Últimas publicaciones de Sizga Manfaatli (@sizgamanfaatli) en Telegram

Publicaciones de Telegram de Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli
реклама: @foydangiz
владелец: @mirtolipoff
18,112 Suscriptores
253 Fotos
60 Videos
Última Actualización 01.03.2025 11:12

Canales Similares

Xit Mp3lar 2024 🎵
42,661 Suscriptores
Dropservicing.uz
7,269 Suscriptores

El contenido más reciente compartido por Sizga Manfaatli en Telegram


Бирор яқин одамингизни зиёрат қилмоқчи бўлсангиз, рамазон яхши вақт. Уни ортиқча уринтирмай, шунчаки гаплашиб келсангиз бўлади.

Ифторни мўлжалламанг!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Ассалому алайкум, азиз биродарлар!

• Рамазони шариф самолёти етиб келди.
• Бу рейс йилда бир мартагина келади.
• Кема капитани — Қуръони Карим.
• Рейс рақами — ҳижрий 1445 йил.
• Рейс масофаси 30 кун.
• Учиш муддати кунига 11-12 соат.
• Йўловчиларимиздан Иймон ва Тақво камарларини маҳкам боғлаб олишларини илтимос қиламиз.
• Яна бир илтимосимиз: сафар мобайнида садақа қилиб, муҳтожлардан хабар олиб туришни унутманг. Намозларга маҳкам бўлинг.
• Муҳим эслатма: илтимос, ҳаром ва шубҳали бўлган барча нарсалардан тийилинг. Бу сафар давомида тузоқларга тушиб қолишнинг олдини олади.
• Ибодатларга ва солиҳ амалларга маҳкам бўлинг.
• Сабр ва тақвога тўла сафар тилаб қоламиз.
• Ҳаётдаги энг гўзал сафарда Аллоҳнинг ризолигини умид қилиб қоламиз.

Рамазон ойи муборак бўлсин!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Рамазон ойингиз муборак бўлсин!

Бу кеча Рамазон билан келаркан баҳор.

Sizga Manfaatli

Ҳаётингга мадад керак бўлса, “мадад” сўзини тескари ўқисанг, “дадам” бўлади. Ҳаётингга маъно керак бўладиган бўлса, “маъно” сўзини тескари ўқисанг, “онам” бўлади.

Эй биродарлар, ҳаётимизга мадад ҳам, маъно ҳам ота-оналаримиздир! Уларнинг қадрини билайлик!!!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

⚡️ Milliarderlar tavsiya qiladi

— Aqlni shoshirib qoʻyadigan soʻzlar;
— Miyyani qizdiradigan jumlalar;
— Gumburlatadigan motivatsiyalar...

Barchasi bitta kanalda!
MILLIARDER•HD— endi Siz oʻzgacha fikrlashni boshlaysiz.

Obuna boʻling:👉 @MilliarderHD

РАМАЗОНДА ОСОН АМАЛЛАР

1. Ҳар куни саҳар вақтидан деярли бир соат аввал турасиз. Икки ракат таҳажжуд намозини ўқиб олинг. Ҳам туннинг учдан бир қисми (дуолар қабул бўладиган вақт)га тўғри келади, ҳам дуолар қабул бўладиган ой (Рамазон)га тўғри келади.

2. Бомдодни ўқигач, қуёш чиққунига қадар Қуръон ўқинг. Турли хил зикрлар ва саловотлар айтинг. Қуёш чиққунича зикрда бўлсангиз Ҳажнинг савобига эга бўласиз, иншааллоҳ.

3. Қуёш тикка бўлгач икки ракат чошгоҳ нафл намозини ўқинг. Атиги 3-4дақиқа кетади холос.

4. Ҳар куни топган маошингиздан бир қисмини бўлса ҳам эҳсон қилиб туринг. Кунига 50.000 сўм топадиган инсонга беш минг сўмни эҳсон қилишда молида ўзгариш (камайиш) сезилмайди.

5. Ҳар кеча имкон қадар Таровеҳ намозини ўқишга ҳаракат қилинг. Чунки бу нафл намозини фақатгина Рамазон ойида ўқий оласиз.

6. Ҳар кеча уч маротаба "Ихлос" сурасини ўқинг. Атиги 2-3 дақиқа вақтингизни сарфлаб, Қуръонни учдан бирини ўқишга тенг ажрни уч карра оласиз, иншааллоҳ.

7. Кун бўйи йўлда ҳаёл суриб ҳам юрасиз. Шу ҳаёлни ўрнига электрон тасбеҳ билан зикр қилишга алмаштиринг. Ҳам манзилингизга сергак етасиз, ҳам ажр оласиз.

8. Мисвок ишлатишда асло шубҳаланманг. Мисвок рўзани бузмайди.

9. Энг яхши ва энг ҳушбўй мушкларни ишлатинг. Ҳушбўйланиш ҳам ажр.

PS. Аёллар уйда зийнатлансинлар!

10. Ҳар намоздан сўнг (камида) тўрт саҳифа Қуръон ўқинг. Бунга ўртача 10-12дақиқа кетади. Беш маҳаллик намозда бир пора бўлади. Рамазонда тугал бўлади.

11. Нимадир билан бандмисиз? Ишлаябсизми? Қуръон эшитиб ишланг. Ҳам ишлайсиз, ҳам ажр оласиз. Усиз ҳам барибир ишлаётган эдингиз.

*

Рамазон ойидан имкон қадар тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қилинг.
Кейинги Рамазонга етасизми йўқми, Аллоҳ билади.

(с) Эслатдим

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

#кулги

Ишга кириш мақсадида суҳбатга борган олий маълумотли қизга илмий салоҳиятини синаш учун ходим томонидан қуйидаги саволлар берилди:

- Панама шляпаларини қайси мамлакат тайёрлайди?
Қиз ўйланиб қолди, кейин таваккалига жавоб берди:
- Эквадор.

Энсаси қотган ходим яна савол берди:
- Хитой крижовникларининг ватани қаер?
Қиз шифтга қараб:
- Янги Зеландия.

Ходим кўзи ола-кула бўлиб, кейинги саволни берди:
- Канар ороллари қайси ҳайвон ё қуш шарафига номланган?
Қиз иккиланиб:
- Ит.

Ходим мияси қисиб, саволлар беришда давом этди:
- Самолётлардаги махсус қора қутининг ранги қанақа бўлади?
- Сариқ.

Ходим асабийлашганидан юраги увуша бошлади:
- Жаҳон тарихидаги Юз йиллик уруш неча йил давом этган?
- Менимча 116 йил.

Ходим адойи тамом бўлиб охирги саволни берди:
- Россияда Октябрь инқилоби қачон нишонланади?
- Ноябрда.

Ходим индамай ўрнидан турди-да, қизга бир оз тикилиб қолди. Кейин эса деди:
- Сиз барча саволларга тўғри жавоб бердингиз. Табриклайман! Эртадан ишга чиқишингиз мумкин.

Ҳа қиз чиндан ҳам барча саволларга тўғри жавоб берганди.

Панама шлаяпалари чиндан ҳам Эквадорда ишлаб чиқарилади.

Хитой крижовниклари (реза меванинг бир тури) ватани Хитой эмас, балки Янги Зеландия.

Канар ороллари эса канарейка қуши шарафига эмас ит шарафига "Канар" деб номланган. Лотинчада "канар" сўзи итни билдиради.

Қолган жавоблар ҳам айнан тўғри айтилган. Сиз-чи, сиз? Ўзингизча қизни ўқимаган аҳмоққа чиқараётганмидингиз?

PS. Ўзгалар ҳақида хулоса чиқаришга шошилманг!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

дуода эслаш – муҳаббатдир

- @sizgamanfaatli

Бир куни бир аёл сеҳрли шамчироқни топиб олиб, ишқалаган экан ичидан жин чиқиб келибди.
– Тила, тилагингни, – дебди жин.
– Мени шундай қилгинки эримнинг кўз қувончи бўлай: эрталаб турганда биринчи бўлиб менга қарасин, ухлашдан олдин охирги кўргани ҳам мен бўлай, мени ўйлаб кечалари ухлолмай чиқсин, хаёли фақат менда бўлсин, – дебди.

Жин аёлнинг тилакларини эшитиб бўлгач, уни телефонга айлантириб, “Telegram” ўрнатиб қўйибди.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli