ONAMNI_SOG'INDIM @otami_sogindim Channel on Telegram

ONAMNI_SOG'INDIM

@otami_sogindim


Kanalimiz ochilgan sana: 12-iyul 2019-yil..

#Murojat_uchun @XasanbekBabakulov

ONAMNI_SOG'INDIM (Uzbek)

Salom aziz do'stlar! Bugun sizlarga bir qiziqarli vaqt o'tadi, chunki "ONAMNI_SOG'INDIM" kanalining rasmiy hisobiga marhamat qilamiz! Bu kanalda sizni har doim o'zgaradigan maqolalar, hikoyalar va she'rlar kutib turadi

"ONAMNI_SOG'INDIM" kanali, yangi ochilgan va aslida qiziqarli maqolalar, hikoyalar va she'rlar bilan sizni qizg'andirishga doimo tayyor. Kanalimizning asosiy maqsadi, o'qituvchi, shoir va yozuvchilar tomonidan yaratilgan eng yangi ma'lumotlarni siz bilan bo'lishdir

Bu kanalda "Hasan" nomi ostida yozilgan maqolalar, sizni hayratda saqlab qoladi. Har bir satrda, bir so'zda muhim va ma'nolli gaplar yo'qotilgan. Kanalimiz 12-iyul 2019-yil ochilgan va hozircha ko'proq doimiy obunachilar bilan kengaymoqda. Siz ham "ONAMNI_SOG'INDIM" kanaliga a'zo bo'lib, maqolalarimizdan sadoqat bilan foydalanishingiz mumkin. Marhamat, jonli do'stlar!

ONAMNI_SOG'INDIM

13 Feb, 03:53


Онажонларни ўрнини ҳеч ким босолмайди👍

ONAMNI_SOG'INDIM

13 Feb, 02:44


ОНАСИ.

Тонг сахар мендан ҳам аввалроқ турган,
Уйимни саранжом-саришта қилган,
Айтмоқчи бўлганим кўзимдан билган,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!

Ҳеч нарса топилмас уйда бўлмасанг,
Қалбим ҳам ёришмас агар кулмасанг,
Қадрингни биламан ўзинг билмасанг,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!

Босолмас ўрнингни ўғил, қизларинг,
Ғамдан ёш тўкмасин асло кўзларинг,
Таомга моҳирсан ширин қўлларинг,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!

То шу дам ҳизматим қилдинг толмадинг,
Бе миннат бажардинг маош олмадинг,
Сўксам ҳам ҳеч қачон қовоқ солмадинг,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!

Оталик бахтимга сабабчи ёрим,
Сен учун тутаман қўлдаги борим,
Ёнимда бўлмасанг юрмас ҳеч корим,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!

Розиман, рози бўл,рози бўлсин Ҳақ,
Ҳам жаннат бўлишга бўламан илҳақ,
Кечиргин баъзида сўкканман ноҳақ,
Бахтимга ҳар доим соғ бўл онаси!


🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

ONAMNI_SOG'INDIM

13 Feb, 02:44


Нимани ҳор қилсанг шунга зор бўласан...


🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

ONAMNI_SOG'INDIM

13 Feb, 02:43


МЎЪТАБАР ОНАНГНИНГ ҚЎЛЛАРИНИ ЎП.

Сени дея яшади борини бериб.
Бу йўлда заҳмати бўлди жуда кўп.
Фурсатинг борида бошингни эгиб.
Мўътабар онангнинг қўлларини ўп.

Арзир қанча бўлса эзозинг кўрсат.
Аҳир борлигининг ўзи катта баҳт.
Кел дўстим кечикма ўтмасдан фурсат.
Мўътабар онангнинг қўлларини ўп.

Яҳшисини тутди ёмонин олиб.
Дард кўрсанг бедорлар қолди тун қолиб.
Бугунча қўй ишинг ҳозироқ бориб.
Мўътабар онангнинг қўлларини ўп.

Бировдан рангингни қилмади сомон.
Сен учун бир умр тутиб келди жон.
Баҳтимга доимо юрсин деб омон.
Мўътабар онангнинг қўлларини ўп.

Сени суйиб келди ўзидан кўпроқ.
Кам қилмай ўстирди ювиб тараб оқ.
Меҳр кўзинг ила кўнглин этиб чоғ.
Мўътабар онангнинг қўлларини ўп.


Ҳулкарой Ҳожамовна

🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

ONAMNI_SOG'INDIM

13 Feb, 02:43


📹 Онам юзи бахтга тўлиб, Отам кўзи каба кўрсин... 🤲

Жуда гўзал сатрлар...

📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️

ONAMNI_SOG'INDIM

13 Feb, 02:40


Жуда чиройли манзара👏

ОНАНИ ФАРЗАНДЛАРИ ҚУТЛАМОКДАЛАР💐💐
Илохим фарзандларингизни,
набираларингизни яхши кунларини кўриб юринг 🤲

ONAMNI_SOG'INDIM

13 Feb, 02:35


📹 Қалб дардимизни олисда бўлсакда қалбдан сезгучи бу Онадир... 😢

Яқинларизга хам Улашинг

ONAMNI_SOG'INDIM

13 Feb, 02:34


Ота уйни соғинганлар учун...

Қизлик уйим остонаси тилло экан
Энг аламли кунлари ҳам ялло экан,
Ҳар бир қиз эрка экан ўз уйида,
Ўзга уйда эркаси ҳам мулло экан.

Энди билсам қизлик уйим қаср экан,
Кўз ёш тўкиб йиғлашимга арзир экан
Ҳаётимнинг энг гуллаган гўзал фасли
Ота уйда юрган қизлик пайтим экан...

Яқинларизга хам Улашинг

ONAMNI_SOG'INDIM

13 Feb, 00:55


Хом сут эмган бандамиз
Гунохимиз кўп болам
Хали жавоб берамиз
Намоз ўқиб юр болам!!

Аллохга яқин йўл бу
Намоз ўқишдир болам
Жаннатнинг калити бу
Намоз ўқиб юр болам!!

Muallifga Raxmat

ONAMNI_SOG'INDIM

13 Feb, 00:48


МEҲР КЎЗДА КEЛИНГ
ТЎЙИБ ҚУЧОҚЛАЙ🤗

Яқиним, жигарларим,
Фариштали, юзларим,
Менинг ширин сўзларим,
Келинг тўйиб қучоқлай.

Шўхликни эсга солиб,
Ёшликни ёдга олиб,
Яхши инсонла- қолиб,
Келинг тўйиб қучоқлай.

Дадам хурсанд бўлсинлар,
Онам бағри тўлсинлар,
Ҳамма шодон кулсинлар,
Келинг тўйиб қучоқлай.

Тоға, хола аммалар,
Ака-ука ҳаммалар,
Тўплансак гар жам бўлар,
Келинг тўйиб қучоқлай.

Опа-сингил бир таним,
Сизларку менинг жоним,
Тотли бўлар ҳар оним,
Келинг тўйиб қучоқлай.

Юрагимга малҳамим,
Сизлар борки йўқ ғамим,
Жаннатим менинг борим,
Келинг тўйиб қучоқлай.

✍️ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

13 Feb, 00:47


АЛЛОҲИМ ҲАММАМИЗНИ ЯХШИЛИКЛАР БИЛАН СИЙЛАСИН БУГУНГИ КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ🌷🫶
https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

13 Feb, 00:47


Шундай инсон бўлинг дунёда..
Хавас қилсин сизни кўрганлар ..
Шундай сухбат қилингки бирга ,
Хузур қилсин тинглаган қалблар.

Умр қисқа, умр ғанимат..
Яхшиликда бордур кўп хикмат,,
Яхшилик хам Аллоҳдан неъмат.
Яхшиликда бардавом бўлинг.!!

Шундай инсон бўлинг дунёда..
Ибрат олсин сиздан одамлар ,,
Хаққингизга дуолар қилсин..
Хавас қилсин сизни кўрганлар.!!

Ота бирла Онангиз юзин .
Ёруғ қилинг доим одамлар,,
Яхши инсон бўлиш буюк бахт.
Яхшиликда бардавом бўлинг!!

Дерлар дунё қайтар дунё деб .
Неки қилсак қайтади албат.!
Шундай экан унутманг асло..
Яхшиликлар тилайлик фақат ..!!

Муаллифга рахмат


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

13 Feb, 00:34


#Хайрли_тонг

Ассалому алейкум!

☕️Қўлида иссиқ ичимлик ушлаб ўтирган одамга атрофдагилар илиқ инсонлар бўлиб туюлади. Негаки қўлдаги иссиқлик инсонни тинчлантиради.

Тонгингизни иссиқ қаҳва ёки чой билан бошлаб кечангизни ҳам шундай тугатингки, кун давомида барча инсонлар билан илиқ муносабатда бўлинг!


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

12 Feb, 15:26


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

12 Feb, 15:14


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

12 Feb, 14:38


Омади бор синса ҳам
Отаси бор синмайди☝️

ONAMNI_SOG'INDIM

12 Feb, 14:37


Аёлга бердилар бугун бир савол,
Дунёда энг тотли айтгинчи дархол,
Новвотми, оққандми, шакар ёки бол?
Боламдан тотлиси йўқ деди аёл.

Яна сўрадилар, айтгин яширмай,
Энг хушбуй гул қайси: атиргул, лола?
Бир лаҳзада берди жавоб ўйламай,
Энг хушбуй хилқат бу шубҳасиз - бола.

Аёл борки бари, қилади орзу,
Уй, бойлик, тақинчок, пари жамоли,
Қай бирин хоҳлайсан, айт секин деди:
Менга кифоядир болам камоли.

ONAMNI_SOG'INDIM

12 Feb, 14:37


Оилалар бор фарзандсиз , фарзандлар бор оиласиз.

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 15:41


?

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 15:41


Agar baxtning shaklini bilsang,
Menga ham ayt. Uning taʼmi bormi? oʼzi umuman uni koʼz bilan koʼrib boʼladimi? Boʼladimi qoʼlda ushlasa. U qor emasdir, taftimda erib ketmasa kera. Baxt - may emasmi sarhush qilib aqlimdan adashtirmas. Baxt nima? Yoki kim?


@XASAN_BABAKULOV

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 14:23


XASAN BABAKULOV

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 14:19


Севган гўзал эмасдир....
Севилган гўзал дерлар... ❤️

Узим бир донанг булай..🥰❤️

❤️💖 ОКШОМ ТАРОНАСИ МЕХРИДАРЁ МЕХРИБОНЛАРИМ💎💎💎💎

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 14:18


🌸 Гўзал, сокин, мафтункор оқшом,
🌸 Дилингизни фараҳбахш этсин!
🌸 Қалбдан сизга гўзал тилагим,
🌸 Аллоҳ сизни доим асрасин!

ХАЙРЛИ ОҚШОМ ҚАДРЛИГИМ


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 14:16


Катта фарзандларни юки хам катта бўлар экан...🥹

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 14:16


Жуда ҳам таъсирли 😢
Айни ҳақиқат гаплар...

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 14:15


Қалбидаги дил изхорларини айтолмайдиган фарзандлар номидан.
Дил изхор...

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 14:15


Бойни боласи бир умр бой бўлиб қолмайди, камбағални боласи бир умр камбағал бўлмайди💯☝️

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 11:44


ҚАРИЯЛАР УЙИ....😢😢

Бугун йўлим тушди совуқ қасирга.
Унда оналарнинг аччиқ ноласи.
Қай бирингиз қолдиз гунох касрига.
Шунчалар ёвузсиз одам боласи.

Эх одам шаклига кирган нокаслар.
Қандай ўз онангни ташладинг кетдинг.
Қиёмат яқинми айтинг паскашлар.
Қайтар дунёни хам нахот унитдинг.

Сўрадим онажон нега бу ерда.
Фарзандингиз йўқми ёки уйингиз.
Кулганча кўзига ёш олиб нега.
Бир сурат кўрсатди мана курингиз.

Йиғладим дод солиб уриб кўксимга.
Бир аёл ухлайди эр қучоғида.
Нахот шуми дедим сизни  ўғлингиз.
У  ёниб куяди дўзох ўчоғида.

Бир она кўрдим мен қўлда тугини.
Эски рўмолини сеп қилиб таклар.
Тўхтата олмадим асло йиғини.
Бебурт келинини йўлини пойлар.

Оналар кўз ёши кимнинг бўйнида.
Сиртмоқ бўлиб осар қиёмат куни.
Пойига тиз чўкиб қаранг кўнглига.
Гар умриз қолмаса кечинг бир тунни.

 


Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 11:42


#ТАҚСИМ (ҳикоя)

Она ёлғиз боши билан етти фарзандини катта қилди. Ўқитди , уйлади, уй - жойли қилди.

Икки қиз ўз йўлига. Тўрт ўғил охирги бешинчи - кенжа ўғилникида яшайдиган онадан хабар олиб туришарди. Улар серфарзандлиги туфайли камҳаржроқ бўлган тўртинчи укаларининг кўнглига тегиб қўймаслик учун оналарига олиб келган бозорликларини кўз- кўз қилишдан ўзларини тийишар эди.

Оналар ётиб қолганда ёнида энг кўп шу тўртинчи ўғил бўлди.

Катталари эса бир - бирларига маъноли қараб қўйишар эди:

- Майли , шу билан овунсин. Ҳеч бўлмаса ҳизмати билан онамизнинг кунларига яраяпти-ку.

Бу дунёда вақт- соат деган меъзон бор . Вақти келиб она оламдан ўтди.

Барча маъракалар ўтгач, онанинг фарзандлари бир дастурхон атрофига йиғилдилар .

Одатий сўрашишдан сўнг хонадон эгаси бўлмиш кенжа ўғилнинг аёли барчани ўз оғзига қаратди:

- Муллакалар , опажонлар . Узр . Гапимни эшитсангиз . Ойижон тирикликларида менга бир васият қилган эдилар. Сизлар олиб келган совға- саломларнинг деярли ҳаммаси ортиқча уринтирилмай шундоқлигича сақланган . Ойижон ҳар қайсингизнинг номингизни ёздириб менга тугдириб қўйгандилар .

Келин шу сўзларни айтиб қўшни хонадан бирин- кетин дўппайиб тугилган тугунларни олиб чиқиб эгаларини ёнига қўйди.

Навбат тўртинчи муллакасига келганда келин ташқарига чиқиб анча вақтгача йўқ бўлиб кетди.

Меҳмон жигарлар жонсарак бўлиб қолишди . Барчанинг хаёлидан битта фикр айлана бошлади:

"Шугинани мулзам қилмаса бўлар эди-я..."

Бу вақтда кенжа келин икки ўғли билан хирмондек қилиб тугилган иккита катта бўғчани аранг кўтариб келиб амаллаб эгасининг ёнига қўйишди:

- Муллака , бу сизники экан ...


Тўртинчи ўғил бўғчага қўл узатиб ундан бир чети кўриниб турган катта рўмолни суғуриб олди. Юзига босди :

-Онажонимларни ҳидлари келяпти ,- дея бўғиқ овозда шивирлади у ва атрофдагилардан истиҳола қилмай баралла йиғлаб юборди ...


Муаллиф : Хазонрезги


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 08:48


ХАКИКИЙ БАХТ ДЕБ ШУНИ АЙТАДИ

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 08:46


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 08:45


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 05:53


Қайтсам эди музлаб, совуқ еб,
Қарши олса печ ёнган хона.
Оёқ-қўлинг музлабдику, деб,
Бир бор койиб берсайдинг, она...

Ёшликни эслаб...!

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 05:51


Онажонизга юбориб хурсанд қилиб қўйинг 😘

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 05:51


Онамизни орзулари учун яшашимиз керак эканда..

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 05:50


Мехр бериб улғайтиринг қизларингизни...

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 05:16


Onamni sog'indim. ...🥹😔

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

11 Feb, 05:13


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

10 Feb, 01:12


Мактуба Шайдо:
Оқибат топмадим

Азизлар бу гўзал ажиб дунёда,
Ёмонлар ортидан асло чопмадим.
Оламни айланиб,кездим пиёда,
Оқибат топмадим,меҳр топмадим

Ҳар меҳр ортида ,миннатни кўрдим,
Лаганбардорларнинг ҳимматин кўрдим,
Яхшиликнинг қадр,қимматин кўрдим,
Оқибат топмадим,меҳр топмадим.

Дўстликнинг ортида маанфат ётар,
Ишонган сирларинг душманга сотар,
Ғафлат қучоғинда тонглари отар,
Оқибат топмадим,меҳр топмадим.

Эркаклар хотинин қилар,уч талоқ,
Ҳаёсизлик ўсар,андиша қолоқ,
Ифлос кўчаларда ётар чақалоқ,
Оқибат топмадим,меҳр топмадим.

Ўзбек қизи юрар,ярим,яланғоч,
Кун сайин кичраяр,елкадаки соч,
Айвонларда чўчир ҳатто қалдирғоч,
Оқибат топмадим,меҳр топмадим.

Кўчадан муҳаббат қидирар эрлар,
Ораста аёли бўлмоқда ерлар,
Қайтар дунё бир кун,қайтади дерлар,
Оқибат топмадим,меҳр топмадим.

Қариялар уйинда чоллар терилган,
Мурувват инсонга пулга берилган,
Алпомиш йигитлар майга берилган,
Оқибат топмадим,меҳр топмадим.

Кўчада топталар гўзал сингиллар,
Ноқобил фарзандлар,оғритар диллар,
Таскинга зор бўлиб,йиғлар кўнгиллар,
Оқибат топмадим,меҳр топмадим.

Қўшнилар бир-бирин кўзини чўқир,
Ғийбаткаш аёллар,иғволар тўқир,
Меҳр калтакланган,оқибат сўқир,
Оқибат топмадим,меҳр топмадим.

Ҳеч кимни қўймасин,пешона тердан,
Ризқ-рўз унармиди ношукур ердан,
Ватан тасвирлари йўқолди шеърдан,
Оқибат топмадим,меҳр топмадим.

Эрмакка айланган,гўзал муҳаббат,
Ўйинчоқ қўлларда чекар уқубат,
Қайларга йўқолди,эссиз оқибат,
Оқибат йўқолди,меҳр йўқолди.

Эвоҳ азизларим ажиб дунёда,
Эзгулик эшигин сира ёпмадим.
Зор бўлиб қидирдим,кезиб пиёда,
Оқибат топмадим,меҳр топмадим.

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

10 Feb, 01:11


ҚАЕРДАСАН, ОҚИБАТ?

Оқибатни кўрдингизми? Қаёқларга йўқолди?
Ёки биздан араздами, ўтган асрда қолди?

Жигар, қўшни, қариндошда бўлар эди оқибат.
Келинг, ўртоқ, шу ҳақида бирга қилайлик суҳбат.

Ўттиз, қирқ йил олдиндаги тўйларни кўп ўйлайман.
Эртакнамо хотирани ёш авлодга сўйлай ман.

Тўйдан бир хафта олдин келишарди  холалар.
Аммалару опоқбуви, яна анча болалар.

Охорли оқ рўмоллар, кавуш,  амиркон  махси ...
Бизлар учун бошқача кўринарди барчаси.

Файз бериб, савлат тўкиб ўтирарди кексалар.
Учиб, қўниб бажарардик бирон юмуш айтсалар.

Тахорат сув бериларди  ҳаммом йўқ эди у вақт.
Қўлларига сув қуймоқлик бизга эди катта бахт.

Кечқурунлар қатор ётиб эртак тинглардик  роса.
"Ёрилтош", "Гўрўғли" ни тинглаб қилардик маза.

Маҳалладан олинарди лаган, чойнак, дастурхон.
Қирқ литрли самовару  ош дамлашга дошқозон.

Стол учун узун тахта,  ўриндиқ бўлар эди.
Темир оёқ, шолчалар  маҳалла берар эди.

Қўни-қўшни ҳашар қилиб  ҳовлига қиларди  жой.
Кимдир  сабзи тўғрайди,  кимдир дамлар аччиқ чой.

Тонг саҳарда ош иси маҳаллани тутарди.
"Келинг, келинг" деб мезбон меҳмонларни кутарди.

Қўлма- қўл  қилиб ёшлар лаганда узатар ош.
Ҳассакашлар қатор турар-  кекса олдин, кейин ёш.

Ош қўлда ейиларди, ҳеч ким қошиқ сўрамас .
Дастурхонни  ҳозиргидек гўшт, мевалар безамас.

Куёвнавкар келганда чучваралар  тортардик.
"Бу пул кам! Қўшинг!"- дея. куёв сарпо " сотардик".

Автобусда сурнай саси,  кетардик ёр- ёр айтиб.
Бугун бизга рухсат теккан, хеч ким кетмасди қайтиб

Қизни узатиб бориб. ётар эдик бир кеча.
" Туғди-туғди" , аллалар  файзи эди ўзгача.

Ўша вақтлар машҳур эди халқ ичида бир мақол.
"Хотинингни урма, сўкма, келин баротга юбор!"

Бир хонада ётарди ўн, ўн бешта қариндош.
Бир  кўрпача уч кишига, бир ёстиқда иккита бош.

Сақич, сочиқ ва совун патнисда кирар эди.
Сачиқ чайнаб аёллар суҳбатлар қурар эди.

Табаррук онахонлар думаларди ўринга.
Ҳаётий насиҳатлар қилишарди келинга.

" Эрингга итоат қил, ҳурматин қўй жойига.
Мехрингла айлан унинг Қуёшига, Ойига.

Асра молу мулкини. Шунда даврон сурасан.
Эрингни рози қилсанг аҳли жаннат бўласан.

Ҳар кирган, чиққанингда тўғрила оёқ кийим.
Остона- уй бошидир, саранжом тут, жон қизим.

Шу хонадон сеники, чиқар яхши  деган от.
Туп қўйиб, палак отгин, қумдек сингиб, тошдек қот!"

Шу кеч чиллахонада кўп дуолар бўларди.
Ёшлар фарзандли бўлиб, тиниб- тинчиб кетарди.

Тонг чоғи сурнайчилар бошлашар эди салом.
Икки  томон танишиб, қилишарди ачалом

Нонушта тортиларди: ширчой, қаймоқ, иссиқ нон.
"Тўққиз- тўққиз"ни олиб, сўнг  кетардик уй томон.

Ҳозир  тўйхонагамас, ресторанга борамиз.
Еб, ичиб, ўйнаб кулиб ўша ердан қайтамиз.

Уч- тўрт кун ётиш қайда, вақт етмайди бирровга.
Жигарлар узоқлашиб, ўхшаб қолди бировга.

Узун гапнинг қисқаси, оқибатни топинглар.
Қувинг, ушланг, қўйворманг, орқасидан чопинглар!

Мен сўзлаган тўйларга  қилсангиз агар  ҳавас.
Мен ҳам етиб бораман, бир оғиз айтсангиз бас.

Ҳозир  тўйларни эслаб бир энтикдиз, биламан.
Неварамнинг тўйини худди шундай қиламан!

Мастура хожи она



https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

10 Feb, 01:07


​​АРМОН  БЎЛАДИ...

​​Бир кун...
Бугун армон бўлади,
Хотирласак ўртанади дил.
Сочларини бир-бир юлади,
Бу ҳаётга тўймаган КЎНГИЛ...

Бир кун
ортда қолади бари,
Тупроққа бош қўямиз бир - бир.
Ҳар сониянг ўтгани сари,
Жуда тотли туйилар умр.

Бир кун
ташлаб кетамиз ўшал,
Сенга жоним ҳалак деганни.
Тирикликни англаган маҳал,
Йўл қолмайди ортга қайтгани.

Бир кун
қайтмас йўлга чиқамиз,
Дунё эса тураверар жим.
Ёлғиз келиб, ёлғиз кетамиз,
Исмимизга қўшилар марҳум.

Бир кун
қадрин биламиз тайин,
Шамолларда учган умрнинг.
Кечикяпмиз кун ўтган сайин,
Пешонасин ўпинг бугуннинг!

Бир кун...
Бугун армон бўлади,
Хотирласак ўртанади дил.
Сочларини бир-бир юлади,
Ибодатга кўнмаган
kòngil

Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

10 Feb, 01:06


Кимларнинг йўқ ота ҳамда онаси,
Армон қилар ўғиллари ҳам қизи,
Кимларнинг ҳор этар  жигар гўшаси,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

Ким дунёни этар сайру-саёҳат,
Қўша-қўша солар қасир иморат,
Кимлар учун бир парча ер ҳам қаҳат,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

Бефарзандлик қийнар мудом кимларни,
Оҳ чекади тилар юрак- бағрини,
Кимдир сотар фарзанд жигар бандини,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

Ким топади дунё аммо сарф этмас,
Кибрликда шайтон унга бас келмас,
Кимдир саҳий аммо унга пул етмас,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

Ким ногирон меҳнат қилиб тинмайди,
Ўзгаларнинг мурувватин кутмайди,
Кимдир соғлом меҳнатга бел бермайди,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!

Осмон ўпар уй қурувчи юртлар бор,
Қай юртларнинг ҳалқи парча нонга зор,
Мукаммалмас дунёнинг кемтиги бор,
Бу дунёни бир кам дунё дейдилар!


Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

10 Feb, 01:05


БЕШ КУНЛИК ДУНЁ

Кел азизим доим кулиб яшайлик,
Бировга тош отмай,бахмал тўшайлик,
Ҳасадни унутиб давон ошайлик ,
Беш кунлик дунё бу,беш кунлик холос.

Кўнгил шиша дерлар,синдирмагин ҳеч,
Йиғламай тик туриб,муаммонгни еч,
Онангни ҳожи қил,бўлмасидан кеч,
Беш кунлик дунё бу,беш кунлик холос.

Қўполлик ҳанжардир,юрак тилади,
Меҳр бер,билмаса худо билади,
Бир гапдан қолсак гар нима қилади,
Беш кунлик дунё бу,беш кунлик холос.

Отанг ажинлари эмасдир бекор,
Ҳар кеча рўзғор деб яшаган бедор,
Қадрига ет дўстим,бўлмасингдан зор,
Беш кунлик дунё бу,беш кунлик холос.

Ўнг ёнингдан туриб ўнг кўзда қара,
Кўзгуга жилмайиб сочларинг тара,
Шунда битиб кетар ҳар қандай яра,
Беш кунлик дунё бу,беш кунлик холос.

Ночорга қўл чўзиб ёрдам этайлик,
Бу ҳаёт қадрига доим етайлик,
Ортда яхши номлар қўйиб кетайлик ,
Беш кунлик дунё бу,беш кунлик холос.

Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

10 Feb, 01:01


❤️🍃
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
🍃❤️
Янги тонгда кўпнинг қаторида, ризқи аталганлар сафида уйғониб олдингизми?!
❤️🍃
Хайр ва яхшиликка васила бўлсин!
🍃❤️
Биласизми, ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо, қийматини пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар куни, ҳатто ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир эвазсиз, тўловсиз, беминнат улашсакда, ҳеч қачон тугамайдиган ва камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор.
❤️🍃
Булар:
ТАБАССУМ, ЯХШИ СЎЗ ва МЕҲР.
🍃❤️
Қадрдонларим,
сахийроқ бўлаверинг, қалб бисотингиз камайиб қолмайди.
❤️🍃
Бугунги кунимиз табассум ва меҳр - мурувватга бой бўлсин!

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Feb, 18:12


🌙 ХАЙРЛИ ТУН

🌙🌷Хаёт бу инсонга берилган неъмат.
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир соат вақт.
Унутманг биродарим умр ғанимат!

🌙🌷Хайрли тун, Тунингиз сокин бўлсин!
🌙🌷Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Feb, 18:09


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Feb, 18:04


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Feb, 18:01


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Feb, 15:32


🥀Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда...

Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз...
🕊
Қадрдоним, яқинларингизни қадрига етинг, уларни ардоқланг ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш насиб қилсин...

Хайрли оқшом...


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Feb, 15:20


#PREMYERA

YIG'LADIM ONAJON...
BUGUN YIG'LADIM...

Dardlarim daryoga to'kib yig'ladim.
Ko'zdagi yoshimga cho'kib yig'ladim.
Nodon insonlardan o'ksib yig'ladim.
Yig'ladim onajon bugun
yig'ladim.

Sog'indim sochdagi oqlarini ham.
Mehridan qalbimda qolmasdi alam.
Bugun ko'zlarimdan to'kildi jolam.
Yig'ladim onajon bugun yig'ladim

Baxorlar negadir kuzdek yomg'irli.
Yomg'irlar esa yog'moqda dardli.
Sog'indim o'sha kunlar mazmunli.
Yig'ladim onajon bugun yig'ladim.

Bemehr dunyolar haddidan oshgan.
Nega bevafolar qalb tilib qochgan.
Negadir bu qalblar zulmatga cho'mgan.
Yig'ladim onajon bugun yig'ladim.

Ketdilar qaytdilar dilim tilganlar.
Qaytdilar qalbimga azob solganlar.
Asrasin yomondan duolaringiz.
Yig'ladim onajon bugun yig'ladim.

Bu dilim dardlarga to'ldi azobdan.
Charchadim tushlarga o'xshar sarobdan.
Sado kelar asta bilmam qayoqdan.
Yig'ladim onajon bugun yig'ladim.

Armonlar dilimni tilka qildilar.
Bir nodon insonlar ustdan kuldilar.
Eng og'ir kunimda mendan kechdilar.
Yig'ladim onajon bugun yig'ladim.

Bu dunyodan bir kuni kulib ketaman.
Armonlarning ko'ksin yulib ketaman.
Kulib ketay ona kulib ketaman.
Bugun esa ozgina yig'ladim ona.


Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Feb, 13:08


📹 Онамга гул... 🌺


Жуда ёқили ва тасирли видео ролик

📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Feb, 13:08


📹 Онадан пул яшириб бўладими...? 😉

Бир оз кулгу...

📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Feb, 13:08


📹 Қайнона Онажонимга... 🥰


Қайнонажонларга юбориб қўйинг


📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Feb, 13:07


📹 Суянгани мен борман Дада... 😊

Жуда маъноли


📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Feb, 13:07


🎙Ёлғиз қолсайдим..

Ҳаёт ташвишини унутиб бир зум
Денгизга термулиб узоқ боқсайдим.
Ичимда фарёдим йиғласам юм-юм,
Онажон, шу бугун ёлғиз қолсайдим.

Қушлардек қанотим бўлсада қоқиб,
Олис-олисларга учиб кетсайдим.
Тўлқинланиб турган денгизга боқиб,
Онажон, шу бугун ёлғиз қолсайдим.

Тошларга урилган денгиз мавжланар,
Ёнган бу кўнглимга сувин сепсайдим
Билмайсиз дардларим ёниб авжланар.
Онажон, шу бугун ёлғиз қолсайдим.

Қадамим ташлайман ёлғизлик томон,
Ичимдан афсусим сувга отсайдим.
Таскин берса эди қалбимга ҳамон.
Онажон, шу бугун ёлғиз қолсайдим.

Сиздек бўлсам эди қани волидам,
Сабирли, матонатли бўлолсайдим.
Кечиринг пойингиз олмадим ҳардам,
Онажон, шу бугун ёлғиз қолсайдим.

Онажон, шу бугун ёлғиз қолсайдим.
Ёлғиз қолсайдим...

📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Feb, 13:06


📹 Онажон бахтимга бўлинг сиз омон...! 😘

гўзал ва маъноли

📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Feb, 10:34


ЭЙ, ФАРЗАНД

Овозинг кўтарма, ерга бир қара,
Жаннатга ватандир онанг пойлари.
Қалбида ярамас, кунига яра,
Қайтариб беролмас кўзинг сойлари.

Эсингда қолмаган беморлигингда,
Тунларин ўтканган зах ерга ётиб.
Нонушта тайёрлаб ўзи емасдан,
Жеркима "болам",-деб қўйса уйғотиб.

Ҳар куни дазмоллаб қўяр кўйлагинг,
Туфлигинг чангини артиб қўйган ким?
Маҳзун нигоҳига боқиб ўйлагин,
Онангдек меҳрибон бўлолмас ҳеч ким.

Қадоқ қўлларида қадалган хасни,
Майли кипригингда олмагин тортиб,
Эъзозла у олган ҳар бир нафасни,
Кунда бир хабар ол ўзингдан ортиб.

Балки қўлинг калта, ишинг ўнг эмас,
Муқаддас сафарга етмас иложинг,
Энг аввал онангни зиёрат қил, бас,
Шу бўлар Хақ йўлда берган хирожинг.

Эй, фарзанд, эй,бахтли онаси борлар,
Тангри сафингизни асло бузмасин,
Уйингиз чироғин етинг қадрига,
Кеч бўлгач афсуслар дилни эзмасин.


Muallifga Raxmat

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 08:13


Ўзим ёлғиз эмасман,
Кўкдан тушган санам бор.
Меҳри дарёдек тошқин,
Meҳрибоним онам бор!

Ўзи емай едирган,
Куйларимда нолам бор.
Дунёларга келтирган,
Дўстлар менинг онам бор.!

Ўзидан ҳам кўп суйган,
Офтобим бор соям бор.
Эртам деб ёниб куйган,
Жонкуярим онам бор!

Юрагимни доғламанг,
Кўзларимда жолам бор.
Йўлларимни кутгувчи,
Интизорим онам бор!

Кўзларимни нурлари,
Менда нурли олам бор.
Дунёларнинг ҳурлари,
Фариштадек онам бор!

Ҳар кун борсам уйга,
Тилло дурли ҳонам бор.
Меҳр сочар пойимга,
Меҳрга бой онам бор!


🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 08:12


ОНАМ КEЛСА

Дуо қилса омад келар кошонамга,
Эркалатса нур ёришар дил хонамга,
Шукур айтай бахтлар берган пешонамга,
Онам келса файз киради остонамга.

Оқ сут бериб катта қилган умри ўтиб,
Куну-тунлар йўл қараган мени кутиб,
Дард келса ҳам билдирмаган ичга ютиб,
Онам келса файз киради остонамга.

Ният қилган роҳатларни кўрайин деб,
Ёш ўтганда дийдорлашиб турайин деб,
Ўзи емай едирганда боламга деб,
Онам келса файз киради остонамга.

Яхши ёмон кунларимда ҳолим сўраб,
Авайлайди ширин сўзлаб кўнгил қараб,
Доим асра ёлвораман сендан ё, Раб,
Онам келса файз киради остонамга.

Солиҳабегим

💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 08:12


Бугун 25-январь - Акалар куни!

СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН АКА

Қадингизни эгмасин ҳаёт,
Ўзингизни қилинг эҳтиёт,
Сиз бўлсангиз уйимиз обод,
Сизни яхши кўраман ака.

Тиргак бўлган ҳар бир онимда,
Не десам ҳам чидар ёнимда,
Жигаримда менинг қонимда,
Сизни яхши кўраман ака.

Боролмасак, соғиниб юрак,
Бизни дея жонингиз ҳалак,
Ака, бизга доим сиз керак,
Сизни яхши кўраман ака.

Сиз тоза дил, жаннатсиз мисол,
Бир донасиз, сизга йўқ тимсол,
Доим деган жигарим сен ол,
Сизни яхши кўраман ака.

Синдирмаган менинг шахтимни,
Тиним билмай қурар тахтимни,
Ўйлаб турар ҳар вақт, бахтимни,
Сизни яхши кўраман ака.

Қўндирмаган номусимга гард,
Тополмайман сиздай инсон мард,
Дуо қилай тегмасин деб дард,
Сизни яхши кўраман ака.

Солиҳабегим
🎙 Тажон
уМ

💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 08:10


Онажонларимиз хакида ажойиб тарона...❤️❤️❤️

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 06:55


Фозил тўйдан кейин ишга кирган бўлиб кўпинча ишда бўларди.


-Фозил ака нега менга аввалгидек эътбор бермайсиз?


-Ҳилол чарчадим ухламоқчиман.


Давоми бор.

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 06:55


Ҳали узугим топилгани йўқ. Яхшики ойимга айтмадим, бўлмаса уйни ағдар тўнтар қилибам узукни топиб берардилар. Узукни кўзлари олмосдан эди.

Марзия опани юрагига тиғ санчилди гўё. Ўғил ўстиришда қаерда хато қилди. Қайси айби учун ўғли уни иснодга қолдириб, бу бе андишани бошига олиб келиб ўтирибди.


-Сиз мен кўрганларни кўрганизда эди...

Марзия опа бошқа сўзни лозим топмади. Индамай туриб кетди. Кечки овқатга ўзига атала тайёрлади. Хонадонни бошқа аъзолари маза қилиб норин ейишса, Марзия опа оғзига ҳам олмади. Унинг кўнгли ўғриб кетаётганди.

-Ойи нориндан олинг.

Фозил онаси емаётгани учун унга нориндан илинди.

-Рахмат болам. Негадир иштаҳам йўқ.


Шундай деганча хонасига кириб кетди. Хуфтон намозида эса оиласига қут-барака сўради. Энг асосийси хонадон аҳлларига имон, Аллоҳдан тўғри йўл кўрсатишига ишора сўради.

Юраги қисиб келавергач деразани очиб қўйиб китоб варақлашга тушди.



Гулнигор эри олиб келган тест орқали ҳомиладор бўлганини аниқлади. Хуршид бу хабардан ўзида йўқ хурсанд, Гулнигорни айлантириб келишни ният қилди.

-Тез кийиниб чиқ сени бииир айлантириб келай.

-Ойижондан... Ҳали овқатни...

-Эее бўл. Ҳеч нима демайдилар. Ҳилолникидан ҳали бери қайтмасалар керак. Овқатни тагини ўчир. Қайтишда бирор нарса олиб келармиз.

Гулнигор ўзига ярашиқли кийимларини кийиб эри билан сайрга чиқди. Хуршид ўзида йўқ хурсанд Гулнигорга фақат жилмайиб қарарди.

-Мениям болам бўлади. Шунақанги хурсандман.

-Мен ҳам.


Гулнигор эрини севолмаса ҳам ҳозир унга унчалик ёмон муносабатда эмасди.

Таммадихонага кириб энди овқатга қўл уришганди ҳам Хуршидга онаси қўнғироқ қилди.
-Қаердасан?


-Нур даман.


-Хотинингчи?


-У ҳам.

-Мени йўқ деб дарров қуённи расмини чиздингизми? Тез етиб кел. Мен ҳеч нимани эшитишни хоҳламайман.

Марҳабо телефонни қўйиб қўйди.

-Бўлди кетамиз, ойим чақиряптилар.

-Тинчликми?


-Билмадим. Кайфиятлари яхшимас, қануи турчи.


Уйга етиб келишганида Марҳабо телефонда кимларгадир дарду ҳол қиларди. Ўғли ва келинини кўриб суҳбатни якунлади.


-Сулаймон ўлди девлар қутилди деб дарров мен йўғимда қаерга йўқолиб кетдинглар.


-Ойи келинингиз ҳомиладор


-Нима қилай? Хотин бўлгандан кейин ҳомиладор бўладида.


35-қисм


Гулнигор билан Хуршид етиб келишганида Марҳабо аламини кимдан олишни билмай турганди. Қизиникидан минг бўлиб келган асаблари, ҳали ҳамон босилмаганди.

-Келдинглар? Бу уй эмас карвонсарой бўлиб кетибди, хоҳлаган одам келиб, хоҳлагани кетади.

-Ойи нимадир бўлдими?

-Дард бўлди, бало бўлди. Қайси гўрда эдинг? Келинпошша уйда жимгина ўтирсангиз бирор ерингиз узилиб тушармиди?


-Ойи янгиликни эшитиб келинизни айлантириб келай дегандим.



Марҳабонинг қоши чимрилди.

-Битта ҳомиладор сени хотининг.


Марҳабони бир туки қилт этмади.

-Яхши, бу сафар эҳтиёт бўлинг. Ўтган галгидек бўлса ўғлимдан умидингизни узаверинг.

-Ойи бу нима деганиз?

-Ҳаракатини қилсин деганим. Оч қолмасмиз бугун а, келинпошша?


-Ойи биз овқат олиб келдик. Гулнигор овқатни ликопларга олавер.


-Хўп.


Гулнигор кетгач Марҳабо ўғлига заҳрини сочди.

-Намунча эркалатасан? Бошингга чиқса кейин юрасан лаллайиб. Эркакмисан қаттиқроқ тур.


-Ойиии.

-Бўшсан,латтасан. Бор хотинингни тезлат.

Овқат вақти бировдан бир садо чиқмади. Ҳамма мум тишлагандек жим эди.


-Кўчани овқат овқат бўлмайди. Бундан кейин уйда пиширилсин.

-Хўп ойи.


Ҳаммаси бир текисда кераётган вақтда қанча асралмасин Ҳилолани боласи она қорнида ривожланишдан тўхтади. Шифокорлар соғлом турмуш тарзига риоя қилмагани ва ман қилинган егуликларни еб-ичишдан дейишди.

Ҳилола болам тушди дея хафа ҳам бўлгани йўқ. Унга шуниси маъқул эди. Ёш ўйнаб кулишида бола ҳалақит берарди. Фозилни унга эътиборсизлиги оқибатида телеграм тармоғида бир неча йигитлар билан ҳам танишишга улгурди.


Нобуд бўлган бола учун чин кўнгилдан фақатгина Марзия опа қайғурди. У бегуноҳ гўдакни увол кетган ҳисобларди.

Ҳилола тинимсиз газли сувларни ичарди. Ҳаттоки энергетикка ружу қўйиб олганди.

Ҳеч иш қилмай ётиб олиши уни доимий ҳамроҳи эди. Ҳомиладорлигим оғир ўтяпти дерди.

Боласини аборт қилишгач эса мазам бўлмаяпти дея ётарди. Овқатни яна онаси буюртма асосида олиб келарди.

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 06:55


Марҳабо бошида қилган ишидан мамнун эди. Кейинчалик эса афсусланди. Қизига бирорта сохта куёв топиб бу бошқа жойга жўнатса бўларкан. Ўша ерда туғиб ҳеч нима бўлмагандек ортга қайтса,бирорта ўзлари тенгги оилага келин қилиб узатарди. Шу ерда озгина шошди.


Тўйдан кейин йигирма кун давомида Ҳилолага тансиқ таомлар жўнатиб турди. Ҳилола эса ҳеч бирини еёлмасди. Нуқул ўқчир, қайнонаси ҳам унга деярли гапирмасди. Марзия опа ўзи камбағал бўлса ҳам эътиқоди бут аёл эди. У покиза келин қилишни ният қилганди,қорнида харомиси бор келин оламан деб сира ўйламаган эди.

Ҳилола келинлик ишларини бўйнига олмас, уни бахтига Фазила қўл оёғи чаққонгина эди. Эрталаб сахарлаб туриб ҳовлига сув сепиб супурар, янгам борку дея дангасалик қилмасди. Мактаб кетган вақтлари эса Ҳилола бирор ишни эплолмай, мазам бўлмади дея ўзини уйга урарди.


-Ҳадеб ётаверасанми, тур онамга ёрдам бер.

-Белим қаттиқ оғрияпти. Туролмайман.

-Ўзи сени қаеринг оғримаган, келганингдан бери кунда касалсан.

-Нима қил дейсиз, бола азоб бераётган бўлса.


-Бола бахона де... Ҳе сени...


Фозил ўзи пиширган ош учун ҳеч нима деёлмасди. Бола туғилсинчи,кейин ўзгарар деган умид бор эди қалбида

Ҳилола эса ётиб етишдан ўзгасига ярамасди. Кўнгли Гулнигор пиширган овқатлардан тусаб қолар, Марҳабо ҳам қизи учун келинига ўша таомни тайёрлатарди.


-Келин кўпроқ пиширинг, қизим бечорага у ерда бунақа тансиқ таомлар берадими улар йўқми улар?

-Ойи уларам ўлар аҳволдамаску.

-Қаёқда, қайси бир кун борсам дастурхонда суви қочган нон. Ҳилолагинам шунақа нон ермиди?

33-қисм



-Ойижон балки ҳаммаси изига тушар.


-Сиз бу ерда бозорни олдини еганиздан кейин гапираверасизда. Ундан кўра боринг, норин тайёрланг. Ҳилолани шунга кўнгли суст кетибди.


-Хўп.


Гулнигор индамай ошхона сари юрди. Ичида эса фикрлари ғужғон ўйнарди. Ҳилола ўзини тийиб юрса шунча гап бўлмасди. Эсли-ҳушли қизни кимам келин қилмайман дерди. У эса йигитларни ўлдим куйдимига ишониб эркини топшириб қўйган.

Норинни хамирини тайёрлаяпти-ю ўзини кўнгли айниб кетаётганди. Ҳомиласи нобуд бўлганига ҳам мана беш ой бўлди. Шифокор ҳали фарзандли бўлмаганинг маъқул деганди.

Ахийри бўлмади, югуриб ҳаммомга кирди. Анча пайт қайт қилгач яна ишида давом этди. Ёқмайдиган нарса емаганди. Нега бундай бўлаяпти ҳайрон. Ошқозоним оғриди деб дори ҳам ичди. Фойдаси бўлмади.

Кейин ҳаёлига келган фикрдан жонланиб эрига қўнғироқ қилди.

-Хуршид ака мен иложини қилиб дорихона чиқиб келишим керак.

-Нега?


-Ҳалиги, болалик бўламизми, шуни текширмоқчи эдим.

-Бўпти смс қилиб ёзиб юбор ўзим олиб бораман.

-хўп.

Гулнигор норинни пишириб бўлганди ҳамки қайнонаси тоғорага солиб қизиникига жўнаворди. Ҳилолани уйида эса жанжал авж паллада эди.

-Мен ҳамомда қолдиргандим узугимни. Йўқ, топа олмаяпман.


-Келин у ёқ бу ёғингни яхшилаб қара. Биз кўрмадик.

-Балки Фазила олгандирла. Кўзларига чиройли кўринган бўлса. Ахир у киши бунақа қимматбаҳо узукни умрларида кўрмаган бўлсалар.


-Оғзим бор деб ҳар гапни гапираверманг. Қизим мол дунёга ўч эмас.

-Қўйсангизчи ойи, ҳозирда мол дунё кимга ҳам керак бўлмасди.


-Ассалому алайкум, яхши ўтирибсизларми?

-Ваалайкум салом қудажон яхшимисиз? Яхши кеп қолдингизми?

-Яхши. Ҳилолни янгаси қилган нориндан егиси кепти. Келавердим. Неварам пучуқ туғилмасин яна

-Хуш келибсиз, қани Ҳилолахон қудамни қўлларидан олингчи.

-Йўғааа буни сиз олинг, оғир бу. Ҳилола тағин оғироёқ бўлса.


Марзия опа тоғорани олиб ошхонага қўйиб келди. Ҳилола онаси келса ҳам чой қўйиш, онасини олдига қанд қурсларни олиб келишни ҳаёлига ҳам келтирмасди. Марзия опа ҳам индамай бориб ўтирди. Марҳабо ярим соатча ўтириб бетакаллуфликдан кўнгли ранжиб кетаманга тушди.

-Менга руҳсат,уйда ишларим бор. Келин бечора қийналгандир. Қани омин...

Марҳабо фотиҳа ўқиб ўрнидан қўзғалди.


-Ўтирсангиз бўларди. Ҳозир Ҳилолахон бирор овқат қилардилар.

-Бошқа сафар.


Марҳабо кетгач Марзия опа Ҳилолага дакки берди.


-Ойизни меҳмон қилишга ярамадингиз э. Қойил.


-Мен шу аҳволимда энди дастурхон тузайми?


-Мен туғай деб қолгунимча колхозда кетмон чопганман.

-У даврлар бошқа эди. Кейин ўша учунам чўлоқ бўлиб қолгансиз.

34-қисм

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 06:55


​​#ҲАЁТГА_ҚАЙТИШ


Муаллиф Шамсинур


31-қисм



Кунлар шу зайлда ўтар, умрнинг энг гуллаган онлари эди. Севги борган кучайса кучаярдики асло пасаймасди .

Фаррух икки кунга бошқа вилоятга ишга борди. Қайтишидан олдин Бонуга сомса пишир дея буюртма қилди.

-Сомсани яхши кўрасизми?

-Йўқ сени.

-Эеее, менсиздан ростини сўраяпман.

-Менам сенга ҳақиқатни айтдим.

-Сиздан тузук гап олиб бўлмайди. Бўпти келгунизча сомса тайёр бўлади.


Фаррух келди. Орадаги икки кунлик айрилиқ икки ёшни бир-бирига соғинч ила боқишига сабаб бўлганди. Сомсани икки листи пишиб, яна ортиб қолган беш донаси печга қўйилганда ток ўчиб қолди. Севганига оввора Бону ток келса ҳам сомсага қарашни эсига келтирмади. Маза қилиб суҳбатлашиб овқатланиб ўтирган оила аъзоларни, Зулхуморни қичқириғи ўрнидан қўзғатишга сабаб бўлди.

-Ҳооой келин,бу нима қилганингиз. Хаёлиз қаерда эди. Ошхона ёниб кетай дебдику.

Бону югуриб бориб ошхонага қаради. Ҳамма ёқни аччиқ тутун ҳиди босиб кетган. Ичкарини кўришни иложиси йўқ эди.

-Кирма Бону.

-Сомсадан қолганди, пиширишга қўйгандим. Ўша куйган. Печни токдан тортишим керак.

Келинчак йиғлагудек гапирарди.

-Бўлди ўзингни бос. Ҳеч нима қилмайди. Ўзим қарайман. Менга қара,йиғлайспсанми? Йиғлама бу кўз ёш тўкишга арзимайди.

-Фаррух ёнини олма, ҳаёлини жойига қўйсинда, бунақа бирор жойни ёқиб юборади.

-Опа ваҳима қилманг.

Фаррух эшик деразаларни очиб печни ташқарига олиб чиқди. Печни ичидаги сомсалар қоп қора кўмирга айланиб қолганди. Бону беъетиборлигидан йиғлар, оилани бошқа азолари келинни ҳижолат қилмаслик учун уйдан чиқишмаганди.

-Бўлиб туради. Сенам атайин қилмадингку.

-Бундан баттар бўлганида нима бўларди?


-Бундан баттар бўлмасди. Чунки печ аллақачон ўчиб бўлган. Фақат энг баландига қўйганингга шундай бўлган. Қани юр уйга.

-Уяламан.

-Ҳеч нима қилмайди юрсангчи.



Оқила қайнонани сўзларига биноан ҳеч ким бу ишни қайта Афрузага эслатмади.


Фаррух кечда бирор жойга жўралари билан ўтиришга борса, ёки ўзи шундоқ кўчага чиқса ҳам Бонуга нимадир олиб қайтарди. Бону овқатни кам еган кунлари унга аталган лаваш, нонкабоб, ва ҳоказолар, албатта шоколад доим олиб келарди. Фаррух Бонуни олдига қуруқ қўл билан келмасликка одатланиб бўлганди. Севгилисига доим энг яхшисини раво кўрарди. Опасини пичинг гапларига эътибор қилмасликка чақирарди.

💮💮💮💮





ГУЛНИГОР


Гулнигор тўйни бу қадар тезлашиб кетишини кутмаганди. Ҳилола тўй кунигача остона жатлаб кўчага чиқмади. У жуда кучли токсикоз бўлганди. Марҳабони қийнайдиган нарса Ҳилола тўйда қандай ўтиради.


-Тўйда ўзингни тутиб ўтир. Ҳадеб ўқчийверма. Одамлар сергак. Ўзи шундоғам сени дарровда ўша пастларга бераётганимга гап сўз қилишгандир. У ерга борибам чўридек ҳизматини қилма. Иккиқатсан. Ўзингни асра. Ана янганг ўзини асрамади,оқибати нима бўлди? Боласи нобуд бўлди.

-Ойи тўйни ҳали қилмасакчи?


-Эҳ нодон. Тўйни қилмасак қорнингдаги хароми билан бизни гўрга тиқасанку. Ҳуллас гап шу, олдингга биров келса тилингни тий.

-Хўп ойи .


Марҳабо бунгача неча бора Фозил билан тортишиб қолди. Фозил кўп нарсаларни кераксизга чиқарар,Марҳабо эса ўз сўзидан қайтмасди.

32-қисм



-Мен қизимни оддий салондан чиқишини истамайман.

-Бунча харажатни мен қандай қайтараман.


-Менга қайтарганинг керакмас, қизимни бошидан бир тола сочи тўкилмаса бас.

-Сиз айтаётган раққосаларни бизни қариндошлар қабул қилолмайди.

-Сени қариндошинг билан неча пуллик ишим бор?

Ойбек акани эса ҳеч нима билан иши йўқ эди. Қизини бўйида бўлгани ҳам хотинининг яхшигина тушунтиришига биноан ҳавотирга солмади.

-Эее билганингни қилмайсанми?

Ойбек акани топиб олган гапи шу эди.


Марҳабо тўйни обрўсига яраша ўтказди. Гулнигорга қилган сарполардан ўн чандон зиёда қилса қилдики, асло кам қилгани йўқ.

Тўй ҳаммани оғзида дув дув гап бўлди. Энг қизиғи улар учун, маликани ишқи шаҳзодага тушибди деган гап бўлди.


Фозилнинг лойсувоқ уйига уч қаватли қасрнинг эркатой қизи келин бўлиши кутилмаган ҳолат эди.

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 04:17


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 04:04


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 03:54


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 03:47


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 03:41


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 03:40


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 00:17


🍃🌸🍃
​​Шундай ўғрилар борки биздан ўғирлайдиган нарсаларини кўпроқ ўғирлашларини жон деб истаган бўлар эдик...

Бу ўғрилар бизнинг гуноҳларимизни ўғирлашади... Яна қандай йўл билан?!

• Ортимиздан завқланиб ғийбат қилиш билан,
• Завқланиб туҳмат қилиш билан,
• Яйраб иғво қилиш билан гуноҳларимизни «шилиб кетишаркан»...

Биз эса катта-катта гуноҳларимиз тунаб кетилганлигидан гоҳида бехабар ҳам қоламиз. Агар билганимизда эди, ўша ўғриларга раҳматлар айтган бўлардик.

• Сизни ғийбат қилишяптими?
• Иғво қилишяптими?
• Хафа бўлиб ўзизни сиқманг! Балки хурсанд бўлинг. Гуноҳларингизга ЎҒРИ тушди!

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 00:16


💦💦💦

🌺Сизга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди:


Тилайман мўминлик ибодатини,
Жаннати инсонлар хуш одатини.
Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман Умардек мард феъли одил,
Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил.
Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман бахт қасрин учқур отларин
Бухорий тафаккур, хаёлотларин.
Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин,
Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин
Аталган сенга деб она дуосин,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман тоғларнинг маҳобатини,
Зулфиқор тутган мард салобатини.
Дилдаги пок ният ижобатини,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 00:16


Одамларга кўп қулоқ солма, ўзингни фикрингга эга бўл, олдингга мақсадлар қўй.
🍂
Ҳеч кимнинг кетидан югурма, ҳеч кимни ҳаётини қайтаришга уринма. Ўзингни йўлинг билан юр. Одамлар нима дейиши сени қизиктирмасин.
🍂
Одамлар гапиришган ва бир умр гапиришади.
🍂
Орзулар қил, Аллоҳ яратган мўъжизалардан роҳатланиб яша ва доим кулиб юр...


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

25 Jan, 00:15


😊 Ассалому алайкум!
ШАНБА тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ-саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

⛅️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон;
⛅️ Кўнглингизни хотиржам:
⛅️ Чеҳрангизни нурли қилсин;
⛅️ Танангизни саломатлик;
⛅️ Юзингизни эса табассум безаб турсин!!

🥰 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

24 Jan, 14:48


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 12:22


Ма Шаа Аллоx энг бахтли ота👍

Яқинларизга хам Улашинг

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 12:21


Баъзан она, баъзан эса ёр,
Бахтимиз деб доим сергаклар.
Йўлимизга улар интизор,
Аёлларни асранг, эркаклар.

Дилни тутинг билакларига,
Гуллар сочинг йўлакларига,
Озор берманг юракларига,
Аёлларни асранг, эркаклар.

Минг бор кетиб боражагимиз,
Кўглимизни ёражагимиз,
Қўлидадир келажагиз,
Аёлларни асранг, эркаклар.

Бизни кутиб, заҳримиз ютган,
Қаҳр берсак, қадримиз тутган,
Худо насиб, бахтимиз битган,
Аёлларни асранг, эркаклар.

Биз деб қалби ғамга тўлмасин,
Қафасдаги қушдек бўлмасин,
Меҳр беринг, кўнгли қолмасин,
Аёлларни асранг, эркаклар!

Улар борки, юракларда ўт,
Улар борки, ишимизда қут,
Вафо Мўмин ижоди ҳам бут,
Аёлларни асранг, эркаклар.

Яқинларизга хам Улашинг

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 12:21


Онам ягонам❤️

Фaрзaнди учун борини берган жаннатим

Яқинларизга хам Улашинг

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 12:17


❤️ Овози ҳузур..
❤️Кулгуси ҳаёт!
❤️ Қалби уйим бўлган инсон.
❤️Аҳир бу СизСиз ОНАЖОН..

Яқинларизга хам Улашинг

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 12:07


Агар жаннат гул булганда,
Мен уни сиз учун устирардим ОНАЖОН.
Агар жаннат куш булганда,
Мен уни сиз учун топиб келардим ОНАЖОН.
Агар жаннат уй булганда,
Мен уни сиз учун курардим ОНАЖОН.
Аммо ЖАННАТ шундай жой, уни хеч ким курмаган.
Мен Аллохга илтижо килиб, дуо киламан.
Сизни жаннатга кирувчилар каторида килсин илохим.

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 06:53


#Тафаккур

Дунёни қутқармоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

Дунёни гўзал қилмоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

Жаннатга кирмоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

👍👍👍👍

КУН САВОЛИ СИЗЛАРГА....1....

Хаётингизни бир кино килиб чикаришса шу кинога нима деб ном берган булардингиз...

💁‍♀💁‍♀💁‍♀💁‍♀

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 06:51


Ота меҳри беғараздир!
• Ота фарзанд ҳаётидаги энг муҳим ўрнак ва энг аввалги намуна!
• Ота қалқон!
• Сенинг бахтинга ҳасад қилмайдиган зот Отанг!
• Ота шубҳасиз жаннатнинг эшигидир!
👇🏻👇🏻

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 05:45


Салтанат амма келганида Марҳабо ўзидан ювошгина аёл ясаб жабрдийда бўлиб оларди. Келинини иш қилмаётганини ҳанузгача овқатларни ўзи пишираётганини баъзан қистириб ўтишни ҳам унутмасди.  Шу гаплари Салтанат аммани бу уйга камроқ келишига сабаб бўларди. Авваллари ҳам Марҳабо кўпинча борган. Салтанат опани келишга вақти бўлмасди.

Салтанат опа катта ўғилга теккан бўлиб икки йилдаёқ кўчиб чиққанди. Марҳабо кенжа келин бўлиб Салтанат опа уни унчалигам яхши билмаган. Адҳам ака ҳам улар билан кўпам ош қатиқ бўлмаган.

Гулнигорни ўқишини ҳам гаплашиб келишди. Уни номидан пул ўқийдиган бўлди. Уй ишларидан ортолмасди. Онасини уйига ҳам ҳафтада бир марта бир соатга бориб келарди.

Тўйда тақилган тақинчоқлар она уйига кетилаётганда албатта ечилиб қайнонасига тутқазиларди.






ФАРРУХ


Қизалоғини мехр билан қўлга олган Фаррух, кўнгли алланечук бузилганини ҳис қилди. Гўдак иси димоғига урилар экан,бугунги кунига шукроналар айтди.


-Мени асал қизим,сени берган Аллоҳимга шукрлар бўлсин. Қани ойижонга боринг. Қоринчангиз очқади шекилли.


Фаррух қизини онасига тутқазиб аёлини пешонасидан ўпдида хотиралар хонаси бўлган уйни орқатарафидаги кичик бир хонани қулфини очди.

Ичкарида эса унга қараб жилмайиб турган суратларга қараб қалби ўртаниб кетди.

Унинг дунёларга алишмайдиган гўзал малаги бу дунёда энди йўқ эди. Мана неча йилларки,  уни соғинчини бостиролмай яшайди. Қизига ҳам севгилисини исмини қўйди. "АФРУЗАБОНУ" исми ҳам ўзидек гўзал эди. Қандай қилиб мудҳиш хатога йўл қўйди билмайди. Билгани ўша хатолари бадалини оғир тўлади,  тўлаяпти. Унинг Бонусини бешафқат тақдир бағридан юлиб олди.


Давоми бор.

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 05:45


Бу вақтда кечаги тўй чарчоғидан ҳамма уйғонган,бирин кетин дастурхон атрофида пайдо бўла бошлашди.


-Қани ол келин. Катта катта е.

Димлама ва эрталабги таомни иштаҳа билан ейишди. Қайнонаси айтганидек иситилган овқатга қўл ҳам урмади. Овқатланиб бўлишгач омин қилмасдан бирин кетин қизлар туриб кетишди. Гулнигор уларни одатига ҳайратда қолди.

-Келин энди бу уйга бемалол кўникиб олавер. Бу ҳам сени уйинг. Биз келин эмас қиз олдик дейман. Қайнонанг ҳам тилла аёл. Фақат кўнглини топсанг бас.

Қайнота ҳам гапириб бўлгач ўрнидан туриб қаёққадир чиқиб кетди. Дастурхон атрофида фақатгина қайнона келин ва Хуршид қолишди.

-Чаққонроқ йиғиштириб олинг. Кечга манти қиларсиз. Ўзимам бир оёқ узатмасам чарчабман.

Келин куёв бир сўз демай туришарди. Гапни Хуршид бошлади

-Чарчамадингми?

-Чарчашга вақт йўқ. Ҳали бир дунё иш қараб турибди.

-Бу ерни йиғиштириб олиб бориб қўй. Хонага кирамиз сенда ишим бор.

Гулнигор оёғигача титраб кетди. Ўзи тун кирмасин дея ҳадикда эди. Энди ошкора кундузи чақиряпти куёв.

-Мен ишларимни туггалаб олсам кираман. Ўша ишизни кечаси айтсангиз бўлармиди.

-Кечасиям айтаман. Бўлақол кутяпман. Ўзи шу кеча тунни қандай ўтганини билмайман. Одатларинг қурсин. Қаерда ёзилган илк тунни алоҳида қаршилаш.  Менга ёқмади.

Гулнигор аросатда қолди. Ҳозир кириб кетса кейин қайнонаси бирор гап айтиб кўнглини хира қилмасмикан?


-Тезроқ бўл. Йўқса хафалашиб қоламиз. Ошхонага элт-да хонага кир.

-Хўп...


Гулнигор идишларни ошхонага олиб бориб, ярми чала ювиқсиз идишларга қараганча хўрсиниб қўйди.

Хонасига кирганида Хуршид ётоқда ястаниб ётарди.

-Келдингми, росааа интиқ қилдинг.

Гулнигорни юзлари уятдан ловуллаб кетди...




Икки соатларда зўрға ташқарига чиққан келинчак сочларини қуритибам улгурмаганди. Нам сочлари устида дўппини бостирганча ишга киришди.

Олдинига манти учун хамир қориб кейин идишларни юва бошлади.


Шу куни Гулнигор 19:00 да дастурхонга манти тортиб улгурди. Қайнонаси келинини қўли ширинлигини обдон мақтади. Кейин эса ҳамма ишни саржом қилиб бўлгунча соатам 1:00 бўлиб қолди. Ётоққа қандай кирди, қандай ухлади эсида йўқ. Бу вақтда Хуршид аллақачон ухлаб бўлганди.

Эрталаб соат бешданоқ қайнонаси жавраб келинчакни уйғотди.







​​
#ҲАЁТГА_ҚАЙТИШ

8-қисм



-Янги келинни ахволинииии. Бундоқ чиқиб у ёқ,бу ёқни супурса бўлмасмикан.


Гулнигор дарровда туриб юз қўлини ювиб кўчага отилди. Ҳамма жойни супуриб, нонушта тайёрлади.

Нонуштада қизлар кўринмади.

Нонушта тугаб саккизта хона ҳам тозалангач Гулнигор овқат тайёрлар хонасига кирди.  Эри яна хонада телефон титиб ўтирарди.


-Бунча қолиб кетдинг?

-Ишларни энди бўлдим.


-Ёнимга келчи.

Хуршид қўлларини ёзди.

Гулнигор уялганча эрига яқинлашди.

Гулнигорни бу уйдаги уйқуси соатдан бешдан бошланарди. Қайнисингиллар умуман иш қилмаслигига ҳам ўрганиб қолди. Улар мактабга ўқишга кетар, уйда вақтлариям ёутубедан клиплар кўриб кўп вақтларини телеграмда ўтказишарди.


Қайнонаси ҳам анча босилиб қолган, Гулнигор билиб ишларни қилгани учун кўпам унга танбеҳ беравермасди.

Қизлари иш қилмаслигини эса ёдлаб олган бир ибораси билан ёпиб юборарди.


-Бошига тушса қилади. Онасини уйида мазза қилиб яшасин.

Шу гап сабаб қизларга ҳеч ким ортиқча гапирмасди.


Қизларнинг исми Ҳилола ва Ниҳола бўлиб, Ҳилола отасидек озғингина, Ниҳола эса онасидек дўмбоққина эди.


-Келинойи,қаранг буни рецептини биласизми?


Чиройли қилиб безатилган хамирли таомни расмини кўрсатиб Ҳилола келинойисига ми
Урожаат қилди.

-Ҳа албатта.

-Айтиб беринг. Дугонларимга группага юбориб мақтанибман,ўзим пиширдим деб. Рецептини сўрашяпти.

-Хўп ёзинг.

Гулнигор айтиб турди, Ҳилола ёзди.

Ҳилолани телеграмда ўтириб мақтаниш одати бор экан. Гулнигор бунга аста секинлик билан амин бўла бошлади.


Қайнонасини у кўпинча буқаламунга ўхшатарди. Чунки кимни олдида қандай турланишни жуда яхши биларди.  Салтанат амма қандай қилиб овсинини бунақалигини билолмаган деб кўп бора ўйлаб,кейин тушуниб етди.

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 05:44


​​#ҲАЁТГА_ҚАЙТИШ

Муаллиф Шамсинур

6-қисм



Эртасига келин салом бўлмаслиги аниқ эди. Қудалар тарафдан таом келтирилгач янгалар уйларига равона бўлишди. Марҳабо тўй маракаларда бировга ёрдам берган одам эмас. Шу сабаб ҳам ҳозир уларни уйида бир дунё иш бўлса ҳам, ҳеч ким қўл қимирлатиб қўймади, яъни идишларни ювиб, супур-сидир қилиб олишга. Ҳаммалари хайр-хўшлашиб уйларига кетишди. Меҳмонлардан фақат бир дунё ювуқсиз идишлар қолди. Марҳабонинг уч фарзанди бор. Бир ўғил ва икки қил. Биттаси 16 ёшда, иккинчиси 14 ёшда. Қизлар ҳам жуда танбал. Бирор ишни чин дилдан қиладиганлар тоифасидан эмас.

Гулнигорга янгалари тайинлаб кетган. Ҳали уйдан чиқма деб. Янги келин уят бўлади дейишганди. Қайнона эса бунга қўярмиди. Хуршид ҳали ҳам кеча ташлаб берилган жойда донг қотиб уйқуни уряпти.

Марҳабо келини кўринавермагач уни уйига қадам ранжида қилди. Элликка кирибам юзлари тиниқлигича турган кулча юз. Гапирганда йўноқлари олмадек шишиб чиқади. Оқ сариқдан келган, қош кўзларини доимий бўяб юради, аслида тўкилиб рангсиз тусга кириб қолган. Сочларини шишириб ўзгача имидж яратган. Бўйлари пастроқ, лекин анчагинатўла аёл. Уни кўрган одамни оёқ кийимга раҳми келади. Шундай гавдани кўтариб юрганига қойил деб. Ёшига ярашмаган ҳолда калта кўйлак,туникаларда ёпишиб олган леггинслар кийиб юради. Яхшиям бахтига леггинсни топилгани. Бўлмаса унақа бўлиқ оёқларгабардош бериши дармгуном эди.  Бу ҳали ҳолва ёзда лямка шортикларда юради. Эри бирор марта гапирган эмас. Унга шунақа замонавий хотин ёқаркан. Сочиям узун эмас калтагина каре қилинган. Шу сочларни ҳафсала билан шишириб юради. Марҳабохон худди шундай аёл.


Оғир қадамлар билан юраркан ҳаво иссиқ бўлгани учун дарровда ҳансираб қоларди.

-Ҳой келин, нима қиляпсан?


Гулнигор жавонга нарсаларини жойлаш билан банд эди.

-Вой, келинг ойижон.

-Келдим чиқавермаганиздан кейин.

-Ҳалиги, янгамлар...

-Бас! Улар мени уйимда хўжайин эмас. Қани дарров чиқингчи, бир уюм бўлиб кетибди. Янги келини бор уй ивирсиб ётса,менга эмас сизга гап тегади. Янги келин деган ўт олов бўлиб, гурсиллаб ишларни қилиши керак. Қани бўлинг иммиламанг.

Келинини яхшилаб тузлаб Марҳабо ташқарига чиқди.

Гулнигор сарполари орасидан бежиримгина фартукни олиб белига тақди. Кўзгуга қараб кўнгли тўлди.


-Гулнигор, хуш келибсан қайнонани хизматига.

Дарровда ташқарига йўналди.


Ҳовли унчаям катта эмас, йўқ катта фақатгина уйлар кўп бўлгани учун шунақа кўринаркан. Хуршид қаерда бўлса? Кечадан бери қорасини кўрсатмади. Куёвни келинни олдида бўлиши керак эмасмиди. Дугонасидан эшитган, опаси эрга тегкач куёв бола уни олдидан сира жилмай ҳаттоки ишга боришни истамай қолган экан. Ўша поччасиям қанча бош тортган экан опасига уйланмайман деб. Тўйдан кейин эса усиз туролмайдиган бўлиб қолибди. Гулнигор ҳам шунга умид қилди. Ошхонани мўлжал қилиб борди, ошхонадаги ишни ўзи кун бўйи вақтни олса керак.


Овқатлар бир бирига қўшилган, салатларни гапирмаса ҳам бўлади.  Ошхонага оёқ қўйишга жой йўқ. Идиш товоқ ва чиқинди, ювиндилар уюм бўлиб кетганди. Ортидан қайнонаси келибди.

-Қаққаймасдан ишга киришинг, ҳали меҳмонхонаям бор навбатга. Тушликка бирор нима пиширинг, мен иситилган овқат емайман.


7-қисм



Оббо шуниси етмай турганди. Гулнигор музлаткични очса ичида ҳам овқатлар устма уст тахлаб ташланган. Гўёки ахлатхона. Кўнгилни ағдарар даражада бетартиб. Қайнонасини иситилган овқат емаслигини ҳисобига бу ердаги ҳамма овқат қолдиқларини чиқиндига ташлаб юборса ҳам бўлар экан.


Меҳмонхонани кўздан кечириш учун ўша ерга кирди. Дастурхон шундайлигича турарди. Тушликка эрталабки келтирилган таомдан ҳам анчагина сероб экан.

Ишни режа қилиб ишга киришди. Овқат қолдиқларини челакка солиб идишларни ювишга тайёр қилиб,музлатгични  тартибга келтирди. Қайнонаси учун димлама солиб,тагини пастлатиб қўйди. Шу қадар ишга берилиб кетганидан соат 12:00 бўлганини сезмай қолибди.

-Келинпошша бугун овқат еймизми?

Гулнигор ошхонада осилган соатга қараб қайнонаси нега келганини фаҳмлади


-Ҳозир ойижон.


Бир зумда қайнонаси кўрсатган уйга дастурхон тўшаб овқат ва салатларни қўйиб қўйди.

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 04:39


Она учун бунданда ортик бахт булмаса керак....

😢😢😢😢😢

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 04:32


Бир тинглаб куринга ...😊😊
Ажойиб ва жуда жуда самимий чин дилдан айтилган екан....😍😍😍

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 04:10


Аёллар хақида шер🕊🕊🕊

💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 04:09


Меҳрни, мухаббатни қадрига етинг...
Энг яхшисини топишингиз мумкин,, лекин ёмон деганингиздан топганларингизни тополмайсиз...🙆‍♀️

Жуфтингизни авайланг..

💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 04:09


ОНАСИ БОРНИНГ

Ғамим бисёр деса,ишонманг,
Бахти бордир онаси борнинг,
Ҳеч йўқса бир инсон олдида,
Қадри бордир онаси борнинг.

Ғамгусордир меҳрибон она,
Садоқатда танҳо, ягона,
Яратгандан чексиз шукрона
Қарзи бордир онаси борнинг.

Ғамим бисёр деса,ишонманг,
Бахти бордир онаси борнинг,
Ҳеч ўйланмай жонини берар
Марди бордир онаси борнинг!..

© Фарида Юнусова

💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 03:12


👉 🌸💁‍♀🫶🫶🫶🫶

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 03:10


Ота-онанггизни борида кадрига йетинг🥹❤️

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 03:10


Onam bilan.... 😍

Juda go'zal she'r


📖 ❤️

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 03:09


Ҳаёт гоҳо шодлик гоҳида кулфат
Бой бўлсанг арслондай кўпаяр улфат
Амалим кетганда босганда зулмат
Ота-онам тилайди менга омад.

Дўстлар аста-секин, кетар дамба-дам
Мени босиб олса андуҳ тўла ғам
Ота-онам айтар, ,,болам, ниманг кам«
Ота-онам доим қўллайди ҳар дам.

Мақтаб сўзлаб дўстим бўлар даррўв йўв
Ўттиз-қирқ ёшимда сочда қиров
Кеча зўр деган дўст - бўлади биров
Ота-онам бор-ки келар омад.

Мақсадин айтолмас номард шу дўстим
Тўкмоқчи бўлади обрў кам кўстим
Шилмоқчи аҳир у росса бу пўстим
Ота-онам бор-ки келар омадим!

Осмонга етаман қўйганда қўлин
Елкамни тутибон асрайди йўлим
,,Сен буюк инсон бўл», - дейдида доим
Уларнинг борлиги менга бир омад

Аллоҳимга етсин нола ва зорим
Жаннатим фариштам буларку борим,
Асраб юрсин доим Парвардигорим
Ота-онам бор-ки келар омадим
!

Дилафруз Шахирхоний

ONAMNI_SOG'INDIM

19 Jan, 03:08


Ўғлим йўқ деб ўксинманг дада ҳали сизга жаннат совға қиламан...

Жудаям таъсирли ролик бўлибди сизларга ҳам илиндим😢


🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

ONAMNI_SOG'INDIM

15 Jan, 05:20


Меҳрингизни асло асло қизғонманг пайти келиб меҳр бериш учун ҳам бир яқин меҳрибон инсон топмай қоласиз

ONAMNI_SOG'INDIM

15 Jan, 03:34


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

15 Jan, 02:49


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

15 Jan, 01:15


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

15 Jan, 00:36


Қалбингиздаги гўзал хисларни яқинларингиздан қизғонманг. Қалб изхорингизни қуйидаги сўзлар ила тез-тез айтиб туринг, мўжизани ўшанда кўрасиз!..

-Яхшиям борсан!
-Борингга шукур!
-Сени ҳар сонияда соғинаман!
-Ҳаёт сен бор учун гўзал!
-Ҳаммасини бирга уддалаймиз!
-Бахтимга дойим омон бўлгин!
-Мен сени яхши кўраман!

Шуни унутманг, ғурур бор жойда бахт, шодлик бўлмайди.


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

15 Jan, 00:35


Гўзаллик уни кўрган кўзларда эмас, балки уни ҳис қилган кўнгилдадир! 😇
Омонмисиз азизим?🙋‍♀
Оламга гўзалликни қўшишни бошладик!😍
Қандай қилиб дейсизми?
Совуққотган қўлни иссиқ чўнтакка солиш орқали...
Меҳр билан қай бир кўнгилда нур сочиш орқали...
Рангларни муҳаббат билан танлаб, кўнгил боғини безаш учун гўзаллигини оширамиз бу кунни...
Гўзал кун билан кўнгли гўзаллар!😇🥰


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

15 Jan, 00:26


Инсоннинг ҳар ерда ризқи бор.
Ризқ Ўзидан.
Бугун ҳам аслида ризқ.
Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...
🕊
Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин!

Чоршанба кунингиз файзли, барокатли, хурсандчиликка тўла бўлсин!

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

14 Jan, 16:31


Live stream finished (28 minutes)

ONAMNI_SOG'INDIM

14 Jan, 16:02


Live stream started

ONAMNI_SOG'INDIM

14 Jan, 14:13


🌙ХАЙРЛИ ОҚШОМ🌙

🌿Оқшомингиз файзли бўлсин !

Қадрдонларга улашинг

ONAMNI_SOG'INDIM

14 Jan, 14:12


Отажоним сизни яхши кўраман 💖
Қадрдонларга улашинг


💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦

ONAMNI_SOG'INDIM

14 Jan, 14:11


ҲАЁТдасиз. Яшаяпсиз!
Бунинг учун ҳар қанча шукрона айтсангизда кам!!!
Жонингиз омон бўлсин....

Бу гуллар сиз учун.💐

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️


💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦

ONAMNI_SOG'INDIM

14 Jan, 14:11


Онам соғинчи

Дўстлар сизга дардимни айтай,
Кўп ўртандим, Кўп бор оғриндим.
Билмам қандай хумордан қайтай,
Онам ёпган нонни соғиндим.

Онам ёпган кулча нон ширин,
Унинг ўрнин ўзга босолмас.
Ўзга ёпса хумор босилмас,
Онам ёпган нонни соғиндим.

Эслатади болалигимни,
Соғинчида синдим, Соврилдим.
Эслатар гул лолалигимни,
Онам ёпган нонни соғиндим.

Сирли эди унинг тандири,
Оғушига мени бошларди.
Эх эсладим кўзим ёшланди,
Онам ёпган нонни соғиндим.

Қани умр ортга қайтсайди,
Яна Онам кулча ёпсайди.
Отабек зор хаёлим дайди,
Онам ёпган нонни соғиндим.

Ёшлигимдан ёдгор кулча нон,
Хайр ёшлик хайр Онажон.
Соғинчлари этди чалажон,
Онам ёпган нонни соғиндим.

💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦

ONAMNI_SOG'INDIM

14 Jan, 14:11


АГАР УЙДА АЁЛ БЎЛМАСА....

Таралмайди райҳон ифори
Гул ўсмайди Гулсиз ифори
Хазон бўлар эркак баҳори
Агар уйда аёл бўлмаса

Татимайди еган нонингиз
Эл ичида йўқдир шонингиз
Кимга керак иссиқ жонингиз
Агар уйда аёл бўлмаса

Кулиб боқмас тунлари ой ҳам
Ёстиқ бошга ботаркан бирам
Нега бунча ғам устига ғам
Агар уйда аёл бўлмаса

Армонларни ичга ютарсиз
Зор энтикиб зимдан кутарсиз
Баҳт нелигин билмай ўтарсиз
Агар уйда аёл бўлмаса

Боласиз уй мозор дейдилар
Отанг онанг бозор дейдилар
Бор дунёйинг бекор дейдилар
Агар уйда аёл бўлмаса

Кундуз қуёш тунда ой кулар
Хотин бор эр элда бой бўлар
Сўққабошнинг ҳоли вой бўлар
Агар уйда аёл бўлмаса

Бир кун сочга оқ ҳам оралар
Қаддингиз ҳам бир кун эгилар
Хаста қўлга ким асо тутар
Агар уйда аёл бўлмаса.

🚀Яқинларингизга юбориб қўйинг. 💞💞💞💞💞

💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦

ONAMNI_SOG'INDIM

14 Jan, 14:10


Зулматга тўлдириб ёруғ оламни,
Соғинч титратар бутун танамни.
Юрагимга солиб қайғу аламни,
Фаришталар олиб кетди онамни.

Ҳеч бир зот эшитмас энди ноламни,
Айтинг ким тўлдирар кўнгил ҳонамни.
Юрагимга солиб буюк армонни,
Фаришталар олиб кетди онамни.

Тирнаб дилда битмас ярамни,
Кўнгли йиғлар энди отамни.
Кўрмасидан ҳали боламни.
Фаришталар олиб кетди онамни.

Кўзларимга тўлдириб намни,
Ёш бошимга ёғдириб ғамни.
Эшитмасдан бир бор ноламни,
Фаришталар олиб кетди онамни.

Меҳрига зор қилиб онамни,
Меҳрибоним гулу- лоламни.
Оққиздириб кўздан жоламни,
Фаришталар олиб кетди онамни.

Фаришта

ONAMNI_SOG'INDIM

14 Jan, 14:10


Одамларга нима бўляпти? 😢

🚀Яқинларингизга юбориб қўйинг. 💞💞💞💞💞

💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦

ONAMNI_SOG'INDIM

14 Jan, 12:30


(Умур йýлдоши дунёдан ýтиб кетиб, ýзи ёлгиз к,олган бир отахоннинг, фарзандларига айтолмай, бошк,а бир инсонга айтган дил х,асрати..)


ЁЛГИЗЛИК.🥲🥲




Камронбек


Исмоилов


🎤Нигорахон


Бердиева🎙🎙
https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

14 Jan, 10:26


Армон бўлди қайта тинглаш сўзингизни,
Ҳеч бир инсон босолмади ўрнингизни.
Кўргим келди ўша нурли юзингизни,
Онажоним сизни ёмон соғиндима.

Тўлиб кетди юрагимга дардли нолам,
Синовлардан битмас бўлди дилда ярам.
Бошим силаб демас сиздек жоним болам,
Онажоним сизни ёмон соғиндима

Сиз бор уйим файзга тўлиб турар эди,
Омад ва бахт қуши бошим силар эди.
Дуоингиз доим менга паноҳ эди,
Онажоним сизни ёмон соғиндима

Сиз йўқ уйининг деворлари мени ютар,
Етимликнинг азоблари тиғдек ботар.
Ҳар бир куним энди соғинч билан ўтар,
Онажоним сизни ёмон соғиндима.

Фаришта


🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

ONAMNI_SOG'INDIM

14 Jan, 10:26


Бу қиз ота онасига Умра сафарига йўлланма олиб Умрага юборганди энди ота онасига машина совға қилибди жудаям бахтли фарзанд экан ҳавасим келди...😢


🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

ONAMNI_SOG'INDIM

14 Jan, 10:26


#премьера

Кўз ёшни ичсаму, сабрни есам,
Хар куни елкамга тўнимни илсам,
Бу ёруғ дунёси бир тийин десам,
Мени тушунади онаси йўқлар.

Оғрисам, дардингни олай деяр йўқ,
Ғамимни ўзимдан кўпроқ еяр йўқ,
Онаси борларнинг мудом кўнгли тўқ,
Мени тушунади онаси йўқлар.

Асалли чойининг шираси камдек,
Шаббода эсса ҳам увишар андек.
Чиройли куни ҳам туюлар ғамдек,
Мени тушунади онаси йўқлар.

Ҳайхотдек уйларга сиғмаса жони,
Тош каби томоқда тутса ҳавони,
Соғинчнинг дардига топмай давони,
Мени тушунади онаси йўқлар.

Аллоҳнинг неъмати бўлса ҳам бисёр,
Ҳеч нега Яратган қилмаса ҳам зор,
Ҳамиша биргина камомати бор,
Мени тушунади онаси йўқлар!

Малика Тавфиқ


🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 17:09


🌙 ХАЙРЛИ ТУН! 🌙

🌺Қалби қордай оқларга,
   🌺Самимий, қувноқларга.
      🌺Бедорлар, уйғоқларга,
         🌺Туни хайрли бўлсин!

🌟Шукри бехисобларга,
   🌟Қалб кўзи офтобларга.
      🌟Алплар, моҳитобларга
          🌟Туни хайрли бўлсин!


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 16:54


НАҲОТ ЭНДИ ОНАМ ЙЎҚ..


Дунё зулмат дунё тор,
Онасизлар ҳору зор.
Остонада интизор,
Наҳот энди онам йўқ.

Соғинсам қўзим деган,
Жонинга тўзим деган.
Айланай ўзим деган,
Наҳот энди онам йўқ.

Армон ботар юракка,
Нолам чиқар фалакка.
Етганимда тилакка,
Наҳот энди онам йўқ.

Кел болам деб йўлимда,
Дуолари дилимда.
Жойномози қўлимда,
Наҳот энди онам йўқ.

Қайрилдику қанотим,
Маҳзун бўлди байётим.
Нур йўқотди ҳаётим,
Наҳот энди онам йўқ.

Суянаман торимга,
Ҳамдард бўлар зоримга.
Алишардим боримга,
Наҳот энди онам йўқ.

Волидасиз мен кимман,
Дили вайрон ҳофизман.
Армонларга тузғунман,
Наҳот энди онам йўқ.


Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 16:53


📕 Тур онажон, тур она!


Нега ухлаб қолдинг жим,
Хали қуёш ботган йўқ,
Тунмоможон осмонга
Юлдузчалар отган йўқ!

Тур онажон! Жон онам!
Чўзилиб тош қотмасдинг,
Қанча хориб чарчама,
Мен ухламай ётмасдинг!

Тўшакчамдан бир қарич,
Тушсам тортиб қўярдинг,
Йиғлар бўлсам кўзларим,
Артиб ўпиб қўярдинг!

Тур онажон! Жон она!
Иштончам хўл, қорним оч,
Кимдур тутган ширмой нон,
Сенга берай кўзинг оч!

Қўлларингни уқалаб,
Кўзларимга сураман,
Сал қимирла, бошингга,
Ёстиқ бўлиб тураман!

Тур онажон! Хеч гўдак,
Мустар бўлиб кутмасин,
Уйғонмасанг дунёни,
Қиёматлар ютмасин!

Кимдур туртиб, ким боя,
Тепиб ўтди билмадинг,
Айбимиз не? Бировга,
Хеч ёмонлик қилмовдинг!

Жилмаярдинг чиройли,
Тургин она, кулиб тур,
Югуртирмай майлига,
Қимирлаб тур, юриб тур!

Оқ сут берган кўкрагинг,
Музламасди бунчалик,
Эсламадинг эмсам хам,
Унутдингми шунчалик!

Тургин она! Тур она!
Билакчамга куч бўлгин,
Мехринг дариғ тутмагин,
Юракчамга куч бўлгин!

Уйғон она! Майлига,
Урушиб тур, уриб тур,
Эртак айтма, шъер айтма,
Тур онажон! Она тууур!

Осмон катта, ер катта,
Хаммага жой бор она,
Тоғлар сиқган, ой сиқган,
Дунёсида қол она!


Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 16:52


"" "" ОТАМГА ДЕБ""


Ишқдан куйиб шеър ёзибман, қаранг-а,
Жахил чиқар, асабларим таранг-а,
Ўйлаб қолдим бошларим ҳам гарангда,
Битта шеър ҳам, ёзмабмана отамга деб!

Онамдан ҳўп ёдгор бўлган отама менинг,
Фариштадай юзи кулган отама менинг
Жой номозда эслаб турган отама менинг,
Битта шеър ҳам, ёзмабмана отамга деб!

Йўлим пойлаб отажоним мени кутар,
Мехрингизни айтинг отам ким унитар,
Бу хаётим, ижодим хам, мени ютар,
Битта шеър ҳам, ёзмабмана отамга деб!

Сочингизни оппоқ қиров босди қаранг,
Дилгинангиз ғуборий йўқ бир ранг баранг,
Шеърламида бардошим хам битган заранг,
Битта шеър ҳам, ёзолмадим отамга деб!

Умрингизни яратганим берсин мудом,
Сизни менга ота қилиб берган худом,
Қизингизни хаёллари, ўйлари хом,
Битта шеър ҳам, ёзолмадим отамга деб!


Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 16:17


Boshimni yoraymi suvlarga urib
Rangsiz tushlarimni aytaymi toshga
Oʼlimga yetgayman yelib yugurib
Hammaga vaqtim bor onamdan boshqa❤️

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 15:53


Етти кулча. (Бўлган воқеа)



Одил аёли оғир хасталикдан вафот қилгач фарзанди йўқ тул аёлга уйланди.
Эрта ишга чиқиб кетади, кеч қайтади. 6 ёшли ўғли Умар ва 4 ёшли қизи Нигина "она" си билан уйда қолишади. Одил ишдан қайтганда болалари ухлаб қолган бўлишади. Эрта тонгдан болалари уйғонмасдан яна ишга отланади. Аёли болаларига меҳрибон, самимий деб ўйлайди. Унга ишонади...
Бир куни кечаси Нигина ўксиб йиғлаб, уни уйғотиб юборди. Одил югуриб қизининг ёнига чиқди. Қизи қўғирчоғини маҳкам қучоқлаганча алам билан йиғларди. Хотини Нигинани ёмон туш кўриб, чўчиб кетганга йўйди. Нигина ўша кеч отасининг бағрида ухлаб қолди.
Кунлар ўтди...
Бошининг қаттиқ оғриғидан ишдан жавоб олиб уйга эрта қайтган Одил эшигининг тагига келиб таққа тўхтади.
Болаларининг йиғиси оламни тутган, аёли бор овози билан бақириб уларни урар эди. Уйга бостириб кирганда кўрдики ўгай сочиқни учини тугиб, ўша тугун билан болаларини саваламоқда эди.
Одил ажрашди.
Лекин жуда кеч. Нигина дудуқ бўлиб қолганди

🌺 Hikoya haqida fikrlaringizni kutub qolaman...👆👆👆

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 11:44


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 11:43


Sizni juda yaxshi ko'raman....

𝐃𝐚𝐝𝐚𝐣𝐨𝐧𝐢𝐦❤️🫠🫶

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 10:55


Live stream finished (10 minutes)

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 10:45


Live stream started

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 10:45


👍🫶🫶🫶🫶🍃🍃🍃

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 10:44


👍👍👍

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 10:43


Группаларга юбориб қўямиз.😁


Яқинларизга хам Улашинг


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 09:22


Ҳаётимнинг ҳар бир дақиқасида борсан, бахт!🥰
Бахт номли одамлар бор бўлинг, Яхшиям борсиз😍❤️

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 09:21


Дуогўйим Онам борлиги учун...

Андуҳлар бош эгиб турар пойимда,
Тошиқиб омадлар оқар сойимда,
Бахтлар кутиб турар борган жойимда,
Дуогўйим Онам борлиги учун...

Бошимга келмайди ғамнинг тошлари,
Юзларим ювмайди алам ёшлари,
Беҳуда кетмайди сабрим дошлари,
Дуогўйим Онам борлиги учун...

Қай ишга қўл урсам кетар юришиб,
Одамлар мақтарлар четда туришиб,
Юрмайман дард билан асло уришиб,
Дуогўйим Онам борлиги учун...

Ҳаётга айтаман қўрқмай сўзимни,
Қувончлар эгаллаб олган кўзимни,
Энг бахтли санайман дўстлар ўзимни,
Дуогўйим Онам борлиги учун...

Ўзга мехрларга кўнглим эмас зор,
Ҳеч қачон келмаган дунёлари тор,
Ҳаловатлар билан ошнолигим бор,
Дуогўйим Онам борлиги учун...

Уйимдан келади жаннат ифори,
Қалбим совутолмас қишларнинг қори,
Юракнинг ҳеч кимга тушмайди зори,
Дуогўйим Онам борлиги учун...

Бу нодон нафсимдан юзим буриб ман,
Бугун хизматига тайёр турибман,
Аллоҳга шукурлар айтиб юрибман,
Дуогўйим Онам борлиги учун...

Андуҳлар бош эгиб турар пойимда,
Тошиқиб омадлар оқар сойимда,
Бахтлар кутиб турар борган жойимда,
Дуогўйим Онам борлиги учун...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...


Яқинларизга хам Улашинг

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 09:20


Онам мани, жон Онам... ❤️

Яқинларизга хам Улашинг


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 09:09


- Сабрина бошимни оғритма бу мавзуга бошқа қайтмаймиз. Вооой худойим ҳозир бошим ёрилиб кетади дорим қаерда эдия.



Барно опа хоансига кириб кетди. Сабрина эса ўтирган жойидан ҳам қимирлашга ўзида куч тополмай қолди. Амалиётдан қайтган Зебо Сабринани абгор ҳолатини ёнига борди.

- Сабрина тинчликми бу нима аҳвол йиғладизми?


- Келинойи мен тамом бўлдим.

Сабрина Зебони қичиб йиғлаб юборди.

- Ойим нега бунақалар. Пул бойлик кўзларини кўр қилиб қўйган. Севган инсонимга турмушга чиқишга рози эмаслар.


- Балки фикрлари ўзгариб қолар. Рози бўладилар зерикманг. Қолаверса адажон анча ўйлаб иш қиладилар. Мен акангиз билан гапалшиб кўраман адажонга айтадилар йиғламанг.


- Келинойи бирам яхшисиз. Рахмат сизга.

Умид ишдан қайтгандан сўнг Зебо бугунги воқеаларни ҳаммасини айтиб берди.


- Ойим аввал бунақа эмасдилар борига қаноат қилинглар дея кўп мол дунёга эътибор беравермасдилар. Ўша лаънати “ Гап“ га қатнашишни бошлан буткул ўзгардила. Менга ҳам ўша ердан дугоналари тавсия қилган қизни тиқиштираверганларидан кейин таъмирни бахона қилиб қишлоққа кетганман. Қолгани эса ўзингга маълум.


- Нега ўша вақт уйлана қолмадингиз?


- Турган битгани бўёқ бўлган қизни ёқтиролмадим. Қолаверса яхшиллика бўлган бўлмаса сени топармидим.


- Ҳалиям боргансиз бизни коллежга бўлмаса битта хато деб мендан воз кечадиган Зафарга турмушга чиққан бўлармидим.
Зебо оғир хўрсиниб қўйди.


- Зебо доим сўрайман дейман лекин кўнглингга тегадими деб сўрамасдим ( аслида жавобинг мени хафа қилади деб сўрмасдим) Зафарни ўзинг ёқтирганмисан ёки бувингни деб рози бўлганмисан?


- Қанақа ёқтириш Умид ака. У мендан олдин Зарина дегани билан севишиб юрган экан. Дарвоқе ўша Зарина сизни ҳам севгилиз бўлганку.


- Ўзимни рашкчи хотинимдан. Ўша куни сени Зафар билан кўриб атайин у билан юргандим қани аламим босиладими деб.

- Тушунмадим. Сиз бу гапиз билан сени аввал ҳам яхши кўрганман демоқчимисиз?


- Наҳот сезмаган бўлсанг. Лекин тақдир сени менга атаган экан. Хўўўш давом эт.


- Мен коллежга бора бошлагач Зафар менга эътибор бера бошлаган буни қасдига Зарина мени ўғриликда айблаганди. Бу воқеа эса сиз келишиздан олдин бўлган.

Рахматли бувим, бувижоним ўшанда ҳам мени номимни оқлаб бергандилар.
Мен бир нарсани ўйладим ўша кун қолиб кетганимизда атайин машинани ботиб қолишини режа қиламагансиз а?


- Биласанми Зебо мен шунақа ўйламаслигинг учун сенга аввал ҳам сени севганимни айтмаганман.



- Майли ўтиб кетди у кунлар. Асосийси биз бир биримизни топдик. Шундан хурсандман.

- Зебо сендан ҳам шунақа гаплар чиқадигам кун бор эканда.


- Эеэ уялтирманг яна гапирмай юраман кўрасиз кейин.

*


Барно опа барибир сўзидан қайтмади. Эндликда Сабринани Жавоҳир билан учрашишга ундар йўқ дегудек бўлса таҳдидга ўтарди.


- Сабрина мени онам десанг Жавоҳир билан кўришиб келасан.


- Йўқ ойи мен барибир унга турмушга чиқмайман.


- Соат 10 да Дилкаш кафесида сени кутяпти. Мен гапни тамом қилдим. Агар онам десанг чиқасан тамом вассалом.


Иложсиз қолган Сабрина учрашувга йўл олди. Йўл бўйи ўйлаб кетди энди Бўронга нима дейди. Охиригача курашаман деган. Энди ким деган одам бўлди.

Кафега киргач ўзига айтилгандай кийимда чеккароқдаги столни банд қилган йигитни ёнига бориб салом берди. Йигитга қараб ҳафсаласи пир бўлди. Жуда ҳам озғин кўриниши ҳам унчалик ҳавас қилгули эмас лекин устида қиммат бренддаги кийим ва соат уни бойвачча эканини билдириб турарди.

- Келинг Сабринахон. Уйдагилар яхшими? Ўқишингиз яхшими? Ўтиринг.

- Яхшиман рахмат. Мен асосий мақсадга ўта қолай. Ойизга бориб менга қиз ёқмади. Унга уйланмайман деб айтасиз.


- Сен ҳалитдан менга буйруқ бера бошладингми.
Жавоҳирнинг жахли чиқиб кетди.

- Менга деса йигитинг бўлган тақдирда ҳам сендай ҳурлиқони бир кун бўлса ҳам хотин қилардим.

Давоми бор.

#сунмасумид

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 09:09


Бўрон ичидагиларни айтиб олганидан хурсанд ҳолда ишхоансига йўл олди. Уч кун Сабринага на телефон қилди на хабар ёзди. Кўришгаку умуман келмади. Сабрина қийин танловда қолганди. Ўзни рўмолда ҳаёл қилиб буни қабул қилолмас шунда чиройли сочларини яшириб юриш унга эриш туйилаётганди.

Уч кун ўзи билан ўзи курашиб эн тўғри қарорни қабул қилди. У Бўронсиз энди яшай олмас экан. Унингсиз ўтган уч кун ҳаммасини остин устун қилиб юборди. Майли қандай шарти бўлса ҳам Бўрон ёнида бўлса бўлгани. Рўмолда юриш нима бўлибди ҳатто паранжида ҳам юрарди айтганида. Суюклиси кўрса бўлди бошқанинг қиё боққани эни унга заррача қизиқ эмас. Аллоҳ таоло ҳам бежиз Бўронни унга йўлиқтирмагандир. Бўрон унинг гуноҳларга тўла ҳаётини ўзгартириш учун йўлиққандир.

🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Тасодифлар йўқ бу дунёда,
Учрашмадик иккимиз бекор.
Аллоҳимнинг режаларида,
Биз англамас буюк ҳикмат бор!

Сен қайдаю, мен қайда эдик,
Гўё Қуёш, гўё Ой, айро.
Буни Худо истамаганда,
Бўлармидинг қаршимда пайдо!

Дуч келмайди дарёга дарё,
Қушлар сира кетмас тўқнашиб.
Борлигимни билгандек гўё,
Келармидинг давонлар ошиб!

Чарчагандим йўлларинг кутиб,
Мухаббатнинг кўзлари ожиз.
Мана энди бир лаҳза ўтиб,
Гўё эски танишлардекмиз!

Сен қисматга ишонасанми,
Кўрганмисан мени қайдадир!
Билсанг буни мўжиза эмас,
Тақдир дерлар, азизим, тақдир!

Малика Тавфиқ
🌴🌴🌴🌴🌴


Сабрина тўртинчи куни Бўронга қўнғироқ қилди.


- Ало Ассалому алайкум.

- Ваалайкум салом. Яхшимисан Сабрина?


- Йўқ яхши эмасман сира ҳам.


- Тинчликми нима бўлди?


- Сиздан хафаман фақат ўзингини ўйлайсиз.

- Одамни юрагини қисмай бирор нима десангчи? Нима қилибман мен?


- Ҳолимдан хабар олмайсиз? Шуми энди севгиз?


- Эсингизда бўлса мен сизга таналш ҳуқуқини бердим. Ҳалиям жавобизни кутяпман хоним.


- Мен... Мен розиман. Ўткинчи нарсаларни деб сиздан воз кеча олмас эканман. Шу уч кун ичида адойи тамом бўлдим. Ҳар не бўлган тақдирда ҳам охиригача курашаман.


- Хурсандман. Ишон бу сўзларингга ҳеч қачон афсус чекмайсан.


- Хайрли ишни кечиктириб бўлмаганидек уйимдагиларга хабар берсам ҳам бўлар. Онамлар совчиликка келаверишсинми?


- Воой бироз шошманг ойимга билдириб қўяй.


- Уйингдагилар қарши бўлишсачи?


- Мени доим қўллаб қувватлашган. Менимча қаршилик қилмайдилар.

- Унда ҳалироқ гаплашамиз ишларим бор.

- Майли чарчаманг хайр.



Сабрина ойисини гапдан қайтишини кутиб ичига сиғмай кетарди. Барно опа кириб келганида қизи бориб қаттиқ қучоқлаб ўпиб олди. Хурсандлиги юз кўзидан сезилиб турарди.

- Ҳа қизизм тинчлими нимадан бунча хурсандсан?

- Ойи уйимизга Бўрон совчиларини жўнатяпти.

- Ким у Бўрон?

- Ҳалиги Бўрон... Мени унда кўнглим бор.


- Қани бу ерга ўтирчи.
Барно опа қизи билан диванга ўтириб олишди.

- Энди бир бошидан гапириб бер.

Сабрина Бўрон билан қандай танишганию, қаердан, ким бўлиб ишлайди ҳаммасини айтиб берди.


- Ҳеч қачон эшитяпсанми ҳеч қачон. Бу мавзу шу ерда ёпилади.

- Нега ойи?


- Мени оддий устага берадиган қизим йўқ. Яна яқинроқ бўлса ҳам майли эди. Қаршидан экан. Мен сени бировларни чўрилигини қилиб юришинг учун туққаним йўқ. Фахруз бўлмаса ана дугонам Зайнаб бугун оғиз солди. Ўғли каттакон бизнесмен қатор қатор дўконлари бор. Қўлида пул ўйнайди. Сени маликалардай ясантириб олиб юради. Бир ками қачон машина келади тузатиб пулини оламан деганича кутасанми бирор нимага зарурат туғилса. Мен ўлсам ҳам рози бўлмайман. Дадангни ҳам ўзим кўндираман Зайнабни ўғли Жавоҳирга беришга.


- Ойи мен Бўрондан бошқасига тегмайман.


- Ана онага айтадиган гапини қаранг буни. Шуми сенга берган тарбиям. Мен кимга десам ўшанга тегасан. Сени жуда талтайтириб юбордим. Ўзи етади акангни битта бетайинни топиб олгани. Камига бепушт ҳам бўлса керак у тавия. Энди сени ҳам қаёқдаги қаланғи қасанғига тегиб кетишингга жим қараб турмайман.


- Ойи илтимос бу фикриздан қайтинг мени бахтимни кўнглимни ўйламайсизми?


- Мен сени ўйлаганим учун айтяпман. Балки ўша Бўронинг сени бойвачча эканингни билиб бошингни айлантириб олгандир?

- У унақа йигитлардан эмас . Бир марта Бўрон билан гаплашин кўринг. Жон ойижон.

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 09:09


Зебо хонасини эшиги олдида бир пас тургач ўзини эпақага келтириб хонага кирди.


- Тинчликми Зебо? Ойим нима дерканлар?


- Ҳа тинчлик чарчамадизми бугун нималар қилдингиз деб сўрадилар. Мен душга кириб чиқай сиз ухлайверинг.

Зебога эрига қарамай шу сўзларни айтдида шкафдан керакли нарсаларни олиб ювиниш хонасига кириб кетди. Анча вақт совуқроқ сув остида ўтирди.

- Эй Аллоҳим нега менга доим дард берасан. Мени туғилганимни ўзи хато бўлган. Тўйдим ҳамма ҳаммасидан тўйдим. Яшашга кучим қолмади. Мени бу дунёда ушлаб тургувчи ҳеч бир илинж қолмади. Ўзинг куч бер. Яна қандай синовларинг бор. Қайнонамга ҳам инсоф бер.


Зебо душдан чиққанида эри ухлаб қолган эди.
У ҳам аста ётоққа чиқиб ухлади. Эртаси куни ҳам қайнонасининг қовоғи очилмай юрди. Келини билан тузук қуруқ гаплашмади ҳам.



Сабрина дадасига тортган мулоҳазали қиз эди. Ойиси Фахрузга тегишинг керак деса ҳам буни парвосига ҳам келтирмади. Ўқишга бориб келишида уни ортидан бўйлари узун келишган Бўрон исмли йигит кузатиб юрарди. Бўрон автомашина созловчи уста эди. Асли Қаршилик бўлган бу йигит ўқишга кираман деб келиб киролмаганидан кейин оиласини олдига ўқишдан йиқилдим деб кириб боришни ор билди ва ёшлигидан қизиққан касби машина созловчи устага шогирд тушганди. Кейинчалик ҳам шу соҳага қизиқиб кетиб ўқишга топширишни ҳаёлига ҳам кетирмади.

Сабрина машинаси бузилган вақти таъмирлатишга борганида Бўрон кўриб ёқтириб қолган. Ўшандан бери қизни кузатиб юрийди. Сабринанинг ҳам йигитга нисбатан кўнглида илиқ ҳислар мавжуд. Аммо онасининг Фахрузга тегишинг керак деган гаплари юрагига наштардай ботарди.


Сабрина онасининг гапларидан зерикиб неча ойлардан бери розилигини ололмаётган Бўроннинг севгисини қабул қилди. Эндиликда Бўрон қизнинг ўқишдан чиқишини кутар икковлашиб кўнгиличар жойларда вақт ўтказишар эди. Бўрон бирор марта бўлсинки Сабринага ёмон кўз билан қарамаган қўлини ушлашдан ҳам ўзини тийиб юрарди. Сабрина замонавий қиз кийиниши ҳам очиқ сочиқ, калта юпка йиртиқ шимлар шунақа кийимлар кийиб юрарди. Бўроннинг қатъий талаби остида эндиликда кийиниши ҳам ўзгарган узун ёпиқроқ кийимлар киярди. Бунга эса ҳиёбонда сухбатлашиб туришганидаги сўзлар сабаб бўлганди.

- Сабрина эркак киши ҳеч қачон аёлини кўчада реклама қилиб қўймайди. Мени рашким жудаям кучли сенга бирор киши қарашини хоҳламиман. Мана шу чиройли кўзларингга мендан бошқаси термулса кўзини ўйиб олгим келади. Сен калта култа кийимларинг билан эркакларни эътиборини тортасан улар эса сенга қараганида ҳаёлида ёмон ўйлар пайдо бўлади. Жим гапимни бўлма.

Бўрон энди гапиришга оғиз жуфтлаган қизни тўхтатди.

- Ҳеч бир эркак йўқки ўшанақа кийимдагиларга қараганда ёмон ўй келмайдиган. Бор баъзилар Аллоҳни таниганлар улар назарларини гуноҳдан тийиш учун ҳам қарашмайди. Сен менга ёқсанг бўлди. Бунақа кийинишни йиғиштир. Агар заррача ҳурматим бўлса қайта киймассан деган умиддаман. Мени оилам диндорлардан. Бобом ва бувим ҳожилар. Бизни аёллар рўмолларда юришади. Номаҳрамларга аврат жойларини кўрсатишмайди. Сенга уйланганимдан кейин мен ҳам сени ўраб қўйишим мумкин шунга ҳозирдан тайёрлаб борай дейман.


- Бўрон наҳотки ёшлик чоғимда ўйнаб кулиб юролмай кампирларга ўхшаб рўмол ўраб юрсам.

- Мен нима дедиму сен нима деяпсан. Аслида аёл кишини юзи ва икки кафти дан бошқа ҳамма ери аврат ҳисобланади уларни номаҳрамлар кўришини гуноҳ. Ҳалиям мен сенга енгиллик бериб ҳозирдан рўмол ўратмаяпманку.


- Ҳммм.

Сабринанинг чимрилган қошларига қараб Бўрон гапи қизга ёқмаганини тсуҳунди.

- Сабрина биламан сен ҳозирги муҳитда катта бўлгансан қабул қилишинг қийин хоҳласанг сенга вақт бераман. Агар мени танласанг сўзларимга кўнишингга тўғри келади. Йўқ мен ҳали ўйнаб куламан десанг ишон йигитлик сўзим сени қайта безовта қилмайман. Мен сени кўз кўз қилиб олиб юролмайман. Мени яхши тушундинг деб ўйлайман. Бир ҳафтадан сўнг жавобингни айтарсан унгача эса соғ бўл.

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Jan, 09:09


Розия опани туғилган куни ўтказиладиган бўлди. Умидга қўнғироқ қилиб Зебони ўзига ёрдам беришига тўғрироғи дастурхонни назорат қилиб туришга ёрдамлашиш учун чақирди. Зебо ишидан чиқиб тўғри Розия опаларникига бориши керак эди. Ўша вақтда Шухрат ака ҳам операцияни якунлаб уйига қайтаётганди.

- Самадова иии уз келин уйизга кетяпсизми?


- Сизларникига кетяпман Шухрат Ғайратович. Розия ҳолам чақирдилар.

- Қизим ишдан ташқаридамизку бемалол амаки деявер. Ҳозир оғлимни чақиртирдим келиб қолади. Бирга кетамиз. Ўзимни машинамни таъмирлашга бергандим.

- Хўп амаки.


- Ана Фахруз ҳам келиб қолди.


Шухрат ака ҳайдовчини ёнига, Зебо эса орқа ўриндиққа ўтирди. Саломлашишгач Шухрат ака гап бошлади:

- Бу менинг яккаю ёлғиз оғлим Фахрузбек бўлади. Бу эса Умид акангни хотини Зебо.


- Танишганимдан хурсандман. Жилмайиб қўйди Зебо.


- Мен ҳам. Айбга буюрмангу сиз кўпроқ мактаб ўқувчисига ўхшар экансиз.

- Йўғеэ анча каттаман.

- Сизни қаердадир кўрганман кўзимга жуда иссиқ кўринаяпсиз.

- Тоғ топ билан учрашмайди лекин одам одам билан учрашади дейишадику йўлда кўргандирсизде.

Шу бўйи уйгача жим кетишди.


Фахруз Зебога ҳар қараганида ўзидан ўзи ғалати бўлиб кетарди.

- Ойи биз келдик.


- Ўғлим яхши келдизлами. Бор энди қозон бошига қара биласан овқатга инжиқроқман. Ҳаммаси чиройли чиқиши керак.

- Хўп ойи айтагниздай бўлади.


- Ассалому алейкум Розия ҳола. Туғилган куниз билан табриклайман.


- Ваалайкум салом. Келинг қизим.

Улар сўрашиб бўлгач меҳмонларни кутиб олиш учун тайёрлана бошлашди. Ҳар замон нималарнидир баҳона қилиб Фахруз келиб Зебога ҳазил қилиб кетарди. Бу кўп бора такрорлангач Розия опа ўғлини ортидан чиқиб четга тортиб гап бошлади.

- Ўғлим тинчликми? Сен бола нималар қиляпсан ахир у бировни хотини яна бегона эмас Умид акангни аёли бўлади.

- Ойи дарров ёмон ҳаёлга борасиз а? Мен уни синглимдек кўрдик кўнглимда зарра бўлса ғаразлик йўқ. У жуда таниш туйилаяпти менга.


- Истараси иссиқ шунинг учун бўлса керак. Мен ҳам уни ўзимга жуда яқин олдим шунинг учун ҳам чақиртирдим.


- Майли ойи бошқалар нотўғри тушунмасин бошқа ҳазил қилмайман унга.

- Ўзинг тушунган йигитсанда, тағин Барно кўриб шунга ҳам бахона топмасин дейманда.


Туғилган кун жуда ажойиб ўтди. Зебо оиласидагилар ҳам ҳаммалари келишди. Сабринани Фахрузга кўрсатиб гаплашиб кўрарсан деб ойиси гап очди.

- Сабринани яхши танийсан гаплашиб кўр агар маъқул бўлса совчиликка борардим.


- Ойи тўғри қиз чиройли, ақллига ҳам ўхшайди лекин онасини кўриб қизини ол дейишган бу ҳам бориб бориб онасидай ҳеч кимни назарга илмайдиган бўлиб қолсачи?

- Ўғлим бу ҳам бир таклифда яна ўзинг биласан.



Барно опани мақсади ҳам ўзи шу эди. Сабринани ҳам атайин олиб борди. Обрўли оила яккаю ягона меросхўр тайинли иши бор. Агар Фахруз ёқтириб қолса ҳеч иккиланмай қизини унга узатади.

“”“”“”“
Инсонга берилган нарсаларнинг энг яхшиси чиройли хулқ, энг ёмони эса,
чиройли суратдаги ёмон қалбдир.
“”“””“”



Туғилган кундан қайтгач қайнонаси Зебога сиз қолинг гапим бор деди. Зебони яна юраги орқага тортди, нима гапи бор экан дея.
Иккиови ёлғиз қолгач:

- Нега мендан бир оғиз сўрамай Розияникига кетдингиз?

- Умид акам бор Розия ҳолам чқираяптилар деганларига боргандим.


- Менга айтишинг керак эди. Мен Сабринани жўнатмоқчи эдим сен сабаб кўпгина режаларим барбод бўлди. Сабрина борганида Фахруз билан яхшироқ танишган гаплашишга кўпмвақти бўларди.

- Ойижон Умид акам бор деб турсала қандай қилиб бормай.

- Мана бунда қилиб.

Барно опа қахрга миниб келинини итариб юборди. Зебони боши деворга қаттиқ урилди.

- Эшитиб қўй етимвачча агар мендан сўроқсиз яна бирор жойга кетадиган бўлсанг кунингни кўрсатаман. Ўғлимга онаси ўпмаганини олиб бериш қўлимдан келади. Қани кўрамиз ўшанда додингни кимга айтасан.

Барно опа хонасига киргач Зебо бошини ушлай ушлай ўз хонаси томон йўл олди.


Давоми бор.

#сунмасумид

Сўнмас умид:

9-қисм
​Лекин... ҳаёт давом этади, гарчи сиз ҳозир мағлубият аламини тортиб ётган бўлсангиз ҳам. Олам эртага тонгда уйғониб, ҳеч нарса бўлмагандай ўз ишида давом этади.

©Жим Рон

ONAMNI_SOG'INDIM

28 Dec, 00:41


🍃🌸🍃
Ўз ўзидан келмас экан бахт,
Йўлларга мудом қаратди.
Мен кулишни билардим фақат
Йиғламоқни хаёт ўргатди…

Кимлар ортдан қилди ғийбатим,
Мен уларга парво қилмадим.
Кимдир менга ўлим тиласа,
Унга узоқ умр тиладим!

ONAMNI_SOG'INDIM

28 Dec, 00:07


Ассалому алейкум!!!
Биласизми, Сизнинг ихтиёрингизда нима бор?
-Сизнинг ихтиёрингизда,
бугунги кун...
бахтли бўлиш...
табассум қилиш...
умид қилиш...
орзули бўлиш...
меҳр тарқатиш...
муҳаббат изҳор қилиш...
ўз куйингизни яратиш...
ва энг асосийси дам олиш сизнинг ихтиёрингиздир!😊🥰
Қалбнинг шундай кечинмалари борки, ақлнинг идроки етмайди..☺️
Қалбингиз гуллари доим ифор таратишдан чарчамасин азизим хайрли тонг!!

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 15:50


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 15:44


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 15:40


💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦

🎙🎙 Sayyorahon Rahmatillo qizi

Chidayman dard baģrim tirnasa ,
Dòst bilganim qadrim bilmasa ,
Dunyolarga siģmay ketaman ,
Sabrim yetmas...Onam yiģlasa...

Dardrlaring olay bolam deydi ,
Jonim parchasi tolam deydi ,
Kòkka yetsin bu nolam deydi ,
Sabrim yetmas...Onam yìģlasa...

Tashvishimmi sochidagi oq ,
Qalbiga yillar soldimi qiynoq ,
Isyon qilar kòksimda firoq ,
Sabrim yetmas...Onam yiģlasa..

Òģil bòlib ne qildim ahir ,
Javob sòrar savollar oģir ,
Qismat nechun shuncha toshbaģir ,
Sabrim yetmas....Onam yiģlasa..

...Der Baxtiyor yuragimmi tosh ,
Qay sinoatga nishon bu bosh ,
Kòrmay deyman kòzlarida yosh ,
Sabrim yetmas...Onam yiģlasa..



Baxtiyor...Mirzo..

" Dòrmon ijodkorlar klubi " a'zosi....

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 15:37


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 15:33


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 15:29


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 13:13


Соғлом онадан соғлом фарзанд туғилади.  Сен хавотир олма қанча бўлса шунча кутамиз.


- Лекин ойижон гапиряптиларда туғмас деб

-Мени бил қолган гапларга эътибор бермасликка ҳаракат қил.



Садри ака ва Барно опа санаториядан қайтган кунлари уларни байрамдай кутиб олишди. Эндиликда Зебо ҳам ўқишига бора бошлаган уйдаги ишларни эса хизматчи қиларди.

- Ойи Зебо қанисизлар?

-Ҳа Умид тинчлими болам?

- Лаббай Умид ака.


- Бугун уйимизга устозим ва аёлларини меҳмонга таклиф қилдим. Келин билан таништирарсан тўйдан бери бораман деб ҳеч вақт орттиролмай турган дедилар.

- Майли яхши бўпти ўзи Розияхон билан ҳам анчадан бери ҳамсухбат бўлмадикда. Баъмани аёл. Лекин сабрига қойил қолганман.


- Ҳа ойижон улардан ўрнак олса арзийди. Устозим доимо оқкўнгиллик билан мени қўллаб келганлар улардан бутун умр миннатдор бўлиб яшасам керак.

- Неччида келадилар?

-Кечки саккизларда. Ҳаммасини тахт қилиб қўйинглар.

- Хўп бўлади Умид ака.



Хизматчилар бўлсада Зебони ўзи ҳам пишириқлар пиширди.

Меҳмонлар келиб ҳамма овқатланиб суҳбатлашишни бошлашди.

- Умиджон келин бирам ажойиб эканки менга ёқиб қолди уни ҳатти ҳаракатларини кўриб ўзимни ёшлигимни кўргандай бўлдим. Бирорта синглиси ёкми менам келин килсам?

- Келиним сизга ёққанидан хурсандман Розия. Лекин келинимни хатто ота оналари ёк опа сингил у ёкда турсин.

- Шундай келинни ёқтирмай бўладими? Жон деб келин килардим олдинрок корганимизда. Лекин Умид хам озимни боламдай сен учун хурсандман.
Розия опа Барно опани гапига э'тиборам бермади.

- Тўғри айтдинг онаси келинимизам сенга ўхшаб мехмон бор вақтида овқатланмай ўтирар экан. Суҳбатни эшитиб ўтирган Шухрат ака гапга қўшилди.
Олинг еб утиринг келин бизам бегона эмас тортинманг.

- Ха кизим катта катта енг Шухрат Гайратович тогри айтяптилар. Садри ака шундай дея келинига  кабобни узатди.

Келган мехмонлар Барно опани келини писанд қилмаслигини ёқтирмай гапиришини ҳам эътибордан четда қолдирмади.


- Энди бирор кун оилавий бизникига ҳам боринглар меҳмон бўлиб. Келинимиз тайёрлаган салатлари бирам оғзимга ёқди борсала малол келмаса тайёрлаб берарсиз.


- Хўп бўлади Розия ҳола. Яна келиб туринглар.

Мехмонлар кетишгач Барнохон доимги иши чақиб олишни бошлади.

- Ўзиям ўлиб турган эканизми ҳадеб мехмонлага ўзизни кўрсатдингиз.

Давоми бор.

сунмасумид

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 13:13


- Вой ана энди мени ёлғончига чиқаряпти хотининг. Ҳали келганига уч ой бўлмай туриб мени ёлғончига чиқардия.

- Зебо тезда ойимдан кечирим сўра иккинчи бунақа қилганингни кўрмай.

- Ахир мен..

- Бўл дедим кечирим сўра.
Умид бақириб юборди.
Зебо чўчиб тушиб:
-Кечиринг ойижон бошқа қайтарилмайди.
- Бўпти кўзизга қаранг бундан буёғига келинпошша.

Барно опа хонасига чиқиб кетди.


Кунда кун ора Зебони ёмонлаб Умид билан уруштириб қўядиган бўлди. Келин бўлганига олти ой бўлганида эса ҳали бўйида бўлмаётганини юзига сола бошлади.

-Ўзи буни бетайинлиги камдек туғмас бўлса ҳам керак.

-Ойи намунча шунга ёпишволдиз? Акам уни яхши кўради қаранг у билан қанчалар бахтли.

- Сенам ақл ўргат менга энди.

- Бўлди қилсангизчи шундоғам қийналган яна сиз ҳам аоб беряпсиз.

- Рахминг келса бор ана ишларига ёрдамлаш уйда ўтиравергунча.

-Биласизу уй ишларини билмайман кейин бирор хато қилсам ҳам келинойим сиздан балога қолади.


-Эеэ менга ақл ўргатма қандай муомала қилишни ўзим яхши биламан.



Зебони овқат пишираётган вақтида иккинчи қаватнинг ҳаммомини тозалашни буюриб яна бошқа ишларга оввора қилгани учун овқат озгина тагига олди. Зебо бошига ёғилажак маломат тошларини ўйлаб юраги орқага тортиб кетди.

Билганидек ошхонага кирган Барно опа куйинди ҳидини сезди ва Зебога захрини сочди.


- Битта ишни эплаб қилолмайсиз. Овқат қилаётганда ҳеч қаерга қимирламанг деб сизга неча марта айтдим. Мана аҳвол эркаклар келса овқат йўқ энди.

- Кечиринг ойижон ўзингиз ҳаммомни тозалатиб гулларни арттирмаганизда овқатим куймасди.

- Ҳали мени айбдор қиляпсизми? Агар ўшанда келиб хабар олиб кетсайиз шунақа бўлмасди.


Ҳамма гапни эшик ортида эшитган Садри ака  гапга аралашди.


- Нималар бўляпти бу ерда?


-Вой адажониси келдизми? Қаердан қуёш чиқди вақтли келибсиз?

-Сенга неча марта айтдим келинга тўғри муомала қил деб қулоғингга кирмаптими дейман.

- Овқатни бироз тагига олганига озгина этибор бермапсизда деб турудим бошқа ҳеч гап бўлмадику.


- Ҳаммасини эшитдим. Бугундан бошлаб Зебо уй ишларини қилмайди. Ўқишини тиклаб, кўчиртириб  бераман ўқишига боради. Уйга эса олдин қандай хизматчилани бўшатган бўлсанг ўшандай топасан ёки ҳамма ишни ўзинг қил. Гапимни қайта айтиб юрмай оқибати ёмон бўлади буни биласан.

- Адажон ўзим қилавераман ишларни. Ҳизматчини кераги йўқ.


- Бор қизим бор. Мен қароримни ўзгартирмайман. Энди хонангга бор эринг ҳали замон келиб қолади. Мен бўлса бирор нима буюртма қилиб тураман.



Барно опа эрини гапларидан ўзини қўярга жой тополмай қолди.
-Ҳали кўрсатаман бу етимчага. Эрим ҳам буни деб менга қарши чиқдия.



Умид кириб келганда Зебони жуда хурсанд ҳолда кўриб ажабланди.
- Ҳа миттивой тилла топдингми?

- Йўқ унданам зўр. Адажон ўқишимни тиклаб бермоқчилар.

- Мендан сўрадизми? Ўқийман деб?

-Умид ака вооой узр домлажон рози бўлақолинг.


- Ҳазиллашдим биласанку сени ҳам ўқимишли бўлишингни хоҳлайман. Ойимга қарши чиқолмай тургандим хотинига сотилган демасинла деб.

- Ана энди мени ўқишга олиб бориб олиб келасиз.


- Бўпти хоним бир оғиз сўзиз қани овқатга кетдик унда.


Садри ака бир ойлик таътилга чиққан эди. Ишлаб чиқариш фирмасига эса ёрдамчисини вақтинча бошлиқ қилиб тайинлаб келди.


-Бугун ҳамма йиғилган экан янгиликни айтай мен Барнохон билан ўн беш кунга санаторийга кетаман. Бу вақтда эса бизсиз мазза қилиб яшайсизлар деган умиддаман.

- Адажон сизларсиз ҳечам мазза эмасда.

- Сабрина билан менсиз маза эмас лекин ойинг бўлмаса бу уй нақд жаннат бўлиб қолади.
Дастурхон атрофида ўтирганлар кулиб юборишди. Барнони зардаси қайнаб эрига ёмон қараш қилиб қўйди.

- Ҳазил хотин ҳазил.


Қайнона қайнотаси дам олишга кетгач ростдан ҳам Зебо учун байрам бошланди. Қайнсинглиси билан ораси яхши худди дугонадек. Умид акасини эса севиб қолаётганди.

- Умид ака балки докторга борармиз 8 ойдан бери ҳомиладор бўлолмаёпман.


- Жоним сабр қил ахир сен жуда ёшсан. Ҳомиладорликка тайёр эмассан. Менга қолса икки йиллардан кейин болалик бўлсак ҳам майли. Сени соғлигинг керак менга. Мени ҳам фарзандли бўлгим келади лекин биринчи ўринда сен. Ҳали энди 19 ёшга кирасан қийналиб қоласан нимжонсан жуда.

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 13:12


Барно қанча қаршилик қилди барибир бўлмади. Икки ойни ичида тўйни ҳам қиладиган бўлишди.
Тўйни тезлатишни сабабларидан бири Зебо кўчага чиқди дегунча йигитлар уни куракда турмайдиган сўзлар билан сийлаб беҳаё таклифлар бера бошлашган эди.
Умидни отаси Садри акани чақиртириб Зубайда буви алоҳида гаплашиб олди.


-Садри гап сўзларидан хотининг норози экани билиниб турибди лекин эшитиб қўй у уйда бош сан бўласан хотинингга неварамни хўрлатиб қўймассан. Ҳар ҳолда боққан неварам бўлади унга тикан кирса мени юрагим оғрийди. Уни сизларга топширяпманми энди ҳимоя қилиш ҳам сендан.

Кунлар кетидан кун ўтиб Зебонинг ҳам тўйи бўлиб ўтди. Тўйдан кейин Барнохоннинг нағмалари чиқа бошлади.

-Ўғлимга уйланишга мажбурлаб тегиб олдими, шундай қиламанки бу зоти паст ўзи илтимос қилиб ажралишни таклиф қилади. Барно опа келинини азоб бериш йўлларини излай бошлади.

-Зебо ҳой Зебооо нима бало қулоғиз том битганми?


-Лаббай ойижон. Ошхонада пишириқ пишираяпгандим овозизни эшитмапман.


- Менга телефонизни келтириб беринг энди уни сизга кераги йўқ.
Зебо бу гапдан бироз кўнгли чўккан бўлсада билдирмай телефонини келтириб берди.
Умидни оиласида 3 фарзанд эдилар. Акаси Мурод алоҳида уйга кўчиб чиқишган иккита ширинтой қизалоғи бор эди. Синглиси Сабрина Зебо билан тенгдош эди.

-Сабринани хонасини тозалаб кийимларини ювиб қўйинг ўқишдан келиб уриниб юрмасин. Ҳозир ҳаёли фақат дарсда бўлиши керак.


- Хўп бўлади ойижон.


Барно қизи Сабринага Зебо келгач умуман иш қилдирмай қўйди. Ҳаттоки Сабринани кийимларигача Зебога ювдирадиган бўлди.
Умид хонасига дам ухлаш учун кирганда ҳам Зебони алламаҳалгача ишлар буюриб ушлаб ўтирарди. Садри ака доимо ишда бўлгани учун уйдаги муҳитдан хабари йўқ эди.


Давоми бор.


#сунмасумид

Сўнмас умид:

6-қисм
Ҳаёт бир капалак умри қадардир,
На хафа қилишга арзир, нада хафа бўлишга..

Жалолиддин Румий

Ёшлигидан бери етимча деб қанча ҳақоратларга чидаб келган энди бувисини ор номуси учун ҳам чидашга мажбур. Чунки раис буви олдинлари кўп айтарди эрга тегиб кетдими ўша жойда сув келса симириб тош келса кемириб яшаш керак. Аёл киши сабр тоқатли бўлиши керак деб жуда кўп маротаба айтиб бу гапларни Зебога сингдириб бўлган эди.
Зебо ҳам шунга амал қилиб ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади дея чидарди.


-Зебо манга қаранг нега зиналрларни тоза артмадингиз? Ошхонада ҳам чала ишлариз анчагина. Қўлиздан тузукроқ иш келмайди ўзи яна ўғлимга осилиб олиб текканизга ўлайми? Ўша ёқда йигит зотига қир келгандимики мени ўғлимни бошини айлантириб олдиз. Бўлинг намунча иммилладиз чаққонроқ ҳаракат қилсангизчи.

Зебо ўпкаси тўлиб кетсада ҳар кун эшитадиган гаплари бўлгани учунам жимгина ишини қилишда давом этди. Биларди агар бирор нима дегудек бўлса тарбия кўрмаган етимча деган ҳақоратни ҳам ўзига сотиб олади.

- Бу ишларизни бўлиб нарвон қўясизми столларни қўясизми ҳуллас қандиллани ҳам чиннидек қилиб қўйинг. Сиздек келини бор уйни қандилидан ҳам нур ёғилиши керак.

- Хўп ойижон.


Зебо жуда юқорида жойлашган қандилларни қандай ювишга жуда ҳам боши қотди. Ахийри ишдан келиб қолган эрига қандай артишни билмаятганини айтди.

- Уни сен артолмайсан. Махсус одамларни чақираман. Бошқа ишингни қилавер миттивой. 

- Аммо ойижон мендан хафа бўлсаларчи?


- Хафа бўлмайдилар ўзим тушинтириб қўяман.


Умид чақиртирган одамлар келиб қандиллар ва юқори деразаларни арта бошлаганида Барно опа чиқиб қолиб ғазаби қайнади. Ошхонада овқат қилаётган Зебони бориб яхшигина тузлади.

- Мен сизга артиб қўйинг дегандим. Одам чақиринг демадим.

- Артмоқчи эдим Умид акам қўймадилар сен қилолмайсан деб.

- Ундан кўра эрчайизга ўзиз айтганизни тан оларсиз ёлғон гапирмай?

- Рост ойижон мен чақиринг демадим.


- Яна уялмай менга гап қайтарадия. Вой тавбааа. Шунақа келин оламан деб ўғил ўстирганмидим. Ўзинг сабр бер менга.

- Ойи тинчлими нимадир бўлдими?

- Ҳа Умид кел кўрмайсанми хотининг менга гап қайтариб ташлади. Уйга тозаловчи айтибсиз мени ҳам бир оғиз огоҳлантирмапсизда деганимни биламан, сиздан сўраб ўтираманми энди деб бетга чопарлик қиляпти.


-Шу гаплар ростми Зебо?


-Умид ака мен унақа деганим йўқ.

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 13:12


Сўнмас умид:

5-қисм
Сени етимхонага топширмаганимга мени пушаймон қилма. Умидни рақамини айт.


Раис буви Умидга ота онасини чақиртиршини айтди. Умидни отаси Садри ака ва онаси Барно опалар икки кундан сўнг келадиган бўлишди.

Умидничақириб олгач буви сўз бошлади:

-Мени қандай тушунасан бу ўзингга ҳавола лекин набирамни номини оқлаб берасан. Энди унга уйланмасдан бошқа иложинг йўқ. Йиллар давомида мисқоллаб йиққан обрўйимни етимни бошини силайман деб қилган раҳмдиллигим эвазига йўқотмоқчи эмасман. Қандай бахонанг бор бу мени қизиқтирмайди.


- Аммо буви набирангиз рози бўлмайди ҳечам.


- Мени қароримни муҳокама қилмайди у. Икковинг ҳамма ерга овоза бўлиб бўлдинг. Агар сен унга уйланмасанг ўтган кетган тош отади. Уйланган, ажрашган ёши ўтган одамлардан совчи келади. Бўз йигит унга тўғриёна қарамайди энди. Ҳаёти барбод бўлади мендан кейин эса нима бўлади ёлғиз Аллоҳга аён. Уйланмайман десанг ҳам мажбурлайман мени билмапсан ҳали.


- Мажбурлашни ҳожати йўқ мен шундоғам уйланаман унга.


- Уйланганингдан сўнг уни юзига фотихаси қайтганини солиб юрма бу фотиха ҳам мени розилигим билан бўлаётгсн эди. Ёшман дейишига қарамай розилик бергандим.


- Ота онам эртага келишади. Совчиликка келаверишсинми?


- Ҳа айт келишсин. Лекин гапни кўпайтириб юрма ўзим хоҳладим деб қўя қол.

- Бўпти айтагнизча бўла қолсин. Унда мен борай.


Умид кетгач Зебо аста хонасидан чиқди. У гапларни ҳаммасини эшитган эди.

- Буви нега ундай қилдингиз? Мендан шунчалик тез қутилмоқчимисиз?

- Ахмоқ. Мен сени ўйласаму гапирадиган гапингни қара. Агар ҳозир шаънингни оқламасам бир умр бадбахт бўлиб ўтасан шу керакми сенга? Ўзинг айт ким энди сенга яхши назар билан қарайди?

- Мен айбдор эмасманку, ҳеч нима қилмадимкууу.


- Лекин энди буни ҳеч кимга исботлай олмайсан. Бўлди қовоқ тумшуғингни йиғиштир ҳовлига қара совчи келадиган уйга ўхшасин.


Умид ота онаси келгач шу ерлик қизга уйланмоқчилигини айтди.

- Болам жиннимисан ахир мен Карим акани қизини келин қиламан деб шипшип қўйганман. Биласанми улар қанақа бой обрўли оила?

-Менга фақат Зебо керак ундан бошқасига уйланмайман ойи.


-Адаси бирор нима дебг. Буни гапини қаранг.


-Шу учун чақирдингми бизни?

-Ҳа шунга. Эртага совчиликка борасиз. Раис бувини уйларига.

-Сен уйланмоқчи бўлган қиз раис бувини неварасими?

- Ҳа ада шундай.

- Раис бувидан жуда катта қарздорман. Колхозда ишлаб юрганимда катта камомад чиқди бўйнимга. Агар тўламасам қамалиб кетардим. Ойингни кўзи ёриши керак эди ўша вақт. Сенга ҳомиладор эди. Мени қамалмасин ойинг ёллиз қолмасин деб уйма уй юриб пул топиб етмаганига тилларини ҳам сотиб берганлар.    Мени келажагимни асраб қолганлар.

Онаси у кишини олдидаги қарзим учун ҳам келин қилишга розиман.

- Эеэеэ қўйсезчи, адаси ман олдин опалариздан сўраб билайчи улар шу ерда яшашади ҳар ҳолда. Сўраб билмай туриб келин қилмайман осмондаги ой бўлса ҳам. Бу Тошканда яшаб юриб бир йилда қизни қанақалигини қаёқданам биларди.


- Билганингни қил лекин мендан сўроқсиз нимадир қилиш ҳаёлингга келмасин.


Барно опани суриштирувига кўра қишлоқдаги гап сўзлар ҳам бўй кўрсатди. Ўша куни бирга қолиб кетгани ва қизни ўзи Умидга осилган деган гаплар ҳам унинг қулоғига етмай қолмади.


- Манга қара Умид ман у бузуқини келин қилмайман. Нима десанг ҳам ман рози эмасман.


-  Ойи мен уни севаман. Уйлансам ҳам фақат унга уйланаман.

- Сен эсингни едингми. Келиб келиб таги зотининг тайини йўқ бетайинни келин қиламанми?  Етимни келин қиламанми? Яна ёш бошига унаштирилиб, унаштируви қайтган ҳам экан. Агар яхши бўлганида тўйи қайтармиди?

- Ойи у мени деб тўйи қайтди. Агар ўша куни мен машинамда бошқа йўлдан олиб келмасам у тинчгина яшаб юрган бўларди.

-  Демак сен уни севганингдан эмас раҳминг келганидан уйланаётган эканингда?

- Мен уни севаман лекин унаштирилганини кеч билдим.


- Унда ҳаммасини ўзим уюштирдим деб айтарсан ҳали?

- Йўқ бу тасодиф ҳолос.

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 11:29


💦💦💦

#мушоира

Онам

Тўлғоқда жон олиб, гоҳо жон бериб,
Ўлим-ла юзма-юз олишган онам.
Туғилгач, танаси сув каби эриб,
Тин олиб кўзлари ёришган онам

Бир парча гўшт эдим, бағрига босиб,
Кўксидан танамга жон берган онам.
Мурғаклик давримда меҳрини қўшиб,
Оғзида майдалаб нон берган онам.

Ухламай тунларни-тонгларга улаб,
Аллалаб, бахтимни тилаган онам.
Меҳрли қўллари бошимни силаб,
Аллоҳдан тахтимни сўраган онам.

Гар кулсам қалблари қувончга тўлиб,
Бахтидан шодланиб куйлаган онам.
Оғрисам ранглари гулдайин сўлиб,
Дардимни ололмай йиғлаган онам.

Болам деб ўзини буткул унутиб,
Борини мен учун чоплаган онам.
Ўқисин, улғайсин, одам бўлсин деб,
Молини мен учун сарфлаган онам.

Мен учун муносиб келин топай деб,
Қиз излаб ўзини қийнаган онам.
Танлаган қизига тақиб зар-у зеб,
Орзу-ҳаваслар-ла уйлаган онам.

Элликка чиқсам ҳам "Болам, болам"-деб,
Энг яхши сўзларни уқтирган онам.
" Элингга, юртингга содиқ бўлгин"-деб,
Ҳалоллик ҳисларин юқтирган онам.

Абдулазиз. 31-10-2023-й

💦💦💦

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 11:29


💦💦💦

#mushoira

ONAJON

Onajon...
O‘zim, o‘zimga beraman savol,
Onamga bir bor aytdimmi rahmat?
Menga hayot berib beminnat,
Ulg‘aytirgansiz mehr ila bedard.

Onajon...
Tongning etagida shabboda yelar,
Nurchehra onamni sog‘indim shu tob.
Keldim, ona, sizni sog‘inib hozir,
Poyingizga cho‘kib qilayin tavob.

Onajon...
Aytsin shul giyohlar, aytsin shul sabo,
Har bir hislarimda nomingiz yashar.
Siz meni borlig‘im, siz borim dunyo,
Aytsam so‘z, she’rimga onam yarashar.

Onajon...
Har bir kunimning oftobi ham siz,
Shirin orzularim ro‘yobi ham siz.
Rahmatlar aytaman har bir kunimda,
Shu kunlarga eltgan quvvatim ham siz.

Onajon...
Bugun bolalarim, quvonchim baxtim,
Nabira suydirgan Rabbimga shukur.
Tongdan sog‘inchimga topdim javobim,
Onaligim uchun sizga tashakkur.
Onajon...
Jomboy. 16.05.2022yil.

🖊Shahlo Qo'ziyeva

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 11:28


💦💦💦

#мушоира

О Н АМ

Боғимда очилган райх,оним онам,
Қалбимга нур сочган ойхоним онам.
Х,овлида, сўрида савлат-ла туриб,
Мени дуо қилган бойхоним онам.

Ўрганиб сабрни мен қурдим қўрғон,
Ғиштлари мустах,кам, яшайман омон.
Кулишингиз қалбни этади шодон,
Мех,р чашмаси кўп мех,рибон онам.

Каъбада кўзимдан ёш қалқиганда,
Ногах,он сочларим силаган онам.
Мех,рнинг нурларин қалбимга солиб,
Тушларимда х,олим сўраган онам.

Сиз билан бу дунё гўзал кошона,
Хаёлимда юринг, бўлмай сарсона.
Ташнаман илитар иссиқ тафтингиз,
Зам-зам сувим менинг қасри шох,она.

Ўрганиб яшадим вафо садоқат,
Сизга жаннат тилай, топинг саодат.
Сизнинг хотир билан яшай уирбод,
Х,ар бир сўзларингиз пурмаъно х,икмат.

🖊 Олия Равшанова

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 06:47


- У ерда алоқа яхши эмас экан. Жуда ҳам чет жой.


- Зафар гуруҳ рахбарингдан Умидни рақамини олиб қўнғироқ қилган ўчиқ деган. Кейин Дилшодага қўнғироқ қилган у эса сени Умид билан кетганингни айтган. Яна биласанми нима у Зафарга сени Умид домла билан бирам ажойиб сухбат қурдики деб мақтайман деб қовун туширган. Болам илоҳим Зафар сени эшитсин ишонсин бўлмаса ҳолингга вой

Ҳаммаси тескари бўлиб кетди. Дилшода гап сўзини ўйламай айтадиганлар хилидан эди. Зафарга айтган гаплари Зебодан шубҳаланишга етарли сабаб бўлди.

Зафар келди. Зебо билан алоҳида гаплашиб олишларини айтиб ташқарига чақирди.
-Мени ишонтира оладиган бирор сўз айт Зебо.

- Ишонинг менга ўртамизда ҳеч гап йўқ.

-Нега унда телефонингни олиб кетмадинг?

- Унутиб қолдирибман уйда. Бу мендан шубҳаланишизга сабаб бўлмайди.


- Сабаб бўлади. Чунки мен Умидни сенга қандай қарашини яхши биламан. Сен менга ҳам доим гапирмай ўзингни олиб қочгансан. Лекин нега ундан ўзингни олиб қочмадинг. Нега айнан унинг машинасига чиқдинг?!


- Мени кечиринг мен бундай бўлади деб ўйламагандим.


- Энди кеч тушуняпсанми энди кеч. Мен доим сендан бир илиқлик кутдим балки ўзгарарсан деб кутдим лекин сен ўзгариш ўрнига бошқасини қучоғида юрибсан.

-Аблах экансиз қандай ҳаддиз сиғди.
Зебо йиғлаб югирганча уйига кириб кетди. Бувиси билан Умидга ҳам эътибор бермай хонасига кириб кетди.

-Қизим тўхта деганча раис буви жойида қолди.

-Мен Зафар билан гаплашайчи. Умид ташқарига чиқди. Зафар эндигина машинасига ўтриб кетмқочи бўлоб ўтирганди.

- Тўхта. Ҳаммаси сен ўйлаганчалик эмас.


-Бу эртагингни бошқага бориб айт. Уни бир кеча олиб қолиб нималар қилганинг менга қоронғу. У бокира бўлиб чиқсада бу ҳеч нима ўзгартирмайди. Сен билан четда жойда нима қилгани ёлғиз тепадагига аён.


- Шунчалик осон воз кечасанми?


- Ҳа шунчалик осон. Чунки у мени ғуруримни ер билан битта қилди

Мен дўстларим билан ўтиргандим. Дилшода ўртоғимни синглиси бўлади . Уни сен билан кетиб ҳали уйга қайтмаганини уларни олдида эшитдим камига Дилшодани гаплари мен бир тинлик одам бўлдим биласанми шуни? Сен айбдорсан барига агар тўғри йўлдан олиб келганингда шунча гап бўлмасди.

-Мен унга қўлимни учини ҳам текизганим йўқ.

- Энди бу ёлғонингга бошқани ишонтир. Уни телефонини атайин олиб чиқмагани ҳам гапимни тасдиқлайди. Мени безовта қилма.
Шундай дея машинасига ўтириб кетиб қолди.


Умид Зубайда бувини олдига бориб бўлган гапларни айтди. Энди нима қилиш кераклигини сўради.

- Эхх кўнглим ғаш бўлиб юруди сабаби шу эканда. Нима қилишга ҳам бошим қотди.

- Зафарни ота онаси билан гаплашарсиз балки.

- Фойдаси йпқмикан деб қўрқаман. Сен ҳам уйингга бор ҳали яна гаплашамиз.




Ўша кеча буви қўшнилардан ҳам сўраб шошқалоқлик қилгани ва Ахмад тракторчини гаплари сабаб бутун қишлоққа Зебо унаштирилган йигити бўла туриб домласи билан бир кеча йўқ бўлиб кетибди деган гап ёйилиб кетди. Зебо уйдан ҳам чиқа олмай қолди. Зубайда буви эса масалани қандай ечишни туну кун ўйларди. Қуда тараф ҳам келиб тўйни қайтариб берган сарполарини олиб кетди. Зебо жуда тушкун аҳволда айбсиз айбдор бўлиб қолди. Ўқишга ҳам бормайди.

-Мен масалани ечимини топдим. Умидни олдига бораман. Сенга уйланади уйланмаса мажбур қиламан.

-Буви нималар деяпсиз? Бу бўлиши мумкинмас. Ахир у киши ҳам айбсиз. Вазият қурбони бўлдик ҳолос.

- Энди мени айтганим бўлади жим тур. Мен қатнашма дедим қатнашаман деб туриб олдингми ўша лаънати мусобақангга гапимга кўнишдан бошқа чоранг йўқ. Шунча йиллик обрўйим сени деб бир пул бўлишига жим қараб турмайман. Умид сенга уйланади вассалом.

Давоми бор.

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 06:47


Дилшода айтган йўл яқин бўлсада асфальт қилмаган чекка жой экан. Ёмғир тинмай ёғгани камига йўлни тўлиқ билишмагани боис бошқа тарафга юриб машинанинг шинаси ботиб қолгани сабаб кутишдан бошқа чоралари қолмади.

Чекка жойда туни билан қолиб кетишди. Аксига олгандай бирор кимса ва машина ҳам ўтмади.

- Ана Зебохон шу ерда қолиб кетадиган ҳам бўлдик. Телефонимда эса сигнал йўқ.

- Бувим мендан жуда хавотир оладилар. Боришим керак. Яёв кетақоламан.


- Тўхта Зебо кимсасиз жойда ёлғиз нима қиласан. Қўрқмайсанми?


- Қўрқсамам боришим керак. Бувим ёлғизла.
Кейин Зафар акам қўнғироқ қилсалар нима деб жавоб берадилар.


Умиднинг кўнглида яна ғашлик пайдо бўлди. Озгина бўлсада ўзини ёқтирган инсони биланлигидан хурсанд қилиб ўтирганди, энди эса қизнинг бошқага тегишли экани яна етиб бўлмас орзулигини англатмоқда.

- Барибир ҳозир бу жалада юролмайсан. Шамоллаб қолишинг тайин. Бироз кутайликчи бирорта машина ўтиб қолар.


- Ўтмасачи туни билан шу ерда қолиб кетсакчи? Кейин бувимга нима дейман

Ўзи бувим рози бўлмаган эдилар. Гапларига кўнсам бўлар экан.

- Бу пешонамизда бор эканда. Ўтиб кетади. Эслаб юрисиз Умид ака билан машинаси ботиб қолганда қолиб кетгандик дея.


- Вақтни ўтиши ҳам қийин бўляпти жуда.

- Зебо кўнглингга олмасанг саволим бор эди?

- Майли бемалол домла.

- Коллежда эмасмисзку Умид ака деявер

- Хўп.

- Отанг онангга нима бўлган нега бувинг билан турасан. Улар қаерда?

- Мени ота онам кимлигини ҳатто бувим ҳам билмайдилар. Мени автобусдан топиб олишган. Ёшимни ҳам ўзим айтганман 9 деб айтганман. Яна аниқ ҳам эмас исмим ҳам Зеболиги ҳақиқатлигини билмайман. Мен бошимдан жиддий жароҳат олганим сабаб деярли ҳеч нимани эслай олмайман. 9 йилдан бери бувим билан яшаб келяпман. Улардан миннатдорман ҳеч кимлари бўлмасамда мени асраб олганлари етимхонаг топширмаганлари учун.


- Бувинг жуда ҳам кўпчиликка ёрдам берган эканлар. Мени дадам билан ойимга ҳам анча ёрдамлари тегкан экан. Бувинг сабаб ҳозир дадам нуфузли идорада бошлиқ бўлиб ишлайдилар. Уларни доимо тилларидан қўймайдилар.

Умид гапира туриб қараганда қиз парилардек ухлаб қолган эди. Зебо икки кундан бери тинимсиз тайёрланиб жуда ҳам толиққан эди. Чарчоқ ўз ишини қилди.

Умид Зебога бошдан оёк тикила туриб ҳаёлига келган фикрдан қувониб кетди.


Давоми бор.



Сўнмас умид:

4-қисм
Чўнтагини ковлаб телефонини чиқариб бир неча бора суратга олди. Кейин қизни устига ўзини костюмини ечиб ташлаб қўйди. Қиз ёнида эканлигидан мамнун ҳолатда уйқуга кетди. Эрта тонгда уйғонса Зебо аллақачон туриб бўлган эди.

- Мана бу сувга юз қўлингни ювиб ол-, дея қизга бакалажкадаги сувни узатди. Қиз ювиниб келгач ўзи чиқиб юз қўлини ювди.

- Ассалому алейкум. Домла эеэ узр Умид ака.

- Ваалайкум ассалом яхши дам олдингми?


- Ҳеч қачон бунақа расво тун бўлмаган эди. Бувим росса ҳавотир олиб ҳамма ёқни тревога қилгандирлар.

- Бу ердан чиқиб олайлик ўзим бориб тушунтираман ҳаммасини.   Ҳавотир олма.
Кеча ҳам овқатсиз ухладинг ҳозирам қорнинг роса очқагандир.


- Уйга бориб олайлик муҳими шу ҳозир.


Шу вақт Ахмад тракторчи ўтиб қолди.

- Хормасинла, эрталабдан бу ерларда нима қилиб юрибсизлар?


- Ассалому алейкум Ахмад ака кўрмайсизми машинамни шинаси ботиб қолди ҳеч чиқаролмади!. Аксига олиб бирорта улов ҳам ўтмаса денг

- Ваалайкум. Чакки бўптида. Ҳозир чиқариб оламиз.


Ахмад ака ёрдамида машинани чиқариб олишгач тўғри Зеболарни уйига боришди.

Эшикдан киришганди ҳамки Зубайда бувига рўпара бўлишди. Афтидан буви туни билан ухламай чиққан эди.


- Ассалому алейкум бувижон. Мени кечиринг сизни ҳавотирга қўйдим.


- Қаерда эдинг туни билан.


- Дилшодани уйига ташлаб осон йўлдан келамиз деб тутзор тараф йўлдан югандик машиналари ботиб қолди. Кейин бирорта машина ҳам ўтмади. Пиёда келай десам жала қуяётганди.

- Бу гапингга мен ишонаман аммо Сарви сатангни қизи аллақачон элга ёйиб бўлгандир.


- Раис буви орамизда ҳеч гап бўлгани йўқ сиз ҳавотир олманг.


- Хўп мен ишондим дейлик кечаси Зебони сўраб келган Зафарга нима деймиз? Мен ҳамма танишларингдан сени сўраб телефон қилдим. Дилшода сени Умид домла биалн кетди деди. Умидни рақамини олиб қўнғироқ қилдим ўчирилган деди.

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 06:47


Сўнмас умид:

3-қисм
- Болам энди бу гаплар ортиқча. У энди боши боғлиқ қиз.

- Мен уни севардим. Ҳали ёшку деб индамай юрган эдим.

- Вақтлироқ айтиш керак эди. Энди кеч. Сени ҳам тенггинг топилади. Қолаверса у оиламизга мос эмас. Биз қайдаю у қайда? Бувинг катта қилган бўлсалар ҳам насл насабини тайини йўқ унинг. Аввал айтганингда ҳам барибир олиб бермасдим.

- Бувим билан гаплашаман. Менга йўқ демайдилар.


- Жинни бўлма бола. У сенга қариндош бувингга қиз бўлади, мумкинмас бу.


- Мумкин ойи мумкин. Қонимиз бир эмаску.

- Балки Зебони ҳам кўнгли бордир. Тақдир эмас экан. Энди бошқа иложинг йўқ.


Ўша кундан бошлаб Сухроб ҳам уйига кам қўнғироқ қиладиган бўлди.



Зубайда бувини қатъий талаби остида Зебо Зафар билан учрашиб гаплашиб юрмасди. Телефонда ҳам камдан кам ҳолда гаплашар эди.  Муносабатлар салом аликдан бошқасига сира ҳам ўтмаган. Бувиси ҳали у сенга номаҳрам ҳисобланади тўйинг бўлсин ана ундан кейин ҳоҳлаганингча суҳбат қураверасан дерди.



  Ҳаммаси ҳам биз хоҳлагандай бўлавермас экан. Бир маромда кетадиган ҳаёт издан чиқиб кетди. 

  Зафар омади келиб талаба бўлди. Энди у тиббиёт олийгоҳининг талабаси. Буджетга кирмаган бўлсада контракт асосида таълим олади. Армия ҳам энди ортга сурилди.  Тўйни эса Зебо коллежни тугатса қиладиган бўлишди.

Зафар иложи борича Зебони кўришга келиб турарди. Лекин у билан бемалол гаплаша олмаслиги алам қиларди. Гоҳида менда кўнгли йўқмикан деб ҳам ўйлаб қолади.

Умид эса негадир коллеждан кета олмади. Магистратурани битиргани сабабли энди коллежда тўлиқ дарс ўтадиган бўлди. Умид тан олмасликка ҳаракат қилсада уни кета олмаганини сабаби Зебо эди. Зебони боши боғлиқ эканини билган ҳолда ҳам ундан кўнгил узолмади. Атрофида парвона Заринага ўхшаган қизлар эса уни умуман қизиқтриган эмас. Бир марта Зафар Зебони олдига кўргани келганида кўриб қолди. Ўшанда жуда ҳам ёмон ахволга тушган, ўзини қўярга жой топа олмай қолганди. Худди ўчини олгандай Зарина билан севишганлардай бўлиб бирга тамадди қилиб сайрга чиқиб кетди. Лекин нима бўлса ҳам қалбидаги олов босилмади.
  Кундан кунга қийналиб борар Зебога бўлган севгиси кучайса ҳам камаймас эди.

Умид машхур профессор Шухрат Ғайратовичнинг шогирди бўлиб қўли енгил жарроҳ ҳам эди. Аммо бир қиз деб ишидан ҳам қолиб дарс бериб юрибди. Бу  муносабатнинг эса охири йўқ.

Коллежлар ўртасида мусобақа бўладиган бўлди. Кўпчилик домлалар таклифига бионан Зебо ҳам борадиган бўлди. Коллеждан 6 та талаба танлаб олинди. Уларни орасида махмадоналик қилиб кўпчиликни бошини оғритиб юборадиган Дилшода ҳам бор. Дилшода табиатан жуда сергап лекин шундай бўлсада табиий фанлардан яхши ўзлаштирган эди. Шу сабаб ҳам уни сараланганлар орасида олиб кетишяпти.

  Зубайда буви Зебонинг қатнашишига бошида рози бўлмади.
- Қизим дарсларингдан қоласан ундан кўра томирга бир уринишда тушишни ўрганиб ол қийналасан томиримни топа олмай.

- Буви жуда ҳам қатнашгим келяптида.

- Майлийж лекин узоқроқ коллежда ўтказилар экан бориб келиш қийналиб юрма. Ўзингга эҳтиёт бўлсанг бўлди.
  Зубайда бувини негадир кўнгли ғаш эди. Неварасини ўша мусобақага қатнашишини хоҳламади. Аммо тил ёриб сиртига чиқармади. Етим кўнглини ўғритмай дея андиша қилди.

  Агар кўнглига қулоқ солиб рози бўлмаганида эди бари бошқача бўлган бўлармиди.
   Мусобақа куни атайин қилгандай ёмғир тинмади ҳамма ер кўлмак бўлди. Қишлоқ жойида юриш анча қийинлашганди. Зебо қандай бўлмасин мусобақа тугагач уйга бориб олишни ўйларди. Ҳамма ўқитувчи ўқувчилар уйга қайтар вақти келди. Умиднинг машинасида Дилшода ва Зебо, Дилдора ва бир ўқитувчи бор эдилар. Дилдора ва ўқитувчини ташлаб уйи чеккароқда бўлган Дилшодани уйига ташлашди.

  Умидни машинаси борлиги сабаб у ҳам талабаларни олиб борганди.   Бундан аввалига қувонди ҳам. Сабаби эса Зебо. Қизга қараганда бошқача бўлиб кетарди. Лекин бу қанақа туйғу ёки қизиқиш эканини ҳалигача англаб улгурмапти.

     Дилшода қишлоққа яқин бошқа йўлни тушинтирди.

- Домла жуда кечга қолиб кетдик ўзи мени уйим узоқлиги сабаб. Зеболани қишлоғига чап тарафга юриб ўнгга қайрилган йўлдан кетсангиз тезроқ етиб оласиз.
Шундай дея улар билан хайрлашиб уйига кириб кетди.

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 05:56


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

27 Dec, 05:52


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Dec, 02:20


ЎҒЛИМ.

Тирикчилик важҳида
Кездинг турли юртларни.
Собит туриб ахдида,
Ҳалол топдинг пуларни.

Тақво сенга бир умр,
Йўлдош бўлсин эй ўғлим,
Сендан кўрайин ҳузур,
Бўлгин саҳий бой ўғлим.

Айни йигитлик пайтинг,
Синовларга учрадинг.
Қийинчилик кўрсангда,
Харомга қўл урмадинг.

Ишон катта омадлар,
Бергай буюк Ҳақ эгам.
Ҳавас қилиб одамлар,
Душманлар бўлгай мулзам.

Синовларни Яратган,
Суйганига беради.
Синовлар тугаб бирдан,
Ҳали омад келади.

Сендан юзинг бурганлар,
Сухбатингга зор бўлсин!
Розиман сендан ўғлим,
Аллоҳ сенга ёр бўлсин!

Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Dec, 02:19


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Dec, 00:09


🍃Тирикликнинг ўзи-асли буюклик!
🍃Тонгни кўрди бугун насиб битганлар,
🍃Бандаси қошида боши баланддир,
🍃Роббиси қошида сажда этганлар,

🍃Намозга уйғониб, шукр деган тил,
🍃Ҳаққа суюк эрур, уйғонинг дўстим!
🍃Бу дунёдан ўтди, неча хон-султон,
🍃Ҳеч бири бўлмади дунёга устун!

🍃Келмоғи кетмоқлик ҳар не-да вожиб,
🍃Ғамлар ўтар, худди тун кетган каби,
🍃Кимлар нолиб яшар, дунёда ҳар кун,
🍃"Шукр" дейди мудом, мўминнинг лаби.

🍃Тирикликнинг ўзи-асли бир имкон,
🍃Мўъжизадир тонгда кўзни очмоқлик,
🍃Пешонангиз сажда кўргани бир бахт,
🍃Омаддир жойнамоз узра турмоқлик!

Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Dec, 00:09


... Кулиб турган юзда фаришталар яшайди.
Шу туфайли инсонлар табассум юзли инсонларга талпинади.

Кулиб юриш - бу, Энергия!
Илохий неъмат! Шунинг учун муқаддас динимизда табассум - ҳадя дейилади.

Табассум қилинг!
Зеро, ҳаётга кулиб боққанларни Бутун Олам ҳам кулиб қарши олади!

Позитив энергияга бой яхшиларим!..💜😊
Доимо табассум қилиб юришни одат қилинг! 🤗🙃
Чунки - ҳаётимиз хурсанд бўлиб,
табассум килишга миллион марта арзийди!


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Dec, 00:08


ХАММА БОРСИН КАБАТУЛЛОХГА


Илк бор азон янграган диёр.
Иймон нури таралган диёр.
Чин юракдан айтар гапим бор.
Хар ким борсин кабатуллохга🤲

Расулуллох излари теккан.
Хатто туйа буйнини эккан
Зиёратлар улуғи булган
Хар ким борсин кабатуллохга🤲

Уз динига амал қилганлар.
Аллох танхолигин билганлар.
Шу сузимга амийн деганлар.
Хар ким борсин кабатуллохга🤲

Хох бой булсин хох булсин фақир.
Дуо деган немат бор ахир.
Аллох Рахмон, Аллохим Қодир.
Хар ким борсин кабатуллохга🤲

Шайтонларга отишиб тошлар.
Тавба қилиб тукиб куз ёшлар.
Ахли мумин ахли диндошлар.
Хар ким борсин кабатуллохга🤲

Фариштадай оқ либос кийиб.
Саждаларга бошларин қуйиб.
Зам замлардан ичишсин туйиб.
Хар ким борсин кабатуллохга🤲

Насиб этсин хожилик номи.
Бутланарди буткул иймони.
Ғойибидан келиб имкони.
Хар ким борсин кабатуллохга🤲

У ерларда хар суз ижобат.
Қилинади тинмай ибодат.
Насиб этиб барчага шу бахт.
Хар ким борсин кабатуллохга.🤲


МОХИНУР СОДИҚ ҚИЗИ

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Dec, 00:06


ЎҒЛИМ.

Тирикчилик важҳида
Кездинг турли юртларни.
Собит туриб ахдида,
Ҳалол топдинг пуларни.

Тақво сенга бир умр,
Йўлдош бўлсин эй ўғлим,
Сендан кўрайин ҳузур,
Бўлгин саҳий бой ўғлим.

Айни йигитлик пайтинг,
Синовларга учрадинг.
Қийинчилик кўрсангда,
Харомга қўл урмадинг.

Ишон катта омадлар,
Бергай буюк Ҳақ эгам.
Ҳавас қилиб одамлар,
Душманлар бўлгай мулзам.

Синовларни Яратган,
Суйганига беради.
Синовлар тугаб бирдан,
Ҳали омад келади.

Сендан юзинг бурганлар,
Сухбатингга зор бўлсин!
Розиман сендан ўғлим,
Аллоҳ сенга ёр бўлсин!

Muallifga Raxmat
https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

09 Dec, 00:04


Яна тонг отмоқда - дунёга қаранг,
Ҳаёт манзараси турфа ранг-баранг.
Баъзан мушкул бўлса уйғониб олмоқ,
Яратган Аллоҳдан куч-қувват сўранг!

Ҳар тонгда "Бисмиллоҳ" бўлганда одат,
Ёр бўлар кун бўйи бахт-у, саодат.
Ўтган ҳар фурсатнинг қадрига етиб,
Шукрона айтмоқлик ҳам бир ибодат!

🍃

Ассалому алайкум- олисдаги яқинларим.
Қадри баланд қадрдонларим...

Опам, синглим, акам, қадрли- биродари азизларим!.

Мушфиқ онахоним- сизчи?! Омонат дунёда саломатмисиз?!

Ёзганларимдан таскин топгувчи дилдошим...

Сатрларимга кўз тиккан-ғойибона суҳбатдошим!

Тириклар сафида- "яхши"м, "яхши"ларим қаторида-" неъмат" инсоним!

Қаторда жаммисиз?!

Бошланаётган янги кун барчангизга хайрли бўлсин!


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

08 Dec, 15:27


....ОНАМГА...
Согинчимни айтай десам, суз колмади,
Йиглай десам ёшлари бор, куз колмади.
Кучогингиз топмай колдим Онажоним,
Багрим куйиб ёнай десам, ут колмади !

Умр узин карвонида утиб борар,
Аммо сизсиз, дунё гуё чукиб борар.
Кулиб турган чехрангизни Онажоним,
Тополмайин йуклик мени ютиб борар !

Охларимни ёзаверсам калам йиглар,
Сизсизликка касд килгандек, алам йиглар.
Ховлидаги райхонлар хам Онажоним,
Чаккангизга такилмасдан титраб йиглар !

Оппок румол тахланганча колиб кетди,
Болам деган сузларингиз колиб кетди.
Осмон колди, замин колди Онажоним,
Энди дийдор, киёматга колиб кетди !

Борай десам вакт этагим ушлаб турар,
Бу дунёда риск, насиба ушлаб турар.
Икки дунё келишолмай Онажоним,
Сизни унда, мени бунда ушлаб турар !

Бир кун дийдор насиб булар, ишончим бор,
Багрингизга бош куйгани, умидим бор.
Сизни бирам согинганман Онажоним,
Сизга канча айтолмаган гапларим бор !

Пичирлайман уз-узимга нелар сузлаб,
Кулларимда суратингиз турар бузлаб.
Шу бир парча когоз билан Онажоним,
То тонггача дардлашаман сизни излаб!


Muallifga Raxmat

ONAMNI_SOG'INDIM

08 Dec, 14:30


Қуламасди бошимга осмон.
Сочимга оқ солмасди армон.
Бўлар эди жонимга поспон,
Мени ҳам онам бўлганида

Уймиз нурга тўлиб турарди.
Тўй хонадай бўлиб турарди.
Фариштадай кулиб юрарди.
Мени ҳам онам бўлганида.

Еттим қолди дунёи саркаш.
Кўз тўла ёш кўнгил тўла ғаш, 
Куйдирмасди кўксимни оташ, 
Мени ҳам онам бўлганида.

Дунё ғариб дунё бедаво, 
тополмадим кунглимга ошно, 
Қилар эдим жонимга дуо, 
Мениҳам онам бўлганида


Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

08 Dec, 14:29


ОНА...

ОНА, сизга меҳр бердимми..?
Сиздан кутдим.., ўзимдан кўпроқ...
Боламни минг дуолар қилсам...
Сизни юз бор сўрадим, бироқ...

Болаликда ажралмас кўнгил...
Она бўлдим... балки
бўлинди...
Сиз томонга яқин манзиллар,
Вақт йўғида узоқ кўринди.

Боламнинг хизматига шай...
Шод қилай, деб елиб, югурдим.
Тилагини келтирдим бажо
Не истаса дарров угурдим.

Сизни кўргим келса, онажон
Қўлим солиб бордим чўнтакка...
Сиз тунлари айтган ҳикматлар
Айландими бугун чўпчакка?

Борсам дарров тўкасиз борингиз...
Дийдорларим сиз учун байрам,
Ўтиб кетган шунча кунларни
Гоҳо сезмай қолганим алам.

Она, сиздек чин дўст топилмас
Англамаган икки дунё хор!
Гоҳо сизни тингламай, она
Гапларингиз бўлганларим бор.

Асли бу дийдорлар инъом
Яҳши она-берилган неъмат.
Яна Ҳудо билгувчи, она
Балки, мен сизга ғанимат.

Қаршингизда узрим кўпдир
Наҳот-ки буни сезмадим...
Яҳши она эканлигим тайин
Яҳши фарзандманми... билмадим..?

Онаси йўқ момо ҳавонинг
У одамнинг жисмидан ато.
Фарзандига, одам атога
Баҳш айлаган умрини ҳатто.

Балки шундан меҳр бўлинар
Ўйларимдан ранжидим, она,
Яҳшиликка ёйиб ҳар ишни
Эплолмайсиз қилишни гина.

Мен кетаман... қоласиз ёлғиз
Ҳайрлашиб чиқаман дилдан,
Пойма-пой узрлар айтиб...
Бепарвоман, онажон, чиндан.

Ўз- ўзимдан оғриди дилим,
Сиздан ортиғ кўрсам боламни...!
Балки у ҳам мендек келади...
Кўриб қўйяй, дейди- онамни.

?


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

08 Dec, 14:27


Қани булсайди Онам

Қани булсайди Онам,
Дардим булмасди бу дам.
Эркалаб дерди болам,
Мехрибон мунис Онам!
Хол - ахволим сурарди,
Тинмай дуо қиларди,
Ғам - алам чекинарди,
Қани булсайди Онам!
Дуст изламас эдим рост,
Юрардим шохларга хос,
Бир тилагим шу холос,
Қани булсайди Онам!
Оғушига чопардим,
Халоватим топардим,
Эх...
Ғамларим унутардим,
Қани булсайди Онам!
Боқ Махсуда холига,
Ярайди ким корига?
Бу дунё озорига,
Чидардим дер майлига,
Булсайди қани Онам,
Қани булсайди Онам

🥺🥺🥺😢😢😢😢🥀🥀🥀🥀

Махсуда



https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

08 Dec, 13:38


Ва онангиз сизнинг қаршингизда ўтираётган бўлса, ўтирган жойингиз айнан Жаннатнинг ўзгинасидир🤍

Рeакция қолдришни унутманг!

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

08 Dec, 13:25


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

08 Dec, 13:01


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

08 Dec, 09:04


Муштипарим, мунисим онам.

Оғир кундан сабрни ютган,
Бардош ила шу кунди кутган,
Кўнгли ўксик, лек кулиб кутган,
Муштипарим, мунисим онам.

Панд берса гоҳ яқин жигарлар,
Гапирмасдан ичига илганлар,
Йиғлаб-йиғлаб дуо қилганлар,
Муштипарим, мунисим онам.

«Фарзанд» дея чопаркан ҳар ёқ,
Юрагида эзса ҳамки доғ,
Билдирмасдан тик босиб шундоқ,
Чидаб келган мунисим онам.

Беминнатим меҳнатда тинмай,
Юзидаги ажинни билмай,
Уйдан чиқмай дунёлар кезмай,
Муштипарим, мунисим онам.

Қалбда умид гули сўлмаган,
Ҳали ками тўлиқ-тўлмаган,
Ношукурлик умуман билмаган,
Муштипарим, мунисим онам.

Бойлигимсиз, боримсиз она,
Нолимайсиз ҳурсандсиз яна,
Уйимизнинг султони мана,
Муштипарим, мунисим онам.
muallifga raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

08 Dec, 07:18


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

08 Dec, 07:08


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

08 Dec, 07:01


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

08 Dec, 06:57


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

21 Nov, 02:26


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

21 Nov, 02:22


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

21 Nov, 02:16


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

21 Nov, 00:30


#qalamim

Alloh ravo ko'rganida bir hikmat bor

Umr o'tib sochimizga qo'nsa ham qor
Ba'zan do'ppi boshimizga kelsada tor
Nolimaylik taqdir azal hukmidan hech
Alloh ravo ko'rganida bir hikmat bor

Dard kelganda qo'limizdan pul qochsa ham
Yo musibat ustimizdan kul sochsa ham
Kutmaganda o'lim tomon yo'l ochsa ham
Alloh ravo ko'rganida bir hikmat bor

Shukur aytib tavba aylay gunohimga
Ega bo'lay jannatdagi bulog'imga
Shu so'zlarni olay quyib qulog'imga
Alloh ravo ko'rganida bir hikmat bor

✍🏻 Muallif: Jamshidbek Eminjonov


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

21 Nov, 00:28


@БОЛАЛИКНИНГ БИР КУНИГА@

Ташвишларим қўша-қўша.
Қон юрагим дардга гўша.
Ох қанийди қайтсам ўша.
Болаликнинг бир кунига.

Ғамлар ғолиб турибман жим.
Кўзларимда ашкларим лим.
Қилгим келар такрор таъзим.
Болаликнинг бир кунига.

Дунё қўймас захрин сочиб.
Бир сиримни минг бор очиб.
Кетгим келар бундан қочиб.
Болаликнинг бир кунига.

Тухмат тоши бошим ёрар.
Хақ номимни лойга қорар.
Ох соғинчим ортиб борар.
Болаликнинг бир кунига.

Имкон бўлса топардим йўл.
Бўлса хамки қийноғи мўл.
Кулчалари куйдирар қўл.
Болаликнинг бир кунига.

Қирқ иккидан ошдим амал.
Жисму жоним дардга қамал.
Қайтгим келар кунда минг гал.
Болаликнинг бир кунига.

Душманга хор,дўстга зорман.
Ва лек хамон бунда борман.
Тун тушларда интизорман.
Болаликнинг бир кунига.

Армонларим қўша-қўша.
Қон юрагим дардга гўша.
Ох қанийди қайтсам ўша.
Болаликнинг бир кунига.

Ғуломжон Нормат.25*02*2018-й

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

21 Nov, 00:25


Вақт деган тилсимнинг содиқ қулимиз!
Боғлаб қўйилгандек оёқ қўлимиз!
Чопа-чоп, ура-ур, югур-югурлаб,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!

Беҳуда сарф бўлган фурсатлар увол,
Нодонла қурилган суҳбатлар увол,
Тухматга тош ташиб юрган биз ҳаммол,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!

Мақсадсиз босилган қадамлар билан,
Гоҳи тўй, гоҳида мотамлар билан,
Ўзимиз суймаган одамлар билан,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!

Минг йил яшайдиган каби тараддуд,
Қарзларимиз унут, бурчимиз унут.
Бугун тирикмисан, Қиёматни кут,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!

Тўрт ярим кун ўзи аслида дунё,
Биз уни беш кун деб ўйлаймиз гўё,
Ярим кунингни ҳам қилгин тўтиё,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!

Дилларни оғритиш билан сарсона,
Неча гул кўнгиллар зумда вайрона,
Балолар келганда яна ҳайрона,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!

Жигарлар меҳрдан мутлоқ бенасиб,
Нафс деган, ҳирс деган ботқоқлар сасиб,
Пешонага беномоз тамғасин босиб,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!

Моҳирмиз кимдандир ётиб куларга,
Худо назар солган асли уларга,
Қачон улгурамиз тавба қиларга?
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!

Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

21 Nov, 00:23


🌈Янги кун тонги муборак!

⚛️ Дастурхонингизга қут барака, оилангизга тинчлик - хотиржамлик, чехрангизга ширин табассум тилайман. Ҳар бир ўйлаган яхши ниятингиз амалга ошсин.

😊Ҳар қандай ҳолатда ҳам ширин табассумингиз чехрангизни тарк этмасин.

👼 Хонадонингизга фарзандларингиз кулгуси файз берсин.

🍵Бир пиёла чойингизни юзингизда табассум билан тинчлик хотиржамликда ичишингизни тилаб қоламан!

🌟 ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАРИМ!

🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

20 Nov, 13:48


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

20 Nov, 13:34


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

20 Nov, 13:32


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

20 Nov, 13:28


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

20 Nov, 13:22


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

20 Nov, 07:12


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

20 Nov, 07:09


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

20 Nov, 07:05


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

20 Nov, 01:45


ЎЗИНГГА ШУКУР!

Уйғотдинг омонликда,
Тўрт мучамиз соғликда.
Соғлик-туман бойликда,
Роббим ! Ўзингга шукур!

Ташаккур ҳимматингга,
Берган ризқ, неъматингга.
Дўст қил чин умматингга,
Роббим! Ўзингга шукур !

Томоқдан сув ўтгани,
Қўлим қалам тутгани.
Шу-да, тоъле битгани,
Роббим! Ўзингга шукур !

Меҳнат қилдир, толдирма,
Назарингдан қолдирма.
Илло бевақт ўлдирма,
Роббим! Ўзингга шукур !

Бут қилгин иймонимиз,
Йўқолсин шайтонимиз.
Ўзингнингсан Раҳмонимиз!
Роббим! Ўзингга шукур !

Омонат жонлар учун,
Хушвақтлик онлар учун.
Шу ёруғ тонглар учун
Роббим! Ўзингга шукур !

Дилобар Уралова

🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

20 Nov, 01:45


Бир бор берган умрингизни,
Равон қилсин Аллоҳим!
Танингизга соғликни,
Унвон қилсин Аллоҳим!

Гина ғубор ювилсин,
Ҳамроҳ бўлсин эзгулик.
Бахтингизга бахт қўшиб,
Шодон қилсин Аллоҳим!

Тўкилмасин кўздан ёш,
Порласин доим қуёш.
Уйингизга шодликни,
Меҳмон қилсин Аллоҳим!

Бир елкада барака,
Бир елкада насиба,
Ризқингизни тоғ этиб,
Ҳирмон қилсин Аллоҳим!

Тинчлик бўлсин ҳамиша,
Ер юзида, заминда,
Ҳуррамликни юртимизда,
Осмон қилсин Аллоҳим!

Камина тилакларин,
Барчангизга бағишлар.
Омонликни сизларга,
Эҳсон қилсин Аллоҳим

Муаллифга рахмат
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

20 Nov, 01:44


🍃🌺🍃
Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли..

Қаранг Дунё қанчалар гўзал,
Қувноқ юрак, гоҳида ўтли.
Ёзса арзир шеърлару, ғазал,
Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли.

Бир зум қараб, эътибор беринг!
Осмон эмас, сиз ерда юринг!
Озроқ тўхтаб ҳаёллар суринг!
Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли.

Ғамгин бўлиб, юрибсиз нечун?!
Паришонсиз не сабаб, учун?!
Кўрсатдими, синовлар кучун?!
Ҳ аёт гўзал, яшамоқ тотли.

Кимга азоб, кимларга роҳат,
Кимлар бунга қилолмас тоқат.
Замон дея, айблайди фақат,
Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли.

Дунё кезиб, юрганлар қанча!?
Дард азобни кўрганлар қанча!?
Яшаш учун, турганлар қанча!?
Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли.
Каналимиздан узоқлашманг..

🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

20 Nov, 01:43


БАХТ ҚЎШИҒИ

Танангиз соғ, оёғингиз юриб турса,
Кўзларингиз кенг дунёни кўриб турса,
Кўксингизда юрагинггиз уриб турса,
Билингки сиз бахтиёрсиз ,бахтиёрсиз.

Турмушингиз яхши ёмон ўтиб турса,
Фарзандингиз этагингиз тутиб турса,
Уйингизда онаизор кутиб турса,
Билингки сиз бахтиёрсиз ,бахтиёрсиз.

Омадсизман деб дилингиз қилиманг хуноб,
Нолимасдан яшамоқ,хам улуғ савоб,
Отангизнинг изларини қилинг таъвоф,
Билингки сиз бахтиёрсиз ,бахтиёрсиз.

Қулоқ тутманг ярми ёлғон аламларга,
Боқманг сизга боқмас қоши қаламларга,
Сиз кераксиз аҳир ҳали одамларга,
Билингки сиз бахтиёрсиз, бахтиёрсиз.

Яхши қилинг дилдаги ўй ,хаёлингиз,
Ховлингизни супурар тонг аёлингиз,
Сиз билмайсиз кулиб бўлган иқболингиз,
Билингки сиз бахтиёрсиз бахтиёрсиз.

🖋 Хуршид Карим

🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

20 Nov, 01:41


Салом тонг! Салом эй яхшилар! Яхши ниятлар билан уйғондингизми? Қалбингизни қайси туйғу эгаллади? Юзингизга югурган табассумми? Хаёлингизга келганичи? Яхши кунлар, дақиқалар, сонияларми? Бошқасига кўнманг! 👌Ҳозир бахтли бўлиш пайти! 🤩Қувончга тўлиш пайти ҳам ҳозир. 🥰Олдинга интилиш учун, қадам қўйиш учун ҳам сизда бугун бор!...Бугун! Ажойиб эмасми?😘 Орзуларингизга қанот бағишланг
🕊Уларни гуллар каби кўкартиринг...🍃🌹🍃
Ва бир кун келиб уларнинг амалга ошишини кўрасиз.🤗 Ишонинг! Ишонч сизни тарк этмасин, азизим!
Хайрли тонг!😘
https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

08 Nov, 13:01


Шеър ўқимайдими, демак, зиёли эмас.

ONAMNI_SOG'INDIM

08 Nov, 12:54


Майли ўтаверсин беш кунлик дунё,
Мендан ҳам қолади, сендан ҳам қолар.
Суюклигим менинг, қилмагил парво,
Иккимиздан қолса -битта ғам қолар.

Биз фақат дунёнинг ғамини едик,
Нима ҳам дер эдим, нима ҳам дейин,
Бизлар беш кун аввал ажралган эдик,
Бизлар учрашамиз беш кундан кейин.

(с)Одил Икром

ONAMNI_SOG'INDIM

08 Nov, 12:48


* *
Онгимда тўлғонар қандай мушкул иш?
Ҳушёрман. Сезгирман. Турибман тикка.
Умрга чўзилди бу тарз уйғониш -
Жоним ҳаприқмоқда бесабрликда.

Бу сенми истиқбол - чевар оллоҳнинг
Измида борлиғин этётган бунёд?
Қанча вазни бордир умрлик “оҳ”нинг,
Қанча теранлиги чиққанинг чоҳнинг?..
Мен сенинг йўриғинг айлаяпман ёд.

Энди дардлашайлик! Оҳиста, бесас –
Миямдан қон сизсин сўзнинг жисмига,
Дунёлар айлансин ҳар бир қисмида...
Бу суҳбат бугунга ҳали керакмас,
Бу суҳбат бугунга ҳали керакмас...
Юрак эса борар Оллоҳ измида.

Усмон Азим

ONAMNI_SOG'INDIM

07 Nov, 12:34


Оппоқ қорни босдим бағримга,
Ёнган кўнглим совутмоқ учун.
Қўл силтадим бугун барига,
Юрагимни овутмоқ учун.

Жонга тегди дунё ташвиши,
Алам ва ғам бирдай келиши.
Бир чақага қиммат экан воҳ,
Муҳаббат деб аталган иши.

Дўстим дедим чиқса йўлимдан,
Чўчимадим у деб ўлимдан.
Йиқилганда қўлим узатсам,
Турғизмади ушлаб қўлимдан.

**

Уйдан кетдим - асли ўтмишдан,
Отам онам қолди қон ютиб.
Чарчашмади йўлим кутишдан,
Чарчамадим йўлим куттириб.

ХАСАН БАБАКУЛОВ

05.02.2024

ONAMNI_SOG'INDIM

07 Nov, 12:29


Якун топса эди бу тунлар,
Чароб бўлса хижрон ўйлари.
Армон боғлаб қўйган тугунлар,
Ечилмайди урунган сари.

Ёш гўдакдай инжиқ бу кўнгил,
Ҳар сония хар хил тусланар.
Бўлди ўтган кунларни қўйгил,
Ёдлайверсам юрагим қонар...

ХАСАН БАБАКУЛОВ

ONAMNI_SOG'INDIM

07 Nov, 03:05


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

07 Nov, 03:03


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

07 Nov, 00:01


Уйғонинг мени обуначиларим

Билмайсиз – кўнглимдан ўтказдим нени,
Билмайсиз – нимани ўйлар кўзларим
Гарчи йўқотмаган эдингиз мени,
Мени интернетдан топган дўстларим

Меҳр кўзда дерлар ростми бу сўзлар
Шартмиди кўзларга тушиши кўзлар?
Унда нега бунча самимийсизлар
Мени интернетдан топган дўстларим.

Ўзим ҳам кимнингдир ортидан чопдим,
Ким учун кўнглимнинг эшигин ёпдим.
Сиз меними ёки мен сизни топдим,
Мени интернетдан топган дўстларим.

Асли биз хизматсиз дўстга айландик,
Ҳеч қандай тилхатсиз дўстга айландик.
Муҳими – миннатсиз дўстга айландик,
Мени интернетдан топган дўстларим.

Аяйсиз, чин сўзни канда қилмайсиз,
Хатоларим баъзан кўзга илмайсиз.
Яхшиманми, ёмон – буни билмайсиз... т
Мени интернетдан топган дўстларим.

Барчамизни Аллоҳ ўзи асрасин,
Чин юракдан чиққан дуо асрасин.
Сизни йўқотишдан Худо асрасин,
Менинг интернетдан топган дўстларим!
ХАММАНГИЗНИ АЛЛОХ УЧУН ЯХШИ КЎРАМАН...


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

07 Nov, 00:01


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ТОНГНИ МЕН БИЛАН БИРГАЛИКДА ҚАРШИ ОЛАЁТГАН ҚАДРЛИ ИНСОНЛАРИМ!!

ЯНГИ ТОНГ БАРЧАНГИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН !

САЛОМАТМИСИЗ АЗИЗЛАРИМ !?


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

06 Nov, 18:33


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

06 Nov, 17:28


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

06 Nov, 09:09


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

06 Nov, 07:27


MENING XATOLARIM

Bir suydirgi ichimda,
bir kuydirgi ichimda,
chiqib ketar sirgʻalib
oʻttiz ikki tishimdan.

Sahroyi dil savdoyi,
sheʼrdan nechuk qaytaman...
xato shudir: hammaga
hammasini aytaman.

Mening xatolarim-ay,
oʻ, mening xatolarim,
figʻon urdi Afgʻonzay —
u mening xatolarim.

Kecholmadim bu jonon
nozik adolarimdan,
kechmishlar kechdilar qon
mening xatolarimdan.

Etlarni sixlaganman,
Isoni mixlaganman,
vijdonga pichoq tortib,
ustida yigʻlaganman.

Xatodan chiqmaganman,
dunyoga sigʻmaganman,
Rasulullohni tinglab
esimni yigʻmaganman.

Mardi yoʻq maydon bilan
oʻlimlar sotganim chin,
zarsuluv shayton bilan
chirmashib yotganim chin...

Nechun sizni qoʻymayman,
oʻ, mening xatolarim!
Men oʻzimni oʻylayman —
shu mening xatolarim...

Farzandim — unut olam —
dilginangning darziman;
bolam, dorga os, bolam,
bolam, shunga arziyman.

Hirqirating — bezarar,
ey, Haqdan atolarim;
sirtmoqda siltaniblar
toʻkilsa xatolarim!


Qargʻang! Soʻking! Turmang jim!
Oʻylay jon chiqar oni
qoldirdim deb shu chirkin
toʻzib yotgan dunyoni.


Xatolarim oʻrnini
nahot bosmaysan, nolam;
oʻzim keldim doringga,
nechun osmaysan, bolam?..

Uv, mening xatolarim!
Huv, mening xatolarim!
Bolam, keldimi navbat,
yuv mening xatolarim.

Meros edi xatolar,
voris boʻlar boʻtam ham;
xato sabab jannatdan
quvilgandi Otam ham.

Tan olmasam — bu gunoh:
yasholmayman begunoh...
meni buncha sevasiz,
o, ishtiboh, ishtiboh!

Sizga rahmat qarz boʻlsin,
o, mening xatolarim!
Buyur, Xudo, dars boʻlsin
to mening xatolarim.

Dono, doro boʻlib gar
toʻradimmi Atodan?!
Qilingan xato!
Qaytar
qilinmagan xatodan!

© Mansur JUMAYEV

She’rni muallifni o’zi o’qigan.

@mehrnoz_abbos

ONAMNI_SOG'INDIM

06 Nov, 07:27


Shoir og’am Mansur Jumayevga

Odamizod aslida zavol ichra yashaydi,
“Nega” degan ulkan bir savol ichra yashaydi.
Og’a, hech kim kutmagan faslni kutganmiding,
Dardni misqollab yig’ib, ichingga yutganmiding?

Axir Orzudan Bunyod bo’lgandi-ku hayoting,
Behos osmon gumburlab, sindi ikki qanoting.
Qara, gul-gul bahoring kul bo’ldi, kuzak bo’ldi,
Bu hol ochiq yaramga sepilgan tuzdak bo’ldi.

Jo’ralaring zulmatda sarson tushdek ko’rindi,
Otang yomg’irda qolgan mitti qushdek ko’rindi.
Nechun o’limga qarshi borolmayman, og’ajon,
Volidangning ko’ziga qarolmayman, og’ajon.

Qachon buncha ojiz-u, chorasiz qolar shoir?
Millatning musibati ortganda o’lar shoir.
Ketar chog’da shodmonu, xotirjam eding, balki,
Mansuri Halloj kabi “Anal-Haq”, deding, balki.


Bulutlar bo’zrayadi, yig’lamoqqa holi yo’q,
Mezin to’zg’in sochini yig’moqqa majoli yo’q. Yuragim tugab qoldi, qurib bitdi ko’zlarim,
Boshqa o’lmang, do’stlarim, boshqa o’lmang, do’stlarim…

✍️Mehrnoz

@mehrnoz_abbos

ONAMNI_SOG'INDIM

06 Nov, 06:38


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

06 Nov, 03:42


📹 Онани болам деб йиғлатма Худо... 😢

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 23:31


Тез -тез ўзингизни, эй йўқ руҳингизни хотиржамлик билан тўйинтириб туринг...
Дунёга сиз керакдирсиз-ки, инсон қилиб яратилгансиз...
Муҳаббатга керакдирсиз-ки, кўнгил қилиб яратилгансиз...
Омадга керакдирсиз-ки, ҳозирги мақомингизга эришгансиз...
(Мақом деганда фақат амални эмас, она бўлганингиз, ота бўлганингиз, ўғил ёки қиз бўлганингиз ва ҳ/клар..)
Сиз керакли инсондирсиз-ки, дуоларда яшаяпсиз!😇😍
https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 23:30


🍃Қаранглар, ҳаётнинг тонглари гўзал,
🍃Гул юзин шабнами, чанглари гўзал,
🍃Уфқнинг қизарган ранглари гўзал,
🍃Ҳар отган тонггимиз, муборак дўстлар.

🍃КЎНГИЛда бўлмасин, эй дўстим тугун
🍃Ҳаётдан нолибон чиқармагин ун,
🍃Кимнингдир ҳаёти тугади бугун,
🍃Ҳар отган тонггимиз муборак дўстлар.

🍃Бахт дея ўйламанг мол-дунё сочмоқ,
🍃Йўқчилик дардидан йироққа қочмоқ,
🍃Асл бахт — ҳар тонгда кўзларни очмоқ,
🍃Ҳар отган тонггимиз, муборак дўстлар.

🍃Ташвишлар битади, бўлманг гирёна,
🍃Юракда янграсин, гўзал тарона,
🍃Чин дилдан Аллоҳга айтинг шукрона,
🍃Ҳар отган тонггимиз , муборак дўстлар.

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 23:28


СИЗЛАРГА МЕХРИМ БОШКАЧА


😊😊😊😊😊😊😊😊😊

Шахло Ботирова.....🎙🎙

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 23:28


Ўтаётган ҳар бир кунлар ғанимат...
Оқар сувдек ўтган ойлар ғанимат...
Шошилиб одимлаган ҳар сония ғанимат...
Йўлимизда учраган ҳар яҳшию,
Ёмон инсон ғанимат...
Гоҳ соғинтирган дамларимиз ғанимат...
Қадрдону, меҳрибонлар ғанимат...

Келинг азизларим!
Биримизни қадрлайлик, асраб авайлайлик.
Бугунги кунни эртага топиб бўлмайди...

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 23:27


🌹💐 Ҳайрли тонг!
Чоршанба тонгги муборак бўлсин...🌤

🌹💐Аллоҳимга шукр яна бир
гўзал тонгни  соғ омонликда
ғойибона бўлсада дийдор
кўришиб қарши олишлик бахтини
насиб этди!

🌹💐Аллоҳдан қалбингиз
сокинлигини,
Юзингиз табассуми ва нурини,
Танангиз соғлигини,
Хонадонингиз тинчлиги давомий
бўлишини,

🌹💐Ўзингиз Ота-онангиз ва
сизга азиз бўлган барча
яқинларингизни мағфират
қилишини сўраб қоламан!

🌹💐Аллоҳ хар бир тонгни саодат
ила қарши олишингизни насиб
айласин🤲

😊Яхши кайфият сизни  асло тарк
этмасин!!


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 17:04


#хайрли_тун

Туним...

Тун бошласа шамини ёқиб,
Юлдузларга яйрайман боқиб,
Орзуларда сузаман оқиб,
Афсунларга жойланган туним.

Осмон чирой очади шунда,
Гўё, хуснин сочади тунга,
Пардозидан завқ олар кунда,
Гўзалликка бойланган туним.

Пештоқига юлдузин илиб,
Нур таратар жилосин билиб,
Ойдин ойга ишвалар қилиб,
Муҳаббатга шайланган туним.

Сеҳр борми? Меҳр борми ё?
Боғлангандир бу кўнглим гўё,
Аммо сирин бермайди дунё,
Сирли тун деб сийланган туним.

Ижодимнинг гувоҳи бўлган,
Ғамда йиғлаб, шод бўлсам кулган,
Гарчи зулмат, лек кўнгли тўлган,
Назмларга айланган туним.
Илҳом бўлиб сайланган туним...

Санобар Юсупова.
13.09.2024 йил. 23:11.

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 17:03


Элликка кирмасдан сочларида оқ,
Меҳнатдан тинмаган қўллари қадоқ,
Бахтингни кўзлаган кўзларига боқ,
Отангни қадрини билгин эй, Фарзанд


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 16:51


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 16:49


ОТА-ОНА.

Ҳотинни онадан афзал кўрганлар,
Ҳотинга қўшилиб силтаб туртганлар,
Дунёни ўзида Ҳудо урганлар,
Онани хор қилган хор бўлмай қолмас.

Жаннатга қиёсдир онанинг пойи,
Тиллога топилмас кетса гар жойи,
Не фойда ортидан қилсанг Ҳудойи,
Онани хор қилган хор бўлмай қолмас.

Жаннатни эшиги падар бузруквор,
Отага ҳеч қачон бермагин озор,
Дунёни ўзида бўласан хор-зор,
Отани ҳор қилган хор бўлмай қолмас.

Эртадан кечгача сен учун чопган,
Кунлари корида тунда кеб ётган,
Харомдан юз буриб ҳалолдан топган,
Отани хор қилган хор бўлмай қолмас.

Дунёга келмоғинг улар сабабли,
Қанотинг паст тутгин бўлгин адабли,
Бўлсанг ҳам шоҳ ёки катта мансабли,
Уларни хор қилган хор бўлмай қолмас.

Топсанг гар иккисин ёки бирини,
Дуосин ол дархол билгин қадрини,
Оғритиб оқ бўлма улар қалбини,
Уларни хор қилган хор бўлмай қолмас.

Muallifga Raxmat
https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 16:25


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 14:58


БОЛАЛИККА ҚАЙТИШИМ УЧУН!

Қани энди имконим бўлиб,
Болаликка қайтиб қолсам.
Икки кафтим, бармоғим куйиб,
Онам ёпган кулчадан олсам.

Қани эди имконим бўлиб,
Дадам қилган, юришни қилсам,
Қўлларимни белимга қўйиб,
Орқасидан чол бўлиб юрсам.

Қани эди, имконим бўлиб,
Қуёш тафти, офтобда куйсам.
Қамиш юлиб, кемалар қилиб.
Сув бўйида қиқирлаб кулсам.

Қани эди имконим бўлиб,
Боғлар аро, капалак қувсам
Соҳиллардан териб тошларни
Бир балиқчи овчидай ювсам

Қани эди имконим бўлиб
Ниначини бир бора тутсам
Жамалаксоч қўшни қизчани
Интиқ бўлиб кўчада кутсам

Қани эди имконим бўлиб
Қўл ушлашиб мактабга борсам
Ўн бир ёшда қизғониб уни
Лабим қонаб, тарафин олсам

Қани эди имконим бўлиб
Ариларни инини бузсам
Ари чаққан жойга туз қўйса
Онажон деб, ўкиниб турсам

Қани энди имконим бўлиб
Чанг кўчада ўйнасам, толсам
Онажоним бағрига кириб
Бир сония ухлаб олсам

Эвазига сизга бераман
Ўттиз йиллик умримни олинг.
Болаликка қайтишим учун,
Бир сонияга, бир чипта беринг?

Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 14:34


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 14:32


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 14:30


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 14:22


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 14:11


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 11:04


Onamni aldadim soppa-sog‘man deb,
Otamni aldadim: “Pulim bor doim”.
Og‘amni aldadim: “Borarman, nasib”...
Men seni nima deb alday, Xudoyim?!

G‘unchani gul dedim – kuldi, quvondi,
Bulbul deb aytganim chumchuqmi, bilmam,
Bunda baxt bor dedim, erkam ishondi...
Robbim, endi meni yolg‘onchi qilma!

Mansur Jumayev


Ba'zi odamlarni shaxsan tanimaysiz, lekin sheʼrlari, hatto suratining oʻzidan yaxshi odam ekanligini his qilasiz. Mansur Jumayev yaxshi odam edi. Endi oramizda yoʻqligini eshitib gʻalati boʻlib ketdim. Yaxshi odamlar koʻp yashamaydi negadir.

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 05:16


Кайнотасининг ёши эллик бирда булсаям акл кетди. Янги, ёши уттиз учу ёшли хотинчасини маккорани макрига учиб келинни отасини чакиради ва:

-- Куда бува, кизингизни олиб кетинг, хали ёш, бу ерда оёк ости килинса чидолмийман,- дейди.
Шунда кизни отаси :

-- Жура мениям уйимда беш нафар болам булса, уларга хали уй жой килганим йук. Шу домингни берсанг бирорта боланг бориб утиради!- дейди чунки уй улган углини номида булади.

-- Нималар деяпсан канака уй? Сен яхшиси кизингни олиб кетиб бирортасига эрга бер!- дейди номард кайнота.
Табиатдан гап кутаролмаган кизини дардига куйган ота хеч нарса демасдан, дустидан ранжиб:

-- Жоним кизим болларингни кийинтир, уйимизга кетамиз!- дейди.

Кетадиган пайт кайнонасини синглиси худди кутиб тургандек:
-- Хой келин, халкани ечиб кет кулогингдан!- дейди.

Кайнотаси келинни пешонасидан упиб уй(углингники) туйлар килиб берай !-дейди .
Шунда келин кузи ёшга тулиб:
-- Дадажон майли уй килиб бермасангиз хам, туй килиб бермасангиз хам доим сог булинг!- дейдида оркасига карамай машинага утиради.

Астахфуриллоо... алхамдулиллах ...тавба етимни хакки етти дарёни куритади дегандай уч ойдан кейин опа мулласини эри россияда улиб келади. Килмиш кидирмиш дегандай ота уйига кайтади. Кайнотаси улган углини уйини калитини беради. Хуллас ана энди бева аёлни куринг холини кучада бировга салом беролмайди. Кучадаги гийбатчилар эса:

-- Юрса керак шу билан!- деб бичиб тикиб куярди гийбатчилар.

Уйида эса хар кун жанжал етим уз нонини ейдию кишини зардасини эшитиб катта буларкан. Орадан беш йил утди гап сузлардан безор булган онаизор тенги чикса бераман деб юрган пайт дарвоза кокиб кизини сураб келади.

-- Айланай кизиз хали янги йигирма еттида ёш у тенгилар хали юрибди даврини суриб жияним донги кетган новвой хотини бозорга нон сотиб бузилиб кетди!- дейди.

Хуллас у деб бу деб онаизорни кундирдилар кечки пайт отасига огиз очди.

-- Дадаси, кизингизни сураб келди!- деб вазиятни тушунтиради.
Шунда бева аёлнинг отаси:

-- Уз хотин боласини бокмаган одам оила бошкара олмайди!- дейди.

Бева аёлга осонмас, хуллас шу опа бир умр болаларим деб яшаб якинда кизини узатди, туй куни дадаси улганда бир ярим яшар йигит угли хозир ун саккиз ёшга тулди. Туй тугар чог туйлар муборакни айтганда онасини кучоклаб роса йиглади, бояги огзига кучи етмаган аёллар эса:

-- Вой каранг рахматли отасини узи булибди!- деб караб турарди.

Туйда ун етти йил неварасидан хабар олмаган кайнота хам бор эди. Мулзам эшик олдида утирарди. Бева аёл яьни келини кайнотасини бориб туйга айтди, уят узини бетига колди . Чунки келини узи ишлаб уй олди, кизини укитди. Угли хозир харбий билим юртининг иккинчи курс талабаси.

Азизларим ... Киссадан хисса хеч ким биринчи бахтидан айрилиб кузи ёшланмасин. Бева деган номни олмасин...

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 05:15


📝Бева аёл...
(вокейлик асосида ёзилди)

Ёлгиз она....Она бу уч харфдан иборат булган суз заминида катта куч ва битмас туганмас маъно бор. Она деганда, тунни кунга улаб уз нуридийдасига аллалар айтаётган аёлни овози келади.
Яна бир марта айт она аллангни,
Неки дардинг булса булай мен дармон.
Волидам дилингда колмасин армон,
Яна бир марта айт она аллангни...

Бир опани биламан, ота онасини гапи билан ун саккиз ёшда турмушга чикди. Куёв булмиш йигирма ёшда булиб, келинни отасини энг якин дустини угли эди. Ота оналар орзуси ушалди. Куёв келин билан учрашишди. Келин жуда хушруй ва чиройли бир томчи сувдек эди. Ёшлар бир бирига ёкди, туй хам булиб утди. Йигит жуда аклли куркам йигит эди. Аммо кайнона жуда латтапараз, бойликка уч аёл булиб, бойликга ружу куйган инсон эди. Кайнотаси эса органни одами булиб, ишга эрта кетиб кеч кайтарди.

Туйни эртаси куни келин саломга чиккан келинга кайнонасининг биринчи саволи шу булди.
-- Келинпошша, онангиз орзу хавассиз экан... берган сепларни каранг!- деб камситарди.

Бечора келин кайнонасининг бу гапидан олов каби кизарди. Ахир биринчи кундан бундай гап эшитишини кутмаганди. Хаёти шу тарзда бошланди. Келин бечора аста секин такдирига битилган шу хаётида яшай бошлади. Кайнонаси эса уз бойликларини куз куз килиб, туй ва чалладиларга келинини олиб борса хамма тиллоларини такиб куярди. Келгандан сунг эса:

-- Кани келин тиллаларни чикаринг !-деб олиб куярди.
Келин хамма гапни ичига ютарди. Чунки келинни онаси тушинган аёл булиб, кизини бахтини уйлаб:

-- Кизим, чиккан киз чигирикдан ташкари, уйимга йиглаб келма!- деб куп бора такидларди.

Хуллас ой кетидан йил утиб бирин кетин фарзандли булишди. Фарзандлари бир киз бир угил эди. Шундай кунлардан бир куни кутилмаганда фалокат юз берди. Кайнона келинга :

-- Кани келин кийининг том оркага бориб урик териб муроббо киламиз! Эй мунча имилламаса лаллайиб колгур,- деб керак булса келинга эшиттириб айтди.
Келин бечора кайнонасини бу камситишидан умид билан ялт этиб эрига карайди. Эрдан садо чикмагач иложсиз машинага утиради. Машина рулида эри, олдида кайнота оркада келин кайнонаси билан утирарди. Йулда кетаётиб ярим йулга бориб кизчаси иссикдан бехол булиб кайт кила бошлайди. Шунда кайнота кийналиб ётган келинга рахми келиб:

-- Хой углим хотининг билан болларингни уйга куйиб кайтамиз !- дейди.
Келин бечора машинадан тушгунча эрига карайди ,эриям мултираб караб:

-- Майли углим кечгача!- деб угилчасини упиб куяди. Шунда кайнона бу холдан норози булиб:

-- Келин, кечга келамиз лагмон чузиб куйинг!- дейди.

Инсон эртага нима булиши эмас бир минутдан сунг нима булишини хатто билмайди. Бир соат утар утмас кайнонасини синглиси телфон килади:

-- Келинжон, опамдан айрилиб колдик!- деб йиглаган овозда.

Шурлик келин кули хамир, хабарни эшитиб шокка тушади. Бундай мудхиш хабарни эшитиш хамма учун хам огир албатта. Автохалокат натижасида кайнонаси вокеа жойда жон беради, кайнотаси эса кули оёги синиб травматолия булимга ёткизилади. Эрини эса рул кисиб талоги ёрилиб мияси каттик сатресиния олиб оёги косдан синган холда реанимацияга ёткизилади. Кайнонасни дафн килиб айнан кирки куни эриям бу ёруг дунёдан куз юмади.

Шурлик бева ёлгиз аёл деган номни олади. Таъзияга кеганлар кизчасини эсизгина дадам деб йиглаганга чидолмай йигларди. Уч ёшли кизалок онасини ёнидан утириб йигларди. Укачаси эмгиси келиб котиб йигларди. Огзига кучи етмаган аёллар эса:

-- Хмм...уч ёшли болани йиглаганни каранг ургатиб куйганда.- деса, ёнидаги хам буш келмай :

-- Худо тилига солган айланай колаверса улганга кийин, аёл эрга тегиб кетади хали !-деб гийбат киларди.

Товба килдим, таъзияга ва жанозага эмас купчилик томошага келишаркан аслида. Кайнота углини жасадни куролмади. Согайиб у хам касалхонадан чикди.

Орадан беш ой утиб угли билан хотинга йил оши бериб уйланишга тушди. Бунча шошмаса бу эркак деган зот...Хали буйи етган икки кизи булишга карамай, узидан ун саккиз ёш кичик бир, номига киз бир аёлга уйланди ва бола чака ёддан чикди.

ONAMNI_SOG'INDIM

05 Nov, 00:36


👍⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️👍

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Nov, 03:42


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Nov, 03:37


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Nov, 03:31


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Nov, 00:10


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Nov, 00:09


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Nov, 00:08


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

03 Nov, 00:08


Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

02 Nov, 16:03


Xayrli tun! Yaxshi dam oling!

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

02 Nov, 16:01


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

02 Nov, 15:59


Ҳўп қадрингиз ўтяпти она,
Ғамлар мени тиндирмаяпти.
Бор жонимдан юз бор тўйдириб,
Мени дунё сиғдирмаяпти.

Билмайсизда эрка қизингиз,
Шу кунларда кўп йиғлаяпти..
Ёлғизликда ақлин йўқотиб,
Мени дунё сиғдирмаяпти..

🎙Фаришта

Мовлуда Имомназарова


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

02 Nov, 15:58


Юзларизга юзим боссам,
Юзиз бурманг Онажон,
Тушларимда қўлиз ўпсам,
Қўлиз олманг Онажон.

Мен бир ғариб дили пора,
Ғам аламда юрибман.
Ғам аламлар адо қилди,
Соғинганман Онажон.

Кошки ғамгин пайтларимда,
Бошим узра қўллариз.
Кошки дунё азоб берса,
Мадад берса сўзлариз.

Бугун соғинч ёшлар тўкдим,
Соғинтирди йўллариз.
Сизни эслаб сўзларингиз,
Дилпораман Онажон.

Жахон кездим йиллар ўтди,
Келди оғир кунларим.
Атрофимда ёри дўст йўқ,
Ойсиз ўтди тунларим.

Сиз эдингиз қоронғуда,
Ёритгувчи йўлларим.
Бир тасалли топмадим мен,
Вайронаман Онажон.

Сирларимни айтар эдим,
Ичим тўлиб кетганда.
Йўлинг топгин болам дердиз,
Сенга имкон етганда,

Имкон етди йўлим топдим,
Тангри бахтим берганда.
Бахтим бўлди, узоқдасиз,
Сизсиздурман Онажон.

Уйга борсам болажоним деб,
Юзиларимдан ўпардиз.
Энди иссиқ бағрингизсиз,
Музлаганман Онажон.

Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

02 Nov, 14:46


#Преъмера

Дард аламлар юрагида тошган онам,
Армонлари ушалмасдан ошган онам.
Нетай бугун соғинчингиз жондан ўтди,
Мени ташлаб жаннатларга шошган онам.

Соғиниб кўп йиғладим мен сезмадингиз,
Синовлардан чарчадим ҳўп билмадингиз.
Сизсизликда ёлғиз қолдим кўрмадингиз,
Мени ташлаб жаннатларга шошган онам.


Ҳар қадамда фақат мени ўйлардингиз,
Яхши бўл деб насиҳатлар қилардингиз.
Кўриш насиб қилармикин дийдорингиз,
Мени ташлаб жаннатларга шошган онам.


Баланд баланд чинорларга ўҳшатардим,
Дардим айтиб юрагимни бўшатардим.
Ҳеч қуламас минорларга ўҳшатардим,
Мени ташлаб жаннатларга шошган онам.


Тақдир дея тақдиримга кўнолмадим,
Синовлардан синиб кетдим чидолмадим.
Сиз йўқ қаранг ҳатто бахтли бўлолмадим,
Мени ташлаб жаннатларга шошган онам.

Фариштa


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

02 Nov, 14:45


ЯРИМ ЮРАКЛАР..

Дил оғриғи, қийнар умрбод,
Ярим тунда чекар оҳ фарёд,
Бахтлар унга бўлган етти ёт,
Онаси йўқ, ярим юраклар.

Соғинганда ойнага қараб,
Сийратидан нигоҳин излаб,
Умри ўтар, йиғида бўзлаб,
Онаси йўқ, ярим юраклар.

Тушларида онасин кўрар,
Қуёш чиқмай қабрига борар,
Юрак куйиб, дод солиб йиғлар,
Онаси йўқ, ярим юраклар.

Умри ўтар алам, ситамда,
Умри ўтар, дарду-ғамда,
Сабр қилар оғир дамда,
Онаси йўқ ярим юраклар.

Турткилашар онанг қани деб,
Ким туққан ўзи сани деб,
Яшайди ҳаммадан дакки еб,
Онаси йўқ ярим юраклар.

Осмонида порламас юлдуз,
Юрагини ўраб олган муз,
Дунёларга боқади маюс,
Онаси йўқ, ярим юраклар.

Дил оғриғи қийнар умрбод,
Ёстиқ қучиб, чекади фарёд,
Не ёмонлик қилди эй ҳаёт,
Онаси йўқ, ярим юраклар.

Эй одамлар, сабрлар тиланг,
Етимларни бошини силанг,
Мард бўлсангиз кўнглини сўранг,
Онаси бор, бутун юраклар.

Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

02 Nov, 13:20


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

02 Nov, 13:18


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

02 Nov, 12:00


Agar qaysi bir oilada ona baxtli bòlsa,
U oilada hamma baxtli🥰🥰


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

02 Nov, 11:59


📹 Чарчадим ёмонлардан Онажон...
https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

02 Nov, 11:58


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

02 Nov, 11:57


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

02 Nov, 09:09


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

01 Nov, 17:29


Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати ва хизмати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган химмати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.

Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди.

ONAMNI_SOG'INDIM

01 Nov, 16:47


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

01 Nov, 16:38


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

01 Nov, 13:10


Қуёшдан сўрашибди:
Сенинг ҳароратингдан зўроқ ҳарорат борми?

Бор—жавоб берди Қуёш:
~ОНА МЕҲРИ менинг тафтимдан ҳам кучлироқ.

Ўлимдан сўрашибди:
Сенга бас келадиган куч борми?

Бор-дебди ўлим:
~ОНА МЕҲРИ мени ҳам чекинтиради.

Дарёи азимдан сўрашибди: Сендан кучлироқ жонзот борми дунёда?

Бор-дебди дарёи азим:
~ОНА МЕҲРИ мендан кучлироқ.

Ҳа, она меҳри тошни эритади, қаҳри тоғни қулатади дарёни жиловлай олади. Қуёш – ҳароратини, ой нурини, ҳаёт гўзаллигини ОНАдан олган.

Табиат таровати гуллар иси, ҳаёт нашидасидан инсон кўркамлиги, одамийлиги, инсон ақл-идроки, фаҳм-фаросати бари-бари
ОНАИЗОРДАН...

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

01 Nov, 11:26


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

01 Nov, 11:25


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

01 Nov, 11:17


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

01 Nov, 11:16


«Болалик»

Болаликка билет сотинглар,
Мен дадамга салом айтаман.
Аям яна кулча нон ёпар,
Сизларга ҳам олиб қайтаман...

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

01 Nov, 11:15


БОЛАЛИККА ҚАЙТИБ КEЛАЙИН.

Тўҳта ҳаёт бир зумга тўҳта.
Бир лаҳзага олиб тургин тин.
Бир кун муҳлат ҳеч бўлмаганда.
Болаликка қайтиб келайин.

Қолган энди ўша чанг кўча.
Чанг кўчада энг завқли ўйин.
Беғуборлик меҳрини қуча.
Болаликка қайтиб келайин.

Йиқилганда акамга боқиб.
Эркалигим турарди тайин.
Эҳ ўша зўр ҳотирам ёқиб.
Болаликка қайтиб келайин.

Сен ўйлама йўқ йўқ эй ҳаёт.
Қайтмоғим бор сен томонга чин.
Бир лаҳзага шодлигимни от.
Болаликка қайтиб келайин.

Соғиндимда кўзларимда ёш.
Аҳволимни қолдирма қийин.
Бунча қаҳринг қилма ҳаёт тош.
Болаликка қайтиб келайин.

ҲУЛКАРОЙ  ҲОЖАМОВНА

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

01 Nov, 07:11


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

01 Nov, 07:08


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

01 Nov, 00:33


Сенга бўлсин кўз ёшим,
Синовинга бардошим,
Яратганим ё Роббим.
Номардга эгма бошим!

Қаттиқ ноним ош билай,
Ишқингда бағрим тилай,
Бир сенга сажда қилай,
Номардга эгма бошим!

Банданг берса миннатли,
Миннати хам иллатли,
Ёлғиз ўзинг химматли,
Номардга эгма бошим!

Банданг салга дод дейди,
Бировнинг хаққин ейди,
Ё Робим, тилим куйди,
Номардга эгма бошим!

Дунё берар хам ўзинг,
Бериб олар хам ўзинг,
Берар сабаб ош тузинг,
Номадрга эгма бошим!

Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

01 Nov, 00:32


Омонат рухижон тандасан,
Лойидин хомашё бандасан,
Керилма кетгувчи дунёда,
Қабрингда керилиб ётарсан!

Мақтанма қаддинг хам бевафо,
Топганинг дунёйинг бир жафо,
Кун келар керакмас зўм хаво,
Қабрингда керилиб ётарсан!

Ёлғонинг турвасин тўлдириб,
Виждонинг дунё деб ўлдириб,
Иймонинг сахрода сўлдириб,
Қабрингда керилиб ётарсан!

Зот талаш, зотингни билмайин,
Инсонлик амалинг қилмайин,
Қолмайсан дунёда ўлмайин,
Қабрингда керилиб ётарсан!

Кафандан қимматли либосинг,
Тупроқдур танагга жон хосинг,
Бўлмайди ўёқда қиш, ёзинг,
Қабрингда керилиб ётарсан!

Биродар сўзладим, та'нароқ,
Яширган сўзларим панароқ,
Ўзингга бергинда бир сўроқ,
Қандайин керилиб ётарсан?


Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

01 Nov, 00:32


...Тилак...
    ❤️🍃
Хар кимнинг ховлиси туйхона бу́лсин ,
Хар кимнинг топгани ту́йга буюрсин. 
Дуога ку́л очинг яхши ниятла ,
Келинлар кучоги фарзандга ту́лсин . 
🍃❤️
Отасиз у́смасин ,бизни гу́даклар, 
Онасиз у́смасин, бизни гу́даклар.
Синмасин ку́нгиллар дарз кетиб зимдан,
Ушалсин орзулар , эзгу тилаклар .
  ❤️🍃
Сизни уйингизда ,ёр ёр янграсин ,
Ку́чкорлар аталсин элни туйига .
Йигитлар ку́нглига солиб хавасин, 
Адраслар ярашсин кизлар буйига . 
🍃❤️
Йуколиб кетмасин дилда мехрингиз 
Йуклови йу́кларни, йу́клаб ку́йингиз
Тошларни йиглатсин ку́зда мехрингиз, 
Мехрдан бошлансин хар дам кунингиз...


Muallifga Raxmat

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

01 Nov, 00:29


Kimgadir dardlaring to‘king kelarkan
Kimdandir berkitging kelarkan sirlar
Kimnidur yuraging yaxshi ko‘rarkan
Sen kimga zorsani senga zor kimlar
Birovlar hisninga bo‘lib maxliyo
Bebaho qadringa achinmas pirlar
Yoqtirgan odaming o‘tar beparvo
Sen kimga zorsanu senga zor kimlar
Gohida pul tutar keltirib g‘ashing
Bilmaydida zarga uchmaydi hurlar
Noto‘g‘ri tushunar bitta qarashing
Sen kimga zorsanu senga zor kimlar
Qanoting qayrilsa suyanyuvchim deb
Yerdagi odamni aytasan pirlar
Afsus ular qing‘ir o‘ylaydi ha deb
Sen kimga zorsanu senga zor kimlar
Mehrga muxtojing bosmaydi qadam
Unga atab hatto bitasan sherlar
Odam bilan bilgin tirikku odam
Sen kimga zor sanu senga zor kimlar

https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

01 Nov, 00:21


АССАЛОМ АЛАЙКУМ.!
Қалбидан иймон, тилидан ширин сўз,
Юзидан табассум,
Фақат яхши аммалдан
чарчамайдиган қадрдонларим!

ХАЙРЛИ ТОНГ ...


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

31 Oct, 17:35


Балки етар энди. Тугади сабрим,
Беўҳшав дунёнинг нағмаларидан.
Алмисоқ даврига келади қайтгим,
Руҳ эмас ваъдани берсин жасадим.

Эгам бир сония тўхтасин айтгин,
Бошим айланди бу дунё чархидан.
Авлиёлар келиб дарс беринг менга,
Тугуни ечилмас синов шарҳидан.

Во ажаб қировлар қўна бошлабди,
Кеча йигит бўлган отам бошига.
Қачон чанг солишга улгурди тақдир,
Парирўй онамнинг қутлуғ ёшига.

Қачондан кўзимга тортилди парда,
Тўрт фасл фарқига боролмай қолдим.
Тирикчилик бунча қилмагин зарда,
Аҳир не берсанг ҳам индамай олдим.

Ўзимни топширдим хақнинг ҳукмига,
Рисқини топширган чумчуқ сингари.
Шунда ҳам қовоғин ўяди осмон,
Нима гуноҳ ўтган мендан илгари.

ХАСАН БАБАКУЛОВ

ОКТАБР 2024

ONAMNI_SOG'INDIM

31 Oct, 15:31


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

31 Oct, 14:22


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM

ONAMNI_SOG'INDIM

31 Oct, 11:30


https://t.me/OTAMI_SOGINDIM