Xonobod jome masjidi @xonobodziyo_uz Channel on Telegram

Xonobod jome masjidi

@xonobodziyo_uz


Андижон вилояти, Хонобод шаҳар "Хонобод" жоме масжидининг расмий канали.

Xonobod jome masjidi (Uzbek)

Xonobod jome masjidi kanalimizga xush kelibsiz! Bu kanal Andijon viloyati, Xonobod shahri dagi rasmiy 'Xonobod' jome masjidining kanalidir. Bu kanalda, masjidning faoliyatini, namoz vaqtini, vaqtiy namozlarini va boshqa foydali ma'lumotlarni topishingiz mumkin. Agar siz Xonobodda yashashingiz yoki masjid haqida ko'proq ma'lumot olishni istasangiz, bizning kanalga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling! Xonobod jome masjidi kanali - ilmiy, ma'naviy va diniy maqsadlarga erishishda sizga yordam bera oladigan rasmiy kanal.

Xonobod jome masjidi

21 Jan, 14:05


#муфтий_минбари

📹 УМР САРҲИСОБИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

21 Jan, 12:04


#hadis

Инсондан қоладиган энг яхши 3 нарса

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Инсон ўзидан кейин қолдирган нарсаларнинг энг яхшиси учтадир: Дуо қилиб турувчи солиҳ фарзанд, садақаи жория, ўзидан кейин фойдаланиладиган илм" (Ибн Можа ривояти).

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

21 Jan, 10:04


Ўта тавозели ва ўта камтар ҳам бўлманглар. Чунки бу каби хулқларда ҳаддан ошишда одамлар ҳудуд ва чегарани кўришга қодир бўлолмай қоладилар.

Жалолиддин Румий.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

21 Jan, 07:07


#xasta_qalblar_davosi

📖 Аъроф сураси 179-187-оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

21 Jan, 04:04


​​ТАҲОРАТДА СУВ ЎРНИГА НАМ САЛФЕТКА
#таҳорат #таяммум

1498-CАВОЛ: Баъзида самолёт ёки поездда сув билан таҳорат қилишнинг имкони бўлмай қолади. Шундай ҳолатда нам салфетка билан таҳорат аъзоларни намлаш орқали таҳорат қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар самолёт ва поездда сув билан таҳорат олишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилинади. Нам салфетка ёки нам сочиқ билан баданни артиш таҳорат ўрнига ўтмайди. Чунки таҳорат олишга буюрилган ояти каримада аъзоларни ювишга буюрилган. Ювиш – сувни аъзонинг устидан оқизишдир (“Дурарул ҳуккам” китоби). Бунда ювилган аъзодан энг камида 2-3 томчи сув томчилаши керак. Нам салфеткада эса бундай нарса топилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

21 Jan, 02:01


БУЮК ЗОТНИНГ МЎЪЖИЗАСИ

Фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб бўлса-да, яшай оласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «...Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир», деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривояти).
Хурмо таркибида 23 хил аминокислота бор.
Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади.
Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради.
Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26–55 фоиз) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди.
Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди.
Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одамнинг суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийга эҳтиёжи қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин.

Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

21 Jan, 01:01


Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ Азиз обуначилар!

Бугун ҳафтанинг сешанба куни ушбу кунни Аллоҳ таоло барчаларимиз учун файзли ва барокатли қилсин!

21-январь                   2025-мелодий йил
21-ражаб       1446-ҳижрий йил

🤲 Аллоҳга ҳамд бўлсин...
الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ

Ўқилиши:
Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

Маъноси:
Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

20 Jan, 14:20


#muftiy_minbari

📹 БУ ДУНЁНИНГ ИККИ ЗИЙНАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Xonobod jome masjidi

20 Jan, 12:04


#tafakkur

Иймон кўрсатган йўл - хотиржамликдир

Инсон борки, хато қилади, маъсумлик ундан умид қилинмайди ва бу нарса унинг табиати ҳам эмас. У қўл урган хатолари сабабли аҳмоқона алангали ҳиссиётларни бошдан кечиради. Бу ҳолатда энг афзал йўл содир бўлган ишни унутиш ҳамда ҳолсизлик уни янада ёмонроқ ҳолатга ва бунданда қалинроқ зулматга олиб боришига йўл қўймасликдир.

Сиз имкон қадар ёмон йўлга юрмасликка ҳаракат қилинг. Агар қандайдир бир сабаб туфайли хатога йўл қўядиган бўлсангиз, унга чуқур кириб кетмасликка интилинг ҳамда энг яқин ва тез фурсатда келган жойингизга қайтинг.

Гоҳида ўзингиз ўйлаганингиздек бирор бало-офатга йўлиқишингиз ва у сабабли тебраниб кетишингиз мумкин. Майли, шундай бўлсин, лекин тезда сабот ва хотиржамликни қайтариш, ғазабланиш ва сиқилаверишдан келиб чиқадиган қийинчиликларни камайтириш ақлли инсоннинг иши саналади.

Баъзи инсонлар кўрган зарари ёки қаттиқ нафрати сабабли мия фалажлигига дучор бўлади. Бундай ҳолат иймон белгиси ёки яхшилик аломатими? Йўқ, алсо!

Хўш, нафрат ва қасос ҳисларига эргашишдан нима топамиз? Биз улардан кўрадиган зараримиз топадиган фойдамиздан анча кўп бўлади.

Агар иймон кўрсатган йўлдан юрадиган бўлсак, у бизни жуда кўп қийинчиликлардан халос этади. Аллоҳнинг розилиги ва буйруқларини бажаришни кўзлаган кунимизда ушбу қийинчиликларнинг оғирлигидан қутуламиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: "Аллоҳ сен учун тақсимлаган нарсага рози бўл, одамларнинг энг бадавлати бўласан!".

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

20 Jan, 11:32


#juma_suhbati #jamiyat #isrof
🗣 Мавзу: ЖАМИЯТДАГИ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР – ДАБДАБАБОЗЛИК ВА ИСРОФГАРЧИЛИК

🎙 Исомиддин домла МуҳиддиновТошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Шайх Зиёвуддинхон” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Xonobod jome masjidi

20 Jan, 11:31


ЎЗ ВАҚТИДА ТЎХТАТАЙЛИК!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared

Xonobod jome masjidi

20 Jan, 10:04


Салбий фикрларингни сенга эгалик қилиб олишига йўл қўйма, акс ҳолда улар сени парчалаб ташлайди.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

20 Jan, 07:04


#xasta_qalblar_davosi

📖 Аъроф сураси 171-178-оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

20 Jan, 04:01


​​ТЎРТ РАКАТЛИ НАМОЗ ЯРМИДА САЛОМ БЕРИБ ҚЎЙИШ
#намоз

1497-CАВОЛ: Тўрт ракатли намозларда иккинчи ракатдан кейин адашиб салом бериб юборса, қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар салом бериб, гапирган ёки ўрнидан туриб кетган бўлса, намозни қайтадан ўқийди. Агар салом бераётиб ёки салом бериб бўлгач, ҳеч нарса демаган бўлса, дарҳол учинчи ракатга туриб, намозини давом эттиради ва намоз охирида саждаи саҳв қилади (“Бадоеиус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

20 Jan, 02:01


УЛУҒЛАР ЭТАГИНИ ТУТИБ

Ҳазрати Шайх Саъдий раҳимаҳуллоҳу ҳикоя қиладилар:

Ёшлигимда бўлиб ўтган бир воқеа доим ёдимда туради. Отам билан биргаликда бозорга бордик.

Бозорда жуда ҳам одамлар кўп ва тиқилинч эди. Мен отамни йўқотиб қўйдим. Отамни тополмай, мен кўп йиғладим.
Отам ҳам мени роса ахтариб охири топгач, менинг қулоғимдан бураб деди:

Мен сенга айтмаганмидим, менинг этагимдан маҳкам ушлаб юр, деб. Сен уни ёдингдан чиқариб қўйдинг. Бу воқеа менинг болалигимда бўлиб ўтган эди. Лекин бир умр менга ибрат бўлди.
Кимики улуғларнинг этагини тутмаса, ҳаётда йўлини йўқотади.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

20 Jan, 01:02


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг душанба куни
20-январь                     2025 мелодий йил
20-ражаб      1446 ҳижрий йил

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин! Барча хайрли ишларимизда Аллоҳ ёр-мададкор бўлсин!

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

19 Jan, 14:07


#муфтий_минбари

📹 МЎЪМИННИНГ БУРЧИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

19 Jan, 10:07


Xonobod jome masjidi pinned «#намоз_вақтлари (Андижон вилояти, Хонобод шаҳри) 📆 ҳ. 1446 йил 17-Ражаб 📆 м. 2025 йил 17-январь АЗОН ВАҚТЛАРИ; 🕓Бомдод 06:05 🕐Пешин   12:30 🕟Аср         15:25 🕢Шом       17:10 🕗Хуфтон   18:30 ТАКБИР ВАҚТЛАРИ: 🕔 Бомдод 06:45 🕐 Пешин   12:45 🕟 Аср        …»

Xonobod jome masjidi

19 Jan, 10:05


Ақлинг ҳиссиётларингдан кучлироқ бўлиши учун кўп машқ қилиши ўта зарур. Акс ҳолда ўзинг ҳар сафар ҳасратда қолаверасан.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

19 Jan, 07:05


#xasta_qalblar_davosi

📖 Аъроф сураси 164-170-оятлар
👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

19 Jan, 04:04


ДИНИМИЗДА МАЪРАКАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВОЖИБМИ?
#маърака

1496-CАВОЛ: Мени турмуш ўртоғим 65 ёшда. 5 декабрь 2024 й оламдан ўтдилар. Қариндошларимиз 20, 40 маърака қилинглар дейишяпти. Шу маъракаларни ўтказиш тартиби, қонун-қоидалари, нечта одам таклиф қилиш кераклиги ҳақида билмоқчиман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда марҳумларнинг руҳига савобини бағишлаш мақсадида маросим қилиш бор. Бу маросимни “Вазима” эҳсони дейилади. “Вазима” эҳсонини муайян кунда қилиш шарт эмас. Шундан келиб чиқиб, вафот этган кишининг вояга етган фарзанларидан кимдир ўз мулкидан, бирор кунга қайдламасдан, риёкорлик ва дабдаба қилмасдан, савоб умидида эҳсон қилиши жоиз. Зеро, вафот этган кишига савоби етиб бориши умид қилинади. Чунки Аҳли сунна вал-жамоага кўра, солиҳ амалларнинг савобини вафот этган кишиларга бағишлаш жоиз.
Аммо, мазҳабимизга оид фатво китобларда "уч", “етти”, “йигирма”, “қирқ”, “йил” каби муайян кунларга қайдлаб маъракаларни ўтказиш макруҳ амал экани таъкидланади (“Фатҳул Қодир”, “Баззозийя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

19 Jan, 02:02


КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ ХОСИЯТИ

Ривоят қилинишича, қиёмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиёфасида кутиб олиб:
– Мени танидингми? – дейди.
Банда айтади:
– Сени танимайман.
– Мени танимайсанми?
– Ҳа.
– Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар
тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунё аҳли тенг
келолмайди. Шу пайт (иккиси):
– Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади.
– Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
– Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади.
У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади.
(Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан.)

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

19 Jan, 01:03


Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ Азиз обуначилар бугунги кунингиз файзли ва баракали бўлсин!

Бугун ҳафтанинг якшанба куни

19-январь                   2025-мелодий йил
19-ражаб         1446-ҳижрий йил

Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

18 Jan, 14:06


#муфтий_минбари

📹 ЭҲТИКОР - АҚЛАН ҚАБИҲ, ШАРЪАН ҲАРОМ, ҚОНУНАН ЖИНОЯТ АМАЛ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

18 Jan, 10:05


Агар орифларнинг боғига кирилмас экан, дунё мўмин учун зиндондир. Аллоҳ таолонинг аҳбоблари бўлмиш мўминларнинг руҳониятлилари билан кўришмайдиган бўлса, қабр ҳам унга зиндондир.

Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

18 Jan, 09:09


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН МАЗҲАБЛАР ТЎРТТА?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Xonobod jome masjidi

18 Jan, 09:09


#bugunning_muhim_mavzusi №25

📚МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ НИМАДА?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази бош мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube

Xonobod jome masjidi

18 Jan, 09:09


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Xonobod jome masjidi

18 Jan, 07:04


#xasta_qalblar_davosi

📖 Аъроф сураси 160-163-оятлар
👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

18 Jan, 04:03


​​НАРХ ОШГАНИ САБАБЛИ ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ ТАЛАБ ҚИЛИШ
#савдо #ҳалол_ҳаром

1495-CАВОЛ: Мен квартира олиш учун 2021 йилда 1 кв метрни 2.8 млн сўмдан келишиб, шартнома қилиб, жами 8600 АҚШ доллар қурувчига берганман. Лекин квартираларнинг нархи ошгани учун 2023 йил июнь ойида квартирани 1 кв метри 4-5 млн сўм бўлгани сабабли қўшимча тўлов қилишим кераклигини айтди. Мен рози бўлмадим. Уйни олмаслигим эвазига қурувчи 3 ой муҳлатда мендан олган пулини 10 000 АҚШ доллари қилиб қайтаришига келишдим. Қурувчи белгиланган вақтда пулни қайтармай, 2024 йил январь ойида келиб, 2024 йил 20 майгача муддат беришимни ҳамда вақтни чўзгани учун 10 000 АҚШ доллари ўрнига 12 000 АҚШ доллари беришини айтди. Берган 8500 АҚШ доллари эвазига 12 000 АҚШ доллари олишим жоизми ёки ножоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълум бир нархга қурувчи ва харидор ўртасида шартнома тузилгандан кейин вақт ўтиши билан нархнинг ошишини важ қилиб қурувчи харидордан ортиқча пул талаб қилиши дуруст эмас. Шунингдек ушбу шартномани иккинчи томон розилигисиз бузиши ҳам жоиз эмас. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни битимларга вафо қилишни буюрган.
Мабодо икки томон розилиги билан шартнома бекор бўладиган бўлса, қурувчи олган пулининг ҳаммасини харидорга қайтариши лозим бўлади. Бу пулни қайтариб олишда харидор берган пулидан кўпроқ миқдорни талаб қилиши ёки қурувчининг ўзи кўпроғини таклиф қилиши тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

18 Jan, 02:00


ЭНГ ОМОНАТДОР КИШИ

Ёзнинг қоқ ўртаси, кунлар роса қизиган, иссиқ авжига чиққан палла эди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Мадина шаҳрининг ташқарисида хизматкорлари билан бирга соя остида дам олиб ўтирган эдилар. Ҳаво жуда иссиқ, қумлардан қизиган тандирдагидек қайноқ тафт кўтарилиб турмоқда. Одатда саҳро шамоли эсиб турса, бир оз ҳаво айланиб, нафас олиш енгилроқ бўларди.
Ҳозир юз-кўзларни куйдирадиган ўша гармсел ҳам йўқ.
Узоқдан икки туяни олдига солиб ҳайдаб келаётган бир кишининг қораси кўринди. Усмон розияллоҳу анҳу:
-Бу кишини шундай қаттиқ
иссиқда саҳрога чиқишга нима мажбур қилди экан, ҳавонинг совушини кутиб, кейин чиқса бўлмасмиди? – деб ҳайрон бўлдилар.
Бир оздан сўнг туяларни етаклаб келаётган кишининг Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эканликларини билишди. Дарҳол ўринларидан туриб
унинг истиқболига чиқдилар. Лекин иссиқнинг қаттиқлигидан яна ўзларини соя остига олишга мажбур бўлишди.
Умар розияллоҳу анҳу уларнинг қаршиларига
келгач, Усмон розияллоҳу анҳу:
-Эй мўминларнинг амири, бу иссиқда нима қилиб юрибсиз, - деб сўради.
Умар розияллоҳу анҳу: Садақа туяларидан иккитаси йўқолиб қолган экан, шуни қидириб чиққан эдим. – дедилар. Қиёмат куни Аллоҳнинг олдига борганда: мусулмонларнинг мулкидан икки туянинг йўқолишига нега йўл қўйдинг, деб саволга тутилишдан қўрқдим. Шу сабабдан туяларни топиб, жойига олиб кетаяпман.
Усмон розияллоҳу анҳу:
- Эй мусулмонлар амири, келинг, салқин сувдан ичиб, сояли ерда дам олинг, туяларни биронтасига берамиз, жойига қўйиб келади, – деб таклиф қилдилар. Лекин Умар
розияллоҳу анҳу таклифга кўнмадилар, ўз қўллари билан олиб бормасалар, кўнгиллари жойига тушмасини айтиб, туяларни олдиларига солдиларда, боқиладиган жойга ўзлари олиб кетдилар.
Усмон розияллоҳу анҳy:
- Ким энг омонатдор кишига қарамоқчи бўлса, бу кишига қарасин, – деб мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга ишора қилдилар.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

18 Jan, 01:03


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух Аллох Азиз қилган Азизлар!

Бугун ҳафтанинг шанба куни
18- январь              2025 йил
18-ражаб     1446 йил

Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга бой бўлсин!

Энг яхши кун:
Инсон Аллоҳга осийлик қилмаган кунидир.

Дунё уч кун:

Биринчи кун: у кеча ўтган кунингиздир, у учун тавба қилинг, аламларни эса унутинг.

Иккинчи кун: у бугунги кунингиз, сиз шу кунингизда Аллоҳни рози қилиш учун, одамларга манфаат етказиш учун яшанг.

Учинчи кун: у эртанги кунингиз, у хақда сиз билмайсиз ҳали. Демак, сиз - Аллоҳдан чиройли хотима ёки солиҳ амалга тавфиқ сўранг!
•┈•┈•✿••❁💮❁••✿•┈•┈•

Эй Роббим!
— Сендан ҳар бир беморга шифо беришингни,
— Хар бир қарздорга нажот беришингни,
— Хар бир ночорга кенг ризқ беришингни,
— Хар бир ғамга ботганни ғамидан қутқаришингни,
— Хар бир дуо қилувчининг дуосини ижобат қилишингни,
— Хар бир тавба қилувчининг тавбасини қабул қилишингни,
— Хар бир "Омин" дегувчини Ўз паноҳингда асрашингни сўрайман!

Обуна бўлинг ➡️ Xonobodziyo.uz

Xonobod jome masjidi

17 Jan, 14:09


#муфтий_минбари

📹 ЖАННАТ ҚУШЛАРИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

17 Jan, 12:04


#hikmat

Имом Қарофий
раҳимаҳуллоҳ одоб билан амални солиштириб, бундай дейди: "Гўзал одоб билан қилинган кичик бир солиҳ амал одобсиз қилинган кўп солиҳ амаллардан яхшироқдир. Шунинг учун ҳам олим Рувайм ўзининг ўғлига: "Эй ўғилчам, амалингни худди хамирдаги туздек, одобингни эса ундек қилгин", деб айтган".

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

17 Jan, 10:06


Ҳаж улуғ ибодат

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قاَلَ: "مَنْ حَجَّ ِللهِ فَلَمْ يَرْفُثْ وَلَمْ يَفْسُقْ رَجَعَ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ".

☪️ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онасидан янги туғилгандек бўлиб қайтади”, дедилар”.

Имом Бухорий ривояти.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

17 Jan, 07:05


#xasta_qalblar_davosi

📖 Аъроф сураси 156-159-оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

15 Jan, 02:01


ПОКИЗА МОЛ.

Имом Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳининг тижорат ишларини бошқариб турувчи шериги бор эди.
Бир куни бозорга олиб чиқиладиган матолар орасида бир камчилиги бор кийимлик ҳам бор экан. Абу Ҳанифа рохматуллоҳи алайҳи шеригига харидорларга айбини кўрсатишни, айби билан сотиб олишга рози бўлган тақдирдагина сотишни тайинладилар. Ҳеч ким олгиси келмаса, бу айби бор матони қайтариб олиб келавер, дедилар.
У киши бозорга бориб матонинг ҳаммасини сотиптию, харидорга матонинг айбини айтишни
унутиб қўйипти. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг айбини айтмай сотма, деб тайинлагани эсига тушиб, матони сотиб олган кишини бозордан кўп излаб, охири топа олмаганидан сўнг имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг ҳузурларига қайтиб, бўлган воқеани унга айтиб берибди.
Шунда имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи пулларига шубҳали мол аралашмасин, деб шу
кунги савдо пулларининг барчасини садақа қилиб
юборган эканлар.
Мана шундай буюк ҳиммат билан имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи мусулмон одамнинг тижоратда қандай ростгўй, омонатдор, ҳалол-пок бўлишига ибрат бўлиб, ҳалол фойда топишни кўзлаган омонатдор, ишончли савдогарга намуна бўлиб қолганлар.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

15 Jan, 01:00


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг чоршанба куни
15-январь              2025 мелодий йил
15-ражаб               1446 ҳижрий йил

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

Аллоҳ таоло ушбу Ражаб ойини ва ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин! Барча хайрли ишларимизда Аллоҳ ёр-мададкор бўлсин!

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

14 Jan, 14:47


#muftiy_minbari

ЁШЛИКНИНГ ҚАДРИГА ЕТИНГ - КЕКСАЛИКДА РОҲАТИНИ КЎРАСИЗ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

14 Jan, 07:04


#xasta_qalblar_davosi

📖 Аъроф сураси 138-143-оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

14 Jan, 05:02


Бундан ташкари, муқаддас динимизда ватанни ҳимоялаш муқаддас бурч қилиб белгиланиб, бу хизмати учун жуда катта мукофотлар ваъда қилинган. Жумладан, Имом Табароний ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: «Аллоҳ таоло розилиги йўлида бир кун чегара ҳудудида посбонлик қилиш бир ой кечалари ибодат қилиб, кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир».
Хақиқатан, Ватан ҳимоячиси бўлиш энг шарафли ва олий касб эканини яхши билган йигитларимиз хар томонлама, ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан лойиқ бўлишни яхши англайдилар, ана шу сифат ва ҳислатларни эгаллашга доимо ҳаракат қиладилар. Бу вазифалари билан улар нафақат ўз Ватанларини балки, энг яқинлари бўлмиш ота-оналари, қавму-қариндошлари, туғилиб ўсган масканлари, юртларидаги барча тоғу-тошлар, гул ва райҳонларни ҳимоя қилган бўладилар.
Аллоҳ таоло жонажони юртимиз сарҳадларини сергаклик билан қўриклаётган Ватан ҳимоячиларини ҳифзу ҳимоясида сақлаб, диёримиз осмонини доимо мусаффо, тинчлигимизни эса барқарор ва бардавом қилсин!

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

14 Jan, 05:02


ВАТАННИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МУҚАДДАС БУРЧ

Она Ватан! Нима учун Ватанни она сўзи билан ёнма-ён ишлатамиз? Чунки Ватан ҳам онамиз сингари азиз, меҳрибон ва қадрлидир. Инсон дунёга келмасидан аввал онанинг вужудида улғайса, дунёга келганидан кейин эса энди Она Ватанда униб-ўсади. Кишининг туғилганда киндик қони тўкилган ер унинг Ватани ҳисобланилади. Мана шу Ватанини асраб-ардоқлаш, химоя қилиш хар бир инсоннинг муқаддас бурчидир. Ахир, доноларимиз бекорга айтишмаганку:
Туғилган ердан кўнгил узилмас,
Юрт қўриганнинг юрти бузилмас.
Юртда ватанни севадиган, ардоқлайдиган ва ҳимоя қиладиган мардлар бор экан, шу юрт доимо юксалаверади, гуллайверади. Ҳар бир эл, ҳар бир миллат учун ўзининг туғилиб-ўсган ватанидан ардоқлироқ маскан бўлмаса керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб кетаётганларида Маккаи мукаррама томонга юзланиб: «Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим», деганлар.
Демак, она ватанини севиш, ундаги бор нарсаларни ардоқлаш ва соғиниб яшаш инсоният фитратидаги нозик туйғудир. Қаерга бормасин киши ўз ватанини барибир қўмсайверади. Чунки инсон дунё юзини кўргач, биринчи бўлиб ватанидаги ҳаводан нафас ола бошлайди, ватанидаги тупроқда илк қадамларини қўйиб юришни ўрганади, дунёни танишни шу ватанни англашдан бошлайди. Илк киндик қони тўкилган, дастлабки қадамларини қўйган тупроқни ҳимоя қилиш барчамизнинг Ватан олдидаги муқаддас инсонийлик бурчимиздир.
Мустақиллик йилларида юртимизда давом этаётган моддий ва маънавий тараққиёт асосида тинчликни сақлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва халқимиз турмуш даражасини янада юксалтириш борасида улкан натижаларга эришилди. Шу мақсадда 1992 йил 14 январь куни бир муҳим воқеа юз берди. Шу куни республикамиз Қуролли Кучлари ташкил топди. 1993 йилдан эътиборан 14 январь юртимизда Ватан ҳимоячилари куни- деб эълон қилинди. Қисқа вақт давомида миллий армиямиз ҳеч бир мамлакатдан ортда қолмайдиган даражадаги қурол-аслаҳаларга, жанговор ускуналарга эга бўлди. Республикамиз Қуролли Кучларида хизмат қилаётган аскарларнинг савияси эса ҳам маънан, ҳам жисмонан юксак даражага етиб улгирди десак асло муболаға қилмаган бўламиз. Юртитмизда ҳар йили 14 январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб турли байрам дастурлари, кўрик-танловлар, давра сухбатлари, мусобақалар ўтказилади ва ўз Ватанига чин садоқат билан хизмат қилаётган бир қатор харбийларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланади. Бундай дастурлар Ватанимиз ҳимоячиларини рағбатлантиришга хизмат қилибгина қолмай, атрофдаги ёшларга ватанга меҳр-муҳаббат, ватанимиз ҳимоячиларига нисбатан юксак эҳтиром туйғуларини шаклланиб боришига ёрдам беради ва бўлажак Ватан ҳимоячилари маънавиятларини юқори даражага кўтариб, жисмонан бақувват, ақлан етук, сергак бўлиб камолотга етишишларида катта аҳамият касб этади.
Мухтасар айтганда, сўнгги йилларда Қуролли Кучларимиз салоҳиятини мустаҳкамлаш, замонавийлаштириш ва ислоҳ қилиш йўлида амалга оширилган барча саъй-ҳаракатлар мустақиллигимизни асраб-авайлаш, сарҳадларимиз дахлсизлиги, осмонимиз мусаффолиги ҳамда эл-юртимиз осойишталигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Юрт тинчлигини ҳимоя қилишда ҳар бир соҳа вакили ўз ҳиссасини қўшиши лозим. Масалан, ўқитувчи-мураббийлар ўқувчиларга ватан ягоналиги, ватан ҳимояси муқаддас бурч эканини тушунтириб борсалар, ёш авлод Ватанга садоқат ҳисси билан ўсиб-улғайиб камол топади. Натижада келажак авлодларимиз юрт ҳимояси нақадар улкан вазифамиз эканини қалбдан ҳис қиладилар ва бунга қаттиқ бел боғлаган ватанпарварлар бўлиб камол топадилар. Мутафаккирлардан бири бундай деган: «Ватанпарвар ўз ватани камолоти йўлида ўз халқига муҳаббати туфайли моли, куч-ғайрати тугул жонини ҳам аямайдиган, халки ва ватанининг озодлиги, фаровонлиги учун бор будини фидо қилувчи инсондир». Бундай ватанпарварлари бор юрт эса доимо тинч, осмони мусаффо, халқи аҳл, ризқи мўл, ҳаёти эса фаровон бўлади.

Xonobod jome masjidi

14 Jan, 04:03


​​ЎЗИНИКИ БЎЛМАГАН НАРСАНИ СОТИШ
#савдо

1491-CАВОЛ. Мен бозорда бир дўконни ижарага олиб, улгурчи тарқатувчилардан ҳар-бир маҳсулотдан биттадан олиб келиб, растага қўяман. Қачон сотилса, ўрнига яна олиб келаман. Яқинда эшитиб қолдим. Бу ишим жоиз эмас экан. Чунки ўзимники бўлмаган нарсани сотишга кирар экан. Шу тўғрими? Мен қандай йўл тутсам тўғри иш қилган бўламан?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар маҳсулотларни сотиб олиб, сотсангиз, жоиз бўлади. Лекин уларни сотиб олмаган бўлсангиз бу ишингиз дуруст эмас. Чунки сиз ўзингизники бўлмаган нарсани сотган бўласиз. Шунингдек, бир маҳсулотни “Қачон, сотилса, пулини бераман” деган шарт билан олса ҳам савдо дуруст бўлмайди.
Агар маҳсулотни сотиб олмоқчи бўлмасангиз, маҳсулот эгасининг вакили сифатида сотиб, бу ишингиз учун хизмат ҳақи олишингиз ҳам жоиз. Лекин бу ҳолатда қанчага сотилса, ҳаммасини мол эгасига бериш лозим бўлади ("Ал-Баҳрур-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

14 Jan, 02:00


РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ СИРЛАРИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ўн ёшлар чамасида эди. Бир куни кўчада Мадина болалари билан қувлашиб, ўйнаб юришган эди, олдиларидан Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтиб қолиб, уларга салом бердилар.
Кейин Анас розияллоҳу анҳу-ни ёнларига чақириб, бир иш билан қаёққадир юбордилар.
Бундан аввал ҳам Анас розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматларини қилиб юрар эдилар.
Анас розияллоҳу анҳу расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи васалламнинг юмушларини бажаргач
уйларига кечикиб қайтдилар.
Оналари нега кечиккани ҳақида сўради. Анас розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир иш билан юборганлари ва шу сабабдан кечикканини айтди.
Онаси: Расулуллоҳнинг нима ишлари бор экан? – деб сўради.
Анас розияллоҳу анҳу-: Сир экан, – деб жавоб берди.
Онаси ўғлидан суриштириб, сирнинг нима эканини билишга ҳаракат қилмади. Аксинча, боласидан хурсанд бўлиб, унинг ақлли ва амонатли бўлиб тарбия олаётганидан севинди.
Бундан буён ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сирларини сақлашга ундаб:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сенга ишониб айтган сирни ҳеч кимга айтиб юрмагин, –деди.
Ёшлигидан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тарбияларини олиб, омонатдор бўлиб ўсган Анас розияллоҳу анҳу ҳаёти давомида бировга хиёнат қилмай, доимо сир деб айтилган нарсани ҳеч кимга айтмай ҳаёт кечирди.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

14 Jan, 01:04


Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ Азиз обуначилар!

Бугун ҳафтанинг сешанба куни ушбу кунни Аллоҳ таоло барчаларимиз учун файзли ва барокатли қилсин!

14-январь                   2025-мелодий йил
14-ражаб       1446-ҳижрий йил

🤲 Аллоҳга ҳамд бўлсин...
الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ

Ўқилиши:
Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

Маъноси:
Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

13 Jan, 14:04


#muftiy_minbari

НИЯТИНГИЗНИ ИБОДАТГА АЙЛАНТИРИШНИ БИЛАСИЗМИ?

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

09 Jan, 12:05


#duo

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

أَصبَحْنا على فِطرةِ الإسلامِ، وكَلِمةِ الإخلاصِ، ودِينِ نَبيِّنا محمَّدٍ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ، وعلى مِلَّةِ أبِينا إبراهيمَ، حَنيفًا مُسلِمًا، وما كان مِنَ المُشرِكينَ

"Асбаҳна ъала фитратил Ислам ва калиматил ихласи ва дийни Набиййина Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ъала миллати абийна Иброҳийма ҳанийфан муслиман ва ма кана минал мушрикийн",
деб айтар эдилар (Имом Насоий, Имом Аҳмад ривояти).

Маъноси: "Мушрик бўлмасдан, мусулмон ҳолимизда ва тўғри йўлда бўлган Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатларида, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг динларида, ихлос калимаси ва Ислом фитратида тонг оттирдик".

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

09 Jan, 10:03


Убудиятга машғул бўлинглар, чунки у дунё ва охиратдаги саодатингизнинг сиридир. Дунёга боғланиб, осилиб олманглар чунки, у кишининг динини ўйламаган тарафидан олиб қўяди.

Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

Изоҳ: Убудият – Аллоҳга бандаликни бажо келтириб, У буюрган нарсани амалга ошириб, қайтарган нарсаларидан четланишдир.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

09 Jan, 07:02


#xasta_qalblar_davosi

📖 Аъроф сураси 88-95-оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

09 Jan, 04:01


ЭҲРОМДАГИ КИШИ БОШҚАНИНГ СОЧИНИ ОЛИШИ
#Ҳаж_умра

1486-CАВОЛ: Бир киши умра амалини бажариб бўлмасдан олдин бошқа одамни сочини олиб қўйибди. Бунинг ҳукми нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар умра амалини тўлиқ тугатмасдан бошқа одамни сочини олиб қўйган бўлса, ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилиши лозим бўлади ("Мухтасарул виқоя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

09 Jan, 02:06


ЗЕҲНДОРЛИК

Бир маротаба шайх Саъдий раҳимаҳуллоҳ ўз дўстини кўриш учун, Исфаҳон шаҳрига хачирга миниб равона бўлди. Ёнида бир товуғи ҳам бор эди. Харж қилиш учун икки рупия пули бор эди. Сафарда кетар экан, йўлда бир ёш болани кўрди. Унинг зеҳнини синаш учун уни чақирди ва салом берди. Сўнг унга деди:

-Эй ўғлим, менинг ёнимда икки рупия пулим бор, менга маслаҳат бергин. Шу икки рупияга нима олсам, менга, товуғимга ва хачиримга овқат бўлса?
Бола жавоб бериб деди:

-Бу жуда оддий иш, сиз бир рупияга тарвуз сотиб олинг. Гўштини ўзингиз енг, пўчоғини хачирингизга беринг, донини эса товуғингизга беринг.

Шайх Саъдий ҳазратлари боланинг зеҳндорлигидан жуда хурсанд бўлдилар.
Аллоҳ таоло фарзандларимизни зеҳндор заковатли қилсин!

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

09 Jan, 01:01


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг пайшанба куни
09-январь                  2025 мелодий йил
09-Ражаб      1446 ҳижрий йил

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин! Барча хайрли ишларимизда Аллоҳ ёр-мададкор бўлсин!

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

09 Jan, 00:07


Xonobod jome masjidi pinned «#намоз_вақтлари (Андижон вилояти, Хонобод шаҳри) 📆 ҳ. 1446 йил 08-Ражаб 📆 м. 2024 йил 08-январь АЗОН ВАҚТЛАРИ; 🕓Бомдод 06:10 🕐Пешин   12:30 🕟Аср         15:15 🕢Шом       17:00 🕗Хуфтон   18:20 ТАКБИР ВАҚТЛАРИ: 🕔 Бомдод 06:50 🕐 Пешин   12:45 🕟 Аср        …»

Xonobod jome masjidi

08 Jan, 14:04


#muftiy_minbari

АЛЛОҲДАН ШУ ИККИ НАРСАНИ СЎРАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

08 Jan, 12:04


#tafakkur

Неъматларнинг яхшиларидан бири – ақлдир.
Мусибатларнинг ёмонларидан бири – жоҳилликдир.


Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

08 Jan, 09:03


#намоз_вақтлари

(Андижон вилояти, Хонобод шаҳри)

📆 ҳ. 1446 йил 08-Ражаб
📆 м. 2024 йил 08-январь

АЗОН ВАҚТЛАРИ;

🕓Бомдод 06:10
🕐Пешин   12:30
🕟Аср         15:15
🕢Шом       17:00
🕗Хуфтон   18:20

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:

🕔 Бомдод 06:50
🕐 Пешин   12:45
🕟 Аср         15:25
🕢 Шом       17:00
🕗 Хуфтон   18:30

Обуна бўлинг:➡️ @Xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

08 Jan, 07:04


#xasta_qalblar_davosi

📖 Аъроф сураси 82-87-оятлар
👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

03 Jan, 02:59


#Тарқатинг

ЖУМА СУННАТЛАРИ

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

03 Jan, 02:18


ЖУМА КУНИ ФАЗИЛАТЛАРИ

1. Дуолар қабул бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган.

6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

03 Jan, 01:02


Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ қадри баланд Қадрдонлар Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Бугун ҳафтанинг жума куни
03-январь 2025 мелодий йил
03-Ражаб 1446 ҳижрий йил

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

Аллоҳ таоло ушбу кунни хайру баракотидан насиб айласин ва гуноҳларимизни мағфират қилсин!

🔗Улашинг: @Xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

02 Jan, 14:05


#muftiy_minbari

ВАФОТ ЭТМАСИНГИЗДАН ОЛДИН УЛГУРИБ ҚОЛИНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

02 Jan, 12:06


#tafakkur

Баландроқ бино қуриш учун унинг пойдеворини чуқурроқ кавлашинг керак.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

02 Jan, 11:01


Xonobod jome masjidi pinned «#намоз_вақтлари (Андижон вилояти, Хонобод шаҳри) 📆 ҳ. 1446 йил 02-Ражаб 📆 м. 2024 йил 02-январь АЗОН ВАҚТЛАРИ; 🕓Бомдод 06:10 🕐Пешин   12:30 🕟Аср         15:10 🕢Шом       16:55 🕗Хуфтон   18:15 ТАКБИР ВАҚТЛАРИ: 🕔 Бомдод 06:50 🕐 Пешин   12:45 🕟 Аср        …»

Xonobod jome masjidi

02 Jan, 11:01


#намоз_вақтлари

(Андижон вилояти, Хонобод шаҳри)

📆 ҳ. 1446 йил 02-Ражаб
📆 м. 2024 йил 02-январь

АЗОН ВАҚТЛАРИ;

🕓Бомдод 06:10
🕐Пешин   12:30
🕟Аср         15:10
🕢Шом       16:55
🕗Хуфтон   18:15

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:

🕔 Бомдод 06:50
🕐 Пешин   12:45
🕟 Аср         15:20
🕢 Шом       16:55
🕗 Хуфтон   18:25

Обуна бўлинг:➡️ @Xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

02 Jan, 10:03


Ҳузайфа ибн Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким мусулмонларга йўлларида озор берса, унга уларнинг лаънати вожиб бўлур”, дедилар.

Табаронийнинг “Муъжамул кабир”даги ривояти.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

02 Jan, 07:04


#xasta_qalblar_davosi

📖 Аъроф сураси 38-43-оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

02 Jan, 05:35


#duo

رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ

Ўқилиши: Роббанаа фағфир ланаа зунуубанаа ва каффир ъанна саййиаатина ва таваффанаа маъал аброр.

Маъноси: “Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин” (Оли Имрон сураси, 193-оят).

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

02 Jan, 04:03


ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЎҚИШ ШАРТМИ?
#намоз

1479-CАВОЛ: Таҳажжуд намозини ўқиш шартми ёки хоҳишга қараб ўқиса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳажжуд намозини ўқиш шарт ёки вожиб амал эмас, балки Пайғамбаримиз алайиссаломнинг суннатларидир. Айрим уламолар уни мустаҳаб дейишган.
Шунга кўра, уни ўқиган одам улкан савобларга эришади, уни ўқимаган одам эса маломат қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

02 Jan, 02:01


Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

02 Jan, 01:23


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг пайшанба куни
02-январь                  2025 мелодий йил
02-Ражаб      1446 ҳижрий йил

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин! Барча хайрли ишларимизда Аллоҳ ёр-мададкор бўлсин!

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

01 Jan, 14:05


#муфтий_минбари

📹 ИСЛОМ БАҒРИКЕНГЛИККА ЧОРЛАЙДИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

01 Jan, 12:04


#tafakkur

Кўп ақлга эга бўлишинг етарли эмас, муҳими ўша ақлни ўз ўрнида ишлата олишингдир.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

01 Jan, 10:08


Қатода раҳимуллоҳ деди: “Албатта Қуръон дардларингизга ҳам, даволарингизга ҳам далолат қилади. Дардларингиз -гуноҳларингиз бўлса, шифоларингиз эса истиғфорларингиз биландир”.

“Шуъабул иймон” асаридан.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

01 Jan, 07:03


#xasta_qalblar_davosi

📖 Аъроф сураси 31-37-оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

01 Jan, 04:03


ТИЛОВАТ САЖДАСИНИНГ ВАҚТИ
#Қуръон

1478-CАВОЛ: Қуръони каримнинг ўн тўрт жойида сажда оятлари бор экан. Уларни ўқиган ёки эшитган киши тиловат саждаси қилиши вожиб бўлади, деб эшитдим. Сажда оятини ўқиса ёки эшитса, дарҳол тиловат саждасини қилиши шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сажда оятини намоздан ташқарида ўқиган ёки эшитган одам дарҳол сажда қилиши мандуб (яхши) бўлади. Лекин дарҳол қилиши вожиб эмас. Бу ҳақида шундай дейилган:
وَفِي الْغِيَاثِيَّةِ وَأَدَاؤُهَا لَيْسَ عَلَى الْفَوْرِ حَتَّى لَوْ أَدَّاهَا فِي أَيِّ وَقْتٍ كَانَ ، يَكُونُ مُؤَدِّيًا لَا قَاضِيًا ، كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة هَذَا فِي غَيْرِ الصَّلَاتِيَّةِ أَمَّا الصَّلَاتِيَّةُ إذَا أَخَّرَهَا حَتَّى طَالَتْ الْقِرَاءَةُ تَصِيرُ قَضَاءً وَيَأْثَمُ ، هَكَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ .
“Ғиёсийя китобида келтирилишича, тиловат саждаси дарҳол вожиб бўлмайди. Шунга кўра саждани қачон қилса ҳам, ўз вақтида қилган бўлади. Қазо бўлмайди (“Татархонийя”). Аммо бу ҳукм намоздан ташқаридаги саждага тегишли бўлиб, намозда сажда оятини ўқиса ва қироатни чўзиб, сажда қилмаса, қазога айланади ва гуноҳкор бўлади” (“Ал-Баҳр ар-роиқ” китоби).
Лекин сажда оятини намозда ўқиса, ортидан тезда сажда ёки сажда нияти билан рукуъ қилиши лозим бўлади. Акс ҳолда яъни сажда оятидан кейин камида уч оятни ўқиб, қироатини давом эттирган бўлса, гуноҳкор бўлади ва тиловат саждасини қазоси вожиб бўлади. Яъни ушбу ҳолатда сажда нияти билан рукуъ қилса ўтмайди.
وَلَوْ لَمْ يَرْكَعْ وَلَمْ يَسْجُدْ وَأَتَمَّ السُّورَةَ ثُمَّ رَكَعَ وَنَوَى السَّجْدَةَ لَا يُجْزِيهِ وَلَا يَسْقُطُ عَنْهُ بِالرُّكُوعِ وَعَلَيْهِ قَضَاؤُهَا بِالسُّجُودِ مَا دَامَ فِي الصَّلَاةِ وَذَكَرَ الشَّيْخُ الْإِمَامُ الْمَعْرُوفُ بِخُوَاهَرْ زَادَهْ أَنَّهُ إذَا قَرَأَ بَعْدَ آيَةِ السَّجْدَةِ ثَلَاثَ آيَاتٍ يَنْقَطِعُ الْفَوْرُ وَلَا يَنُوبُ الرُّكُوعُ عَنْ السَّجْدَةِ
“Агар сажда оятини ўқиганидан кейиноқ руку ёки сажда қилмаса ва сурани охиригача ўқиса, руку қилиш сажда ўрнига ўтмайди ва руку қилиши туфайли зиммасидан сажда қилиш соқит бўлмайди. Шунинг учун унинг зиммасига модомики намозда бўлса, сажданинг қазоси вожиб бўлади. Шайх Имом Хоҳарзода роҳимаҳуллоҳ дедилар: “Агар сажда оятидан кейин уч оят ўқиган бўлса, руку қилиш сажда ўрнига ўтмайди” (“Фатовои оламгирийя” китоби).
Демак, намоз асносида ўқилган сажда оятидан кейин дарҳол сажда қилиш вожиб. Намозда сажда оятидан кейин икки оятгача ўқишга рухсат бор, аммо уч оятга етса, саждани кечиктирган бўлади.
Намоздан ташқарида сажда ояти ўқилса ё эшитилса, гарчи тиловат саждасини кечиктиришга рухсат бўлсада, уни дарҳол адо қилиш афзалдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

01 Jan, 02:34


РАЖАБ ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ

– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

Ражаб ойи қандай ой?

– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?

– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;

– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?

– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида кўп истиғфор айтишга тарғиб қилганлар. Саййидул истиғфор: “Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана абдука ва ана ала аҳдика ва ваъдика мастатоту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика алайя ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта”.

– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамазона” (“Ё Аллоҳ, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламоларимиздан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган эди.

Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

01 Jan, 01:00


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг чоршанба куни
01-январь              2025 мелодий йил
01-ражаб 1446 ҳижрий йил

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

Аллоҳ таоло ушбу Ражаб ойини ва ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин! Барча хайрли ишларимизда Аллоҳ ёр-мададкор бўлсин!

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

26 Dec, 10:01


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш у зотга муҳаббатнинг бир жузи, қисмидир. Муҳиб учун у зотнинг суннатларини қаттиқ ушлаш ва у зоти шарифнинг умматини яхши кўриш лозимдир.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

26 Dec, 07:02


#xasta_qalblar_davosi

📖 Анъом сураси 147-151-оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

26 Dec, 04:00


ҚИЗНИНГ СЕПИДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?
#закот

1472-CАВОЛ: Мен қизим учун сеп йиғаяпман. Анча мунча нарса йиғдим. Шундан закот бераманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Турмушга чиқмаган қизнинг сепидан закот берилмайди. Чунки у тижорат мақсадида олинмаган. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
"إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْمُرُنَا أَنْ نُخْرِجَ الصَّدَقَةَ مِنْ الَّذِي نُعِدُّ لِلْبَيْعِ" (رواه الامام أبو داود).
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам савдо учун тайёрлаб қўйган мол-мулкдан закот беришимизга буюрардилар”, дейилган (Имом Абу Довуд ривояти).
Агар сеп учун олиб қўйилган кийим-кечак ва буюмларнинг қиймати нисоб миқдорига – 85 гр тилланинг қийматига етса ҳам, ундан закот бермайди. Лекин ҳожати аслиясидан ташқари нисоб миқдорида моли бўлгани учун закот ололмайди. Аммо қурбонлик қилиши вожиб бўлади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, агар сеп учун сақланаётган буюм тилло тақинчоқлар бўлсаю, оғирлиги 85 гр.га етса, уни олинганидан бир йил тўлганидан кейин тақинчоқнинг закотини бериш лозим бўлади. Чунки тилла буюм ва тақинчоқлар шариатимизга кўра пул ҳисобланади ва нисобга етиши сабабли закоти фарз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

26 Dec, 02:00


АСР ВАБОСИ

Ҳозирги асримизда бутун дунёни ларзага ва ташвишга солаётган юқумли, тез ва кенг тарқалаётган ОИТВ/ОИТС (ВИЧ/СПИД) ( Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) касаллигидир.У инсон организмига тушган заҳоти уни емиришни бошлайдиган вирус ҳисобланади. ОИТС (СПИД) билан касалланиб қолган инсон организми ўзини инфекциялардан ҳимоя қила олмайди.
Мутахасислар касалликни қуйидаги йўллар орқали юқишини таъкидлайдилар: ОИТВ/ОИТС билан касалланган одам билан жинсий алоқага киришганда, укол ва томизғич (капельница) учун аввал ишлатилган ёки нотўғри стерилланган игнадан фойдаланилганда, агар игна ОИТВ/ОИТС билан касалланган қонга теккан бўлса, ОИТВ/ОИТС билан касалланган онадан болага ҳомиладорлик, туғиш ва кўкрак билан боқиш даврида юқиши мумкин, ОИТВ/ОИТС билан касалланган қон бошқа одамга қуйиш учун ишлатилганда, стоматология ёки бошқа жарроҳлик даволаш хоналари, сартарошхона ва маникюр салонлари каби жойларда аввал ишлатилган ёки нотўғри стерилланган асбоблардан фойдаланилганда, агар асбоблар ОИТВ/ОИТС билан касалланган қонга теккан бўлса.
Қуйидаги ҳолларда эса юқмаслигини айтадилар: бировга қўл теккизганда, қучоқлашганда, қўл бериб сўрашганда, бир бирининг кийимларини кийганларида, бирга овқатланганда, йўтал ёки акса урганда, жамоат хожатхоналаридан фойдаланганда, турли ҳашоратлар чақиши, шахсий гигиена қоидаларига амал қилмаслик кабиларда.
Бу касалликни даволаш ва олдини олиш бўйича Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 150 та давлатда “Миллий ҳайъатлар” тузилиб, катта миқдорда маблағ ажратилган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг имом Бухорийдан ривоят қилган муборак ҳадисларида: “ Сиздан ким ёмон – мункар иш ( ёмон иш )ни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, агар бунга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин, агар унга ҳам қодир бўлмаса, дили билан, ана ўша иймоннинг заифлигидандир”, деганлар.
Демак, ҳар қандай ёмонлик, қабиҳ иллатни, гуноҳни кўрганда аввало инсонларни қўл билан, амалий равишда ҳаракат қилиб қайтармоғимиз шарт.
Бу масалада ҳукуматимиз бошчилигида шифокор мутахасисларимиз амалий фаолият, турли хил чора-тадбирлар олиб бормоқдалар.
Агар қўл билан қайтаришга имкон бўлмаса тил билан қайтариш лозимдир. Бу борада имом-хатиблар, олимлар, ОАВ масъул-ходимлари, ёзувчилар, зиёли кишилардан тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришлари талаб қилинади.
Умар розияллоҳу анҳу: “Насиҳатгўй бўлмаган қавмда яхшилик йўқ. Насиҳатни яхши кўрмаган қавмда яхшилик йўқ”-деганлар.
Агар қўли ёки тили билан қайтаришга қодир бўлмаса қалби билан қарши бўлиши, у амални қалбдан ёмон эканлиги ва бу ишга рози эмаслигини билдириши керак. Бу иймони заиф кишини иши ҳисобланади.
Бу ҳадисдан мусулмон одам мункар, ёмонликка қарши жиддий курашиши, мусулмон иймонини бақувват бўлишига ҳаракат қилишга уринмоғи лозимлиги маълум бўлади.
Ислом шариати, қуръон ва суннатга амал қилиш инсонларни икки дунёда бахтли ҳаёт кечиришларига сабаб бўлади. Ва касал бўлишларини ҳам олдини олади. Спид яқинда пайдо бўлган касаллик бўлишига қарамай унинг давоси 14 аср олдин қуръонда нозил бўлганлигини кўришимиз мумкин.
Аллоҳ таоло каломида: “ Зинога яқинлашманг. Албатта у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир”. (Исро сураси 32-оят). Аллоҳ таоло бу оятда зинони, фоҳишаликни қилманглар деб айтмади. Балки, яқинига ҳам борманглар деб амр қилди. Агар инсоният бу бузуқ ишга яқинлашмаганида бедаво дардга мубтало бўлмаган бўлар эди.
Бошқа бир оятда Аллоҳ таоло айтади: “ ( Эй Муҳаммад алайҳиссалом ), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар” ( Нур сураси, 30-оят).

Xonobod jome masjidi

26 Dec, 02:00


Ҳар бир нарсанинг аввали ва охири бўлади. Зинонинг ибтидоси эркакларни номаҳрам аёлга, аёлларни эса номаҳрам эркакларга шаҳват назари билан қараш бўлса, интиҳоси уни амалга оширишдир. Ибн Қаййум раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “ Номаҳрам аёлларга қараш фикр ўзгаришини туғдиради, фикр ўзгариши кўрган нарсани ўйлашликни туғдиради, у ҳақда ўйлашлик эса шаҳватни юзага олиб чиқаради, шаҳват эса хоҳишни туғдиради”-деб.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтадилар: “Икки кўзнинг зиноси қарашдир”,“ Номаҳрамга қарашлик, шайтоннинг ўқларидан заҳарланганидир” деганлар. Оддий ўқ эмас заҳарли ўқ. У ўқнинг ўзи инсонни ҳалок қилмаса ҳам заҳри албатта ҳалок қилади.
Фикримизга хулоса қиладиган бўлсак, касалликдан сақланишнинг битта йўли бу – Аллоҳ таолонинг амрига қайтиш, Расулуллоҳ (сав) сўзларига амал қилиш, ислом шариатининг йўлига юришдир. Бу 21 аср вабосини олдини олиш йўлида бефарқ ва лоқайд бўлмасдан, мактаб, коллеж, маҳалла, жамоат ташкилотлари билан биргаликда, илми бор билими, мансаби бор мансаби, моли бор молу-давлати, кучи бор куч-қуввати билан ҳаракат қилса чиройли натижа ва ютуққа эришилади.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

26 Dec, 01:00


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг пайшанба куни
26-декабрь                  2024 мелодий йил
25-жумадуссоний     1446 ҳижрий йил

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин! Барча хайрли ишларимизда Аллоҳ ёр-мададкор бўлсин!

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

25 Dec, 14:01


#муфтий_минбари

📹 ЭНГ ЯХШИСИНИ БЕРИНГ!

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

25 Dec, 12:01


#duo

Барча дуоларни жамловчи дуо

اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلَاغُ وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма саъалака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам, ва наъузу бика мин шарри мастаъоза минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам, ва антал мустаъону ва ъалайкал балағу валаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ.

Маъноси: Аллоҳим, Набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраган нарсаларнинг яхшисини Сендан сўрайман. Ва Н абиййинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ сўраган нарсаларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман. Ва Сен ёрдам сўралувчи Зотсан. Етуклик Сенгадир. Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ва қувват йўқдир.

(Имом Термизий ривояти).

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

25 Dec, 07:01


#xasta_qalblar_davosi

📖 Анъом сураси 143-146-оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

25 Dec, 05:12


ГУВОҲЛАРСИЗ ЎҚИЛГАН НИКОҲНИНГ ҲУКМИ
#никоҳ

1471-CАВОЛ: Гувоҳларсиз никоҳдан ўтганмиз. Шу никоҳимиз тўғри бўлганми? Агар нотўғри бўлган бўлса, нима йўл тутишимиз керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳда гувоҳларнинг бўлиши шартдир. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لَا نِكَاحَ إلَّا بِشُهُودٍ
“Никоҳ фақат гувоҳлар билан дуруст бўлади” (Имом Байҳақий ривояти).
Шунга кўра, агар никоҳ гувоҳларсиз, яъни камида икки эркак ёки бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳлигисиз ўқилган бўлса, уни гувоҳлар ҳузурида қайтадан ўқиш лозим бўлади.
فِي مَآلِ الْفَتَاوَى لَوْ تَزَوَّجَ بِغَيْرِ شُهُودٍ ثُمَّ أَخْبَرَ الشُّهُودَ عَلَى وَجْهِ الْخَبَرِ لَا يَجُوزُ إلَّا أَنْ يُجَدِّدَ عَقْدًا بِحَضْرَتِهِمْ .
“Маолил-Фатово китобида ёзилишича, бир киши гувоҳларсиз никоҳланса, сўнг гувоҳларга бу ҳақида хабар берса, дуруст бўлмайди. Фақат никоҳни гувоҳлар ҳузурида янгидан ўқитса, шундагина никоҳи дуруст бўлади” (“Ал-Баҳр ар-Роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

25 Dec, 01:01


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг чоршанба куни
25-декабрь                 2024 мелодий йил
24-жумадуссоний    1446 ҳижрий йил

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин! Барча хайрли ишларимизда Аллоҳ ёр-мададкор бўлсин!

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

24 Dec, 10:02


Мусулмонлар учун башорат

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларидан сўрадилар: 
– Жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишга розимисиз? 
– Ҳа, – дейишди саҳобалар. 
– Жаннат аҳлининг учдан бири бўлишга розимисиз? 
– Ҳа… 
–Жаннат аҳлининг ярми бўлишга розимисиз? 
– Ҳа… 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизга муждалар бўлсин! Жаннат аҳли бир юз йигирма сафдир. Шундан саксон сафи умматимдир”, дедилар.

Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

24 Dec, 03:11


СИЗ БУНИ БИЛАРМИДИНГИЗ?

Илк маротаба арабча алифбони ўргатаётган устоз "бу алифбо бизнинг алифбодек чапдан ўнгга ўқилмайди, аксинча ўнгдан чапга ўқилади!" дея сабоғини бошлайди

Кўпчилик буни тескари ўқиш деб тушунади.

Дунёдаги арабчадан ташқари- қолган барча алифболар чапдан ўнгга ўқилади, соат стрелкаси ҳам илк қадамини чапдан ўнгга томон ташлайди.

Биз эса чапдан ўнгга томон бошланган айланма ҳаракатни- "соат стрелкасига тескари" ҳаракат дея номлаймиз.

Ва ўйлаймиз-ки араб алифбосининг ўқилиши ҳам гўёки биз учун тескари, ва қолган амаллар яъни каъба тавофи ҳам "соат стрелкаси йўналишига тескари"...

Аслида ҳам шундаймикан?!

Демак бугун "тескари" харакат аслида қайсилиги ҳақида бир шингил билиб оламиз!

Каъба тавофи – ислом динининг асосий беш рукнидан бири бўлмиш Ҳаж ибодати мобайнида бажариладиган асосий амаллардан ҳисобланади. Тавоф соат стрелкасига қарама-қарши тарзда амалга оширилади. Бунинг сабаби нимада?

Ушбу саволнинг жавобини топишга кўмаклашувчи бир нечта илмий фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

1️⃣.    Инсон танасидаги қон соат стрелкасига тескари тарзда айланади.

2️⃣.    Атом электронлари ҳам ядронинг атрофида соат стрелкасига қарши ҳаракатланади.

3️⃣.     Ой ҳам ўз ўқи атрофида соат стрелкасига тескари тарзда айланади.

4️⃣.    Ер ҳам худди шундай, ўз ўқи атрофида соат стрелкасига қарши ҳаракатланади.

5️⃣.    Бундан ташқари Ер сайёраси Қуёш атрофида ҳам соат стрелкасига қарама қарши тарзда айланади.

6️⃣.    Қуёш тизимидаги сайёралар ҳам худди шундай тарзда Қуёш теварагида ҳаракатланади.

7️⃣.    Қуёш ҳамда бутун Қуёш тизими Галактикада орбита бўйлаб соат стрелкасига тескари равишда ҳаракатланади.

8️⃣.    Фазодаги барча галактикалар ҳам шу анъанага амал қилади.

Бундан келиб чиқадики, мусулмонлар тавоф мобайнида бутун борлиққа ҳамоҳанг тарзда ҳаракат қиладилар. Аллоҳ таолонинг заррадан тортиб то улкан коинотларгача бўлган яратилмишлари Буюк Зотга тасанно айтиш нуқтасида бирлашади. Мусулмонлар  Одам (а.с.)дан тортиб Муҳаммад (с.а.в.) гача бўлган барча пайғамбарлар тавоф қилган ерда Каъбани тавоф этадилар.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

24 Dec, 01:00


Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ Азиз обуначилар!

Бугун ҳафтанинг сешанба куни ушбу кунни Аллоҳ таоло барчаларимиз учун файзли ва барокатли қилсин!

24-декабрь                    2024-мелодий йил
23-жумодуссоний       1446-ҳижрий йил

🤲 Аллоҳга ҳамд бўлсин...
الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ

Ўқилиши:
Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

Маъноси:
Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

23 Dec, 14:01


#муфтий_минбари

📹 АЖРИ ТЎХТАМАЙДИГАН АМАЛЛАР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

23 Dec, 12:01


#vatan

Башарият ўз ерини ундаги нарсалари билан, гарчи у ҳеч ким яшамайдиган чўл бўлса ҳам яхши кўраверади.
Ватанни севиш – юракка сингиб кетган, инсонни унда бўлганида, хотиржам, йироқ кетганида, талпинадиган, ҳужум қилинганида, асрайдиган ва камситилганида, ғазабланадиган қилиб қўювчи туйғу.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий (раҳматуллоҳи алайҳ)

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

23 Dec, 10:00


Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Кимки дирҳам(мол-дунё)ни улуғласа, Аллоҳ уни албатта хорлаб қўяди”, деди.

“Сияру аъламин нубало” асаридан.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

23 Dec, 07:01


#xasta_qalblar_davosi

📖 Анъом сураси 138-142-оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

23 Dec, 04:01


БИР НАМОЗНИ ЎҚИЁТГАНИДА ИККИНЧИ НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КИРИШИ
#намоз

1470-CАВОЛ: Мен пешин намозини уйда ўқиётган эдим. Тўртинчи ракатида асрга азон айтилди. Ўқиган пешин намозим дурустми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ўқиган пешин намозингиз дуруст, уни қайта ўқилмайди. Бу ҳақида Имом Қўҳистоний шундай зикр қилганлар:
"أَنَّ الْوَقْتَ لَوْ خَرَجَ فِي خِلَالِ الْوَقْتِيَّةِ لَمْ تَفْسُدْ وَ هُوَ الْأَصَحُّ وَ هُوَ أَدَاءٌ لَا قَضَاءٌ وَ هُوَ الْأَصَحُّ كَمَا فِي قَضَاءِ الزَّاهِدِي. وَ يُسْتَثْنَي مِنْ ذَلِكَ خُرُوجُ وَقْتِ الْفَجْرِ فَإنَّهُ مُفْسِدٌ"
“Вақтлик намозни ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намози бузилмайди. Энг тўғри гап шудир. Мазкур намоз адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади, қазо ҳисобланмайди. Энг саҳиҳ гап шудир. “Зоҳидий”нинг қазо бобида ҳам шундай зикр қилинган. Аммо бундан бомдодни ўқиётганида, унинг вақти чиқиши истисно қилинади. Чунки у (бомдод вақтининг чиқиши) намозни бузувчидир” (“Жомеур-румуз” китоби).
Демак, бир фарз намозини ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқса, намоз бузилмайди. Чунки иккинчи фарз намозининг вақти киради. Масалан: пешинни ўқиётганида, асрга азон айтилса, пешиннинг вақти чиқиши билан асрнинг вақти киради. Шунингдек, асрнинг вақти чиқиши билан, шомнинг вақти киради, шомнинг вақти чиқиши билан, хуфтоннинг вақти киради. Шунга кўра, намозни бир фарз намозининг вақтида бошлаб, иккинчи фарз намозининг вақтида тугатган бўлади. Шунинг учун унинг намози дуруст ва адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади. Фақат бомдод намози бундан мустасно. Чунки бомдоднинг вақти чиққанидан кейин пешиннинг вақти кирмайди. Шунинг учун бомдодни ўқиётганида, қуёш чиқиб қолса, унинг намози бузилади ва қазосини ўқиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

23 Dec, 02:00


ОТА-ОНА БИЛАН МУОМАЛА ҚИЛИШДАГИ ОДОБЛАР:

01. Ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўйиш.

02. Гапираётганларида жим туриш.

03. Раъйларини қайтармаслик.

04. Гапларини маъқуллаб туриш.

05. Ёмон хабарларни олдиларида гапирмаслик.

06. Эришган ютуқларини доим эслатиб туриш.

07. Агар қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб туриш.

08. Ўтмишдаги аламли
ўринларни зикр қилмаслик.

09. Отиқча гаплардан
четланиш.

10. Гапларини
тугатмасларидан олдин
эшитмасдан туриб кетмаслик.

11. Олдиларида набираларини
жазоламаслик.

12. Уларга овозни кўтармаслик.

13. Улардан олдин ёки
олдиларидан юрмаслик.

14. Таомга улардан олдин қўл узатмаслик.

15. Улар билан
фахрланишлик, агар улар
шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам.

16. Олдиларида оёқ
узатмаслик ёки уларга орқа қилмаслик.

18. Ҳар доим уларни
ҳақларига дуо хайр қилиш.

19. Олдиларида чарчоқ ва хафаликни зоҳир қилмаслик.

20. Ўзлари талаб қилишларидан олдин
хизматларини бажариш.

21. Доимий равишда уларни зиёрат қилиб туриш.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

01 Dec, 14:02


#bir_oyat_tafsiri

📹 ДИНИМИЗНИ АХЛОҚСИЗ ҚИЛИБ КЎРСАТМАНГ

🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

01 Dec, 12:00


#дўст

Сен Аллоҳни дўст тут,
Ёмонликдан нажот кут.

وَلَقَدْ آتَيْنَا دَاوُودَ مِنَّا فَضْلًا ۖ يَا جِبَالُ أَوِّبِي مَعَهُ وَالطَّيْرَ ۖ وَأَلَنَّا لَهُ الْحَدِيدَ

10.«Батаҳқиқ, Биз Довудга Ўзимиздан фазл бердик. «Эй тоғлар, у билан бирга (тасбиҳни) қайтар ва қушлар ҳам», (дедик). Ва унга темирни юмшоқ қилдик». Сабаъ сураси.

(Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга темирни хамирдек юмшоқ қилиб берган эди. У киши темирни оловга солиб тобламасдан ҳам, болға билан урмасдан ҳам, нимани хоҳласалар, қўллари билан шуни ясай олар эдилар).
Ибрат ва хулоса
Ҳар бир ишни Аллоҳга топширинг. Ғам-ташвишларни кетказади. Гарчи у темирдан қаттиқ бўлса ҳам.
Аллоҳга топширилган иш назарингизда мушкул бўлса ҳам, у ҳамирдан қил суғургандек енгил кўчади.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

01 Dec, 10:01


“...ва одамлардан қўрқардинг, ҳолбуки, Аллоҳдан қўрқмоғинг ҳақлироқ эди”, Аҳзоб сураси, 37-оят.

Шундай экан, одатлардан олдин ибодатлар муқаддам қўйилади.
Воқеликдан олдин шариат муқаддам қўйилади.
Айбдан олдин ҳаром муқаддам қўйилади.
Ўрганиб қолинган ишлардан олдин суннат муқаддам қўйилади.
Одамларнинг риоясидан олдин Аллоҳ муқаддам қўйилади.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

01 Dec, 07:00


#xasta_qalblar_davosi

📖 Моида сураси 104-108 оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

01 Dec, 06:28


​​ҲАДЯГА КЕЛГАН НАРСАНИ ҲАДЯ ҚИЛИШ
#ҳадя

CАВОЛ: Менга бир киши кийим ҳадя қилган эди. Мен у кийимни анча кийиб фойдаландим. Энди шу кийимни мен ҳам кимгадир ҳадя қилиб берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ҳа, ҳадя сифатида келган нарсаларни ўзгаларга ҳадя қилиш дуруст. Чунки ҳадя қилинган нарсани қўлга олиш ёки олишга тўлиқ имконият берилиши билан совға олувчининг мулкига ўтади. Кейин киши ўз мулкини хоҳлаганидек ишлата олади.
Бу ҳақда “Мухтасарул Қудурий” китобида шундай дейилган:
الهبة : تصح بالإيجاب والقبول وتتم بالقبض فإذا قبض الموهوب له في المجلس بغير أمر الواهب جاز وإن قبض بعد الافتراق لم تصح إلا أن يأذن له الواهب في القبض
“Ҳадя ижоб (“сенга фалон нарсани ҳадя қилдим”, дейиш) ва қабул (“қабул қилдим”, дейиш) билан дуруст бўлади ва қўлга олиш билан охирига етади”. Қўлга киритиш кўчадиган мулкларда уларга муносиб кўринишда, кўчмас мулкларда эса калитларни олиш ва уйнинг бўшатиб қўйилиши билан бўлади.
Ҳадяда “сенга фалон нарсани ҳадя қилдим” ва “қабул қилдим”, деган сўзларни талаффуз қилиш шарт қилинмайди. Балки берилган нарса ҳадя эканига далолат қилувчи ишлар кифоя қилади. Масалан бир фақирга кийим берса ва у индамай олса ҳам, ҳадя бўлаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

01 Dec, 02:01


САҲАРДА БАРАКА БОР...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!" деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади.

Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.
Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Ризқ талабида барвақт ҳаракат қилинглар! Зеро, эрталабдан ҳаракат қилиш барака, муваффаққият келтиради” (Имом Табароний ривоят қилган).
Шундай экан барвақт ётиб эрта туришга одатланинг! Кунингиз хайрли ўтсин!

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

01 Dec, 01:01


Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ Азиз обуначилар бугунги кунингиз файзли ва баракали бўлсин!

Бугун якшанба қиш фаслининг илк куни хайрли бўлсин!

01-декабрь.                     2024-мелодий йил
29-жумодилаввал      1446-ҳижрий йил

Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

30 Nov, 14:02


#muftiy_minbari

ШУКР ТИЛ, ДИЛ ВА АМАЛ БИЛАН БЎЛАДИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

30 Nov, 10:02


Қуръони каримнинг 5 ҳаққи

1. Тинглаш:
«Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз» (Аъроф сураси, 204-оят).
2. Тиловат қилиш:
«Биз китоб берганлар ичидан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлар – ана ўшалар унга иймон келтирадилар» (Бақара сураси, 121-оят).
3. Ёд олиш:
«Йўқ, (Қуръон) илм ато этилган зотларнинг кўнглида (ёд бўлгувчи) аниқ-равшан оятлардир» (Анкабут сураси, 49-оят).
4. Тафаккур ва тадаббур қилиш:
«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом! Ушбу Қуръон – одамлар) унинг оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган муборак Китобдир» (Сод сураси, 29-оят).
5. Амал қилиш:
«Сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни нажотга элтгувчи рост Сўзга) эргашадиган зотларга хушхабар беринг!» (Зумар сураси, 18-оят).

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

30 Nov, 07:12


#xasta_qalblar_davosi

📖 Моида сураси 96-103 оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

30 Nov, 04:00


ҚАБРИСТОНГА ҚЎШНИ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

1448-CАВОЛ: Масжидимиз уч томонидан қабристон билан ўралган. Баъзи танишларим қабристон ичида жойлашган масжидда намоз ўқиб бўлмайди, деб жамоат намозига, масжидга чиқишмайди. Уларни шу ишлари тўғрими? Қабристонга қўшни масжидда намоз ўқиб бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар масжид деворлар билан ўралган ёки бошқа бирор тўсиқ бўлиб қабристон ташқарида қолган бўлса, намоз ўқиш макруҳ бўлмайди. Бу ҳолатда бемалол намоз ўқиш мумкин. Аммо ўртада бирор тўсиқ бўлмаса намоз ўқиш макруҳ бўлади. Бу ҳақида мўътабар фиқҳ китобларимизда шундай дейилади:
ولا بأس بالصلاة فيها إذا كان فيها موضع أعد للصلاة وليس فيه قبر ولا نجاسة
“Агар қабристонда намоз учун жой тайёрланган бўлиб у жойда қабр ҳам нажосат ҳам бўлмаса, намоз ўқишнинг бирор зарари йўқдир” (“Раддул муҳтор” китоби).
وتكلموا ايضا في معنى الكراهة الى القبر، قال بعضهم: لان فيه تشبها باليهود، وقال بعضهم: لان في المقبرة عظام الموتى، وعظام الموتى انجاس وارجاس هذا كله اذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع حايط او سترة، اما اذا كان لا يكره، ويصير الحايط فاصلا، واذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع سترة، فانما يكره استقبال هذه المواضع في مسجد الجماعات
яъни: “Уламолар қабрга қараб намоз ўқиш макруҳлиги тўғрисида сўз юритиб, баъзилари: “Макруҳлик сабаби бу ишда аҳли китобларга ўхшашлик бор”, деганлар. Баъзилари” “Қабристонда маййитлар суяги бор бўлиб, улар нопок ва нажосатдир”, деганлар. Уламолар айтган бу макруҳлик – намоз ўқиётган билан қабристон ўртасида девор ёки бирор тўсиқ бўлмаган ҳолатда бўлади. Агар девор ёки тўсиқ бўлса, намоз ўқиш макруҳ эмас. Девор ажратувчи бўлади. Агар намоз ўқувчи билан қабрлар ўртасида бирор тўсиқ бўлмаса, жамоат масжидларида қабр тарафга юзланиш макруҳ бўлади” (“Ал-Муҳийт ал-Бурҳоний” китоби).
Замондош олимларимиз томонидан ёзилган мўътабар манбаларда ҳам ушбу масалага қуйидагича хулоса қилинган:
قال الحنفية: تكره الصلاة في المقبرة إذا كان القبر بين يدي المصلي، بحيث لو صلى خاشعاً وقع بصره عليه. أما إذا كان خلفه أو فوقه أو تحته فلا كراهة على التحقيق، كما لا كراهة في الموضع المعد للصلاة بلا نجاسة ولا قذر
Ҳанафийлар: “Қабристонда агар қабр намоз ўқиётган киши олдида бўлиб, намозхон хушу билан намоз ўқиётганида (яъни, кўзи сажда жойига қараганда ҳам) кўзи қабрга тушадиган даражада бўлса (яъни бирор тўсиқ бўлмаса), намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади”. Агар қабр намозхоннинг тепаси, усти ёки остида бўлса, бу ҳолда кароҳият йўқдир. Бу худди нажосат ва нопок нарсалардан холи, намоз учун тайёрлаб қўйилган жойда намоз ўқиш макруҳ бўлмагани кабидир”, деганлар. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” ва “Ал-фиқҳу алал мазаҳибил арбаъа” китоблари).
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қабристонга қўшни масжидларда намоз ўқиш жоиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари бунга энг катта далилдир. Чунки ушбу масжид ҳам қадимдан "Бақиъ" қабристони билан ёнма-ён жойлашган. Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак қабрлари ҳам масжид билан туташ. Шунга қарамай ҳозирга қадар бирорта уламо "Масжиди Набавий"да намоз ўқиб бўлмайди, деган даъвони қилгани йўқ. Қолаверса, шариатимизда қабристон атрофига масжид қуришдан қайтарилмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

30 Nov, 02:01


ҒАМДАН УЗОҚ БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ...

1. Ёмон инсонлардан узоқ юрмоғингиз керак. Токи касалликлари сизга ҳам ўтмасин. Зеро, руҳ шамол кабидир. Агар хушбўй нарсаларнинг устидан эсиб ўтса, ҳиди ҳам хушбўй бўлади ва аксинча. Қалб тоза руҳли, одамохун кишилар суҳбатида баҳра топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек:
"Яхши ўртоқ мушк-анбар соҳиби, ёмони эса олов пурковчи темирчи босқони кабидир. Мушки анбар эгаси ё бу хушбўйликдан бир миқдорини сенга ҳадя этади, ёки сен ундан харид қиласан, ёхуд уни ҳидлаб фойда оласан. Аммо темирчи босқонидан чиқаётган аланга ё сенинг кийимингни ёндиради, ҳеч бўлмаса унинг бадбўй ҳидидан ҳидлашга мажбур бўласан".

2. Жунуб бўлган ҳолда ётиб ухламаслигингиз керак.

3. Ҳамиша таҳоратли бўлмоғингиз лозим. Зеро, таҳорат энг асосий исломий тамойиллардан биридир. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки:
"Етти кунда бир марта ғусл қилиб, бош ва бутун жасадни ювмоқлик ҳар бир мусулмон учун зарур бўлган амаллардандир".
Ҳар бир руҳ таҳоратсизлик ва жунублик ҳолатидан нафратланса, таҳоратли ҳолидан масрур ва хушнуд бўлади ҳамда енгил тортади.

4. Нафсингизни сўроққа тутмоғингиз, уни Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрмоқликка даъват этмоғингиз даркор. Шайх ибн Арабий дейдики, шайхларимиз кундалик амал ва гапирган сўзларининг ҳисобини қилиб, дафтарларига қайд этиб боришарди. Қечқурун, хуфтон намозидан кейин эса дафтарларидаги қайдларни кўздан кечиришарди. Агар кун бўйи қилинган амаллар истиғфор талаб этса, истиғфор айтишар, тавба қилинмоғи лозим бўлса тавба, шукр керак бўлса, Аллоҳга шукрлар айтиб, сўнгра ётишарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб шундай дейдилар:
"Киши дўстини сўроққа тутгани каби ўз нафсини тергаб, еб-ичаётганларининг қаердан келаётганлигини сўрамагунча муттақий бўлолмайди".

5. Ҳар кунги амалларингизни назорат қилиб боринг. Эътибор берингчи, хайрли амалларингиз кўпмикан ё гуноҳ - ёмон амалларингизми?

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

30 Nov, 01:01


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух Аллох Азиз қилган Азизлар!

Бугун ҳафтанинг шанба куни
30-ноябрь 2024 йил
28-жумодилаввал 1446 йил

Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга бой бўлсин!

Энг яхши кун:
Инсон Аллоҳга осийлик қилмаган кунидир.

Дунё уч кун:

Биринчи кун: у кеча ўтган кунингиздир, у учун тавба қилинг, аламларни эса унутинг.

Иккинчи кун: у бугунги кунингиз, сиз шу кунингизда Аллоҳни рози қилиш учун, одамларга манфаат етказиш учун яшанг.

Учинчи кун: у эртанги кунингиз, у хақда сиз билмайсиз ҳали. Демак, сиз - Аллоҳдан чиройли хотима ёки солиҳ амалга тавфиқ сўранг!
•┈•┈•✿••❁💮❁••✿•┈•┈•

Эй Роббим!
— Сендан ҳар бир беморга шифо беришингни,
— Хар бир қарздорга нажот беришингни,
— Хар бир ночорга кенг ризқ беришингни,
— Хар бир ғамга ботганни ғамидан қутқаришингни,
— Хар бир дуо қилувчининг дуосини ижобат қилишингни,
— Хар бир тавба қилувчининг тавбасини қабул қилишингни,
— Хар бир "Омин" дегувчини Ўз паноҳингда асрашингни сўрайман!

Обуна бўлинг ➡️ Xonobodziyo.uz

Xonobod jome masjidi

29 Nov, 18:07


Андижон шаҳридаги “Қора-қўрғон” жоме масжидида жума намози шукуҳи

Шу йил 29 ноябр куни Вилоят бош имом хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов Андижон шаҳридаги “Қора-қўрғон” жоме масжидига Жума намозини ўқиб беришлик учун ташриф буюрдилар.
Жума намози марузасида қозидомла намозхонларга " Савоби доимий эзгу амаллар” мавзусида гўзал маруза қилиб бердилар.
Маруза якунлангач, Юртимиз тинчлигини, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб, гўзал дуои-хайрлар қилиб бердилар.
Шунингдек, вилоятнинг чегара ва чекка худудларида ҳам бир қатор имом-хатибларимиз жума намозини адо этиб бердилар. Жумладан:


Батафсил...

Вакиллик матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

Xonobod jome masjidi

21 Nov, 14:01


#muftiy_minbari

ЧЎНТАГИНГИЗНИ БОЙИТИШ УЧУН ДИНДАН ФОЙДАЛАНМАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

21 Nov, 13:55


🕋 ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИНИНГ ВИЛОЯТЛАРДАГИ МУТАХАССИСЛАРИ

🟥 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-умра маркази (Новза масжиди)
📞+998-99-882-18-58;
📞+998-77-085-18-58.

📱 Тошкент вилояти
📞 +99899-886-2144

📱 Андижон вилояти
📞 +99899-901-2979

📱 Наманган вилояти
📞 +99890-218-1117

📱 Фарғона вилояти
📞 +99890-272-3477
📞 +99891-107-5500

📱 Сирдарё вилояти
📞 +99891-101-2816

📱 Жиззах вилояти
📞 +99890-516-47-94
+99894-195-55-54

📱 Самарқанд вилояти
📞 +99897-912-1674

📱 Қашқадарё вилояти
📞 +99899-580-3520

📱 Сурхондарё вилояти
📞 +99891-586-1007

📱 Бухоро вилояти
📞 +99890-611-6486

📱 Навоий вилояти
📞 +99899-751-6005

📱 Хоразм вилояти
📞 +99891-094-1100

📱 Қорақалпоғистон Республикаси
📞 +99897-349-0457


📱
@Hajumrauzbot

😎
ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ

😎 Haj va umra markazi:

📷Instagram 🚀Telegram 🔵Facebook

Xonobod jome masjidi

21 Nov, 12:02


#hikoya

ОНАМ АЙТГАН ҲИКОЯЛАР

Муаллим ўқувчиларидан сўради: «Келажакда ким бўлмоқчисизлар?!» Ўқувчилар бирин-кетин жавоб беришди. Кимдир муҳандис бўламан деса, яна кимдир шифокор бўлишини айтди. Ўқувчиларнинг ҳаммаси ўзларини қизиқтирган касблар ҳақида гапиришди. Лекин бир ўқувчи ўрнидан туриб, ғаройиб жавоб айтди. Барча унинг устидан кулди. У: «Саҳоба бўлмоқчиман», деганди. Муаллим сўради: «Нима учун саҳоба бўлмоқчисан?» Бола жавоб берди: «Чунки онам ухлашимдан олдин, улар ҳақидаги ҳикояларни айтиб берарди. Мен уларни яхши кўрардим ва шунинг учун улардек бўлишни орзу қилардим», деди. Ҳамма жавобдан таъсирланди.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

21 Nov, 10:01


#hikmat

لا تيأس من رحمة الله
سر في ركابهم تلحق بهم
إن لم تكونوا مثلهم فتشبهوا بهم
إن التشبه بالكرام فلاحُ

Аллоҳ раҳматидан бўлма ноумид,
Йўлин тутиб улуғларни, қамчила от.
Ўхшаш учун уларга қилгин умид,
Улуғларга ўхшаш ҳам аслида нажот!


Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

21 Nov, 07:01


#xasta_qalblar_davosi

📖 Моида сураси 51-57 оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

21 Nov, 04:01


​​ЖАНОБАТ ҲОЛАТИДА БОЛАНИ ЭМИЗИШ
#ғусл #таҳорат

1440-CАВОЛ: Жунуб бўлган аёл боласини қандай эмизади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жунуб, яъни ғусл вожиб бўлган аёл, шунингдек ҳайз кўраётган аёл боласини эмизиши жоиз. Бу борада шундай зикр қилинган:
فإنه يجوز للأم أن ترضع ولدها، وهي على جنابة، والمسلم لو أصابته جنابة، فإنه لا ينجس، وقد قال النبي صلى الله عليه وسلم: إن المؤمن لا ينجس (رواه البخاري ومسلم).
“Она жанобат ҳолатида ҳам боласини эмизиши жоиз бўлаверади. Чунки мусулмон одамга жанобат етса, у нопок бўлмайди. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Мўмин нопок бўлмайди” (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган)” (“Ал-Мавсуа ал-фиқҳийя” китоби).
Шунга кўра, баъзиларнинг “Жунуб аёл боласини эмизиб бўлмайди”, деган гаплари асоссиз ва шаръий далилга таянмаган ҳолда айтилган гап бўлиб, унга эътибор қилинмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

21 Nov, 02:00


ШОҲ ВА ЎҒРИЛАР

Мавлоно Румий «Маснавийи маънавий» асарларида Ҳиндистонни фатҳ қилган Ғазнавийлар салтанати ҳукмдори Маҳмуд Ғазнавийдан бир ҳикоя келтирадилар: «Султон Маҳмуд Ғазнавий ҳеч ким таниб қолмаслиги учун оддий кийимда халқ орасига кириб, шаҳар айланар эди. Кунларнинг бирида тунда яна сарой ташқарисига чиқса, ўғрилар тўдаси бир ерни ўмариш маслаҳатини қилишаётган экан. Нима ҳақида гаплашаётганига қизиққан шоҳ уларнинг ёнига суқилди. Ўғрилар «Сиз кимсиз?» деб сўрашса, «Сизларданман», деб жавоб қилди шоҳ. Улар «Бу ҳам бизга ўхшаган ўғри экан» деб ўйлаб шоҳни сафларига қўшишди.
Ўғрилардан бири: «Ишимизга кор бўладиган кимнинг қандай ҳунари бор?» деб сўради. Бири айтди: «Мен вовиллаб турган итнинг нима деётганини тушунаман». Бошқаси: «Ерни ҳидлаб туриб, қаерга хазина кўмилганини аниқлай оламан», деди. Учинчиси эса: «Ҳар қандай деворни тешиб, ичкарисига киришни уддалайман», деб айтди. Яна бошқаси: «Менинг қўлимдан эса ҳар қандай баланд бинога арқондан сиртмоқ ясаб, чиқиш келади», деди. Бошқа бир ўғри: «Қоронғида қаршимдан ўтиб кетган инсонни кундузи ҳам таний оламан», деди. Ўғрилар подшоҳдан ҳам бошқалардан фарқли ўлароқ нимага қодир эканини сўрашди. Шунда Маҳмуд Ғазнавий: «Бу қобилиятим билан сизларга фойдам тегадими ёки аксинча, билмайман, аммо мен соқолимни бир силкитсам, дорга осиш учун ҳукм қилинган одам жазодан қутулиб қолади», деб жавоб берди. Ўғрилардан бири унга қараб: «Орамизда қутбимиз сен экансан. Қилаётган ишларимиз бизни дор остига олиб борса, сенинг ҳунаринг дор тагидан омон сақлар экан», деди. Шундай қилиб улар султоннинг хазинасини ўмариш учун йўлга тушишди.
Биргаликда сарой томон кетишаётса, йўлда ит вовиллади. Итнинг вовиллашидан нима деётганини тушунадиган ўғри: «Бу ит орамизда биримиз подшоҳ эканини айтяпти», деди, лекин ҳеч ким унинг гапига қулоқ солмади.
Сарой олдига келишганида, ўғрилардан бири бино атрофини айланиб туриб, хазина жойлашган ерни кўрсатди. Бошқаси ёнидан арқонини олиб сиртмоқ қилиб миноранинг тепасига отди. Барчалари чиқиб қарашсаки, қаршиларида девор турибди. Бу борада моҳир бўлган ўғри ишини бирпасда амалга оширди. Шу билан ўғрилар хазинани ўмариб, саройни тарк этишди. Шоҳнинг ўзи ҳам уларнинг ёнида бўлиб, ҳар бирининг яшаш жойини кўриб, саройига қайтиб келди.
Эртаси куни подшоҳ аъёнларини тўплади. «Тунда саройда ўғрилик содир этилди. Бунга ўзим гувоҳман. Ўғриларни ҳузуримга олиб келтиринг!» дея буюриб, уларнинг манзилларини айтди.
Ўғрилар шоҳнинг олдига тутиб олиб келинди ва ҳаммасини дорга осишга ҳукм қилинди. Улар жаллоднинг ёнида қўрқувдан қалтираб турар, аммо биттаси хотиржам экан. Бу тунда йўлиққан одамини кундузи таний оладиган ўғри эди. Қалбида бироз қўрқув бўлса-да, шоҳнинг берган ваъдаси, раҳматидан ҳам умидвор ҳолда подшоҳга қарата: «Шоҳим, менинг бир арзим бор. Сизни танидим, кеча сафимизга қўшилган одам сизсиз. Ўзингизга маълум, орамиздагиларнинг ҳаммаси айтган сўзининг устидан чиқди, истеъдодини ўрнида ишлатди. Сиз ҳам ваъда берган эдингиз. Энди шуни бажаринг», деди. Шунда султон: «Ўзини таниб турган одамга жазо бериш қийин», деб ўғрилар билан бир кечалик ошна бўлгани эҳтиромидан тавба қилиш шарти билан уларни афв этди».
Мавлоно ушбу ҳикояда бир нечта ҳикматларни баён қилмоқдалар. Банда бир ҳаром ишни қиламан дея таъма қилиб қолса, қулоғига насиҳат кор қилмаслигини итлар тилини тушунадиган ўғрининг сўзига ҳеч ким қулоқ солмагани кўринишида ифода этилади.
Банданинг ҳар қандай гуноҳни инсонлардан яшириши мумкин экани, бироқ оламларнинг Подшоҳи унинг ҳар бир амалини кўриб туришини ўғриларнинг яширинча иш қиляпмиз, деб ўйлашгани, аммо бунга подшоҳнинг ўзи гувоҳ бўлиб тургани тамсилида келади. Дарҳақиқат, Ҳақ таоло Ўз каломида бундай дейди: «Қаерда бўлсангиз ҳам, У сиз билан бирга» (Ҳадид сураси, 4-оят).
Мавлоно яна ҳикояда айтмоқчики, шоҳ бўлаётган ишларни кўриб туриб, жазони эртанги кунга кечиктиргани каби Аллоҳ таборака ва таоло ҳам бандасининг гуноҳларидан ғофил эмас, аммо жазони қиёматга қолдириб туради. Чунки Аллоҳ Ас-Сабурдир, осийларни азоблашга шошилмайди. Шунингдек, Аллоҳ таоло Ал-Ҳалийм, ғазаби қўзимайдиган, кечиримли Зот.

Xonobod jome masjidi

21 Nov, 02:00


Бандалар эса бирор кимсадан зулм кўрса, қулай фурсат келиши билан ундан ўчини олишга ҳаракат қилади.
Ҳикоядан келиб чиқадики, инсониятнинг камоли фазилатидан деб ҳисоблаган ишлари аксар ҳолларда уни алалоқибат дор остига олиб бориб қўяди. Яъни дунё қанчалик тараққий топмасин, инсон ойга чиқмасин, қилаётган амалида Аллоҳнинг розилигини кўзламас экан, бу банданинг зарарига, жазога, азобга сабаб бўлаверади.
Сўнгги хулоса шуки, ўғриларни дорнинг тагига олиб борган уларнинг гуноҳидир. Ўғриларни фақат подшоҳни таниб қолишгани эмас, балки Аллоҳ раҳматидан умид узмаганликлари уларнинг нажот топишларига сабаб бўлди. Зеро, Мавлоно демоқчики, Яратганни таниган банда Унинг қандай буюк қудрат соҳиби эканини билади. Ўғри шоҳнинг ваъдасидан умидвор бўлгани каби қул ҳам Хожасини танигани учун гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса-да, Унинг раҳмати ва мағфиратидан умидвор бўлади. Иймон – Аллоҳни таниш жуда улуғ фазилат бўлиб, Аллоҳни таниган одам ўзи ҳам жазодан омон қолади, бошқаларни ҳам шафоат қила олади.

"Маънавийи маснавий" китобидан.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

21 Nov, 01:37


Xonobod jome masjidi pinned «#намоз_вақтлари (Андижон вилояти, Хонобод шаҳри) 📆 ҳ. 1446 йил 19-жумодул аввал 📆 м. 2024 йил 21-ноябрь АЗОН ВАҚТЛАРИ; 🕓Бомдод 05:45 🕐Пешин   12:30 🕟Аср         15:05 🕢Шом       16:45 🕗Хуфтон  18:10 ТАКБИР ВАҚТЛАРИ: 🕔 Бомдод 06:25 🕐 Пешин   12:45…»

Xonobod jome masjidi

21 Nov, 01:37


#намоз_вақтлари

(Андижон вилояти, Хонобод шаҳри)

📆 ҳ. 1446 йил 19-жумодул аввал
📆 м. 2024 йил 21-ноябрь

АЗОН ВАҚТЛАРИ;

🕓Бомдод 05:45
🕐Пешин   12:30
🕟Аср         15:05
🕢Шом       16:45
🕗Хуфтон  18:10

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:

🕔 Бомдод 06:25
🕐 Пешин   12:45
🕟 Аср         15:15
🕢 Шом       16:45
🕗 Хуфтон  18:20

Обуна бўлинг:➡️ @Xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

21 Nov, 01:01


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг пайшанба куни
21-ноябрь            2024 мелодий йил
19-жумадулаввал   1446 ҳижрий йил

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин! Барча хайрли ишларимизда Аллоҳ ёр-мададкор бўлсин!

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

20 Nov, 14:00


#muftiy_minbari

ДИНИМИЗ ТАЪМАГИРЛИКДАН ҚАЙТАРАДИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

20 Nov, 12:36


#Олий_Мажлис #2025_йил

2025 йил“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Президентимиз ўз нутқида бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди.

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

🔗 t.me/oliymahad

Xonobod jome masjidi

20 Nov, 12:02


#duo

Неъматларнинг бардавом бўлишини сўраш дуоси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин заваали ниъматика ва таҳаввули ъаафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

Маъноси: "Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!" (Имом Муслим ривояти).

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

20 Nov, 10:02


Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Бизга етиб келганига кўра, айтишадики:
Дуо беш кечада ижобат бўлади:

1. Жума кечасида;
2. Қурбон ҳайити (ийдул Азҳо) кечасида;
3. Рамазон ҳайити (ийдул Фитр) кечасида;
4. Ражаб ойининг биринчи кечасида;
5. Шаъбон ойи ўртасининг кечасида.

Имом Байҳақий “Сунанул кубро”да ривоят қилган.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

20 Nov, 07:01


#xasta_qalblar_davosi

📖 Моида сураси 46-50 оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

20 Nov, 04:38


#VIDEOLAR

🎞
Islomda sog‘lom aql va mutaxassislikning ahamiyati haqida

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Xonobod jome masjidi

20 Nov, 04:37


#video #momin #inson
🤝ИНСОНЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ – МЎМИННИНГ БУРЧИ!

🎙Мусохон домла АББАСИДДИНОВ,

Наманган вилояти бош имом-хатиби

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Xonobod jome masjidi

20 Nov, 04:37


#muftiy_minbari

📹 У КУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Xonobod jome masjidi

14 Nov, 02:01


БУГУН УЛГУРИНГ, ЭРТАГА КЕЧ БЎЛИШИ МУМКИН

Гарвард талабаларини руҳлантириш учун қандай гаплар айтилишини биласизми? Ўқинг, сизга ҳам фойдаси тегади!

Ҳозир ухласангиз, албатта, орзуларингизни тушингизда кўрасиз. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласангиз, орзуларингизни ҳаётда кўрасиз.

Қачонки сиз ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласангиз, аслида ҳали эрта бўлади.

Ўқиш азоби — вақтинчалик. Билмаслик азоби — абадий.

Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш.

Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасангиз, нимага ҳам қодир бўла олардингиз?

Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатланинг.

Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.

Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади.

Вақт учади. Ҳозирги сўлагингиз эртага кўз ёши бўлади.

Агар сиз бугун пиёда юришни хоҳламасангиз, эртага югуришга мажбур бўласиз.

Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир.

Сизнинг топадиган пулингиз – олган билимингиз даражасига пропорционалдир.

Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.

Ҳозир хатто душманларингиз очларча китобларни варақламоқда.

Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

14 Nov, 01:27


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг пайшанба куни
14-ноябрь            2024 мелодий йил
12-жумадулаввал   1446 ҳижрий йил

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин! Барча хайрли ишларимизда Аллоҳ ёр-мададкор бўлсин!

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

13 Nov, 14:02


#муфтий_минбари

📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

13 Nov, 12:01


#tafakkur

Расулимиз вафотларидан кўра оғирроқ мусибат йўқ

Одамлар қашшоқлик қўрқуви туфайли камбағал, хорлик қўрқуви сабаб унинг асири бўладилар. Бу — жуда катта хато. Мўмин бандани тушкунликка туширадиган энг ёмон ҳолат аллақачон келиб бўлган деб билади. У ўзида бор нарсалардан тасалли топишга ҳаракат қилади. Худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Мусулмонлар мусибат вақтида мендан (жудо бўлгандаги) мусибатини эсласин. Улар мени (йўқотиш) каби (катта) мусибатга дучор бўлмаслар” (Имом Молик ривояти).
Ҳа, у зот алайҳиссаломнинг ҳаётлари мусулмонлар учун улкан неъмат, марҳамат эди. Сўнг барча инсониятнинг тақдирида бор иш содир бўлди ва у зот алайҳиссалом вафот этдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан айрилиш олдида барча мусибатлар ҳеч нарса эмас.
Инсон ўзи учун қадрли бўлган нарсасини йўқотишдан ёки кўтариши қийин мусибат остида қолишдан қўрқади. Аммо иккала ҳолат ҳам юз бергандан кейин вақти келиб ўтиб кетади.
Менинг яқин танишим бор эди. Жарроҳлик йўли билан оёғини кесишди. Мен уни юпатиш учун олдига бордим. Йўлда кетарканман, қуйидаги сўзларни айтишни ўйладим: “Биз сендан машҳур курашчи бўлишингни кутмаймиз. Сендан тўғри фикрлар ва порлоқ ғоялар кутмоқдамиз. Алҳамдулиллаҳ, бу нарса сенда бор”. Мен унинг олдига келганимда эса у менга бундай деди: “Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, оёқларим йиллар давомида мен билан яхши дўст бўлди. Диним саломат эканидан қалбим шод”.
Шундай экан, ҳақиқатни қабул қилишга ўзингизни тайёр тутинг. Рўй берган ҳодисага кўникиш ҳар қандай бахтсизликнинг оқибатларини бартараф этиш сари кўйилган биринчи қадамдир.

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

13 Nov, 10:02


Қачонки қандай ўқишни ва нима ўқишни билиб олсак...
қандай фикрлашни ва қандай баҳс мунозара олиб боришни ва қандай қилиб етказиш, кўндиришни билиб оламиз.

Ўқиш бу – билим маърифат ва фикр пайдо қилиш йўлидир.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

30 Oct, 02:01


АЛЛОҲГА МУҲАББАТ МЕЗОНИ

Америкалик мусулмон, риёзиёт олими, профессор Джеффри Ланг (Jeffrey Lang) бундай дейди:
«Мен учун Ислом шиорларининг энг гўзали, энг таъсирлиси бомдод намозидир. Ҳамма ухлаётганда, қоронғуда уйғонишнинг бир сири бор. Атрофни тун сукунати эгаллаган пайтда Қуръон тиловатини эшитасан, бу билан гўёки ушбу дунёдан жўнаб, фаришталар билан сафар қилиб, бомдод пайтида Аллоҳни улуғлаш учун мақтаётган бўласан!..»
(Ажабо! Бомдод намозининг қай даражада Аллоҳга боғланиш пайти экани Исломга янги кирган бошқа миллат кишиларида ўзгача таассурот қолдириши қуйидаги мисолда ҳам намоён бўлади.
Асли Малилик, ҳозирда Испаниянинг «Севилья» жамоаси гуруҳида ҳужумчи бўлиб ўйнаётган футболчи Фредерик Кануте «Бомдод намози Аллоҳга бўлган муҳаббат мезони» шиори остида мусулмонларни бомдод намозини бардавом ўқишга чақириқ билан чиқди. Ушбу тарғибот ўша ердаги мусулмон аҳоли орасида катта олқишларга сабаб бўлди.
Кануте «Шуруқ ал-Жазоирий» вебсайтига берган суҳбатида: «Агар инсон кимнидир ҳақиқий севиб қолса, у билан кўришишга муштоқ бўлади, ҳамма вақт у ҳақда фикрлайди. Ҳар гал учрашиш фурсати яқинлашса, то у билан учрашмагунича уйқуси келмайди. Дангасалик билан бомдодни ўтказиб юборадиганларни Аллоҳни севади, дея оламизми?
Улар ростдан ҳам Аллоҳни улуғлаб, У билан мулоқот қилишни хоҳлашармикан? Келинг, бир ўйлаб кўрайлик. Бир миллиардер бир ишчиси билан шартнома тузиб, «Ҳар куни эрталаб соат 5:00 да уйғотсанг, кунига минг доллардан тўлайман» деса, ўша ишчи уни уйғотгани учун ҳар куни минг доллар ишлаб олади. Лекин бир кунгина узрсиз уйғота олмаса, миллиардер шартномадаги маблағни беришдан бош тортади ва аввал берган пулларини ҳам тортиб олади!
Аллоҳим! Бомдод намозидан ҳамда бошқа фарз, вожиб, суннат ва нафл намозларидан оладиган руҳий озуқаларимизни зиёда қилгин!

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

30 Oct, 01:36


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг чоршанба куни
30-октябрь 2024 мелодий йил
27-раббиъуссоний 1446 ҳижрий йил

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин! Барча хайрли ишларимизда Аллоҳ ёр-мададкор бўлсин!

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

29 Oct, 14:01


#муфтий_минбари

📹 КИМ БИРОВГА ЗУЛМ ҚИЛСА

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

29 Oct, 12:02


#tafakkur

Аллоҳга қочинг

Йўлда кетаётганингизда тўсатдан елдек учиб келаётган машина яқинлашаётганини ва у сизни уриб, ҳаётингизни тугатмоқчи эканини сезиб қолдингиз. Шундай пайтда қутилиш ва тезда қочишдан бошқа йўл йўқ эканини биласиз. Аллоҳ таоло ҳам бандаларига агар юз ўгирсалар, шундай ҳалокатларга йўлиқишларини ҳис қилдиришни истайди ва уларга зудлик билан фақат Ўзидагина бўлган нажотга келишларини тавсия этади: “Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман” (Зориёт сураси, 50-оят).
Кўриб турганингиздек, бу тавба – қайтиш инсон ўзини янгилашини, ҳаётини қайта тартиблашини ва Роббиси билан яхшироқ муносабатларни ҳамда мукаммалроқ амалларни бошлашини талаб қилади. Шунингдек, тилига жо бўладиган қуйидаги дуо ила аҳд бермоғи лозим бўлади: "Аллоҳим! Сен менинг Роббимсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Мен қурбим етганича Сенинг аҳду паймонинг ва ваъдангда турибман. Мен қилган ёмонлигимдан Сендан паноҳ тилайман. Менга берган неъматларингни ҳам, гуноҳларимни ҳам тан оламан. Мени кечир. Гуноҳларни фақат Сенгина мағфират этасан” (Имом Бухорий ривояти).

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

29 Oct, 05:01


ИСЛОМ ЭЗГУЛИК ДИНИ

Ислом дини халқимиз қон-қонига сингиб кетган бўлиб, туғилганимиздан то ўлимимизга қадар дин билан ҳамнафас бўламиз. Чақалоқ туғилганда, унинг қулоғига азон чақирилиши билан бошланган, ўғил болаларда ушбу анъана “суннат қилиш” билан давом эттирилади. Кейинчалик эса никоҳ қураётганда “никох хутбаси” ўқитилса, хар бир инсон вафот этганда “жаноза намози” ўқилиши билан ниҳоясига етади. Шу сабабли ҳам инсоният ҳеч качон бирор-бир динга эътиқод қилмасдан яшай олмайди.

Бирок, айрим кимсалар инсоннинг нозик эътиқодидан фойдаланган ҳолда, турли хил бузғунчи оқимлари ғояларини сингдиришга уриниш ҳолатлари кўп учрамоқда. Ҳозирги вақтда дунё бўйича бир нечта экстремистик оқимлар ҳамда террористик ташкилотлар фаолият юритган ҳолда, ўзларининг қонунга хилоф ҳаракатларини амалга ошириб келишмоқда. Улар ўз сафларига фикри тўлиқ шаклланмаган, ислом дини хусусида етарлича тушунчага эга бўлмаган ёшларни сафларига жалб қилишлари сир бўлмай қолди. ХХI асрда интернет тармоғи кенг ривожланганлиги сабабли ҳам ҳозирда улар ўз сафларига интернет тармоғи орқали ёшларни жалб қилиб келишмоқда. Бузғунчи оқимлар вакиллари ижтимоий тармоқлар, турли сайтлар орқали ўз сафларига фикри тўлиқ шаклланмаган ёшларни жалб қилиб келишмоқда. Улар ўз сафларига ёшларни жалб қилишда энг аввало ислом динини ўргатиш баҳонаси остида, ёшларни онгини заҳарлаб, кейинчалик эса турли хил даҳшатлар акс этган видеоларни юбориш орқали ўз “саф”ларини кенгайтиришмоқда. Бундай бузғунчи оқим вакиллари сафларига афсуски Ўзбекистон Республикасида истиқомат килувчи кўплаб ёшларнинг қўшилиб қолиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Бироқ, улар ўзларини “ислом тарғиботчиси” деб эълон қилган ҳолда турли хил ислом динига ёт бўлган нарсаларни амалга ошириб келишмоқдаки, ушбу шахсларни “мусулмон” деб аташга хам кишининг тили бормайди.

Ислом-эзгулик дини бўлиб, “одам ўлдириш”, одамларни қўрқувга солиш қаттиқ қораланган. Ушбу оқим вакиллари эса дунёни дахшатга солган ҳолда дунёнинг хар турли чеккаларида террорчилик ҳаракатларини амалга ошириб келишмоқда. Ислом динида ушбу ҳаракатлар қаттиқ қораланиб, бировнинг дилига озор бериш хам катта гуноҳлар қаторига киритилган.

Ислом дини азалдан халқларни бирлаштирувчи ҳамда тинчликсевар дин бўлиб, ўзаро қон-тўкишлар, уруш эълон қилиш таъқиқланган. Исломда ўзга дин вакилларини хурмат қилиш, уларни эътиқодини хурмат қилиш белгилаб қўйилган.

Жаннатмакон юртимизда хар бир фуқаронинг яхши ишлаб, ўқиши ҳамда чиройли яшаши учун кенг шароитлар яратиб берилаётганлигига қарамасдан, ушбу шароитларга ношукрчилик қилиш ҳолатлари афсуски учраб турмоқда.

Бу каби “экстремистик оқимларга” қарши курашда бугун барча ушбу юртда яшаётган фуқаролар хушёрликни оширишлари лозим албатта. Акс ҳолда ушбу “бузғунчи ғоялар” юзлаб баркамол ёшлар ҳаётига зомин бўлади. Соғлом турмуш тарзи шаклланмай, инсонийлик фазилатларидан маҳрум бўлади. Бундан жамият нихоятда катта зарар кўради. Нотўғри йўлга кирган шахсларни аниқлаш, ўз вақтида ушбу хиёнаткорона воқеаларнинг олдини олишда, ота-оналарининг ўз фарзандига нисбатан бўлган тарбиясига эътиборни оширадилар деган умиддамиз.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

29 Oct, 04:01


​​ТИК ТУРГАН ВА ЮРГАН ҲОЛДА ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон

1420-CАВОЛ: Тик турган ва юрган ҳолатда Қуръон ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тик турган ҳолда Қуръони каримни ўқишнинг зарари йўқ. Юриб кетаётган киши бошқа нарсага чалғимай, Қуръони каримга аҳамият бера олса, юриш асносида ўқишнинг зарари йўқ. Бу ҳақда “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида қуйидаги маълумотлар берилган:
وأما قراءة الماشي والمحترف إن كان منتبها لا يشغله العمل والمشي جاز وإلا فلا قال وتكلموا في قراءته مضطجعا والأولى أن يقرأ على وجه يكون أقرب إلى التعظيم ولا بأس بغير القرآن مضطجعا والقراءة بالنظر أولى من القراء بالغيب للجمع بين العبادتين
“Юрган ва ишлаб турган кишини қилаётган иши ё юриши Қуръондан чалғитмаса, шу ҳолда тиловат қилиш жоиз, акс ҳолда жоиз эмас. Уламолар ёнбошлаб Қуръон ўқиш ҳақида турли гаплар айтишган бўлиб, афзали Қуръонни улуғлашга мос шаклда ўқишдир. Бошқа китобларни ёнбошлаб ўқишнинг гуноҳи йўқ. Мусҳафга қараб қироат қилиш ёддан ўқишдан кўра афзалроқдир. Чунки мусҳафга қараб ўқишда икки ибодат (мусҳафга назар қилиш ва уни тиловат қилиш)ни жамлаётган бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

29 Oct, 01:13


Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ Азиз обуначилар!

Бугун ҳафтанинг сешанба куни ушбу кунни Аллоҳ таоло барчаларимиз учун файзли ва барокатли қилсин!

29-октябрь 2024-мелодий йил
26-раббиъуссоний 1446-ҳижрий йил

🤲 Аллоҳга ҳамд бўлсин...
الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ

Ўқилиши:
Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

Маъноси:
Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

28 Oct, 15:40


#muftiy_minbari

📹 ЎРНАК ОИЛА МАДАНИЯТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Xonobod jome masjidi

28 Oct, 12:01


#tafakkur

Тарихнинг гувоҳлиги

Миср тарихини ўрганган киши у ерда милоддан аввал фиръавнлар деб аталувчи бошлиқлар бўлганини яхши билади. Яъни, милоддан аввал Миср ҳудудида подшоҳликлар ўтган ва улар ўз подшоҳларини фиръавн деб атаганлар. Бу нарса Қуръони каримда ҳам келган. Бироқ Юсуф сурасини ўқир эканмиз Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаганлари, лекин подшоҳлар фиръавн деб аталмаганини, балки подшоҳ деб аталганини гувоҳи бўламиз.
Тарихдан маълумки, фиръавнлар маълум муддат ҳукронлик қилгач Ҳуксус Мисрни эгаллайди. У фиръавнлардан эмас эди. Шунингдек, унинг даврида подшоҳ фиръавн деб аталмас эди. Юсуф алайҳиссалом ўша подшоҳ Ҳуксус даврида яшаганлар. Кейинчалик мисрликлар Ҳуксусни ҳайдаб соладилар ва у ерларга яна фиръавнлар ҳукмронлик қила бошлаган.
Хўш, бу тарихий ҳақиқатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ким билдирди? Ахир фиръавнлар даврида Ҳуксус ҳам ҳукмронлик қилганини, у фиръавн деб аталмаганини олимлар яқинадагина, эҳромлардаги битиктошлардан аниқлашди-ку?

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

28 Oct, 10:01


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам топиб олинган тилло ёки кумуш ҳақида сўралди. У зот: «Унинг идиши ва боғичини танит. Сўнгра бир йил кут. Агар эгасини топмасанг, уни ишлатиб юборавер. Бас, у сенинг ҳузурингда омонатга қўйилган нарсадек бўлиб қолсин. Агар қачон бўлса ҳам бир кун талаб қилувчиси келса уни анга адо эт», дедилар. Имом Муслим ривоят қилган.

🔹Изоҳ: Демак, йўқолган нарса, эгасини кутиш учун таъйин қилинган вақтдан кейин ҳам топиб олувчи кишининг мулкига айланиб қолмас экан. Қачон эгаси пайдо бўлса, унга тўлаб бериш керак бўлар экан. Аммо садақани тасдиқласа, савобини олади.
Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», дедилар».

Имом Муслим ва Аҳмад ривоят қилган.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

28 Oct, 07:20


#xasta_qalblar_davosi

📖 Нисо сураси 106-113 оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

28 Oct, 04:00


​​БЎҒОЗ ДЕБ СОТИЛГАН ҲАЙВОН АЙТИЛГАНДЕК ЧИҚМАСА
#савдо

1419-CАВОЛ: Ҳайвон савдосида бўғоз деб сотилган ҳайвон бўғоз чиқмай қолган ҳолати кўп кузатилади. Шу ҳолатда харидор қайтариб олиб келса, сотган одам қайтиб олиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда харидор ихтиёрли ҳисобланади. Агар қайтиб бераман, деса, сотувчи қайтариб олади. Чунки ҳайвон савдода айтилгандек чиқмаган.
“Мабсути Сарахсий”да бу ҳақда қуйидагилар айтилган:
ولو اشترى ... على أن هذا الحيوان حامل فوجدها غير حامل، جاز البيع وله الخيار
“Харидор ҳайвонни бўғоз деб сотиб олгандан кейин у бўғоз бўлиб чиқмаса, савдо дуруст бўлади. Лекин харидор савдони бузиш ва ҳайвонни қайтариб бериш ихтиёрига эга”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

28 Oct, 02:01


ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР

Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхон очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб:
— Сен ким бўласан? — деб сўрабди.
— Эй Руҳуллоҳ, сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, — дебди.
— Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? — деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом.
— Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, — дейди.
Исо алайҳиссалом қабрдаги одамга қараб туриб:
— Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, — деб сўрайди.
— Эй Руҳуллоҳ, сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилaди. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар “Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар” дейди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади" (Имом Термизий).

"Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума" китобидан.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi

Xonobod jome masjidi

28 Oct, 01:01


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг душанба куни
28-октябрь              2024 мелодий йил
25-раббиъуссоний       1446 ҳижрий йил

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин! Барча хайрли ишларимизда Аллоҳ ёр-мададкор бўлсин!

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

27 Oct, 15:55


#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Xonobod jome masjidi

27 Oct, 10:01


Китобни болалар каби фақат қизиқишга ўқиманг. Ёки оптимистлар каби фақат таълим мақсадидагина ўқиманг.

Китобни ҳаётингизни қутқариш, нажот учун ўқинг
.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

Xonobod jome masjidi

27 Oct, 02:02


ОРҚАГА ТАШЛАГИН

Бир йигит бобосига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бобом шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортмоқлади. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бобо! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.
Азизлар сизлар ҳам шундай юкларни кўтариб юрмай орқага ташланг!

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi