CHIROQCHI OVOZI @chiroqchiovozi Channel on Telegram

CHIROQCHI OVOZI

@chiroqchiovozi


Chiroqchi tumani, yurtimiz va jahonda bo‘layotgan yangiliklarni biz bilan kuzatib boring!

🟢instagram—https://www.instagram.com/chiroqchiovozi?igsh=MWppd2NpYnZtM25vbQ==


🔵Aloqa: @REKLAMA_HAMDA_ELONLAR_UCHUN

CHIROQCHI OVOZI (Uzbek)

CHIROQCHI OVOZI - Bu kanalda Chiroqchi tumani, yurtimiz va jahonda bo'layotgan yangiliklarni kuzatish imkoniyatiga ega bo'ling! Kanal ma'lumotlari bilan sizning bilimlaringizni yanada kengaytiring va dunyodagi so'nggi voqealardan xabardor bo'ling. Siz uchun xizmatda: 🟢 Instagram - https://www.instagram.com/chiroqchiovozi?igsh=MWppd2NpYnZtM25vbQ== 🔴 YouTube - https://www.youtube.com/channel/UCfdks6mexr 🔵 Aloqa: @CHIROQCHIOVOZIBOT. Sizning tabiat, jamiyat, siyosat, madaniyat, va boshqa ko'plab sohalarning yangiliklariga oson va tez bir usulda ega bo'lishingiz mumkin! Ishonchli va amaliy ma'lumotlar uchun CHIROQCHI OVOZI kanaliga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling.

CHIROQCHI OVOZI

07 Jan, 11:38


Вазирлик ва ҳокимликларга турли харажатларни қисқартириш топшириғи берилди

Давлат органларига маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан бошқарув ходимларининг иш ҳақини ошириш, хизмат автомобилларини сотиб олиш ва бошқаларга таъқиқ қўйилмоқда. 
——-
15 миллионлик торт, донаси 150 минглик сомса харажатлари эсингиздадир. Эндиликда жамоатчиликнинг ғашига тегадиган бунақа дабдабалар бўлмаслигига умид боғлаб қоламиз...

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

07 Jan, 11:25


“Aholini ro‘yxatga olishga tayyorgarlik ko‘rish” ishlari tizimli ravishda olib borilmoqda

Aholi sonini roʻyxatga olish mamlakatda yashovchi barchaga tegishli boʻlgan demografik, iqtisodiy va ijtimoiy maʼlumotlarni yigʻish, umumlashtirish, baholash, tahlil va eʼlon qilishning yagona jarayonidir. Har bir maʼmuriy-hududiy birliklar kesimida yaʼni, viloyat, tuman, shahar, shaharcha va qishloqlardagi aniq aholi soni Respublikani iqtisodiy-ijtimoiy rivojlantirishda sohalar boʻyicha manzilli dasturlarning tayyorlanishi. Jon boshiga yalpi hududiy va yalpi ichki maxsulot hamda boshqa ijtimoiy-iqtisodiy koʻrsatkichlarni shakllantishish uchun Ilmiy izlanishlarda foydalanish. Milliy barqaror rivojlanish maqsadlari boʻyicha indikatorlarning shakllanishi Xalqaro reytinglarda Oʻzbekistonning oʻrnini oshirish. Barcha darajadagi demografik holatlar yaʼni, aholining yoshi, jinsi, millati, kam sonli aholisi bor millatlar, maʼlumot darajasi, nikoh holati, bandligi va boshqa tavsiflari. Hozirgi demografiyaning aniq hisobi va kelajakdagi prognozi. Respublika, viloyat va tuman darajasidagi byudjetlarning aniq shakllantirilishi. Tuman, shahar, viloyat va respublikada uy-joyga boʻlgan extyojni aniqlash. Uzoq va chegaradosh hamda chegaradan tashqari hududlar aholi maʼlumotlarini aniq hisobini shakllanishi shular jumlasidan iborat.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

07 Jan, 10:57


«Ланс» Ҳусановни 40 млн евродан қимматга сотмоқчи

Англия футболининг бош инсайдери Дэвид Орнштейннинг айтишича, француз клуби Ҳусанов орқали катта пул ишлаб олмоқчи ва бу орқали молиявий «фейр-плей» талабларини бажармоқчи. Бозорда талаб кўпайиши ортидан Ҳусановни олмоқчи бўлганлар 40 млн ва ундан ҳам кўпроқ пул таклиф қилиши керак бўлади.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

07 Jan, 10:21


Chiroqchida suv tegirmoni borligini bilasizmi?

Video instagram sihifasida👇

https://www.instagram.com/reel/DEhVEcROYui/?igsh=enkxNTJ1OTdrbmFt

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

06 Jan, 12:57


#Тезкор

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди

❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

06 Jan, 12:56


Tabiiy gazdan behuda foydalanmang!

Xonani gaz plitasi orqali isitish samarasiz va shu bilan birga juda xavfli!

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

06 Jan, 12:55


Обод манзилга айланаётган Қизилчовра!

Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида бўлагани каби Чироқчи туманидаги Қизилчовра маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда.

Кундан кун обод манзилга айланаётган маҳаллада, маҳаллий аҳоли ташаббуси билан пиёдалар йўлаги барпо этилмоқда. Маҳалла фаолларининг хабар беришича, ҳашар йўли орқали қурилаётган пиёдалар йўлаги 2 кмни ташкил этади. Мавзуга яна қайтамиз...

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

06 Jan, 12:36


#ТЕЗКОР

⚡️Айни вақтларда Макка шаҳрида жуда кучли ЖАЛА қуймоқда😳

Кўчалар
сувга тўлди, сув йўлдаги хамма нарсани оқизиб кетмоқда. Машиналарни ҳам сув билан тўлмоқда.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

06 Jan, 12:29


Чироқчи тумани прокурори ёрдамчиси Асад Чўллиев раҳбарлигида 2024 йилда туманда энергия самарадорлиги бўйича амалга оширилган ишлар аҳволини таҳлил қилиш мақсадида ўтказилган ўрганиш натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Туман Электр тармоқлари корхонасида ўтказилган йиғилишда Президентининг 14.06.2024 йилдаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-222-сонли қарори ижроси ҳамда ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш, етказилган зарарларни ундириш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилиниб, келгусида ишларни самарали ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Соҳада қонунийликни таъминлаш, айниқса энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини фош этишга қаратилган рейд тадбирларини мунтазам ўтказиш хусусида тегишли топшириқлар берилди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

06 Jan, 12:19


#Aholi_bandligi

CHIROQCHI TUMANIDA BALIQCHILIK VA TUYAQUSHCHILIK RIVOJLANMOQDA

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

06 Jan, 12:13


Айиқ билан “машғулот ўтказган” боксчи Шаҳрам Ғиёсов жаримага тортилди

Экология органи Ғиёсовга нисбатан “ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш” моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирди. Боксчи 3 БҲМ (1 млн 125 минг сўм) жарима тўлайди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

04 Jan, 10:13


#Тезкор #Яхши_хабар

⚡️Энди Ўзбекистонликлар Германияга осонроқ боради, бемалол уйдан туриб Виза олиш мумкин

Ушбу сайт орқали Германияга узоқ муддатли, ишлаш, ўқиш учун виза олиш мумкин

Германияга ишга бораман, ойига 4000-5000 доллар топаман деган танишларга юбориб қўямиз


@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

04 Jan, 09:20


Блогер машина ичидаги печкада чой қайнатди.

Андижонлик блогер машинасининг олд ўриндиғини олиб ташлаб, унинг ўрнига қўлбола печ ўрнатган ва унда чой қайнатган.

Натижада машина жарима майдончасига жойлаштирилган.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

04 Jan, 07:36


Ерда самолёт тезлигида юрганлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жаримага тортилибди ва «профилактик суҳбат»дан ўтибди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

04 Jan, 06:53


❗️Бугунги кунда Ўзбекистонда:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 155 минг сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 375 минг сўм;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 минг сўм;
ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 834 минг сўм;
ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – 920 минг сўмни ташкил қилади.

Мамлакатимизда тўланаётган ўрта ойлик иш ҳақи қарийб 5,2 млн сўмни ташкил этади.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

04 Jan, 05:44


📈 “Mening bog‘cham” doirasida g‘olib loyihalar aniqlandi. Tarag‘ay mahallasida bog‘cha quriladi.

📄 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-dekabrdagi PQ–454-sonli qarori bilan “2025–2027-yillarda O‘zbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori tasdiqlandi.

Quyida 2025-yilda yangi quriladigan, kapital ta’mirlanadigan va rekonstruksiya qilinadigan bog‘chalarni aniqlash bo‘yicha o‘tkazilgan ”Mening bog‘cham” loyihasi doirasida g‘olib loyihalar e’lon qilinmoqda.

🏆 G‘olib loyihalar ro‘yxati

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

04 Jan, 05:15


Чироқчи туманининг собиқ ҳокими Нодир Эркаев Солиқ қўмитаси Солиқ органларининг маҳаллабай ишлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

03 Jan, 14:09


#ДИҚҚАТ #ТЕЗКОР

⚡️☔️ Қозоғистондан Ўзбекистонга совуқ ҳаво кўчиб ўтмоқда: дам олиш кунлари ҳаво совуқ бўлади

Келгуси дам олиш кунлари ёмғир, қор ёғиши ва ҳаво ҳарорати кечаси -3°C гача тушишини кутилмоқда. Кундузи +2 ° C илиқ бўлади

Лекин ташвишланманг! Душанбадан бошлаб ҳаво илиқроқ бўлади, аммо ёмғир ҳали ҳам давом этади.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

03 Jan, 14:09


Навоийда “аризачи” Бош прокуратура департаменти ходимларини чув тушириб, тезкор тадбирдаги пулни олиб қочди

Жабрланувчи ролини ўйнаган йигит департаментнинг Навоий вилояти бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, “фирибгар” ундан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш учун 700 доллар талаб қилаётганини билдирган. Ўтказилаётган тезкор тадбирда йигит унга тақдим қилинган 700 доллар пул ва овоз ёзиш мосламасини олиб, воқеа жойидан яширинган.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

03 Jan, 12:40


"QASHQADARYO AXBOROTI" Chiroqchi tumanida investitsiya dasturi asosida amalga oshirilgan bunyodkorlik ishlari xususida.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

03 Jan, 10:34


#ДАҲШАТ 
🇰🇿 Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво сабаб 40 дан ортиқ машина бир-бирига урилди 😱

Йўл музлаши ва кучли бўрон ҳайдовчилар учун жиддий таъсир кўрсатди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

03 Jan, 10:02


Вилоятимиз ҳокими Муротжон Азимовга овоз берайлик

👉 https://t.me/uzdiplomat/9810

CHIROQCHI OVOZI

03 Jan, 09:34


2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади. 

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

03 Jan, 06:52


Янги йилнинг илк никоҳи қайд этилди

Париж-2024 Паралимпиадаси ғолиби – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакили Асила Мирзаёрова бугун никоҳдан ўтди.

Қарши шаҳар ФҲДЙда Асилага никоҳ гувоҳномаси топширилди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

03 Jan, 06:39


🔫 Автомат ичидаги ўқнинг ишлаш жараёни.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

03 Jan, 06:19


❗️Ўзбекистонда электромобилларни қувватлантириш учун махсус тарифлар жорий этилиши кутилмоқда

Истеъмол кўп бўладиган эрталабки соат 6:00 дан 10:00 гача ҳамда кечки соат 17:00 дан 22:00 гача бўлган вақт давомида нисбатан оширилган тариф, тунги вақтда эса 50 фоизгача арзонлаштирилган тариф қўллаш режалаштирилмоқда.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

03 Jan, 06:17


Янги йил баракали келди. Ёмғир ва қор ёғяпти. Барокатли бўлсин!

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

02 Jan, 13:46


❗️Atrof-muhitni chiqindiga to’ldirgan blogerga chora ko’rildi

Unga nisbatan Ma’muriy javobgarlik to’g’risidagi kodeksning 91¹-moddasi bilan bayonnoma rasmiylashtirildi. Huquqbuzar bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari — 1 million 875 ming so’m miqdorida jarimaga tortildi.

Ta’kidlash joizki, J.Sh. tomonidan bunday huquqbuzarlik avval ham sodir etilgan. Hozirda ichki ishlar organlari tomonidan holatga huquqiy baho berilmoqda va qat’iy choralar ko’riladi. Shuningdek, huquqbuzarning hamrohlari shaxsiga aniqlik kiritilmoqda va ularga ham qonuniy chora ko‘rilishi ta’minlanadi.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

25 Dec, 11:00


Ҳалокатга учраган Озарбойжон самолётида 35 нафар йўловчи ҳалок бўлди

25 декабрда Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Embraer 190 самолёти қулаб тушди. У Боку шаҳридан Грознийга йўналган рейсни бажараётган эди. Самолётда 62 киши бўлган, улардан камида 25 нафари омон қолган. Грозний аэропортида қаттиқ туман туфайли самолётни қабул қилиш имкони бўлмаган. Бу ҳақида РБК.ру нашри маълум қилди.

Ҳодиса видеоларида самолётнинг ерга тушиб, майдонга урилиши акс этган. Маълумотларга кўра, ҳалокатга самолётнинг қушлар тўдаси билан тўқнашгани сабаб бўлган. Манғистау соғлиқни сақлаш бошқармасига кўра, самолётда баллон портлаган. Бу бўйича жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.

Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтоу шаҳри яқинида "Озарбайжон ҳаво йўллари"нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани учун ҳамдардлик йўллаган.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

25 Dec, 10:38


Қозоғистонда йўловчи самолёт қулаб тушди

У Бокудан Грознийга учаётганди. Бортда бўлганлар сони 60 дан 100 нафаргача баҳоланмоқда.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

25 Dec, 10:23


📣Ro‘yxatda keltirilgan davlatlarda vaqtincha ish faoliyatini olib borayotgan va qiyin vaziyatga tushib qolgan yurtdoshlarimiz ko‘rsatilgan raqamlarga 24/7 rejimida bepul qo‘ng‘iroq qilib Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiyasi agentligi mutaxassislari bilan bog‘lanishlari mumkin.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

25 Dec, 09:53


Чироқчи тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг йил якунларига бағишланган сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулчирой Соатова туман хотин-қизлар фаолларига мурожаатномасини ўқиб эшиттирди. Унда 2024-йилда хотин қизларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик тамойилларини қарор топтириш, она ва бола соғлигини сақлаш, аёлларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025-йилги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда вилоят Оила ва хотин қизлар бошқармаси масъуллари С.Мусулмонов ва С.Эрматовлар, шунингдек соҳага дахлдор корхона ташкилот вакиллари ҳамда отинойилар иштирок этишди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

25 Dec, 09:43


Qozog‘istonda ko‘ngillilar jabrlanganlarga qon topshirmoqda

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

25 Dec, 08:41


Давлат "боғча"ларида 2025 йил 1 январдан бошлаб болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларининг янги нархлари белгиланди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

25 Dec, 08:26


Бундан кейин ҳам мана шунда матонатли бўлиб, ҳаммага ўрнак бўлиб юринг!!!

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

25 Dec, 08:14


Ҳалокат жойидан кадрлар. Тириклар сони 25 нафарга етди

Қозоғистон ССВ хабарига кўра, шифохонага ётқизилган тириклар сони 25 нафарга етган. Уларнинг сони янада кўп бўлиши мумкин. Улар Тирик қолганларнинг барчаси самолётнинг орқа «дум» қисмида ўтирган йўловчилар бўлишган. Самолётнинг олд қисми бутунлай йўқ бўлиб кетган.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

25 Dec, 07:30


Президент совғалари чироқчилик болажонларга байрамона шодлик улашди

Мурғак қалб эгаларига меҳр кўрсатиш, уларга доимо эътибор қаратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири ҳисобланади.

Янги йил байрами барчамизга, айниқса болажонлар учун орзиқиб кутадиган, олам-олам таассуротлар қолдирадиган севимли айём ҳисобланади.

Элимизга хос болажонлик, юксак инсонпарварлик, меҳру оқибат ифодаси сифатида ҳудудларда анъанавий равишда топшириб келинаётган Президент совғалари болажонларга унутилмас хурсандчилик улашмоқда.

Маданият марказида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган чин етим болаларга Президент совғаларини топширишди.

Шунингдек, болажонлар Маданият бўлими санъаткорлари томонидан саҳналаштирилган "Янги йил эртаги" спектаклини томоша қилишди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

04 Dec, 13:47


Чироқчи тумани прокурори Жасур Турсунов 2-сектор ҳудудидаги “Ифтихор” маҳалласида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар хонадонида бўлиб, уларнинг турмуш тарзи, яшаш шароити ва моддий аҳволи билан танишди.

Ўрганишда фуқароларни бандлигини таъминлаш, жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш ҳамда бошқа бир қатор амалий ва моддий ёрдамлар кўрсатиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

04 Dec, 12:14


Чироқчида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари кенгайиб бормоқда.

Кузги кўчат экиш мавсуми давомида туманда яшил майдонлар янада кенгаймоқда. Хусусан, Истиқлол маҳалласи "еттилиги" томонидан ташкил этилаётган ҳашарлар давомида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

04 Dec, 12:14


Долзарб 50 кун" профилактик тадбирлари доирасида Чироқчи тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи инспекторлари томонидан ҳисобда турувчи маҳкумларнинг қайта жиноят содир этмаслик тўғрисида ўрганишлар олиб борилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

04 Dec, 12:13


⚡️Xalq deputatlari Chiroqchi tumani Kengashi tashabbusi bilan Aksilkorrupsiya haftaligi doirasida “Korrupsiyaga qarshi birgalikda kurashamiz” shiori ostida o‘tkazilgan rasmlar tanlovida 2-umumta'lim maktabi o'quvchisi Saidov Shoxruzbek 1-o'rin, 97-umumta’lim maktabining o’quvchisi Abdishukurova Gulhayo 2-o’rin, 2-umumta’lim maktabining o’quvchisi Achilova Charos 3-o’rinni
egallashdi.

Musobaqa g'oliblari faxriy yorliq va estalik sovg'alar bilan taqdirlandi.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

04 Dec, 10:57


Кўкдала, Чироқчи, Шаҳрисабз, Косон ва Нишон туманлари ҳудудида қовун ва органик сабзавотлар етиштириш кенгайтирилади.

Тарвуз концентранти тайёрлаш, шок усулида музлатиш ва сублимацион қуритиш йўлга қўйилади.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

04 Dec, 10:49


Қашқадарёда туризм янада ривожланади

Шаҳрисабздаги Мираки ва Қамашидаги Майданак қишлоқлари, Миришкор туманидаги “Ачинкўл” ва “Сечанкўл” атрофида туризм жадал ривожланмоқда. Шу каби масканларга 300 миллион доллар инвестиция киритиб, 200 дан зиёд меҳмон уйлари ва мингта савдо шохобчаси ташкил этиш режалаштирилган. Уларда 5 минг киши ишли бўлади.

Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовнинг Президент Шавкат Мирзиёевга вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, инвестицияларни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш режалари бўйича қилган тақдимотида маълум қилинди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

04 Dec, 10:43


🎋“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси қатор амалий ишлар бажарилмоқда.

🌿Хусусан, чироқчилик маҳалла "еттилиги" ҳам ушбу тадбирда фаол иштирок этмоқда.


@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

27 Nov, 12:52


⚡️💰Самарқандда бухгалтер корхонанинг 6,4 млрд сўм пулини қиморда ютқазди

Текширув давомида “Ph.l.” МЧЖда ишлаган Б.М. банк электрон калитлари орқали корхона маблағларини ўз номига ўтказиб, интернет қимор ўйинларида ютқазгани аниқланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ишлари давом этмоқда.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

27 Nov, 12:49


Чироқчида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари кенгайиб бормоқда.

Кузги кўчат экиш мавсуми давомида туманда яшил майдонлар янада кенгаймоқда. Хусусан, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази раҳбари Суннат Аллаёров бошчилигида марказ ходимлари ташаббуси билан ташкил этилган ҳашар давомида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

27 Nov, 12:25


"Долзарб 50 кун" профилактик тадбирлари доирасида Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани суди, туман прокуратураси ва ИИБ ҳамкорлигида ташкил этилган очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани суди раиси А.Ташев раислигида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида туман прокурорининг катта ёрдамчиси А.Чўллиев, туман ИИБ Пробация гуруҳи ходимлари судланувчилар ҳимоячилари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Очиқ суд мажлисида 16 нафар шахсларга нисбатан жиноят ишлари кўриб чиқилди. Сайёр очиқ суд мажлиси давомида маҳкумларнинг турли саволларига суд раиси Ашурали Ташев ва туман прокурори ёрдамчиси А.Чуллиев ва ИИБ Пробация гуруҳи ходимлари батафсил жавоблар беришди.

✍️Элбек Баймурзаев,
Чироқчи тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи инспектори лейтенант.


@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

27 Nov, 12:07


🇷🇺 Доллар курси 111 рублга етди, евро 117 рублга.

Шунингдек, Газпром акциялари тарихий энг паст даражага тушди - энди улар ҳар бир акция учун 1 доллардан сал кўпроқ сотилмоқда. Агар сиз 2008 йилда Газпром акцияларига 100 доллар сармоя киритган бўлганизда, ҳозир сизда 1,10 доллар бўлар эди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

27 Nov, 11:27


❄️1 декабрь куни қор ёғади

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, қиш фасли кириб келиши билан Фарғона водийсидан бошқа барча ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда.

1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати 0 даража ва ундан пасайиши прогноз қилинмоқда.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

27 Nov, 10:45


Чироқчида "Полвонлар боғи" ташкил этилди

Кузги кўчат экиш мавсуми давомида Зарбдор маҳалласида 5 гектар ер майдонида "Полвонлар боғи" ташкил этилди. Зарбдор ва Истиқлол маҳаллаларининг фаол ва саховатпеша инсонлари ташаббуси билан бошланган хайрия тадбирлари хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олиш, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари суннат тўйи, эҳсон кураши ва курашга келган полвонлар томонидан ташкил этилган боғ...

"Полвонлар боғи"нинг ташкил этилишида маҳаллий ҳокимлик, нуронийлар, жамоатчилик ва "Уч авлод полвонлари" ҳамда ободонлаштириш бўлими ходимлари иштирок этишди. 5 гектар ер майдонида яратилиши бошланган боғга 5000 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари ерга қадалди.

Тадбирда иштирок этган 7 карра Ўзбекистон ва 2 карра Жаҳон чемпиони, юзлаб шогидлар устози Абдурашид Миразев шундай дейди, "Бу боғ ўзбек курашининг ёрқин тимсоли, негаки ҳашарда уч авлод курашчилари иштирок этиб, яхши ниятлар билан ерга кўчат қадади."

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

27 Nov, 10:27


Чирокчи тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида Пробация ҳисобида турувчи маҳкумлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди. Ярмарка доирасида 3 нафар маҳкумларга ишга кириш учун йўлланмалар топширилди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

27 Nov, 09:26


Ана ҳолос: Ўзбекистонлик шоввозлар банкоматни ҳам алдай олишди 😳

Тошкентда қалбаки 1400 долларни банкоматдан алмаштирган шахслар ушланди. Улар 28 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни миллий валюта сўмга айирбошлаб олгани аниқланган.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

27 Nov, 09:00


#No_comment

Chiroqchi tumanida yoshlarga ajratilgan 2.5 gektar yer maydoniga “Yashil makon”umummilliy loyihasi doirasida mevali daraxt ko’chatlar ekilmoqda.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

26 Nov, 15:47


🔊 AJOYIB YANGILIK!
Universal Savdo Do’konlar Tarmog’ida MEGA AKSIYA VA BONUSLAR!

Shunchaki Universal savdo do’konlar tarmog’idan mahsulot xarid qiling!
💥 15% CHEGIRMA va 15% BONUSGA ega bo’ling!

🏆 7700 xil mahsulotdan tanlash imkoniyati. Ushbu imkoniyatni qo’ldan boy bermang va yuqori sifatli maishiy texnikalarni qulay narxlarda xarid qiling!

📅 Aksiya 18-noyabrdan 31-dekabrga qadar amal qiladi.
Shoshiling, aksiya muddati cheklangan!

UNIVERSAL - ORZULAR QANOTI !

📞 Batafsil ma'lumot uchun:
+998558021100

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

26 Nov, 15:44


«Жудаям қийин савол» — Қўчқоров тиббиёт ходимларининг маоши ҳақида

Депутат Қизилгул Қосимова таълим ва тиббиёт соҳасидаги ойликларнинг пастлиги бу соҳалардаги хизмат сифатига салбий таъсир қилишидан хавотир билдирди. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров малакали ўқитувчиларга юқори маош тўлаш тизими яратилгани, шундай тизим тиббиётда ҳам жорий этилиши, лекин ҳукуматда ҳали аниқ ечимлар йўқлигини айтди. «Асосий масала – кимга ва нима учун юқори ойлик тўлаш», деди у.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

26 Nov, 15:23


#live
Ер ҳайдасанг куз ҳайда, деб бежизга айтишмаган. Дарҳақиқат шундай.

Айни кунларда ер илми, деҳқончилик сир-синоатидан бохабар фермер-деҳқонлару, механизаторлар бир мақсад яъни, келгуси хирмон баракаси учун бирдам  бўлиб туну-кун меҳнат қилишмоқда.

Тунги соатларда ҳам механизаторлар шудгорлаш ишларини бажаришмоқда.

Туман прокурори Жасур Турсунов айни соатларда 2- сектор ҳудудида олиб борилаётган шудгорлаш ишларининг ҳолатини ўрганмоқда.

Айни кунларда туманда кузги шудгорлаш ишлари уюшқоқлик билан ўтказилиб, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли ўтказилиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

26 Nov, 13:51


Бугун туманнинг Қаҳрамон маҳалласида 14-сонли умумтаълим мактабининг замонавий барча қулайликларга эга ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

Мактабнинг капитал таъмирланган 96 ўринли ўқув биносининг очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Бўрибой Доматов, Мактабгача ва мактаб таълими туман бўлими бошлиғи Фарҳод Жуманов, нуронийлар, маҳалла аҳли ҳамда бир гуруҳ туман фаоллари иштирок этди.

Замон талаблари асосида қайта таъмирланган ўқув биносида ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши ва касб-ҳунар ўрганишлари учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган.

"Яшил макон" лойиҳаси доирасида очилиш маросимидан сўнг, йиғилганлар мактаб ҳовлисига яхши ниятлар билан 200 туп мевали ва манзарали дарахт ниҳолларини ерга қадашди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

26 Nov, 13:41


🇺🇸🇨🇦🇨🇳🇲🇽 АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ўз лавозимига киришгандан сўнг, Мексика, Канада ва Хитой маҳсулотларига бож тўловларини оширишга ваъда берди

Унинг сўзларига кўра, бу ноқонуний иммиграция, жиноятчилик ва чегара орқали мамлакатга кириб келаётган наркотикларга жавоб бўлади.

Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси матбуот котиби Лю Пенгю Трампнинг Хитой товарларига қўшимча божлар жорий этиш нияти ҳақидаги баёнотига "Хитой савдо урушида ҳеч бир томон ғалаба қозона олмайди, деб ҳисоблайди." деб изоҳ берди

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

26 Nov, 13:37


Шифокорлар боғ ташкил этмоқда

Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шоназар Рўзиқулов бошчилигида шифокорлар тиббиёт муассасалари ҳовлисида боғ яратишмоқда.

Хусусан, туманнинг Қаҳрамон маҳалласидаги янгидан қурилган 60-сонли Оилавий шифокорлик поликлиникаси ҳовлисига кузги кўчат экиш тадбирлари доирасида 150 туп мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари ерга қадалди.

Ҳашарда маҳаллий аҳоли вакиллари нуронийлар ва ёшлар ҳам иштирок этиб, яхши ниятлар билан дарахт кўчатларини экишди.

P/S: Бугун Чироқчини яшилликка буркаш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Экологияни асраш ва мусаффо қилишнинг бирдан бир имкони албатта, кўчат экиш ва уни парвариш қилишдир.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

20 Nov, 04:52


🇺🇸 2023-2024 ўқув йилида АҚШда таҳсил олаётган Марказий Осиёлик талабалар сони:

1. 🇰🇿 Қозоғистон – 2712 киши. (Ўтган йилга нисбатан 11,1% кўп),
2. 🇺🇿 Ўзбекистон – 1219 (11,9%),
3. 🇰🇬 Қирғизистон – 977 (38,6%),
4. 🇹🇲 Туркманистон – 380 (27,1%),
5. 🇹🇯 Тожикистон – 198 (16,5%)

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

20 Nov, 04:41


Маҳалла "еттилиги" учун дастурхон ёзилди.

“Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” ғояси асосида ташкил этилган тадбирда туманнинг 2-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида самарали меҳнат қилаётган "еттилик" фаолияти эътироф этилди.

Тадбирда иштирок этган туман прокурори Жасур Турсунов ва ИИБ бошлиғи Шуҳрат Искандаровлар соҳа ходимларига қимматбаҳо совғаларни топшириб, уларнинг меҳнатини яна бир бор эътироф этишди.

Тадбирда Маданият бўлими санъаткорлари, рақс гуруҳлари иштирок этиб, байрам дастурига янада юқори кайфият бахш этди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

20 Nov, 03:04


🌍 JCh saralash 🌏 Osiyo qit'asi bo'yicha barcha guruhlarda 6-turdan keyingi vaziyat bilan tanishing.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

20 Nov, 02:41


#Yashil_makon_kuzgu_mavsum

“Yashil makon” umummilliy loyihasi Chiroqchi tumanida qizg‘in davom etmoqda

"Yashil makon" umummilliy loyihasi doirasida tumanning 2-umumiy o‘rta ta'lim maktabning 11-sinf bitiruvchilari tashabbusi bilan maktab hovlisida “Bitiruvchilar bog‘i” tashkil etilmoqda.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

19 Nov, 16:02


Kurashlar ostida o'tgan o'yinda 🇮🇷 Eron safarda 🇰🇬 Qirg'iziston ustidan g'alaba qozondi va ochkolar sonini 16 taga yetkazib oldi, ortidan 13 ochko bilan biz kelmoqdamiz.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

19 Nov, 16:00


«Бир кун олдин тактика-пактикани йиғиштириб, ҳамма борини бериб, юракдан ўйнаса, ютамиз деб келишгандик» — Ўткир Юсупов.

Катанецга энг муносиб баҳо шу гапда айтилибди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

19 Nov, 14:35


Ayni vaqtda guruhimizdagi holat. Eron safarda Qirg’izistonni 1:0 hisobida mag’lub etmoqda. Bugun, shuningdek, BAA va Qatar ham o’zaro kuch sinashadi. Qaysidir raqibimiz ochko yo’qotishi aniq. Agar durang o’ynashsa, biz uchun yanada yaxshi.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

19 Nov, 14:00


ЖЧ-2026 саралаш: Ўзбекистон МТЖ КХДРни мағлуб қилиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Кореяни битта гол ҳисоби билан мағлуб қилди.

CHIROQCHI OVOZI

19 Nov, 12:48


🎯 GOOOOL

🌍 JCh-2026 saralash 3-bosqich | 6-tur

🇰🇵 KXDR 0:1 Oʻzbekiston 🇺🇿

⚽️ Gol: Abbosbek Fayzullayev 44

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

19 Nov, 12:46


Аббосдан гооооол

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

19 Nov, 10:55


Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

14 Nov, 10:45


Чирчиқда 2 та Matiz ғайриоддий ЙТҲ содир этди.

Ушбу ЙТҲ оқибатида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Мазкур холат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

14 Nov, 09:27


Шаҳрисабзда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Уймовут” МФЙда яшовчи фуқаро Ҳ.Қ. ўз уйининг ёрдамчи хонасида ташкил этган яширин цехда ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, 100 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 118 кг. чигит, 2 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

14 Nov, 09:22


Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Алимардон Рахимов туманнинг Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди.

Унда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга жалб қилиш, тадбиркорликка йўналтириш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш масалалари кўрилди.

Учрашувда ёшларнинг муаммо, таклиф-мулоҳазалари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

14 Nov, 06:48


Қатар билан учрашувга 400 дан ортиқ ўзбекистонлик мухлис борди.

ЖЧ саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган футбол учрашувига ўзбек томошабинлар ҳам етиб борди.

Фанбазага доимгидек Абдураҳмон Фозилов раҳбарлик қилиб, ўйинчилар учун аъло кайфият улашиб боради.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

14 Nov, 06:46


Ўзбошимча эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш бошланди

Бугун, 8 ноябрдан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди. 2024–2025 йиллар учун тасдиқланган режа-гарфик асосида маҳаллаларда кадастр ходимлари томонидан хатлов ишлари бошланади.

Шунга кўра, Кадастр агентлиги фуқароларни огоҳликка чақирди.

"Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган “уддабуронлар” ҳам йўқ эмас.

Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг"
, — дейди Кадастр агентлиги директори Фаррух Пулатов.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

14 Nov, 06:24


📍#Лангар_қишлоғи
Тоғу-тошда боғ яратган нуроний

Чироқчи тумани марказидан олис қўшни Самарқанд вилояти билан чегарадош, Ҳисор тоғ тизмалари этагида жойлашган Лангар маҳалласининг Тулакўл қишлоғида истиқомат қилаётган 95 ёшни қаршилаган Исмоил ота Саидов яратган боғида, бугун 3000 га яқин мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари ҳамда 1000 га яқин турли гул кўчатлари парваришланмоқда.

Қарийб, 55 йилдан буён тоғу-тошда боғ яратаётган отахон меҳнати роҳатини кўришга улгурди. Бугун фарзандлари ва набиралари Исмоил ота бошлаган хайрли ишларни давом эттирмоқда. Чинор, терак, тут, дўлана, ёнғоқ, писта, бодом, ўрик, олма сингари мевали ва манзарали дарахтлар қатори боғда гулсафсар, райҳон, тоғ лоласи каби гул ниҳоллари парваришланмоқда.

Тоғу-тошда боғ яратган Исмоил ота Саидовнинг қилаётган ишлари бугун ёш авлод учун ибрат мактабидир. Яхшидан боғ қолар, - деб шунга айтишадида.

✍️Ҳасан Раҳматов,
Туман ҳокимининг Нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.


@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

24 Oct, 11:16


Сифатсиз қурилиш сабаб тўхтатиб қўйилган Аграр университети ётоқхонаси қурилишидаги камчиликлар бартараф этилди.

Айтилишича, 400 ўринли ётоқхона биносида сифатсиз бажарилган гипсокартон ишлари буздирилиб, қайтадан металл профиллари билан қотирилмоқда. Барча камчиликлар бир ой ичида бартараф этилиб, фойдаланишга топширилиши режа қилинган.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

24 Oct, 05:40


#тезкор

💵1 доллар 13 минг сўмга яқинлашмоқда

Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 870 - 12 890 сўмга етди.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

24 Oct, 04:39


❗️2 миллиард сўм миқдоридаги кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-тарож қилган шахс қидирувга берилди ва ниҳоят у қайнотасининг ертўласида топилди.

P/S: Ишонгим келмаяпти

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

24 Oct, 04:15


📣Овоз беринг!!!

Чироқчи туманининг Тарағай ва Мирзатуп маҳаллаларида давлат Мактабгача таълим муассасаларини қуриш учун овоз беринг!!!

"Ташаббусли буюджет"да қўйилган ушбу лойиҳаларга овоз бериш орқали Сиз фарзандларимизни сифатли бошланғич таълим олишига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

📍Тарағай:
https://openbudget.uz/boards/initiatives/kindergarden/49/1639efc2-d654-430b-b217-ce822ce517ae

📍Мирзатуп:
https://openbudget.uz/boards/initiatives/kindergarden/49/8dfdb815-8b85-4d2f-abea-9ed85ee64c91

Унутманг фарзандлармиз учун киритилган инвестиция энг зўр инсестициядир!!!

Чироқчи халқи бирлашадиган вақт келди. Биз биргаликда катта кучмиз.


@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

23 Oct, 13:59


Fotoreportaj: #Saylov_va_yoshlar forumi Chiroqchi tumanida bo'lib o'tdi.

#kelajakuchun #saylov24 #saylovgaboraman #ovozberaman

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

23 Oct, 12:06


❗️O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2026-yil 15-iyuldan 21-avgustga qadar o‘tkazilishi mumkin

Bu bo‘yicha Prezident farmoni loyihasi jamoatchilik muhokamasiga qo‘yildi.

Unga ko‘ra:

aholini ro‘yxatga olishni o‘tkazishga ko‘maklashish bo‘yicha hududiy komissiyalar tuzilishi;

Statistika agentligi aholini roʻyxatga olishni planshet qurilmalari yordamida oʻtkazish uchun 2024–2026-yillarda zarur texnik va dasturiy vositalarni Jahon bankining imtiyozli kredit mablagʻlari hisobidan belgilangan tartibda xarid qilish ishlarini tashkil etishi;

Kadastr agentligi 2025-yil 1-iyulga qadar aholi punktlari va koʻchalar nom belgilarini oʻrnatish, xonadon va uylarni toʻliq raqamlash ishlarini yakuniga yetkazilishini taʼminlashi;

mahalliy hokimliklar 2025-yil 1-sentyabrga qadar hududlarning maʼmuriy-hududiy birliklari chegaralarining oʻzgarishi, toponomik obyektlarga nom berilishi va ularning nomlari oʻzgarishi boʻyicha tegishli maʼlumotlarni hududiy statistika organlariga oʻz vaqtida taqdim etib borilishini taʼminlashi;

Kadastr agentligi 2025-yil 1-noyabrga qadar aholini roʻyxatga olish uchun zarur boʻlgan miqdorda kartografik materiallar (shahar va qishloq aholi punktlarining yangilangan sxematik rejalari va xaritalari) bilan toʻliq taʼminlashi lozimligi belgilab qo‘yilmoqda.

Shuningdek, Oliy Majlis palatalariga 2025-yil 1-sentyabrdan 2026-yil 1-sentyabrga qadar respublika boʻylab maʼmuriy-hududiy birliklarning chegaralarini oʻzgartirish, toponomik obyektlarga nom berish va ularning nomlarini oʻzgartirish ishlarini vaqtincha toʻxtatib turish tavsiya etilmoqda.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

23 Oct, 10:24


Боқимандаликми, шантажми, адолат талабими фарқлаш қийин.

Талон-тарожчи амалдоридан тортиб, боқимандасигача бюджетдан емак егиси келади.

Ўйлашимча!

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

23 Oct, 06:57


#challenge
#G'anisher_Jalolov

✔️ Ҳар бир овоз муҳим! Сайловда иштирок этинг!

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

23 Oct, 06:57


🇺🇿 Янги Тошкентда эгизак осмонўпар бинолар қурилиши режалаштирилмоқда.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

23 Oct, 06:54


🔵 OChL 2. Bugun Nasaf Al Husayn klubiga qarshi bahs olib boradi.

@CHIROQCHIOVOZI

CHIROQCHI OVOZI

23 Oct, 06:46


Chiroqchi tumanida Huquqni muhofaza qiluvchi organlarga biriktirilgan yoshlar oʻrtasida "Zakovat" intelektual oʻyini oʻtkazildi

@CHIROQCHIOVOZI