Ҳол - аҳволимни сўрамаса, мен ҳам ундан сўрамайман!
Кўргани келмаса, мен ҳам унинг зиёратига бормайман!
Мени табрикламаса, мен ҳам уни хурсанд бўлиши учун табрикламайман!
Ҳурматимни жойига қўймаса, мен ҳам уни ҳурмат қилиб бўлибман!
Менга аҳамият бермаса, мен ҳам унга қарамайман...
Бу фикрлар шу даражада илдиз отиб кетдики, яқин ёр - дўстлар тугул қариндош - уруғлар орасини ҳам совутиб юборди.
Сиз бундай фикрга борманг! Меҳр фақат берганда кўпаяди.