Қисқа танаффусдан сўнг “Уста ва Маргарита” мутолаасини давом эттирамиз, сўнгги бобларини шу ҳафта тугатамиз. Қуйидаги 24-25-бобларни ўқиб, янги хулосаларга келдим.
“Уста ва Маргарита”ни 5-6 йилда қайта ўқиб тураман. Ҳар сафар у мен учун янги бир мавзуда ёзилгандек туюлади. Масалан, биринчи мутолаада улкан муҳаббат ҳикояси бўлса, кейинги сафар – сиёсат ҳақида, ундан кейин – дин… Яъни, вақт ўтиб, улғайишимиз баробарида роман ҳам биз билан бирга ўзгарадигандек гўё.
Айни дамдаги мутолаам романнинг бутунлай янги қиррасини – қўрқоқликни қораловчи жиҳатини очиб берди. Тунов куни “Уста ва Маргаританинг метафизикаси” деган ажойиб подкастни тингладим, у ерда романнинг айнан шу ғояси очиб берилади: Маргаританинг жасорати ва Уста ҳамда Пилатнинг қўрқуви бир-бирига қарши қўйилади.
Романни илк бор мутолаа қилаётган бўлсангиз, якунида шу ҳақида ҳам ўйлаб кўрарсиз: “Уста ва Маргарита” сиз учун нима ҳақида бўлди?
👉@madnifique👈