DAVO IZLAB 🌱 @davoizlab_uz Channel on Telegram

DAVO IZLAB 🌱

@davoizlab_uz


Инсон тирик экан касалликлардан ҳоли бўла олмайди. Аллоҳ ўзининг суйган бандасига уни синаш учун дард беради. Дард бор экан албатта унинг давоси ҳам бор. Биздан узоқлашмаган ҳолда ўз касаллигингизга даво изланг..... 🌱

DAVO IZLAB 🌱 (Uzbek)

DAVO IZLAB kanali - bu kanalda insonga dardi bo'lgan kishini masolaga qarib, uning dardini qaytarish uchun yordam berish uchun yaratilgan. Insonga tiring ekankasalliklardan holi bo'la olmaydi. Xaridagi dard bo'lsa, uning davosi ham bor. Agar siz o'z kasalligingizga davo topishda yo'qotilmasangiz, biz sizga yordam bera olamiz. Kanalda kasalliklar haqida foydali ma'lumotlar, shifobaxsh dori vositalari va dardni qaytarish usullari haqida foydali maslahatlar mavjud. Sizga doimiy yordam bera olamiz, shunday qilib, kasalliklar bilan aralashib, sog'lik va tinchlilikga erishish uchun yordam beramiz. Siz ham DAVO IZLAB kanaliga qo'shiling va sog'likli oilaga ega bo'ling!

DAVO IZLAB 🌱

22 Apr, 04:17


👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

16 Oct, 17:12


Фарзандингизга ич кийимни тўғри танлашни биласизми?

Ўғил болалар учун ич кийимни тўғри танлаш жуда муҳим. Доимий равишда тор ва қисиб турадиган Ич кийимлардан фойдаланиш турли ножўя таъсирларни юзага келтириши мумкин. Улар:

🔹қон айланишининг бузилиши;
🔹тухум буралиб қолиши (перекрут);
🔹жинсий аъзоларда ҳароратнинг кўтарилиши;
🔹доимий суст оғриқ;
🔹тухумлар ўсишининг сустлашиши;
🔹бора-бора сперма сифатининг бузилиши;
🔹бепуштлик

🟣 Шунинг учун ҳам болаларга, айниқса ўғил болаларга кенг ва пахтали матолардан тайёрланган ич кийимлар танлаш керак. Бу тавсия катталар учун ҳам амал қилади.

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

06 Oct, 19:16


Аёллар ўлимига сабабчи бўлаётган киста ва миома касаллигининг табий ва синалган даво усули

Қиммат жаррохлик амалиётларисиз, уй шароитида касалликдан умрбод қутилинг!

Бунинг учун қариқиз ўсимлигининг илдизини олиб, яхшилаб ювасиз, сўнг мясорубкада(гўшт майдалагич) майдалаб, 24 соат музлатгичга қўясиз. 14 кун давомида 2 чой қошиқдан истемол қиласиз ва миома, кистадан умрбод қутиласиз

❗️Яқинларга ҳам улашинг

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

02 Oct, 14:51


📍Сурункали йўталнинг оддий давоси

🏷 Йўтал безовта қилганда асал ва илитилган зайтун ёғи тенг миқдорда аралаштирилади.

Кичик ёшдаги болаларга кунига 3-4 маротаба 1 чойқошиқдан, катталарга 2-3 маҳал 1 ош қошиқдан истеъмол қилиш тавсия этилади. Муолажа 2-3 кун давом эттирилади.

❗️Яқинларга ҳам улашинг

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

25 Sep, 19:56


Ҳар куни роллтон (Hot Lunch ва шу кабилар) есангиз нима бўлади?

✓ Бундай макаронлар ошқозон ва ичак деворларини йўқ қилади, бу иммунитетнинг пасайишига олиб келади. Бундан ташқари, маҳсулот кўп миқдорда тузларни ўз ичига олади – бу буйракларга зарар этказади.

🍜 «Ролтон» нинг асосий зарари лаззат қўшимчалари, кучайтиргичлар, кимёвий зираворлар туфайли юзага келади.
Ушбу моддалар организмни кислоталаштиради, иммунитетни ёмонлашишига олиб келади. Кўп миқдорда токсинлар тўпланади.

❗️Яқинларга ҳам улашинг

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

21 Sep, 05:38


ПАХТА ЁҒИ ШАМОЛЛАШНИ АРИТАР

Пахта ёғи шамоллаганда фойдали. Бунинг учун 200 граммини доғлаб, махсус идишга олиб қўйинг.
Ёш болалар шамоллаганда, бурни оқиб қолганда, томоқ ва белларига, оёқ кафтларига суртилса, тезда шифо топади.
Бу тадбирни катталарга ҳам қўллаш мумкин

❗️Яқинларга ҳам улашинг

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

18 Sep, 08:50


Тишларни оқартириш ва даволаш учун рецепт

🔶РЕЦЕПТ;
•0,5 ош қошиқ ичимлик содаси
•10-20 томчи водород перикс (дорихонадаги)
•бир неча томчи лимон.
Барчасини аралаштиринг ва "тиш" пастаси таййор!

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

17 Sep, 08:42


Қонни тозалаш ва вазн йўқотиш учун ажойиб рецепт!

🔶Қўллаш усули;
0,5 кг саримсоқни майдаланг ва 24 дона лимонни сиқиб олинг. Аралашмани кенг оғизли идишга(банка) солинг ва озиқ-овқат плёнкаси билан ёпинг.

🔶 24 кун кутинг. Сўнг истеъмол қилишдан аввал силкитинг!

🔶Кунига бир махал ётишдан олдин 1 чой қошиқ аралашмани ярим стакан сувга солиб, аралаштириб истеъмол қилинг.

🔶10-14 кундан кейин сиз...

•вазн йўқотасиз
•чарчоқ хисси йўқолади
•уйқу яхшиланади

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

16 Sep, 10:04


ИЧ КЕТИШИНИ 1 КУНДА ДОРИСИЗ ТЎХТАТИШ

🔶 Бу дарддан тезда халос бўлиш учун 0,5 л. илиқ сувга 1 чойқошиқ ош тузи, 4 чойқошиқ шакар солиб эритилади. Яхшилаб аралаштирилади.

🔶Кунига 3 маҳал овқатдан олдин ёш болаларга 1 чойқошиқдан, катталарга 50 мл.дан ичирилади.
Бир кунда дарддан фориғ бўлиш мумкин

❗️Яқинларга ҳам улашинг

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

15 Sep, 16:18


ХУРРАК ОТИШНИНГ ОДДИЙ ДАВОСИ.

Уйқудан 4 соат олдин бурунга 2 томчи чаканда(облепиха) мойи томизинг. Агар муолажани 2-3 ҳафта бажарсангиз, бурундан нафас олиш осонлашиб, хурракдан бутунлай халос бўласиз.

Барра карам баргини майда тўғраб, бир ош қошиқ асал билан аралаштириб, уйқудан олдин истеъмол қилинг. Бу даво усули 1 ой бажарилади. Бу усул билан хам сиз хуррак отишдан халос буласиз.

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

14 Sep, 17:12


🍋 Лимоннинг шифобахш хусусиятлари

▫️Грипп. Бундай пайтда доривор ўтлар ва лимонли чой ичамиз. Уни календула, ялпиз ва отқулоқ билан бирга тайёрлаб ичиш яхши самара беради. Ушбу аралашма танадаги кальций даражасини сақлаб туради. Кальций эса иситмага қарши курашда ажойиб ёрдамчидир.

▫️Атеросклероз. Бир ош қошиқ тўғралган қарағай игналари устига бир стакан қайноқ сув қуйинг ва 30-60 дақиқага қолдиринг. Тайёр дамламани сузиб олинг ва аввалдан тозалаб тўғралган яримта лимон билан аралаштиринг. 15-20 кун давомида кунига уч маҳал овқатдан бир соат шу дамламани ичиб туринг.

▫️Гепатит. Ушбу касалликни оддий усулда даволаш мумкин. Бунинг учун лимонни тозаланг, тенг иккига бўлинг, ярми устига қайноқ сув қуйинг, 12 соат қолдиринг ва оч қоринга бир стакан ичинг.

❗️Яқинларга ҳам улашинг

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

12 Sep, 16:00


Витаминлар ва минералларнинг сўрилиши учун энг яхши вақт қайси?

21:00 - 00:00 гача Кальций ва магний .

18:00 - 21:00 гача Витамин Д, К ва рыбий жир.

06:00 - 12:00 гача Темир препаратлари, витамин С, Е ва Б группа витаминлари.

12:00 - 18:00 гача Йод, цинк, коэнзим Q10.

Билиб қўйинг! Витамин ва минералларни шу вақтда истеъмол қилинса эффективлиги юқори бўлади

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

12 Sep, 05:47


Ўғил кўришни истасангиз, творог енг!

🔶Ўғил фарзанд кўришни истаган аёлларга ҳам кўпроқ творог, сут-қатиқ истеъмол қилиш буюрилади.

🔶Ҳомиладор аёллар кундалик овқатланиш рационига творогни киритишлари шартли қоидалардан биридир. Нонуштага ейилган 200 грамм ёғсиз творог фарзанд кутаётган аёл организмини кальций ва бошқа зарур моддалар билан таъминлайди

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

11 Sep, 06:35


​​ЛЕВОМЕКОЛЬ - КУЧЛИ ДОРИ, АММО ДОРИХОНАДА БУ ҲАҚДА СИЗГА АЙТИШМАЙДИ!

"Левомеколь" деярли ҳар бир оиланинг тиббиёт кабинетида мавжуд, аммо уни қандай қилиб тўғри ишлатишни кам одам билади!

Ушбу восита жуда машҳур. Кучли антибактериал таъсири туфайли у ҳар қандай тери муаммосини осонгина енгади.

Левомеколь малҳами сиз учун жуда фойдали бўлган 5 ҳолат:

1⃣ Турли даражадаги куйишлар.
Левомеколь куйган ярани ўлик тўқималардан яхши тозалайди.Яра юзасига қандай қилиб тўғри ишлов бериш керак:
Аввал куйган жойни совуқ сув билан ювиб ташланг;
Малҳамни стерил салфеткага суртинг;
Салфеткани яра юзасига қўйинг;
Кичик маиший куйишлар учун даволаш курси одатда 5-14 кун.

2⃣ Йирингли яралар ва тери яралари.
Левомеколь ҳар қандай яраларни даволаши мумкин - ҳашаротлар чақиши, кесиш, чизиш, тирналиш ва бошқалар.
Агар яра йирингли бўлмаса:
Таъсир қилинган ҳудудни 3% водород перикс ва спирти билан тозалаб ташланг;
Левомекольни тўғридан-тўғри яра юзасига суртинг;
Холатига қараб мазъ сурилган жойни дока ва бинт билан ёпинг;
даволашни кунига бир махал, яра тузалиб кетгунча давом эттиринг.
Агар яра йирингласа:
Биринчи навбатда, антисептик билан намланган тампонлар ёрдамида ярадан ажралган барча нарсаларни тозалаб ташланг;
Левомекольни тўғридан-тўғри ярага суртинг;
Устини мазь билан намланган дока билан ёпинг;
Агар йиринг кўп бўлса, бинтни кунига бир неча алмаштиринг;
Йирингли ажралмалар тўхтагунча ярани Левомеколь билан даволанг.‌‌

3⃣ Гайморит ва қулоқ касалликлари учун Левомеколь.
Агар сизда сурункали ринит бўлса:
Кунига 1-2 махал бурун йўлларига мазь суртилади. Пахтани Левомеколь билан намланг ва суртинг.
Гайморитни даволашга учун:
Тампонни қўллашдан олдин бурунни шўр сув ёки оддий шўр сув билан ювиб ташланг.
Докадан тампон қилинг, уни мазь билан кўп миқдорда тўйинтиринг ва бурун йўлларига киритинг.
Кейин ётиб, бошингизни орқага эгиб, тахминан 30 дақиқа давомида шу ҳолатда қолинг.
Жараёндан сўнг уларни бурундан олиб ташланг.
Процедурани кунига 3-4 марта бажаринг. Даволаш курси 5-7 кун.
Кулоқни йирингли касалликларида қўллаш:
Левомеколь билан сингдирилган бир хил тампонлар ташқи эшитиш каналининг қайнаши ёки йирингли яллиғланиши учун ишлатилади.
Сиз уларни бир кунда бир махво қулоғингизга қўйишингиз мумкин.
Даволаш курси 5-10 кун давом этади.

4⃣ Акне(тери касаллиги) учун Левомеколь.
Левомеколь - акне билан курашда жуда самарали восита. У кучли антибактериал хусусиятларга эга ва яллиғланишни енгиллаштиради.
Акне устига мазьдан суртинг. Левомекольни терининг катта жойларида қўллаш маҳаллий иммунитетнинг пасайишига олиб келиши мумкин. Афсуски, малҳам фақат вақтинчалик таъсирга эга, бу муаммони даволамайди. Бундан ташқари, тери Левомекольга жуда тез ўрганиб қолади. Шунинг учун сиз уни бошқа воситалар билан алмаштиришингиз керак бўлади. Акне даволаш учун Левомеколдан фойдаланишнинг максимал муддати 10 кундан ортиқ эмас.

5⃣ Тиш милкини яллиғланиш касалликлари(десен) учун Левомеколь.
Десен тиш касалликлар гурухи бўлиб қўйидагиларни ўз ичига олади: гингивит, пародонтит, пародонтоз.
Стоматологияда энг муаммоли касалликлардан бири бу периодонтал касалликдир. Оғирлаш вақтида милклар жуда юмшоқ ва бўшашиб қолади. Очилган периодонтал чўнтаклар яллиғланишни келтириб чиқарадиган бактерияларни ўз ичига олади.
Буни қандай қилиб тўғри қилиш керак:
Аввал оғзингизни яллиғланишга қарши суюқлик билан ювинг;
Стерил пахтани мазь билан намланг ва кичик кичик тўпламлар хосил қилинг;
Оғиздаги қизариб кетган жойларни улар билан ёпинг, бир неча соатга қолдиринг;
Процедурани кунига икки марта такрорланг. Оғриқли аломатлар йўқолгунча даволанишни давом этинг.‌‌

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

11 Sep, 06:35


Slim Body оздирувчи аёллар учун

  Қорин бўшлиғини текислаш
  Белни қисқартиради,
  ҳолатни яхшилайди
туғруқдан кейинги тикланиш.

💰 Маҳсулот нархи: 139.000 Сўм

🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд!


BUYURTMA BERISH UCHUN 👇🏻👇🏻
https://alijahon.uz/oqim/38746
https://alijahon.uz/oqim/38746

DAVO IZLAB 🌱

11 Sep, 06:34


Левомеколь - кучли дори, аммо дорихонада бу ҳақда сизга айтишмайди!

Бизнинг танамизни бузадиган 100 та кераксиз дори ўрнига Левомекольни тўғри ишлатишни фақат 5% одамлар билади. Ушбу 5 усул ҳаётингизни +7 йилга узайтиришга ёрдам беради.
Маълум бўлишича, ...

Батафсил 👇👇👇

DAVO IZLAB 🌱

11 Sep, 06:33


Жиғилдон қайнашининг сабаблари нима ва қандай қилиб олдини олиш мумкин?

Жи
ғилдон қайнаши - бу кўкрак қафаси, тўш суягининг орқасида ёки қориннинг юқори қисмида ҳосил бўлган ёниш ҳиси.

🔷 Сабаблари: диафрагма чурралари, сурункали гастрит, ошқозон ва 12 бармоқ ичак яраси, ҳомиладорлик, айрим дори воситаларини (масалан: аспирин, ибупрофен) қабул қилиш.

▶️ Юзага келтирувчи омилларнинг асоси ошқозон ва қизилўнгач орасидаги тўсиқнинг очилиб қолиши сабабли ошқозондаги кислотали муҳитнинг қизилўнгачга ўтиб, ёниш ҳисини пайдо қилишидир.

Олдини олиш учун:
Ортиқча овқатланмаслик;
Таомнинг жуда иссиқ ёки совуқ бўлмаслиги;
Кечки овқатни уйқудан камида 2 соат олдин тановул қилиш;
Ёғли, қовурилган овқатлар ва спиртли ичимликлар истеъмолини камайтириш лозим.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

11 Sep, 05:47


❗️Сўкиниш асаб толаларини издан чиқаради

🔰 Россиялик нейрофизиолог олимлар сўкиниш асабларни издан чиқариб, кўплаб касалликларга йўл очади, деган ахборот тарқатишди.

🧠 Марказий асаб тизими сўкинишни агрессия деб қабул қилиб, танани стресс ҳолатига ўтказар экан. Бундай ҳолатда инсон ҳатто танасида бўлаётган оғриқларни ҳам сезмай қолиши мумкин.

😑 Доимий стресс юрак-қон томир, асаб каби тизимларни қийнайди ва инсулт, инфаркт, қандли диабет, гипертония каби касалликлар келиб чиқишини тезлаштиради. Ҳа, шунақа, соғлом бўлишни истасангиз ҳеч ҳам сўкинманг, асабларни асрашни ўрганинг.

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

11 Sep, 05:47


Мияни хароб қилувчи 7 одат

1. Нонушта қилмаслик
2. Уйқусизлик
3. Ширинликларни кўп истеъмол қилиш
4. Кундузлари кўп ухлаш
5. Таомланаётганда телевизор кўриш
6. Пайпоқ кийиб ёки бошни бутунлай ўраб ётиш
7. Вақтида ҳожатхонага бормай, бавлни ушлаб туриш. Бунинг натижасида танада заҳар тўпланади.

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!

DAVO IZLAB 🌱

11 Sep, 04:53


ҚИММАТ ДОРИЛАРНИНГ АРЗОН АНАЛОГЛАРИ

•Қиммат - Арзон


•Креон - Панкреатин
Овқат хазми учун

•Омез - Омепразол
Ошқазон-ичак оғриқлари ва яраси учун

•Азимак - Азитроромицин
Антибиотик

•Но-шпа - Дротаверин
Спазмли оғриқларда

•Фуцис - Флуканазол
Замбуруғларга қарши препарат

•Ротацеф - Цефтриаксон
Антибиотик

• Лиотон- Гепарин
Қон суюлтирувчи

• Амбросан - Амброксол
Балғам кўчирувчи

👉🏻 @DAVOIZLAB_UZ — биз билан ҳар қандай дардга осон даво топинг!