Latest Posts from Хайрулла Ҳамидовдан (@xayrulla_xamidov1) on Telegram

Хайрулла Ҳамидовдан Telegram Posts

Хайрулла Ҳамидовдан
Алоқа учун:
@m_kamoliddinov
5,902 Subscribers
170 Photos
20 Videos
Last Updated 09.03.2025 04:32

Similar Channels

Aqoid asoslari
2,199 Subscribers

The latest content shared by Хайрулла Ҳамидовдан on Telegram

Хайрулла Ҳамидовдан

08 Mar, 19:51

2,061

Берилган неъмати учун кимгадир ҳасад қилинмайди. Аллоҳ ундан бунинг учун нималарни олганини билмаймиз.
Худди шунингдек, бошга тушган ташвишдан ўксинилмайди. Аллоҳ ўрнига нималар беришини ҳали билмаймиз.

@xayrulla_xamidov1
Хайрулла Ҳамидовдан

22 Feb, 14:38

10,057

САМИМИЯТ

Адашиб-улоқиб ҳаёт боғида
Не фикр, тааммул дилга юзланар.
Ёлғон бахт жонимга тегар гоҳида,
Ҳақиқий армонга кўнгил тисланар.

Хаёл уммонида париваш ўйлар
Недир ҳаловатдан йўлларлар дарак.
Меъдамга уради ёлғончи куйлар,
Ростакам азани қўмсайди юрак.

Чарчадим ҳаёсиз боққан кўзлардан,
Сохталик – кўксимни аллалар бахши.
Ўтирик гуллардан, ёлғон сўзлардан
Ҳаётий эртаклар қайтанга яхши.

Қўрқмайман чинакам, ростгўй ёвлардан,
Уларнинг кўзлари олмосдек ёниқ.
Чанқоғим босилмас ёлғон сувлардан,
Ростакам саҳрода гуллашим аниқ!

Эй дун, токайгача шундоқ юрасан,
Сенинг борлигингга шубҳада дилим.
Ёлғончи ҳаётдан, ўйлаб қарасам,
Афзалдир минг бора самимий ўлим!

@xayrulla_xamidov1
Хайрулла Ҳамидовдан

25 Jan, 14:36

22,896

ҲИМОЯЧИ

Абдуқодир Ҳусановга

Бу қандай шарафли, шонли ҳикоя,
Ким «Қалъа» дер уни, яна ким: «Қоя».
Рақиблар йўлини тўсган бу ўғлон
Ўзбек шаънини ҳам қилар ҳимоя!

2025
©️Нодир Жонузоқ

@xayrulla_xamidov1
Хайрулла Ҳамидовдан

19 Nov, 14:57

38,730

Ўзбеклар нима дейди?

Дин ҳақида: - Одамнинг манетида бўлсин (кўкрагига уриб), вей!

Бойлар ҳақида: - Мард киши. Эҳсони катта саховатли одам. Ҳожи. Бир тўй қилди ўтган йили, тўкиб ташлади, келганам келди, келмаганам келди.

Уччига чиққан таниш-билишчи ва порахўр ҳақида: - Ҳожатбарор одам. Ҳозирги замонда танишсиз иш битиролмайсан. Бир суҳбатини ол, керак бўлиб қолади.

Ёғли овқат ҳақида: - Дўхтирлар ваҳимачи халқ бўлади. Катта-катта олавер.

Ичкилик ҳақида: - Ўзимас, кайфи ҳаром. Икки ака-ука бўлган экан (давомини биласиз).

СССР ҳақида: - (орзумандлик билан) Бошқача даврлар эди. Гугурт икки тийин. Бир сўмга, эҳҳе..

Мустақиллик ҳақида: - Ҳозир ҳам кам бўлганимиз йўқ. Ишлаган қандини уриб яшаяпти.

Америка ҳақида: - Иплос давлат. Ҳамма уруш ўшағдан чиқади.

Тошкент ҳақида: - Свет ўчмайди, газ бир метр.

Тўйлар ҳақида: - Ярашиғи шунақа. Маҳалла-кўйдан кам ё ортиқ жойимиз йўқ.

Газеталар ҳақида: - Афандиси, сканворди боридан олиб тураман.

Китоб ҳақида: - Ўқиб шаҳар оберармиди. Кўряпмиз ўқиганларни.

Қиз фарзанд ҳақида: - Ўқиб шаҳар оберармиди. Кўряпмиз ўқиганларни.

Интернет ҳақида: - Ҳозирги болаларнинг ҳаммасининг интернетда сайти бор.

Масжид ҳақида: - Пенсияга чиқиб олай, Худо хоҳласа, намозни канда қилмайман.

Сиёсат ҳақида: - Кетни қисган бой бўлади. Сиёсатга аралашма. Ундан кўра уят-уят гаплардан гаплашайлик.

Президент ҳақида: - Ўзи яхши одам, атрофидагилар ярамас.

(с) Шукуржон Исломов 2019-йил.

@xayrulla_xamidov1
Хайрулла Ҳамидовдан

12 Nov, 08:28

28,477

Банди бургут тeмир кишанни ғажир,
Ҳар томон сачрайди майда тошчалар.
Узилай-узилай дeб қолди занжир...
Самони бўшатинг,майда қушчалар.

Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_xamidov1
Хайрулла Ҳамидовдан

10 Nov, 06:57

33,240

ДУНЁ БУ

Деёлмаган ҳеч кимса ҳали:
“Ўладиган дунё эмас бу!”
Ҳар кимсанинг бордир ўз гали,
Қоладиган дунё эмас бу.

Умр онин шартида қайғу,
Шодлигию дардида – қайғу.
Ҳар туйғунинг ортида қайғу,
Куладиган дунё эмас бу!

Молу давлат ғулғула солар,
Cавол лекин: “Бунда не қолар?”
Берганини қайтариб олар,
Оладиган дунё эмас бу!

Яшир, дўстим, фоний ғазабни,
Боқий Кунга асра асабни!
Пўсткалласин айтайми гапни –
Бўладиган дунё эмас бу...

@xayrulla_xamidov1
Хайрулла Ҳамидовдан...

22 May, 15:41

48,670

Шеъ ёзиб турасизми?

@xayrulla_xamidov1
Хайрулла Ҳамидовдан...

24 Mar, 17:17

67,534

“Эсингдами…?”

Каналга уланиш:
@xayrulla_xamidov1
Хайрулла Ҳамидовдан...

24 Mar, 13:54

50,613

@xayrulla_xamidov1
Хайрулла Ҳамидовдан...

11 Mar, 05:36

51,648

Рамазондан рамазонгача…

Дил саросар, термулар маҳзун
У азондан бу азонгача.
Умр - йўғон ичакдек узун,
Рамазондан рамазонгача.

Умуммиз ва сафда ялпимиз
Айлангунча барг хазонгача.
Шайтонларга ўлжа қалбимиз
Рамазондан рамазонгача!

Оҳ, чап елка фариштамизга
Иш топилар тун - азонгача.
Ишонч ҳам йўқ сариштамизга
Рамазондан рамазонгача!

Лаин, даф бўл, йўлингдан қолма,
Қувма Шошдан Хуросонгача.
Аллоҳ, Аллоҳ, жонимиз олма
Рамазондан рамазонгача!

Бўм-бўш турар шайтоний қафас,
Ел кўпирар сел, тўзонгача.
Бир амаллаб яшаб ўтсак, бас,
Рамазондан рамазонгача!

Хайрулла Ҳамидов

Каналга уланиш:
@xayrulla_xamidov1