LATIFA.UZ @latifa_uz Channel on Telegram

LATIFA.UZ

@latifa_uz


Бизда кун давомида:
😂Латифалар
😆Прикол расмлар

Сайтимиз: www.latifa.uz
https://sarlavha.com

👤 Admin: @latifauz_admin

🔥 Пуллик реклама жойлаштирилмайди.

LATIFA.UZ (Uzbek)

LATIFA.UZ Telegram kanalimizga xush kelibsiz! Bu kanalda siz kundalik latifalar va prikol rasmlar bilan qiziqarli va hazilovli vaqt oʻtishingiz mumkin. Bizning veb-saytimiz www.latifa.uz va www.sarlavha.com saytlarimiz orqali ham yana ko'plab latifalarga ega bo'lishingiz mumkin. Kanalimizning admini @latifauz_admin kanaliga murojaat qilishingiz mumkin. Bizning kanalda pullik reklama joylashmasdan, faqat latifalar va qiziqarli rasmlar ishlamoqda. Sizni ham LATIFA.UZ kanalimizga a'zo bo'lishga va latifalardan olmoshga taklif qilamiz! Marhamat qiling va qiziqarli va hazilovli xabarlarimizni hisobga oling!

LATIFA.UZ

28 Jun, 13:57


Ақлли ота ўғли кўчада сўкиниб гапирмаётганини текшириш учун уйда болға билан ўғлини бармоғига уриб кўради.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сaйти.

LATIFA.UZ

28 Jun, 13:54


Ёзги иш жадвали:⠀
Пашшалар учун - 05:00дан 20:00 гача.⠀
Чивинлар учун - 20:00дан 05:00 гача.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.

LATIFA.UZ

28 Jun, 13:42


Dachaga, Dachaga, Dachaga!!!

Manba.
💥 @LATIFA_UZ 💥

LATIFA.UZ

28 Jun, 13:39


Совчилардан қизни онаси сўрабди:
— Ўғлингиз қаерда ишлайди?
Совчилар:
— Тонировка плёнка сотади...
Буни эшитиб қолган қизни отаси:
— Қизимиз сизларники, - дермиш.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.

LATIFA.UZ

25 Jun, 18:36


Энг яхши тонг бу - ўрнингдан турдинг, ювиниб чой ичдинг ва яна ётиб ухлаб қолдинг!

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.

LATIFA.UZ

25 Jun, 18:35


Кеча 100 минг сўмлик пулга "майда" тополмай қолдим. Ҳеч кимда йўқ...⠀
Қарасам йўл четида ЙПҲ ходими турибди. Ёнга бориб:⠀
— 100 минг сўмга майдангиз йўқми? - десам, у:⠀
— Йўқ, ҳали тушмади! Ҳозиргина келиб турибман ўзи! - дейди.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.

LATIFA.UZ

25 Jun, 18:32


Бўйдоқ йигитга ота-онаси дебди:⠀
— Дўстларинг ҳаммаси уйланишди. Оиласи, хотини бор. Сенга алам қилмайдими?!⠀
Йигит дебди:⠀
— Жуда алам қилади. Лекин нима қилай, уларга ёрдам бериш қўлимдан келмайди!

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.

LATIFA.UZ

25 Jun, 18:30


Сартарош соч олиш жараёнида мижозига савол берибди:⠀
— Айтинчи, қайнонангиз борми?⠀
— Йўқ! Қайнонам йўқ!⠀
Бироздан сўнг сартарош яна:⠀
— Қайнонангиз борми?⠀
— Йўқ дедим-ку сизга!⠀
Сал ўтгач:⠀
— Қайнонангиз борми?⠀
— Нега ҳадеб қайнонам ҳақида сўрайверасиз? ⠀
— Шундай қилсам сочларингиз тикка бўлиб, кесиш осон бўляпти.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.

LATIFA.UZ

25 Jun, 18:28


Чойхонани соғинганларга юборамиз

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.

LATIFA.UZ

25 Jun, 18:28


30 ёшга тўлган йигитларни 20 ёшли йигитлардан фарқи шундаки, оғайнилар билан чойхонада ўтириш учун 1 ҳафта ҳам телеграмда келиша олишмайди...!

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.

LATIFA.UZ

23 Jun, 13:42


Йигит телефонидан телеграм, инстаграмга кириб ўтиравериб, қаерда экани, қанча вақт ўтирганини ҳам эсидан чиқариб қўйибди. Бир пайт эшик таққиллабди.⠀
— Кираверинг, эшик очиқ, - дебди.⠀
Бироздан кейин яна таққиллабди.⠀
— Кираверинг дедим-ку, - жавоб берибди йигит.⠀
Эшикни орқа тарафидаги овоз:⠀
— Чиқсанг кираманми!? Хожатхонага кирганингга 2 соат бўлди, - дебди.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.

LATIFA.UZ

23 Jun, 13:42


"Дунёда тинчлик!" жумласини инсонларга содда тилда тушунтириш учун мусобақа эълон қилинибди. Интернетда 200 та жумла орасида энг кўп овоз тўплагани - "Болалар уйқуда!" жумласи биринчи ўринни олибди.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.

LATIFA.UZ

23 Jun, 13:41


Врач қабулида:⠀
— Доктор, тишларим негадир сарғайиб тўкиляпти...⠀
— Бу ахир табиий-ку! Ҳозир куз фасли бўлса...

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.

LATIFA.UZ

23 Jun, 13:40


Йигит онасига:⠀
— Сиздан рухсат сўрамасдан бирор иш қилишим учун нечи ёшга киришим керак, - деса, онаси:⠀
— Бунақа ёшга ҳали аданг ҳам кирмаган ўғлим, - дебди.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.

LATIFA.UZ

19 Jun, 15:54


Навбатдаги мағлубиятдан кейин Ўзбекистон футбол ишқибозлари чойхонага кириб аскиялашиб ўтиришганмиш:
— Ман ўйинчиларимиз тепган тўпини капалакка ўхшатдим.
— Нега?
— Бурчакдан тўп тепишлари ҳудди капалак оҳиста учиб, рақиб дарвозабонини қўлига секингина қўнгандай бўлганлиги учун...
— Мен эса ўйинчиларимизни эртакларимиздаги кенжа ботирга ўхшатдим.
— Нега?
— Тўп билан дарвозага яқин келганда дарвозага тепайми, чапга оширайми ёки ўнггами? - деб чуқур ҳаёлга ботишганлиги учун...
— Мен эса ўйинчилармизни меҳмондўст азаматларга ўхшатдим.
— Нега?
— Ҳеч кўптокни талашишмайди. Олинг-олинг деб меҳмонларга узатгани учун...

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.

LATIFA.UZ

19 Jun, 15:45


Шогирд устозидан сўрабди:
— Устоз бизнинг футболчилар ҳужумда яхши ўйнайдими ё ҳимояда?
Устоз жавоб бериб:
— Эҳ бўтам бизнинг футболчилар тўйда зўр ўйнайди, тўйда дебди устоз.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.

LATIFA.UZ

19 Jun, 15:45


— Ҳурматли футбол ишқибозлари, бугунги ўйин футболчиларимиз учун жуда муҳим. Биргина "Гол" ва бизнинг терма жамоамиз чемпионатга йўл олади. Қани йигитлар олға!⠀
Мана ҳужумчиларимиз рақиб жамоаси дарвозасини мўлжалга олишмоқда ва зарбаааааа! Гоооооооооооооооол уролмади!

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.

LATIFA.UZ

15 Mar, 15:30


— Кўзларингдан билиниб турибди, яна ичиб келибсан.⠀
— Қоматингдан билиниб турибди, яна бўкиб овқат ебсан.

💥 @LATIFA_UZ 💥
Бизнинг бот.

LATIFA.UZ

15 Mar, 15:30


Бир аёл ҳикоя қилади:⠀
— Тўрт ёшли қизим шкафни очиб, кийимларни титаверади. Бугун уни қўрқитдим,⠀
— Шкаф ичида ёмон амаки бор, очсанг сени ўғирлаб кетади, деб.⠀
Кечки пайт эрим билан овқатланиб ўтирсак қизим югуриб келиб:⠀
— Ойи, ойи! Шкаф ичидаги амаки кетдими? деб сўраса бўладими!⠀
Эримга тушунтиргунимча бўларим бўлди!...

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.

LATIFA.UZ

15 Mar, 15:26


Шу арзимаган ойлик маошни орқасидан уй-жой қилдим, машина олдим, тўйлар қилдим, ...⠀
Кўрдингизми, ёлғон гапирса ҳамма нарса қанчалик осон...?!

💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.