Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11−13 март кунлари давлат ташрифи билан Францияда бўлади.
Ташриф доирасида Парижда олий даражадаги музокара, тадбир ва учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, давлат раҳбари ЮНЕСКО бош директори билан ҳам учрашади.
⚡️Сурхондарёда чақалоғини 62 млн сўмга сотмоқчи бўлган она қамалди
Суд фуқарони Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан айбдор деб топиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.
Карни овоз бериш якунларига кўра 86 фоиз овоз олди. Канаданинг Либерал партияси янги раҳбари АҚШ билан савдо уруши шароитида Европа ва Осиё билан яқин ҳамкорликка интилмоқда.
🇷🇺🇺🇿 Россияда ҳашаматли уй-жой сотиб олиш бўйича ўзбекистонликлар топ учликка кирди
2024 йилда норезидентлар харид қилган ҳашаматли уй-жойларнинг 15 фоизи Ўзбекистон фуқароларига тўғри келди.
Биринчи ўринда беларуслар — 21%, иккинчи ўринда қозоғистонликлар — 18%.
Чет эл фуқаролари, асосан, Москва ва Санкт-Петербургда ҳашаматли уй-жойлар харид қилган. Жами савдонинг 20% норезидентлар ҳисобига тўғри келмоқда, деб ёзмоқда “Известия”.