FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ @fazilat_uz Channel on Telegram

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

@fazilat_uz


Фарғона тумани "Эрматбой" жоме масжиди имом-ноиби Рахимжон домланиг расмий диний телеграм канали.

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ (Uzbek)

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ Telegram kanalining nomi. Bu kanal 'farg'ona tumani 'Ermatboy' jome masjidi imom-noibi Rahimjon domlanig rasmiy diniy Telegram kanali. Kanalda Farg'ona tumani Ermatboy jome masjidining imomi Rahimjon domlanining diniy bayonotlari, maqolalari va ma'rakizlari paydo bo'ladi. Kanal orqali imom Rahimjon domlanining diniy nazariy, adabiyotlar va ma'lumotlarning tarqatilishini olishingiz mumkin. Imom Rahimjon domlanining ta'limoti va masjiddagi faoliyati haqida yangiliklar ham bu kanalda e'lon qilinadi. Siz ham FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ Telegram kanaliga azo bo'ling va diniy ma'lumotlardan foydalaning!

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

21 Nov, 11:30


قال ابن رجب رحمه الله:

فلو حقق الناسُ التوكلَ على الله بقلوبهم،

لساق الله إليهم أرزاقهم مع أدنى سبب،

كما يسوق إلى الطير أرزاقها.

📚جامع العلوم والحكم [ص۱٢٧۱].

Ibn Rajab rahimahulloh aytadilar: Agar insonlar Allohga chin dildan tavakkul qilishsa, Alloh ularga eng oddiy sabablar bilan ham rizqlarini yetkazib qoʻyadi, xuddi qushlarga rizqlarini bergani kabi".

@FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

21 Nov, 04:23


Alloh taolo aytadi: "Viqor bilan uyingizda oʻtiring".

(Ahzob surasi, 33-oyat)

Ayol kishining eng buyuk vazifasi farzand tarbiyasi boʻlib, kelajak avlodni Allohni xohishiga koʻra tarbiya qilishidir. Zero ayol kishining baʼzi jihatlarda farzandga taʼsiri otadan koʻra kuchliroq boʻladi.

@FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

21 Nov, 04:23


БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..


♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!  
👉 t.me/FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

20 Nov, 14:21


ҚАЛБ КАСАЛЛИКЛАРИ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар мўмин киши бир гуноҳ қилса, унинг қалбида бир қора доғ пайдо бўлади. Агар тавба қилиб, гуноҳдан қайтиб, истиғфор айтса, у йўқолади. Аммо гуноҳни зиёда қилса, у қора доғ ҳам кўпаяди ва натижада бутун қалбни ўраб олади" - деганлар.
Имом Термизий ривояти.

Хасан Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар:

1.Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2.Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3.Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4.Аллоҳнинг ризқини шукур қилмасдан еявериш.
5.Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6.Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!  
👉 t.me/FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

20 Nov, 03:48


Бошланиши Аллоҳни рози қилмайдиган ҳар қандай ишнинг охири сизни ҳам рози қилмайди.

Ёсир Ҳазмий.

@FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

20 Nov, 03:45


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Файзли бир кун қаршимизда. Қалбимиз улкан режалар, энг покиза ниятларга тўла!

Аллоҳ таолодан сўраймиз: биз бугун яна кўпроқ эзгуликларга қўл урайлик, энг гўзал хабарларни эшитайлик, бугунимиз Аллоҳ ризолиги учун ўтсин, дея!

Кунингиз хайрли ва мазмунли ўтсин!

Яқинларимизга ҳам улашайлик
Каналга уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

10 Aug, 05:19


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қабримни байрам ўтказиладиган жой қилиб олманглар. Балки менга саловот айтинглар. Қаэрда бўлсанглар ҳам, менга саловотларингиз етиб келади», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

@FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

10 Aug, 05:19


БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

06 Aug, 02:40


#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизлардан бирингиз яхши туш кўрса, албатта, у Аллоҳ томонидандир. Бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтсин. Ва уни (бошқаларга) айтаверсин. (Бошқа ривоятда: «Яхши кўрган кишисига сўзлайверсин»). Агар бундан бошқаси, яъни ёмон туш кўрса, у ҳақиқатда шайтон томонидандир. У шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилаб, тушини ҳеч кимга гапирмасин. Ана шунда у зарар қилмайди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

06 Aug, 02:40


Ассалому алайкум!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


@FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

01 Aug, 02:06


ЗИКРНИНГ ФАЗИЛАТИ

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади:

«Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Мени инкор қилмангиз!» (Бақара: 152).

«Эй мўминлар Аллоҳни кўп зикр қилинглар!» (Аҳзоб: 41).

«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп зикр қилувчи) аёллар – улар учун Аллоҳ магфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат) тайёрлаб қўйгандир». (Аҳзоб: 35).

«Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эртаю кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг!» (Аъроф: 205).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда айтадилар:

«Парвардигорини зикр қиладиган киши билан зикр қилмайдиган кимсанинг фарқи тирик билан ўликнинг фарқи (кабидир)». (Бухорий ривояти).

Сиз бугун Аллоҳни зикр қилдингизми?

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!  
👉 t.me/FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

01 Aug, 02:04


Жасорат 10 қисмдан иборат. Шулардан биттаси қўрқмаслик, қолганлари диққатли бўлиш ва эҳтиёткорликдир.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!  
t.me/FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

01 Aug, 02:04


Ассалому алайкум!

Аллоҳим кунимизни ёритгани каби солиҳ амалларимиз билан охиратимизни ҳам мунаввар қилсин! Амал дафтаримизга хайрла битиладиган кун бўлсин, иншааллоҳ!

Тонгингиз нурли, кунингиз файзу баракотли бўлсин!..

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!  
t.me/FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

30 Jul, 12:26


📢Водил шахарчаси учун
30 ийул 2024й. / 24 мухаррам 1446й.

#Намоз_такбир_вақтлари

🕋🕰 БОМДОД 04:35
🕋🕰 ПЕШИН 12:45
🕋🕰 АСР 17:45
🕋🕰 ШОМ 19:37
🕋🕰 ҲУФТОН 21:16

🌕ТОНГ ОТИШИ 03:40
☀️ҚУЁШ ЧИҚИШИ 05:
11

فَإِذَا قَضَيْتُمُ ٱلصَّلَوٰةَ فَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ قِيَٰمًا وَقُعُودًا وَعَلَىٰ جُنُوبِكُمْ فَإِذَا ٱطْمَأْنَنتُمْ فَأَقِيمُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ كَانَتْ عَلَى ٱلْمُؤْمِنِينَ كِتَٰبًا مَّوْقُوتًا

“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси 103-оят).

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!  
Ⓜ️
t.me/FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

30 Jul, 12:22


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ таоло Қиёмат куни иштонини такаббурлик билан судраб юрувчиларга (раҳмат назари ила) қарамайди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

http://t.me/FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

21 Jul, 21:49


#Ҳадис

Абу Абдуллоҳ Усмон ибн Абул Осий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот ўзларига касаллик етганидан Расулуллоҳга шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга: «Оғриётган ерингга қўлингни қўй, «Бисмиллоҳ»ни уч марта айтиб: «Аъузу биъиззатиллаҳи ва қудротиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру», деб етти марта ўқи», дедилар.

Маъноси: Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.

Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Киши ўзига-ўзи, ҳадисда келган дуолар билан дам солиши маҳбублиги маълум бўлади.

@FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

21 Jul, 21:49


ҚАЛБ ҚОРАЙГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган қуйидаги дуони мунтазам ўқиб юришни тавсия қиладилар:

اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا وَزَكِّهَا أنتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا أنتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلاَهَا
Ўқилиши: “Аллоҳумма ати нафсий тақвоҳа ва заккиҳа, анта хойру ман заккаҳа, анта валиййуҳа ва мавлаҳа”.

Маъноси: “Аллоҳим, нафсимга тақвони бер. Уни покла. Сен покловчиларнинг энг яхшисисан. Унинг Эгаси ва Холиқи ҳам Ўзингсан” (Имом Муслим ривояти).

@FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

21 Jul, 21:49


Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

19 Jul, 03:01


Дунёни ямадик йиртиб олиб динимиздан,
Дин ҳам кетди, дунё ҳам кетди қўлимиздан.


Иброҳим Адҳам

@FAZILAT_UZ

FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

19 Jul, 03:01


Сенинг нажотингга хайрихоҳ бўлмаган кишидан ҳожатингни сўрама.

Умар ибн Хаттоб

@FAZILAT_UZ