Qosim Shayh jome masjidi @maqsudxon_inomxonov Channel on Telegram

Qosim Shayh jome masjidi

@maqsudxon_inomxonov


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Наманган вилояти, Чуст тумани, «Қосим Шайх» жоме масжидининг телеграм сахифасига хуш келибсиз

Савол ва мурожатлар учун

Телефон: +998339110707
Имом хатиби: Inomxonov Maqsudxon

Гуруҳимиз: @Qosimshayx_masjidigr

Qosim Shayh jome masjidi (Uzbek)

O'zbekiston Musulmonlari idorasi Namanqan viloyati, Chust tumani, 'Qosim Shayh' jome masjidi Telegram sahifasiga xush kelibsiz. Bu guruhda diniy ma'lumotlar, namoz vaqtlari, va ibodatlar haqida foydali malumotlar topishingiz mumkin. Guruhimizning imom-hatibi Inomxonov Maqsudxon bo'lib, unga savol va takliflaringizni yuborishingiz mumkin. Agar sizga masjidimiz va faoliyati haqida savollar bo'lsa, telefon raqam +998339110707 orqali bog'lanishingiz mumkin. Telegram guruhimizga qo'shiling va diniy muhokama va munosabatlarda qatnashib, ilmiy oshnoy bilan mustahkam bo'ling. Sizni 'Qosim Shayh jome masjidi' Telegram guruhida ko'rishimizni umid qilamiz!

Qosim Shayh jome masjidi

23 Nov, 23:57


ТАЛОҒИНГНИ ОЛ-ДА, КЕЙИН БИЛГАНИНГНИ ҚИЛ...
#талоқ

1458-CАВОЛ: Мен аёлимга “Телеграмга расмингни қўйма, талоғингни ол-да кейин билганингни қилавер” дедим. Шу гапимда талоқ сўзини ишлатдим, бунда талоқ тушадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган гапнинг ўзи билан талоқ тушмайди. Чунки бу иборада “Расм қўймоқчи бўлсанг аввал талоқ олиб, сўнг жойлаштиравер” деган маъно бўлади. “Агар расмингни телеграмга қўйсанг талоқсан” дейилса, бу ҳолатда ушбу жумла талоқни бир ишга боғлаб қўйиш бўлади. Агар талоқ боғланган иш юзага чиқса, ўша заҳоти талоқ тушади.
   Эр-хотин ўзаро муносабат ва суҳбатларида бунга ўхшаш гаплардан эҳтиёт бўлишлари лозим. Чунки шунга ўхшаш ҳолатларни деб ҳозирги кунда кўплаб оилалар ўртасида талоқ тушиши кузатилмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️QOSIM SHAYH jome masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/Maqsudxon_Inomxonov

Qosim Shayh jome masjidi

22 Nov, 11:28


#Jum'a

22.11.2024

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. (Juma surasi)


QOSIM SHAYH jome masjidida ado etilgan jum'a namozidan 📸  lavhalar.

Shunday kishilar borki, ular robbisi farz qilgan ishga chaqirilganda. Har qanday ishni tashlab.
- Ha robbim mana men keldim!
Deyishga o‘zlarida har qanday vaziyatda kuch topa oladilar!


☘️☘️☘️☘️☘️☘️
🕌Qosim shayh jome masjidi
🌐 http://t.me/Maqsudxon_Inomxonov

Qosim Shayh jome masjidi

22 Nov, 03:53


Гўзал тиловат.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️QOSIM SHAYH jome masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/Maqsudxon_Inomxonov

Qosim Shayh jome masjidi

22 Nov, 01:08


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ

🍂 Жума учун ғусл қилиш.

🍂 Хушбўй нарсалар суртиш.

🍂 Чиройли кийимлар кийиш.

🍂 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🍂 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🍂 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🍂 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🍂 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🍂 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🍂 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🍂 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🍂 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ QOSIM SHAYH jome masjidi ♻️
      #Каналга_уланиш
   https://t.me/Maqsudxon_Inomxonov

Qosim Shayh jome masjidi

22 Nov, 01:05


Кишининг бахтсизлиги уни тушунмайдиган кишилар билан бирга ўтиришидан бошланади!

  Аҳмад Холид Тавфиқ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️QOSIM SHAYH jome masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/Maqsudxon_Inomxonov

Qosim Shayh jome masjidi

22 Nov, 00:06


#Савол_Жавоб

۩⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰۩
​​АЁЛ ЭРИГА ИСМИНИ ТИЛГА ОЛИБ МУРОЖААТ ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?

Савол:
Ассалому алайкум қори ака! Аллоҳ дин йўлидаги хизматингизга улкан ажрлар берсин. Бизда Бухорода аёллар эрларига исми билан мурожат қилади. Мисол учун эрининг исми Алишер бўлса, Алишер деб, Яҳё бўлса, Яҳё деб мурожаат қилишади. Шу иш тўғрими?

Жавоб:
Валейкум ассалом. Бу саволга жавоб беришда мазҳабимизнинг мўътабар китобига мурожаат қиламиз.

«Дуррул мухтор» китобида бу ҳақда шундай дейилган:

ويكره أن تدعو المرأة زوجها باسمه

«Аёл киши эрини исми билан чақириши макруҳ саналади».

Ушбу китобнинг ҳошиясида Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейди:

لا بد من لفظ يفيد التعظيم كيا سيدي ونحوه

«Аёл киши эрини чақирганда улуғлашни ифодаловчи сўзлар орқали мурожат қилиши лозим. Мисол учун: саййидим ва шунга ўхшаш сўзлар».

Буюк тобеин Саиъд ибн Мусаййабнинг аёллари айтади:

"مَا كُنَّا نُكَلِّمُ أَزْوَاجَنَا إِلَّا كَمَا تُكَلِّمُوا أُمَرَاءَكُمْ "

«Биз аёллар эрларимизга мурожаат қилганда сизлар подшоҳ ва амриларга мурожаат қилгандек хитоб қилардик».

Буюк саҳобия Умму Дардо розияллоҳу анҳо эрларини «Саййидим», дер эдилар. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Умму Дардо бир ҳадисни ривоят қилиб: «Саййидим менга айтдилар» , деган.

Хулоса қилиб айтганда аёл ўз эрига унинг номини тилга олиб мурожаат қилиши макруҳ.

Эрларини улуғлайдиган номлар билан уларга мурожат қилиш эса, яхши бўлиш билан бирга, эр-хотин орасида илиқлик ва муҳаббатни бардавом бўлишини таъминлайди.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️QOSIM SHAYH jome masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/Maqsudxon_Inomxonov

Qosim Shayh jome masjidi

20 Nov, 11:25


🤲 #зикр_ва_дуо

Қийинчилик ва ғамгинликда айтиладиган зикр


Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳзунликда:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ العَظِيمُ الحَلِيمُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ، وَرَبُّ الأَرْضِ، رَبُّ العَرْشِ الكَرِيم.

«Лаа илаҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм, Лаа илаҳа иллаллоҳу роббул ъаршил ъазийм, Лаа илаҳа иллаллоҳу роббус самавати ва роббул арзи роббул ъаршил карийм», деб айтардилар.
(Маъноси: «Ҳалим ва улуғ Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ аршнинг рабби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Мукаррам аршнинг ва еру осмонларнинг рабби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг ривоятларида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор муҳим иш тушса ёки ғам ғусса етса ана шу сўзларни айтганлар», деб айтилган.

🔗 https://islom.uz/maqola/22923

🕋 @islomuz

Qosim Shayh jome masjidi

20 Nov, 03:14


Кўз кўрмаса ҳам, кундузи кундуздир,
Кишиларга маълум бўлмаса ҳам, ҲАҚИҚАТ ҲАҚИҚАТДИР.

Ал-Хоразмий

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️QOSIM SHAYH jome masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/Maqsudxon_Inomxonov

1,293

subscribers

2,594

photos

505

videos