23.5° бурчак остида (@burchakostida)の最新投稿

23.5° бурчак остида のテレグラム投稿

23.5° бурчак остида
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
29,732 人の購読者
17,693 枚の写真
6,567 本の動画
最終更新日 09.03.2025 11:13

類似チャンネル

SPORT TV (Rasmiy kanal)
280,000 人の購読者
KUNDUZIY
20,118 人の購読者

23.5° бурчак остида によってTelegramで共有された最新のコンテンツ

23.5° бурчак остида

07 Mar, 16:37

6,985

🇺🇸🇨🇦 Тhe New York Times: АҚШ президенти Доналд Трамп Канада билан давлат чегарасини қайта кўриб чиқиш истагини билдирган

Нашр манбаларига кўра, президент бу ҳақда 3 феврал куни Канада бош вазири Жастин Трюдо билан телефон орқали суҳбат чоғида айтиб ўтган.

"Трамп 1908 йилда имзоланган АҚШ-Канада чегара шартномасининг ҳақиқийлигига шубҳа билдирган. Бундан ташқари, у икки давлат ўртасидаги кўл ҳамда дарёлардан биргаликда фойдаланиш масаласида ҳам муҳокамалар ўтказиш зарурлигини таъкидлаган", деб ёзади NYT.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

07 Mar, 16:17

6,875

🇺🇦🇺🇸🇸🇦 Украина ва АҚШ Ар-Риёддаги учрашув доирасида ер ости бойликлари бўйича битим имзолаши мумкин, лекин ҳозирча бу борада аниқ келишув йўқ

Бу ҳақда Украина ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий маълум қилди.

"Менимча, Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган учрашувда Қўшма Штатлар билан фойдали қазилмалар бўйича битим имзолашга имкониятимиз бўлади. Бу рост. Аммо ҳозирча воқеалар ривожини олдиндан башорат қилмайлик ва кейинги жараёнларни кузатайлик", — дея фикр билдирди Тихий.

Эслатиб ўтамиз, мазкур битим ўтган ҳафта Оқ уйда Зеленский ва Трамп томонидан имзоланиши керак эди, аммо икки президент ўртасида юз берган тортишув туфайли бу амалга ошмади.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

07 Mar, 16:02

6,766

🇺🇦🇺🇸🇸🇦 Зеленский 11 март куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Украина ва АҚШ делегациялари учрашувида қатнашмайди.

Бу ҳақда Fox News телеканали журналисти Нана Сажая манбаларига таяниб хабар бермоқда.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

07 Mar, 15:49

6,836

🇬🇧🇷🇺🇺🇦Буюк Британия Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромаднинг қарийб 1 миллиард долларини Украинага ўтказди

G7 мамлакатларининг ERA (Extraordinary Revenue Acceleration) ташаббуси доирасида 752 миллион фунт стерлинг (тахминан 971 миллион доллар) миқдоридаги маблағ ажратилди. Ушбу дастур Россиянинг музлатилган маблағларидан келадиган фойда ҳисобига Украинага кредит ажратиш имконини яратади.

Украина Бош вазири Денис Шмигал Буюк Британиядан йўналтирилган маблағ ҳарбий тизимни кучайтиришга сарфланишини маълум қилди.

"Келажакда Россиянинг музлатилган барча активлари мусодара қилиниб, Украинага берилишига умид қиламиз," дея қўшимча қилди Денис Шмигал.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

07 Mar, 15:38

6,561

🇺🇸 АҚШ Ғарбий Европада жойлашган ўнга яқин консулликларини ёпишни режалаштирмоқда — Reuters

Агентлик маълумотларига кўра, ёпилиши мумкин бўлган дипломатик ваколатхоналар қаторига Қўшма Штатларнинг Гамбург, Дюсселдорф, Лейпциг, Бордо, Лион, Страсбург ва Флоренциядаги консулликлари киради. Аммо бу режаларга ҳали ўзгаришлар киритилиши мумкин.

Бундан ташқари, АҚШ Давлат департаменти Конгрессга Туркия шарқидаги Газиантеп шаҳридаги консулликни ёпиш режалари ҳақида ҳам маълум қилган. Вашингтон ушбу консуллик орқали Суриянинг шимолида олиб борилаётган гуманитар операцияларни қўллаб-қувватлаб келаётган эди.

Мазкур қарор Трамп маъмуриятининг бюрократик харажатларни қисқартириш дастури доирасида қабул қилинмоқда. Бироқ танқидчилар бу ёндашув АҚШнинг глобал етакчилигига путур етказиши мумкинлигини ва бундан Хитой ёки Россия каби геосиёсий рақиблар фойда кўриши эҳтимоли борлигини таъкидламоқда.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

07 Mar, 15:24

6,551

🇳🇴🇺🇦Норвегия Украинага кўрсатилаётган ёрдамни икки баробар кўпроққа оширади

2025 йилда Осло Киевга режалаштирилган 3 миллиард евро ўрнига тахминан 7,5 миллиард евро ажратади. Бу қарорга Норвегия парламенти (Стортинг)даги барча партиялар рози бўлди, деб маълум қилди мамлакат бош вазири Йонас Гар Стёре.

У буни "Украина ва Европа учун тинчлик ҳамда барқарорликка етаклайдиган муҳим қарор" эканлигини қайд этди. Стёренинг сўзларига кўра, Украинага хавфсизлик кафолатларини ваъда бермай туриб сулҳ тузиш мумкин эмас, чунки бу "Россияга ўз кучларини қайта тўплаб олиши учун" вақт беради. Норвегия бош вазири, шунингдек, Европани ўз мудофаасини мустаҳкамлашга чақирди.

2024 йил 1 январдан бошлаб, Норвегия ҳукумати Украинага қўшимча ёрдам бериш мақсадида, унга қурол-яроғ ва ҳарбий анжомларни тўғридан-тўғри сотишга рухсат берди. Бу қарор 1959 йилда Норвегия парламенти – Стортинг томонидан қабул қилинган қонунга зид бўлса-да, Украинадаги мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда истисно сифатида қабул қилинди. Норвегия ҳеч қачон уруш бораётган ёки мамлакатга хавф солаётган ҳудудларга қурол сотмаган.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

06 Mar, 19:47

3,887

🇺🇸🇷🇺🇺🇦 АҚШ Украинадан Россия билан тезкор ўт очишни тўхтатишга розилик беришни талаб қилмоқда – бу фойдали қазилмалар бўйича битим имзоланишининг шарти ҳисобланади

Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар бермоқда.

Нашрга кўра, Европа амалдорларига Трамп АҚШ ва Украина ўртасидаги фойдали қазилмалар бўйича келишувни Киевнинг Москва билан тезкор ўт очишни тўхтатишга розилиги билан боғлашни хоҳлаётгани айтилган.

Зеленский “сулҳ ва Москва билан музокараларга йўл очувчи аниқ қадамларга”рози бўлиши керак.

"Трамп ва Зеленскийнинг жамоатчилик олдида битимга тайёр эканликлари ҳақидаги баёнотларига қарамай, иқтисодий ҳамкорлик бўйича битимнинг ҳали ҳам имзоланмагани қўшимча талаблар билан боғлиқдир”, деб ёзади Bloomberg манбаларга таянган ҳолда.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

06 Mar, 18:38

4,539

🇺🇸🇺🇦🇸🇦🇷🇺 АҚШ ва Украина ўртасида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган учрашув кун тартибига можаронинг ҳал этилиши бўйича келишув асослари ва 6 ойлик сулҳ масаласи киритилади — Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

06 Mar, 18:30

4,656

🇹🇩🇷🇺 Руминияда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумон қилинган шахслар қўлга олинди, улар Россия билан алоқадорликда айбланмоқда

Руминиялик терговчиларнинг фикрича, 2023 йилда олти гумонланувчидан беш нафари “мамлакат мудофаа қобилиятини заифлаштириш орқали” Руминия суверенитети ва мустақиллигига путур етказиш мақсадида уюшган жиноий гуруҳ тузган. Кейинги йили гумондорлар сафига яна бир киши қўшилган. 

Маълумотларга кўра, гумонланувчилар бир неча бор хорижий давлат агентлари билан алоқага киришган. Улар Руминия ҳудудида ҳам, Россияда ҳам фаолият юритган.

“Озодлик радиоси” румин хизмати манбасининг маълум қилишича, гумондорлар орасида 101 ёшли истеъфодаги генерал Раду Теодору ҳам бор.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

06 Mar, 18:21

4,676

🇺🇸🇮🇷 Reuters: Трамп маъмурияти халқаро келишув доирасида Эрон нефт танкерларини тўхтатиш ва кўздан кечириш режасини кўриб чиқмоқда

Нашр маълумотларига кўра, Доналд Трамп Эронни жаҳон иқтисодиётидан ажратиш ва унинг нефт экспортларини нолга тушириш учун “максимал босим” кампаниясини қайта бошлашга ваъда берган.

Бу Эронга ядро қуролига эга бўлиш имкониятини бермаслик мақсадида амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida