🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙 @jannatga_oshiq_insonlar Channel on Telegram

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

@jannatga_oshiq_insonlar


🌙 JANNATGA OSHIQLAR 🌙 (Uzbek)

Bu JANNATGA OSHIQLAR Telegram kanali sizga eng so'nggi jannatga oshiqlar haqida yangiliklarni taqdim etadi. Bu kanalda jannatga oshiqlar yagona jannat haqida gapiradilar, uni tanishuvchilariga yangi ma'lumotlar, hikoyalar va jonli suhbatlar bilan. Kanalga ulaning va jannat haqida eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling! JANNATGA OSHIQLAR kanali sizga jannatning sirli dunyosiga ochiq ko'rish imkoniyatini beradi. Ushbu kanal jannatga qiziqish va omonatli insonlar uchun mo'ljallangan. Sizni jannatga oshiqlarning qatoriga qo'shilish uchun kutib qolamiz!

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

05 Mar, 15:34


FARISHTAlarning ismlari va Allohning amri bilan ularga yuklatilgan vazifalar quyidagilardir:

1. Jabroil alayhissalom – nabiy va rasullarga vahiy olib borishga muakkil qilingan, vazifa berilgan.

2. Isrofil alayhissalom – qiyomat kuni Surni puflash ishi topshirilgan.

3. Miykoil alayhissalom – yomg‘ir ishi topshirilgan.

4. Malakul mavt – Allohning amri bilan bandalarning ruhlarini qabz qilish ishi topshirilgan.

5. Kiroman kotibiyn – bandalarning yaxshi va yomon ishlarini yozib qayd qilib borish ishi topshirilgan.

6. Musabbihun – ertayu, kech tasbeh aytib, Qiyomat kunigacha bo‘shashmaslik topshirilgan.

7. Sayyohun – zikr, Qur’on tilovati va ilm majlislariga hozir bo‘lish topshirilgan.

8. Hamalatu Arshir Rohman – Rohmanning arshini ko‘tarish ishi yuklatilgan. Ularning soni sakkiztadir.

9. Rizvon – jannatning xazinabonligi topshirilgan. Ularning ham yordamchilari bor.

10. Molik – do‘zaxning xazinabonligi topshirilgan. Uning ham yordamchilari bor. Ularning boshliqlari 19 tadir.

11. Hafaza – bandalarni yomonlikdan muhofaza qilish topshirilgan.



@Jannatga_oshiq_insonlar

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

05 Mar, 15:34


🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙 pinned «🌙 RAMAZON TAQVIMI m.2024 / h.1445 (Toshkent vaqti bilan) 📕 «Ey, iymon keltirganlar! Sizlardan avvalgilarga farz qilinganidek, sizlarga ham ro‘za farz qilindi. Shoyadki, taqvodor bo‘lsangiz.» (Baqara surasi, 183-oyat). 🌙 Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:…»

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

05 Mar, 15:34


🌙 RAMAZON TAQVIMI
m.2024 / h.1445 (Toshkent vaqti bilan)

📕 «Ey, iymon keltirganlar! Sizlardan avvalgilarga farz qilinganidek, sizlarga ham ro‘za farz qilindi. Shoyadki, taqvodor bo‘lsangiz.» (Baqara surasi, 183-oyat).

🌙 Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: "Kim iymon bilan savob umidida Ramazon ro‘zasini tutsa, o‘tgan gunohlari mag‘firat qilinadi", dedilar (Imom Buxoriy, Imom Muslim rivoyati).

🕓 Yurtimiz hududlaridagi saharlik va iftorlik vaqtlarining Toshkent vaqtiga nisbatan tafovuti:

Toshkentdan oldin: Angren - 3/4, Andijon - 12/13, Xonobod - 14/15, Shahrixon - 10/12, Xo‘jaobod - 13/13, Namangan - 9/10, Pop - 6/7, Chortoq - 10/10, Chust - 8/8, Farg‘ona - 9/11, Rishton - 6/9, Qo‘qon - 6/7, Quva - 10/12.

Toshkentdan keyin: Bekobod - 2/0, Buxoro - 22/19, Gazli - 26/23, G‘ijduvon - 21/19, Qorakul - 25/23, Guliston - 4/2, Sardoba - 5/4, Jizzax - 8/6, Zomin - 6/4, Forish - 10/9, G‘allaorol - 9/7, Navoiy - 18/16, Zarafshon - 20/18, Mingbuloq - 26/24, Konimex - 19/17, Nurota - 16/15, Uchquduq - 22/23, Nukus - 37/39, Mo‘ynoq - 38/43, Taxtako‘pir - 34/37, To‘rtko‘l - 32/30, Qo‘ng‘irot - 40/43, Samarqand - 12/8, Ishtixon - 14/11, Mirbozor - 16/13, Kattako‘rg‘on - 15/13, Urgut - 11/9, Termiz - 10/6, Boysun - 14/9, Denov - 9/2, Sherobod - 13/7, Sho‘rchi - 10/6, Qarshi - 19/14, Dehqonobod - 17/11, Koson - 20/14, Muborak - 20/15, Shahrisabz - 13/10, G‘uzor - 18/12, Urganch - 35/35.


@Jannatga_oshiq_insonlar

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

05 Mar, 15:34


#Moviy_Dengizdan

@Jannatga_oshiq_insonlar

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

05 Mar, 15:31


Доимо яхши гумонда бўлинг

Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.
Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.
Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.
Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.
Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.
Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?
Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.
Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.
Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!
Доим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!
Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтганларидек:

«قَالَ كَلَّا إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهْدِينِ»

У (Мусо) «Йўқ! Албатта, Роббим Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди, деб айтинг
Шуаро: 61, 62 оятлар.

#Moviy_Dengizdan

@Jannatga_oshiq_insonlar

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

05 Mar, 12:21


ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ...

- Ҳа дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
- Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!

Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар

- Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
- Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улар билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?!

“Фарзанднома” китобидан.

#Moviy_Dengizdan

@Jannatga_oshiq_insonlar

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

04 Mar, 13:05


Йиғлаб эшитадиган 😢 Соғинч

©️ Abdulaziz domla

https://t.me/Jannatga_oshiq_insonlar

@Jannatga_oshiq_insonlar

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

04 Mar, 13:04


Go‘zal qiroat 😊
رعد الكـردي ,, تلاوة هادئة من سورة المائدة ۝
Momaqaldiroq kurdasi, Maida surasidan jim qiroat

•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•
🌹Аллохни зикри ила қалблар ором олур !✔️
https://t.me/Jannatga_oshiq_insonlar

@Jannatga_oshiq_insonlar

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

04 Mar, 13:03


Ibodatni dunyoga alishtirayotganlar🥺

https://t.me/Jannatga_oshiq_insonlar

@Jannatga_oshiq_insonlar

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

04 Mar, 05:53


КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким икки мусулмондан бўлган етимни тутиб таом ва шароб берса, албатта, Аллоҳ уни жаннатга киритади»

Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси бир мусулмон кийими йўқ мусулмоннга кийим кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг яхши кийимларидан кийгизади. Қайси мусулмон қорни оч мусулмонга таом берса, Аллоҳ уни жаннат мевалари билан таомлантиради. Қайси мусулмон чанқаган мусулмонга сув берса, Аллоҳ уни раҳийқи махтум (жаннат шароби)дан суғоради»
Имом Термизий ривояти
(Абу Саъид ал-Худрий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатга кўтарилдим ва у ердагиларнинг (кўпчилиги) камбағаллар эканини кўрдим...»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)


https://t.me/Jannatga_oshiqlar_F

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

03 Mar, 04:36


Assalomu aleykum va rohmatullohi va barakatuh
Allohim hammamizni chaqirsin İnsha'Alloh🤲🤲
#Moviy_Dengizdan

@Jannatga_oshiq_insonlar

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

02 Mar, 02:07


🧞‍♂ШАЙТОННИНГ ҚАЧОН ЙИҒЛАГАНЛИГИ...

☝️"Шайтон дунёга келгандан бошлаб, 3 марта йиғлаган экан.

🍃1. Шайтон деб ном олганда!

🍃2. Дунёга Пайғамбариммиз Мухаммад Расулуллох ( с.а.в) келганларида!

🍃3-сида эса жудаям қаттиқ бақириб йиғлаган экан! Фаришталар нега бундай йиғлаяпсан деб сўрашганда?

Ер юзига Фотиха сураси туширилди. Кимки бомдод намозидан олдин Фотиха сурасини ўқиса, Гуноҳлари ювилиб янги туғилган гўдакдек бўлиб қолади, деган экан. Қачон— Қуръонни ушласангиз аниқ шайтон....Ғазаб қилади. Қачон? — Қуръонни очсангиз шайтон ....йиглайди. Қачон? — Бисмиллах .....десангиз у шайтон .......йиқилади. Қачон? — тиловатни бошласангиз у......хушсиз бўлиб ағдарилади. Қачон? — ушбу хикматли сўзларни тарқатишни хохласангиз у....... тўскинлик килишга ўтади. Аниқки, сиздаги иймон иншааллох шайтонни енгади . Тушиниб ўкинг илтимос!, Сиз энг яхши дин-ислом,
энг яхши иш-садоқат,
энг яхши тўшак-жойнамоз,
энг бахтли инсон-мусулмон. Шуни хаммага тарқатишингизни сурайман Аллоҳ учуn

#Moviy_Dengizdan

@Jannatga_oshiq_insonlar

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

02 Mar, 02:06


СИЗНИ РОҲАТ ЁКИ АЗОБ КУТЯПТИ. ТАНЛАШ ЭСА ЎЗИНГИЗДАН!

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

النَّارُ يُعْرَضُونَ عَلَيْهَا غُدُوّاً وَعَشِيّاً وَيَوْمَ تَقُومُ السَّاعَةُ أَدْخِلُوا آلَ فِرْعَوْنَ أَشَدَّ الْعَذَابِ

“У оловдир. Унга эртаю кеч кўндаланг қилинурлар. (Қиёмат) соати қоим бўлганида эса: “Фиръавн аҳлини энг ашаддий азобга киритинглар”, дейилур”. (Демак, ўша Фиръавн аҳлини ўраб олган ёмон азоб бир оловдир. Улар ўша оловга доимо, эртаю кеч кўндаланг қилиб туриладилар. Яъни, қабрларида қиёматгача олов билан азобланадилар). (Ғофир сураси, 46-оят).
Алломалардан Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ бу оят ҳақида шундай деганлар: “Қабрдаги барзах азоби ҳақлигига Аҳли Сунна вал Жамоа ишлатган энг катта асосий далиллардан бири мана шу оятдир”.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирор кимса ўлса, (қабрда) унга эртами-кечми борадирган жойи кўрсатилади, агар у жаннат аҳлидан бўлса, жаннат аҳлидан ва агар дўзах аҳлидан бўлса, дўзах аҳлидан бири бўлади»,— дедилар (яъни, жаннат аҳлидан бўлса, жаннатдаги ва агар дўзах аҳлидан бўлса, дўзахдаги жойи кўрсатиб қўйилади)».
Ҳа, инсон қабрда икки хил муносабатдан бирига дуч келади: ё неъматга ёки азобга.
Баъзи маййитларнинг олдига фаришталар энг гўзал суратда кирса, баъзиларнинг олдига энг қўрқинчли кўринишда киради.
Фаришталарнинг чиройли суратда киришининг ўзиёқ маййит учун роҳат, неъмат бўлса, қўрқинчли суратда киришининг ўзиёқ азоб бўлади.
Маййитни қабр сиқиб, суяклари бир-бирига киришиб кетиши, қабр ичи оловга тўлиши, маййитни илон-чаёнлар чақиши алоҳида азоб.
Баъзиларнинг қабри Жаннат боғларидан бир боғ бўлиб, маййит қиёматга қадар Жаннатдаги ўрнини кўриб, унинг ифорларидан баҳраманд бўлиб ётса, айрим маййитларнинг қабри жаҳаннам чуқурларидан бир чуқур бўлади. Улар қабрда жаҳаннамдаги борадиган ўрнини кўриб, бадбўй ҳидидан азобланиб ётади.
Баъзиларнинг танаси чиримай бус-бутун ҳолда сақланса, айримларнинг танаси чирийди, уни қуртлар еб, орқасидан ахлат қилиб чиқариб ташлайди.
Аллоҳнинг розилигига сабаб бўладиган амалларни ўз вақтида бажариб, Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган ишларни тарк этганларнинг қабрлари кенг, ёруғ, неъмату роҳат маскани бўлади.
Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган ишларни қилиб, Аллоҳнинг розилигига сабаб бўладиган ишларни тарк этган кимсаларнинг қабрлари тор, қоронғу, азобу уқубат макони бўлади.
Шунингдек, Ислом шиорларига қаршилик кўрсатадиганлар, ғийбат, чақимчилик билан шуғулланадиганлар, агар тавба қилиб, ўзларини тузатмасалар, бу дунёда хор бўлиб, уларнинг қабрлари олов, илону чаён, тор ва қоронғу маконга айланади.

#Moviy_Dengizdan

@Jannatga_oshiq_insonlar

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

02 Mar, 02:06


Siz uchun shunday deydigan insonlar bormi?

http://T.me/jannatga_oshiq_insonlar

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

02 Mar, 02:00


Агар йўлингиз чигал бўлса у ечилгусидир. Агар тақдиримда тун десангиз, унда албатта тонг отади.
🍃
Агар бетоб бўлсангиз,ортидан ёруғлик кутинг. Ҳеч нарса абадий эмас... Ҳар қандай куннинг ниҳояси бор! Аммо уни ниҳоясини ва мазмунини гўзал қилиш ўзимизга боғлиқ!
📿
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ!!!
БУГУН 2 МАРТ, ШАНБА +2° 0°❄️🌨️

Кунингиз файзли ва баракали ўтсин!


#Moviy_Dengizdan

@Jannatga_oshiq_insonlar

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

01 Mar, 02:27


Самодан баҳор фармони келмагунча тупроқ ўз сиррини очмас.
Жалолиддин Румий...

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕌
🌸ҚЎШАЛОҚ АЙЁМ 🌺
💐ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ 🍃ФАСЛИ - БАҲОРНИНГ ИЛК ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Алҳамдулиллаҳ Аллоҳга шукур хуш келибсан янги фасл, янги кун, янги ҳаётим...
🕌
Биз фақат сония ва дақиқа, соат ва соатлар ҳамда бир кундан иборатмиз.
Бомдод азонини эшитиб, янги кунни, янги ҳаётни Намоздан бошланг.
Зеро намоз ҳаётнинг баҳори, ҳаётингиз мудом баҳор бўлсин...🕊🍀

#Moviy_Dengizdan

@Jannatga_oshiq_insonlar

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

24 Feb, 14:18


Ўз ГУНОҲларини дафтарчасига "ЁЗИБ" борган болакай!

Суриядаги бир жангдан сўнг шаҳидларнинг таналарини қидириб юриб мусулмонлар, ўн
олти ёшлар чамасидаги бир ўсмир боланинг танасига дуч келдилар. Улар у боланинг чўнтагидан кичик бир ён дафтарчани топиб олишди.

Маълум бўлишича, болакай
ўзининг ҳафта давомида қилган гуноҳларини дафтарчасига ёзиб борган экан. Агар бу ёзган нарсаларини гуноҳ деб аташ мумкин бўлса...

ДУШАНБА: Таҳорат қилмасдан ухлаб қолдим...

СЕШАНБА: Овозим борича бақириб кулиб юбордим...

ЧОРШАНБА: Хуфтонни бироз шошиб ўқидим...
ПАЙШАНБА: Футбол ўйнаётганимизда мен гол урдим ва шунда ўзимдан ғурурланиш ҳис қилдим...

ЖУМЪА: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга 1000 марта САЛОВОТ айта олмадим. 700 та бўлиб қолди.

ШАНБА: ...
ЯКШАНБА: Эрталабки зикрдан машғул бўлиб қолдим...

Биз эса қилаётган ишларимизнинг ичида қайси бири гуноҳлигини ҳам СЕЗМАЙ умримизни ўтказиб юборябмиз...


Эхсонни мукофоти эхсон ду‌стларингиз хам улашинг.

#Moviy_Dengizdan

@Jannatga_oshiq_insonlar

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

24 Feb, 04:20


🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙 pinned «Ассаламу  алайкум ва рахматуллохи ва барокатух Дилимга яқинларим!!! Шу дуони сизларга илиндим!!! Роббим  Сендан раҳмат ва мағфиратинг сабабларини, ҳар гуноҳдан омонда бўлиш ва ҳар бир яхшиликдан ғанимат олишни, Жаннатга эришиш ва жаҳаннамдан қутулишни сўрайман....…»

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

24 Feb, 04:20


Ассаламу  алайкум ва рахматуллохи ва барокатух Дилимга яқинларим!!!

Шу дуони сизларга илиндим!!!

Роббим  Сендан раҳмат ва мағфиратинг сабабларини, ҳар гуноҳдан омонда бўлиш ва ҳар бир яхшиликдан ғанимат олишни,
Жаннатга эришиш ва жаҳаннамдан қутулишни сўрайман.... .

Барчаларимизнинг хонадонларимизга дуолар ижобат
бўладиган ушбу улуғ
кунларда дуоларга қўл очиб 🤲 ёлғиз Ўзингдан сўрайман.

Эй раҳмлилар раҳмлиси, Гуноҳимизни мағфират қил, қайғуларимизни кетказ, қарзларимиздан холос эт... .
Ўзинг рози бўлган дунё ва охират эҳтиёжларимизни бароридан келтир...

Аллоҳим, Сендан жаннатда
бепарда жамолингни кўришликни сўрайман.

Аллоҳим, Сендан жаннатни ва жаннатга олиб борадиган сўз ва амалларни сўрайман...

Аллоҳим,
камоли нуринг ила бизни ҳидоят қилдинг,
Сенга ҳамдлар бўлсин...

Ҳилминг буюк бўлиб, гуноҳларимизни мағфират қилдинг, Сенга ҳамдлар бўлсин...

Гуноҳкор бандаларинг учун қўлингни узатдинг,
Сенга ҳамдлар бўлсин...

Сенга итоат қилганлардан рози бўлдинг
Осийларни кечирдинг, Музтарларнинг дуоларини ижобат қилдинг,
Зарарларни кетказдинг, гуноҳларни пардаладинг, тавбаларни қабул қилдинг...

Юзинг энг карамли юздир, улуғлигинг энг буюк улуғликдир,
атоларинг энг афзал атодир...

Эй, гуноҳ билан жазоламайдиган,
Махфий сирларни очмайдиган Зот!

Сен биз турган жойларни кўраяпсан,
сўзларимизни эшитаяпсан, сиру ошкора ишларимизни билиб турибсан!

Биз Сендан гўзал исмларинг ва олий сифатларинг билан бизни,
ота-оналаримизни, оиламизни,
зурриётимизни ва барча мўмин ва мусулмонларни
Ўзинг тарафингдан эзгуликлар берилиши ёзилган кимсалар қаторида қил!

Бизга жаннатдаги олий мақомларингни аввали азоб бўлмаган  қийинчиликсиз ва фитнасиз насиб эт!

Эй, яхшиликлари бизга тушган ва ёмонликларимиз унга кўтарилган Зот!

Эй, биздан беҳожат,
бироқ неъматларини беришни суйган Зот!

Биз Сендан қилган гуноҳларимиз сабабли узоқлашдик ва Сенга муҳтожмиз... Сенга муҳтожмиз... Сенга муҳтожмиз...
Сенгина зикр ва ибодат қилинишга лойиқсан.
Сенгина талаб қилинишга лойиқ энг буюк, подшоҳларнинг энг меҳрибони, сўралувчиларнинг саховатпешаси ва ато этувчиларнинг қўли очиғи Сенсан мехрибон Аллохим.

Сен – Аллоҳсан...
Сен-яккасан
Сен- охларимизни
эшитувчи
буюкларнинг энг
буюки гўзал
Роббимсан... .

Сен – шериксиз подшоҳ ва тенгсиз танҳосан...

Сенинг марҳаматингни қайтарувчи,
ҳукмингни кечиктирувчи бирон кимса йўқ...

Сен тез ҳукм қилувчи ва ҳукм қилувчиларнинг энг ҳакимисансан...

Ўзинг биз ожиз бандаларингни Ўз панохингда асра.... .

Сен Ер ва Осмонларни тутиб тургувчи Зотсан...

Ўз қудратинг билан жаҳаннамдан қутқаришингни сўрайман...

Ўз раҳматинг билан эса Жаннатингдан жой беришингни сўрайман..
Эй, Азиз!
Эй, Ғаффор!
Эй, Зул-Жалол вал-Икром!

Аллоҳим,
Динингга итоааткор биз ожиз қулларингга ёрдам бер!

Мушкулларимизни осон,хожатларимизни раъвон кил.

Аллоҳим, йўлингда сўзларингни олий қилиш учун курашаётган бандаларингга ёрдам айла!

Уларга ёрдам бераётганларга ёрдам бер, ғайратларига ғайрат қўш, қалбларини
барқарор қил,
сабр бер.

Оёқларини собитқадам қил ва уларни ёрдамсиз ташлаб қўйма.

Аллоҳим, Ўзбекистонимизга ёмон кўз  билан қараган душманларимиз бўлса қалбига хидоят ва мехр  уруғини соч.

Юртимизни, ён қўшни давлатларимизни тинчлик ва омонликда асра.. .

Аллоҳим дунёнинг барча еридаги мазлумларга омонлик бер...

Давлатларимиз,оилаларимизни Ўзинг ёмонликлардан,
ёмон кўзлардан асра.

Аллоҳим зилзила ва қурғоқчилик сабабли офатзада бўлган мусулмонларнинг мушкулларини осон қил!...

Аллоҳим, ватанимизни
тинч омонда сақлаб,
барчаларимизни ҳидоятингдан айирма!...
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲

#Moviy_Dengizdan

@Jannatga_oshiq_insonlar

🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

24 Feb, 04:20


ЖУДА ҚИЙИН АҲВОЛГА ТУШИБ ҚОЛГАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

🍃....Дуонинг ўқилиши:

🌱 “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм”.

🌱Дуонинг маъноси: “Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи биланk (бошлайман). Улуғ, буюк Аллоҳдан ўзгада куч ва қувват йўқдир”.

🌱Биз ҳадис таржимасида “мушкул аҳвол” деб ифодалаган бирикма ривоятнинг арабча матнида “варто” деб келган. Бу сўз “қийинчилик билан чиқиб кетиладиган ҳолат”, “жуда мушкул вазият” маъносини англатади.

🍃...Али розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
_Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
_”Эй Али, сенга мушкул аҳволга тушиб қолганингда айтадиган нарсаларни ўргатайми?” дедилар.
_Мен: “Ҳа, Аллоҳ мени сизга фидо қилсин! Сиз менга қанча яхши нарсаларни таълим бердингиз!” дедим.
_У зот: “Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг,

🌱“Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм”,

десанг, Аллоҳ унинг сабабидан ўзи хоҳлаган турли балоларни даф қилади”, дедилар”

(Ибн Сунний “Амалул явми вал лайла”да, Табароний “Дуо”да ривоят қилган).

🌷🐝.... Қуръон ўқиш ва уни тадаббур қилиш орқали банда юксак мақомга, улуғ мартабага чиқиб боради.

#Moviy_Dengizdan

@Jannatga_oshiq_insonlar