Samarqand Viloyati Hokimi @e_turdimov_sh_mirziyoyev Channel on Telegram

Samarqand Viloyati Hokimi

@e_turdimov_sh_mirziyoyev


Ushbu kanalda Samarqand viloyatining asosiy yangiliklari chop etiladi!
Murojaatlar uchun: @eot2060
Facebook: http://fb.com/turdimov
Twitter: https://twitter.com/e_turdimov
Veb-sayt: http://turdimov.uz
TELEGRAM BOT: @turdimov_bot

Samarqand Viloyati Hokimi (Uzbek)

Samarqand Viloyati Hokimi kanali Samarqand viloyatingizning eng so'nggi va eng muhim yangiliklarini sizga yetkazadi! Agar siz viloyatdagi eng zamonaviy va ahamiyatli yangiliklardan xabardor bo'lishni xohlaysiz, bu kanal siz uchun! Kanalda sizga viloyatning so'nggi voqealarini, masalalarini, va yulduzlari haqida ma'lumotlar, fotosuratlar va videolar taqdim etiladi. Murojaat uchun @eot2060 ga yozing. Sizning fikrlaringiz ham muhimdir! Bu kanal orqali siz bilan bog'lanish uchun unda Facebook sahifamizni (http://fb.com/turdimov) va Twitter profilimizni (https://twitter.com/e_turdimov) kuzatishingiz mumkin. Shuningdek, bizning veb-saytimiz http://turdimov.uz orqali ham yangiliklarni to'liqroq olishingiz mumkin. Telegram BOT orqali esa xabarlarni bir oz vaqtingizda olasiz - uni @turdimov_bot nomi bilan topishingiz mumkin. Sizning Samarqand viloyatingiz bilan bog'lanish uchun Samarqand Viloyati Hokimi kanaliga obuna bo'ling va dunyoning eng zamonaviy va maqbul viloyatining yangiliklaridan xabardor bo'ling!

Samarqand Viloyati Hokimi

20 Sep, 22:16


The account of the user that created this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 9 days, that account will self-destruct and this channel will no longer have a creator.

Samarqand Viloyati Hokimi

10 Sep, 11:10


The account of the user that created this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 19 days, that account will self-destruct and this channel will no longer have a creator.

Samarqand Viloyati Hokimi

31 Aug, 01:58


The account of the user that created this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 30 days, that account will self-destruct and this channel will no longer have a creator.

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:22


​​САМАРҚАНДЛИК ЮНОН-РИМ КУРАШЧИЛАР УЧУН ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ

27-28 апрель кунлари Хитойнинг Сиан шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида 3 нафар вилоятимиз юнон-рум курашчилари иштирок этишди.
55 кг вазн тоифасида курашга чиққан Илҳомжон Баҳромов Осиё чемпионати олтин медалини ҳамда 130 кг вазн тоифасида эса Мўминжон Абдуллаев кумуш медални қўлга киритганлиги ҳақида хабар берган эдик.
28 апрель куни ўтказилган курашларда 60 кг вазн тоифасида баҳс олиб бориб, Республикамиз шарафини ҳимоя қилган вилоятимиз вакили Ислом Баҳромов олтин медални қўлга киритди.

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:22


​​МАҲАЛЛАДОШИ “ИНТЕРНЕТ КАФЕ”СИГА ЎҒИРЛИККА КИРГАН ШАХС УШЛАНДИ

2019 йил 24 апрелга ўтар кечаси номаълум шахс Ургут тумани Почвон маҳалласида жойлашган “Интернет кафе”га эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, у ердан 2 дона баҳоси 7 миллион сўмлик “Artel” русумли телевизорлар, 2 дона баҳоси 6,4 миллион сўм бўлган Playstation ўйин консули (қурилмаси) ва 1 дона баҳоси 3,2 миллион сўмлик notebook (компьютер)ни, жами баҳоси 16,6 миллион сўмлик “Интернет кафе” эгаси, фуқаро Э.Фга тегишли мол-мулкни ўғирлаб кетади. Бу ҳақда Ургут тумани Почвон маҳалласида яшовчи ЭФ Ургут тумани ИИО ФМБ 2-сон ИИБга ариза шаклида ёзма мурожаатида билдирган.
ИИО ФМБ 2-сон ИИБ томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида ушбу ўғирлик жиноятини Ургут тумани Почвон маҳалласида яшовчи, мавсумий ишчи, 1991 йилда туғилган фуқаро М.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ундан ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 27 апрель куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро М.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:22


​​САМАРҚАНД ДАВЛАТ ЧЕТ ТИЛЛАРИ ИНСТИТУТИ ТАЛАБАЛАРИ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАДА ҒОЛИБ БЎЛИШДИ

Қозоғистоннинг Е.А.Букетов номидаги Караганда давлат университетида ташкил этилган “Хорижий тиллар бўйича халқаро талабалар олимпиадаси”да Самарқанд давлат чет тиллари институти талабалари ҳам иштирок этишди...

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:22


​​УРГУТДА ЯНА 200 ТА БОЛАЖОНЛАР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАМРАБ ОЛИНДИ

Ургут туманидаги Нисбот МФЙда “Мубина”, Оқмачит МФЙда “Бола кулгуси”, Жўраптепа МФЙда “Шаббода”, Қайнарбулоқ МФЙда “Ситора”, Чумчуқли МФЙда “Зулайхо она”, Жартепа МФЙда “Маржона-Марварид”, “Мунаввар она” ва “Нафосат бону” номли ҳар бири 25 ўринга мулжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди...

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:22


​​“СУВОҚОВА” ҲАМДА “ИССИҚЛИК МАНБАИ” КОРХОНАЛАРИ РАҲБАРЛАРИГА САВОЛЛАРИНГИЗ БОРМИ?

2019 йил 2 май куни соат 20:00 дан бошлаб Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида вилоят “Сувоқова” ҳамда “Иссиқлик манбаи” ДУК раҳбарлари иштирокида мулоқот ўтказилади.
Сиз ўзингизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазарни кўрсатувгача ва кўрсатув давомида (66)233-96-01, 233-96-07, 233-96-08, 233-96-09 рақамли телефонларга қўнғироқ қилиш ёхуд
@ochiq\_muloqot телеграм мессенджерига хабар юбориш орқали билдиришингиз мумкин.
Билдирилган барча мурожаатлар вилоят ҳокимлиги ва вилоят телерадиокомпанияси томонидан назоратга олинади.

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:22


​​ПАХТАЧИДА БИР КУНДА 19 ТА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Пахтачи тумани Истиқбол маҳалласида 60 ўринли 3-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади...

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:22


​​КАТТАҚЎРҒОНДА ЎТКАЗИЛГАН “ЎҚУВЧИ” РЕЙДИДА НИМАЛАР АНИҚЛАНДИ?

“Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадаси доирасида Каттақўрғон туманида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, бу борада ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда кенг жамоатчилик назоратини мустаҳкамлашга бағишланган бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Лойиҳа доирасида ўтказилган “Ўқувчи” рейди ҳам шулар жумласидандир...

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:22


​​ПОЙТАХТДА ПАХТАЧИЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент шаҳрида Пахтачи туман сектор раҳбарлари ҳамда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 200 нафарга яқин Пахтачилик талабалар иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашувда шунингдек, Тошкент шаҳрида турли соҳаларда меҳнат қилаётган пахтачиликлар ҳам иштирок этишди. Тадбир қизғин мунозараларга бой тарзда, қизиқарли ва мароқли ўтди. Битирувчи курс талабаларига тумандаги бўш иш ўринлари тўғрисида батафсил маълумот берилиб, туман ривожига муносиб ҳисса қўшишга, ватанимиз тараққиёти йўлида ҳормай-толмай ишлашга чақирилди.

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:22


​​БЎШ ТУРГАН ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ФАРОВОН КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасида “Давлат мулкини хусусийлаштириш, давлат мулки объектига инвестиция киритиш, инвестициявий мажбуриятларни бажариш жараёнлари тўғрисидаги саволларга жавоб бериш, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлиб турган масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш” мавзусига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.
Самарқанд ветеренария медицина институти қошидаги академик лицей биносида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда давлат ташкилотлари билан тадбиркорлар ўртасидаги шаффофликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган семинар-тренингда давлат активларини бошқариш агентлиги, вилоят солиқ, кадастр, қурилиш, марказий банк, савдо-саноат палатаси, бандлик ва инвестиция бошқармалари ҳамда маҳаллий давлат хокимликлари мутахассис ходимлари шунингдек, давлат объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига олган тадбиркорлик субъектлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Савол-жавоб шаклида ташкил этилган тренингда давлат мулки объектига инвестиция киритиш, инвестициявий мажбуриятларни ўз вақтида бажармаган инвесторларда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чоралар юзасидан кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:22


​​САМАРҚАНДДА ИСЛОМ КАРИМОВ ЎҚИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Самарқанд шаҳрида “Ислом Каримов - давлат мустақиллигининг асосчиси” мавзусида республика илмий анжумани бошланди.
Мазкур тадбирда иштирок этиш учун Самарқандга Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва республика хайрия жамоат фонди масъул ходимлари, вазирлик ва идоралар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари, таниқли олимлар келишди.
Дастлаб анжуман қатнашчилари Ислом Каримов мақбара мажмуаси ва ҳайкалини зиёрат қилиб, Биринчи Президент хотирасига ҳурмат бажо келтиришди ҳамда Самарқанд давлат университетида Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фотоасарлар кўргазмасида бўлишди.
Анжуманнинг асосий тадбирлари 30-апрелда ўтказилиши мўлжалланган.

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:22


​​S.O.S KINDERDORF INTERNATIONAL ДЕЛЕГАЦИЯСИ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

S.O.S Kinderdorf International халқаро федерацияси Президенти Сиддхарта Каул бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди. Ташриф дастури доирасида делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги тарихий қадамжоларни зиёрат қилиб, вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда иштирок этишди. Делегация таркибида S.O.S Kinderdorf International халқаро федерациясининг Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари бўйича директори Зденко Седлар ва Ўзбекистон S.O.S болалар маҳаллалари уюшмаси директори Гулноза Абидовалар ҳам иштирок этди.
Учрашувда федерация Президенти Сиддхарта Каул томонидан Ўзбекистонда S.O.S болалар маҳаллаларига амалий ёрдам бериш борасида олиб борилаётган ишларни юксак баҳолади. Болаларни уй-жой билан таъминлаш борасидаги маҳаллий ҳокимиятлардаги ишлар таҳсинга сазоворлигини билдирди ҳамда чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш ишлари саноқли давлатлардагина амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:22


Об-ҳаво: Айрим жойларда ёмғир ёғади

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:22


​​КУН ТАРИХИ– 30 АПРЕЛЬ

Вьетнам – Ғалаба куни.

Мексика – Гўдаклар куни.

1649 йил – Россияда ёнғин хавфсизлиги куни.

1789 йил –Жорж Вашингтон бир овоздан Қўшма Штатларнинг биринчи президенти этиб сайланди.

1812 йил – АҚШ Луизианани Франциядан бир акр учун 4 центдан сотиб олди.

1854 йил – Бразилияда биринчи темир йўл очилди.

1902 йил – Норвегияда футбол федерацияси тузилди.

1964 йил – Форс кўрфазининг миллий куни.

2012 йил – Халқаро Жазз куни (UNESCO).

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:21


HAFTALIK OB-HAVO MA'LUMOTI

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:21


​​КУН ТАРИХИ– 29 АПРЕЛЬ

Қирғизистон – Бишкек шаҳри куни.

1884 йил – Оксфорд университети қиз-талабаларга имтиҳон топширишга рози бўлди.

1897 йил – Англиялик физик Жозеф Томсон Лондон қироллик жамияти йиғилишида электронни кашф этганини эълон қилди.

1961 йил – Жарроҳ Леонид Рогозов аппендектомия операциясини муваффақиятли бажарди.

1978 йил – Дания ўлим жазосини бекор қилди.

1982 йил – Хитой аҳолиси миллиард кишидан ошди.

1986 йил – Лос-Анжелесдаги марказий кутубхонада ёнғин содир бўлди, 350 мингта китоб зарар кўрди.

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:21


​​РЕГИСТОН МАЙДОНИДА “ШАРАФ ЛЕНТАСИ” ТАРҚАТИЛДИ

2019 йил 27 апрель куни ҳарбий хизматчилар Ёшлар иттифоқи аъзолари билан Регистон майдонида ҳамшаҳарлар ҳамда чет эл туристларига 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган “Шараф лентаси”ни тарқатди.
Тадбирда Фориж полигонида махсус ўқув-машғулотида бўлган Покистон ҳарбийлари ҳам иштирок этди.

Samarqand Viloyati Hokimi

30 Apr, 03:21


​​#ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Ҳукумат қарори (352-сон, 25.04.2019 й.) билан Мактабгача таълим ва умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди...