Qiziriqmuslim @qiziriqmuslim Channel on Telegram

Qiziriqmuslim

@qiziriqmuslim


Илмнинг аввали сукут, сўнг эшитиш, сўнг ёд олиш, сўнг амал қилиш, сўнг уни тарқатишдир!
Савол ва таклифлар учун: @abduhalilabdunazarov

Qiziriqmuslim (Uzbek)

Salom, Aziz Muxlis! Sizga "Qiziriqmuslim" Telegram kanalini taklif qilamiz. Bu kanalda, ilmning avvali suqut, song eshitish, song yod olrish, song amal qilish, song unni tarqatishdir! Kanalda islomiy maqolalar, hadislar, va diniy savollar masalalari bilan tanishishingiz mumkin. Bu kanal orqali, o'zingizga foydali ilmiy ma'lumotlarni olishingiz, va dinning iziqligini oshirishingiz mumkin. Agar savol yoki takliflaringiz bo'lsa, @abduhalilabdunazarov ga murojaat qilishingiz mumkin. Sizni "Qiziriqmuslim" kanaliga a'zo bo'lishni va ilmiy ma'lumotlardan foydalanishni mas'uliyatga ega qilamiz. Marhamat, kanalga qo'shiling va ilmingizni oshiring!

Qiziriqmuslim

08 Dec, 05:16


#Фойдали_маълумот

📕 ҚУРЪОНИ КАРИМНИ УНУТИШ ОҚИБАТИ

Яқинларингизга улашинг!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Qiziriqmuslim

08 Dec, 01:10


Конституция байрами муборак бўлсин

Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир.
Истиклолга эришгач, мамлакатимиз тараккиётидаги барча ўзгариш, янгиланиш ва ютуклар замирида Асосий Қонунимиз ётади.
Диёримизнинг барча ҳудудларида истиқомат қилувчи мўмин-мусулмонлар ушбу Қомусда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлардан кенг ва бемалол фойдаланмоқдалар. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умумхалқ муҳокамасидан ўтганидан кейин, 1992-йил 8-декабрь куни қабул қилинди.
Ватанимиз мустақилликка эришгач, миллий истиқлол ҳақидаги азалий орзу-умидларимиз амалга ошди. Натижада, асрий қадриятларимиз тикланди ва ривожланиб бормоқда. Маданиятимиз, динимиз ўзининг табиий-тарихий, миллий фалсафий асосларига қайтмоқда. Айниқса, маънавий меъросни ўрганиш, аждодларимиз қолдириб кетган турли соҳалардаги асарларни оммалаштириш, буюк алломалар, улуғ аждодларимизнинг муборак номлари ва ижодининг халққа қайтариб берилиши, она тили ва динимиз ривожланиши учун шароит яратилгани ўзбек халқи, хусусан, мусулмонлар учун буюк халоскорлик ва миллатнинг келажак тарққиёти учун қудратли куч-омил бўлди.
Мустақил она диёримизда яшовчи барча халқлар томонидан иқрор қилинган Асосий Қонунимизда инсон ҳуқуқлари, бурч ва вазифалари каби виждон эркинлиги ҳам алоҳида белгилаб қўйилган. Асосий Қонунимизнинг 31-моддасида "Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. ... Диний қарашларни мажбурий сингдиришга йўл кўйилмайди ", деб алоҳида таъкидланган. Муқаддас Ислом дини қадриятлари бой ва буюк маънавиятимиз асоси эканини эътироф этиб, Ватанимизнинг биринчи Президенти бундай деганлар: "Биз ўз миллатимизни мана шу муқаддас диндан айри холда асло тасаввур қила олмаймиз. Диний қадриятлар, исломий тушунчалар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки, уларсиз биз ўзлигимизни йўқотамиз". Юртимиз кўп миллатли ва элатли ҳамда ҳар хил динга эътиқод қилганлиги сабабли конституциямизда бир қанча моддалар келтирилган. Айниқса биз мўмин-мусулмонлар учунҳам қонунлар келтирилган. “ Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида “ ги қонун бунга мисол бўлаолади. Тинч ва осойишта юртимизда бизларнинг ҳуқуқларимиз учун кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Биз бу йўлда адашмасдан, ҳар хил оқимларнинг алдовига алданиб ўзга юртларда сарсон саргардон юрмасдан, ватанимизнинг қадрига етиб яшашлик ҳар бир мўмин-мусулмон биродарларимизнинг ҳам диний ҳам демократик вазифаси ҳисобланади.
Сиз азизларни 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Қизириқ тумани бош имом-хатиби ва “ Чилгаз-ота ” жомеъ масжиди имом-хатиби:
Абдуназаров Абдухалил
домулла

Qiziriqmuslim

08 Dec, 01:08


🇺🇿 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат.

Конститутциямизнинг 32 йиллиги муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият хамроҳ бўлсин.

Дўстларингизни байрам билан биринчилардан бўлиб табрикланг.

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

08 Dec, 01:08


​​#Рухият

​​AВВAЛО, НИМA ҚИЛИШ КЕРAК?

🌿Сизни чарчатадиган ва заифдек ҳис қилдирадиган барча ўй-ҳаёллардан ўзингизни озод қилинг.

🌿 Ўзингизни тўлиқ қабул қилинг; эсингизда бўлсин, сиз жуда муҳимсиз, атрофга борингизча кераксиз.

🌿 Aйбдорлик ҳиссини қўйиб юборинг. Тушунинг, Сиз айбдор эмассиз. Бўлиши керак бўлган жараён содир бўлди халос.

🌿Қўрқувдан воз кечинг; биринчи кичик қадамни қўйинг ва  олдингизда очилган янги йўлларнинг гувоҳи бўласиз.

🌿Ҳеч кимни бирор нарса учун айбламанг; сиз ўз ҳаётингиз учун жавобгар бўлинг. Aгар бирор нарса ёқмаса, сизда танлов бор – буни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик!

🌿Ҳамманинг масъулиятини бўйнингизга олишни тўхтатинг!
Ўша масъулиятингиз ва ғамхўрлигингизни ўзингиздан бошланг. Чунки Сиз муҳимсиз!

🌿Aтрофимда ҳамма мендан кўра бахтли, омадли деган фикрлардан воз кечинг!
ҲЕЧҚAЧОН ЎЗИНГНИ БОШҚAЛAР БИЛAН ТAҚҚОСЛAМAНГ! Сиздаги ҳолат Сиз учун энг яхшиси!

🌿 Молиявий етишмовчиликка бўлган диққатингизни молиявий фаровонликка эришиш учун режалар тузишга қаратинг ва амалда қўлланг.

🌿 Инсонларни ўзгартиришга уринманг. Ҳар бир инсонни ўз ҳаёти, ўз йўли бор ва ўша йўли Сиз ўзгартиришга уринаётган йўлдан кўра мукаммал ва гўзалдир. Бошқаларни эмас, сиз ўз устингизда ишланг.

🌿 Кимдир Сизни эътироф этиши учун ёки кимдирга ёқиш учун қилаётган харакатларингизни тўхтатинг!

ЎЗ ҲAЁТИНГИЗДA ЯШAНГ!

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

08 Dec, 01:06


🌹Ассаламу Алайкум🌹
🌹ва роҳматуллоҳи🌹
🌹ва барокатуҳ🌹

🌸🍃Янги кун, янги имкониятлар муборак!!!
Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокотли ўтсин!🤲
🌹 Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!
🌹 Бизни Ўзингга энг яқинлардан, Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!.
🌹 Аҳволимизни ўнгла!
Ризоингни қалбларимизга жойла!
🌹🌼Авф ва жаннатингдан маҳрум этма!
🌹🌸Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!
🌹Муҳаббатингни нафсимизга жойла!
🌹🕊Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма! Амийн🤲

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

07 Dec, 02:09


#Суннат

Ким ризқининг кенг бўлишини истаса...

عَنْ صَخْرٍ الْغَامِدِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اللَّهُمَّ بَارِكْ لِأُمَّتِي فِي بُكُورِهَا، قَالَ: وَكَانَ إِذَا بَعَثَ سَرِيَّةً أَوْ جَيْشًا بَعَثَهُمْ أَوَّلَ النَّهَارِ، وَكَانَ صَخْرٌ رَجُلًا تَاجِرًا، وَكَانَ إِذَا بَعَثَ تِجَارَةً بَعَثَ أَوَّلَ النَّهَارِ فَأَثْرَى وَكَثُرَ مَالُهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ. وَاللهُ أَعْلَمُ.

Сохр ал-Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Умматимга саҳарини баракали қилгин!» дедилар.

У зот лашкар ёки «сарийя» юборадиган бўлсалар, эрта тонгда юборар эдилар.

Сохр тожир одам эди. Қачон тижорат (карвони) юборадиган бўлса, эрта тонгда юборар эди. У бой бўлиб, моли кўпайиб кетди»
.

Термизий ривоят қилди ва ҳасан, деди. Аллоҳ билгувчироқдир.


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

07 Dec, 02:09


🤲 #зикр_ва_дуо

Набий алайҳиссалом қийинчилик пайтларида қуйидагиларни айтардилар

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қийинчилик пайтларидаги дуолар ушбулардир, деб айтдилар:

اللهُمَّ رَحْمَتَكَ أرْجُو، فَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ، وَأصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма роҳматака аржу, фалаа такилний илаа нафсий торфата ъайнин ва аслиҳ лий ша`ний куллаҳу, Лаа илаҳа илла анта».

(Маъноси: Аллоҳим, раҳматингни умид қиламан. Мени ўз ҳолимга бир лаҳза ҳам топшириб қўйма ва ишларимнинг ҳаммасини ислоҳ қил. Сендан бошқа илоҳ йўқ.)

Абу Довуд ривоятлари.


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

07 Dec, 02:08


🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌹

🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган яна бир янги кун барчамизга муборак бўлсин!

🤲🤲Аллоҳим ҳар бирингизнинг
🌹🌹Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹🌹Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹🌹Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹🌹Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌹🌹Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹🌹Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌹🌹Юрагингиз МЕҲРни,
🌹🌹Жигарингиз ОҚИБАТни ЙЎҚОТМАСИН!
Амийн!🤲🤲

🌥🌞 КУНИНГИЗ ФАЙЗЛИ БАРАКОТЛИ ЯХШИ АММАЛЛАРГА ТЎЛА ЎТСИН!

🌹ХАЙРЛИ ТОНГ🌹

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

06 Dec, 15:38


#Дуо 🤲

РИЗҚ ДУОСИ

Эй Роббим!
• Агар ризқим осмонда бўлса, нозил қилгин!
• Агар ризқим ерда бўлса, чиқаргин!
• Агар ризқим узоқда бўлса, яқин қилгин!
• Агар ризқим яқинда бўлса, унга етишишни осон қилгин!
• Агар ризқим оз бўлса, кўпайтиргин, барака бергин!
• Омийн!


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

14 Nov, 03:30


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

🗓 🌙   1446 ҳ.й 
Жумадул аввал  ойи12-куни

14-ноябр 2024- милодий йил
Пайшанба   куни тақвими⌚️

⬇️ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ ⬇️

БОМДОД     BOMDOD     06:15

Пешин        PESHIN        13:00

Аср               ASR.            15:50

Шом            SHOM.         17:30

Хуфтон       XUFTON      19: 00

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси 103-оят)      

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

14 Nov, 00:54


​​#Ҳадис

Абу Ҳурайра ва Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, икковлари айтдилар: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хутба қилиб: “Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки” деб уч марта айтдилар. Кейин бошларини қуйи солиб туравердилар, туравердилар...
Биздан ҳар бир киши йиғлар, у зотнинг нима учун қасам ичганларини билмас эди. Охири бошларини кўтардилар. Юзларида севинч аломати бор эди. Бу биз учун энг яхши неъматлардан ҳам маҳбуброқ эди. Сўнгра: “Қайси бир банда беш вақт намозини ўқиса, Рамазон (рўзаси)ни тутса, закотини чиқарса ва етти катта гуноҳдан четда бўлса, албатта, унинг учун жаннатнинг эшиклари очилур ва унга, салом ила кир, дейилур”,
- дедилар”.
Имом Насаий ривоят қилган
.

Шарҳ: Банда учун жаннатнинг эшиклари очилишига моне бўладиган етти катта гуноҳ қуйидагилар:
1. Аллоҳ субҳонаҳу ва таологи ширк келтирмоқ.
2. Аллоҳ қатлини ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмоқ.
3. Етимнинг молини емоқ.
4. Рибодан мол топиб емоқ.
5. Сеҳр билан машғул бўлмоқ.
6. Урушда орқага қараб қочмоқ.
7. Мўмина, покиза аёлларни зинода айбламоқ.

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

14 Nov, 00:54


АССАЛOМУ АЛАЙКУМ!

🦋🌸АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
🦋🌸Кўнглингизни хотиржам,
🦋🌸Юзингизни нурли қилсин,
🦋🌸Қалб дунёйингиздаги орзуларингиз,
🦋 Ниятларингиз ижобат бўлсин!
🦋🌸Танангизни саломатлик,
🦋🌸Юзингизни табассум безаб турсин!!
🦋🌸Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!!
🦋🌸Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

13 Nov, 12:16


ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МАСАЛАСИ БЎЙИЧА ҚИЛИНГАН ИШЛАР

2022 йил 18 июль кунги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 01А/101/1-сонли буйруғи билан ташкил қилинган “Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш” тўғрисидаги буйруғи асосан Қизириқ туман “Чилгаз ота” жоме масжиди имом хатиби Абдуназаров Абдухалил Хусанович томонидан 2024 йил 13 ноябр Чоршанба куни қуйидаги фуқароларни мурожаати қабул қилинди.

1. Қораев Абдушукур Янгикент мфй оилавий масала.
2. Пардаев Бахтиёр Янгитурмуш мфй диний масала.
3. Каримов Тўра янгикент мах диний масала.



Ушбу фуқароларни мурожаати ва шикоятлари эшитилиб ва уларга тегишли ёрдам хамда маслахатлар берилди.

Qiziriqmuslim

12 Nov, 21:04


#Ҳадис

Гуноҳларга каффорат амал

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен катта гуноҳ қилдим.
- Энди мен учун тавба борми?» деди.
- «Сенинг онанг борми?» дедилар.
- «Йўқ» деди.
- «Сенинг холанг борми?» дедилар.
- «Ҳа», деди.
- «Унга яхшилик қил», дедилар».
Имом Термизий ривоят килган.

Шарҳ: Онага яхшилик қилиш қанчалик улуғ иш эканини қаранг! Бу иш гуноҳларни мағфират қилинишига ҳам сабаб бўлар экан. Агар онанинг ўзи ўтган бўлса, онанинг синглисига яхшилик қилиш ҳам гуноҳларни мағфират қилинишига сабаб бўлар экан. Фарзанд ота-она хизматида доимо шай туриши, ҳатто мушрик бўлсалар ҳам уларнинг розилигини топиши, вафотларидан сўнг шариат ҳукмига кўра ҳакдарини адо этиши лозим бўлади.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

12 Nov, 21:04


🍃Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин....


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

12 Nov, 09:37


#sammit #prezident #nutq #islom
🗣 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи

😎 БАТАФСИЛ
📃 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Qiziriqmuslim

12 Nov, 05:15


Бу дунё инсонлар учун мусобақа қилиш майдонидир. Лекин бу мусобақада Аллоҳни таниб, унинг ҳақини билган ва берган неъматларига шукр қиладиган инсонгина ғалаба қозонади. Аммо буни тушунмаганлар ва дунёнинг ўткинчи матоларига қувнаб юрадиганлар ўзларининг ҳаётларини аҳмоқона ўтказиб юборадилар. Ва ҳеч қандай илм ва маърифатга эга бўлмайдилар.

أَوَلَا يَرَوْنَ أَنَّهُمْ يُفْتَنُونَ فِي كُلِّ عَامٍ مَرَّةً أَوْ مَرَّتَيْنِ ثُمَّ لَا يَتُوبُونَ وَلَا هُمْ يَذَّكَّرُونَ

“Кўрмайдиларми, (улар) ҳар йили бир ёки икки марта синовга учрамоқдалар. (Шундан) сўнг (ҳам) на тавба қиладилар ва на эслатма оладилар”.
(Тавба сураси, 126-оят).

«Хулуқул Муслим» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

12 Nov, 01:14


#Ҳадис:
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).

Абу Довуд ривоят қилганлар.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Qiziriqmuslim

12 Nov, 01:13


#Бисмиллаҳ

💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!🌹

🌺 Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

🌸 Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!

🌺 Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!

🌺 Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!

🌸 Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!

🌺 Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма!

АЛЛОҲИМ кунларимиз соғлик саломатликда, тинчлик осойишталикда, хайр-баракали, ЭНГ муҳими Ўзинг рози бўладиган амаллар билан ўтсин!

ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌤

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

12 Nov, 01:13


Аллоҳ таолони рахмати чексиз.

Бир ёмғир томчиси соатига 800 км тезлик билан тушади. Физика қонунларига кўра, томчи келиб бошимизни ёриб, товонимиздан чиқиши керак. Лекин ҳар бир ёмғир томчиси сочимизни силайди гўё хар томчисини битта фаришта олиб тушади.

Бу Аллоҳнинг раҳматидандир.


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

11 Nov, 01:27


Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан: "Осмондан оғирроқ, ердан кенгроқ, денгиздан бойроқ, тошдан қаттиқроқ, оловдан иссиқроқ, муздан совуқроқ заҳардан аччиқроқ нарса нима?" деб сўралди.

1. Бегуноҳ кишиларга бўҳтон қилиш осмондан оғирроқдир.
2. Ҳақиқат ердан кенгроқдир.
3. Қаноатли кишининг қалби денгиздан бойроқдир.
4. Мунофиқнинг қалби тошдан қаттиқроқдир.
5. Золим подшоҳ оловдан иссиқроқдир.
6. Пасткашга муҳтож бўлмоқ муздан совуқроқдир.
7. Чақимчилик захардан аччиқроқдир.

Каналга уланиш учун босинг

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

11 Nov, 01:27


#ибрат

Сабр — ичингда шунча дардни сақлайсан, аммо инсонлар олдида табассум қиласан..
Сабр — кўзларинг ичи тўла ёш, сизиб тушай дейди, аммо буни ҳеч ким пайқамайди. Чунки сен кўз ёшларингни ҳеч кимга сездирмай дарров артиб, яна табассум қиласан..
Сабр — кимдир сенга тош отсада, сен уни кўрмагандек эътибор бермай йўлда давом этаверасан..
Сабр — гулзорни орзу қилиш, аммо тиконзорни босиб ўтишдир..
Сабр — насибангда борига ва йўғига рози бўлишингдир..
Сабр — Аллоҳ сен билан бирга эканлигини ич ичингдан ҳис қилишингдир.

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

11 Nov, 01:27


🌹..АССАЛОМУ АЛАЙКУМ..🌹
           ВА РАҲМАТУЛЛОҲ

🌸 Аллоҳ таоло яхшилик ва офиятни, хуш кайфиятни кун давомида ҳамроҳингиз қилсин! !

🌹 Қалбингиз иймонга,

🌺 Уйингиз қувончга,

🌼 Юзингиз нурларга,

🌈 Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин Амийн

    ☀️ ХАЙРЛИ КУН!

❗️Яқинларга ҳам улашинг

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

10 Nov, 04:54


#муфтий_минбари

📹 МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Qiziriqmuslim

10 Nov, 01:03


РИЗҚНИНГ ДАРАЖАЛАРИ

1. Мол-мулк, ризқнинг энг қуйи даражаларидандир.

2. Офият, соғлик-омонлик  ризқнинг энг юқори даражаларидандир.

3. Солиҳ фарзандлар, ризқнинг энг фазилатлисидир.

4. Аллоҳнинг ризолигини қозониш эса, ризқнинг энг мукаммалидир.

Роббим, барчамизга мукаммал ризқ берсин!
Ўзини рози қилмагунимизча бизни вафот эттирмасин!


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

09 Nov, 01:38


#Ҳадис_1196📘

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамлар ичида икки нарса бор. Ана ўша икки нарсада куфр бор. Насабга таъна қилиш ва ўликка айтиб йиғлаш», дедилар».


(Имом Муслим ривоят қилган)

Шарҳ

📌Одамларни насабига таъна қилиш, уларни ҳаромдан бўлган деган маънода гап тарқатиш сўкишнинг энг даҳшатли кўринишларидан биридир.
📌Бу иш куфрдир.
Бу нарсадан сақланмоқ керак.


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

09 Nov, 01:38


​​КИМНИНГ УЙИДА ШУНДАЙ БАХТ БОР?

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Дунё ўзи бир матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир».

Муслим ривояти.

Ҳоким ўзининг «Мустадрок» номли китобида, Анас розияллоҳу анҳудан сахиҳ деб ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Кимга Аллоҳ таоло солиҳа аёл насиб этган бўлса, Аллоҳ унинг динининг ярмига ёрдам берибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақво қилсин», деб келтиргандир.

Ҳаммамиз аёлимизнинг солиҳа бўлишини орзу қиламиз.

- Бегим, Аллоҳ таоло иккимизга гўзал бахт берсин, барча ибрат олиб ҳавас қиладиган саодатли оила бўлишимизни насиб этсин!

- Бегим, таҳажжудга туринг! Турмасангиз, юзингизга сув сепаман.

- Бегим, бомдодгача дам олинг!

- Бегим, бомдодга туринг!

- Бегим, ишга кеч қоласиз.

- Бегим, нонуштангиз тайёр. Ўтиринг, бирга нонушта қиламиз.

- Бегим, ҳамма кийимларингиз тайёр.

- Бегим, ишга яхши бориб келинг! Ҳалол бўлинг! Пул топаман деб ҳаромга қўл урманг! Мен очликка чидайман. Аммо охиратда дўзах оловига чидолмайман! Аллоҳга омонатсиз! Ўзи паноҳида асрасин!

- Эй Роббим, эримни Ўзинг асра! Куч-қувват бер! Қилаётган ишларини мусулмонлар учун манфаатли қилгин! Эсон-омон келишларини насиб этгин!

- Ва алайкум ассалом. Хуш келибсиз, бегим! Сизни соғ-омон кўрсатган Роббимга шукрлар бўлсин! Яхши келдингизми? Мана уй кийимларингиз. Унгача чой дамлаб тураман. Келинг, бегим, бирга овқатланамиз.

Бегим, дуо қилинг. Аллоҳ таоло еганларимизни ибодатга қувват қилсин!

Бугун сизга кеча вазифа қилиб берганингиз - Юсуф сурасининг бошидан 1 бетни ёддан топшираман.

«Олтин Силсила» китобидан ҳадис ёдлаймиз дегандингиз. Бугундан бошлайлик! Мана китоб! Биринчи ҳадиснинг арабий матнини ўқиб беринг!

Дарсларимизни қилиб олдик. Энди дуо қилайлик!

Аллоҳ таоло аёлларимизни солиҳа бўлишларини насиб этсин ва салоҳиятларини зиёда этсин! Ўзимизни ҳам солиҳ бўлишимизни насиб айласин!

Нозимжон Ҳошимжон

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Qiziriqmuslim

09 Nov, 01:37


Aссалому алайкум вараҳматуллоҳи вабаракотух.
Сешанба тонги муборак бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌱Янги кунингиз мазмунли ўтсин.


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

08 Nov, 16:46


#muftiy_minbari
#ibrat

📹 ҒАНИМАТ МЕҲМОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Qiziriqmuslim

08 Nov, 01:25


ҚУРЪОНИ КАРИМДА ХУЛҚ БАЁНИ КЕЛГАН ОЁТЛАР.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Гўзал хулқларни мукаммал қилишга юборилдим».
Имом Байҳақий ривояти.
1. «Адолат қилингки, у тақвога яқинроқдир» (Моида сураси, 8-оят).
2. «Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-онангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун гувоҳлик берувчи бўлинг» (Нисо сураси, 135-оят).
3. «Бас, ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва камайтирувчилардан бўлманглар» (Шуаро сураси, 181-оят).
4. «Ўлчаш чоғингизда тўлиқ ўлчанг ва тўғри тарози ила тортинг» (Исро сураси, 35- оят).
5. «Агар аҳдлашсангиз, Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинг», (Наҳл сураси, 91- оят).
6. «Қасамларингизни муҳофаза қилинг» (Моида сураси, 89-оят).
7. «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг» (Моида сураси, 2-оят).
8. «Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» (Моида сураси, 2-оят).
9. «...Одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят).
10. «Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар», (Аҳзоб сураси, 70-оят).
11. «Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ Кун келмасидан олдин нафақа қилинг» (Бақара сураси, 254- оят).
12. «Ва етимларга ўз молларини беринг» (Нисо сураси, 2-оят).
13. «Нопокни покка алмаштирманг» (Нисо сураси, 2-оят).
14. «Бас, улардан енглар ва бечора ва фақирларга ҳам егизинглар» (Ҳаж сураси, 28-оят).
15. «...Ота-онага яхшилик қиласиз ва қариндошларга, етимларга, мискинларга» (Бақара сураси, 83-оят). 
16. «Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг» (Нисо сураси, 86-оят).
17. «Исломга тўлиғича киринг ва шайтоннинг изидан эргашманг» (Бақара сураси, 208-оят).
18. «Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир» (Ҳужурот сураси, 12-оят).
19. «Жосуслик қилманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят). 
20. «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин» (Ҳужурот сураси, 12-оят).
21. «Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир (Ҳужурот сураси, 11-оят).
22. «Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг (Ҳужурот сураси, 11-оят).
23. «Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг» (Бақара сураси, 188-оят).
24. «Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, молини одамлар кўриши учун нафақа қилганга ўхшаб, ботил қилманг» (Бақара сураси, 264-оят).
25. «Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил» (Наҳл сураси, 125-оят).
26. «Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Яхши бўлган нарса ила даф қил» (Фуссилат сураси, 34-оят).
27. «Кечиримли бўл, маъруфга буюр...» (Аъроф сураси, 199-оят).
28. «Ва жоҳиллардан юз ўгир» (Аъроф сураси, 199-оят).
29. «Юришингда мўътадил бўл» (Луқмон сураси, 19-оят).
30. «...ва овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят).
31. «Мўминларга қанотингни пастлат!» (Ҳижр сураси, 88-оят).
32. «Одамлардан такаббур-ла юз ўгирма...» (Луқмон сураси, 18-оят).
33. «...ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят).
34. «Ўзинг билмаган нарсага эргашма!» (Исро сураси, 36-оят).
35. «Ва ҳақни ботилга аралаштирманг ва ўзингиз билиб туриб ҳақни беркитманг» (Бақара сураси, 42- оят).
36. «...Ер юзида ёмонликда ҳаддан ошиб, бузғунчилардан бўлманг!» (Бақара сураси, 60-оят).
37. «...Ва тажовузкорлик қилманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкорларни севмас» (Бақара сураси, 190-ояти) •

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

08 Nov, 01:21


🌙🕋ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🕋

🌸🌹Қалбимиз тўрида иймон
🌹🌸порласин
🌸🌹Мусулмон халқини Аллоҳ
🌹🌸асрасин
🌸🌹Бу ғариб қалбимиз нурларга
🌹🌸тўлсин
🌸🌹Жума аёмингиз муборак бўлсин!

🌸🌹Ҳафтанинг муборак кунида
🌹🌸азизлар,
🌸🌹Қалбингиз иймон нурига
🌹🌸тўлсин.
🌸🌹Меҳрибон онажон, қадрли
🌹🌸отам,
🌸🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌸🌹Яратган Роббимга ҳамду
🌹🌸санолар,
🌸🌹Унинг Расулига бўлсин
🌹🌸дуолар.
🌸🌹Исму амалингиз Жаннатда
🌹🌸турсин,
🌸🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин!

💌Қалбингизга яқин инсонларга улашинг!

🌟🌙 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!!!

БИРИНЧИ БЎЛИБ ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ТАБРИКЛАНГ
🌹

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

07 Nov, 08:53


​​КЕТМА-КЕТ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

1436-CАВОЛ: Биз умрада асрдан кейин тавофни бошладик. Тавоф намозини асрдан кейин шомгача ўқиш макруҳ бўлар экан. Шунинг учун шомгача яна тавоф қилдик ва шомдан кейин тавоф намозини ўқиб, кейин саъй қилишга ўтдик. Бу ишимизда бирор камчилик бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда тавоф намозини ўқимасдан кетма-кет тавоф қилиш макруҳ бўлар эди. Уламоларнинг ушбу масаладаги фикрларига кўра нафл намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтларда икки тавофни тавоф намозисиз бажариш макруҳ бўлмайди. Бундай ҳолатда тавоф намозларини макруҳлик вақт чиққанидан кейин ўқиб қўйилади. “Ғунятун носик” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
وَيُكْرَهُ الْجَمْعُ بَيْنَ أُسْبُوعَيْنِ أَوْ أَكْثَرَ بلا صَلَاةٍ بَيْنَهُمَا عِنْدَهما وَعِنْدَ أَبي يُوسُفَ لَا بأسَ إن انْصَرَفَ عَنْ وَتْرٍ كثَلَاثَةِ أَسَابِيعَ أَوْ خَمْسَةٍ أَوْ سَبْعٍ وَالْخِلَافُ فِي غَير وَقْتِ الكراهة أَمَّا فِيه فَلَا يُكْرَهُ إجْمَاعًا وإذا زال وقت الكراهة ينبغي أن يكره الطواف قبل الصلاة لكل أسبوع ركعتين
“Икки ва ундан кўп тавофларни намозсиз жамлаш Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар наздида макруҳдир. Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга кўра агар тоқ қилса, масалан, ҳар бири етти айланишдан иборат бўлган уч, беш, етти марта тавоф қилган бўлса, макруҳ бўлмайди. Бу хилоф нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтга тегишли. Макруҳ бўлган вақтларда (кетма-кет тавоф қилиш) ундай бўлмайди. Бу ҳолатда макруҳ вақт чиққанидан кейин қилинган ҳар бир тавофга икки ракат тавоф намози ўқимай туриб, бошқа тавофга киришиш макруҳ бўлади”.
Шуни билиш керакки, тавоф намозини тавофдан кейиноқ ўқиш суннат ҳисобланиб, кечиктириш макруҳдир. Лекин бу нафл намоз ўқиш мумкин бўлган вақтларга тегишли. Нафл макруҳ бўлган вақтда эса тавоф намози кечиктирилади.
ويكره تأخيرها عن الطواف إلا في وقت مكروه
“Тавоф намозини тавофдан кечиктириш макруҳ бўлиб, (нафл намоз ўқиш) макруҳ бўлган вақтлар бундан мустасно”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Qiziriqmuslim

07 Nov, 08:53


​​ИМОМДАН АВВАЛ САЛОМ БЕРИШ
#намоз

1435-CАВОЛ: Жума намозида адашиб имомдан олдин салом бериб юбордим. Кейин эсимга тушиб, тек турдим ва имом билан салом бердим. Намозим бузилмаганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имомга эргашувчи ташаҳҳудни ўқимасдан туриб, салом бериб қўйса-ю, шу заҳоти хатосини билиб, имом билан бирга намозини давом эттирса, намози бузилмайди. Салом бериб туриб кетган бўлса, намози бузилади. Агар ташаҳҳудни ўқиб бўлиб, имомдан олдин салом бериб қўйса, намози бузилмайди. Аммо узрсиз бўлса, таҳримий макруҳ, узр билан бўлса, макруҳ бўлмайди. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади:
لو أتم المؤتم التشهد، بأن أسرع فيه وفرغ منه قبل إتمام إمامه فأتى بما يخرجه من الصلاة كسلام أو كلام أو قيام جاز: أي صحت صلاته لحصوله بعد تمام الأركان ... وإنما كره للمؤتم ذلك لتركه متابعة الإمام بلا عذر، فلو به كخوف حدث أو خروج وقت جمعة أو مرور مار بين يديه فلا كراهة
“Муқтадий (имомга эргашувчи) ташаҳҳудни тезроқ ўқиб, имомдан олдин уни тугатиб, салом, гапириш ёки туриб кетиш каби намоздан чиқадиган амал қилса, намози дуруст бўлади. Бу ҳолатда муқтадий имомга иқтидо қилишни узрсиз тарк қилган бўлса, макруҳ бўлади. Агар таҳорати синиши, жума намозининг вақти чиқиб кетиши, олдидан одамлар ўтиши хавфи каби ишлар туфайли салом берган бўлса, макруҳ бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Qiziriqmuslim

07 Nov, 08:52


#muftiy_minbari

📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Qiziriqmuslim

06 Nov, 22:49


#сохта_салафийларга_раддия

Қози Абу Бакр ибн Абдулбоқий ансорий "Машяха"сида Салама ибн Уъбайддан зикр қилади: Ҳаммод ибн Маккий айтди: "Тунда Макканинг қабристонига чиқдим. Бир қабрга бошимни қўйиб ухлаб қолибман. Тушимда қабр аҳлларини ҳалқа ҳалқа ҳолида кўрдим. "Қиёмат қоим бўлдими?", дедим. Улар: "Йўқ, биродарларимиздан бирлари "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўқиб, унинг савобини бизга атаганди. Ўшанинг савобини бир йилдан бери тақсимлаяпмиз", дейишди".

📚 Ҳофиз Жалолиддин Суютийнинг "Шарҳус судуур бишарҳи ҳаалил мавта вал қубур" китоби, 312-бет.

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

06 Nov, 22:49


Aссалому алайкум вараҳматуллоҳи вабаракотух.
Сешанба тонги муборак бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌱Янги кунингиз мазмунли ўтсин.


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

29 Oct, 01:38


Имом Бухорий ва имом Муслим Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан қилишган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ قَتَّاتٌ»
 «Гап ташувчи жаннатга кирмайди», деганлар.

Ҳасан Ал Муқрийдан

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

29 Oct, 01:36


☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Сешанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🇺🇿 «Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар».

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

28 Oct, 00:57


Болаларга бақириб нимага эришасиз?

1. Бола ўз ўрнини тополмайди.
2. Болани қўрқув ва дудуқланишга олиб келади.
3. Бола жаҳлдор, меҳрсиз бўлиб боради.
4. Боланинг руҳияти ёмон томонга ўзгаради.

Болангизга бақирган, уни урган бўлсангиз, ҳозироқ уни хурсанд қилинг. Унутманг, ҳозир фарзандингизга нима берсангиз, қариганда шуни оласиз.

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

28 Oct, 00:57


#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Qiziriqmuslim

28 Oct, 00:56


#Хайрли_тонг

        АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🍃🍂🍃🍂 🍁 🍂🍃🍂🍃
☀️Душанба тонгингиз хайрли бўлсин!☀️

Иш кунингиз хайр-баракотга тўла ўтсин!
✿┈┈┈┈•✶✾✶•┈┈┈┈✿
Ё АЛЛОҲ!
Биз Сендан ушбу тонгда:
▫️ иймонимиз нурининг зиёда бўлишини;
▫️ умримиз баракали бўлишини;
▫️ танамиз соғлом бўлишини;
▫️ ризқимиз ҳалол ва кенг бўлишини;
▫️ ўлимдан олдин тавба қилишимизни ва
▫️ ўлим пайтида шаҳодат калимасини айтиб омонатни топширишимизни сўраймиз! Омийн!

  •••┈┈••┈•✦🌟✦•┈••┈┈•••


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

27 Oct, 10:27


🤲 ҚАЛБНИ ТУЗАТИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

🟢 Инсон қалби доимо бир хил ҳолатда турмайди. У мунтазам равишда ўзгариб туради. Қалбнинг тинмасдан ҳаракат қилиши гўё биқиллаб қайнаётган сувга ўхшайди.

📿Қалб ўзгариб турар экан, уни тинчлантириш учун кўп зикр қилиш керак. Банда Аллоҳ таолони қанча кўп зикр қилса, унинг қалби шунча ором топади, сокин бўлади. Агар қалб зикр билан озиқлантирилмаса, у касалланади, кейин уни даволаш, бошқариш мушкул бўлади.

☪️ Уламолар айтадилар: “Қалбни ислоҳ қилиш ҳатто саҳобалар ҳам учраган энг машаққатли ишдир. Қалбни тарбиялаш узоқ йилларни талаб қилади”.

📖 Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Биз Қуръони каримдан ўн оятни ўқирдик. Сўнгра уни ёдлаб олардик, оятнинг маъносини тафаккур этиб, унга амал қилардик, кейин бошқа оятни ўқирдик”, деганлар...
🖥 БАТАФСИЛ

#duo #qalb
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Qiziriqmuslim

27 Oct, 04:36


Қизириқ тумани бош имоми хатиби Абдуназаров Абдухалил 380-Сайлов учаскасига бориб сайловга қатнашди

Qiziriqmuslim

27 Oct, 00:45


КУЁВ ТАНЛАШ

Нуҳ ибн Иброҳим қизини турмушга бермоқчи бўлиб, мажусий қўшнисидан маслаҳат сўрабди. Қўшниси: “Во ажабо! Ҳамма сендан маслаҳат сўрайди, сен эса мендан маслаҳат сўраяпсанми?!” дебди. Нуҳ: “Менга маслаҳат керак-да”, дебди. Мажусий: “Форс подшоҳи Кисро мол-дунёни танлар эди. Рум подшоҳи Қайсар гўзалликни танлар эди. Араб раислари насл-насабни танлар эди. Сизларнинг йўлбошчингиз Муҳаммад динни танлар эди. Кимга эргашишни ўзинг танла”, дебди.

“Солиҳлар гулшани” китобидан


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

27 Oct, 00:44


Ассалому алейкум вараҳматуллоҳи вабарокатух
ЯКШАНБА ТОНГИ МУБОРАК

  🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
    🌹
       🌹🌙ЯНГИ ТОНГ  🌹🌹
  🌹        МУБОРАК БЎЛСИН!      
🌹
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

🌷 Томирида барака..
🍀 Бутоғида иймон..
🌷 Новдасида ҳурмат
🍀 Ифорида жаннат...
🌷 Юрагингиз нурга тўлсин
🍀 Қалбларингиз иймонга...
🌷 Оқибат тарк этмасин
🍀 Ошно бўлинг исломга...
🌷 Урди янги кунга бонг...
🍀 Барчага хайрли тонг...!

☀️ Яна бир янги тонга етказган
Роббимизга хамду санолар
бўлсин!


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

26 Oct, 01:25


САОДАТЛИ ҲАЁТ

Гоҳида бахт-саодат сизнинг атрофингиздаги оддийгина нарсаларда яширинган бўлади. Сиз уни узоқдан қидирманг! Инсон бахтли бўлиши учун улкан мўъжизалар шарт эмас. Олижаноб қалб, табассумли чеҳра, Аллоҳнинг берганига қаноатли бўлиш ҳамда Аллоҳга ҳақиқий тавваккал қилиш – инсоннинг саодатли ҳаёт кечириши учун кифоят қилади.

"Ҳикматлар чашмаси"дан.

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

26 Oct, 01:06


Бахтли яшаш қоидалари

1.
Ҳеч қачон бировларнинг сиз ҳақингиздаги фикрларига эътибор берманг!
2. Ҳеч қачон ўзингизни бировсиз яшолмайдигандек тасаввур қилманг!
3. Ҳеч қачон ҳаммани рози қилиш учун яшаманг!
4. Ҳеч қачон ўзингизни борингиздан яхши кўрсатишга уринманг!
5. Ҳеч қачон ўзингизни бошқалардан устун деб тасаввур қилманг!
6. Ҳеч қачон бировларнинг хоҳишлари билан яшаманг!
7. Ҳеч қачон ўзингизни одамларнинг диққат марказида деб тасаввур қилманг!
8. Баъзида кимгадир жавоб қайтармаслик жавоб қайтаришдан кучли жавоб бўлади!
9. Кундалик тартибингизда китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш, биродарларни йўқлаш, албатта, бўлсин!
10. Энг асосийси, ўзингизни девонага солиб олинг)))

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

26 Oct, 01:06



Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

«Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар»
•┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈
#Ибрат

- Бойлар билан ўтирган кишининг дунёга ҳою ҳаваси ортади;
- Камбағаллар билан ўтирган кишининг шукри зиёда бўлади;
- Амирлар билан ўтирган кишининг кибри ортади;
- Аёллар билан ўтирган кишининг уларга майли ортади;
- Болалар билан ўтирган кишининг ўйин-кулгуга майли ортади;
- Гуноҳкор (осийлар) билан ўтирган кишининг журъати ортади;
- Солиҳлар билан ўтирган кишининг ибодатга ҳаваси ортади;
- Олимлар билан ўтирган кишининг илми ва тақвоси зиёда бўлади.

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

25 Oct, 10:41


​​​#ilm_vaqti

Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?

1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.

3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.

5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.

11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".

Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий"

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

25 Oct, 01:12


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ  ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕊🕊🕊🕊

Оилангиза  тинчлик, ўзингиз ва яқинларингизга соғлик-омонлик, қалбингизга хотиржамлик тилаб қоламиз.🕊🕊🕊🕊

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш... ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БӮЛСИН!

(اَلصَّلاَةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللّٰه)
(اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللّٰهِ)
(اَللّهُمَّ صَلِّ وَ سَلِّم وَ بارِکْ عَلَی سَیِّدِنا مُحَمَّد


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

25 Oct, 01:11


🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸
🍃🌸🍃🌸              🌸🍃🌸🍃
🌸🍃🌺                       🌺 🍃🌸  
🍃🌸                                  🌸🍃
🌸      ┄┅✿❀❤️❀✿┅┄  🌸
🍃  ASSALOMU ALAYKUM 🍃
🌸    VA RAHMATULLOHI   🌸
🍃       VA BARAKATUH       🍃
🌸    ┄┅✿❀❤️❀✿┅┄      🌸
🍃               JUMA                 🍃                                     🍃         AYYOMINGIZ           🍃
🌸           MUBORAK       
     🌸
🍃🌸                                 🌸🍃
🌸 🍃🌺                       🌺🍃🌸
🍃🌸🍃🌸               🌸🍃🌸🍃
🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

25 Oct, 01:11


#ТАБРИК

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!

Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.

Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!

«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»

Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
ㅤ@qiziriqmuslim
ㅤㅤㅤ

Qiziriqmuslim

24 Oct, 10:09


#муфтий_минбари

📹 КИМ БИРОВГА ЗУЛМ ҚИЛСА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Qiziriqmuslim

24 Oct, 10:09


ПОЕЗДДА СУВ ЙЎҚ БЎЛГАНДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар поезднинг бирор қисмида сув топилмаса ва намоз вақти чиқиб кетмай туриб яқин бекатга ёки манзилга етишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилиш мумкин. Гарчи поезд юриб кетаётган вақтда ташқарида сув кўриниб турган бўлса ҳам. Чунки, сувни мавжудлиги, кўриниб туриши таҳорат олишни вожиб қилмайди. Балки, таҳорат олиш учун ундан фойдалана олиш қудрати топилиши шартдир. Шунинг учун фуқаҳолар сув мавжуд бўлсада, унинг истеъмолига қодир бўлмаса таяммум қилишга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Qiziriqmuslim

24 Oct, 10:08


​​#Ҳадис

Абу Ҳурайра ва Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, икковлари айтдилар: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хутба қилиб: “Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки” деб уч марта айтдилар. Кейин бошларини қуйи солиб туравердилар, туравердилар...
Биздан ҳар бир киши йиғлар, у зотнинг нима учун қасам ичганларини билмас эди. Охири бошларини кўтардилар. Юзларида севинч аломати бор эди. Бу биз учун энг яхши неъматлардан ҳам маҳбуброқ эди. Сўнгра: “Қайси бир банда беш вақт намозини ўқиса, Рамазон (рўзаси)ни тутса, закотини чиқарса ва етти катта гуноҳдан четда бўлса, албатта, унинг учун жаннатнинг эшиклари очилур ва унга, салом ила кир, дейилур”,
- дедилар”.
Имом Насаий ривоят қилган
.

Шарҳ: Банда учун жаннатнинг эшиклари очилишига моне бўладиган етти катта гуноҳ қуйидагилар:
1. Аллоҳ субҳонаҳу ва таологи ширк келтирмоқ.
2. Аллоҳ қатлини ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмоқ.
3. Етимнинг молини емоқ.
4. Рибодан мол топиб емоқ.
5. Сеҳр билан машғул бўлмоқ.
6. Урушда орқага қараб қочмоқ.
7. Мўмина, покиза аёлларни зинода айбламоқ.

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

24 Oct, 00:44


☝️Ҳотам ал-Асом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
✏️  У киши:
“Кимки тўрт нарсани тўрт нарсасиз даъво қилса, унинг даъвоси ёлғондир. Ким Аллоҳни севишни даъво қилса-ю, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан тийилмаса, унинг даъвоси ёлғондир. Ким Пайғамбар алайҳиссаломни севишни даъво қилса-ю, фақир ва мискинларни ёмон кўрса, унинг даъвоси ёлғондир. Ким жаннатни севишни даъво қилса-ю, садақа қилмаса, унинг даъвоси ёлғондир. Ким дўзахни ёмон кўришни даъво қилса-ю, гуноҳлардан тийилмаса, унинг даъвоси ёлғондир”, дедилар
.

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

24 Oct, 00:44


💐🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРАХМАТУЛЛОХИ ВАБОРОКОТУХ ХАЙРЛИ ТОНГ!🌹💐

🤲🤲• Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

🤲🤲• Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!

🤲🤲• Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!

🤲🤲• Илм билан бизни беҳожат эт!,
• Ҳилм билан безат!
• Тақво билан мукаррам;
• Офият ила гўзал қил!

🤲🤲• Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!

🤲🤲• Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!

🤲🤲•Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма! Амин!🤲

🍃💐🍃ХАЙРЛИ ТОНГ! 🍃💐🍃

УЛАШИНГ | 🌙

🌹🍃 АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

23 Oct, 13:27


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

🗓 🌙   1446 ҳ.й 
Роббиус соний ойи 20-куни

23-октябр 2024- милодий йил
Чоршанба   куни тақвими⌚️

⬇️ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ ⬇️

БОМДОД     BOMDOD     06:05

Пешин        PESHIN        13:00

Аср               ASR.            16:10

Шом            SHOM.         17:55

Хуфтон       XUFTON      19: 40

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси 103-оят)      
                                                  
@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

23 Oct, 11:02


ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МАСАЛАСИ БЎЙИЧА ҚИЛИНГАН ИШЛАР

2022 йил 18 июль кунги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 01А/101/1-сонли буйруғи билан ташкил қилинган “Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш” тўғрисидаги буйруғи асосан Қизириқ туман “Чилгаз ота” жоме масжиди имом хатиби Абдуназаров Абдухалил Хусанович томонидан 2024 йил 23 октябр Чоршанба куни қуйидаги фуқароларни мурожаати қабул қилинди.

1. Уролов Алибек : Термиз туман Нурли диёр махалласидан ижтимоий масала.
2. Хасанов Асадбек: Боғбонлар юрти махалласидан Диний масала.
3. Тожиев Шухрат : Заробод махалласидан Диний масала.
4. Жаббаров Хусан : Янги хаёт махалласидан Оилавий масала.



Ушбу фуқароларни мурожаати ва шикоятлари эшитилиб ва уларга тегишли ёрдам хамда маслахатлар берилди.

Qiziriqmuslim

23 Oct, 10:51


​​СОВУҚДА ҒУСЛ ЎРНИГА ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#ғусл #таяммум

CАВОЛ: Совуқда касалланишдан қўрқиб таяммум қилган жунуб одам кетидан таҳорат оладими ё шарт эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Совуқ сабабли ғусл қилиш узрли бўлса, покланиш учун таяммум қилинади ва таяммумдан кейин таҳорат олиш шарт эмас. Агар таяммумдан кейин таҳоратни бузувчи ҳолатлар бўлса, намозларни таҳорат қилиб ўқийверади. Ғуслга шароит бўлиши билан ғусл қилиб олиш керак бўлади.
Совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиш тўғрисида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه
яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: “Агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди”, деганлар...” (“Бадоиъус саноеъ” китоби).
Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Qiziriqmuslim

23 Oct, 00:57


Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадарни дуодан ўзга ҳеч нарса қайтара олмайди. Умрни яхшиликдан ўзга ҳеч нарса зиёда қила олмайди. Албатта, банда қилган гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлади», дедилар».

Имом Аҳмад ривоят қилган.

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

23 Oct, 00:57


ҲАТТО ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ ҲАМ КАСБИ БЎЛГАН

Ҳалол касб қилишга нафақат инсонлар, ҳатто пайғамбарлар ҳам буюрилган. Одам алайҳиссалом новвойлик қилган бўлса, Нуҳ алайҳиссалом савдогарлик бўлган. Иброҳим алайҳиссалом баззоз (газмол сотувчи) эди. Довуд алайҳиссалом совут ясар, Сулаймон алайҳиссалом занбил тўқирди. Идрис алайҳиссалом кийим тикар, Закариё алайҳиссалом эса дурадгор бўлган.
Бундан ташқари, барча пайғамбарлар қўй боққани, чўпон бўлганлиги ҳақида саҳиҳ ривоятлар бор.
Саҳобалар ҳам бирор касбнинг бошини тутишган. Мисол учун, Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) баззоз (газмол сотувчи), Умар (р.а.) терини ошлар, яъни кўнжи эди. Усмон (р.а.) савдогар, Али (р.а.) анҳу котиблик ва мардикорлик қилар эди.
Баҳоуддин Нақшбанд бобомиз бежиз: “Дилинг – Оллоҳда, қўлинг – меҳнатда бўлсин”, демаган. Ҳалол меҳнат, касб-кор киши умрини узун, ризқини бутун қилади
.

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

23 Oct, 00:56


🍃Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин....


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

22 Oct, 01:59


* * *
Иброҳим Адҳам ҳазратлари марҳамат этадилар:
«Бир куни Байтул муқаддас ходимлари мени масжиддан чиқаришмасин, деб ўзимни бўйрага ўрадим, Ярим кеча бўлди. Масжид эшиги очилиб, бир пир ичкари кирди. Меҳробга ўтиб, икки ракъат намоз ўқиди.

Орқасини меҳробга берди, яна қирқ киши кириб келишди. Биттаси: «Бу ерда бир киши ётибдир, биздан эмасдир», деди.

Пир кулимсираб, «Адҳам ўғлидур. Қирқ кундирки, ул ўқиган намозининг тотини билмас», деган эди, пирнинг ҳузурига салом бериб бордим.

Аллоҳ ризоси учун (бу ҳолатимнинг) сабаби не эканини айтмоғини сўрадим. «Фалон куни хурмо олаётиб, ердаги бир хурмо сеники бўлмагани ҳолда, меники, деб олиб единг – сабаб шудир».

Шу жавобни олганим ҳамоно хурмофурушга бориб, ҳалоллик тиладим. Дўкон соҳиби бу сўзимни эшитиб, бир фарёд кўтарди. Дўконини тарк этиб, дарвишлардан бўлди».


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

22 Oct, 01:08


Аллоҳ таолони рахмати чексиз.

Бир ёмғир томчиси соатига 800 км тезлик билан тушади. Физика қонунларига кўра, томчи келиб бошимизни ёриб, товонимиздан чиқиши керак. Лекин ҳар бир ёмғир томчиси сочимизни силайди гўё хар томчисини битта фаришта олиб тушади.

Бу Аллоҳнинг раҳматидандир.


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

22 Oct, 01:08


🌼🌹 🌼Ассалому алайкум ва рохматуллоху ва барокатух🌹

🌼🌹Аллоҳ сизга
🌼🌹сўнмас иймон,
🌼🌹гўзал ахлоқ,
🌼🌹шукр этгувчи қалб,
🌼🌹зикр этувчи тил,
🌼🌹хайрли умр,
🌼🌹дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин Ин ша Аллах.

🌼🌺Хонадонингизга тинчлик,
🌼🌺рузгорингизга барака,
🌼🌺ишларингизга омад,
🌼🌺чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
🌼🌺Кунингиз барокатли ўтсин азизлар!


🌼🌹🌸🍃ХАЙРЛИ КУН! 🍃🌸🌹🌼


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

21 Oct, 05:05


​#Кун_тарихи

🇺🇿 Бугун, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

▫️1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги белгилаб қўйилган.

▫️1995 йил 21 декабрда “Давлат тили ҳақида”ги қонунининг янги таҳрири қабул қилинди.
“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (ЎРҚ-615-сон) 1-моддаси билан 21 октябрь санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

▫️Туркий тиллар оиласига мансуб ўзбек тили илдизлари камида V-VII асрларга мансуб Ўрхун-Энасой битикларига бориб тақалади. Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит-турк” асари туркий тиллар тарихи, шу қаторда ўзбек тилшунослиги учун ҳам муҳим манба саналади.

▫️Тарихан Ўзбек тилининг такомилида ўзбек мумтоз адабиёти вакилларидан Навоий, Ҳофиз Хоразмий, Сайфи Сароий, Атоий, Саккокий, Амирий, Яқиний, Лутфий сингари шоирлар яратиб қолдирган мероснинг аҳамияти беқиёс.

Навоий:

Турк назмида чу мен тортиб алам,
Айладим ул мамлакатни якқалам, —


▫️Абдулла Қодирий она тилимиз борасида куюниб шундай деган эди: “Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар”.

▫️Дунёда 5600 дан ортиқ тиллар мавжуд бўлиб, бундан 200 тасигина давлат тили сифатида қабул қилинган. Уларнинг орасида ўзбек тили ҳам бор.

▫️“Тил яшаса, миллат яшайди”. Агар биз ўз тилимизнинг кўркамлиги, бойлигини дунёга тараннум этсак, миллатимиз янада чароғон бўлади ва бирлигимиз мустаҳкам бўлади.

🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

Qiziriqmuslim

21 Oct, 03:35


Аллоҳ ризоси учун бир насиҳат:

Сигаретни ҳалол деб билсанг, нега уни чекишдан олдин 
«Бисмиллаҳ» демайсан, чекиб бўлгандан кейин 
«Алҳамдулиллаҳ» демайсан?

Сигаретни неъмат деб билсанг, нима учун уни 
пойабзалинг билан ўчирасан?

Уни оддий, табиий нарса деб билсанг, нима учун ота-
онангнинг олдида чекмайсан?

Уни яхши нарса деб билсанг, нима учун фарзандларингга 
ўргатмайсан?

Аллоҳдан қўрққин! Надомат ва ҳасратда қолмасингдан 
соғлигингни, мол-мулкингни асра!


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

21 Oct, 01:32


ЯХШИ НИЯТ

“Ният” шаклида Аллоҳ таоло мўминларга шундай кимёвий схема ато қилганки, у орқали мусулмон одам бироз диққат қилиш ила тупроқни ҳам тиллага айлантира олади. Ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ
Яъни: “Амаллар ниятларга боғлиқдир”, деганлар. (Имом Бухорий ривояти)

Баъзи одамлар бунинг маъносини, яхши ният ила хато иш ҳам тўғри бўлади ва гуноҳ иш савобга айланади, деб тушунадилар. Бу фикр мутлақо нотўғридир. Гуноҳ ҳар ҳолатда гуноҳ! Қанчалик яхши ният ила қилинмасин, савобга айлана олмайди. Масалан, кимдир яхши ният ила бойлик топсам, садақа қиламан деб, бировнинг уйига ўғирликка тушса, бу нияти сабабли ўғирликнинг гуноҳи кечирилиб қолмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги ҳадислари маъноси эса қуйидагичадир:

1. Бирорта яхши ишга тўғри ният қилинмагунича, савоб берилмайди.
Масалан, намознинг савоби, холис Аллоҳ таолонинг розилиги учун ўқилгандагина топилади.
Агар хўжакўрсинлик учун ўқилса, савоб ёзилмайди ва ҳатто гуноҳ бўлади.

2. Қанча мубоҳ, жоиз ишлар борки, уларга савоб ҳам йўқ, азоб ҳам. Лекин ўша иш бирор яхши ният ила қилинса, ибодатга айланади ва унга савоб ёзилади.
Масалан, таом ейиш мубоҳ ишлардан.

Лекин кимдир таомни жисмимда қувват ҳосил бўлса, у қувватни Аллоҳ таолонинг тоатига сарф қиламан, деган ниятда еса, шу овқатланишига ажр-савоб берилади. Ёки, Аллоҳ таоло нафсимнинг ҳам ҳаққини зиммамга юклаган, шуни адо этиш учун таом ейман, деган ниятда еса, ёки таом ейишдан лаззат ва роҳат ҳосил бўлса, қалбдан Аллоҳ таолога шукр адо қилсам, деган ниятда еса, бу ҳам ажрга сабаб бўлади. Хуллас, дунёдаги барча мубоҳ ишлар яхши ният ила ибодат даражасига кўтарилади ва савобга сабаб бўлади.

“Насиҳатлар гулдастаси” китобидан.

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

21 Oct, 01:32


#Бисмиллаҳ

🌸🌤🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!🌤🌸🍀

🌸🍀 Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

🌸🍀 Илохим ҳар бирингизнинг
🌸🍀 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌸🍀 Юзингиз ТАБАССУМни,
🌸🍀 Хонадонингиз БАРАКАни,
🌸🍀 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌸🍀 Қалбингиз ИЙМОНни,
🌸🍀 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌸🍀 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

🍀Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!

🍀🌤🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸🌤🍀


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

20 Oct, 01:43


​​#Ҳадис

Абу Ҳурайра ва Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, икковлари айтдилар: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хутба қилиб: “Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки” деб уч марта айтдилар. Кейин бошларини қуйи солиб туравердилар, туравердилар...
Биздан ҳар бир киши йиғлар, у зотнинг нима учун қасам ичганларини билмас эди. Охири бошларини кўтардилар. Юзларида севинч аломати бор эди. Бу биз учун энг яхши неъматлардан ҳам маҳбуброқ эди. Сўнгра: “Қайси бир банда беш вақт намозини ўқиса, Рамазон (рўзаси)ни тутса, закотини чиқарса ва етти катта гуноҳдан четда бўлса, албатта, унинг учун жаннатнинг эшиклари очилур ва унга, салом ила кир, дейилур”,
- дедилар”.
Имом Насаий ривоят қилган
.

Шарҳ: Банда учун жаннатнинг эшиклари очилишига моне бўладиган етти катта гуноҳ қуйидагилар:
1. Аллоҳ субҳонаҳу ва таологи ширк келтирмоқ.
2. Аллоҳ қатлини ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмоқ.
3. Етимнинг молини емоқ.
4. Рибодан мол топиб емоқ.
5. Сеҳр билан машғул бўлмоқ.
6. Урушда орқага қараб қочмоқ.
7. Мўмина, покиза аёлларни зинода айбламоқ.

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

20 Oct, 01:42


#Бисмиллаҳ

💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!🌹

🌺 Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

🌸 Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!

🌺 Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!

🌺 Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!

🌸 Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!

🌺 Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма!

АЛЛОҲИМ кунларимиз соғлик саломатликда, тинчлик осойишталикда, хайр-баракали, ЭНГ муҳими Ўзинг рози бўладиган амаллар билан ўтсин!

ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌤

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

19 Oct, 11:08


Жорий йилнинг 17-18 октябр кунлари Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзуисида ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуман ҳақида

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

Qiziriqmuslim

19 Oct, 01:39


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

🗓 🌙   1446 ҳ.й 
Роббиус соний ойи 16-куни

19-октябр 2024- милодий йил
Шанба   куни тақвими⌚️

⬇️ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ ⬇️

БОМДОД     BOMDOD     06:00

Пешин        PESHIN        13:00

Аср               ASR.            16:20

Шом            SHOM.         18:10

Хуфтон       XUFTON      19: 50

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси 103-оят)      
                                                  

@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

19 Oct, 01:33


#Кун_ҳадиси:

حَدَّثَنَا حَجَّاجُ بْنُ مِنْهَالٍ، قَالَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، قَالَ أَخْبَرَنِي عَدِيُّ بْنُ ثَابِتٍ، قَالَ سَمِعْتُ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ يَزِيدَ، عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏

"‏ إِذَا أَنْفَقَ الرَّجُلُ عَلَى أَهْلِهِ يَحْتَسِبُهَا فَهُوَ لَهُ صَدَقَةٌ ‏"

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий ﷺ :

«Агар киши ўз аҳли-оиласига савоб умидида нафақа қилса, бу унга садақадир», дедилар»

(Имом Бухорий ривояти).



@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

19 Oct, 01:33


🌤АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Вараҳматуллоҳи Вабарокатух 🤲🌤

🤲🌤 Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

— Илохим ҳар бирингизнинг
— Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
— Юзингиз ТАБАССУМни,
— Хонадонингиз БАРАКАни,
— Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
— Қалбингиз ИЙМОНни,
— Танингиз САЛОМАТЛИКни,
— Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲

🌤🌹ХАЙРЛИ КУН!🌹🌤

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ
УЛАШИНГ!!!


@qiziriqmuslim

Qiziriqmuslim

18 Oct, 08:42


#Axborot_24 | «Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan oʻrni» mavzusidagi ilmiy-amaliy anjuman
#17oct #uzbekiston24

#Imom_Termiziy_ilmiy_merosining_islom_sivilizatsiyasida_tutgan_oʻrni

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🔗 t.me/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |

Qiziriqmuslim

18 Oct, 01:44


#ТАБРИК

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!

Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.

Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!

«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»

Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
ㅤ@qiziriqmuslim
ㅤㅤㅤ