Le dernier contenu partagé par QO'SHTEPA JOME MASJIDI sur Telegram
QO'SHTEPA JOME MASJIDI
12 Mar, 16:06
172
Нафс касалликларидан бири бу инсон ўзини Аллоҳнинг азобидан омонда ва жаннатга кириши тўлиқ кафолатланган деб қатъий ишониши саналади. Бундай одам барча дуо, ибодатлари, зикру тасбиҳлари Аллоҳ Таоло томонидан қабул бўлишига ишониб, нажот ва абадий розилик эшигини ишонч билан тақиллатади. Бироқ, унинг гуноҳлари ва камчиликлари туфайли, бу эшик унинг учун маҳкам ёпиқ ва минг афсуски у бундан шубҳаланмайди ҳам. "Нафс иллатлари"
@qushtepa_masjidi
QO'SHTEPA JOME MASJIDI
12 Mar, 08:34
338
– Ука, қизингиз исмини нима қўйдингиз?
– "Мусаббиҳа"!
— Вой, жуда ҳам чиройли исм экан! Яхши "Мушаббиҳа" деб қўймабсиз))
#hazil
QO'SHTEPA JOME MASJIDI
12 Mar, 03:08
386
Рамазон Қуръон ойи
Рамазон ойининг Қуръон карим билан боғлиқ ўзига хос хусусиятлари бордир. Аллоҳ таоло айтади: “Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган", Бақара сураси, 185-оят.
Шунинг учун солиҳ салафларимиз Рамазон ойида Қуръон ўқишни кўпайтиришга катта аҳамият берганлар.
▫️Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ҳар куни Қуръонни бир марта хатм қилар эдилар. ▫️Асвад ибн Язид Рамазонда ҳар икки кунда бир марта, Рамазондан ташқари эса ҳар олти кунда бир марта хатм қилар эдилар. ▫️Саид ибн Жубайр ҳам ҳар икки кунда бир марта хатм қилганлар. ▫️Мусбиҳ ибн Саъид:"Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий Рамазон ойида ҳар куни кундузи Қуръонни бир марта тўлиқ хатм қилар эдилар", дейди. ▫️Имом Шофеъий эса Рамазон ойида намоздан ташқари олтмиш марта хатм қилганлар. ▫️Қатода ҳафтада бир марта, Рамазонда ҳар уч кунда, охирги ўн кунликда эса ҳар кеча хатм қилганлар. ▫️Имом Зуҳрий Рамазон ойи кирса ҳадис дарслари ва илм аҳли мажлисларидан қочар ва мусҳафдан Қуръон қироат қилишга машғул бўларди.
🔹Ибн Ражаб Ҳанбалий айтади: "Қуръонни уч кундан кам вақтда хатм қилиш ман қилинган, лекин бу доимий одат қилиб олишга тегишли. Аммо Рамазон каби муборак вақтларда ёки Макка каби муборак жойларда бўлса, кўпроқ ўқиш мақсадга мувофиқдир. Бу имом Аҳмад ва имом Исҳоқнинг ҳам сўзидир", деди.
Демак, Рамазон ойида фақатгина рўза тутиш билан чекланилмайди, балки у Қуръон ойи ҳамдир. Шунинг учун бу муборак ойда Қуръон ўқишни кўпайтириш ва унинг маъноларини тадаббур ва тафаккур қилиш фазилатли амаллардан.
@qushtepa_masjidi
QO'SHTEPA JOME MASJIDI
12 Mar, 03:03
344
Рамазон фазилатлари #ramazon
📜Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарса нубувват, пайғамбарлар ахлоқидандир: ифторни тезлатиш, саҳарликни кечиктириш ва намозда ўнг қўлни чап қўл устига қўйиш”, дедилар.
Имом Табароний ривояти.
@qushtepa_masjidi
QO'SHTEPA JOME MASJIDI
12 Mar, 03:01
349
Рамазон саховат ойи #ramazon
📜 Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг саховатлиси эдилар. У зотнинг Рамазон ойидаги энг сахийликлари Жаброил у кишига йўлиққан пайтда бўларди...», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Имом Нававий: "Ушбу ҳадисда кўп фойдалар бор. Шулардан бири, Рамазон ойида хайр-саховатни кўпайтириш яхши кўрилган амал эканидир", дедилар.
📜 Нафл (ҳамда фарз) рўзалар тутиш ниятлари, фазилатлари ва фойдалари
1. Жаннатга “Райён” номли эшикдан кириш. 2. Ихлос ва махфий амал қилиш. 3. Ибодатда қодир бўлганича қоим бўлиш. 4. Тақво ҳосил бўлишини ният қилиш. 5. Дўзахдан узоқ бўлишни ният қилиш. 6. Амаллар кўрсатилгани боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ душанба ва пайшанба кунги нафл рўзаларни тутиш. 7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ “аййаамил бийз”- ойдин кечалар” рўзасини тутиш бир йиллик рўзага тенг. 8. Рўза бандани шафоат қилади. 9. У билан иффат исталади ва шаҳватдан сақланилади. 10. Аллоҳ таолонинг муҳаббати манзилатига яқин бўлинади. 11. Дунё фитнасидан нажот топишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш бўлади. 12. Ҳусни хотима ва жаннатга киришга эришилади. 13. Аллоҳ таолога йўлиқишда хурсандликка сабаб бўлади. 14. Рўза дўзахдан парда ёки тўсиқдир. 15. Рўзадор оғзидан келадиган ҳиддан Аллоҳ таолонинг рози бўлиши. 16. Энг афзал амаллар билан Аллоҳ таолога тақарруб-яқинлик ҳосил бўлиши. 17. Гуноҳларнинг каффорот бўлиши. 18. Ҳидоятига эришиш учун нафснинг мужоҳадаси. 19. Саҳарлик қилишнинг баракасига эришиш. 20. Ифторликнинг тезлаштиришдаги баракага эришиш. 21. Нафснинг покланиши ва сабрга одатлантириш. 22. Аъзоларнинг соғ-саломат эканига шукр изҳор қилиш. 23. Аллоҳ таоло қиёмат куни Арш соясидан соялантирадиган етти тоифанинг биридан бўлиш. 24. Умрни ва ёшлик вақтини Аллоҳ таолонинг тоатига сарфлаш учун ғанимат билиш. 25. Мағфират ва улуғ ажри савобларга ноил бўлиш. 26. Рўзадор жаннат муқобилига Аллоҳ таолога ўз жонини сотади. 27. Ижобат бўладиган дуога сазовор бўлиш. 28. Нафси ҳаво ва ёмон одатларга қарши туришда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш. 29. Рўза ҳусни хулқ ва тақво ва нафс иродаси ўртасини боғловчи тарбиявий мадраса кабидир.
@qushtepa_masjidi
QO'SHTEPA JOME MASJIDI
11 Mar, 06:29
374
Улуғларнинг намози
📜Абу Бакр ибн Иёшдан ривоят қилинади, у деди: "Абу Исҳоқ Субайъий йиғлади. Ундан: "Нима сабабдан йиғладингиз?"деб сўрашди. У зот: "Куч-қувватим кетиб қолибди, мендан намоз ҳам кетиб қолибди. Намозда турганимда фақат Бақара ва Оли Имронга қодир бўляпман холос" дедилар.
Ибн Ҳиббоннинг "Сиқот" асаридан.
❗️P.S: Яхшироқ англаш учун Бақара сураси 286 оятдан иборат бўлиб уни ўқишга ўртача 1,5 - 2 соат вақт кетади, Оли Имрон сураси 200 оятдан иборат ва уни ўқишга ҳам 1-1,5 соат вақт кетади. Ҳар иккисини жамлаб ўқилса 2,5-3,5 соатлар кетади ва улар беш порага сал етмайди. Тажвид, тартил ва тадаббур билан ўқилганда вақт ундан ҳам узаяди
@qushtepa_masjidi
QO'SHTEPA JOME MASJIDI
11 Mar, 06:28
380
Рўза баракадир #ramazon
📜Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда мени саҳарликка чақириб, «Баракали нонуштага кел», дедилар.