Excel Hacks @excel_hacks Channel on Telegram

Excel Hacks

@excel_hacks


Бу ерда биз ностандарт ва қийин масалаларга осон ва самарали ечимлар топамиз.

Excel Hacks видеокурси: @uz_excel_course
1С видеокурси: @Darslar1C


Факат курс ва реклама буйича: 👉@uz_video_courses
Реклама тарифлари: 👉 @uz_video_courses

Excel Hacks (Uzbek)

Excel Hacks Telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda biz nostaндарт va qiyin masalalarga oson va samarali yechimlar topamiz. Agar sizga Excelda ishlashda qiyinliklar paydo bo'lsa, bu kanal siz uchun. Bizning kanaldagi videolar orqali siz Excelni o'rganishda va uni ishlatishda yordam olishingiz mumkin.

Agar siz 1C-da ham ishlayapsiz, 1C videokurslarimizga ham jihatdan qarang: @Darslar1C


Yo'riqnomalar va reklama haqida batafsil ma'lumot uchun: 👉@uz_video_courses
Reklama tariflari: 👉@uz_video_courses

Excel Hacks

08 Oct, 06:19


Китоблар ҳозирги авлод учун узунлик қиладими?

Атлантик журналида муаллиф АҚШнинг нуфузли университетларига кирган ёшлар китоб ўқий олмаслиги ҳақида ёзибди. Яъни, гап Коламбия ёки Принстон каби машҳур университетлар талабалари ҳақида. Талаба бўлгандаям, китоб ўқиш муҳим бўлган, масалан адабиёт ё тарих йўналишларида ўқиётган талабалар ҳақида.

Шахсан мен учун бу ҳолат қанчалик аянчли бўлмасин, аммо ҳайратланарли эмас. Ёшлар узун текст ўқий олмаслигини анчадан бери кузатиб келаман. Қалин китоб уёқда турсин, 30-40 бетлик мақолани ўқиб тугата олишмайди. Ваҳоланки кўп университетларда ҳафтада ўртача бир китоб узунлигидаги материални ўзлаштириш талаб қилинади.

Нима учун китоб ўқиш ошилмас довонга айланди? Бунинг сабаби кўп, аммо болаларнинг диққатини бўладиган нарсалар кўпайиб кетгани асосий сабаб менимча. Ўсмирлар кўрадиган контент ҳақида ўйлаб кўринг—кўпчилиги бир дақиқага ҳам етмайди. Бундай шароитда узоқ ва сабр билан ўқиш, чуқур мулоҳаза қилиш анқонинг уруғидек ноёб малакаларга айланиши тайин.

@profsherzod

Excel Hacks

03 Oct, 09:26


1С Бухгалтерия дастуринг 1993 йилги рекламаси 😀


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси

Excel Hacks

24 Jul, 06:08


=ДАТА(ГОД(A1)+3;МЕСЯЦ(A1)+1;ДЕНЬ(A1)+5)

Бу формула, A1 ячейкадаги санага:
3-йил | 1-ой | 5-кун
қўшади.


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси

Excel Hacks

05 Jul, 10:39



Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси

Excel Hacks

27 Jun, 09:47


Айрим ҳолатларда сана билан матнни бирлаштиришга тўғри келади, ва сиз ҳам расмдаги ҳолатни кўзатган бўлсангиз керак.

Буни олдини олиш учун ТЕКСТ формуласидан фойдаланинг.😉

Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси

Excel Hacks

20 Jun, 06:32


Amerikaliklar daromadlarini 6.7% ni oziq-ovqat uchun ishlatishar ekan. Dunyodagi eng kichik ko’rsatkich.

Excel Hacks

13 Jun, 04:25


Ташкилотларда тез ўсиш ва энг яхши ходим бўлиш сирлари 😁

Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси

Excel Hacks

05 Jun, 09:22


Жадвални белгилаш қайноқ клавишалари.

CTRL + ячейка/диапазонлар - қўшни бўлмаган ячейкаларни белгилаш (выделение несмежных ячеек).
SHIFT + стрелкалар - ячейкаларни белгилаш.
CTRL + SHIFT + стрелкалар - қатор ва устунларни тўлиқ белгилаш.
CTRL + SHIFT + END - жадвални охиригача белгилаш.
CTRL + END - жадвалнинг охирги ячейкасига ўтиш.
CTRL + HOME - листнинг биринчи ячейкасига ўтиш.
CTRL + A - жадвал ичида тўлиқ жадвални белгилаш, бошқа ҳолатларда - листни тўлиқ белгилаш.


👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻

Excel Hacks

27 May, 11:45



Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси

Excel Hacks

21 May, 08:48


🥲

Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси

Excel Hacks

15 May, 03:47


Қидираётган матнингиз ёзилишини билмасангиз, уни * ва ? белгилари билан қидиришингиз мумкин.

* - бир нечта номаълум символлар учун,
? - белгиси эса бир дона номаълум символ учун жавоб беради.

Бу махсус белгиларни формулалар, фильтрларда хам ишлатишингиз мумкин.


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси

Excel Hacks

08 May, 11:51


Excel ёрдамида ишни 171 000 баробар тезлаштириш мумкин.

Жуда кўп фойдаланувчилар ҳалигача автоматизация муҳимлигини тушуниб етмаган.

Буюртмачининг вазифаси асосида сизга амалий мисол тайёрладим.

Автоматизациядан олдин буюртмачи маълум бир суммаларни маълум бир қисмларга тасодиф тарзда тақсимлаб чиқиши керак бўлган.

Бу жуда хам монотон ва оғир иш, айниқса кунлик қаторлар сони 5-10 мингта бўлса. 😵‍💫

Албатта бу ерда Excel даги тасодиф рақамларни шакллантирувчи формула хам камлик қилади, чунки шакллантирилган тасодиф сонлар жами белгиланган суммага тенг бўлиши керак ва барча белгиланган суммалар учун шаклланиши керак.

Бу ерда ностандарт ечимларни қўллашга тўғри келди.

Автоматизациядан сўнг буюртмачининг иши 171 000 баробарга тезлашгани қуруқ гап эмас, балки реал мисол.

1 кунлик тежалган вақт 4-5 соат.

🎯 Шунинг учун, Excel ни мукаммал ўрганишга ҳаракат қилинг. Бунда сизга бизнинг видеокурсимиз ёрдам беради. 👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻

🧰 Автоматизациялаш ва макрослар ясаш бўйича ҳам буюртмаларни қабул қиламиз.

Excel Hacks

26 Apr, 13:33


Жадвалшуносликда ҳисобингиз чиқмаганда одатда хатолик матн сифатида ёзилиб қолган рақамларда бўлади.

Оддий фойдаланувчилар бу хатони "Преобразовать в число" командаси билан тўғрилайдилар. Лекин бу командадан фойдаланганлар уни ноқулай томонларини билишади. Осонроқ ечим бу "Специальная вставка".

Бунинг учун, биз жадвалимиздаги рақамларни ўзгартирмасдан 1 га кўпайтириб оламиз, шунда "матнли рақамлар" рақамга кўпайтирилганда рақамларга айланади.


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси

Excel Hacks

23 Apr, 08:34


Word жадвалларида сарлавҳаларни кейинги бетга тўғри кўчириш.

Excel
билан кўп ишлайдиган фойдаланувчилар сарлавҳани янги бетда такрорланиши учун "Печатать заголовки" қуролидан фойдаланишади. Бу имконият Word дастурида хам мавжуд.

Сарлавҳалар хар бир бетда қайтарилиши учун қуйидаги қадамларни бажаринг:

1️⃣ Керакли сарлавҳа қаторларини белгиланг;
2️⃣ Жадвал созламаларига киринг;
3️⃣ Строка параметрида "Повторять как заголовок на каждой странице" пунктини белгилаб қуйинг.


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси

Excel Hacks

20 Apr, 09:42


Нормал дунёда Bitcoin нархи хар 4 йилда 10 баробардан кўпроққа ошса, бизда хар йили коммунал тўловлар геометрик тарзда ўсиб боради. 😁
Р. - реформалар.


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси

Excel Hacks

16 Apr, 09:46


Шунақа кутубхоналарда ётволиб илм олиш завқига нима етсин!

Расмларда: Туркия Миллий кутубхонаси.
Кутубхонага видеосаёҳат: YouTube Link


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси

Excel Hacks

15 Apr, 07:23


Файлни пароллаш учун қуйидагиларни бажаринг:

Excel 2007 учун:
Office тугмаси (юмолоқ кнопка) ➡️ Подготовить ➡️ Зашифровать документ. (Пароль киритиб сақланади)

Excel 2010 ва ундан юқори версиялар учун:
Файл ➡️ Сведения ➡️ Защита книги ➡️ Зашифровать с использованием пароля. (Пароль киритиб сақланади)

P.S. Парольни ўчириш учун - бўш пароль қўйиб сақланг.

Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси

Excel Hacks

04 Apr, 06:18


Excel дан Word га жадвални осон ва қулай кўчириш усули.

Excel
жадвалларини Word га оддий усул билан кўчирганингизда унинг кўриниши тўлиқ сақланиб қолмайди, қолаверса жадвал ўзгарганда уни такроран кўчиришга тўғри келади.

Жадвал динамик бўлиши ва кўринишини сақлаб қолиши учун қуйидаги усулдан фойдаланинг:

1️⃣ Excel дан жадвал диапазонини "Копировать" қилинг;
2️⃣ Word файлида "Вставка" командасидан "Специальная вставка" танланг;
3️⃣ "Специальная вставка" параметрларини "Связать с" ва "Лист MS Excel" га ўзгартиринг.


Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси