МУСОФИРЛАР @musofirlar Channel on Telegram

МУСОФИРЛАР

@musofirlar


Запрет (депорт) текширтириш учун - @proverka_zapreta га ёзинг. Спамда бўлсангиз - @zapret_tekshirish_bot

Воқеа ҳодисалар ҳақида хабар бериш, файллар юбориш - @GastarbayterBot

Группа — @proverkazapreta_chat

#мигрант #запрет #депорт

МУСОФИРЛАР (Uzbek)

Salom, aziz musofir! Sizga yangi va foydali bir Telegram kanalini tavsiya qilamiz - "МУСОФИРЛАР". Bu kanalda sizga zaharli qonunlar to'g'risida ma'lumotlar, yaxshi xabarlar va fayl yuborish imkoniyati mavjud. Kanalda yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'lib turishingizga imkon beradi. Agar sizning qiyinchiliklaringiz bo'lsa yoki yordam talab etilsa, @proverka_zapreta va @zapret_tekshirish_bot kanallaridan yordam olishingiz mumkin. Sizga voqea hodisalari va boshqa muhim yangiliklardan xabardor bo'lish imkonini beruvchi @GastarbayterBot kanaliga ham obuna bo'lishingiz mumkin. Undan tashqari, "МУСОФИРЛАР" kanali ichida o'z so'zingizni izoh qoldirishingiz, savollaringizni yuborishingiz va fikrlaringizni almashingiz mumkin bo'lgan @proverkazapreta_chat guruhiga a'zo bo'lish imkoniyati mavjud. Kanalda #migrant, #zapret, #deport kabi mavzular bo'yicha ham muzokaralar olib borilmoqda. Bu yuzaga, "МУСОФИРЛАР" kanali sizga qulaylik, foyda va yangiliklardan xabardor bo'lish imkoniyatini taqdim etadi. Ayni paytda, sizning muammolaringizga yechim topish uchun ham yordam beradi. Aziz musofir, birlashtirilgan bir jamoatda hamkorlik qilishga tayyormisiz? Agar ha, unda siz uchun "МУСОФИРЛАР" Telegram kanali ancha qiziq va foydali bo'lishi mumkin. Xozir obuna bo'ling va yangi dunyolarni kashf eting!

06 Jan, 13:10


🧪Россияда РВП (вақтинчалик яшаш рухсатномаси) олиш учун асослар:

▪️Квота олиш: РВП бериш учун Россия субъектлари ҳар йили маълум бир миқдорда квота ажратади. Керакли ҳужжатларни йиғиб миграция марказига ёки ПВС (паспортно-визовый центр) га мурожаат қилинади.

▪️Никоҳ: РФ фуқароси билан қонуний никоҳда бўлиш, бир жойда камида 3 йил бирга яшаш шарт қилинган.

▪️Талабалар: Россия давлат ОТМларида ёки илмий ташкилотларида кундузги шаклда (очно) таҳсил олаётган чет эл талабалари РВПни таълим олиш ва ишлаш мақсадида расмийлаштиришлари мумкин. (РВПО)

▪️Инвестициялар: Россия иқтисодиётига ҳукумат томонидан белгиланган миқдорда инвестиция киритиш.

▪️Ҳарбий хизмат: Россия Федерациясида хизмат қилиш муддати давомида РВП берилади.

▪️Собиқ СССР фуқаролари: Собиқ СССР давлатлари фуқаролари, агар Россия ҳудудида ўша вақтда давлат аккредитациясидан ўтган таълим муассасаларида профессионал маълумот (аттестат/диплом) олган бўлса ҳам РВП олиш учун ариза беришлари мумкин.

▪️Фуқаролиги бўлмаган шахслар (ФБШ): РФда ФБШ гувоҳномасига эга ёки Украина ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, қочқин сифатида тан олинган ёки Россияда вақтинчалик бошпана олган ФБШ.

▪️Вояга етмаган болалар: Агар боланинг ота-онасидан бири РВПга эга бўлса ёки ота-онадан бири ўзига РВП расмийлаштираётган бўлса. Агар болада РВП бўлса унинг ота/онаси ҳам РВП учун ариза бериши мумкин.

▪️Ногирон фарзанди бор чет эл фуқаролари: Вояга етган ва РФ фуқароси ҳисобланган ногирон фарзанди бор ота-оналар ҳам РВП олишлари мумкин.

👉 t.me/musofirlar

06 Jan, 02:04


Ассалому алайкум дўстлар!

Бир ҳафталик танаффусдан сўнг яна каналимиз иш фаолиятини бошладик. Яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин ва ишларингиз доимо олдинга юрсин!

👉 t.me/musofirlar

30 Dec, 15:37


⚠️ Ноқонуний юрган мигрантлар учун яна бир имконият берилмоқда

Бугун — 30 декабрь куни Россияда ноқонуний юрган муҳожирларга ўз ҳуқуқий мақомларини қонунийлаштириш ҳақида президент Путиннинг фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра 2025 йил 1-январдан 30-апрелгача ноқонуний юрган муҳожирлар (яъни ҳужжатларида муаммоси бор, лекин хали запрет урилмаган ёки депорт қилинмаган бўлса) Россиядан чиқмай патент олишлари мумкин. Бунинг учун муҳожирлардан дактилоскопия, биометрик расмга тушиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва рус тили имтиҳонини топшириш талаб этилади.

Мақомини қонунийлаштиришни истамаган муҳожирлар Россия ҳудудини тарк этишлари зарурлиги фармонда белгиланган.

Охирги марта бундай имконият Россия ҳудудида 2020 йилда, Covid-19 пандемияси вақтида жорий этилган эди.

Хабарни Россияда ҳужжатсиз юрган танишларга юборинг!

👉 t.me/musofirlar

27 Dec, 13:26


📲 Россияда сим карта сотиб олиш тартиби ўзгармоқда

2025 йил 1 январдан бошлаб, Россияда сим карта сотиб олиш учун СНИЛС ҳужжати, Госуслуги порталида тасдиқланган аккаунтингиз ва биометрик маълумотларингиз талаб қилинади. Рақамни фақатгина расмий алоқа салонларига бориб сотиб олиш мумкин бўлади. Янги рақам олганда телефонингизнинг IMEI кодлари ҳам ўша рақамга бириктириб қўйилиши кўзда тутилган.

Аввалгидек дуч келган жойда тарқатиб кетилган сим карталардан фойдаланиш имконияти бўлмайди. Шундай сим карталар бўлса, уларни фаоллаштириш имконсиз бўлади.

Ҳозирда ишлатаётган рақамларингизни 2025 йил 30 июнь санасигача алоқа офисларига бориб ўз номингизга қайта тасдиқлатиб олишингиз керак бўлади.

📱 t.me/musofirlar 📱

25 Dec, 13:33


❗️Қрим Республикасида патент нархи 10.895 ₽ бўлиши кутиляпти

Минтақанинг 2025 йил учун РФ меҳнат бозоридаги коеффициенти 3,5 % миқдорида белгиланган. Қарор матни бу ерда.

31 декабргача ҳозирги нархда (4590 ₽) олдиндан тўлов қилиб қўйсангиз, янги йилдан кейинги кўтарилган нарх билан фарқини тўламайсиз.

Бошқа регионлардаги нархлар МАНА БУ ЕРДА.

👉 t.me/musofirlar

23 Dec, 13:27


🛃 Ҳужжат текшириш бўйича бепул онлайн сервислар

— Запретни онлайн текшириш:


https://сервисы.гувм.мвд.рф/entry-ban

— Патентни онлайн текшириш:

1. Москва шаҳрида берилган патентларни текшириш учун: https://mc.mos.ru/service/invoice

2. Москва вилоятида берилган патентларни текшириш учун: https://oplatipatent.ru/

3. Бошқа регионларда берилган патентларни текшириш учун: https://сервисы.гувм.мвд.рф/tm

— РВП/ВНЖ тайёрлигини текшириш ва бошқа хизматлар: https://мвд.рф/сервисы-гувм

— Регистрация ва бошқа ҳужжатларни онлайн текширишнинг ҳозирча имкони йўқ. Фақат пуллик хизматлар орқали текширилади.

——————————————————

❗️Эслатиб ўтамиз, бу онлайн сервислар баъзида ишлаб, баъзида ишламайди. Улардан олинган жавоб ҳам 100% аниқликда бўлмайди, хато чиқиш эҳтимоли жуда катта. Аниқ ва батафсил маълумот олиш учун албатта пуллик хизматларга мурожаат қилишингизга тўғри келади.

Пуллик хизматлардан фойдаланиш учун админ @proverka_zapreta га ёзишингиз мумкин.

👉 t.me/musofirlar

22 Dec, 12:24


👷🏼‍♂Четда ишлаётган ва қийин вазиятга тушиб қолган мусофирлар видеода кўрсатилган рақамларга қўнғироқ қилиб, Миграция Агентлиги мутахассислари билан боғланишлари мумкин.

Қўнғироқлар бепул.

👉 t.me/musofirlar

19 Dec, 06:52


⚠️ Сахарово 1 январдан 8 январгача ишламайди

31 декабрь куни соат 8:00 дан 12:00 гача патентга ҳужжат топшириш ва тайёр бўлган патентни олиш мумкин.

Марказ 9 январдан одатдагидек ишлашни бошлайди.

Патентга ҳужжат топшириш учун эртароқ ҳаракат қилганингиз маъқул. Патент учун ойлик тўлов саналари ҳам байрам кунларига тўғри келаётган бўлса, ҳозир тўлаб қўйганингиз яхши. Эслатиб ўтамиз, 1 январгача патентга эски нархда тўлов қилиб қўйсангиз, янги йилда қимматлашган нархдаги ортиқча фарқини тўламайсиз.

👉 t.me/musofirlar

18 Dec, 19:11


Тобут келар...

Тобут келар шимоллардан, тобут келар,
Шердек йигит энди бунда нобуд келар.
Қора қозон қайнасин, деб кетган ўғлон,
Тобут келар шимоллардан, тобут келар.

Сен нишонсан, ғурбатчию ғийбатчига,
Дин айирган, тил айирган миллатчига,
Лаънат айтиб кулфат солган иллатчига,
Тобут келар шимоллардан, тобут келар.

Қарашади сенга худди бекорчи деб,
Саводи паст, авлоди паст, беорчи деб,
Қурол тутган бир жангари террорчи деб,
Тобут келар шимоллардан, тобут келар.

Қаҳратонлар ўтса ҳамки суягингдан,
Рўзғор юки тушмайди ҳеч курагингдан,
Қайси нокас пичоқ урди юрагингдан?!
Тобут келар шимоллардан, тобут келар.

Қадринг қанча, айтчи, юртдош, қадринг қанча?!
Юракда жим, пинхон ётган дардинг қанча?!
Мусофирда қолган сенинг қабринг қанча?!
Тобут келар шимоллардан, тобут келар.

Соддалигинг билиб сени гўл қилдилар,
Виждонсизлар сотиб қарам, қул қилдилар,
Қимматингни сариқ чақа пул қилдилар,
Тобут келар шимоллардан, тобут келар.

Қўйгин энди, борма, иним, у ёқларга,
Номинг суртма қора деган бўёқларга,
Сен кераксан шу она юрт тупроқларга,
Келмасин ҳеч энди тобут шимоллардан!!!

2017 й.

© Вафо Мўмин

👉 t.me/musofirlar

16 Dec, 07:15


❗️Краснодарский крайда патент билан ишлаш тақиқланмоқда

Губернаторнинг қарори билан 2025 йил 1 январдан эътиборан ушбу регионда мигрантлар патент билан ҳеч қайси соҳада ишлай олишмайди, шу жумладан, қурилишда ҳам. У ерда ишлаш учун мигрант фақат РВП ёки ВНЖга эга бўлиши керак. Патент учун ойлик тўловни 17 минг рублдан ортиқ қилиб қўйиш сабаби ҳам шу бўлса керак.

Ҳозирда у ерда патент билан меҳнат қилаётган юртдошларимизга бошқа региондан иш тайин қилиб қўйишни маслаҳат берамиз.

👉 t.me/musofirlar

12 Dec, 07:42


📇 Мигрантлардан имтиҳон олиб уларга расман рус тили сертификати бера оладиган давлат муассасалари рўйхати

Мигрантларга тарқатинг

👉 t.me/musofirlar

10 Dec, 15:30


❗️10.12.2024 ҳолатига кўра, патент нархи ўзгаришини эълон қилган регионлар рўйхати:

• г. Москва и область 7500 8900 руб.
• Санкт-Петербург и ЛО 4600 6485 р.
• Алтайский край 6048 7159 р.
• Амурская область 7510 10.621 р.
• Астраханская область 5340 6160 р.
• Белгородская область 6062 6552 р.
• Брянская область 6877 8334 р.
• Владимирская область 7369 .
• Волгоградская область 6912 7782 р.
• Вологодская область 6048 9961 р.
• Воронежская область 6624 8093 р.
• Еврейский автономный округ 7315 р.
• Забайкальский край 10368 13385 р.
• Ивановская область 6195 7455 р.
• Иркутская область 9144 10.855 р.
• Калининградская область 6509 8716 р.
• Камчатский край 9027 р.
• Карачаево-Черкесская Республика 5914 р.
• Кемеровская область 6411 7546 р.
• Кировская область 5875 6739 р.
• Костромская область 5429 7004 р.
• Курганская область 5760 р.
• Курская область 8035 9089 р.
• Краснодарский край 10080 17120 р.
• Красноярский край 8153 10.237 р.
• Липецкая область 6336 8405 р.
• Магаданская область 8640 10.583 р.
• Мурманская область 8352 12.451 р.
• Ненецкий АО 7033 7601 р.
• Нижегородская область 6624 9276 р.
• Новгородская область 8218 р.
• Новосибирская область 6386 7906 р.
• Омская область 5602 6683 р.
• Оренбургская область 5962 р.
• Орловская область 6394 7782 руб.
• Пензенская область 5760 6537 р.
• Пермский край 5200 7100 р.
• Приморский край 9216 11766 р.
• Псковская область 6170 6768 р.
• Республика Адыгея 5184 р.
• Республика Алтай 5688 6552 р.
• Республика Башкортостан 5400 6300 р.
• Республика Дагестан 5184 6537 р.
• Республика Ингушетия 5155 5572 р.
• Республика Калмыкия 4320 4669 р.
• Республика Карелия 8755 10.677 р.
• Республика Коми 6941 7782 р.
• Республика Крым 4590 10.895 р.
• Республика Марий Эл 6725 р.
• Республика Мордовия 5466 5908 р.
• Республика Татарстан 6229 7315 р.
• Республика Саха (Якутия) 14.004 р.
• Республика Тыва 5510 р.
• Республика Хакасия 7085 6226 р.
• Ростовская область 5184 6537 р.
• Рязанская область 7488 8498 р.
• Самарская область 6048 10179 р.
• Саратовская область 7002 8557 р.
• Сахалинская область 9101 10770р.
• Свердловская область 6650 7500 р.
• г. Севастополь 7142 11.478 р.
• Северная Осетия-Алания 5731 6537 р.
• Смоленская область 6541 р.
• Ставропольский край 6048 6848 р.
• Тамбовская область 5700 6700 р.
• Тверская область 10742 14973 р.
• Томская область 5760 8491 р.
• Тульская область 8300 11.200 р.
• Тюменская область 7592 9385 р.
• Удмуртская Республика 5962 6910 р.
• Ульяновская область 5530 5977 р.
• Хабаровский край 7776 8405 р.
• Ханты-Мансийский АО 9041 11.097 р.
• Челябинская область 8220 15.000 р.
• Чеченская Республика 3113 р.
• Чувашская Республика 5760 7782 р.
• Чукотская АО 9338 р.
• Ямало-Ненецкий АО 11555 12.488 р.
• Ярославская область 5472 10.023 р.

👉 t.me/musofirlar

09 Dec, 07:12


⛔️ Россиянинг Оренбург вилоятида мигрантлар учун айрим соҳаларда ишлаш тақиқланмоқда

Хорижий ишчиларнинг рухсат этилган сонини қисқартиришни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасига кўра, 2025 йилдан вилоятда қуйидаги соҳаларда ишлаш тақиқланиши мумкин:

— ихтисослаштирилган дўконларда спиртли ичимликлар, шу жумладан, пивонинг чакана савдоси;

— ихтисослаштирилган дўконларда тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси;

— шаҳар ва шаҳар атрофи транспортида йўловчиларни ташиш;

— такси ва ҳайдовчи билан ижарага олинадиган автомобилларда йўловчиларни ташиш фаолияти.

Ушбу регионда ишлаётган юртдошларимизга янги йилдан юқоридаги ўзгаришларни ҳисобга олиб иш режа қилишларини тавсия қиламиз!

👉 t.me/musofirlar

08 Dec, 16:18


⚠️ Фақат қонун ишлайдиган давлат барқарор бўлади

Қўрқитиш устига қурилган давлат омонат.

Чет давлатларга ё ташқи кучларга таяниб қурилган давлат заиф.

Коррупцияга асосланган давлат мўрт.

Фақат қонун ишлайдиган давлатгина барқарор бўлади.

Кўринмас ва Кўринар Оталар фақат қонунга асосланган давлат қурсаларгина Тарихда Миллат Отаси бўлиб қола оладилар.

Шунинг учун ҳам қонун керак, Конституция керак.

Кучсизларни Кучлилардан, Камчиликни Кўпчиликдан, Пулсизларни Пулдорлардан, Ҳокимиятсизларни Ҳокимиятлилардан ҳимоялайдиган Конституция керак. Давлатни ҳокими мутлақдан ҳимоялайдиган Конституция керак!

Конституция керак! Конституция ишлаши керак!

© Отабек Бакиров

8 декабрь Ўзбекистон Республикаси бош Қомуси қабул қилинган кун! Байрам муборак!

👉 t.me/musofirlar

05 Dec, 15:56


«Госуслуги» порталида қандай рўйхатдан ўтилади?

Мигрантлар учун «госуслуги» жуда керакли инструмент. Унда албатта рўйхатдан ўтиб, электрон хизматлардан фойдаланиш керак.

Порталда аккаунт очиш учун СНИЛС ҳужжатингиз бор бўлиши керак. Агар йўқ бўлса, СНИЛСни МФЦ «Мои документы» ёки «Социальный фонд России» (СФР) дан оласиз.

Демак, СНИЛС бор, телефонга «Госуслуги» иловасини ўрнатдингиз. Энди нима қилиш керак? Телефон рақамингизни киритиб, парол белгилайсиз. Сўнг шахсий маълумотларингизни киритасиз. Исм, фамилия ва ҳ.к. Маълумотларингизни киритгач, соддалаштирилган «Госуслуги»ни очган саналасиз. Бунда портал хизматларидан айрим чекловлар билан фойдалана оласиз. Тўлиқ фойдаланиш учун ушбу соддалаштирилган аккаунтингизни мукаммаллаштиришингиз керак. Бунинг учун «Госуслуги»да онлайн банк орқали (масалан Сбербанк онлайн) профилни тасдиқлашни танланг. Онлайн банкка кириб, профилингизни тасдиқлашларига розилик берасиз, бўлди. Энди бир неча дақиқа (одатда 15-20 дақиқа)дан сўнг, қайтадан кирсангиз, профилингиз мукаммалаштирилган бўлади. Бундай профилдан бемалол фойдаланиб, МВД ва бошқа идоралардан электрон хизматларни олишингиз мумкин. Яъни, мукаммаллаштирилган профиль орқали «Госуслуги» портали хизматларидан ҳеч қандай чекловларсиз фойдалана оласиз.

© Migrant UZ

👉 t.me/musofirlar

04 Dec, 13:03


🛩️ Жуковский аэропортида биометрик маълумотларни топшириш жараёни

2025 йил 30 июнигача Москва аэропортларидан ҳамда Оренбург вилоятининг “Маштаково” чегара постидан ўтаётган мигрантлар биометрик маълумотларни топширадилар. 30 июндан бошлаб эса бу тартиб бутун Россия бўйлаб барча чегара ўтказиш пунктларида йўлга қўйилиши режалаштирилган.

👉 t.me/musofirlar

02 Dec, 15:51


▪️Мигрант патент тўловларини мустақил равишда қайтариб ололмайди.

▪️Бу фақат амалдаги иш берувчи орқали амалга оширилади.

▪️Бунинг учун иш берувчингиз номига ариза ёзишингиз керак ва ушбу аризада сизнинг иш ҳақингиздан ушлаб қолинаётган шахсий даромад солиғини (НДФЛ) патент учун тўланаётган аванс тўловлар миқдорига камайтиришни сўрайсиз.

▪️Аризага патент тўловлари чекларини илова қилишингиз керак.

© Азиз Мингазов

👉 t.me/musofirlar

01 Dec, 13:34


🇨🇳 Энди Хитойга визасиз бориш мумкин

Ўзбекистонликлар Хитойда визасиз 30 кун юра олади.

Ўзбекистон ва Хитой давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ташқи ишлар вазирлари ўзаро 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи Битим имзолаган.

👉 t.me/musofirlar

28 Nov, 14:19


💵Доллар курси тушади

«Қўрқманглар, ҳаммаси назорат остида» демоқда Путин бобо.

👉 t.me/musofirlar

26 Nov, 11:25


💵 Россиядан Ўзбекистонга пул юборишда бугунги валюта курслари.

👉 t.me/musofirlar

22 Nov, 06:08


‼️Диққат, қароқчи автобусчилардан эҳтиёт бўлинг!

Москвадан Ўзбекистонга мигрантларни олиб қайтаётган автобус ҳаммани паспортини йиғиб олиб, йўлкирадан ортиқча пул талаб қилгани, йўлда 2-3 кун юрмай тўхтаб олгани, кейин тўғри полиция бўлимларидан бирига ҳайдаб ҳаммани топшираётгани айтилмоқда!

Табиийки, бу 2-3 кун муддатда автобусдаги кўпчиликнинг регистрациялари "просрочка" бўлиб қолади ва полициячилар депорт билан таҳдид қилиб пул талаб қилишига тайёр баҳона бўлади.

Азиз мусофирлар! Аввало бундай совуқда автобусда юрманг! Агар мажбур бўлиб қолсангиз аввал роса синчиклаб суриштиринг!

Видеони максимал тарқатинг, керакли жойларга етиб борсин!

👉 t.me/musofirlar

20 Nov, 13:06


«ОТКАЗ ВО ВЪЕЗДЕ» бўйича саволларга жавоблар (рус тилида)

Миграционный юрист Роман Степанов мигрантлар учун ҳозирги кундаги энг актуал мавзулардан бирига батафсил тўхталиб ўтди. Видео давомида сиз чегарадан отказ олган вақтда ва ундан кейин нималар қилиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Ушбу видеоларни сабабсиз Россияга киритилмаган ва рус тилини биладиган танишларингизга юбориб қўйинг!

👉 t.me/musofirlar

18 Nov, 07:50


"Жуковский" аэропортидаги бугунги ҳолат

👉
t.me/musofirlar

17 Nov, 13:54


"Внуково" аэропортидаги бугунги ҳолат

👉 t.me/musofirlar

15 Nov, 16:17


«Запрет» , «депорт» , «выдворение». Буларни нима фарқи бор?

👉 Запрет -- ўзбек тилида ТАҚИҚ дегани. Бизни ҳолатда «запрет на въезд», яъни Россия Федерацияси ҳудудига киришга қўйилган тақиқ ҳақида гап бормоқда.

Запрет сизни қилган ҳуқуқбузарлигингиз турига қараб 1 йилдан бошлаб то умрбодлик муддатгача қўйилади. Сизга тақиқ қўйиш ҳақидаги қарорни чиқариш учун сизнинг шахсан иштирокингиз шарт эмас. Сизнинг Россия ичида ёки ташқарисида эканлигингизни ҳам аҳамияти йўқ.

Бир йиллик запрет жуда камдан-кам ҳолларда Россия чегара хизматининг мустақил қарорига асосан қўйилади.

УВМ (собиқ ФМС) томонидан қўйиладиган запретларни энг кам муддати 3 йил бўлади. Энг кўпи эса 10 йил. ФМС томонидан қўйиладиган муддатсиз (бессрочно) тақиқ эса тўланмай қолиб кетган қарз ёки штрафлар учун қўйилади (пп.10 ч.1 ст.27 114-ФЗ, бу статья бўйича урилган муддатсиз тақиқни 100% очиш мумкин)

Ўн йилдан ҳам узоқ муддатларга ва муддатсиз (умрбод) запретлар асосан Россиянинг ФСБ, МинЮст, Роспотребнадзор, ФССП, ФСИН ва ҳ.к. ташкилотлари томонидан қўйилади. (буларни очиш жуда қийин масала)

👉 Административное выдворение -- суд қарори орқали сизни мамлакат ташқарисига маъмурий чиқариб юбориш. Бунда сиз судда иштирок этасиз. Сизга Россиядан чиқиб кетиш учун 3 кундан 15 кунгача муддат берилади. Шу муддат тугаганидан кейин суд қарори кучга киради ва ўша кундан бошлаб 5 йил муддатга запрет қўйилади. Агар вақтида чиқиб кетмасдан иккинчи марта яна қўлга тушиб судлансангиз, тақиқ муддати 10 йилга бўлади.

👉 Депортация – бир ёки бир гуруҳ чет эл фуқароларини суд қарори орқали мамлакат ҳудудидан мажбуран бадарға қилиш. Бунда чет эл фуқароси маълум бир муддат депортация қилинадиган хорижликларни вақтинча сақлаш марказларида (ЦВСИГ) сақланади ва суд қилиниб, махсус куч ишлатар тизимлари (масалан, ОМОН) кузатуви остида поезд вокзали ёки аэропортга олиб борилади ва мамлакатдан чиқариб юборилади. "Депорт" қилинган фуқаро паспортига бу ҳақда катта штамп босилади. Депортацияда ҳам тақиқ муддати 5 йилга бўлади, лекин аввал выдворение қилиниб бу иккинчи қўлга тушишингиз бўлса, 10 йилга бўлади.

☝️Демак, бу уччаласида ҳам мамлакатга киришга тақиқ қўйилади, муддатларида ва суд бўлиш бўлмаслигида фарқ қилади холос.

❗️Ҳозирги кунда яна битта бош оғриқ пайдо бўлган, бу "отказ во въезде" (мамлакатга киритмаслик). Ҳеч қандай сабабсиз, шунчаки саволига тутилиброқ жавоб бергани учун ёки шунчаки кўриниши ёқмагани учун мамлакатга киритмасдан қайтариб юбориш. Бу ҳолда кўпинча ҳеч қандай тақиқ қўйилмайди, сиз Россиянинг бошқа регионлари орқали ер транспортида киришингиз мумкин бўлади. Айрим ҳолларда тақиқ ҳам уриб қўйиляпти, бу ФСБ запрети энг камида 20 йиллик бўлади..

Мавзуга доир: 👇

10 йиллик запрет қандай ҳолларда қўйилади?
————————————————
Запрет текширтириш учун:
👉
АДМИНГА ЁЗИШ

Каналга обуна бўлиш учун:
👉
t.me/musofirlar

13 Nov, 10:17


⚠️ 2025 йилда патентнинг ойлик тўлови нархлари кўтарилади

13.11.2024 ҳолатига кўра, патент нархи ўзгаришини эълон қилган регионлар рўйхати (ҳали эълон қилмаган регионларда ҳозирги нарх ёзилган):

• г. Москва 7500 8900 руб.
• Московская область 7500 8900 р.
• Санкт-Петербург и ЛО 4600 6485 р.
• Алтайский край 6048 р.
• Амурская область 7510 р.
• Астраханская область 5340 р.
• Белгородская область 6062 р.
• Брянская область 6877 р.
• Владимирская область 7369 .
• Волгоградская область 6912 7782 р.
• Вологодская область 6048 9823 р.
• Воронежская область 6624 р.
• Еврейский автономный округ 7315 р.
• Забайкальский край 10368 13385 р.
• Ивановская область 6195 7455 р.
• Иркутская область 9144 р.
• Калининградская область 6509 р.
• Кемеровская область 6411 р.
• Кировская область 5875 р.
• Костромская область 5429 р.
• Курганская область 5760 р.
• Курская область 8035 9089 р.
• Краснодарский край 10080 17120 р.
• Красноярский край 8153 р.
• Липецкая область 6336 8405 р.
• Магаданская область 8640 р.
• Мурманская область 8352 р.
• Ненецкий АО 7033 р.
• Нижегородская область 6624 9276 р.
• Новосибирская область 6386 8151 р.
• Омская область 5602 р.
• Оренбургская область 5962 р.
• Орловская область 6394 7782 руб.
• Пензенская область 5760 6537 р.
• Пермский край 5200 7100 р.
• Приморский край 9216 11766 р.
• Псковская область 6170 р.
• Республика Адыгея 5184 р.
• Республика Алтай 5688 р.
• Республика Башкортостан 5400 р.
• Республика Дагестан 5184 6537 р.
• Республика Ингушетия 5155 р.
• Республика Калмыкия 4320 р.
• Республика Карелия 8755 р.
• Республика Коми 6941 7782 р.
• Республика Крым 4590 р.
• Республика Марий Эл 6725 р.
• Республика Мордовия 5466 р.
• Республика Татарстан 6229 6768 р.
• Республика Тыва 5510 р.
• Республика Хакасия 7085 6226 р.
• Ростовская область 5184 6048 р.
• Рязанская область 7488 р.
• Самарская область 6048 10179 р.
• Саратовская область 7002 р.
• Сахалинская область 9101 10770р.
• Свердловская область 6650 7500 р.
• г. Севастополь 7142 р.
• Северная Осетия-Алания 5731 р.
• Смоленская область 6541 р.
• Ставропольский край 6048 р.
• Тамбовская область 5700 6700 р.
• Тверская область 10742 14973 р.
• Томская область 5760 р.
• Тульская область 8300 11.200 р.
• Тюменская область 7592 8683 р.
• Удмуртская Республика 5962 р.
• Ульяновская область 5530 р.
• Хабаровский край 7776 р.
• Ханты-Мансийский АО 9041 р.
• Челябинская область 8220 15000 р.
• Чувашская Республика 5760 р.
• Ямало-Ненецкий АО 11555 р.
• Ярославская область 5472 р.

Йил охиригача бошқа регионларда ҳам ўзгариш бўлса, ушбу пост тўлдириб борилади. Пост ссылкасини сақлаб қўйсангиз, исталган вақтда нархлар билан танишиб чиқишингиз мумкин бўлади: 👉 https://t.me/musofirlar/2272

👉 t.me/musofirlar

10 Nov, 07:38


‼️Картангизни сотманг‼️

🔞 Видеони кўнгли бўшлар кўриши тавсия этилмайди! Дилни хира қиладиган тасвирлар ва сўкинган жойлари бор!

Банк картасини бегона одамга сотиш — аҳмоқлик, сотгандан кейин эса ўзича шустрыйлик қиламан деб банкка бориб картани йўқотдим деб қайта тиклаб олиш эса икки карра аҳмоқлик!

Видеода калтакланаётган йигитча шунақа қилгани айтилмоқда..

👉 t.me/musofirlar

09 Nov, 13:45


❗️1 январдан 90/180 қоидаси 90/365 га ўзгаради!

2025 йил 1 январдан эътиборан, Россияга визасиз давлатлардан келувчи чет эл фуқаролари учун 90/365 қоидаси амал қилади. Яъни, бир йил давомида Россия ҳудудида 90 кун юриб қўйган мигрант Россиядан чиқиб кетиши ва 275 кундан кейингина қайтиб кириши мумкин бўлади! Ҳозирда бу муддат 90 кун эди холос.

Эслатиб ўтамиз, бу қоида ҳужжат билан ишлайдиган ва ўқийдиган мигрантларга тааллуқли эмас, балки фақатгина регистрация билан "кирди-чиқди" қилиб юрадиганларга тегишли.

Бу постни 3 ой Россияда, 3 ой уйда юриб ишлайдиган танишларга юбориб қўямиз)

👉 t.me/musofirlar

07 Nov, 10:12


"Нелегал" Тожикистонликлар рўйхати

Аввал каналда эълон қилган бўлсак ҳам, ҳалигача рўйхат қаерда деб сўрашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжатлари жойида бўла туриб бу рўйхатга адашиб тушиб қолганлар бўлса, Россия ИИВ ҳудудий миграция бўлимларига бориб ўз ҳуқуқий мақомини тўғрилатиб олишлари керак! Акс ҳолда автоматик равишда запретга тушиб қолишлари мумкин!

👉 t.me/musofirlar

06 Nov, 06:19


❗️Паспорт йўқотилган

Москвада Ўзбекистон фуқароси Аҳмаджонова Севинчой Салимжон қизига тегишли паспорт "Спортивная" метро станцияси атрофларида тушириб қолдирилган.

Топиб олганлар +7 968 449 04 07 рақамига алоқага чиқишлари сўралади.

👉 t.me/musofirlar

04 Nov, 08:44


☎️ Ўзбекистонда мавжуд барча вазирликларнинг ишонч рақамлари:

▪️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги +998712020909
▪️Экология вазирлиги 1157
▪️Бандлик вазирлиги +998712000061
▪️Ички ишлар вазирлиги 1102, +998712314304
▪️Қурилиш вазирлиги 1298
▪️Сув хўжалиги вазирлиги +998712024700
▪️Спорт вазирлиги +998712392421
▪️Ташқи ишлар вазирлиги 1164, +998 712391877
▪️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1243
▪️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1101
▪️Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003
▪️Энергетика вазирлиги +998712318118
▪️Мудофаа вазирлиги +998712698177
▪️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 1006
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги +998712033171
▪️Транспорт вазирлиги 1167
▪️Адлия вазирлиги 1008
▪️Рақамли технологиялар вазирлиги 1199
▪️Маданият вазирлиги +998555023375
▪️Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги +998712310596
▪️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги +998712385005

❗️Ўзингизга сақлаб қўйинг, танишларга юборинг!

👉 t.me/musofirlar

01 Nov, 11:47


Россия банкларидаги қарзни қандай текширса бўлади?

"Золотая Корона" ёки бошқа ташкилотлардан олинган қарзларни қандай текшириш тўғрисида юрист Бахром Исмаилов батафсил тўхталиб ўтди.

👉 t.me/musofirlar

31 Oct, 17:19


⚠️«ШЕРЕМЕТЬЕВО» аэропортидаги ҳозирги вазият ҳақида батафсил

Видео: © Ҳаётбек Аҳмедов

👉 t.me/musofirlar

30 Oct, 12:10


⚠️ Ҳужжатлар йўқотилган

Москвада "Проспект Вернадского" метро станцияси ҳудудида 29 октябрь куни кечки пайт Ўзбекистон фуқароси Фармонов Сирожиддин Суюн ўғлига тегишли ҳужжатлар (паспорт, патент, права, яшил карта ва ҳ.к.) тушириб қолдирилган.

Ушбу ҳужжатларни топиб олганлар +7 953 098 39 72; +7 960 610 21 91 рақамларига алоқага чиқишлари сўралади! Суюнчиси бор!

👉
t.me/musofirlar

29 Oct, 15:33


❗️Питердаги квартирадан 19 ёшли ўзбек йигитнинг жасади топилди

Пейзаж кўчасидаги квартирадан асли ўзбекистонлик бўлган 19 ёшли йигитнинг жасади топилди.

Марҳум юрак соҳасидаги жароҳат билан топилган. Воқеа жорий йилнинг 27 октябрь куни маҳаллий вақт билан тунги соат 12:00 дан кейин содир бўлган. Асли тошкентлик бўлган йигит вояга етгандан икки ҳафта ўтиб, Россия паспортини олган. У билан квартирада 20 ёшли санкт-петербурглик қиз ҳам бўлган. Қизнинг ҳуқуқ-тартибот органларига берган кўрсатмасига кўра, 26 октябрь куни улар квартирани ижарага олган ва кечқурун спиртли ичимлик ичиб, келажак режаларини муҳокама қилган. Тахминларга кўра, қиз йигит билан бирга яшамаслигини айтган.

Қизнинг онаси ҳам воқеани тасдиқлаган, бироқ тафсилотларни ошкор қилишдан бош тортган. Ҳозирда полиция воқеани тергов қилмоқда...

Эссиз ёшгина йигитча! Ичкилик ва бетайин қизларга ўралашиб юриш бошини ебди!

👉 t.me/musofirlar

26 Oct, 14:53


Патентга тўлов тўғрисида

Одатда патент тўлашда тўлов реквизитлари тўғри бўлса бўлди, уни нақд тўлайсизми, картадан ўтказасизми, фарқи йўқ. Лекин каналимиз ўқувчиларидан бири ёзаётган мана бу ҳолат яна бошқаларда ҳам бўлганми? Бўлган бўлса ҳолатдан қандай чиқиб кетгансиз? Фикрлар ва маслаҳатлар билан ўртоқлашсангиз.

👉 t.me/musofirlar

24 Oct, 14:13


⚡️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилди

Президент фармони билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди. Агентлик негизида Миграция жамғармасини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

Яхши ўзгаришлар бўлишидан умид қилиб қоламиз!

👉
t.me/musofirlar

23 Oct, 13:58


⭐️ Россия ИИВ миграция бошқармаси мигрантларга огоҳлантириш билан чиқди:

ИИВ миграция бошқармаси хориж фуқароларини Россия Федерациясида белгиланган муддатлар ва қоидаларга риоя қилмасликнинг оқибатлари тўғрисида огоҳлантиради!

Россия Федерациясига кириб келаётган барча хорижий фуқаролар Россия миграция қонунчилигини бузганларга нисбатан полиция (ёки суд) томонидан қўлланиладиган чораларни олдиндан ўрганиб чиқишлари лозим.

Бундай чоралар қаторига қуйидагилар киради:
— мигрантнинг ҳуқуқий мақомини бекор қилиш ва қонун билан белгиланган Россияда бўлиш муддатини қисқартириш;

— маъмурий жавобгарлик, жумладан маъмурий жарима, мажбурий меҳнат, маъмурий ҳибсга олиш ёки Россия Федерациясидан маъмурий чиқариб юбориш (выдворение);

— мамлакат ҳудудида бўлиши номақбул деб топилган шахсларни депортация қилиш.

👉 t.me/musofirlar

22 Oct, 08:23


🇷🇺 Россия ҳукумати ноқонуний юрган хорижликлар рўйхатини эълон қилишни бошлади

Рўйхат тожикистонлик мигрантлардан бошланган.

Тожикистон меҳнат вазирлиги Россия ҳукумати ҳужжатсиз юрган 120 минг тожикистонликни рўйхатга киритганини маълум қилди. Рўйхат вазирлик сайтида эълон қилинган.

Рўйхатга киритилган фуқаролар ҳужжатларини тўғрилаб олмаса, 2025 йил 5 февралдан кучга кирадиган “режим высылки” доирасида чиқариб юборилиши мумкин.

Тожикистон минтақалари бўйича рўйхатдаги шахслар:

— Душанбе
— Республикага бўйсунувчи шаҳар ва ноҳиялар
— Хатлон вилояти
— Сўғд вилояти
— Тоғли Бадашхон мухтор вилояти

Ўзбекистонлик ноқонуний мигрантлар рўйхати ҳали эълон қилингани йўқ. Бу рўйхат тожикистонликлар рўйхатидан анчагина катта бўлиши тайин))

👉 t.me/musofirlar

22 Oct, 06:32


🤦🏻‍♂️ Группасини номиниям тўғри ёзолмайдиган бақамияларга алданиб пул ташлаш учун одам қанчалик содда бўлиши керак?

👉 t.me/musofirlar

20 Oct, 03:01


⚠️ Ҳушёрлик — давр талаби. Мигрантлар эса икки карра ҳушёрроқ бўлишлари керак!

Ҳушёр мигрант ким?

— Ўзи билмаган/тушунмаган тадбир, гуруҳ, жамоаларга аралашмайди;

— Маъно-мазмунини яхши билмаган ҳужжатларга имзо қўймайди;

— Ҳужжатсиз юрмайди;

— Барча ҳужжатларининг нусхаси (ксерокопияси) қилинган бўлади ва асосий ҳужжатларидан алоҳида, ишончли жойда сақланади;

— Рус тилини билмаса, тилни яхши биладиган ишончли шерикларсиз узоққа кетмайди;

— Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистон Республикаси консуллиги, бепул ва пуллик юристлар ва журналистларнинг контактлари телефонига сақланган бўлади;

— Яқинлари билан доим алоқада бўлиб туради, йўқолиб қолмайди. Ишонган, дадил қариндошлари, дўстлари ёки шериклари билан алоқада бўлади — телефони, қаерга чиқиб кетаётгани, геолокацияси, ҳужжати ва мақсадини айтиб/алмашиб туради. (Бирор нарса бўлса уни излаш осон ва тез бўлиши учун) ;

— Имкон қадар иккита телефон, иккита рақам ишлатади (запас)

— Имкон қадар иккита (икки хил) банк картасини ишлатади (запас). Масалан, Сбербанк ва Тинькофф.

— Сим карта ва интернети икки хил операторга тегишли бўлади. Масалан, Билайн ва Теле2

— Билет олишга яраша доим пули бўлади. Ўзи умуман кетишга доим тайёр бўлиб юради. Россияга келган кунининг эртасидан руҳан кетишга тайёр юради;

— Ўзи ишонган шифокорларнинг контактини телефонига сақлаб қўйган бўлади. (Бирор безовталик бўлса боғланиб, маслаҳатлашиши учун) ;

— Ҳар ой запрети ва ҳужжатларининг жойидалигини бепул ёки пуллик ресурслар орқали текшириб туради;

— Доим режа билан иш тутади. Масалан, патенти учун кейинги ой тўлаши керак бўлган пулни бу ой ажратиб қўяди. Икки ойдан кейин қилиши керак бўлган кирди-чиқди учун манзилни ҳозирдан излайди. Бир ойдан кейин керак бўладиган дам олиш кунини ҳозирдан сўраб, иш берувчига ариза ёзади ва ҳ.к. ;

— Мигрантларга тегишли янгилик ва хабарларни ўқиб, огоҳ бўлиб юради;

— Зерикса, чарчаса, атрофдагиларга ва ўзига зарар келтирмайдиган дам олиш турини танлайди.

Яна нималарни қўшган бўлардингиз? Постни мигрантларга юбориб қўйинг!

© Зарнигор Омониллаева


👉 t.me/musofirlar

16 Oct, 12:26


🇬🇧 Англия

— 3000$ ойлик?? Йўғ-э, бўлмаган гап!

👉 t.me/musofirlar

14 Oct, 12:40


🇹🇯 Тожикистон Россиядан мигрантлар ҳуқуқларига риоя этишни талаб қилди

Тожикистон фуқаролари чегараларда узоқ вақт, баъзан бир неча кун давомида озиқ овқатсиз ва тегишли яшаш шароитлари йўқ ҳолда ушлаб турилмоқда. Улар орасида амалдорлар вакиллари, талабалар, кексалар, аёллар ва болалар ҳам бор, дейилади Тожикистон омбудсмани мурожаатида.

Ҳолат юзасидан Россия инсон ҳуқуқлари вакили Татьяна Москальковадан тожикистонликларнинг Россиядаги ҳуқуқларига риоя қилиниши ва мигрантларга нисбатан нотўғри муносабат ҳолатлари текширилиши талаб этилди.

Бизни Ўзбекистон ТИВдан ҳам бирор бир садо чиқармикин? Бу ҳолат Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам айнан шундайку!

👉 t.me/musofirlar

12 Oct, 17:06


🚘 Германияда "қулоқ"лик қилиб йилига миллион доллар топса бўлар экан)))

Россиядан зерикиб, Европадан иш қидириб юрган танишларга юбориб қўямиз)))

👉
t.me/musofirlar

10 Oct, 01:46


📍Подольск шаҳри (Подмосковье)

Тасаввур қилинг, Россиядан руслар келиб маҳаллангизда ичволиб бақириб юрипти. Олдига бориб яхшиликча танбеҳ бердингиз, улар эса тушуниб жим бўлишни ўрнига сизни қувиб солди, уриб бошингизни ёрди, камига ёнингиздаги аёлни ҳам уриб тишини синдирди. Шунда нима қиласиз? Бутун маҳалла чиқиб ўша ерда уриб дабдаласини чиқариши аниқ, агар ўлдириб юбормаса албатта!

Одатда миллатчи каналлар эълон қилган нарсаларни қўймайман, лекин бу видеодаги ўзбеклар жуда ҳаддидан ошиб кетибди! Мусофирчиликда чўчқага ўхшаб ичиб юргани етмагандек, маҳаллий аҳолига ташланиши кечириб бўлмайдиган ҳолат. Ўзи шусиз ҳам Россияда мигрантлар ҳаёти қийинлашиб бораётган бир вақтда бунақа ишларни қилиш — ифлосликдир!

👉 t.me/musofirlar

09 Oct, 16:42


💵 Россиядан Ўзбекистонга пул юборишда бугунги валюта курслари.

👉 t.me/musofirlar

07 Oct, 10:54


📣 Янгиликларни кўрсам, ҳамма ерда рейдлар ҳақида ёзилган.

Шу муносабат билан бир нечта тавсияларим билан бўлишмоқчиман:

1. Пулларингизни картада сақланг. Паролни, пин-кодни ҳеч кимга берманг. Нақд пул олиб юрманг, сақламанг. Чунки турли "тадбирлардан" кейин нақд пуллар йўқолиб қолаяпти. Мигрантларнинг нақд пулини айнан ким ўғирлаяпти, аниқ эмас. Лекин пулнинг йўқолгани аниқ. Пешона тери билан топилган пулни ўғирлатиш эса ҳеч кимга ёқмайди.

2. "Регистрация" базадан чиқмаётган бўлса катта эҳтимол билан суд орқали "выдворение" қилинасиз. Лекин патентингиз бор, вақтида тўлаб бораётган бўлсангиз ва уведомление топширган бўлсангиз, унда "выдворение" ни бекор қилса бўлади. Бунинг учун 10 кунгина вақтингиз бор. Суд қарори чиққанидан кейин 10 кун ичида апелляция қилиш керак бўлади.

3. Қонуний юрган бўлсангиз, хотиржам бўлинг. Текширув вақтида имкон қадар ҳеч ким билан тортишманг. Тезроқ қўйиб юборишларини, тезроқ ҳаммаси тугашини хоҳласангиз урушиб, талашиб ўтирманг. Бирор гап бўлса, ҳужжатни доим тегишли тартибда — суд ёки маъмурий тартибда шикоят қилиш ёки бекор қилиш мумкин.

4. Ҳужжатларни копиясини сўранг. Қўл қўйишдан аввал расмга олсам бўладими, бу ҳужжатнинг копиясини олсам бўладими (а можно получить копию? а можно сфотографировать?) деб сўранг. Қандайдир ҳужжатлар беришса асло ташлаб юборманг.

5. Квитанция беришса, алоқа учун контактларни сўранг. Кўпинча квитанцияларда қандайдир маълумот етмайди. Штрафни тўлайман, десангиз ҳам банк ходими тўлаб беролмаяпман, маълумот чиқмаяпти, УИН чиқмаяпти, ОКТМО етмаяпти, деб қайтариши мумкин. Онлайн банкда ҳам тўлолмай қийналасиз. Шундай бўлса қаердан ва кимдан тўғри реквизитларни олишингиз мумкинлигини сўраб олинг. Аввал айтганимдек, оғир босиқлик билан.

6. Яқинларингизга локациянгизни улашиб қўйинг. Қаерга олиб кетишса ҳам, у ерда қанча вақт бўлсангиз ҳам локациянгиз имкон қадар яқинларингизда бўлсин.

7. Ҳужжатларингизни қайтараётиб текшириб олинг. Кўпинча текширувлардан кейин суддан ёки отделдан чиқаётиб, мигрантлар шунчалик хурсанд бўлиб кетади-ки, миграцион картаси ёки регистрацияси тушиб қолганини, паспорт переводи қолиб кетганини билмай қолади. Чунки қўлига ҳужжатлар берилганида текшириб олиш эсидан чиқади ва кетаверади. Уйга борса, қайсидир ҳужжат етмаётган бўлиб қолади.

Ҳозирча шу, бирор нарсани унутган бўлсам, қўшимча қилишингиз мумкин.

Бу тавсияларни Россиядаги танишларингизни барчасига юбориб қўйишингиз керак)

© Зарнигор Омониллаева

👉 t.me/musofirlar

04 Oct, 14:29


Миграция тартиби янада кучайтирилади (ми?). Думага киритилган 5 та қонун ҳақида

Ёзги таътилдан кейин Россия парламенти – Государственная Дума яна ишга қайтди. Россия парламенти ўзининг дастлабки иш фаолиятини миграция соҳасидаги қонунларни муҳокама қилишдан бошлади. Давлат думаси раиси Вячеслав Володиннинг ўз телеграм каналида маълум қилишича, ҳукуматга миграцияга оид 5 та қонун киритилган. Уларнинг барчаси мавжуд тартибни кучайтиришга қаратилган. Батафсил видеода томоша қилинг ва ўз фикрларингизни қолдиринг!

Видео: MigrantUz

👉 t.me/musofirlar

03 Oct, 15:40


❗️Диққат❗️

Кўпчилик шу расмдагига ўхшаш хабарларни бизга юбориб, тўғрими шу деб сўрашяпти. Ҳар хил группа ва каналларда шундай хабарларни тарқатишяпти экан.

Бу ҳозирча ЁЛҒОН ХАБАР! Чунки 2024 йилда ҳали бундай амнистия бўлгани йўқ. Бундай норасмий "амнистия" лар Ўзбекистон фуқаролари учун 2021 йил август ойида ва 2023 йил май ойида бўлган ва бу ҳақда биринчи бўлиб ўзимиз эълон қилганмиз.

Бу йил ҳам амнистия бўлиш эҳтимоли йўқ эмас, бу ҳақда батафсил мана бу ерда ёзганмиз. Агар бўлиб қолса ҳам биринчилардан бўлиб ушбу канал орқали хабар топасиз худо хоҳласа.

Ҳари хил тайини йўқ группалар тарқатаётган хабарларга ишонманг!

👉 t.me/musofirlar

02 Oct, 05:54


🇮🇷 🇮🇱 Эрон Итроилга юзлаб ракета учирди – ҳозиргача нималар маълум?

🔸ҲҲКнинг иккита базаси, шунингдек, Итроил разведка хизмати “Моссад” қароргоҳи зарбага учради, деди Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари.

🔸Эроннинг Fars агентлиги хабар беришича, ракеталарнинг камида 80 фоизи Итроилдаги нишонларни урган.

🔸Эрон матбуоти зарбалар натижасида Итроилнинг Неватим базаси, 20 дан ортиқ F-35 самолёти ва Тел-Авив яқинидаги учта база йўқ қилинганини таъкидламоқда. Эрон Итроилга ҳужум учун биринчи марта гипертовушли ракеталардан фойдаланган.

🔸Итроил эса Эрон ҳаво ҳужумларидан кўрилган зарар минимал эканини ва бу мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг жанговар қобилиятига таъсир қилмаганини таъкидламоқда.

🔸Эрон, агар Итроил иттифоқчилари ҳужум қилса, уларнинг Яқин Шарқдаги базаларига зарба беради, деди мамлакат бош штаби.

🔸Итроил “аниқ ва кутилмаган жавоб зарбаларини” қачон бошлашни ҳал қилиш ҳуқуқини ўзида қолдиришини айтди. У Эроннинг атом ва нефть объектларига зарба бермоқчи.

👉 t.me/musofirlar

01 Oct, 13:38


🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги Элчихонаси хабари

Россия Ички ишлар вазирлигининг Нижний Новгород вилояти бўйича бош бошқармасининг миграция масалалари бошқармаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 октябридан ушбу вилоятга визасиз мамлакатлардан келган хорижий фуқароларга, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларига, меҳнат патенти берилиши тўхтатиш чораси жорий этилди.
Маълумотга кўра, ушбу ҳудудда аввалроқ патент олган фуқаролар меҳнат фаолиятини давом эттириши ва зарурат туғилганда мазкур ҳужжатни қайта расмийлаштириши мумкин.
Зарур бўлган ҳолда, қўшимча маълумот олиш учун Ўзбекистон Республикасининг Қозондаги Бош консуллигига: +7 (843) 526-55-63, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин: +7 (925) 045-47- 44, +7 (926) 162-94-95.
_______________________

🇷🇺 Сообщение Посольства Республики Узбекистан в России

По информации Управления по вопросам миграции ГУ МВД России по Нижегородской области, с 1 октября текущего года в Нижегородской области введена мера по прекращению выдачи трудовых патентов иностранным гражданам из безвизовых стран, в том числе гражданам Узбекистана.
Сообщается, что лица, получившие патенты ранее, смогут продолжить рабочую деятельность в регионе и при необходимости переоформить данный документ.
В случае необходимости за дополнительной информацией можно обратиться в Генеральное консульство Республики Узбекистан в городе Казань: +7 843 526-55-63, а также в Представительство Агентства по внешней трудовой миграции Узбекистана в г.Москве: +7 (925) 045-47-44 и +7 (926) 162-94-95.

👉 t.me/musofirlar

30 Sep, 06:27


📞Россия МВД мигрантлар учун колл центр ишга туширди

РФ ИИВ 2024 йил 1 августдан бошлаб миграция хизматларидан фойдаланиш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини назорат қилиб бориш учун алоқа марказини ишга туширганини эълон қилди.

Маълум бўлишича, алоқа марказига қўнғироқ қилиб, миграцияга оид ўз саволларингизни беришингиз мумкин. Алоқа маркази бутун Россия бўйлаб фаолият юритади.

Телефон рақами: 8 (800) 200-52-09.

Марказ душанбадан пайшанбагача Москва вақти билан 09:00 дан 18:00 гача, жума куни эса 09:00 дан 16:45 гача ишлайди.

“Переселение” дастури масалалари бўйича эса қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади:

+7 (495) 184-02-25, +7 (495) 917-52-62 (тел./факс),
+7 (495) 917-56-06 (тел./факс), ёки электрон почта [email protected]

👉 t.me/musofirlar

25 Sep, 14:34


📣 Патент учун регистрация талаб қилинмаслиги айтилмоқда

Россия МВД миграция бошқармасининг расмий телеграм каналида чиққан хабарга кўра, патент расмийлаштириш учун регистрация талаб этилмайди.

Ҳаммага маълумки, патент олишга шу пайтгача регистрация талаб қилишган. Ҳужжат топширишда ҳам, тайёр патентни олишда ҳам. Энди буёғига нима қилишаркин, кузатамиз.

‼️ Патентга ҳужжат топширишда ёки олишда марказ ходимларидан бу ҳақда аввал бир сўраб аниқлаштириб олинг! Агар регистрация сўрашса, юқоридаги расмда кўрсатилган расмий маълумотни кўрсатинг. Чунки кўп жойларга янги қоидалар етиб бориши қийин бўлади.

👉 t.me/musofirlar

21 Sep, 06:44


💥 Яна қайта огоҳлантирамиз!

Фирибгарлар ҳақида тинмай гапиришимизга қарамасдан ҳалигача пул ўтказишда давом этяпти бизнинг содда одамлар!

Унутманг! Ҳамма запрет/депорт ҳам пул билан ечилавермайди! Уни очса бўладигани бор, бўлмайдигани бор! Кимдир сизга любой запретни ечамиз деяптими, демак у аниқ мошенник! Запрет/депорт ечиш бозордан картошка сотиб олиш эмас пулини берса сразу ҳал бўладиган! Бу анчагина мураккаб жараён!

Барибир ҳеч нарсани тушунмаётган бўлсангиз, унда бировга пул ўтказишдан олдин ўзингиз ишонган юристга, ёки бизнинг канал админи @proverka_zapreta га ёзиб маслаҳатлашиб олинг!

Депорт/запрет бўлганларга юборинг!

👉 t.me/musofirlar