🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸 @muslimalar_solihalar_uz Channel on Telegram

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

@muslimalar_solihalar_uz


🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар

Мухим Сана Биз Учунг😊
🗓21. 05. 2019.
16:30. Дан Бошлаб Ӯз Иш Фаолиятини Бошлади.


Дўстларингизни таклиф қилинг! 👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

Дуолар, Зикрлар, Оятлар: Muslimalar_Solihalar_Uz (Uzbek)

Muslimalar_Solihalar_Uz kanali - bu sizning ruhongizni yoritish uchun mo'ljallangan Telegram kanalidir. Bu kanalda siz duolarni, zikrlarni, oyatlarni, hadislarni, hikoyalarni va hikmatlarni topishingiz mumkin. 2019 yil 21-may kuni soat 16:30 da ish faoliyatiga boshlangan bu kanalda, muhim islomiy ma'lumotlardan foydalanish imkoniyati mavjud. Kanalga do'stlaringizni taklif qiling va fuqarolikni ulashing! https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

19 Nov, 14:28


Мен бахтлиман деяверинг қайта - қайта
Тонгдан бошлаб тунга қадар айтинг бот - бот
Тинглайвериб сизни бахтли қилишликдан
Бошқа чора топмай қолсин золим Ҳаёт

🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz
  •┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 👇🏻👇🏻YouTube
https://youtube.com/channel/UC1M5nppOTwG8ClNTGJw1ciQ

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

17 Nov, 17:34


ЖОЙНОМИЗДА ЖОНИМ ОЛ, ХУДО!

Босган йўлим қанчалар хато,
Этма мени, меҳрингдан жудо,
Шу биргина, Сендан ўтинчим,
Жойнамозда жоним ол, Худо...

Хаёт бердинг, зикринг қилмадим,
Неьматингга шукринг қилмадим,
Нафсим севдим, фарзим билмадим,
Жойнамозда жоним ол, Худо...

Обрў учун қўйдим кўп пахта,
Юзимдаги ниқобим сохта,
Мен қаро юз, адашган банда,
Жойнамозда жоним ол Худо...

Ота - онам қадрин унутдим,
Жигарларим бегона тутдим,
Дўстим қолиб, душманим кутдим,
Жойнамозда жоним ол, Худо...

Харидорга тароздан урдим,
Ҳалолликдан юзимни бурдим,
Молим сотиб, шодон от сурдим,
Жайномозда жоним ол, Худо...

Боқаман, деб, ўғил қизимни,
Чўздим атай, олган қарзимни,
Бажармадим беш вақт фарзимни,
Жойнамозда жоним ол, Худо...

Шухрат, дея, югуриб толдим,
Баланд - баланд иморат солдим,
Доим иш деб, ғафлатда қолдим,
Жойнамозда жоним ол, Худо...

Риё терин қоплаб бетимга,
Саҳоватим қилмай етимга,
Улфатга ош бердим, текинга,
Жойнамозда жоним ол, Худо...

Маишатга пулим аямай,
Маьрифатга ўтдим қарамай,
Ёлбораман, энди қийнамай,
Жойнамозда жоним ол, Худо...

Кўприк қурмай сойу, кўл учун,
Йўл солмабман битта эл учун,
Сарфлабмана, умрим ел учун,
Жойнамозда жоним ол, Худо...

Умидворман иноятингдан,
Умидворман синоатингдан,
Умидворман хидоятингдан,
Жойнамозда жоним ол, Худо...

Мурод, ғариб дилин навоси,
Бўлиб Расулуллоҳ хамрози,
Топсам дейди, Раббим ризосин,
Раҳматингни кўр, менга раво,
Жойнамозда жоним ол, Худо..

🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz
  •┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 👇🏻👇🏻YouTube
https://youtube.com/channel/UC1M5nppOTwG8ClNTGJw1ciQ

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

16 Nov, 16:45


🌙ХАЙРЛИ ТУН

🌹Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайгу
🌹Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйгу.
🌹Агар кипригингиз силаса уйқу
🌹Сизга хайрли тун, хайрли уйқу!

🌹Аллоҳга омонатсизлар!

🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz
  •┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 👇🏻👇🏻YouTube
https://youtube.com/channel/UC1M5nppOTwG8ClNTGJw1ciQ

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

16 Nov, 16:45


Агар аёлни севгиси тугаса 💔 нималар бўлишини биласизми?

🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz
  •┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 👇🏻👇🏻YouTube
https://youtube.com/channel/UC1M5nppOTwG8ClNTGJw1ciQ

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

15 Nov, 07:39


🌹🎈ОНА!🎈🌹

Тўққиз ойки вужудда сақлаб,
Мурғак жоним, кўксингга ўраб,
Тўлғоқ тутиб, азобда ё раб,
Дунё юзин кўрсатдинг Она.

🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋
Хеч кимсага тегмай озоринг,
Ҳолинг қолмай, тугаб мадоринг,
Дунё юзин кўрди, безоринг,
Сенга дардлар бердима, Она.

🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋
Азроил ғов, бўлди йўлингга,
Рози бўлдинг, хатто ўлимга,
Она мени, олдинг қўлингга,
Сенга хатар бердима Она.

🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

Хаёт бердинг, мендек шунқорга,
Миндим омад деган тулпорга,
Кўнгил қўйдим, сенгамас ёрга,
Йўлларимни кутдингга Она.

🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋
Кўпайганда молу-давлатим,
Чумолидан кўпдир улфатим,
Кўринмади сени мехнатинг,
Сенга озор бердима Она.

🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋
Қўл қалтирар, нурсиз кўзларинг,
Йўлим кутиб хоридинг она.
Оёғингда қолмайин мадор,
Мен туфайли қаридинг она.

🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋
Дард келганда, қалқоним бўлиб,
Фарёд чекдинг, дунёни бузиб,
Бергинг келди, жонингни узиб,
Умринг фидо қилдингга Она.

🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋
Она мехрингни, қилган бозор,
Ўша ўғлинг, менман бе ор,
Она мени кечиргин минг бор,
Сени адо қилдима Она.

🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋
Кел онажон пойинг ўпайин,
Дардларингга малҳам топайин,
Тўрт томонга, итдек чопайин,
Мен туфайли қаридинг Она.

🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

Ўттиз йилки балодан сақлаб,
Болам дединг мехрингга ўраб,
Умринг ўтди, азобда ё раб,
Қачон дарддан аридинг Она?

Мен туфайли қаридинг Она....!

🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz
  •┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 👇🏻👇🏻YouTube
https://youtube.com/channel/UC1M5nppOTwG8ClNTGJw1ciQ

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

15 Nov, 07:38


#Илтижо
​БEМОР ҚИЛМА ЯҚИНЛАРИМНИ!

Қўлим очиб нидо қилай ўзинга.
Тингласанг бас оҳу нолаларимни.
Ишончим юксакдир қудратларинга
Роббим бемор қилма яқинларимни

Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин.
Беморлик қаддини эгиб қолмасин.
Дунёлардан буткул безиб қолмасин
Роббим бемор қилма яқинларимни

Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт.
Буюклар буюги ўзингсанку мард.
Кундан кун англадим соғлик олий бахт.
Роббим бемор қилма яқинларимни

Улар жонимдаги жонажонларим
Улар билан гўзал ҳар бир онларим
Улар касал бўлса ёмон ҳолларим
Роббим бемор қилма яқинларимни

Беш кунлик дунёда юриб саломат.
Уйнаб кулишсинлар беармон ҳар вақт.
Дуоларим ўзинг айла ижобат.
Роббим бемор қилма яқинларимни

Яшасинлар паноҳингни остида.
Соғ юришсин тупроғингни устида.
Ўзинг асра ғанимлар қастидан.
Роббим бемор қилма яқинларимни


🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz
  •┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

15 Nov, 04:12


Аллохим сизни панохида❤️
сақласин❤️

ОНАСИ СEН ҚАЙДАСАН

Пешонамдан оқар тер,
Жаҳли тезда гўё шер,
Овқат борми тезда бер,
Онаси сен қайдасан.

Нафас олса сезилар,
Уйда ҳамма жим қолар,
Мени қидириб қолар,
Онаси сен қайдасан.

Уйга келар гурсиллаб,
Индамайман атайлаб,
Қолади дарров жавраб,
Онаси сен қайдасан.

Мен ишдан келсам югур,
Ҳамма ишингга улгур,
Айб излайди-я нуқул,
Онаси сен қайдасан.

🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz
  •┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 👇🏻👇🏻YouTube
https://youtube.com/channel/UC1M5nppOTwG8ClNTGJw1ciQ

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

15 Nov, 00:58


🌞Жума муборак бўлсин! 😊

🌷Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
🌷Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
🌷Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
🌷Тавба сохибига, ЖУМА муборак...

🌷Хамиша саждага эгилиб бошлар,
🌷Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
🌷Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
🌷Тақводор диндошим ЖУМА Муборак!!!

🌙🌸ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲

🌹 Аллоҳнинг саломи
🌹 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🌹 Қуръоннинг нури
🌹 ЖУМАНИНГ баракаси сиз билан бўлсин!

  💐😍👇𝐃𝐨𝐬𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐇𝐚𝐦 𝐓𝐚𝐤𝐥𝐢𝐟 𝐐𝐢𝐥𝐢𝐧
𝐒𝐢𝐳 𝐄𝐧𝐠 𝐙𝐨'𝐫 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐝𝐚𝐬𝐢𝐳😍👇💐

https://t.me/Video_Va_Gif_Retseptlar
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEI4uAMNWnYuMUJI5g

𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 👇🏻👇🏻YouTube
https://youtube.com/@nargizacooking9100?si=AE-O8Tb1MDN6yXBx

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

12 Nov, 15:01


Жаннатнинг сайқали - онажонгинам.

Сарҳадсиз севгила тутган қўлларим,
Дўстимнинг афзали - онажонгинам.
Ёритган меҳрила умр йўлларим,
Қалбимнинг машъали - онажонгинам.

Ғам-ташвиш ғоридан ортмайин бир зум
Пок кўнглин дард-ситам этсада маъсум,
Боққан зот мен томон айлаб табассум.
Дунёнинг гўзали - онажонгинам,

Фарзанд бу - умримнинг бир банди, дея,
Жон ипин юракка пайванди, дея,
Шай бўлган тоабад, дилбанди дея,
Жон ҳатто бергали, онажонгинам..

Товоним остига бир тикан беҳол,
Санчилиб оромим этса гар ишғол,
Оҳ чеккан қалбига санчилган мисол,
Ханжарнинг чангали, онажонгинам.

Дуолар этгайсиз, умрим боғ бўлур,
Борингиз тутгайсиз, қалбим чоғ бўлур,
Пойингиз ўпсам гар, қаддим тоғ бўлур,
Жаннатнинг сайқали - онажонгинам.

🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz
  •┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 👇🏻👇🏻YouTube
https://youtube.com/channel/UC1M5nppOTwG8ClNTGJw1ciQ

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

12 Nov, 13:57


Жудаям таъсирли шеър экан. Сизларга ҳам илиндим...

НЕГА ?????

Хаммага шу савол~қидиринг жавоб,
Топганга боримни қилайин тортиқ.
Ёки қирқ кун дуо тилардим савоб,
Ишқилиб суярдим жонимдан ортиқ.!!?

Саволлар.....????
Нега одамларда кўпайган кибр,
Нега ялтоғланиш шу қадар сероб.
Нега қолмаяпти ҳеч кимда сабр,
Нега шукур қилган одамзод ноёб.???
 
Нега арзимаган қоғоз деб нуқул,
Орини, номини сотганлар бисёр.
Нега эрлик каму, ортиб кетди тул,
Нега кўп қизларга бенасиб ёр-ёр.???
 
Нега ака~сингил душманга ўҳшар,
Ёки нега ука шу  қадар кибор.
Нега бегонадек опалар яшар,
Нега оқибатда эмасмиз ҳушёр.???
 
Нега етимларнинг кўпаяр сони,
Нега қариганда Оталар сарсон.
Нега ёши ўтган Онанинг жони,
Қариялар уйида узилса осон.???
 
Нега ўнта фарзанд сиққан бир уйга,
Ота~Она сиғмас қариган чоғда.
Нега даб~дабдабали бўлган хар тўйга,
Бўлмаса бўлмасдай қоламиз доғда.!!!
 
Нега беш маҳаллик намоздан нолиб,
Беш дақиқа вақтга топмаймиз илож.
Нега бир томонда жигарлар қолиб,
Қаёқдаги бойга тилаймиз ривож.???
 
Нега эрлар бунча бемеҳр инсон,
Аёлин кўнглини сўрамас сира.
Нега кўча учун топилган имкон,
Жуфти ҳалоли учун тиласа кир~а.???
 
Нега талпингандан қочаркан бирлар,
Гоҳида қочганга талпинар тинмай.
Нега кўпаймокда кўнгли қинғирлар,
Нега қоқиляпмиз яшаб улгурмай.???
 
Нега аввалгидай меҳр қолмаган,
Нега муҳаббатга бермаймиз кўнгил,
Нега севги билан юрак ёнмаган,
Нега ранжияпти ҳар куни шу дил.???
 
Нега ўн олтига кирмасдан қизлар,
Чимилдиқ кўрмасдан фарзанд кўрмоқда.
Нега йигитларда бўлмагур сўзлар,
Қўллари қонда~ю кўзлар сўқмоқда.???
 
Нега бунчалар Онасиям Отаси каби,
Чет элда юрибди, келай демайди.
Билганини қилиб фарзанднинг бари,
Тарбия деганнинг ғамин емайди.???

Нега~нега шундай қиёматми бу,
Инсонлар ҳаммамиз бўлайлик ҳушёр.
Ахир яшамаймиз абадий мангу ,
Бу дунё шартига турайлик тайёр.!!!


🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz
  •┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 👇🏻👇🏻YouTube
https://youtube.com/channel/UC1M5nppOTwG8ClNTGJw1ciQ

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

11 Nov, 08:23


ДАРАХТ

Йўл ёқасидан кичикроқ бир дарахт қийшайиб ўсиб чиқибди.
Кунлардан бир кун тунда шу атрофга безори ўғри тентираб келиб қолибди. Fира-ширада шарпани кўриб, қўрққанидан миршаб турибди, деб ўйлаб орқасига қайтиб кетибди.
Кунларнинг бирида кечки пайт бу ердан ошиқ йигит ўтиб қолибди. Кўзига узоқроқда турган дарахт сарвқомат қиз бўлиб
кўринибди. Миясига «Севгилим кутиб қолибди-ку», деган фикр келган йигит қувонганидан учрашув сари илдамроқ қадам ташлабди.
Яна бир куни дарахт ёнидан она-бола ўтишибди. Қўрқинчли эртакларни кўп эшитган болакай йўлда «ажина» пойлаб турибди, деб ўйлабди-ю, йиғлаб юборибди...
Аммо дарахт ҳар доимгидек дарахтлигича турарди.

Ҳаётда ҳам шунақа! Аслида атрофимизни ўраб турган олам ⸺ бор-йўғи бизнинг ўй-хаёлларимизнинг акси, холос...


🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz
  •┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

07 Nov, 23:48


🌸 ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 🤲

🪻 Ҳафта ичра турли кун,
🪻 Турли саҳар, турли тун.
🪻 Энг муқаддас, нурли кун
🪻 Жума айём муборак!

🪻 Динимиз доим омон,
🪻 Дилларда ишқу иймон.
🪻 Эй муҳтарам мусулмон,
🪻 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌸🌙 ЖУМА МУБОРАК! 🌙🌸

Яқинларингизга улашинг.

#VIDEO_RETSEPT

  💐😍👇𝐃𝐨𝐬𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐇𝐚𝐦 𝐓𝐚𝐤𝐥𝐢𝐟 𝐐𝐢𝐥𝐢𝐧
𝐒𝐢𝐳 𝐄𝐧𝐠 𝐙𝐨'𝐫 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐝𝐚𝐬𝐢𝐳😍👇💐

https://t.me/Video_Va_Gif_Retseptlar

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEI4uAMNWnYuMUJI5g

𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 👇🏻👇🏻YouTube
https://youtube.com/@nargizacooking9100?si=AE-O8Tb1MDN6yXBx

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

04 Nov, 17:54


ҒИЙБАТ ЗИНОДАН ҲАМ ОҒИРРОҚДИР!!!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ғийбат зинодан оғирроқдир», дедилар. «Қандай қилиб бундай бўлади?» – деб сўралган эди, У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши зино қилгач тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Ғийбатчи эса то унинг (ғийбат қилинган) дўсти кечирмагунича кечирилмайди», дея жавоб бердилар.

Изоҳ. Бунинг сабаби шуки, зино қилишда фақат Раҳмонга хилофлик бор. Ғийбатда эса Аллоҳ таолога мухолафат қилиш ҳам, ғийбат қилинган кишига озор бериш ҳам бор. Аллоҳ таоло ҳақи тавба билан кечирилади, лекин бандалар ҳақи, яъни кишининг қилган гуноҳи бирор банданинг ҳақига алоқадор бўлса, буни ўша банда кечирмагунича афв этилмайди. Шунинг учун баъзи уламолар мазҳабида ҳаж қилиш билан барча каттаю кичик гуноҳлар кечирилади, аммо бандалар ҳақи бундан мустаснодир. Мана шу гап ҳам ғийбатнинг гуноҳи зинодан ортиқроқ эканини билдиради.
Аллоҳ таоло қиёмат куни ҳақида шундай марҳамат қилади: «Бу кунда барча жон (эгаси)га қилган ишининг бадали (мукофот ёки жазоси) берилади. Бу кунда умуман зулм йўқ». Бу нидони эшитган ғийбатчи ноумидликка тушиб, қилган ишига надомат қилади. «Кошки мен дунёда одамларни ғийбат қилмаган, айбларини очмаган бўлсам эди», дейди.

Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ бир зиёфатга бордилар. Зиёфат аҳли кечикиб қолган бир одамни ғийбат қила бошладилар. Шунда Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ: «Бу ажойиб-ку, одамлар аввал нон, кейин гўшт ер эдилар, сизлар эса нондан олдин гўшт едиларинг», дея уларга танбеҳ бердилар.

Бир йигит Абдуллоҳ ибн Муборакнинг олдиларига келиб: «Мен айтиб бўлмайдиган даражада катта гуноҳ қилдим», деди. Абдуллоҳ: «Айтгин-чи, нима қилдинг?» − деб сўраган эдилар, у: «Зино қилдим», деди. Абдуллоҳ: «Алҳамдулиллоҳки, ғийбат қилмабсан, чунки ғийбат зинодан ҳам каттароқ гуноҳдир», дедилар.

Изоҳ: Бу гапдан зинонинг енгиллиги эмас, балки ғийбатнинг зинодан ҳам оғирлиги собит бўлади.

🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz
  •┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 👇🏻👇🏻YouTube
https://youtube.com/channel/UC1M5nppOTwG8ClNTGJw1ciQ

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

04 Nov, 06:40


ЧИРОЙЛИГИМ ЭНГ ЗЎРИ ОНАМ

Дуо қилиб ёнимда ҳардам,
Меҳрибоним доимо малҳам,
Кўзларимда кўрсатмайди нам,
Чиройлигим, мунисим онам.

Эркалатар, силайди бошим,
Дардим олиб, артади ёшим,
Фариштамда жаннат қуёшим,
Чиройлигим, энг зўри онам.

Жонни асранг, ҳориб қолибсиз,
Рўзғор дея, чарчаб толибсиз,
Кийинмасдан бизга олибсиз,
Чиройлигим, мунисим онам.

Қийнамасин сизни дард-алам,
Қошларизга ярашар қалам,
Доим дейсиз, болам-а болам,
Чиройлигим, энг зўри онам.

Сиз борсизки, кўксим кераман,
Энг чиройлик гулар тераман,
Жоним тугул, борим бераман,
Чиройлигим, мунисим онам.

Бизни ўйлаб, олинг энди дам,
Не кийсангиз, ярашар бирам,
Кўрманг энди икки дунё ғам,
Чиройлигим, энг зўри онам.

Фариштамсиз, жаннатим онам.

🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz
  •┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 👇🏻👇🏻YouTube
https://youtube.com/channel/UC1M5nppOTwG8ClNTGJw1ciQ

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

04 Nov, 06:39


Аёлингни агар ранжитсанг!

Сўрамайди биров ҳолинг ҳам,
Татимайди ичган болинг ҳам,
Кўнглинг босар келиб тоғдай ғам,
Аёлингни агар ранжитсанг!

Аёлингдир сенинг бахт қушинг,
Чалғимагин йиғиб ол ҳушинг,
Юришмайди шу куни ишинг,
Аёлингни агар ранжитсанг!

Шоир бўлгин мақтаб битгин байт,
Ўтиб кетар бу кўнгилсиз пайт,
Онаси де, узурингни айт,
Аёлингни агар ранжитсанг.!

Умринг гўзал бериб турса ранг,
Жанжал қилиб бўлма кўп тажанг,
Икки дунё оқармас косанг,
Аёлингни агар ранжитсанг

Кенг уйимнинг фариштаси де,
Узулмасин дил риштаси де,
Ҳонадоним сариштаси де,,
Аёлингни агар ранжитсанг!

Ўрнин босмас доллоринг қоғоз,
Ҳаммасини ўйлагин бироз,
Кўнглини ол дил тугунин ёз,
Аёлингни агар ранжитсанг!

Зуҳро бўлсин сен эса тоҳир,
Кулфат сира бўлмасин зоҳир,
Бахтсиз бўлиб қоласан оҳир,
Аёлингни агар ранжитсанг!

🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz
  •┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

03 Nov, 17:12


Хабар олмай қўйдинг, болам.

Қамиш босди мозоримга.
Тиловат йўқ хеч номимга.
Тинчим йўқдир маконимда,
Хабар олмай қўйдинг, болам.


Бомдодларда каломинг йўқ,
Ўнгу сўлга саломинг йўқ,
Балким жуда ишларинг кўп,
Хабар олмай қўйдинг, болам.


Жоним болам, эҳтиёт бўл.
Дўстман деган ағёрлар кўп.
Юртда бўлсанг, гар кўнглим тўқ.
Хабар олмай қўйдинг болам.


Отанг қабри нурабди-да.
Ғишти кўчиб қулабди-да.
Ақли пастлар кулибди-да,
Келиб, кўриб тузат,  болам.


Тахмондадир жойнамозим,
Чанг бостирмай олгин розим.
Унда зикр айтсин қизим,
Шунга олиб бергин, болам.


Безовта руҳ кезар сарсон.
Жоним болам, чексанг фиғон,
Сен оғрима, юргин омон,
Бир бор хабар олгин, болам.

Аканг, опанг х,олини сўргин.
Бору йўғинг баҳам кўргин.
Бу дунёда даврон сургин.
Йўқлаб тургин, жоним болам.

Соғиндимку, жоним болам....

🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz
  •┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

01 Nov, 18:38


ОНАЖОН

Меҳри дарё сойлигим,
Бахоси йўқ бойлигим,
Ҳаммадан чиройлигим,
Онам мани жон онам.

Мен деб жони ҳалагим,
Жаннатлардан дарагим.
Мен учун энг керагим,
Онам мани жон онам.

Ширин ширин сўзлаган,
Фақат бахтим кўзлаган.
Арслоним деб сизлаган,
Онам мани жон онам.

Кўзларимда кўрса нам,
Чидолмайди сира ҳам.
Дуо қилар фариштам,
Онам мани жон онам.

Ҳамиша олиб ёним,
Қайғурар куйса жоним.
Ҳаммадан меҳрибоним,
Онам мани жон онам.

Оқилам саботлигим,
Таомлари тотлигим.
Қувончим ҳам шодлигим,
Онам мани жон онам.

Энг зўр гулим боғ бўлинг,
Доим кўнгли чоғ бўлинг.
Бахтим учун соғ бўлинг,
Онам мани жон онам.

🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz
  •┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 👇🏻👇🏻YouTube
https://youtube.com/channel/UC1M5nppOTwG8ClNTGJw1ciQi

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

31 Oct, 18:37


🌞Жума муборак бўлсин! 😊

🌷Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
🌷Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
🌷Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
🌷Тавба сохибига, ЖУМА муборак...

🌷Хамиша саждага эгилиб бошлар,
🌷Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
🌷Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
🌷Тақводор диндошим ЖУМА Муборак!!!

🌙🌸ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲

🌹 Аллоҳнинг саломи
🌹 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🌹 Қуръоннинг нури
🌹 ЖУМАНИНГ баракаси сиз билан бўлсин!

  💐😍👇𝐃𝐨𝐬𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐇𝐚𝐦 𝐓𝐚𝐤𝐥𝐢𝐟 𝐐𝐢𝐥𝐢𝐧
𝐒𝐢𝐳 𝐄𝐧𝐠 𝐙𝐨'𝐫 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐝𝐚𝐬𝐢𝐳😍👇💐

https://t.me/Video_Va_Gif_Retseptlar
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEI4uAMNWnYuMUJI5g

𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 👇🏻👇🏻YouTube
https://youtube.com/@nargizacooking9100?si=AE-O8Tb1MDN6yXBx

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

31 Oct, 04:30


Бир гап айтай дарров қовоқ уйишмасин,
Бошқалари мендан, араз қилишмасин,
Оналари бу хабарни билишмасин,
Яхши қизлар Дадасига ўхшайдилар…

ㅤㅤㅤㅤㅤ
🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz
  •┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA

𝐘𝐮𝐭𝐮𝐛 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐏𝐨𝐝𝐩𝐢𝐬𝐤𝐚 𝐛𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐎𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 👇🏻👇🏻YouTube
https://youtube.com/channel/UC1M5nppOTwG8ClNTGJw1ciQ

🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸

28 Oct, 16:50


❤️🍃ОТА  УЙИМ❤️🍃

Бўлмаса хам кошона қаср
Йиллар ўтсин, хох бўлсин аср
Дўстлар очай сизга ўшал сир
Ота уйнинг файзи бошқача.

Яшаяпмиз қайда, қайзамон
Чорлайверар ўзига ёмон
Қанча ширин хотираларга кон
Ота уйнинг файзи бошқача.

Инсон орзу қилмасин нени
Олисларда англадим шуни
Айвонида қалдиргоч ини
Ота уйнинг файзи бошқача.

Ховлида бир бола югурар
Ёшлигимни эслатиб турар
Райхонларнинг хиди уфурар
Ота уйнинг файзи бошқача.

Деворлари нураб кетса хам
Устунлари қулаб кетса хам
Майли кўримсиз -эски бўлса хам
Ота уйнинг файзи бошқача.

Унда отам сиймолари бор
Онажоним дуолари бор
Опа сингил иболари бор
Ака укам дийдорлари бор
Ота уйнинг файзи бошқача.

Эй,жигарим чекма фироғин
Кўзларинга суртгин тупроғин
Учмасинда ёнган чироғи
Ота уйнинг файзи бошқача.

Ох, тандирдан узилган нони
Чой қайнатар мисли у́чоғи
Соғиндимей отаму онам
Ота уйнинг файзи бошқача
.

🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇

@Muslimalar_Solihalar_Uz

«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA