Мактаб ўқувчилари ва олийгоҳ талабалари дарс жараёнида телефондан фойдаланиши мумкинки?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2012 йилдаги 139-сонли қарори билан тасдиқланан Низомга кўра таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир таълим олувчи, ходим, келувчи ва бошқа шахслар ўз телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни «овозсиз» режимга ўтказиши) шартлиги белгиланган.
Мазкур Низомнинг 7-бандига кўра таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:
телефонини ўчириб қўйиши;
телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шартлиги кўрсатилган.
Шунингдек, Низомнинг 8-бандига асосан таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланиши белгиланган:
а) телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
б) телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;
в) телефони ёрдамида:
атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;
г) ўқув машғулотлари вақтида:
телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
телефонни стол устига қўйиш;
мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;
сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш; суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
телефон (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш тақиқланади.
Ушбу постни таълим олувчи фарзандизга, дўстларингизга ва яқинларизга юбориб қўйинг.
👉 Instagram
Аъзо бўлинг👇
👉 @Mirzobek_Ochilov 👈