Тарихий карточка @tarixkart Channel on Telegram

Тарихий карточка

@tarixkart


Тарихий карточка (Uzbek)

Тарихий карточка канали, янги отказ устидаги олдинги ва асосий тарихий маълумотлар билан таништирадиган популяр каналдир. Ушбу каналда мухим тарихий қизiqарли маълумотлар, актуал ва маълумотли хабарлар, китоблар ва журналларга тегишли маълумотлар ва бошқа тарихий эртаклар мавжуд. Тарихий карточка канали барча учун маълум бўлишда фойдали маълумотлар бериш учун янги омилларни эътиборга олиш учун янгиликлар ёзиш ва уларни енгилик сифатида орқали беришга намоён бўлиб, маълумотлиликни кўрсатади. Тарихий карточка канали фойдаланишчилар учун илмий мажмудни кўрсатишга, тарихий кенгайишларни кучайтиришга, ўқувларини маънавий ривожлантиришга ёрдам бериб, кенгайишларни макруҳ ва пинҳонлантиришни маънавий ривожлантириш учун куч кўраётади. Тарихий карточка канали сизни янги ва фойдали тарихий маълумотлар билан таъминлайди ва сизни ўз маърифатингизни кенгайтириш, сизни олдинга сурайди. Сиз каналга янгиликлар ва маълумотлар қўшиш, саволлар қўйиш, бошқаларга мавжуд маълумотлар бериш ва тарихий тадқиқотларни ҳам кўришингиз мумкин. Сиз ҳар кун тарихий карточка канали билан танишганда амуди шухратга эга бўласиз ва тарихий олижон йўлида яна бирқанча қадам олаётганингизни биласиз. Сиз ҳар кун каналлардаги актуал маълумотлар билан танишганда ҳам ўзингизни кенгайтириш ва амудни янада илтижо этиш мумкин бўлади.

Тарихий карточка

15 Jan, 04:01


Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш йўлида

- Шаҳар ҳалқа йўлида қандай тезликда юришга рухсат этилади?
- Тошкент территориясидан ўтувчи ҳалқа йўлида илгарилари транспорт тезлиги чегараланмаган эди. Эндиликда ундан соатига 60 километрдан ошиқ бўлмаган тезликда юриш мумкин.

“Тошкент оқшоми” газетасининг 1976 йил 15 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

14 Jan, 13:12


Янги посёлка қадр кўтарди

“Уйғурсой посёлкасидаги огоҳлантирувчи байроқлар ва “Аварияли, кирилмасин!” ёзуви ўрнида “Хуш келибсиз!” сўзлари ёзилган ёрқин транспарантлар пайдо бўлди... Зилзила оқибатида бошпанасиз қолган оилалар кўп қаватли турар жой биноларига кўчиб кирдилар... Бир неча ой ичида Уйғурсой тўла-тўкис тикланди”

“Совет Ўзбекистони” газетасининг 1985 йил 15 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

14 Jan, 12:09


Қисқа сатрларда

“140 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилди. Шу билан Бағдод районида боғчалар сони 75 тага етди. Уларда турли касб эгаларининг 8 мингдан зиёд фарзанди тарбияланмоқда”

“Совет Ўзбекистони” газетасининг 1985 йил 15 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

14 Jan, 11:08


Ўзбекистон меҳнаткашларининг 1985 йилги социалистик мажбуриятлари

“[1985 йилда Ўзбекистонда] 6,3 млн квадрат метр уй-жой, 113 минг болага мўлжалланган мактаблар ва 34 минг ўринли мактабгача тарбия муассасалари, 4,6 минг ўринли касалхоналар, 7 минг беморни қабул қиладиган поликлиникалар фойдаланишга топширилади”

“Совет Ўзбекистони” газетасининг 1985 йил 15 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

14 Jan, 10:07


Жаҳон аҳолиси

“Дастлабки маълумотларга кўра, 1985 йилнинг бошларида Ер юзининг аҳолиси 4,8 млрд кишидан ошди... ХХ асрнинг охирларига бориб, жаҳон аҳолиси 6,1 млрд кишига яқинлашиши кутилмоқда”

“Совет Ўзбекистони” газетасининг 1985 йил 13 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

14 Jan, 09:06


"Халқ сўзи" газетасига 1990 йил 26 декабрда берилган биринчи ОАВ гувоҳномаси

"Халқ сўзи" газетасининг 1991 йил 15 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

14 Jan, 08:06


Ватан ҳимоячиларига байрам табриги

Президент Ислом Каримов табриги

"Халқ сўзи" газетасининг 2005 йил 14 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

14 Jan, 07:04


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари шахсий таркибига

Президент Ислом Каримов табриги

"Халқ сўзи" газетасининг 1995 йил 14 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

14 Jan, 06:03


Туркияда пул қадрсизлана бошлади

"Ўзбекистон овози" газетасининг 1994 йил 13 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

14 Jan, 05:02


Ўзбекистонда Наврўз байрамини тиклаш масаласи кўриб чиқилди

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг 1989 йил 3 март сони

@tarixkart

Тарихий карточка

14 Jan, 04:01


Марҳабо, Наврўз!

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг 1985 йил 22 март сони

@tarixkart

Тарихий карточка

13 Jan, 13:11


“Тошкент вилоятининг ҳокимини тайинлаётганда хатоликка йўл қўйилгани бугун аниқ. Буни очиқ тан олишимиз керак. Мирзамурод Икромов тайинланаётган, сайланаётган пайтда биз уни холис ният, катта умид билан,.. кўпгина номзодлар орасидан ажратиб олган эдик. Лекин, минг афсуски, Мирзамурод Икромов билдирилган ишончни ўз фаолияти билан оқлай олмади...

Ориятли, мард одам бундай пайтда, албатта, тегишли хулоса, сабоқ чиқаради, ишини, фаолиятини ўзгартиришга ҳаракат қилади. Мана шундай аччиқ ҳақиқатни инобатга олган ҳолда, Икромовнинг ўзи вазиятни англаб, вилоят ҳокимлиги лавозимидан озод қилишни сўраб, ариза берди. Ўйлайманки, Икромовнинг аризасини қондириш керак”, - Ислом Каримов, Ўзбекистон президенти, 1995 йил январида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашидаги нутқидан

“Ўзбекистон овози” газетасининг 1995 йил 12 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

13 Jan, 12:09


“Қирғизистон Миллий статистика қўмитасининг маълумот беришича, мамлакат пойтахти аҳолисининг энг кўп қисмини рус миллатига мансуб кишилар ташкил қилар экан”

“Халқ сўзи” газетасининг 1995 йил 13 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

13 Jan, 11:08


“Илгариги сайловларни эсга оладиган бўлсак, ҳар беш йилда бир хил одамларни депутатликка сайлар эдик. Сайлов арафасида улар катта ваъдалар берарди-ю, ваколати тугаётганида эса ҳеч ким улардан ҳисобот талаб қилмасди”, - Ислом Каримов, Ўзбекистон президенти, 1995 йил январида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашидаги нутқидан

“Ўзбекистон овози” газетасининг 1995 йил 12 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

13 Jan, 10:07


Қурбон Ҳайитини нишонлаш тўғрисида

“2005 йилда Қурбон Ҳайитининг биринчи куни 21 январга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг қарори эътироф этилсин ва 21 январь куни мамлакатимизда дам олиш куни деб эълон қилиниб, байрам сифатида кенг нишонлансин”, - Ислом Каримов, Ўзбекистон президенти

“Ўзбекистон овози” газетасининг 2005 йил 13 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

13 Jan, 09:06


Қосимжонов ва Каспаров “Линарес-2005”да ўйнайди

“Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ йўналиши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони – ўзбекистонлик Рустам Қосимжонов ва россиялик Гарри Каспаров ўртасидаги жаҳоннинг мутлақ чемпионлиги учун ўтказиладиган учрашув спорт оламининг муҳим воқеаларидан ҳисобланади”

“Ўзбекистон овози” газетасининг 2005 йил 13 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

13 Jan, 08:06


Расмий ташриф бошланди

“11 январь куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Польшага жўнаб кетди.

- Европа қитъасининг марказида жойлашган Польша Ўзбекистонга катта қизиқиш билан қарамоқда, - деди Ислом Каримов Тошкент аэропортида журналистлар билан суҳбатда...

Польша президенти саройида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни расмий кутиб олиб марсоими бўлиб ўтди. Президент Ислом Каримов ва унинг рафиқасини Польша президенти Лех Валенса рафиқаси билан кутиб олди”

“Ўзбекистон овози” газетасининг 1995 йил 12 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

13 Jan, 07:04


“Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигида қурилаётган “ЎзДЭУавто” автомобилсозлик заводида Корея Республикасидан келтирилаётган жиҳоз ва ускуналарни ўрнатиш бошлаб юборилди”

“Халқ сўзи” газетасининг 1995 йил 13 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

13 Jan, 06:03


Алишер Қодировни Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси этиб тайинлаш тўғрисидаги фармон

“Халқ сўзи” газетасининг 2005 йил 13 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

13 Jan, 05:02


Тадбирлар белгиланди

“Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани ҳудудида барпо этилаётган нефтни қайта ишлаш заводи республикамиз ёнилғи мустақиллигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Завод фойдаланишга топширилгач, йилига 5 млн тонна нефтни қайта ишлаш имкони пайдо бўлади”

“Ўзбекистон овози” газетасининг 1995 йил 12 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

03 Jan, 09:07


Тожикистон ўз пулини чиқаришни режалаштирмоқда

“Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов мамлакатда миллий валютага ўтилиши муқаррарлигини маълум қилди”

“Ўзбекистон овози” газетасининг 1995 йил 3 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

03 Jan, 08:06


Мустақиллик шарофати

“Ҳозир республикамизнинг барча вилоятлари ва шаҳарларида... 1995 йил 1 январдан бошлаб миллий паспортларни тарқатишга киришилди… Республикамизнинг биринчи миллий паспортлари даставвал кимларга берилади, деган савол туғилиши мумкин…

Ушбу паспортнинг афзаллик томонлари ҳақида гапириладиган бўлса, аввало, фуқаро янги паспорт билан чет элларга бемалол бора олади. Бунинг учун ички ишлар идоралари фуқаро паспортига икки йилгача “дунёнинг барча мамлакатларига чиқишга рухсат этилди”, деган штамп босиб беради”

“Ўзбекистон овози” газетасининг 1995 йил 3 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

03 Jan, 07:05


Чилонзор қачон исийди?

“Чилонзор ва Акмал Икромов районларида иситиш системалари кўнгилдагидек ишламаяпти”

“Тошкент оқшоми” газетасининг 1985 йил 3 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

03 Jan, 06:04


Лотин Америкасига ташриф

“Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қосим-жўмард Тўқаев Бразилияга жўнаб кетди”

“Ўзбекистон овози” газетасининг 1995 йил 3 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

03 Jan, 05:03


Самарқанднинг 9 қаватли уйлари

“Самарқанддаги биринчи тўққиз қаватли уйга оилалар кўчиб кирди… Бу ерда лифт, ахлат ташлагич одамлар хизматида”

“Тошкент оқшоми” газетасининг 1979 йил 3 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

03 Jan, 04:02


Мустақил Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида

“Қадрли жаноб президент,.. собиқ Совет Иттифоқи республикаларини бирлаштириб турган иттифоқнинг тугаганлигини ҳисобга олиб, Қўшма Штатлар ҳукумати Ўзбекистонни мустақил давлат сифатида таниганлигини сизга хабар қилишдан мамнунман”, - Жорж Буш, АҚШ президенти

“Қишлоқ ҳақиқати” газетасининг 1991 йил 31 декабрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

03 Jan, 03:01


Об-ҳаво

“Тошкент оқшоми” газетасининг 1985 йил 3 январь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

27 Oct, 12:02


Филлар ўлди. Навбат бошқа жониворларга... ми?

“Ҳайвонот боғининг ҳозирги аҳволи билан масъул мутасадди кишилар умуман шуғулланмай қўйган. Ҳайвонлар оч, овқат етишмайди. Шу боис йилига 8-10 тур ҳайвонлар ўлиб кетяпти. Бундан бир йил олдин иккита фил бўлғуси эди. Ажали биланми, бошқа сабабми, икковиям ўлди. Ҳайвонот боғи филсиз қолди. Фил бўлмаса, ҳайвонот боғининг қизиғи йўқ. Лекин бу ерга нега фил келтирилмаяпти, деган саволни кўндаланг қўйсак, егани нони йўғу, итининг отини маржон қўйибди, деган халқ кинояси эсга тушади”

“Ўзбекистон овози” газетасининг 1999 йил 29 май сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

27 Oct, 11:01


Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Олий Мажлиси иккинчи сессияси тўғрисида ахборот

“26 май куни Тошкентда иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи сессияси давом этди. Президент мамлакатимиз футболини ривожлантириш, “Пахтакор” жамоаси шуҳратини тиклаш зарурлигига эътиборни қаратди”

“Халқ сўзи” газетасининг 2000 йил 27 май сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

27 Oct, 03:01


“Жаслик” – ёшлар магазини

“Нукусда “Жаслик” фирма магазини очилди. Унда Қорақалпоғистон ҳунар-техника билим юртлари талабалари ва ўқув-ишлаб чиқариш комбинатларида шуғулланаётган ўқувчилар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади”

“Халқ сўзи” газетасининг 1991 йил 24 октябрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

26 Oct, 14:07


Бир келиб-кетинг уйларимизга

“В” блокдагилар уйлари олдинроқ қуриб битказилгани туфайли март ойининг 12-кунидан кўчиб кела бошлашган эди. Ўшандаям иссиқ сув йўқ эди... Яқинда ёққан қор ва ёмғирдан кейин уйларимиз музхонага айланганди... Ҳадемай қиш киради... Шуниси ачинарлики, яқинда қуриб битказилган “А” блокидагиларга ҳали совуқ сув ҳам берилмади”

“Совет Ўзбекистони” газетасининг 1990 йил 26 октябрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

26 Oct, 12:06


Қишлоққа газ келди

“Норин туманидаги “Ғалаба” жамоа хўжалигининг Сирмоқ қишлоғи аҳолиси хонадонларида “зангори олов” ёна бошлади”

“Халқ сўзи” газетасининг 1994 йил 26 октябрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

26 Oct, 10:05


Қисқа сатрларда

“Афғонистонда байналмилаллик бурчини адо этиб, ҳалок бўлган 8 нафар жангчига хотира ёдгорлиги қуриладиган бўлди”

“Совет Ўзбекистони” газетасининг 1990 йил 26 октябрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

26 Oct, 08:04


Вилоят кенгашининг сессияси

“Сессияда вилоятдаги Задарё тумани номини ўзгартириш масаласи муҳокама қилинди. Вилоят кенгашининг сессияси туман меҳнаткашларининг истакларини инобатга олиб, Задарё туман кенгаши сессиясининг туманга Мингбулоқ номини бериш тўғрисидаги қарорини тасдиқлади”

“Халқ сўзи” газетасининг 1994 йил 26 октябрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

26 Oct, 06:03


Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси бюросида

“Кейинги вақтда жумҳуриятда маданий ҳаёт сезиларли даражада жонланди. Бироқ, бутун мамлакатда бўлгани сингари маданиятни тижоратлаштириш хатарли тамойили сезилди, маданиятни бойлик орттириш воситасига айлантириш муддаоси намоён бўлмоқда, фуқароларни асрий анъаналаримиз негизларига, одоб-андиша, қадр-қиммат тўғрисидаги халқ тасаввурларига путур етказувчи асарларни нашр этиш ва намойиш қилишдан таъсирчан ҳимоя қиладиган восита йўқдир...

Бюро мажлисида маданият соҳасидаги ана шу ва бошқа салбий кўринишларни камайтириш учун қарор қабул қилинди... “Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳуриятида ахлоқлиликни ҳимоя қилиш тўғрисида” қонун қабул қилиш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашига тақдим этишга қарор қилинди”

“Совет Ўзбекистони” газетасининг 1990 йил 26 октябрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

26 Oct, 04:02


“Ўзбекистонни бетараф давлат деб эълон қилиш керак”

“Бугунги қурултой Ўзбекистонни бетараф давлат деб эълон қилиш ҳақида ҳукуматга мурожаат қабул қилишини истар эдим... Салкам бир ярим минг йиллик тарихимиз битилган араб имлосидан воз кечиб, лотин имлосига ўтиш ҳақидаги фикрларга қўшилмаслик керак”, - Эмин Усмон, Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмасининг 9-қурултойидаги нутқидан

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 1991 йил 25 октябрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

26 Oct, 03:01


Сувни чучуклаштириш қурилмалари

“Мўйноқ районининг Қозоқдарё қўрғонида… яшовчи каттаю кичик ниҳоят нормал ичимлик сув мазасини билиб олди”

“Халқ сўзи” газетасининг 1991 йил 24 октябрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

25 Oct, 12:10


“1991 йилга келиб эса ошкоралик эшиклари қайта ёпилди”

“Қайта қуриш шабадалари эсиб, 1988-1990 йилларда матбуотга озгина бўлса-да эркинлик берилганида публицистика аввал кўрилмаган даражада гуриллаб ривожланди... 1991 йилга келиб эса ошкоралик эшиклари қайта ёпилди... Жумҳуриятимизда президентлик тартиби жорий қилингандан кейин бир томондан деҳқонлар ер, ёзувчи-шоирлар унвон ва мукофотлар олган бўлса, иккинчи томондан қаламкашларнинг эркинлиги ҳам тортиб олина бошланди. Назаримизда, янгича турғунлик даври бошланди”, - Ботир Норбоев, Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмасининг 9-қурултойидаги нутқидан

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 1991 йил 25 октябрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

25 Oct, 11:09


“Мустақиллик белгиси сифатида лотин алифбосига ўтсак”

“Мана, мустақил бўляпмиз. Мен таклиф қиламан,.. мустақиллик белгиси сифатида лотин алифбосига ўтишни таклиф қилсак”, - Абдулла Шер, Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмасининг 9-қурултойидаги нутқидан

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 1991 йил 25 октябрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

25 Oct, 10:08


“Қурултойга президент келмагани - ҳурматсизлик”

“Шоир Минҳожиддин Ҳайдаров ўз сўзида [Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг тўққизинчи] қурултойига жумҳурият президенти Ислом Каримовнинг келмаганлигини ёзувчиларга нисбатан, халққа нисбатан ҳурматсизлик деб атади”

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 1991 йил 25 октябрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

25 Oct, 09:07


“Сиёсий шартномадан тийилиб турайлик”

“Шу кунларда сиёсий иттифоқ шартномаси тайёрланмоқда. Агар биз бу шартномага қўл қўядиган бўлсак, мустақиллигимиз қаерда қолади?”, - Озод Шарафиддинов, Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмасининг 9-қурултойидаги нутқидан

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 1991 йил 25 октябрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

25 Oct, 08:06


ЎзХДП ҳақида

“Мен КПССнинг меросхўри деб эълон қилинган партия тўғрисида шу ерда дўстларим айтган ҳамма гапларга қўшиламан... Мен йил бошида коммунистик партия сафидан чиққанман. Мен унинг меросхўри бўлган партия сафига кирмайман”, - Эркин Воҳидов, Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмасининг 9-қурултойидаги нутқидан

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 1991 йил 25 октябрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

25 Oct, 07:05


“Туйнукларни ёпиб бўлмайди”

“Уйга совуқ шабада кирмаслиги учун эшикни бекитиш керак, албатта, аммо совуқ кирмасин деб дуд ва тутун чиқиб турадиган туйнукларни ҳам бекитиб ташлаш – бу ниҳоятда хатарли. Бундай истиқомат қилувчи хонадон соф ҳаво етишмасдан бўғилиб қолади”, - Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси биринчи котиби Одил Ëқубовнинг уюшманинг 9-қурултойидаги нутқидан

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 1991 йил 25 октябрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

25 Oct, 06:04


“Ҳеч бўлмаса истеъдодли ёшларга пропискани очайлик”

“Бедарвоза шаҳримизга чет жумҳуриятдан келаётганларга йўл очиғу, ўз аҳолимизга, ҳатто истеъдодли ижодкорларимизга ҳам дарвоза берк... Илтимос, истисно тарзида бўлса ҳам, шаҳар совети ҳар йили лоақал 20-30 энг истеъдодли ёшларни прописка қилса”, - Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси биринчи котиби Одил Ëқубовнинг уюшманинг 9-қурултойидаги нутқидан

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 1991 йил 25 октябрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

25 Oct, 05:03


Ихтиёр менда бўлса...

“Мен АЭСларни йўқ қилиб, ГЭСларни кўпайтирар эдим...”

“Туркистон футбол лигасини ташкил этар эдим...”

“Барча “коммерчесий” дўконларни йўқ қилардим!..”

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 1991 йил 25 октябрь сонидан

@tarixkart

Тарихий карточка

25 Oct, 04:02


Тахиатош ГРЭСида ёнғин

“Ўзбекистон овози” газетасининг 1991 йил 24 октябрь сонидан

@tarixkart