Sayyid.uz @sayyiduz Channel on Telegram

Sayyid.uz

@sayyiduz


Наманган тумани "Саййид Жалолиддин" жомеъ масжиди расмий, диний-маърифий канали.

Sayyid.uz (English)

Sayyid.uz is a Telegram channel dedicated to providing the latest news, articles, and resources related to the Islamic faith. With a focus on promoting understanding and knowledge of Islam, Sayyid.uz offers a platform for followers to engage in meaningful discussions and learn more about the teachings of the Quran and the Prophet Muhammad. Whether you are a practicing Muslim looking to deepen your faith or someone interested in learning more about Islam, Sayyid.uz has something for everyone. Join the community today and embark on a journey of spiritual growth and enlightenment with Sayyid.uz.

Sayyid.uz

14 Jan, 16:08


Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни мусибатлар билан имтиҳон қилади».

📚 Бухорий ривояти

https://t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

13 Jan, 05:48


ОМОНАТ!

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ Шомда юрганида бир кишидан омонатга қалам олди.
Сўнгра қайтаришни  унутган ҳолда Антокияга борди. У ерда омонатга олган қалами ёдига тушди. Яна пиёда Шомга қайтиб бориб қаламни эгасига қайтарди!

Бизда эса, бу Илоҳий кўрсатмалар унитилган! Лекин Қиёмат куни ҳамма омонатлар борасида сўраламиз.

Sayyid.uz

12 Jan, 14:36


🌕🌕🌕

Азиз диндошим, «Айёмул бийз» - «Ойдин кечалар»нинг кундузларидаги рўзани ўтказиб юборманг!

1446 ҳижрий йил, ражаб ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2025 йилнинг 13, 14 ва 15 январ (душанба, сешанба ва чоршанба) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

Абу Зардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар» (Насоий ривояти 2422, 2423. Ҳасан ҳадис).

https://t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

12 Jan, 08:43


#ХИКМАТ

Сулаймон ибн Қосим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال سليمان بن القاسم رحمه الله:
 "كل عمل يعرف ثوابه إلا الصبر، قال اللَّه تعالى: ﴿إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُمْ بِغَيْرِ حِسَابٍ﴾.
قال: كالماء المنهمر.

عدة الصابرين ١٧٧.

«Ҳар бир амалнинг савоби маълум, фақат сабрнинг савоби маълум эмас. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, сабр қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур». (Зумар: 10-оят).
(Тўхтовсиз) қуйилаётган сув кабидир», деди.

Ибн Қоййим «Уъддатус собирийн», 177.


http://t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

10 Jan, 10:12


Умар розияллоҳу анҳунинг давридаги очарчилик Форс ва Рум империяларини қулатган авлодни етиштирди. Андалус ва Бағдоддаги тўкин ҳаётнинг натижаси барча Ислом юртларини зое қилди.

Ибн Халдун.

t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

09 Jan, 17:20


#Эълон #тарқатинг #маъруза

ЭРТАГА ИншааАллоҳ, ЖУМА намозидан олдин

КОЗИМХОН ДОМЛА

мавъиза қилиб берадилар

🕛 Маъруза Соат 11:50да бошланади.

📍Манзил: КУМКУРГОН “САЙЙИД ЖАЛОЛИДДИН ” масжиди

t.me/Sayyiduz

Sayyid.uz

09 Jan, 14:44


​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

https://t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

08 Jan, 15:10


Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Ҳақиқий бахтиёр киши – иймонига ёрдам берувчи солиҳа аёлни танлаган кишидир”, деди.

“Расаилу ибни Ражаб”дан.

t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

06 Jan, 09:32


Заҳҳок раҳимаҳуллоҳ: “Одамларга шундай замонлар келадики, Мусҳафни осиб қўйишади, ҳатто ўргимчак унга ин қуриб олади. Улар эса унинг ичидагидан манфаатланишмайди”, дедилар.

“Жамиъу баянил ъилми” асаридан.

t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

05 Jan, 17:25


🌴🌴 Эртага 06.01.2025, ҳижрий тарихда 6 – ражаб, 1446 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

05 Jan, 05:22


Қуръон ажойиботлари

“Ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтириб...”, Анъом сураси, 122-оят.

Залолатда ўлик каби бўлган, ҳайронлик, саросимада ҳалок бўлган инсонни биз иймон билан калбини тирилтирдик ва уни ҳидоятга йўлладик ва пайғамбарлар(келтирган йўли)га эргашишга муваффақ қилдик. Ана шундан кейин у ҳидоят нуру анворларида яшай бошлади.

Ҳақиқий ҳаёт Аллоҳга яқин бўлиш, қурбат асосида кечади. Роббисидан узоқ инсон ўлик кабидир.

Изоҳ: “Ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтириб, инсонлар орасида у билан юрадиган нурни бериб қўйган киши зулматлар ичида улардан чиқа олмай юрувчи одам каби бўлурми?” ояти хусусида Имом Табарий тафсиридаги таърифларда:
- “Ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтириб, инсонлар орасида у билан юрадиган нурни бериб қўйган киши” – бу Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу,
- “зулматлар ичида улардан чиқа олмай юрувчи одам” – эса Абу Жаҳл ибн Ҳишомдир, дейишган.


t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

04 Jan, 07:50


Розияллоҳу анҳум

☪️ Унинг бизга қилган хайрлари бор
...

ما لِأَحدٍ عندَنَا يَدٌ إلَّا وقَدْ كافأناهُ ، ما خلَا أبا بكرٍ ، فإِنَّ لَهُ عِندنَا يَدًا يُكافِئُهُ اللهُ بِها يَومَ القيامَةِ ، ومَا نفَعَنِي مَالُ أحَدٍ قَطُّ مَا نَفَعِني مالُ أبي بِكْرٍ ، ولَوْ كنتُ متخِذًا خَلِيلًا ، لاتخذْتُ أبا بكرٍ خلِيلًا ، أَلَا وَإِنَّ صاحبَكُمْ خليلُ اللهِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизга хайр қилган ҳар бир қўлнинг, албатта, мукофотини бермай қўймадик. Фақат Абу Бакр бундан мустасно. Унинг бизга қилган хайрлари бор. Унинг мукофотини қиёмат куни Аллоҳнинг Ўзи берадир. Ҳеч кимнинг моли менга Абу Бакрнинг моли манфаат берганидек манфаат берган эмас. Агар умматимдан халил тутадиган бўлсам, албатта Абу Бакрни тутар эдим. Батаҳқиқ, Аллоҳ сизнинг соҳибингизни халил тутгандир», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳо: "Мен ҳеч кимни Расулуллоҳ Абу Бакрга, «сиз мен билан Мадина сафарида ҳамроҳ бўласиз», деган пайтларида шодликдан йиғлаганларидек йиғлаганини асло кўрмадим", дедилар.

t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

02 Jan, 15:13


#Эълон #тарқатинг #маъруза

ЭРТАГА ИншааАллоҳ, ЖУМА намозидан олдин

САЙДУЛЛОҲ домла ҲАБИБУЛЛАЕВ

мавъиза қилиб берадилар

🕛 Маъруза Соат 11:50да бошланади.

📍Манзил: КУМКУРГОН “САЙЙИД ЖАЛОЛИДДИН ” масжиди

t.me/Sayyiduz
t.me/royhan_uz

Sayyid.uz

27 Dec, 05:51


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Кимнинг бўйнида қайтариш нияти билан олган қарзи бўлса, унга Аллоҳдан ёрдам бўлади ва Аллоҳ унга ризқнинг сабабини ато этади”, дедилар.

Табаронийнинг «Авсат»даги ривояти.

@sayyiduz

Sayyid.uz

26 Dec, 16:48


#Эълон #тарқатинг #маъруза

ЭРТАГА ИншааАллоҳ, ЖУМА намозидан олдин

САЙДУЛЛОҲ домла ҲАБИБУЛЛАЕВ

мавъиза қилиб берадилар

🕛 Маъруза Соат 11:50да бошланади.

📍Манзил: КУМКУРГОН “САЙЙИД ЖАЛОЛИДДИН ” масжиди

t.me/Sayyiduz
t.me/royhan_uz

Sayyid.uz

26 Dec, 16:46


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунё мўминнинг зиндони ва кофирнинг жаннатидир», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Ҳар бир мўмин дунёда макруҳ ва ҳаром шаҳватларлардан ман қилинган, ҳибс қилинган ва машаққатли тоатларга мукаллаф этилгандир. Вафот этган вақтида эса булардан озод этилади ва унинг ҳолати Аллоҳ таоло ҳозирлаб қўйган камчиликлардан холи, доимий роҳат бўлган неъматларга ўзгаради, ўтади. Кофир бўлса, камчиликлар ва мусибат машаққатлар билан ўтган ҳаётида эришгани бўлади. Вафот этадиган бўлса, доимий азоб ва абадий бахтсизликка йўлиқади.

Имом Нававийнинг “Шарҳи саҳиҳи Муслим” асаридан.

Изоҳ: Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга охиратда берадиган жаннат ва унинг неъматлари олдида бу дунёнинг роҳат-фароғатлари қамоққа ўхшаб қолади. Шунингдек, Аллоҳ таоло кофир ва мунофиқларга охиратда берадиган дўзах ва унинг азоблари олдида бу дунёнинг азоблари, қийноқлари ҳам улар учун жаннатга ўхшаб қолади.

t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

26 Dec, 12:10


۞ Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

«Кимники ташвиши ва ғами кўпайса, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ калимасини айтишни кўпайтирсин».

📖 ЗАДУЛ МАОД 4/183).

t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

23 Dec, 06:17


۞ Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

«Ким макр-хийла (одамларни алдаб) ҳаёт кечирса, фақир-зор ҳолида ўлади».

📖 Иғосатул лаҳафан (1/358).

@sayyiduz

Sayyid.uz

21 Dec, 13:09


Тарих сўзлаганда

Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир...

Андалус қулади ва масжидлари каниса ва черковларга айланди. Лекин мусулмонларнинг ولا غالب إلا الله - «Ва лаа ғолиба иллаллоҳ» шиори мамлакатнинг турли бурчакларида, биноларнинг, нақшинкор безакларида худди боқий мўъжиза каби сақланиб қолди. Черков бу шиорни ўчиришга қанча уринган бўлмасин, бу калима Ислом билан боғлиқлиги боис очиқ-ойдин бўлиб қолаверади.

Изоҳ: «Ва лаа ғолиба иллаллоҳ» - шиорини ҳукмдор Юсуф Ёқуб Мансурнинг Арокда насронийлар билан жангдаги ғалабасидан сўнг муваҳҳидлар ўз байроқларига ёзиб осадиган бўлишган. Ушбу жанг ҳижрий 591 йили, шаъбон ойининг 9-сида бўлиб ўтган.
Шунингдек, ولا غالب إلا الله шиорини Бану Аҳмар қабиласидагилар ҳам ўзларини муваҳҳидларнинг авлоди деб билиб, қабул қилганлар. Ва яна ولا غالب إلا الله шиори Андалусдаги Қасрул Ҳамро (The Alhambra )даги устунларининг юқори қимлари, бинолари ва Ғарнота қироллигининг бошқа саройларида нақш қилиб ўйилгандир.

@sayyiduz

Sayyid.uz

21 Dec, 00:25


Ҳишом ибн Ҳасан Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга деди: “Мен Қуръонни ўрганаман, бу вақтда онам мени кечки овқатга кутиб ўтирадилар”, деди. Ҳасан Басрий унга: “Сен онанг билан овқатланиб унинг кўзини қувнатишинг менинг наздимда нафл ҳаж қилганингдан кўра суюклироқдир!” деди.

Ибн Жавзийнинг “Биррул валидайн” асаридан.

t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

20 Dec, 12:32


Масжиди Ақсо ҳақида

сўзлайдиган бўлсак, уни Сулаймон ибн Довуд алайҳумассаломлар қуришган. Бино эса Масжиди Ақсо бўлган. Биз мусулмонлар анбиёлар ва мурсаллар алайҳимуссаломларнинг меросхўрларимиз. Аҳли китоблар бўлса пайғамбарларни инкор этишди, кофир бўлишди ва бу ила Аллоҳ уларга ғазаб қилди ва аҳдни уммати Муҳаммадияга берди. Бу бугунги маъракамизнинг мухтасаридир. Фарзандларингизга ушбуларни англатинглар ва таълим беринглар.

Ҳасан ибн Али Каттоний.

t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

19 Dec, 09:32


Қалб тириклиги нафсни ўлдириш биландир.

✏️Абубакр Тамастоний

@sayyiduz

Sayyid.uz

19 Dec, 07:32


Қалб бузилганлигининг белгиси.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ қалб ҳақида шундай дейдилар: Беш нарса қалб бузилганлигининг белгисидир:

1. Тавба умидида гуноҳ қилишлик.
2. Илм ўрганиб туриб, унга амал қилмаслик.
3. Амалларда ихлос бўлмаслиги.
4. Ризқ еб туриб, шукр қилмаслик.
5. Маййитларни дафн қилиб туриб, ибрат олмаслик.

t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

18 Dec, 11:18


Отанинг қизига васияти

Абул Асвад Дуалий қизига деди: “Рашкдан сақлан. Чунки у талоқнинг калитидир. Безаниш, зийнатни ўзингга лозим тут. Энг яхши зийнат сурмадир. Хушбўйликни ўзинггга лозим тут. Энг яхши хушбўйланиш эса таҳоратни мукаммал қилишдир”, деди.

Ибн Қутайбанинг “Уюнил ахбор” асаридан.

t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

18 Dec, 02:34


«Ҳидоя» муаллифи, шайхулислом Бурҳониддин Марғиноний ҳикоя қилади: «Бухорои шарифнинг улуғ олимларидан бирлари дарс ҳалқасида эдилар. Дарс асносида гоҳо ўринларидан туриб қўяр эдилар. Зийрак толиблар бунинг сабабини сўрашди. У зот камоли эҳтиром билан: «Меҳрибон устозимнинг фарзандлари кўчада болалар билан ўйнаб юрибдилар. Гоҳида ўйин билан машғул ҳолда эшик олдига келсалар, устозим ҳурматидан дарҳол ўрнимдан туряпман», деб жавоб қилдилар.

t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

16 Dec, 15:08


Сизларнинг яхшиларингиз...

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз – аҳли-оиласига яхшилик қилувчиларингиздир», дедилар.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз, агар тушунса, ахлоқи гўзал бўлганингиздир”, дедилар.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинувчи...”.

4 “...ва ёмонлигидан омонда бўлинувчингиздир”, дедилар.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...Сизларнинг яхшиларингиз – хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир», дедилар».

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз – Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир», дедилар.

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз дунёсини деб охиратини тарк этмаганларингиздир...”, дедилар.

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз (одамларга) таом берадиган ва саломга алик оладиганингиздир”, дедилар.

t.me/sayyiduz
t.me/royhan_uz

Sayyid.uz

16 Dec, 09:32


Илмнинг 12 фойдаси

1. Илм орқали Аллоҳ танилади ва Унга ибодат қилинади.
2. Илм эътиқодлар ва ибодатларнинг асосидир.
3. Илм талаб қилиш ибодатдир.
4. Илм жаннатга етиш йўлидир.
5. Илм ўз эгасига Аллоҳдан қўрқишни касб қилдиради.
6. Илм ўз эгасига халойиққа нисбатан тавозеъ бўлишни ўргатади.
7. Илмдан, аввало, эгаси, кейин бошқалар ҳам фойда олади.
8. Илмнинг ажри унинг эгасининг ажалидан кейин ҳам боқий қолади.
9. Илм ўз эгасини Пайғамбарлардан кейинги энг юқори мартабага эриштиради.
10. Илм пастни баланд, хорни азиз ва синганни бутун қилади.
11. Илм кишини жаҳолат зулматидан маърифат нурига чиқаради.
12. Илм туфайли силаи раҳм қилинади ва ҳақ-ҳуқуқлар адо этилади.


t.me/sayyiduz
t.me/royhon_uz

Sayyid.uz

15 Dec, 14:32


#FOTO_LAVHALAR

SAYYID JALOLIDDIN JOME MASJIDI

t.me/sayyiduz

Sayyid.uz

05 Nov, 00:24


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

t.me/sayyiduz
t.me/royhan_uz

Sayyid.uz

04 Nov, 12:41


#ҲИКМАТ

Балки, амалга ошириб, сўнгра унутиб юборган маъруф ишинг дунё мусибатларидан сени ҳимоя қилишда давом этаётгандир...

@sayyiduz

t.me/royhan_uz

Sayyid.uz

14 Sep, 17:23


📹 Бир кун келиб ўлим ҳаммамизни олиб кетади?!😢


🎙️Юнусхон домла роҳимаҳуллоҳ


t.me/Sayyiduz

Sayyid.uz

14 Sep, 16:41


#Таъзия

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

ЖАББАРОВ ЮНУСХОН домлани вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига таъзия изҳор этамиз😢

🤲 Аллоҳ таоло марҳум домлани Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амаллари ва дин йўлида қилган хизматларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

🤲 Ҳақ таоло домланинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.


📍Жаноза намози эртага “Шайх эшон” жоме масжидида пешин  намозидан сўнг этилади.

Sayyid.uz

17 Jul, 13:41


1001 kecha

Tez kunda…🥰

Doktor Hasson Shamsiy Bosho Hazratlarining qalamlariga mansub ming bir kecha uslubidagi asarlar toʻplamini siz aziz muhtaramlarning e’tiboringizga taqdim qilamiz.

ALIYAYYUB (Alisher Raximov)

t.me/royhan_uz

Telegram | Instagram

Sayyid.uz

13 Jul, 18:06


SAYYID JALOLIDDIN JOME MASJIDI

GILAM SOLISH ISHLARI DAVOM ETMOQDA!!!!

ALLOH KUCH QUVVAT HIMMAT BERSIN!!!

OʻZ YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING!!!


https://t.me/masjidqurilishi_sayyidjaloliddin

Sayyid.uz

13 Jul, 18:03


SAYYID JALOLIDDIN JOME MASJIDI

XUFTON NAMOZIDAN SOʻNG!!!!

OʻZ YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING!!!


https://t.me/masjidqurilishi_sayyidjaloliddin

Sayyid.uz

10 Jul, 14:26


Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»

🤲 Аллоҳим, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

Sayyid.uz

26 Jun, 18:09


❗️ Сен ўзиб кеттинг...

Кунларнинг бирида Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг шогирди Ҳабиб овқат ҳозирлашда кечга қолди. Шунда Ҳасан Басрий : "Овқат қани, эй Ҳабиб?! Очлик бизни ҳалок қилдику! ", дедилар.

Ҳабиб айтди: "Эй Имом! Бир мискин садақа сўраб келган эди, ўзимизда бор нарсани унга бериб юбордим, чунки мен сиздан эшитган эдим: "Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага қўлингдаги нарсадан кўра ишонишинг ҳақиқий иймондир!" деган эдингиз!"

Шунда Ҳасан Басрий айтдилар: "Эй Ҳабиб! Сен ишончи жуда кўп аммо илминг оз киши экансан! Мискинга ярмини бериб ўзимизга ярмини қолдирмайсанми? ибодатимизга қувват бўлар эди!"

Шунда бир пайт эшик тақиллаб қолди.
Ҳабиб эшикни очса, бир йигит турли-туман таомлар билан тўла идишларни бериб, "Бу ҳожамдан сизларга ҳадия", деди!

Ҳабиб устози Ҳасан Басрийга қараб, табассум билан: "Эй имом! Сиз илмингиз кўп лекин ишончингиз кам экан", деди

Шунда Ҳасан Басрий :
"Эй Ҳабиб! Биз сендан олдинда эдик лекин сен ўзиб кетдинг", деб айтган эканлар.

t.me/royhan_uz
t.me/sayyiduz