OQTEPA JOME MASJIDI @oqtepajome Channel on Telegram

OQTEPA JOME MASJIDI

@oqtepajome


◦✧✿ ﷽ ✿✧◦

FARG'ONA VILOYATI
DANG'ARA TUMANI

OQTEPA JOME MASJIDI
TELEGRAMM KANALI

💬 SAVOL, TAKLIF VA SHIKOYATLAR UCHUN 👇

@Gufronxon_775 📨
@Asror_Akbaraliy 📨
@Abu_Islomxon 📨

OQTEPA JOME MASJIDI (Uzbek)

OQTEPA JOME MASJIDI - FARG'ONA VILOYATI DANG'ARA TUMANI Telegram kanali! Bu kanalda eng so'nggi yangiliklar va maqollar haqida xabarnomalar olishingiz mumkin. Agar savol, taklif yoki shikoyatingiz bo'lsa, biz bilan bog'laning! Kanalda mavjud administratorlar: @Gufronxon_775, @Asror_Akbaraliy, @Abu_Islomxon. Ularning xizmatlaridan foydalanib, siz ham eng yangi ma'lumotlarga ega bo'ling! Sizni OQTEPA JOME MASJIDI kanaliga taklif qilamiz! Qo'shiling va obuna bo'ling!

OQTEPA JOME MASJIDI

26 Jan, 15:53


🔖Қиёмат кунидаги
энг катта ҳасрат-надомат
тоат-ибодатларингни бошқанинг тарозусида кўришингдир.🔖

🤲 Аллоҳим тилларимизни ғийбат ва чақимчиликдан асра!

OQTEPA JOME MASJIDI

26 Jan, 06:53


Таҳорат олиб ухлашнинг 6 фазилати:

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳаққига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолда тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг арши олдида сажда қилади.

OQTEPA JOME MASJIDI

24 Jan, 07:13


“Охир оқибат ўлди” деб ачиниб гапираётган бир пайтимизда, балки ҳозирги ҳолатида улар бизга ачинаётгандир...

✈️ @Oqtepajome

OQTEPA JOME MASJIDI

24 Jan, 03:07


🔥 ГУНОҲЛАРНИНГ КАТТАСИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анху айтадилар:

«Аллоҳнинг ҳузурида гуноҳларнинг энг каттаси, бир киши бошқа бир кишига:

"Аллоҳдан қўрқ", деб айтса, унга:

"Ўзингни бил" деб айтишидир».

OQTEPA JOME MASJIDI

22 Jan, 10:22


Имом Молик раҳимаҳуллоҳ:

“Аҳли оиласини ташлаб қўйиб, ўзи бориб, яхши таомларни еб юриши эркак кишига хунук ишдир”, дедилар.

Айнийнинг “Умдатул қорий” асаридан.

OQTEPA JOME MASJIDI

22 Jan, 05:11


​​МАШИНАНИ БИР-БИРИГА АЛМАШТИРИШ
#савдо

1529-CАВОЛ: 2022-йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомашинасини 2014-йилги Cobalt га устига пул олиб алмаштириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдо нақд кўринишда бўлса, модели бир хил автомашиналарни устига пул олиб айрибошлаш жоиз. Лекин бу савдо насия шаклда бўлса, жоиз бўлмайди, рибо ҳосил бўлади. Чунки автомашиналарнинг жинси (модели) бир хил бўлсада, улар тарозида тортиладиган ё ҳажм билан ўлчанадиган маҳсулот эмас. Шунинг учун уларни зиёда билан алмаштириш жоиз, лекин жинси бир бўлгани учун насияси дуруст эмас. Фиқҳий манбаларимизда шунга ўхшаган мисол: нақд савдода битта қўйни иккита қўйга алмаштириш дурустлиги айтилган (“Мухтасарул виқоя”, “Фиқҳул буйуъ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

OQTEPA JOME MASJIDI

19 Jan, 17:03


Қўлни кўрмагам киши ёзувни қалам ёзди дейди. Аллоҳнинг қудратини кўрмаган киши мевани дарахт берди дейди.

Мавлоно Жалолиддин  Румий (қ.с)

Ҳеч шубҳасиз борлиқда Аллоҳдан, Унинг сифатларидан ва феълларидан ўзга нарса йўқ.

Барча нарса Удир, Ундандир, Унгадир...“

Муҳиддин Ибн ал-Арабий (қ.с)

OQTEPA JOME MASJIDI

19 Jan, 04:02


🌜 Агар банда солиҳ амалларга муваффақ қилишидаги Аллоҳнинг фазли марҳаматини билганида эди, амалини халойиқдан бирон кимга кўрсатишдан хижолат чеккан бўларди.

📱@Oqtepajome

OQTEPA JOME MASJIDI

17 Jan, 11:56


​​БИРОВЛАР ҲАҚИНИ ЎЗИГА БИЛДИРМАЙ БЕРИШ
#ҳалол_ҳаром

1526-CАВОЛ: Ўзгалардан яширинча олинган пул ва бошқа турли буюмларни қайтариш ноқулай бўлса, ўзига билдирмасдан бериб қўйса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзгалардан ноҳақ олинган ҳақларни эгасига билдирмасдан бериб қўйиш дуруст. Фақат унга етиб бориши аниқ бўлиши керак. Шу билан зиммадаги бировнинг ҳаққи соқит бўлади. Уламолар, бир киши бошқанинг чўнтаги ва сумкасидан билдирмасдан бирор нарсани олиб қўйганидан кейин, билдирмасдан қайтариб солса, зиммасидан соқит бўлади, деганлар. Ҳатто: “Сизга ҳадя”, деб ўша олган нарсасини бериб юборса ҳам зиммасидаги қарзидан қутилади. Аммо бировнинг ҳаққига тажовуз қилгани учун истиғфор айтиб, тавба ҳам қилади (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

OQTEPA JOME MASJIDI

16 Jan, 20:30


Увайс Қараний:
– Аллоҳни танидингизми?
– Ҳа...
– Ундай бўлса, бошқа нарсани билмаслигингиздан ғам еманг.

– Ҳазрат, яна насиҳат қилинг, –
дейишди.
– Аллоҳ сизни биладими?
– Албатта, билади.
– Ундай бўлса, бошқалар сизни билмаслигидан ғам еманг.

OQTEPA JOME MASJIDI

16 Jan, 10:38


​​НАМОЗДА БОЛАМ РЎМОЛИМНИ ЕЧИБ ЮБОРАДИ
#намоз

1524-CАВОЛ: Намоз ўқиётганимда болам рўмолимни тортиб ечиб юборди. Намозим нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий қоидаларга кўра намозда беркилиши шарт бўлган аъзолардан бирининг тўртдан бир ва ундан кўп қисми уч тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтиш муддатича очиқ турса, намоз бузилади. Агар уч тасбеҳ айтиш муддатига етмасдан, бир қўлда енгил ҳаракат билан ёпиб олса, намоз бузилмайди. Сиздаги ҳолат ҳам мана шу ҳукмга тушади. Бу ҳолатда рўмолнинг ўзи тушиб кетиши ёки кимнингдир тушириб юбориши ўртасида фарқ йўқ (“Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

OQTEPA JOME MASJIDI

13 Jan, 03:00


🔖Гуноҳлар сени қўрқитиб туради.

Aслида, ўлим у даражада қўрқинчли эмас...

Ўлимдан эмас, қай ҳолатда ўлишдан қўрқ
🔖

OQTEPA JOME MASJIDI

12 Jan, 10:25


#Ҳикмат

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

“Биз неъматларга шу даражада одатланиб қолдикки, агар ҳол-аҳвол сўрашса:

"Ҳеч қанақа янгилик йўқ", деб жавоб берамиз.

Наҳотки, (ҳар куни, ҳар соат бизга ато этилмиш) офият янгиланиб, неъматлар бардавом қолаётганини ҳис қилмаяпмиз?!

Эй Роббим, соғ танамиздаги ҳужайралар миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!

Иллат ёки беморликларимиздан сенга юзланиб шикоят қилмаган кунларимиз миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!

Аҳли оиламиз учун маскан-уйимиз учун ҳамда (бундан бошқа) биз санаб адоғига етолмайдиган, берган неъматлари сонича Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Унга доимо ва абадий ҳамд бўлсин!”

OQTEPA JOME MASJIDI

11 Jan, 06:29


#муфтий_минбари

📹 НАСУҲ ТАВБАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  Улашинг: @diniysavollar

OQTEPA JOME MASJIDI

11 Jan, 02:57


Қанчалаб гуноҳкор, осийлар гуноҳларига афсусу надомат чекиб йиғлаганлар ва мағфират қилинганлар.

Ва яна қанчалаб обидлар амалидан ужб (манманлик)га йўл берганлар ва ҳалок бўлганлар.

OQTEPA JOME MASJIDI

10 Jan, 02:27


🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang!

#sunnat #juma #namoz #infografika
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

OQTEPA JOME MASJIDI

08 Jan, 06:06


Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳнинг кун тартиблари

1. Кунларини бомдод намози билан ёки ундан аввалроқ бошлар эдилар.
2. Сўнгра муяссар бўлганича Қуръон оятлари тиловати ва зикрларни ўқир эдилар.
3. Илмий мутолаа ва асарлар устида ишлашга киришар эдилар.
4. Эрталабки 8 ва 9 лар орасида нонушта қилар эдилар.
5. Зуҳо намозини ўқир эдилар.
6. Нашриётдан келган (нашрга юборилган) китобларнинг қораламаларини таҳрирлаш, айрим ўринларини кўздан кечириш ишлари билан банд бўлардилар.  
7. Пешин намозини ўқир эдилар.
8. Толиққан жисм ва зўриққан мияга бир соатча дам берардилар, ором олардилар.
9. Яна китобот ишларига қайтардилар. Шу билан бирга ёзишмалар, савол-жавоблар билан банд бўлардилар. 
10. Келди-кетди, зиёратларни бироз камайтирардилар.
11. Шайх доимо қоғоз ва қалам билан олиб юрардилар.

Доктор Маҳмуд Муҳаммад Нажжор.

OQTEPA JOME MASJIDI

08 Jan, 03:29


​​РАҒОИБ НАМОЗИНИ ЎҚИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#намоз

1507-CАВОЛ: Ражаб ойининг биринчи жумасида ёки йигирма еттинчи кечасида 20 ракат "Рағоиб намози"ни ўқиш ҳақида маълумотларни ўқиб қолдим. Шу намоз ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Рағоиб намози” борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима эканини, унга амал қилинмаслигини, унинг мункар бидъат эканини ҳанафий уламолардан Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий ва бошқа кўплаб алломалар ўз китобларида очиқ-ойдин айтиб ўтишган.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Уни киши қудрати етганча муайян бир кунга ва маълум ракатларга белгиламасдан адо этиши, ўз ихтиёридаги амалдир. Муҳими буни динда қатъий буюрилган, деган эътиқодда бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

OQTEPA JOME MASJIDI

06 Jan, 12:56


​​САЖДАДАН ҚИЁМГА ТУРИШДА БИР ОЗ ЎТИРИБ ОЛИШ
#намоз

1508-CАВОЛ: Биринчи ракат тугаб, саждадан иккинчи ракатга тураётганда бир-икки сония ўтириб, кейин туриш суннат деб эшитдим. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Буни фиқҳий китобларимизда "Жалсаи истироҳа" яъни, "ором олиб ўтириш" деб номланади. Бундан биринчи ва учинчи ракатлар охирида саждадан кейин қиёмга туришдан олдин бир оз ўтириб олиш тушунилади ва бу амал ҳанафий мазҳабида макруҳ амал саналади ("Ал-Лубоб шарҳул китоб"). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз алайҳиссалом намозда бевосита қадамларининг олд қисмига таянган ҳоллларида (яъни, ерга суянмай ва ўтирмаган ҳолда) туришлари ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

OQTEPA JOME MASJIDI

06 Jan, 12:55


​​РАҒОИБ НАМОЗИНИ ЎҚИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#намоз

1507-CАВОЛ: Ражаб ойининг биринчи жумасида ёки йигирма еттинчи кечасида 20 ракат "Рағоиб намози"ни ўқиш ҳақида маълумотларни ўқиб қолдим. Шу намоз ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Рағоиб намози” борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима эканини, унга амал қилинмаслигини, унинг мункар бидъат эканини ҳанафий уламолардан Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий ва бошқа кўплаб алломалар ўз китобларида очиқ-ойдин айтиб ўтишган.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Уни киши қудрати етганча муайян бир кунга ва маълум ракатларга белгиламасдан адо этиши, ўз ихтиёридаги амалдир. Муҳими буни динда қатъий буюрилган, деган эътиқодда бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

OQTEPA JOME MASJIDI

04 Jan, 09:16


​​НОПОКЛИК ВА ЖУМА УЧУН БИТТА ҒУСЛ
#ғусл #намоз

1505-CАВОЛ: Жунуб шахс тонгда ғусл қилса, шу ғусл ҳайит ёки жума намози учун ҳам ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши ғусл қилаётганда жунубликдан покланиш ва жума ёки ҳайит намози учун ғусл қилишни ният қилса, улар учун ўтади ҳамда бу учун бериладиган савобларга эга бўлади (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

OQTEPA JOME MASJIDI

04 Jan, 09:16


​​МУСОФИР КИШИ ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИМАСА, ПЕШИНГА ИҚОМАТ АЙТАДИМИ?
#намоз

1504-CАВОЛ: Мусофир жума намозини ўқимай, пешин намозини ўқиганида ҳамсафарлари билан жамоат бўлиб ўқийдими ёки якка ҳолда ўқидими? Якка ҳолда ўқиса иқомат айтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусофирлар бу ҳолатда пешинни жамоат бўлиб ўқимайдилар. Балки якка ҳолда ўқийдилар ва пешинни фарзига иқомат айтмайдилар (“Ал-Ҳовий ал-Қудсий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

OQTEPA JOME MASJIDI

04 Jan, 03:37


​​ИККИ ҲАРАМДА ШОМ АЗОНИДАН КЕЙИН НАФЛ ЎҚИШ
#Ҳаж_умра

1503-CАВОЛ: Икки ҳарамда Шомга азон айтилгандан кейин такбиргача 10-15 дақиқа кутилар экан. Шу вақтда тавофнинг икки ракат намозини ўқиб олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳадиси шарифларда шом намозини тезлаштиришга тарғиблар келгани учун ундан аввал нафл намоз ўқиш макруҳ дейилади. Чунки нафл ўқиш шомни кечиктиришга сабаб бўлади. Аммо икки ҳарам каби азон билан такбир орасида маълум вақт белгиланган жойларда азон ва такбир орасида таҳиятул-масжид ва тавоф намози каби нафл намозларни ўқиб олиш мумкин. Қолаверса, фақиҳлар шомнинг азон ва такбири орасида қисқа икки ракат намоз ўқийдиган муддат кутиш макруҳликка олиб келмайди, дейишган (“Фатҳул Қодийр” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

OQTEPA JOME MASJIDI

03 Jan, 14:05


🔖Агар исломга жонингиз куйишини, унинг учун қайғуришни хоҳласангиз:

Аввало ўзингиз учун қайғуринг!

Гуноҳларингиздан, бузилишларингиздан хавф қилинг!

Аллоҳ таолонинг динини ўзгартирганингиздан, алиштирганингиздан қайғуга тушинг!

Аллоҳ таоло билан муомалада рост бўлмаганингиздан қўрқинг!🔖

Аллома, шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

OQTEPA JOME MASJIDI

02 Jan, 15:38


🕌 Савр ғорида 😢😢

Ғор олдига етиб борганларида Абу Бакр: “Аллоҳга қасамки, сиз кирмай турасиз, олдин мен бир кириб чиқаман, агар у ерда бирор (зиён қиладиган) нарса бўлса сиздан олдин менга тегсин” деб ичкарига кириб, супуриб тозалади.

Бир тешикни кўриб колган эди, изоридан бир парча йиртиб уни беркитди.

Яна икки тешик бор эди, уларни ёқлари билан тўсди.

Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Кираверинг” деди.

Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам кирдилар ва бошларини Абу Бакрнинг қучоғига қуйиб ухлаб колдилар.

Тешикдан нимадир чикиб, Абу Бакрнинг оёгини чақиб олди.

У эса Расулуллох соллаллоху алайҳи васалламнинг уйғониб кетишларидан қўрқиб, қимирламай тураверди.

Кўз ёшлари Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг яноқларига оқиб тушди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизга нима бўлди ей Абу Бакр?", дедилар.

У: “Ота-онам сизга фидо бўлсин, мени нимадир чақиб олди”, деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша чақиб олган жойга туфлаб қўйган эдилар, оғриқ йуқолди.
🇸🇦🇸🇦🇸🇦

📱 @Oqtepajome

OQTEPA JOME MASJIDI

30 Dec, 19:01


Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

OQTEPA JOME MASJIDI

30 Dec, 04:22


#Аудио

Қарз олиб умрага бориш мумкинми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

OQTEPA JOME MASJIDI

29 Dec, 12:28


​​ТАҲОРАТДА СУВ ЎРНИГА НАМ САЛФЕТКА
#таҳорат #таяммум

1498-CАВОЛ: Баъзида самолёт ёки поездда сув билан таҳорат қилишнинг имкони бўлмай қолади. Шундай ҳолатда нам салфетка билан таҳорат аъзоларни намлаш орқали таҳорат қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар самолёт ва поездда сув билан таҳорат олишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилинади. Нам салфетка ёки нам сочиқ билан баданни артиш таҳорат ўрнига ўтмайди. Чунки таҳорат олишга буюрилган ояти каримада аъзоларни ювишга буюрилган. Ювиш – сувни аъзонинг устидан оқизишдир (“Дурарул ҳуккам” китоби). Бунда ювилган аъзодан энг камида 2-3 томчи сув томчилаши керак. Нам салфеткада эса бундай нарса топилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

OQTEPA JOME MASJIDI

28 Dec, 15:09


#roza #qish #fursat #ibodat
❄️РЎЗА ТУТИШ ВА ТАҲАЖЖУД УЧУН ҚУЛАЙ ФУРСАТ

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

OQTEPA JOME MASJIDI

28 Dec, 12:24


#pirotexnika #ofat #falokat
💥ПИРОТЕХНИКА ОФАТ КЕЛТИРАДИ,
🚫ЁҲУД ФАЛОКАТНИ СОТИБ ОЛМАНГ!

#infografika #pirotexnika

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

OQTEPA JOME MASJIDI

28 Dec, 02:42


#Видеолавҳа
Фаластинлик 100 нафар болалар ва аёллар Ўзбекистонга эвакуация қилинди

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia

OQTEPA JOME MASJIDI

27 Dec, 19:09


#muftiy_minbari

📹 ДИНИМИЗ ТАЪМАГИРЛИКДАН ҚАЙТАРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

OQTEPA JOME MASJIDI

27 Dec, 15:28


OQTEPA JOME MASJIDI pinned «»

OQTEPA JOME MASJIDI

27 Dec, 06:11


🌙 Otangizning ismi Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga ko‘rsatilishini istaysizmi?

Allohumma solli va sallim va barik ’ala Sayyidina Muhammad.

#Rasululloh #ota_ona #salavot
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

OQTEPA JOME MASJIDI

26 Dec, 18:34


يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لِمَ تَقُولُونَ مَا لَا تَفْعَلُونَ۝

"Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз деб) айтурсизлар?!"

Софф сураси 2-оят

كَبُرَ مَقْتًا عِندَ ٱللَّهِ أَن تَقُولُوا۟ مَا لَا تَفْعَلُونَ۝

"Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир)."

Софф сураси 3-оят

OQTEPA JOME MASJIDI

25 Dec, 04:41


Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:
🇧🇳

“Намозини зое қилувчи бирон кимсага Исломда насиба йўқдир”,
дедилар.

Ибн Абу Шайбанинг “Мусаннаф”идан.

OQTEPA JOME MASJIDI

25 Dec, 04:38


⚡️ Масжид электор энергиясига мaблағ ўтказиш учун: 👇👇👇

АБ: N — 0119067

🌙 @Oqtepajome

OQTEPA JOME MASJIDI

24 Dec, 14:17


Ибн Ражаб дедилар:

«Ҳомиладор аёл ой-куни тўлиб, кўзи ёришини кутиб тургани каби, сочига оқ тушган одам ҳам ўлимини кутиб турган ҳисобланади.

Шундай бўлишига қарамай гуноҳда бардавом бўлиши нақадар хунук».

OQTEPA JOME MASJIDI

24 Dec, 06:41


Сен синдирган бу қалбни Аллоҳ севган бўлсачи?!

OQTEPA JOME MASJIDI

23 Dec, 13:20


#muftiy_minbari

📹 ИФФАТ БУ ЖАННАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

OQTEPA JOME MASJIDI

23 Dec, 12:43


#Араб_тили

Араб тили мусобақаси

HD: 👉 https://youtu.be/cH7YY-oZdUM

👉 @uygun_gafurov

Instagram | Facebook | Telegram

OQTEPA JOME MASJIDI

22 Dec, 16:37


Ҳақиқий мухлис гуноҳларини қандай яширса, савобли ишларини ҳам шундай беркитадиган кишидир.

Нафс учун ихлосдан-да оғирроқ ва машаққатлироқ бўлган иш йўқ. Чунки, ихлосда нафс учун ҳеч қандай насиба йўқ-да.

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий

🖋 @Oqtepajome

OQTEPA JOME MASJIDI

20 Dec, 18:00


#Islom_ilm #talabalar_ijodidan
📕 ИСЛОМ ва ИЛМ:
⚡️БОЛАЛАРГА НИСБАТАН ҚЎПОЛ МУНОСАБАТДА БЎЛИШНИНГ ЗАРАРЛАРИ

🎙 Жаҳонгир Ниғматов

Тошкент ислом институти талабаси


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    😄 АХЛОҚИМИЗ ГЎЗАЛ БЎЛСИН

    🕋 МУҚАДДАС МАКОН СОҒИНЧИ!

    ❄️ ҚОР ЁҒГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

OQTEPA JOME MASJIDI

20 Dec, 13:10


#muftiy_minbari

📹 БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

OQTEPA JOME MASJIDI

20 Dec, 03:28


OQTEPA JOME MASJIDI pinned «»

OQTEPA JOME MASJIDI

19 Dec, 06:31


🕌Масжиди Набавий ҳақида

▪️Масжиди Набавий - Пайғамбар масжиди демак. Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги йирик масжид.
▪️ Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаром масжидидан кейинги ўринда турувчи дунёдаги энг катта муқаддас масжид.
▪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида шу ўринда намоз ўқиганлар ва у милодий 622 бино қилинган. 
▪️Илк масжиднинг пойдевори тошлардан, деворлари хом ғиштдан, устунлари хурмо танасидан, томи эса хурмо шохларидан қурилган.

▪️Ҳадиси шарифга кўра бу ерда адо этилган икки ракат намоз бошқа ерда ўқилган намоздан  минг баробар афзалдир. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу масжидимда ўқилган намоз Масжидул Ҳаромдан ташқари қолган масжидлардаги намоздан минг баробар афзалдир ” – дедилар. Имом Муслим ривояти.

▪️
Масжидда бир вақтда 698 минг намозхон намоз ўқиши мумкин, ҳаж вақтида уларнинг адади 1 миллион кишига етади.
▪️ Яшил гумбаз Набавий Масжиднинг энг кўзга кўринган меъморчилик ёдгорлиги ҳисобланади. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақбаралари жойлашган бўлма устига қурилган.
▪️ Шунингдек, у ерда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қабрлари ҳам бор.
▪️Ислом тарихи давомида ўн марталар кенгайтирилган масжид майдони айни дамда 56 та футбол майдонига тенг келади.
▪️Арабистон яриморолида илк электрлаштирилган ҳудуд. Усмонийлар ҳукмронлиги даврида 1910 йилда электр токи ёрдамида ёритиш йўлга қўйилган.

▪️ Масжиди Набавийнинг ҳам, Масжиди Ҳаромнинг маъмурияти ҳам бир ташкилот:  "Риаасатуш шуунид- дийнияти бил-масжидил Ҳароми вал-масжидин Набавий" - Масжид-ул Ҳаром ва Набавий   Масжид бош агентлиги деб юритилади.

▪️Набавий Масжиднинг ҳозирги кундаги имомлари:
Фазилатли шайх, доктор Абдулмуҳсин Муҳаммад Қосим
Фазилатли шайх, доктор Аҳмад ибн Али Ҳузайфий
Фазилатли шайх, доктор Абдулборий ибн Эваз Субайтий
Фазилатли шайх, доктор Холид ибн Сулаймон Муҳанналардир.


▪️Масжиднинг  20та муаззини бор.
▪️Масжид ичига 85 та кириш эшиклари орқали кириш мумкин.
▪️Масжид ичига 7 километр узоқликда жойлашган кондиционер станциясидан салқин ҳаво етказиб берилади.
▪️Масжид ҳовлисида 250 та очилиб ёпиладиган улкан соябонлар бор, улар 143.000 квадрат метрни эгаллаган.
▪️Масжидда баландлиги 103, 8 метргача етадиган 10 минора жойлашган.
arabicuz

OQTEPA JOME MASJIDI

18 Dec, 12:03


Иккинчи, учинчи бор Умра ибодатига ҳозирлик кўраётган биродарим!

Атрофингизда Каъба бор. Уни яхшилаб тавоф қилинг!

OQTEPA JOME MASJIDI

18 Dec, 01:25


​​АЗОН АЙТИЛМАСДАН ЎҚИЛГАН НАМОЗ
#намоз

1485-CАВОЛ: Агар намоз вақти кирган бўлсаю, лекин азон ҳали айтилмасдан ўқиб олинса, азон чақирилганини эшитилса намозни қайта ўқиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар намозни вақти кирганидан сўнг ўқиган бўлса-ю, кейин азон айтилган бўлса, намоз қайта ўқилмайди. Бироқ намозни вақти кирмай туриб ўқиган бўлса, унда намозни қайта ўқиши керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

OQTEPA JOME MASJIDI

03 Dec, 05:59


12239. Ҳақ бўлсанг ҳам ота-онанг билан тортишма. Биррул волидайн бу - отанг ёки онангни бошини ўпиб қўйишингни ўзи эмас. Бу билан уларнинг розиликларига етишдим деб ҳам ўйлама.
Ота-онага яхшилик қилиш дегани, уларни бахтиёр қиладиган нарсани билиб, уни амалга оширишга шошилишинг ҳамда уларни хафа қиладиган нарсани англаб, сенда у ҳолни ҳеч қачон кўрмасликларига жидди жаҳд қилишингдир.

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

OQTEPA JOME MASJIDI

03 Dec, 05:31


#qisqa

✅️Shayx Yorqinjon Fozil

145 - Xaromdan molu davlat topgan inson keyin to'g'ri yo'lga qaytgan bo'lsa xaromdan topganlarni qanday tozalaydi?

- Qimor o'ynida yutilgan yutiqlarni ya'ni "pul va qimmatbaho" narsalar halolmi?

- Tavbaning shartlari

kanalga ulanish

OQTEPA JOME MASJIDI

02 Dec, 13:50


#muftiy_minbari

📹 АЖРИ ТЎХТАМАЙДИГАН АМАЛЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

OQTEPA JOME MASJIDI

02 Dec, 12:02


🌟 Шайх Ёрқинжон Фозил

👍 @Oqtepajome

OQTEPA JOME MASJIDI

01 Dec, 13:04


Badbo'y

G'iybat badbo'ydir

Ijtimoiy rolik

@islomuz

OQTEPA JOME MASJIDI

01 Dec, 08:59


🟢 Ғафлатда қолманг!
Бугун қишнинг илк куни
Кун қисқарди, тун узайди


📝Матн ҳолатида ўқиш

#Ғафлатда_қолманг!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

OQTEPA JOME MASJIDI

30 Nov, 05:27


Moʻmin va kofir jinlar

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

OQTEPA JOME MASJIDI

30 Nov, 02:11


OQTEPA JOME MASJIDI pinned «»

OQTEPA JOME MASJIDI

29 Nov, 12:00


📖 Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг одамлар кўзидан йироқда ўқиган татоввуъ- нафл намози одамлар кўз олдида адо этган йигирма беш ракат намозига тенг келади."дедилар

📚 Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй инсонлар, уйларингизда ҳам намоз ўқинглар. Чунки кишининг фарз намозларидан ташқари энг афзал намози уйда ўқиган намозидир. Лекин фарз намозларини масжидда ўқиш афзалдир», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

📙 Изоҳ: Нафл намозларини уйда ўқиган афзал. Чунки, бунда риёдан узоқ бўлинади, қабул аниқ бўлади, баракоти уйга уради, шайтон уйдан қочади. Масжидда ва намозгоҳда ўқилиши зарур бўлган намозлар ҳам маълум ва машҳур фарз намозлари, ийд, жума, кусуф, истисқо, таровеҳ намозлари масжидда ва намозгоҳда ўқиладиган намозлардир.
arabicuz

🤩 @Oqtepajome

OQTEPA JOME MASJIDI

29 Nov, 03:26


#тарбия

📖 Замон тезлашмоқда, айрим янги одобларга ҳам эхтиёж пайдо бўляпти:

• Кимдандир пластик карта орқали қарз олсангиз, қайтаришда хизмат хақини ҳам қўшиб ўтказинг;

• Бошқаларнинг қанча ойлик олишини сўраманг. "Ишда левийлар борми?" дея иржайманг;

• Кимгадир телефон қилганингизда иккинчи йўналишга тушсангиз, битта чақириқдан кейин алоқани узинг. У одамга Сиз қидирганингизни англаш учун шу кифоя. Узлуксиз чақириқларингиз билан суҳбатини хира қилманг;

• Кимгадир қўнғироқ қилсангиз ва у жавоб бермаса, бир секунддан кейин ҳам жавоб бермайди. Қайта-қайта қўнғироқ қилаверманг. Умуман, жавоб бериш у томоннинг хуқуқи, зинҳор мажбурияти деб қараманг;

• Кимдир бирорта суратни кўрсатиш учун телефонини берса, фақат ўша суратни кўриш билан чекланинг. Бармоғингиз билан кейингиларига ўтиб кетманг. Хаққингиз йўқ бунга;

• Ҳаддингиз сиғмаган одамга, яна жамоат орасида иккинчи хотин, оила масалаларида қочирим қилманг;

• Чоррахаларда тўхтаб турилганда ёнингиздаги машинадагиларга олайиб қараманг. Ҳеч ким ҳақингизни еб кетмаяпти. Умуман айтганда буткул қарамасангиз янада яхши. Чунки улов ҳам бировнинг мулки, унинг ичи кимнингдир хонадони мақомида;

• Кимдир телефонида нимадир қидираётган бўлса тикилиб турманг, бошқаларнинг телефон экранига рухсатсиз ва ўта заруратсиз қараманг;

• Умумий овқатланиш масканида атрофингизда аёллар ва болалар бўлса, сўзларингизни ҳам, овозингизни ҳам, кулгингизни ҳам назорат қилинг!

OQTEPA JOME MASJIDI

26 Nov, 09:12


🤲 #зикр_ва_дуо

Ҳожатхонага кираётганда...

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الرِّجْسِ النَّجَسِ الْخَبِيثِ الْمُخْبِثِ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минар рижсин нажаси ал-хобийсил мухбиси аш-шайтонир рожийм», деб айтар эдилар.

Маъноси: Эй Раббим, кир, нажас, ифлос, ифлослик қилувчи, (Аллоҳнинг даргоҳидан) қувилган шайтондан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ва Табароний ривоятлари.

🔗 https://islom.uz/maqola/22959

@islomuz

OQTEPA JOME MASJIDI

24 Nov, 17:01


Kechiring!

Ijtimoiy rolik

@islomuz

OQTEPA JOME MASJIDI

24 Nov, 03:51


Ustoz Yorqinjon domla rohimahulloh!

Yangi suhbatlaridan!
Savol javoblar!
01.06.2021-yil.

Kanalga ulanish uchun 👇
https://t.me/Yorqinjon_domla

OQTEPA JOME MASJIDI

23 Nov, 15:22


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

OQTEPA JOME MASJIDI

22 Nov, 02:57


OQTEPA JOME MASJIDI pinned «»

OQTEPA JOME MASJIDI

21 Nov, 16:39


Ўқиётганларимизнинг 20%ига амал қилганимизда, аҳволимиз 100%га ўзгарарди.

🌐 @Oqtepajome

OQTEPA JOME MASJIDI

20 Nov, 06:34


Агар синовлар бўлмаганда Аллоҳнинг ҳузурига қуруқ қўл билан борган бўлардик.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ

OQTEPA JOME MASJIDI

20 Nov, 02:57


10728. Мақтаниш кетидан йиғлаш ҳам бор

«Яъқуб деди: «Эй ўғилчам, бу тушингни оға-иниларингга ҳаргиз айта кўрма, токи улар сенга қарши бирон ҳийла қилмасинлар...», (Юсуф сураси, 5-оят). Оға-инилар ўртасидаки бу қадар бўлса, ёт кимсаларда нима бўлсин!
Айримлар Аллоҳ таоло уларга ато этган неъматлар билан мақтанадилар ва ижтимоий тармоқларда кўз-кўз қиладилар. Уйларингизда сирларингизни эҳтиёт қилинглар ва (ёмон оқибатлар, кўз тегиш, шарманда бўлиш ва бошқа ҳолатларга йўлиқмаслик учун) мақтанишдан сақланинглар!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

OQTEPA JOME MASJIDI

19 Nov, 06:22


Қуръони карим тиловати

OQTEPA JOME MASJIDI

18 Nov, 14:36


Шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг таржимаи ҳоли билан танишинг

Муаллифнинг ўзбек тилида чоп этилган китоблари:

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ»

«Марваридлар шодаси»

🕋 @islomuz

OQTEPA JOME MASJIDI

15 Nov, 11:39


🎥 #videolavha 💾200mb 👈

Alvido ramazon, alvido siyom!

✈️ YAQINLARINGIZGA YUBORISHNI UNUTMANG!!!

🌙
@Oqtepajome

OQTEPA JOME MASJIDI

15 Nov, 10:22


Ўқиб ўрганганларингни асл ҳақиқатини қалбинг билан ҳис қилмагунча англай олмайсан...

© Суфи Аҳмад

OQTEPA JOME MASJIDI

15 Nov, 07:35


Аъробий деди: "Аллоҳим, бизга зулм қилганларни кечиришга буюрдинг. Биз ўзимизга зулм қилдик, энди кечир бизни!"

Жоҳиз, "Баён ва баён қилмоқ" китобидан

OQTEPA JOME MASJIDI

14 Nov, 07:59


#таъриф

Кўз — Аллоҳнинг қудрати ва санъатини кўрмоқ учун берилгандир.
Ёр-дўстнинг айбларини ва ҳаром нарсаларни кўрмоқ учун эмас!

© Жалолиддин Румий.

OQTEPA JOME MASJIDI

13 Nov, 17:39


Ғийбатдан қутулиш

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

@BintuSodiq

OQTEPA JOME MASJIDI

13 Nov, 02:48


#muftiy_minbari

📹 ЭҲТИРОМИ ВОЖИБ ЗОТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

OQTEPA JOME MASJIDI

11 Nov, 15:41


Shavkat Mirziyoyev 11-noyabr kuni navbatdan tashqari arab-islom sammitida nutq so‘zladi.

Prezidentimiz Falastin-Isroil muammosini tinchlik va diplomatiya yo‘li bilan hal etishga qaratilgan barcha amaliy tashabbuslarni to‘liq qo‘llab-quvvatladi. Qadimiy va boy tarixga ega falastin xalqi 1967-yildagi chegaralar doirasida, poytaxti Sharqiy Quddus bo‘lgan mustaqil va ozod davlatini tuzishga to‘la haqli ekani ta’kidlandi.

❗️Davlatimiz rahbari urushda jabrlangan falastinlik bolalar va ayollarni O‘zbekiston shifoxonalarida beg‘araz davolashga tayyor ekanini ta’kidladi.


👉 @xushnudbek 👈

OQTEPA JOME MASJIDI

10 Nov, 13:05


Kasb-hunar haqida

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

OQTEPA JOME MASJIDI

08 Nov, 15:07


https://islom.uz/maqola/22737

OQTEPA JOME MASJIDI

08 Nov, 11:55


#muftiy_minbari
#ibrat

📹 ҒАНИМАТ МЕҲМОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

OQTEPA JOME MASJIDI

07 Nov, 12:16


#Видеолавҳа

🎬Толиби илм хизмати учун фаришталар қанотини ёзади"

🎤 Отабек домла Аҳмедов

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.me/OqtepaJome

OQTEPA JOME MASJIDI

07 Nov, 10:45


Илтимос, аршни титратманг!

Сўнгги пайтларда қулоғимизга «Фалончининг қизи қайтиб келибди», «Пистончининг турмуши бўлмабди» каби гаплар тез-тез чалинадиган бўлиб қолди. Авваллари маҳалла-кўйда бузилган оилалар деярли учрамаган, «Қайтиб келибди» деган гап ор-номус масаласи деб қаралган бўлса, бугунги кунда ажрашиш оддий ҳолатга айланди.

Масаланинг ачинарли жиҳати эса бундай ажралишларга арзимас нарсаларнинг рўкач қилиниши, «бу нарсани кам қилибди, у нарсанинг сифатсизини олибди» каби важ-баҳоналар билан ҳою ҳавас йўлида ёш келин-куёвнинг ўртасига совуқчилик солиниши сабаб бўлиб қолаётганидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22879

🕋 @islomuz

OQTEPA JOME MASJIDI

07 Nov, 09:14


Намангандаги Янги Ахси археологик мажмуасидан ноёб қўлёзма ва китоблар топилди

Намангандаги Янги Ахси археологик ёдгорлик мажмуасидан 50 дан ортиқ нодир қўлёзма ва тошбосма китоблар топилди. Бу ҳақда uza.uz сайти хабар берди.

Топилмалар орасида Абу Муъин Насафийнинг XI асрга оид нодир китоби, Қўқон хони Амир Умархоннинг мукаммал девони, Бухоро амири Саид Олимхоннинг топшириғи билан ўтган аср бошида Когондаги Дорус Салтана босмахонасида чоп этилган Мулло Муҳаммад Обиджон ибн Мулло Муҳаммад Қобил Охунд Намангонийнинг «Тухфатул обидин анисул ошиқин» китоблари мавжуд. Уларнинг энг қимматлилари қаторида Хожа Али Ромитаний, Хожа Аҳрори Валий, Мавлавий Абдулҳай Лакнавийларнинг нодир рисолалари турибди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22878

🕋 @islomuz

OQTEPA JOME MASJIDI

07 Nov, 03:28


Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди

Туркия президенти сўзларига кўра, Туркия, Озарбойжон ва Шимолий Кипр ягона туркий алифбога ўтишга тайёр.

👉 https://kun.uz/kr/33498112

Kun.uz расмий канали

OQTEPA JOME MASJIDI

05 Nov, 17:11


Istixora haqida

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

OQTEPA JOME MASJIDI

05 Nov, 10:08


Москвада халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади

2024 йил 5-9 ноябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида «22-Москва халқаро Қуръон мусобақаси» бўлиб ўтади.

Ушбу халқаро мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Муҳаммадамин қори Олимжонов иштирок этиш учун эртага Москва шаҳрига жўнаб кетади.

Муҳаммадамин қори бугун 5ноябрь куни «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлимига келиб, бўлим мудири устоз, шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ҳафизаҳуллоҳдан керакли кўрсатма ва хайрли дуоларни олди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22858

🕋 @islomuz

OQTEPA JOME MASJIDI

26 Oct, 14:14


OQTEPA JOME MASJIDI pinned «»

OQTEPA JOME MASJIDI

25 Oct, 05:52


Имом Бухорийнинг ноёб қўлёзмаси нусхаси Туркиядан топилди

Тошкентда давом этаётган ҳафталикда Туркияда Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» қўлёзмаси нусхаси кашф этилгани маълум бўлди.

Памуккала университети кутубхонасида сақланувчи бу асарнинг ёши 825 йилга тенг бўлиб, қадимий нусха сифатида жаҳондаги муҳим маданий меросга қўшилган. Шу ҳафталик давомида бошқа ноёб асарлар ҳам тақдим этилмоқда.

Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-Жомеъ Ас-Саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китоб айрим манбаларда Қуръони каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлиги ҳақида маълумотлар бор.

👉 @r_kusherbayev

OQTEPA JOME MASJIDI

24 Oct, 08:48


Бизни гуноҳлар кучсизлантиради, гуноҳлар синдиради, гуноҳлар мағлуб этади..
Аслида кучлимиз, мустаҳкаммиз, ғолибмиз.

📱 @Oqtepajome

OQTEPA JOME MASJIDI

24 Oct, 05:56


Илоҳий дийдордан маҳрум бўлишни ўйлаш

Ўн еттинчи чора:

Нафсни жазолаш. Ҳазрати Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дер эдилар: «Бадназарлик учун йигирма ракат нафл намоз ўқиш жазосини тайин қилиб қўйсин. Бир-икки кунда бу жазога чидай олмай нафс чинқириб юборади ва бадназарликдан воз кечади. Шайтон ҳам шундай дейди: «Бу шахс битта бадназарлик учун йигирма марта сажда қиляпти яна унинг гуноҳлари яхшиликларга алмаштириб қўйилмасин. Менинг бутун умр қилган меҳнатим зое бўлиб кетади. Демак, уни бадназарликка ундамаслик лозим».

Ўн саккизинчи чора:

Илоҳий дийдордан маҳрум бўлишни ўйлаш.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22801

🕋 @islomuz

OQTEPA JOME MASJIDI

22 Oct, 23:54


Агар фарзандингиз сиздан пул эмас, маслаҳат сўраса, демак фарзандингизга тўғри тарбия бергансиз.

📱 @Oqtepajome

OQTEPA JOME MASJIDI

22 Oct, 11:58


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг кун тартиблари…

– Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар.

Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар.

Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22780

🕋 @islomuz

OQTEPA JOME MASJIDI

22 Oct, 10:12


Қабрнинг устига сурат, мармар тош қўйиш мумкин эмас

عَنِ الْمُطَّلِبِ بْنِ أَبِي وَدَاعَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا مَاتَ عُثْمَانُ بْنُ مَظْعُونٍ أُخْرِجَ بِجَنَازَتِهِ فَدُفِنَ، فَأَمَرَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَجُلًا أَنْ يَأْتِيَهُ بِحَجَرٍ، فَلَمْ يَسْتَطِعْ حَمْلَهُ، فَقَامَ إِلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَحَسَرَ عَنْ ذِرَاعَيْهِ ثُمَّ حَمَلَهَا، فَوَضَعَهَا عِنْدَ رَأْسِهِ وَقَالَ: أَتَعَلَّمُ بِهَا قَبْرَ أَخِي، وَأَدْفِنُ إِلَيْهِ مَنْ مَاتَ مِنْ أَهْلِي.

Мутталиб ибн Абу Вадоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Усмон ибн Мазъун вафот қилганида жанозасини олиб чиқиб, дафн қилинди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамга тош олиб келишни буюрдилар. У тошни кўтара олмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари туриб бориб, икки билакларини шимариб, тошни кўтариб олиб келиб, унинг бош томонига қўйдилар ва:

«Бу билан акамнинг қабрини белгилайман ва аҳлимдан ким ўлса, унинг ёнига дафн қиламан», дедилар».


Аввало ривоят соҳиби Мутталиб ибн Абу Вадоъа розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:

Мутталиб ибн Абу Вадоъа ал-Ҳорис ас-Саҳлий ал-Қураший, оналари Арво бинти Ҳорис ибн Абдулмутталиб Макка фатҳ этилган куни Исломга кирдилар.

Ҳадисларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ва Ҳафса онамиздан ривоят қилдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22784

🕋 @islomuz

OQTEPA JOME MASJIDI

22 Oct, 09:14


❇️Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази: 781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин❇️

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

OQTEPA JOME MASJIDI

21 Oct, 08:30


#ДОЛЗАРБ

📱 @Oqtepajome

OQTEPA JOME MASJIDI

20 Oct, 13:59


Qanday holatda taloq qilinadi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

OQTEPA JOME MASJIDI

20 Oct, 02:20


Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ:

Ҳалол ейиш билан қалблар мулойим бўлади”, дедилар.
arabicuz

@Oqtepajome

OQTEPA JOME MASJIDI

19 Oct, 13:03


🗓 Намоз вақтлари (бир ҳафталик)

📖Бомдод 06:00
📖Пешин 12:40
📖Аср 16:00
📖Шом 17:35 🕓 17:30
📖Ҳуфтон 19:40

Яқинларингизга юборинг!

🌙 Сиз сабабли яна кимгадир намозни жамоат билан, вақтида адо қилиш насиб қилиб қолса, албатта Аллоҳ сизни мукофотлайди!

Масжид каналига уланиш ⬇️⬇️

📱 https://telegram.me/Oqtepajome

OQTEPA JOME MASJIDI

19 Oct, 03:52


#ДОЛЗАРБ
Солиҳ амал қандай бўлади?

Солиҳ амал Аллоҳдан бошқаси сизни мақташини кутмаган амалингиздир.

©Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

📱 @Oqtepajome

OQTEPA JOME MASJIDI

18 Oct, 12:36


🗣"БУ ЮРТНИНГ ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРИДА ОЛИМНИНГ ИЗИ БОР..."

Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15-октябрь

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

OQTEPA JOME MASJIDI

18 Oct, 12:08


➡️Кўпгина оилавий муаммолар Қуръони каримдан кунлик вирдни ўқимаслик ва унинг маъноларини фаҳмлашдан узоқлашиш натижасида юзага келади.

➡️Оила аъзоларингиз билан Қуръондан ҳеч бўлмаса бир варақни биргаликда ўқиб, унинг маъноларини дарс қилишга ҳаракат қилинг.

Доктор Жосим Мутавваъ.
arabicuz

📱@Oqtepajome

OQTEPA JOME MASJIDI

18 Oct, 00:29


🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook