ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ @forishnamoz Channel on Telegram

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

@forishnamoz


Фориш туманидаги "Мулла Ҳавас" жомеъ масжиди намоз вақтлари
Админ @Bobomurod7886
4073 4200 6175 5199

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ (Uzbek)

Assalomu alaykum, aziz do'stlar! Bugun sizlarga Forish tumani ichida joylashgan "Yangiqishloq" jome' masjidi namoz vaqtlari kanalidan so'z ochishga g'amxo'rlik qilamiz. Bu kanalda sizga Forish tumani hududida o'tkazilayotgan barcha namozlar uchun to'g'ri vaqt ma'lumotlarini olish imkoniyati beriladi. Kanalning muallifi @Bobomurod7886 bo'lib, agar sizda namoz vaqtlariga doir savollar bo'lsa, unga murojaat qilishingiz mumkin. Kanalda rozilik sifatida 4073 4200 6175 5199 raqami ko'rsatilgan. Siz ham Forish tumani namoz vaqtlari bilan xizmat qilish va namozlaringizni vaqtida o'tkazish imkoniyatiga ega bo'lish uchun "Forish Namoz Vaqtalari" kanaliga obuna bo'ling! Marhamat, vaqtini namozga bag'ishlang!

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

26 Dec, 11:57


Икки эркак масжид имомининг олдига боришибди. Имом нимага келганликларини сўраганда биринчиси:
- Менинг катта гуноҳим бор. Шунга тавба қилиш учун келдим, - деб жавоб қилибди.
- Хўш, сиз ҳам тавба қилиш учун келдингизми, биродар? - деб иккинчи эркакдан сўраган экан,
- Йўқ, мен шунчаки ҳамроҳ бўлиб келдим. Меннинг бир-иккита майда-чуйда гуноҳларим бор. Бунинг нимасига ҳам тавба қиламан!? - дебди.

Сўнгра имом биринчи эркакка катта тош, иккинчи эркакка бир сиқим майда-чуйда тошчалар берибди ва уларни боғнинг турфа жойларига қўйиб келишни буюрибди. Айтилган иш қилинганидан кейин имом уларга энди ўша тошларни қайтариб олиб келишни буюрибди. Биринчи одам катта тош қаерда эканлигини билгани учун дарров топиб келибди. Иккинчиси эса тошларини ҳеч топа олмас экан...

P.S.: Гуноҳни катта-кичикка ажратиб ўтирманг. Ҳаммасидан тийилинг ва қилганларингиз учун тавба қилинг!

ЯХШИЛИКЛАР УЛАШИНГ ♻️
👇👇👇👇👇👇
@FORISHNAMOZ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

26 Dec, 08:51


#Ҳикмат

Аллоҳ бир ишни кечиктирса, фақат яхшилик учундир.
Бирор ишдан сени маҳрум қилса, фақат яхшилик учундир.
Устингга бало-офат туширса, фақат яхшилик учундир.
Хафа бўлма! Аллоҳ фақат яхшиликни раво кўради.

🕊ЯХШИЛИКЛАР УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇
@FORISHNAMOZ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

26 Dec, 05:01


МАСЖИД ИМОМИ АЙТИБ БЕРГАН ВОҚЕА

Ўн беш кунча аввал олдимга ўрта ёшлардаги эр-хотин келди.
– Дуо қилиб, дам солиб қўйинг, домла, – деди аёли. Дуодан сўнг аёл эрини имлаб кўрсатиб яна сўз қотди:
– Эрим жуда кўп ичадилар. 4 нафар қизимиз бор, далада оғир меҳнат қилиб кун кечирамиз. Пиёз экамиз, қизларим ёнимга кириб ёрдамлашади. Ўтоқ қилади, сув қуяди. Қўйингки, нима меҳнат бўлса, ҳаммасини биргалашиб қилади. Ҳосил йиғилганда қоплаб қўйган пиёзларимизни эрим сотиб, ароқ ичадилар. Лекин ичиб ҳам тинчимайдилар-да! Уйга келиб жанжал кўтарадилар, бақир-чақир қиладилар, мени, менга қўшиб қизларимни ҳам сўкиб, қўрқитадилар. Қизларимни қучоқлаб, юрак ҳовучлаб тонг орттираман.
Яқинда 3-синфда ўқийдиган қизимнинг ҳаракатларига беихтиёр кўзим тушиб қолди. Учўпдан одам шаклини ясаб, ўша чўп билан гаплашяпти. Чўп ўрнида мени кўрганча:
– Аяжон, сиз эрга тегишни билмаган экансиз. Ичадиган одам билан ичмайдиган одамни юз-кўзидан ажратса бўлади-ку. Ҳали кўрасиз! Мен катта бўлсам, опаларимга ўзим ичмайдиган эр топиб бераман! Аяжон, дадамга айтинг, ичмасинлар! Майли, анави Нигоранинг дадасига ўхшаб янги кийимлар оберсинлар, демайман, Гўзалнинг дадасига ўхшаб байрамларда шаҳарларни айлантириб келсинлар, демайман, уйда жим ўтираман, дарсларимни вақтида қиламан, нима иш буюрсангиз, ҳаммасини бажараман, фақат дадам ичмасалар бас! – деяпти.
Имом домланинг гапларини эшитиб, тўғриси, нафақат менинг, балки масжиддаги ҳамманинг кўзи ёшланди. Бу аёлни масжидга етаклаган нарса ҳам шу мурғак гўдакнинг хулосаси бўлса ажабмас.

☝️ ИБРАТ
Оталикнинг масъулияти жуда оғир. Бу каби норасидаларга қилинган ва қилинаётган муносабатларга қандай жавоб берамиз? Фарзандларимизга ибрат бўлиш ўрнига ўзимиз не аҳволда юрсак, улар биздан нимани ўрганади? Отаси билан фахрланиш ўрнига, фарзанд у туфайли уялиб юрса, қандай “ота” бўлдик?!
Аллоҳ таоло маст қилувчи нарсаларни бекорга ҳаром қилмаган! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: “Ҳар бир маст қилувчи хамрдир, (шу сабабли) ҳар бир маст қилувчи ҳаромдир” деганлар.
🤲 Парвардигор барчамизни ҳидоятга бошласин!

"Ўқинг, фақат йиғламанг" китобидан.

#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

26 Dec, 03:01


#КУН_ОЯТИ

“Эй имон келтирганлар! Касб қилиб топганларингиздан яхшиларини ва Биз сизларга ердан чиқарган нарсалардан эҳсон қилинглар! Ўзингиз фақат кўзингизни чирт юмибгина оладиган даражадаги ёмон нарсаларни
(эҳсон қилишга) танламангиз! Билингизки, албатта, Аллоҳ ғаний ва мақтовга лойиқ зотдир”.
«Бақара» сураси, 267-оят

🕊ЯХШИЛИКЛАР УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇
@FORISHNAMOZ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

26 Dec, 03:01


#КУН_ҲАДИСИ

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Қайси бир мўмин банда бир гуноҳни содир этиб, дарҳол ўрнидан туриб, таҳорат қилиб, икки ракат (нафл) намоз ўқиса ва Аллоҳдан гуноҳининг кечирилишини сўраса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради”, дедилар-да, ушбу оятни ўқидилар:
“Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар,
(дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар...”.
Абу Довуд ва Термизий ривояти.

🕊ЯХШИЛИКЛАР УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇
@FORISHNAMOZ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

25 Dec, 23:06


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бир киши ҳаким зотдан:
"Фажр (бомдод намози вақти)нинг ҳавоси нима учун тоза ва соф бўлади? "- деб сўради.
Ҳаким зот:
"Чунки, бу вақт мунофиқлар нафасидан ҳоли бўлади. (Чунки улар бомдодга уйғонмайди)"-деб жавоб берди.

#ХАЙРЛИ_ТОНГ

Тонгга кирар экансиз, бу тонгга қанча-қанча бахтсизлар ҳам кирганини, сиз эса неъматларга сазовор холда эканингизни, қанча очлар бу тонгга кирганини, сиз эса қорнингиз тўқ эканини, қанча мусибат эгалари бу тонг билан юзлашганини, сиз эса бахтли ва рози ҳолда бу тонгга табассумла боқаётганингизга назар ташланг...

#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

25 Dec, 11:25


ИЧКИЛИК-БАРЧА ЁМОНЛИКЛАРНИНГ АСОСИ

Ҳаббоб бин Арат (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в)дан бундай нақл этади:
"Ичкилик ичишдан сақланинг. Чунки ичкиликнинг ёмонлиги бошқа ёмонликларга манба бўлади. Худди токнинг бошқа дарахтлар устига чирмашиб чиқиб, эгаллаб олганидек".
Ҳа, бутун гуноҳларнинг ундан чиқишига далил шуки, аввало намоз ўқий олмайди, рўза тута олмайди, ҳар хил фисқу фужурга сабаб бўлади, бу эса гуноҳларнинг худди ток шохларининг кўпайиб кетганига ўхшайди.
Абдуллоҳ бин Умар Расули Акрам(с.а.в)дан нақл этадики:
"Кайф берувчи ҳар қандай нарса шароб ҳисобланади ва унинг ҳар қандай тури ҳаромдир. Ҳар ким дунёда давомли ҳолда шароб ичиб ўлса, охират шаробларидан ича олмайди".
Охират шароблари эса маст қилмайди, кайф бермайди, инсонга илоҳий ҳузар-ҳаловат бағишлайди.
Уч кимса жаннатга кирмайди: Доимий шароб ичиб юрганлар, сеҳрга ишонганлар, силаи раҳм қилмаганлар.
Яна уч кимса ҳам жаннатга кирмайди: Бири даюс, иккинчиси ўзларини эркакка ўхшатган аёллар, учинчиси доим шароб ичиб юрадиганлар.
Шу сабабдан шароб ичишдан сақланинг, чунки у ҳар қандай ёмонликларнинг манбаидир.
Нақл этишадики, ҳар қанча гуноҳ, ёмон ва ифлос нарсаларнинг ҳаммасини йиғиб, тўплаб, бир хонага қамаб, қулфлаб, қўйганлар. Уларни очувчи калит эса мастликдир. Шароб ичилдими, эшиклар очилиб, ҳар турли ёмонликлар осонликча содир бўлади, шунинг учун бундан иложи борича сақланинг.

"Ичкилик иймон заволи" рисоласидан.

👉 @FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

25 Dec, 08:52


ФОРИШ ВАҚТИ БИЛАН
    НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

Бомдод:       07:05 да
Пешин:         13:00 да
Аср:               15:35 да
Шом:             17:15 да
Ҳуфтон:        18:35 да


🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

БОШҚАЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ

#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

25 Dec, 05:53


ДУНЁ ВА ОХИРАТДАГИ ЕНГИЛЛИК

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради" (Имом Муслим ривояти).

👉 @FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

25 Dec, 02:40


...Ўтаётган ҳар бир лаҳза инсон ҳаёти ва умрининг бир қисмидир.

🧮 У қиёмат куни инсоннинг фойдасига ё зарарига гувоҳлик беради. Уламолар ўтаётган вақт ҳақида бундай деганлар: “вақт бетараф бўлмайди, ё сенга қадрдон дўст ёки ашаддий рақиб бўлади”. Яъни ўтган вақт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига ҳужжат бўлади.

🤷Кўпчиликнинг вақтга бепарво бўлишига асосий сабаб уларнинг ҳаётда мақсади йўқлигидир. Инсон дунёга нима учун келган, бир мартагина бериладиган ҳаёт неъматини беришдан кўзланган буюк ҳикмат нимада? Табиийки, бу саволга энг тўғри жавобни инсонни яратган, унга ҳаёт ато этган Зотнинг Ўзи бериши мумкин. Мана, ўша энг тўғри жавоб: «Жин ва инсонни Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт сураси, 56-оят).

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо килади: “Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалинга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам, қиёмат кунигача қайтмайман”.

🕓 Умрни қадр-қиммат ва нафисликда ҳеч нарса ила ўлчаб бўлмайди. Агар минг йилни беҳуда сарфлаб, сўнг тавба қилиб, сизга умрингизнинг охирида саодат насиб этса, абадул-абад жаннатда яшайсиз. Шунда (сиз учун) энг шарафли нарса охирги лаҳзадаги мана шу ҳаётингиз эканини биласиз. Вақт энг мукаммал неъматдир. Унда ҳеч қандай айб йўқ. Айбдор ундан фойдаланмаётган инсоннинг ўзидир. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари бундай деб марҳамат қилганлар: “Ким вақтини зое кетказса, вақт унинг душманига айланади, нафаснинг зое бўлишига йўл қўйманг ва ундан эҳтиёт бўлинг”...

🖥 БАТАФСИЛ

#maqola #vaqt #lahza #umr
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

25 Dec, 01:37


#ХАЙРЛИ_ТОНГ

Ким тонг отганда шу дуони ўқиса Аллоҳга у инсонни рози қилиш вожиб бўлар экан.

"Розийна биллаҳи Роббан, Ва бил Ислами дийнан, ва би Муҳаммадин Росулан"

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух

👉
@FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

24 Dec, 16:38


УЧ ХИЛ УЙҚУ
🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

...Ҳофиз ибн Асокир Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳақида шундай ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон унинг зиёратига келиб:
«Нимадан шикоятинг бор?» деб сўради. Ибн Маъсуд:
«Гуноҳларимдан», деди. Усмон ибн Аффон:
«Нимани хоҳлайсан?» деб сўради. Ибн Маъсуд:
«Роббимнинг раҳматини», деди. Усмон ибн Аффон:
«Сенга табиб буюрайми?» деди. Ибн Маъсуд:
«Табиб (яъни Аллоҳ) мени бетоб қилди», деб жавоб қилди. Усмон ибн Аффон:
«У ҳолда сенга ҳадя буюртирайми?» деб сўради.
«Унга ҳожатим йўқ», деди Ибн Маъсуд. Усмон ибн Аффон:
«Сенда ҳожат бўлмаса, сендан кейин қизларингга қолади», деди. Ибн Масъуд бунга жавобан:
«Қизларимнинг камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кечада Воқеа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в)нинг:

«Кимки ҳар кечада Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди», деганларини эшитганман», деб жавоб берди».

    👉
@FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА  УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

24 Dec, 12:31


JIZZAX IMOM-XATIBLAR UCHUN TAJVID FANIDAN AMALIY MASHG’ULOT BO’LIB O’TDI

Xabaringiz bor, O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Shayx Nuriddin Xoliqnazar xazratlarining tashabbuslari bilan Respublikamizdagi masjidlarda faoliyat olib borayotgan imom-xatib va imom noiblarining Qur’on qiroati bo‘yicha bilim va ko‘nikmalarini yanada rivojlantirish maqsadida joriy yilning sentyabr oyida tajvid ilmi bo‘yicha o‘quv-amaliy mashg‘ulotlari boshlangan edi.

Bugun 2024-yil 23-dekabr sanasida Jizzax viloyatida faoliyat olib borayotgan imom-xatib va imom noiblar uchun tajvid ilmi bo‘yicha navbatdagi o‘quv mashg‘ulotlari bo‘lib o‘tdi.

O‘quv mashg‘ulotida “Qur’on va tajvidni o‘rgatish” bo‘limi mudiri Shayx Alijon qori Fayzulloh Maxdum ham ishtirok etib, tinglovchilarga kerakli tavsiyalarni berdi.

#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

08 Dec, 02:05


#ХАЙРЛИ_ТОНГ

💐💐💐 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР!

🌸 🕊•Бугун дам олиш кунидан фойдаланиб Ота-онангизни зиёрат қилинг, дуоларини олинг, агар ўтиб кетишган бўлса ҳақларига садақа бериб дуо қилинг, ЯҚИНЛАРИМ!


📖Имом Бухорий “Ал-адаб ал-муфрад” китобида Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади:

☝🏻«Қайси бир мусулмон фарзанд савоб умиди билан эрталаб ота-онасини зиёрат қилса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар улардан бирини зиёрат қилса, унга жаннатнинг бир эшигини очади. “Ота-онадан қайси бирини хафа қилгудай бўлса, уни рози қилмагунча Аллоҳ ундан рози бўлмайди”, деди. Шунда бир киши: “Агар ота-оналар болага зулм кўрсатган бўлса-чи?” деб сўради. “Агар улар боласига зулм кўрсатган бўлса ҳам, фарзанд уларни ранжитмаслиги керак”».

#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

07 Dec, 14:57


#ХАЙРЛИ_ОҚШОМ

Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайғу.
Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйғу.
Агар кипригингиз силаса уйқу.
Сизга хайрли тун хайрли уйқу.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
Қайси бирингиз ётоғига ётса, изорининг ички тарафи билан тўшагини қоқиб юборсин. Зеро, у ўзидан кейин тўшагига нима кирганини билмайди. Сўнгра шундай дейди: “Раббим! Номинг ила ётдим ва Сен ила тураман. Агар жонимни олсанг раҳм қил. Агар жонимни юборсанг (яъни, уйғонганда руҳи қайтарилиши) уни солиҳ бандаларингни сақлаганингдек асра”
(Саҳиҳул Бухорий)

Тунингиз эртакнамо ўтсин Қадрдоним!

👉 @forishnamoz 👈
🕊ЯХШИЛИКЛАР УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

07 Dec, 14:50


​​ЁЛҒИЗ НАМОЗ ЎҚИЁТГАНГА БОШҚАНИНГ ИҚТИДО ҚИЛИШИ
#намоз

1408-CАВОЛ: Бир киши хуфтон намозини махфий ўқиётганда бошқа одам келиб иқтидо қилса, шу ҳолда давом этадими ёки жаҳрий қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган ҳолатда, яъни жаҳрий (овоз чиқариб ўқиладиган) намозларда шу иш содир бўлиб қолса, ёлғиз намоз ўқиётган инсон имомга айланиб, қироатни жаҳрий қилиши вожиб бўлади. Жаҳрий қилишда ўқиётган ракатидаги Фотиҳани қайтадан бошлаб жаҳрий ўқийди. Бу масала фиқҳий манбаларимизда қуйидагича ёритилган:
رجل يصلي وحده فجاء رجل واقتدى به بعدما قرأ الفاتحة أو بعضها يقرأ الفاتحة ثانيا ويجهر
“Бир одам ёлғиз ўзи намоз ўқимоқда. Фотиҳани тўлиқ ёки баъзисини ўқиётганда бошқа бир одам келиб унга иқтидо қилса, Фотиҳани жаҳрий қилиб, қайта ўқийди”. (“Баҳрур роиқ” китоби). Шунингдек, имом барча такбир, салом ва шу кабиларни жаҳрий айтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

07 Dec, 10:52


#КУН_ХАДИСИ

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади:
«Расулуллоҳнинг ҳузурларига икки аъробий келди. Улардан бири:
«Эй Аллоҳнинг Расули, энг яхши одам ким?», деб сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг умри узоқ бўлиб, амали яхши бўлса, ўша», дедилар.
Иккинчиси эса:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Исломнинг таклифлари кўпайди. Менга бир ишни амр қилингки, уни маҳкам тутай»,
деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Доимо тилинг Аллоҳнинг зикри ила ҳўл бўлсин», дедилар.
Ҳа, Аллоҳнинг зикрини кўп қилиш мўмин бандани олий мақомларга эриштиради.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббингиз: «Модомики, бандамнинг лаблари мени зикр этиб қимирлар экан, мен у билан биргаман», дейди», деганлар.

ЯХШИЛИКЛАР УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇
@FORISHNAMOZ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

07 Dec, 03:24


📹 САХОВАТ ИЛА ЖАМИЯТ ОБОД БЎЛУР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👉 @FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

07 Dec, 01:21


═════☁️☁️☀️☁️☁️══════

❄️❄️ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

❄️❄️ Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

❄️❄️ Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

❄️❄️ Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

❄️ Янги бошланган кунингиз хайрли ўтсин, азизларим ❄️


#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

05 Dec, 06:53


БЕЛНИНГ АВРАТ ҚИСМИ ЯРИМ ҚАРИЧ ОЧИЛИШИ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз пайтида инсоннинг бел қисми ярим қарич (қўл билан ўлчаганда) энликда очиқ турган бўлса бу ўқилган намозни ҳукми қандай бўлади? Aврати очиқ ҳолда ўқиган бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда аврат аъзоларнинг тўртдан бир қисмидан кўпи очилиб қолиши намозни бузади. Белнинг киндик қисмидан пасти аврат бўлиб агар намозда тўртдан бири руку ёки сажда қилиш асносида очилиб қолса намоз бузилади. Ярим қарич очилиб туриши белнинг аврат қисмини ярми очилишига тенг ва бу намозни бузади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

05 Dec, 04:55


#КУН_ҲАДИСИ

Пайғамбар (алайҳиссалом) суннатларида ҳам вақт қиймати алоҳида таъкидланади. Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қилиб, дедилар:
«Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунча, бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди. Бу саволлардан биринчиси - умрини нима билан ўтказгани; иккинчиси - ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани; учинчиси - мол-дунёни қай йўсинда (ҳалол йўл биланми, ҳаром йўл биланми) топгани ва нималарга сарфлагани; тўртинчиси - ўрганган илмига қандай амал қилгани ҳақида сўралади».
Баззор ва Табароний ривояти

👉 @FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

05 Dec, 03:37


Жаннатнинг саккизта эшиги бор. Уларнинг бири тавба эшигидир. Етти эшик баъзан очилади баъзан ёпилади. Аммо тавба эшиги...
Жалолиддин Румий

👉 @FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

04 Dec, 16:23


📹 АЖРИ ТЎХТАМАЙДИГАН АМАЛЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

#ХАЙРЛИ_ОҚШОМ
Тунингиз осуда ўтсин !

👉
@FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

04 Dec, 04:19


МАСЖИДЛАРНИ КИМ ОБОД ҚИЛАДИ?

«Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни тўкис адо этган, ҳақдорларга закот берган, ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотлар обод қилурлар. Ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар ажаб эмас», дейиляпти ояти каримада. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам масжидни қуриш ва уни обод қилиш борасида кўплаб тарғиблар келади.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Ким Аллоҳ учун бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда шунинг мислича жой бунёд қилади».
Муттафақун алайҳ.

Ибн Можа ҳазрати Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳ учун бир кабутар тухум қўядиган жойчалик ёки ундан ҳам кичикроқ бир масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади».
Кабутар тухум қўя оладиган жойда намоз ўқиб бўлмайди, азизлар. Инсон бундай кичик жойга сиғмайди. Демак, бу ерда мажоз ва муболаға қоидалари бор. Ҳадиси шарифда бу истилоҳни келтиришдан мақсад шуки, қай бир инсон ниҳоятда кичик бўлса ҳам, лекин ичига кириб, намоз ўқиса бўладиган бирорта масжид қурса, Аллоҳ ўша инсонга жаннатда бир уй бино қилар экан. Демак, қурилган масжиднинг катта-кичиклиги эътиборга олинмас экан. Мусулмон одам бир киши намоз ўқийдиган жойни тайёрлаб берса ҳам, жаннатда унга бир қаср бино қилинаверади.
Баъзи уламоларимиз ҳадисда «кабутар тухум қўядиган жой» деганда масжид қурилишига кичик бўлса ҳам ҳисса қўшиш назарда тутилган, дейдилар. Бир масжидни қуриб битиришга жуда кўплаб одамнинг меҳнати сингади: уни қуришда усталар, ишчи ва хизматчилар иштирок этади, ҳомийлар ўз ҳиссаларини қўшадилар, ҳар бир мусулмон банда масжидга битта ғишт қўйиб бўлса ҳам ҳисса қўшишни истайди. Бинобарин, масжид бино бўлгандан кейин фаразан тақсимланса, кабутар тухум қўядиган жойдек ёки ундан-да кичик улушда ҳиссаси қўшилган одамга ҳам Аллоҳ таоло жаннатда бир қаср қуриб бераверар экан.

#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

04 Dec, 03:30


Улар албатта Роббиларига рўбару бўлишларига ва албатта унга қайтиб боришларига ишонган зотлардир.
Бақара сураси 46-оят

👉 @forishnamoz 👈
🕊ЯХШИЛИКЛАР УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

04 Dec, 01:32


≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡
             ⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ ⛅️
        ≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡

❄️ Бошланган янги кун мўъжизаларга

❄️ Сизни қувонтирадиган янгиликларга

❄️ Ҳаётингизда янги саҳифа очувчи учрашувларга

❄️ Сиз истаган Бахт, Омад, Меҳр, Қувончга лиммо-лим бўлсин!

❄️ Ушбу кун Сиз кутганданда, юқори кайфиятда ўтсин!

#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

09 Nov, 13:10


ЖИНСИЙ ТАРБИЯ...
Ёш болаларга ички кийим кийдириш масаласи


🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

👉 @FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

09 Nov, 10:58


📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👉 @FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

09 Nov, 09:04


ХАЛО (ҳожатхона) ОДОБЛАРИ (1-қисм)

📌 1. Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс ўзи билан Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, Азиз, Карим, Муҳаммад, Аҳмадга ўхшаш улуғ исмларни бирга олмаслиги керак.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки халога кирсалар, узукларини ечиб қўяр эдилар».
✍️ Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Маълумки, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узукларида «Муҳаммадур-Расулуллоҳ» деган ёзув бор эди. Подшоҳларга мактуб юборсалар, ўша узукни муҳр қилиб босар эдилар. Узукда Аллоҳнинг исми ёзилган бўлгани учун ҳам халога кирганларида уни ечиб қўяр эдилар. Шунга биноан, Аллоҳнинг исми ёзилган нарса билан, айниқса, Қуръон билан халога кириб бўлмайди.

📌 2. Оёқ ва бош кийими ила истинжо қиладиган нарсаси ва сувини тайёрлаб олиб кейин халога кириши керак.

📌 3. Халога кирганда аввал чап оёғини ичкарига қўяди ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларида келган дуони ўқийди:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки, халога кирсалар: «Аллоҳумма аъузу бика минал хубуси вал хабаиси» - «Эй бор Худоё, сендан эркак ва урғочи ифлослар (шайтонлар)дан паноҳ тилайман», дер эдилар».
✍️ Бешовлари ривоят қилишган.

Ушбу дуони хало очиқ жойда бўлса, қазои ҳожатга тайёрланаётган вақтда, махсус жойда бўлса, унга киришдан олдин ўқиш керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони доимо ўқир эдилар. Эркак ва урғочи шайтонлардан паноҳ тилашнинг ҳикмати шуки, одатда хало жойида Аллоҳнинг номи зикр этилмагани учун эркак-урғочи шайтонлар у жойни ўзига қароргоҳ қилиб олган бўлади. Аллоҳдан паноҳ сўрамай кирган одамга зарар етказишлари мумкин. Шунинг учун, ушбу ҳадисдаги дуони ёдлаб олиб, халога киришдан олдин ўқишни одатга айлантириш ҳар бир киши учун зарурдир.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жинларнинг кўзлари билан одам боласининг аврати орасидаги тўсиқ, қачон бирларингиз халога кирса, Бисмиллаҳи, демоғидир», дедилар».
✍️ Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.

Одам боласи халога киришдан олдин «Бисмиллаҳ»ни айтса, унинг авратини жинларга кўрсатмайдиган тўсиқ бўлар экан. Уламоларимиз иккала ҳадисни жамлаб, халога кираётган одам: «Бисмиллаҳи, аъузу биллаҳи минал хубуси вал хабаиси», дейиши керак, дейдилар.

☝️ Халодан чиқаётганда эса Имом Насаий қилган ривоятга биноан «Ғуфронака! Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба аннии ал-аза ва аъфании» дейди.

(давоми бор)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

09 Nov, 03:12


ИБРАТ....

Бир пайтлари билакларга безак бўлган бу тақинчоқлар, энди ҳеч қандай фойдаси тегмай ётибди. Бутун умр йиғиб-терганингиз мана шундай сизга зарра қадар наф келтирмайди, магарам уни яхшилик йўлида сарф қилмасангиз!

👉
@FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

09 Nov, 01:32


АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

#ХАЙРЛИ_ТОНГ🌤

🍂🍃Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
🍃🍂Қалбимизни кенг;
🍂🍃Қадримизни баланд;
🍃🍂Сўзимизни олий;
🍂🍃Ҳаётда муваффақиятли;
🍃🍂Охиратда саодатли;
🍂🍃Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
🍃🍂Қарзларимизга нажот;
🍂🍃Ризқимизга кенглик;
🍃🍂Кунимизга барака;
🍂🍃Бандаларига суюмли қилиб;
🍃🍂Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
🍂🍃Дунёда муборак;
🍃🍂Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!

🤲🏻Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин!

#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

08 Nov, 17:20


😴😴😴😴😴😴

БУ ДУНЁДА ҲАР НАРСАНИНГ ҲИКМАТИ БОР!
Ҳаётимиздаги ёмон инсонлар ҳам биз учун неъмат. Улар бўлмаганида яхши инсонларнинг қадрини била олмаган бўлар эдик. Улардан қай бири бўлиш эса бизнинг танлов...

🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂

​​​​Унутилган суннатлардан бири – таҳорат билан ухлашдир…

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳуга:
«Қачон ётадиган жойингга келсанг, намозга оладиган таҳоратинг каби таҳорат қил. Сўнгра ўнг томонингга ёнбошла», деганлар.
Абу Довуд ривоят қилган.

#ХАЙРЛИ_ОҚШОМ
Тунингиз осуда ўтсин !

👉
@FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

08 Nov, 12:10


#ЖУМА_МАЪРУЗАСИ:

🎙 Отабек домла Юлдашев
08.11.2024 Жума маърузаси тўлиқ.

👉
@FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

08 Nov, 10:38


🕋 МАСЖИДЛАР - ҚАЛБЛАР ОРОМ ТОПАДИГАН ЖОЙДИР

👉
@FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

29 Oct, 16:41


#ХАЙРЛИ_ОҚШОМ

"Одам ўзи учун ҳам яшаши керак" деганда баъзилар фақат вақтида дам олиш, санаторияга бориш, яхши кийим, таом, маскан ва маркабни аввало ўзига раво кўришни тушунади. Бу Охиратдан  умиди бўлмаганларнинг тушунчаси.

Мусулмон киши ўзи учун яшаши деганда аввало ибодатларни вақтида гўзал суратда адо этишни, устидаги хақларни ўташни, хайрли ва солиҳ амалларни кўпроқ қилиб боришни тушунаркан. Чунки нариги дунёга борганда шундан бошқа нарсалар унга ёрдам бермайди. Болам-чақам, тирикчилик деб ибодатларини зое қилганлар, зиммасидаги ҳақларни ўтамаганлар, солиҳ амалларни бой берганлар минг роҳат-фароғатда яшаб ўтган бўлса ҳам ўзи учун яшамаган бўлади.

#ХАЙРЛИ_ОҚШОМ
Тунингиз осуда ўтсин !

👉
@FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

29 Oct, 12:40


ЗИНО ИНСОННИ ҲАЙВОНГА АЙЛАНТИРАДИГАН АМАЛ

Шаръий никоҳдан холи бўлган ҳолда жинсий яқинлик қилиш зинодир. Зино – шариатимизда катта гуноҳ ва ҳаром ишдир.
У ким билан бўлишидан қатъий назар жирканч иш саналади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бу ҳақда шундай марҳамат қилади:

الزَّانِي لَا يَنكِحُ إلَّا زَانِيَةً أَوْ مُشْرِكَةً وَالزَّانِيَةُ لَا يَنكِحُهَا إِلَّا زَانٍ أَوْ مُشْرِكٌ وَحُرِّمَ ذَلِكَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ

Зинокор эркак фақат зинокор ёки мушрика аёлга никоҳланур. Зинокор аёлга фақат зинокор ёки мушрик эркак никоҳланур. Бу мўминларга ҳаром қилинмишдир» (Нур сураси, 3-оят).

Имом Абу Довуд, имом Термизий ва имом Насаийлар ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда қуйидагилар айтилади:
«Марсад ибн Абу Марсад деган киши асирларни (заифлиги туфайли ҳижрат қила олмай, мушриклар қўлига тушиб қолган мусулмонларни) Маккадан Мадинага олиб келар эди. Маккада Аноқ исмли бузуқ аёл ҳам бор эди. У аёл унга ўйнашлик қиларди. Марсад Маккада бир одамга уни (яъни ўша одамни) олиб кетиш ҳақида ваъда берган эди. Марсаднинг ўзи бундай ҳикоя қилади:
Уни Мадинага олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириб:

– Эй Аллоҳнинг Расули, Аноқни никоҳлаб олайми? – деб икки марта сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жим бўлиб қолдилар. Менга ҳеч нарса демадилар. Сўнгра:

«Зинокор эркак фақат зинокор ёки мушрика аёлга никоҳланур. Зинокор аёлга фақат зинокор ёки мушрик эркак никоҳланур. Бу мўминларга ҳаром қилинмишдир» ояти нозил бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Эй Марсад, зинокор эркак фақат зинокор ёки мушрика аёлга никоҳланади, уни никоҳингга олма, – дедилар».

Кўриниб турибдики, мўмин эркак ва аёлларга зинокор эркак ва аёллар билан никоҳ алоқаси боғлаш мумкин эмас. Зония аёлнинг тенги фақат ўзига ўхшаган зинокор ёки мўмин бўлмаган мушрик эркакдир. Шунингдек, зинокор эркакнинг тенги ўзига ўхшаган зония ёки мўмина бўлмаган мушрика аёлдир. Зинокорга никоҳланиш мўминларга ҳаром қилингандир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан бирида зинокор зино қилаётган пайтида мўминлиги қолмаслигини айтганлар. Биз ўрганаётган ояти каримага биноан, мўминлар ўзларини зинокорлардан, улар билан никоҳда бўлишдан сақлашлари лозим. Чунки никоҳ муқаддас боғланишдир, зинокорлар унга лойиқ эмаслар. Мусулмонлар уларни никоҳга муносиб билиб, иззат қилишлари нотўғри. Улар ўзларига ўхшаган нопоклар билан алоқада бўлаверсинлар. Аммо бундан зинокор мусулмон аёл мушрик эркак билан турмуш қурса бўлар экан, деган гап келиб чиқмайди. Мақсад зинонинг нақадар ёмон иш эканини кўрсатишдир.

Дарҳақиқат, зино инсонни ҳайвонга айлантирадиган амалдир. Зинокорлар хоҳишини жиловлай олмаган ҳайвондан фарқ қилмайди. Шунинг учун ҳам мусулмон жамиятда зино қаттиқ қораланади. Мўминларни улар билан никоҳ алоқасида бўлишдан қайтариш ҳам шу мақсадда қилинмоқда.

Зино шунчалик гуноҳ бўлгач, бировни зинода айблаш ҳам оғир гуноҳ ҳисобланади. Ким бировни зинода айбласа, исбот қилиб бериши талаб этилади, исбот қила олмаса, ўзи туҳматчи сифатида жазога тортилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
«Тафсири Ҳилол» китоби асосида

#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

29 Oct, 10:12


НИКОҲ 💐

🌹 Никоҳ туфайли инсоннинг майли жиловланади, унинг учун хотир-жамлик, саодат таъмин этилади. Инсон никоҳ туфайли ўзининг ижтимоий алоқаларида роҳат топади.

🌺 Никоҳ туфайли кишилар ўз шарафларини, обрўларини муҳофаза қиладилар, обрўга, мартабага эга бўладилар.

🌸 Никоҳ маданият, аслзодалик, тараққиёт ва илғорлик белгисидир.

🌷 Никоҳ туфайли инсон ўз иффатини сақлаш билан бирга, зино каби ҳаром ишдан ҳам ўзини сақлайди. Шунингдек, никоҳ ёрдамида инсон ўз насли-насабининг поклигини ҳам сақлаб қолади. Никоҳ бўлмаса, ким кимдан дунёга келганини билиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолинар эди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

👉 @FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

29 Oct, 06:13


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

29 Oct, 06:13


ДУО ИБОДАТДИР

إذارأيت المرء يكثر من قول‏
" اللهم إني أسألك الفردوس الأعلى من الجنة بلا حساب ولاسابق عذاب "
‏فاعلم إن الله قد كتبها له ...
ابن القيم

لنجعلها في دعواتنا اليومية حتى يكتبها الله لنا ان شاء الله
اللهم ارزقنى وأحبتي الفردوس الأعلى من الجنة من غير حساب ولاسابق عذاب برحمتك يا ارحم الراحمين


📜 “Агар бир кишини ушбу:
“Аллоҳумма инний аc’алукал Фирдавсал аълаа минал жаннати билаа ҳисаабин ва лаа сабиқу ъазабин”
дуосини кўп айтаётганини кўрсанг, билгинки албатта Аллоҳ таоло унга ушбуни битиб қўйибди...
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ.

(Аллоҳим, мен Сендан жаннатдаги олий Фирдавс жаннатини ҳисоб-китобсиз, азобга йўлиқмаган ҳолда насиб этмоғингни сўрайман)”.

Иншааллоҳ, Аллоҳ таоло бизни мана шундай бандалардан этишини кундалик дуоларимизда сўрайлик!

“Аллоҳуммарзуқний, ва аҳиббатиял Фирдавсил аълаа минал жаннати мин ғойри ҳисаабин ва лаа саабиқу ъазаабин, бироҳматика я арҳамар роҳимийн”.
Аллоҳим, мени ва яқинларимни жаннатдаги олий Фирдавс жаннати билан ҳисоб-китобсиз, азобга йўлиқмаган ҳолда насиб этгин, ризқлантиргин! Раҳматинг билан эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар сўрасанглар, Аллоҳдан Фирдавс жаннатини сўранглар. Чунки у жаннатнинг ўртасида ва жаннатнинг энг тепасида. Унинг устида Раҳмоннинг арши бор. Ундан жаннат дарёлари оқиб чиқади», дедилар.
Имом Бухорий, Аҳмад, Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган.


#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

29 Oct, 02:09


#Тафаккур

Аввал ўзингга боқ

Эй ўғлим, ким ўз айбини кўра билса, бошқанинг айбини ахтармайди.
• Ким Аллоҳ таоло тақсим қилганига рози бўлса, ўтганига ғам чекмайди.
• Ким тажовуз қиличини суғурса, ўша қилич билан ўлдирилади. Ким бировга чоҳ қазиса, унга ўзи йиқилади.
• Ким биродарининг обрўйини тўкса, ўзининг айблари очилади (ўзи беобрў бўлади).
• Ким ўз хатосини унутса, бировнинг хатосини қўпол ҳисоблайди.
• Ким ўз фикридан мағрурланса, адашади.
• Ким ўз ақли билан кифояланса, тояди. Ким одамларга такаббурлик қилса, хор бўлади.
• Ким пасткашларга аралашса, пасткашлик касб этади.
• Ким ёмонлик кўчасига кирса, муттаҳам бўлади.
• Ким уламолар билан ўтирса, ўзида виқор, вазминлик ҳосил қилади.


"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.

📲 ЯХШИЛИКЛАР УЛАШИНГ ♻️
👇👇👇👇👇👇
@FORISHNAMOZ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

29 Oct, 00:39


🌞Ассалому-алайкум. Соғ-омонмисиз?

Аллоҳ сизга
🌹сўнмас иймон,
🌹гўзал ахлоқ,
🌹шукр этгувчи қалб,
🌹зикр этувчи тил,
🌹хайрли умр,
🌹дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин Ин ша Аллах.

🌺Хонадонингизга тинчлик,
🌺рўзғорингизга барака,
🌺ишларингизга омад,
🌺чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир янги кунни бошлаймиз.

#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

28 Oct, 16:54


Фарзандингизга бошқа биров Фотиҳа сурасини сиздан олдин ёдлатиб қўйишига имкон берманг. Ахир у умр бўйи ушбу сурани тиловат қилиб намоз ўқийди.

@Forishnamoz

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

28 Oct, 16:54


ИСМИ УЛУҒ ВА ШОНИ ЮКСАК АЛЛОҲНИНГ ҲАР КЕЧА ДУНЁ ОСМОНИГА «ТУШМОҒИ»

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Аллоҳ таборак ва таъало ҳар кеча - туннинг илк учдан бир қисми келганида дунё осмонига тушади ва бундай дейди:
«Мен Маликдурман
(мулк соҳибидурман)! Кимки Менга дуо қилса, уни ижобат этгайдурман, кимки Мендан сўраса, унга ато этгайдурман, кимки Менга истиғфор айтса, уни мағфират қилгайдурман!» Ва токи тонг отгунича шундоқ давом этар».
“Сунани Термизий”дан.

#ХАЙРЛИ_ОҚШОМ
Тунингиз осуда ўтсин !

👉
@FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

28 Oct, 14:11


📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👉 @FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

28 Oct, 11:17


ФОРИШ ВАҚТИ БИЛАН
    НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

Бомдод:      06:15 да
Пешин:        13:00 да
Аср:               15:55 да
Шом:             17:40 да
Ҳуфтон:        19:00 да


🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

БОШҚАЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ

#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

28 Oct, 11:01


ҚАСР НАМОЗИ

Аллоҳ таоло сафарда намозни қаср қилиб, тўрт ракъатли фарз намозларни икки ракъат қилиб ўқишни шариатга киритган. Чунки сафарнинг ўзига яраша қийинчиликлари ва машаққатлари бўлади. Сафардаги кишиларга ўша машаққатларни енгиллаштириш учун Аллоҳ таоло меҳрибонлик қилиб тўрт ракъатли намозларнинг ярмини қисқартириб енгиллик берган.
Бу, Аллоҳ таолонинг дини-Ислом осонлик дини эканини кўрсатади. Шу билан бир вақтда, намознинг нақадар аҳамиятли ибодат эканини ҳам кўрсатади. Аллоҳ таоло сафарга алоҳида енгил намоз жорий қилиши шунга далил бўлмаса, нимага далил бўлар эди.
Мусофир намозни қаср қилиб ўқиши Қуръон, Суннат ва Ижмоъ билан собит бўлган.
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида:
«Қачонки ер юзида жавлон урганингиз, сизларга намозни қаср қилишингизда гуноҳ йўқдир» (101-оят), деган

👉 @FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

23 Oct, 08:50


#САВОЛ:
- Нима учун муслима аёлларни бошқа диндагилар билан турмуш қуриши мумкин эмас?

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

👉
@FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

23 Oct, 02:54


Nima uchun mayyit agar dunyoga qaytsa sadaqa qilishni orzu qiladi?

Qurʼoni karimda aytilganidek:

رَبِّ لَوۡلَاۤ اَخَّرۡتَنِىۡۤ اِلٰٓى اَجَلٍ قَرِيۡبٍۙ فَاَصَّدَّقَ

"Ey Robbim, agar mening o‘limimni yaqin muddatga orqaga sursang, bas, sadaqa qilib solihlardan bo‘lsam" (Munafiqun, 10-oyat).

Namoz o‘qir edim, ro‘za tutar edim, umra qilar edim, demaydi.

Ahli ilm aytadilar: mayyit sadaqa qilishni orzu qilishi uning naqadar savobli amal ekanligi va vafot etganlar uchun juda manfaatli ekanligidan dalolatdir.

Sadaqa qilinglar, zero mo‘min kishi qiyomat kunida qilgan sadaqasining soyasida bo‘ladi.

🕊 ЯХШИЛИКЛАР УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇
@FORISHNAMOZ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

23 Oct, 00:51


💐🌹🌞 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ ТОНГ!🌞🌹💐

🤲🤲• Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

🤲🤲• Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!

🤲🤲• Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!

🤲🤲• Илм билан бизни беҳожат эт!,
• Ҳилм билан безат!
• Тақво билан мукаррам;
• Офият ила гўзал қил!

🤲🤲• Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!

🤲🤲• Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!

🤲🤲•Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма! Амин!🤲

🍃💐🍃ХАЙРЛИ ТОНГ!🍃💐🍃

​​​​​​═════🍁🌼🍁══════

#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

22 Oct, 16:55


Ерга қараб ётиш

Ассалому алайкум! Мeн яқинда бир жойда «eрга қараб ётиш дўзахийларга мосдир» дeган сўзни кўриб қолдим. Бу гап тўғрими?
Мeн кўпинча шу ҳолатда уйқуга кeтишга одатланиб қолганман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ерга қараб ётиш борасида :
“У дўзах аҳлининг ётишидир”, бошқа бир ривоятда “У Аллоҳ азза ва жалла ғазаб қиладиган ётишдир” деганлар. Абу Довуд ривояти. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қоринчасига ётган кишини кўриб, :
“Бу Аллоҳ ва Унинг расули ғазаб қиладиган ётишдир” дедилар. Термизий ривояти. Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда қоринчасига ётиб ухлаётган кишининг олдидан ўтиб, оёқлари билан уни туртдилар ва :
“Тур, ўтириб ол, чунки бу ухлаш жаҳаннамий ухлашдир” дедилар. Тиббиёт ҳам бундай уйқунинг зарарларини исботлади.
Валлоҳу аълам!

#ХАЙРЛИ_ОҚШОМ
Тунингиз осуда ўтсин !

👉
@FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

22 Oct, 16:06


#ТАШРИФ

⚡️ НУР УСТИГА НУР

Ютуб: 👉 https://youtu.be/ErxRg8Dlows

▫️Уламолар ташрифи:

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси;
Шайх Али Қарадоғий, Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси;
Мавлоно Аршад Маданий, Дорул улум Девбанд мадрасаси мудири;
Профессор Меҳмет Гўрмез, Ислом тафаккури институти ректори.

👉 @FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

22 Oct, 14:51


#Форишда_ёмғир_ёғяпти🌧🌧🌧

Ёмғир ёғаётганда қилинадиган дуоларингиз мустажоб бӯлишидан умидвор бӯлинг.

ЁМҒИР ЁҒАЁТГАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳумма соййибан наафиъаа», дер эдилар».
(Бухорий ривояти).

Маъноси: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин»

#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

22 Oct, 14:04


ЎЗГАЛАР АЙБИНИ АХТАРМАНГ!

Одамларни кузатиб, уларнинг айбларини ахтарувчи бўлманг. Уларнинг айбини кўрсангиз ҳам, овоза қилманг. Уларнинг орасида айғоқчилик қилманг. Ўз нафсингиз билан машғул бўлинг. Ўз айбларингизни тўғирлашга ҳаракат қилинг. Чунки сиз уларнинг қилган ишлари учун эмас, балки ўзингиз қилган ишлар учун сўроққа тутиласиз.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

👉 @FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

22 Oct, 12:38


📹 СЎНГИ ВАСИЯТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👉 @FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

22 Oct, 08:45


Поездда бошқа йўналишга адашиб чиқиб олган киши биринчи бекатдаёқ тушиб қолишга ҳаракат қилади. Чунки масофа узайгани сайин қайтиш билетининг нархи қимматлашиб боради.

Изоҳ: Хато нотўғри йўлга тушиб қолган инсон тезроқ ортига қайтиши, тавба қилиб, ўнгланишга уринмоғи лозим. Чунки хато йўлда чуқурлашгани сайин ундан қайтиб чиқиши қийинлашиб бораверади. Шу боис унинг бадали ҳам, гуноҳи ҳам ортиб боради.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ

22 Oct, 07:31


ФОРИШ ВАҚТИ БИЛАН
    НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

Бомдод:      06:05 да
Пешин:        13:00 да
Аср:               16:05 да
Шом:             17:50 да
Ҳуфтон:        19:10 да


🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".

БОШҚАЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ

#ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
👇👇👇👇👇
@Forishnamoz @Forishnamoz
https://t.me/+nDgp8vuvtnhiOGIy

1,556

subscribers

1,356

photos

4,430

videos