☀️ Орзу қиламанки, Навоийни шарҳлайдиган одам аввало ўзида теран олимлик билан нозиктаъб шоирликни уйғун қилган одам бўлса-ю, у бор идрок ва ҳиссий иқтидорини сарф қилиб шу табаррук ишга киришса, Алишер Навоийни чинакам халқ мулкига айлантирса...
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, “Қалб садоқати”, "Чақмоқ умри", 1982 йил
#Ўйлар ❓❗️Башарият тарихи коинот умрининг ўн беш дақиқаси эмиш. Бу замон ичида у не қадар камол топди? Мамонт тўшини талашиб бир-бирини мажақлаган аждод билан дину ирқ талашиб, мазҳаб талашиб бир-бирига ўқ отмоқда бўлган авлод ўртасида тафовут қанча? Инсон миясидаги эгри излар тафаккур чизиқларими ёки жаҳолат занжирларими?
✅ Бу хаёллар ва бу саволлар, янги минг йиллик остонасида мени қийнаб турган ҳислар — ёзилмаган шеърларимдир.
Чексиз, адабий макону замон ичра мавжудлик улуғ бахтим ва оламу ўзни англамаслик улуғ дардимдир. Мен зарраман. Зарранинг коинот билан бир бутунлиги ва танҳолиги бор. Сайёралар каби ўз осмони, ўз ҳаёти, ўз меҳвари, ўз даввораси бор.
✍️Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2000 йил, 22 декабрь, ”Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси
#Тадбирга_таклиф ☀️Ардоқли шоиримиз Эркин Воҳидов ижодининг ҳурматли мухлислари!
✅Барчангизни 21 декабрь куни соат 10:30 да шоиримиз ижодига бағишлаб Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт университетида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманга таклиф этамиз.
❇️Анжуман мобайнида уни кўрган билган маслакдошларининг, олимларнинг Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишланган ёрқин хотиралар, маърузалардан ташқари севимли санъаткорларимиз Ҳожиакбар Ҳамидов, Абдулла Шомағрупов томонидан шоиримиз шеърларига куйланган қўшиқларнинг жонли ижросидан ҳам баҳраманд бўласиз.
🟢Фарғона вилоят ҳокимлиги соврини учун мактаб ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудига бағишланган “Озод Ватан куйчиси” танлови
🟣 Фарғона вилоят ҳокимлиги, вилоят ММТБ, Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаб, Vodiy1.uz сайти Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов туғилган санага бағишлаб мактаб ўқувчилари ўртасида “Озод Ватан куйчиси” видеороликлар танловини ўтказади.
❗️Танлов шартлари: Вилоятда фаолият юритаётган умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўз ўқитувчилари билан биргаликда шоир таваллудига бағишланган креатив сценарийда 2 дақиқалик видеоролик суратга оладилар.
🟣Видеоконтент ўқувчиларда шоир адабий меросига ҳурмат уйғотишга хизмат қилиш лозим. Сценарийда шеърият, қўшиқ, рақс, театрлаштирилган саҳна асари сингари санъат турларидан фойдаланиш мумкин.(слайдлар қабул қилинмайди)
❗️Ҳар бир тумандан сараланган 2 та видеоролик Vodiy1.uz телеграм каналида овозга қўйилади. 1,2 ўринлар Фарғона вилояти ҳокимлигининг махсус совринлари, 3,4 ўринлар пул мукофоти билан тақдирланади.