Дуо қилинг Мустафо,
Бу диллар топиб шифо,
Бизларни қилсин Худо
Сизга лойиқ, эй Ҳабиб!
Лойиқ уммат, ё Расул!
Маъсият, қабоҳатдан,
Залолат, жаҳолатдан,
Энг ёмон ҳар одатдан
Воз кечгаймиз, эй Ҳабиб!
Иншааллоҳ, ё Расул!
Орттириб чин фазилат,
Динга қилибон хизмат,
Сизга биз лойиқ уммат,
Бўлажакмиз, эй Ҳабиб!
Иншааллоҳ, ё Расул!
Ҳавзи кавсар олдида,
Ливоул ҳамд остида,
Турмоқлик орзусида
Юрадурмиз, эй Ҳабиб!
Насиб қилсин, ё Расул!
Ким не билан овора,
Кимдадир юрак пора,
Сиздан ўтинч: бир бора
Тушга киринг, эй Ҳабиб!
Киринг энди, ё Расул!
Бутун уммат фироқда,
Келишингиз кутмоқда,
Дард-аламлар ютмоқда,
Келинг энди, эй Ҳабиб!
Хуш келибсиз, ё Расул!
🌺Кўзларида ёш билан,
Қавм-у қариндош билан,
Кутмоқда бардош билан,
Келинг энди, эй Ҳабиб!
Хуш келибсиз, ё Расул!
🌺Қиёмат кун бўлганда,
Жамланганда ҳар банда,
Умматингиз келганда
Шафиъ бўлинг, эй Ҳабиб!
Бўлинг шафиъ, ё Расул!
МАНБА ҚАЛБ ГАВҲАРИ
🌺Сўрагаймиз биз ҳар он,
Қўлимиздан тутибон,
Жаннат эшиги томон
Олиб кетинг, эй Ҳабиб!
Олиб киринг, ё Расул!
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://t.me/onam_janatim_manoli_sherlar
Onamni sogindim,yana va yana!
Yugursam yoniga,to'xtamay chopsam,
Issiq qo'llarini o'psamu,yana,
Poyidan Ravzayi Jannatni topsam!
Sizki,bilmaysizda qanday onam bor?!
Yuzidan oy olgan nurin o'ziga,
Bizdek yetimlarni asrab kunu tun.
Saodat tilagan o'g'il qiziga.
Bir qo'lida mushaf,birida tasbeh,
Zikru salovatlar tushmas tilidan.
Bizki solib qo'ydik,yuziga ajin,
Madorin tugatdik,olib belidan!
Tinmay duo qilar,duoki shunday,
"Sen meni Jannatiy qizimsan!"-derlar.
"Qur'onni o'rgatib,yo'l korsatganim,
Qiyomatda yorug' yuzimsan!"-derlar!
Bilmaysizda ona,men gunohkorni,
Qancha xatolarim bekitgan Sattor,
Mening umid qilgan Rasulim(s.a.v) bilan,
Sizdek duogo'yim,tilaguvchim bor!
Meni nelar kutib turibdi ,bilmam.
Oldimda barzah bor,maydoni Mahshar.
Sizdan o'tinaman,meni kechiring.
Sizni qancha qancha ranjitganim bor!
Men o'sha hammaga tilaguvchi baxt,
Hech kimni do'zahda kormasam zinhor.
Menda neki yaxshi hislatlar bo'lsa,
Bari sizdan o'tgan aytaman takror.
Ey,Robbim!Rohmansan,asra onamni.
Ko'rmasinlar aslo bizdan yomonlik.
Qiyomatda Robbim chaqirib meni,
Desa:"Men Onangga berdim omonlik!!!"
Shul onda bo'lardim,qanchalar shodon.
Jannat tahtlarida ketsa uchirib,
Duo qilyapmanu,yig'lab men nodon.
Kelsam Toshga sizni olib,ko'chirib!
Yonimda bo'lsangiz,to'ymasam qarab.
Ko'zimning nurlari bo'lsa ziyoda.
Jannatni izlagan osiyman va lek,
Asli siz Jannatim yorug' dunyoda!
Азизларим, мехрибонларим,
Дусту ёрон, кадрдонларим,
Жонингизга куяр жонларим,
Ўзингизни эхтиёт килинг.
💦💦💦
Тириклик деб, чопган оталар,
Рузгорим деб, шошган оналар,
Жонингизга куймас болалар,
Ўзингизни эхтиёт килинг.
💦💦💦
Таранг-таранг тортилар асаб,
Емираркан инсонни газаб,
Кон томирлар бунча мурт, ё Раб?!
Ўзингизни эхтиёт килинг.
💦💦💦
Унг томонда жойлашса юрак,
Булмасмиди шунчалар хуркак,
Чикса чикар гуручдан курмак,
Ўзингизни эхтиёт килинг.
💦💦💦
Тортишувда бир суздан колиб,
Нохуш гапни хазилга олиб,
Дилозорни Худога солиб, Ўзингизни эхтиёт килинг.
💦💦💦
Эй дўст, хар не касби корингиз,
Хамрох сизга ташвиш, зорингиз,
Ёнингизда юрсин дорингиз,
Ўзингизни эхтиёт килинг.
💦💦💦
Ўлим - ёмон, дахшатли такдир,
Аммо дузах олдида бахтдир,
Асли уша оловдан хозир,
Ўзингизни эхтиёт килинг.
💦💦💦
Энг аввало ношукр булманг,
Жохил билан хамфикр булманг,
Беибодат, безикр булманг,
Ўзингизни эхтиёт килинг.
💦💦💦
Хаккингизни бермаса бахил,
Кургизсалар зулуму кахр,
Хисоб куни келар-ку ахир,
Ўзингизни эхтиёт килинг.
💦💦💦
Кандай шараф - АЛЛОХга кайтиш?!
Шартмас шунча улимдан куркиш,
Охиратда колган хамма иш,
Ўзингизни эхтиёт килинг.
💦💦💦
Сизга санчиб сузнинг найзасин,
Яйраса шу нодон яйрасин,
Сукут билан енгинг хаммасин,
Ўзингизни эхтиёт килинг.
💦💦💦
Кечирганни кечирур АЛЛОХ,
Панох берган топади панох,
Ёмонликдан не чикади, ох!
Ўзингизни эхтиёт килинг