🌤 Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабарига кўра, бугун Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.
🌫 Кундузи Оролбўйида 0-5 даража, Бухоро ва Навоий вилоятларида 2-7 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 0-5 даража, жанубий вилоятларда 3-8 даража илиқ , водийда 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
🌫 Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.
🌬 Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
👉 Обуна бўлинг - @turkistonpress