Nov, 08:48


🌍🚀 Bolalar uchun ajoyib kitob — dunyodagi hamma narsni bilgim keladi! 🌌📚

Assalomu alaykum, do'stlar! Sizlarga jahon tabiatini va kosmosni o'rganishga chaqiruvchi qiziqarli kitobni tavsiya qilmoqchiman.

📖 Kitobning Nomi: "Dunyodagi Hamma Narsani Bilgim Keladi"
Kitobning Xususiyatlari: Bu kitob sizni dunyodagi mo'jizalar va kosmik g'oyalar bilan tanishtiradi. Uning ichida Quyosh, Yer, Oy, osmondagi yulduzlar, dengizlar, ummonlar va ko'p narsalar haqida qiziqarli hikoyalar mavjud.
🌟 Qayerda Topiladi: Kitob do'konlarda va onlayn kitob do'konlarida topilishi mumkin.
📚 To'liq Matn: Bu kichik va oson bilimlarga to'la kitob.

Buyurtma berish uchun pastdagi ko'k yozuvlar ustiga bosing va ismingiz, telefon raqamingizni yozib, buyurtma berish tugmasini bosing!👇

👉
https://batafsil.com/s/nUTPx
👉
https://batafsil.com/s/nUTPx

🚛 O'zbekiston bo'ylab yetkazib berish xizmati bor. To'lovni maxsulotni qo'lingizga olganda qilasiz

♻️ BOSHQA MAHSULOTLAR 👈

Yangiliklar

24 Nov, 06:17


Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Абдусалом Азизов лавозимидан бўшатилди

Унинг ўрнига мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинлангани айтилмоқда.

@Yangilik

Yangiliklar

24 Nov, 06:11


Menimcha har bir ayol bunday to‘g‘nog‘ichi bo‘lishini xohlasa kerak!

Ayniqsa qizaloqlar bunga jon desa kerak...😍

— Ushbu soch to'g'nag'i (donut maker) – ayollar, qizlar, do'stlar va oila a'zolariga ajoyib sovg'a.
— Sochni tez va oson tartibga solish uchun mo'ljallangan. U bilan turli xil soch turmaklarini yaratish juda oson va vaqt tejaydi.
— Uzunligi 39 sm (15,35 dyuym), har qanday turdagi sochlar uchun mos keladi, ingichka yoki qalin sochli ayollar uchun ham ideal.
— Ushbu soch to'g'nag'i yuqori sifatli rux qotishmasidan tayyorlangan, u egiluvchan, yengil va sochlaringizga zarar yetkazmaydi.
— Zamonaviy va elegant dizayni bilan u kundalik yoki rasmiy tadbirlarda foydalanishga mos keladi.

Buyurtma berish uchun pastdagi havolaga bosing va ismingiz, telefon raqamingizni yozib, buyurtma berish tugmasini bosing!👇

👉 https://batafsil.com/s/WY5pn
👉
https://batafsil.com/s/WY5pn

🚛 O'zbekiston bo'ylab yetkazib berish xizmati bor. To'lovni maxsulotni qo'lingizga olganda qilasiz

♻️ BOSHQA MAHSULOTLAR 👈

Yangiliklar

23 Oct, 10:23


Янги Тошкентда эгизак осмонўпар бинолар қурилиши режалаштирилмоқда.

👉 @Yangilik

Yangiliklar

23 Oct, 10:23


Уч кишининг ўлими билан тугаган даҳшатли ЙТҲ содир бўлган жойга янги радар ўрнатилмоқда.

👉 @Yangilik

Yangiliklar

23 Oct, 10:23


Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

О.Абдуллаев кўп йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаган. Ҳозирги лавозимга тайинлангунга қадар 2021 йилдан Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган.

👉 @Yangilik

Yangiliklar

23 Oct, 10:23


Асила Мирзаёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги махсус вакили бўлди

Паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил сифатида иш бошлади.

22 октябрь куни бўлиб ўтган тадбирда пара енгил атлетика бўйича паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова агентликнинг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакили сифатида таништирилди.

👉 @Yangilik

Yangiliklar

23 Oct, 10:23


Аэропортга олиб борувчи кўприк атрофидаги ҳар кунги ҳолат

👉 @Yangilik

Yangiliklar

23 Oct, 10:23


Q7 шоколад 🍫🔞

🍫 Аёлнинг хаяжонини максимал даражада оширади ва оргазмни таъминлайди
🍫 15 дақиқада жиловлаб бўлмайдиган истагини уйғотади
🍫 Хиссиётлар ёрқинлигини оширади
🍫 Жинсий қўзғалишни келтириб чиқаради
🍫 Аёл ёки қизларга қайноқ оргазм ва эхтирос уйғотиб беради


2 та кусок еса етади тамом бўлади, 5 минутда тайёр бўлади 🔞

БУЮРТМА БЕРИШ 👇🏻
https://100k.uz/oqim/560208
https://100k.uz/oqim/560208
https://100k.uz/oqim/560208

🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ДОСТАВКА БОР

Yangiliklar

23 Jun, 09:47


+18
Россия армияси жангчиси жароҳатланган шеригига қандай муносабатда бўлиши ҳақида видео.

👉 @Yangilik

Yangiliklar

23 Jun, 06:46


Тармоқларда Қарши давлат университетида пичоқбозлик бўлгани айтилган видео тарқалди

Видеода айтилишича, бир йигит бир қизни пичоқ билан бўғизлаб ташлаган.

👉 @Yangilik

Yangiliklar

23 Jun, 06:40


Ўзбекистон ҳарбийларидан иборат жамоа «Айбин—2024» халқаро ҳарбий-ватанпварлик йиғинида иккинчи ўринни эгаллади

Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган «Айбин» халқаро ҳарбий-ватанпарварлар йиғинида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати жамоаси Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россиядан келган 750 нафар ўғил-қиздан иборат жамоалар «Айбин совғаси» интеллектуал ўйини, робототехниклар ўртасида «Билимдон аскар» шарти, «АК-74» қуролини нотўлиқ қисмларни ажратиш ва йиғиш шартларида ўзаро беллашди. Баҳслар якунида «Ватан таянчи» жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни қўлга киритди. Биринчи ўрин эса мезбон — Қозоғистон жамоасига насиб этди.

👉 @Yangilik

Yangiliklar

23 Jun, 04:19


Энергетиклар кал қилади

Энергетик ичимликлар сочни тўкилишига олиб келиши мумкин, деб айтмоқда Туркиялик соч кўчириш жарроҳлари.

Энергетик ичимликларда соч ўсишига ёрдам берадиган кўп витаминлар бор, лекин улар ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилинса, акс таъсир кўрсатиши мумкин.

Кофеиннинг мўътадил миқдори соч ўсишини тезлаштириши мумкин, аммо уни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш стрессни кучайтириб, гормонал мувозанатни бузиши ва соч илдизларига зарар етказиши мумкин.

Маълум қилинишича, энергетик ичимликлар бевосита соч тўкилишига сабаб бўлиши ва эркакларда соч тўкилишига олиб келадиган бошқа соғлиқ муаммоларини кучайтириши мумкин.

👉 @Yangilik

Yangiliklar

22 Jun, 12:34


Эронлик курашчи ғалабани нишонлашни эрта бошлагани туфайли Париж олимпиадаси йўлланмасидан қуруқ қолди

Жаҳон лицензион турнири доирасида кубалик кураш устасига қарши кечган ярим финал баҳсида эронлик спортчи 7:5 ҳисобида олдинда бораётганида, жанг тугашига уч сония қолганида рақибидан юз ўгириб, ғалабани нишонлай бошлаган эди.

Бундан Санчес дарҳол унумли фойдаланди ва тўрт очко учун ҳаракат қилди. Бу унга ғалаба келтирди. Натижада эронлик курашчи Олимпиадада қанташиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди, энди у Олимпиадани ТВда томоша қилади.

👉 @Yangilik

Yangiliklar

22 Jun, 12:34


ДХХ Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида бир қатoр мансабдорларни пора билан қўлга олди.

👉 @Yangilik

Yangiliklar

22 Jun, 12:34


Тошкентда бир гуруҳ шахслар ўзаро жанжаллашди. Улардан бири тўппонча билан таҳдид қилди

Пойтахт ИИББга кўра, қўлга олинган шахслардан бирининг ёнидаги топпонча аслида қурол кўринишидаги ёндиргич бўлган.

👉 @Yangilik

Yangiliklar

22 Jun, 08:21


Беларусь президенти: тушимда сигир соғиб чиқаман

«Тушимда сигирларни кўраман, уларни соғиб чиқаман» - Лукашенко очиқчасига баёнот берди.

Шунингдек, сут маҳсулотлари комплексига ташрифи давомида у энг яхши иш қишлоқ хўжалигида эканлигини, президентлик эса бемаъни нарса эканлигини айтган.

👉 @Yangilik

Yangiliklar

22 Jun, 04:24


АҚШ қуроллари билан Украина Россиянинг кўплаб ҳудудларига зарба бериши мумкин, бунга АҚШ руҳсат берган

Politico нашри АҚШ Давлат департаментига таяниб, АҚШ Украинага Россия ичкарисида "ҳар қандай жойда" зарба бериш учун рухсат берилган ҳудуд географиясини кенгайтирганини хабар қилмоқда. Илгари фақатгина Харьков вилояти яқинида рухсат этилган эди. Нашрнинг хабар беришича, Америка расмийлари бу сиёсат энди географик жиҳатдан чекланмаганини айтишган.

"Гап жойлашувда эмас. Гап мантиқда. Агар Россия Федерацияси ўз ҳудудидан Украинага ҳужум қилса ёки ҳужум қилишга тайёрланса, Украинанинг чегара ортидан унга ҳужум қилаётган кучларга жавобан зарба беришига рухсат бериш мантиқан тўғри", - деб айтган миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан.

👉 @Yangilik

Yangiliklar

21 Jun, 18:10


Футбол ўз йўлига, қонун барча учун баробар: Испания футбол федерацияси жазоланиши мумкин

Гап шундаки, Испания терма жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири Ламин Ямаль 16 ёшда. У Европа чемпионати бўлиб ўтаётган давлат - Германия қонунларига кўра вояга етмаган ҳисобланади ва соат 23:00 дан сўнг уйида бўлиши шарт. Испания терма жамоаси биринчи ўйиндан сўнг жуда кеч меҳмонхонага етиб борган ва бу Германия қонунларини бузилиши ҳисобланади.

👉 @Yangilik

Yangiliklar

21 Jun, 14:25


Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

👉 @Yangilik

Yangiliklar

21 Jun, 14:25


Абу Сахий бозори ва Дўмбиробод қабристони орқа томонида йирик ёнғин содир бўлмоқда.

Ҳозирча нима ёнаётгани маълум эмас.

👉 @Yangilik

Yangiliklar

21 Jun, 14:25


Ҳалиям шу саҳифа очилиб, шартнома бериб қолишларидан умид қилиб ўтирибсизми?

Устингиздан очиқчасига кулиб ўтиришларига йўл қўйманг.

👉 @Yangilik