DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик @dnkuz Channel on Telegram

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

@dnkuz


DNK.UZ - Репродуктив саломатликка оид сайт.

DNK.UZ сайтининг расмий канали

Веб-сайт: www.dnk.uz
Facebook: www.facebook.com/dnkuzoficcial

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик (Uzbek)

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик kanaliga xush kelibsiz! Bu kanal DNK.UZ sayti tomonidan amalga oshiriladi va ularning rasmiy kanalidir. DNK.UZ sayti Reproduktiv (Jinsiy) salomatlik bo'yicha eng yangi va foydali ma'lumotlarga ega. Agar siz jinsiy tashqiylar, salomatlik va oila masalalari bo'yicha eng so'nggi yangiliklarni va tavsiyalarni olishni istasangiz, ushbu kanal siz uchun to'liq ravishda mo'ljallangan. DNK.UZ saytidagi yangiliklar va tavsiyalar haqida ko'proq ma'lumotlar olish uchun kanalga obuna bo'ling! DNK.UZ sayti veb-sayti www.dnk.uz manzilida joylashgan. Ularni Facebook sahifalarini ham www.facebook.com/dnkuzofficial manzilidan kuzatib boring.

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

02 May, 04:06


🌹🌹ТУРМУШ САВОЛЛАРИ🌹🌹

САВОЛ: Тўй кечаси турмуш ўртоғим томонидан қўполлик билан қилинган жинсий муносабат қурбони бўлганман. Кўп қон йўқотиб ўша кечанинг ўзидаёқ шифохонага тушдим. Бир ҳафта даволаниб оиламга қайтдим. Жуфтингиз фақат ўз ҳирсини ўйлаб нотўғри хатти-ҳаракатлар қилса, безиб қоларкансан киши. Аввалига қўрқиб айтганларига кўнган бўлсам, кейинчалик ундан шунчалар совиб кетдимки, кўп ўтмай ажралишдик. Нима учун баъзи йигитлар жуфтига бу қадар қўпол муносабатда бўларкин-а? Жинсий маданият, меҳр-муҳаббат ва умр йўлдошини асраб-авайлаш каби фазилатлардан бехабарми улар? Йигитларга мутахассис томонидан энг зарур маслаҳатлар берилишини истайман, токи қизлар никоҳ тунида мен каби қийноқ гирдобида қолишмасин.

ЖАВОБ: Эр-хотин жинсий қобилиятининг даражаси муҳим аҳамиятга эга. Эркакнинг «майли» унинг кўрув аъзосида, аёлнинг сексуаллиги эса эшитув аъзосида мужассамлашган. Яъни куёв аёлининг ҳусни-малоҳатига мафтун бўлса, келинчак қаллиғининг ширин сўзлари ва эркалашларидан роҳатланади. Агар куёв тўй кечаси ичкилик ичиб ёки жинсий тарбиядан бехабар ҳолда келинчакка қўпол муносабатда бўлса, бунда келинчак фақат азоб чекади, ҳатто қон кетиши ҳам мумкин. Келинчак ҳайз кўрган бўлса, жинсий алоқа қилмаслик керак, акс ҳолда бу гигиенага зид ҳисобланиб, бачадонга инфекция тушиши мумкин. Хуллас, висол кечалари хавотирларга барҳам бериш учун куёв келинчакни кўпроқ севиб эркалаши, унда майл уйғонишини кутиши, сабр-тоқатли бўлиши лозим. «Аёл қулоғи билан севади” деган ҳикматни унутманг.

👨‍⚕️Эксперт: Равил Исманов, сексопатолог.
🔖 Манба: «Сиҳат-саломатлик” журнали.

🌐 www.dnk.uz

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

02 May, 04:06


👶ЎҒИЛ ФАРЗАНДНИ РЕЖАЛАШТИРИШ МУМКИНМИ?👶

САВОЛ: 3 нафар қизим бор. Тўртинчи фарзандни режалаштиряпмиз, аммо жинсини таваккал қилмоқчи эмасмиз. Эрим ўғил кўришимизни истайди. ЭКУ ёки инсеминациядан фойдаланиб боланинг жинсини режалаштириш мумкин, дейишяпти. Шу гап ростми?

ЖАВОБ: ЭКУ ва инсеминация муолажалари аввало ҳомиладор бўлолмаётган жуфтликлар учун ўтказилади, фарзанд жинсини режалаштириш учунгина булардан фойдаланиш нотўғри. Тиббиёт нуқтаи-назаридан фарзанд жинсига таъсир кўрсатувчи омилларни санаб ўтишим мумкин: аёлнинг овуляцияси, жинсий алоқадаги ҳаракатлар, овқатланиш тартиби ва сифати кабилардир. Бироқ ўғил ёки қиз бўлишига ёрдам берадиган маълум бир восита йўқ.

Қўшимча маълумот учун ушбу мақолани ўқинг:
ЭКУ — сунъий уруғлантириш👉 http://dnk.uz/k/eku-suniy-uruglantirish/

👩🏻‍⚕️Эксперт: Зумрад СОБИРОВА, акушер-гинеколог.
🌐www.dnk.uz
🗣 Мақола сизга ёққан бўлса, дўстларингизга ҳам юборинг!
📣 https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

02 May, 04:06


👨‍⚕️👩🏻‍⚕️ШИФОКОР МАСЛАҲАТИ👩🏻‍⚕️

САВОЛ: «Ой кўриш»имдан 2-3 кун аввал бошим қаттиқ оғрий бошлайди. Безовталик ҳайз циклининг биринчи кунларида ҳам давом этади. Оғриқ қолдирувчи дорилар таъсир қилмайди. Ишлашга қийналаман. Бунинг сабаби нима, даволанишим керакми?

ЖАВОБ: 5-10 % аёлларни ҳайз олди кучли бош оғриғи (мигрень) безовта қилади. 25-30 % заифаларда эса турли хасталиклар ва иқлимнинг ўзгариши оқибатида турли ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Ҳайз циклининг сўнгги фазасида организмда тестостерон гормонининг миқдори кескин равишда ошади, айнан у бош оғриғини юзага келтиради. Аксарият ҳолларда аёллар бошнинг икки чаккаси ҳамда гарданида кучли оғриқ ҳис қилаётганидан шикоят қилишади. Бу ҳолатлар артериал қон босимининг ошиши, мияда сув йиғилиши каби симптомларга тахмин қилинади. Маслаҳатим, гинеколог ва невролог кўригидан ўтинг.

Ушбу мақолани ҳам ўқинг: Ҳомиласиз ҳомиладорлик бу қандай синоат?!
👉 http://dnk.uz/k/homilasiz-homiladorlik/

👩🏻‍⚕️Эксперт: Зумрад СОБИРОВА, гинеколог.
🔖Манба: DNK.UZ
🗣 Мақола сизга ёққан бўлса, дўстларингизга ҳам юборинг!
📣 https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

02 May, 04:06


🌹🌹ЖИНСИЙ САЛОМАТЛИК🌹🌹

Жинсий қувватни оширувчи табиий воситалар

Ҳар бир оилали эркак киши учун жинсий қувват жуда муҳим масала. Оиланинг мустаҳкамлигида ҳам унинг катта ўрни бор, албатта.

Шу нуқтаи назарда ҳар бир эркак бунга жиддий эътибор қаратиши, ўзига вақт ажратиб, қувватнинг доимийлигини таъминловчи жиҳатларни назорат қилиб бориши керак.

Қуйида жинсий қувватни рағбатлантирувчи воситалар ҳақида маълумот берамиз.

Саримсоқпиёзнинг учта донаси — Уни ҳар куни истеъмол қилинг. Бу нафақат шамоллашга қарши профилактика, балки жинсий қувватни оширишга ҳам ёрдам беради.

Ошқовоқнинг хом ёки қовурилган уруғи — Уни доимий истеъмол қилиш ҳам эркак кишининг соғлигини мустаҳкамлаш ва жинсий қувватини ошириш учун жуда фойдали.

Сабзавотли аралашма — Жинсий қувватни оширишда қайнатилган шолғомнинг ҳам нафи катта. Шолғимни қирғичдан ўтказиб, тенг миқдордаги сабзи билан аралаштиринг. Ҳар куни уч маҳал асалга аралаштириб, ярим стакандан истеъмол қилинг.

Ширин чой — Маълум миқдордаги занжабил, ширинмия илдизи ва долчин аралаштирилади. Стаканга солиб, қайнаган сув қуйилади ва паст оловга қайнагунча қўйилади. Тайёр бўлгач, тиндириб олиниб, ҳар куни ярим стакандан истеъмол қилиб борилади.

Асалли сабзи — Сабзи шарбатини тенг миқдорда асал билан аралаштириб ичишнинг фойдасини синаб кўрганингизда биласиз. Бунинг учун тайёр аралашмани ҳар куни 60 граммдан 3 маҳал ичиш талаб этилади.

Ушбу мақолани ҳам ўқинг: Жинсий қувватни оширувчи Кегел машқлари ҳақиқатдан ҳам фойдалими?

🔖Манба: DNK.UZ
🗣 Мақола сизга ёққан бўлса, дўстларингизга ҳам юборинг!

💥💥«DNK.UZ» сайтининг расмий каналига аъзо бўлинг!💥💥

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

02 May, 04:06


Гидроселе касаллигини даволаш
@DNKuz

Хирургик ва хирургик бўлмаган икки хил усул даво мавжуд. Хирургик бўлмаганларга кузатув, суюқликни аспирацияси ва склеротерапия усулларидир. Хирургик бир неча усуллари мавжуд бўлиб энг кўп винкелман усули фойдаланилади.

Аспирацияни бир неча бор қайталаш хавфи юқорилиги учун одатда бажарилмайди. Склеротерапия анча кенг тарқалган бўлишига қарамай тузалиб кетиш эҳтимоли 36-100%дир.

Очиқ хирургик операциялар болаларда ва катталарда фарқлидир. Болаларда одатда чов соҳасидан очилади ва бира тўла чурра бор йўқлигини ҳам текширилиб, бўлса тузатилади.

Катталарда ёрқъоқни ўзи бўйлама ёки кўндаланг кесма билан очилиб суюқликни бўшатиб қайта ҳосил бўлмаслиги учун турли усуллардан фойдаланилади.

Қайталаниш эҳтимоли жуда кам.

Одатда операция 30-60минут давом этади, жароҳатда резина дренаж қўйилади ва 24-48 соат ичида олиб ташланади, бемор 1-2кун шифохонада қолиши мумкин.

Гидроселе асоратлари

Жуда кам бўлса ҳам қуйидаги асоратлар учраб туради: қонаш, гематосел, пиёсел, жароҳат инфекцияси, эпидидимоорхит, сcротал абсетс, сепсис, бепуштлик. Бундан ташқари анестизиологик асоратлар ҳам учраши мумкин.

Бу ҳолатдан беморлар операция олди суҳбат тушунтирилади ва розилик хати олинади.

Операциядан кейин:

Сўрилиб кетмайдиган иплар 7 кунга келиб олинади ва шундан сўнг чўмильишга рухсат берилади. Плавка, тарз ич кийим тавсия этилади (1 ҳафта), профлактик мақсадда 7-10кун антибиотиклар, оғриқсизлантирувчилар ва яллиғланишга қарши дорилар олинади. Таблетка шаклида олинса яхшироқ бўлади.

Касалликни белгилари 1-2ойда батамом ўтиб кетади, рутин (мажбурий) назорати йўқ.

👨‍⚕️Мутахассис: Муродов Зарифжон, андролог
🔹https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

02 May, 04:06


Гидроселе: сабаблари, белгилар, даволаш ва асоратлари

Мояк атрофидаги туниcа вагиналиснинг висцерал ва париетал пардалари орасидаги суюқлик миқдорини кўпайиб кетишига гидросел дейилади. Аслида жуда кам миқдорда суюқлик бўлади, бу суюқлик моякларни баъзи ташқи таъсирлардан сақлаш ва бемалол ҳаракатланишини таъминлайди.

Суюқлик бир тарафдан ишлаб чиқарилади ва бир тарафдан сўрилади шу ҳолат мувозанатда бўлади. Агар сўрилишни бузилиши рўй берса гидросел ривожланади. Одатда мояк пардалари атрофида бўлганидек, фуниcулус атрофида ҳам суюқлик топланиши мумкин бу ҳолатда фуникуляр гидросел дейилади. Аҳоли орасида бу касаллик 1% учрайди.

Гидроселе сабаблари
@DNKuz

Болаларда ҳам катталарда ҳам учраши мумкин. Гидросел бирламчи, болаларда проcэссус вагиналисни бекилмасдан қолиши бўлса, катталарда эса идиопатикдир. Бундан ташқари мояк буралиб қолиши, орхит, травма ва ўсма ҳолатларида иккиламчи ривожланади бундай ҳолатлар ўткир гидросел деб баҳоланади. Камдан кам ҳолатларда ингуинал варикоселектомия ёки чурраларни операциясидан сўнг ҳам ривожланади.

Ташхис
@DNKuz

Обеъктив кўрикда қўйилади. Ёрғоқда оғриқсиз шиш топилади, орқадан нур берилганда нурни ўтказади. Ўсма ҳолатларида нур ўтмайди. УТТ ташхисни янада аниқлаштиради.

Гидроселе белгилари
@DNKuz

Ёрғоқда шиш, оғриқсиз, вақт мобайнида ортиб боради. Шишни катта кичиклигига ёки оғриқ бор йўқлигига, косметик таъсирига қараб ё назоратга олинади ё даволанади. Болаларда тугулгандан сўнг қорин ичи босимни ортиши билан кўзга ташланади чурра билан бирга ва алоҳида учраши мумкин. Агар чурра билан бирга келса даволаш керак бўлади. Фақатгина гидросел бўлса 2 ёшгача кутиш тавсия этилади, жуда катта бўлмаган ўлчамларда.

2ёшдан кейин қайтмаганларини очиқ жарроҳлик усулида даволанади.

ДАВОМИ⤵️⤵️⤵️

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

23 Oct, 16:02


Ҳомиладорликда киндик оғриши: норма ёки патология

https://ikid.uz/homiladorlikda-kindik-ogrishi-norma-yoki-patologiya/

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

23 Oct, 16:02


Вирусни юқтирмаслик учун нима қилиш керак?

Кўкрак бези саратонини самарали даволаш методлари бор, лекин бачадон бўйни саратони учун ҳали бундай методлар топилмаган. Шунинг учун бутун дунёда бу саратон туридан ўлишни камайтиришнинг ягона методи – ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш (скрининг). Охирги пайтларда ОПВга қарши эмлаш ҳам самара бераяпти.

ОПВнинг муайян белгилари йўқ. Агар кимдир бу вирусни юқтирган бўлса, уни даволаш учун катта маблағ талаб этилади. Шунинг учун аёлларимиз доимий тиббий кўрикдан ўтиб туришлари керак. Чунки фақат шу орқали вирус бор-йўқлигини билиш мумкин.

Аммо эмланадиган бўлса, касалланишнинг олди олинади, анча маблағ тежалади. Ҳеч ким олдиндан билмайди, бу касаллик ёш ва жинс танламайди.

2018 йилда вилоятлардаги туман тиббиёт бирлашмалари (ТТБ) қошида «Аёллар маслаҳатхоналари», «Ёш қизлар консультация марказлари» очилган. У ерларда гинекологлар бор, улар текширади.
Агар бачадон бўйни саратони билан касалланганлик бўйича шубҳага борса, вилоят ва туман марказларидаги онкологлар кўригидан ўтади. Бу касалликни аниқлаш учун бизда барча шароитлар бор.

ОПВ ҳақида баъзи фактлар

ℹ️ Онкологик беморларнинг 90 фоизида ОПВ аниқланган. 12 ёшгача қизларни ОПВга қарши эмлаш ушбу касаллик авж олишини 85 фоиз, 45 ёшдаги аёлларда 55 фоиз камайтиради.

ℹ️ Эрта жинсий алоқа. Бачадон бўйни саратонига жинсий алоқани эрта ёшда бошлаш сабаб бўлиши эҳтимоли кўп. Чунки ёшлик даврида аёллар тўқималари етарлича ривожланмаган ва жароҳатланишга мойил бўлади, бу эса хавфли ўсмалар келтириб чиқариши мумкин. 16 ёшгача жинсий алоқа қилинса, касалланиш хавфи 16 баробар, 16-19 ёшда эса 3 карра, 13-14 ёшда 26 баробаргача кучайиши илмий исботланган.

ℹ️ Тартибсиз жинсий ҳаёт. Жинсий шериклар сони ОПВ билан касалланиш даражасини оширади. Ҳаётида беш киши билан ётган одамда ОПВ деярли 100 фоиз бор деса бўлаверади.

ℹ️ Узлуксиз ва тартибсиз орал контрацептив воситаларини истеъмол қилиш. Лекин бунга ҳали узил-кесил илмий далиллар йўқ, чунки одатда орал контрацептивлардан фойдаланиш тартибсиз жинсий ҳаёт ёки жинсий муносабатларни барвақт бошлаш билан боғлиқ бўлади.

📌 Эксперт: Дилором Турсунова.
📌 Манба:
Minbar.uz
📌 Канал: https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

23 Oct, 16:02


Бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда кўпаймоқдами?

Бачадон бўйни саратони дунёда аёллар орасида энг кенг тарқалган онкологик касалликлардан бири. Ёш аёлларнинг бу хасталикдан ўлиши бўйича Ўзбекистон дунёда тўртинчи ўринга чиқиб олган.

”Ҳар йили Ўзбекистонда 1660 нафар аёл бачадон бўйни саратони касаллигига чалинмоқда, – деган Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова. – Мамлакатимизда йилига ўртача 600 га яқин аёл мазкур касаллик туфайли вафот этмоқда. Яъни ҳар куни деярли икки киши. Ушбу касалликни одам папилломаси вируси келтириб чиқаради”.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунова мамлакатда нега бундай вазият юз берганини ва муаммони қандай ҳал этиш мумкинлигини гапириб берди.

Бачадон бўйни саратонига сабаб бўладиган одам папилломаси вируси (ОПВ) нима? @DNKuz

95-99 фоиз ҳолларда бачадон бўйни саратонини айнан ОПВ юзага келтиради. Бу вируснинг бир неча серотиплари мавжуд бўлиб, асосийлари – 16- ва 18-серотиплари ушбу саратонни келтириб чиқаради.

Дунё бўйича ОПВ билан касалланганлар сони ҳар йили 60 мингдан зиёдни ташкил қилса, Ўзбекистонда бир йилда 1660 та бемор рўйхатга олинади. Шундан 608 аёл вафот этади.

Ўзбекистондаги аҳвол қандай?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ОПВга қарши вакцинани ишлаб чиққан ва унинг олдини олиш учун эмлаш керак деган хулосага келган. ОПВга қарши эмлаш ишлари кўплаб давлатларнинг миллий эмлаш жадвалига киритилган, ҳозир 92 та мамлакатда ёш қизлар бепул эмланади.

Бу вирус билан нафақат аёллар, балки эркаклар ҳам касалланиши мумкин. У асосан репродуктив ёшдаги, яъни 24 ёшдан 45 ёшгача аёлларда кўп учрайди.

Бачадон бўйни саратони билан касалланиш бўйича Ўзбекистон дунёда тўртинчи ўринда туради. Шунинг учун ҳам бу муаммога алоҳида эътибор берилиб, бу вирусга қарши эмлаш миллий эмлаш жадвалимизга киритилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияси билан Ўзбекистонда ҳам 2019 йилдан фақат 9 ёшли 400 мингга яқин қизлар бепул эмланади. Лекин 9 ёшдан катталар ҳам эмланиши мумкин, униси пулли.

2010 йилда ҳам Тошкент шаҳри, Андижон ва Навоий вилоятларида худди шу вакцинани эмлаш ўтказилган. Чунки бу ҳудудларда мазкур касаллик билан оғриганлар сони энг кўп кузатилган ва 8 минг қиз эмланган. Лекин вакцина ҳеч қандай ёмон асоратлар ёки таъсирлар келтириб чиқармаган. Ҳозирги кунда ўша қизларни доимий мониторинг қилиб турамиз, уларнинг кўпчилиги турмушга чиққан, она бўлишган.

Вакцинация нимага тўхтатиб қўйилган эди?

Биринчидан, бу вакцина жуда қиммат туради.
Иккинчидан эса уни сотиб олишга навбатда турган давлатлар жуда кўп.
Яна бир сабаби – вакцинани сақлаш учун Ўзбекистонда етарли шароит йўқ эди.

Вакцинанинг нархи қанча?

Ушбу вакцинанинг бир дозасини давлатимиз УНИCЭФ ёрдами билан 5,6 долларга (тахминан 47 минг сўм) сотиб олади ва 9 ёшли қизлар доимий бепул эмланади.
9 ёшдан катталар эмланмоқчи бўлса, бир қизни эмлаш учун давлатдан 12 доллар (100 минг сўмдан кўпроқ) маблағ ажратилади. Улар пулли эмлаш марказларида эмланиши мумкин.

Одам папиллома вируси қандай пайдо бўлади? @DNKuz

Бирор вакцинани қўллашдан олдин унинг натижалари, асоратларини ўрганамиз, таҳлил қиламиз. Ривожланган давлатларнинг тажрибаси ва учта вилоятдаги эмлаш натижаси яхши самара бергани учун ушбу вакцина миллий эмлаш жадвалимизга киритилди.

Папиллома вируси ташқи муҳитда аввалдан бор, ҳаммада ҳам бўлиши мумкин. 15 ёки 20-25 ёшдан ушбу вирусни юқтирсангиз, 20-25 йилдан кейин асоратлари юзага чиқади.
Ҳаммада ҳам эмас, айнан иммунитети пастларда, камқон ёки кучли стрессга тушган, тиббий сўз билан айтганда, шу вирусга мойил бўлган организмларда саратон касаллигига олиб келади.
Шунинг учун эмлашни 9 ёшли қизлардан бошламоқчимиз. Чунки бу ёшда иммунитет кучли бўлади ва эмлаш яхши самара беради. 2019 йилда 9 ёшлилар учун вакцинамиз бор, 2020 йилда эса 10-14 ёшлилар учун вакцина етиб келиши керак.

Давоми ⤵️⤵️⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

24 Jun, 17:26


Сиз биологик мос жуфтликмисиз?

👉 https://dnk.uz/k/biologik-mos-juftlik/

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

24 Jun, 17:26


Фолликула — турлари, ўлчами, миқдори, етилиши ва етилмаслиги

👉 https://ikid.uz/follikula/

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

24 Jun, 17:26


НЕКРОСПЕРМИЯ ВА АКИНОСПЕРМИЯ

НЕКРОСПЕРМИЯ

Уруғ суюқлигида сперматозоидларнинг яшашга яроқсиз бўлиши. Неркоспермия алдамчи ёки ҳақиқий ҳам бўлиши мумкин. Алдамчи бўлганда сперматозоидлар тикланиши мумкин. Ҳақиқий некроспермия камдан−кам учрайди, унинг сабаблари ҳанузгача аниқланмаган ва тайинли даволаш усули ҳам йўқ. Шу билан бирга қисман бўлган некроспермия ҳам урчаб утради, бунда тирик сперматозоидлар улуши 20 %дан кам бўлади. Баъзида сперматозоидлар ҳаракатчанлиги паст бўлганидан уни акиноспермия деб ҳам ўйлашади.

Некроспермия баъзида спермани текширув жараёнида сперматозоидларга бўяб ажратиб олувчи кимёвий модда таъсирида ёки бехосдан сперма текширилаётган найчага кимёвий модда тушиб қолишидан ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳолатда вазиятга ойдинлик киритиш учун қайта таҳлил ўтказилади. Алдамчи ва қисман бўладиган некроспермия одатда астенозооспермия, акинезия натижасида келиб чиқади ва уни дори препаратлар воситасида даволаш мумкин. Ҳақиқий некроспермиянинг эса ҳозирча аниқ давоси йўқ.

АКИНОСПЕРМИЯ

Уруғ суюқлигидаги тирик спрематозоидларнинг буткул ҳаракатсизлиги ва уларда тухум ҳужайрани уруғлантириш қобилиятининг йўқолиши. Ушбу касалликнинг ҳам сабаблари тўлиқ ўрганилмаган. Лекин бунга кўпроқ жинсий безлар касалликлари (яллиғланиши), гормонал етишмовчилик ва бошқа сабаблар натижасида келиб чиқиши тахмин қилинади. Баъзида лаборатория шароитида сперма текширув олиб борилаётган пайтда уни сақлашда муҳит ҳароратининг кескин совуши (спермани лабораторияга тана ҳароратида сақлаган ҳолда олиб келиш керак, агар узоқроқ жойдан олиб келинадиган бўлса), тўғридан−тўғри қуёш нурлари таъсирида қолиши, спермани презервативда олиш каби ҳолталар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун акиноспермияни аниқ билиш учун сперма таҳлили 2−3 марта ўтказилиши зарур.

Эксперт: Жихангир ЧАКИЖИ , репродуктолог.
Нилуфар КАБИЛОВА, гинеколог.

Канал:
https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

15 Jun, 17:30


Эркак ва аёл ўртасидаги нозик муомала тўғрисида мутахассис маслаҳати

https://dnk.uz/k/nozik-muomala/

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

15 Jun, 17:30


Савол: Менда эрим билан жинсий алоқа қилишга мойиллигим яқин икки ойдан бери қийин кечмоқда. Эрим алоқани хоҳласа, мен чарчадим, уйқим келди деб баҳона қидираман. Ўзимни зўрлаб алоқа қилсам ҳам қин соҳасида қуруқлик сезаман. Эрим эса менда кўнглинг йўқ деб кўп жанжал қилади. Мандаги бу ҳолатни йўқотиш учун нима қилай ёки бу ҳам касалликми? Олдиндан раҳмат.

Жавоб: Аёлларда жинсий майл бузилишига қуйидаги омиллар сабаб бўлиши мумкин:

▪️Жисмоний аҳвол. Яъни аёл яқинда туғган ёки касалликни бошиган ўтқазган бўлса;

▪️Руҳий аҳвол. Масалан, чарчаш, кундалик ташвишлар, эр-хотин ўртасидаги муносабабт бузилиши;

▪️Гормонал бузилишлар. Хусусан, эстероген гормони кам ишлаб чиқарилиши натижасида қин қуриқлашади ва яқинлик вақтида оғриқ юзага келади. Аёлда эса оғриқдан қўрқиш натижасида жинсий майл сусаяди.

▪️Бундан ташқари баъзи аёллардаги ҳомиладорликдан қўрқиш ҳам уларнинг майлини анча пасайтиради.

Тавсиямиз гинеколог текширувидан ўтинг.

Қўшимча маълумот учун ушбу мақолани ўқинг: Аёлларда жинсий майл бузилишлари — фригидлик ва нимфомания

Манба: ATF.UZ
Канал: @ATFuz

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

15 Jun, 17:30


Бачадон ичи спирали (спираль) — турлари, таъсир механизми, фойдали ва зарарли жиҳатлари

https://ikid.uz/bachadon-ichi-spirali-spiral/

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

12 Jun, 16:52


Ҳомиладорликда жинсий алоқа қилиш мумкинми? (Гинеколог маълумоти)

👉 https://dnk.uz/k/xomiladorlikda-jinsiy-aloqa-qilish-k/

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

12 Jun, 16:52


Жинсий алоқа вақтида — оғриқ

Жинсий алоқа вақтида нохушликлар, айниқса, оғриқ кўп урологик касалликларда кузатилади. Жинсий алоқада оғриқ турлича намоён бўлиши мумкин ва оғриқ турли жойларда кузатилиш ҳам мумкин. Оғриқ қорин пастида, оралиқ ёки таносил аъзолари соҳасида, чов соҳасида бўлиши мумкин.

Жинсий алоқа вақтида оғриқ бўлишининг энг асосий сабаблари қуйида келтириб ўтамиз.

Эркакларда жинсий алоқа вақтида оғриқ

👉 Уретрит;
👉 Таносил герпеси;
👉 Олат уздечкаси калталиги ва унинг йиртилиши;
👉 Простатит;
👉 Везикулит;
👉 Олат қийшиқлиги (Пейрони касаллиги);
👉 Олат жароҳати;
👉 Сийдик йўли жароҳати.

Уретрит

Сийдик йўли шамоллаши уретритда жинсий алоқада оғриқ ягона белги эмас. Қўшимча белгилар:

▪️ Тез-тез сийиш;
▪️Сийдик йўлидан ажралма келиши;
▪️Кўп ҳолларда сийдик йўлидан суртма олинганда кўплаб бактерия ва лейкоцит топилади.

Таносил герпеси

Бу ҳолатда жинсий алоқа вақтидаги оғриқ таносил аъзоларида ўзига хос характерли ўзгаришлар сабаб пайдо бўлади. Олат терисида кейинчалик эса шиллиқ қаватларида кўплаб майда пуфакчалар пайдо бўлади. Пуфакчалар вақт ўтиб ўзаро қўшилиб кетиши ҳам мумкин. Кейин пуфакчалар ёрилади. Шу вақтда сезувчан эрозиялар пайдо бўлади.

Олат уздечкасининг калталиги

Агар олат уздечкаси калта бўлса жинсий алоқа пайтида тортишиш ва олат уздечкаси соҳасида оғриқ хисси бўлади. Баъзи ҳолларда уздечка узилиб, йиртилиб кетиши мумкин. Бунда уздечка калталиги ёки йиртилганлиги кўриниб туради

Простатит ва везикулит

Жинсий алоқада оғриқ простатит ва везикулит учун унча хос эмас. Лекин бўлиб туради.

Одатда оғриқ интенсивлиги жинсий алоқа ва эякуляциядан кейин кучаяди. Жинсий алоқада оғриққа қўшимча бу ҳолатда яна қорин пастки қисмида, чов соҳаси ва оралиқда оғриқ бўлади.

Интерстициал цистит

Интерстициал цистит фонида жинсий алоқа пайтида оғриқ бўлиши асосан аёлларда кузатилади. Қовуқ сийдик билан қанча тўла бўлса, жинсий алоқа вақтидаги оғриқ шунча кучли бўлади. Бундан ташқари беморда тез-тез сийиш ҳам кузатилади.

Эксперт: Абдулҳаев Файзулло, уролог-андролог.
Канал:
https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

07 May, 17:19


Қачон ўғил болани кестириш (хатна қилдириш) лозим?

https://dnk.uz/k/xatna/

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

07 May, 17:12


Дюфастон препарати ҳақида маълумот (Мутахассислар учун)

https://ikid.uz/dyufaston/

DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

07 May, 17:12


Ҳайз олди синдроми нима?

Ҳайз олди синдромида аёллар ҳар ойда, маълум бир вақтда ўзларини ёмон ҳис қиладилар. Асаблари бузилади, кўп нарсалар ёқмайди. Баъзиларнинг юзига ҳуснбузар тошади. Кўкраги, оёқлари оғрийди. Овқатларнинг мазаси билинмайди, лекин кўп овқат еб юборади, ширинликларни хоҳлайди.

35 ёшдан кейин бу ҳолат аёлларда оғир кечади. Кўп туғиш, аборт, хусусан, патологик абортлар, юқумли касалликлар, асаб бузилиши ҳайз олди синдромининг ривожланишига сабаб бўлади.

Ҳайз олди синдроми мураккаб патологик симптомлар комплекси бўлиб, ҳайз келишидан олдин хуруж қила бошлайди.

Навбатдаги ҳайз кўришдан 10-12 кун олдин юқорида айтиб ўтилган аломатлар вақти-вақти билан такрорланиб туради. Кўпчилик аёлларда ҳайз кўргандан кейин бу аломатлар ўтиб кетади.

Тадқиқотчиларнинг аксарияти ҳайз олди синдромига эстроген ва прогестерон гормонлари мувозанатининг бузилиши сабаб бўлади деган фикрни айтадилар. Одатда бу гормонлар уйғун ишлайди, лекин ҳайз келишидан олдин битта гормон кўп, бошқаси кам ишлаб чиқарилади. Шу туфайли мувозанат бузилиб, тана хасталанади. Эстрогенлар кўп ишлаб чиқарилган даврда аёллар жиззаки, ҳатто тажовузкор бўлиб қолишади. Прогестерон улуши ошганда ҳол қурийди, кайфият ўзгариб туради, гоҳо тушкунлик ҳолати пайдо бўлади. Бу даврда аёл семиришга мойил бўлади.

Ҳайз олди синдромининг турлари

Асабий-руҳий тури. Аёлнинг асаблари бузилаверса, йиғлоқи бўлиб қолади. Оддий гап-сўзларни кўтара олмайди, ўзини гўё ёлғиз сезади. ҳидлар ёқмайди. Хотира пасаяди. Ваҳима пайдо бўлади. Сут безлари дағаллашади ва ҳоказо. Кўпинча ёш жувон тушкунликка тушса, ёши ўтган аёл тажовузкор бўлиб қолади.

Шишли тури. Сут безлари шишиб, безиллайди. Юз кўпчийди. Болдир, кўл бармоқлари шишади, семиради. ҳол қурийди, кўп терлайди, тери қичийди ва ҳоказо.

Цефалгик тури. Бош мигрендагига ўхшаб оғрийди. Аёл асабий бўлиб қолади, кўнгли айниб, қусади. Товушларга, ҳидларга жуда сезгир бўлиб қолади, боши айланади.

Кризли тури. Узоқ вақт даволанмай юрганда келиб чиқади. қон босими кўтарилади, юрак тез уради. Аёл кўп терлайди, ваҳима пайдо бўлади. Юқорида айтиб ўтилган аломатлар пайдо бўлганда аёл киши албатта шифокорга бориб, унинг маслаҳатлари билан даволаниши керак.

Фойдали муолажа

Ҳайз олди синдроми бор аёлларга парҳез буюрилади. А, В, Е витаминлар гуруҳини тутган поливитаминлар тавсия этилади. Улар ўсимлик ёғи, кўк қалампир, балиқ, дуккаклиларда кўп бўлади.
Минерал моддалар – калий, магний, руҳ, марганец (мева ва сабзавотларда кўп) буюрилади. Калийга бой маҳсулотлар (кишмиш, баргак) тавсия қилинади. Клетчатка кўп тутган маҳсулотлар еб туриш, оқсилларни камроқ истеъмол қилиш керак, чунки оқсилли маҳсулотлар организмнинг минерал тузларга бўлган эҳтиёжини оширади. Кофеин бўлган ичимликларни ҳам камроқ ичган маъқул.

Доимо бир вақтда тўғри овқатланиш керак, шунда моддалар алмашинуви яхши бўлиб, ҳайз олди синдроми аломатлари камаяди. Енгилроқ жисмоний машқлар қилиш, пиёда юриш, сузиш керак.

Тавсиялар

▪️Ҳайздан 5 кун олдин суюқликни камроқ ичинг. Шўр овқатларни камроқ енг (1 суткада 3 г туз тана учун етарли). Чунки туз организмда суюқликни кўп тутиб туради ва ҳайз олди синдромига туртки бўлади. Суюқлик қовоқларни салқитади, мия тўқималарида йиғилиб, бош оғришига сабаб бўлади.
▪️Шахсий ҳаётдан кўнгил тўлмаслиги, қаттиқ сиқилиш, асабнинг бузилиши ҳайз олди синдромининг ривожланишига сабаб бўлади. Шунинг учун кайфият бузилганда қизилпойча, валериана ва арслонқуйруқ препаратларидан бирортасини ичиш керак.
▪️Гормонлар билан даволаниш, яхши самара беради. Масалан, бўйида бўлдирмайдиган таблеткаларни шифокор маслаҳати билан ичиш мумкин.

Ҳайз олди синдромини даволаш учун узоқ вақт керак бўлади. Шунинг учун аёллар сабр ва қунт билан даволанишлари керак. Агар вақтида даволанмаса, ёш ўтиши билан бу дард бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Ўқинг: Ҳайз цикли бузилиши хавфлими?

🔹 Канал: https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog