Тошлоқ тумани ахборот хизмати 7 кун давомида тумандаги, “Меҳнатобод” МФЙда истиқомат қилувчи Муқаддамхон ая Мамадалиеванинг кундалик фаолияти, иш жараёнларини тасвирга туширди ва танловга бу роликларни тақдим этди. Ҳайъат аъзоларининг тавсияси билан серқирра, нафақадаги аёлнинг ролиги фахрли биринчи ўринни эгаллади.
Бугун Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозоров Муқаддамхон Мамадалиевага танлов статуэткаси ва қимматбаҳо совғаларни топширди.
Танловда иштирок этган видео роликни сизга ҳам улашамиз. Toshloq.uz✅Facebook✅Telegram 📹YouTube