Тошкент вилояти божхона бошқармасига бириктирилган Нурафшон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари билан “Контрабандага қарши курашиш, божхона қонунбузилишининг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида навбатдаги тўгарак машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида ўқувчи ёшларга контрабанда тушунчаси, ашёлари ва уларга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилиб, божхона ходимлари томонидан аниқланган ҳолатлар амалий мисоллар орқали кўргазмали тарзда намойиш этилди.
Шунингдек, давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган эътибор ва имкониятлардан самарали фойдаланиш кераклигига алоҳида тўхталиб ўтилиб, ёшларга тегишли тавсиялар берилди.
Ўқув машғулоти сўнгида ўқувчи ёшлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.