BUXORIY.UZ | Расмий канал @buxoriy_uz Channel on Telegram

BUXORIY.UZ | Расмий канал

@buxoriy_uz


Наманган шахар ''Имом Бухорий''(Чаманзор) жоме масжидининг расмий, диний-маърифий канали!

Муаллифлик хуқуқларига риоя қилинг!

BUXORIY.UZ | Расмий канал (Uzbek)

BUXORIY.UZ | Расмий канал қanday канал? Bu kanal Nаmаngаn shahаr 'Imom Buxoriy' (Chаmаnzor) jome mаszhidi ning rаsmiy, diniy-mа'rifiy kаnali! Imom Bukhаriy ning zindagi vа ish bilan bog liq hаm bеpul mаlnаvij sifаtida davom etib kеliyotgаn bu kаnаlingizdа İmаm Bukhаriy ning eng mukаmmаl hаdislаrini oʻqing. Bu islom ilmiy- mа'rifiy kаnаl yordаmchisi bilan Islom dini ilm hаnidilаri bоyi chаqirib turadi. Mualiflik huquqlаr igа ri yа qilin!

BUXORIY.UZ | Расмий канал

11 Jan, 04:54


Бизга фақат ҳалол едиринг

Ҳасан Басрий айтади: Макка шаҳрида кийим сотиб олмоқчи бўлиб бир баззознинг ёнида тўхтадим. Баззоз молини мақтаб, қасамлар ичишга тушди. Мен «Бундай одамдан нарса сотиб олиб бўлмайди», деб уни тарк қилдим ва бошқа бировдан харид қилдим. Орадан икки йил ўтиб яна ҳаж қилдим ва яна ўша баззознинг ёнида тўхтадим. Энди у молини мақтамас, қасамлар ҳам ичмас эди.

– Бир неча йил олдин мен сизнинг олдингизда тўхтаган эмасмидим? – деб сўрадим.

– Худди шундай! – деди баззоз.

– Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди. Молингизни мақтамаяпсиз, қасам ҳам ичмаяпсиз?!

– Менинг бир хотиним бор эди. Кам нарса топиб келсам, назарга илмасди. Кўп нарса топиб келсам, кам санарди. Аллоҳнинг менга раҳми келди, аёлимнинг жонини олди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Эрталаб бозорга чиқиб кетаётсам, у эгнимдан тутиб менга шундай деди: Эй Фалончи, Аллоҳдан қўрқинг, бизга фақат ҳалол едиринг. Агар кам нарса топиб келсангиз, биз уни кўп деб қабул қиламиз. Агар ҳеч нарса олиб келолмасангиз, сизга тўқув дастгоҳимиз билан ёрдам берамиз.

“Солиҳлар суҳбати”дан.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

10 Jan, 15:03


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 11-ражаб ойи

Мелодий 2025-йил, 11-Январь шанба

#БОМДОД     06:50

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:30

#ШОМ             17:08

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Билолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

10 Jan, 07:17


Ўғил:

— Дада, онанинг кўз-ёши билан, хотиннинг кўз-ёши ўртасида қандай фарқ бор?
— Ўғлим, жуда катта фарқ бор! Онанинг кўз-ёши юракка таъсир қилади, хотинники - чўнтакка!

P.S.: Шунинг учун, аёлларни кўп йиғлатманглар, ҳурматли эркаклар!!!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

10 Jan, 05:00


#УМУМИЙ_ЙИҒИЛИШ

09.01.2025 Куни Ҳуфтон намозида Наманган шаҳри Янги Наманган тумани ''Имом Бухорий''
(ЧАМАНЗОР)
жоме масжидида 2024-йилда амалга оширилган ишлар юзасидан УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ ўтказилди. Масжидга холис хизмат қилган намозхонларга совғалар улашилди! 2025-йилда амалга оширилиши керак бўлган ишлар хақида режалар қавмга етказилди.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

09 Jan, 16:26


Албатта бир Жумангиз Мадинада ва бир Жумангиз Маккада бўлсин...🤲

🕌Жума айёми муборак бўлсин!

👉@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

09 Jan, 12:02


#Эълон_тарқатинг

Эртага Жума 10.01.2025 Куни
''Имом Бухорий'' Чаманзор жоме масжидида

Абдурашидхон қори домла Жума намозидан аввал "Исломда ватанга муҳаббат" мавзусида суҳбат қилиб берадилар!

❗️Эслатма: Маъруза 12:00да бошланади!

“Имом Бухорий” масжиди Локацияси:👇
https://maps.app.goo.gl/7SDknTXkAzTqMHe3A

♻️Масжид каналига уланиш:
👇👇👇👇👇
https://t.me/+CPO9Y8v1NPU0MWQy

BUXORIY.UZ | Расмий канал

09 Jan, 04:17


#кун_ҳикмати

Қўлингдан келса, шундай бўл:
• Одамларни келишинг хурсанд, кетишинг ҳафа қилсин.
• Сукутингни эмас, гапиришингни кутишсин.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

08 Jan, 14:53


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 9-ражаб ойи

Мелодий 2025-йил, 9-Январь пайшанба

#БОМДОД     06:50

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:30

#ШОМ             17:06

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Комолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

08 Jan, 14:53


Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати

Ҳурматли фуқаролар!

Қадрли ота-оналар ва ёшлар!

Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.

Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг.


Манба: @oliysuduz

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

08 Jan, 06:27


БИР ОНАНИНГ ДУОСИ!

“Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...”

Кекса бир аёл автобусга минди. Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди. Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим, сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди.

Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим''. Ўртаҳол,  камбағал инсон бўлсам ҳам.

👉@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

08 Jan, 02:26


⛅️🌧Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

❄️ХАЙРЛИ КУН❄️

Юнус алайҳиссаломнинг дуоси

لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

Ўқилиши: "Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн".
Маъноси: "Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим" (Анбиё сураси, 87-оят).

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

31 Dec, 10:15


РИЗҚ КЕНГ, УМР УЗУН БЎЛАДИ

Дам олиш кунлари қавм-қариндошлар ҳолидан ҳеч бўлмаса телефон орқали бўлсада хабар олиш учун қулай фурсат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, силаи раҳм қилсин (қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин)" (Имом Бухорий, имом Термизий ривояти).

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

31 Dec, 02:21


⛅️ Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🌸Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🌺Кўнглингизни хотиржам,
🌸Чеҳрангизни нурли қилсин.
🌹Танангизни саломатлик,
🌸Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🌷Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

30 Dec, 16:39


Намозда Фотиҳа сурасини ўқиганингиз тезлигичалик одамларга гапириб кўринг.

Улар сизни тушунармикин?😔

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

30 Dec, 14:25


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 30-Жумадус Соний ойи

Мелодий 2024-йил, 31-Декабрь сешанба

#БОМДОД     06:50

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:25

#ШОМ             16:56

#ХУФТОН       18:45

Навбатчи имом: Билолхон домла.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

30 Dec, 13:05


#Эълон_тарқатинг

Билолиддин домла Тошкентдан Илмий сафардан Аллоҳнинг изни ила қайтдилар!

Сешанба куни 31.12.2024 куни
Ҳуфтон намозидан сўнг ''Бир Ҳадис шарҳи'' мавзусида суҳбат қилиб берадилар!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

30 Dec, 04:10


Омадли бўлишни истайсизми?

Унда:
— Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг;
— Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;
— Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг;
— Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;
— Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;
— Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир;
— Ҳамиша аввал саломлашинг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг;
— Атрофдаги қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг...

👉📲@Namanganshjanoza

BUXORIY.UZ | Расмий канал

29 Dec, 14:20


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 29-Жумадус Соний ойи

Мелодий 2024-йил, 30-Декабрь душанба

#БОМДОД     06:50

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:20

#ШОМ             16:55

#ХУФТОН       18:45

Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

29 Dec, 14:08


Дунё ғамини кўтариб олма, чунки у Аллоҳнинг измидадир.

Ризқ ғамини ҳам кўтариб олма, чунки у ҳам Аллоҳдандир.

Келажак ғамини юклаб олма, чунки у ҳам Аллоҳнинг измидадир.

❗️Фақат бир ғамни, яъни қандай қилиб Аллоҳ розилигини топиш ғамини кўтаргин!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

29 Dec, 04:07


БАХТ ФОРМУЛАСИ

Бахтли бўлишнинг 7 қоидаси:
1.
Севган машғулоти бўлиш;
2. Бошқалардан ёрдамингизни аямаслик;
3. Интилиб яшаш;
4. Фаол бўлиш;
5. Янгиликка интилиб яшаш;
6. Севиш ва севилиш;
7. Тушкунликка тушмаслик;

Узоқ умр кўриш йўллари:
1.
Асабни сақлаш;
2. Самимий бўлиш;
3. Бекорчи бўлмаслик;
4. Кўпроқ яхшилик қилиш.
5. Ҳаётда севган кишиларингиз кўп бўлсин.
6. Кўп ҳаракат қилиш;
7. Манман бўлмаслик.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

28 Dec, 16:08


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 28-Жумадус Соний ойи

Мелодий 2024-йил, 29-Декабрь якшанба

#БОМДОД     06:50

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:20

#ШОМ             16:55

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Комолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

28 Dec, 08:32


ХАМИША ШУНДАЙ ДУО КИЛИНГ:

🤲ЭЙ РОББИМИЗ - сендан саломатлик, ризқ, сабр, хотиржамлик. куч-қувват, хидоят, тақво, ибодат, илм, давлат, нажот, мадад, ёрдам сўрайман.
Йўл кўрсат, қўлимдан тут, ёрлақагин, мағфират қил. Рахматингдан умидворман, раҳм қилгин. Тавбаларимни қабул эт.

ЭЙ РОББИМИЗ - хасадчиларнинг хасадидан, фақирликдан, қарз остида қолишдан, шайтон васвасасидан, сенга гунохкор бўлишдан сендан паноҳ сўрайман!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

28 Dec, 02:45


Билим — бу тортга битта тухумни солиш кераклигини билишдир.
Фаросат — ўша битта тухумни тортга қандай қўшишни тушунишдир.

Шунинг учун фаросатинг бўлмаса, билиминг ҳам бекор!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

28 Dec, 01:05


⛅️🌲Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🌸Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🌺Кўнглингизни хотиржам,
🌼Чеҳрангизни нурли қилсин.
🌷Танангизни саломатлик,
💐Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🌹Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

27 Dec, 17:02


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 27-Жумадус Соний ойи

Мелодий 2024-йил, 28-Декабрь шанба

#БОМДОД     06:50

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:20

#ШОМ             16:53

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

27 Dec, 13:05


​​ОНА БИЛАН ОТАНИНГ ФАРҚИ!😥

- Сени ўз жисмида пайдо бўлганингни сезишидан бошлаб севадиган зот - Она!
- Ҳали пайдо бўлмасингдан олдин орзу билан сени севадиган зот - Ота!


- Она ўз ҳаётини тикиб сени дунёга тақдим қилади
- Ота ўз бахти эвазига сенга дунёни тақдим қилади.

- Она сенга ҳаёт совға қилади;
- Ота сенга бу ҳаётда қандай яшаш илмини совға қилади


- Она сени тўққиз ой қорнида кўтариб юради
- Ота сени бир умр елкасида кўтариб юради

- Она сени туғушда тўлғоқ ўтказади
- Ота туғулганингдан кейин сени учун доим тўлғоқда бўлади


- Она касал бўлсанг йиғлайди;
- Ота йиғласанг касал бўлади;

- Она сенинг оч қолишингдан ташвиш қилади
- Ота сенинг қандай оч қолмаслигингни ўргатади;


- Она меҳр булоғи;
- Ота ҳикмат уммони;

- Она айбингни беркитиб, сендан масъулиятни ўз зиммасига олади;
- Ота сени назорат қилиб, қалбингга масъулият уруғларини экади;


• Аллоҳим! Ота-Онам мени гўдаклигимда меҳр ила тарбия қилганидек, Сен ҳам уларга раҳмат назаринг ила таважжуҳ қил!
• Амийн!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

26 Dec, 13:34


Бугун шундай Жума бўлсинки:

Авф этилмаган банда;
Қабул бўлмаган дуо;
Даф бўлмаган бало;
Шифо топмаган ҳаста;
Ҳузур топмаган қалб;
''Аллоҳ'' Демаган ''Тил'' Қолмасин!

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

26 Dec, 12:55


#Эълон_тарқатинг

Эртага Жума 27.12.2024 Куни
''Имом Бухорий'' Чаманзор жоме масжидида

Камолхон домла Жума намозидан аввал "ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР" мавзусида суҳбат қилиб берадилар!

Маъруза 12:00да бошланади!

“Имом Бухорий” масжиди Локацияси:👇
https://maps.app.goo.gl/7SDknTXkAzTqMHe3A

♻️Масжид каналига уланиш:
👇👇👇👇👇
https://t.me/+CPO9Y8v1NPU0MWQy

BUXORIY.UZ | Расмий канал

26 Dec, 04:38


Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ бир кишига : Онанг билан бирга ўтириб, кечки таомни бирга еб, ҳамсуҳбат бўлиб бу билан онангни кўзини қувонтиришинг, бу мен учун нафл ҳаж қилишдан кўра суюкликроқдир, дедилар.

Ота-она билан гаплашиб, юзларига термулиб савобларни кўпайтириб-кўпайтириб олаверинг ! Чунки шу иш ҳам ибодатдирки, нафл ҳаждан кўра савоблироқдир !

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

26 Dec, 01:19


⛅️ Ассалому Алайкум! ПАЙШАНБА тонги муборак бўлсин 🌨

❄️ Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

25 Dec, 15:05


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 25-Жумадус Соний ойи

Мелодий 2024-йил, 26-Декабрь пайшанба

#БОМДОД     06:50

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:20

#ШОМ             16:52

#ХУФТОН       18:45

...намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.

(Нисо сураси 103-оятидан)

Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

25 Dec, 05:27


Гуноҳ содир қилиб қўйиб, сўнг тавба қилса, унга Аллоҳдан бешта мукофот бор:

1. Аллоҳ унинг тавбасидан хурсанд бўлади.
2. Қиёмат куни унинг айбларини ёпади.
3. Ёмонликларини яхшиликка алмаштиради.
4. Жаннатга тавба қилувчилар дарвозасидан киритади.
5. Қалбига раҳм-шафқат солади.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

25 Dec, 01:41


#Хайрли_тонг

🌲Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.

❄️Янги кун ҳаммамиз учун омадли ва файзли бўлсин.

Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

24 Dec, 15:49


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 24-Жумадус Соний ойи

Мелодий 2024-йил, 25-Декабрь чоршанба

#БОМДОД     06:50

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:20

#ШОМ             16:52

#ХУФТОН       18:45

...намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.

(Нисо сураси 103-оятидан)

Навбатчи имом: Комолхон домла.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

24 Dec, 09:00


Ота-онангизнинг ҳидига ҳеч қандай атир тенг кела олмайди. Бутун Францияни сиқиб атирини ажратиб олсангиз-да, ота-онангизнинг ҳидини бера олмайди! Шундай экан ўша ҳид йўқолиб қолмасидан олдин тўйиб тўйиб ҳидлаб олинг!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

24 Dec, 08:59


«Ҳақ бўлсангиз ҳам ота-онангиз билан тортишманг. "Биррул волидайн" – бу отангиз ёки онангизнинг бошини ўпиб қўйишгина эмас. Бу билан уларнинг розиликларини олдим деб ҳам ўйламанг.
"Ота-онага яхшилик қилиш" дегани, уларни бахтиёр қиладиган нарсани амалга оширишга шошилиш ҳамда уларни хафа қиладиган нарсадан йироқ бўлишдир».

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

24 Dec, 01:22


🌱Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️

Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан.
(Оли Имрон сураси, 8-оят.)

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

23 Dec, 08:17


РОМАНТИКА НИМА...?

​Романтика - бу сиз Қуръон ўқиётганингизда аёлингиз кўз ёшларини тўкиб тинглашидир;

Романтика - бу тунда намоз ўқиш учун аёлингиз сизни оҳиста уйғотишидир;

Романтика - бу сиз имом, аёлингиз муқтадий бўлиб таҳажжуд намозини ўқишингиздир;

Романтика - бу аёлингиз билан бирга қўлларингизни дуога очиб, солиҳ фарзанд сўрашингиздир;

Романтика - бу бир-бирингизни тушуна билишингиздир;

Романтика - бу ота-онангиз хизматида аёлингиз билан шай бўлиб туришингиздир;

Романтика - бу фарзандингизга биргаликда Қуръон ўқишни ўргатишингиздир;

Романтика - бу қариган чоғингизда Қуръон ўқиш учун кўзойнагингизни излаганингизда аёллингиз топиб беришидир;

Романтика - бу Аллоҳ учун бир-бирингизни севишингиздир;

Ҳақиқий романтика - бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари билан ўрталаридаги муносабатдир!

👉@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

23 Dec, 03:26


«Тақводорларни қуйидаги аломатлардан таниб олиш мумкин :

– Рост гапириш.
– Аҳдга вафо қилиш.
– Қариндошлар билан алоқани мустаҳкам қилиш.
– Заиф ва бечораларга марҳаматли бўлиш.
– Одамларга кам мақтаниш.
– Гўзал ахлоқ.


Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

23 Dec, 01:59


🍃Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

💐Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
🍃Чеҳрангизни нурли қилсин.

🌷Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🌸Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

29 Nov, 11:11


‼️ Сеҳрга қарши ўқиладиган сура ва оятлар

1.
Фотиҳа сураси.
2. Бақара сураси (имкони бўлса, тўлиқ ёки Бақара сурасининг 102, Оятул курсий ва мазкур сураси охирги оятлари).
3. Аъроф сурасининг 117-122-оятлари.
4. Аъроф сурасининг 139-ояти.
5. Юнус сурасининг 81-82-оятлари.
6. Исро сурасининг 81-ояти.
7. Тоҳа сурасининг 69-ояти.
8. Анбиё сурасининг 18-ояти.
9. Анбиё сурасининг 70-ояти.
10. Шуаро сурасининг 43-48 ҳамда 80-оятлари.
11. Фурқон сурасининг 23-ояти.
12. Муҳаммад сурасининг 28-ояти.
13. Ихлос сураси.
14. Фалақ сураси.
15. Нос сураси.

📚 “Бидъат хурофотлар ислоҳи” китобидан олинди

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

28 Nov, 18:31


❗️ЭЙ РОББИМИЗ...

БИЗЛАРГА ЎЛМАСДАН ОЛДИН ТАВБАНИ, ЎЛИМ ОНИДА ШАҲОДАТНИ, ОҲИРАТДА ЖАННАТНИ, ЖАННАТДА ЭСА ЖАМОЛИНГНИ НАСИБ ЭТ!🤲

🕌ЖУМА МУБОРАК...

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

28 Nov, 13:03


#Эълон_тарқатинг

Эртага Жума 29.11.2024 Куни
''Имом Бухорий'' Чаманзор жоме масжидида

Билолиддин домла Жума намозидан аввал "Савоби доимий эзгу амаллар" мавзусида суҳбат қилиб берадилар!

Маъруза 12:00да бошланади!

“Имом Бухорий” масжиди Локацияси:👇
https://maps.app.goo.gl/7SDknTXkAzTqMHe3A

👉♻️@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

28 Nov, 02:40


Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар:

“Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:
— Аллоҳ уни яхши кўради.
— Бадани соғлом бўлади.
— Фаришталар қўриқлайди.
— Ҳовлисига барака ёғилади.
— Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
— Қалбини мулойим қилиб қўяди.
— Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
— Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
— Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди”.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

27 Nov, 20:48


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 26-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 28-ноябрь пайшанба

#БОМДОД     06:30

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:15

#ШОМ             16:50

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Комолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

27 Nov, 05:05


Биласизми?.

Асалариларда иккита ошқозон бор: бири озиқ-овқат ҳазм қилиш учун, иккинчиси эса нектарни сақлаш ва уни асалга айлантириш учун ишлатилади. Ушбу махсус нектар “бек” деб ҳам аталади.

Асаларилар ўртача 40 кун яшайди. Ҳар бир асалари ўз умри давомида камида 1000 та гулни зиёрат қилади ва бир қошиқдан ҳам камроқ асал ишлаб чиқаради. Биз учун бу фақат бир қошиқ асал, аммо асалари учун бу унинг бутун ҳаётий саёҳатидир.

Ажабо, Аллоҳнинг шон-шарафига тасбеҳ айтмасдан кетманг !


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

26 Nov, 16:44


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 25-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 27-ноябрь чоршанба

#БОМДОД     06:30

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:20

#ШОМ             16:50

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

26 Nov, 01:55


Агар Отанг вафот этса,
насиҳат ҳам вафот этади.
Агар Аканг вафот этса,
ўнг қўлинг кесилгандай бўлади.
Агар Онанг вафот этса, нуринг ўчади.
Агар Синглинг ёки Опанг вафот этса, табассуминг кетади.
Агар Дўстинг вафот этса,
кўз нурингдан айрилгандек бўласан.

Ҳаёт жуда қисқа! Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир иш эртага хотирага айланади. Шундай экан, табассум билан юринг, ёмонлик қилганларни кечиринг. Ахир, қачон бу дунёни тарк қилишимизни билмаймиз-ку.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

25 Nov, 11:40


«СОДИҚ ДЎСТ»

Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға қилишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу махлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушди-ю, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб «Кечиринг, хўжайин» деяётгандай туюлди. Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстини йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб, бироз хижолат ҳам бўлди. Эрталаб уйғониб қараса, «дўсти» тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб, шифокор кўригига борди. У ерда маълум бўлишича, эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳари кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмайди. Шунинг учун бу махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини кутиб туришар экан...

Алҳосил, садоқат билан кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган; ўтирсангиз, атрофингизда тикка турадиганларга кўп ҳам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари мумкин...

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

25 Nov, 07:28


#Дўстларга_жўнатинг

📹Ҳақиқий дўст дуоларида сизни унутмайди!

🎙Билолиддин домла

🕌@Mehrob_uz нинг водийдаги вакили хамда ''Имом Бухорий'' жоме масжиди имом-хатиби

👉📲@MEHROB_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

25 Nov, 05:00


🤲 Соғлик сўраб ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.

Маъноси
: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ  ва тақдирга  рози  бўлишни сўрайман.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

24 Nov, 15:52


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 23-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 25-ноябрь душанба

#БОМДОД     06:30

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:20

#ШОМ             16:50

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Комолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

24 Nov, 11:23


ИМОН ҲАЛОВАТИНИ ТОПИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ حَبِّبْ إِلَيْنَا الْإِيمَانَ وَزَيِّنْهُ فِي قُلُوبِنَا وَكَرِّهْ إِلَيْنَا الْكُفْرَ وَالْفُسُوقَ وَالْعِصْيَانَ وَاجَعَلْنَا مِنَ الْمُرْشِدِيْنَ

Ўқилиши: “Аллоҳумма ҳаббиб илайнал-иймаана ва заййинҳу фий қулуубинаа ва карриҳ илайнал-куфро вал-фусууқо вал-ъисйаана. Важа-ъалнаа минал-муршидиин”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Бизга имонни суюкли қил! Ва уни дилларимизга зийнатлантир. Бизга куфрни, фисқ-фужурни ва итоатсизликни ёмон кўрсат. Бизни тўғри йўлда юрувчилардан айла!”

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

24 Nov, 11:21


Вақт айтади: «Ҳамма нарсани унут, менга эргаш»!
Мол-дунё айтади: «Ҳамма нарсани унут, мендан фойдаланиб қол»!
Келажак айтади: «Ҳамма нарсани унут, мен учун кураш»!
Аллоҳ таоло айтади: «Мени зикр қил, ҳамма нарсани ато қиламан», дейди.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

24 Nov, 02:23


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🍃🎋Хайрли тонг🎋🍃

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Родииту биллаҳи роббан ва бил ислами диинан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: «Аллоҳни роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим».)

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

23 Nov, 14:30


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 22-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 24-ноябрь якшанба

#БОМДОД     06:30

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:20

#ШОМ             16:50

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

23 Nov, 09:39


Қийинчилик, Ғам-ташвиш етганда ўқиладиган дуо!

«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн» («Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен Поксан. Мен эса золимлардан бўлиб қолдим») жумласини доим айтинг, чунки унинг аввали тавҳид, ўртаси тасбеҳ, охири эса истиғфордир!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

23 Nov, 04:31


Аллох насиб этган хар бир кунинггизни қадрига етинг... Хар бир кунинггизни ибодат билан зикр билан бахт билан яхшилик қилиш билан ўтказинг... Чунки эртага бошинггизга қандай синов келаётганини билмайсиз... Хаёт бир кундир у хам бўлса хам бугундир...

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

23 Nov, 02:18


🌤 Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин 😊

🌺 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌹 Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

22 Nov, 16:48


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 21-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 23-ноябрь шанба

#БОМДОД     06:30

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:20

#ШОМ             16:52

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Билолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

22 Nov, 12:23


🤲 ФАҚИРЛИКДАН ПАНОҲ СЎРАШ

💰 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилардилар: "Аллоҳим, мен Сендан жаҳаннам фитнаси ва азоби, қабр фитнаси ва азоби, бойлик фитнаси, камбағаллик фитнаси ҳамда масиҳ дажжол фитнасидан паноҳ беришингни сўрайман!" (Имом Бухорий ривояти).

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

21 Nov, 16:28


❗️ЭЙ РОББИМИЗ...

БИЗЛАРГА ЎЛМАСДАН ОЛДИН ТАВБАНИ, ЎЛИМ ОНИДА ШАҲОДАТНИ, ОҲИРАТДА ЖАННАТНИ, ЖАННАТДА ЭСА ЖАМОЛИНГНИ НАСИБ ЭТ!🤲

🕌ЖУМА МУБОРАК...

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

21 Nov, 14:33


#Эълон_тарқатинг

Эртага Жума 22.11.2024 Куни
''Имом Бухорий'' Чаманзор жоме масжидида

Камолхон домла Жума намозидан аввал "ДИНИМИЗДА МОЛУ-ДУНЁ МАСЪУЛИЯТИ" мавзусида суҳбат қилиб берадилар!

Маъруза 12:00да бошланади!

“Имом Бухорий” масжиди Локацияси:👇
https://maps.app.goo.gl/7SDknTXkAzTqMHe3A

♻️Масжид каналига уланиш:
👇👇👇👇👇
https://t.me/+CPO9Y8v1NPU0MWQy

BUXORIY.UZ | Расмий канал

21 Nov, 04:58


Ким беморни йўқласа...

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мусулмон (бемор) мусулмонни эрталаб зиёрат қилса, кечгача етмиш минг фаришта унга салавот айтиб туради. Кечқурун зиёрат қилса, эрталабгача етмиш минг фаришта салавот айтиб туради, унинг учун жаннатда бир хурмо дарахти бўлади» (Имом Термизий ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким беморни зиёрат қилса, раҳматда сузиб юради. Беморнинг олдида ўтирса, раҳматга чўмади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бу – беморни йўқлаган соғлом одам учун бўлса, беморга нима берилади?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беморнинг гуноҳлари ўчирилади», дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким беморни кўришга борса, унинг олдига ўтиргунича раҳматда сузади, ўтиргач эса раҳматга кўмилади», дедилар (Имом Молик ривояти).

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

21 Nov, 02:09


⛅️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин!

🌹Янги тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!

🌹Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

🌹Тавбаларимиз  қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏼📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

20 Nov, 15:22


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 19-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 21-ноябрь пайшанба

#БОМДОД     06:25

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:20

#ШОМ             16:53

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.



👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

20 Nov, 14:27


#Кун_хикмати

Тежаб қолинган бир танга ишлаб топилган бир танга билан баробар.

Бенжамин Франклин

Сизни хам шунақа ёмон пул тежайдиган дўстингиз борми?

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

20 Nov, 06:45


Маййитнинг қабрдаги биринчи кундан йигирма беш йилгача бўлган ҳолати:

• Аввалги кечада қорин ва фаржларидан хид чиқишни бошлайди. Субҳаналлоҳ! Одам боласи дунё ҳаётида кўп эътибор берган ва сақлашга тиришган бу икки нарса аввалги кечадан сасишни бошлайди. Сўнгра, жисм кўкара бошлайди. Тез орада бутун жасад бир хил рангга киради.
• Иккинчи кунда бутун тана аъзолари — жигар, буйрак, талоқ, ичаклар чиришни бошлайди.
• Учунчи кунда барча аъзолардан сассиқ ҳид чиқа бошлайди.
• Бир хафтада юз қисмда, яъни кўзлар, тиллар, яноқлар шиша бошлайди.
• Ўн кунда бутун аъзолар ишиб кетади.
• Икки ҳафтада сочлар ва бадандаги бошқа туклар тўкила бошлайди.
• Ўн беш кунда қора пашша жасаднинг ҳидини беш километр узоқдан сеза бошлайди. Бу орада қабр қурти бутун жасадни ўраб олади.
• Олти ойда фақатгина суякларнинг ўзи қолади. Бошқа аъзоларни қурт еб битиради.
• Йигирма беш йилдан сўнг бу суяклар хам чириб, майда дончалик қисми қолади. Бунинг ичида кичкина суяк чиримайди. Манашу кичкина суякдан қиёмат кунида қайта тириламиз...
• Мана туну кун авайлаб парваришлаган жисмимизнинг ахволи! Мана шуни деб Аллоҳ таолога исён қилган жисмимизнинг ахволи!

Қабр кунда бизга беш марта нидо қилиб:
1. Мен ёлғизлик уйиман! Қуръон тиловатини ўзингга мунис қилиб кел!
2. Мен зулмат уйиман! Кечалари намоз ўқиб мунаввар қилиб кел!
3. Мен тупроқ уйиман! Солиҳ амалларни тўшаб кел!
4. Мен илонлар уйиман! Тирёқинг(илон заҳрига қарши дори)ни тайёрлаб кел! У "БИСМИЛЛАҲИР РОҲМААНИР РОҲИЙМ"дир.
5. Мен Мункар ва Накир уйиман! Шаҳодат калимасини кўпроқ айтиб кел!

Энди қабрдаги холингни бир тафаккур қилиб кўр! Қай аҳволга тушасан? Қурту қумурсқалардан қандай қочиб қутиласан? Қаёққа қочасан? Тавба қил, жигарим! Солиҳ амалларни кўпайтир! Ўз ҳолингга ўзинг раҳм қил!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

20 Nov, 01:17


#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌧 Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

19 Nov, 08:02


Энг заиф одам сир яшира олмайдиган одамдир.

Энг кучли одам ғазабини юта олган одамдир.

Энг сабрли одам камбағаллигини яшира олган одамдир.

Энг бой одам насиб қилганига қаноат қилган одамдир.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

19 Nov, 01:40


🌤 Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин

🤲Соғ - саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🌷
Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир
🌷
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин

👉🏼@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

18 Nov, 15:14


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 17-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 19-ноябрь сешанба

#БОМДОД     06:25

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:20

#ШОМ             16:55

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Комолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

18 Nov, 09:10


“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

18 Nov, 04:27


#Ҳадис

Муҳаммад ибн Башшор Яҳёдан, у киши Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтади: “Етти (тоифа киши) бор. Аллоҳ уларни соя бўлмаган кунда (қиёмат кунида) ўз соясида соялантиради: одил имом; Роббининг ибодатида ўсган йигит; қалби масжидга боғлиқ бўлган киши; Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, жам бўлган ва ажрашган икки киши; мансабдор ва чиройли аёл бир эркакни талаб қилганда (зино қилишга даъват қилганда) мен Аллоҳдан қўрқаман, деб жавоб берган киши; яширинча садақа қилган киши, ҳатто унинг чап қўли ўнг қўли инфоқ қилганлигини билмайдиган киши; Аллоҳни якка зикр қилганда кўзлари намланган киши”.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

17 Nov, 17:56


ЛЕКИН, ЭНГ СЎНГГИДА...

• Намоз ўқиганнинг ҳам, ўқимаганнинг ҳам куни ўтаяпти.
• Намоз ўқиганнинг ҳам, ўқимаганнинг ҳам ризқи келаяпти.
• Намоз ўқиган ҳам, ўқимаган ҳам ўляпти.
• Лекин энг сўнггида намоз яшашга халақит қилади деганлар билан намозни ҳаёт деганларнинг йўллари айро бўлади. Манзиллар, жазо ёки мукофотлар ўзгача бўлади...

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

17 Nov, 15:15


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 16-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 18-ноябрь душанба

#БОМДОД     06:25

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:20

#ШОМ             16:55

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Абдурашидхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

17 Nov, 10:28


#Тафаккур

РОББИНГНИ НИМА БИЛАН ТАНИЙСАН?

Бир табибдан "Роббингни нима билан танийсан", деб сўрашди. У: "Асалари билан танийман, бир тарафи билан асал чиқаради ва бир тарафи билан чақади", деб  жавоб берди.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

17 Nov, 02:08


Ким биландир дўстлашмоқчи бўлсангиз:

🍀 кўринмасангиз, излайдиган;
🍀 ғафлатда қолсангиз, огоҳлантирадиган;
🍀 ўзини дуо қилганда, сизни ҳам унутмайдиган;
🍀 ҳаёт денгизида қайиғингиз адашса, тўғри йўлни кўсатадиганлар билан тутунинг!

👉@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

16 Nov, 17:36


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 15-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 17-ноябрь якшанба

#БОМДОД     06:20

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:25

#ШОМ             16:56

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Билолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

16 Nov, 12:05


#Ҳадис

Кечқурун Оятул Курсийни ўқиш фазилати

عَنْ عَلِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى أَعْوَادِ الْمِنْبَرِ يَقُولُ: "مَنْ قَرَأَ آيَةَ الْكُرْسِي فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ لَمْ يَمْنَعْهُ مِنْ دُخُولِ الْجَنَّةَ إِلاَّ الْمَوْتَ وَمَنْ قَرَأَهَا حِيْنَ يَأْخُذُ مَضْجَعَهُ آمَنَهُ اللهُ عَلَى دَارِهِ وَدَارِ جَارِهِ وَأَهْلِ دُوَيْرَاتِ حَوْلِهِ". (رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ فِي "شعب الْإِيْمَانِ".)

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда туриб айтганларини эшитдим: “Ким ҳар намознинг ортидан Оятул Курсийни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақат ўлим тўсиб туради. Ким тўшакка ётишдан олдин Оятул Курсийни ўқиса, унинг (ўқиган кишининг) ҳовлиси ва қўшнисининг ҳовлиси ҳамда унинг аҳли атрофидагилари Аллоҳнинг омонатида бўлади”, - дедилар».
Имом Байҳақий “Шуъабул ийман”.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

16 Nov, 03:46


#ибрат

• Жойи келганда воз кеча билиш жасорат;
• Ҳурмати йўқ жойни тарк эта билиш фаросат;
• Суймаганга суйкалмаслик эса орият...

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

15 Nov, 15:41


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 14-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 16-ноябрь шанба

#БОМДОД     06:20

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:25

#ШОМ             16:56

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Комолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

15 Nov, 06:16


Онага муносабат

3 ёшда
— "Менинг онам — энг зўр она";
5 ёшда — "Онажоним, сизни яхши кўраман";
10 ёшда — "Тўғри йўл кўрсатувчим";
18 ёшда — "Оббо, қўйсангиз-чи, она";
25 ёшда — "Ҳаётимга аралашманг";
30 ёшда — "Она, ҳозир вақтим йўқ";
40 ёшда — "Қариялар уйида сизга яхши қарашади";
50 ёшда — "Онам вафот этибдилар";
60 ёшда — "Онам бўлганларида эди";
65 ёшда — "Бир кўриш учун бутун умримни берардим";
70 ёшда — "Ўғлим, нега қариялар уйига келдик?"
                  — "Бу ерда сизга яхши қарашади".

👉@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

14 Nov, 17:57


Бугун шундай Жума бўлсинки:

Авф этилмаган банда;
Қабул бўлмаган дуо;
Даф бўлмаган бало;
Шифо топмаган ҳаста;
Ҳузур топмаган қалб;
''Аллоҳ'' Демаган ''Тил'' Қолмасин!

🕌Жума айёмингиз муборак бўлсин!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

14 Nov, 12:25


#Эълон_тарқатинг

Эртага Жума 15.11.2024 Куни
''Имом Бухорий'' Чаманзор жоме масжидида

Билолиддин домла Жума намозидан аввал "Исломда дўстлик ва ўзаро муҳаббатга тарғиб" мавзусида суҳбат қилиб берадилар!

Маъруза 12:00да бошланади!

“Имом Бухорий” масжиди Локацияси:👇
https://maps.app.goo.gl/7SDknTXkAzTqMHe3A

👉♻️@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

14 Nov, 09:53


#ЭЪЛОН_ТАШРИФ

Эртага 15.11.2024 Жума куни
“Имом  Бухорий" жоме масжиди имоми Сулейманов Камолхон домла Наманган вилояти Мингбулоқ тумани "Қўшқишлоқ" жоме масжидига Жума намозига ташриф буюрадилар.

Жума намозидан олдин эса, "Исломда дўстлик ва ўзаро муҳаббатга тарғиб" мавзусида гўзал суҳбат қилиб берадилар.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

14 Nov, 04:28


ЖАННАТГА КИРГАН ОДАМ ДЎСТИНИ КЎРМАСА АЛЛОҲДАН ЭЙ РОББИМИЗ ДУНЁДА МЕНИ ДЎСТИМ БЎЛАР ЭДИ КЎРИНМАЯПТИ ДЕБ СЎРАР ЭКАН!😢

Жаннат аҳли жаннатга киргач у ерда дунёда яхшилик ила дўст - биродар тутинган баъзи дўстларини топа олишмас экан. Улар Роббул иззатдан ўша дўстлари хақида сўрашар экан:
— Эй Роббимиз! Бизнинг дунёда дўстларимиз бўлар эди. Улар биз билан бирга намоз ўқишар, рўза тутишар эди. Уларни биз кўрмаяпмиз.

Аллох таоло айтар экан:
— Боринглар, қалбида зарра миқдорида иймони бўлган кишиларни дўзахдан чиқариб олинглар!

Ҳасан Басрий раҳимахуллох айтадилар:
"Мўъмин биродарингизни кўпайтиринг. Чунки уларга қиёматда шафоат қилиш хуқуқи берилади".

Хақиқий дўст сен билан жаннатда ҳам бирга юрадиган дўстдир.
Ибн Жавзий раҳматуллохи алайх умматни илмга кўмганлар. Ёзган асарлари ҳисобсиз. Қаламларини йўнгандан чиққан қириндиси ила ўзларини вафот этганларида ювадиган сувни иситишни васият қилганлар. Қўлларида минглаб инсонлар исломга кирган. Ана ўшандай зот айтадилар:
"Агар мени жаннатда топмасангиз мени суриштиринг. Роббимизга "Эй Роббимиз! Фалон банданг бизга Сени кўп эслатар эди. У қани?", денг".

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

14 Nov, 02:03


#ХАЙРЛИ_ТОНГ

⛅️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!👇

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏼📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

13 Nov, 16:46


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 12-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 14-ноябрь пайшанба

#БОМДОД     06:20

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:25

#ШОМ             16:58

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Билолхон домла


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

13 Nov, 11:39


ЭР-ХОТИНЛАРГА НАСИҲАТ

- Ишларни орангизда маслаҳат ила юритинг! воқеликка рози бўлиб яшанг! Бир-бирингизга ҳузур-роҳат бахш этинг, чунки ҳаёт қисқадир.

- Эй куёвтўра, идеал, намуна қилинадиган аёл излама! Тақсимлаб берилганига рози бўл! Фақатгина ҲУРИЙН топиладаган шартлар қўйма!

- Эй келинпошша, фақатгина фаришталарда ва пайғамбарларда топиладиган шартлар қўйманг! Одамзоти қусурли, хатокор бўлади, қисматингизга рози бўлинг!

- Айбларни билмасликка олинг, хатолардан кўз юминг! Бу дунёдир, ЖАННАТ эмас. Одамлар ҳам ФАРИШТА эмасдир.

👉@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

13 Nov, 04:32


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло уч хил кишини соя йўқ кунда Аршнинг соясида асрагай:

1. Қийинчиликда (масалан, сув танқислиги ёки кун совуқлигида)
таҳоратни комил қилган кишини.

2. Масжидга қоронғи тушганда ҳам борган кишини.

3. Оч кишиларга таом улашувчи кишини».


Шайх Аҳмад ибн Ҳажар Али ал-Асқалоний.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

12 Nov, 16:09


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 11-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 13-ноябрь чоршанба

#БОМДОД     06:15

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:30

#ШОМ             17:00

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Комолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

12 Nov, 11:12


Дийдор ғанимат дўстим!

Умр ўтар шошқалоқ,
Вақт дўст бўлмас ҳеч ўртоқ.
Йўқлаб қилгин қўнғироқ,
Дийдор ғанимат дўстим.

Бугун бормиз эрта йўқ,
Ишим кўп деб қилма дўқ.
Дўст ачитиб отдим ўқ,
Дийдор ғанимат дўстим.

Ўзинг олма ҳеч тортиб,
Рўзғор ташвиш иш бор деб.
Вақтинг ажрат бир ортиб,
Дийдор ғанимат дўстим.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

12 Nov, 09:21


ҲАР БИР АЪЗО УЧУН БИР ШУКР

Бир киши Абу Ҳозим раҳматуллоҳи алайҳдан сўради:
**– Икки кўзнинг шукри нима?*
– Икки кўзинг кўрган яхшиликни ошкор этиб, улар кўрган ёмонликни пинҳон тутмоғинг.
– Икки қулоқнинг шукри нима?
– Икки қулоғинг эшитган яхшиликни тушуниб-таниб, улар эшитган ёмонликни кўмиб кетмоғинг.
– Икки қўлнинг шукри нима?
– Икки қўлинг билан бировнинг ҳаққини олма, Аллоҳнинг улардаги ҳаққини адо этмасдан қолма.
– Қориннинг шукри нима?
– Ичингнинг туби таом, тепаси илм бўлсин.
– Фаржнинг шукри нима?
– Аллоҳ таоло бу масалада шундай деган: «Улар авратларини (ҳаромдан – зинодан) сақлагувчи, магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдиган) кишилардир. Бас, улар маломат қилинмаслар» (Муъминун сураси, 5-6-оятлар.)
– Икки оёқнинг шукри нима?
– Сен бир марҳумни кўриб ҳавас қилсанг, икки оёғингни унинг амалига монанд ишлат. Агар марҳумнинг аҳволидан нафрат қилсанг, оёқларингни дарҳол тўхтатиб, Аллоҳга шукроналар айт. Фақат тили билан шукур қилиб, амалда ҳеч нарса қилмайдиган кимса кийимини киймасдан судраб юрган кимсага ўхшайди. Унинг кийими иссиқ-совуқ ва қор-ёмғирда фойда бермайди.

“Солиҳлар суҳбати”дан.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

11 Nov, 17:54


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 10-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 12-ноябрь сешанба

#БОМДОД     06:15

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:30

#ШОМ             17:00

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

11 Nov, 12:41


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир одам йўлда юриб кетаётиб тиканли бир шохни кўриб, уни олиб ташлади. Шунда Аллоҳ уни тақдирлади ва мағфират қилди", дедилар.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

11 Nov, 07:19


🔥 ГУНОҲЛАРНИНГ КАТТАСИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анху айтадилар: «Аллоҳнинг ҳузурида гуноҳларнинг энг каттаси, бир киши бошқа бир кишига: "Аллоҳдан қўрқ", деб айтса, унга: "Ўзингни бил" деб айтишидир».

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

11 Nov, 04:42


ЭНГ ИШОНЧЛИ ДЎСТ БУ АЛЛОҲ!

• Энг ёмон соя - қўрқув.
• Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик.
• Энг қўрқинчли одам -  ёлғончи.
• Энг ёмон қалб қоралиги -  ҳасад.
• Энг катта бойлик - оқиллик.
• Энг катта мерос - тарбия.
• Энг катта куч - сабр.
• Энг катта хазина - илм.
• Энг машаққатли иш - нафсни  тарбияламоқ.
• Энг оғир меҳнат - ёмон  хулқни яхшисига алиштирмоқ.
• Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва  кечирмоқ.
• Энг гўзал кўриниш - табассум..!
• Энг буюк неъмат - ИЙМОН, ИШОНЧ, УМИДдир.
• Энг яқин, энг ишончли дўст - АЛЛОҲдир.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

10 Nov, 16:18


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 09-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 11-ноябрь душанба

#БОМДОД     06:15

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:30

#ШОМ             17:00

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Билолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

10 Nov, 13:19


​​Жаннатнинг саккиз номи

Савол: Жаннатнинг бир неча номлари хусусида эшитганман, Сиздан илтимос, жаннатнинг номлари ҳақида тушунча берсангиз.

Жавоб: Уламолар Қуръони карим оятларига асосланиб, жаннатнинг саккизта номи (даражалари) бор дейишади:
1. Фирдавс жаннати. «Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур». (Каҳф, 107).
2. Адн жаннати. «Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшайдиган Адн жаннат (боғ)ларидаги пок масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) каттароқдир. Ана шу (лар) улкан ютуқдир». (Тавба, 72).
3. Маъво жаннати. «Қасамки, (Муҳаммад Жаброилни) иккинчи бор кўрди. (Жаннат) чеккасидаги Нилуфар олдида. Маъво жаннати ҳам ўша (Нилуфар)нинг олдидадир». (Нажм, 13–15).
4. Наъим жаннати. «Яна мени Наъим жаннатининг ворисларидан қилгин!». (Шуаро, 85).
5. Хулд жаннати. «(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: “Шу (дўзах) яхшироқми ёки тақводорларга ваъда қилинган мангулик (Хулд) жаннатими?!” Улар учун (бу) мукофот ва натижа бўлур эди». (Фурқон, 15).
6. Қарор жаннати. «Эй, қавмим, бу дунё ҳаёти фақат бир (арзимас) матодир. Албатта, охиратгина (мангу) барқарорлик диёридир». (Ғофир, 39).
7. Дорус Салом. «Улар учун Парвардигорлари ҳузурида тинчлик диёри (жаннат) бордир. Қилган (солиҳ) амаллари сабабли, У уларнинг дўстидир». (Анъом, 127).
8. Дорул Муқома. «У Ўз фазли билан бизларни мангу турадиган диёрга туширдики, бу жойда бизларга на машаққат етар ва на чарчоқ етар». (Фотир, 35).

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

10 Nov, 09:38


Дўзахга киритувчи 4 амал

Қиёматда гуноҳкорлардан дўзахга киришларининг сабаби сўралса: “улар айтурлар: “Бизлар (дунёда яшаганимизда) намозхонлардан эмас эдик...”
“...мискинга,
(Аллоҳ бизга берган бойликдан) таом берувчи ҳам бўлмадик”...
“Бизлар
(беҳуда гапларга) берилиб кетувчилар билан бирга (гапга) берилиб кетар...”
“...ва жазо кунини
(қиёматни) ёлғонга чиқарар эдик” (Муддассир сураси, 42-46 – оятлар).

- Намоз ўқимаслик;
- бечораларга таом улашмаслик;
- бекорчи сўзлар билан машғул бўлиш;
- қиёматни инкор этиш каби амаллар жаҳаннамга киритади.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

09 Nov, 14:52


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 08-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 10-ноябрь якшанба

#БОМДОД     06:15

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:30

#ШОМ             17:02

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Комолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

09 Nov, 11:40


#Кун_хикмати

• Умидингизни йўқотманг...
• Йўқотганларингиздан эса хафа бўлманг...
• Бугун қийналсангиз, эртага енгил тортасиз...
• Бугун хафа бўлсангиз, эртага бахтли бўласиз...
• Бугун юзингизга бир эшик ёпилган бўлса, эртага минг бир эшик очилади...
• Сабрли бўлинг! Бир кун келиб, вақт келади ва Аллоҳ қийинчиликдан кейин осончилик ила сийлайди...

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

09 Nov, 07:35


Ким шу тўрт хислатдан узоқ бўлса, омадсизликка учрамайди:
1.
Шошма-шошарлик;
2. Қайсарлик;
3. Манманлик;
4. Ландовурлик.

• Шошишнинг охири — пушаймонлик;
• Қайсарликнинг охири — тентаклик;
• Манманликнинг охири — нафрат;
• Ландовурликнинг охири — залолатдир.

👉@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

08 Nov, 02:16


ЖУДА ГЎЗАЛ ДУО!

Эй Роббимиз!
Мусибатимни динимда, жасадимда, молимда, аҳлимда қилма!

Эй Роббимиз!
Ҳасадгўйнинг менга ҳасад қилишига имкон берма! Душманимга, йиқилганимни кўриб хурсанд бўлишига имкон берма!

Эй Роббимиз!
Ҳалолинг ила мени ҳаромингдан беҳожат қил ва қўрқувинг ила Сенга исён этишдан асра!

Эй Роббимиз!
Ер юзи кенг бўлишига қарамасдан, менга тор бўлиб кетяпти. Ўзинг менга раҳматинг ила ёрдам бер! Амийн...🤲

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

07 Nov, 15:35


‼️ Жума куни кимга нимани раво кўрсангиз ўшани юборинг дейишади!

Мен сизларга шу жойларга бориб,
Жума намозларини ўқишликни сўрайман амийн.

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

👉📱@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

07 Nov, 14:32


Эртага 08.11.2024 Жума куни Наманган шаҳри “Имом  Бухорий" (Чаманзор) жоме масжиди имом-ноиби Латипов Абдурашидхон қори домла

Жума намозидан олдин "ИСЛОМДА СОЛИҲА АЁЛ – ХАДИЙЖА ОНАМИЗ ТИМСОЛИДА" мавзусида гўзал суҳбат қилиб берадилар.

суҳбатга барчангизни таклиф қиламиз!

📍Манзил: Гўзал даҳаси “Имом Бухорий "жоме масжиди.

Локация: https://maps.app.goo.gl/7SDknTXkAzTqMHe3A

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

07 Nov, 05:32


🌹🌴Аёл ким? 🌴💐

🌸Аёл — эркак унга азият бермаслиги ва унинг бир парчаси эканини унутмаслиги учун эркак қовурғасидан яралган хилқат.

🌸Аёл — эркак Жаннатда ёлғизликдан эзилиб юрган вақтда Aллоҳ таоло унга туҳфа қилган омонат.

🌸Аёл — эркак хонадонининг кўрки бўлган онаси, синглиси ва жуфти ҳалоли.

🌸Аёл — «Нисо», «Mужодала», «Нур», «Tалоқ» ва «Mарям» сураси.

🌸Аёл — она бўлганида Жаннат қадамлари остида бўладиган зот.

🌸Аёл — Aллоҳ таоло меросдаги эркак ҳиссасининг ярмини унга берган ожиза. Tаҳқирлаш учун эмас балки, аёлнинг барча ишларини эркак бошқариши учун.

🌸Аёл — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақимда умматларига қарата: «Aёлларга яхшилик қилишингизни васият қиламан!» – деган беғубор.

🌸Аёл — Роббиси унга: «Е, ич ва кўзинг қувонсин...» ( Mарям-26) - деган эъзоз.

🌸Аёл — зеб-зийнатлар ичида парваришланадигани туҳфа.

🌸Аёл — солиҳа бўлса, мингта бетавфиқ эркакдан афзал бўладиган шаффоф шиша.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

06 Nov, 17:18


Яъқуб алайҳиссалом: «Юсуфни бўри еб кетишидан қўрқаман», деган эди, Юсуф алайҳис-саломдан ҳам, кўзларидан ҳам айрилди.
"Ҳамма ишимни Аллоҳга топширдим", деган эди Юсуф алайҳиссалом ҳам қайтиб келди, кўзлари ҳам очилди
.

Аллоҳим, ҳамма ишни Ўзингга топширдим!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

06 Nov, 14:57


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 05-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 7-ноябрь пайшанба

#БОМДОД     06:10

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:35

#ШОМ             17:06

#ҲУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Комолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

06 Nov, 08:54


Қўрқяпсанми?
Ҳа!
Нимадан?
Ўқиётган намозим Аллох хохлаганидек бўляптимикан...

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

06 Nov, 08:29


Илмдан ўзга нажот йўқ...

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

06 Nov, 08:28


Ҳалол ризқу насиба учун йўлга чиққан ота...

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

06 Nov, 04:29


ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ЕТТИ ЗАҲАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ:

1.
Бир бирига солиштириш. Болани бир бирига солиштириб, ажратиш унинг ҳаётини барбод қилади;
2. Жисмоний қўполлик, уриш ёки қўпол, уят сўз ишлатиш. Булар боланинг ўзига бўлган ишончини барбод қилади;
3. Масхаралаш. Доим масхара қилинган бола ўзини ҳурмат қилмайдиган бўлиб қолади;
4. Ортиқча эркалатиш. Кўп эркалатилган, талтайиб кетган бола масъулиятсиз бўлиб қолади;
5. Ортиқча тергаш. Доимий назорат ва ортиқча изоҳ талаб қилиш бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади;
6. Бепарволик. Боланинг дардига қулоқ солмаслик, у билан мулоқотга вақт ажратмаслик ундаги хотиржамлик ҳис туйғусини барбод қилади;
7. Шижоатлантирмаслик. Рағбатлантирилмаган бола янгилик яратишдан, ижод қилишдан маҳрум бўлиб қолади.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

05 Nov, 18:23


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 04-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 6-ноябрь чоршанба

#БОМДОД     06:10

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:35

#ШОМ             17:08

#ҲУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

05 Nov, 13:18


#Ҳадис

"Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасининг фойдалари:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм"ни айтишни кўпайтир, чунки у жаннат конларидандир", дедилар.
Имом Термизий ривояти.


Макҳул айтдилар: Ким "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ, валаа малжаа миналлоҳи иллаа илайҳ"ни айтса, Аллоҳ таоло ундан етмишта зарар эшигини очиб ташлаб, бартараф қилади. Уларнинг энг пасти камбағалликдир.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

05 Nov, 01:37


Эркак киши бешта нарса билан бу дунёда бахтли бўлади:

1. Эрга ҳамфикр хотин.
2. Эслик фарзандлар.
3. Содиқ биродарлар.
4. Яхши қўшнилар.
5. Ризқини ўз юртида топиши.

© Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

04 Nov, 06:29


Ким биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатлардан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади”, - деганлар.
Имом Муслим ривояти.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

04 Nov, 01:34


⛅️ Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!🤲

🍃 Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍂 Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

03 Nov, 15:59


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 02-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 4-ноябрь душанба

#БОМДОД     06:10

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:35

#ШОМ             17:08

#ҲУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Комолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

03 Nov, 09:42


ИШОНМА...

Яхши ўғлим бор дея, ишонма: уйлантирмасдан...

Яхши қўшним бор дея ишонма: катта дардга йўлиқмасдан...

Яхши танишим бор дея ишонма: бошинг балога кирмасдан...

Яхши ишим бор дея ишонма: хасталаниб, тўшакка михланмасдан...

Яхши ака-укам бор дея ишонма: орага моддият кирмасдан...

Яхши ҳосилим бор дея ишонма: омборинг буғдойга тўлмасдан...

Яхши дўстим бор дея ишонма: орага дўст кўринган бириси кирмасдан...

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

03 Nov, 00:26


🍁 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌦 Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!👇

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏼📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

02 Nov, 16:23


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 01-Жумадул аввал ойи

Мелодий 2024-йил, 3-ноябрь якшанба

#БОМДОД     06:05

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:40

#ШОМ             17:12

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

01 Nov, 16:06


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 30-Робиъус Сони ойи

Мелодий 2024-йил, 2-ноябрь шанба

#БОМДОД     06:05

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:40

#ШОМ             17:12

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Билолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

31 Oct, 14:35


‼️ Жума куни кимга нимани раво кўрсангиз ўшани юборинг дейишади!

Мен сизларга шу жойларга бориб,
Жума намозларини ўқишликни сўрайман амийн.

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

👉📱@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

31 Oct, 13:30


#Эълон_тарқатинг

Эртага Жума 01.11.2024 Куни
''Имом Бухорий'' Чаманзор жоме масжидида


Комолхон домла Жума намозидан аввал "Бир оят тафсири: Аллоҳ таолога севимли бандалар (Фурқон сураси 63-67 оятлар)" мавзусида суҳбат қилиб берадилар!

“Имом Бухорий” масжиди Локацияси:👇
https://maps.app.goo.gl/7SDknTXkAzTqMHe3A

♻️Масжид каналига уланиш:
👇👇👇👇👇
https://t.me/+CPO9Y8v1NPU0MWQy

BUXORIY.UZ | Расмий канал

31 Oct, 03:13


#Кун_хадиси

Табароний Анас розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидан мухтасар келтиради: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатга кирган эдим, олтиндан бўлган қасрни кўрдим ва: "Бу кимга?" деб сўрадим. "Умар ибн Хаттобга", дейишди". Доримий ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўн марта ўқиса, унинг учун жаннатда бир қаср бино қилинади. Ким уни йигирма марта ўқиса, иккита қаср, ким ўттиз марта ўқиса, учта қаср бино қилинади", дедилар. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: "Ундай бўлса, қасрларимизни кўпайтириб олайлик", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ янада кўпайтириб бергувчи зотдир", - дедилар.
Имом Термизий ривояти.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

30 Oct, 17:56


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 28-Робиъус Сони ойи

Мелодий 2024-йил, 31-Октябрь пайшанба

#БОМДОД     06:00

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:40

#ШОМ             17:14

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

30 Oct, 13:24


​Биз ўйлаётган ўй фикрларимиз ва сўзлаётган сўзларимиздан ташкил топганмиз. Шундай экан фойдаланаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.

«Менга бўлаверади» деманг, «Менга энг яхшиси керак» денг.

«Чарчадим» эмас, «Дам олишим керак» денг.

«Айбдорман» деманг, «Бу менга тажриба бўлди» деб айтинг.

«Вақтим йўқ» эмас, «Кейинроқ бажараман»  денг.

«Ҳаракат қиламан» эмас, «Бажара оламан» денг.

«Мен бунга лойиқ эмасман» деманг, «Мен энг яхшиларига лойиқман» денг.

«Ҳаммаси яхши» ни ўрнига, «Менда ҳаммаси зўр» деб айтинг.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

30 Oct, 05:25


АБДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУДНИНГ АФВИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу уйига бозор-ўчар қилгани чиққан эди, пулини ўғирлатиб қўйди. Одамлар эшитиб қолиб ўғрини қарғай бошлашди. Шунда ибн Масъуд бу ишдан қайтарди ва дуо қилди:
– Эй Аллоҳ! Агар ўша олган одам муҳтожликдан олган бўлса, олганига барака бергин. Агар муҳтож бўлмай олган бўлса, шу ўғирликни ҳаётидаги энг охиргиси қил!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

29 Oct, 15:39


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 27-Робиъус Сони ойи

Мелодий 2024-йил, 30-Октябрь чоршанба

#БОМДОД     06:00

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:40

#ШОМ             17:14

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Билолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

29 Oct, 12:22


#Обуна_2025

📖 Азиз мутолаа шайдолари!
📢 2025 йил учун обуна мавсуми давом этмоқда.

🟢 Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

📚 2025 йилда ҳам “Тафсир”, “Ҳадис шарҳи”, “Сўраган эдингиз...”, “Ақида”, “Яхшиликка чақириш”, “Ёмонликдан қайтариш”, “Саҳобалар ҳаёти”, “Мусулмон одоби”, “Огоҳлик”, “Ўзбекистон уламолари”, “Масжидларимиз”, “Имомларимиз” каби рукнлар остида турли масалалар баёни, қизиқарли, таъсирчан мақолалар, суҳбатлар, фотолавҳалар мунтазам ёритилади.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

Обуна бўлиш учун:👇
👉📞 +998905532304
Масжид мутаваллиси Мўминов Тохиржон хожи ака

❗️Ёки масжидга келиб мурожаат қилинг!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

29 Oct, 03:08


Ярим кечаси телефон қилиб уйғотиб, "узр оға безовта қилмадимми" деб узр сўрайдиган дўстларинггиз борми сизларда хам...

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

28 Oct, 14:54


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 26-Робиъус Сони ойи

Мелодий 2024-йил, 29-Октябрь сешанба

#БОМДОД     06:00

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:45

#ШОМ             17:16

#ХУФТОН       18:45


Навбатчи имом: Комолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

28 Oct, 12:05


Дўзахдан паноҳ сўраш

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

28 Oct, 03:57


Ҳақиқий дўст

Буюк саҳобий Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
- Қанча дўстингиз бор?
У зот шундай жавоб бердилар:
- Буни ҳозир билмайман, чунки бугун дунёда иқболим келиб турибди, ҳамма менинг дўстим. Бу нарсани дунё мендан юз ўгирганда билишим мумкин. Дўстнинг яхшиси - дунё мендан юз ўгирганда менга иқбол қилувчисидир.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

27 Oct, 16:09


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 25-Робиъус Сони ойи

Мелодий 2024-йил, 28-Октябрь душанба

#БОМДОД     06:00

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:45

#ШОМ             17:17

#ХУФТОН       18:50


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

27 Oct, 07:24


Жаннатга ота-она ва оилани кириши

Аллоҳ таоло бир кишини жаннатга киритса, сўнг уни хурсанд қилиш учун, ота-онасини, аёлини, болаларини ҳам жаннатга киритади.
Чунки, жаннатий инсонни хурсанд этишни тамоми шундай иш билан бўлади.
Ибн Касир тафсирларида айтадиларки : Жаннатда уни, ота-онаси ва фарзандларини қўшни қилиб жамлагин токи кўзлари қувонсин !

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

26 Oct, 14:39


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 24-Робиъус Сони ойи

Мелодий 2024-йил, 27-Октябрь якшанба

#БОМДОД     06:00

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:45

#ШОМ             17:20

#ХУФТОН       18:50


Навбатчи имом: Билолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

26 Oct, 12:47


Аёллар, албатта, ўқисинлар ва амал қилсинлар!!!

1. Эрингизга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг;
2. Эрингиз яхши кўрадиган таомларни ширин килиб пиширинг, у уйини соғинсин;
3. Эрингиз уйдан чиқаётганида уни кузатиб қўйинг, кечқурун ишдан қайтаётганида эса очиқ юз билан кутиб олинг;
4. Эрингизга гўзал кўринишга харакат қилинг.
5. Эрингизга доимо ташаккур айтишни унутманг. Кучи етмайдиган ишларга ундаманг, бошқаларга шикоят қилманг;
6. Камхарж бўлинг, исрофгар бўлманг. Оғир дамларда хам эрингизга қарши бош кўтарманг;
7. Эрингизнинг қариндошларига ва яқинларига яхши муомалада бўлинг.
8. Сиздан хамиша муаттар хид таралсин. Ана шу оддийгина кўринган амалларга амал қилсангиз, сиз бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, фаровонликка эришасиз.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

26 Oct, 06:57


Садақанинг фазилатлари

1. Аллоҳнинг ғазабини ўчиради.
2. Касалликларга даво бўлади.
3. Гуноҳларни кетказади.
4. Балони даф қилади.
5. Дўзах оташидан сақлайди.
6. Ризққа барака киритади.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

25 Oct, 15:51


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 23-Робиъус Сони ойи

Мелодий 2024-йил, 26-Октябрь шанба

#БОМДОД     06:00

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:45

#ШОМ             17:20

#ХУФТОН       18:50


Навбатчи имом: Комолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

25 Oct, 13:00


Агар бирор кишининг айби сизга етиб келса, уни охири сиз бўлинг, сиздан кегингиларга ўтиб кетишига йўл қўйманг. Агар шундай қилсангиз, ўзга инсонни айбини яширган савобини оласиз. Ким мусулмонни айбини яширса, Аллоҳ уни айбларини яширади.

Шайх Шаъровий

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

24 Oct, 15:43


Бугун шундай Жума бўлсинки:

Авф этилмаган банда;
Қабул бўлмаган дуо;
Даф бўлмаган бало;
Шифо топмаган ҳаста;
Ҳузур топмаган қалб;
''Аллоҳ'' Демаган ''Тил'' Қолмасин!

🕌Жума айёмингиз муборак бўлсин!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

24 Oct, 12:17


#Эълон_тарқатинг

Эртага Жума 25.10.2024 Куни
''Имом Бухорий'' Чаманзор жоме масжидида

Билолиддин домла Жума намозидан аввал "Динимизда мусибатларни енгиш ва сабрга тавсиялар" мавзусида суҳбат қилиб берадилар!

Маъруза 12:00да бошланади!

“Имом Бухорий” масжиди Локацияси:👇
https://maps.app.goo.gl/7SDknTXkAzTqMHe3A

♻️Масжид каналига уланиш:
👇👇👇👇👇
https://t.me/+CPO9Y8v1NPU0MWQy

BUXORIY.UZ | Расмий канал

24 Oct, 06:49


🌙 Қачон Одам боласи сажда оятини ўқиса ва сажда қилса...

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қачон Одам боласи сажда оятини ўқиса ва сажда қилса, шайтон қочиб кетади ва йиғлаб: ҳолимга вой бўлсин, Одам боласи саждага буюрилди ва у сажда қилиб жаннатга кирди. Мен ҳам саждага буюрилдим, аммо сажда қилмадим, менга эса дўзах, дейди”.
Имом Муслим ривояти.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

24 Oct, 02:26


Уч нарсани ҳаргиз унутма:

• Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
• Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни;
• Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

23 Oct, 14:38


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 21-Робиъус Сони ойи

Мелодий 2024-йил, 24-Октябрь пайшанба

#БОМДОД     05:55

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:50

#ШОМ             17:22

#ХУФТОН       18:55


Навбатчи имом: Билолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

23 Oct, 06:20


Кечирим

Кечириш бу
аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқом(қасам ва алам)дан воз кечиш дегани гоҳида.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

23 Oct, 02:17


Агар одамлар чиройли гаплари билан фахрлансалар, сен гўзал сукутинг билан фахрлан!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

22 Oct, 16:09


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 20-Робиъус Сони ойи

Мелодий 2024-йил, 23-Октябрь чоршанба

#БОМДОД     05:55

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:50

#ШОМ             17:24

#ХУФТОН       18:55


Навбатчи имом: Комолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

22 Oct, 10:40


Аёл киши уйда шакарга ўхшайди, агар йўқ бўлса, уй захарга айланади.

Эркак киши тузга ўхшайди, агар у
йўқ бўлса, уйдан маза кетади !


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

22 Oct, 06:16


Аллоҳдан офият сўранг!

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимга дуо эшиги очилса, унга раҳмат эшиклари очилган бўлади. Аллоҳдан сўралганда бериладиган нарсалар ичида У Зотга энг маҳбуб бўлгани офиятни сўрашдир", дедилар.

🤲 Шунинг учун Аллоҳ таолодан офиятни кўпроқ сўраш керак.
🤲 "Офият" - саломатлик, эсон-омонлик, бардамлик, яхши кайфият каби маъноларни англатади. Офият Аллоҳ таолодан сўраладиган энг яхши нарсалардан экан.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

21 Oct, 17:09


Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:

1️⃣. Соғлиқ – фаровон ҳаёт билан;
2️⃣. Сафар – яхши ҳамроҳ ила;
3️⃣. Чирой – гўзал хулқ билан;
4️⃣. Уйқу – қалбнинг хотиржамлиги ила;
5️⃣. Тун – Аллоҳнинг зикри билан.

©️Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

21 Oct, 15:44


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 19-Робиъус Сони ойи

Мелодий 2024-йил, 22-Октябрь сешанба

#БОМДОД     05:55

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:50

#ШОМ             17:25

#ХУФТОН       18:55


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

21 Oct, 09:37


Ҳафс ибн Ғиёс раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

– Абдураҳмон ибн Асвад ҳатто нонни ҳам ният билан ерди.

– Нон ейишда қандай ният бўлиши мумкин?

Агар у кўп егани сабабли намозда қийналса, камроқ ерди. Агар кам егани сабабли намозда заифлашиб қолса, яхшироқ ерди. Яъни унинг овқатланиши ҳам намоз учун ният билан бўларди.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

21 Oct, 00:22


⛅️Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!

🌱🌹 Хайрли тонг! 🌹🌱

🌸 Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин...🤲

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

20 Oct, 16:14


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 18-Робиъус Сони ойи

Мелодий 2024-йил, 21-Октябрь душанба

#БОМДОД     05:55

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:50

#ШОМ             17:27

#ХУФТОН       18:55


Навбатчи имом: Билолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

20 Oct, 05:21


Бир киши сизга 10 миллион доллар бераман деса, оласизми? Ҳа, албатта оласиз ! Фақат бир шарти бор, "эртага яшамайсиз" десачи?
Сиз бунга рози бўлмайсиз.
Демак эртага уйғониш 10 миллиондан қиммат эканми шунда?


Ҳаётингизни арзон нарсаларга, арзон кимсаларга сарфламанг !

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

20 Oct, 02:08


Маҳзун бўлма!

Ёмонликни яхшилик ила, хафагарчиликни табассум ила, кулфатни ҳалимлик ила қарши ол! Шунда, Аллоҳ сен билан бирга бўлади. Сенга ёрдам беради. Сени ҳимоя қилади. Ишларингни Ўзи бошқаради.

Доктор Оиз Қараний

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

19 Oct, 17:23


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 17-Робиъус Сони ойи

Мелодий 2024-йил, 20-Октябрь якшанба

#БОМДОД     05:50

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:55

#ШОМ             17:30

#ХУФТОН       19:00


Навбатчи имом: Комолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

19 Oct, 13:10


Сабр қилувчиларнинг дуоси

Дуонинг арабча матни:

رَبَّنَا ٱغۡفِرۡ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسۡرَافَنَا فِيٓ أَمۡرِنَا وَثَبِّتۡ أَقۡدَامَنَا وَٱنصُرۡنَا عَلَى ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡكَٰفِرِينَ

Ўқилиши: “Роббанағфир лана зунубана ва исрофана фий амрина ва саббит ақдамана вансурна ъалал қовмил кафирийн.”

Маъноси: “Эй Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва ишларимиздаги исрофларимизни Ўзинг кечиргин, собит қадам қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин.” (Оли Имрон сураси 147-оят).

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

19 Oct, 04:45


#Кун_хикмати

Ҳатто, тўғри одамни ҳам қийшиқ қилиб кўрсатадиганлар топилади. Шунинг учун ҳаммага ҳам ишониб кетаверманг...

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

18 Oct, 15:34


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 16-Робиъус Сони ойи

Мелодий 2024-йил, 19-Октябрь шанба

#БОМДОД     05:50

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:55

#ШОМ             17:30

#ХУФТОН       19:00


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

17 Oct, 17:03


Оламда тенги йўқ ҳаловат бунда,
Расулга етажак саловат бунда,
"Каҳф" бордир, "Ясийн" бор,
таҳажжуд шунда,
Мўминлар севган кун
Жума муборак!

🕌 Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

17 Oct, 16:58


#Эълон_тарқатинг

Эртага Жума 18.10.2024 Куни
''Имом Бухорий'' Чаманзор жоме масжидида

Абдурашидхон қори домла жума намозидан аввал "ҚУРЪОН ҲИКМАТЛАРИ: “Кибр ва тавозеъ (Луқмон сураси 18-19-оятлар)”мавзусида суҳбат қилиб берадилар!

“Имом Бухорий” масжиди Локацияси:👇
https://maps.app.goo.gl/7SDknTXkAzTqMHe3A

♻️Масжид каналига уланиш:
👇👇👇👇👇
https://t.me/+CPO9Y8v1NPU0MWQy

BUXORIY.UZ | Расмий канал

17 Oct, 15:21


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 15-Робиъус Сони ойи

Мелодий 2024-йил, 18-Октябрь жума

#БОМДОД     05:50

#ПЕШИН        12:55

#АСР               15:55

#ШОМ             17:30

#ХУФТОН       19:00


Навбатчи имом: Билолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

17 Oct, 05:40


Ота қизнинг ҳаётида такрорланмас кишидир. Унинг ўрнини бирор киши боса олмайди, на ака-ука ва на эр, ҳатто фарзанд ҳам.
Умрнинг совуқ тунларида ота омонлик соҳилидир.

Айман Ёғий

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

17 Oct, 03:55


Вақтимизни қадрлайлик

Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан шундай ҳадис келади: “Оқил киши бир кунини тўртга тақсимлаши лозим: бир қисмида Раббига мурожаат қилади, бир қисмида ўзини ҳисоб-китоб қилади, бир қисмида Аллоҳнинг санъати борасида фикр юритади, бир қисмида еб-ичиш каби (нафсоний) ҳожатларини бажаради” (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

16 Oct, 14:52


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 14-Робиъус Сони ойи

Мелодий 2024-йил, 17-Октябрь пайшанба

#БОМДОД     05:50

#ПЕШИН        12:55

#АСР               16:00

#ШОМ             17:33

#ХУФТОН       19:05


Навбатчи имом: Комолхон домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

16 Oct, 10:52


БАНДАСИГА ШИКОЯТ ҚИЛМАНГ!

Имом Шаъроний «Табақот» номли китобларида шундай деганлар:
«Танага, мол-мулкка ёки фарзандларга беморлик, зулм ёки мусибат каби бало етганда бу ҳақда фарзандга, хотинга, оға-иниларга, дўстларга ёки бошқаларга шикоят қилишдан олдин Аллоҳга шикоят қилса, У Зот мусибат тушган пайтдаёқ ўша қийинчиликни кўтаради».

"Ҳикматлар" китобидан.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

16 Oct, 04:07


Агар мени кўринишимга қараб менсимаётган бўлсанг, унутмагинки, мени Аллоҳ таоло яратгандир!

Агар мени камбағаллигим учун менсимаётган бўлсанг, унутмагинки, ризқлар Аллоҳ таолонинг қўлидадир!

Шундай экан, сен кибрланма! Кибрланишга ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзигина ҳақлидир!

"Ҳикматлар чашмаси"дан

👉@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

15 Oct, 14:58


#Намоз_вақтлари

Ҳижрий 1446-йил 13-Робиъус Сони ойи

Мелодий 2024-йил, 16-Октябрь чоршанба

#БОМДОД     05:50

#ПЕШИН        12:55

#АСР               16:00

#ШОМ             17:35

#ХУФТОН       19:05


Навбатчи имом: Абдурашидхон қори домла.


👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

15 Oct, 04:39


Онасиз дунёга келган 4 жонзот

Она қорни кўтармаган, (онадан дунёга келмаган) тўрт жонзот бўлган, улар: Одам алайҳиссалом, Ҳавво онамиз, тошдан чиққан Солиҳ алайҳиссаломнинг туяси, Исмоил алайҳиссалом қурбон қилиниши эвазига туширилган қўчқор.

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

15 Oct, 02:38


Эътибори кўп кишининг қоқолиши оз.

Изоҳ. Яхши-ю ёмондан ўзига ибрат чиқара оладиган инсон кам адашади. Адашиши кам инсон манзилга тез етади. Тирикларнинг бу дунёдаги манзили – савоби нақд ишлардир.

“Унвонул баён” китобидан

👉📲@BUXORIY_UZ

BUXORIY.UZ | Расмий канал

15 Oct, 00:36


🌧 Ассаламу Алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

🌸 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

👉
📲@BUXORIY_UZ