#ramazon
🤲 Таровеҳ намозининг фазилати
🔹Таърифи: Таровеҳ сўзи «тарвиҳа»нинг кўплик шакли бўлиб, "бир бора роҳат олиш" деган маънони англатади.
🔹Ҳукми: суннати муаккада;
🔹Афзал кўриниши: таровеҳ намозини уйда ёлғиз ўқигандан масжидда жамоат бўлиб ўқиш афзал;
🔹Вақти: таровеҳ намозини хуфтон намозидан кейин, витрдан олдин ўқиш суннат**;
🔹Унда хатм қилиш: Рамазон ойи давомида хатм қилиб, битта тўлиқ хатмни охирига етказиш маҳбуб амалдир, суннатдир.
🔹Фазилати: ҳадисда «Ким Рамазон ойида иймон билан, савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади» дейилган. (Муттафақун алайҳ). Бошқа ҳадисда «Ким (таровеҳни) имом билан охирига бирга ўқиса, тунни бедор ўтказган ҳисобланади» дейилган. (Абу Довуд ва Насоий ривояти).
@qushtepa_masjidi