Тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланди
✅Адлия вазирлигида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби давлат рўйхатидан ўтказилди.
(рўйхат рақами 2961, 2018 йил 10 январь)
✅Ҳужжатга кўра, тўлов-контракт суммасининг 35 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан бакалавриат ёки магистратура босқичида таҳсил олаётган талабаларга тўлаб берилади.
✅Бунинг учун тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талаба:
👉Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлиши;
👉ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлиши;
👉шартномада белгиланган тўлов миқдорининг 65 фоизини белгиланган муддатларда тўлаши лозим.
✅Ҳар йили 10 февралдан 15 февралга қадар олий таълим муассасасининг Ёшлар Кенгаши даъвогар талабаларнинг аризаларини кўриб чиқади ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш учун тавсия этиш бўйича қарор қабул қилади.
✅Ёшлар Кенгаши даъвогар талабаларни тавсия этишда қуйидагиларни инобатга олади:
👉Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти фаолиятидаги иштироки;
👉олимпиадалар ва спорт мусобақаларидаги натижалари;
ташкилотчилик ва етакчилик қобилиятлари;
👉илмий ва ижодий фаолияти натижалари.
✅Қўшимча тўлов-контракт асосида бакалавриат босқичига ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам иккинчи босқичдан бошлаб кўрсатилади.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.
@huquqiyaxborot