Hikoyalar dunyosi @bonu_hikoyalari_dunyosi Channel on Telegram

Hikoyalar dunyosi

@bonu_hikoyalari_dunyosi


Ajoyib hikoyalar olami:

Kanal yaratilgan sana: 27.07.2022 14:30

@hikoyalar_tartibda
@Bonugaa - kanal haqida
@Pdf_hikoyalar

💰Reklama: @Kanaldaa_reklamaa
Contact: @Xayitboboyevna_2606

Inshaalloh 5K

Hikoyalar dunyosi (Uzbek)

Assalomu alaykum, azizlar! Sizni "Hikoyalar dunyosi" kanaliga tortib qarshi olishga chaqiramiz. Bu kanal 27.07.2022 sanasida, 14:30da yaratilgan bo'lib, ajoyib hikoyalarning olamiga tanishtiradi. Agar siz biror bir hikoya bilan yorqinlashishni istasangiz, bu kanal siz uchun muhim manbasdir. Kanalga @hikoyalar_tartibda, @Bonugaa - kanal haqida, @Pdf_hikoyalar ushbu manbalarga murojaat qiling

Kanalda reklama berish uchun @Kanaldaa_reklamaa kanaliga murojaat qiling va barcha tashriflaringiz uchun @Xayitboboyevna_2606 ga murojaat qiling

Bizga qo'shiling va birgalikda 5K ga yetamiz. Sizni "Hikoyalar dunyosi" kanaliga hush kelib qo'ying!

Hikoyalar dunyosi

20 Feb, 15:22


#СЕНГА_МУҲТОЖМАН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

2-қисм


Отабекни кунлари азобда ўтарди. Анора уни ташлаб кетди. Доим айтарди, касал бўлманг, иссиқ кийининг, вақтида овқат енг , агар касал бўлсангиз қарамайман дерди. Отабек ҳазилга олиб куларди. Мана нима бўлди? Анора уни шу холида ташлади кетди.

***

Шифохона, докторлар Отабекни текширяпти .
— Суякларни цинган жойи битишига вақт керак. Сиз сиқилманг, бу вақтинчалик.
— Юра оламанми?
Отабек умид билан сўради?
— Албатта, оёғизни қимирлатиб кўринг ишонмасангиз.
Ҳақиқатдан, гипс ортида бўлган бўлса ҳам оёқлар, бармоқларни бироз қимирлатса бўлади.
— Демак умид бор?- Отабек шифокорга тикилди.
— 100 фоиз жавоб бераман. Юрасиз.
Шифокор чиқиб кетди. Аламзада Отабек телефонига тикилганча қолаверди. Телефон экранида Анора билан кулиб тушган суратлари. Жахл билан расмни ўзгартирди.
— Сендан буни кутмагандим.

***

Кунлар қачон бемазмун ўтади? Албатта ёнингизда кўнгилгиздаги инсон бўлмаса.
— Отабек овқат ейсанми?
Отабек ўқув дастури устида ишлаб ўтирибди.
— Ойи тугатай деб қолдим.
Отабек яна боши билан ишга шўнғиди. Ҳозирги замонда ҳамма нарсани имкони бор. Отабек ўқув марказида ишларди. Абитуриентларга дарс беришда, донғи чиққан устозлардан бири эди. Ҳозирда ҳаракати чекланганлиги сабаб у уйда ўтириб, онлине дарс беряпти.
— Тестларни тузиб олсам бас, қолганини кейинга қолдираман.
— Отабек, тезроқ чиқақол.
Отабек қўлларини ёйиб керишиб олди.
— Ойи ҳозир чиқаман. Еяверинглар.
— Сени кўргани мехмон келибди.
Отабек қизиқиб қолди. Ким келган бўлса?

Отабек чиқиб қараганида кулиб турган Лобарни кўрди. Лобар хам уни кўриб таббасумини аямади.
-Салом .
Отабек қаршисидаги буткул ўзгарган нозанинни кўриб аввлига довдираб қолди.
- Саломлар – Отабек синиқ табассум қилди.
- Ваув оташ ўзингмисан? Жуда ўзгариб кетибсан.
Лобар қўл узатиш асносида деди. Отабек стулга ўтираркан жавоб қайтарди:
-Ўзгарган мен эмас сенсан. Зўрға танидимку сени.
Лобар ичида хурсанд бўлсада сиртига чиқармади.
-Ўқиш тугадими?
- Бир амаллаб тугатиб олдим. Рости ўзимизни юртга етмас экан – Лобар чойдан ҳўпларкан тан олди.
- Мен сенга ўша вақт айтгандиа қулоқ солмай кетвординг.
Отабекни онаси Зулайҳо опа мева кўтариб кирди.
-Ол қизим нимага тортиниб ўтирибсан?-Оляпман ҳола ҳижолат бўлманг келинг ўтиринг биз билан.
- Сизлар бемалол, мени бироз қиладиган ишларим бор.
Зулайҳо опа чиқиб кетди.
- Тузалиб қолдингми? Рости сени бу аҳволда кўраман деб сира ҳам кутмагандим.
Отабек ичидан ўтганини сиртига чиқармади.
- Менда ҳаммаси жойида. Анча машқлардан кейин ўзгариш бор.
- Анора кўринмайди, қани у?
Аслида Лобар ҳаммасини билиб бўлганди. Атай сўради.
-У йўқ. Мен учун ўлган.
Лобар қачонлардир орзу қилган сўзларин иэнди эшитди. Эшитганида ҳам Отабек бу аҳволда. Ундан умид қилиш аҳмоқликдек туюлсада, юрак қурғур сира кўниколмади шу чоққача.
-Рости сизларга кўз теккан. Ҳали ярашиб кетасизлар.
-Лобар бу гапларни кераги йўқ бу мавзу аллақачон ёпилиб бўлган. Мен учун аҳамияти йўқ инсон энди бу. Ундан кўра ўзингдан гапир. Тўй қачон?
Лобар ютиниб қўйди.
-Тўй куёв топилса. Ҳозирча юриб олай мазза қилиб.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

20 Feb, 15:21


#СЕНГА_МУҲТОЖМАН

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


1-қисм


Қаламни берган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Ёзаётган ҳикоям манфаатли бўлишини сўраб қоламан.
Турфа тақдир йўлларида яна сиз билан йиғлаймиз, куламиз. Тақдир зарбаларини бирга енгиб ўтамиз. Ҳар бир тақдир дарс деганидир. Ҳар бирини ўрни бор, кимдир шукр қилишга ўргатса, кимдир тарбияга, кимдир афсусланмасликка. Шундай экан бошладик!

Эрта тонг осмон мусаффо. Рашид қўшиқни ҳиргойи қилганча боғга йўл олган.
-Умр асли беш кунлик сафооо
Гоҳи сафооо гоҳида жафоооо
Ташлаб кетган ўша бевафо
Ёшлигимга ...
Рашидни тили айланмади. Боғга олиб кирадиган ёлғизоёқ йўлда, ариқ бўйида узун сочли қиз ётарди.
- қайтгим... Келади...
Қўшиқни якунлаб ёқасини қоқиб қўйди.
- Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, арвоҳми?
Рашид кийими кулранг бўлган қизни арвоҳга ўхшатди. Қалтираганча борди. Қиз юзтубан ётарди. Қўлидаги кетмон дастаси билан аста туртди. Қиз жим.
-Ҳой қиз.
Яна туртди, ахийри ўзига қаратганда қотди қолди. Қизнинг юзи моматалоқ бўлган. Аммо унда тириклик нишонаси кўринмасди.
-Ё Аллоҳ, ўлибдику.
Шошганча телефонни олиб миясига илк келган рақамни терди. 03, бу пайтда 02 ни ўйлаб бўладими?
-Алло тез келинг, бу ерда битта қиз ўлиб ётибди.

****

#СЕНГА_МУҲТОЖМАН:


Машинани эридан зўрға руҳсат олиб ҳайдаётган Анорани қувончи ичига сиғмасди.
-Жудаяааам маззаааааа.
-Анора секинроқ.
Анора эса қасддан газни босади.
-Қўрқооооқ

Анора атайин машинани ҳар томонга буриб ўйин қиларди.
-Анош қилма бунақа, тузук ҳайдамасанг қайтиб бермайман машинани ҳайдашга.
-Отабек шунақа қилманг энди.
Анора қитмирлигини қўймади. Йўлда машина йўқ, шу сабаб Анора бемалол эди.
-Сен қиз кўп ўзингдан кетиб қоляпсан.
-Чидайсиз, бошқа илож йўқ.
Анора қиқирлаб кулиб атай тезликни оширади.
Барчаси кутилмаганда содир бўлди. Олдиларидан югуриб чиққан болани уриб юбормай деб машина рулини кескин бурган Анора қолгани нима бўлганини англолмай қолди. Ўнг томонга қараб бурилган машина жуда катта тезлик билан бориб бетон тўсиққа қарсиллаб урилди. Отабекни оёқлари қисилиб қолгани, оғриқдан додлагани, ҳаммаси бир зумда рўй берди. Бир зумга ҳушини йўқотган Анора ўзига келган он дахшатдан қичқириб юборди. У ҳеч нарсани кўрмасди.
— Йўўўўқ, Отабеэеэк.
Отабек қонга беланган кўйи ҳушсиз ётарди.
—Ўлиб... Ўлманг илтимос.
Анора йиғлаб юборди. Телефони топиб телефон қиламан деганда қўлларидаги кучли оғриқни сезди, бунданам ёмони ҳамма ер зимистон эди. Оёғида ҳам чидаб бўлмас оғриқ. Азоб забтига олавергач ҳушини йўқотди.

***

Отабекни оёқлари гипслаб ташланган, боши боғланган. Кўзини очган заҳоти Анорани сўроқлади.
-Анора қани?
Онаси Зулайҳо ерга қаради.
-Ойи, Анора қани? Нима бўлди унга?
-Сен дам олишинг керак.
-Ойиии .
Отабекни овози кескин чиқди.
— Болам сенга асабийлашиш мумкин эмас. Қўй ўшани.
— Унга нимадир бўлдими?
— У... Сени оёқларинг ҳақида эшитиб, бутун умр ногирон эр билан ўтмайман деб кетворди.
— Нима? Ойи ўйлаб гапиряпсизми?
— Бу ҳақиқат.
Майсара опа кўзига ёш олди.
— Бўлиши мумкинмас, у мени ташлаб кетолмади.
— Болам ўзингни қийнама.
— Мен юролмайманми?
— Юрасан болам, юрасан. Хотинг бесабрлик қилди. Биласанку уни.
Отабек жим қолди. Қўллари мушт тугилди.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

20 Feb, 15:21


Янги қисса

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

#СЕНГА_МУҲТОЖМАН

Hikoyalar dunyosi

18 Feb, 17:02


Assalomu alaykum. Yaxshimisizlar? Xayrli kech.
Kimdadir eski yillarda ochilgan guruh bormi? Yaxshi narxda sotib olaman.
Guruhda odam bo'lishi shartmas

@Xayitboboyevna_2606

Hikoyalar dunyosi

17 Feb, 16:11


​​Охиригача укинг

Қўнғироқ жиринглади.Қўл телефонимда номаълум рақамдан чақирув.
Кўтардим.
-Ассалому алайкум.
Алик олдим!
-Мен Дурдонаман!
Қайси Дурдона деб сўрашга ҳожат йўқ.Унинг бор бўйи,ўша узун соч ўримлари,бошидаги оппоқ гулли дўпписи..ҳаммаси кўзим олдида шундоқ бўй берди.
-Яхшимисан?
-Илтимос сиз гапирманг,Мени эшитинг.
Бўғзимга бирнима тиқилди.Оғриниб ютиндим.
-Мендан ҳавотир олманг,ҳаммаси яхши.
Сизни тасодифан учратиб қолдим яқинда.Уйланибсиз,оилангизга кўз тегмасин!фарзандларингиз ҳам ширингина экан.Худди ўзингиз.
Мен сиз учун ким эдим деб сўрамоқчи эмасман.Фақат сизга айтар икки оғиз гапим бор эди.
Аслида биз икки марта учрашдик.
Эсимда ҳаммаси эсимда...
На севги изҳор қилдингиз,на шилқимлик.
Негадир кўнглимда қолиб кетдингиз.Эшитдим роса мени излаган эмушсиз...
Нега?
Севиб қолдингизми?
Эндими?
Фарзандларга бағир тўлгандами?
Йўқ бунга йўл қўймайман!!
Мен сизни ҳечқачон яхши кўрмаганман....
Тушунинг ,инсон яхши кўрганда тили сотиб қўярди.
Мен яхши кўрмадим.
Тилимни маҳкам тутдим холос.
Кўнгил кўчаларини эркига қўйдим.
Самоерга талпиндим..
Биласизми самоер қаер?!
Бу ерда етолмаганингни топадиган маскан.Унда ҳамма нарса бор...Нимаки инсонга етмаса,кам бўлса ҳаммаси бор.
Сизни эса бўткул унутганман.
Барибир йўлимда тўғаноқ бўлиб турибсиз.
Билишимча сизда суратим бор...Уни нима қиласиз.
Кўнглимда бир ёр,қўйнимда бир ёрми?!Нима суймасдан яшаб келаяпсизми?!Фақат ош-овқатингизга,хизматингизга ва бола чақали бўлишингизга керакми аёлингиз..?!

Асло ундай қилманг...яқиндан кўрдим,оқила аёл экан...Бўлмаса муштаккина боласига салом беришни ўргатармиди...
Кичкинангиз қўлини кўксига қўйиб салом берар экан кўнглм бир силкиниб кетди...
Ахир менда ҳам шундай ширингина бола бўлиши мумкин эдику...?!
Аёлингиз мендан минг чандон гўзал,ҳурлиқо экан....
Узукка кўздек аёл....
Сиз узук бўлиб яшанг...
Менга талпиниб нима топасиз?!
Сўратимни қандай топганингиз менга қоронғу,бироқ суратни қайтиб беринг.
Сизга янгилик айтай.Эртага тўйим..
Охир излаганимни топдим.!
Сиздан тўёна кутаман..
Фақат илтимос мени кўрманг...
Тўёнани эса кичкина бир болага қолдирасиз ўзи етказади менга...
Болакай ўзи сизни топиб олади...
Ҳа бир илтимос тўйга ўша узун қора плашда келинг,сизга жуда ярашади у.
Бахт тиларсиз...
Охирги сўзни мен айтдим.
-БАХТЛИ БЎЛ ДУРДОНА!!

Қўнғироқ ўчди...узиқ,узиқ овоздан сўнг дадаси туринг,ишга кеч бўлдику деб қолди хотиним...

- Нима?
- Нима нима?Ишга тушда борасизми.Чойни тайёорлаб қўйганман..Бир томонда ёмғир ҳам томчилаб турибди..
Қора плашингизни кийиб кетасиз,ҳозир олиб чиқаман.Билиб бўладими ёмғир кучайиб қолса.
Хуллас тушим эканку деб шодланишга ҳам эрта эди...
Қора плаш ҳақидаги гап эса....
Бошим бир ботмон ўй билан қопланди.
Чойни апил-тапил ичдим.
Суратни яширин қути ичидан олдим...
Унинг кўзларида ажиб кулгу..
Ишга йўл машина билан кетардим,ноҳос секинлашдик.
-Нима бўлди?
-Ака таъзия бор экан бир кириб чиқамизми?
-Майли.
Сўрасак бир қари қиз бўларди шу анча бетоб эди,бугун тонгда омонатини топширди дейишди.
Одамлар қаторида тургандик бир бола имлаб чақирди.
Борсам.
-Амаки сизда аммамни расми борми дейди.
Суратни секин олиб кўрсатдим.
-Шуми?
-Ҳа аммажоним бу...
-Суратни нима қиласан?
Аммам ёқиб юбор деганлар...Самоерда сурат керак эмас экан...
Ишимга келдим...
Наҳотки бу Ўша Дурдона эди.?..
Наҳотки?
Энди мени унутинг деганларини тушда эмас,ахир ўнгда эшитдимку...
Нимага?нега бундай бўлди?

Самоерда у кимни топди??

Менчи?
Унинг айтганлари рост эди...Ахир аёлим ҳаммадан оқила....
Атайлаб гул бозорига бордим..
Гул олдим!!
Мен аёлимни жуда яхши кўраман....!!!

#маюсгина

Hikoyalar dunyosi

17 Feb, 16:11


Сўнмас умид.

31- қисм.


Умид Зебонинг гапларидан ҳайратда қолди. Тушимми ўнгимми дея бир муддат нима дейишини ҳам билолмади.


- Ҳа жимиб қолдиз? Ёки Германияда битта яримтаси кутяптими?

Зебо ёлғондакам пўписага ўтди.

- Мен ҳақиқат ва рўё орасида қолиб кетдим. Зебо агар бу ҳазил бўлса мени ўлдирган бўласан билиб қўй.

- Сиз мендан ўлиб қутулмоқчимисиз? Бекорларни айтибсиз. Ҳали менга берган азобларизни бадалини бахтли қилиб қайтаришиз керак.


- Сени умуман тушунолмадим.


- Шунақа овсарга ўхшаб ўтирурсайиз ҳеч қачон тушунмайсиз. Кейин мен бошқа бировга тегиб ували жували бўлиб кетсам оғзизни очиб қолаверасиз шу керакми сизга?

- Ахир ўзингку ажрашишга ариза берган.

- Ариза берган бўлсам ажрашаверадими?


- Нима қилай қайсарлик қилиб сизни кўргим келмаяпти деб туриб олганингдан кейин.


- Шуни ҳам ўргатайми олиб қочиш керак тамом.

- Сен мени калака қиляпсанми? Зебо сени таниёлмай қоляпман.

Айни шу вақтда Умид учадиган рейсни эълон қилишди.

Оператор қайта ва қайта айтар экан Умид икки ўт орасида қолди. Зебони олиб кецинми ёки у билан шу ерда қолсинми?

- Зебо мен биланмисан?

- Албатта. Унда нима учун келдим бу ерга?

- Ортга қайтамиз. Сени ўқишинг бор. Битирганингдан кейин иккаламиз малака оширишга борамиз.


- Хўп мен рози.

Зебо Умидга қараб жилмайди.

Қаерда севги кўп бўлса, у ерда хатолар хам кўп бўлади .
Қаерда севги бўлмаса, у ерда барчаси хато.

Элчин Сафарли

***

Бўронни хотини ўғил туғди. Бўрон қанчалар хурсанд эди. Мана энди отаман мен ҳам деб. Аммо бу узоққа чўзилмади. Чақалоқ бир ҳафта яшадию, ота онасига бир умрга етгулик армонлар ҳадя этиб бу дунёни тарк этди.

Бўронни ўзи бир ахвол бўлса Фотима ундан минг чандон абгор эди.

Қани эди боласи яшаб қолганда. Қани эди у нобуд бўлмаганда. Афсус. Ҳеч нарса биз ўйлаганимиздай содир бўлмайди. Барчаси алмисоқда битилган битик ила бардавом бўлади.

Бўрон онасидан ажралди, отасидан ҳам ажралди, икки бора туғилмаган гўдагидан ҳам ажралди. Мана энди эса туғилган боласидан ҳал

ажралди. У буткул тушкунликка тушиб қолганди

Ҳамма айбни ўзида кўра бошлади. Агар ўша касални юқтириб олмаганида эди, ҳозир фарзандлари яшаган бўларди. Фотима ҳам бунча ғам кўрмасди. Мана энди ўзини ўзи айбдор санаб ҳеч ғам аламдан қутулолмай юрибди.


Бўрон бир қарорга келганди. Фотимани йиғлаб нола қилгандаги сўзлари ҳеч қулоғини остидан кетмасди.

- Менам она бўлгим келганди. Мениям фарзандларим жажжи қўлчалари билан юзларимни силашини хоҳлагандим. Афсус бу менга насиб қилмади. Уч бора ҳам бундан маҳрум бўлдим. Қанчалар бахцизман. Наҳотки мени она бўлишга ҳаққим бўлмаса. Аллоҳим менга ҳам фарзанд бер мен бу дардни кўтаролмайман.


Фотима шундан сўнг неча кунлар касал бўлиб ётди.

Бўрон Фотимани жавобини беришни кўнглига тугиб қўйганди. Чунки Фотима Зуҳрасининг болаларини кўриб ҳам сиқиларди. Унга жуда ҳавас қиларди. Бўрон фарзандли бўлолмасада Фотима фарзандии бўлишга ҳақли. Фотимага ҳозир бу ҳақда айтса кўнгли чўкиши аниқ. Бир тарафдан ҳозир айтса мавриди ҳам. Бўрон Фотимани боласини ўлимида айблаб уйдан ҳайдаса Фотима аниқ кетади. Бўлмаса ҳеч қачон Бўронни ташлаб кетмайди. Лекин Фотима учун яна бир зарба жуда ҳам оғирлик қилади. Бўрон тўғри йўлни танлай билиши керак.


Умрида ичкиликни оғзига олмаган Бўрон атайин ўша куни бир пиёла ароқ ичди. Уйга кириб келгач хотинини энг нобоп ҳақоратлар билан сийлади.

- Фотима, ҳой Фотима. Нима қулоғинг том битганми?

Бўроннинг бақириғига ҳайрон бўлганча Фотима уйдан югуриб чиқди.

- Лаббай Бўрон ака.


- Қай гўрда юрибсан шунча чақирдим эшитмайсан.


- Эшитибоқ чиқдимку.

- Сени доим тилинг узун бўлган. Тилинг узун бўлгунча болага қарашни эплаганингда ҳозир ўғлим тирик бўларди.

Фотима Бўроннинг бу гапларидан титраб кетди. Шу қадар юраги оғридики унга на бир сўз даво на бир дори. Ҳечам бу гапни кутмаган эди.
Кўзларидан ёшлар қуйилиб келди.

- Дарров йиғи сиғини бошлама. Агар сен соғ бўлганингда ҳозир болаларни ҳаммаси тирик бўларди. Битта бола туғишни ҳам эплолмадинг.


- Бўрон ака бўлди қилинг илтимос.


- Бўлди қилааай а?. Ҳеч қачон. Ўзи тўғри гап туққанингга ёқмайди.

- Ҳозир масциз эртага гаплашамиз.

Hikoyalar dunyosi

17 Feb, 16:11


- Ваалайкум салом. Яхшимисан? Уйингдагилар тинчми?

- Рахмат. Яхшилар.


- Розий бугун бир зиёфат қиламизми деб турибман.  Нима дейсан а?

- Вой қандоқ яхши. Унда тайёргарликни бошлайлик. Фариза Ферузахон ҳам ишдан қайтдиларми?

- Ҳа қайтган эканлар.

- Унда сен бориб хабар бер. Биргаликда тайёргарликни бошланглар. Мен эса ташкилотчилар билан мехмонга айтиладиганлар билан гаплашай.

- Хўп ойижон.

Фариза ўзи истамасада Умиднинг олдидан унга қарай қарай кетди.


Зиёфат жуда ҳам ажойиб ўтди. Олдинги гиналар унутилди. Барча шод хуррам эди. Розия опа билан Шухрат ака ҳам энди кўнгиллари тинч бўлганди. Болалари бахтли бундан ортиқ нима керак.

Зиёфатга кутилмаган мехмонлар ҳам таҳриф буйиришди. Олим ака Нажимнинг аёли Хабиба ва ўғли Нурбекни ҳам олиб келганди. Табиийки Олимни Умид таклиф қилганди. Олим эса Нажим қилган хатолар учун оила аъзолари айбдор эмас деган фикрда эди. Шунинг учун ҳам уларни олиб келди.

Хабиба Нажимни номидан узр сўради. Шунча кўргуликларга сабаб бўлгани учун эрини имкони бўлмасада гуноҳидан ўтишларини қабрида тинч ёцин дея сўради.

- Хабиба бу ишларда сизнинг умуман айбингиз йўқ. Нажим ҳам адашди аммо бундан хулоса чиқармади. Майли жойи жаннатда бўлсин. Энди буёғига тинч яшайлик.


- Розияхон мен ҳам шу фикрдаман. Оилаларимиз ўртасида адоват қолмасин дейман. Мен ҳам тўй бошлаб қўйдим қизимни узатяпман. Насиб қилса тўйни тўри сизларники.


- Албатта борамиз. Ёнизда турамиз худо ҳоласа.



Базмга Зубайда бувини ҳам болалари атшриф буйиришганди. Уларни ҳам кўнгилларида Зебога нисбатан адоват қолмаганди. Зебо ўшанда хато ўйлаган агар йўқ деган тақдирда ҳам Зубайда бувини васияти сабаб ҳам улар Зебодан юз ўгира олишмасди.

Зиёфатда ҳамма шод хуррам ўтириб уйига тарқалди. Кетар вақти эса Умидни оила аъзоларию Зебони уйидагилар Зебо билан Умидга савол назари билан қарашди чунки улар ҳам биз ҳам уйимизга борайлик дейишганди.

- Қайси уйга борасизлар Умид. Ўзимизни уйгами?

- Йўқ ойи. Мен янги қурилган хонадонлардан олдим ўша ерда яшаймиз энди. Бир ҳафтадан сўнг барча бизникига уйни " ювиш" га борсин. Энди зиёфат биздан.


- Бу жуда ҳам зўр бўлибдику. Америкадан қайтгандан бери жудаям зерикиб кетаётгандим.

- Лайло ойимга айсанг зерикмаслигинг учун иш топиб берадилар.


- Мурод ака доим оғзимга урасиз. Ҳеч гапиролмайман.

- Бўлди болалар уят бўлади.
Барно опа уларни тинчлантирди.

*


#oradan_ikki_yil-ўтди.



Бўрон билан ажрашгандан сўнг Фотима яхши бир оилага келин бўлиб тушди. Турмуш ўртоғи ҳам ўзидан беш ёш катта бефарзандлик учун ажрашганди. Фотима унга турмушга чиқиб эгизак ўғил қиз ҳадя қилди.



Бўрон эса ҳалиям Сабринани унута олмаган. Унинг олдига қандай боришни билмасди. Ўзи уйланмай укасини уйлантирди. Ўзи эса ҳалиям сўққабош. Фотимани бахтини эшитиб ўшанда тўғри қарор қабул қилганман дейди. Лекин ўзида ҳеч қандай олға силжиш йўқ. Ҳаёти бир маромда гўёки зулматдагидай.

Бўрон шогирларига машинани моторидаги муаммолар ҳақида гапириб турар экан унга қўнғироқ бўлди.


- Алло эшитаман.


- Алло. Ассалому алейкум. Мени машинам негадир тақиллаган овоз чиқаряпти кўриб берақолинг.


Бўрон қизни овозини эшитиб ҳайрон қолди. Қаердадир эшитган. Аммо сал ўзгартириб гапиряпти.

- Хўп келинг кўриб беришади.


- Менга айнан сизни тузатганиз керак.

- Нега?

- Борганда айтаман. Ва беш дақиқада олдизда бўламан.

- Сабрина наҳотки келсанг.


- Оббо таниб қолдингизми?


- Сени унутишим учун ўзимни унутишим керак. Келақол мен сени минг йилларча кутдим...


Тамом.


Эътиборингиз учун рахмат.


Бухоро. 29.09.22

#маюсгина

Hikoyalar dunyosi

17 Feb, 16:11


- Йўўўқ ҳозир айни вақти. Мен маст бўлсамда ўзимдаман. Ўртоқларимга қараб ҳавасим келади болаларини ўйнатиб юради. Мени хотиним эса эплаб биттани туғолмай учтани ўлдирди.

Фотима ахийри чидай олмади. Бақириб қулоқларини ёпиб олди.


- Бас қилинг. Илтимос Бўрон ака баааас.

Бўрон ич ичидан емирилиб бораётган бўлсада сиртида билдирмади. Ичида тинмай Фотима мени кечир дерди.

- Фотима кет. Илтимос кет.


- Бўрон ака жинни бўлманг.

- Фотима уч талоқсан. Кет ортиқ кўришни хоҳламайман.


-Бўрон ака бу нима деганиз?   Нималар қилиб қўйдиз? Айбим нима эди? Энди ким деган одам бўлдим?

Бўрон талоқ сўзини айтганида юрагидан бир нима узилгандай бўлди.  2 йил бир ёстиққа бош қўйиб келган аёлидан у воз кечди. Фотиманинг бахти учун. Тўғри Фотимани севмайди. Аммо Бўрон сабаб у бахциз бўлишга лойиқ эмас. Ҳали ёш чиройли насиб яна оила қуриб фарзандлар қуршовида юради. Бўронда қолиб фақат дард ва азоб кўради ҳолос.

Бўрон Фотима уйдан чиқиб кетгандан сўнг ортидан кузатиб борди. У қўрқди Фотима ўзини бир  нарса қилиб қўйсачи дея. Йўқ ҳар холда ота уйига келибди. Эшикни тақиллатди. Ичкаридан ҳозир деган овоз келди. Фотиманинг ойиси экан эшикни очган. Фотима онасини кўриши ҳамоно ўзини уни бағрига отди ва йиғлашда давом этди.

Яқиндагина боласидан ажралган қизини остонада кўриб Карима хола олдинига ҳайрон бўлди кейин эса ўзига келса айтар деб қизини уйга олиб кириб кетди.

Бўрон эшик ёпилгандан сўнг аста ортига қайтди. Қанча вақт ўзини кучли кўрсатиб йиғламаган бўлса бугун эркак боши билан йиғлади. Ўксиб ўксиб йиғлади. Бир аёлни бахциз қилгани учун болалари нобуд бўлгани учун йиғлади.

Hikoyalar dunyosi

17 Feb, 16:11


📚 🇺🇿Ҳикоя ва қиссалар 🇺🇿 📚:
Сўнмас умид.



32-қисм.
Муаллиф Ойчехра.
Сухроб тормозни босишга улгуриб қолди. Шахд билан машинадан тушиб қизга бақира кетди.

- Эсинг жойидами сени? Жонингдан тўйган бўлсанг мени машинамни тагига ўзингни ташлашинг шартми?


Қиз бошини чангаллаганча ўтириб йиғлашга тушди.

- Сенга гапиряпман. Тур ўрнингдан. Ҳой.

Қиз жавоб беравермагач Сухроб қиз туртиб кўрди. Қиз чўчиб Сухробга қаради.

Сухроб эса қизга қараган кўйи қотиб қолди. Қизнинг кўзларидаги дард маюслик ҳозиргина жахлга эрк бериб турган йигитни ўзига келтирди.

Қиз эса ўрнидан турди.

- Мени кечиринг. Бошқа йўлим қолмаганди.


- Ўлимдан бошқа ҳамма нарсани иложиси бор. Ўлим чора эмас.

- Менда бошқа йўл йўқ.

- Балки мен ёрдам бера оларман.


- Йўқ ҳеч ким ёрдам беролмайди.

- Юринг машинага менга ҳаммасини айтиб беринг.


- Хўп.


Сухроб машинага бориб ўтиргач қиз ҳам ноилож орқа ўриндиққа бориб ўтриди.

- Исмиз нима?


-  Гулниса.

- Меники Сухроб. Нима сабаб ўз жонизга қасд қилдингиз.
Гулниса йиғлаганча гапиришни бошлади.
- Мени бир йигит шантаж қиляпти. Билмадим қаердан суратларимни олган. Уларни монтаж қилиб уяциз расмлар тахлабди. Энди эса мендан катта пул талаб қиляпти. Олдинига мажбур бўлдим дадамни пулларидан ўғирлаб олиб бориб бердим. Ҳозир сўрагани катта пул менда унча пул йўқ. 10 кун муҳлат қўйганди. Бугун ўша муҳлат тугади. Мен эса шарманда бўлгандан кўра ўлимни танладим.

Қиз гапириб бўлиб ўксиб ўксиб йиғлади.

- Адангизга айтмадизми?

- Айтсам мени ўлдирадиларку. Қандай айтаман. Барибир менга ишонмайдилар.

- Акангми укангми йўқми?


- Укам ҳали кичик жудаям.


Сухроб доимгидай яна кўнгилчанлик қилди. Қизни ғамга ботган кўзларига қараб унга ёрдам беришга ошиқди.

Гулниса айтган йигит ғирт машенник бўлиб анчагина қизларни аёлларни шантаж қилиб пул ишлаб юрар уни шу вақтгача ҳеч ким топа олмаган экан. Қанчадан қанча одамларни қон қақшатиб пул ишлаб маза қилиб кайфу сафони қилиб юрган. Сухроб мактабда бирга ўқиган дўсти Толибга мурожаат қилганди. Толиб ИИБ да терговчи бўлиб ишларди. Уларни саъйи ҳаракатлари натижасида Комил Нишонов қўлга олинди ва ундаги барча суратлар ва далиллар йўқ қилинди. Ўзи эса қилган жиноятлари эвазига 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Бу воқеалардан Гулнисани отаси хабар топмай қолмади. Маълум бўлишича Гулниса телефонини тузатишга берган ва ўша орқали расмлари Комилни қўлига тушиб қолганди. Комил телефон тузатиш баҳонасида шундай ишларга қўл урганди. Гулнисани отаси Салим ака бу ишлардан кейин қизини кўчага чиқармай қўйди. Қўлидан телефонини ҳам олиб қўйганди.

Сухроб эса Гулниса жимиб кетгани учун кўнгли бир ёмонликни сезиб синглисини уни уйига юборди.
Синглиси ҳам Гулнисани дугонасиман дея ролини зўр ўйнаб Гулниса ҳақида акасига ҳамма гапни билиб берди.

Сухроб ўша ғамгин кўзларни унута олмай анча вақт ўзига келолмай юрди. Кейин эса эслади бу кўзларни Зебода ҳам кўрганди. Анча ўйлашлари оқибатида Сухроб Гулнисага уйланишга қарор қилди. Бу ёқда онаси ҳам қийналиб кетди Сухробни уйлантиролмай. Балки Гулниса бежизга Сухробни қаршисидан чиқмагандир. Асл бахти шу қиздир.




****

Фариза ва Умид Шухрат акани олдиларига боришди.

Олдинига Шухрат ака Умидни анчагина койиди кейин эса бағрига босиб сени барибир ўғлимдай кўрганман бахтли бўлинглар деди.


- Умид шундай қилиб сени қизим қайтариб қолибдида.

- Шунақа устоз тўғриси олиб кетсам ҳам бўларди лекин у сизларни топганига кўп бўлгани йўқ яна айрилиқ азобида қийналишини хоҳламадим.


- Бу гапинг жуда тўғри. Шу ишни зап қилибсан. Лекин мен сендан яна хафа бўла бошладим.

Умид ҳайрон бўлиб Шухрат акага қаради.

- Нима бўлди устоз. Бирор ишни хато қилдимми?

- Ҳада эндиям мен сенга устозманми?

- Кечиринг дада.


- Ана бу бошқа гап бўлди. Энди кечда бир зиёфат қилмаасак бўлмас. Қудамларни ҳам чақир. Ўзи Садри ака билан суҳбатлашмаганимга анча бўлди.

Розия опа ишдан келса уйидаги мехмонни кўриб олдинига ажабланди кейин қизи ва эрининг юзидаги хурсандчиликни кўриб у ҳам муомаласини яхшилади.

- Ассалому алейкум ойижон яхши келдизми?


Умиддан бу гапни эшитишни Розия опа сира ҳам кутмаганди. Ўзига жуда ёқиб кетди.

Hikoyalar dunyosi

17 Feb, 16:11


****


Умидни олдига боришдан икки кун олдин.

Фариза Умидни кетадиган кунини суриштириб билиб олганди. Онасига ҳам Умид билан ярашмоқчи эканини айтганди.

- Қизим ҳаёт сеники. Сен Умиддан кечолмадингми, шунча гап сўзга қарамай севдингми демак бу ҳақиқий севги. Болам нима ҳам дердим қўшганинг билан қўша қари. Биз доим сени бахтли бўлишингни хоҳлаймиз.


- Рахмат ойи. Ўзимни ойижоним. Фариза ойисини қаттиқ қучоқлаб олди.

Шундан сўнг Фахруз ёрдамида Умидни суриштириб у кетишидан олдин ёнига борганди.

Мана икки севишган бир бирига термулганча ўтиришибди.


- Зебо бирор нима десангчи?

- Нима деяй?


- Ҳеч бўлмаса соғиндим деб айт.

- Айтсам қадри қолмайди.

- Қолади қолади айтавер.

- Барибир айтмайман оввора бўлманг.

Улар овқатланишга ресторанга кириб анча қолиб кетишди.

- Зебо мен билан уйга қайтасанми?


- Йўқ Умид ака. Мен энди алоҳида яшамоқчиман.

- Нима? Тушунмадим. Мени рейсдан олиб қолиб ўзинг алоҳида яшайсанми?


- Йўқ. Бу маънода эмас. Мен сиз билан алоҳида яшамоқчиман. Ойижон энди ёлғиз эмаслар Сабрина бор олдиларида. Шунга сиз билан бошқа уй олсак дегандим.


- Лекин нега?

- Ўтган воқеаларни унута олмаяпман шунинг учун. Кейин ойижонни бирор кўнглимга ботадиган сўзлари бўлса кўтаролмайман. Жуда тез феъл бўлиб қолганман. Хафа қилиб қўймай деяпман.


- Сени бугун қўйворишимни хоҳляпсанми?

- Ҳа фақат уй топгунизча.


- Уй тайёр. Мен ўзи сен айтмасангда алоҳида яшаймиз деб янги домлардан уч хонали уй сотиб олганман.


- Ойижон нима дейдила бу гапга?


- Ойимга энди аҳамияти йўқ. Мурод акам ҳам Америкадан қайтиб келдилар. Ойим билан яшашади. Бизга ҳеч ким қаршилик қилмайди.


- Унда бугун бизникига бориб мени олиб кетасиз.


- Йўқ келишмадик. Ҳозир тўғри ўша уйимизга борамиз. Сендан ажралгим келмаяпти.


- Нарсаларимни олишим керакку ўқишим бор.

- Ҳозир мен билан кетасан кечда эса устозни олдиларига биргаликда борамиз.

-Хўп розиман.


Умид Зебони замонавий қилиб жиҳозланган ҳамма шароити аъло бўлган уйга олиб келди. Бир вақтлар Зебо ҳудди шундай уйни орзу қилганди. Ҳозир ҳам уйни кўриб хурсандлигидан қарсак чалиб юборди.


- Вооой бунча зўр.

*


Қачон ки бировни эвазсиз, ҳисобсиз ва холис сева олсак, аслида ана ўшанда жаннатиймиз. Қачон ки бировлар билан жанжаллашсак, нафрат, ҳасад ва кин-адоват лойига ботсак, юзтубан жаҳаннамга улоқтириламиз.

Шамс Табризий




Сухроб севганини этишиб эмас фидо бўлиб бахтли қилмоқни танлаганди. Энди унда яна мақсадсиз яшаш беъмано кунлар бошланганди. Сухроб ҳеч қачон бировни бахти эвазига бахтли бўлолмайди. Агар Зебо билан бирга бўлиш пешанасида бўлса ҳар қандай тўсиқ бўлсада бирга бўлади. Агар ёзилмаган бўлса минг чиранма фойдаси йўқ.Зебо билан боғлиқ орзулари барҳам топгач ўзини ишга бағишлади.

Шундай кунларининг бирида қоп қора сочлари тиззаларига етай деб қолган нозиккина қиз ўзини Сухробнинг машинаси тагига отди.

Давоми бор.

#сунмасумид

Hikoyalar dunyosi

16 Feb, 11:46


- Жим. Гапирма. Ҳаммаси яхши бўлади. Энди эса қани бир жилмайчи. Сенга кулиш ярашади синглим.

- Лекин Умид акам кетяптиларку.

- Сен эса уни олиб қол.


- Қандай қилиб?


- Бунақаси кетмайди. Энди бу ҳам мен ҳал қилишим керакми?

- Бўлди ўзим гаплашаман.

- Мен эса кетдим. Ақлли қиз бўлиб уйга боргин.

- Хўп ака яхши боринг.

Фариза жуда ҳам хурсанд эди. Акасининг сўзларидан енгил тортди. Энди ўзи суямган одамига турмишга чиқишга мажбур эмас. Тўғри Сухроб яхши йигит аммо уни ака сифатида кўриб келган ва шундай давом этади.


**


Кўзлари билан севганлар айрилиқ билан юзлашди. Кўнгли билан севганлар эса ҳеч қачон айрилиққа дучор бўлишмайди.

Мавлоно Румий




Умид учиб кетиш вақти яқинлашгани сари хато қилмадимми деб ўйларди. Қани эди Зебосини сўнгҳи бора кўрса. Кейин эса у ўзганинг ҳасмига айланади. Ундан умид қилиш эса пасткашлик бўлади. Аеропортга борганига ярим соат бўлган бўлсада ҳали ҳам иккиланиши тарқамаганди. Аслида ҳам ҳаёллари билан ёлғиз қолиш учун атайлабдан бир соатлар олдин келиб олганди. Оила аъзоларига эса аеропортга келишга қўймай уйда хайрлашибгина қўяқолди. Мана кутиш залида ўриндиқларда ўтирганча ҳаёлларга берилган.

Умид ёнига ўтириб олган етмаганига ўзига суянгудек турган қизга ҳали эътибор бергани йўқ.

Телефонига назар ташлайман деб турганида ёнидаги ҳамрохининг қалтис ҳаракати туфайли қўлидан телефони тушиб кетди.

- Буу нимаси??? Қиз бола деган сал бўлсада маданятлироқ бўлмайдими?

Умид телефонини эгилиб қўлига оларкан ҳамон қизга қарамай гапирарди.


- Ҳммм афсус маданиятни ўргатадиган домлам Германияга қочиб кетяпти. Эмди шундоқ манданияцизларча қолиб кетсам керак.


Умид овоз эгасини таниб тили айланмай қолди. Қаршисидаги ягона мухаббатига қараркан хатто тили айланмай қолганди.

- Нима бўлди гапирсангизчи?


- Зебо наҳотки ўзингмисан?

- Йўқ мен бошқа Фаризаман.

- Нега келдинг?


- Олдизда бир йўл бор мени олиб кетасиз ёки ўзингиз ёнимда қоласиз. Бошқа вариантизам йўқ жаноб. Ўйлаб иш қилинг.

Давоми бор.

#сунмасумид

Hikoyalar dunyosi

16 Feb, 11:46


Зебонинг кўзларида чуқур изтироб бор эди.

- Йўқ. Ўзим хоҳладим. Севмаган инсонни ортидан юравериш ҳам охи хуш келмай қоларкан.

- Сиз қаердан билдиз севмаганлигини?

- Севса ўзгасига турмушга чиқмасди. Бахтли бўл. Шошиб турибман. Кетгунимча улгуришим керак бўлган ишларим жуда кўп.


Зебо бир сўз дейишга ҳам улгурмай Умид машинасига ўтириб кетиб қолди. Зебо эса ўша турган жойидан анча пайтгача жила олмади. Нималар қилиб қўйди. У кетяпти. Энди уни кўролмайди. Қачон қайтиши эса номаълум. Зебо сабаб ҳам кетяпти. Битта имконни қизғонди Умиддан. Ана энди эса ундан айрилади. Бутун умрга.

Ўзи сезмасди. Кўз ёшлари юзларини юварди. Анча пайт шу ҳолатда тургандан сўнг телефонига бўлган қўнғироқ уни ўзига келтирди.

- Алло. Ассалом алейкум Сухроб ака.

- Ваалейкум салом. Яхшимисан?

- Рахмат яхшиман.

- Нега овозинг ғалати? Қаердасан?


- Адлиядан чиқдим. Энди уйга кетаман.

- Ўша ерда туриб тур ўзим олиб бориб қўяман.

- Хўп.

Ҳеч қанча вақт ўтмай Сухробни машинаси Зебонинг олдига келиб тўхтади.  Сухроб қизни бунақа ахволда кўраман деб ўйламаганди.

- Зебо нима бўлди? Тинчликми?

- Ҳа тинчлик. Бироз мазам бўлмаяпти. Уйга бориб дам олсам ўтиб кетади.

Зебонинг гаплашишга ҳафсаласи бўлмагани учун Сухроб уни бошқа сўзга тутмади. Ҳар сафар Зебога қараганида юраги эзилиб кетарди. Зебо жуда тушкунликда эди.

- Зебо етиб келдик.

Ҳаёллари паришон қиз ҳатто уйига келганликларини ҳам билмай қолди.

- Узр ҳаёл билан бўлиб билмапман.

- Аниқ яхшимисан? Ёки бирор шифокорга олиб борайми?

Hikoyalar dunyosi

16 Feb, 11:46


Сўнмас умид:
- Йўқ ҳаммаси жойида. Ҳавотир олманг.

Зебо Сухроб билан хайрлашиб уйига кириб кетди. Фикру ҳаёли Умидда эди. Уйга кирганда ҳам паришонхотирлиги учун адасига урилиб кетди.

- Қизим тинчликми?

-Ассалому алейкум. Тинчлик адажон.

- Ваалейкум салом. Ўхшамаяпти. Бирор киши хафа қилдими?

- Йўқ ҳаммаси жойида.

- Бўпти унда хонангга чиқақол. Муаммо бўлса айтарсан. Мен ҳали пешинни ўқиганим йўқ эди.

- Хўп адажон айтаман.


Кеч тушганда ҳам хонасидан чиқмаган Фаризадан ота онаси хавотир ола бошлашди.

- Розий нега чиқмади Фариза?

- Чақирганимда иштаҳам йўқ деб айтди. Кейинроқ еркан.

- Қизим сизга ҳеч сирларини айтадими?

Розия опа Ферузага қараб савол берди.

- Йўқ ойижон унчалигам очилиб гаплашганимиз йўқ шу пайтгача. Фариза кўпроқ дарс қиладилар.


- Ойи тинчликми мен билмаган бирор гап борми?


- Фахруз ўзи сенга айтаман дегандим. Сен у билан жуда яқинсан. Мендан тортинади. Кўнглига қўл солиб кўрчи нимадан бунчалик сиқиляпти.

- Хўп овқатдан сўнг олдига кираман.

- Розий нима деб ўйлайсан балки Сухробга турмушга чиқишни хоҳламас.

- Билмадим адаси. Менга ҳам бу ҳақда гапирмади. Фахруз суҳбатлашсинчи унга айтармикан.

- Ойи аниқлаб оламан. Хавотир олманг. Уни феъли менга аён. Ўзига зарар бўлсада билдирмай йўқ деёлмай юраверади.

Ҳаммалари овқатланиб бўлгач Феруза стол устини йиғиштириб идишларни ювишга кетди.

Фахруз Фаризани хонасини эшигини таққилатди.

- Синглим кирсам майлими?

- Ака келинг.

Фариза тезда жойидан туриб акасига стул берди.

- Нега овқатга тушмадинг?

- Иштаҳам йўқроқ эди.

- Фариза сени нима безовта қиляпти айт? Мен сенга бегона эмас жигарингман. Менга айтмасанг кимга айтасан.

- Ака тинчлик.

Фариза ерга қараганча ўйчан ҳолатда гапирди.

- Алдашга аканг яхшида а?

- Йўғеее нега унақа дейсиз ака?

- Унда ростини айт.

- Айтолмайман.

Фариза охири ўзини тутолмай йиғлаб юборди.
Фахруз синглисини кўз ёшини артиб қўлига рўмолча тутқазди.
- Йиғлама кичкинтойим. Мени ягона синглим. Сен хафа бўлсанг мен ҳам хафа бўламан. Нима дардинг бўлса айт. Мен ҳал қилолмасам нима қилиб юрибман ака бўлиб?

- Ака Умид акам Германияга кетяптилар. Қачон келишлари номаълум экан. Хатто ажрим учун дасхатни расмийлаштириб ишончнома бериб кетаяптилар.

- Қачонга экан?

- Икки хафтадан кейин.


- Сен нега йиғлайсан унда? Ахир тўйинг бўладиган бўп турибди.

- У мен билан гаплашишни хоҳламади. Сен мени севганингда бошқага турмушга чиқмасдинг. Йўлингга тўғаноқ бўлмайман деди.  Мен эса... мен эса Умид акамсиз яшай олмайман.


Фариза қанчалик қийин бўлсада ғурурини енгиб ҳақиқатни тан олди.


Давоми бор.

Hikoyalar dunyosi

16 Feb, 11:46


Сўнмас  умид.
28- қисм.
Муаллиф Ойчеҳра.

- Биз у билан жуда ҳам яқин дўст эдик. Шухратдан кўра кўпроқ унга сирларимни айтганман. Сабаби уни дўст деб билганим адангни эса севганим эди. Мана хиёнатнинг қандай жабрини тортдик. Дўстнинг берган зарбаси оғир бўлар экан. Энди нима қилмоқчисан?


- Ойи жуда ҳам бошим қотди. Нима қилай? Сухроб ака яхши йигит у бахтга муносиб аммо мен унга бахт бера оламанми?


- Оиласи ҳам яхши. Ўзи ҳам хушмуомала йигит. Муаммо нимада?


- Мен Умид акамдан воз кечолмаслигимда.


-Сен ҳалиям уни кутяпсанми?


- Ойи агар Умид акам бўлмаганларида мен сизларни, сизлар мени топа олмасдингиз.


- Тўғрию лекин сен ўлимдан қолдинг. Агар ўша пайтда сенга бир нима бўлса биз нима қилардик. Энди топган қизимизни йўқотсак қайта ўлмасмидик. Айтчи ўзинг. Аданг шунинг учун ҳам кечира олмаяптилар. Мен сени бахтли бўлишингни хоҳлайман.

- Ўзимда ҳам айб бор. Мен уни жахлини чиқишини билиб туриб гапдан қолмадим. Олдин унаштирилганим Зафарга тегсам яхши эди деб юбордим. Кейин Умид акам тарсаки туширдила мен эса ўзимни ўнглаёлмай қоқилиб бориб столни қиррасига урилдим зарб билан урилдим. Қолгани эсимда йўқ.

- Сени ўшандан кейин урган у. Мен шунақа деб эшитганман. Бўлди у ҳақда ўйлашни йиғиштир. Сен энди бошқа бировга аталгансан. Эсингдан чиқмасин унаштирилдинг. Энди ҳадеб Умидни ўйлайверишинг яхшимас.

- Хўп ойи хўп.

Розия опа бир дунё дард билан қизини хонасидан чиқди. Эссиз 14 йиллик дўстлик. Эссиз одамгарчилик.  Эссиз қишлоқдошлик. Эссиз. Эссиз.

Нажим шунчалар ҳам тубан бўласанми? Ичинг шунчалар қорамиди. Сен севган эмассан ҳеч қачон. Севган одам севгани бахтли бўлса ўзини ҳам бахтли сезади. Сен эса худбинларни худбини экансан. Охиратда савол жавобда қандай бизга қарай олар экансан. Қилган ишларингга ҳали жавоб беришинг бор. Биз биргаликда ўйнаб катта бўлганмиз. Бир биримизга ёрдам берганмиз. Ажраламс дўстлар эдик. Афсуски ҳаммасини ўзинг барбод қилдинг. Сен севгидан ҳам устун дўстликка хиёнат қилдинг. Ортдан пичоқ уриш номардга хос. Сен эса номардларни номарди бўлиб чиқдинг. Ҳалиям қизимга зарар етказа олмапсан бўлмаса бутун уруғинггача қарғаб ўтардим.

Ойиси чиқиб кетгач Фариза яна ҳаёллари билан ёлғиз қолди. Сухробга кўника оладими? Уни Умидни ўрнида кўра оладими? Нақадар азоб севгани туриб бошқа бировга турмашга чиқиш.

* * *

Қандай яшаяпсан?
Мен ҳам юрибман,
Ҳамон кунларимнинг шафақлари ол.
Бари ўша-ўша...
Фақат кўзгудан,
Менга қараяпди бахтсиз бир аёл!

Ҳеч нарса бўлмади гўё...
Шахарнинг,
Биз ўтган йўллари изинг қўмсайди.
Бутунлайга эмас,
Гоҳи-гоҳида,
Биз бирга кунларга қайтиб бўлсайди...

Ҳеч нарса бўлмади...
Сенда ҳам шуми?
Совиган қахвадек...
На ишқ, на нафрат!
Фақат Куз доимий бўлиб келдию,
Баҳор бутунлайга кетгандек фақат!

Кутиш ҳам тугади...
Ундан ҳам ўтдим,
Билсанг энг қаттиғи умиднинг жони!
Бошқа ҳеч туйғуга жой қолмас экан,
Агар бирозгина суйсанг Худони!

Тўғриси,
Маъқулроқ менга шу ҳаёт,
Юрак азобларни унутолмайди.
Севгини рад этиш,
Бу жуда жўн иш,
Соғинишни ҳеч ким рад этолмайди!

Малика Тавфиқ

Сухроб қўнғироқ қилганида доим у бу бахоналар билан суҳбатни қисқа қилиб қўя қоларди. Лекин ҳозир буни ижоли бор эртага тўй ўтса бирга яшайди ундан қандай қочади. Буни иложи йўқ. Эртага суд Умид билан ажрашади. Ҳаммаси тугайди. Кейин бир умр армонда яшайди. Мен жуда жуърацизман. Нега Сухробни рад этолмадим. Нега унга умид бердим. Бошқаларни кўнглига қарайман деб ўзимни кўнглим ярим. Мени бахтимни ўйлашади лекин мен суймаган одамим билан бахтли бўла оламанми?



*


Фариза Умид билан бир вақтда ФҲДЁ га келишибди. Уларни ишини кўриб чиқиб 6 ой муддат белгиланди.  Ўша вақтда Умид саволим бор эди дея мурожаат қилди.

- Мен икки ҳафтадан кейин Германияга учиб кетяпман. Қачон қайтишим ноаниқ. Тезлаштирсангиз бўлмайдими?

- Унақада иккалангиз бирга ариза топширинг. Сизни имзонгизни нотариал тасдиқлатиб келмасангиз ҳам никоҳдан ажралганлик гувоҳномасини Зебохонга берамиз.

- Майли унда шунақа қила қоламиз.

Умид ФҲДЁ ҳодими айтгандай йўл тутди. Машинасига ўтирмоқчи бўлганда ортидаги овозни эшитиб тўхтади.

- Умид ака нега кетяпсиз?


- Сенга буни нима қизиғи бор?

- Мени дебми?

Hikoyalar dunyosi

16 Feb, 11:46


Сўнмас умид.
29- қисм.
Муаллиф Ойчеҳра.


- Нега шуни олдинроқ айтмадинг синглим?

- Менга шунча азоб берган одамдан кеча оламан деб ўйлагандим. Лекин кечолмас эканман.

- Ойимга айтмадингми?

- Буни қандай айтаман? Нима деб ўйлайдилар кейин. Биз Умид билан бунинг учун тортишсагу у яна ўшани танлаб кетди демайдиларми?


- Ойим ҳам бахтлари учун курашганлар. Сен ҳам курашишинг керак.

- Ака Зубайда бувимни болалари мендан юз ўгиришсачи? Уларга нима дейман?

- Сен уларни ўйлама. Ҳаммасини менга қўйиб бер. Мен доимо ёнингдаман синглим. Сени ҳеч қачон ёлғизлатмайман. Кўнглинг хотиржам бўлсин.


- Рахмат ака. Яхшиям борсиз.

- Сен ҳам синглим. Борингга шукр.
Энди эса яхши дам ол.  Ҳаммаси яхши бўлади менга ишон.

- Хўп ака. Сиз ҳам яхши дам олинг.


Эртаси куни Фахруз нонуштадан сўнг ота онасига муҳим гапи борлигини айтди. Фариза эса бу вақтда ўқишга кетиб бўлган эди.

- Нима гап ўғлим. Бизни ишдан кеч қолдириб қанақа гап айтмоқчисан?

- Ойи, ада гап Фариза ҳақида.

- Унда ичимизни сиқмай айт? Тезроқ бўл.

- Фариза Умидни Германияга кетаётганига хафа экан.

- Бу нима деганинг? Ахир яқинда тўй қиламиз деб турибмизку.

- Фариза Умид акасиз яшаёлмайди. У шунча пайт айро яшаб тушуниб етди. Сухроб билан яшаса ҳам унга кўнгил беролмайди.

- Фахруз биласанку Умид нималар қилмади. Мен ҳалиям хонага кирганимда қонга беланиб ётган синглингни кўз олдимдан кетказолмаяпман. Қандай қилиб унга яна қора кўзимни ишонай? Мен энди топганда яна уни ёқотишни ҳоҳламайман. Ҳалиям вақтида уни операцияга олдим. Мени тажрибам катта ва шу соҳани одами бўлганим учун ҳам сақлаб қола олдим. Қўлимдан келганини қилдим. Биласанми ўша кун мен учун қанчалик оғир ўтганини? Мен ҳақиқатни билиб шокда қолганман. Қўлим операцияга бормай қўйди. Ўшанда сусткашлик қилиб синглингни сақлаб қола олмасам нима бўларди. Тўғри чиқиб Умидни бўғизлаб ташлардим.


- Шухрат. Сизни ҳеч гапдан хабарингиз йўқ. Бу ишларни барига Нажим айбдор.


- Нега ўлган одамни бу ишга аралаштиряпсан?

- Чунки у тўйимиздан бери бизни ишларга аралашиб келган. Ёнғин ҳам уни иши экан.
Эсиздами тез ёрдам ҳам дарровда келган экан дегандиз? Ҳаммасини Нажимни иш бошқарувчиси қилган экан. У бошлиғига қараҳи чиқолмасада ёрдам бериш учун келган. Афсус ўша куни автоҳалокатга учраб анча пайт даволаниб юрган.

-Буларни сенга ким айтди?

- Фариза икки кун олдинги суҳбатда айтганди.

- Яна нималар деди?


Розия опа қизидан эшитган барча ҳақиқатни эрига айтиб берди. Энди Шухрат ака икки ўт орасида қолган бўлсада ҳалиям Умидни кечира олмаётганди. Умидни доим ўз ўғлидай кўрган. Билган ҳамма билимини ўргатган борди келди ҳам яхшии эди

- Нима қиламиз? Бошим қотди.


- Зарифа опани чақирамизми?

- Розий балки сен яна гаплашиб кўрарсан қизимиз билан. Сухробга тегмайман демабдию.

- Ада ўзи Умид акани кетаётганига шунча тушкунликка тушган бошқага тегиб кетса бутунлай абгор бўларканда а?

- Фаризани ўзига қўйиб берамиз. Ўзи ҳал қилсин. Яшайдиган у. Эртага пушаймон бўлганда кеч бўлади.

- Тўғри айтасиз адаси. Ўзига қўйиб берамиз.

- Ойи у жуда тортинчоқ. Ўзи учун бирор нима сўрашга қодир эмас. Ҳозир биз аралашмасак жимгина Сухробга тегиб кетади. Кейин биз уни қуруқ суъратинигина кўриб юрамиз.


- Фахруз сен бориб Сухроб билан гаплашган.  Ҳаммасини тушунтир. Ўшанга қараб қолганини ўзимиз гаплашамиз катталар билан.

- Хўп ада. Бугуноқ бораман.


**

-Ўғлим бу фикрингдан қайт. Бизни соғинчда ўлдирмоқчимисан?

- Ойи кетмасам бўлмайди. Мен Зебони бошқасига тегиб кетишини жимгина кузатиб туролмайман. Бошқа йўлим йўқ. Бу ерда қолсам тўйни бузаман. У бахтли бўлишга лойиқ.


- Сенчи? Сен бахциз бўлсанг майлими?


- Ойи бу ҳақда энди ўйладизми? Энди кеч. Жуда жуда кеч.


- Сен бошқа ерга кетганинг билан уни унутиб яшай оласанми?

- Ҳаракат қиламан. Ўзимни касбимга бағишлайман. Балки у ерда янги касб пластик операцияларни ўрганиб қайтарман. Ёки кўнглимга бирортаси маъқул бўлса уйланиб қоларман. Мени кўрмоқчи бўлсангиз ўша ерга борасизлар.

- Бу билан қайтмайман демоқчимисан?


- Бу ҳали аниқ эмас. Мен бир қарорг келганим йўқ бу борада.


- Аканг ҳам эндигина келган бўлса. У билан вақт ўтказмайсанми?

Hikoyalar dunyosi

16 Feb, 11:46


- Ойи ҳали олдинда бир ҳафта бор. Улгурамиз.

Она болани гаплашиб ўтирганини кўриб Мурод зинадан тушиб кела бошлади.


- Мени қироллича онам нималарни гаплашапсизлар?


- Мурод кел ўғлим. Укангга насиҳат қилсангчи кетаман деяпти.


- Ойи сизам одамини топиб айтдингиз. Ўзи 5 йиллаб Америкага кетиб энди қайтган одамдан сўрайсизми?


- Барибир акангман.  Ўз юртимизга келмайди ҳеч қаер. Сен ҳам пушаймон бўлмасингдан жимгинса докторлигингни қилиб юраверсангчи.


- Ака касбим бўйича кетяпман. Ўша ерда ҳам докторлик қиламан. Тажриба орттираман.

- Келин билан ўзим гаплашайми? Ёки Лайлога айтайми?


- Йўқ ака керак эмас. Биз ажрашяпмиз.


- Сени қараю. Мен сени ушлаган жойини нақд узиб олади десам сен бўлсанг бир қоп чақилмаган ёнғоқ эканингку.


- Мурод сенга ўхшаса ҳозирам уйимга қизлар сўраб келиб ўтирармиди. Яхшики сенга ўхшамади Америка кетванинг баҳона қулопим тинчиди.  Лайлога қойил сени эплаб юрибди. Тағинам у ерда ҳунар кўрсатмаган бўлсанг.


- Ойижон мен у ерда жуда ақл бола бўлдим. Ишонмасангиз ана Лайлодан сўранг.

- Эее сен сира ўзгармайсан. Бу кўриниб турибди. Пешонам ярқираганда сени ўғил туққанман бўлмаса тасаввур қилишам қўрқинчли.

Сўнмас умид:
- Доим шунақа дейсиз ойи.


- Ҳа нима дей унда уйимизга қанча қизлар сени сўраб келган. Зўрға сени уйлантириб қутилганман.

- Сабрина қизингни менга берчи энди бегона қилмас.

- Мана олингчи.

Севинч Муродни қўлида йиғлаб юборди. Дарров ўрнидан туриб Умид уни қўлига олди.

- Ана мани Севинчим жим бўлди. Бу ҳам одам билан одамни фарқига боради.

Ўтирганлар ҳаммалари кулиб юборишди. Муродни ёстиқни олиб укасига отди. Умид қўлида Севинч билан чап бериб кейин акасини мазаҳлашга тушди.

- Ойи булариз сира катта бўлишмайди.

- Асти сўрама ҳали ёш бола. Муродни қара ҳеч ким икки болали демайди.

- Ҳа тўғри.


Мурод жуда ҳушчақ бўлгани боис у ўтирган даврадан доимо кулги аримасди. Барно болаларини юзида кулгу кўриб жуда ҳам хурсанд бўлди.

**

Умид ётоғида ётар экан Зебо билан тўйлари куни тушган суратга термулганча ўй сурарди.
Қанчалар бахтни ҳис қилган Зебо билан яшаб. Зебо уни бир ҳилликдаги ҳаётида жуда катта ўзгариш қилганди. Ҳаттоки у учун коллежда қолибам кетди. Зебони Зафардан рашк қилганлари кейин эса у ўзига аталгани бари бариси энди ортда қолди. Энди ишдан кеч қайтса ҳам уни ухламай кутгувчи Зебо йўқ. Хафа бўлсада нима сабаблигини айтмай айширинча йиғлаб оладиган йиғлоқи йўқ. Қизлардан рашк қилиб бориб уриш қиладиган рашкчи йўқ. Энди у ўзгага бағишлайди қолган умрини.

Ваниҳоят кетдим изсиз ҳаётингдан,
Чиқиб кетдим эшикларни маҳкам ёпиб.
Бир нарсани билмоқчиман сўраб сендан,
Қарадингми бир бор йўлга мени кутиб?

Исмим айтиб чақирдингми бирон кимни,
Рақамимни термадингми ярим тунлар.
Ё исингинг келмадими қучоғимда,
Хижронларнинг ёмғирлари ёққан кунлар?

Меҳрим қўмсаб йиғладингми гоҳ-гоҳида,
Ўт ишқимнинг ҳуморлари тутмадими.
Ёки менинг дуоларим паноҳида.
Соғинч сенинг жон-жонингдан ўтмадими?

Қайтгин дея пинҳон нолиш қилдингми ё?
Ё ҳеч нарса бўлмагандек юрибсанми?
Тор бўлдими кўзларинга ёруғ дунё,
Ё чуқур жар ёқасида турибсанми?

Балки энди бошқа бахтнинг ардоғида,
Балки ҳатто тушларинга кирмай қўйдим.
Мендан сўра,
Мен ҳаттоки сени эмас,
Сени деган кўнглимни ҳам севмай қўйдим!

Ва ниҳоят кетдим...

Умид эса жимгина у билан хайрлашмай кетади бу ерлардан. Чунки энди уни бу ерда ушлаб юрувчи ҳеч нима йўқ.

Агар Зебо кечирганида уни бошида кўтариб юрган бўларди. Мана акаси ҳам қайтди, Зебо ойиси билан яшаёлмаса алоҳида уйга ҳам олиб чиқса бўларди. Энди эса минг бир чора излама фойдаси йўқ.

Давоми бор.

#сунмасумид

Hikoyalar dunyosi

16 Feb, 11:46


📚 🇺🇿Ҳикоя ва қиссалар 🇺🇿 📚:
Сóнмас умид.

30-кисм.

Умид кетишни ортга суришни хоҳламади. Чиптасини сал олдинроқ кетадиган рейсга алмаштириб олди.
*


Фахруз Сухробни учрашувга чақирди. Мана кафеда уни кутиб турибди.

-Ассалому алейкум Сухроб ака.

-Салом яхшимисиз Фахруз?

-Яхши рахмат. Уйдагилар тинчмилар?

-Аллоҳга шукр тинч. Сизда зарур гапим бор дегандингиз.


-Ҳа Фариза ҳақида.


-Тинчликми? Унга бирор гап бòлдими?

-Унгаку ҳеч нима бóлмади лекин бòлмасидан олдини олмоқчиман.


-Тушунтириброқ гапирсангизчи?

-Фариза Умидни Германия кетаётганини эшитиб қаттиқ тушкунликка тушган.

Сухробни бошидан муздек сув қуйилгандай бòлди.

-Бу нима деганиз?

-Демоқчи бóлганим сизга тегибам Умидни òйлаб юраверади.

-Нега тòйга рози бóлди ?

-Сизларни оилалариздан қарздорман деб ич этини еди. Норози бòлсам нонкóрлик бòлади деди.


-Фахруз менга Зебо бу ҳақда айтганида мен совчиларни қайтарардимку.


-Синглимни биласиз жуда тортинчоқ. У òзини доим етим ҳисоблаб òз ҳақини талаб қила олмаган. Ҳаттоки Умидга тегишга ҳам мажбур бóлган.


-Нималар деяпсиз? Мажбур бòлган? Бувим уни мажбуран узатганмилар?

-Ҳа шундай. Зебо олдин Зафар деган йигитга унаштирилган қанақадир мусобақага бориб машина бузилгани учун Умид билан тунда қолиб кетган орада ҳеч гап бóлмасада Зафар уйланмайман дея унаштирувни тòхтатган.

- Мени булардан умуман хабарим йўқ эди

- Сиз чет элда бўлган бўлсангиз керак у вақтда.

- Мендан нима хоҳлайсиз?

- Тўйни тўхташингизни.


- Агар Зебо Умид билан бахтли бўлса мен ўртада турмайман. Чунки уни чиндан ҳам бахтли бўлишини хоҳлайман. Кейин эса мен уйланганимдан сўнг аёлим бошқа бировни ўйлар экан буни сира ҳам қабул қилолмайман. Мен унга қалбан ҳам эгалик қилишни хоҳлайман. Менга қуруқ сурати бўлган танани кераги йўқ.

- Уйиздагиларга қандай тушунтирасиз? Агар улар Зебо туфайли эканини билишса ундан хафа бўлишмайдими?


- Хавотир олманг буни ҳам ўзим ҳал қиламан. Ҳозир менга жуда оғир лекин уни бахти ўзимни бахтимдан ҳам жуда муҳим.


- Рахмат сизга тушунганиз учун.

- Агар буни олдинроқ билганимда Зебога ўзим ёрдам берардим.

- Мана хатони олдини олдикку.

- Зебога ўзим қўнғироқ қилиб сира ҳам ҳавотир олмаслигини айтаман. Сиз ҳам соғ бўоинг Фахруз. Яхши кунларда кўришайлик.

- Ака лекин биздан хафа бўлманг. Бу бўлган ишлар учун.

- Хафа эмасман. Хайр. Омон бўлинг.

Сухроб ичида нима ўтаётганини сездирмасликка ҳаракат қилиб жилмайиб хайрлашди.

Сухробнинг орзулари сўнди. Орзу осмонидан бир зумда ерга қулади. Зебо билан боғлиқ қанча режалар тузган эди. Афсус. Сухроб хоҳалаган тақдирда ҳам Зебо бошқасини севар экан уни ёнида олиб ўтиришдан фойда йўқ. Бу ерда уч инсонни азобга қўйгандан икки инсонни бахтли бўлгани энг маъқули.

Сухроб шу ўйлар билан уйига йўл олди.

Ўғлининг кириб келганини Нозима опа сезмай ҳам қолди.

-Ўғлим ишдан вақтли қайтибсанми?

- Ҳа ойи бир иккита учрашувим бор эди.

- Зебо билан кўришдингми?


- Йўқ ойи. Энди у билан кўришмайман.


- Нега? Тинчликми нима бўлди?


- Ойи мен унга уйланмасликка қарор қилдим.

- Вой ўлмасам. Сухроб бу нима деганинг. Тўй бошлаймиз деб турган вақтимизда айтаётган гапингни қара.

- Ойи мен яхшилаб ўйлаб кўрдим. Қароримдан қайтмайман.

- Сен бизни шарманда қилмоқчимисан? Қудалар олдида нима деган одам бўлдик?

- Ойи сиз ҳавотир олманг ҳаммаси жойида бўлади. Улар ўзи бизни юзимиздан ўтолмай рози бўлишган. Бу қарорни ҳам қаршиликсиз қабул қилишади.

- Фолбинлик қилма. Кимам қизини тўйи қайтса яхши қабул қилган?

- Биринчиси улар бўлишади.


**



Фахруз Сухроб билан гаплашиб бўлиб  синглисини олдига шошилди.
Фаризага дарвоза ёнида кутишини айтиш учун қўнғироқ қилди.

- Алло Фариза мен ўқишингга келдим. Пастга туш.

Шу гапни айтдию қўнғироқни якунлаб синглисини кута бошлади.

- Ака тинчликми? Мени одимга кам кам ҳолларда келардингиз?

- Мен Сухроб билан гаплашдим. Унга барини айтдим.


- Акааа нималар деяпсиз? Энди улар нима деб ўйлайди.

- Барчаси энди яхши бўлади. Сухроб ҳаммасини ҳал қилади. Тўғриси Сухробдек мард йигит куёвим бўлса нур устига аъло нур бўлардию майли тақдир эмас экан.

- Ака

Hikoyalar dunyosi

13 Feb, 17:57


🔔Diqqat, XALQARO TADQIQOTCHILAR kanalida konkurs.

Bizning Telegram-kanalimizda siz
maqola chop etishingiz va xalqaro jurnallar haqida malumotlarga ega boʻlishingiz mumkun.

Maqola va tezislar DOI va Google Scholar kabi nufuzli bazalarda indekslanadi
🎉

Konkursda ishtirok etish uchun:
1️⃣ Kanalimizga obuna bo‘ling.
2️⃣ Ushbu postni 5 ta guruhga yuboring.
3️⃣ Skrinshotlarni bizning @Xalqaro_tadqiqotchi_qabul akkauntimizga yuboring.

🎁G‘oliblarni Xalqaro va respublika jurnallari hamda konferensiyalarda ilmiy maqolalarni bepul chop etish hamda rasmdagi kitoblar kutmoqda!

Tanlovda qatnashishga ulguring, vaqt cheklangan.


https://t.me/Xalqaro_tadqiqotchi

Hikoyalar dunyosi

13 Feb, 14:53


Бизни қутқармоқчи бўлиб биринчи мени олиб чиққан кейин сизларни олиб чиқаман деб кирганида Нажимни одамларини кўриб ортига қайтган ва мени хавфсиз жойга элтмоқчи бўлган кейин эса шошгандан машинани тез ҳайдаб ҳалокатга учраган. Мени эса қандай қилиб тирик қолганиму бувим билан кетганимни билмайди. Ўйлашимча ўша ҳалокатда мен бошимни қаттиқ урганман. Шунинг учун ўтмишни эслолмайман. Тамография қилдирганимда ҳам қаттиқ лат еган деган жавоб чиққанди.

- Демак ҳаммасини Нажим уюштирган эканда? Мен бўлсам инсоф кириб тинчиб кетди деб ўйлабман.

- Йўқ тинчимаган. Уйизни ёқиб сабоқ бердим дея шу билан бошқа ишларга андармон бўлган. Адамни кўп бора аёллар ёрдамида аврамоқчи бўлган лекин адам алданиб кетмаганлар. Тўйда эса уни нишони мен бўлганман. Шунинг учун ҳам сизга эътибор бемаган. Мени то ўлгунича кузатди. Аслида Умид акам билан ҳам урушиб қолишимизга Нажим айбдор. Бошимизга нимаики келган бўлса уни иши.

Давоми бор.

#сунмасумид

Hikoyalar dunyosi

13 Feb, 14:53


Бўрон Сабринадан ҳеч ҳам умид узолмасди. Хотинини севмаса ҳам ҳурматини жойига қўярди. Аммо бу турмушда нимадир етишмасди. Мана ҳозир хотини яна ҳомиладор. Бўронни айби сабаб жуда кўп дорилар истеъмол қилади. Бу бола соғлом туғилиши учун экан. Икки марта ҳам Бўрондаги заифлик сабаб бола нобуд бўлди. Орада таннафус бўлиши керак бўлсада Фотима амал қилмай қисқа вақт ичида уч бора ҳомиладор бўлди. Энди уни жуда асраши керак. Сабрина билан ёзишиб унга вақтини кўп йўқотади. Бу муносабат ҳеч нимага олиб бормасада Бўрон севгани томон талпинаверади. Қалбидаги бўшлиқ эса доимо Сабрина билан гаплашгандагина тўлади. Неча бора Сабрина билан ёзишадиган тармоқдан кетдим дея мақом жойлади. Лекин яна бир муддат ўтиб киради. Уни соғинади. Бўрон тайёр эди. Унга уйланарди. Лекин Сабрина рад этди. Тенгиз эмасман деди. Сабринани юмшатиб бўлмаслигини билгани учун ҳам мана бу турмушга рози бўлганди. Хотинини севмаса ҳам унга ўрганиб қолган. Ҳозир эса уни авайлаши шарт.

Бўрон хотини оғир иаҳ қилмаслиги учун кўпинча уй ишларини ҳам ўзи қиладиган бўлди. Фотиманинг эса Бўроннинг касалидан хабари йўқ. Ҳеч нима билмасди. Ўзи иккита боласи тушишига ҳам Бўрондаги инфекция сабаб эди.

Лекин буни хотинига айтолмасди.


****



Розия опа қизини кузатиб борарди. Фариза кундан кунга сўлиб бораяпти у билан гаплашиб кўрмаса бўлмайди.

Кечки пайт хонасида дарс тайёрлаб ўтирган қизини Розия опа секингина кирди. Олдинига қизини кузатиб ўтирган бўлса кейин аста олдига ўтирди.

- Фариза нимадан бунча тушкунликдасан?


- Ҳеч нима. Тинчлик ойи.


- Қизим мени алдаёлмайсан. Мен ҳаммасини жуда яхши билиб турибман.


- Ойи бир нарса сўрасам тўғрисини айтасизми?


- Нима гап сўрайвер?


- Нажим ким?



Розия опа бир муддат ўйланиб қолди. Қизини бунақа савол беришини кутмаган эди.

- Нажим синфдошим ёшликдаги дўстим эди. Кейин бир жойда олийгоҳга ҳам оъқишга топшириб кирганмиз. Даданг билан қалин дўст эдилар. Биз учаламиз ажралмасдик. Доимо бирга дарс тайёрлар ўқишга ҳам бирга бориб келардик. Учовимизни соҳамиз уч хил бўлсада лекин доимо ҳамфикрлик билан иш кўрардик.

- Кейинчи?


Фариза ойисининг жим қолгани учун яна саволга тутди.

- Мен адангни ёқтирардим. Адангни ҳам менда кўнгли бор экан. Лекин биз кутмаган ҳолат Нажим ҳам мени севаркан. Шухрат менга севги изҳор қилганини мен қабул қилганимни эшитган Нажим уйимизга тинмай совчи қўйди. Ойим ўзимизга мос бой деб рози ҳам бўлмоқчи эдилар. Лекин бобонг билан гаплашиб мени Нажимга бермасликларини сўраганман. Аданглани оилалари ўрта ҳол бўлганига дадам олдинига рози бўлмадилар. Сен муҳтожлик кўрмагансан яшай олмайсан деб. Мен эса чидайман дея кўндирганман.
Нажим бизни унаштирувдан кейин ўқишни ҳам ташлаб тижоратга ўтиб кетди. Бизни тўйимиздан кейин уйланди ҳам. Аммо алоқаларни узиб бўлганди. Адангни ўзига душман деб биларди.


- Сизни ҳам адамлани яхши кўришизни билмасдими?


- Биларди. Лекин мен олдинроқ айтсам мени севиб қоларди деган фикр ҳаёлидан чиқмаган.

- Шу билан тинчиб кетдими?


- Қаёқда. Орадан неча йиллар ўтиб мен ишлайдиган касалхонага тушиб қолган. Менга яна севги изҳор қилди. Аданг билан ажрашишимни бошида кўтариб юришини, маликалардай яшашимни айтди. Ойликка кун кўрмайсан, юрасанми шундай деди. Мен эса адангдан бошқани ҳаётимда тасаввур қилолмасдим. Рад этдим. Кейин у кетди. Шу билан қайта кўрмадим. Ўзи уни эслашга ҳам фурсат бўлмади. Сени ёниб кетган дея неча йиллар азада эдим. Кейин эса қайнисинглингни тўйида кўрганман. Аммо унда анча қаригандик менга қарагани ҳам йўқ. Шундагина тинчигандим. Кейин эшитдим сен касалхонада вақтинг вафот этибди. Аллоҳ раҳматига олсин.

- Ойи сизни ҳеч гапдан хабариз йўқ. Ўша сизни касалхонада кўргандан кейин у тинчиб кетмаган. Уйимизни ёқиб юборган.


- Нимааа? Нималар деяпсан? Буни қаердан билдинг?


- У менга буюрмаган бошқасига ҳам буюрмайди дея уйни ёққан. Лекин уни Олим деган иш бошқарувчиси тоғрироғи ўнг қўли ҳамма гапдан хабардор бўлиб тез ёрдам ва ўт ўчирувчиларни чақирган.

Hikoyalar dunyosi

01 Feb, 15:33


Сўнмас умид:
Нажим Зебо билан боғланиш йўлини излаб турганда бир шотири орқали Лолани Умидга осилиб юргани хабарини эшитди.
Лола билан шахсан гаплашиб олиш учун чақирди.


- Келинг ҳамширахон бизга тегишли одамлардан сўйлангчи?


Нажим салом аликдан сўнг аста мақсадга кўча қолди.


Лола ҳам ўзи тўқимоқчи бўлган ёлғонни шундоққина Нажимга айтиб қойди.


- Ана гапу мана гап. Бу жонажон дўстим қариб қуйилмай ёшига осилибдида. Энди бу сафар чекиниш йўқ. Зебо билан умуман ўртангда ҳеч гап бўлишига йўл қўймайман.

- Зебо сизга ким бўлади. Кечирасиз жуда қизиқувчанман.

- Зебо бўлажак келинойинг бўлади худо ҳоласа.
Фақат ёшимни гапирма. Ўзим қарисам ҳам ҳали кўнглим ёш. Айтишадию ақл ёшда эмас бошда деб.

- Энди мен нима қилишим керак?


- Сен шундай қилки анави доктор сендан ажралолмай қолсин. Эпларсан. Туришингга қоматингга гап йўқ. Агар уни оғдиролсанг қуруқ қўймайман.


Давоми бор.


#сунмасумид

Hikoyalar dunyosi

01 Feb, 15:33


Ундан кейин эса ўзидан беш ёш катта бўлган Нажим билан танишиб унга бизнесда ёрдам бера бошлади. Олим қаерда нима бор нарх наво ҳақида ҳаммасини жуда яхши биларди. Уни калькулятор мияси жуда тез ҳисоблардики Нажимга бу айнан қўл келарди. Нажим нима қилиб бўлсада бу йигитни ўзидан узоқлаштирмаслик пайида юрарди.

Олим ишни кўзини билгани қаерда қанақа гап гапиришни билгани учун ҳам кўп жойларда ҳурматга сазовор эди.

Ойисини тез тез даволатиб турди. Санаторияларгаку канда қилмади юборишни. Лекин Ойниса хола доимий жигар ҳасталигидан азобланиб келди. Олим ойисига ёрдамчи бўлсин дея 22 ёшида уйланди. Тўйда Нажимни ўзи бош қош бўлиб тутинган ака ролини бажарди. Нажим ҳеч кимга ишонмаса ҳам Олимга ўзидай ишонарди.



**

Зебо ишга борар экан ўзини жуда беҳол сеза бошлади. Тахминларига таяниб ҳомиладорлик тести ўтказганида натижа ижобий чиқди. Ўқиганларини ҳисобга олиб ҳали эридан суюнчи олишга эрта дея ҳисоблади. Ўзи шундоғам Умид билан ораси анча совуқлашган бир бирига унчалигам эътибор бермай қўйишганди.

Умид ишдан кеч келар яна эрталаб саҳар туриб кетарди

Зебо эса доимги турткилардан чарчаган қайнонасини иложи борича кўзига камроқ кўринишга ҳаракат қиларди. Сабринани тўйидан сўнг бироз юмшагандай бўлудию яна аввалгидан батта золимга айланди. Бугун эрта тонгда турса Сабринани хонасини эшиги очиқ. Бориб қараганда аллақачон кийиниб қаергадир отлаганган қизга кўзи тушди.


- Вой Сабрина қачон келдиз? Жуда соғинтириб юбордизку?


- Ассалому алейкум келинойи тузукмисиз?


- Ваалейкум ассалом. Рахмат яхши. Нима келганизга ҳеч қанча бўлмай кетяпсизми?

- Йўқ келинойи ўқишга кетяпман. Нб ларим ҳам кўпайиб кетди. Бориб ҳаммасини ҳал қилай. Кейин уйга келаман. Келганимдан сўнг эса сиз билан бир дардлашайлик.


- Хўп майли. Унда нонушта қилиб оларсиз?


- Ҳеч нима егим йўқ негадир. Кеч қолмай борақолай.

- Ўқишизда бирор нима еб оларсиз. Яхши бориб келинг.



Сабрина пастга тушганида ошхонада хизматчиларга нималардир деб чиқаётган ойисига кўзи тушди салом бердию кетишга чоғланди.


- Қаерга кетяпсан?


- Институтга. Жуда кўп қолиб кетдим.

- Уйингга қачон кетасан?


- Мени уйим шу ер. Мен сизга кеча жавобимни айтдим. Бу мавзу ёпилди.


- Бўпти борақол келганингдан кейин гаплашамиз.



Уларни суҳбатини эшитса ҳам эшитмаганга олиб Зебо нонушта қилишга ўтирди.

- Эрчайизни уйғотмадизми?


- Умид акам саҳарлаб кетудилар. Қанақадир беморлари оғирлашиб қолибди.


- Сиз қачон кетасиз?


- Ҳозир нонушта қилиб бўлай кетаман.


- Сабрина сизга қулоқ солади келганиздан кейин эрингни уйига кет деб насиҳат қилинг иложи борича кўндиринг.

Hikoyalar dunyosi

01 Feb, 15:33


Сўнмас умид:

15-кисм
Сабрина нафрат тўла кўзлари билан қайнонасига қараб бир оғиз ҳам сўз демай чиқиб кетди. Йўлда йиғлаб кетаркан жуда кеч бўлсада такси тўхтатиб ота уйига келди. Эшик қўнғироғини анча вақт босиб турди лекин ҳеч қандай жавоб бўлавермади. Ярим соатладай кутиб яна қўнғироқни босди. Ичкаридан ҳозир деган овоз ва қадам товушлари эшитилди.

- Сабрина сен... Сен бу вақтда нима қиляпсан?


Сабрина бир оғиз ҳам сўз демай ичкарига кириб кетди. Унинг ортидан дарвозани қайта қулфлаган Барно опа кириб кетди.


Сабрина қизлик вақтидаги хонасига кириб ётоққа ўзини ташлаб шифтга термулиб ётаверди.

- Нега келдинг? Нима бўлди сенга?

- Сиз қизизни мол дунё деб бахтсиз қилдиз. Мен энди ўлдирсангиз ҳам ўша даюснинг олдига қайтиб бормайман.

- Олдин нима гаплигини айт шошқалоқлик қилма.

- Ҳозир индамасам эртага дўстига совға қилишдан ҳам қайтмайди. Бу замонавийлик эмас пасткашлик. Орсизлик бу. Агар замонавийлик шунақа бўладиган бўлса бир умр қолоқ бўлиб яшашга розиман.


- Оғзингга келганини валдираверма, сен ўзи аслида ҳам оддий нарсани бўрттирасан.

- Нима?! Оддий нарса? Сизни дадам дўсти билан рақс тушмаганиз учун урсала бўрттирилган бўладими? Дадамни ўртоқлари билан ўпишиб кўришмаслик бўртирилган бўладими? Сизнингча ярим ялонғоч кийим кийиш замонавийлик шу ҳам бўрттириш а?

Сабрина бақириб ичидагиларни айтиб йиғлаб юборди.
- Агар сен айтганча бўлса мен Жавоҳир билан ҳам Зайнаб билан ҳам гаплашаман ўзларини йиғиштириб олишади.


- Йўқ ҳеч қачон. Агар мени жасадимни устида йиғлаб ўтираман десангиз мени ўша жаҳаннамга қайта юборинг.


- Эсингни йиғ сен қиз. Ҳаёт ўйинчоқми?


- Агар насиҳат қиламан десангиз бунга заррача ҳам хожат йўқ. Ортиқчалик қилсам чиқиб кетаман. Лекин адамга ўзим ҳақиқатни айтсам кўрамиз нима қила оларкансиз.

- Ҳаддингдан ошма мен сенга яхши бўлсин дедим. Қўлингни совуқ сувга урмай маликалардай яша дедим.


- Ўша Бўронга чўри бўлганим яхши эди. Хаттоки номаҳрамман ҳали деб қўлимни ҳам ушламаганди. Пасткаш куёвиз эса қаёқдаги хотинбозлага ушлатди. Уялмади. Ўлай агар бир туки қилт этган бўлса.


- Майли ҳозир дамингни ол эртагача анча босиласан кейин гаплашамиз сен билан.

Барно опа қизини ёлғиз қолдириб чиқиб кетди.

Сабрина ўрнидан туриб душ қабул қилиб ётиб ухлади. Энди уни эрта учун режалари тайёр эди.



****




Олим табиатан шўх йигит эди. Маҳаллада ҳам у қатаншмаган жанжалу низо бўлмасди. Кўпчилик болаларни онаси Ойниса холага Олимни устидан арз қилиб келишарди.

Олим кўчабезори бўлгани билан ҳисоб китобга жуда уста эди. 8 яшарлик вақтида отаси қўлини қисиб олиб инфекция тушиб эътибор бермай юргани оқибатида қорасонга чалинди. Аввалига қўлидан айрилган бўлса кейинчалик касаллик бутун танани эгаллаб олди. Муртазо 32 икки ёшида бу дунёда тўймай кетди. Ортидан эса шу Олим билан қизи Гулниса чирқираб қолди. Муртазо орияти баланд йигит эди.

Оилада фақат эркак бош эркак боқувчи деб аёлини ишлатмаганди. Уни вафотидан сўнг Ойниса қиянлиб қолди. 6 йил бир амаллаб хизматчи, официант, супурувчи бўлиб ишлаб оиласини боқди, аммо ўшандан кейин тез тез бетоб бўлиб қоладиган ҳолсиз бўлиб юрадиган бўлди. Олим 14 ёшидан бошлаб рўзғорни бўйнига олмаса бўлмаслигини ҳис қилди. Бозорга чиқди арава тортишми дўконларга юк ташишми ҳуллас ўзини ўққа чўққа уриб бўлсада пул топиш пайида бўлди. Буни уддалади ҳам. Энди Олим мактабдан чиқиб шоша пиша ишлаш учун кетарди. Онаси икки жойда ишларди соғлиғи сабаб битта жойда ишлайдиган бўлди. Олим онасини ҳали бу ишдан ҳам чиқариб оламан деб кўнглига тугиб қўйганди. Ёш бўлсада гавдалик бўлган Олимни ҳеч ким 15 ёш демай қўйганди. У атайин ёшини катта айтиб анчагина йигитларда гуруҳ ҳам тузиб олганди. Олим шу даражада гапга ўқигандики қандай қилиб одамни ишончига кириб оғдириб олганини билмай қолишарди. Олим йигитлари билан энди қурилишларда ҳам иш бошлаганди. Тўғрироғи у иш топиб берарди йигитлар ишлашар уни катта деб ўйлаб бўйсунишарди. Олим иш топгани эвазига ҳақ олиб анча мунча даромад ҳам қиладиган бўлди. Лекин ўзини қўлидан қурилишда ишлаш келмасди. Ана шундай қилиб ўз кунини кўриб оиласини бир нимадан кам қилмай 5 йилларни ўтказди.

Hikoyalar dunyosi

01 Feb, 15:33


Сўнмас умид:

16
- Ҳаракат қиламан.



Зебо ишга бориб ҳам беҳолликдан чиқолмади. Эрини ёнида жуда кўп ўралашадиган бўлиб қолган Лолани ўлдириб қўйсам дерди. Лола Зебо келганини билиб турса ҳам Умидга нозаланаверар ҳуддики Зебони бир тинга олмасди.

Зебо эса табиатан ғалати феълга эга эдики эрига яхши кўришини ҳам айтмас рашк қилганини ҳам билдирмасди. Мана бугун ҳам эрини хонасига киришдан олдин уларни суҳбатини эшитиб қолди.


- Умид акооо нега мендан ўзизни опқочурассс?

- Лола ҳаддингдан ошяпсан? Ёки менга бошқа ҳамшира берилишини сўрайми?


- Менга азоб бермоқчимисиз? Айтинг айбим сизни севганимми?


- Ҳа айбинг шу. Озроқ уялгин мени хотиним бор оилалиман.


- Фуу ўргилдим бу юмшоқ супурги хотиниздан. Ўзи сизга эътибор бермидию. Ман қанча сизга яқинлашсам ҳам парвосига келмади. Унга сиз керак эмассиз шекилли.


- Хонадан чиқ ишга келдингми хаддингни билиб юр. Мен сенга бирор Умид бермаганман. Индамаган сари ҳар хил гапларни гапираверма.

- Хотиниз сиздан кўра кўпроқ Шуҳрат акани айтганини қилади. Биргаликда кўп кўраман уларни.


Зебонинг асаб толалари жуда таранглашди. Бу мегажинни кириб ҳозир сочини юлади. Э йўқ олдин эрини гапини эшитсин.


✴️✴️✴️✴️

​Яқин инсонимизнинг сўзлари катта кучга эга. У – бизни дунёдаги барча дорилардан кўра яхшироқ даволаши ва барча жаллодларга қараганда тезроқ ўлдириши мумкин.

©️Элеонора Рузвелт

✴️✴️✴️✴️✴️

- Сен ўзингча нималар деяпсан Лола. Шухрат Ғайратович уни қизим деб биладилар. Қаёқдаги гапларни мана бу товуқ миянгдан чиқариб ташла.


- Войвууу жуда жахлиз баланду ўзи айтишадию гап туққанингга ёқмайди деб. Бошқалани кўз ўнгида ота болаю ичкарида


Лолани гапи тугамай сочининг кучли оғриғидан чинқириб юборди.


- Сен ифлос мени отам тенгги одамга тўғирлаяпсанми? Ўзи эримга суйкалганингга индамадим шуми рахматинг.


- Ааааа қўйвор жиннии бўлдингми?


Умид хотинини чангалидан Лолани сочларини озод қиллолмаётганди

- Мени ҳақорат қилгунча ўзингни эпла суюғоёқ. Сени бу ерда ишлашингни ўзи нотўғри. Ҳозир бориб Шуҳрат акага ҳаммасини айтсам бир кун ҳам қолармикансан?


- Ҳақиқат ёқмадими? Эрингга қараш ўрнига унга осиласанку.


Зебо Лолани юзига тарсаки тортиб юборди.


- Хайф сенга аёл деган ном. Эримни ёнига яқиналшганингни кўрсам ўзим бўғиб ўлдириб қўяман сени.



Лола аранг хонадан чиқиб кетди.

- Ҳа нима ойимчайизни адабини берганимга хафа бўлиб кўзизни катта қилиб қараяпсизми?


- Зебо сени ўзингми шу?


- Ким бўларди катта энайизни жиянини овсинини неварасими?

- Оххо нималар деб ташладинг. Кесакдан олов чиқдими ҳеч кўзларимга ишонолмаяпман.

- Ҳа бу туришда саҳройи кабирга сув ҳам келади. Индамаган сари сиз ҳам ўзиздан кетдиз. Қачон қарамай ёнизда ликкилаб ўтиради бир оғиз бор жўна дейишни билмайсиз.


- Бўлди бўлди, кейинги гал келганда ҳайдавораман.


- Кўзизга қаранг агар ниманидир сезсам Зебо йўқ деб ҳисоблайверинг.


- Хўп, хотинжон хўп бир оғиз сўзинг.





Лола аламидан нима қилишини билмасди.
Зебо қаердан пайдо бўлди ўша пайт. Ошга тушган пашша бўлдие ўзиям. Агар сал кечроқ келганида Умид акамни ишонтириб олган бўлармидим. Эссиз эссиз-а. Энди нима қилсам экан. Барибир бир икки кун кўринмай туришим керак. Шухрат акани Зебо билан гаплашганда расмга олсам кейин гап тарқатсам ҳам бўлади. Ишонмаганлар учун далил қўлимда бўлади ўшанда.

Hikoyalar dunyosi

01 Feb, 12:04


– kel, hammasini unutamiz..- Jaʼfar vaziyatni qoʻlga olishga urindi.
– yoʻq..tamom. bizning hikoyamiz oʻsha kechada tugagan. - oʻsha tun, oʻsha holatni esga oldi Alina.
– nega??? Nega? Ahir senga tushuntirdimku. Yana nega rad etyapsan? - gʻazab bilan soʻradi
– Chunki...- Jaʼfarning jazavasidan dovdirab qolgan qiz, duduqlanib qoldi.
– nima chunki, nima? Nima? Nima? - tirsagidan ushlab, qizni silkitdi jahl aralash.
– men..men oʻlyapman, Jaʼfar oʻlyapman. - silkitgani uchun biroz boʻlsa-da oʻziga kelib olgan Alina bor ovozi bilan baqirdi.
– nima? Bu nima deganing? - boyagi qiyofasidan asar ham qolmay, deyarli pichirlab gapirdi.
– bu degani boshidagi qandaydir oʻsimtani olib tashlash kerak. - alamli gapirib, mayus boqdi Jaʼfarning koʻzlariga.
– kasalman kasal.. oʻlaman.. - yerga choʻkkalab oʻtirib qoldi.
– Lina...oʻlmaysan. oʻlmaysan. Agar oʻlsang men ham oʻlaman. - u tengi oʻtirib, yengil quchdi.
– bolalarimiz-chi? - mavjlangan koʻzlari bilan tikildi.

Kanal: https://t.me/+v2gypI5KOtowYTNi

Hikoyalar dunyosi

01 Feb, 05:22


#primyera

Asar nomi: Sen_birla
Asar hajmi: 1 boʻlim
Asar jari: romantika, b.q
Asar muallifi: #shariat_asirasi.
Asardan parcha:

-- sochingizni qanday qilib turmaklaymiz? - sartarosh qiz Alinani yelkasiga qoʻlini qoʻyib oyna orqali unga qaradi.
-- eng goʻzalidan. Betakror qilib qoʻying. - deya jilmaydi.
-- kelishdik. - sartarosh qiz Alinaning sochlarini urfda boʻlgan stilda turmakladi.
-- mana. - oʻziga yarashib turgan bu sochlarini oynada koʻrib quvondi qiz.
-- rahmat....endi esa ularni kesib tashlang. - dedi hozirgina chaqnab turgan koʻzlari mayus tortib.
-- a?
-- ularni kesib tashlang. - dedi yigʻlamoqdan nari boʻlib.
-- ahir.....
-- nima dedim???
-- tushunarli. - sartarosh qiz ham afsus-nadomatlar bilan qizning sochiga qaychini olib bordi...
Hurshidjon yugurib kirib sartarosh qizning qoʻlidagi qaychini yulib oldi va opasiga baqira ketdi.
– Opa, bu nima ahvol. - dedi va qoʻlidan sudrab olib chiqib ketdi.
Alina esa yoʻlda yigʻlagancha ukasining ortidan yurdi

Kanal: https://t.me/+v2gypI5KOtowYTNi

Hikoyalar dunyosi

31 Jan, 05:08


Shu yozuv ustiga bosamiz va botga kirib hamma kanallarga azo bo'lamiz va pul yutuqlaridan biriga ega bo'lamiz ☺️☺️

Hikoyalar dunyosi

30 Jan, 18:07


Сабринани ўқишга боришини Жавоҳир таъқиқлаб қўйди.

- Уйда ўтирасан. Мен сени кўчада ликиллаб юришингни хоҳламиман.


- Мен қанча ҳаракат қилиб кирганман у ерга. Ўз билимим билан. Сиз буни битта гапиз билан йўққа чиқаролмайсиз.


- Овозингни ўчир сен дугонанг билан эмас эринг билан гаплашяпсан.


- Менга фарқи йўқ ўзи жонимга тегиб кетди ҳаммаси кетаман бу уйдан. Сизни бўлар бўлмас гаплариз ҳам ҳиқилдоғимга келди.


- Сен нималар деяпсан. Ахмоқ. Яхшиликни билмаган.

Жавоҳир ғазаб отига миниб Сабринани сочидан чангаллаб олди.
- Қайтарчи нима дединг жонингга тегди?! Қаерга кетасан

- Қўйвор оғритяпсан.


- Энди сансирашга ўтдингми манжалақи?

- Етар. Ҳа кетаман. Бир дақиқа ҳам қолмайман бу уйда.

- Сени бу уйдан фақат ўлигинг чиқади. Яхшилаб мана бу қовоқ каллангга қуйиб ол.


Жавоҳир Сабринани итариб юбориб чиқиб кетди.

Сабрина ётган ерида йиғлаганча қолди. Унга на қайнонаси ва на хизматчилар келиб қарашди. У йиғлай йиғлай хонасига чиқди Барно опага қўнғироқ қилди.


- Аллооо ойижон.


- Ҳа нима бўлди йиғлаяпсанми?


- Мени олиб кетинг бу ерда яшолмиман. Жавоҳирни феълига чидаб бўлмайди. Мени одам ўрнида кўрмайди.

- Ўзинг ҳам шунга мажбур қилгандирсанда.

- Ҳа мен айбдорман сиз доим шуни ёнини оласиз. Сизга қизиз эмас аллақандай мансаб обрў эътибор керак.

- Оғзингга келган гапни валдираверма. Чида. Битта сен эмас қийналаётган. Озгина сабрли бўл. Ўзимда ҳамма айб сени жуда талтайтириб юбрганман. Бўлди мени бунақа масалада бошимни оғритма.

Барно опа қўнғироқни якунлаб қўя қолди.

Сабрина ноилож яна шу уйда қолди.

Hikoyalar dunyosi

30 Jan, 18:07


Қизи билан гаплашиб кайфияти бузилган Барно аламини яна Зебодан олди. Энди ишдан қайтган Зебо қаҳрли ғазабига дучор бўлди.


- Ҳа келинпошша янгиликдан дарак йўқми?


- Энди бўлиб қолар ойижон.

- Шу вақтгача бўлмаган энди бўлармиди?

- Худо бермаса бандасини қўлидан битта тирноқ ясаб олиш ҳам келмайди.


- Ўв жиблажибон менга ақллилик қилма сенга шу ой мухлат агар ҳеч бир натижа бўлмаса ўғлимни онаси ўпмаганига уйлантириш қўлимдан келади. Сен ёш бўлсанг ҳам Умид ўттизга қараб кетяпти. Уни ёшидагиларни икки учта боласи бор. Умидни эса сен етимваччани деб ҳали ҳам боласи йўқ.


Зебо йиғлаганча хонасига чиқиб кетди.
Кечда ишдан чарчаб келган Умидга ҳали аламлари тарқамаган Барно опа Зебо роса ёмонлади.

- Болам сенга айтгандим- а? Шунга уйланмагин деб. Мана ахвол менга юзингда кўзинг борми демай гап қайтариб ташлади. Яна уни ҳомиладор бўла олмаётганига сен айбдормишсан ўғлиз бепушт бўлса айб мендами деди. Кўрдингми бунингни тили узун бўлган.


Асаблари чарчаган шундоғам онаси билан хотинини орасига тушавериш жонига тегкан Умид хонасига кириб ётоқда ётган хотинини туртиб уйғотди.


- Ҳа нима бўлди худди дунёни ишини қилгандай ётибсан?

- Бироз бошим оғриганди.


- Сени нима ҳаққинг бор ойимга бунақа сўзларни айтиб гап қайтаришга.


- Ўзлари бошладилар мен.

Зебони гапи тугамасидан юзига тарсаки келиб тушди. Ортидан яна ва яна. Умид уни эшитмай калтаклади.
Ахийри ҳолдан тойиб хонадан чиқиб кетди.

Hikoyalar dunyosi

30 Jan, 18:07


Сўнмас умид:
13-кисм,
Вақт ўтиб борар Соҳибни пули ошда ошдики асло камаймасди. Энди Мария қишлоққа ҳам келадиган одат чиқарганди. Эри билан қишлоққа келса кундоши пиширган овқаталрни емас ичига нимадир қўшиб бераяпти деб эрини кўчадан овқатланишгa олиб кетарди. Ўғли Азим эса кундошида қолар Шарифа болага ҳечам ҳам бегоналик қилмай ўз фарзанди тенгги кўриб парваришларди ҳаттоки онаси келмасин майли лекин ўғли қолсин дерди. Болалар ҳам катта бўла бошлаган Марияни ўғли эса жуда ҳам эрка бўлиб ўсган эди. Бозорнинг олди нарсалари ҳам уларга эди.

Мақсуджон жуда тарбияли оғир босиқ эди. Шарифа уни майдача деб атарди. Мақсуджон жуда меҳрибон эди. Опалари ҳам уни бошқача кўришарди. Шарифани болалари талтайиб кетмаган тарбияли бўлиб ўсди. Шарифа ҳаммасига кўндию лекин қадрланмади. Аёл сифатида бахтли бўла олмади. Қизлари ҳам вояга етиб ўқийман дейишганда Соҳиб жуда қаттиқ қаршилик қилиб ўқишига изн бермади.

Орадан анча вақт ўтиб қизлар ҳам оилали бўлди Ҳусайн ҳам уйланди. Бу орада Соҳиб аста секинлик билан мансаб отидан туша бошлади. Банкрот бўлди. Кўп ўтмай ўзи ҳам юрак касалига чалинди. Доимий даволанадиган бўлди. Мария эса ўз уйида пардани иламан деб йиқилиб бир сутка ўша ҳолатда қолиб кетди. Уйда ҳеч ким бўлмагани учун. Кейин билиб қолишиб тез ёрдам кўрсатилганда ҳам операцияга олишга мажбур бўлишди. Операция натижасида эса у ярим танаси бир қўл бир оёғи ишламайдиган ҳолатга келиб қолганди. Уни даволатиш учун ҳам Соҳибнинг йиққанларигача кетди. Мария энди ҳеч нимага ярамасди. Ўзи юра олардию лекин энди унга қарашга ҳам одам керак эди. Соҳибнинг ўзи қарарди баъзида қишлоққа олиб келарди.

Бу вақтга келиб юраги зардобга тўлиб тамом бўлган ва бу ҳам камдек жигар ҳасталигини ҳам орттириб олган Шарифа ўзи айтганидек ҳеч кимга юк бўлмай ётоқда ётиб қолмай бир кечада омонатини ҳаққа топширди. Майдачисини тўйини кўриш насиб этмади. Шунча мол дунёси бўла туриб Шарифага тилла сирға олиб бермаганди Соҳиб. Шарифа умрининг охирларида тилла сирға оламан деб пул йиғиб юрганди аммо насиб қилмади у пуллар ўлимлигига ишлатилиб кетди. Соҳибнинг шунча қилганларига мана қариганда Шарифа тарбиялаган болаларни қўлида қолди. Шарифа бирор марта болаларини урмаган ёинки уни бисотида ёмон сўзни ўзи ҳам йўқ эди.
Шарифадан 6 йилдан кейин Мария ҳам вафот этди. Мана энди Мақсуджон эгизакли бўлган ўшаларни қўлини ҳалоллаб тўй қиляпти, ойиси ўша тўйга боришни айтди.

Поччасини шу учун унча ёқтирмайди. Агар ўшанда бошқа уйланмаганларида бечора аммам юраклари тамом бўлмай тирик бўлармидилар дейди.

Эртаси куни ойисини тўйга олиб борди. Кўнглим ёзилармиди деб ўйлаганди бўлмади у ҳам.

Уйда бир ой юрганидан кейин ойиси уни бир узоқроқ қариндошини эрка қизига унаштириб қўйди. Ойисини кўнгли учун қаршилик қилмади. Учрашув ҳам тузуккина ўтди. Биринчи бора телда гаплашганида ҳаммаси жойидагидек кўринган бўлса кейинги суҳбатлашганларида қизга китоб ўқийсанми дея савол берди.


- Китоб ўқигим келадию лекин ўқисам бошим оғрийди зерикиб кетаман.


Қизнинг шу гапи сабаб бўлдию у билан умр йўллари кесишмаслигини ҳис қилди. Ойисига айтиб фотиҳани қайтартирди.

- Ойи тушунинг мен унга уйланиб уни бахтсиз қилолмайман. Биз иккимиз икки хил дунё. Мен ижод одами, кўнгил одамиман. Унга эса бунақа нарсаларни қизиғи йўқ. Бошидан бу хатони тўғирламасак кейинчалик бу жуда катта хатога айланиб кетади.

- Ўғлим бу ерда қиз болани ор номуси турибди шуни ўйладингми?

- Ойи бу фотиҳага кўп бўлмади деярли ҳеч ким билмайди. Кеч бўлмасдан гаплашинг.


Шундай қилиб Бўроннинг биринчи фотиҳаси ҳам бекор бўлди.



***


Сабрина тўйдан кейин ҳам анча ўзини олдириб қўйди. Куёвнинг инсонийликдан чиққан қиёфаси уни бу уйдан жуда бездириб юборганди. Яхшиямки Жавоҳир кўпинча уйда бўлмайди бўлмаса ундан қочиб қутилишни иложиси йўқ. Сабрина у билан бир ҳаводан нафас олмасам дейди. Зайнаб опага эса ҳеч ниманинг фарқи йўқ ўғли уйдами ёки кўчадами иши йўқ.

Лекин Сабринани ҳар бир ишини кузатиб туради. Ҳаттоки хизматкорлар билан бир ҳилда иш қилишини таъминлаб туради. Агар Сабрина онаси билан гаплашгудек бўлса унинг ёнидан кетмай ўтиради. Бу уйдаги гапларни етказаяпти деб ўйлайди.

Hikoyalar dunyosi

30 Jan, 18:07


Зебо ўрнидан зўрға туриб ваннага кириб сув остида анча пайт туриб қолди.
Доимги ноҳақликлар энди эса жонидан ортиқ кўрган инсонидан ҳам ноҳақ калтак еди. Қайнонаси Зебони ҳеч қачон қабул қилмайди. Бу никоҳ бошидан хато эди. Қаердан ҳам Умидни машинасига ўтирди. Ҳаммасига ўзини айбдор қиларди. Бувисини шу вақтда жуда қадри ўтди. Дардини эшитадиган ҳеч кими йўқ бу дунёда ёлғиз эди у. Ўзини ўлдиргиси келарди.
Сўнгги бўлган воқеа эса ҳаммасидан ошиб тушаётганди. Умиддан буни кутмаганди. Ахир у билардику онаси Зебони ёқтирмайди Зебони ҳам билади қайнонасига беҳурматлик қилмасди.
Нима бўлса бўлди энди орадаги совуқчиликка вақт барҳам бермаса бошқаси бекор.
Ўша кеча Умид қайтиб кирмади Зебо уни эрталабгача кутди аммо эридан дарак бўлмади.

Эрталаб эса Зебо нонушта ҳам қилмай ишга жўнади юзидаги изларни эса бир аммалаб пардоз қилиб беркитди. Доим синчковлиги билан ҳам эътиборда турадиган Шуҳрат Ғайратовични қизидай бўлиб қолган Зебони ахволи ажаблантирмай қолмади.

Иш столида Шухрат акани беморларни кўриш дафтарини қайта текшириб чиқаётган қизга бошлиғи гап қотди.

- Зебо қизим тичликми бу нима ахвол?


- Ҳеч нима бўлмади шунчаки

- Фаақат уриб олдим дема, ҳаммани алдасанг ҳам мени алдолмайсан.

- Эру хотин ўртасида уруш бўладию. Ҳечам эътибор қилманг.


- Қизим сен сира хафа бўлма мен ўзим бу қулоқсиз болани қулоғини тортиб қўймасам бўлмайдиганда ўхшаяпти.

Давоми бор.

#сунмасумид

Hikoyalar dunyosi

30 Jan, 18:07


Онасидан фақат хотини ҳақида салбий фикр эшитиб энди кўпроқ ичадиган бўлиб қолди. Аламини фақат ичкиликдан олар уйга келгач эса хотинини оддий гаплари ҳам ортиқчалик қилар унга кўп бора қўл кўтарди. Зебо билан орадаги муносабатлар совиб борарди.


☑️☑️



​​“Ғазаб кўпчилик учун қутулиш йўлидир, чунки у ташқи томонга йўналтирилган: бошқаларни шафқатсиз айблаш билан, ўзини фаришта қилиб кўрсатиш мумкин. Аммо кўпинча бу айсбергнинг фақат учи, ва агар сиз сирт остига назар ташласангиз, унда сиз билмаган ёки намойиш қилишни истамаган яширин туйғуларни кўрасиз: қўрқув, ожизлик, ҳасад, ёлғизлик, ишончсизлик.“

Лори Готтлиеб

☑️☑️☑️☑️


Зебо ўзини кўп бора текширтирди натижа доим бир хил у она бўла олади. Мана уч йилдирки кутади. Умидга айтганидан фойда йўқ. У доим ўз сўзида туриб олган. Қанча бўлса шунча кутамиз. Сен ҳали нимжонсан дерди. Баъзан ўйлаб қолади балки ҳамма айб эрида бўлгани учун ҳам текширишни, даволанишни ортга сурар.

*

Бўрон энди ишини ҳам Қаршига кўчириб олди. Ўзи устахона очди тажрибаси қолаверса ҳамма турдаги енгил машиналарни яхши тушунгани боис мижозлари ҳам кундан кунга ошиб борарди.
Иши жуда ҳам кўпайиб кетганидан бир неча йигирларни шогирдликка олиб иш суратини оширди. Бир куни тиш оғриғи жуда ҳам безовта қилаверди шогирди Мухторжон мақтаган стаматологияга бориб бир ҳафтача қатнаб тишини даволатди. Кейин доимгидай ишлаб юрган кунларнинг бирида қаттиқ шамоллаб қолди. Қанча дори дармон қилмасин соғайишдан дарак йўқ эди. Икки ҳафтача шу ҳолатда юриб кейин шифохонага бориб қатор касалликлар вируслар учун анализ топширди. Уч кунда чиққан натижа эса уни эсанкиратиб қўйди. Бўронда ОИВ инфекцияси аниқланганди. Олдинига ҳайрон бўлди чунки бунақа инфекцияни қандай йўллар билан юқишини жуда яхши биларди. Бўронда ОИВ тиш даволатганда яхшилаб стерилланмаган асбоб ускуналар орқали ўтганди. Олдинига Бўрон жуда туаҳкунликка тушди. Ижтимоий тармоққа кирганида Сабрина ҳам онлине турганини кўрди ёзиш нияти йўқ эди аммо юраги бўйсунмади. Сабринага салом йўллади. Жавоб эса кўп ҳаялламай келди.

- Ассалому алейкум. Бўрон яхшимисиз?

- Яхшиман рахмат. Ўзинг яхшимисан?

- Яхши рахмат. Ҳаётингиз қандай? Уйландизнгизми?

- Йўқ уйланмадим. Аммо энди уйланмасам ҳам керак.

- Бу нима деганингиз тинчликми? Аҳар мени деб бўлса мен бунга арзимайман.

- Йўқ сени айбинг йўқ. Менда ОИВ инфекцияси аниқланди.


Худди шу гапни ёзганида ҳадеганда Сабринадан жавоб келмади. Бўрон қизни ўзидан нафратланганликда жирканганликда айблаб турарди. Беш дақиқадан сўнг жавоб келди.

- Даволанса бўладику. Сира ҳам ўйлаб зерикманг. Бир сиз эмаску бундай касалликни юқтирган. Мен бир нарсага жуда ҳам қаттиқ ишонаман биламан сиз ёмон йўлга юрмайсиз, лекин бу қандай сизда аниқланди.

Бўрон Сабринага қандай юқтириб олганини айтиб ўтди.

- Фақат имунитетизни туширмасангиз ҳаммаси яхши бўлади. Мен яна қачондир ёзарман. Соғ омон бўлинг.

Шундай дея Сабрина суҳбатни якунлади.

Ўша вақтдан бошлаб Бўрон даволанишни бошлади. Онасига эса бу ҳақда айтмади. Волидасини сиқилиб юришини хоҳламади. Онаси доим уйлантириш пайида эди мен ҳам келинимни қўлидан бир бор чой ичсам дерди.


✴️✴️✴️✴️✴️
​Очликга сабр қилсанг, унга Рўза дейилади.
Қийинчиликга сабр қилсанг, унга Матонат дейилади.
Инсонлардан етадиган озорларга сабр қилсанг, унга Бардош дейилади.
Тилакларга сабр қилсанг, унга Дуо дейилади.
Туйғуларга сабр қилсанг, унга Кўзёши дейилади.
Соғинчга сабр қилсанг, унга Хасрат дейилади.
Севгига сабр қилсанг, унга Ишқ дейилади.

©Жалолиддин Румий

✴️✴️✴️✴️

Аммо Бўрон доимгидек паясалга солиб юраверарди.


****

Сабрина эрини беписанд муомаласига ҳам кўника бошлади. Мана олти ойдирки шу зиндонда яшаяпти. Эри ҳаттоки кўчага ҳам чиқармайди. Бу рашк қилишдан эмас ўзини сўзини ўтказиш деб билади. Икки марта дўстлари билан бўладиган базмга олиб борди. Либос танлашда ҳам эри билан урушди.


- Жавоҳир ака мен бу кийимни киёлмайман буни очиқлигини қаранг.

- Сенга ҳеч ақл кирмадида шу вақтгача еган калтакларинг камлик қилди чоғи. Мен шуни кий дедимми киясан.

- Лекин бу..


- Жим бўл. Сенга беш минут вақт тайёр бўлиб туш бўлмаса нима бўлишини яхши биласан.

Hikoyalar dunyosi

30 Jan, 18:07


Сабрина шу вақтгача неча бора тортишишиб кўрди. Аммо гап уқмас эри хато бўлса ҳам ўз сўзини ўтказарди. Бирор марта бўлсин бировни сўзига кирган эмас. Хотинини одми кийимларда олиб боришни хоҳламасди. Ўта замонавийлашган бу ўртоқлар бир бировини аёли билан ҳам рақсга тушиб кетаверар бу улар учун ҳеч қандай уятли иш саналмасди.

Мана бугун ҳам очиқ сочиқлар орасида бўладиган шайтоний базмга Сабринани етаклаб борди. Бу ердаги ҳамма эркагу аёл бир бири билан ўпишиб кўришар фақатгина Сабрина эркакларга ҳатто қўл ҳам бермасди.


- Жавоҳ бу хотининг бизни менсимайдими биз билан тузук кўришмайди ҳам?


- Жам унга эътибор қилма ибтидоий замонда қолиб кетган у.

- Жавоҳ биз сизни бунақа қолоққа уйланишизни кутмовдик. Атрофизда гўзал гўзал қизлар турганда таналганиззи қарен биз билан умуман гаплашмидию;- Жамшидни хотини Раъно гапга аралашди.

- Аста тарбиялаб боряпман. Келаси сафар келганида одамдай ўтиради.


- Сенга ишонамиз доим сўзингни устидан чиққансан.


Сабрина базмни охиригача худди чўғни устида ўтиргандай ўтирди. Тезроқ бу лаънати базм тугасаю ҳаммаси барҳам топса. Эрининг дўстларини кўз узмай тикилишларидан ерга кириб кетай дерди. Шу тобда ҳаёлига Бўрон келди. Агар унга турмушга чиққанида қандай авайларди. Ҳатто иложи бўлса шу юзингни ҳам кўрсатмасам дерди. Мана энди онасининг орзу ҳаваси деб қаёқдаги бир даюсга хотин бўлиб ўтирибди.

- Сабиш нимани ҳаёл сурвоссиз сизни вальсга таклиф қилсам майлими?


- Узр. Мен вальсга тушишни билмайман.


- Ҳечқиси йўқ Жавоҳ ўргатмаган бўлса ўзим ўргатаман. Ноз қимен энди.


Сабрина бунақа одамларга гапириш бефойдалигини билиб ўрнидан туриб кетмқочи эди лекин Санжар қўлидан ушлаб қолди.

- Энди буни менга ҳурматсизлик деб тушунайми? Ана қаранг эризам нечтаси билан ўйнаяптию.

- У эрим хоҳлаганини қилсин лекин мен хоҳламайман. Қандай тушунсангиз ўзингиз биласиз.

Сабрина шундай дея аёллар хонасига чиқиб кетди.

Уларни тортишувини Жавоҳир эшитиб қолганди. Уйга келгач эса Сабрина билан шу мавзуда гаплашди.


- Сен мени барча дўстларим орасида обрўйимни бир пул қилдинг.

-Нима қилибман мен.

- Нега Санжар вальсга тсклиф қилганда ноз қилдинг?

-Мен қилган ишимдан афсусланмайман.

- Мен уларга ваъда бердим. Келаси сафар худди улардай кўришиб, улардай ўтирасан. Сен маданиятдан жуда ҳам ортда қолиб кетгансан. Обрўлилар даврасида ўтиришни ҳам билмайсан.

- Бошида айтгандим. Уйланмаслигиз керак эди. Шунда мени ҳам ўзизни ҳам ҳозир асабийлаштирмаган бўлардингиз.

- Менам сени одам деб ўйлаганманда молдан ҳам фарқинг йўқ бефаросатлигингни туш кўрибманми?


- Агар мен ўша дўстиз билан вальсга тушсам обрўйиз бир пул бўларди қанақа эркаксиз ўзи сизда заррача ғурур борми?


- Манжалақи менга овозингни кўтарма. Нима сени еб қўярдими? Битта вальсга тушсанг ўлиб қолмасдинг.


- Ўлиб қолардим. Сиз ор қилмасангиз ҳам мен...мен эримдан бошқаси билам вальсга тушмайман. Сиз бунақа юришиздан уялинг хотинизни бировларни қўлига топширганча аёлларни лозимини кийиб юринг .

Сабрина шу гапни айтиши билан эрини тарсакиси зарбидан шкафни олдига учиб тушди. Жавоҳир эса бунга ҳам қониқмай камарини ечиб Сабринани дуч келган жойидан ураверди. Ўзи ширакайф эмасми тезда чарчаб қолди. Сабрина бу вақтдан фойдаланиб бор кучини тўплаб эрини итариб юборди. Жавоҳир гандираклаб ерга ўтириб қолди. Оғзидан сира ҳам сўкиниш тушмасди. Сабрина шунча дод солиб йиғласа ҳам ҳеч ким нима бўляпти деб хабар олмади. Ўрнидан зўрға туриб шошганча шкафдан узунроқ кийимини кийиб хонасидан чиқди. Калтак зарбидан ҳамма ери зирқираб оғрирди пастда эса қайнонаси бемалол телевизор кўриб қаҳва ичиб ўтириарди. Қизнинг хўрлиги келиб кетди шунча чақирса ҳам бормаган қайнонаси ҳаммасини билиб туриб жойидан жилмаган экан.

Давоми бор.


#сунмасумид

Hikoyalar dunyosi

30 Jan, 18:07


Сўнмас умид:

14қисм
- Йўқ асло у кишига гапирманг ўзимиз келишиб оламиз.

- Майли лекин яна такрорланса мендан ўпкалаб юрмасин. Менга кеча операция бўлган беморнинг касаллик тарихини келтириб берсанг кейин уни бориб текшириб кўраман.


Умид ўша куни қизиққонлик қилганидан афсусланди. Жахл чиққанда ақл кетади дегандай у ҳам жахлига эрк бериб Зебога қўл кўтарди. Энди уни юзига қандай қарайман дея ўша кеч касалхонага келди. Навбатчиликда қолган дўсти билан маслаҳатлашиб ўрин алмашди. Доимо пайт пойлаб юрган Нажим Умидни йўлдан олиб ташлашга қарор қилди. Тажрибага эга бўлгани сабаб Нажим яна аввалги қилган хунрезлигини қилишни кўзлаб қўйганди. Умид вақти вақти билан барга бориб сипртли ичимликлар ичишини билиб олди. Энг қизиғи эса энди йигит тез тез борадиган бўлди. Нажимнинг қўйган шотири эндиликда Умидга ўткирроқ ичимлик сотишни таъминлаб борди. Олдинига ёнига гўзалларни юбориб турди лекин бундан бирор бир наф чиқмади. Кайфи ошсада бирор бир қизни ўзига яқинлаштирмасди. Умидни нима килиб булсада копконга тушириб узи эса шу оркали Зебони илинтирмокчи эди.

Умиднинг кўпинча ширакайф юриши Шухрат акани ҳам эътиборидан четда қолмади. Охирги марта ичиб келганида Умидга гапирмай туриш эвини қилолмади.


- Умид сенга нима бўляпти? Бирор муаммойинг бўлса балки ёрдамим тегар.


- Устоз ҳаммаси жойида.


- Ҳаммаси жойида бўлса иш вақтида ширакайф юришинг нимаси. Сени бу маъсулиятсизлигинг ортида қанча беморлар ҳаёти хавф остида қолади биласанми шуни? Мен сенга бугундан бошлаб таъқиқ қўяман иш вақтида яна шундай ҳолатда кўрсам аризангни ёзавер. Бу биринчи ва сўнгги огоҳлантириш.


Умид неча ойлардан бери Ойниса бувини даволаб келарди. Уни жуда кўп жойда даволатишган бўлсада ҳеч бир натижага эриша олишмаганди. Кўпчиликни тавсияси билан Умидга мурожаат қилишди. Умид олдинига Ойниса холани обдон текшириб операциягача куч тўплаши учун бир қатор дориларни ёзиб берганди. Ойниса хола тайёр бўлгач операция қилди. Жарроҳлик амалиёти мувафаққиятли ўтди.

Ойниса холанинг ўғли Олим онасининг яна ҳаётга қайтганидан, энди ҳеч қандай шикояти йўқлигидан жуда қувонди. Умиддан жуда миннатдор бўлди. Ойниса хола жигар ҳасталигидан кўп бора азият чеккани учун жуда ҳам бетоб бўлиб қолганди. Тўғри овқатланолмас доимий касаллик уни сўлдириб бўлганди. Охирги бор оғриқ кучайганда энди ўлиб қолсам керак дея ўйлаганди. Онасини энди бемалол маракаларга ҳам чиқа бошалгани учун ўғли шифокорни олдига борди. Рози бўлинг деб конвертга солинган катта миқдордаги пулни Умидга тутқазганда Умид қабул қилмади.

- Мен буни пул учун қилмадим. Мени бурчим бу. Ая дуо қилиб қўйсалар бўлди.

- Укам мен ўзига мол давлати ўзига етарли одамман. Чин кўнгилдан беряпман. Неча неча жойларда онамни даволатмадим дейсан ўзингни касаллик тарихларидан хабаринг бор. Соғайиб кетсалар докторни рози қиламан деб кўнглимга туккандим. Сен эса мени хафа қиляпсан.

- Ҳечам хафа бўлишизга ҳожат йўқ. Қўлимдан келганча ёрдам бераман. Тепадаги хоҳласа бас. Агар жуда ҳам пул бергингиз келаётган бўлса икки кун олдин нейрохирургияга бир болакайни олиб келишди. Операция бепул бўлган тақдирда ҳам дори дармонига жуда катта пул кетади. Оиласи эса ҳаминқадар экан жуда ночор оила шуларга ёрдам берақолинг. Шунда мени олган деб ҳисобласангиз ҳам майли.


- Сен ҳақиқий ўғил бола экансанку укам. Агар бирор бир муаммонг бўлса менга қўнғироқ қилиб Олим ака десанг бўлди учиб келмаган номард. Ҳар қандай шароитда ҳам ҳал қилиб бераман. Мени кўпчилик яхши билади. Сен энди мени қиёматли укамсан. Мана бу ташриф қоғозим шу ерда кўрсатилган рақамга анави болани манзили юборарсан.

- Майли акам соғ бўлинг. Лекин сизга келиб туринг деёлмайман. Ундан кўра доимо саломат бўлинглару биздақаларга умуман ишлариз тушмасин. Аяга салом деб қўйинг.

- Бўпти ишингга омад. Чарчама. Сениям вақтингни олмай беморларинг кутиб қолгандир.

Умид уйга қайтгач доим онасининг дийдиёларига учрар шундоғам чарчагани кун бўйи тик оёқда тургани камдай онаси гаплари ошиб тушарди. Баъзи кунлар Садри ака уйда бўлса уйда тинчлик ҳукм сурар эри уйда бўлмадики Барно опа ҳаммани бошига ёнғоқ чақарди.

Hikoyalar dunyosi

30 Jan, 09:32


Xayrli kun.
Oramizda turk tilini biladiganlar bormi??? Bir loyiha boshlamoqchiman.
Turk tilini biladiganlar, gaplasha oladiganlar @Xayitboboyevna_2606 ga yozinglar.

Hikoyalar dunyosi

29 Jan, 18:06


Сўнмас умид:

12-кисм
Бўрон шаҳарга сиғмади. Онасини бағрига шошди. Зеро онасининг бағрига бош қўйиб куйган юрагини бироз бўлсада совута олса.

Ўғлининг хафақон аҳволини кўриб Мавжуда опани кўнгли бир нимани сезгандай бўлди. Ўғли ёшлигидан шунақа ичида бир дард бўлса ҳам ҳеч кимга билдирмайди. Ичимдан топлар тоифасидан. Эртага келин қилсам бу кўча хандон уй зиндон билан бечора келиним қандай яшайди дер эди. Бўроннинг ёзувчилик қобилияти бўлиб ижтимоий тармоқларда анчагина машхур эди. Жуда кўплар унга мухлислик қилар лекин онасини бундан хабари йўқ эди. Бўроннинг энг биринчи ўқувчиси ҳам тингловчиси ҳам Сабрина эди. Сабрина макатабгача таълим соҳасида ўқиса ҳам лекин Бўронга маслаҳатгўйлик, фикрдошлик қиларди. Иккаласидан жуда ҳам зўр суҳбатдоаҳ чиқарди. Бўрон ҳудди ўз ярмини топгандай жуда қувонган эди. Танишувларига ҳам аслида қизнинг қалтис ҳазили сабаб бўлганди.

Дўсти билан бир бирини устидан ким кучли заҳарлигини айтишиб ўтирган йигитларни суҳбатини эшитиб Сабрина беиҳтиёр ўша суҳбатга қўшилган эди.

- Сизни заҳарлигиздан пишган қозонизни қайта ишлатган одам ҳам заҳарланиб ўлади.

- Сизни эса 78 соат қайнатса ҳам заҳарингиз тарқамайди. Дея бир бирлари билан ҳазил қилган йигитларга қарата Сабрина:

- Менимча мен мазали гўштни таъмини ҳис қиляпман қабристондан овқатланиш жонимга тегди.

Иккила йигит ҳам жуърат қилиб уларга ҳазил қилган қизга қараб қотиб қолишганди. Дўстидан фарқли ўлароқ Бўрон неча марталаб гапириб тайинли жавоб ололмайди. Қиз машинасини тузатиб беришларини айтиб икки кундан сўнг келаман дея чиқиб кетади.

Ўшандан сўнг Бўрон Сабринага жуда ҳам қизиқиб қолдию ортидан қолмади. Бўрон ҳақиқат бор жойда жим туролмасди. Ўша вақтни ўзида гапириб ташларди. Шу одати билан ҳам кўпчилик билан чиқишиб кета олмасди.
Ҳикоялар ёзиб юрган вақтида ҳам бирдан ёлғизликни тусаб қолар ўшандай вақти ҳеч ким билан тузук қуруқ гаплашмасди. Сабрина Бўронни бу одатини яхши билиб олгани учун бу“узлат“ га кирган вақтиз дея ҳазил қиларди.


Сабрина Бўрон учун дунёдаги энг яхши суҳбатдоши эди. Ҳеч ким Сабринани учратгунча учалик уни тинглаган эмасди.
Сабрина Бўронни қанчалик севмасин юрак ютиб бирор марта тан олган эмасди. Бўрон ёзадиган асарларда бош қаҳрамон қиз тимсолида албатта Сабринадан нимадир олган бўларди.

Ярим бўлагидан айрилган Бўронга энди қийин кунлар бошланди. Ижодида ҳам кескин “тормоз“ ҳолати вужудга келиб қолганди.

- Ўғлим сенга нимадир бўлган? Мендан яширма илтимос.


- Ойижон ҳеч гап йўқ шунчаки чарчабман ва шаҳримизни соғинибман.


- Ундай бўлса майли. Сен билан эртага тўйга борамиз. Яна ўртоқларинг билан бирорта режа тузиб юрма.


- Хўп онажоним.


- Тағин поччанг билан тортишиб юрмая. Кўришиб саломлаш нима бўлганда ҳам раҳматли аммангни турмуш ўртоғлари.

- Ойи сизга гапиришга осонда. Агар аммажоним ўша инсонга турмушга чиқмаганларида ҳозир ҳам ҳаёт бўлган бўлардилар.

- Ундай дема ўғлим буни тақдир дейдилар.

- Тақдир тақдир дейсиз. Лекин у инсонни ўз қўлида бўлган бу нарса.

- Нима деган тақдирингда ҳам энди ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайди.

- Майли болам мен овқатга унай ҳали замон уканг ҳам келиб қолади.

Бўронни отаси кўпроқ сафарда бўлар опаси турмушга чиқиб кетгани. Уйда кўпинча мактабда ўқитувчилик қиладиган онаси ва ҳали талаба бўлган укаси яшашарди.

Бўрон ёлғиз қолгани учун аммаси билан боғлиқ хотираларга шўнғиди. Унинг энг катта қалб яраси ҳам Шарифа аммаси эди.

Шарифа оиада олтита фарзанднинг учинчиси эди. Битта опаси, битта акаси ва учта укаси бор эди.

Шарифани отаси бошқа вилоятлик йигитга узатди. Қизнинг қаршиликларига қараб ҳам ўтирмади. Сабаби эса битта Бухоро вилоятида уйланиб қолиб кетган укаси билан йўл узоқлашиб кетмасин дея унинг қўшниси бўлган йигитга қизни узатди.


Соҳиб жуда ҳам малла бўлгани сабабли қишлоғидаги қизлар унга тегишни хоҳламаганди. Жуда кўп жойларга совчиликдан қуруқ қайтишган Соҳибнинг ота онасини мушкулини Шарифанинг амакиси Рахмон енгил қилганди. Жиянини олиб келса шу бахона акаси билан ҳам алоқалар мустаҳкамланиб йўл узоқлашиб кетмасди деб унинг ҳам дилидан ўтганди.

Hikoyalar dunyosi

29 Jan, 18:06


Қаршидан Бухорога келин бўлиб келган Шарифа ҳаётнинг жуда кўп аччиқ чучугини тотишига тўғри келди. Биринчи фарзанди қизалоқ туғилгач кўп ўтмай касалликдан нобуд бўлди. Унинг дардида анчагача ўзига кела олмади. Кейин эса шириндан шакар қизалоқли бўлди. Қизини худди мўлжал қилгандай эрини туғилган кунида совға бўлади деб ўйлаганди аммо бир кун кейин туғилди. Кейинги қизалоғи эса бир йилдан кейин эрини туғилган кунидан бир кун олдин туғилганди. Қизлари билан овуниб улар тарбияси билан бир қаторда колхоздан ер олиб ҳам ишларди. Умр йўлдошимга оғирлик тушмасин дея кўп ҳам инжиқликлар қилмас уни буни олиб беринг дея айтавермасди. Ҳеч қачон бировни дилини ўғритмаган маъсумагина аёл эди. Қайнсингиллари ҳам ҳурмат қилиб яхши кўришарди. Соҳибни эса йилдан йилга мартабаси ошар бой бадавлат бўлиб корхона ишларига маъсул эди.
Кўп ўтмай тўртинчи бор ҳам оналик бахтини ҳам туйди аммо бу узоққа бормади. Бу қизалоқ ҳам ўша пайтда тарқалган касаллик сабабли кўп яшамай вафот этди. Бу вақтда эрини яна ҳам мартабаси ошган энди у катта охурдан ош ейишга одатланганди. Пичоғи доим мой устида турар уни ортидан лаганбардорлик қиладиганлар жуда кўп эди. Ўз навбатида жуда кўп ёрдамга мухтожларга ҳам ёрдам қўлини чўзган саҳий инсон эди.

Тўртинчи фарзанди оламдан ўтгач орадан уч йил ўтиб яна фарзандли бўлишди у ҳам дунёларга тенг чиройга эга ўз номи ила Гўзал туғилди. Энди Соҳибни атрофидагилар писанда қилишга ўтганди шунча молу давлатинг қизларингни ортидан келган куёвга қоладими? Хотинингни ичи тўла қиз эканку дея давраларда ҳа деб уни ерга урмоқчи бўлишарди. Ўша вақтда бир виждонли айтсаки : эй нокас банда аёл мисоли ердир боғбон нима экса шуни ўради, дея. Афсуски унақа мард топилмади. Ҳамма гиж- гижлашга яна бир бора уйланишга ундарди. Шарифа эса кундан кунга ўзгара бораётган эрини тушунмас нима қиларга боши қотганди.

Соҳиб командировкадаман деб жуда кўп сафарга кетишни одат қилди. Шундай кунларнинг бирида унга узоқроқ қариндош холасини ўғли маслаҳат бериб рус миллатидан бўлган бир аёлни тавсия қилди. Аёл Тошкентлик бўлиб бир қизалоғи билан эридан ажрашган эди. Мария пулдор эркакни кўриб фурсатни бой бермай барча усулларини ишга солади. Бунақа қулай имконни қўлдан чиқармади. Уни иссиқ совуққа уста дугонасини онаси бу борада унга анча ёрдам берди. Ўғил дардида юрган Соҳибни ўзига боғлаб олиш ҳечам қийин бўлмади. Соҳиб Марияни ўзига иккинчи хотин қилиб олди.

Шарифани эса дунёси қоронғу бўлди ишонган тоғи унинг учун узоқ йўл демай келин бўлиб келган иккита фарзанди доғига чидаган аёл бу хиёнатни кўтара олмади. Қаршига кетиб қолди. Лекин унга қизларини беришмади. Соҳиб болаларини ота онасини уйига олиб бориб Шарифага бермасликларини айтди. Бир ҳафталар зўрға юрган аёл фарзандлари учун ҳам қайтишга мажбур бўлди. Чунки учта қора кўзини бегона қўлларда қолдира олмасди. Ўзи иккитасини доғи ҳам етарди.

Шарифа энди ўзи учун яшамай қўйганди. Эрини ҳовлисида эса фақат болалари сабаб ҳам бор эди ҳолос. Олдинига рус хотинини умуман олиб келмади. Бу орада Шарифа яна ҳомиладор бўлди бу сафар орзиқиб кутилган ўғил туғилди. Аммо жуда кўп асабийлашишлар зерикиш оқибатида чақалоқ нимжон бўлиб туғилганди у ҳам кўп тўрт ойга бормай вафот этди

Учинчи боласидан ҳам ажралиш ҳам эрини ўзга аёли борлиги Шарифани ҳам руҳан ҳам жисмонан эгиб бўлганди.

Онани болам деб йиғлатма худо
болани онадан этмагул жудо,
Оналар йиғласа титрагай дунё,
Боласин ардоқлар шохму у гадо,
онани болам деб йиғлатма
худо.
Майлига орзулар бўлмасин
рўё
Майлига қаҳрдан қўрисин
дарё,
Онанинг умри хам тугайди
гўё
онани болам деб йиғлатма
худо,
Ногаҳон боласин кўрса
тушидан
Бегона бўларлар ақли
хушидан
дунёга хеч қачон
тобут бошидан
Онани болам деб
йиғлатма худо
Розиман дард
бергил беморлар зайли,
Хар қандай
дардга хам чидайди
майли,
Оналар бахтлилар фарзанд
туфайли.
Онани болам деб йиғлатма Худо
Ҳеч кимнинг ёш умри
бўлмасин хазон,
Хеч кимга
чимилдиқ бўлмасин армон,
Оналар
дод солса қулагай осмон,
Онани
болам деб йиғлатма Худо
Майли зулматга айлансин дунё,
Майлига
Ҳеч бахт кулиб боқмасин
Қуёшнинг нурини этсанг ҳам
адо
Онани болам деб йиғлатма
Худо!!!

Hikoyalar dunyosi

29 Jan, 18:06


Вақт даво дерлар аммо икки йилдан сўнг яна ҳомиладор бўлган Шарифа ўзини асраш эвини қилмади. Нимаики иш бўлса қочмай қиладиган меҳнатдан бўйин товламайдиган аёл бўлган. Ҳомиладорлигига қарамай қоп қоп ўғир ўтларни сигирлари учун қорнини бир тарафига қўйиб кўтариб келган. То туғруқ яқин қолгунча ҳам шу ҳолат давом этган. Аммо... Аммо қўшалоқ оғилли бўлган аёлнинг эгизак болалари қориннинг ўша ўт кўтариб келинган тарафидагиси нобуд бўлганди. Ўша вақтлар совет тизими бўлган жуда кўп ҳам аёллар ўзларига эътобор беришмасди. Ультратовуш текшируви эса бўлмаган вақтлар эди. Эгизак фарзандга ҳам ҳомиладор эканини ҳам билмаган эди.

Эгизакларни биттаси яшади. Соҳибни икинчи хотини эса ялло қилишдан чарчамас. Унинг истаклари Соҳиб учун ҳам қонун эди. Бозорнинг энг олд кийимларию тиллалари ҳам биринчи Марияда бўлар. Кўз очиб кўрган аёли кўпчилик рад этганда ҳам унга тегишга рози бўлган аёлини бир бора бўлсада олиб бормаган ресторанларига Мария билан ялло қилиб юрарди

Hikoyalar dunyosi

29 Jan, 18:06


Сўнмас умид:
Мария ҳануз ҳомиладор бўлолмаётганди. Унга жуда алам қиларди. Ўзи эмас кундоши ўғил туғиб бергани куйиб ёнишига етарли эди. Ахир Соҳибга сизга ўғил туғиб бераман дея ваъдалар бериб тегиб олганди. Кундошидан қасд олиш мақсадида яна ўша иссиқ совуқчи кампир ёнига бориб энди бу сафар Шарифага нисбатан илму амал йўлларди. Шарифа шу даражада оқ кўнгил эдики ҳаттоки етти ёт бегоналарга ҳам ёрдам қўлини чўзарди. Ҳусайн уч ёшларга тўлганда яна бир бора оналик бахтига эришди бу фарзандига не не умидлар билан Умид дея исм берди. Умид тўрт муччаси соғлом жуда ҳам кўрган кўзни ўйнатадиган бўла эди. Бир куни Шарифа Умидни кўтариб қайнонасиникидан қайтаётган вақт томда ишлаётган усталар бир бирига ҳазил қилиб ғишт отараётган бўлган. Улардан бири узоқроқ ирғитган ғишт бўлаги Шарифани қўлидаги Умиджоннинг ҳали лиқилдоғи қотиб улгурмаган бошига келиб тушади. Қанча ҳаракат қилишмасин миттигина гўдак ҳам ҳали дунё юзини тўлиқ кўрмай йўқликка равона бўлади.

Шарифанинг ахволи оғирлашиб ётиб қолади тўққизта фарзандидан бештасини қаро ер бағрига берганди. Яна унга далда бўлиш ўрнига эри ўзгасининг қучоғига кетарди. Беш йиллардан сўнг 36 ёшида кенжатойи майдачаси Мақсудни дунёга келтиради. Мана эри уйлангандан сўнг бешта ўғил туғиб берди. Сен фақат қиз туғасан дерди эри доим. Ўшани сабаб қилиб уйланиб ҳам олди. У хотин эса ҳали ҳам ўғил туғишдан дараги йўқ эди. Ажралиб кетса ҳам бўларди. Ўғилли бўлгандику лекин барибир нафс нафслигини қиларкан

Ажралишмади. Мақсуджондан кейин 10 ой ўтиб Мария ҳам ўғилли бўлди.

Давоми бор

Hikoyalar dunyosi

29 Jan, 18:06


Сўнмас умид: 11- кисм
Баъзан дардлар устингга ёмгир каби ёгар, аммо унутма ки, ранго-ранг камалак ҳам ёмғирдан сўнг чиқар.

Мавлоно Румий




Сабрина билан хонада ёлғиз бўлган Жавоҳир ўзини босиқроқ тутишга ҳаракат қиларди.

- Гўзалим кўрдингми мен сўзимни устидан чиқаман ақлли қиз бўлиб мен билан тортишмай юр йўқса нималар бўлишини тасаввур ҳам қилолмайсан.


- Нима сиз менга таҳдид қиляпсизми?


- Йўқ ҳечам сени огоҳлантирдим.


- Тўйни тўхтатишизни сўрасамчи? Илтимос қилсамчи?


- Буни сираям иложи йўқ мен сени ёқтириб қолдим. Ўзимга ёққан нарсани нима қилиб бўлсада ўзимники қилиб оламан. Мен шунга одатланганман.


- Бир сафар истисно қилинг илтимос.


- Қизалоқ мен билан тортишма. Бахтингга бугун ўзимни анча босиб турибман. Бўлмаса мендан ўпкалаб юрардинг.



Сабрина бу йигитга гапириш бефойдалигини билиб жим бўлиб қолди. Бироз бақт иккови ҳам сукутда қиз ердан кўз узмайди йигит эса кўзларини қиздан узмай қараб турибди.

- Энди бир оила бўлар эканмиз бундан буёғига келишиб олайлик. Мен қачон қўнғироқ қилсам ўлаётган тақдирингда ҳам чиқишга мажбурсан. Тўхта гапимни бўлма. Бирор марта телефон қилганимда кўтармай қолмаслигинг керак. Кейин бобом замонидан қолган мана бунақа рўдаполарда юришингни истамайман. Мени аёлим замонавий ўзимга мос бўлиши керак.



- Унақада ўзизга бошқа мосини топиб олинг.

Сабрина сўзини тугатар тугатмас ўзини йигитни қучоғида кўрди. Қанча типирчиламасин чиқолмади.


- Ўзингни босиб ол. Мен танлаб бўлдим. Сен эса менга мос бўлишга ҳаракат қиласан бунга мажбурсан.

Қиз силтаниб йигитни қўлидан чиққач ундан узоқроққа бориб олди.

- Бу нима қилганиз уятсиз. Қўлизни тегизманг менга ҳали хотиниз бўлганимча йўқ.


- Уятсиз хехехе бу қанақа гап будиши хотинимга тегилдим тегилсам қўрқма бошқа ишларни агар жаҳлимни чиқаравермасанг тўйдан кейинга қолдираман бўлмаса у ёғини ўзинг тушунавер.


- Унда чиқаверайлик кутиб қолишгандир.


- Мен билан ўтиришдан қочяпсанми? Биласанми қанчаси зор сани ўрнингга бўлишга. Лекин омадинг бор экан ман сани танладим.

- Мен эса шундан афсусдаман.

Шундай дея Сабрина чиқиб кетди.
Ортидан Жавоҳир чиқди иккови худди ҳеч ҳам тортишмагандай стол атрофига бориб ўтиришди.


Фотиха тўрт кундан сўнг бўладиган Сабринани эса эртага харидга бозор олиб чиқишга келишиб олишди. Тўйни ҳам бир ойни ичида ўтказиб олишадиган бўлдилар.

Сабринани дунёси зулматга айланганди. Яқинда ўша бадфеъл Жавоҳирни хотини бўлади у билан бир умр бирга яшашни ўйласа дунё кўзига қоронғу бўлиб кетарди.

*


Барно опа аслида кибрга берилган манман эмасди. Кўрган қийинчиликлари етишмовчилик уни шу ахволга солганди. У камбағал оиалада бешинчи фарзанд бўлиб туғилган. Ёшлигидан янги нарса нималигини билмай опаларини кийимларини кийиб катта бўлганди. Уч опаси бир акаси оилали бўлишгач у бунақа ҳаётда яшаб бўлмайди деб ҳисобларди. Опалари ҳам қўл учида кун кўрадиган оилаларга келин бўлишганди. Сарпога келган нарсаларни кўриб менда бунақа эмас асл қимматбахо нарсалар бўлади кўрасизлар дерди. Янги чиққан кийимларга қанчалик ҳаваси кетмасин оиласидагилар олиб беришга қурби етмасди. Синфидаги бой дугоналари доим Барнони масхаралаб кийган кийимини устидан кулиб келишарди. Мактабдаги битирув оқшомига ҳам опасини сепидаги модадан қолган бир кўйлакни кийганди. Қимматбаҳо либосларда ял ял ёнган дугоналари уни оёқ учида кўрсатиб кулишганди.

Доимий камситишлар жонига тегкан Барно ўзидан тўрт ёш катта бадавлат хонадон ўғли Садрини қандай қилиб бўлсада илинтириш пайида бўларди. Садрини олийгоҳда ўқиши ҳам унинг орзулари ушалиши учун айни муддао эди. Садри билан турмуш қуриб узоқларга кетишни ҳоҳларди. Неча бора баҳоналар билан йўлидан чиқиб охири мақсадига эришди.

Садрини онаси бироз тихирлик қилдию лекин ўғлининг севгиси сабаб рози бўлди. Қайнонаси келин қилиб туширдию ёш келин куёвни кунини кўрсин дея бўлак қилиб чиқариб юборди. Барно тўйдан кейин жуда нафсига эрк бериб юборганди янги чиққан кийим борку ҳаммаси унда бўлар олиб бермагунча эрини ҳоли жонига қўймай қовоқ тумшуқ қилиб юрарди. Овсинлари ҳам ўзига тўқ хонадондан бўлгани сабаб уларга тенглашишга ҳаракат қиларди.

Hikoyalar dunyosi

29 Jan, 18:06


Ҳали ўзини унча ҳам тиклаб олмаган эрини жуда кўп инжиқликлар қилиб қийнарди.Ҳомиладор бўлгач эса ҳаражатлар янада кўпайди. Ўқишни энди битириб ишга жойлашган Садрига бу қийинчилик туғдира бошлаганди. Колхоздаги тушумдан анчагина ишлатиб юборганди бу ҳам етмагандай жуда катта камомад чиқиб ҳаммаси бир бўлди.

Садрини қамоққа киришига ҳамма далиллар етарли эди. Оиласидан эса ёрдам оломасди укасини уйлантириш пайида юришганди. Ана шу вақтда Зубайда раис ҳатто ота онаси қилмаган яхшиликни қилди. Уни қамоқдан асраб қолди. Жуда катта сумма тўлаб жазодан омон қолган Садри энди ҳаёли жойига келиб ақл билан иш юритадиган бўлди. Зубайда раисни маслаҳати билан пойтахтга келиб иш бошлаб катта ютуқларга эришди. Барнони эса катта давраларда таги паст деб қўшишмаган бўлишса кейинчалик эрини мансаби бойлиги деб уни ҳам қабул қилишди. Пулни оқиб келиши оқибатида Барно жуда ўзгарди босар тусарини билмай қолди.

Ўзини қандай оиладан чиққанини унутди. Шу даражада унутдики оддий оила бўлган опа акасини ҳам уйида бўладиган йиғинларга чақирмас уларни ўзига тенг кўрмайдиган бўлди. Гўёки улар келишса улар билан обрў ололмайман деб ор қиларди. Опаларини кийиб келган эски туски кийимлари уни бурнини жийириб туришига сабаб бўларди. Ўғлини тўйида эса Зебо ҳам қишлоқлик бўлгани сабаб олиб борганди. Ким томондан боргани билинмайди дея. Лекин ўзи уларни уйидан оёғини тортган бирор бир тўй маросимгагина ўлганни устидан борарди. Ота онаси ўтиб кетганига анча йиллар бўлгани сабаб ҳам Барнога танбеҳ берадиган одам йўқ эди.

Бой бадавлат қуда қилса келажакда фарзандларини яхши ҳаёт кечиришини таъминлайман деб ўйларди. Қуданг ким деса палончи бойни айтиб керилиб юришни хоҳларди. Мана неча йилларки у киборлар орасига қўшилган обрўга эга бўлганди. Энди уни қандай оиладан чиққанини ҳеч ким билмасди ҳам. Ҳалиям эри оғир босиқ одам Барнога гапириб йўлга солиб турарди. Барно бойларни аёллари Гап ўйнаб бутунлай ўзгариб бўлган эди. Энди умуман ўзлигини унутган қандай оиладан чиққанини эсламасди ҳам

Ўзи Садрини бошини айлантириб тегиб олгани учун Зебони ҳам шунақа деб ўйларди шунинг учун ёқтирмасди. Эртага мободо ўғли пулга зориқса Зебони ортида ҳеч ким йўқ ундан ёрдам кутиб бўлмайди деб тезроқ уларни ажратиб юбормоқчи бўларди. Сабринани эса жуда ҳам бой бўлган Зайнабни ўғлига бериб келажагини таъминлаяпман деб ўйларди. Пул шунчалар кўзини кўр қилиб қўйгандики ахволи оғир бўлиб ётган акасини ҳам бориб кўрмаганди.

Энди Барнонинг яна битта ташвиши тўйга ўзини қариндошларини қандай қилиб айтмаслик йўлларини қидира бошлаганди.



Зебони ҳалиям азоб беришда давом этаркан охиргиси жуда ҳам ошиб тушди.


- Мен ўғлимга қаёқдаги ялангаёқни олиб бераман деб ният қилмагандим. Қачон бизни набира билан қувонтирасиз а келинпошша?


- Ойижон бирозгина сабр қилайлик бўлиб қолар.


- Шу пайтгача бўлмаган энди бўладими? Сиз бепушт бўлсангиз керакда. Мени ўғлимда ҳеч қандай касаллик йўқ у шу соҳанинг ичида юрибди. Шунча касалхонага бориб лоақал бир марта ҳам текширтирмадизми ўзизни?

***


Сабринага келган сарполар ҳаммани кўзини қамаштирмай қолмади. Барно опа ўтирса ҳам турса ҳам “асл“ нарсаларни мақтарди. Сабринага эса буларни умуман қизиғи ҳам йўқ. Сабрина ҳаёлларини асир олган Бўронини ўйлар лекин энди ҳеч нимани ўзгартира олмаслигидан ўкинарди.


Оқ кўйлак танлашга Жавоҳир билан боришни қанчалар рад этмасин барибир у билан боришига тўғри мажбур бўлди.

- Саби қовоғингни очиб юр ҳозир шу ерни ўзида бир нима қилиб қўяман сени.


- Мени исмим Сабрина тўлиқ айтинг.


- Ўв манга ақл ўргатма ҳаддингни билиб юр.


Овозини кўтариб гапирган Жавоҳирдан Сабрина чўчиб тушди. Шу билан анча қийинчиликлар билан Жавоҳир танлаган либосда тўхталишди.

- Бу жуда очиқ мен буни киёлмайман.


- Сен замондан ортда қолиб кетгансан. Буни тўғирлаймиз. Шуни киясан тамом.

Сабринани ичи музлади Бўрон уни ҳаммадан қизғанарди бучи ҳаммага томошага қўймоқчи. Рашк деган тушунчадан кейин туғилган бўлса керак.


****


Нажимни ўша кундан бери ороми йўқолган. Қандай бўлмасин Зебони қўлга киритиш йўлларини излай бошлади. Ўтирса ҳам турса ўшал ҳурлиқонинг чақнон кўзларию майин овози ҳаёлини олиб қочаверарди.

Hikoyalar dunyosi

29 Jan, 18:06


Суриштирув ишларига кўра Зебони касалхонада ишлаётганини билиб уни олдига боришга қарор қилди. Касалхонага кўринишга деб бахона билан борган Нажим у ерда Шухратни кўриб иккиланиб қолди. Ташқарида ўтириб машинасида Зебонинг чиқишини кута бошлади. Кутганидек Зебо чиқди аммо ёлғиз эмас Умид билан бирга эди. Уларни кўриб Нажимнинг тепа сочи тикка бўлди.

Майли начора тўйни кутамиз тўйда гаплашиш имконияти кўпроқ бўлади. Унгача эса бошқа режаларга ўтамиз.


Кимлар учун кутилган аммо Сабрина учун хоҳламаган кун етиб келди. Сабрина жуда ҳам гўзал кўзни олгудек келин бўлди. Унинг олдидаги Жавоҳир ҳар замонда қизни белидан қучоқлаб кечни интизор кутяпман деб шипшип қўярди. Вақт охирлаган сари Сабринанинг кўнглига чироқ ёқса ёришмай борарди.


Оппоқ либос ялтирайди
Икки қўлим қалтирайди.
Ёнимдаги бахтли йигит
Севолмайман ҳеч билмайди
Эркалайди сўзлар билан
Лекин менга ёқмас асло
Айрилдимку мен бахтимдан
Наҳот шундай ёлғон дунё.
Қандай уни ёрим дейман
Қандай қилиб зорим дейман Аҳир уни севолмайман
Қандай қилиб жоним дейман
Тўкилади кўздан ёшим
Айриламиз энди биз
Тугаб бўлди дилда сабрим
Зор яшаймиз иккимиз
Ўзим севмас йигит билан
Чимилдиққа кирдим ёниб
Юрагимда зор йиғлайди
Муҳаббатим ёлғиз қолиб
Қандай уни ёрим дейман Қандай қилиб жоним дейман Аҳир уни севолмайман Қандай қилиб зорим дейман.



Жуда дабдабали эстра юлдузлари билан ўтган тўй ҳамманинг оғзида, машхур бўладиган бўлди. Ноз- у неъматларнинг саноғи йўқ, жуда ҳам ҳавас қилгулик тўй бўлди. Айниқса икки аёл қуда хурсандчиликдан ўзини қўярга жой тополмасди. Ҳамма келин куёвларга чин кўнгилдан бахт тилар уларни номига қадаҳлар кўтариларди.

Нажим иложи борича Зебога яқин туришга ҳаракат қилди. Зийрак Зебо бу одамни бежо қарашлари туфайли умуман даврадан чиқмай ўтирди. Неча бора кузатганда ҳам Нажим Зебодан кўз узмаганини билиб қолди. Энди Зебо тикан устида ўтиргандек бўлар тезроқ тўй тугаб бу тақибли нигоҳлардан қочиб қутилишни ўйларди.


Нажим олдидаги Хабибага деярли эътибор ҳам бермасди. Зайнаб Хабибани янгам деб тан олган Таняни эса кўришга кўзи ҳам йўқ эди.

Акаси Таняга уйланганини ҳазм қилолмасди. Хабиба Зайнабни дугонасини опаси бўлиб унга яқин эди. Доим бир биридан ҳол ахвол сўрар янгасига ҳамдард бўларди. Билмасдики Таня ҳам акасига мажбурликдан тегканини.


Ҳамма рақсга чиққанида ҳам Зебо Нажим туфайли чиқмади. Бу ёши ўтган одамни менда нима иши бор дея ўйларди. Тўй ҳам тугаб Садри ака қизига оқ фотиҳа бериб хайрлашди. Ҳамма уй уйига тарқалди. Энг сўнгги русумдаги мебеллар билан жиҳозланган, келин куёв учун мўлжалланган хонага келинни олиб келиб расм русмлар ўтгач куёв билан ёлғиз қолдириб кетишди.



****



Бўрон тўйга келди. Бошига кепка бостириб олиб махбубасини охирги бор кўриш илинжида ташриф буюрганди. Сабринани бахтдан ял-ял ёнган ҳолда кўраман деб ўйлаган йигит қизни абгор аҳволда кўриб адойи тамом бўлди. Ўша вақт тушиниб етди. Сабринани онаси уни алдаганини. Сабрина ҳеч ҳам ўзи рози бўлиб тегаётганга ўхшамасди. Суратга тушишга ҳам ўлганни кунидан жилмайиб турарди. Ахён ахёнда қизни қучиб қўяётган йигитни кўриб Бўроннинг жахлдан қўллари мушт бўлиб тугиларди. Қиз ёпинчиғи билан очиқ елкаларини ёпишга ҳаракат қилар лекин буни удаллаёлмасди. Тўрли ёпинчиқ очиқ елкаларни ёпишга қурби етмасди.

Бўрон синди. Биринчи бор қилган ишидан афсусланди. Сабрина билан гапалшиб олмаганидан ҳаммасига осонликча таслим бўлганидан энг ёмони эса кеччиккани учун ўзини қўярга жой тополмасди.

Ортиқ бардош беролмади севганини ўзгани ёнида оқ либосда туришини кўролмади, чиқиб кетди. Умрида ичкилик ичмаган йигит аламидан бўккунча ичди. Квартирасига қандай келганию қандай ухлаб қолганини билмайди. Эрталаб уйғонганида эса боши жуда қаттиқ оғрир кўнгли ағдарилиб келаётганди. Ҳаммомга кириб ювиниб чиққан йигит соатга қараб эсхонаси чиқиб кетай деди. Соат 10:00 бўлаётганди. Телефонида эса онасидан бешта жавобсиз чақирув мавжуд эди. Онасини хавотирга қўйганини ўйлаб шоша пиша онасига қўнғироқ қилди.
- Ало Ассалому алайкум меҳрибоним яхшимисиз?

Hikoyalar dunyosi

29 Jan, 18:06


- Ваалайкум болам Аллоҳга шукр яхшиман. Болам тинчмисан шу кечаси ёмон туш кўрибман сени. Хавотир олдим. Келмагнингга ҳам анча бўлди. Балки уйга келарсан жоним болам. Сени жуда соғиндим.


- Онажоним мен ҳам сизни соғиндим менда ҳаммаси жойида. Бугуноқ йўлга тушаман.



- Келсанг яхши бўларди. Рахматли Шарифа аммангни ўғиллари қўшалоқ ўғилли бўлганди шунга катта тўй қилиб чупрон қилишаяпти. Сен билан бирга борардим. Биласан улар анчадан бери сени кўришмаган. Масофа узоқлиги учун кўп ҳам бормаганмиз. Биздан кейин ҳам алоқалариз йўқолиб кетмасин деб сени ҳам олиб бормқочиман. Уларни яхши танимайсанку.

- Хўп она эсон омон уйга бориб олай қолганини гаплашамиз.


Давоми бор.

#сунмасумид

Hikoyalar dunyosi

29 Jan, 16:11


Ovoz berib, kommentga skrinshot ham tashlab quyilar, iltimos. Oldindan  rahmat

Hikoyalar dunyosi

29 Jan, 16:11


Assalomu alaykum. 3-dagi Maktabi 58 ga ovoz bervorilar iltimos.

Hikoyalar dunyosi

29 Jan, 16:11


https://t.me/ovozi_tojik_1924/1147

Hikoyalar dunyosi

27 Jan, 02:32


https://t.me/HupPremiumBot?start=591286052
Ulanib premium va stars olsanglar bõlar ekan.

Hikoyalar dunyosi

26 Jan, 17:49


https://t.me/yuragiimm_senikii

Hikoyalar dunyosi

26 Jan, 15:10


- Ха кизим катта катта енг Шухрат Гайратович тогри айтяптилар. Садри ака шундай дея келинига кабобни узатди.

Келган мехмонлар Барно опани келини писанд қилмаслигини ёқтирмай гапиришини ҳам эътибордан четда қолдирмади.


- Энди бирор кун оилавий бизникига ҳам боринглар меҳмон бўлиб. Келинимиз тайёрлаган салатлари бирам оғзимга ёқди борсала малол келмаса тайёрлаб берарсиз.


- Хўп бўлади Розия ҳола. Яна келиб туринглар.

Мехмонлар кетишгач Барнохон доимги иши чақиб олишни бошлади.

- Ўзиям ўлиб турган эканизми ҳадеб мехмонлага ўзизни кўрсатдингиз.

Давоми бор.

#сунмасумид

Hikoyalar dunyosi

26 Jan, 15:10


Сўнмас умид:

5-қисм
Сени етимхонага топширмаганимга мени пушаймон қилма. Умидни рақамини айт.


Раис буви Умидга ота онасини чақиртиршини айтди. Умидни отаси Садри ака ва онаси Барно опалар икки кундан сўнг келадиган бўлишди.

Умидничақириб олгач буви сўз бошлади:

-Мени қандай тушунасан бу ўзингга ҳавола лекин набирамни номини оқлаб берасан. Энди унга уйланмасдан бошқа иложинг йўқ. Йиллар давомида мисқоллаб йиққан обрўйимни етимни бошини силайман деб қилган раҳмдиллигим эвазига йўқотмоқчи эмасман. Қандай бахонанг бор бу мени қизиқтирмайди.


- Аммо буви набирангиз рози бўлмайди ҳечам.


- Мени қароримни муҳокама қилмайди у. Икковинг ҳамма ерга овоза бўлиб бўлдинг. Агар сен унга уйланмасанг ўтган кетган тош отади. Уйланган, ажрашган ёши ўтган одамлардан совчи келади. Бўз йигит унга тўғриёна қарамайди энди. Ҳаёти барбод бўлади мендан кейин эса нима бўлади ёлғиз Аллоҳга аён. Уйланмайман десанг ҳам мажбурлайман мени билмапсан ҳали.


- Мажбурлашни ҳожати йўқ мен шундоғам уйланаман унга.


- Уйланганингдан сўнг уни юзига фотихаси қайтганини солиб юрма бу фотиха ҳам мени розилигим билан бўлаётгсн эди. Ёшман дейишига қарамай розилик бергандим.


- Ота онам эртага келишади. Совчиликка келаверишсинми?


- Ҳа айт келишсин. Лекин гапни кўпайтириб юрма ўзим хоҳладим деб қўя қол.

- Бўпти айтагнизча бўла қолсин. Унда мен борай.


Умид кетгач Зебо аста хонасидан чиқди. У гапларни ҳаммасини эшитган эди.

- Буви нега ундай қилдингиз? Мендан шунчалик тез қутилмоқчимисиз?

- Ахмоқ. Мен сени ўйласаму гапирадиган гапингни қара. Агар ҳозир шаънингни оқламасам бир умр бадбахт бўлиб ўтасан шу керакми сенга? Ўзинг айт ким энди сенга яхши назар билан қарайди?

- Мен айбдор эмасманку, ҳеч нима қилмадимкууу.


- Лекин энди буни ҳеч кимга исботлай олмайсан. Бўлди қовоқ тумшуғингни йиғиштир ҳовлига қара совчи келадиган уйга ўхшасин.


Умид ота онаси келгач шу ерлик қизга уйланмоқчилигини айтди.

- Болам жиннимисан ахир мен Карим акани қизини келин қиламан деб шипшип қўйганман. Биласанми улар қанақа бой обрўли оила?

-Менга фақат Зебо керак ундан бошқасига уйланмайман ойи.


-Адаси бирор нима дебг. Буни гапини қаранг.


-Шу учун чақирдингми бизни?

-Ҳа шунга. Эртага совчиликка борасиз. Раис бувини уйларига.

-Сен уйланмоқчи бўлган қиз раис бувини неварасими?

- Ҳа ада шундай.

- Раис бувидан жуда катта қарздорман. Колхозда ишлаб юрганимда катта камомад чиқди бўйнимга. Агар тўламасам қамалиб кетардим. Ойингни кўзи ёриши керак эди ўша вақт. Сенга ҳомиладор эди. Мени қамалмасин ойинг ёллиз қолмасин деб уйма уй юриб пул топиб етмаганига тилларини ҳам сотиб берганлар. Мени келажагимни асраб қолганлар.

Онаси у кишини олдидаги қарзим учун ҳам келин қилишга розиман.

- Эеэеэ қўйсезчи, адаси ман олдин опалариздан сўраб билайчи улар шу ерда яшашади ҳар ҳолда. Сўраб билмай туриб келин қилмайман осмондаги ой бўлса ҳам. Бу Тошканда яшаб юриб бир йилда қизни қанақалигини қаёқданам биларди.


- Билганингни қил лекин мендан сўроқсиз нимадир қилиш ҳаёлингга келмасин.


Барно опани суриштирувига кўра қишлоқдаги гап сўзлар ҳам бўй кўрсатди. Ўша куни бирга қолиб кетгани ва қизни ўзи Умидга осилган деган гаплар ҳам унинг қулоғига етмай қолмади.


- Манга қара Умид ман у бузуқини келин қилмайман. Нима десанг ҳам ман рози эмасман.


- Ойи мен уни севаман. Уйлансам ҳам фақат унга уйланаман.

- Сен эсингни едингми. Келиб келиб таги зотининг тайини йўқ бетайинни келин қиламанми? Етимни келин қиламанми? Яна ёш бошига унаштирилиб, унаштируви қайтган ҳам экан. Агар яхши бўлганида тўйи қайтармиди?

- Ойи у мени деб тўйи қайтди. Агар ўша куни мен машинамда бошқа йўлдан олиб келмасам у тинчгина яшаб юрган бўларди.

- Демак сен уни севганингдан эмас раҳминг келганидан уйланаётган эканингда?

- Мен уни севаман лекин унаштирилганини кеч билдим.


- Унда ҳаммасини ўзим уюштирдим деб айтарсан ҳали?

- Йўқ бу тасодиф ҳолос.

Hikoyalar dunyosi

26 Jan, 15:10


Сўнмас умид:

6-қисм
Ҳаёт бир капалак умри қадардир,
На хафа қилишга арзир, нада хафа бўлишга..

Жалолиддин Румий

Ёшлигидан бери етимча деб қанча ҳақоратларга чидаб келган энди бувисини ор номуси учун ҳам чидашга мажбур. Чунки раис буви олдинлари кўп айтарди эрга тегиб кетдими ўша жойда сув келса симириб тош келса кемириб яшаш керак. Аёл киши сабр тоқатли бўлиши керак деб жуда кўп маротаба айтиб бу гапларни Зебога сингдириб бўлган эди.
Зебо ҳам шунга амал қилиб ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади дея чидарди.


-Зебо манга қаранг нега зиналрларни тоза артмадингиз? Ошхонада ҳам чала ишлариз анчагина. Қўлиздан тузукроқ иш келмайди ўзи яна ўғлимга осилиб олиб текканизга ўлайми? Ўша ёқда йигит зотига қир келгандимики мени ўғлимни бошини айлантириб олдиз. Бўлинг намунча иммилладиз чаққонроқ ҳаракат қилсангизчи.

Зебо ўпкаси тўлиб кетсада ҳар кун эшитадиган гаплари бўлгани учунам жимгина ишини қилишда давом этди. Биларди агар бирор нима дегудек бўлса тарбия кўрмаган етимча деган ҳақоратни ҳам ўзига сотиб олади.

- Бу ишларизни бўлиб нарвон қўясизми столларни қўясизми ҳуллас қандиллани ҳам чиннидек қилиб қўйинг. Сиздек келини бор уйни қандилидан ҳам нур ёғилиши керак.

- Хўп ойижон.


Зебо жуда юқорида жойлашган қандилларни қандай ювишга жуда ҳам боши қотди. Ахийри ишдан келиб қолган эрига қандай артишни билмаятганини айтди.

- Уни сен артолмайсан. Махсус одамларни чақираман. Бошқа ишингни қилавер миттивой.

- Аммо ойижон мендан хафа бўлсаларчи?


- Хафа бўлмайдилар ўзим тушинтириб қўяман.


Умид чақиртирган одамлар келиб қандиллар ва юқори деразаларни арта бошлаганида Барно опа чиқиб қолиб ғазаби қайнади. Ошхонада овқат қилаётган Зебони бориб яхшигина тузлади.

- Мен сизга артиб қўйинг дегандим. Одам чақиринг демадим.

- Артмоқчи эдим Умид акам қўймадилар сен қилолмайсан деб.

- Ундан кўра эрчайизга ўзиз айтганизни тан оларсиз ёлғон гапирмай?

- Рост ойижон мен чақиринг демадим.


- Яна уялмай менга гап қайтарадия. Вой тавбааа. Шунақа келин оламан деб ўғил ўстирганмидим. Ўзинг сабр бер менга.

- Ойи тинчлими нимадир бўлдими?

- Ҳа Умид кел кўрмайсанми хотининг менга гап қайтариб ташлади. Уйга тозаловчи айтибсиз мени ҳам бир оғиз огоҳлантирмапсизда деганимни биламан, сиздан сўраб ўтираманми энди деб бетга чопарлик қиляпти.


-Шу гаплар ростми Зебо?


-Умид ака мен унақа деганим йўқ.

- Вой ана энди мени ёлғончига чиқаряпти хотининг. Ҳали келганига уч ой бўлмай туриб мени ёлғончига чиқардия.

- Зебо тезда ойимдан кечирим сўра иккинчи бунақа қилганингни кўрмай.

- Ахир мен..

- Бўл дедим кечирим сўра.
Умид бақириб юборди.
Зебо чўчиб тушиб:
-Кечиринг ойижон бошқа қайтарилмайди.
- Бўпти кўзизга қаранг бундан буёғига келинпошша.

Барно опа хонасига чиқиб кетди.


Кунда кун ора Зебони ёмонлаб Умид билан уруштириб қўядиган бўлди. Келин бўлганига олти ой бўлганида эса ҳали бўйида бўлмаётганини юзига сола бошлади.

-Ўзи буни бетайинлиги камдек туғмас бўлса ҳам керак.

-Ойи намунча шунга ёпишволдиз? Акам уни яхши кўради қаранг у билан қанчалар бахтли.

- Сенам ақл ўргат менга энди.

- Бўлди қилсангизчи шундоғам қийналган яна сиз ҳам аоб беряпсиз.

- Рахминг келса бор ана ишларига ёрдамлаш уйда ўтиравергунча.

-Биласизу уй ишларини билмайман кейин бирор хато қилсам ҳам келинойим сиздан балога қолади.


-Эеэ менга ақл ўргатма қандай муомала қилишни ўзим яхши биламан.



Зебони овқат пишираётган вақтида иккинчи қаватнинг ҳаммомини тозалашни буюриб яна бошқа ишларга оввора қилгани учун овқат озгина тагига олди. Зебо бошига ёғилажак маломат тошларини ўйлаб юраги орқага тортиб кетди.

Билганидек ошхонага кирган Барно опа куйинди ҳидини сезди ва Зебога захрини сочди.


- Битта ишни эплаб қилолмайсиз. Овқат қилаётганда ҳеч қаерга қимирламанг деб сизга неча марта айтдим. Мана аҳвол эркаклар келса овқат йўқ энди.

- Кечиринг ойижон ўзингиз ҳаммомни тозалатиб гулларни арттирмаганизда овқатим куймасди.

- Ҳали мени айбдор қиляпсизми? Агар ўшанда келиб хабар олиб кетсайиз шунақа бўлмасди.


Ҳамма гапни эшик ортида эшитган Садри ака гапга аралашди.


- Нималар бўляпти бу ерда?


-Вой адажониси келдизми? Қаердан қуёш чиқди вақтли келибсиз?

Hikoyalar dunyosi

26 Jan, 15:10


-Сенга неча марта айтдим келинга тўғри муомала қил деб қулоғингга кирмаптими дейман.

- Овқатни бироз тагига олганига озгина этибор бермапсизда деб турудим бошқа ҳеч гап бўлмадику.


- Ҳаммасини эшитдим. Бугундан бошлаб Зебо уй ишларини қилмайди. Ўқишини тиклаб, кўчиртириб бераман ўқишига боради. Уйга эса олдин қандай хизматчилани бўшатган бўлсанг ўшандай топасан ёки ҳамма ишни ўзинг қил. Гапимни қайта айтиб юрмай оқибати ёмон бўлади буни биласан.

- Адажон ўзим қилавераман ишларни. Ҳизматчини кераги йўқ.


- Бор қизим бор. Мен қароримни ўзгартирмайман. Энди хонангга бор эринг ҳали замон келиб қолади. Мен бўлса бирор нима буюртма қилиб тураман.



Барно опа эрини гапларидан ўзини қўярга жой тополмай қолди.
-Ҳали кўрсатаман бу етимчага. Эрим ҳам буни деб менга қарши чиқдия.



Умид кириб келганда Зебони жуда хурсанд ҳолда кўриб ажабланди.
- Ҳа миттивой тилла топдингми?

- Йўқ унданам зўр. Адажон ўқишимни тиклаб бермоқчилар.

- Мендан сўрадизми? Ўқийман деб?

-Умид ака вооой узр домлажон рози бўлақолинг.


- Ҳазиллашдим биласанку сени ҳам ўқимишли бўлишингни хоҳлайман. Ойимга қарши чиқолмай тургандим хотинига сотилган демасинла деб.

- Ана энди мени ўқишга олиб бориб олиб келасиз.


- Бўпти хоним бир оғиз сўзиз қани овқатга кетдик унда.


Садри ака бир ойлик таътилга чиққан эди. Ишлаб чиқариш фирмасига эса ёрдамчисини вақтинча бошлиқ қилиб тайинлаб келди.


-Бугун ҳамма йиғилган экан янгиликни айтай мен Барнохон билан ўн беш кунга санаторийга кетаман. Бу вақтда эса бизсиз мазза қилиб яшайсизлар деган умиддаман.

- Адажон сизларсиз ҳечам мазза эмасда.

- Сабрина билан менсиз маза эмас лекин ойинг бўлмаса бу уй нақд жаннат бўлиб қолади.
Дастурхон атрофида ўтирганлар кулиб юборишди. Барнони зардаси қайнаб эрига ёмон қараш қилиб қўйди.

- Ҳазил хотин ҳазил.


Қайнона қайнотаси дам олишга кетгач ростдан ҳам Зебо учун байрам бошланди. Қайнсинглиси билан ораси яхши худди дугонадек. Умид акасини эса севиб қолаётганди.

- Умид ака балки докторга борармиз 8 ойдан бери ҳомиладор бўлолмаёпман.


- Жоним сабр қил ахир сен жуда ёшсан. Ҳомиладорликка тайёр эмассан. Менга қолса икки йиллардан кейин болалик бўлсак ҳам майли. Сени соғлигинг керак менга. Мени ҳам фарзандли бўлгим келади лекин биринчи ўринда сен. Ҳали энди 19 ёшга кирасан қийналиб қоласан нимжонсан жуда. Соғлом онадан соғлом фарзанд туғилади. Сен хавотир олма қанча бўлса шунча кутамиз.


- Лекин ойижон гапиряптиларда туғмас деб

-Мени бил қолган гапларга эътибор бермасликка ҳаракат қил.



Садри ака ва Барно опа санаториядан қайтган кунлари уларни байрамдай кутиб олишди. Эндиликда Зебо ҳам ўқишига бора бошлаган уйдаги ишларни эса хизматчи қиларди.

- Ойи Зебо қанисизлар?

-Ҳа Умид тинчлими болам?

- Лаббай Умид ака.


- Бугун уйимизга устозим ва аёлларини меҳмонга таклиф қилдим. Келин билан таништирарсан тўйдан бери бораман деб ҳеч вақт орттиролмай турган дедилар.

- Майли яхши бўпти ўзи Розияхон билан ҳам анчадан бери ҳамсухбат бўлмадикда. Баъмани аёл. Лекин сабрига қойил қолганман.


- Ҳа ойижон улардан ўрнак олса арзийди. Устозим доимо оқкўнгиллик билан мени қўллаб келганлар улардан бутун умр миннатдор бўлиб яшасам керак.

- Неччида келадилар?

-Кечки саккизларда. Ҳаммасини тахт қилиб қўйинглар.

- Хўп бўлади Умид ака.



Хизматчилар бўлсада Зебони ўзи ҳам пишириқлар пиширди.

Меҳмонлар келиб ҳамма овқатланиб суҳбатлашишни бошлашди.

- Умиджон келин бирам ажойиб эканки менга ёқиб қолди уни ҳатти ҳаракатларини кўриб ўзимни ёшлигимни кўргандай бўлдим. Бирорта синглиси ёкми менам келин килсам?

- Келиним сизга ёққанидан хурсандман Розия. Лекин келинимни хатто ота оналари ёк опа сингил у ёкда турсин.

- Шундай келинни ёқтирмай бўладими? Жон деб келин килардим олдинрок корганимизда. Лекин Умид хам озимни боламдай сен учун хурсандман.
Розия опа Барно опани гапига э'тиборам бермади.

- Тўғри айтдинг онаси келинимизам сенга ўхшаб мехмон бор вақтида овқатланмай ўтирар экан. Суҳбатни эшитиб ўтирган Шухрат ака гапга қўшилди.
Олинг еб утиринг келин бизам бегона эмас тортинманг.

Hikoyalar dunyosi

26 Jan, 15:10


Барно қанча қаршилик қилди барибир бўлмади. Икки ойни ичида тўйни ҳам қиладиган бўлишди.
Тўйни тезлатишни сабабларидан бири Зебо кўчага чиқди дегунча йигитлар уни куракда турмайдиган сўзлар билан сийлаб беҳаё таклифлар бера бошлашган эди.
Умидни отаси Садри акани чақиртириб Зубайда буви алоҳида гаплашиб олди.


-Садри гап сўзларидан хотининг норози экани билиниб турибди лекин эшитиб қўй у уйда бош сан бўласан хотинингга неварамни хўрлатиб қўймассан. Ҳар ҳолда боққан неварам бўлади унга тикан кирса мени юрагим оғрийди. Уни сизларга топширяпманми энди ҳимоя қилиш ҳам сендан.

Кунлар кетидан кун ўтиб Зебонинг ҳам тўйи бўлиб ўтди. Тўйдан кейин Барнохоннинг нағмалари чиқа бошлади.

-Ўғлимга уйланишга мажбурлаб тегиб олдими, шундай қиламанки бу зоти паст ўзи илтимос қилиб ажралишни таклиф қилади. Барно опа келинини азоб бериш йўлларини излай бошлади.

-Зебо ҳой Зебооо нима бало қулоғиз том битганми?


-Лаббай ойижон. Ошхонада пишириқ пишираяпгандим овозизни эшитмапман.


- Менга телефонизни келтириб беринг энди уни сизга кераги йўқ.
Зебо бу гапдан бироз кўнгли чўккан бўлсада билдирмай телефонини келтириб берди.
Умидни оиласида 3 фарзанд эдилар. Акаси Мурод алоҳида уйга кўчиб чиқишган иккита ширинтой қизалоғи бор эди. Синглиси Сабрина Зебо билан тенгдош эди.

-Сабринани хонасини тозалаб кийимларини ювиб қўйинг ўқишдан келиб уриниб юрмасин. Ҳозир ҳаёли фақат дарсда бўлиши керак.


- Хўп бўлади ойижон.


Барно қизи Сабринага Зебо келгач умуман иш қилдирмай қўйди. Ҳаттоки Сабринани кийимларигача Зебога ювдирадиган бўлди.
Умид хонасига дам ухлаш учун кирганда ҳам Зебони алламаҳалгача ишлар буюриб ушлаб ўтирарди. Садри ака доимо ишда бўлгани учун уйдаги муҳитдан хабари йўқ эди.


Давоми бор.


#сунмасумид

Hikoyalar dunyosi

24 Jan, 17:17


https://t.me/yuragiimm_senikii

Hikoyalar dunyosi

24 Jan, 16:35


-Биз сени пулларингни олиб индамай кетмоқчи эдик.-деди боя Чарос шапалоğ туширган безори.
-Лекин энди бошқа режа бор уни омборга олин борамиз-деди ва тиржайди.Қолган иккитаси Чаросни икки қõлидан ушлаб судраб омборга олиб боришди ва уни ерга ётқизиб.
-Ҳой нима қилаяпсан?-деди Чарос. Бояги безори унга қараб кофтасини тугмасини ечишни бошлади...

Давоми...
https://t.me/+UkgvE6tSQYk0MGFi

Hikoyalar dunyosi

24 Jan, 16:14


Сўнмас умид:

3-қисм
- Болам энди бу гаплар ортиқча. У энди боши боғлиқ қиз.

- Мен уни севардим. Ҳали ёшку деб индамай юрган эдим.

- Вақтлироқ айтиш керак эди. Энди кеч. Сени ҳам тенггинг топилади. Қолаверса у оиламизга мос эмас. Биз қайдаю у қайда? Бувинг катта қилган бўлсалар ҳам насл насабини тайини йўқ унинг. Аввал айтганингда ҳам барибир олиб бермасдим.

- Бувим билан гаплашаман. Менга йўқ демайдилар.


- Жинни бўлма бола. У сенга қариндош бувингга қиз бўлади, мумкинмас бу.


- Мумкин ойи мумкин. Қонимиз бир эмаску.

- Балки Зебони ҳам кўнгли бордир. Тақдир эмас экан. Энди бошқа иложинг йўқ.


Ўша кундан бошлаб Сухроб ҳам уйига кам қўнғироқ қиладиган бўлди.



Зубайда бувини қатъий талаби остида Зебо Зафар билан учрашиб гаплашиб юрмасди. Телефонда ҳам камдан кам ҳолда гаплашар эди. Муносабатлар салом аликдан бошқасига сира ҳам ўтмаган. Бувиси ҳали у сенга номаҳрам ҳисобланади тўйинг бўлсин ана ундан кейин ҳоҳлаганингча суҳбат қураверасан дерди.



Ҳаммаси ҳам биз хоҳлагандай бўлавермас экан. Бир маромда кетадиган ҳаёт издан чиқиб кетди.

Зафар омади келиб талаба бўлди. Энди у тиббиёт олийгоҳининг талабаси. Буджетга кирмаган бўлсада контракт асосида таълим олади. Армия ҳам энди ортга сурилди. Тўйни эса Зебо коллежни тугатса қиладиган бўлишди.

Зафар иложи борича Зебони кўришга келиб турарди. Лекин у билан бемалол гаплаша олмаслиги алам қиларди. Гоҳида менда кўнгли йўқмикан деб ҳам ўйлаб қолади.

Умид эса негадир коллеждан кета олмади. Магистратурани битиргани сабабли энди коллежда тўлиқ дарс ўтадиган бўлди. Умид тан олмасликка ҳаракат қилсада уни кета олмаганини сабаби Зебо эди. Зебони боши боғлиқ эканини билган ҳолда ҳам ундан кўнгил узолмади. Атрофида парвона Заринага ўхшаган қизлар эса уни умуман қизиқтриган эмас. Бир марта Зафар Зебони олдига кўргани келганида кўриб қолди. Ўшанда жуда ҳам ёмон ахволга тушган, ўзини қўярга жой топа олмай қолганди. Худди ўчини олгандай Зарина билан севишганлардай бўлиб бирга тамадди қилиб сайрга чиқиб кетди. Лекин нима бўлса ҳам қалбидаги олов босилмади.
Кундан кунга қийналиб борар Зебога бўлган севгиси кучайса ҳам камаймас эди.

Умид машхур профессор Шухрат Ғайратовичнинг шогирди бўлиб қўли енгил жарроҳ ҳам эди. Аммо бир қиз деб ишидан ҳам қолиб дарс бериб юрибди. Бу муносабатнинг эса охири йўқ.

Коллежлар ўртасида мусобақа бўладиган бўлди. Кўпчилик домлалар таклифига бионан Зебо ҳам борадиган бўлди. Коллеждан 6 та талаба танлаб олинди. Уларни орасида махмадоналик қилиб кўпчиликни бошини оғритиб юборадиган Дилшода ҳам бор. Дилшода табиатан жуда сергап лекин шундай бўлсада табиий фанлардан яхши ўзлаштирган эди. Шу сабаб ҳам уни сараланганлар орасида олиб кетишяпти.

Зубайда буви Зебонинг қатнашишига бошида рози бўлмади.
- Қизим дарсларингдан қоласан ундан кўра томирга бир уринишда тушишни ўрганиб ол қийналасан томиримни топа олмай.

- Буви жуда ҳам қатнашгим келяптида.

- Майлийж лекин узоқроқ коллежда ўтказилар экан бориб келиш қийналиб юрма. Ўзингга эҳтиёт бўлсанг бўлди.
Зубайда бувини негадир кўнгли ғаш эди. Неварасини ўша мусобақага қатнашишини хоҳламади. Аммо тил ёриб сиртига чиқармади. Етим кўнглини ўғритмай дея андиша қилди.

Агар кўнглига қулоқ солиб рози бўлмаганида эди бари бошқача бўлган бўлармиди.
Мусобақа куни атайин қилгандай ёмғир тинмади ҳамма ер кўлмак бўлди. Қишлоқ жойида юриш анча қийинлашганди. Зебо қандай бўлмасин мусобақа тугагач уйга бориб олишни ўйларди. Ҳамма ўқитувчи ўқувчилар уйга қайтар вақти келди. Умиднинг машинасида Дилшода ва Зебо, Дилдора ва бир ўқитувчи бор эдилар. Дилдора ва ўқитувчини ташлаб уйи чеккароқда бўлган Дилшодани уйига ташлашди.

Умидни машинаси борлиги сабаб у ҳам талабаларни олиб борганди. Бундан аввалига қувонди ҳам. Сабаби эса Зебо. Қизга қараганда бошқача бўлиб кетарди. Лекин бу қанақа туйғу ёки қизиқиш эканини ҳалигача англаб улгурмапти.

Дилшода қишлоққа яқин бошқа йўлни тушинтирди.

- Домла жуда кечга қолиб кетдик ўзи мени уйим узоқлиги сабаб. Зеболани қишлоғига чап тарафга юриб ўнгга қайрилган йўлдан кетсангиз тезроқ етиб оласиз.
Шундай дея улар билан хайрлашиб уйига кириб кетди.

Hikoyalar dunyosi

24 Jan, 16:14


Сўнмас умид:

4-қисм
Чўнтагини ковлаб телефонини чиқариб бир неча бора суратга олди. Кейин қизни устига ўзини костюмини ечиб ташлаб қўйди. Қиз ёнида эканлигидан мамнун ҳолатда уйқуга кетди. Эрта тонгда уйғонса Зебо аллақачон туриб бўлган эди.

- Мана бу сувга юз қўлингни ювиб ол-, дея қизга бакалажкадаги сувни узатди. Қиз ювиниб келгач ўзи чиқиб юз қўлини ювди.

- Ассалому алейкум. Домла эеэ узр Умид ака.

- Ваалайкум ассалом яхши дам олдингми?


- Ҳеч қачон бунақа расво тун бўлмаган эди. Бувим росса ҳавотир олиб ҳамма ёқни тревога қилгандирлар.

- Бу ердан чиқиб олайлик ўзим бориб тушунтираман ҳаммасини. Ҳавотир олма.
Кеча ҳам овқатсиз ухладинг ҳозирам қорнинг роса очқагандир.


- Уйга бориб олайлик муҳими шу ҳозир.


Шу вақт Ахмад тракторчи ўтиб қолди.

- Хормасинла, эрталабдан бу ерларда нима қилиб юрибсизлар?


- Ассалому алейкум Ахмад ака кўрмайсизми машинамни шинаси ботиб қолди ҳеч чиқаролмади!. Аксига олиб бирорта улов ҳам ўтмаса денг

- Ваалайкум. Чакки бўптида. Ҳозир чиқариб оламиз.


Ахмад ака ёрдамида машинани чиқариб олишгач тўғри Зеболарни уйига боришди.

Эшикдан киришганди ҳамки Зубайда бувига рўпара бўлишди. Афтидан буви туни билан ухламай чиққан эди.


- Ассалому алейкум бувижон. Мени кечиринг сизни ҳавотирга қўйдим.


- Қаерда эдинг туни билан.


- Дилшодани уйига ташлаб осон йўлдан келамиз деб тутзор тараф йўлдан югандик машиналари ботиб қолди. Кейин бирорта машина ҳам ўтмади. Пиёда келай десам жала қуяётганди.

- Бу гапингга мен ишонаман аммо Сарви сатангни қизи аллақачон элга ёйиб бўлгандир.


- Раис буви орамизда ҳеч гап бўлгани йўқ сиз ҳавотир олманг.


- Хўп мен ишондим дейлик кечаси Зебони сўраб келган Зафарга нима деймиз? Мен ҳамма танишларингдан сени сўраб телефон қилдим. Дилшода сени Умид домла биалн кетди деди. Умидни рақамини олиб қўнғироқ қилдим ўчирилган деди.

- У ерда алоқа яхши эмас экан. Жуда ҳам чет жой.


- Зафар гуруҳ рахбарингдан Умидни рақамини олиб қўнғироқ қилган ўчиқ деган. Кейин Дилшодага қўнғироқ қилган у эса сени Умид билан кетганингни айтган. Яна биласанми нима у Зафарга сени Умид домла билан бирам ажойиб сухбат қурдики деб мақтайман деб қовун туширган. Болам илоҳим Зафар сени эшитсин ишонсин бўлмаса ҳолингга вой

Ҳаммаси тескари бўлиб кетди. Дилшода гап сўзини ўйламай айтадиганлар хилидан эди. Зафарга айтган гаплари Зебодан шубҳаланишга етарли сабаб бўлди.

Зафар келди. Зебо билан алоҳида гаплашиб олишларини айтиб ташқарига чақирди.
-Мени ишонтира оладиган бирор сўз айт Зебо.

- Ишонинг менга ўртамизда ҳеч гап йўқ.

-Нега унда телефонингни олиб кетмадинг?

- Унутиб қолдирибман уйда. Бу мендан шубҳаланишизга сабаб бўлмайди.


- Сабаб бўлади. Чунки мен Умидни сенга қандай қарашини яхши биламан. Сен менга ҳам доим гапирмай ўзингни олиб қочгансан. Лекин нега ундан ўзингни олиб қочмадинг. Нега айнан унинг машинасига чиқдинг?!


- Мени кечиринг мен бундай бўлади деб ўйламагандим.


- Энди кеч тушуняпсанми энди кеч. Мен доим сендан бир илиқлик кутдим балки ўзгарарсан деб кутдим лекин сен ўзгариш ўрнига бошқасини қучоғида юрибсан.

-Аблах экансиз қандай ҳаддиз сиғди.
Зебо йиғлаб югирганча уйига кириб кетди. Бувиси билан Умидга ҳам эътибор бермай хонасига кириб кетди.

-Қизим тўхта деганча раис буви жойида қолди.

-Мен Зафар билан гаплашайчи. Умид ташқарига чиқди. Зафар эндигина машинасига ўтриб кетмқочи бўлоб ўтирганди.

- Тўхта. Ҳаммаси сен ўйлаганчалик эмас.


-Бу эртагингни бошқага бориб айт. Уни бир кеча олиб қолиб нималар қилганинг менга қоронғу. У бокира бўлиб чиқсада бу ҳеч нима ўзгартирмайди. Сен билан четда жойда нима қилгани ёлғиз тепадагига аён.


- Шунчалик осон воз кечасанми?


- Ҳа шунчалик осон. Чунки у мени ғуруримни ер билан битта қилди

Мен дўстларим билан ўтиргандим. Дилшода ўртоғимни синглиси бўлади . Уни сен билан кетиб ҳали уйга қайтмаганини уларни олдида эшитдим камига Дилшодани гаплари мен бир тинлик одам бўлдим биласанми шуни? Сен айбдорсан барига агар тўғри йўлдан олиб келганингда шунча гап бўлмасди.

-Мен унга қўлимни учини ҳам текизганим йўқ.

Hikoyalar dunyosi

24 Jan, 16:14


- Энди бу ёлғонингга бошқани ишонтир. Уни телефонини атайин олиб чиқмагани ҳам гапимни тасдиқлайди. Мени безовта қилма.
Шундай дея машинасига ўтириб кетиб қолди.


Умид Зубайда бувини олдига бориб бўлган гапларни айтди. Энди нима қилиш кераклигини сўради.

- Эхх кўнглим ғаш бўлиб юруди сабаби шу эканда. Нима қилишга ҳам бошим қотди.

- Зафарни ота онаси билан гаплашарсиз балки.

- Фойдаси йпқмикан деб қўрқаман. Сен ҳам уйингга бор ҳали яна гаплашамиз.




Ўша кеча буви қўшнилардан ҳам сўраб шошқалоқлик қилгани ва Ахмад тракторчини гаплари сабаб бутун қишлоққа Зебо унаштирилган йигити бўла туриб домласи билан бир кеча йўқ бўлиб кетибди деган гап ёйилиб кетди. Зебо уйдан ҳам чиқа олмай қолди. Зубайда буви эса масалани қандай ечишни туну кун ўйларди. Қуда тараф ҳам келиб тўйни қайтариб берган сарполарини олиб кетди. Зебо жуда тушкун аҳволда айбсиз айбдор бўлиб қолди. Ўқишга ҳам бормайди.

-Мен масалани ечимини топдим. Умидни олдига бораман. Сенга уйланади уйланмаса мажбур қиламан.

-Буви нималар деяпсиз? Бу бўлиши мумкинмас. Ахир у киши ҳам айбсиз. Вазият қурбони бўлдик ҳолос.

- Энди мени айтганим бўлади жим тур. Мен қатнашма дедим қатнашаман деб туриб олдингми ўша лаънати мусобақангга гапимга кўнишдан бошқа чоранг йўқ. Шунча йиллик обрўйим сени деб бир пул бўлишига жим қараб турмайман. Умид сенга уйланади вассалом.

Давоми бор.

#сунмасумид

Hikoyalar dunyosi

24 Jan, 16:14


Дилшода айтган йўл яқин бўлсада асфальт қилмаган чекка жой экан. Ёмғир тинмай ёғгани камига йўлни тўлиқ билишмагани боис бошқа тарафга юриб машинанинг шинаси ботиб қолгани сабаб кутишдан бошқа чоралари қолмади.

Чекка жойда туни билан қолиб кетишди. Аксига олгандай бирор кимса ва машина ҳам ўтмади.

- Ана Зебохон шу ерда қолиб кетадиган ҳам бўлдик. Телефонимда эса сигнал йўқ.

- Бувим мендан жуда хавотир оладилар. Боришим керак. Яёв кетақоламан.


- Тўхта Зебо кимсасиз жойда ёлғиз нима қиласан. Қўрқмайсанми?


- Қўрқсамам боришим керак. Бувим ёлғизла.
Кейин Зафар акам қўнғироқ қилсалар нима деб жавоб берадилар.


Умиднинг кўнглида яна ғашлик пайдо бўлди. Озгина бўлсада ўзини ёқтирган инсони биланлигидан хурсанд қилиб ўтирганди, энди эса қизнинг бошқага тегишли экани яна етиб бўлмас орзулигини англатмоқда.

- Барибир ҳозир бу жалада юролмайсан. Шамоллаб қолишинг тайин. Бироз кутайликчи бирорта машина ўтиб қолар.


- Ўтмасачи туни билан шу ерда қолиб кетсакчи? Кейин бувимга нима дейман

Ўзи бувим рози бўлмаган эдилар. Гапларига кўнсам бўлар экан.

- Бу пешонамизда бор эканда. Ўтиб кетади. Эслаб юрисиз Умид ака билан машинаси ботиб қолганда қолиб кетгандик дея.


- Вақтни ўтиши ҳам қийин бўляпти жуда.

- Зебо кўнглингга олмасанг саволим бор эди?

- Майли бемалол домла.

- Коллежда эмасмисзку Умид ака деявер

- Хўп.

- Отанг онангга нима бўлган нега бувинг билан турасан. Улар қаерда?

- Мени ота онам кимлигини ҳатто бувим ҳам билмайдилар. Мени автобусдан топиб олишган. Ёшимни ҳам ўзим айтганман 9 деб айтганман. Яна аниқ ҳам эмас исмим ҳам Зеболиги ҳақиқатлигини билмайман. Мен бошимдан жиддий жароҳат олганим сабаб деярли ҳеч нимани эслай олмайман. 9 йилдан бери бувим билан яшаб келяпман. Улардан миннатдорман ҳеч кимлари бўлмасамда мени асраб олганлари етимхонаг топширмаганлари учун.


- Бувинг жуда ҳам кўпчиликка ёрдам берган эканлар. Мени дадам билан ойимга ҳам анча ёрдамлари тегкан экан. Бувинг сабаб ҳозир дадам нуфузли идорада бошлиқ бўлиб ишлайдилар. Уларни доимо тилларидан қўймайдилар.

Умид гапира туриб қараганда қиз парилардек ухлаб қолган эди. Зебо икки кундан бери тинимсиз тайёрланиб жуда ҳам толиққан эди. Чарчоқ ўз ишини қилди.

Умид Зебога бошдан оёк тикила туриб ҳаёлига келган фикрдан қувониб кетди.


Давоми бор.

#сунмасумид

Hikoyalar dunyosi

24 Jan, 04:15


****
Аслида Зебо Зубайда раисни ҳақиқий набираси эмас. Бундан бир неча йил илгари Тошкентга ўғлини кўришга борганида афтобусда ухлаб ётган қизни кўради. Қизча уйғонгач адашиб қолганини ўзи эса Фарғонаданлигини айтади. Зубайда буви ҳам асли Фарғоналик бўлгани сабаб қизни ҳам ўзи билан олиб кетади. Бир ой мобайнида изланиш натижасида қизни ота онаси топилмайди. Етимхонага топширмоқчи бўлганида қизчанинг мўлтираб турган кўзларига қараб бу фикридан қайтади.

Зубайда раисни бир қиз бир ўғли бўлиб уйли жойли бўлиб пойтахтда қолиб кетишган бувини ҳам олиб келай дейишганда:
- Мен қари кампирга тошканда нима бор чолимни чироғини ёқиб ўтираман,- деб айтган эди.
Шу шу улар хабар олиб туришади буви ҳам бориб турарди.

Қизчадан исмини сўрашганда ҳар сафар ҳар хил исм айтарди охири шу Зебода тўхташиб қонунлаштириб олган эди.

Болалари ҳам қаршилик қилишмади бу ёқимтой қизалоқ уларга ҳам ёқиб қолди. Яна кўнфиллари тинч онасини олдида қарайдиган одам бор. Аслида раис бувига ҳеч ким қарамаса ҳам баққуват эди. Маҳаллада доим айтгани айтган маслаҳатгўй эди. Лекин энг ёмон кўргани ғийбат бўлганига кўпда қўшниларга қўшилмасди. Набираси борган сари гўзаллашиб боргани учун хавотири ҳам бор эди. Ўқишини тезроқ битириб олса жойига узатардим деб.

Қишлоқдошлар уни кампирни жиянини боласи деб билишарди. Жияни ўлгач уни тарбияси олган дейишарди. Шунинг учун ҳам етимча деб турткилашарди.



Раис бувини кўпчиликка ёрдами тегкан ҳурмати баланд эди. Мактабда ҳам устозлар Зебони ўқишига яхшироқ эътибор қаратишарди.
Мана қизни ўқишга кирганига қувониб ўтирганда орадан бунақа гаплар чиқиб ўтирибди. Ўзини набираси бўлмаса ҳам ўзиникиданда ортиқ яхши кўрарди уни.

Зафар энди ростакамига Зебони ортидан қолмас уни ҳол жонига қўймас эди. Зебо иложи борича оддийроқ юришга ҳаракат қилар дарсларни яхшироқ ўзлаштиришга ҳаракат қиларди.

Зарина эса ўша кундан бери Зебони кўрса ўлдириб қўйгудек қарар ёкида туртиб ўтиб кетарди. Коллежда ҳам кўпчиликни орасида уни ажратиб қўйишга ҳам улгуришди.


- Бугун биласснгиз агар коллежимизга янги домла келаркан. Амалий дарсларни кўписини у ўтаркан. Магистратурада ҳам ўқиркан ҳали. Келажакда зўр доктор бўлса керакда.

- Сен танийсанми уни Садоқат.

- Ҳа танийман тоғам билан қўшни бўлишади. Исмлари Умид шунақа кетворганки... Садоқат кўзларини юмиб, очиб олиб кейин яна давом этди “красавчик“. Қизла ҳам унақа чиройли бўлолмайди лекин.

- Нима сен уни севиб қолганмисан? Гапга аралашмай ўтирган Зилола савол берди.

- Йўғааа менга йўл бўлсин мен қайдаю у қайда. Унга қўлим етмайди. Унақалага осмондаги ой керак.

- Икки курсладаги Зарина дарров ўраб олади мана кўрасила.

- Аниқ бууу.


Зебо уларни гапига умуман парво қилмай конспект ёзарди. Унга ким келишию кетишини қизиғи ҳам йўқ. Муҳими бувисини ишончини оқлаши керак. Тезроқ Зафардан ҳам қутилса кейин тинч юрарди. Зафар ҳам келишган йигит. Ақлли, одобли коллежнинг олд талабаларидан бири лекин ҳозир фақат ҳаёли дарсда бўлиши керак.




#сунмасумид

Hikoyalar dunyosi

24 Jan, 04:15


Сўнмас умид:
-Ҳурмат.

Талабалар бирданига гуриб салом беришди.

-Қани ҳамма ўтирсин танишинг бу киши амалий дарслардан домлангиз Умид Баҳодиров Илёсович бўладилар. Ўйлайманки яхши келишиб кетасизлар.

Биринчи курсларга дарсларни ўта бошлаган домлани кўпчилик қизлар дарс вақтида ҳам кўз узмай ўтириши ноқулай аҳволга солиб қўяр эди.
Умид дарслар давомида шунга амин бўлдики Зебо бошқа қизларга ўхшамайди. 25 ёшга кирибдики ҳали бундай қизни кўрмаганди. Доим дарсларда актив қатнашади. Бошқа курсдошлар билан ҳиринглаб юрганини умуман кўрмаган. Кутубхонадан чиқмайди бўш бўлди дегунча.
Умиднинг Зебога бошқача қарай бошлагани Умидга кўз тикканлсрнинг эътибордан четда қолмади. Дарсда ҳам Умид кўпинча Зебони саволга тутар Зебо бунга парво ҳам қилмай саволларга жавоб берар эди.

Умид ҳам аслида Зеболар яшайдиган Гулбоғ қишлоғидан эди. Кейинчалик отасининг иши яхшиланиб 10 йиллар аввал пойтахтга кўчиб кетишган эди. Ҳозирда эса қишлоқдаги уйини таъмири ва соғинч туфайли бир муддатга қайтганди. Бекор ўтирмай деб коллежга таълим беришга борди.

Зафар Зебони синф олдида кутиб турарди. Зебо чиққач эса қўлидан ушлаб олди.

- Зебо сен билан гаплашиб олишим керак. Юр мен билан.


- Қўйворинг қўлимни оғритяпсиз. Қиз йигитни силтаб ташлади.

- Гапимни эшитасан кейин қўйиб юбораман.


- Мен сиз билан гаплашишни хоҳламиман. Сизга гапим ҳам йўқ тинч қўйинг мени.


- Нега бунча ялинтирасан. Нега айт?!

- Мени тинч қўйинг ўқишим керак. Сиз сабаб орзуларим ҳазон бўлишини хоҳламиман.

- Юр ташқарида ҳаммасини гаплашамиз. Қизни қўйвормай судрагудек қилиб олиб чиқа бошлади.


- Зебони қўлини қўйиб юбор Зафар.

- Домла узр унда гапим бор.

- Сен билан гаплашишни хоҳламаяпти. Умид шундай дея қизни уни қўлидан бўшатиб синф хонасига киритиб юборди.

Зарина Зафардан ҳеч қандай садо бўлмагач эндликда қизларни оғзидан тушмайдиган устоз Умидни атрофида гирдикапалак бўла бошлади. Умид қаерга борса ортидан борар тўқнаш келиб қолсалар худдики тасодифан бориб қолгандай тутар эди ўзини. Биринчи курсни охири бўлгани учун кўпчилик талабалар семестр ёпиш пайида китобдан бош кўтармасди.

Зафар Зебони ортидан юриш бефойдалигини тушуниб энди уни уйига совчи жўнатмоқчи бўларди.

- Зебо мен коллежни тугатиб ҳарбий хизматга кетаман. Мен келгунимча сени биров илиб кетмасин учун ойимни уйингларга жўнатмоқчиман?


-Бу нима деганиз мен эндигина 17 ёшман. Қолаверса бувим ҳечам рози бўлмайдилар.


- Ойим ёшлар севишган десалар бувимиз ўзлари тўйни бошлаб юборадилар мана кўрасан.

Зебони бу гапдан кўзлари катта катта бўлиб кетди.


- Сиз эсизни еганмисиз? Кейин ягона яқин инсоним бувим ҳам мендан воз кечсинлар. Юборманг совчизни. Мени сизда кўнглим йўқ.


- Барибир мен ниятимга етаман мана кўрасан.


Зебо гапни эшитмагандай кетиб қолди.


Зафар, Сафар акани тўнғич фарзанди эди. Ёшлигидан хотини кўп бетоб бўлгани сабаб ўғлини шифокор қилишни ният қилиб қўйганди.

Зафарни аслида умуман бекорчи вақти йўқ эди. Ўқишдан чиқиб репититорга борар ундан чиқиб эса бир ҳусусий касалхонада иш ўрганишга борар эди.


Сафар ака ва Гулнисо опалар севишиб турмуш қуришганди. Сафар ака хотинини жуда авайлар уй ишларини қилиб толиқиб қолмаслиги учун хизматчи ҳам ёллагсн эди. Ўзини мебель ишлаб чиқариш фирмаси бўлиб улар ўзига тўқ хонадон эди. Зафарни бир ўғил ва бир қиз синглиси бўлиб улар ҳали мактаб ёшида эдилар.


Зафар бугун одатдагидан кўра барвақтроқ уйга қайтди. Ойиси билан тушлик қилиб бўлгач муддаога ўтди.

- Ойи биласиз шу йил битираман коллежни. Кейин армия кетаман. Коллежимизда биринчи курс ўқийдиган бир қиз бор Зебо деган. Шуни уйига совчиликка борсангиз. У жуда яхши қиз оғир босиқ. Мен армия кетсам у бошқага тегиб кетиб қолсачи деб ҳавотирдаман.


- У қиз сени яхши кўрса бошқага тегмайди.


- Ойи ҳамма гап шундада. У мен билан гаплашмайди. Бувим хафа бўладилар дейди. Суриштирдим ота онаси вафот этиб қариндошини қўлида қолган экан.


-Амманглар эшитса қарши бўлишади болам. Етимни келин қилмаймиз деб.


-Ахир ойи унга аммамлар мен уйланаманку.


-Аммаларингни биласанку бой оиладан келин қиламиз дейишади.


- Сиз дадам билан гаплашинг. Уларни ўзлари гапирмайдиган қиладилар.

Hikoyalar dunyosi

24 Jan, 04:15


- Қаерлик экан у қиз?

- Гулбоғдан.


- Кимни невараси?


- Зубайда раис дейишаркан. Ўзиям 90 га кирса ҳам бақувват буви. Кўпчилик хурмат қиларкан. Хатто коллеж домлалари ҳам.

-Дадангларни танишлари кўп у ерда сўраб суриштириб кўрадилар. Майли сен айтганча бўла қолсин. Бугун айтаман

Ҳақиқатдан ҳам Сафар ака танишлари орқали сўраттирганда Зубайда раис ҳурматга эга аёл эканини билиб олди. Битта камчилик қизнинг етим эканида эди. Сафар акани жонажон дўсти ҳам Гулбоғлик уни ўқиб ўз йўлини топиб кетишига Зубайда раис катта ёрдам берганди.

-Сафар яна ўзинг биласану лекин қуда бўлсанг шундай аёл билан қуда бўл. Невараси ҳам эсли ҳушли. Яхши тарбия кўрган. Лекин ҳали ёш эканда.

- Биз ҳам бошини боғлаб қўйсак бўлди. Тўй Зафаржон армия бориб келгач ҳам бўлаверади. Ўзинг айтяпсан тарбияли қиз деб бошқа биров илиб кетмасин дейманда. Ўғлимни кўнгли тушган экан совчиликка борганим бўлсин.

Сафар ака ва аёли совчиллика Зеболарникига боришди.

Кутилганидек Зубайда буви ҳали ёш турмушга бермайман деб туриб олди.


-Раис буви сизни тушундим лекин бизни ҳам тўғри тушининг ўғлим Зебодан бошқаси керак эмас деб туриб олган. Тўйни ҳам дарров қиламиз демаймиз. Ўғлим армия бориб келсин, кейин ҳали Зебохонни ҳам ўқишлари бор бамаслаҳат иш кўраверардик.

- Мен уни асраб олган бўлсам ҳам ўз болаларимдан кам кўрмаганман. Ҳаттоки ўғил қизларим ҳам уни ўз туғишганидай кўради. Эртага келин қилиб етимча деб хўрланишини кприб туролмайман.

- Биз ҳам шу фикрдамиз. Уни етимлигини билдирмаймиз. Биримиз ота биримиз она бўлиб мехр берамиз.

- Мен яхшилаб ўйлашиб кўрай. Неварамни ҳам кўнглига қўл солайчи нима гап экан. Кейин сизга жавобимни айтарман.


- Майли унда биз тура қолайлик.



Зебодан сўралганда у билан орасида ҳеч нима йўқлигини, ҳаливери турмушга чиқмоқчи эмаслигини айтди.

- Болам мен оилани яхшилаб суриштирдим. Жуда ҳам ҳурмати баланд обрўли оила. Қолаверса Зафаржон ҳам менга маъқул коллежингда ҳам ҳамма мақтади. Ўзимга қолса сени ёшлайин узатмасдим. Аммо мен ҳам қариб қолдим. Эртага менга бир гап бўлса сен кимни уйида сиғинди бўласан. Бир оёғим ерда бўлса бири гўрда турибди. Сени эгангга топшириб гўримга тинчгина кетай дейман. Кейин тўйни ҳам шошилинч қилишмаяпти сен бундан ҳавотир олма. Бемалол ўқишингни тугатиб оласан.


- Бувижон мен кетсам сизга ким қарайди. Ёлғиз ўзиз қийналиб қоласизку. Сизни ташлаб кетолмайман.

-Сен бундан хавотир олма акангни уйига кетаман.



Орадан икки ой ўтиб Зафар билан Зебони унаштируви бўлиб ўтди. Шунда ҳам онаси айтганидай аммалари ҳеч кимни менсимагандай ўтиришди. Аммо Зубайда раисни ҳам болалари шаҳарнинг казо казолари эди. Улар билан салом алик қилгач сал бўлса ҳам ўзларини босиб олишди.

Зубайда бувини пулдан ҳеч нимадан камчилиги йўқ эди. Лекин уй жойини озода сақласа ҳам чоли иккови биргалашиб меҳнат қилиб кўтарган иморатларни бузишга қўймаган эди. Ҳовли этагида ҳам замонавий уйлар қурилган ҳамма қулайликлари мавжуд эди. Ўғли онаси учун шароитларни мухайё қилиб қўйган, мободо Зебо турмушга чиққудек бўлса ҳам сепларигача ўзи кўтаришини айтганди.

Аслини олганда Зебони ошиқлари жуда ҳам кўпчиликни ташкил қилар уалрни орасида. Тутинган акасини яъни раис бувини ўғли Сирожни Сухроб деган ўғли ҳам бор эди. Сухроб Зебо ҳали ёш бувим узатмайдилар деб кўнгли хотиржам ўқиб юрарди. У ҳозирда Лондонда ўқишда битирувчи курс эди. Уйга қайтгач Зебога совчи жўнатмоқчийди.


Сирож акани Хотини Нозима унаштирувдан қайтгач ўғли билан гаплаша туриб бугун Зебони унаҳстируви бўлиб ўтганини айтди.


- Ойи қайси Зебони айтяпсиз.

- Вой болам қайси бўларди ўзимизни Зебода.

- Ахир. Ахир ҳали ёшку у.
Сухробни устидан бир челак сув қуйиб юборгандай бўлди.

- Ҳали тўй бўлмайди. Унгача келасан болам.


- Ойи нега менга вақтлироқ айтмадиз буни.


- Болам қизиқсан-а? Айтсам унаштирувга келармидинг. Насиб катта тўйида қатнашасан.

- Уфф ойи мен уйланмоқчидим унга.

Давоми бор.

#сунмасумид

Hikoyalar dunyosi

24 Jan, 04:15


🏐Сўнмас умид.💥💥💥

1-қисм


1989-йиллар.
-Урраа табрикла жўражон. Мен ҳам студент бўлдим орзуйим ушаладиган бўлди- Шухрат шундай дея Нажимни қучоқлаб олди.
- Табриклайман дўстим мен сенга ишонардим, юрчи Розияни ҳам кўрайликчи?- Нажим дўстининг қувончига шерик бўлганча.
Розия ҳам кирганини айтди.
Орзулар осмонида учиб юрган ёшлар Тиббиёт олийгоҳига ўқишга кирганларига ишонолмай карахт эдилар. Бу учовлон доимо бирга боғчада мактабда қалин дўст бўлиб келишган. Орзулари ҳам бир бирига боғлиқ бўлиб чиқди. Фақатгина Нажим шифокорликдан кўра доришуносликни маъқул кўрди. Розия ва Шухрат жаррохлик соҳасини танлашганди. Уларни бирга кўрган кўпчилик ҳавас қиларди. Нажим бой оиладан эрка ўғил бўлиб ўсган кўпдаям ўқишга елкаси дов бермасди аммо унинг учун фақатгина Розияга бўлган мухаббати бу олийгоҳдан кетишига йўл қўймасди. Аслида ота-онаси уни прокурор бўлишини хоҳлашган аммо у қаршиликлар билан шу соҳани танлади.
Шухрат ўртаҳол оиладан бўлиб ўз билими тиришқоқлиги сабаб ҳам ўқишга кира олган эди. Қаттиққўлликда ном чиқарган отаси энди фахрланишини ўйлаб ичида энтикиб қўярди. Шухрат энди ҳам ишлаб ҳам ўқиши шарт эди. Сабаби уйда ундан бошқа опаси ва икки укаси бор уларга оғирлигини ташлолмайди. Отаси ўқисанг ўзингга шароит ярат бўлмаса колхоздан ер олиб ишлаб шу ерда юравер деганди. Шунинг учун ҳам энди унда катта маъсулият бор.
Розия эса ўзига тўқ оиланинг катта фарзанди ойиси гениколог бўлгани сабаб ёшлигидан ўзини шифокордай тасаввур қилиб катта бўлган

Уларни дўстлиги шу қадар мустаҳкам эдики гўё ҳеч ким рахна сола олмасди. Пахтада ҳам ўқишда ҳам доимо бир бирини қўллаб келишди. Дарс тайёрлашда кўпроқ Нажим билан Розия бирга вақт ўтказишарди. Шухрат ҳам ўқиб ҳам ишлаб кўпинча дарсини ярим кечаси қиларди.

Ўқишларини учинчи йили Шухрат Розияга бўлган севгисини айтишга қарор қилди.
- Нажим биласанми нима мен бугун Розияга севгимни айтмоқчиман

Нажимни устидан бир челак сув қуйгандай бўлиб кетди.
- Нималар деяпсан? Ахир дўстмизку?
- Ҳа лекин уни ҳам менда кўнгли бор шекилли. Дугонаси Хонзода мен билан бир мавзуда роса тортишди, у эса буни кўриб жахл билан туриб кетди. Ортидан чиқсам мени силтаб ташлади. Ўшандан бери ўзини олиб қочади.

- Майли дўстим мени зарур ишим чиқиб қолди гаплашармиз. Шундай деганча дўстини эшитишни ҳам хоҳламай Нажим кетиб юборди.


Шухрат Розияга кўнглини очди. У севги хатини ёзиб қизни қўлига берди ва хонасига боргач ўқиб кўришини айтди. Жавобини эртага оламан деди.

Розия хонасига кира сола хатни ўқий бошлади:

Салом севгилим Розия.
-Анчадан бери бу гапни айтмоқчи эдим лекин сени йўқотишдан қўрқиб айтмагандим. Менга гапирмай юрган кунларинг эса мени адо қилаёзди. Мени рад этмайсан деган умиддаман. Сени жуда ҳам яхши кўраман.


Розия ҳаяжондан жойидан жилолмай қолди.
- Наҳотки у ҳам мени севса? Нақадар бахтлиман ўзингга шукр Аллоҳим.



Шухрат билан Розияни доим бирга кўриб ҳаммасини тушиниб етган Нажим уйига йўл олди. Онаси кибор хоним бўлмиш Насиба ўғлининг мақсадини эшитиб қувонди.

- Берса сендай йигитга берадида ўша Раҳим ака хавотир олма қиз бизники деявер.


Насиба опасини олиб Розияларникига совчиликка борди. Анча суҳбатлашиб қизини ўғлига сўраб келишганини айтишди. Муборак опа қизимни аҳли ўқиши бор ёш дейишига ҳам қарашмади.

--Қўйсангизчи Муборакхон биз бир биримизни энди танимаётган бўлсак, бир жойни одами бўлсак қолаверса тўйдан кейин ҳам бирга ўқиб юраверишади.

- Унда дадамиз келсинларчи кейин жавобини айтарман.



Совчилар кетгач Муборак опага ҳам бу таклиф жўяли туйилди. Эрига ҳам айтди.

- Онаси қизингга телефон қил. Ундан сўра ҳаёт ўйинчоқ эмас.

Эртаси кун Розия билан гаплшиш учун деканатга сим қоқди. Қизини чақириб беришларини сўради.

- Ало ассалому алейкум аяжон. Яхшимисиз? Адам, укам синглим ҳаммалариз яхшимисиз?

- Валайкум салом. Қизим биз яхҳсимисиз? Мақсадга ўта қолай. Кеча Нажимга сени сўраб келишди. Ўзинг биласан яхши оила. Келин бўлсанг шундай жойга бўласанда. Кейин ўқишингни ҳам Нажим билан ўқийверардинг.
- Аяааа нималар деяпсиз? Йўўўқ мен ҳали ўқийман қолаверса ёшман. Кейин Нажимга тегмоқчи эмасман. Йўқ деб юборинг. Илтимос ая.

Hikoyalar dunyosi

24 Jan, 04:15


-Ишқилиб бирортасини илинтириб олганинг йўқми?

- Ая унақа эмас буни яқинда таътил бўлади борганимда гаплашамиз. Фақат рози бўла кўрманг.

-Хўп бўпти ўзингни эҳтиёт қил.



Онаси билан гаплашган Розия йўлда ўпкаси тўлиб кетиб борарди.

-Розия сени излаб юргандим тинчликми? Нега йиғлаяпсан?

-Нажим менга совчи қўйибди.
Сўнмас умид:
- Мен сени севишимни айтганимда бошқача бўлуди, лекин бунақа қилади деб ўйламагандим. Билардику.


- Энди нима қиламиз?

- Мени шароитимни биласан. Ҳозир иложим йўқ сенга совчи жўнатишга.

- Мен нима қилай тегиб кетаверайми? Шуми севгиз?

-Ота онангга тегмайман деб айт.

- Айтдим лекин аям розилар. Дадам ўзи билади деганлар.

- Унда рози эмаслигингни айтасан мен ҳам уйдагиларга қўнғироа қиламан.




Бу масала шу билан якунланмади. Нажимни ойиси қайта қайта бораверди.

Шуҳратни онаси ҳам боргандан кейин Муборак опа қизини бадавлат хонадонга беришни ният қилиб рад жавобини берди. Икки тарафлама қаршиликларга қарамай Розия дадасини кўндирди. Раҳим ака қизини бахти учун қолаверса Шухратни ҳам ёшлигидан билгани сабаб рози бўлди.

- Қизим эртага йўқчиликда ҳам тўқчиликда ҳам эшигимдан йиғлаб кирмайсан деб умид қиламан. Уларни оиласи биз каби тўкис бўлмасада Ғайрат жуда бамани инсон қаттиққўл одам. Юзимни ерга қаратмасанг бўлди мен сенга ишонаман.

-Адажон сизни тарбиянгизни олганманку менга ишонинг.

Инстутда Нажим билан Шухрат ошкора душман бўлиб қолган эди. Шухрат қанча уринди ўртадаги дўстликни тиклашга аммо Нажимнинг жавобидан сўнг дўстликдан ҳам воз кечиб қўяқолди.

- Сен атайин Розияни танладинг. Мени севишимни билардинг. Сен менга ҳасад қиласан камбағални боласи - деганди.

Шу шу улар гаплашмай қўйишди. Лекин шунда ҳам Нажим Розия билан гаплашишга уни ортидан юришга ҳаракат қиларди. Неча бора икки ошиқ муштлашишди. Жанжал деканатгача етиб боргач учинчи курсни охирида Розия билан Шухратни тўйини қилиб барҳам беришди.


Нажим ўқишни ҳам ташлаб ўзини бизнесга урди. Розияданда чиройли қизлар билан учраша бошлади. Аммо илк севгиси уни қалбини ҳамон эзарди.


Вақти соати келиб улар малакали шифокор бўлиб етишишди. Тажриабалари ошиб кўплаб ютуқларга эришишарди. Гўёки омад улар томонда эди. Москвадаги ўқишдан ҳам кўплаб ютуқлар билан қайтишди. Розия ҳомиладорлик ба бола тарбияси сабаб энди таътилда уйда эрини ширин овқатлар билан кутиб олар, доктор Шуҳрат Ғайратович эса илмий иш йўқлаб профессорликкача етиб келган эди. Орадан шунча йил ўтганда эса Розия ҳам қайта ишга чиққанди.
Ҳаётлари яхши кетаётган бир вақтда Нажим аварияга учраб касалхонага тушиб қолди. Тақдир чархпалаги уни Розияни навбатчилигига туширди. Розия бахтли эди, йиллар унга янада хусн ато этганди. Бола туққан аёл деб ўйламасди уни кўрган одам. Нажим уни кўриб аввалги муҳаббати қайта уйғонди. Шайтони лайн уни ўз измига сола бошлади. У ўйламади бировни хотини манга номаҳрам деб. Зероки буни ўйлаш учун унда ақл дегани қолмаганди ҳисоб. Йиллар Нажимга тескари таъсир қилди. Бойиб кетаверди аммо қалби кўр бўлиб қолаверди. Иккита хотини бор шаҳарнинг казо казосига айланди. Нечтадир квартирада кутадиган дугоналар ҳам орттирди лекин барибир Розия унcа ушалмас орзу бўлиб қолганди. Энди уни ушалтириш вақти келди.
Розияга қилган илмоқли гаплари эвазига тилаб олгани тарсаки бўлди ҳолос.


Нажимни қалбида энди қасос ўти ҳам ёна бошлади. “Меники бўлмаган бошқаники ҳам бўлмайди“ деган гапни шиорига айлантириб олганди. Фикру ҳаёлини қандай қилиб қасд олсам экан деган ўй эгаллади. Олдинига профессорни пора билан қўлга туширмоқчи бўлди уддалай олмади. Шухрат Ғайратович жудаям юксак ҳурматга эга эди.
Сўнмас умид:
13 ёшли ўғли ва 9 ёшли ширингина қизалоғи билан кечки овқат дастурхонида сухбат қуриб, оила бошлиғини кутиб ўтиришарди. Хонага ишдан ҳориб чарчаб келган Шухрат кирди:

- Қани мени маликам келсинчи ўзимга.

Фариза югуриб бориб дадасини бўйнига осилди.

-Ассалому алейкум адажон. Яхши бориб келдизми? Манга “оҳу“ опкелдизми???


- Манада сенга шкалад лекин ўзинг бундан ҳам ширинсан. Буниси Фахрузга. Сен энди дастурхон бошига бор мен ювиниб келай.

Кийимларини алиштириб ювиниб чиққач стол бошига ўз жойига бориб ўтирди.

Hikoyalar dunyosi

24 Jan, 04:15


Дугоналар олдинига Зебони йигитлар хонасига атайин киритиб устидан қулфлаб қўйишди. Йигитлар киришганда эса Зебо жуда ҳам ҳижолат бўлиб қолган эди. Кейин уни сумкасига ўлган сичқонни ташлаб бутун синф олдида бақиришига сабаб бўлишди.

Мунира опа савдо қиладиган дўконга бориб уни ҳам пора эвазига тухмат қилишга кўндиришди.

- Агар уни ўғрилигини айтишса бутун коллежга масхара бўлади. Кейин Зафар акам ҳам унга қарамайди.

- Бир тавабасига таянсин бу мегажин. Нимаси чиройли ҳаронман.


- Ҳали Зафар акамни қарамайдиган қиламан бунга.

Отасини пулини кучи билан ҳамма жойда керилиб юрадиган Зарина Зебога қасдлашганди. Зебони ҳеч бир ишдан хабари йўқ ўқиш билан банд юрарди.

Одатий кунларда Зебо ўриндиқда китоб ўқиб ўтирганда уни олдига Зарина билан Динара келди.


- Қандайсан шириним. Илтимос менга минерал сув келтириб бер хўп мана пули. Ўзим борардиму кўряпсан оёғим қайрилиб кетди. Динарага эса суяниб турибман хўп деаяқол.


- Воой оёғизга нима қилди. Ҳозир келтириб бераман.


Зебо дўконга кирди бир муддат ўтгач Мунира опани овози тутди ҳамма ерни.

- Войдод мусулмонлар куппа кундузи ўғрилик қилишдия мана бу қиз билдирмай сув олиб кетаётган экан ушлаб олдим.

- Опажон пулини бердимку нега алдайсиз. Зебони кўзидан ёшлар оқа бошлади. Мен ўғримасман пулини бердим.


- Бу қизни қаранглар ўзини оқлашиничиии.

- Мунира неча йиллик сотувчи алдамаса керак.

- Ҳозирги ёшлар қўли эгри бўлиб кетяпти.

- Бунақаларни ота онаси қаерга қарайди. Тарбиясиз.

Атрофдагилар бири қўйиб бири гапирарди.

Кўпчилик тўпланиб бўлгач Мунира гап бошлади.

- Майли ёш экансан бир марта кечирдим қайтиб бунақа иш қилма ўғрилик ёмон одат.


-Кечиришингиз шарт эмас мен пулини бердим сиз тухмат қиляпсиз.

- Яхшиликни билмаган яна гап қайтарадия. Мунира энди ҳужумга ўтмаса бўлмаслигини билиб гап бошлади. Ўзи сени милицияга берворишим керак яғинам қиз бола деб индамаяпман.

Зебо югурганча йиғлаб оломонни ёриб чиқиб кетди. Шу кетишида такси ҳам тўхтатмай пиёда кетарди.
Йўлда кетар экан Аллоҳга нола қиларди:

Аллоҳим нима гуноҳим бор? Нега бунча азоб берасан. Мактабда ҳам ҳеч чиқиштиришмасди етимча деб энди эса бу ерда. Ойижон дадажон нега мени ёлғиз қолдириб кетгансиз. Айбим нима эди. Нега ҳам туғилдим ўзи.

Зебони кечагиданда баттар ахволини кўриб Зубайда бувини ҳуши учди.
- Энди айтасан нима бўлди? Айтамаганингга қўймайман. Нега кеч келдинг?

- Бувижон тўйдим ҳаммасидан. Бугун мени ўғриликда айблашди. Энди қандай бош кўтариб юраман ўқишда.
Гапириб йиғлаб юборди Зебо.


-Менга бошидан айтиб бер.

Набирасидан ҳаммасини билиб олган Зубайда буви туни билан нима қилишни ўйлаб чиқди. Эрталаб ҳам ўрнидан қўзғалмаган набирасига қараб:

- Тур ўрнингдан. Агар шундоқ ётаверсанг ростдан ҳам ўғри деб ўйлашади. Юз қўлингни юв чой ичайлик кейин биргаликда борамиз ўқишингга.


Нонуштадан кейин Зебо бувиси билан коллежга борди. Бувиси коллеж ҳовлисида бўлишини Зебони эса бир пара ўқиб чиқишини айтди.

- Қўрқма ҳеч нимага эътибор берма.

Зебо синфга кирар экан ҳамма пичирлаб унга тегиздириб гап ташларди. Асаббузарлик билан биринчи жуфтлик дарс ҳам ўз ниҳоясига етди.

- Қизлар сумкаларизга эҳтиёт бўлинглар яна бирор нималари, йўқолиб йиғлаб юрманглар.


-Аста айтасанми Саби энди сумкани олиб юрамиз шекилли.

Зебо ортиқ эшитолмай хонадан отилиб чиқиб кетди. Айтганидек бувиси ҳовлида ўтирарди.

- Қани юрчи энди дўконга борамиз.

Дўконга кириб келгач гап бошлади.

- Мунира сени мен жойлаб қўйга дим бу ишга. Ит семирса эгасини қопарканда а?

- Вой ассалому алейкум раис буви келганизни билмай қопман.
- Саломингни пишириб е. Сен мени бирор марта кўргандингми бирортани нинасини олганимни?

- Йўўўқ нега ундай деяпсиз?


Давоми бор.

#сунмасумид

Hikoyalar dunyosi

24 Jan, 04:15


- Яхши бориб келдизми адаси? Бугун беморлар кўп бўлдими? Анча толиқибсиз?


- Биттасини ўт пуфагидаги тош ошқозонга чиқиб кетибди ўшанга анча қийин бўлди операция. Ўзингни ишингда қийинчилик йўқми?


- Ҳаммаси жойида олақолинг овқатингиз совияпти.



- Ада бугун мен мусиқа курсига бордим бирам мазза экан пианено чалиш.


- Ўзимни асаааал қизим. Менга ҳам ўрганиб чалиб берасан- а? Ўзим сенга пианено совғға қиламан.

- Ада менга “макаров“ олиб берасиз-а?


- Ииии ўғлим сенга нимага керак у?


- Ватанимга хизмат қиламан.
Фахруз туриб ҳарбийлардай чест берди.


- Ўқиб ўрганиб харбий бўлсанг ўшанда оласан ўғлим. Ҳозир эса фақат ҳаёлинг ўқишда бўлсин.



Бахтли оила эдилар. Айниқса Фариза жуда эркатой эди уни эркалатиб “ой“ ҳам деб аташарди. Сабаби елкасида ярим ой шаклидаги белги бор эди. Шухрат болалар ўқишида жуда талабчанлик қиларди. Уларни ёшлигидан катта ҳаётга тайёрлаш керак деб биларди.

Таътил вақтлари қишлоққа бобо бувисини кўришга боришарди. Шухрат билан Ғайрат бобо жуда ҳам фахрланарди.

- Шухрат менинг ёрдамимсиз ўз кучи билан шу даражага етди. Қўли гул жарроҳ қанча одамларни дардига дармон бўляпти. Шундай ўғилни отаси эканимдан фахрланаман- дерди.


Одатий кунларни бирида кечаси ухлаб ётган оила аъзолари беҳосдан чиққан ёнғин оқибатида ғафлатда қолишди. Тезкор етиб келган ёнғин хавфсилиги ҳодимлари фақатгина оила аъзоларидан уч нафарини қутқариб олишди. Фариза ёнаётган уйда қолиб кетди . Ёнғин забтига олиб уйда портлаш ҳам содир бўлди.
Эртаси кунги хабарларга кўра:

Кечаси тунда профессор Шухрат Ғайратович Қаюмовнинг уйида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида оиланинг қизалоғи Фариза ва бир ёнғин ўчирувчи ҳодим қизалоқни қутқараман деб ҳалок бўлди. Қолганлар шифохонага ётқизилган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. Ёнғин нимадан чиққани маълум эмас.



Тилсиз ёв деб бежиз айтишмаган экан. Ҳашаматли икки этажли замонавий уйдан бир уюм кул қолди ҳолос. Ўт ўчирувчиларни қилган харакатлари бефойда кетди. Бир тарафни ўчиришса иккинчи тарафдан ҳам ёниб келаверганди. Ҳали ҳеч ким бундай аянчли ёнғинга гувоҳ бўлмаганди.


Касалхонадан ахволи бошқаларга нисбатан анча яхши Шухрат чиқиб янги берилган уйида қизини маракаларини ўтказди. У жуда чўкиб қолган эди. Гарчи ёниб кул бўлиб хатто қабри қолмасада қизи учун бир қабр тоши тайёрлатди. Аввалги бахтли дамлар энди йўқ эди. Аёли Розияга ҳали айтмапти буни кўтаролмасачи деб қўрқади. Ўғли анча яхши деярли жиддий жарохат олмаган. Аммо хотини оёқлари куйгани таъсирида ноҳиронлар аравачасида қолган эди. Олдиндан бир нима дейиш қийин экан. Бахтсизлик келса қўша келади деганлари шу бўлса керак. Бўлмаса ким ўйлабди дейсиз шундай зиёли оилани бошига бу қора кунлар тушишини.


****
Ҳозирги кун...


Зубайда бувининг набираси Зебо жуда ҳам гўзал қиз бўла бошлаганди. Кимни олдидан ўтса унга қайрилиб қайта қарашар эди. Лекин уни мактабда душманлари кўпчиликни ташкил қиларди. Доим уни етимча деб камситишар, турткилаб кун ўтказишарди. Зубайда буви баджахл кампир бўлиб қўшнилар билан деярли олди бердиси йўқ эди

Мактабдан бугун ҳам йиғлаб келган Зебо бувисининг саволомуз қарашига жавоб беролмай ер чизди.

- Менга қара яна кимдандир гап эшитиб ютиб юрибсанми ичингга? Қачонгача улардан қўрқиб яшайсан?

- Буви мени уларга кучим етмайди.


-Етади. Ўзингни бунақа хўрлатиб қўйишга ўрганма. Кимга кеттинга сен қиз? Кир масатава қилганман совимасдан ичиб ол.

Зубайда буви қаттиққўл бўлсада тўғри сўз эди. Зебони аярди лекин кўп ҳам талтайтириб юбормаган эди.
Мактабни битириб тиббиёт коллежига бувисинг қистовлари натижасида кирганди. Олдиндан ҳам яхши ўқигани сабаб ҳеч бир қийинчиликсиз ўқишга кирган эди.

- Анави етимчага Зафар акам бошқача қараяптилар.

- Унақа эмасдиров?

- Ростдан ҳам шунақа, менга муомлалари ҳам ўзгарган аввалгидай эмаслар. Шу ўқишга келдию ҳаммаси ўзгарди.

- Унда таъзирини бериб қўйиш керак эканда уни.

- Албатта буни шундай қўйиб бўлармиди.

Hikoyalar dunyosi

24 Jan, 04:15


Сўнмас умид:

2-қисм
- Унда мени набирам сени арзимас сувингни ўғрилар эканми а? Сен кимга тухмат қилганингни биласанми? Кечаги ишламаган бу қуриб қолган миянг билан бугун нима қилиб бўлсада набирамни ўғри эмаслигини исботлаб берасан бўлмаса қандай шу жойга қўйган бўлсам шундай улоқтириб ташлайман

Мен ҳали отдан тушсам ҳам эгарда турибман. Набирамга тош отадигани ҳали онасини қорнида ҳам йўқ.

- Мен рост айтдим у пулини бермади.


- Яна кўзимга қараб ёлғон гапираяпсанми. Мактуба воқеаси ҳали эсимда турибди. Ёки уни олдига борарман.


- Бўлди тушундим. Чақиринг набирайизни кечирим сўрайман.

- Мен коллежда йиғилиш ташкил қилдим. Дўконингни ёпиб юр мен билан. Ҳаммани олдида чиқиб уни айби йўқлигини кимни гапига кирганингни ҳам айтасан.


- Кимлигини айтмай қўя қолай.

- Унда Мактуба ҳам болани отаси Шамси эканини билаверсинми?

-Бораман бўлди. Мен сизни набирангиз эканини билмагандим.

- Мени набирам бўлмаса ҳам уялмадингми қиз болага тухмат қилгани?


Улар йиғилган талабалар олдига боришди. Коллеж манавий маърифий ишлар бўйича директор ўрин босари Абдиев Мирпўлат Нўмонович чиқиб кечаги воқеани баён қилди. Кейин эса англашилмовчилик бўлганини Сотувчини кечирим сўрашга келганини айтди.

- Мени кечир Зебо мен пулни олиб бошқа жойга қўйган эканим билолмай қолибман.



- Мунира ростини айт.
Зубайда бувининг кўзларида нафрат акс этди.

Мунира бир зум ўйланиб кейин сўз бошлади:
- Тўғриси менга ана бу қизил сумкалик қиз шу қизга тухмат қиласиз деб пул бериб кетганди. Пулни чўғини кўриб ўзимни боса олмай қолдим. Узр бошқа бунақа ишларга қўл урмайман.
Жуда хам пушаймонман.


Шундан сўнг Мирпўлат ака анчагина тарбия ҳақида сўз юритди кейин эса Зебога тиш қайрагани ва тухмат уйиштиргани учун Заринани масаласи ички мажлисда кўриб чиқилишини айтиб мажлисни тугатди.



Зебо анча хотиржам тортди. Тухмат балоси уни бир кунда анча чўктириб қўйган эди.
Шундан сўнг коллежга бемалол келиб кетадиган бўлди. Энди Зафар унга очиқдан очиқ гапирар лекин қиз умуман эътибор бермасди.


Зубайда буви шаъма қилган воқеага келсак. Мунира эри билан 6 ой яшаб шу олти ой ичида 8 марта ота уйига аразлаб келди. Гап кўтаролмайдиганлар хилидан бўлган бу аёл қайси ерда нима деб гапиришни билмасди. Олди ортига қарамай гапираверарди. Уни ҳадеб аразлаб келгани отасига ёқмади кейинги гал қайтиб келса ўзи оёғини уриб синдиришини айтди. Шу сабаб келаси сафар опасиникига борди аразлаб. Опаси ва поччаси янги уйга кўчиб ўтишган фақат иккови ва бир ўғли билан яшашарди. Мунирани келганига гапириб ўтиришмади. Поччаси ва опаси ишга кетар жиянини боғчага олиб бориш Мунирага юклатилган эди.

Шундай кунларни бирида табиатан аёлларга суяги йўқ Шамси Мунирага илмоқли гап ташлаб қўйди. Бу гап ташлашлар Мактунани ишга бўлган кунлари хиёнатга ботиш билан якунланди.
Ўртадаги шайтон ҳар икки томонни зино ботқоғига ботирар бири қайнсинглим деб андиша қилмас бири эса поччамку деб ўзини тийиб олмас эди. Бундай ишлар Мунира ҳомиладор бўлгунча давом этди.

Бир куни дарвозани қулфлашни унутган Шамсига Мунира ундан ҳомиладорлигини энди нима қилиш кераклигини билмаётганини айтарди. Уларни суҳбатини дарвозадан Шамсини нега ҳадеб ишни ташлаб даладан келаётганини билишга келган раис Зубайда буви эшитиб қолган эди. Ўша гапни ҳал қилиб Мунирани уйдан чиқариб Шамсини тартиб келтириб қўйди.

Мунира ҳеч нима бўлмагандай содда бўш баёв эри Соҳибникига қайтганди. Зубайда буви эса уни дўконга ишга жойлаб қўйганди. Шу шу икки ошиқ зинокорларни зиносига нуқта қўйилди оилалар бузлишидан асранди зероким бу унчалик тўғри бўлмасада. Зубайда буви Мактубага мехр қўйган уни тикув цехидаги ишларни ўз ўрнида қўйгани учун хурмат қиларди.

Синглиси ва эри қилган ишни билса аниқ чўкиб қоларди. Раис буви буни олдини олганди.

Ўша воқеани назарда тутиб гапирган эди раис буви. Опаси хабар топса аниқ ҳаммаси барбод бўларди. Чунки раис буви шу вақтгача ёлғон сўзлаган эмас.

**

Дунё ҳар қандай эҳтиёжларимизни бера оладиган даражада катта, аммо инсон очкўзлигини қондириш учун унинг бисоти камлик қилади.

Маҳатма Ганди

Hikoyalar dunyosi

23 Jan, 12:11


- Салима мендан рози бўл. Сен энди жуда кучли бўлишинг керак. Учоввига ҳам жуда кераксан. Сулув билан Дилрозни сендан бошқа суйгувчи онаси йўқ. Мендан кейин ўзингни олдириб қўймаслигинг керак. Доим тайёр тур.

- Унақа деманг ботир ака 20 йил деганда ёнизда тик турсаму мени ташлаб кетасизми?

- Умр шамим сўниб боряпти. Ишон яшагим келяпти. Аммо Аллоҳим қанча умр берса ўшани яшайман.  Сизларни жуда яхши кўраман.


Орадан бир ҳафта ўтиб Ботир акани жони узилди. Тазияга тумонат одам йиғилди. Кўпчилик Ботир акани уч эгизагига ҳам қизиқарди. Бир томчи сувдек ўхшаш бу қизлар падарини йўқўтишдек жудоликдан маҳзун бўлиб қолишган эди.
  Сулувни тоби қочиб ҳушини ёқотди азадагилар у томон  югуришди. Собир уни кўтариб уйга олиб кирди. Тез ёрдам ҳодимлари текшириб кўргач:

- Бемор қаттиқ тушкунликда, кечадан бери туз тотмаган яна ҳомиладор экан.

Сулув қорнини силганча жилмайди:
Ўрнингизга ўринбосар қолдирибсиз адажон деди ҳолсизгина.



Ҳаёт эса давом этарди...


Тамом. #Матонатҳикоя

Hikoyalar dunyosi

23 Jan, 12:11


💥Матонат. 4-қисм.

Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥

Муаллиф:  Ойчеҳра.


Комрон билан аввалгидай бўлмасада гаплашардилар. Улар Дилрозни аммасиникига боргач буткул бошқа воқеа устидан чиқишди. Жиянлари ҳар ерда кир чир уст боши билан юрарди уйда эса катталардан ҳеч ким йўқ эди.
  - Аммам қаердалар Аслбек?
  - Опажоним ўзимни қаёққа кетиб қолдиз?
Болакай йиғлаб юборди:-сиз кетганзидан сўнг ! Мардон амаким келиб ҳар куни жанжал қилди. Дадам ундан сизни эрга бераман cанга деб пул олган экан. Амаким эса сизни ёки пулни сўраб дадам билан тортишаверди. Дадам кейин ойимга сан қочиргансан деб кун бермай қойдилар. 3 кун олдин дадам ичиб келиб ойимни ёмон урдилар. Бизни уйга киритиб устимиздан қулф солдилар. Эртасига ойимни кўрмадик.  Сизни излаб  кетди дедилар дадам.
   - Бўлди жоним йиғлама. Аммамни топамиз. Юрчи хонангдан бир нима олишим керак. Комрон ака сизам юринг қўрқаман ўзим.

  Улар биргалашиб хонадан Дилрозни эски кийимлари орасидан бир талай расм олишди. Дилроз кейин аммасини хонасига кирди у ерда шкафни жойи ғалати тарзда ўзгарган яъни ноқулай эди.
- Фуу бу уйни ҳиди ғалати бўп қолибди. Кетайлик аммам мени қидириб юрган бўлсала бирор йўлини топайлик

Неча кунлар давомида қидирилган Нафиса чиқмади. Аммо поччани кўзлари ғалати ўйноқи бўлиб қолгани кечалари бақириб чиқишини жиянидан билиб олган Дилроз кимга мурожаат қилишни ўйлаб қолди.
   - Мени шундай танишим бор тўғрироғи ҳар замонда бир гаплашаман. Сизлар танийсизлар уни. Мурод Қурбонов терговчи. Мени ҳам ўша топганди биринчи. Сизлардан олдин ҳақиқатни ундан эшитганман. Балки вазият ҳақида унга айтармиз?
  - Айтақол Дилнура илтимос ўзимни аммам бўлмасаларда иложи борича мени ҳимоя қилиб келганлар.


  Мурод суриштирув ишларига шўнғиб кетди. Бир куни бахона билан Ғолибни уйига борди майда қизи ўйнаб ўтирган экан.
- Даданг қаерда?
- Ишга кетганлар.
-Сен мени алдаяпсану.
Шу гапни бахона қилиб ҳар бир уйни кўриб чиқишни бошлади.
- Жиян менга қара нега бу уйни михлаб ёпиб ташадингиз?
- Дадам ўша хонага кирсалар бақириб қочиб чиқадилар. Бизни ҳам киришимизни тақиқладилар. Ўша учун ёпиб қойдилар.

- Ҳа майли. Унда дадангни ўзим ишхонасидан топарман. Хайр қизалоқ.


- Ўртоқ полковник руҳсат беринг тинтувга борайлик. Ўша ерда нимадир бор кўнглим сезяпти.
- Қурбоновнинг кўнгиллари сезибди деган гап ишда кетмайди.
- Биламан бу ерда инсон тақдири ётибди. Ҳаммасини ўз бўйнимга оламан.
- Унда руҳсат сизга.


Қидирув натижалари атрофни ўрганиб тунда киришга қарор қилинди. Ҳақиқатдан ҳам ўша уйда шкаф тагидаги пол остидан Нафисани қўллари чиқиб қолган жасади топилди. Ғолиб ўша кеча уриб ўлдириб қўйган ва қилган ишини яшириш мақсадида пол тагига кўмган афсуски тўлиқ кўмиб улгурмай полни қайта қоқиб кейин шкафни суриб қўйган. Ерга чала кўмилган тана аъзолари сасиб хонада ёқимсиз ҳид чиқарган. Ғолибни ўзи эса жиннидай бўлиб қолган эди. Ўша хонага кирса Нафисани кўргандай бақириб чиқиб кетаверар шунинг учун қулфлаб қўйган эди.
  Суд айбланувчини жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.


Тазия куни ҳамма чин юракдан куйиб адо бўлди. Ёш кетган Нафиса етим қолган икки гўдак тақдири одамларни юрагини эзарди. Жиянларини Дилроз олиб кетаман деганда Нафисани қайнонаси:
  -Сени деб бўлган ҳаммаси. Шаҳардан топган отанг тенгги ўйнашингни уйига этасанми юзсиз. Сендақа бузиқига берадиган неварам йўқ ортиқ қорангни кўрмай бу ерларда. Уялмай нетмай ёши катта одам билан яшаётган эканингку.


  - Қудахола бу нима дегани у одам мени отам бўлади. Гапизни ўйлаб гапиринг.
- Отанг 10 йилдан бери тупроқ остида ётибди. Лағмонингни бошқани қулоғига ос. Анави яна битта хушторингга айт тезроқ сени бу ердан олиб кетсин. Кўзим кўрмасин сендай тавияни.
Дилроз ноҳақ айбловдан ўзини йўқотиб қўйган эди. Комрон уни бир амаллаб олиб кетди.
- Дилроз бу гапни ҳозир мавриди эмас лекин ойимни дадангни олдига юбормоқчиман.

Hikoyalar dunyosi

23 Jan, 12:11


Дилроз ёшли кўзлари билан ялт этиб Комронга қаради:
- Нима учун?
- Совчиликка албатта.
- Мен сизга тегмайман!
- Бекорларни айтибсан. Мен ахдимдан қайтмайман.
- Мени мажбур қилолмайсиз.
-Мажбур қиламан гўзалим. Мажбурсан. Бўлмаса Сулувни шарманда бўлишини жимгина кузатиб турасан.
- Энди бу йўлга ўтдизми? Қанақа одамсиз а? Нега мени бунча қийнайсиз?
Комрон машинани йўлни четига тўхтатиб орқага Дилрозни олдига ўтди.
- Сени қанчалар севишимни билмайсан. Мени рад этсанг мен янада вахший бўлиб кетаман шу керакми сенга? Мен сени шу мулойим феълингга, кўнглингга ошиқман. Сени йўқотишдан қўрққанимни тасаввур ҳам қила олмайсан.
Комрон Дилрозни қаттиқ бағрига босди: Сени бахтли қиламан ишон.


   Дилнурани саи ҳаракатлари эвазига Салима опа энди турмуш ўртоғини таний бошлади.  Унга орадан йигирма йил ўтганини айтишганда яна аввалги ҳолига қайтди. Бу вақтинчалик ҳолат бўлиб аста секин кўникиб борди. Қизларини учоввини кўриб эса  миясида буткул тормозланиш ҳосил бўлди. Бунга кўникишга ҳам вақт керак бўлди.
Қизлар оз фурсатда оталарига ҳам мехр қўйиб улгурган эдилар. Ботир ака бошчилигида бошланган оилавий дастурхон ҳазил ҳузул билан анчагача чўзиларди. Оила жамулжам худди орадан шунча йил ўтмагандай иноқ эдилар. Таниш билишлар Ботир акани табриклагани келарди. Сулувни туғилган куни бўладиган кун катта базм уйиштирилиб Ботир Рустамовнинг бир эмас учта қизи бўлганлиги эълон қилинди ва уларнинг ҳам туғилган куни нишонланди.
     Улар бахт та'мини оз булсада татиб курган эдилар.



Орадан олти ой ўтди.

   -Дилроз қизим бугун мехмонлар келадиган экан. Ўзингга қараб ол. Тағин шошилиб юрма.
- Рахмат ойижоним ўзимни сизни бирам яхши кўраман.

-Мен ҳам қизим, мен ҳам.
  

- Вой бу ойисини эркасиии биз қоп кетибмизку а?


- Келақол Сулув яна қизланишни бошладингми?
Салима опа кулгудан зўрға ўзини тиярди.

- Албаттада ойижон ахир мен эндигина ойилик бўлдим бу иккови эса на мехрини ҳис қилиб катта бўлган шунинг учун мен кўпроқ ҳақлиман сизга.

- Жинни қизимеэ шунақа гапларингни деб бечора Собирни қийнаб юрибсанми а? Тўй кунини аниқлайлик деб неча марта айтдия сенга.


-Ойиии энди оналик бўлганимда дарров мени узатасизми?
  -Келиб турасан. Яқинку.
  - Хўп олдин Дилрозни узатайлик кейин мени.


-Дилнура бугун келиши керак гаплашдингизми?


- Ҳа ойи келаман деди.


- Мен Нодирани ҳам ола кел деб тайинлаганман.  Дилбар билан дугонаку бахонада чақчақлашиб кетарди.

-Хабарим бор. Эшикка қарайчи келиб қолишди шекилли.



Бугун Дилроз билан Комронни унаштируви бўлиб ўтди.  Тез орада тўйни ҳам қилишмоқчи.
Дилнура эса икки ўртада қолган Козим ҳам унга дил изҳор қилган Мурод ҳам. Агар Козимга тегса опа сингил овсин бўлиб яшайдилар шуниси яхши лекин Мурод барибир устунлик қиляпти.



Хиёбонда йигит ва қиз суҳбат қуриб кетишарди.

- Бормасангчи шу Кореага?
- Тушининг ўқишимни тугаллаб келишим керак. Шунча йил беҳудаг ўқимадим. Қолаверса ўша билимлар билан ойимни даволаяпман.

Дилроз билан Сулувни тўйи бир кунда бўлиб ўтди. Ҳаммаси яхши эди токи Ботир акани тоби қочиб қолмагунча. Улкан матонат эгаси бўлган, вафо тимсоли бўлган инсон оғир ҳасталикка чалинган эди. Тани соғ кўринсада ич ичидан нураб бўлганди. Энди бахтга етдим деганда оиласини жамлаганда у бир нафс бандасининг қилмиши сабаб бу дунёдан кетмоқда. Шунчалик оғир дардларни кўтарган аёли далда бўлиб уни касал ҳолида ҳам ёлғиз қолдирмаган одамни энди дардига дармон йўқ.  Саноқли кунлари қолган касаллик даволанмай ўтказиб юборилганди.


- Дилнура зудлик билан ортга қайт даданг сени ҳам тўйингни кўрсин. Шундоғам умри давомида бахтли кунлари кам бўлди сени ҳам эгангга топшириб тинчгина кетсин.

- Майли қайтаман ойи аммо адам ҳали узоқ яшайдилар. Бунақа гапларни гапирманг. Дадам жуда кучли инсонлар.
Дилнурани ҳам  Муродга узатишди тўйига бора олмади Ботир ака. Ҳассага суянганча қизига оқ фотиха берди. Уларни тўйхонага кузатди уйига ўтирганча тўйхонага уланган камералар орқали кўзда ёш билан тўйни томоша қилди.
Салима опа ҳам тўйдан эртароқ қайтди. Ботир акага парвона эди доим. Неча йиллик қилолмаган хизматини қилишни ҳоҳларди. Эрини рози қилмоқчи бўларди.

Hikoyalar dunyosi

22 Jan, 16:55


- Сендан илтимос учаламиз бир бўлиб ойимни олдига борайлик тузалсин. Кейин майли ойингни олдига қайтавер. Сен тўкис оилада улғайдинг менга онасизликни раво кўрма. Дилроз ҳам етимликда жуда қийналган. Ҳозир яшагиси ҳам келмаяпти. Уни ҳам ҳаётга қайтарайлик. Холажон сиз ҳам норози бўлманг биз қизизни тортиб олмоқчи эмасмиз фақат ёрдам берса бўлди.
- Майли қизим мен мингдан минг розиман. У аёл сендайин қизни менга дунёга келтирган у туфайли оналикни билдим уни соғайишига ёрдам беринглар. Зора ҳаммаси изига тушса.
- Унда эртага сени шу манзилда кутаман. Кейин Дилрозни олдига борамиз.
Хайрлашиб кетишди. Она бола ёлғиз бир бирига термулиб қолишди.
- Мени кечир қизим сенга ҳақиқатни айтмаганим учун.
- Ойи буни ҳазм қилишим қийин лекин сиз кечирим сўрайдиган иш қилмадиз. Укали бўлсам ҳам икковимизни бир кўзда кўрдингиз. Мен сиздан ўлгунимча қарздорман.



Эртаси куни.
Сулув соатига қараб у ёқдан бу ёққа бориб келарди.
- Вой ана келдинг. Келмасангчи деб қўрқдим.
- Сулув мени бўлагимсизлар. Қандай келмаслигим мумкин. Сени биринчи кўрганимдаёқ бир умрлик танишимни кўргандай бўлгандим.
- Юрақол Дилрозни олдига.
Дилроз ҳамон бир хил ҳолатда ётарди.
- Салом эгизагимиз Дилроз биз келдик. Жигарим турақол сени энди ёлғиз қолдирмаймиз сира ҳам ажралмаймиз.
- Дилроз сен билан юзма юз ўтириб суҳбатлашиш орзусидамиз. Ойимизни ўз ҳолига қайтарайлик адам ҳам чўкиб қолганлар. Энди топилган болаларидан биттасига бир нима бўлса чидолмайдилар. Ўзи шундоғам ойимни йиллар давомида қаратиб келганлари ҳам у кишини қаддиларини эгиб қўйган.
Қизлар анча ўтиришди. Кейин Сулув Дилнурани уйига олиб кетди.
- Адажон қаердасиз? Қаранг ким келди. Ада!
- Сулув бунча додлама...
Қизим жоним болам. Кўзларимга ишонмайман наҳот сени топишди.
Сулув Дилнурани судрагудек қилиб қўлидан ушлаб дадасини олдига олиб келди. Учовлари ҳам қучоқлашиб йиғлашарди. Бу кун шодиёна бўлди дилдан суҳбат қуришди. Дилнурани соҳаси психология бўлгани сабаб ойисини ўзи тузатишга ҳаракат қилишини айтди. Эртаси куни касалхонага борганларида ичкарида Комрон ўтирарди.
Комрон Дилроздан чин кўнгилдан кечирим сўрар қилган ишидан пушаймон эканини айтарди. Сулувни Дилроз деб ўйлаганини ва уни Собир билан кўриб жахл отига минганини айтиб узр сўрарди.
- Вой кимлар кептия. Комрончик қани бу ердан марш жўнангчи. Мени эгизагимни шу ахволга солиб яна ҳеч нима бўлмагандай туришизга ўлайми.
- Сулув мен қаттиқ пушаймонман. Ўзинг нима қилардинг севганингни бошқаси билан кўрсанг?
- Сен Дилрозни севмагансан уни мен деб ўйлаб ахмоқона қасдингни олмоқчи бўлгансан. Қайтиб келма уни олдига.
- Сен буни тақиқлолмайсан. Мен хоҳлаганимда келаман унутма буни.
- Бўлди қилинглар стоп. Гапга энди Дилнура аралашмаса бўлмасди. Комрон бошқа пайт келарсиз кетинг энди.
- Дилнурахон одам одамга ўхшайди дегандиз. Тақдирни қарангки сизни эгизингиз бўлиб чиқди.
- Ҳа шунақа бўлди. Энди эса кетинг.
Дилрозда ҳаракат сезилди. Сулувни шифокорни чақиришга кетди.
10 кун деганда кўзини очган қиз ўзига икки томчи сувдек ўхшаш қизларни кўриб ҳаяжондан гапиролмай қолди.
- Дилрозим ўзимни қўрқитдингку ёмонам. Сенга бир гап бўлса ойимизни қанақа қилиб даволардик.
- Хурсандман сени кўрганимдан. Узр биз эгизакларинг мен Дилнура бу эса Сулув бўламиз.
- Демак сенга ўхшаганим учун мени сен дейишган эканда.
- Анави лаънати Комрон деб бўлди ҳаммаси эеэ бу муҳиммас муҳими агар у сени уйига олиб кетмаганда ҳеч нимадан бехабар бўлардик. Ҳозир адамни чақирдим келадила. У киши ҳам сендан жуда ҳавотирда эдила ухлаганингда неча марталаб келдила. Энди эса оёққа туришинг билан ойимизни олдиларига борамиз.

- Нималар деяпсан? Мени ойим билан дадам вафот этганлар.
- Сени ҳеч нимадан хабаринг йўқ ҳали унда эшит.
Сулув ҳаммасини бирма бир айтиб берди. Комронни уни ургани сабабини ҳам.
Қизлар бир бирини минг йилдан бери билгандай иноқлашиб кетишди. Ҳеч суҳбатлари тугамасди. Комрон эса хонадан қизларни чиқишини кутиб турарди. Суюклисини кўришни ундан кечирим сўрашни ҳоҳларди.

Hikoyalar dunyosi

22 Jan, 16:55


Бориб эшикни тақиллатди.
- Бўлди қизлар энди мени навбатим.

Сулув Дилрозга қараб гаплашасанми деди.
- Уни кўришни ҳоҳламайман. Менга ишонмади.
- Уни ҳам тушун қара сенга қанчалик ўхшайман. Мени биз бир йўлдош ичида ўсганмиз бўлмаса бу даражада ўхшамасдик. Чунки ажратишни иложи йўқ. Биласанми неча кундан бери уйига кетмайди ҳисоб. Сени кутавериб адо бўлди. Мен уни чақиб олмасам туролмайман менга этибор қилма.

- Ҳозир гаплашолмиман ўзимга келиб олай.
- Хўп унда Дилнура уни кетқазиб юбор сен юмошроқ гапирасан. Яна агар мободо поччам бўладиган бўлса совуқчилик туширмай ўртага.
- Эе бор- э Сулув нималар деяверасан а?
Дилнура Комронга эртага келишини айтиб жўнатиб юборди.

Ботир ака учала қизини ҳам уйига олиб кетди. Кейин улар билан аниқ мақсадни гаплашиб олди. Дилнурани катта қилган оила билан яшайдими ёки шу уйда қоладими шуни сўради.
- Адажон мен улардан ҳам воз кечолмиман икки ўртада яшайвераман. Бизни ойимни олдиларига олиб борасизми бугун?
- Уни шу ерга олиб келаман. Энди сизлар борсиз кўнглим анча хотиржам.


Салима опа бир хилда ўтиради базида дод солиб йиғларди. Болаларим дея нола қилиб чиқарди. Дилнура сабр билан ишга киришди. Олдинига секин асталик билан дарддош бўлиб олди. Салима опа болаларим учта эди ҳеч ким менга ишонмади дея тинмай йиғларди. 1 ҳафталар дардини айтиб йиғлади. Дилнура сизга ишонаман болалариз учта рост бу уларни топиб бераман дея далда берарди. Салима опага бериладиган тинчлантирувчиларни камайтириб борди. Энди аёл буткул Дилнурага ишонар эди. Дилнура эндиликда учта қизни ҳам ёшлигидаги суратларни йиғиши керак эди.
- Сулув,Дилроз мени диққат билан эшитинг. Бизга чақалоқликдан бошлаб ҳозиргача тушилган суратлар керак. Дилроз сен ҳам олиб кела оласанми? Мен ҳам Нодира ойим билан гаплашдим тўплаб қоядиган бўлдилар

- Мен боришга қўрқаман. Мардон тутиб олса кейин... Ўйлашни ҳам хоҳламиман. У мени билмаслиги керак.
- Унда мен бораман сени ўрнингга. Сен эса ойимизга қарайсан.
- Сулув жинни бўлдингми? Улар сенга зиён етказсачи?
- Собир билан бораман у мени ёлғиз қолдирмайди.
- Яхшиси Дилроз ўзинг бор Комрон билан.
Дилнура энг тўғри йўл шу деб айтганди.
- Бу Лайлимиз ҳали Мажнунларини кечирмаптилаю бирга боришга йўл бўлсин.
- Сулув яраштириб қўяқол шуларни.
- Комронни жиғига тегким келадие бирам. Ярашса бу ёғи тўйда энди.
- Дилбар хоним мени келин қилмайди камбағал хизматкор деб.
Сулув:
Бекорларни айтибсан сен кимсан Ботир Рустамовнинг қизисан буни қонунан ўзгартириб олдикку.

Давоми бор.

Hikoyalar dunyosi

22 Jan, 16:55


-Кўйлагизга мосини танлайверинг иккови ҳам ёқди менга.
- Тезроқ туш пастда сени мехмонлар кутяпти куттириб қўйма.
Зиёфат доимгидай казо казолар даврасида ўтди. Дилнурага оғиз солганлар жуда ҳам кўп лекин Нодирахон қизини дугонасини ўғлига мўлжаллаб юрибди. Ҳам икки бой оила бирлашса яна қариндошлик алоқалари билан дўстликни янада мустаҳкамламоқчи. Агар кўндира олса Комронними Козимни ичкуёв қилиш фикри ҳам йўқ эмас. Аммо қизи четда ўқигани учун кўндириш бироз муаммо туғдираяпти. Мана бугунги туғилган кунга ҳам Кореадан зўрга чақириб олгани бўлмаса қизи келиш нияти ҳам йўқ эди.


- Дилбар бормисам ўртоқ сени кўрмаганимга ҳам йиллар бўлибдия лекин ҳамон ўша ўша ёш кўринасан.
- Ноди ўзингам қолишмисан. Қизингни чақириб олдингми? Мен Комронни олиб келганман балки таништирармиз?
- Ҳозир тушади биласану пардоз андозга жуда инжиқ стилистни қон қилиб юборди бу қиз. Ана қара тушяпти.

Дилбар Дилнурани кўриб қотиб қолди. Ахир уни уйида ҳизматкор бўлган қизку бу. Лекин буни сочлари сарғишроқ, кейин калта ҳам. Кўзларида эса ўзига ишонч бор.
- Саломлар. Кечангиз хайрли ўтсин.
- Қизим бунақа сўрашмайди, таниш бу Нодира холанг мени болаликдаги дугонам.
- Яхшимисан қизим?
- Яхши ўзизчи?

- Мен ёшлигимиздан ойинг билан яқин дугоналар бўлганман

Деярли бирга катта бўлганмиз. Болалримиз ҳам бир бирини танисин дегандик. Балки ўғлим билан дўстлашиб кўрарсан?
- Бажонудил. Сизга йўқ деб бўлармиди.


- Комрон юрақол ўғлим сени Нодирани қизи Дилнура билан таништираман. Агар кўнгиллариз тушташса буёғи тўйда.
- Ойи қўйсезчи. Мени ҳали уйланиш ниятим йўқ. Қолаверса севган қ..
Комронни гапи оғзида қолди чунки у қаршида кулиб турган сарғиш соч бенуқсон гўзал Дилрозни кўрди.
- Таниш ўғлим бу Дилнура. Дилнура таниш менинг катта ўғлим Комрон.
- Салом. Комрон ака танишганимдан хурсандман. Дилнура кўзни қамаштирар даражада чиройли кийимлар ва макияжда яна ҳам гўзал бўлганди.
- С.салом. Мен ҳам.
- Сизлар суҳбатлашиб туринглар биз Нодира билан болаликни эслаб бир суҳбат қурайлик- дея Дилбар опа кетиб қолди.

- Тинчлими нега тикилиб қолдиз?
- Узр Дилнура сизни биттасига жуда ўхшатдим. Фақат у сизни узун қора сочли вариантингиз.
- Бўлиши мумкин одам одамга ўхшайди. Бу дунёдаги ҳар бир одамни дунё бўйлаб еттита ўхшаш нусхаси бир экан. Ажабланарли жойи йўқ. Ишонаверинг.
- Майли сиз айтганча бўла қолсин. Ижозатиз билан беш дақиқага бир кишига қўнғироқ қилшим керак эди.
- Окей борақолинг. ( Нима бунча довдирамаса бу менимча бошқа ошиқларимга ўхшаб томи кетдиёв)
Дилнура ўз ўйлари билан ўтирганда ёнида келиб салом берган овоздан чўчиб тушди.
- Салом.
- Чиройли киз нечук ёлғиз ўтирибсиз?
- Тўғриси беш йилдан бери Кореадаман бу ерда деярли дўстларим ҳам йўқ ҳаммаси ўша ерда. Шунга деса ҳам бўлади.
- Мана менда ўша сизни бу ердаги дўстиз. Исмим Мурод.
- Дилнура.
- Чиройли исмиз бор экан худди ўзиздай. Муболаға бўлсада айтай исмиз ҳусниз олдида ўз кўркини йўқатажак.
- Воой бу хушомад деб қабул қилайми унда бу гапизни?
- Майли ихтиёриз. Лекин сизни эртага учрашувга таклиф қиламан. Бисёр кафесида соат 10:00 да. Келишингиз шарт. Мобоодо келмасангиз ўзим уйингизга келаман. Мен сўзимни устидан чиқаоладиганлар тоифасиданман.
- Кўришгунча. Дилроз уни эшикка кузатиб қўйди.
Бу йигитни қарашлари бунча ўткир. Унга қарагинг сайин гапинг инўҳлаб гапиришга мажбур бўларкансан.
Кеча ҳам тугади. Ҳамма ўз уйига тарқалди.
- Қизим Комрон ажойиб йигит дугонамни ҳам яхши биламан балки рози бўларсан?
- Ойи менга у ёқмади. Қолаверса бугун учрашувим бор. Бориб келай кейин сизга нима гаплигини айтаман. Қиз кулганча кийиниб чиқиб кетди. Кечаги ғалати йигитнинг гап сўзлари уни ўйлантириб қўйган эди. Ким у нега чақирди экан деб. Ҳаммаси дарди севгида кўрайликчи бу кишим нимани қойил қилар эканлар.
Мурод қизни ярим соатча кутиб ўтирди агар келмаса уйига бориш фикри ҳам йўқ эмасди.

Hikoyalar dunyosi

22 Jan, 16:55


💥Матонат. 3-қисм.

Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥

Муаллиф: Ойчеҳра.

Ўгай онасини топинглар у билади болалар кимларда эканини. Мени кечиринглар. Била туриб нафсимни қули бўлиб қилган ишларим учун. Мен кутардим бу сирни гўримга олиб кетмай деб энди бемалол ўлсам ҳам армоним йўқ.


Ботир ака билан Сулув тушкун ахволда доянинг уйидан қайтишди. Салимани отаси ўлгандан кейин алоқалар бутиул узилган эди. Ўгай она бўлмиш Рисолатхон билан борди келди ҳам йўқ эди. Қаердан ҳам бўлсин Салимани тириклигини борлигини ҳам ҳеч ким билмагандан кейин. Лекин рахматли Нусрат Ваҳобвич барчасидан хабардор бўлган. Куёви у билан бамаслаҳат иш қиларди. Рисолатхонга эса қизиғи ҳам йўқ эди. У шохона ҳаётда маза қилиб яшарди. Нусрат ака ўлгач компания бор бойликлар унга қолган қолган чунки ягона меросхўр бўлиб ўзи қолган эди.

Ботир ака ҳаммасини қонун доирасида қилишни бошлади. Доя аёлнинг берган кўрсатмасига биноан Рисолатхонни ҳам тергов қилишди. У ҳеч нимани бўйнига олмади. Без бўлиб тураверди.
- Қодирова такрор сўрайман. Ўгай қизингиз Салиманинг қолган иккита қизи қаерда уни кимларга сотгансиз?
- Сизга неча маротаба айтдим, мен битта чақалоқ кўрганман қолганини билмадим. Адвокатимни чақиришингизни талаб қиламан. У бўлмаса бир оғиз ҳам гапирмайман.
- Хўп билмайсиз ишондик дейлик. Лекин сизга қолган мол мулкни ҳаммаси фақат истиқомат қиладиган уйиздан бошқа, Салима Тохировага васият қилинганини биласизми? Сиздаги компания бир қанча кўчмас мулк, тикув цехлари, озиқ овқат дўконлари ҳаммасини қонуний эгаси Тохирова. Биз мулкни эгасини розилигисиз тассаруф этганингиз, бу қонунга зидлиги ва бир қанчасини ноқонуний ўзлаштирганингиз, васиятни соҳталаштирганингиз каби айбловлар билан сизни ҳибсга олиш ҳақида буйруқ олганмиз. Агар айбингизни тан олсангиз жазо енгиллаштирилади. Ҳар қандай ёлғон кўрсатмангиз судда ўзингизга қарши ишлатилади. Шу ёдда тутинг.

Рисолат боши берк кўчада қолган. Емоғни қусмоғи борлигини унутганди. Аллоҳ ўзи шундоғам етим қизни қийнагани учун жазолаганди. Бепушт эди. Неча табибу докторлар дардига даво тополмади. Ёлғиз ўзи шунча бойликка эга бўлиб ўзига янги жуфт ҳам топишга улгурганди.
Энди ялло қилиб яшайман деб юрган вақтларида бирдан ерга қулади. Текширувлар натижасида бир қанcча жиноятлари очилди. Лекин қизларни олган оилалар ҳали ҳам қидиришда давом этиляпти.
Дилрозни ота онаси ҳақида маълумот йиғилганда шуниси маълум бўлдики қизни асраб олган Олим Муртазоев аёли билан бир бирини қаттиқ севиб турмуш қуришган. Аёли Дилноза ёшлигидан туғма юрак ҳасталиги билан оғриган эди. Туғруқ вақтида фарзандини нобуд бўлганини аёли эшитса кўтара олмаслигидан қўрқиб янви туғилган бола излашга тушади бу айни уч эгизак туғилган вақтга тўғри келди. Қизалоқларни биттасини катта пул эвазига сотиб олди. Ўзи ўртаҳол оила бўлишсада хотинини сақлаб қолишни бошқа йўлини тополмаганди. Дилрозни асраб олинганини фақатгина Олим билан бир корхонада ишлаб қўлини станок кесиб юборган Зайниддин деган қалин дўсти билар экан. Зайниддин ногиронлиги сабан уйда ўтириб қолгач марҳум дўстининг қизидан хабар ололмаганини лекин имкон бўлди дегунча қизнинг поччасига маълум миқдорда пул жўнатиб туришини айтди. Қандай жаннати инсонлар бор ўзи ногирон бўлса ҳам дўстига ҳурмати, садоқати баланд экан.
- Мени айтганларимни ҳеч ким билмаслигини хоҳлардим. Дилрозни ўгайлигини билишса поччаси билан аммаси сиғдирмаслик қилмасин дейман.
- Афсуслар бўлсинки Дилроз ҳозир улар билан яшамайди. Унга жуда кўп ситам етказишган. Ишлаш учун пойтахтга кетиб қолган.
Терговчилар Собитов ва Қурбоновлар Олим билан хайрлашиб иккинчи манзил томон кетишди.




Юнусободнинг энг бойларидан бўлган Дилмурод Баротовичнинг уйида шодиёна авжида. Бугун хотини Нодирахоннинг туғилган куни.
Дилнура эса пардоз андоздан бўшамайди.
- Қизим қаравор мана бу комплектлардан қайси бири кўйлагимга мос. Бунисини узуги ёқмаяпти бунисини эса зираги. Сенингча қай бирини танлаганим қулай

Hikoyalar dunyosi

22 Jan, 16:55


- Салом куттириб қўймадимми?
- Ваалейкум ассалом. Сизларда тўлиқ салом берилмайдими?
- Ие бу нима деганиз. Нима хато гапирдимми?
- Ассалому алейкум бўлади қизиии.
- Воой хўўўп келаси сафар энди.
- Демак келаси сафар ҳам кўришамиз деганими бу?
- Эеэ тавба ғалати одам экансиз. Хўўш мақсадга ўтсак нега чақирдиз? Агар сиз ҳам севги изҳори қилмоқчи бўлсангиз...
- Кечикдимми шунақа демоқчимисиз?
- Охиригача эшитингда бу мавзуда гапирманг демоқчи эдим чуки ҳали бир йил ўқишим бор.
- Мен умуман бошқа сиз ўйламаган мавзуда гапираман. Хуллас мана бу расмларни кўрингчи- Мурод қизга иккита сурат тутқазди иккисида ҳам битта қизни расмни бор.
- Нимааааа? Мени фотошоп қилдизми? Бунга қандай ҳаддиз сиғди ҳазилми бу?
- Асабийлашманг бу сиз эмассиз. Буниси Дилроз буниси эса Сулув бўлади.
- Мендан нима истайсиз унда?
- Анча йиллар олдин машхур бизнесмен Ботир Рустамовнинг узоқ йиллар кутилган фарзанди туғилди. Лекин фарзанди эмас фарзандлари туғилган. Сизлар уч эгизаксиз. Афсуски разил кимсалар сабабли иккингизни сотиб юборишган. Дилроз ва сизни. Ойиз билан адезга эса битта чақалоқ туғилди дейишган. Онангиз туғруқ вақти сизларни кўриб кейин ахволи оғирлашиб қолган ҳушини йўқотган. Доя ва ўгай бувиз катта пул эвазига сизни сотган. Бу воқеа очилмай қоларди токи Сулув Дилрозни кўрмагунига қадар. Онангиз ҳам болам 3та эди деб руҳияти издан чиққан у ҳозирам ўша ахволда.
- Ишонмайман. Мени ҳеч қанақа эгизим йўқ бу ёлғон. Дилмурод Баротовични ёлғиз қизиман мен

Алдашга бошқа одам қуриб қолганми?

- Бу ҳақиқат. Ҳоҳласангиз ота онангиздан сўранг.

- Кўрамиз агар ёлғон бўлиб чиқса мендан ўпкаламанг. Соғ бўлинг.

Дилнура карахт эди энди нима бўлади агар бу ҳақиқат бўлса нима қиламан? Илоҳим ундай бўлмасин дея нола қиларди.






Ўша куни Комрон қўнғироқ қилиш учун чиқиб Собирга сим қоқди:
- Ало Собир тузукмисан? Дилроз ўзига келдими? Сулувдан сўрадингми? Ҳалиям ўша ахвол дейсанми? Сулувга айт мен учинчисини кўрдим. Ойимни дугонасини қизи экан худди икки томчи сувдек ўхшайди. Айтиб қўярсан. Бўпти янгилик бўлса хабар қил.


Комронга ойиси Дилнурани ҳадеб мақтар келин қилмоқчилигини айтарди. Комрон эса севган қизи борлигини у ҳам яхши оилани қизи эканини фақат бироз вақт ўтсин кейин таништиришини айтди. Дилбар опа эса Дилнура қўлдан чиқмасин дея Козимни йўлга солишни ўйларди.


Сулув Собирдан учинчи қизни эшитгач эртасига Собир билан манзилни аниқлаб йўлга тушишди. Зероки у кутишни ёмон кўрарди. Ички ишлар қидираётган бўлсада ўзи ҳам бекор ўтирмасликни афзал билди. Ҳашамати ўзларини уйичалик бўлмасада бойлиги билиниб турадиган уйни қўнғироғини босди. Бироз ўтиб уйдан унчалик қариб улгурмаган аёл чиқди.
- Ассалому алейкум.
- Валейкум салом.Қизим келдингми? Айтардим сенга қора соч ярашади деб. Ахийри бўябсанда. Айтган йигитинг шуми? Кир уйга нега остонада турибсан?
- Узр холажон менга қизиз керак у билан кўришмоқчиман.
- Дилнура жинни бўлдингми бу нима ҳазил?
- Менга ҳам Дилнура керак мен уни эгизакларидан бириман.
- Нимааа? Бу манзилни ким берди? Тезда уйимдан кет ортиқ безовта қилма бизни. Мен ўша вақт ҳаммаси ёпиқ қолишига келишганман. Мендан қизимни айиролмайсан.
- Мен сиздан қизизни айирмоқчи эмасман. Фақат жигарим билан кўришмоқчиман.
-Сени битта кўришишимг менга қимматга тушади яккаю ягонам мендан воз кечади биласанми шуни? Мен уни чақалоқлигидан катта қилганман. У мени болам.
Нодира опа йиғларди юраги эзилиб. Шу вақт Муродни олдидан қайтган Дилнура суҳбатни ярмидан ҳаммасини эшитиб турган эди. Гап билан бўлиб ўзларидан сал нарида турган қизни пайқашмади ҳам. Охирги гапни эшитган қиз югуриб онасини бағрига ўзини отди. У ҳам йиғларди.
- Ойижон йиғламанг. Мен сизни қизизман. Ягонамкусиз қандай воз кечай сиздан айтинг? Мени онам бўлиб қоласиз йиғламанг фақат.
Улар ҳаммалари уйга киришди. Сулув нима воқеалар бўлганини ҳозирда бир эгизаги кўзини очмай беҳуш ётганигача айтиб берди.

Hikoyalar dunyosi

22 Jan, 16:55


Нима жин урган буни фақат Собирни тўғирлайверади бор йўғи уч марта кўрган бўлсам уни қаердан ҳам танирдим. Лекин Комронга тегкан қизга ҳам сабр тилайман бунақа феълига яшаб кетиши даргумон. Дилроз Комронни хонасини йиғиштирганча ҳаёлга берилиб қолганди. Ҳатто ўзига тегинган қўлни билмай қолди. Ширакайф бўлиб қайтган Комрон қизни қучиб олганди.
- Қойворинг нима қилганиз бу? Дилроз қанча ҳаракат қилса ҳам кучли қўллардан чиқолмади.
- Жим Сулув сен мени адо қиласан. Сени деб телбага айландим. Нега олдинроқ учрашмадик?
- Комрон ака қойворинг илтимос сиз мастсиз нима деяётганизни билмаяпсиз.
- Биламан Сулув биламан. Ҳаммасини биламан. Меники бўлишингни хоҳлайман.
- Телба қўйвор мени. Дилроз аввалги усулини қилиб Комронни кўзига қўлини тиқиб олдию ундан озод бўлиб қочиб кетди. Хонасига бориб чуқур нафас олиб эшикни қулфлади.
- Бу жинни бўлган аниқ. Мастлигида нима деяётганини ўзи ҳам биламйди.


Комрон кайфи жуда кучлилиги учун ухлаб қолди. Эрталаб эса кеча бўлган воқеаларни элас элас эсларди. Лекин пушаймонлик ҳисси йўқ эди унда. Энди кўнглидагини яширмайди гарчи бирга бўлолмаса ҳам ёнидан қўйиб юбормайди шунга қарор қилди. Худбинлик бўлса ҳам Сулувни бошқа билан кўришга тоқат қила олмайди. Нонушта вақти ҳам қизни ишларини кузатиб турди. Козимни қиз билан суҳбати асаб толаларини ёмонам таранглаштирарди.
- Соҳибжамол ростдан ҳам чиройли сурат чизарканинг.
- Э қўйсангизчи Козим ака? Сиз кўрганлар шунчаки зериккандан эрмак эди ҳолос.
- Зериккандан эрмак шу бўлса унда ижод қилиб чизсанг тилим айланмай қолса керак ҳайратдан.
- Козим тур кетдик ишга кеч қоламиз.
- Э ака суҳбатни ҳам белига тепдинг. Бўпти кеттик. Сен гўзал қиз менсиз зерикиб қолма яна. Козим кўзини қисиб қўйиб чиқиб кетди.
Ошхонада Комрон билан Дилроз қолди. Дилроз Комрондан чўчиб турарди бир оғиз ҳам гапирмай стол устини йиғиштира бошлади. Комрон қизни қўлидан ушлаб ўзига тортди. Дилроз кўз очиб юмгунча йигитнинг қучоғида кўрди ўзини.
- Мени рашким ёмон эҳтиёт бўл қизалоқ.
Дилрозни карахт ахволда қолдириб Комрон ҳам ишга кетди.
Бугун ҳам дўстлари билан отамлашиб қайтган Комрон кираверишдаги эшикка депиниб кетиб гулдонлар устига йиқилди. Оқибатда қўли анчагина жароҳат олди. Шовқиндан югуриб чиққан Дилроз йигитни ахволини кўриб ёрдамга шошилди. Йигитни суяб зўрға хонасига олиб чиқди.

- Қўлизни кесиб олибсиз ҳозир боғлаб қўяман.
Дилроз йигитни қўлини тозалаб боғлар экан ўзига тикилган кўзлардан жуда ҳам ҳижолат бўларди.
- Бунча чиройлисан а? Биласанми менга кўпроқ ҳозирги ҳолатинг ёқади. Аввалгидай заҳарлик сенга ярашмайди. Ўзгарма илтимос.
- Мен доим шундай бўлганман. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қоламан.

Комрон энди тақдирга тан бера бошлади. Нима қилса ҳам қиздан узоқлаша олмас экан. Майли ўтмишни унтиб бахтли яшаймиз. Ўша ишда уни айби йўқ у ҳам алданган. Шундай маъсумани ҳам бахтли бўлишга хаққи бор дея Дилроз билан муомаласини яхшилади. Қизни ўзига тортадиган ҳусн у жамолига термулиб суҳбатлар қурарди. Дилроз ҳам анча Комронга ўрганиб қолди. Ўзи билмас туйғулар гирдобида қолганди. У биларди барибир Дилбар опа Дилрозни одам ўрнида кўрмайди. Келин қилмайди. Комрон билан муносабатларни давом эттириш аҳмоқлик бўлади. Лекин Комрон кундан кунга қизга боғланиб қоларди. Уни севишини оила қуришини ҳам айтди.
- Сулувим мени тезроқ тўйимиз бўлишини кутяпман. Мана шу уйдан оқ либосда олиб кираман сени. Менга ишон.
- Комрон ака мени исмим Дилроз. Нега доим Сулув дейсиз?

-Хўп шириним сен нима десанг шу. Балки уйингдагилар билан гаплашарман
Мени нафис гулим. Ҳеч ҳам хафа бўлма. Ҳаммаси яхши бўлади.
Дилроз уйимдагилар билан гаплашишга шошилманг дерди. Сабаби поччасини билади. Мардонни эса Комронга зиёни тегишини хоҳлмасди. Мардондан ҳар нени кутса ҳам бўлади. Неча бора судланиб ҳам ʼъодамʼʼ бўлмади.
Комрон эса Дилрозни ҳали ҳам Сулув деб ўйларди. Ботир Рустамовни ишхонасига бориб ҳали бери келмаслигини аниқлади. Дилроз уйида яшаса ҳам энди унга қўлини тегизишдан ўзини тийиб юрарди. Ўзи шундоғам тўйдан олдинги ишлар виждонини қийнарди. Қаердан ҳам ўша куни ичдим дерди.

Hikoyalar dunyosi

22 Jan, 16:55


💥Матонат. 2-қисм.

Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥

Муаллиф: Ойчеҳра.

Собир билан Козим бир бирига ташланиб қолди. Козим Собирни сен кирганингга бўлди унга нимадир қилдинг дея айбларди.

- Тинчлик сақланг бу ер касалхона. Муаммонгизни ташқарида ҳал қилинг. Ҳамшира қаттиқ гапириб уларни ажратиб қўйди,

Врач чиқиши билан ёнига боришди.
- Беморни ахволи анча яхши кўпроқ қувват олиши керак. Ёшлигидан анимея билан даволанмай юрган бўлса керак. Уни оилавий ахволини ким билади?

- Доктор у Ботир Рустамовни қизи. Бунақа бўлиши мумкин эмас.
- Балки...
Доктор кетгач йигитлар ҳам тарқалишди. Козим касалхонадан чиққанча Дилрозга нима керак бўлса олиб бериб хабар олиб турди.
Дилбар опа виждон азобида қолди. Бир тарафдан қизни хизматкор деб ўғлимга осилиб олади деб ўйлагани сабаб бўлганди. Лекин қизни бой оиладан эканини ўғли сўзини устидан чиқиш учун мажбурлаб олиб ўтирганини Козимдан эшитиб анча хотиржам бўлди.

Комронни ҳам ёши 26 га етиб қолган ўз бизнесига эга уйлантириш вақти ҳам етганди. Ўйлай ўйлай бир вақтлар туғруқхонада бирга ишлаган дугонаси Нодирани қизини келин қилишни ўйлаб қолди. Нодира иш жойини ўзгартириб бошқа вилоятга кўчиб кетганди. Кейин эса қизли бўлганини эшитуди. Эрини ишлари юришиб ҳозирда қандолатчилик цехини очганини сухбатларида билиб олганди. Нодира билан кўпинча телефонлашиб туради. Кўришишга эса доим ҳам вақт тополмайди. Нодирани қизи ҳам худди онаси сингари ҳамшираликка ўқирди.
Дилбар опа соғлиғи туфайли кўп вақтини эри билан тоғлик жойларда ўтказади. Аста билан оғриган тоза ҳаво эса ахволини анча яхшиларди. Шокир ака асаларичиликка жуда ҳам мехр қўйган қўлида ишчилари бўлса ҳам ўзи бош қош бўлиб юради. Эр- хотин бир шаҳарда бир тоғда бўлиб яшаб келишаяпти.
- Ало Нодира яхшимисан?
- Ало вой вой кимларни овозини эшитаяпман. Дилбар ўзингмисан? Бормисан? Болаларинг поччам тузукмилар?
- Яхши рахмат. Нима гаплар қизингни ўқиши яхшими? Ҳали бери узатмайсанми?
- Совчилар келиб тинмаяпти лекин бу қайсар йўқ деб туриб олган.
Икки дугонани гапи анча чўзилди.
Келганларига бир ой бўлганда тоғга қайтиб кетишди. Дилроз билан ҳам яхши келишиб олган Дилбар опа уйни қизга топшириб хотиржам ортга қайтди. Уйда яна ёши каттароқ Санобар опа ҳам ишларди. У кўпинча гуллар ва боғ парвариши билан шуғулланарди. Ошхона ҳам аввал Санобар опага тегишли эди лекин Дилроз келгач бу ишдан озод бўлганди.
Охирги вақтларда Комрон жуда асабий бўлиб қолди бунга сабаб Дилроз эди. Қизни қанчалик ёмон кўришга ҳаракат қилмасин барибир юраги унга талпинаверарди. Аммо бу мумкин эмас. Хаттоки ўйлолмайди ҳам. Собир билан бўлган воқеалар сабаб ораларида ўтиб бўлмас жарлик бор. Уни қанчалик севса ҳам барибир ёнида олиб қололмайди. Қолаверса қизни муносабатидан ҳам хабардор эмас. Кўп ичадиган клубларга бориб жанжал қиладиган бўлди. Козим ҳар кеча акасини зўрға судраб уйга олиб келарди.
Дилроз Козимни ўзига дўст деб билса Комронни нима деб аташни билмасди. Бу келишган қора қошлари ўзига ярашган йигитни кўрганида ҳаяжонланиб кетар лекин унинг қўпол гаплари юрагини жароҳатларди. Унга қандай муомала қилишни билмасди.
🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴


Эрта тонг кечаги ичкиликдан сўнг боши оғриб ошхонага сув ичиш учун кирган Комрон пишириқ пишираётган қизни кузатиб турди.
- Менга аччиқ қилиб қаҳва тайёрлаб бер.
- Ассалому алейкум. Хўп ҳозир.
- Сен уйга кетишни хоҳламисанми?
- Уйимга боролмайман. Иложим йўқ.
- Нега?
- Узр буни сизга айтолмайман. Комрон Собир билан бўлган иш деб тушунди. Кайфияти тушиб кетди.
- Нима Собирни қўлига тушишдан қўрқяпсанми?
- Собир менга ҳеч киммас. Бир шилқим ҳолос.
- О наҳотки бу гапни Собирни қўйнидан чиққан қиз айтяпти? Ўша пайтда шу ақлинг ишламаган эканда?
- Неча марта айтай сизга мен уни танимайман. Менга ҳеч ким эмас у. Кейин мен ҳеч кимни қучоғидан чиққан эмасман.

- Майли ярангни тирнамай унутган бўлсанг бўптида.

Hikoyalar dunyosi

22 Jan, 16:55


Лекин ичмаган тақдирида қизни беномус деб ўйлаб ҳали ҳам узоқ юрган бўларди. Дилроз ўзини олиб қоча бошлаган Комронни кўрди дегунча нималаргадир овбора қилади ўзини.
- Сулув мендан ўзингни олиб қочаверма.
- Комрон ака илтимос ҳаммаси тўйдан кейин. Хўўўп.
- Хўп тўйдан кейин. Лекин оддий суҳбатга ҳам қочмада.
- Илтимос мени Дилроз деб чақиринг.
- Майли сен нима десанг шу.


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

Орадан икки ҳафта ўтди. Бу орада Комрон билан Дилроз анча яқин бўлиб қолишди. Бахтли кунларга оз қолди деб қувонишарди.

Ботир Рустамовга қўнғироқ бўлиб зудлик билан Ўзбекистонга қайтмаса бўлмаслигини айтишди. Иш масаласида бўлганида қайтишни ўйламасди. Аммо ўзи учун азиз инсонни ҳаёти хавф остида қолганига қайтишга мажбур бўлди.

- Қизим қайтамиз энди.
- Адажон ўзиз бориб келақолинг. Мен қолай.
- Йўқ қизим сени бу ерда ҳоғиз қолдиролмайман. Ўзимизни юрт бўлса ҳам майли эди. Кетамиз.
- Хўўўп.


Сулув дадаси билан юртга қайтди. Ўқишга боришни бошлаб юборди. Яна аввалги ҳаётига қайтди. Энди у кучли бўлганди. Энди уни ҳеч ким камсита олмайди. Ўзига сўз берди.
Ўша дискотека ўша дугоналар.

- Воой Сулув бормисан? Нега айтмай кетиб қолдинг сени роооса соғиндиккуу.
- Биласану ўзимга ёққанини қиламан.
- Анави красавчигинг эса сени сўраб келди кўп марта.
- Ким?
- Собирда.
- Э қўй ўшани ҳозир севгига тоқатим йўқ.

Базм авжида қаердандир пайдо бўлган Комрон Сулувни кўрдию жахл отига минди. Қизни қўлидан судраб даврадан олиб чиқди.
- Сенга ўзгарма деgандим. Бу ерда нима қиляпсан? Нафрат билан бақирди қизга.
- Қўйвор қўлимни. Жиннимисан? Мен билан ишинг бўлмасин.
- Сени таний олмаяпман?
- Мен сен билган Сулувман. Бошқача бўлолмайман. Тинч қўй мени. Йигитни қўлидан қўлини тортиб олиб машинасига миниб кетиб қолди. Комрон барга бориб бўккунича ичди.
Ярим кечада ғирт маст ахволда қайтган Комрон Дилрозни хонасини тақиллатди.
- Сулув гаплашиб олайлик.
- Комрон ака бу нима ахвол нима бўлди сизга? Нега ичдиз?
- Сен устимдан куляпсанми? Ҳаммасига сен айбдорсан. Клубга нега бординг? Ярим ялонғоч кийиниб ўзингни кимга кўрсатмоқчи эдинг?
- Комрон ака сиз мастсиз эртага гаплашайлик. Нима деяётганизни тушунмаяпман.
- Ҳозир гаплашамиз. Қизнинг қўлини қаттиқ сиқди.
- Қўйворинг оғритяпсиз. Мен ҳеч қанақа клубга бормадим.
- Мени юрагим оғриди. Айт нима етишмади сенга? Тўшак керак бўлдими ёки?
Дилроз бу гапдан бир қалқиб тушди. Йигитга қандай тарсаки туширди, қандай уни итариб юбориб эшикни қулфлади билолмади.
Туни билан йиғлаб чиқди. Мени ўйин қиляпти уйланмаслик учун дея қалби жуда оғриди.
Собир анчайин ҳаракатлар эвазига Сулув билан ярашиб олди. Совчисини ҳам юборди. Энди улар учрашиб бутикларда, боғларда кафеларда юришарди. Ок куйлак танлашгв боришди. Ресторанни гаплашишди.Ҳақиқий бахтни ҳис қила бошлашганди. Бир куни кафеда суҳбатлашиб расмга тушишиб туришганида Комрон кириб келиб қолди. Севганини собиқ хуштори билан кўриб ғазабдан нима қилаётганини ҳам билмасди. Собирга мушт туширди ўртада муштлашув бошланиб кетди. Комронни келиб Козим олиб кетди. Собир эса Сулувга заҳрини сочди.
- Нега уни уйида хизматкор бўлиб юрдинг?
- Собир нималар деяпсиз? Мен келиб келиб хизматкор бўламанми? Қизиқ гаплани гапирманг. Сизга айтдим бу мавзуда гаплашдик. Мен сиз билан урушганимдан сўнг адам билан кетганман. 2 ҳафта бўлди қайтганимга.
- Унда у қиз ким эди?
- Менга ҳам уни кўрсатинг. Менга шу даражада ўхшашига ишончим комил эмас. Мен ахир биттаман.
- Майли Комрон бу ишига жавоб беради. Юр ҳали сенга уни кўрсатаман. У сендай кийинмасди. Кейин қўрқоқроқ. Сен эса оловсанку. Ёқиб юборишга тайёр.
- Хўп кетдик унда ҳамма уй уйига дегандей.


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴


Козим Комронни уйга олиб келиб ўзи ишга қайтиб кетди. Жахл отидан тушмагам Комронни хабар олишга кирган Дилроз қуюшқондан чиқариб юборди. Эс хуши жойида эмаслиги ва хиёнат деб ўйлагани учун Дилрозни дуч келган жойидан ура кетди.

Hikoyalar dunyosi

22 Jan, 16:55


- Сен бузуқ фохиша яна Собир акангни топиб олган экансанда. Кўнглимда бир ёр қўйнимда бир ёр дегандай- а? Гапир жим турма. Гаааапир.
- Комрон ака айбим нима фақат Собир деяверасиз? Мен уни танимайман.
- Энди ёлғонингга иштирмоқчимисан. Мен сенга эмас кўзим билан кўрганимга ишонаман.
Комрон қизни токи хушини йўқотмагунча калтаклади. Дунёларга сиғмай кетаётган эди. Севгани хиёнатини кўтара олмади. Аслида ўлдирмоқчи эди лекин қўли бормади.
Бақир чақирдан хонага кирган Санобар опа зудлик билан тез ёрдамни чақирди.
Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилсада Дилроз уч кундан бери кўзини очгани йўқ. Комрон ҳам касалхонадан кетмади. Қиз болага қўл кўтаргани учун ўзини айбларди. Тўртинчи куни Собир билан Сулув келди. Комрон шок ҳолатида эди. Сулувни кўриб кўзига ишонолмади. Қандай қилиб тўрт кундан бери беҳуш бир неча жойига чок тушган қиз қаршисида ҳеч нима бўлмагандай турибди.
- Комрон хизматкоринг қани? Бизни уни олдига келдик. Уйингга борсак уни касалхонада деб айтишди.
- Салом сени кўрганимдан хурсандман дея олмайману лекин қиёфадошимни кўрсам хурсанд бўлардим.
- Нималар деяпсан? Кимсан ўзи?
- Ким бўлардим наҳот танимадинг Сулув Ботировна Рустамова бўламан. Ботир Рустамовнинг ягона қизи.
- Комрон жойидан туриб югуриб кетди Дилроз ётган палатага бориб қаради қиз ҳалиям беҳуш ётибди.
-Нималар қилиб қўйдим ахир бу бошқа қиз экан. Ўйладим Сулувдай заҳар эмас бошқача деб. Ўзи ҳам айтди Дилрозман деб мен унга ишонмадим. Макр қиляпти деб ўйладим. Қанча тушинтирмоқчи бўлди. Мен эса алдаяпти дедим. Мен севган қиз Дилроз Сулув эса умуман бошқа.


--Вооой Худойим ким буни бу ахволга солди? Жавоб бер Комрон? Нега бундай кўринишда?
- Мени деб бўлди. Мен сени Собир билан кўриб у менга хиёнат қилди деб ўйлабман.
-Аввал ҳам айтганман мия йўқ сенда деб. Аллоҳга илтижо қил ўзига келсин. Агар мободо мани эгизим бўлиб чиқадиган бўлса мани қўлимдан сени валломатиям қутқаролмайди. Билиб қўй. Собир адам билан гаплашишим керак. Мени уйга оборинг.


Сулув Собир билан хайрлашиб уйига шошилинч кириб келди.
- Ада қаердасиз? Адажоооон.
- Қизим бунча ҳаммаёқни кўчирасан мана шу ердаман.
- Ада биласизми ҳозир ҳудди менга ўхшаган қизни кўрдим. Умуман фарқимиз йўқ. Лекин ахволи бироз оғир касалхонада. Менга ростини айтинг опамми синглимми, ёки эгизим бўлганми?
- Сен билмайдиган бир ҳақиқат бор. Эшитишга тсйёр эмассан деб юрардим. Фақат олдин гапни бўлмасликка сўз бер. Жуда шошқалоқсан. Кейин эгизагинг бор йўқлиги менга ҳам қизиқ буни аниқлаймиз.
- Мен Салимани излатдим аммо ҳеч қаердан дараги чиқмади. Худодан топдим. Мен чақалоқларни онасидан айирган бўлсам мени уйланган турмуш қурган болаларим ёруғ дунёдан бирин кетин кетди. Ўзим тўшакка михланиб қолдим. Ит ҳам ҳолимдан хабар олмайди. Қилган гуноҳимни жазосини тортяпман. Ўша вақтда Салимани онаси ҳаммасини режа қилганди. Мўмайгина пул умидида рози бўлганман. Берилган сумма катта эди. Биз иккита чақалоқни сотдик. Биттаси жуда бой оилага берилган. Биттасини эса ўша куни боласи ўлик туғилган аёлга сотдик. У аёлни эри машинасини сотиб пулни олиб келиб берганди. Ўша туғруқда иштирок этган ҳамма яхшигина фойда кўрган. Салима туғдию ҳушини йўқотганди биз уни эслолмайди деб ўйлаган эдик.

Давоми бор.

Hikoyalar dunyosi

22 Jan, 16:55


Комрон эса уни ортидан:
-. Ҳали уйимда хизматчи қилиб ишлатамасам Комрон исмимни бошқа қўяман.
Дўстларидан бири эса
- Комрон буни Сулув деб қўйибдилар уни эголмайсан.

- Мақсуд сенга ваъда бераман. Уйимда ишлайди у. Шундан сўнг сўзини устидна чиқишга астойдил уринди. Қиз ҳам беҳудага Комрон билан ўйнашиб ёмон қилганини тушиниб қочиб юрадиган бўлди.

Сулувни неча бора мажбурлаб уйига олиб келди аммо бу бетгачопар тортишиб қочиб кетаверарди. Охирги тортишувда қиз бутунлай Комронни қуюшқондан чиқарди.
~ Сен қанақа одамсан а нега тушунмайсан биз Собир билан бир биримизни севамиз. Аллақачон бирга яшашни бошлаганмиз ҳам. Сен ҳеч қачон менга қўлингни учини теккизолмайсан. Бунга йўл қўймайман. Собир билан орамизни бузишга уринма.


~ Сен мени аёл сифатида қизиқтирмагансан. Ўша гапингга жавоб берасан энди. Мен буйруқ бераман сен эса бажарасан. Агар хунар кўрсатгудек бўлсанг Собирни жаханнамда кўравер.


~ Майли лекин маош масаласини келишволайлик.
Қиз шундай дея Комронга яқинлашиб олдида турган ваза билан бошига уриб, сен ҳароми мени қул қилиб ишлатмоқчимидинг, менда Собирдақаладан бир дунё, сен итдан тарқаган эса олдин ўзингни эплаб ол дея қочди.
Ўзини ўнглаб олган Камронни кўзи қонга тўлди ҳамма ердан Сулувни излата бошлади. Ҳеч қаерда ҳатто изи ҳам йўқ. Бир ҳафталик тинимсиз излаш оқибатида Даврон уни топиб келди. Мана ён хонада ухлаяпти. Комрон секин туриб қизми олдига келди. Парилардаги малакдек беғубор ухлаб ётган қизга термуларкан: ҳақоратларинг учун энди энг тубан ишларни қилдирсам ҳам овозинг чиқмай қолади. Менга қўлингдан келмайди дединг аммо мендан энди қочиб бўпсан.

Эрталаб уйқудан турган Дилроз қаердалигини тахмин ҳам қила олмади. Кечаги воқеаларни ўйларкан уст бошига қаради ҳаммаси жойида. Аста туриб хонани кўздан кечирди. Ювиниш хонасига кириб ювиниб энди эшикдан чиқмоқчи бўлганда Комронга урилиб кетди, ва қўрқанидан ортга тисарилди.

~ Салом гўзалим нега довдираб қолдинг кутмовдинг а? Ҳа шунақа мендан ҳеч қаерга қочолмисан. Наҳот унутдинг кимсан Комрон билан ўйнашиш оқибати яхаҳимас.

~ Сиз кимсиз ўзи? Мен қаердаман?

~ Нима сен устимдан куляпсанми??? Шундай дея қизнинг иягини сиқди ва ёшга тўла кўзларни кўргач қўйиб юборди. 2 соатларда келаман. Ақлли қиз бўлиб ўтир. Агар қочадиган бўлсанг бутун шаҳарга шарманда қиламан.

Кечки соат 23:45 дискотека авжида. Сочлари қоп қора узун эгнидаги кийими ҳам тор калта қоп қора рангдаги оқ юзли гўзал қиз дўстлари даврасида яйраб ўтирибди.
- Сулув турақол ўйнайлик яқинда адажонинг келсалар чиқолмай қоласан.
- Қўй ярамни янгилама адам мани эрга бермоқчила уфф.
- Нима бўпти тегавер ёшинг ўтиб кетмасин тағин?
- Мади қўйсангчи биласану манга кимдир хўжайинли қилса ёқмайди. Ундан кўра юр ўйнаймиз.

Ҳамма рақс авжида қизларни ақлу ҳушини олар даражадаги кўркам Собир рақсга тушаётганларга қўшилди.
- Сулув нега шаштинг паст?
- Вооой Собир ака келдизми? Соғиндим жоон

- Асалим ким хафа қилди?

- Адам келяптилар.


- Хўш шунга нима бўпти?
- Нима сиз устимдан куляпсизми? Биласизку узатмоқчилар. Энди нима қиламан?
- Таниш гнекологим бор ҳеч нимадан хавотир олма.
- Аблах. Сен ҳали...
Сулув Собирни ура кетди. Қиз боладан калтак ейиш ҳақорат Собир Сулувни бежавоб қолдирмади. Агар орага Сулувни дўсти Мурод тушмаганда Собир қизни яхшигина адабини берган бўларди.
- Ифлос фохиша агар яна бир марта менга қўл кўтарсанг дадажонинг ҳам қутқара олмайди сени.


Сулув топталди. Ғурури паймол бўлди. Номусидан айрилди. Энди нима қилади. Собирга ишонганди. Итдай ортидан юрди ўз ҳолига қоймади охири севгисини қозониб квартирасига олиб кирди. Квартирада учрашувлар охири гуноҳга ботиш билан якунланди. Сулув ўшанда йўл қўймаслиги керак эди аммо севги кўзини кўр қилди. Йигитни уйланаман сенсиз ўлиб қоламан деган гаплари эритди уни. Мана оқибатда бир кунда ҳаммани олдида шарманда бўлди.

Hikoyalar dunyosi

22 Jan, 16:55


Козим қиз билан деярли яхши чиқишиб кетди. Қизни кўнглига қарар сохибжамол дея кўнглини кўтаришга ҳаракат қилар эди. Қиз уларга овқат тайёрлаётганда ҳам Козим билан ҳазил ҳузул давом этарди. Аммо бу Комроннинг асаб толалари таранг бўлишига олиб келарди. Айнан ўша вақтда Дилрозни бошқа ишга буюриб ошхонадан чиқариб юборар эди. Бу кўп бора такрорлангач Козим акасидан сўради:
- Ака бу дейман ёки қизни ёқтирасиз ёки жуда ёмон кўрасиз ҳеч билолмадим. Ёқтирасиз десам унга муомалангиз қўпол ёқтирмайсиз десам мен билан гаплашгани сизга ёқмаяпти деб ўйлаб қоламан.
- У сен билан гаплашишга арзимайди

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

Сулув ўша кундан бери тушкун ахволда. Уни синдиришди мағрур қизни ер билан битта қилишди. Ботир ака ҳам ҳайрон ерга урса кўкка сапчийдиган қизи маюсгина бўлиб қолган. Тузукроқ овқат ҳам емайди. Сулув шу вақтгача қанча йигитларини ерга урган заҳар тили билан сийлаган. Лекин енгилтак қиз эмасди. Бунга лойиқ эмасди. Ўша куни биринчи бор қиз бўлиб туғилганига афсусланди. Собирдан қасос олиш йўлларини изларди. Ҳам севги ҳам нафрат қай йўлдан боришни билмасди.
Собир Сулувни эсламай қўйганди токи Комронни уйига тендерда ютмасликни талаб қилиб бормагунча.
Комронларни уйига борди эшикни қўриқчилар очиб уйга бошлади. Уйга киргач унга Комронни ҳозир тушишини айтиб меҳмонхонага таклиф қилшди.
- Ассалому алейкум. Чой ёки қаҳва? Қайси биридан ичасиз?
Бу овоздан қалқиб тушди.
- Сулув сен бу ерда нима қиляпсан? Нима бало мендан қасд олиш учун душманимни уйига кирдингми? Устингдагилар нима?
Қизнинг қўлидан ушлаб олиб кетишга чоғланди.
- Кимсиз қўйиб юборинг. Мен ҳеч қанақа Сулувмасман. Козим ака қаердасиз? Дилроз тинмай Козимни чақирарди.
- Қойиб юбор уни Собир, мени уйимдаги хизматкорга қўполлик қилишга нима ҳаққинг бор? Комрон дарғазаблик ила Дилрозни қўлини Собирни чангалидан озод этди.
- Сен нималар деяпсан Сулув қандай сени хизматкоринг? Эсингни едингми кимсан Сулув сенга хизмат қиласа- я кулгимни қистатма.
- Сулув қилган ишига яраша жазони ўтаяпти. Борақол ишингга севгилингга эътибор берма дея Дилрозни ошхонага жўнатди.
Собир менда нима ишинг бор?

- Энергетика борасидаги тендерда мен ютишни хоҳлайман . Ундан воз кеч.

- Нега энди бу катта сармоя дегани? Нима сенингча оғзимни очиб қолавераманми?

- Йўқ сенга ʼʼ Келажак сари ʼʼ лойиҳасидаги улушимни тўлақонли бераман. Икковининг ҳам фойдаси бир хил. Сабаби унда ҳам сенинг улушинг бор меники билан буткул ҳаммаси ўзингга қолади. Энергетика эса менга.
-, Унда эртага офисга кел. Ўшанда гаплашамиз.


Собир энди фақат Сулувни ўйлай бошлади. Уни ҳизматкор кийимида кўрибми ёки жуда маюс кўзлари сабабми ўзига кела олмади. Ўқишига қидириб борди лекин у ердан ҳам топа олмади. Мадина эса ўша дикотекадан кейин қайта кўрмаганини айтди. Собирни ичини ит тирнарди наҳот шунақа шаддод қиз мен туфайли абгор бўлди деб. Шунча қизлар қўлидан ўтган бўлсада Сулувдақаси битта экан энди ич ичидан тан ола бошлади. Балки уни севгандирман. Ахмоқона ғурурим деб уни абгор қилдим дея ўйларди.

Hikoyalar dunyosi

22 Jan, 16:55


Собир билан ҳам танишуви кўнгилдагидай ўтмаган. Инстутдан чиқаётганда Собир қизга турилиб кетди оқибатда эса қизнинг хақоратларига учради. Шундан сўнг севиб қолдим деб ортидан қолмаганди.
Аслида эса ўша куни Собир дўстлари олдида изза бўлгани учун ҳам қиздан аламини олмоқчи бўлди. Аламини қизнинг шу пайтагча асраган номусини топташ билан олди, ва бунда ўзида йўқ хурсанд эди. Собир куча безориси отасини пулига ялло қилиб юрувчи такасалтанг йигит. Қизларга суяги йўқроқ. Қанча қизнинг бошига қора кунларни солгани эса фақат ўзигаю Аллоҳга аён.

Комронни ўйлари чалкашиб кетди. Ўзи билган Сулув билан уйдаги Сулувни орасида осмон билан ерча фарқ бор. Биринчи бор тўқнашувда Сулув ҳаммани олдида Комронни изза қилган сан хизматкорсан мани ҳизматимни қиласан деб унга туфлисини артирмоқчи бўлганди. Комрон аёлларини ҳурматини жойига қўйиб келган лекин буниси ошиб тушди. Ҳар қанча уринсада дўстлари олдида бир қиз ғурурини ерга ургани унга алам қиларди. Охири шу бўлдики азалий душмани Собир қизни севгилиси бўлиб чиқди. Олдинига бир ўқ билан икки қуённи урмоқчи эди аммо уни қўлига Собир тарафга қўйган ишончли одамидан бир видео келиб тушдики ҳаммаси тескарисига айланиб кетди. Собир қизни мажбурлаганди. Севаман деб ваъдалар берган охирида эса мажбурлаб мақсадига эришган эди. Комрон бу ягона нусхадаги видеони керак бўлади деб сақлаб қўйганди. Сулув Комронга ёқарди ҳисоб шу вақтгача бирор қизга илиқ муносабат билдирмаган йигит бу қизда истисно қилди. Тилини айтамаса гўзаллиги билан лол қолдирадиган малак унга қайсидир маънода ёқди ҳам. Лекин видеодан кейин ҳаммаси буткул ўзгарди. Энди қиз у учун ит теккан ош эди. Гарчи бунга айбдор бўлмасада ўша квартирага ўз оёғи билан боргани Комронни нафратига сабаб бўларди.

Комрон қизнинг ҳақорати учун уни хизматкор қилиб ишлатсам ҳузур оламан деб ўйлаганди аммо деярли ҳеч нима ўзгармади. Ҳар сафар уни кўрганида жодули кўзлар бир зум асир айларди кейин эса видео эсига тушиб совуққонлик режимига ўтиб оларди. Қизни шарманда қиламан деб қўрқитганим учун хизматимни қиляпти деб ўйларди. Сабаби сенга тегишли видео бор деб айтганди. Суриштируви натижасига кпра Сулув инстутда ўқир отаси Логистика фирмасига эга йирик сармоядорлардан эди. Лекин нима учундир онаси ҳақида ҳеч қаерда маълумот йўқ.
Бир неча кунлардан сўнг Ботир Рустамов Германиядан қатор шартномаларни имзолаб юртга қайтади ўша вақт албатта қизи уйида бўлиши керак лекин негадир Сулув кетаман демади. Балки қаттиқ қўрқяптими ёки отаси билса оқ қилади шунга юзлашмқочи эмасми билолмади.

- Сулув менга қаравор.

- Лаббай жаноб. Жавоб берди Дилроз ердан кўз узмаган ҳолда.
- Уйингга кетмайсанми?

- Йўқ ишим менга ёқди бошқа қаердан ҳам иш топа олардим.

- Сулув сен аниқ жинни бўлгансан. Сенга иш нима керак. Ёки Собир акажонинг топтаган номусингни бадалини менга тўлатмоқчимисан? Агар шунақа ўйласанг чучварани хом санабсан. Собир билан нималар қилганинг видеоси менда бор. Буни каллангдан чиқариб ташла.
- Мен беномус эмасман.
- Ҳаммани алдасанг ҳам мени алдолмайсан . Энди эса бор ишларингни қил.
Дилроз ишларни қила туриб йиғларди мен нима қилдим бунга доим мени ҳақорат қилади. Аниқ ким биландир адаштиряпти. Сулув ким экан. Ҳали аниқлайман буни. Кунлар ўтаверар Комронни муносабати эса баттар ёмонлашиб борарди. Атайин энг чиркин ишларни қилдирар хожатхонани итни уйини қайта қайта тозалатар эди. Дилрроз бундан баттарига чидаган у учун бу нима бўпти. Шундай кунларнинг бирида Лондонга ўқишга кетган Козим уйига қайтиб келди. Уйидаги соҳибжамол хизматкорни кўрдию тили айланмай қолди. Козим табиатан гапга уста Комроннинг тескариси эди. Қизлар билан ҳам тезда чиқишиб кетарди. Нечалаб севгилари бўлган бу Козимнинг.
- Кхм Кхм Салом бердик яхши қиз кирсам мумкинми?

- Ас.ассалому алейкум киринг кимдир керакми?

- Менгами сиз керак . Қизнинг қўрққанини кўриб ҳазилини тўғрилади. - Мен ҳам шу уйни аъзосиман Комронни келишган ёқимтой укаси Козим бўламан

Hikoyalar dunyosi

22 Jan, 16:55


💥Матонат. 1-қисм.

Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥

Муаллиф: Шамсинур ( Ойчеҳра.)


-Салом мен ўша оддий, юраги зардобга тўлган, ҳаётдан умиди қолмаган ёлғизликка маҳкум гул...
-- Мен юраги яралар билан тўлган, ҳаётида зарра бўлсада ёриғлик қолмаган шамдирман...
-Дунёда яшаш учун маъно тополмадим...
Шуларни ёзяпману ҳозир нимадир бўладигандай юрагим нотинч. Шу ҳаёлда турганида эшикни шахд билан очилишию қизга важоҳат билан ташланган кимсани кўрдию жойида бир он ҳаракатсиз қотди. Ўзини ўнглаб бор кучи билан у кимсани итариб юборди аммо ўртада аёвсиз жанг бошланди. Мардонни кўзига қўлини тиқиб олиб қулай фурсатни топдию қочди, қочаверди токи йўлида афтобус кўрингунча. Афтобус тўхтагач чиқдию шоша пиша олган сумкасидан шарфини олиб ўраб олди. У биларди шу кун келишини аммо бу қадар тезлигини кутмаган эди.

Дилроз қаттиқ чарчагани боис ухлаб қолди. Кўзини очганида ўзини пойтахтда эканлигини билди. Энди ҳаммаси ортда қолди. Жиззахнинг олис қишлоғию аммасининг қайнукаси Мардон ҳамма ҳаммаси ортда қолди.

Эсини танигандан бери аммаси Нафиса билан яшайди. Поччаси Ғолиб қаттиққўл баджахл одам эди. 10 ёшидан яшаган десак ўшандан бери куни қўрқувда ўтади. Унга далда фақатгина аммаси эди. Ота онаси ёшлигида вафот этган. Дадаси заводда портлаш оқибатида ҳалок бўлган. Ойиси эса бу хабарни кўтаролмай туғруқ вақтида рихлат қилган. Қорнидаги боласи ҳам ўша вақтни ўзида нобуд бўлган. Қари бобо бувиси ҳам ёруғ оламдан ўтганларига анча бўлган. Ягона яқини аммаси. Дилрознинг ёшлиги йўқ ҳисоб. Поччасини калтаги остида кўзга тик боқмас жуда уятчан, ҳар бир сўзга хўп деб турадиган журъатсиз қиз бўлиб ўсди.

18 ёшида жуда гўзаллашган Дилрозни аммасини қайниси бўлмиш 2 марта хотин қўйган 35 ёшли бўлмиш Мардон кўз остига олди. Акасини кўндириб уйланмоқчи бўлиб юрган кунида қизни қаттиқ қаршилик қилаётганини билиб қолди. Ўз мақсади йўлида харомдан қайтмайдиган бу нокас қизга неча бора тажовуз қилиб ниятига ета олмади. Ўша Дилроз қочган кун учинчи бора бостириб кирган эди.

Дилроз Мардонни шу қадар ёмон кўрардики таърифлаб бўлмайди. Уни хотинини янга деб ўсган уни устига ичиб олиб ҳа деб куракда турмайдиган сўзлар билан ҳам қизни неча марталаб хафа қилган. Агар унга тегса орзулари ҳазон бўларди. Дилроз ўқимоқчи эди. Орзуси шифокор бўлиш эди. Шу сабабдан ҳам олдиндан тузган режаси бўйича қочди. Энди топиб олсалар ҳам уни сўнгги чораси қолади: Ўз жонига қасд қилиш.

Дилроз афтобусдан тушиб олдинига довдираб қолди. Сабаби ҳали тузук қуруқ бир ўзи шаҳар кўрмаган. Олдинига бекатдаги эълонларни ўқий бошлади бир кафега офитсант керак экан. Ён дафтарига ёзиб таксида манзилга етди. Кафега кирган эди ҳамки ўзига тикилиб турган икки барзангини кўриб довдираб қолди. Ортига қадам ташлади ҳамки улгурмади. Эсида қолгани оғзини ёпган қўллар ва қаттиқ ёпилган машина эшиги бўлди.


- Хўжайин тополмаймиз деб ўйлагандим. Энди умидни узиб Саидни кафесида ўтиргандикки у кириб келдида, омадни қаранг.- дея Даврон стулда ўтирганча кола ичарди

-Агар топилмаганда ҳам калланг кетарди Дави.

- Хўжайин биласиз буюрилган иш ҳеч қачон қилинмай қолмаган.


~ Бўпти унда жавоб сенга эртага гаплашамиз~ Комрон шундай дея ўз хонасига кириб кетди.



Комрон ўтган воқеаларни эслаб кулиб қўйди
Сулув билан бўлган воқеа уни ғурурини пастга урилиши йигитда нафрат уйғотганди. Супермаркетда тоғга кетиш учун керакли нарсалар олаётганда беҳосдан қизга урилиб кетди. Натижада қиз оғзига келган гаплар билан сийлади.
- Сен гадойвачча кўзингга қарасанг ўласанми? Кимларнидир сарқитини тозалаб кун кўрасан- у ўзинг яна менга кериллишинга ўлайми? Чўнтагидан рўмолча олиб оёғи остига ташлади ва давом этди. :
,- Қани бўлақол туфлигимни тозлаб қўй мана бу эса нархинг дея бир сиқим пулни йигитни чўнтагига солмоқчи бўлди.
Қутириб кетган йигит унга қўл кўтардию кейин ожиза деб ўзини босиб олди.
- Ҳалиям қиз боласан бўлмаса кўрардинг мендан.

- Хахаха қўрққанингдан кейин мени қизболалигимни пеш қилиб қолдингми?
Унутма эртага уйимда кутаман боғимизда сенбоп ишлар талайгина. Дея тез тез юриб чиқиб кетди.

Hikoyalar dunyosi

20 Jan, 06:46


https://t.me/yuragiimm_senikii

Hikoyalar dunyosi

18 Jan, 16:37


Дилара вақти соати келиб қизалоқли бўлди. Унга шу кунларга етказганига шукр қилиб Шукрона деб исм қўйишди. Бобур ваъдасида турди. Диларани энг бахтли аёл қилди.

Зулматлардан нур излаб кетганлар бахтларини ўзларининг жаннатмакон юртларидан топишди.




Раҳанамо кўрган шунча талофатидан кейин қайсидир бир йиғилишда ўзини ўзи портлатиб юборди. Ал- Саидий ўша куннинг ўзидаёқ шифохонада вафот этганди.

Бобурнинг қилган шунча меҳнати қадрланиб унинг унвони оширилди. Кўпчиликка Бобурни ибрат қилиб кўрсатадиган бўлишди.  Шунча йиллик чеккан заҳматлари эвазига Аллоҳ уни энг яхшиси билан сийлади.

Эътиборингиз учун рахмат.

16. 01. 2023йил.
Бухоро


Муаллиф Шамсинур ( Маюсгина)

Hikoyalar dunyosi

18 Jan, 16:37


Зулматлардан нур излаб:
- Нималар деяпиз? Энди бир ками сиз билан камерада ўтиришим қолуди.

- Жиноятчини хотинкусан. Нима бўпти.

- Ечинг дедим бу буйруқ

Диларанинг жахли чиқди.

- Сени буйруғинг менга ўтмайди хотинжон қани кетдик.


- Очинг дедим. Мен сиз билан ўша зах камерага бормайман.

- Ким айтди сени камерага олиб бораман деб. Қани юрчи.

Бобур Диларани кишанлани қўл келиб биргаликда олиб чиқди. Бўлимдагилар уларни кўриб устиларидан кулишди.

- Ҳамма қараяпти. Ечсангизчи.

- Қарайверсин. Ошинг ҳалол бўлса кўчада ич дейишган.

Ана шу вақт уларни олдиларидан генерал Нўмонов чиқиб қолди.

- Бобурбек яхшилаб дам олдингизми?

- Диларага тушунтира олмаяпман шуни.


- Бу қанақаси? Қачондан лейтентга полковникни сўзи ўтмай қолди.


- Мен сизни тушунмадим. Жиноятчини полковник деяпсизми?


Дилара ҳайратдан лол қолганди. Шунча кун нафратланиб келгани кейин эса ўзининг илиқ сўзлари билан Диларани кўнглини эрита бошлагани ҳам бежизга эмас эканда. Дилара неча бора ўйлаганди Бобур қандай хоин бўлиб чиқиши мумкин деб. Яна ўзини жиноятчи кўрсатиб Диларага қурол тўғирлаганди.

- Диларахон Бобур жиноятчи эмас. Юртимизнинг фидоий ўғлонларидан бири ҳисобланади. Менимча сиз истефога чиққанингиз маъқулми дейман. Эътиборсизлик қилибсиз. Ҳеч бўлмаса устидаги кийимига аҳамият берадилар.


- Мен истеъфога чиқмайман. Ишимни яхши кўраман.

- Тўғри айтиндиз жаноб генерал. Дилара энди бир йўла пенсияга чиқа қолади.


- Бунисини келишиб оларсиз. Кўришгунча.

Генерал улар билан ҳазил қилиб бўлгач кетиб қолди. Дилара эса савол назари билан Бобурга қаради.

- Мендан қачонгача яширмоқчи эдингиз?

- Ўзинг билиб қолмагинингча. Сен эса ҳисларингга енгилиб ўтирибсан.

- Қанақа ҳислар?
- Бунисини энди сен биласан.

- Балки энди ечарсиз. Қўлим оғриб кетди.


- Ниятингни ушалтирдим. Қара кишан тақилганини кўрдинг.

- Мени кечиринг сизни шунча ҳақорат қилиб келдим. Бир бор бўлсада рад этмадингиз. Қанчалар сабрлисиз.

- Сабримни мукофоти сифатида сени олиб бўлдим. Ёки кетмоқчимисан?

Бобурнинг овози ҳастаҳол чиқди. Кишанларни аста бўшатди.

Дилара Бобурдан кета олармиди. Балки жиноятчи деб масофа сақлаб юриши мумкин эди, аммо Бобур юрти учун умрининг энг гуллаган даврини зулмат диёрида ўтказган. Жонини хатарга қўйиб юрти учун курашган. Ҳаракат қилган. Қандай қилиб шундай одамни ташлаб кета олади.


- Ўйланиб қолдинг. Кетаман деб айтишга қийналяпсанми?

- Йўўўқ. Кетолмас эканман. Буни жуда жиддий сабаби бор.

- Мени олимда виждон азобими?

- Йўқ. Боламизни қандай қилиб шундай фидокор отасидан айтиришим мумкин.

- Нималар деяпсан?
- Эндигина бир ойлик бўлибди. Олдинига бироз хафа ҳам бўлдим. Хоинни боласини кўтариб юрибманми, эртага унга отаси кимлигини қандай тушунтираман дея. Аммо ҳозир жуда хурсандман. Болам отасидан жуда фахрланади.

Бобур Диларани кўтариб олди.

- Билсанми шу вақтгача эшитган энг зўр янгилигим бўлди. Сенга рахмат.

- Йўқ сизга рахмат. Менга оналик бахтини бераяпсиз. Мен бунинг учун азоб чекканман.

- Энди эса уйимизга кетдик.

- Қаерга?

- Марказдан уй олинган номимга. Ҳамма шароити зўр. Бир икки туриб турайлик кейин ота онамни олдиларига борамиз. Чиқ машинага.
Дилара Бобур учун ҳарид қилингган сўнгги русумдаги машинага чиқди.
Улар ўз манзиллари томон йўл олишди.

Деразадан эса Санжар алам билан уларни кузатиб турарди.

Бобурнинг Диларани қанчалар яхши кўришини била туриб ўртага қўшилганди.
Барибир ҳам Дилара Бобурга аталган экан.

Hikoyalar dunyosi

18 Jan, 16:37


Зулматлардан нур излаб:
Эшик олдига етиб келишганда Умида тушайми тушмайми дея ўйланиб қолди.

-Кирамиз сингилжоним. Камола опа сени интиқ кутаётгандир.

Биргалашиб дарвозани тақиллатишди. Укалари уйда эмас эканми эшикни Камоланинг ўзи очди. У жуда қариб ғариб ахволга келиб қолганди.

- Ассалому алейкум ойижон.

- Қизалоғим. Умидам. Ёдгорам ўзимни.
Камола қизини багърига босиб йиғлан юборди.

- Кечир қизим сенга берган азобларим учун. Мен сенга муносиб она бўлолмадим. Сени бахциз қилдим. Мен ношуд онангни кечир болам.

Камола анча пайтгача кўз ёши қилди. Камола уларни уйга бошлаб кириб дастурхон тузашга киришди.

- Камола опа биз кетамиз. Ўзингизни урунтирманг. Энди тез тез келиб турамиз. Умидани эса терговга чақириб қолишлари мумкин.

- Дилара сендан жуда ҳам миннатдорман. Мени кўзимни очдинг. Қизгинамни қайтариб бердинг. Сендан ўла ўлгунча қарздорман.

- Ундай деманг. Умида мени ягона жигарим. Уни у ерларда қолдира олмасдим. Сизлар бир бирингизни дийдорингизга тўяверинг биз кетамиз. Ҳали Бобур акамни оналари ва оталарини олдиларига боришимиз керак.

Шундай қилиб улар хайрлашиб чиқиб кетишди.

Бобурнинг болалиги ўтган уйда байрам бўлиб кетди. Бобурнинг отаси Бахтиёр ака дарров битта катта қўчқорни ўғли ва келинини олдида думалатди.  Овқат пишгунча эса Дилара аёллар билан Бобур эркаклар билан қолди.

- Қизим, болагинамни ортидан келган болам. Шу кунларни қанча кутдим- а. Мана укаси уйланиб болалик бўлди. Бу эса  қирққа яқинлашган ҳали юрибди. Майли нима бўлса ҳам боламдан фахрланаман. У туфайли қанча одам юртга қайтди.

Мен шундай ўғилни онаси эканимдан хурсандман. Бир армоним. Бобуржонни тўйини кўролмадимда.

- Амма мана ойдай келинингиз бор экан. Тўй қилсангиз ҳам бўлади.

- Бобур унамайдида. Биламан уни.

- Бобурни кўндирамиз.


Кейинчалик ҳам Бобурни кўндира олишмади. Фақатгина кичкина тўйдек қилиб базм ўтказишди. Бу ҳам исломий қонун қоидалар билан бўлиб ўтди. Бир ҳафта ота онасининг дийдорига тўйган Бобур Дилара билан уйларига қайтишди.

- Эндиги қолган ишимиз нималигини биласанми?

- Йўқ. Нима экан?

- Қонуний никоҳни қайд қилиш.

- Мен кетишимдан олдин ариза берганман. Муддат берганди. Осонгина ажрашсам керак.

- Буни ҳал бўлди деявер. Сени қонун ҳам ўзимники қилсам кейин кўнглим хотиржам бўларди.

****

Суд бўлиб ўтди. Судда барча жиноятчилар қилган жиноятларига қараб жазо олишди. Умрбод қамоқ жазоси эса Тохир билан Абу Усмонга насиб этди. Жабрланганлар судда уларга қарши кўрсатма берди. Бобур тўплаган далиллар ҳам уларни бутун умр қамоққа тиқишга етарди.

Санжар Ўғилой билан ҳам бахтли бўла олмади. Қайнонаси Ўғилойни ҳам туғмасга чиқаргач эрининг ҳам беъетиборлиги жонидан ўтиб бу уйни тарки этди. Бир боласи билан қолган эркакка турмушга чиққач олти ойга ҳам етмай ҳомиладор бўлди. Санжарни онаси эса яна уйлантирди. Бу сафар битта туққан аёлни келин қилди. Аммо у ҳам икки йил ўтсада бола кўрмади. Бепуштсан дея етим қизни кўнглини оғритганди. Балки бу адолатнинг қарор топишидир.



Умида ҳам ишига қайтди. Яхши кадр бўлгани учун уни жон деб ишга олишди. Аммо у ерда кўп қола олмади. Камолани олдига Дилара совчи бўлиб келди.

- Дилара эсинг жойидами Умида икки марта эр кўрган бўлса кимга сўраб келдинг.

- Танийсизми йўқми, Обид амакини ўғилларига сўраб келдим. У кишининг илтимосларига кўра. Амакимни ўғиллари Озод битта ўғли билан қолганди. Хотини вафот этди. Бошқа уйланди аммо у болакайга кун бермади. Озод мана уч йилдан бери сўққабош экан. Туризм соҳасида ишлайди. Умида ўша болага оналик қилса дегандим. Менга ҳам бир қадам яқин бўларди. Болам туғилишига яқин қолди. Мендан хабар олиб турарди.

Умидани йўқ дейишларини инобатга олмай Дилара ахийри кўндирди. Умиданинг ҳаётида ҳам ёруғ кунлар бошланди. Олдинига Озодга кўника олмай юрган бўлса кейин унга кўнгил қўя борди. Болакай Мироншоҳга эса ҳақиқий она бўлди.

Hikoyalar dunyosi

18 Jan, 16:37


Зулматлардан нур излаб:
Диларани қўлидан ушлаб Бобур ўзлари учун аталган кўркам уйга олиб келди.

- Биламан сен бундан зўр уйда яшагансан. Аммо бу ҳам чакки эмас.

- Биласизми, мен кўрган вайроналар, ўқ овозларию бомбалардан кейин ўзимизнинг тинч юртимизни ҳар бир қарич ери ҳам мен учун бебаҳо. Жаннатмакондир.


- Доно фикрлайдиган бўлиб қолибсанми?

- Сурия мажбур қилди.

Улар уйга кириб уйни кўздан кечириб чиқишди. Яшаш учун барча шароитлар етарли. Ҳозирги муаммо фақатгина озиқ овқат олиб келиш эди.

- Диля, сен яхшироқ биласан. Бирор нима буюртма қилақолайлик.

- Бўпти. Ҳозир излаш ҳизматига кирамиз. Росса нонкабоб егим келаятганди.

- Унда ўшани айтақоламиз.

- Овқатланиш давомида ҳам бир биридан деярли кўз узишмай ўтирди.

- Ўшанда ўзингдан сўраганимда шунча йилга кечикмасдимми деб ўйлаб қоламан.

- Ҳар бир ишда ҳикмат бор.

- Бу гапинг ҳам тўғри. Дилара мени нотўғри тушунма, сени бунақа аҳволда кўчага қўйиб қўёлмайман.

- Аҳволимга нима қипти?

- Сени кўрган одамни даров сени эгаллаш ҳаёлига келади. Тўғри Сурияда чодраларда юрдинг. Ҳозир эса рўмолсиз, замонавий кийиниб юрибсан. Мени тўғри тушун сен фақат меникисан. Сенга бошқаларни назари тушишини хоҳламайман. Ишдан эса пенсияга чиқсанг ҳам бўлади. Энди бу ёғи фақат бола тарбиялаш ва эрни кўнглини олиш билан ўтади. Гапларим балки ёқмас аммо мен аёлимни кўчада реклама қилдириб қўймайман. Мени айтганларимни сўзсиз бажарсанг бошимда кўтараман. Агар норизо бўлсанг ҳозир айт муносабатлар кучайиб кетмасдан тўхтатамиз.

- Шунчалик осон тўхтатасизми? Дарров таслим бўласизми?

- Сенга кимдир суқланиб қараса уни ўлдириб қўймай дейман. Кейин сени кўп бора хафа қилишим мумкин мен эса буни хоҳламайман.

- Бобур ака Сурияга кетмасдан олдин диний китобларни кўп ўқидим. Ҳадислар, пайғамбаримиз с.а.в ҳақларида ҳам. Ўқигандан сўнг шуни англаб етдимки мўмин ҳеч қачон аёлига ўзгалар назари тушишини хоҳламайди. Рашки йўқ эркак даюсдир. Даюслар эса жаннатга кирмайди. Мен ҳам кимдир мени Аллоҳ учун севиб ҳаммадан қизғониб яшашини бутун умр орзу қилиб келганман. Сурияда бўлган вақтимиз ҳам юзимни ёптириб қўйишингиз жуда ҳам ёқиб тушган аммо сиртимда билдирмаганман. Қайта қайта рашк қилдирардим.

- Жиннивой. Мен сени ҳаттоки ўзимдан ҳам қизғонаман. Аллоҳга шукр хайрлисини насиб этди. Сен мени дуоларим ижобатисан. Сенга кўплаб китоблар олиб келиб бераман. Дин борасида чуқур билимга эга инсонни ҳеч ким йўлдан оздиролмайди.

- Айтганча нега сизни хожи дейишади?

- Ҳажга бориб келганим учун. ИншаАллаҳ сени ҳам олиб бораман.

- ИншаАллаҳ.

- Умида яхшими?

- Ҳа эрталага олиб чиқаман. Ундан жамиятга хавф соладиган ҳеч қандай иллат сезишмапти. Кейин бошидаёқ пушаймон бўлгандику. Ҳамида дегани эса жинни бўлиб қолган экан. Тохир алдаб чақирган қиз. Менимча кейин уни бир гала жангарилар тўдасига инъом қилиб юборишган шекилли.

- Ҳа Тохирни қўлидан келади бу иш.

- Бобур ака Умидани онасини олдига ўзим олиб борсам майлими?

- Мен ҳам бораман. Сени ёлғиз қолдирмайман. Ҳа мана телефондан ўзингга ёпиқ кийим буюртма қил. Ҳозирда етказиб бериш хизмати ривожланиб кетибдику.  Эртага сенга ҳам телефон олиб бераман.

- Рахмат сизга. Барчаси учун.

- Айтганча тўти қани?

- Тўтини озод қилдим. У вазифасини ўтаб бўлди. Мени хонамни қўриқларди аввал. У орқали ким менга душман ҳаммасини билиб олганман. Хонамга сўроқсиз кирганларни айтарди. Қариб қолди бечора. Келишдан олдин озод қилдим.



Эртаси куни уччовлон йўлга тушишди. Умида қишлоғига кириб борар экан ҳаяжонланарди. Онасини тутиб олиб уришию ҳақоратлари кўз олдида қайта гавдаланарди.

Hikoyalar dunyosi

18 Jan, 16:36


#ЗУЛМАТЛАРДАН_НУР_ИЗЛАБ

Муаллиф Шамсинур

23-қисм

Hikoyalar dunyosi

18 Jan, 16:36


Зулматлардан нур излаб:
Иброҳим касалхонага бориб Саидийни топширдию ўзи раҳнамога хабар берди.


- Ҳазратим Ал- Саидий жаноблари яраланганлиги сабабли уни бошқа бировга ишонмай ўзим касалхонага олиб келдим. Ғанимларимиз яна йўлда қасд қилиб юришмасин дедим.


- Тўғри ўйлабсиз. Энди эса ортга қайтиш ҳаракатини қилинг.


- Мен Тохирни ҳам одамлари билан олиб кетсам дегандим. Курд зобитларини қўли баланд келаяпти.

- Сизлар шунча тайёргарлик кўриб ҳам уларга енгилаяпсизми?

- Уларда сон нисабатан кўпроқ. Бизда эса маҳоратли жангчилар бор. Лекин кам.

- Унда мен Тохирни огоҳлантириб қўяман. Бораверинг.


Иброҳим иши битганидан хурсанд бўлиб йўлга чиқди. У бу ҳаракатларни амалга оширишни 5 йил кутди.

Беш йил ичида кўрмаган нарсаси қолмади ҳисоб. Уни синаш учун неча марталаб калтаклашди. Азоб беришнинг минглаб усулларини унда синаб кўриб сўнгра ишонишди. Динни ўз билганича ўрганди. Бу жоҳилларнинг динни ўзгартириб ниқоб қилиб олганига алданиб қолмади. Шунча йил юртдан узоқда юрди. Хоин деган тамғага чидади. Унинг фақатгина ота онасию махфий операция аъзоларигина ҳақиқатни билишарди. Бобурнинг кимлигини кам сонли одамгина биларди. Улар ҳам бировга сотадиганлардан эмасди. Бобурнинг кимлигини ҳеч кимга ошкор қилиш мумкин эмас бу давлат сири ҳисобланарди. Бобурни уларни орасига киритиш осон бўлмаганди. Бунинг учун қўлларидаги жиниятчиларни қўйиб юборишга ҳам тўғри келди.

Бобур қўлга олинган тўда бошлиқларини хуфёна ( аслида ошкора) тарзда озод этди ва ўзи ҳам улар билан биргаликда кетганди.

У давлатдан норози эканини порахўрлар кўпайиб кетганини буларнинг жазосини бермоқчилигини айтиб уларни ишонтирган, Хуфя йўллар орқали чегарадан ҳам олиб ўтиб кетганди.

Шу, шу уларнинг ишончига кириш учун кўплаб қурбонликлар қилишга мажбур бўлди. У бир йил ичида уларнинг одамига айланиб улгурди. Икки йилдан сўнг эса раҳнамони муруввати ила ҳажга бориб келди. Шундан сўнг уни номига хожи қўшимчаси қўшила бошлади.  Бобур бу давр мобайнида кўплаб инсонларни қутқариб юртга қайтарди. Унинг ўзига ҳос жазолаш тури чўлга олиб бориб оч наҳор қолдириб келиш аслида уларни қутқариш эди. Бобур шу йўл билан гуноҳкорларни бу зулматлардан озод қилди. Агентларга берган маълумоти туфайли чўлдаги одамлар бир кундан сўнг қутқарилар эди.  Уларнинг деярли ҳаммаси юртга қайтарилган. Деярли деганимни сабаби жангларда қатнашиб қўл, оёғидан маҳрум бўлганлар ҳам бор эди.  Жангда ногирон бўлганлар раҳнамога кераксиз ҳисобланарди ва уларни ўлими тайин эди. Бобур эса бошқача жазолайман деб ўз жазо турини ўйлаб топди. Шу йиллар давомида ўзига яқин одамларни атрофига йиғди. Улар ҳам Бобурнинг асли кимлигини билишмасдию лекин ҳар қандай шароитда Бобурга сидқидилдан ҳизмат қилишлари тайин эди.

Диларага ўзининг кимлигини айтмасликларини Бобурнинг ўзи илтимос қилди. У қизнинг қалбида ўзига нисбатан шу ҳолида ҳам мухаббат уйғота олишига ишонарди.

Бобур қидирувда юрган жиноятчиларни қандай ушлаш режасини тузганди, қолганларни озод қилмоқчи бўлиб турган бир вақтда одам савдоси билан машғулларни ҳам кузатиб уларни қўлга олишларига ҳам бевосита ёрдам бериб борарди. Ўша куни эса кўзи телефонда жилмайиб турган неча йиллардан бери унутмаган мухаббатига тушди. Унинг нима мақсадда келишини эса билмаганди. Кейин ўзи билган ҳақиқат бундай сулув  қиз бу ерга келса аниқ эгалик бўларди. Бу вазиятда эса Бобур жим қараб туролмасди. Шунча йил чеккан заҳматлари эвазига Аллоҳнинг берган инояти дея қабул  қилди Диларани

У  бу жоҳилларга қўшилганига бир йил тўлгач Саидийни таклифига кўра бир қизга никоҳланганди. Аммо у бошида беозоргина бўлиб кўринган бўлса кейинчалик Бобурнинг ортидан айғочилик қила бошлади. Бир куни эса кутилмаганда Бобурни маълумот бераётганини эшитди. Бобур билан жағи жағи тегмай уришди. Оғзига нима келса қайтармади. Вааҳоланки Бобур ҳам уни ўқ билан тинчитиб қўя қолди. Шундан сўнг у ўзига душман орттирмаслик мақсадида қайта уйланмади.

Hikoyalar dunyosi

18 Jan, 16:36


Диларани кўргач эса фикридан қайтди.

Алоқага чиққанида Диларанинг нега келганини аниқлаб олди. Аммо унинг синглиси ким эканлигини билмасди. Эри билан ажрашганини ҳам шунда эшитди. Яхшилаб аниқлаган маълумотлардан кейингина уни Санжар қадрига етмаганини билди. Санжарнигн бошқа уйланганини эшитгач Диларани ҳам бахтли бўлишга ҳақли дея ҳисоблаб уни ўзи бахтли қилишни олдига мақсад қилиб қўйди. Санжардан талоғини олдиргани ҳам шундан эди. Диларани бу ерга келиши унинг барча режаларини ўзгартириб юборди. Тўғри у Умидани олиб кетишига ишонарди. Аммо унгача нечта кишининг қўлидан ўтиши мумкинлиги ва бу иш осон кечмаслигини биларди.

Диларани уйдан чиқишини таъқиқлаб униг хавфсизлигини таъминлади. Ўзбекистондан эса мехр операциясига тайёргарлик бошланганлигини билиб режаларини пухта тузиб чиқди.

Тохирни ҳам Абу Усмонни ҳам одамлари орасига ҳос одамларини киритди яна бир қанча жиноятчи ватанга қурол кўтариб бормоқчи бўлган хоинларни ҳам аниқлаб уларни қўлга олиш йўлларини топди. Ана энди эса ҳаммаси тайёр. Жиноятчиларни ҳам қўлга олади омборларни портлатади ўз уйи ҳам кетганидан сўнг портлайди. Чунки бу уйни орқа томони омбор вазифасини  ўтайди. Омборни эса омон қолдириб бўлмайди.

Зулматлардан нур излаб:
Шу ўйларни ўйларкан уйига етиб келди. Дилара хонада Умида билан ўтирарди.

- Ассалому алейкум.

- Ваалайкум салом.

- Мен унда борай. Нариги хонада бўламан.

- Яхши ўтирибсанми?

- Аъло даражада.

- Менсиз а?

- Албатта.

- Яхшилаб эшит мен ҳозир баъзи ишларим бор кетаман. Мехр3 ни бошлаган ҳализамон келиб қолади. Сен эса қуролдан яхши фойдаланишингни ҳисобга олсак ўзбекларни олиб уйдан чиққач ўнг тарафга қараб ҳаммани олиб чиқ. Ҳеч қаерга қарамай тезликда ҳаракат қилишинг керак.

- Бу ҳукуматизга ёрдамми?

- Йўқ сенга ёрдам. Улгиришинг керак. Вақт жуда оз.

- Нега бизга ёрдам бераяпсиз?

- Кейин билиб оласан. Аллоҳга омонатсан ўзингни эҳтиёт қил.

Бобур кетди. Дилара эса тушуниксиз ҳислар ичида қолди. Кейин ҳаммаси тезлашиб кетди. Бобурнинг одамлари ва операциядагилар иштирокида ҳаммани самолётгача олиб бориш йўлини қилди. Бобур эса аскарлар ёрдамида жиноятчиларни ушлаб қўлларига кишан тақиб ўтишмалар билан уларни самолётгача олиб келди. Бу орада Сурия зобитлари билан тўқнашув ҳам содир бўлди. Аммо тез фурсатда келишув билан барҳам топди. Самолёт кириб келган вақт неча бора таҳдид ҳам бўлди ҳаводаёқ уриб туширамиз дея. Аммо ўз ишининг усталари қалтис вазиятларда ҳам ўз мулоҳазалари билан осонгина чиқиб кетишди.

Hikoyalar dunyosi

18 Jan, 16:36


Зулматлардан нур излаб:
Меҳр 3 операцияси вақтида юзга яқин адашганлар юртга қайтарилди.
Жаҳолат ботқоғидан қутқаришди. Ўлим раҳна солиб турган зулмат диёридан уларни қайтаришди. Уларнинг кўпчилиги ўзининг айби билан шундай нотинч жаҳаннамга тушиб қолган.

98 нафар қайтарилган одлардан 25 нафари аёллар 73 нафари болалардир.

Умматга жиҳодсиз ҳаёт йўқ деб кўпчиликни алдаб ўз тузоғига туширгсн фитначилар улардан ғаразли мақсадларда фойдаланишган.  Ўзлари билан олиб кетган аёллари, опа сингиллари эса насли насаби номалум бўоган кимсаларга никоҳланиб улардан кўрган болалари оч наҳор ва тарбиясиз бўлиб улғайишаяпти.

Бир икки кун никоҳдаги эри билан яшаб эрини жиҳодга кузатгач бева қолиб яна неча бора ким кимларга никоҳланганлар бор.  Аёллар бош тортишса " Сиз жиҳодга келгансиз сиз битта мужоҳидга эрга тегиб уни ҳизматини қилиб умматни кўпайтириб жиҳод қиласиз. Сизни жиҳодиз шу" дейишади.

Улар Ўзбекистоннинг инсонларга умид бағишлаган Меҳр 3 операциясини интиқлик билан кутишаётган эди.

Самолётдан тушган одамлар юртимизни тупроғини ўпганча йиғлаб юборишди. Шундай зулмат маконидан омон қайтишганига ишониша олишмаётган эди. Умида опасини қучоқлаб тўйиб тўйиб йиғлади. Аммо жиноятчилар ва Бобур самолётда қутқарилганлар билан бирга қайтишмади. Улар автобусда қайтишаётган эди. Ота онаси жанг вақти ҳалок бўлган болаларни давлат ўз қарамоғига олди. Озод қилинганлар эса махсус марказларга жойлаштирилди. Уларнинг жамиятга хавф солмасликлари аниқлангачгина қўйиб юборишади. Умида ҳам улар билан марказга жойлаштирилди.

- Умида сен ҳавотир олма. Сени узоғи билан бир ҳафталарда олиб кетаман. Ана ўзинг билан келганлар ҳам бор экан. Мунисани ҳам қурқардик.

- Опа сиздан жудаям миннатдорман. Бизни қутқарган барча барчага рахмат.

- Бўлди сингилжоним, энди мен борай. Мен ҳам бугун уйимда тинчгина ухлай. Шунча кунда кўрганларимни ҳазм қилишим керак эртага келаман.

Дилара шод ҳуррам ҳолда, тинч юртимизнинг ҳавосидан нафас олганча уйига шошилди.

****

Бобур ва миллий хавфсизлик ходимлари иштирокида бир қанча жиниятчилар юртимизга бир ҳафтадан сўнг кириб келишди.
Автобусда эса жиниятчиларнинг ҳаммаси Бобурга нафрат кўзи билан қарарди. Айниқса Тохир.

- Сени сотқинлигингни кутмаган эдим.

- Буни ҳеч ким кутмаган. Мен сенлардек юртини сотиб кетадиган хоин эмасман. Юрт тинчлиги йўлида ўлиб кетсам ҳам мен учун шараф.

- Шу юртинг кофирлардан иборат.


- Сен ўз ғамингни е.  Умрбод қамоққа ўзим сени равона қиламан.

Абу Усмон эса умуман ҳеч кимга сўз қотмади. У олдин ҳам қамоқда ўтириб чиққан эди. Қамоқнинг сўроқ вақтидаги азобларини эслаб ичини ит тирнаб келарди.

Бир ҳафта давомида Бобур Дилара уни кимлигини билгандаги ҳолатини эслаб кулиб қўярди. Мана ўша дақиқаларга ҳам етиб келди.

Жиноятчилар ҳибсга олингач Бобур енгил нафас олди. Бу вақтга келиб лагердаги қурол яроғ омборларини деярли ҳаммаси портлаб бўлган бўлиши керак. Раҳнамо эса кўрган талофатлар сабаб юқорига қандай маълумот беришни ўйлаб бошини ушлаб турган бўлса керак. Ал- Саидий ҳам аллақчон омонатини топширган. Бобур уни юрагига жуда яқин жойдан отганди.

Hikoyalar dunyosi

18 Jan, 16:36


Зулматлардан нур излаб:
Дилара бўлимга борганида амакиси уни қучоқ очиб кутиб олди.


- Амакижон сизни жуда соғиниб кетдим.

- Она қизим сендан жуда хавотир олдим. Сен қайсар барибир қайтмаслигингни билиб руҳсат беришга мажбур эдим. Мени синглинг билан таништирасанми?

- У мослашув марказида. Бир икки кун ўзига келсин. Кейин Камола опани олдига борамиз. Бечора она адойи тамом бўлганди.

- Яхши ўйлабсан.

Санжар ҳам Диларани келганини эшитганидан бери уч кундирки кутади. Уни талоғини берган бўласада бошқаники бўлганини тасаввур қилолмасди. Обид Тўхтаевич билан гаплашиб турган аввалгиданда гўзаллашиб кетган Диларани кўрди. Улар томон аста яқинлашди.

- Салом Диля.

- Салом Санжар ака. Яхшимисиз? Келинойим тузукмилар?

- Сени кўрганимдан хурсандман.

- Мен ҳам дейишимни кутмассиз? Амаки мен борай синглимни олдига боришим керак. Бу ерда бошлиқларга учрашдим. Ҳисобот бердим. Ёзганларимни ўқиб кўрарсиз.

- Майли қизим борақол.


Диларани бир ҳафтадан кейин терговга чақиришди. Уни келтирилган жиноятчилар ҳақида нималарни билишини сўраш мақсадида бу ерга таклиф қилишганди.

Тергов вақти ҳамма кўрганини сўзлаб берди. Ёзма равишда ҳисобот берган бўлсада бу сафар жиноятчилар ҳақида эди. Суҳбат охирида эса Дилара ўзини қизиқтирган саволни берди.

- Мен у ерда Бобурни ҳам кўрдим. Уни қўлга олдингизми?

- Ҳа албатта у ҳам шу ерда. Яхшиси уни ўзингиз сўроқ қиларсиз.

- Нега мен.

- Ахир қўлингга кишан тақиш орзуйим деган экансиз. Орзуйиз ушалсин дедикда. Хайр соғ бўлинг. Ҳозир Бобурни айтиб юбораман.


Терговчи чиқиб кетгач Бобур жилмайганча кириб келди. У жиноятчилар кийимида эмас унвонли харбий либосида эди. Аммо Дилара бунга эътибор бермади.

Бобур киргандан сўнг тўғри боеиб Диларани қучди.

- Мендан қутилдим деб ўйловмидинг?

- Албатта сизни умризни қамоқда чиритаман.

- Аммо кўзларинг ундай демаяпти.

Дилара қизариб ерга қаради.

- Жавобингни беришимни сўрарсан балки?

Дилара жимиб қолди.
- Айбизга иқрор бўлдингизми?

Бобур кишанни қўлига олди.

- Албатта сени севганим айбим бунга иқрорман.
У шундай дея бир қўлига кишан тақди ва биттасини Диларани қўлига тақди.
Кишанлар тақилгач:
- Кечир калити қаердалигини унутибман.

Давоми бор.

Hikoyalar dunyosi

18 Jan, 16:36


#ЗУЛМАТЛАРДАН_НУР_ИЗЛАБ

Муаллиф Шамсинур

22-қисм.

Hikoyalar dunyosi

18 Jan, 13:26


Bepul sovg‘a olishim uchun taklifimni qabul qila olasizmi?
https://temu.com/u/JQ73Wl9GvB9MN6td

Hikoyalar dunyosi

17 Jan, 18:02


Televizorda efirga uzatila boshlangan Yuragim_seniki seriali joylab boriladigan kanal. Qo'shilib olinglar

Hikoyalar dunyosi

17 Jan, 17:22


https://t.me/yuragiimm_senikii

Hikoyalar dunyosi

17 Jan, 17:11


Зулматлардан нур излаб:
Ал- Саидий Тохирнинг олдига борди. Тохир доимгидай йигитларга жанг санъатини ўргатиш билан банд эди.


- Тохир жаноблари. Сизни доим формада кўраман. Сидқидилдан ҳизмат қиласиз. Офарин.

Саидий қарсак чалиб уларга яқинлашди.

- Кимларни кўраяпман? Биз томонларга қайси шамоллар учирди?

- Биродари азиз. Авввал салом бадъаз калом дейишган. Ассалому алайкум.

- Ассалому алайкум. Нимага шаъма қилганизни тушундим. Қани юринг зиёфат сиздан айлансин. Биз ғариб-у бечораларни йўқлаб келган қадамларизга ҳасанот.

Тохир Саидийни қуюқ зиёфат билан сийлади.

- Биродарим Тохир. Сиз нима демоқчи эканимни яримта сўзимдаёқ тушиндингиз а?

- Жанобим иборани бузганиздаёқ фаҳмлаб бўлгандим.

- Ҳўўўўш энди айтингчи тайёргарликлар қандай кетаяпти? Чегараларда бош кўтаржб юрувчи ғанимлар учрамаяптими?

- Мени яхши биласиз. Унақа ғанимлар қахримдан омон қолмагай.

- Сизга ишонамиз. Раҳнамомиз сизни соғинибдилар. Андак гина қилдилар. Йўқлаб бормасмишсиз?

- Кўрдингизку мураббийликка ўтиб кетдим. Буларни бўш баёвлигида эртага бирор ёқдан лашкар бостириб келса қуролини чиқаришга ҳам улгурмай итдек ўлиб кетади. Ўзим шуғуллантираяпман шунинг учун.


- Бу ишни жуда яхши ўйлабсиз. Сизга доим ишониб келганмиз. Тайёр туринг яқин кунларда янгилик эшитасиз. Иброҳим хожининг манзили яқин кўринади.

- Тушунмадим? Бу нимадан дарак? Ахир у ҳаста эмаску?

- Жангга жўнатаяпмиз.

- Ана буни янгилик деса бўлади.

- Сизга ўша жой ярашади. Ҳар ҳолда сиз ўзимизнинг одам.

- Бугунги куннинг энг зўр гапи бўлди.

- Мен кўп ушланиб қолдим энди борай. Мени маъзур тутгайсиз.


- Беҳижолат жанобим.

Тохир хонасига кириб конверт олиб чиқди ва Саидийга ҳадя деб берди.

- Биродар бу нима қилганингиз?

- Сизн юракдан. Сиз менга зўр янгилик келтиридингиз. Буни ҳадяси бўлмаса уят бўлади.

- Эее қўймадингиз, қўймадингизда.

Саидий конвертни ён чўнтагига солиб йўлга тушди. Саидийнинг хожига тиш қайраганини сабаби у Саидийни ҳушламасди. Тохирга ўхшаб ҳар келганида унга ҳадя бермасди. Хожи ўзига ишонарди. Шу қадар ошонардики ҳатто раҳнамони энг яқини бўлган Саидийни ҳам писанд этмасди. Бу эса Саидийга жуда алам қиларди. Мана шунинг учун ҳам уни синашни маслаҳат берди. Шу ўйларда манзилига қараб равона бўлди. Аммо билмасдики аллақачон хожи Саидийни ҳам ўзи билан жангга олиб кетиш фикрини раҳнамога баён қилиб бўлганини. Эртанги жангга хожи билан бирга кетишини ҳаёлига ҳам келтирмаганди.

****


Бу ерга келгунча қандай орзулари бор эди Ҳамиданинг. У Тохир Ўзбекистонни босиб олишса энг камида вилоят ҳокими бўлади ва мен ҳокимни хотини бўламан деб орзулар қилганди. Еганим олдимда емаганим ортимда бўлади деб. Тохирнинг бир имосига бу ерларга келиб ўтирибди. У бевафо эса менга керагинг йўқ деб ўзининг шотирларидан бирига ҳадя қилиб юборди.

Мана ҳозир Ҳамиданинг кўз олдидан сал олдин бўлиб ўтган воқеа кетмай қолди. Ўн чоғлик йигит бу ердан қочишга уринишган экан. Эски мактаб стадионига ҳаммани йиғишди. Ҳа калтак зарбидан зўрға юриб келаётган ўн нафар йигитни ҳам тиз чўктиришди. Улардан нима сабабдан қочганини сўрашди.

- Гапир ит эмган. Нега қочдинг?

- Мен юртимга қурол кўтариб кирмайман. У ерда мени онам, опам ,укам бор. Мен ҳеч қачон бу ишни қилмайман.

- Бу сўзларингдан пушаймон эмасмисан.

- Йўқ ҳеч қачон.

- Аллоҳу Акбар. Ўқнинг овози жаранглади ва бирин кетин йигитларни отиб ташлашди.  Ҳозиргина тирик бўлган инсон бир лаҳзада мурдага айланди. Ҳамида буларнинг ҳаммасига ўзи гувоҳ бўлди. Ёнидаги одамлар ҳам қатл вақтдида Аллоҳу Акбар дея ҳайқириб туришди.

Номардлар, жохиллар бирортасини ўша йигитчаларга раҳми келмади.

Ҳамида ўша дахшатни ўйлаб қалтираб турарди. Ортидан Ришоднинг овози эшитилди.

- Бу ерда нима қилаяпсан?

- Шунчалик ҳам вахший бўласизларми?

Ҳамида йиғлаб юборди.

- Хахаха ҳой фаришта. Ўзинг эмасми юртингга бостириб боришларини била туриб буларга қўшилган. Аммо ўша йигитлар сендан минг чандон яхши экан. Юртини сотишдан бош тортди. Афсус ўзига жабр қилди? Бизга бўйсунганида эди, ҳозир тирик бўларди.

- Сен аза тутмай уйни яхшилаб тозала. Бугун Тохир жанобларини никоҳлари ўқиладиган. Ҳамма хоналарни тозалаб чиқ.

Hikoyalar dunyosi

17 Jan, 17:11


Ҳамида бу ерга келгандан бери тиним билмайди. Жангариларни идиш товоғи кийим кечаги барчасига ўзига қолган. Тўғри бошқа аёллар ҳам бор. Бўлмаса лагердагиларга вақтида овқат кийим кечак дегандай Ҳамида ҳаммасига улгурмасди. Ришодни олдида эса сарқи чақалик қадри йўқ. Неча бора унинг калтаги остида қолиб кетди.

Қочишни эса иложи йўқ. Қочмоқчи бўлганларни эса аянчли ўлим кутади.

Ҳамида осон ҳаётни танлайман деб ўзига ўзи қилди. Юртига қарши бораётганларни била туриб уларни олдига келди. Ҳозир эса хору зор бўлиб чўрилик қилиб юрибди.

Зулматлардан нур излаб:
****


- Қопқон алоқада қабул.

- Қабул. Эшитамиз қопқон.

- Зудлик билан ишни бошлаш зарур. Мен ташлаган координаталарда муҳим шахслар бор.

- Сиз ўзингизчи?

- Айтганингиздек мени синашга қарор қилибди. Бу билиб қолганидан дарак бермайди. Кўролмаслик қилган одам бор. Уни эса ўзим билан жангга олиб кетмоқчиман. Ўша ерда танобини тортиб қўяман. Тўғрироғи менга қалқон вазифасини бажаради.

- Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Биз режа бўйича йўлга чиқамиз.

- Диларага мен ҳақимда индамай туринг. Билиб қолишини истамайман ҳозирча. Мехр 3ни якунласак кейин айтаман. Унгача эса унга топшириқ беринг. Мен қуролларни жойини кўрсатиб келдим.

- Сизни тушундик алоқа тугади.
Қопқон керакли нарсаларни махфий жойга яхширдида раҳнамонинг ҳузурига кетди. Бўлаётган жанг ё ҳаёт ё мамот бўлади.


Раҳнамонинг ҳузурига борганда Саидий жангга бормаслик учун минг бир баҳона излаб ўтирган экан.

- Ал- Саидий жаноблари нечун кайфиятингиз йўқ?

- Хожим бизни сизга йўл бошчи бўлсин дея таклиф қилибсизми?

- Сиздай мўътабар зот жангда қатнашмаса ғалабадан умид қилмаса ҳам бўлади.

- Шу вақтгача менсиз бориб келгандингизку?

- Бош тортсангиз майлига, қўрқоқлик қилдилар дея қоламиз.

Бобур мўлжални аниқ олганди.

- Икковингиз ҳам бораверинг. Қўшин сизни кутиб қолди. Бу ерда бир бировингизни ғажишга чақирганим йўқ.

Шундай қилиб ноилож қолган Саидий жангга кетди.

**


Дилара алоқага чиққанда қандай бўлмасин Умидани ўзини олдига олиб келиши ҳақида буйруқ олди.

Хожининг ишонган одам бўлган Меҳмет билан биргаликда Абу Усмонни ҳузурига боришга қарор қилди. Умидани муолажа қилишга чақиришга борди. Минг бир ҳадик билан Абу Усмонни олдига кирди.

Hikoyalar dunyosi

17 Jan, 17:11


- Абу Усмон ҳазратлари ҳузурингизга Иброҳим хожининг завжалари келибди.

- Айт кирсин.

Қўриқчи чиқиб айтгач Дилара хонага кирди.

- Ассалому алейкум.

- Ваалайкум салом.

Диларанинг фақатгина кўзлари кўринарди. Ўзи эса қоп қора чодрага бурканганди.

- Ҳазратим сиздан бир илтимос билан келган эдим.

- Эшитаман.

- Кечагина хожамни сафарга жўнатдим. Курдларга қарши жангга кетдилар. Менинг эса ахволим барқарор эмас. Шунинг учун Умидани ўзим билан олиб кетсам дегандим. Руҳсат берсангиз. Хожам келгунларича ёнимда тура қолса.

- Сабабини билсам бўладими?

- Сабаби менда ҳасталик аломатлари намоён бўляпти. Уни даволамасак хожам келгунларича гумонамга зиён етиши мумкин. Ҳамшира назоратида турсам дегандим.


Абу Усмон ўйланиб қолди. Тоғриси ҳозирда Умида уни қизиқтирмай қолган. Баъзида уни сотиб юборсамми ҳам деб ўйлаб қолади. Кейин унинг ҳамшира эканлиги эсига тушиб бу фикридан қайтади.

Зулматлардан нур излаб:
- Майли борақолсин. Хожим келганларидан сўнг ўзингиз руҳсат берганимни айтарсиз.

- Ташаккур. Жуда хурсанд бўлдим.

Дилара Умидани хонасига кириб тезда кетиш кераклигини айтди. Умида бир сидра кийимини олиб опаси билан хожининг уйига келди.

Ўша оннинг ўзидаёқ хонасига кирган Дилара синглисини олиб келганини махфий хизматга етказди.

Дилара йўлда келаётганларида қишлоқ болаларини кўрди. Қишлоқ хароб бўлган. Кўпчилик болалар ногирон эди. Ўқ ёш демай оёғини қўлини олиб кетганди. Бу гўдакларнинг айби нима эди?

Умида опасидан нимага олиб келганини сўради.

- Опа ростдан ҳам ҳомиладормисиз?

- Йўғе. Нима дейишни билмай шундай дедимда.

- Қойил сизга.

- Сингилжоним кам қолди. Узоғи билан икки ҳафтани ичида ўз юртимизда бўламиз.

- Фақат ўзимизми?

- Йўқ... Бизга кўпчиликнинг рўйхати берилган. Иложини қила олишса кўпчилик кетади. Аммо пешонада бор бўлади. Кимни тақдирида кетиш бўлса ўшалар кетаверади.

***

Ўзбекистондан отланган гуруҳнинг ҳар бир аъзосига маълум вазифалар юклатилди. Самолёт Дамашқ сари парвоз қилар экан маълум соатлардан сўнг олиб бориладиган саъйи ҳаракларни ўйлашарди. Президентимиз топшириғига биноан тузилган махсус ишчи гуруҳи Сурия давлат болалар ташкилоти ва Униcефф ҳамкорлигида ушбу минтақада қолаётган оғир шароитдаги ўзбек фуқароларини ва болаларини  мамлакатга қайтариш бўйича муҳим келишувларни давом эттираётганди. Чет элга ишга кетиб алданиб диний оқимлар таъсирига тушиб Сурия жангоҳларига бориб қолган аёллар ва болалар руҳий ва жисмоний ҳолати издан чиқиб бўлган эди.

Мехр 3 операцияси давомида ҳар дақиқада таҳдид қилишаётган жангарилар туфайли етти ўлчаб бир кесишга мажбур эдилар.

Томонлар бир қарорга келиб ниҳоят келишиб олишди.

Операцияни шундай олиб бориш керак эдики бу вақт давомида ҳеч қандай талофат кўрмасликлари шарт эди.

Hikoyalar dunyosi

17 Jan, 17:11


Зулматлардан нур излаб:
****

Асмо раҳнамонинг буйруғи билан Диларани олиб келиш учун борди. Харбий тайёргарлиги зўр бўлган бу аёл ўзига жуда қаттиқ ишонарди. Қўриқчилар билан биргаликда борди.д. Диларани бемалол олдинга солиб олиб келаман деб ўйлаганди. Шу ўйларда машина эшигини очиб пастга тушди. Атрофга кибр билан боқдида тўғри Диларанинг хонасига йўл олди. Тақиллатишни ҳам ўзига эп кўрмади.

- Хуш кўрдик Асмо хоним. Нима хизмат?

- Сен билан раҳнамонинг ҳузурига борасан?

- Сабаб нима?

- Сенда баъзи бир ишлари бор. Ҳа айтганча Иброҳим ўлди. Энди бошинг очиқ.

Дилара эшитган хабаридан бироз шокда қолди. Аммо ўзини қўлга олди. Ахир бундай бўлиши мумкинмас. Бобур ўлиши мумкин эмас.

- Алдаяпсан.

- Раҳнамо сени никоҳига олмоқчи.

- Бекорларни айтибсан. Жўна бу ердан.

- Шу гапни бекор айтдинг.

- Ҳоҳласанг раҳнамонинг ўзига ҳам айтаман.

- Сен ким билан ўйнашаётганингни билмаяпсан.

Асмо Диларага ташланди. Қанчадан қанча қизларни мажбурлаб раҳнамога элтиб берган. Беваларни ёлланма аскарларга шариатни баҳона қилиб никоҳлатган бу аёл Диларани ҳам танобини тортиб қўяман дея ўйлаганди.

Устунлик Дилара тарафда бўлди. Жанг санъатини моҳирона эгаллаган қиз ҳеч иккиланмай Асмони ер билан текислаб ташлади. Асмо кам сонли қўрқичидан ёрдам ололмайман деб ўйлаб ўзининг одамларини олиб келиш учун машинага чиқиб тезликда ҳайдаб кетди. Дилара Бобур нимага оҳоҳлантирганини жуда яхши англаган эди. Шунинг учун ҳам ертўладан снайперни осонгина топиб қўриқчиларга кўринмай томга чиқиб олди. Асмони мўлжал қилди

Қўлларини қалтирашига парво қилмай тепкини босди. Бошқарувини йўқотган машина йўлдан чиқиб кетди. Вайрона бўлиб ётган дўкон эшига бориб урилди ва шундайлигича қотди. Асмонинг олдидаги бир дона қўриқчи ҳам Диларани нишонидан четда қолмади. Уйдаги қўриқчилар нима бўлганини англаб ҳам етишмади. Сабаби снайперга овоз пасайтиргич ўрнатилган эди.
  Дилара тушишга шошилмади. Бироз вақт ҳаяжонда ўша ерда туриб қолди. Бошқа хонада намоз ўқиётган Умида нима воқеа бўлганини билгани ҳам йўқ.

Дилара томдан секингина тушди.  Бахтига қўриқчилар ҳам пешин намозига киришган экан. Дилара секингина хонасига ўтиб алоқага чиқди.

- Алоқа. Қабул. Мен чақноқман.

- Қабул. Сизни эшитамиз чақноқ.

- Мен тайёрман. Бошлашингиз мумкин.

- Биз эртага келишувни бошлаймиз.

****



Бобур Саидийни жанг майдонида бошқаларга сездирмай отиб қўйди. Кейин эса Тохирнинг дўсти бўлмиш Собирга бошқарувни топшириб ўзи шиддатли жанг кетаётган майдонни Саидийни докторга олиб бораман дея тарк этди. Эрта тонгдаёқ Бобурга Меҳр 3 га операцияси бошланганлиги хабари келиб тушган эди. Бобур юртимизда жиноят содир қилиб шу вақтгача қочиб юрган Абу Усмон, жиноий тўда бошлиғи Тохирни қўлга олиши керак эди.

Саидийни машинага ўтказдию иложи борича вақтни ўтказиш учун секин ҳайдади. Саидийни ахволи оғирлашса уни баҳона қилиб бугун уйига боради. Эртага эса операция вақтида жиноятчиларни қўлга олган ҳолда топшириши зарур эди.


Давоми бор.

Hikoyalar dunyosi

17 Jan, 17:11


#ЗУЛМАТЛАРДАН_НУР_ИЗЛАБ

МУАЛЛИФ Shamsinur

21-қисм

Hikoyalar dunyosi

17 Jan, 17:11


Зулматлардан нур излаб:
- Сиз боришингиз шартми? Кетса кетаверсин. Курдларни ўзини ерику.

- Жим бу гапингни менга айтдинг бошқа биров эшитмасин. Сени хоин деб осишади.

Шу пайт Бобур тинмай питирлаётган тўтига кўзи тушди.

- Немога нима бўлди?

- Қайдам?

Дилара елка қисиб қўйди. У бугунги келганларни айтиш ёки айтмасликни ўйлаётганди. Бобурнинг кайфияти йўқ. Яна уни безоват қилиб нима қилади.

Бобур тўтининг олдига борди. Уни қўлига олиб силайверганди тўти Асмонинг номини тилга олди.

- Дилара бугун ким келди?

- Қўриқчилариз ҳали айтиб улгуришмагандику?

- Тўти Асмони танийди. Уни номини айтаяпти.

Дилара ҳайратланди.

- Шу қушиз а?

- Буни ўргатгунимча қанча тер тўкканимни билмайсанда. Хўш нимага кепти?

- Мени яъни сизни хотинизни кўргани. Уларни менсимаганимга менга қамчи кўтарди.

- Ва сен уни қайтариб қолдинг. Бу усулни ўзим ўргатганман. Ишончим комил.

- Топдингиз.

- Бўлди чарчадим кел ухлайлик. Эртага муҳим сафарга кетаман.

****



Рахнамо ўзи ўйлаб қўйган режаси амалга ошмаслигини тахмин қилди. Иброҳим анча тажрибали. У киллерларга чап бера олади. Бу ишни хамирдан қил суғургандай осонгина ҳал қилади. Курдлар бостириб келаётган ҳудуддни анчадан бери назорат қилмай қўйганди. Хожини ўша ерга жўнатади. Қани бу хавфли топшириқни у қандай бажараркан. Жонини хатарга тикиб ўша ерларга борармикан. Бу орада эса хожини ҳурлиқосини бир қўлдан ўтказса бўларкан. Камайиб қолмайди.


Рахнамо режани пишитиб хожини чақириб ҳамма гапни айтди.

- Сизга ишонамиз хожим. Бошқа биродарларимизнинг қўлидан бу иш нечоғлик келмаслигини қалбан ҳис қилиб турибман. Мендан ранжимасинлар. Ҳукумат учун жонимиздан кечиб бу йўлда шаҳид кетиш ҳам биз учжн шараф бўлғусидир. Бизга Аллоҳ таоло жаннатни нақд қилиб қўйибди. Бошқа кофирсифат мусулмонлардек кофирлар ила яшамоқ биз учун исноддир.

- Буйруғингиз бош устига ҳазратим. Аҳли аёлимни огоҳ қилиб сафарга ҳозирлик кўраман. Мен билан Ал- Саидий жаноблари ҳам боришларини илтимос қилган бўлар эдим. У кишининг оқилона режалари асосида биз жангни моҳирона олиб борамиз. Ҳар ҳолда Ал- Саидий тажрибали биродаримиз ҳисобланадилар.


Иброҳим бир ўқ билан икки қуённи урганди. Саидийни ўзига тиш қайраганини сезмай қолмаган. Ҳозир уни олиб кетмаса кейин ортдан пичоқ санчишдан ҳам қайтмайди бу исёнкор.

Сухбат якунланиб хожи ортга қайтди. Кела келгунча Дилара ҳақида ўйлаб келди.


Эртаси куни сафарга керакли нарсаларни ҳозирлагач Диларани олдига кирди.

- Мана бу иккита қурол. Ертўлада ўқдорилар бор. У ерда граната ҳам бор. Сен буларни ишлата оласан. Яна снайпер яширилган қути ҳам бор. Уни топиб оласан. Мени хонамни ичкарисида яширин хона мавжуд. Қулфини пароли исминг. Қандай ҳолат бўлмасин илтимос ўлма. Аслида бу ерга келмаслигинг керак эди. Нима бўлса ҳам барчаси Аллоҳдан.  Унинг изни ила бўлади. Сени Аллоҳга омонат қолдирдим. Ўзингни эҳтиёт қил.

Бобур Диларани пешонасидан ўпиб хонани тарк этди. Дилара юрагида нимадир узилганча қолаверди.


Хожи ўзининг яқин одамларини чақириб  уйни яхшилаб мудофаа қилишларини тайинлади. Сўнгра машинага ўтирганча кетди. У жуда яхши биларди агар раҳнамони одамлари келса ўзиникилар уларга бош эгишга мажбур.

Давоми бор.

Hikoyalar dunyosi

04 Jan, 07:39


Rashk bu:
𝗬𝗶𝗹𝗹𝗮𝗿 𝗱𝗮𝘃𝗼𝗺𝗶𝗱𝗮 𝗽𝗮𝘆𝗱𝗼 𝗯𝗼'𝗹𝗮𝗱𝗶𝗴𝗮𝗻 𝗻𝗮𝗿𝘀𝗮 𝗲𝗺𝗮𝘀.



𝗥𝗮𝘀𝗵𝗸 𝗯𝘂 𝗙𝗶𝘁𝗿𝗮𝘁𝗱𝗮 𝗯𝗼𝗹𝗮𝗱𝗶𝗴𝗮𝗻 𝗻𝗮𝗿𝘀𝗮....


𝑀𝑢𝑎𝑙𝑙𝑖𝑓:𝒪𝒽𝓊 𝒜𝓁𝒾𝓎𝑒𝓋𝒶...



𝐃𝐚𝐯𝐨𝐦𝐢:https://t.me/+mLHtea9iBLBjM2Fi

Hikoyalar dunyosi

03 Jan, 03:36


10-yanvargacha qo'shilib turilar iltimos

Hikoyalar dunyosi

03 Jan, 03:36


https://t.me/+yrX2dPIR2npkZGYy

Hikoyalar dunyosi

02 Jan, 14:49


Homiy olaman

100 garant
10 ming😨😳😳1 kunda oqlab beraman

50 garant 5 ming 12 soatda oqlab beroliman


120 garant
12 ming


Bolmoqchilar lich
@paygambarummati55

Hikoyalar dunyosi

02 Jan, 10:27


Konkruslar dunyosida siz🎁
Pul💸💰
Premium🦋
Kurslar📜💰
Kanallar💡
Bepul reklama 🏷
va shunga õxshash narsalarni egasi bõlishingiz mumkin.
Hozir ham konkrus bõlayapti faqat mana bu kanalda🔔
@konkruslar_dunyosi

Hikoyalar dunyosi

02 Jan, 10:00


Ruxshona endi ko'zlarini ochganida, tepasida Amir turardi. Keyin sekin gap boshladi.

- Men, men sizni kechirmayman, - dedi Ruxshona, ko'zlaridan yosh chiqib. Qo'llariga osma qo'yilgan oq to'shakda yotardi.

- Buni menga nima qiziqtirishi bor? - dedi Amir, uning gaplarini tushinmasdan.

- Meni umrimni hazon qilganingiz uchun... - dedi.

- Bu menga qiziq emas, bu sening hayoting. Ammo hech kimga aytmasliging uchun bir narsa qilishim kerak.

- Hali ham tushunmagansiz, cho'g'im. Men qul emasman.

- Bilaman, - dedi va ayyorona tirjayib unga yaqinlashdi va bo'g'ishni boshladi.

https://t.me/+d5042-tnkmVlYTU6

Hikoyalar dunyosi

01 Jan, 10:07


50 garant
5 ming
Lich @nozish1732

Bo'ladigan kanal
https://t.me/+E2X-Uts1uo42ODMy

Otziv

https://t.me/+E6urpDnXcpI3NzBi

Hikoyalar dunyosi

31 Dec, 17:15


Yangi yilni yangi hikoya bilan boshlaylik deb, bugun tugata qoldim

Hikoyalar dunyosi

31 Dec, 17:13


#ОЖИЗА

101-қисм

Руфат домла Замирани эрли жувон деб умиди пучга чиқди. Ўзи аёли билан беш ой яшаб унинг хиёнати сабаб ажрашишганди. Бир қараганда юрагига олов ёққан қиз оилали экан.
Руфат шу билан тинчиб кетарди балки, аммо Замирани дугоналари унинг оилавий аҳволини айтиб қўйди. Шундан сўнг Руфатни қарори қатъийлашди. У энди ўз бахтини қўлдан чиқармайди.

💦💦💦

Робия ўзининг нимага сал нарсага жириллаб кетаётганини тушунмасди. Тез хафа бўлар. Дарров йиғларди.
-Сиз мени яхши кўрмайсиз.
-Робия бу гап яна қаердан чиқди?
-Унда нега аввалгидек эмассиз?
Салоҳ хотинига ҳайрон қаради.
-Жиннивой сенга нима бўляпти?
-Билмадим, ҳа ёқмаяпманми?
Робия аразлаб бошқа хонага ўтиб кетарди. Салоҳ хотинининг ғалати одатларига кулиб қўярди. Аммо нима бўлганда ҳам сабр қилиб чидарди.

💦💦💦

Неча кунлар ўтса ҳам аҳвол яхшиланмади. Баттар инжиқ бўлиб қолган Робия кейин сабабини билди. У оналикка тайёрлана бошлаган экан. Вужудида митти жонни ютаги уришни бошлабди.
Бу хабарни эшитган Салоҳ буткул ўзгарди. Аввалгиданда мехрибон эрга айланди.
-Биласанми Робия, ҳозир мени укам бўлган бўларди. Аммо онам бир куни дадам билан тортишиб қолдилар, кейин эса доктор олиб кетди. Қайтганларида қорнилари йўқ эди. Узоқ вақт даволаниб ётгандилар. Кейинчалик тушуниб етдим, ҳаммасига дадам сабаб бўлган эканлар .
Салоҳ Робияга шунчалар мехр бердики у йўқотган йилларни қайтаришни истарди. Қалбида армон қолмасин дерди.
Оила
Аллоҳ сизга берадиган иккита энг муқаддас нарса бу – Оиладир…
Бири сиз дунёга келган Оила,
Иккинчиси сиз яратадиган Оила…
Биринчиси сизнинг ҳоҳишларингиз асосида бўлмайди аммо иккинчисини ўзингиз ҳоҳлагандек қилишингиз мумкин…
Қандай оила идеалингиз бўлса фарзандларингизни шундай оилада дунёга келтиришингиз (вояга етказишингиз) мумкин…
Албатта буларнинг ҳаммаси сиз танлаган жуфтга боғлиқдир ва айни шу танловда адашмаслигингиз керак…
Бўлаверади деб эмас, севаман деб беқарор ва маъсулиятсиз, садоқатсиз инсонни танламанг…
Бир умр ўзгартиришга уринган ва кутган вақтингизни фарзандлар тарбияси ва севимли турмиш ўртоқ билан бахтли ўтказишга сарфлаганингиз маъқул…

Баъзан фақат ўзингизни ўйлаш ҳам худбинликдир…

(Ясемин?)
Салоҳ танловим тўғри дерди, Робия ҳам айни фикрда эди.
Улар неча йиллар ҳозирги бахт учун товон тўлаб бўлган эдилар. Энди навбат фақат ва фақат бахтли бўлишга.

Қачондир дўстларим эшигин ёпган,
Базан яқинлардан оғрийди юрак...
Шунча бегоналар ичидан топган,
Гўзал тасодифим сен бўлсанг керак....

Тақдирим ўзингни ўзимга битган,
Шубҳасиз, мукаммал бахтимсан демак...
Ҳаётда мен доим шукрлар айтган
Гўзал тасодифим сен бўлсанг керак...

Сенгача кўнглимнинг йўли эди берк,
Билдим-ки бу жимлик ишқингдан дарак...
Айтмасам бўлмайди, четда турсин эрк,
Гўзал тасодифим сен бўлсанг керак...

Хатоларим ичра ягона ростим,
Сенга фидо бўлсин кўксимда юрак...
Бўлмасанг бахт нима асло билмасдим,
Гўзал тасодифим сен бўлсанг керак...

Ясемин

Hikoyalar dunyosi

31 Dec, 17:13


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

100-қисм

Рашк бу ишончсизлик эмас, бу қизғониш, асраш, авайлашдир .

💦💦💦

Салоҳ уйга кириб келар экан овқатнинг маззали ҳиди ҳамма ерни тутиб кетганди.
-Маликам нима пиширдилар бугун?
Салоҳ одатига кўра шоколадни Робияга тутди. Робия эрини бироз қучиб турди.
-Топингчи?
-Фарқи нима? Барибир қўлларинг ширин
-Чучвара шўрва.
-Анчадан бери егим келиб турганди ўзи.
-Нега айтмадиз? Дарровда тайёрлаб берардимку.
-Кўп чарчаб қоляпсан ўзи.
-Акам келаман дегандилар.
-Онангни ҳам чақир унда.
-Айтдим ҳаммалари келишади.
Салоҳ кийимини алмаштиришга кириб кетди. Робия эса стол тузай бошлади. Меҳмонлар келишгач анча пайтгача суҳбатлашиб ўтиришди. Робия яқинлари келганидан роса севинди. Улар кетгач эса Салоҳ идишларни ювишга хотинига ёрдам бера бошлади.
-Сиз ташиб беринг бўлди. Ўзим қолганини йиғиб оламан.
-Биламан сен ҳам чарчагансан. Икков тезда бўламиз.
Робия ана шу кезларда танлови хато бўлмаганига суюнарди.
-Сизни Аллоҳ мен учун асраб юрган. Дуоларимда сўраганимданда зиёдасисиз.
Робия кўп бора эрига шу гапни айтарди.
-Робия исмингни тиклаб оламизми?
Салоҳнинг саволи Робияни ўйлашга мажбур этди.
-Аслида. Менга аҳамияти йўқ. Мен Робияга ўрганиб бўлганман.
-Қачондир тиклайлик десанг дарров ҳал қиламиз.
-Хўп мехрибоним.
Эр хотин ошхонани йиғиштириб бўлиб ётоқхонага ўтишди. Робия ҳар кеч ўзидан ноҳуш ҳидлар келмасин учун кийимини алмаштириб, енгилгина ювиниб оларди. Эрини олдида ёқимсиз аёл бўлишни истамасди. Айнан турмуш ўртоғи учун кечда сепиладиган атирлардан буюртма қилиб олган бўлиб, ётишдан олдин сепарди.
-Бўлди ухла, нима керак шунча овворагарчилик. Менга шундоқ ҳам ёқасан.
Робия эрини олдига келиб ўтиради.
-Аёл аввало ўзини севиши керак. Ҳар куни ўзини парвариш қилмаса кейин бу одатга айланади. Кейин эса умуман дангаса бўлиб ёқмай қолади. Ажинлар меҳмон бўлади кейин.
-Унақада майли хотинжон.
Уларнинг ҳаёти ширин лаҳзаларга бой ўтарди. Албатта уруш жанжалсиз турмуш бўлмайди. Бундай вақтларда қадамни иккови бирдан ташларди.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

31 Dec, 17:13


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

99-қисм

Робия Салоҳ билан бошида унчалик ҳам келишолмади. Салоҳ ўтакетган рашкчи эди
-Эшикни биров тақиллатса камерадан кўр бориб очиб ўтирма.
-Шу гапни нечанчидир марта айтдингиз
-Робия .
Салоҳ асабийлашиб хотинига қаради.
-Хўп дедимкуууу.
-Мен ишга кетдим
-Келгунизча ақлли хотин бўлиб ўтираман.
Салоҳ Робияни пешонасидан ўпганча ишга кетди. Робия қўлига телефонни олганча янги рецепт билан сомса пиширишга киришди.
-Доим сомса хамири ўхшамай чиқяпти. Қават -қават бўлса маззада.
Робия видеога қараб хамир қора бошлади.
300 грамм сув, икки чой қошиқ сирка, икки чой қошиқ ёғ, иккита тухум, туз ва кўтаргунича ун соламан.
Сирка хамирни қават, қават бўлиб ейилганда читирлаб синиши учун роль ўйнайди. Робия ўзига ўзи гапириб сомсага уннай кетди. Хамирни тиндиришга қўйди. Бир соатдан кейин эса уни олиб ёйди ва хона ҳароратида эриган маслани суриб чиқди.
-Ана бўлди. Энди бошқа ишимга ўтсам бўлади. Ҳаётим ишдан қайтгунларича хамирни музлатгичга қўяман.
Робия кун бўйи тинмасди. Уйнинг ҳар бурчагини тоза сақлашга интиларди. Салоҳ эса тушлик вақти ҳам цехда овқатланмай уйга келиб овқатланади. Робия Салоҳга қаттиқ боғланиб қолган.
Салоҳ келгунча сомсани букиб печга пиширишга қўйди.
-Ана энди ўзимга қараб олсам бас. Сенлар куйиб кетмаларинг тағин.
Сомсаларга ўзича дўқ урган бўлиб ётоқхонага шошилди. Эрининг кўзи кўчадаги аёлларни кўриб, уйдаги ёқмай қолмасин дея ҳар куни ўзига алоҳида эътибор қаратади.

💦💦💦

Сабр инсоннинг энг катта ютуғидир. Ҳаётингизга қандай қийинчиликлар келмасин бари ортда қолади. Сиз туғилаётгандс бу муаммолар билан туғилмагансиз. Кетаётганда ҳам бу муаммоларни олиб кетмайсиз. Шундай экан қайғуга берилманг.
Севги шундай илоҳий туйғукиии инсонни бутун ҳаётини ўзгартириб юборади. Олдинига ҳаётингизда фақат ўзингиз бўлганингиз учун қарорлар қабул қилган бўлсангиз, эндиликда икки киши учун жон куйдирасиз. Иккингизга манфаатли қарорлар қабул қиласиз. Сизнинг иккинчи ярмингиз ҳаётингизни бир бўлагига айланиб улгуради. Ухлаганда уни ҳаёли билан ухлаб, уйғонганда ҳам илк эсингизга келадиган инсон у бўлади. Биргаликда уйқуга кетганда эса уни кўзларини кўриб ухлаш, унинг қучоғининг тафтида мехрини ҳис этиш... Бу бахтнинг энг олий чўққисидир.
Севгининг яна гўзал томони Аллоҳ учун севишдир.
Аллоҳ учун севмоқ қандай бўлади? Аллоҳ учун севиш уни жаннатларда ҳам кўриш истаги ила гуноҳлардан қайтаришга интилишдир. Сиз севган инсонингизни шундай сева оласизми?
Рашк қилсангиз уни соясинида рашк қила оласизми?

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

31 Dec, 17:13


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

98-қисм

Шундай инсонлар бор тақдиродан нолиб яшайди. Шундай инсонлар бор, тўрт муччаси соғ бўлиб ҳаётдан тўйган. Мақсади йўқ, интилиши йўқ. Робия эса ҳаётнинг аччиғини яхшгина татиди. Унинг етимликда ўсгани болалигини бўлмаганига сабаб бўлса, Шахбоз унинг орзуларига ҳужум қилди. Неча бора ҳеч кими йўқ дея қизни ўз измида юришга мажбурлади.
Аллоҳнинг режалари ҳеч қачон хато эмас. Робиянинг бошидан кечирган савдолари унинг Салоҳ билан тўқнашишига олиб келди. Бугун икки ёшни никоҳ тўйи. Робия келинлик либосида яна ҳам очилиб кетган .
-Бизни тарихимизни билганлар булар жинни дейишса керак
Робия Салоҳга гап қотди. Салоҳ куёв бўлиб савлат тўкиб ўтирарди.
-Ўша учун тарихни эсламаймиз. Келажакда болалар ҳам билиши хоҳламайман.
-Мен ҳам.
Тўйга Хушнуднинг ўзи бош қош бўлди. Энг зўр ресторанда , машхур қўшиқчилар билан даврани қиздиришди . Хушнуд ўзининг тўйини бунақа дабдабали қилмаган бўлса ҳам, аммо ўртоғида ҳаммасини назоратга олди.
Файзиддин қаерда дерсиз? У ҳам онасини қистовига кўра ўзи томондан бир қизга унаштирилди. Асад билан дўкон очишган. Шу ерда ишлаяпти. Замира ўзи истаганидек қизли бўлди. Лекин она сути билан катта қилиш насиб қилмади. Сутида инфекция аниқланди. Боласи инжиқ эмасди, шу сабаб ҳаётида янги саҳифа очиш учун ўқишга топширди.

💦💦💦

Робия ҳамма жойни тозалаб хонасига кирганида эри ҳалиям ухлаб ётарди.
-Хооой турсангизчи.
-Кеча ухламадинг, бироз ухлаб олай
-Туринг қорним очиб кетди. Нонушта қилайлик.
- Робиииииш беш дақиқа хўп.
Робия индамай ўрнидан турди. У шу ҳолида ўтган умрига назар солди.
-Барчаси ортда қолди. Ҳеч кимга кераги йўқ инсон эдим. Ҳеч кимим йўқ эди. Оч қолдим, қаровсиз касал бўлиб қолдим. Калтакландим. Аммо мен барчасини енгдим. Аллоҳим мен учун атагани ҳам бор экан.
Бахтни изламанг!
Бахт ўзимизда, атрофимизда, яқинларимиз кўзларидаги меҳрда, самимиятда.
Шунчаки кўра олиш ўзимизга боғлиқ.
Бахтни излаган инсон, бутун умр шу изланишда умр ўтказади...
Аммо, топа олмайди.
Бахтни кўра олган инсон эса, доимо бахтиёр яшайди...
Бахтли яшанг! (қалбим қадар)
Ҳа бахтни мен онамни биздан кўнгли тўқ бўлган кўзларида кўрдим. Акамнинг мен учун аталган мехрида кўрдим
Салоҳнинг яъни ёримнинг мени суратим акс этган кўзларида кўрдим. Ҳа бахт бор, биз уни узоқдан излаймиз ҳолос. Ўзимизда борини қадрига етмасдан.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

31 Dec, 17:12


#ОЖИЗА


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


97-қисм


-Ҳа рост, эсингда бўлса видеони кўриб айтгандинг чиройли жуфтлик бўларкан деб?
-Ҳавас қилса арзигулик жуфтлик эди. Робияни фикри қандай?
-Буни сўраш эса сенга қолди.
-Бўлди гап йўқ. Дарровда сизга билиб бераман.
Малоҳат ўрнидан туриб Робияни хонасига кириб кетди.
💦💦💦
Мана хонада Робия билан ўтиришибди.
-Робия Салоҳ қандай йигит?
Малоҳат гапни узоқдан бошлади.
-Нега сўраяпсиз?
-Билмоқчи эдим. Бирга ишлагансизку.
-Салоҳ ... Яхши инсон.
-Шу ҳолосми?
- Ҳа шу.
- Умр йўлдош сифатида қандай деб ўйлайсиз ?
Робия ўйлаб қолди.
-Ёрини бахтли қилади. У жуда... Олийжаноб.
-Бўлди, эмди унга сизни узатамиз.
-А?! – Робия янгасини гапидан ҳайрон бўлди
-Унақа қараманг. Сизга уйланмоқчи экан. Ҳаммага маъқул. Мен сизни билмасданоқ видеода кўриб бир-бири учун яратилган жуфтлик дегандим. Ҳақиқатдан узукка кўз қўйгандек.
Робия уялиб пастга қаради.
-Синглим. Жавобизни айтинг. Салоҳ кутяпти.
Робия жим қолди. Аслида нима дейишни билмасди.
-Жим турманг Робия.
-Янга, мен унга бефарқман деёлмайман. Аммо у билан бирор нарсада тортишиб қолсак, чеккан азобларимни уни юзига солиб қўяманми деб қўрқаман.
-Қўрқманг сингилжон. Бундай қилмайсиз. Чунки сиз мана ҳозирдан ўйлаяпсиз. Кейин ҳам бунга қўл урмайсиз.
-Барибир бир қарорга келишим қийин бўляпти. Аммо уни йўқотишни ҳам истамайман.
-Ҳақиқий мухаббат тўйдан кейин бўлади. Бундай юриш яхшимас.
Малоҳат туриб кетди. У Робиянинг жавобини билиб бўлганди.

💦💦💦

Салоҳ тилла магазиндан узук танлаяпти.
-Қизни ўзини олиб келарсиз?
Сотувчи Салоҳнинг танлашга қийналаётганини кўриб гапирди.
-Шуни ўйламапман қаранг-а, менам қаердан билай, олдин уйланиб кўрмаган бўлсам.
Сотувчи кулиб юборди.
-Ўзини олиб келинг, ўлчамини ҳам билмайсиз барибир.
Салоҳ кулганча тилла дўконини тарк этди.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

31 Dec, 17:12


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


96-қисм

-Ойим ўқийдилар, аммо қизиқмаганман,- Робия янгасининг чиройли ўралган рўмолига маҳлиё бўлди.
-Жуда чиройли ўрабсиз.
-Келинг сизга ҳам ўраб кўрамиз.
Малоҳат Робия билан анча чиқишиб кетганди.
-Ошхонага берўмол кирмаслик керак. Кутилмаганда бир тола соч овқатга тушса ҳам табни ҳира қилади.
Малоҳат ҳақиқатдан кўнгли пок бўлиб, нимани билса Робияга ўргатарди. Муҳаррам опа уларга қараб кўнгли ҳотиржам тортган. Анча юрак оғриқлари камайганди.

💦💦💦

Робия Салоҳ чақиргани учун олдида ўтирибди.
-Нега тўйга рози бўлмаяпсан?
Робия ер чизди.
-Ҳалиги... Мени сизга айтолмаган ўтмишим бор.
-Тушунмадим? Қанақа ўтмиш?
-Шахбоз...
-Нима экан дебман. У ҳақида биламан. Сен буни ғамини ема. Сенга қанча тазийқ ўтказгани менга аён.
-Рахмат сизга... Мени тушунганингиз учун.
-Сени тезроқ уйимга олиб кетсам дейман.
-Ойимни кўндиринг.
💦💦💦

-Ўғлим Салоҳни куёв қилмоқчимисан? Уни отаси ...
-Ойи отаси учун у жавоб бермасин. Уни ҳам одамдек яшашга ҳаққи бор. Отаси бошқа у бошқа. Синглимни ҳам унда кўнгли бордек.
-Сенга маъқул бўлса бўлди. Бу борада фикримни биласан. Сожида яхши аёл эди. Аммо уни эри хароб қилди. Ўғли ҳам жабр чекканлардан.
- Солиҳни етти йилдан ошиқ вақт давомида биламан. Бирор ножўя ҳаракатини сезмадим. Отасидек виждонини сотган ҳам эмас. Робия билан келинингиз гаплашсинчи. Аниғини шунда билиб оламиз.
Хушнуд хотинини қидириб хонасига кирса йўқ экан. Малоҳат Робияни хонасида бирга суҳбат қуриб ўтиришарди.
-Малоҳат менга қараб юбор.
Малоҳат тезда эрини ёнига келди.
-Лаббай бегим.
Эр-хотин бир-бирига мехр билан тикилишди.
-Ҳаёлимни бўлиб юборасан. Айтмоқчи сўзларимни ҳам унутдим.
Малоҳат пиқ этиб кулиб юборди.
-Ҳўш эслангчи, нима демоқчи эдингиз?
-Дўстим Салоҳни биласан. Робияга уйланмоқчи.
-Йўғеэ, ростандми?
-Ҳа рост, эсингда бўлса видеони кўриб айтгандинг чиройли жуфтлик бўларкан деб?

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

31 Dec, 17:12


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

95-қисм


Робия ҳеч нима демади. Шунчаки Салоҳни ёнида юрди ўша кун. Юраги ором топган онлар эди бу. Юрак фақатгина севгани олдида ором олади. Севгани билангина тинчланади.
-Энди ҳаётингдаги ҳар бир муаммо меники ҳамдир. Сен ҳаётимна қуёш мисоли порлаб кирдинг. Мехрга ташна бу қалбимни шу нурларинг билан илитдинг. Сен мен учун ҳамма нарсасан. Биламан жавоб беролмайсан. Аммо мен кўзларингдан барчасини уқиб бўлдим.
Робия жилмайиб қўйди.

💦💦💦

Хушнуд ва Салоҳ ўтиришибди.
-Хушнуд сендан яширмайман. Совчи бўлиб боривчи одамим ҳам йўқ.
Хушнуд Салоҳни сўзларини аллақачон фаҳмлаб етганди.
-Хўш.
-Мен Робияга уйланмоқчиман.
-Ўзи нима дейди?
-Билмадим. Балки менга рози бўлмас. Ахир уни болалигидан айирган инсонни ўғлиманку.
Салоҳ аччиқ ҳақиқатни айтди
-Салоҳ неча марта айтдим, бу сени айбинг эмас деб. Қолаверса сен ҳам у одам сабаб кам азият чекмадинг..
-Сенда фахрланса арзигулик ота бор. Мендачи? – Салоҳ уҳ тортди.
-Қўй бу гапларни. Ўтган ишга саловат. Ярани қайта қайта тирнаб нимага эришасан?
-Бу гапинг ҳақиқат. Аммо айтиб қўяй, милицияда ишлашингга ишим йўқ. Агар Робияни бермасанг ўғирлаб кетаман. Бу ҳазил эмас.
Икки дўст қўл ташлашганча кулиб юборишди.
💦💦💦

Бугун тўй . Хушнуд ва ниҳоят кўнгли маликасига уйланяпти.
-Нақадар чиройли жуфтлик.
Робия акаси ва келинойисини суратга олар экан қизни ортидан Салиҳ гапирди.
-Жудаям.
-Аммо мени жуфтлигим энг чиройли жуфтлик деб тан олиниб, интернет кезиб юрибди.
-Эеэе жиминге.
-Бу тўй ўтгач бизники. Мендан қочиб қутилолмайсан.
-Акам милиция. Қаматиб юбораман,- Робия похол дўқ урди.
-Жудааа қўрқиб кетдим.
Салоҳ кулганча узоқлашди. Тўй ихчамгина, дабдабалардан ҳоли ўтди. Буни Хушнуд хоҳлади.

💦💦💦

Янги келин келганига ҳам уч кун бўлди. Келинчакни илк кунлардаги одати Робияга таъсир қилмай қолмади. У ҳар тонг бомдодга уйғонади. Беш маҳал намозини канда қилмайди. Робия сўраганида унга ҳам ўргатишини айтди.
-Сингилжон биз сўраладиган биринчи нарса бу намоздир. Бошқаси бу даражада муҳиммас.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

31 Dec, 17:12


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

94-қисм

Салоҳнинг машинаси томон юриб боришарди. Салоҳ атайин Робияга машина эшигини очиб бермади.
-Робия олдинга ўтир.
-Нега?
-Айтганимни қил.
Робия итоаткорона машина эшигини очди.
-Вооой, бунча зўр.
Машинада каттакон мандаринли букет турарди.
-Биламан гулларни ёқтирмайсан. Бошқача гул ясата қолдим.
-Рахмат .
Улар йўлга тушишди. Тоғ олди жойлар. Атрофни қуёш нури илитиб турибди. Сокин ҳаво кайфиятни кўтаради. Салоҳ қўшиқ қўйди. Ўзи ҳам жўр бўлиб айта бошлади.
-Эшит, бу қўшиқ мени номимдан сенга аталгандек.

Ҳаётимга янги саҳифа очиб,
Кириб келдинг.
Севгидан кўнгли қолган, йигитнинг
Кўнглин олдинг.
Соҳталик йўқ сенда асло
Сўзларингни рости севдим
Ёлғон экан аввалгиси, буни асли кеч тушундим
Дилдаги дардимга давосан
Чин муҳаббатга арзисан.
Ўтмишимни унутдим.
Ҳаста кўнглимга малҳамсан.
Қўшиқни охиригача қўшилиб Робияни қўлини тутганча айтиб берди. Робия қип-қизил шолғом бўлиб улгурганди. Айни шу топда Салоҳнинг баланд бўйлари, тундек қора кўзлари, билинар билинмас соқоли ярашган, қалин қошлари бор юзи Робияни буткул ҳаёлини ўғирлаганди. У қачон бу қадар севиб қолди билмайди. Билгани шуки Салоҳ унинг биринчи муҳаббати. Ягона муҳаббати.
-Сени қўйиб юбормайман. Илтимос мени ташлаб кетма. Сен нафас олишим даргумон. Ҳаётимга ёруғлик олиб киргансан. Уни зулматга айлантирма. Сен мени ҳавойимсан. Сен бўлмасанг тирик мурдага айланаман.
Робия гапиролмасди. Унга Салоҳдек йигит ошиқ бўлишинику умуман тассавур ҳам қилолмасди.
-Муносабатлар тезлашиб кетгандек ...
-Йўқ Робия, тезлашмади. Ўн бир ой оз муддат эмас. Илк келган кунингданоқ фикру ҳаёлимни олгансан.
-Мен... Акам...
-Аканг билан ўзим гаплашаман. У мени жуда яхши билади. Биласанку одам танлашда адашмайди. Унинг ички сезгиси жуда кучли ривожланган
-Аниқ бу. Мени бежизга ўзларига яқин олмаганлар деб ўйлайман.
-Сени Хушнуддан қизғонганимни эсласам...
Салоҳ кулиб юборди.
-Рости жинни бўлсам керак. Сен сабабчисан ҳаммасига.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

31 Dec, 17:12


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

93-қисм

Салоҳ шу тун узоқ ўйлади.
-Йўқ бу таҳлит давом этиб бўлмайди. Нима бўлса ўтмишда бўлган. Бунинг учун бизнинг товон тўлашимиз адолатдан эмас.
Тунни тугаши, тонгни отиши қийин бўлди. Ёлғизкикда бу уй уни ютиб юборай деди. Эрта тонгдаёқ ваннага кириб ёқтирган кийимларини кийиб чиқди.
-Бугун у билан очиқча гаплашаман.
Бугун Робияни акаси гул дўконига ишга жойлаб қўйганди. Ўзи истагандек тувакда ўстириладиган гуллар дўкони.
Салоҳ Робияни рақамини терди. Биркз куттиришлардан кейин қизнинг юракка ўт солувчи овози эшитилди.
-Қаердасан?
-Ким бу?
Робия атай сўради.
-Мен Салоҳман.
-Менда ишингиз борми?
Робия қўлини кўксига қўйди. (Бунча потирламаса бу юрак)
-Ҳа бор. Сени кўришим керак.
-Кўришни истамасдингизку.
-Илтимос. Йўқ дема.
-Мен янги очилган гул дўконига ишга кирганман. Номи Б...
-Ҳозир бораман.
Робия Салоҳнинг келишини эшитиб ҳаяжонланиб кетди. Дарров кўзгу олдига бориб ўзини тартибга келтирди. Аммо ҳаяжони босилмасди. Юраги қинидан чиққудек урар. Ўзи ҳам қаттиқ ҳаяжонда эди.
Дўкон эшиги Салоҳ кириб келди.
-Менга шу дўкондаги энг чиройли гул керак.
-Ассаламу алайкум. Ҳозир топиб бераман
Робия гулларга қарай кетди.
-Ҳаммаси чиройлида буларни.
-Аммо уларданда чиройлиси бор, - Салоҳ Робияга яқин келди.
-Майли ўзингиз танлай қолинг,- Робия четга ўтди. Аммо Салоҳ уни қўлидан тутиб қолди.
-Мен танлаб бўлдим. Қаршимда турибди.
Робияни юзи қизариб кетди. Қўлини тиртиб олишга куч йўқолди гўё ундан.
-Нега келдингиз?
Робия ўзини тутиб савол берди.
-Ҳисларимга енгилгани. Ортиқ чидай олмайман.
Йигит қизнинг кўзларига термулиб айтдики, бир-бирига тикилиб қолишди.
-Сени ўғирлаб кетсам майлими?
-Қ... Қаерга?
-Юр мен билан.
Робия устига зўрға кийимини ташлашга улгурди, дўконни қулфлади. Ҳаво очиқ, дилга ҳуш ёқувчи шабада эсарди.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

31 Dec, 17:11


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

92-қисм

Муҳаррам опа ўғлини тўйини бошлаб юборди. Хушнуднинг ўзи дўстлигига путур етказишни хоҳламай Салоҳни олдига цехга борди. Салоҳ жимгина ишлаб ўтирарди. Хушнуд ҳудди аввалгидек кириб борди.
-Ишга кўмилиб қолибсизми босс?
Салоҳ бошини кўтариб қарадида яна ишида давом этди.
-Устимдан шунча кулганинг камми?
-Эсингни йиғ ўртоқ. Сенга ярашмайди.
-Айғоқчилик қилиш сенга ярашадику.
-Бир ставка чаёнликни олганмисан дейман? -Хушнуд кулди.
-Нега келдинг? - Салоҳнинг ичидан қирринди ўтди.
-Салоҳ мени дўстимсан. Мен дўстликни узгим йўқ.
-Хушнуд буни иложи йўқлигини биласанку.
-Отанг учун сен жавоб бермайсан. Агар шунақа бўлганида бошидаёқ сени банкротга учратиб хонавайрон қилардим. Мен сенда онасига зор йигитни кўрганман. Сен билан қанча оғир кунларни бирга енгдик. Тўғри касбим тақозоси билан дўст тутинганман. Аммо мени ҳақиқий дўстимсан. Отанг сенга оталикка нолойиқ. Ўзинг ҳам аллақачон юз ўгириб бўлдингку.
-Хушнуд сени олдингда бутун умр виждон азобида яшашимни истайсанми?
-Сен қилмаган ишинг учун товон тўлайсанми? Бунақа ўзингни қийнама. Ундан кўра тўйимда олдимда тур. Онам бир ўзлари қийналадилар.
Хушнуд самимий гапирганди. Салоҳни ҳам бу сўзлар эритмай қолмади.
-Демак бошни иккита қилиш вақти келди де.
-Ҳа шундай. Ойим набира кўрсам дейдилар. Робияга ҳам сирдош келарди.
-Тўйга олдингда тураман.
Икки дўст қайта қучоқлашиб кўришди. Орадаги дилхираликлар унитилди.

💦💦💦

Замирани ой куни яқинлашган. Юришга қийналади.
-Ойи ультратовуш қиз деганига хурсанд бўлдим.
Зухра опа ажабланиб сўради.
-Нега?
-Отасига ўхшашидан қўрқаман.
Зухра опа шошиб қизини турмушга берганидан ҳамон афсусда эди.
-Илоҳим ўхшамасин уларга.

💦💦💦

Салоҳ хонасида уйқусиз ўтирибди. Робия кўз олдидан кетмайди.
-Бу қиз мени сехрлаб қўйган.
Бир рақам бор—
Териш бир қийин...
Ҳайиқади недандир вужуд.
Кўрсатгич бармоқдан чиқади ўйин:
Ду-уууд...
Тамом.
Тушди қопқонга юрак,
Ҳаяжонлар—руҳимга бехос.
Гапиришга баҳона керак,
«Эшитаман!», дема , илтимос.*

(Рашид Хўжамов )
Аммо улгурмади. Ҳаёлидан бекор қилдим дейишга улгурмай гўшакни нариги томонидан жавоб бўлди.
-Алло.
Салоҳ жим. Гапиролмасди. Сўзларини ичига ютди. Телефонни ўчирди.
Робия ҳам аллақачон Салоҳ эканини англаб улгурганди. Салоҳ Хушнуд билан ўртадаги гиналарни унутди. Аммо бу дегани синглисини беради дегани эмас. Онаси ҳам рози бўлмаса керак.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

31 Dec, 17:11


Робия учун!

Hikoyalar dunyosi

31 Dec, 17:11


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


91-қисм

-Аллоҳим нега мени севмаганни севдирасан? Илк бора ёнида ҳаловат топганимни мендан айиряпсан?
Робия уйига тушкун ҳолатда қайтди. Онасига сир бой бермади. Хушнуд синглисини бу ҳолатидан тадҳвишланмай қолмади
-Робия дардингни айт синглим.
Робия унсиз кўз ёш тўкарди.
-Ҳаммаси жойида .
-Ишдан кетганинг учунми?
Робия индамади.
-Унданам яхши иш топиб бераман сенга. Сиқилма.
Хушнуд чиқиб кетди. Робия ўз оғриқлари билан қолди. Кейин вақтни ўтказиш учун қўлига телефонни олди. Атайин қилгандек дардли қўшиқлар чиқа бошлади.
Ҳаёлан ҳар кечда сизга боради.
Сочингиз тарайди қўллари ёлғиз
Асли ёлғизликнинг ёлғиздир ёри
Севгисини сизга айтолмаган қиз
Дардларин тинглаб тебранар райҳон
Дардларини тинглаб тебранар райҳон
Ифорин маст қилган шамоли ҳайрон
Ўжар кўнгил бир ён вужуди бирён
Севгисини сизга айтолмаган қиз
Севгисини сизга айтолмаган қиз
Робия яна тўйиб йиғлаб олди. Бу Шахбоз уйланган кундаги туйғу эмас. Бу умуман бошқа ҳис. Бошқача бари. Аввал кўзини юмиб Шахбозни ўйлашдан қўрқарди. Аммо Салоҳ... Салоҳ бу бошқа дунё.
Қадр,
Шафқат,
Мехр,
Муҳаббат...

Нафрат,
Қайғу,
Дард,
Азоб...

Инсонни бера оладиган туйғулари бунчалар кўп бўлмаса-я!
Бир инсон томонидан бериш мумкин,
Муҳаббатни ҳам,
Нафратни ҳам!

Аслида ҳам шундай бўлгани маъқул,
Ё муҳаббат билан яшатмоқ,
Ёки нафрат билан ўлдирмоқ лозим,
Туйғуларни...
Аросатда илинж билан яшамоқ қийин!
(Қалбим қадар)
Робия айни шу аҳволда эди. У юрагига қарши бора олмаётганди.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

28 Dec, 18:40


— Men seni koʻrdim. Seni koʻrdim, — ortda quvonch bilan qichqirayotgan badbashara yuzli tana ortda qolayotgan Doris tomon goʻyo yelib kelardi. Doris bor kuchi bilan yugurmoqchi boʻlib, yiqilib tushdi. Ortga qaragan Ariya unga yordam berish uchun toʻxtadi:
— Toʻxtang, Doris yiqilib tushdi! Uni hozir tutib oladi!
Ariya u tomon yugurdi. Lekin badbashara yuz Dorisga juda yaqin edi. Endi oʻrnidan turayotgan Dorisning yuzini qattiq tirnab, koʻzlarigacha chuqur iz qoldirgan uzun, oʻtkir tirnoqlarini sanchdi. Polga sachragan qon ortidan yana qon quyuqlashib tushar, Doris qancha baqirmasin, uning changalidan qutulib qololmadi.

Hikoyalar dunyosi

28 Dec, 17:40


Hatto xonadagi yoqilgan kompyuterlar ham oʻz-oʻzidan oʻchib, faqatgina eshik tarafdagi yagona kompyuter yoqilgan holda yagona yorugʻlik manbayi boʻlib qoldi.
— Elektr oʻchib qoldimi? — eshik oldida turgan qizlardan biri gapirdi.
— Elektr oʻchgan boʻlsa nega bu kompyuter haligacha yoqilgan holda turibdi? — Ariya qoʻli bilan oʻsha kompyuterga ishora qildi.
— Qaranglar, kompyuterda tasvirlangan narsa oʻyin emas, qandaydir yozuvlar bor unda... — Ariyaning yonidagi qiz yaqinroq borib, yozuvlarni baland ovozda oʻqidi:

Hikoyalar dunyosi

28 Dec, 16:40


— Oʻyin nomi "Granny". Siz uning, yaʼni buvijonning uyida qamalib qolasiz. Pastki qavatda buzilgan mashina bor. U yerdan qochish uchun shu buzilgan mashinaning qismlarini uydan topib, uni tuzatishingiz kerak. Buvijon ham uyda boʻladi. Koʻrinishi biroz qoʻrqinchliroq. Qismlarni qidirish davomida uncha duch kelmasligingiz kerak.
— Duch kelsam nima boʻladi?
— Agar sizni tutib olsa burdalab tashlaydi. Undan qochish uchun biror joyga berkining, masalan, javongami, stol tagigami, yoki kravat tagigami...

Hikoyalar dunyosi

28 Dec, 15:40


"Granny" qoʻrqinchli oʻyini haqida eshitganmisiz? Bu kanalda ushbu oʻyin mistik hikoya tarzida yozilmoqda...

Hikoyalar dunyosi

28 Dec, 15:14


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


82-қисм

-Бўладиган гапни гапирсангизчи.
Файзга смс келди. Очди, Хушнуддан экан.
«Робияни овқатланишга ташқарига олиб чиқ»
Файзиддинни юзига табассум югурди.
-Робия тушлик бўлди. Балки овқатланармиз.
-Қорним тўқ.
-Бир марта менга ҳам йўқ деманг.
Робия иложсиз қолди. Аслида қорни оч. Аммо Файзиддинда умид уйғонмасин деяпти.
-Хўп.
Робияни компутерни ўчириб ўрнидан туришини кутди Файзиддин. Кейин биргаликда ташқарига чиқишди.
-Ўзимам уч кунда ишимни соғинибман.
-Рост, одамлари яхши. Ишлагингиз келади. Хушнуд бу ердан кетмоқчи экан асли. Шу сабаб мени чақирган экан . Сен ўрнимга қоласан дейди. Ҳеч кимга айтмаслигимни тайинлаган. Аммо сиз ҳеч ким эмас менга яқин инсонсиз.
-Файзиддин ака бу ҳақида гаплашмайлик.
Улар анчайин йўл юришди. Ғуломни ушлаб беришини кутмай Шахбозни ўзи қизни кузатишга келганди. Уларни ортидан кўриб қолди. Кейин эса одамлардан панароқ жойга етиб олиб Робияни қўлидан тортди.
-Қўлга тушдингми?
Робия қўрқиб кетди. Аммо бу воқеа фақат Робияни эмас бу икки йигитни ҳам эсанкиратиб қўйди.
-Тушунмадим?
Файзиддинни ғазабли нигоҳидан Шахбоз қизни қўлини қўйиб юборди. Айни дамда Шахбоз нима қиларини билмасди.
-Сиз мендан нима истайсиз? Нега шунчаки тинч қўёлмайсиз?
Аммо бу гаплар таъсир қилмасидан Файзиддин Шахбозга мушт туширди.
-Ифлос ўлдираман сени.
Муштлашув бошланган онда бошқа жойдан уларни кузатиб турган объект буйруқ берди
«Қўлга олинг»
Бир зумда ИИБ ходимлари атрофни ўраб олди. Шомил ака ўғлини топиб улгурмасидан милиция Шахбозни қўлига кишан тақди. Машинага босиб олиб кетишди. Файзиддинни олдида қолган ИИб ходими эса уни елкасига қоқиб қўйди.
-Раҳмат тутишда ёрдам берганингиз учун.
Файзиддинни қулоғига гап кирмасди. Уни синглисига қилинган суиқасд бу дори таъсирида бўлмаган. Мана ҳозир куёвини қўлида яна пичоқ бор эди. Нима қиларини билмай акаси Асадга сим қоқди.
-Ака Замирани олиб келинг уйга.
-Тинчликми?
-Сизга айтган эдим бу эркатойни севган қизи бўлган дея. Бор экан, у дори таъсирида қилмаган чавақлашни. Мана ҳозир яна бир қизга зўравонлик қилмоқчи бўлди.
-Эсингни йиғ ука.
-Ака ҳозир бу ит милицияда. Менам бугуноқ йўлга тушаман. Синглимни у маразни уйида қолдирмайман

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

28 Dec, 15:14


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

81-қисм

Шомил шаҳарга келиб ўғлини излай бошлади. Телефон рақами ўчиқ деяпти.
-Бу бола мени аниқ жинни қилади.
Шахбоз эса кунини мехмонхонада Ғуломдан жавоб кутиш билан ўтказарди.
-Менга хиёнат қилди. Менга-я? Мени кимлигимни унутди чоғи? Гаҳ десам қўлимга қўнарди. Эссиз ўша вақт мажбурлаб бўлсаям квартирамга олиб бориб қамасам бўларкан. Мана аҳвол нима бўлди энди? Йўқ Робия сен меникисан. Меники бўлмасанг бошқага насиб қилмайсан. Сени деб қотилликка қўл урдимми, яна бу иш қўлимдан келади.

💦💦💦

Салоҳ иш столида ҳужжатларни кприб кўриб ўтирибди.
-Бандкусан.
Хушнуд қўлидагини стол устига қўйганча диванга ўзини ташлади.
-Котиба керак. Ишларимиз орқага қолиб кетяпти.
-Эртага чиқади ишга.
-Ўша қизни севиб қолган бўлма тағин?- Салоҳ ўзи қўрққан саволни берди. Хушнудни жахли чиқиб кетди. Аммо сир бой бермади.
-Мени севганим бор. Унутма буни.
-Жахлинг чиқмасин. Ёрдам қилганингга айтаманда.
-Уни ҳеч кими йўқ эди ёрдам берувчи. Хўш Шомилни ҳал қилдингми?

-Келган, аммо бетайин ўғлидан дарак йўқ.
-Ҳм. Аниқ эди бу.
-Робия ишга чиқса пайдо бўлиб қолса керак.
-Эртага синаб кўрамиз. Ҳозир эса мени ишларим бор. Цехдаги ишларни Файзга тайинладим.
-Майли унда омад.
Хушнуд чиқиб кетди. У ҳамма нарса бирдан тўғри келиб қолганига шошилаётганди. Лаққа балиқ ва унинг итялоқларини изини изма из босиб келди. Эндиги навбат тўрга туширишга.

💦💦💦

Эртаси куни чиндан Робия ишга келди. Негадир Салоҳ ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетди.
-Сизни ўрнингиз билинар экан цехда.
-Йўғеэе, ҳали бир йилам бўлмадию иш бошлаганимга?
-Барибир борлигингизда кўнгил хотиржам тортаркан.
Робия ним табассум қилиб жойига ўтирди. Ишлар кўпайиб кетгани учун тушликкача бош кўтармади.
-Сизни кўрганимдан бошим осмонга етди.
Файзиддин қизни олдига келиб унга конфет узатди.
-Рахмат.
-Қаерга кетдингиз, сизсиз ҳуввилаб қолди бу кошона.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

28 Dec, 15:14


#ОЖИЗА

80-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

Робия онасини олдидан кетмасди. Муҳаррам опа ҳам қизи билан анча овуниб қолди.
-Даданг жуда билимли инсон эдилар. Бизнес режалар тузиб берардилар. У кишини кўролмаслар кўп бўлган экан. Ғанимлар дадангни жуда катта қарз ботқоғига ботирган. Сен билан эса икки карра зарба берган.
-Улар ҳозирам борми?
-Бор қизим.
-Акамни билишмайдими?
-Йўқ, билишмайди. Аканг сен ўйлаган одам эмас.
-Бу нима деганингиз?
-У оддий иш бошқарувчи эмас қизим. Сенга ҳаммасини айтаман. Аммо вақти соати келса. Кам қолди.
-Акамдек фикрлайдиган инсонлар кам ҳозир.
-Аканг дадангга ўхшайди. Аммо дадангдан эҳтиёткор. Жинжилоғингдаги қийшиқлик, бироз бўртган суяк ҳудди дадангникидек. Биз тинч бахтиёр яшаганмиз. Дадангни ақлли бўлгани ҳам бошига бало бўлган.
-Мен уларни елкаларига чиққанимни эслайман.
Робия суратга мехр билан тикилади.
-Дадангдай кўнгли очиқ инсон кам бу дунёда.
Она бола яна ўтмишни хотирлашга тушади. Хонага Хушнуд кириб келади.
-Ойи мен ишга кетяпман. Робиш дарвозани қулфлаб ол. Ҳеч кимга очма иложи бўлса. Уйни қўриқлаш тизими яхши ишлаб чиқилган. Ҳеч ким кириб келолмайди. Ва айтмоқчи ишга чиққач мени синглим эканингни вақтинча сир тутамиз. Буни ҳам сабаби бор. Аста тушуниб оласан.
-Хўп ака. Яхши бориб келинг.
-Робия ойимни қўллари қалтирайди. Хамирли таом қила олмайдилар. Имкон қила олсанг кечга манти қиласанми?
-Албатта ака, бир зумда тайёрлаб қўяман.
Робия акасини кузатиб дарвозани қулфлаб олди. Кейин эса уйни тозалашга тушиб кетди.

💦💦💦

Сафо акани олдида Ғулом ўтирибди.
-Анави қиз қаерга йўқолиб қолди билмаяпман.
-Хушнуд билан эмас эканми?
-Менимча йўқ. Бирга ишга келардида ундай бўлганида.
-Ҳаракатдан тўхтама. Салоҳ қизга бефарқ эмасдек кўриняпти менга.
-Шомилни ўғли нима исташини билмайди чоғи.
-Нега бундай деяпсан?- Сафо ака қизиқсиниб сўради
-Қизни ўлдирмоқчи. Беъмани рашк саҳнаси.
-Ўргилдим бунақа латталардан.
-Ҳа нимасини айтасиз

💦💦💦

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

28 Dec, 14:36


Pastki qavatda buzilgan mashina bor. U yerdan qochish uchun shu buzilgan mashinaning qismlarini uydan topib, uni tuzatishingiz kerak. Buvijon ham uyda boʻladi. Koʻrinishi biroz qoʻrqinchliroq. Qismlarni qidirish davomida uncha duch kelmasligingiz kerak.
— Duch kelsam nima boʻladi?
— Agar sizni tutib olsa burdalab tashlaydi. Undan qochish uchun biror joyga berkining, masalan, javongami, stol tagigami, yoki kravat tagigami... toʻgʻri kelgan joyga.

Hikoyalar dunyosi

27 Dec, 17:40


#Парча



Ғуломни ушлаб беришини кутмай Шахбозни ўзи қизни кузатишга келганди. Уларни ортидан кўриб қолди. Кейин эса одамлардан панароқ жойга етиб олиб Робияни қўлидан тортди.
-Қўлга тушдингми?
Робия қўрқиб кетди. Аммо бу воқеа фақат Робияни эмас бу икки йигитни ҳам эсанкиратиб қўйди.
-Тушунмадим?
Файзиддинни ғазабли нигоҳидан Шахбоз қизни қўлини қўйиб юборди. Айни дамда Шахбоз нима қиларини билмасди.
-Сиз мендан нима истайсиз? Нега шунчаки тинч қўёлмайсиз?
Аммо бу гаплар таъсир қилмасидан Файзиддин Шахбозга мушт туширди.
-Ифлос ўлдираман сени....

Кечки қисмларда...

Hikoyalar dunyosi

27 Dec, 17:40


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

79-қисм

Кейин эса телефонини олганча Хушнудга қўнғироқ қилди.
-Алло.
-Босс тузукмисиз?
-Яна расмиятчиликка ўтдингми?
-Нима гаплар? Эрта тонгдан тушингга кирдимми?
-Робияни сўрамоқчи эдим. Аҳволи қандай? Бирор ечим топдингми?
-Ҳа, бизни уйда онамга қараб туради. Ҳозирча ишини Файзга топшираман.
-Уддалайди дейсанми?
-Синаб кўриш зарар қилмайди.
-Ўзи қачон чиқади?
-Салоҳ уни телба ошиғини бу ердан жўнатиб юбориш керак. Балки милицияга арз қиларман. Сен отасига айтдингми?
-Телефонига туша олмаган эдим, ҳозир яна қўнғироқ қиламан.
-Ҳар ҳолда танишинг экан. Милицияга берсак сендан ўпкалаб юрмасин.
-Ҳозир гаплашайчи.
Салоҳ Хушнуд билан алоқани якунлаб Шомил акага қўнғироқ қилди.
-Алло.
-Салоҳбей ўзингизми?
-Ассаламу алайкум. Шомил ака, тузукмисиз? Зарур масалада қўнғироқ қиляпман.
-Тинчликми?- гўшакни нариги томонидан Шомилнинг ҳавотирли овози эшитилди.
-Ўғлингиз сиз юборган қизни пичоқламоқчи бўлибди.
-Нима? Шахбоз бордими?
-Келган, қизни вақтинча яшириб турибмиз. Ўзингиз чора кўрмасангиз милиция аралашувига тўғри келади.
-Мен бугуноқ йўлга тушаман.
Шомил ака дарровда кетиш тайёргарлигига тушди.
-Барноооо. Ҳой Барноооо.
Кийимини тайёрлаб бериши учун хотинини чақирди. Ҳаллослаб Барно кириб келди.
-Намунча бақирасиз?
-Анави аҳмоқ ўғлинг севгилисини ўлдиришга борибди.
-Нимааа? -Барнони кўзлари каттариб кетди. -Уни кетказиб юборудингизку.
-Топибди қай гўрдандир. Бориб топиб келмасам бу гал қутқаролмайман.
-Унда тезроқ боринг. Тағин бир балони бошламасин.
-Сенга айтган эдим талтайтирма деб. Мана аҳвол. Бу товуқмия менга ҳамма нарса мумкин деб ўйлаяпти чоғи. Олиб келай бииир таъзирини бермасам юрган эканман.
Шомил ака асабийлашганча машинасини ўт олдирди.
-Қачон қайтаман билмадим. Эрта ё индин. Уйга кўз қулоқ бўл. Келинга қара.
-Дадаси тезроқ бориб келинг.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

27 Dec, 17:40


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

78-қисм

-Сизга у нима зарар етказди?
Шахбоз стулга суянганча керишиб қўйди.
-Бизни оёғимизни тагидан чиқиб режаларимизга ҳалал беряпти.
-Қойил. Қойил қолдим . Мен билган битта гапимдан ҳуркиб турувчи қиз, ҳозир кимсан мафияни режасини бузяпти.
Шахбоз беўхшов кулди.
-Буни кулгули ери йўқ. Аслида уни йўқотиш мен учун ҳеч нарса эмас. Аммо бу ерда мақсад муштарак экан вақтдан унумли фойдаланиш керак.
-Бу гапингизда жон бор.
-Аммо маслаҳат из қолдирмай ўлдиришни эпласангиз қилинг. Ёш умрингизни қамоқда чиритишдан маъни йўқ.
-Маслаҳат учун рахмат. Қолганини менга қўйиб бераверинг.
Шахбоз стулдан турди.
-Ваъдангизда турсангиз бўлди. Мени қўлимга топширасиз.
-Бўлди гап йўқ, биз доим бир сўзли бўлганмиз.
Улар хайрлашишди. Аммо билишмасдики бу катта ўйин, катта ўйинда эса чалғитиш учун қармоқ узун ташлаб қўйилади. Хўрак ҳам шунга яраша бўлади.
Ғулом Сожидани ўлимидан кейин кузатувда эканини ҳатто ҳаёлига ҳам келтирмасди. Бу гал ички сезгиси ўзининг зарарига ишлай бошлаганидан унинг хабари йўқ эди.
-Хўжайин ҳаммасини гаплашдим. У қизни оёқ остидан йўқотади.
-Баракалла.
Сафо аканинг дадил овози эшитилди. Ғулом қаҳвани пулини стол устига қолдирганча ташқарига уни чиқди.

💦💦💦

Салоҳ Диёрани рад этганидан кейин ҳаёлларини йиғиб нима хоҳлашини аниқлаштира бошлади. Севги нима у? Севги унинг кўзларида ўз аксингни кўриш. Ҳаёллари уни вальсга етаклади. Сокин мусиқа остида осмон ранг кўзларга бир муддат тикилиб қолган экан. Шу вақтда Робия ҳам ундан кўз узмай турибди. Видеода бу аниқ тиниқ олинган. Аммо ўша вақтда нега улар сезишмади. Рост қизни қўлларидан тутганида юрагига титроқ кирди. Бутун оламдан бир лаҳза узилди ҳам. Аммо бу қандай туйғу? Севги шундай бўладими? Туйғулар кўп. Аммо, номсиз туйғулар ҳам бор-ки, биз уларни на номлай оламиз. На изоҳлай.
Биз уларни ҳис қиламиз,
Фақат ва фақат, ҳис қиламиз. Салоҳ видеони бугун неча мингинчи мартадир томоша қилди.
-Телба бўлиб қолмасам бўлди эди.
Салоҳ ўрнидан туриб деразадан ташқарига қаради.
-Гулларни яхши кўради. Аммо узилганини эмас. Гул узган инсонни қотил дея атайди. Ажойиб, ғаройиб кичкинтой. Кўзларида бир олам дард яширин. Хушнудни севармикан ёки? Улар жуда яқин. Хатто кўз рангигача ўхшаш. Жуфтликлар ўхшаш яратилади дейишади. Бири-бирини қовурғасидан. Шундаймикан? Салоҳ нималарни ўйлайсан а? Ахир чаённи унаштирилган қизи борку. Уффф бошим оғриб кетди.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

27 Dec, 17:39


#ОЖИЗА


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

77-қисм


-Унда занжир қаердан келди?
Робия бўйнидаги занжирни онасига узатди. Ҳасталик ўз кучини кўрсатиб озиб қолган аёллар қўллари қалтираганча занжирни олди.
-Буни мен кўрган эмасман. Бу чалғитиш учун бўлса керак.
Робия ҳамон бўлаётган воқеаларга ишонмасди. Тушим деб ўйлаб ўзини чимчилаб ҳам қўярди.
-Душманлар нима учун бундай йўл тутган билмадим. Билганим мени адо қилишди. Сени она меҳридан жудо қилишди.
-Она бола бир-бирингизга тўймай ўтирибсизми?
Хонтахтахта атрофида ўтирган Муҳаррам опа ва Робияни олдидаги кўрпачага Хушнуд келиб ўтирди.
-Яхши келдингми болам?
Хушнуд қўлидаги елим халтага ўралган нарсани синглисига узатди.
-Робия кабоб олиб келдим. Она болалар биииир маза қилиб кабобхўрлик қилайлик.
-Яхши қилибсан болам. Мунаввар ҳозиргина чой дамлаганди. Қизим ликобча олиб келасанми?
Муҳаррам опа қизига қаради.
-Ҳозир олиб келаман,- Робия чаққонлик билан ўрнидан туриб ошхонага ўтиб кетди.
-Инсонни ички туйғуси адашмаслигини гувоҳи бўлдим ойи. Агар синглим менга учрамаса нима бўларди? Ҳамон изини тополмай юрар эканмиз, пихини ёрганлар шекилли, изни яхшигина яширишган.
-Ҳамон ҳавотирим бор. Қизимни энди топдим деганимда...
Муҳаррам опа бошқа гапиролмади.
-Ойи мен борманку, нега сиқиласиз? Сизни ўғлингиз унча бунча одаммас. Буни яхши биласиз.
-Биламан болам. Аммо эҳтиёт бўл.
-Ойи сизга эртага бир кишининг расмини олиб келаман. Танийсизми йўқми айтасиз.
-Хўп болам.
Робия ликоблар ва санчиқини олиб келди. Оила илк маротаба ҳаловат топиб овқатлана бошлашди.

💦💦💦💦

Барно ўғлини яна «ўқитиб» келгач, бироз хотиржам тортди. Аммо ўғлида ўзгариш бўлмади.
-Ойи ўғлингиз икки кундан бери йўқ.
Барно опа сиртида билдирмаса ҳам, ичида ўзини еб ичарди.
-Иш билан кетди. Хавотир олманг.
Замира қайнонасини бу мавзуда гаплашгиси йўқлигини билиб жим қолди. Шабозга қўнғироқ қилганди сўкиб берди.
-Сени ишинг бўлмасин қайердалигимга. Жимгина ўтир уйда.
Замирани юраги оғриди. Бир сўз деёлмади.
Шахбоз бу вақтда Ғулом билан ўтирарди.
-Ҳуллас гап шу, қизни қўлингизга тутқазаман. Сиз эса бу ердан йўқотасиз.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

27 Dec, 17:31


— Men seni koʻrdim. Seni koʻrdim, — ortda quvonch bilan qichqirayotgan badbashara yuzli tana ortda qolayotgan Doris tomon goʻyo yelib kelardi. Doris bor kuchi bilan yugurmoqchi boʻlib, yiqilib tushdi. Ortga qaragan Ariya unga yordam berish uchun toʻxtadi:
— Toʻxtang, Doris yiqilib tushdi! Uni hozir tutib oladi!
Ariya u tomon yugurdi. Lekin badbashara yuz Dorisga juda yaqin edi. Endi oʻrnidan turayotgan Dorisning yuzini qattiq tirnab, koʻzlarigacha chuqur iz qoldirgan uzun, oʻtkir tirnoqlarini sanchdi. Polga sachragan qon ortidan yana qon quyuqlashib tushar, Doris qancha baqirmasin, uning changalidan qutulib qololmadi.

Hikoyalar dunyosi

26 Dec, 13:02


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


76-қисм

Хушнуд онаси шунчаки гапиряпти деб ўйлади.
-Ойи бу Муниш эмас.
-Мени юрагим алдамайди болам. Мен ўз боламни танимайманми?
Муҳаррам опа йиғлаб юборди. Робия ҳамон жим эди.
-Сен Мунавваркусан айт акангга.
Хушнудни оёқ қўли бўшашиб ўтириб қолди. Ҳаёлларини бир ерга жамлади. Ахир қизни кўрганидан бери унга меҳри тушган. Уни ҳимоя қилиб келади. Қизга шароитлар яратиб берди. Ўзига яқин одамдек ҳис қилди. Бежиз эмас экан бари...
-Робия гапир, жим турма.
Робия эса мум тишлагандек эди гўё.
-Дадамни исми Хуршид.
Она бола иккови бирдан Робияга қарашди.
-Қизииииим,- Муҳаррам опа бараллла йиғлаб юборди.
-Сени олиб қочган номардларни Aллоҳга топширдим болам. Онани боладан, болани онадан айирганларни Аллоҳга солдим.
Аёл кўксини ушлади. Робия ҳамон карахт. Ҳаммаси тезлашиб кетгандек эди. Хушнуд эса дарров онасини юрак дорисини ичирди.
-Фарзанд доғида қанчалар куйганим Аллоҳга аён. Сени изламаган жойимиз қолмади. Отангни душманлари қилди бу ишни. Отанг банкдан пул олиб бермаса ўғлингни ҳам йўқотамиз дейишди. Оддийгина банкирни тўрт томондан сиқувга олишди. Сени изингни йўқотишди. Сен билан отанг ўлгунча таҳдид қилишди. Аммо сени тополмадик. Қизиииим сени тополмадик... Ўн тўрт йил ... Ўн тўрт йил ўлар бўлсам ўлиб бўлдимкууу.
-Ойи ҳаяжонланманг, яна аҳволиз оғирлашади,- Хушнуд онасига парвона эди. Аммо Робия ўзида эмасди.
-Робия тур сув ичиб ол.
Робия нимага Хушнудни яқин олишини энди тушуняпти. Хушнуд уни жигари, қондошику. Битта қориндан талашиб тушган. Қандай яқин олмаслик мумкин?

💦💦💦

Шахбоз отасининг қўнғироқларига жавоб бермасди. У ҳеч ким билан гаплашмас, нуқул Робияни учратган жойини пойларди. Робия эса икки кундан бери йўқ.
-Қўлимга тушсанг бу гал соғ қўймайман. Мен у учун шунча қурбонлик қилсаму, у кимларнидир қучоғида маза қилиб юрсинми? Ҳечамда.
Шахбоз пичоғини Хушнуд олиб кетгани учун бошқа пичоқ сотиб олди. Милицияда исбот бўлмаса ҳеч нарса қилолмайди деб ҳисобларди.

💦💦💦

-Опам бор деб айтишганди менга.
Робия иккинчи куни бир мунча тинчланиб олиб онаси билан гаплашиб ўтирарди.
-Йўқ, опанг бўлмаган..

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

26 Dec, 13:02


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

75-қисм

Сафо ака эса ҳаммасини аниқ тиниқ эшитиб Салоҳ кетиши билан Ғуломга телефон қилди.
-Анави етимчани йўқ қилишни бошқа йўли топилди.
-Қандай?- гўшакни нариги томонидан овоз келди.
-Уни Шомилни ўғли Шахбозга йўлини тўғрилаб юбор. Шахбоз шу ерларда юрибди. Ўзинг яхши танийсанку Шомилни.
-Эсладим ака.
-Ўшани топ. Вақтни йўқотма
-Есс қиламан.
Сафо ака кулганча ўзини мақтади.
-Сендақа даҳо дунёда йўқ. Калланг зўр ишлайди.

💦💦💦

Хушнуд Робия билан уйига кириб борди. Кичикроқ коттеж. Ҳамма ер ораста.
-Ассаламу алайкум онажон.
Муҳаррам опа қўлида тасбеҳ ушлаганча ўтирган экан. Ўғлини овозини эшитиб ортига ўгрилди.
-Ассаламу алайкум.
Муҳаррам опани юраги дукурлаб кетди.
-Ваалайкум салом.
-Ойи сизга меҳмон олиб келдим.
Аммо бу сўз фарзанд доғида адо бўлаёзган аёлга бошқача эшитилди.
(Синглимни олиб келдим дегандек) Қизга яқин борди.
-Сен...
Аёл ортиқ гапирмади, ҳушини йўқотди. Боши ерга тегмасидан Хушнуд онасини ушлаб қолди.
-Ойиииии, Робия сув олиб келинг ана ошхона.
Робия чопиб кетиб сув олиб келди. Хушнуд чаққонлик билан сувни онасини юзига сепди.
-Ойиии.
Онасини юзига шапатилади.
-Нега бундай бўлдилар?
-Ҳаяжонга тушсалар шунақа бўладилар.
Аёл ўзига кела бошлади. Ҳушнуд кўтариб уйга олиб кирди. Робия унга ёрдамлашди.
-Ойи қўрқитиб юбордингиз.
-У қани? – аёл турибоқ Робияни излади.
-Ким ойи?
Муҳаррам опа ўрнидан туриб Робияни қучди.
-Сен Мунаввар сан а? Мени Мунавварим.
Робия жойида қотганди. Ҳаёлларида элас элас хотиралар жонланди. (Мунаввар, Мунииии, Муниш) Кўзлари ёшга тўлди.
-мен...
-Мен адашмайман. Синглингни топибсанку болам.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

26 Dec, 13:02


#ОЖИЗА


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


74-қисм

Робия йиғлади. Бу гал узоқ йиғлади.
-Йиғлама.
-Ака у нима исташини билмайди. Мен уни шахсий буюми эмасманку...
-У ким бўлади сенга?
-Энг катта хатойим. Қаердан ҳам у билан танишганман. Танишган кунимдан бери мени ўз йўриғига юргизмоқчи бўлади. Бир неча марта калтаклади ҳатто. Ундан қочиб кетолмасдим. Мени ёнимни олувчи ҳеч кимим йўқ. Балки етим деб билганини қилгандир. Уни мажбурлаб уйлантиришди. Тўй кеча хотинини пичоқлаб ташлабди. Бахтига келинчак ўлмаган. Буни отаси пул билан ҳаммасини ёпгандир. Бу ёғини билмайман. Билганим энди яна қаерга қочаман? Аслида отаси мени бу ерга жўнатган. Нима қиламан энди?
Робия йиғлаб. Йиғлаб ҳаммасини айтиб берди.
-Мен борманку. Сени ҳимоя қилолмасам ким деган одамман. Сени ҳозир уйимга олиб бораман. Онамни олдиларига.
-Ойингиз нўтўғри тушунмайдиларми?
-Йўқ, ойим ҳаста аёллар. Юраклари касал. У киши бунақа нарсани ўйлаб ўтирмайдилар.
Хушнуд машинани уйи томон ҳайдаб борарди. Салоҳга айтаман бир икки кун ўзимиз назорат қиламиз ишни.
-Дунёда яхши одамлар кўп дейишса ишонмасдим. Мана исботи,- Робия кўз ёшини артганча гапирди.

💦💦💦
Салоҳ отасини олдида жим турарди.
-Ўғлим гапимни ерда қолдирдингми?
-ота мен у қиз билан ҳаётимни давомини тасаввур қилолмадим.
- Майли ҳаёт сеники. Мажбурлаш йўқ.
Сафо ака режалар туза бошлади. Ўша етим қизни Ғулом йўқотса нима қилиб бўлса ҳам Ўлмасни қизига уйлантиради. Салоҳга бўлган телефон сукунатни бузди.
-Алло.
-Салоҳ муҳим масалада телефон қиляпман.
-Гапир.
-Робияни бир икки кун ишга чиқармай тураман.
-Нимага?
Сафо ака гапларга қулоқ солиб ҳудди китоб ўқиётгандай тутарди ўзини.
-Унга биттаси бугун пичоқ билан ташланибди. Сен танийсан Шомил деган одамни ўғли.
-Нимага?
-Аввал Робияни севган экан. У хавфли, хатто тўй куни хотинини пичоқлаган деяпти Робия.
-Мен отасига айтаман.
-Майли дўстим, шундай қил. Қизни қутқарайлик.
-Албатта қўлдан келган барча ишни қиламиз.
Алоқа узилди. Салоҳ ўйланиб қолди. Робияни ўлими унга нега керак?

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

26 Dec, 13:02


#ОЖИЗА


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

73-қисм

-Кутмаганмидинг?
Робия титраганча ортига ўгрилди.
-Сиз...
-Ҳа мен. Мендан ўлибам қутулолмайсан деганмидим? Айтгандим. Сенга садоқат ҳақида неча бор дарс ўтганман. Аммо сен нима қилдинг?
-Нима демоқчисиз?
-Юр буёққа .
Шахбоз Робияни қўлидан тортиб четроққа олиб ўтди. Қизни деворга тираб бўйнига пичоқни тўғрилади.
-Хўш энди гапир? Анави олифта ким?
Робия қўрқувдан тили айланмай гапира олмасди.
-Гапииир.
Шахбознинг томирлари бўртиб чиқди. Робия атрофга жовдираб қарарди. Кейин кўзлари уларга секинлик билан яқинлашаётган Хушнудга тушди. Хушнуд унга жим ишорасини қилди. Кела сола Шахбозни қўлини қайириб пичоқни тепиб юборди.
-Ах, кимсан?
Шахбоз эгилганча ким унга зарба берганига қизиқарди.
-Қизда нима ишинг бор?
-Сенга нима?
-Гапииир дедим ит?
Шахбоз куч билан Хушнудни қўлларидан чиқди. Робия эса деворга суянган кўйи ранги бир аҳволда эди.
-Сени ишинг бўлмасин,- Шахбоз асабийлашарди.
Хушнуд қизни ортига олди.
-Тур йўқол бу ердан. Кучинг қиз болага етдими?.
-Сен аралашма. У қиз меники. Ўзидан сўра.
Хушнуд Робияга қаради. Қизнинг кўзлари тўла ёш эди.
-Йўқ, у менга ҳеч киммас.
-Ҳали севгимиздан тонарсан? Сен сабаб қамоқда ўтирдим. Жиннихонада ётдим. Ҳатто қотилликкача бордим . Сенчи? Сен нима қилдинг? Дарров бошқасини қучоғига кирдингми?
-Хушнуд ака кетайлик.
-Ҳеч қаерга кетмайсан.
-Йигит ўзингни бос. Ҳозир милиция чақираман. Кейин ўзингга ёмон бўлади
-Мен барибир буни бир ёқлик қиламан. Бу манжалақини яшашга ҳаққи йўқ. У ёқда қилар ишни қилиб, бу ерда сипони ёқиб безрайиб юрибди.
-Робия машинамга бор.
-Ияаа сенам ҳали бу фохиша биланман десанг. Қойил... Тўғри айтишган экан, етим барибир бузуқ бўлади деб. Мана исботи.
-Валдирамасдан жўна. Кейинги сафар ўзингга қийин бўлади
-Сени нимангдан қўрқаман? Аммо анави ҳимоя қилаётганинг бир пулга арзимайди. Мен буни шундай қўймайман.
Шахбоз чирт этиб тупурганча орқасига қайтди. Хушнуд чўнтагидаги пичоқни ушлаганча машинага йўл олди.
-Яхшимисан?

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

25 Dec, 15:09


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

72-қисм

-Буни унутмайман. Мени ўйин қилиш сизга қимматга тушади
Диёра пошнасини тақиллатган кўйи тез юрганча Салоҳни олдидан кетди. У Робияни шу тобда бурдалашгада тайёр эди.

💦💦💦

Робия видеодан бехабар цехда ўз ишини қилиб ўтирарди.
-Ҳормасинлар.
-Ассаламу алайкум яхшимисиз?
-Ваалайкум салом. Нималарни бошлаб юрибсан?
Хушнуд ҳазил аралаш гапирди.
-Нима бўлди?
Хушнуд телефонини олиб Робияга узатди. Робия видео ижро этилишни бошлаши билан қизариб кетди.
-Буууу... Бу ... Ёзилганидек эмас... Ўртамизда ҳеч гап йўқ.
- Биламан. Аммо сизларни кимдир видеога олиб чиройли жуфтлик деб тарқатиб юборибди.
- Энди нима бўлади? – Робияну кўзларида ёш ҳалқаланди.
-Ҳеч нима бўлмайди. Аҳамият бермаймиз.
-Аммо...
- Робия ҳеч кимга изоҳ беришга мажбур эмассан. Бирортаси ғинг деса менга келиб айт.
-Хўп,- Робия кўз ёшларини артиб бошини силкиди.
Хушнуд эса тўғри Салоҳни олдига ўтиб кетди.
-Куёвбола қандайсан?
-Сенам бошлама. Бошим ёрилиб нетади ҳозир.
-Аммо ярашибсиз бир-бирингизга
-Чаёоон.
-Ўзингам томоша қил. Шахсийингга юбордим. Рости менам кўриб уни танлабсанми деб ўйлабман.
- Ҳозир Диёра келиб кетди. Дарғазаб. Орани очиб кетди.
-Ана баҳонада қутилибсан ундан.
-Хафа бўлди,- Салоҳ стулда ўтирганча бошини қўллари орасига олди.
-Салоҳ ўғрини ушладик.
-А? Далил ҳам борми?
-Бор ҳозир ишдан бўшатиб келяпман. Сени бошингни қотирмай дедим. Аммо энди тағминотчини ўзгартириш керак.
-Файзни қўй. Анча қўли келишиб қолганку.
-Ўзимам шуни айтай сенга деб келгабдим.
-Хушнуд биласанку сенга бу борада ўзимдан кўпроқ ишонаман.

💦💦💦

Робия ишдан чиқди. Ишхонадан анча узоқлаб кетгандан кейин ортидан келаётган одамни пайқаб ортига ўгирилди.
-Салом севгилим
Робия жойида қотди. Қўрқувдан қимирлай олмади.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

25 Dec, 15:08


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

71-қисм

Диёранинг юзи оқариб кетди. Видеони қўлидаги телефон экранида Салоҳнинг олдига тутаркан, овози титрарди:
– Салоҳ, бу котиба сиз билан?
Салоҳ телефон экранига бир қараш ташладида, хотиржамлик билан орқага суяниб қўлини чўнтагига тиқди.
– Нима бўпти? – деди у лоқайдлик билан.
– Нима бўпти эмиш?! Сизнинг бу ишингизни қандай тушунай? Мени ким деб ўйладингиз? Ёлғон билан яшаётган эканманку!
Салоҳ бир муддат сукут сақлади. Диёранинг ғазабланган кўзларига тик боқиб, паст овозда гапирди:
– Диёра, бу видеони ким чиқарганини билмайман. Бу ўйин. Кимдир бизни ажратмоқчи бўляпти. Аммо тўғри қилди. Мен сен билан орани очиқ қилмоқчиман. Сенга беҳуда умид беришни истамайман.
Диёра шубҳаланиб, орқага бир қадам ташлади. Унинг кўзларида ишончсизлик акс этар эди.
– Нега менга ростини айтмаяпсиз? Кимдир мени сизга ёмонладими?
Салоҳ бир қадам яқинлашиб, қўлини Диёранинг елкасига қўйди.
– Диёра, биламан, бу осон эмас. Лекин менга ишонсанг, ҳаммасини тушунтириб бераман.
Диёра унинг қўлини четга суриб, кескин овозда жавоб берди:
– Сабр? Мен сени севганим учун бу ерда турибман. Аммо сен? Мен ўйинчоқмидим сенга?
– Диёра.
– Ҳаммасига ўша котиба сабабми?
– У билан ўртамизда ҳеч нима йўқ.
– Видеода кўриниб турибди.

Давоми бор...

Hikoyalar dunyosi

23 Nov, 10:02


__Уйғондингми? Маликам
Шухрат Сорани юзидан ўпди.
__Дадаси.... Мен яшагим келяпти..
Сорани кўзларидан беихтиёр ёш қуйилиб келар эди.
__Албатта яшайсан, бу бизга берилган синов. Сен ёмон ўйга борма.
Шухрат Сорани махкам бағрига босиб йиғлаб юборди.
__Ўзингиз хам ишонмаяпсиз а? Мени яшашимга?
__Нималар деяпсан? Мени бундай қийнама гўзалим, менга сенсиз хаёт қоронғу, сенсиз мен бу дунёда яшай олмайман.

Hikoyalar dunyosi

23 Nov, 08:58


Тахорат олиб кириб, Сорани олдига жойнамоз солиб намоз ўқишни бошлади.
Сора безовта бўла бошлади.
Шухрат кўз қирида буни сезсада намозини бузмай, ўқишда давом этди..
Шухрат кўзларида ёш билан намоз ўқиб тугатди.
Икки ёнига салом бериб, дуо қилдида шошиб Сорани қўлларини ушлади. Қўллари муздек эди.
__Болаларим, сизга омонат...
__Сорам, мени қўрқитма.

Hikoyalar dunyosi

23 Nov, 08:01


__Лайло хой Лайло
__Лаббай ойижон
__Укалариз олиб келган овқатни товуқларга тўкиб беринг ким ейди уни
__Нега?
__Менга гап қайтармай ташанг дедим
Лайло еғлаб еғлаб овқатни тўкиб келди
Эссиз шуни укаларим еганда бўларди бечоралар ўзлари емай бизга олиб келишганди
Ойижон мени кечиринг шунча қийналиб қилган нарсангизни увол қилдим
Лайло орқа тарафда дод деб еғлаб юборди

Hikoyalar dunyosi

21 Nov, 13:23


#ЖИЛВА
135


— Шунақа жим юраверамизми? — Азиз Кумуш опанинг ёнига зарда қилганча кириб келаркан, — бир ҳафтадан кейин у уйланяпти, биз эса ҳеч нима қилмаяпмиз.
— Бунча асабийлашиш шарт эмас, — Кумуш опа қўлидаги флешкани айлантириб ўйнаб қўяркан, — майли уйланаверсин. Биз ҳам чиройли тўёна билан борамиз тўйига, — кулди.
— Яъни? — Азиз ҳеч нимани тушунмади.
— Ўшанда кўрасан. Сен жимгина тўйга бор. Тўйда ҳаммани ажойиб сюрприз кутмоқда.

🍃🍃🍃

Тўйни эртаси куни Зокир никоҳ гувоҳномасини кўтариб, Имроннинг олдига келди.
— Мен келишувни бажардим, — Имроннинг олдига никоҳ гувоҳномасини ташлади, — энди сени навбатинг.
— Буни қарая, — Имрон никоҳ гувоҳномасини айлантириб томоша қиларкан, — табригимни қабул қил. Ола хуржун муборак.
— Сен гапни қисқа қилда, ваъдангни бажар, — Зокир никоҳ гувоҳномасини унинг қўлидан юлиб олди.
— Сенга синглимни берибмидим? — Имрон унга хотиржамгина қаради.
— Яъни? — Зокир асабийлашганча у томонга эгиларкан, — сен ҳозир гапингдан қайтмоқчимисан?
— Баракалла, — Имрон унинг юзига енгилгина шапатилаб қўйди, — бирам ақлли йигит экансан. Энди эса кетишинг мумкин, чунки мени ишларим жуда-жуда кўп, — Имрон ўрнидан туриб, дадаси айтган ҳужжатларни тайёрлашга тушиб кетди.
— Менга қара, — Зокир асабийлашганча стол устидаги ноутбукни отиб юбораркан, — эркак кишида лавз бўлиши керак.
— Йўғэ? — Имрон ўзини ҳайрон бўлгандек тутганча, — буни билмаганимни қара, — лабини қийшайтириб қўйди, — буни менга бир қизни номусини топтаб, қочиб кетган ва ўз нафси учун яна унинг ёнига қайтган, камига уй ва машина учун унга уйланган эркак айтяпдими? — "эркак" сўзига алоҳида урғу бериб гапирди.
— Бу энди мени ишим. Сен эркак бўлиб....
— Тсссс, — Имрон унинг гапини бўларкан, — мен шунчаки сени Зуҳрага уйланишинг учун мажбур қилдим холос. Бу билан сени эрта ёки индин кўчада кимлардандир қолган суякни ғажимаслигингни таъминладим. Чунки Зуҳра ўзинг пиширган ош. Фақат ўзингга тегишли ва сен унга эгалик қилдинг.
Зуҳра яхши қиз. Сенга ундан ортиқ бойлик керакмас менимча.
— Сен ҳали мени ўйин....
— Йўқ, шунчаки сенга ёрдам бердим. Энди эса эшик анави тарафда, у ердан чиқиб қаерга юришни ўзинг билсанг керак? Билмасанг, котибадан сўрасанг тушунтириб юборади, — Имрон шундай дедию, худди у йўқдек ишини давом қилдираверди. Зокир яна бир нарсалар демоқчи бўлдию, лекин бу фикридан қайтиб аламзадалик билан чиқиб кетди, — аҳмоқ, — Имрон у чиқиб кетган эшик тарафга қараб қўйганча бош силкиди.

🍃🍃🍃

— Тўйга менга раҳмингиз келгани учун розилик бермадингиз деган умиддаман? — Исфандиёр официант олиб келган чойдан хўплаганча сўради.
— Йўқ, — Феруза шарбатига тикилганча, — менга китобни севувчи инсонлар ёқади. Сиз шундай инсонлар сирасига кирасиз. Мана шунинг учун ҳам розилик бердим.
— Демак, китоб денг? — Исфандиёр лабининг четида жилмайиб қўйди.
— Менимча сиз бунга шубҳа қилаяпсиз? — Феруза синчиков нигоҳларини йигитга қадади.
— Сиз бўлса изоҳ беришга мажбур эмаслигингизни айтмоқчи бўлаяпсиз, — буни эшитган Ферузанинг юзига кулгу югурди.

Hikoyalar dunyosi

21 Nov, 13:23


#ЖИЛВА
136

— Бу кулгунинг маъносини сўрасам айтасизми?
— Мени оз бўлса ҳам билиб олганингизга хурсанд бўлганимдан.
— Хўп, — Исфандиёр бироз жим турдида, — сизга яна бир нечта саволларим бор эди, агар қарши бўлмасангиз.
— Бемалол, лекин ундан олдин бир масалада сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим. Чунки бу мен учун жуда муҳим.
— Қулоғим сизда, — Исфандиёр жиддий тортди.
— Мен тўйдан кейин ҳижобга киришни ният қилгандим. Шунга сизнинг фикрингиз қандай? — Феруза ўйлана-ўйлана гапираркан, Исфандиёрнинг кўзларида ҳайрат ва қувонч порлади.
— Наҳотки сиз? — Исфандиёр ўзи билмаган ҳолда қизга тикилиб қолди.
— Нима бўлди? Ёки бунга қаршимисиз? Олдиндан айтиб қўяй, қарши бўлсангиз ҳам мен ҳижобга кираман.
— Йўқ қарши эмасман. Негаям қарши бўлай? Ўзи мен ҳам шуни айтмоқчи эдим, — Исфандиёр бу сафар хурсандчилигини яшира олмади. — Феруза, — қизнинг исмини ўзгача меҳр билан талаффуз қиларкан, — сиз ўзгачасиз.
— Айнан қандай? — қизнинг нигоҳлари самимий эди.
— Бир қарашда жиддий ва совуққон кўринасиз, — бу гапдан кейин Ферузанинг қошлари хиёл кўтарилди, — яқиндан билган сари беғубор, самимий эканлигингиздан инсоннинг баҳри-дили очилади.
— Буни билмас эканман.
— Яна камтарсиз, ҳеч ўзингизни катта олмайсиз.
— Катта олгидай мен ким бўлибман? Ҳаммамиз ҳам оддий бандамиз. Ҳеч ким ҳеч кимдан ортиқ эмас.
— Тўғри, — Исфандиёр қаршисидаги қиз худди ўзи истагандек иймонли, эътиқодли, пасфеъл эканлигидан мамнун эди.

🍃🍃🍃

— Дилором, — Аббос қўлида гул билан қизнинг йўлини тўсаркан, — бир марта мени эшитинг.
— Йўқ, — Дилором ён-атрофга қўрқибгина қараб қўяркан, — жонингиздан умидингиз бўлса, ортиқ йўлимдан чиқманг. Йўқса акамга айтиб бераман.
— Дилором мени ҳеч қандай ёмон ниятим йўқ, — Аббос гулни унга узатаркан, — фақат биргина имкон.
— Мен жавобимни айтдим. Омон бўлинг, — Дилором уни айланиб ўтиб, тез-тез юрганча кетиб қолди.
— Тушунарли, — Аббос хўрсиниб қўйганча, — ойимни ишга соладиган пайти келди шекилли, — телефонини қўлига олиб, ойисининг рақамини терди, — ойи, мен уйланишга розиман, — қисқа гудокдан кейин жавоб берган ойисига қарорини айтди, — мен сизга келин топдим.

🍃🍃🍃

— Яна неча марта айтай, мен ҳеч кимни ўлдирмадим, — Олтиной деярли бир ҳафтадан бери фақат бир гапни такрорлайвериб чарчаб кетганидан асабий бўлиб қолганди, — ўша муллаваччани ўлдиришдан менга нима фойда?
— Бурхоновни ўлдириш ниятингиз бўлмаса, нега машинани йигитлар устига ҳайдагансиз? Ёки Ражабовни ўлдиришни мўлжаллаганмидингиз? — Мансур саволларни ҳар қанақасига айлантириб кўрса ҳа, ундан аниқ жавоб ололмагач, саволларни яна бир бошдан бера бошлади.
— Мансур, — шу пайт хонага Ботир шошиб кириб келди, — Ражабовнинг уйи атрофида биттаси ўралашиб юрибди деганим эсингдами? Ўша нусхани бир неча кундан бери кузатиб юргандик. Топчи, у бизни қаерга олиб борди?
— Қаерга экан?
— Шаҳардаги энг катта дорифуруш Сатторни олдига олиб борди.
— Мана буни силжиш деса бўлади, — Мансур столга бир уриб қўяркан, — сен Сатторни танийсанми? — Олтинойга юзланди.
— Йўқ, умуман эшитмаганман.
— Яхши, — олдидаги қоғозга бир нарсаларни ёзиб қўйдида, — сизга рухсат. Кетишингиз мумкин.
— Ростанми? — Олтиной қулоқларига ишонмасдан қайта сўради, — мен озодманми?
— Ҳа.
— Бемалол кетаверсам бўладими?
— Ҳа бемалол, бехижолат. Бутунлай озодсиз. Яна ўз ҳаётингизга қайтишингиз мумкин.
— Катта раҳмат, — Олтиной хурсанд бўлганча сакраб юборай деди. У чиқиб кетиши билан,
— Нега уни қўйиб юбординг? — Ботир ҳеч нарсани тушунмасдан сўради.
— У ростан Сатторни танимайди. Таниса ўз оёғи билан боради. Ҳозирча уни қўйиб юбориб, ортидан одам қўямиз. Кўрайликчи, — Мансур режасини айтди.

Hikoyalar dunyosi

20 Nov, 06:40


🎉 Tabriklaymiz! Siz testingizni yaratdingiz.

Test havolasi: https://t.me/DostlikTestBot?start=s_5234072380

Uni barcha ijtimoiy tarmoqlarda tarqating va barcha do'stlaringiz va tanishlaringiz bilan baham ko'ring. Keling, ular sizni qanchalik yaxshi bilishlarini ko'ramiz 😉

Hikoyalar dunyosi

19 Nov, 13:23


#ЖИЛВА
132


— Биз шу ерда бўламиз, сен уйга бориб кийимнингни алиштир, бироз дам ол, — Робия опа Камроннинг уст-бошига қараб қўйганча гапирди.
— Йўқ, мен шу ерда....
— Эее Рамео, — Имрон ўрнидан турди, — тушеее олдимга. Уст-бошинга қара. Кўрган одамни қусгиси келади, — бурнини жийирди.
— Ака мен....
— Мен нима дедим? — Имрон укасининг елкасидан ниқтаб юр дегандек қилди.
— Лекин ака мен...
— Сенга юр дедим, — Имрон бу сафар уни судрагудек ҳолда касалхонадан олиб чиқиб кетди.
— Ака мен Дилнуранинг ёнида бўлишим керак эди. Ўзингиз вазиятни кўриб турибсизку, — Камрон норози бўлганча машинага ўтирди.
— Уст-бошингни алиштириб яна келасан. Ҳозир эса жим кет, усиз ҳам жуда чарчаганман, — Имрон машинани ўт олдирди.

🍃🍃🍃

Талъат юз-қўлини ювиб, уст-бошини тўғирлаб олдию, уйига йўл олди. Эшик олдига келиб уйига бир қараб қўяркан, хона чироғи ёниқ эканлигини кўрди.
— Йўқ, Озода бу сафар тушунади. Чунки мен унга хиёнат қилмадим. Ахир, бу иш юзасидан, — ўзига гапирганча қўнғироқчани босди. Икки дақиқа ўтмасдан эшик очилиб, Озоданинг хомуш юзи кўринди, — янами? — Талъат хўрсинганча уйга кираркан, — Озош, — келиб аёлининг белидан тутиб ўзига яқинроқ тортди, — илтимос сен ҳам шунақа қилмагин? Ахир бу касбим шунақа.
— Лекин бу ишда фақат сиз эмаску, — Озода йиғлагудек бўлиб эрига қаради.
— Тўғри, лекин ҳаммамизнинг ўз ишимиз бор. Бизнинг ишда умуман хато қилиш мумкин эмаслигини ўзинг тушунасанку. Ўзинг оқила аёлсан, — Талъат аёлини янада яқинроқ тортиб, олдин юзидан, кейин бўйнидан ўпиб қўяркан, — сени жуда соғиндим, — қулоғига пичирлади. Ахир нима қилса ҳам у эркак. Боя Олтиной тегиниб, роса қийнади шўрликни. Шунда ҳам ўзини тутиб, аёлига берган сўзида турди. Бунинг устига шунча гапдан кейин ҳам Олтиной билан ўз нафсини қондириш, ёниб турган оловга ўзини отиш билан тенг бўларди. Тузалмас касал орттириб олса, ана ундан ёмони йўқ. Шунинг учун ҳам сабр қилди.
— Кела солиб суюлманг, — Озода эрини ўзидан итараркан, — олдин ювуниб чиқинг, ана ундан кейин....
— Бўлдида, — Талъат тиржайганча ювиниш хонасига кириб кетди. Озода эса ётоқхонага ўтиб, эрини чиройли бўлиб кутиш олиш ҳаракатига тушиб қолди.
Талъат ювиниб, битта шўртикда хонага кириб келар экан, чиройли тунгги кўйлакда турган аёлини кўриб ўзини тутиб тура олмади. Бўйнидаги сочиқни ташлаб, келиб аёлини белидан тутиб ўпа бошлади.

🍃🍃🍃

Камрон уйга кириб ювиниб чиқдию, яна кетишга тайёрлана бошлади.
— Секин-секин, — нималардир кавшаганча Имрон кириб келди, — бунча шошасан? Борасан ўша Жулеттангни олдига.
— Ака ҳозир уни ёнида бўлишим керак, — Камрон шошиб сочини қуритаркан, — иложи борича уйғонганича боришим керак.
— Югур-югур, — Имрон энгса қотириб қўйганча чиқиб кетди.

Hikoyalar dunyosi

19 Nov, 13:23


#ЖИЛВА
131


Назира опа ўзига келиши билан Робия опа ёнига кириш учун рухсат олди.
— Нега мендан яширдингиз? — Робия опа кириши билан ранги синиққина бўлиб ётган дугонасини кўриб йиғлаб юборди, — ахир ўша куни....
— Йиғламанг, — Назира опа жилмайишга ҳаракат қилди, — мен шунчаки сизни хавотирга қўйгим келмади.
— Ахир биз бегона эмасмизку. Энг яқин дугонангиз бўлсам, — Робия опа келиб дугонасининг қўлидан тутиб ўтирди, — ҳозир яхшимисиз?
— Ҳа, — Назира бир-икки йўталиб қўйдида, — Робияхон сиздан бир илтимосим бор эди. Сўнгги ўтинчим десам ҳам бўлади.
— Нега унақа дейсиз? Ҳали кўрмагандек бўлиб кетасиз.
— Энди ҳар эҳтимолга қаршида. Бирдан шунақа кетиб қолсам, айтолмай кетмай дейманда, — Назира опа иложи борича мулойимлик билан гапирарди. — Менга нимадир бўлгудек бўлса Дилнурани ўзингиз яхши жой топиб узатинг. Чунки дадаси ва акасидан, — мана шу ерида жимиб қолди. Кўзларида ёш қалқиди.
— Унақа деманг. Ҳали кўрмагандек бўлиб кетасиз. Дилнурани ҳам ўзингиз узатасиз. Ҳали ўғлингиз ҳам, эрингиз ҳам қайтишади.
— Балки, — Назира опа кўз ёшларини кўрсатмаслик учун юзини девор тарафга бурди. Робия опа яна бироз ўтирмоқчи эди, лекин ҳамшира кўп ўтириш мумкин эмас деб чиқариб юборди. Назира опа эса ўз ҳаёллари билан қолди.
Эри анчадан бери Америкадан қайтмай юрганининг сабабини таҳмин қилиб юрарди. Лекин асосли сабаб топа олмагач, жим эди. Кечаги видео қўнғироқ эса ҳаммасини ойдинлаштирди. Эрининг анчадан бери йўқлиги, ўғлининг кам хабарлашишидан хафа ҳолда ижтимоий тармоқларни айланиб чиқаётган Назира опага бегона рақамдан видео қўнғироқ бўлди. Қараса, рақам Американики. Балки эримдир деб ўйлаб, хурсанд бўлиб кетганча жавоб берган аёл шўрлик экранда бегона аёлни кўриб ҳайрон бўлди. Ўзини Жамила деб таништирган бу аёл, айтишича кундоши экан. Бу ҳам майли, эрининг ўша ёқларда уйланганини ўғли ҳам билар ва ўғли Дилшод бугун ўгай онасининг қизига уйланаётган экан. Назира опага алам қилгани ўзи туғиб, катта қилган ўғли умуман бегона аёлни ойи деб бағрига босяпти. Мана шундай унутилмас кунида ўз онасини эсламаяпти хатто. Эрининг хиёнатига чидаган аёл, ўғлининг хиёнатини кўтара олмади. Қулади, юраги хуруж қилди. Яхшиям Дилнура ойисининг олдига вақтида кириб қолди, йўқса аёл шу ётишда омонатини топширган бўлармиди?
— Вақтим борида Дилнурани ҳам яхшироқ жойга узатишим керак, — ўйлади у, — мендан кейин бутунлай ёлғизланиб қолишини хохламайман. Балки, уят ва андишани суриб қўйиб Камронжон билан ўзим гаплашарман. Ундан илтимос қилсамчи, у мени нотўғри тушунмасмикин? Лекин кўзимнинг нурини ундан ўзгасига ишона ҳам олмайманда.

🍃🍃🍃

— Ойиси, — Эргаш ака дўсти билан гаплашиб бўлиши билан қувончи ичига сиғмай аёлининг олдига чиқди, — дўстим рози бўлди. Қиз ҳам рози экан.
— Вой ростанми? — Руқия опа қўлидаги чойнакни қўйиб, хурсандлигидан йиғлаб юборди.
— Яна қанақа розилик? Яна қанақа қиз? — оч бўлгани учун нимадир ейиш учун ошхонага чиққан Исфандиёр бироз тушунмади, — яна нимани бошлаяпсизлар?
— Тўй бошлаяпмиз ўғлим, сени тўйингни, — Руқия опа жилмайганча келиб Исфандиёрнинг пешонасидан ўпиб қўяркан, — илоҳим бахтли бўлгин.
— Ойи шу аҳволимда яна қанақа тўй? Ҳали оёққа тураманми йўқми, буни билмаймиз ҳам, — иложсизликданми Исфандиёрнинг қўллари мушт бўлиб тугулди.
— Феруза жуда яхши қиз. Ҳали сени ўзи оёққа турғазиб юборади, — Эргаш ака бўлажак келини ҳақида тўлиб гапирди.
— Феруза? — Исфандиёр бу сафар ҳайрон бўлди.
— Ҳа Феруза, Набижон дўстимнинг қизи. Уни ўзинг ҳам танисанг керак?
— Ҳа, — Исфандиёр паст овозда жавоб бераркан, кўз олдига ўша куни ҳовлида унга жилмайиб қараганча "Маҳзун бўлма" асаридан парча келтирган Феруза келди.

Hikoyalar dunyosi

19 Nov, 13:23


#ЖИЛВА
#парча



— Йўқ, бу сафар осонликча қутула олмайсизлар. Мен ҳам сиздан энг азиз инсонингизни тортиб оламан, — Кумуш алам ва нафрат билан бақирганча Имрон томон югурди. Буни кўрган Бибисора Имронни итариб Кумушга ўзини тутиб берди. Бибисорани қучоқлаб олган Кумуш учинчи қаватдан пастга қулади.
— Йўўўўўқ, — у томонга югурган Имронни Нусрат ака ушлаб қолди.

Hikoyalar dunyosi

19 Nov, 13:23


#ЖИЛВА
133


Камрон сочини қуритиб бўлиши билан, кийиндию касалхонага шошди. Машинани ҳам ҳеч нимани ўйламасдан, катта тезликда ҳайдаб кетаркан, нега айни пайтда Дилнуранинг ёнига шошаётганини ўзи ҳам тушунмас эди.
— Бу шунча одамийлик, — ўйлади у, — лекин ўша куни унга уйланаман деганимчи? Бекор қилдимми? Менимча, йўқ. Ахир, Дилнура жуда яхши қиз. Содда, самимий, беғубор.
Камрон касалхонага кириб келганида Дилнура аллақачон уйғонган ва яна ойим деб роса тўполон қилишга ҳам улгурганди.
— Ойимни ёнида ўтираман, — ойисининг палатасидан докторнинг мажбурлаши билан чиқиб келаётган Дилнура тинмай йиғлар, докторни уриб ҳам қўярди.
— Дилнура, — Камрон югуриб унинг ёнига келди, — бўлди йиғлама.
— Ойимнинг ёнига киришни хохлайман, — йиғлаб Камроннинг қўлларига ёпишди.
— Хўп, кирасан. Олдин юзингни юв, ўзинга келиб ол. Кейин кирамиз.
— Аниқми? — умид билан қаради.
— Ҳа аниқ, — Камрон уни суяганча ўзининг палатасига олиб кирди, — мана шу ерда ўтир. Мен ҳозир доктор билан гаплашиб келаман, — Камрон қизни ётқизиб, устини ёпдию, палатадан чиқди.
— Сиз билан Назира Болтаева гаплашиб олиши кераклигини айтганди, — Камрон чиқиши билан доктор унга Назира опанинг илтимосини етказди.
— Хўп, — Камрон палатага кириб келаркан, Назира опа уни синиқ табассум билан кутиб олди. — Ассалому алейкум, — кириши билан салом берди.
— Яхшимисиз ўғлим? — Назира опа курсига ишора қилганча, — сизга айтадиган гапларим бор, — Камрон бош чайқаб қўйганча стулга келиб ўтирди, — фақат бошқача тушунманг, илтимос. Мен сизни ўз ўғлимдек кўрганим учун айтаяпман. Биласиз, Дилнуранинг сизда кўнгли бор. Фақат уни беҳаёликда айбламанг. Аслида у жуда содда, беғубор қиз. Фақат кичиклигидан эрка, ўз айтганини қиладиган бўлиб катта бўлган. Ёлғиз қизим деб кўнглига қараганман, — бироз жим бўлиб қолдида, кейин яна гап бошлади, — мени аҳволим шу, ётишим шу. Шунга мендан кейин уни ёнида сиз бўлишингизни истайман. Агар йўқ демасангиз....
— Сиз буёғидан хавотир олманг. Мен Дилнурани ёлғизлатиб қўймайман, — Камрон шўрлик аёлнинг кўнглини хотиржам қилишни жуда-жуда хохларди.

🍃🍃🍃

— Мен қаердаман? — тун ярмидан ўтганда Олтинойнинг калласи жойига келди, — панжарами? — атрофга кўзини қисиб қараркан, — вой палакат, — кулди, — бу Журъат деганлари ҳали искович эканда? Ким бор? — келиб темирни уриб бақира бошлади, — мени қўйиб юборинглар, — овози борича бақирарди.
— Жим бўл! — қўшни камерадан бир аёлнинг норози эшитилди, — ухлагани қўясанми?
— Овозингни ўчириб ухлайвер, — Олтиной ҳам пас кетай демай бақирди.
— Ўўўў шаллақи, — бояги аёл Олтиной ўтирган камерага яқинроқ келганча, — яхшиликча унингни чиқармай ўтир. Акс ҳолда, қўлимга тушишинг билан сочингни битталаб юламан.
— Билганингни қил, — Олтиной жеркиганча, яна бақира бошлади, — ким бор? Очинглар эшикни...

🍃🍃🍃

Феруза хонасида ўтирганча қабул қилган қарори ҳақида ўйларкан,
— Менимча тўғри қилдим, — бошини ёстиққа ташлади, — Исфандиёр яхши йигитга ўхшаб кўринганди. Китоб ўқиган одамдан ёмонлик чиқмайди. У билан бахтли бўлишимга ишончим комил. Уни ҳам ҳаётга қизиқишини уйғотиб оёққа турғазиб юборсам, кейин биздан ҳамма ҳавас қиладиган жуфтлик чиқиши аниқ, — Феруза ҳаёлан келажак режаларини туза бошлади.

Hikoyalar dunyosi

19 Nov, 13:23


#ЖИЛВА
134


Орадан бир ҳафта ўтди.
Бу орада Назира опа анча ўзига келиб касалхонадан чиқди. Камроннинг қарори билан икки тараф тўйга тайёргарликни бошлаб юборди. Шу кунларда Робия опадан бахтли одам йўқ. Ахир ҳа демай қўшалоқ келин тушуради. Бўлажак келинлари бир-биридан ақлли, оқила, гўзал, ҳавас қилса арзигулик қизлар.
Бутун бир куни битта келин кўйлак танлаш учун кетказган Имрон асабий уйга қайтаркан, кўчасининг бошида турган таниш башарини кўриб асаби баттар таранглашди.
— Ҳа кел, ўзи битта сен кам эдинг, қолиб кетмай дебсанда? — машинани четга олиб тўхтатди. У машинадан тушар-тушмас Зокир ёнига югуриб келди, — нега келдинг? — Имрон у саломлашиш учун узатган қўлига ҳам қарамасдан сўради.
— Тўйга таклифнома олиб келгандим. Икки кундан кейин тўй. Келишганимиздек мен Зуҳрага уйланяпман, — таклифномани узатаркан, — ҳалиги тўёна....
— Сен олдин уйланиб, у билан қонуний никоҳдан ўт, тўёна ана ундан кейин бўлади, — Имрон бошқа гапим йўқ дегандек машинага ўтирдию, газни босди.
— Бунга ишониб аҳмоқ бўлиб қолмасам бўлди эди? — Зокир асабий сочини силаб қўяркан, — ҳа майли кўраверайликчи, Зуҳрага уйланганимда ҳам ютқазмайман. Оиланинг битта қизи. Яхшигина мерос тегиши аниқ, — иршайди.
— Куйдирги деганимча бора, — Имрон хонасига кириши билан кўйлагини ечиб отаркан, — қайсарлик қилмай мен айтган кўйлакни кийса нима ўзгаради ҳайронман? Ҳаммаси ҳам оқ кўйлакку. Йўқ, бу куйдирги асабимни эговлаши шарт. Ҳа майли, ҳозирча ўз билганини қилиб тураверсинчи, уёғини тўйдан кейин кўрамиз. Мен тўй куни маликалардек бўлсин десам, бу қиз йўқ оддий кўйлакда чиқаман дейди, эҳ куйдирги, куйдирги.

🍃🍃🍃

— Рости ҳали ҳам ишона олмаяпман, — Дилнура салондан чиқаркан, кўзлари бахтдан порлаганча Камронга қараб қўйди.
— Нега? — Камрон атай сўради.
— Мен рости ҳаммаси сароб бўлиб қолади деб қўрқардим. Чунки фақат қиз бола севса, йигитнинг кўнгли бўлмаса....
— Жим, — Камрон тўхтаб уни ўзига қаратаркан, — бу ҳақида бошқа гапирма. Энди мен ёнингдаман, — унинг пешонасидан ўпиб қўйди. Унинг жудаям яқин турганидан эса, Дилнуранинг юраги хапқириб кетди. — Кеттик, — унинг қўлидан ушлаганча машина тарафга юраркан, — бир ҳафта эсли қиз бўлиб юр, холамни асабийлаштирма.
— Нима бир ҳафтадан кейин ақлсиз бўлишим мумкинми? — Дилнура қиқирлаб кулди.
— Уёғини бир ҳафтадан кейин ўйлаб кўрамиз, — Камрон кўз қисиб қўйди. Дилнуранинг икки юзи қизариб кетди. Уялганча бошқа тарафга қараб олди.

🍃🍃🍃

Бугун тўй.
Зуҳра оппоқ келин либосида куёв келишини интиқлик билан кутар экан, ён-атрофидагиларнинг ҳеч бир гапи қулоғига кирмасди. Ташқарида куёв келди деган овозни эшитдию, юраги алланечук бўлиб кетди. Минг қилса ҳам, Зокирни чиндан севади. Севгилисига турмушга чиқиш эса ҳар бир қиз учун ўзгача бахт, ўзгача қувонч.
Эшик очилиб, қўлида гул билан Зокир кириб келиши юраги кўксидан чиқиб кетай деб урарди.
Улар катталардан оқ фотиҳа олиб, Зуҳранинг уйини тарк этишди.
Тўй жуда чиройли ўтди, ҳамма уларнинг бир-бирига мослигини айтиб, бахтлар тилашди
Тўй тугаб, келин-куёвни ҳам уйига кузатишди. Янгалар керакли маслаҳатларни бериб, Зуҳрани тайёрлаб чиқиб кетишгач, Зокир хонага кириб келаркан, Зуҳра энг аввало чиройли қилиб келин салом қилди.
— Етарли, — Зокир келиб унинг рўмолини оларкан, — бунақа нарсаларни қўй. Кел яхшиси ҳар доимгидек, асосий ишга ўтайлик, — деганча уни кўтариб ётоққа ташлади.

Hikoyalar dunyosi

19 Nov, 12:07


❤️KURS❤️da

📌 Pragrammani sakachat qilish (bilasila bu pragramma play market, appstorelarda yoq)
📌 Pragrammadan regstratsiyadan oʻtish
📌 Tezkor kargo xizmati
AVIAkelish muddati 5-7kun,
AVTO kelish muddati 10-12kun
📌 Manzil kiritish
📌 Alipay orqali foizsiz tovar zakaz urish
📌 Sifatli va sifatsiz tovarlarni ajratish
📌 Yuanni soʻmga dollirga aylantirish
📌 Tovar ogʻirligini oldindan bilish ya'ni kargo pulini oldindan hisoblash
📌 Tovar zakaz qilish va boshqalar

Darslar kanalda beriladi va har bir oʻquvchi bn lichkada alohida shug'ullaniladi...to siz zakaz urishni mukammal oʻrganib olguningizgacha siz bn shugʻullanapragrammasi 0dan oʻrgatiladi, sizning birinchi zakazingiz qoʻlingizga yetib kelgunicha va siz mukammal oʻrganib olguningizcha oʻrgataman
man...hech bir savolingiz javobsiz qolmaydi ❤️

Toʻlov faqat bir marta qilinadi darsliklar sizda doimiy qoladi❤️

SKIDKA Narxda qoshilishga ulguring❤️



Otzivlarni kanalda koʻrishingiz mumkin🤪 iltimos ishonch hosil qilib keyin qoʻshiling

Hikoyalar dunyosi

19 Nov, 12:07


Maxsus𝙆𝙐𝙍𝙎𝙋𝘼𝘾𝙀kursida👇

Xitoy Tao Bao 35ming💸
Xitoy Pinduoduo 35ming💸
Xitoy 1688 35ming💸
Turkiya trendyol 35ming💸
Temudan zakaz urish 35ming💸
KAREA kursi 35ming💸
AMERIKA I herb 35 ming 💸
WeChat brend kantakt 35ming💸
Instagram kurs 35ming💸
Telegram kurs 35ming💸
Uzbekiston optm kanalar 35ming💸
Turkiya optom kannalari 35ming💸


👇👇👇👇👇
❤️5×1❤️
1.Grupaga odam qoshish
2.STIKER yasash
3.Onlayn magazin ochish
4.KURATORLIK kursi
5.Foydali bot
HAMMASI 40ming💸
👆👆👆👆👆

Sayt orqal daromad qlish 50ming💸

FULL: 120MING🤩💸

🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷
Ham o'rganib ham kuratorlk qilmoqchi bolganlar uchun hamma kursni darslklarini sotib olish 200 ming💸
🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷


Kurs telegramda ORGATILADI😍
💯ishonchli💯
Kursga qoshilish uchun
9860020144027255 N.M
Shu kartaga tolov qilib
Chek yuborib qoying🎀
MUROJAT UCHUN💁‍♀@llmarhooll 💕

Hikoyalar dunyosi

18 Nov, 17:03


https://t.me/Nozish1732/s/17

Hikoyalar dunyosi

18 Nov, 13:22


#ЖИЛВА
126


— Жоним, — хонага кириши билан Олтиной Талъатнинг бўйнига осилиб лабларига талпинди.
— Шошма, — Талъат уни ўзидан итарганча, — сен ётоқни тўғирлаб тур, мен ҳозир, — деганча боя бармен йигитга айтиб киритган сувдан стаканларга қуйди ва қўлидаги пакетчадаги кукундан биттасига солиб яхшилаб аралаштириб юборди. — Мана бу сенга, — стаканларни кўтариб ётоқ ёнига келиб биттасини Олтинойга узатди, — ишни бошлашдан олдин бироз совиб олайлик, — жилмайди.
— Раҳмат, — Олтиной нозланганча стаканни олиб, бир кўтаришда бўшатаркан, — бўлдими ёки яна қиладиган ишларимиз борми? — қўллари йигитнинг кўйлагига югурди.
— Шошма, — Талъат сувни бемалол ичишда давом этаркан, — мен ҳали ичиб бўлмадим.
— Бўла қолинг, — Олтинойни кўзлари сузила бошлади.
— Бўлди, бўлди, — Талъат стаканни қўйиб секин қизнинг ёнига келаркан, — сен жуда гўзалсан, — бир қўли унинг белида, бир қўли билан сочларини силади.
— Сиз эса келишган ва бақувват, — Олтиной унинг билакларини силаркан, мен сизнинг кучингизни ҳис қилишни хохлайман, — унга янаям ёпишди.
— Шошма, — Талъат хафсала билан унинг юзларини силаркан, — нега шу пайтгача турмушга чиқмагансан? — қизнинг тинмай илжая бошлаганидан билдики, мақсадга кўчадиган жойига келяпти.
— Ростини айтсам, — Олтиной унинг бўйнидан қўлларини ўтқазганча ўзини орқага ташлаб куларкан, — ойим мени турмушга бермоқчи бўлгандилар. Лекин мен буни истамаганман.
— Нега? — Талъат уни ўзига тортаркан, — бир қўли билан столдаги идиш ёнидаги овоз ёзиш мосламасини тўғирлаб қўйишни ҳам унутмади.
— Менга шу ҳаётим ёқади. Мен бир хилликдан жуда тез зерикаман. Эркаклар борасида ҳам шунақа, — кулди, — менда фақат биттаси доимий эди. Шерзод акам, — Олтиной унинг исмини ўзгача энтикиб айтди, — у жуда эҳтиросли эди. Менга айнан мана шу ёқарди. Нечта эркак кўрган бўлсам ҳам, — уялмасдан очиқ-ойдин гапирарди, — ҳеч бири Шерзод акамчалик эҳтиросли эмас эди.
— Балки ойинг топган йигит....
— Эеее гапирманг шу муллаваччани, — Олтинойнинг юзи буришди, — у менга умуман ёқмади.
— Унга тегиб ҳам мазза қилмас эдим барибир, — Олтиной иржайганча Талъатнинг юзидан ўпаркан, — уни-буни қўйинг, келинг бир мазза қилайлик, — кийимларини ечишга тушди.
— Хўп, — Талъат кўйлак тугмаларини секинлик билан ечаркан, — илк учрашган кунимиз касалхонада нима қилаётгандинг?
— Ҳа уми? — илжайиб қўл силтаркан, — ўша муллаваччани ўлдираман деб шу аҳволга тушдим.
— Нима? Сен ҳали одам ўлдирганмисан? — Талъат ўзини ҳайратлангандек тутганча, ечган тугмаларини қадай бошлади, — мен сендан қўрқа бошладим. Яхшиси шу ерда ҳаммасини....
— Нималар деяпсиз? — Олтиной унинг тугма қадаётган қўлларини ушлади, — мен ҳеч кимни ўлдирмадим. Битта юк машинаси уриб юборди уларни. Ўзи ҳаммасига ўша Шерзод айбдор, — боягина "акам" лаб ётган тили энди бошқача сайрай бошлади, — у жуда кўп ёмон ишлар қилган. Ёш қизларни алдаб, бошини айлантириб тузоғига тушуриб, бир марта мазасини кўргач, уларни ўзи учун хизмат қиладиган фоҳишаларга айлантирган.
— Тушунмадим, — Талъат бу сафар чинакамига ҳайрон бўлди, — бу қандай қилиб, мен бироз.....
— У қизларни клубга олиб келади ва у қизга бир кечалик харидор топади. Харидор билан келишиб, қизни унинг ихтиёрига топширади. Фақат буни қизлар билишмайди. Чунки у харидор билан тасодифан танишгандек бўлади.
— Нима у қизлар шунчалик ақли пастми? Бир кўрган эркагининг тагига тушиб кетиб, — Талъатнинг асаби бузила бошлади.
— Йўўўқ, — Олтиной хафсаласизгина ётоқ четига ўтираркан, — олдин қизларга роса ичиришади. Жа шошиб туришган бўлишса наркотик модда беришади.
— Сенда ҳам шундай бўлганми? — Талъат унга жиркангандек қаради.
— Талайгина, — Олтиной илжайиб қўл силтади, — ҳаммаси ўша Шерзодни найранглари. Шерзод яна қора дори билан ҳам ўралашиб юради деб эшитгандим. Балки шериклари уни гумдон қилишгандир?
— Бўлиши мумкин, — Талъат жиддий боққанча, — қани тур.
— Қаёққа? Ҳали ҳеч нима қилмадикку, — Олтинойнинг юзи буришди.
— Давоми маҳкамада.

Hikoyalar dunyosi

18 Nov, 13:22


#ЖИЛВА
127


— Маҳкама? — Олтиной бироз ўйланиб турдида, шарақлаб кулиб юборди, — сен ҳали ўша исковичларданмисан? — кулишда давом этаркан, — Шерзод ака сизларни таърифлаганда кўз олдимга жуда хунук эркаклар келарди. Лекин адашибман, — сузилганча келиб Талъатнинг юзини силади, — исковичлар жуда келишган бўлар экан.
— Кеттик, — Талъат уни билагидан ушлаб эшик томонга силтади.
— Ростини айтчи, чиндан мен билан аааа? — тиржайди.
— Юр! — Талъат уни судрагудек қилиб клубдан олиб чиқиб кетди.
— Сен жуда келишган экансан, — машинанинг орқа ўриндиғида ўтириб, машина бошқариб кетаётган Талъатнинг елкаларини силади.
— Тек ўтир, — Талъат унга жаҳл билан қараб қўйдида, яна олдинга қаради. Олтиной бўлса ҳали ҳам шарақлаб кулиб ўтирарди.

🍃🍃🍃

— Аҳволлари яхшими? — Назира холанинг ёнидан чиққан докторнинг ёнига келган Камрон сўради.
— Касал эканлигини билармидингиз? — доктор синчиковлик билан қараб саволга савол билан жавоб берди.
— Яқинда билгандик, — Камрон Дилнурадан эшитганини эслади.
— Бундай пайтда сиқилиш мумкин эмаслигини биласизми ахир?
— Мен....Биз....
— Тушунарли, — доктор Камронга эссиз дегандек қараб қўйди, — дориларини ўз вақтида ичиб турармиди?
— Рости мен билмайман. Чунки мен улар билан бир уйда яшамаймиз. Шунга....
— Яхши, — доктор ўриндиққа ўтирганча, — бемор дориларини ўз вақтида ичмагани, сиқилиш ва юқори қон босими туфайли юрак хуружига учраган. Бундай беморларни алоҳида парваришлаш керак. Тўғрисини айтадиган бўлсам, беморнинг кўпи билан бир йиллик умри қолган.
— Йўўўқ, — Камрон энди оғиз жуфтлаган эди ҳамки, ортидан келган Дилнуранинг овозини эшитиб ортига ўгирилди, — Йўқ ойиии, — Дилнура оғзини қўли билан ёпиб, ўтириб қолди, — ойи мени ташлаб кетманг.
— Дилнура, — Камрон келиб қизни суяб ўрнидан турғазаркан, — бўлди йиғлама.
— Айтинг ойим ўлмасин, — Дилнура ишиб кетган кўзлари билан Камронга илтижоли қараганча, — ойим ўлса мен ҳам ўламан. Айтинг, ойим ўлмасин. Ахир улардан бошқа ҳеч кимм..., — Дилнура бирдан хушидан кетиб қолди.
— Дилнурааааа, — Камрон қўрқиб кетди.
— Беморни кўтаринг, — доктор ҳам шошиб қолди, — буёққа, — боягина Дилнуранинг ўзи чиққан палатага олиб киришаркан, — ётқизинг, — ўзи эса тезда Дилнуранинг оёқларини 25-30 см баландликда кўтариб, тагига ёстиқ қўяркан, — деразани очинг, — Камронга гапирганча ўзи Дилнуранинг қўл кафтларини уқалай бошлади.

🍃🍃🍃

— Дўстим деяётганингиз фирмага ишга келган йигитнинг дадасими? — Феруза дадасининг гапларини диққат билан эшитаркан сўради.
— Худди ўша йигит. У жуда яхши йигит, лекин ҳозир.....
— Мен розиман, — Феруза ўрнидан турди, — уларга рози эканимни бемалол айтишингиз мумкин, — дедию хонасига кириб кетди.
— Дадаси ахир у йигит....
— Мен қизимга ишонаман, — Набижон ака мамнун табассум қилганча телефонини қўлига олиб, дўстининг рақамини тера бошлади.

Hikoyalar dunyosi

18 Nov, 13:22


#ЖИЛВА
128


Имрон машинаси дарвоза олдида тўхтаркан, сал нарида уйларини кузатиб турган машина негадир унга шубҳали кўринди. Машинадан тушиб, секин у томонга юра бошлади. Уни келаётганини кўрган машина ортга бурилдида ва катта тезликда жўнаб кетди.
— Қуённи расмини чиздику, — Имрон асабий кулиб қўйганча ортга қайтаркан, — ҳозир кириб дадам билан гаплашаман, — дея энди дарвозани очганди ҳамки, ичкаридан шошиб чиқиб келган дадаси ва ойисини кўриб ҳайрон бўлди.
— Қани машинага, — Нусрат ака уни шошириб машинага чиқараркан, — касалхонага ҳайда.
— Нима бўлди? Тинчликми ўзи? — Имрон ҳеч нимага тушунмасдан сўради.
— Камрон....
— Камронга нима бўлди? — Имрон бирдан тормиз ташлаб тўхтади, — яна кимдир...
— Назира холанг касалхонага тушиб қолибди. Камрон ҳозир ўша ерда экан, — Робия опа тушунтирган бўлди.
— Демак, куёвликни ҳозирдан бошлаб юборибдида, — Имрон кулиб қўйганча машинани қайта ўт олдирди.

🍃🍃🍃

Дилноза хонасида ўтирганча бугунги учрашув ҳақида ўйларкан,
— Менимча тўғри қилдим, — ўйлади у, — ҳаммасини била туриб, дугонамнинг қўлини сўраган аҳмоқ ҳақида ўйлашимнинг ўзи ғалати, — ўзини ҳақ деб ўйлаб ўтираркан, ташқарида таниш мусиқа овози эшитилди, — ахир бу, — Дилноза шошиб ўрнидан турдию, дераза ёнига келиб ташқарига қаради. Адашмабди, чиндан ҳам дераза тагида машинасига суянганча қўлида гулдаста билан Восид турарди. — У бу ерда нима қилиб юрибди? — Дилнозанинг жаҳли чиқди, — ҳозир кўради мендан, — Дилноза югуриб чиқдию, Восиднинг қаршисига келиб тўхтаб қолди. Кўзларида алам зоҳир эди. Восидга қараб турдию, кутилмаганда унга тарсаки туширди.
— Кутганимдек, — Восид кулиб юзини силаб қўйди, — бу сенга, — гулдастани Дилнозага узатди.
— Менгами? — Дилноза унга қараб турдида, гулдастани юлиб олди, — менгая? — гулдаста билан Восиднинг ўзини ура кетди, — бу эса сенга тентак, аҳмоқ. Бевафо, бебурд.
— Нима қиляпсан? — Восид ўзини ҳимоя қиларкан, қиздан қоча бошлади, — Дилноза тўхта!
— Ярамас, — Дилноза уни қувлаб етган жойида гулдаста билан урарди.
— Дилноза тўхта, — лекин қиз уни эшитмасди ҳам, — Дилноооз! — Восид тўхтаб, унинг қўлларини ушлади, — мени эшит.
— Истамайман, эшитиш тугул, сени кўришни ҳам хохламайман.
— Дилноз гулим...
— Гулимингни бор Лайлога айт, — қўлини тортмоқчи бўлди, лекин уддалай олмади.
— Рашк қилдингми? — кулди Восид.
— Бунга арзимайсан, — Дилноза юзини бурди.
— Алдама, — Восид уни ўзига тортиб бағрига босди, — аразчим ўзимни.
— Қоч, тегма, — Дилноза Восидни уриб, бағридан чиқишга ҳаракат қилиб типирчилай бошлади.
—Жим, тек тур, — Восид уни қўйиб юбориш ҳақида ўйламасди ҳам.
— Шундай қилиб тўй қачон? — кутилмаганда машинадан Аббос тушиб келди, — куёв жўра қиламан дегансан-а? — Восидга қараб кўз қисиб қўйди.
— Бууу? — Дилнозага йигитнинг юз тузилиши таниш туюлди.
— Дўстим Аббос.
— Суюнбек, — Аббос кулганча бош чайқаб қўйди.
— Бугунги ҳали...., — Дилноза баттар асабийлаша бошлади, — сен ҳақиқий телбасан. Қўйиб юбор мени.
— Майли ошна, — Аббос "чес" бергандек, — сенга омад. Мен кеттим.
— Ёрдам учун раҳмат, — Восид қичқирди.
— Арзимайди, — Аббос қўл силкиб кетди.

Hikoyalar dunyosi

18 Nov, 13:22


#ЖИЛВА
129


— Шунда дадам мени ўша ўртоғингга беряптими? — Дилноза ҳали ҳам Восиднинг қучоғидан чиқишга урунганча сўради.
— Сен қандай фикрдасан? — Восид атайдан уни янада маҳкам қучоқлаб оларкан, — сенингча, мен дўсти уйланмоқчи бўлган қизни қучоқлайдиган номардга ўхшайманми? — қошларини чимирди.
— Йўқ, лекин....
— Тўхта, энг асосий саволни бермабманку. Менга яхшилаб қарачи, оғзидаги ошни олдириб қўядиган лапашанга ўхшайманми?
— Мен ундай демадим. Лекин сен....
— Тўхта, — Восид унинг юзига янада яқин келаркан, — сен қизни тилинг чиқиб қолибдими?
— Йўқ, нега бунақа деяпсан? — Дилноза типирчилашдан тўхтаб сўради.
— Олдин сизлардинг, ҳозир сенсираб қолибсанми? — Восиднинг бир қоши хиёл кўтарилди.
— Ҳаммасига ўзинг...гиз айбдорсиз, — Дилноза гапирдию кўзларини олиб қочди. Буни кўрган Восид ёйилиб куларкан, Дилноза қандай қўйиб юборганини ҳам билмай қолди.
— Демак ҳамма айб менда? — Восид кулгудан тўхтади, — сенда айб йўқ, шунақами?
— Бўлмасамчи? — Дилноза қошларини учириб қўйди.
— Ҳа тўғри, тўғри, — Восид бироз ўйланиб турдида, — сен ҳақсан.
— Доимгидек, — Дилноза жилмайиб қўйди.
— Бўпти, уйга кир. Қўшниларинг кўриб қолиши мумкин, — Восид қўшни уйнинг чироғи ёнгач қизни уйга киришга қистади.
— Бу энди ёдингизга тушдими? Боя бошқача турувдизку, — Дилноза лаб буриб қўйди.
— Истасанг яна туришимиз мумкин, — Восид у томонга юрганди,
— Бекорларни айтибсиз, — Дилноза югуриб уйига кириб кетди.
— Тентаквой, — Восид кулиб қўйганча машинага ўтирди.

🍃🍃🍃

— Демак шу йигитда кўнглинг бор? — Раъно опа Зокирнинг совчилари келиб-кетиши билан қизининг чиройи очилиб қолганидан ҳаммасини сезганди.
— Ойи мен...., — Зуҳра нима дейишни билмай кўзларини олиб қочди.
— Тушунарли, — Раъно опа қизини хижолат қилгиси келмади, — муҳими сен бахтли бўлсанг бўлди.
Шу кундан бошлаб, икки хонадонда тўй ҳаракатлари бошланиб кетди. Бу тўйдан ҳаммадан кўра хурсанд бўлаётган бу Зуҳра. Севганимга турмушга чиқаман, Зокир акам ҳам мени севади деб еттинчи осмонларда учиб юрибди қиз шўрлик.
Зокирнинг эса ҳаёлида умуман бошқа нарсалар. Тўйни эртаси куни оладиган уй ва машина калитини ўйлаб хурсанд болапақир. Аммо, Имрон у билан ўйин қилаётганини ҳали билмайди. Билса нима қиларкин, буни ҳали ҳеч ким билмайди.

🍃🍃🍃


Касалхонага кириши билан Робия опа ичкарига шошиб кириб, қабулхонадан Назира опа ётган палатани сўради.
— Назира Болтаева ҳозирда жонлантириш бўлимида, — қабулхонадаги ҳамшира қиз тушунтириш берар экан, — сиз ҳозирча Назира Болтаеванинг қизи Дилнура Болтаевани кўришингиз мумкин. Дилнура Болтаева 9-палатада ётибди.
— Раҳмат, — Робия опа чап тарафга юраётганди,
— Ўнг томонда, — ҳамшира қаерга бориш кераклигини тушунтирди.
— Раҳмат, — Робия опа билан Нусрат ака ва Имрон ҳам палата эшиги олдига келишаркан,
— Ойиси сен кириб чиқа қол, ҳар ҳолда қиз бола нарса, биздан уялади, — Нусрат ака ўриндиқлардан бирига ўтирганча аёлига қаради.
— Дадам ҳақ, — Имрон ҳам дадасининг ёнига ўтирди, — ўзи мен умуман бу ерда ортиқчаман, — дедию телефонга қараб ўтираверди.

Hikoyalar dunyosi

18 Nov, 13:22


#ЖИЛВА
130

— Ойим, — докторнинг муолажаларидан кейин кўзини очган Дилнуранинг биринчи гапу шу бўлди.
— Яхшимисан? — Камрон унга хавотирли боқди.
— Ойимни кўрмоқчиман, — Дилнура энди тураётганди,
— Қимирламанг, — доктор тезда жойига ётқизиб қўйди, — ҳозир сизга ўрнингиздан туруш мумкин эмас. Бошингиз айланиб, кўнглингиз айниб қайт қилишингиз мумкин.
— Мен ойимни кўришим керак, — Дилнура қайсарлик қилиб бошини кўтариб энди ўрнидан турмоқчи эди, боши айланиб йиқилай деганда Камрон тутиб қолди.
— Мен нима дедим? — докторнинг қошлари хиёл чимирилди.
— Мен ойи...., — гапини тугатмасидан кўнгли айниб, Камроннинг елкаси аралаш кўксига қайт қилиб ташлади.
— Ҳамшира, — доктор беҳолгина бошини кўтарган Дилнурани ёнбошлаб ётқизаркан, эшик очиб ёпилганини эшитиши билан, — тезда тоза сув ва сочиқ олиб келинг, — қарамасдан гапирди.
— Мен ҳалиги...., — Робия опа нима дейишни ҳам билмай каловланди.
— Сиз бу ерда нима қилаяпсиз? — ҳалиям қайт қилаётган Дилнуранинг бошини ушлаб туринг дегандек Камронга қараб қўйганча Робия опадан сўради.
— Булар ойим бўладилар, — Камрон Дилнуранинг бошини тутиб турганча ойисидан олдин жавоб берди.
— Мен сув ва сочиқ олиб келаман, — доктор чиқиб кетиб, тезда қайтиб келди, — мен беморнинг бошини ушлаб тураман, сиз ювиб олинг, — Робия опага юзланди, — сиз эса, — Камронга қараб, — уст-бошингизни тозалаб олинг. Мана бу сочиқ сизга, — қўлидагининг биттасини узатди.
Робия опа оҳисталик билан Дилнуранинг юзини юваркан, унга жуда ачиниб кетди.
— Шўрлик қизгинам-а? — нам бўлиб қолган сочларини оҳиста қулоғи ортига ўтқазиб қўяркан, юзларини меҳр билан силарди, — Аллоҳимнинг шу синови ҳам бормиди бошингда?
Дилнуранинг юзини ювиб бўлишлари билан доктор унга тинчлантирувчи укол қилиб қўйди.
— Бундай вазиятда энг тўғри йўли ҳам шу, — кўзлари юмилиб кетаётган қизга ачиниб қараб қўяркан, — онани йўқотишдек оғриқ, азоб бўлмаса керак? — докторнинг ёдига уч йил олдинги ойисининг вафоти тушди.

🍃🍃🍃

— Нима бало қилдингиз буни? — Мансур келганидан буён суюлиб, илжаяётган Олтинойга ижирғангандек қараб қўйганча сўради.
— Ҳеч нима, — Талъат елка қисиб қўяркан, — шунчаки озгина «шакар» бердим, — тиржайди.
— Ҳа сезилди, — Мансур Талъатнинг бўйнига кўз югуртираркан, — бугун уйингизга киришни истасангиз, ювиниш хонасига кириб бўйнингизни яхшилаб ювиб олинг, — кулди.
— Эслатганинг учун раҳмат ука, — Талъат чўнтагидаги овоз ёзиш аппаратини олиб, стол устига қўяркан, — мана шу ерда ҳаммаси бор.
— Раҳмат, — Мансур Олтинойнинг қаршисидаги стулга ўтираркан, — ҳа Талъат ака, — эшик ёнига борган Талъатнинг ортидан чақирди, — ҳар эҳтимолга қарши уйимни биласиз-а? — кулди.
— Ҳа, ҳа, — Талъат олд тугмаларини чиқарганча, — биринчи мартаси эмаску, — ўзига-ўзи гапирганча чиқиб кетди.
— Ҳозир бу билан гаплашиб бўлмайди, яхшиси уни камерага олиб бориб қўямиз. Ўзига келгач, сўроқ қиламиз, — Мансур шундай фикрга келгач, Олтинойни камерага олиб бориб қўйиш учун ўрнидан турғазди. Камерага келгунча, шўрлик йигитнинг ҳамма жойини ушлаб, жинни қилиб юборай деди. Ҳар ҳолда ҳали уйланмаган бўз йигит. Қизлар билан ҳам унчалик гаплашиб кўрмаган.

Hikoyalar dunyosi

18 Nov, 05:47


https://t.me/c/1537792384/15266

Qatnashila kanalga o'tib

Hikoyalar dunyosi

17 Nov, 14:29


Reaksiya va koment kutaman hammadan

Hikoyalar dunyosi

17 Nov, 14:29


Tun yoxud ikki qalb
Yoxud
Armonga aylangan sevgi

2- fasl
5-qism

Charosni xusniga Xurshid ham oshiq boʻlib qoldi. Va

- charos szni kofega taklif qilmoqchidim, dedi Xurshid
- yoq uzr meni vaqtim yoq, dedi etibor ham bermay
Ular birga piyoda uyga qaytishayotgan edi. Charosni garchand mashinasi boʻlsada piyoda yurishni afzal koʻrardi.

Uzoqdan ularni Doniyor koʻrib qoldi va yoniga kelishdi.
Doniyor xurshidni urib ketdi. Charos yum yum yigʻlardi. Xurshid hushidan ketgan edi ogʻzi burni qon. Buni koʻrgan charos baqirib yigʻladi.

-yigʻlama charosim nima boʻldi senga, dedi Doniyor asta solihani Qoʻllaridan tutib.
-qoʻyvoring nima qilganiz bu, deb charos oʻzini tortdi
-kim bu ahir charos ayt kim men seni boshqasi bilan tasavvur qilolmayman tushunyapsanmi, deb baqirdi
-bu meni kursdoshim edi, deb charos yigʻlagancha Xurshidni yoniga borib asta oʻtirdi. Yurak urishini tekshirib koʻrish uchun qolini ushlamoqchi edi
-tegma begona bolani qoʻliga hoz tez yordam chaqiraman, deya charosga baqirdi Doniyor
-oʻlib qolsa nima qilamiz sizni qamab qoʻyishadi, deb yigʻladi bir chetga oʻtirib
-yigʻlama gulim demak haliyam meni sevasan hursandman, dedi Doniyor va tez yordam telefon qildi.

#kasalxonada

Charos Abdullohni telefon qilib chaqirdi. Abdulloh Muhammad bilan birga keldi.
-nima boʻldi singlim, deb Muhammad asta yigʻlayotgan charosni yoniga oʻtirib quchoqlab oldi
-sen kimsan, deb Muhammadni qoʻlidan tortib endi Doniyor urmoqchi edi. Charos uni qoʻlini toʻsti
-bu meni akam boladi tushundizmi Doniyor aka oʻzizdan ketmang hech kim meni akamga qoʻl koʻtarolmaydi, deb doniyorga tarsaki tushurdi.
-charos kim bu, dedi Muhammad
- bu aka, deb tutulayotgan edi
-jigarim bu bola meni Turkiyadagi ish boshqaruvchim Doniyor boʻladi, Doniyor tanish bu Muhammad meni eng yaqin doʻstim va charosni akasi
Muhammad va Doniyor qoʻl siqib koʻrishishdi
-doniyor nima boʻldi, dedi Abdulloh
-charosni yonida bir yigit ketayotgan edi men notoʻgʻri oʻylab urvoribman, dedi Doniyor boshini ushlab
-ehh charos u bola kim edi, dedi Muhammad
-u kursdoshim edi, deb yigʻaldi

Doktr chiqdi

-nima boʻldi doktr
-dema boshini tamagrafiya qildik natijasi yaxshi emas bosh miyyaga qon quyilib qolgan hozircha ranimatsiya yotqizamiz ota onasini chaqirila.

Hech kim hatto charos ham uni ota onasini tanimas edi. Shu payt xurshidni telefonidan topishdi

Otta onasi tez yetib keldi.

-nima boʻldi, deb yum yum yigʻlardi xurshidni onasi
-holajon men behostdan oʻgʻlizni urvordim kechirasiz, dedi Doniyor
-ahvoli qanday meni oʻgʻlimni, deb yigʻlay boshladi onasi
-holajon hozir ranimatsiyaga olishdi bosh miyyaga qon quyilgan ekan, deb chiroyli tushuntirdi Abdulloh
- men seni sudga beraman, deb dadasi doniyorga qoʻl koʻtarmoqchi edi. Doniyor mushtni oʻziga qaytardi. Dadasi hushidan ketdi.

Militsiya voqea yeriga yetib keldi. Doniyorni qoʻliga kishan solib olib ketishdi. Buni koʻrgan charos baqirib yigʻladi

Hikoyalar dunyosi

17 Nov, 13:22


#ЖИЛВА
122

— Кҳм, — бояги йигит томоқ қириб қўйганча унинг қаршисидаги стулга ўтираркан, — балки ўтирарсиз.
— Ҳаа, мана, — Дилноза ҳаёлларини йиғиб ўтираркан, — исмингизни билсам бўладими?
— Исмимми? Ҳалиги...., — йигит бироз ўйланиб турдида, — исмим Суюнбек.
— Нимаааа? — Дилноза юзишини буриштирганча сўради. Лекин икки кўзи дераза тарафда.
— Қаерга қара...
— Вой Дилнозаааа! — шу пайт бир қиз югуриб келиб, — Ассалому алейкум, яхшимисиз? Сиз Дилноза Азизовасиз-а? Мени исмим Дилором. Мен сизнинг ашаддий мухлисингизман. Ҳамма айтган Коверларингизни қолдирмасдан эшитиб бораман, — қиз шу даражада тўлқинланиб гапирардики, бу нарса Дилнозага ўзгача куч бағишларди. Буни қизнинг кўзларидан сезиш қийин эмасди.
— Бундан жуда хурсандман, — Дилноза самимий жилмайганча, — рости бундай деб ўй....
— Нега унақа дейсиз? Мен сизнинг ҳар бир чиқишингизни кузатиб бораман. Айниқса, бошловчи сифатида ўзингизни тутишингиз, позитивликингиз. Мен сизни жуда ҳурмат қиламан.
— Рости нима дейишни ҳам билмай қолдим, — Дилноза бироз хижолат бўлганча, — мени бунақа кузатишади деб...
— Ўзингиз ҳам жуда кўзга яқин қиз экансиз, — Суюнбек боя Дилноза қараб ўтирган томонга бироз асабий қараб қўйди.
— Ҳа нимасини айтасиз? — йигитнинг рашк қилиши табиийки, Дилнозага ёқмади.
— Дилноза сиз билан суратга тушсам майлими?
— Бемалол, — Дилноза ўрнидан туриб қиз билан ёнма-ён туриб олди.
— Сиздан яна бир илтимосим бор эди, ҳалиги...
— Менимча бирор бир қўшиқ сўрамоқчисиз, — Дилноза усиз ҳам хижолат бўлиб турган қизни баттар уялтирмаслик учун унинг гапини тўлдирди.
— Агар мумкин бўлса....
— Албатта, — Дилноза жилмайиб қўяркан, аллақачон қайси қўшиқнинг Cоверини куйлашни ҳам ўйлаб қўйганди.
Ресторан ходимлари билан гаплашиб, гитара ҳам топтирди. Давра марказига, атайин Восид ва дугонасига кўринадиган жойга бориб ўтирдида гитара чалишни бошлади.
— Вой бу Дилноз-ку! — Лайло унга энди эътибор берди.
— Уни танийсанми? — Восид уни танимаганликка олди.
— Ҳада, ахир у менинг энг яқин дугонам, — Лайло унга кўз сузиб қўйганча Дилнозага қараб олди. Буёқда Дилноза уларга эътибор бермаётган бўлса ҳам, кўз остидан Восидга қараб-қараб қўйганча қўшиқ айтишни бошлади.

"Синамоқчимисан? Сени тушунмадим мен,
Кўнглимни билмоқчи бўлаяпсан нега?
Мени сенга нима боғлаши мумкин, айт?
Неги энди буни ўйлашим керак, нега?

Йўқ, сен эмас, йўқ, сен эмас,
Рашқимни келтирма, бу сенга эмас.
Йўқ, сен эмас, йўқ, сен эмас,
Рашқимни келтирма, бу сенга эмас.

Мен ўзимга ҳеч ҳам ўхшамасман шудам,
Алам қилар нега бепарво бўлсам ҳам?
Қизғонсин дея сен асабимга тегсанг,
Демак менга бефарқ эмассан ўзинг ҳам.

Йўқ, сен эмас, йўқ, сен эмас,
Рашқимни келтирма, бу сенга эмас.
Йўқ, сен эмас, йўқ, сен эмас,
Рашқимни келтирма, бу сенга эмас.

Йўқ, сен эмас, йўқ, сен эмас,
Рашқимни келтирма, бу сенга эмас."

Қўшиқ нақоратини атайин, Восидга қараб айтарди. Восид бўлса, кулгудан ўзини зўрға босиб ўтирарди.

Hikoyalar dunyosi

17 Nov, 13:22


#ЖИЛВА
123


— Раҳмат, — Дилноза қўшиқ айтиб бўлиши билан Дилором хурсанд бўлганча қарсак чаларкан, — овозингиз бирам чиройли.
— Раҳмат, — Дилноза ўрнидан туриб, гитарани стул устига қўяркан, — сизга манзур бўлганидан хурсандман.
— Балки гаплашиб олармиз? — кўринишидан Суюнбекнинг анчагина жаҳли чиққан кўринади.
— Ҳа албатта, — Дилноза Восидга мағрур нигоҳ билан қараб қўйдию, Суюнбекнинг қаршисига келиб ўтирди.
— Доим шунақамисиз?
— Яъни? — Дилноза тушунмагандек қараб қўйди.
— Қисқа қилиб айтганда, юлдузлик касалига чалинганингизга қанча бўлди?
— Сизга ҳисоб беришга мажбур эмасман деб ўйлайман, — Дилнозанинг қошлари чимирилди.
— Мен ҳа демай эрингиз бўламан ва бу дегани сиз ҳамма нарсага мажбурсиз дегани, — Суюнбек ҳам қолишай демади.
— Бекорларни айтиб...., — у гапини тугатмасидан ресторанда Лайлонинг хурсандчиликдан бақириб юборгани эшитилди. Суюнбек улар томонга бир қараб қўяркан,
— Менимча, йигит қизнинг қўлини сўради.
— Бундай қила олмайди, — Дилноза ўзи билмаган ҳолда ўрнидан туриб кетди.
— Нега? — йигит унга ҳайрон бўлиб қараркан, — улар бир-бирини севиши шундоқ кўриниб турибдию.
— Ахир у....
— Ҳа майли, ёшлар бахтли бўлсин деганча, ўз масаламизга қайтсак. Нима ҳақида гаплашиб тургандик?
— Розиман, — Дилноза Восиддан кўз узмаганча, — мен розиман.
— Ияаа, бунча тез? — кулди йигит.
— Бўладиган ишни бўлгани маъқул. Мен розиман, уйиздагиларга айтинг эртгаёқ фотиҳа тўйи қиламиз, — Дилноза атай овозини кўтариб гапирарди.
— Майли, — Суюнбек кўз ойнагини тўғирлаб қўйганча ўрнидан тураркан, — ўзингиз ҳам ўлиб турган экансизда, — қизни мазах қилишни унутмади.

🍃🍃🍃

Кеч бўлганига қарамасдан, Имрон Бибисоранинг дарвозаси олдига келиб туриб олди.
— Энди уни қандай чақирсам экан? — машина ойнасидан уйни кузата бошлади. Шу пайт бир хонанинг чироғи ёнди ва ичкаридаги одамнинг акси кўринди. Имрон жим кузатиб ўтираркан, бу хона қизнинг хонаси эканлигини билгач, анчайин хурсанд бўлди, — раҳмат Художон, — осмонга мамнун қараб қўйганча машинадан тушди ва келиб ўша хона деразасини чертди. Ичкарида нималар билан банд бўлиб юрган қиз бир дам тўхтаб қолди. — Куйдирги, — бу сафар чертиш баробарида овоз берди, — оч мен Имронман, бўлажак эринг, — қўшимча қилиб қўйди. Бир неча дақиқа ўтиб, дераза очилди, — бунча имиллайсан? — Имрон деразага тирмашди.
— Қаерга? — унинг бу ҳаракатини кўрган Бибисоранинг кўзлари косасидан чиқиб кетай деди.
— Ичкарига, сен билан гаплашиб ўтиргани, — Имрон хотиржамгина ишини давом этаркан, Бибисора уни орқага итарди.
— Эсингизни еганмисиз? Тушунг пастга.
— Унда сенам туш, — Имрон деразага осилганча тиржайди.
— Йўқ, — Бибисора хадик билан бир ташқарига, бир ичкарига қараб қўяркан, — кетинг.
— Бекорларни айтибсан. Ё сен тушасан, ё мен чиқаман, — Имрон яна икки ҳаракат билан деразага чиқиб олди.
— Бу нима қилиқ? — Бибисора қошларини чимирди, — ҳозироқ пастга тушинг.
— Сен нима десанг шу хотинжон, — Имрон безларча қизнинг хонасига сакраб кириб олди.
— Мен буни назарда тутмагандим, — Бибисора югуриб келиб, хонасининг эшигига қулоқ тутаркан, — ҳозироқ кетинг. Ойим билиб қолса мени ўлдиради.
— Бунга йўл қўяди деб ўйлайсанми? — Имрон хотиржамгина гапирарди. Ҳеч қандай қўрқув ва хадик ҳам йўқ эди унда. Худдики, ўз уйида, ўз хонасида юргандек, қизнинг хонасини бемалол айланиб томоша қиларди, — хонанг жуда оддий экан.
— Ҳа, чунки мен сизчалик бой эмасман, — Бибисоранинг бир қулоғи эшик томонда эди.
— Ҳечқиси йўқ, — Имрон қизнинг ётоғига ўтириб оларкан, — менга борингча ёқасан. Қолаверса, ҳа демай сени бу ердан олиб кетаман.
— Мен буни истамасамчи? — қизга айни дамда унинг безбетлиги ёқмаётганди.
— Буниси энди сени муаммойинг, — Имрон бу сафар ётиб оларкан, — мен қиламан деган ишимни қиламан.

Hikoyalar dunyosi

17 Nov, 13:22


#ЖИЛВА
124


— Тўғрикуя, лекин ўғлимизни бу аҳволида... — Руқия опа йиғлаб юборди.
— Йиғлама онаси, — Эргаш ака қўлини аёлининг елкасидан ўтқазаркан, — мен дўстим билан гаплашиб кўраман. Менга йўқ демаса керак? Бунинг устига қизи ҳам жуда тарбияли. Исфандиёрни оёққа туришига албатта ёрдам беради, — Эргаш ака аёлини юпатиш учун гапираркан, ўзи ҳам ич-ичидан шу айтганларига ишонишни жуда-жуда хохларди.
Ўйлаганини амалга ошириш учунми, қалбида умид билан дўсти Набижонникига йўл олди.

🍃🍃🍃

— Салом жонидан, — Олтиной клубга кириб келиши билан Талъат уни белидан қучганча, — бугун жуда гўзалсан.
— Кеча хунукмидим? — Олтиной кўзларини сузди.
— Сен ҳамиша гўзалсан, — Талъат унинг белидан тутиб, уёқ-буёғини ушлаганига қарамай, ҳали ётоқ мавзусигача бормаганди. Табиийки, бу Олтинойга ёқмас ва Талъатдан жаҳли ҳам чиқарди.
— Бугун ҳам қуён бўласизми? — йигит узатган қадаҳни олиб ичганча сўради.
— Ўзинг айтчи, бугун нима бўлай? — Талъат унинг кўзларига ёввойи ҳислар билан боқди. Албатта, у роль ўйнар, ўша ёввойи қарашлари эса унинг қуроли эди.
— Шер бўлинг...десам бўласизми? — Олтиной нозик бармоқларини йигитнинг юзи бўйлаб оҳиста юрғазди, — ўлжасига талпинган шер.
— Бўлмайди, — Талъат бош чайқаркан, — эркак шер ов қилмайди.
— Унда нима бўласиз? — жилмайди.
— Нима эмас, ким.
— Хўш, ким? — қош учирди.
— Мен бугун чавандоз бўламан ва кўнгил тулпор истайди, — охирги гапини қизга яқинлашиб унинг қулоқларига пичирларкан, озгина ўсган соқоли билан атайин қизнинг бўйнини қитиқлаб ўтди.
— Мен рози, — йигитнинг кенг елкаларини силаб қўяркан, — ҳозирми? — клуб ортида қулай хоналар бор, — кўзлари ўйнади.
— Бўлди, — Талъат уни ўзига тортаркан, сал нарида турган йигитга имлаб қўйди. Йигит ҳам шуни кутиб тургандек, келиб унинг қўлига нимадир тутқазиб кетди.

🍃🍃🍃

Камрон эндигина хонасига кириб, дадаси совға кафенинг бир ойлик ҳисоботини кўриб чиқиш учун ўтираётганди, телефони жиринглади. Экрандаги ёзувни кўриб, юзига табассум югурди.
— Эшит....
— Камрон ака қаердасиз? Илтимос, тезроқ келинг ойим хушидан кетди, нима қилишни билмаяпман, — у жавоб бериши билан Дилнуранинг йиғлаган овози эшитилди.
— Ҳозир бораман, — Камрон эндигина ўтирган жойидан ирғиб турди ва уйидагиларга ҳам айтмасдан уйдан чиқиб кетди.

🍃🍃🍃

— Бекорларни айтибсиз, — Бибисора унинг тепасига келиб, боши тагидаги ёстиқни тортиб олди, — туринг ўрниздан.
— Жим, мен ухламоқчиман, — Имрон икки қўлини боши тагига қўйиб олганча кўзини юмиб олди.
— Туринг дедим сизга, — Бибисора уни қўлидаги ёстиқ билан ура бошлади.
— Куйдирги бас қил, — Имрон унга орқа қилганча ётиб олди.
— Турмайсизми? — уравериб чарчаган қиз ёстиқни бир четга ташлаб сўради.
— Мен ухламоқчиман дедим шекилли? — Имрон бошини сал кўтариб унга қаради.
— Яхши, — Бибисора асабийлашганча белини тутиб тураркан, — ухлайсиз, жуда яхши ухлайсизда, — Бибисора уёқ-буёққа қарадида, Имроннинг камаридан торта бошлади, — ўзим яхшилаб ухлатаман сизни, — чирана-чирана уни каравот четига олиб келди.
— Куйдирги тегма, — Имрон ўрнидан туришга ҳаракат қилаётиб Бибисоранинг устига йиқилди.
— Вой белим, — Бибисора оғриқдан юзини буриштирганча ингради.

Hikoyalar dunyosi

17 Nov, 13:22


#ЖИЛВА
125


— Ана, — Имрон ўрнидан тураркан, — мени уйқумни бермаганинг учун жазойингни ҳам олдинг, — тиржайди.
— Без, — Бибисора белини ушлаб ўрнидан турди. Гурсиллаган овозни Замира опа ҳам эшитди чоғи,
— Қизим, — овози эшитилди.
— Энди аниқ ўлдим, — Имронга ҳаммасига сиз айбдорсиз дегандек қараб эшик ёнига келиб, эшикни қия очиб бошини чиқарди, — лаббай ойи.
— Нима бўлди? Хонангда нимадир йиқилдими?
— Йўқ ҳаммаси яхши, шунчаки каравотдан тушаман деб оёғим сирпаниб кетди.
— Лат емадингми? — бу сафар ойисининг овози хавотирли чиқди.
— Йўқ яхшиман, — Бибисора белини ушлади.
— Сени ақлли қиз десам, туппа-тузук ёлғончи ҳам экансанку, — Имрон унинг ёнига келиб қулоғига пичирлади. Қулоғи ва бўйни ёнида унинг нафасини ҳис қилган Бибисоранинг юраги ўйнаб кетди. — Нега юзинг қизара бошлади? Иситманг чиқяптими? — Имрон шундай деганча уни пешонасига қўлини қўяркан, — иситма йўқ. Лекин нега юзинг қизара бошлади.
— Нари туринг, — Бибисора эшикни ёпиш баробарида йигитни ўзидан итарди, — энди кетинг.
— Истамасамчи? — Имрон у томонга бир қадам босди.
— Илтимос, — бу сафар ялинчоқлик билан, — қўшнилар кўриб қолиши м...
— Нима қўшниларинг деразадан пойлайдими ҳали? — қошлари чимирилди.
— Обббооо, — Бибисора пешонасига уриб қўяркан, — машинангиз уйимиз олдидаку. Эртага ойимга айтиб беришса нима деган одам бўламан?
— Ойинг билан ҳозироқ гаплашишим мумкин, — Имрон қўлини эшик дастасига олиб борганди, Бибисора тезлик билан унинг қўлини тортиб олди.
— Сиз аниқ телбасиз, — бу сафар йиғлагудек, — нега тушунмайсиз? Мен сабаб ойим ёки укамнинг боши эгилишини истамайман. Озгина сабр қилсангиз яқинда...., — уёғига жим қолди. Тўйимиз бўлади, ёнингизда бўламан дейишга уялди.
— Тушундим, — Имрон унинг нима демоқчи эканлигини билиб кулиб қўйди, — фақат йиғлама, — қизни иягидан тутиб ўзига қаратаркан, — сен умуман йиғлама, бошингни эгма, тик тутиб юр. Чунки энди ёнингда мен борман, — қизнинг пешонасидан оҳиста ўпиб қўйдида, — айтганингдек сабр қиламан дердиму, лекин менда сабрни ўзи йўқ. Шу сабабли, тўйни тезлаштираман. Ортиқ ёлғиз яшашни истамайман. Ёнимда бўлишингни, мана бу ердаги, — қўлини кўкси устига қўйди, — бўшлиқни тўлдиришингни истайман. Ҳаётимга ҳаловат олиб киришингни истайман. Ҳозирча хайр, — дедию, деразадан қандай чиққан бўлса шундай чиқиб кетди. Бибисора турган жойида қандай турган бўлса, ўшандай қолаверди. Хатто, Имроннинг қандай чиқиб кетганини ҳам сезмади. Пешонасидаги ўпич изидан эса бутун танасига илиқлик таралаётгандек эди гўё.

🍃🍃🍃

— Йиғлама, — Камрон ичкарига олиб кириб кетилган Назира опанинг кетидан дод солиб йиғлаб қолган Дилнурани елкасидан тутиб ўзига қаратаркан, — ўзингни қўлга ол. Холам ҳа демай ўзига келади.
— Келмасаларчи? Ўлиб қолсаларчи? Унда мен нима қиламан? — Дилнура хиққилаб йиғлаганча зўрға гапирди.
— Унақа дема, — Камрон уни бағрига босди, — холам ҳали жуда кўп яшайдилар. Акангни уйлантирадилар, сени узатадилар. Амаким билан бирга сизларнинг болаларингизни ўйнатиб юрадилар, — Камрон ҳаёлига нима келса гапириб, эзилиб йиғлаётган қизни юпатишга ҳаракат қиларди.
— Менга акам ва дадам керакмас, фақат ойим ўлиб қолмасалар бўлди. Майли фақат иккимиз яшасак ҳам, ойим ёнимда бўлсаларбўлди. Бошқа ҳеч ким керакмас. Фақат ойим ва мен, — Дилнура йиғлаганча фақат ойим, ойим дерди. Уни ҳеч қанақасига юпатиб бўлмаслигига кўзи етган Камрон доктор билан гаплашиб, тинчлантирувчи укол қилишларини сўради.
— Зора, шу билан бироз бўлса ҳам ухласанг, — кўзлари юмилиб кетаётганига қарамай ойимлаб ётган қизга юраги ачишганча қараркан, айни дамда ўзини бутунлай иложсиз ҳис қилди.

🍃🍃🍃

— Ўғлинг жуда яхши йигит, — Набижон ака дўстига самимий боқиб, — лекин бу умр савдоси. Шунга қизимни олдидан ўтмаганча ҳеч нима дея олмайман.
— Тушунаман, — Эргаш ака бироз хижолат бўлганча, — энди менга рухсат, — ўрнидан тураркан, — ҳали яна келаман, албатта, ижобий жавоб учун, — синиққина жилмайди.

Hikoyalar dunyosi

09 Nov, 15:08


⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
📣XUSHXABAR

🔥 Attestatsiyaga tayyorlanmoqchimisiz

🔥Milliy sertifikatga topshirib 50% ustamaga egalik qilmoqchimisiz

🔥Bilimlaringizni mustahkamlash niyatidamisiz

🔥 Ilmning erta-kechi yo'q❗️

🔥 Unda sizni Ona tili va
Adabiyot fanidan tezlashtirilgan kursimizga taklif qilamiz❗️

❇️ Siz bu kursda quyidagi darslarni mustahkamlaysiz:

Gramatikadan 5-11-sinfgacha darslik;
Ona tili fanidan zarur nazariy ma'lumotlar;
Adabiyot nazariyasi;
Adabiyot fanidan darsliklardagi ma'lumotlar;
G'azal tahlili va she'riy san'atlar;
Test yechish ko'nikmasi.

💥Darslar 11-noyabrdan boshlanadi!
💥 Kurs narxi atigi 100ming!

💥 Tayyorlanishni qattiq istaganlar murojaat qilsin!
💥Qattiq tartibda o'qiy olsangiz, o'qitamiz!

🏃‍➡️Shoshiling❗️
Imkoniyatni qo'ldan boy bermang!

🤵‍♀Fan o'qituvchisi: NamDU doktoranti GAVHAR XABIBULLAYEVA


☎️Murojaat uchun:
+998931303191
+998944243191

Hikoyalar dunyosi

09 Nov, 14:35


- Mehróza... Shunday deya pichirlagan yigit, Mehrózani qattiq quchoqladi.
Mehrózaning issiq koʻz yoshlari yigitning koʻylagini nam qilishga ulgurgandi.
- men, men yashashni istayman siz bilan, qizning holsiz shivirlashi yigitning koʻzidan ham yosh oqishiga sabab boʻldi.

Hikoyalar dunyosi

09 Nov, 13:21


#ЖИЛВА
81.


— Мана бўлди, — бир йигит югурганча келиб машина калитини Имронга тутқазди.
— Раҳмат, — Имрон вақтни кеткизмай Камромнинг машинаси тарафга кетди.
— Касса қаерда? — Восид доимгидек Имрон унутиб қўйганини жойига қўйиш учун сўради.
— Кираверишдан ўнг тарафдаги эшик.
— Раҳмат, — Восид чўнтагидан пул олиб йигитнинг чўнтагига солиб қўяркан, — чой пули, — елкасига қоқиб қўйганча у айтган томонга кетди.
— Катта раҳмат, — йигит хурсанд бўлганча ишини қилгани кетди.
Имрон бўлса буёқда ўзига керакли нарсаларни аниқлаш билан банд.
— Эҳ укагинам, — Имрон манзилни аниқларкан, — бундан ҳам овлоқроқ йўл йўқмиди? Бахтинга ўрнатилган камералари ишлаб турган бўлсин. Йўқса, ўша итларни топишдан олдин сени адабингни бериб қўяман. Шаҳар тўла йўл, бу кишим ҳеч ким юрмайдиган йўлдан юради. Тағин бировни қизи билан, — Имрон машинадан тушиб, эшикини қарсиллатиб ёпаркан телефонини олиб рақам тера бошлади.
— Эшитаман.
— Менга ўртоғингиз Баҳодир Ҳасановни рақами керак.
— Яна нимани бошладинг? — Нусрат ака учун ҳозир ҳар қандай кичик муаммо ҳам ортиқча эди. Чунки Камрон ҳали хушига келмаган, қачон кўзини очишини докторлар ҳам аниқ айтишмагани боис, Нусрат ака ўзини қўярга жой топа олмай бир аҳволда ўтирарди.
— Ҳеч нима, шунчаки Баҳодир амакини соғиндим, — кинояли жавоб берди.
— Имрон ёш бола бўлма, Баҳодирни нўмерини нима қиласан деяпман?
— Баҳодир Ҳасанов прокуратурада ишлайди тўғрими? Шаҳар бўйлаб ўрнатилган камераларнинг ёзувлари тўғридан-тўғри прокуратурага узатиб турилади ва Баҳодир Ҳасановни қўлига етқазилади. Ёки адашдимми дадажон?
— Ёз +998 9.....
— Раҳмат, — Имрон телефонни ўчириб дадаси айтган рақамни терди ва тегишли одам билан гаплашиб, ишни ҳал қилди.
— Бўлдингми? — бу орада Восид ҳам ишини битириб ёнига келди.
— Ҳа, энди овқатлангани борамиз.
— Бу сафар сен меҳмон қиласан.
— Умрингда бор-йўғи бир марта овқат олиб бергансан-у, шуни энди ҳа деб айтаверишинг шартми?
— Ҳа шарт, ҳисобли дўст айрилмас. Шундай экан кеттик.
— Ҳа майли юра қол, — улар Восид айтган ресторанга кириб келишаркан ойна олдидаги столда ўтирган жуфтлик Имроннинг диққатини тортмай қолмади, — ия-ия, — жилмаяркан, — ўзлари-ю! Ҳозир шошмай турсин, — Имрон шундай деганча улар тарафга юра бошлади. Уларга яқинлашгани сари жуфтликнинг оғзи тинмаётгани ва ҳар иккисининг юзидаги табассум Имроннинг асабига тега бошлади.

Hikoyalar dunyosi

09 Nov, 13:21


#ЖИЛВА

#парча


— Балки ёлғон гапиришни бас қиларсиз? — Дилнура сабри чидамай гапириб юборди.
— Дилнура! — Камрон қошларини чимирди.
— Ҳа нима? — Дилнура шунда ҳам тўхтай демасди, — бу киши ёлғон гапиряпти. Азиз ҳеч қанақасига унинг жияни эмас. Умуман Азиз унга бегона. Чунки Азиз ойижоннинг марҳума опасининг ўғли.
— Нимааа? — Робия опа кўзларида ёш йилтираганча ёқасини ушлаб ўтириб қолди.
— Дилнура сен нималар деяпсан? — Камрон ҳам ҳайрон бўлганча хотинига қаради, — ойимни опаси йўқ. Сен...
— Бор. Аниқроғи бир пайтлари бўлган, — эшитилар-эшитилмас пичирлади Робия опа.


П/с: мен бир-икки соатда ҳикоя билан келаман. Унгача шу парчани ўқиб туринглар🫣

Hikoyalar dunyosi

09 Nov, 13:21


ЖИЛВА
82


— Хайрли кун! — стол ёнига келиб томоқ қириб қўйганча, — ҳалақит бериб қўймадимми? — Бибисорага еб қўйгудек қараганча сўради.
— Йўқ раҳмат, — йигит тил учида жавоб берганча, яна Бибисорага савол беришда давом қилди, — шундай қилиб мовий рангни ёқтираман денг?
— Йўғэее? — Имрон ўзини ҳайратлангандек тутаркан, — буни қарая жонгинам, — безларча Бибисоранинг ёнига ўтириб олди, — мовий рангни ёқтиришингни нега мен билмайман?
— Билишингиз шартмас, — Бибисора унга ўқрайиб қараб қўйдию, яна юзини буриб олди.
— Тушунмадим, — Бибисоранинг қаршисидаги йигит бир унга, бир Имронга қараб қўяркан, — бу йигит сизга...
— Эри бўламан. Исмим Имрон, — йигитга қўл узатди.
— Нимааа? — бу гапни эшитган Бибисора ирғиб ўрнидан турди, — бу яна қанақа томоша? Ишонманг бу томи кетган психга, — бояги йигитга тушунтириш берган бўлди.
— Ўзингни бос гўзалим, — Имрон ўриндан туриб Бибисорани бағрига босаркан, — биламан мендан хафасан. Ўзим билан овора бўлиб сенга вақт ажрата олмай қолдим. Лекин энди бундай бўлмайди. Тўйни ҳам тезлаштираман. Ортиқ яширинча учрашиб юрмаймиз.
— Торт қўлингни, — Бибисора Имронни бағридан юлқиниб чиқди, — сен ўзингча нималар деб валдираяпсан? Қанақа яширинча учрашув? Илтимос унинг гапларига эътибор берманг, юринг кетайлик, — ҳеч нимага тушунмай қараб турган йигитга илтижоли боқди.
— Қаерга кетасан? — Имрон яна уни ўзига тортаркан, — эсингда бўлса сенга кўп асабийлашиш мумкин эмас, — деганча қўлини қизнинг қорнига олиб бораётганди, Бибисора уни ширингина шапалоқ билан сийлади.
— Псих, — дедию югуриб чиқиб кетди.
— Хуллас оғайни шунақа гаплар, — Имрон ҳали ҳам ҳеч нимани англамай карахт бўлиб турган йигитнинг юзига енгилгина уриб қўяркан, — у қиз меники. Мени шаръий хотиним. Шундай экан ундан узоқроқ юр. Акс ҳолда ўзинга қийин бўлади, — дедию манмун ҳолда Восиднинг ёнига қайтди.
— Доим аталадан чиққан суяк бўлишинг шартми? — Восид Имрон қайтган томонга қараб, ҳали ҳам вазиятни англаб-англамай турган йигитга раҳми келаркан, — балки у қизни севар?
— Унда ўша севадиган юрагини суғуриб олиб ўзига едираман.
— Эҳҳеееее, — кулди Восид, — ошиқ бўлиб қолдим де?
— Билмадим, лекин ўша куйдиргини бошқаси билан кўрсам, ёнидаги йигитни ўлдириб қўйгим келади, — Имрон гапираркан юзига енгил табассум югурди.

Hikoyalar dunyosi

09 Nov, 08:21


Tun yoxud ikki qalb
Yoxud
Armonga aylangan sevgi


2-fasl
2-qism

-ha tanidim, deb asta oʻtirdi
-Charos shifoxonangiz bitib qoldi nomini nima deb qoʻysak boʻladi, deb soʻradi Abdulloh. Doniyor charosga termulardi. ( charosim hali ham oʻzgarmapsana hali hanuz oʻsha chiroylisan lekin koʻzingda qaygʻu bor. Men aybdorman hammasiga yoshlik qilib oʻz nafsimni quli boʻlib qolgandim. Kechir meni charos kechir.)

-sizga qaysi maqul boʻlsa mayli men 2-paraga borishim kerak uzr, deb restorandan chiqib ketti.

Charos hayol surdi.
Nega Allohim mendan sevgimni tortib olib endi yana qaytarding. Shuncha bergan sinovlaring yetmasmidi. Shu hayollar bn koʻchada sayr qilardi.

Oradan 5 kun shu oʻy-hayollar koʻcha sayr bilan oʻtdi. Charosni tugʻulgan kuni ertaga edi. Ham ertaga shifoxona ochilish marosimi edi. Soat 11:57 shu payt telefon keldi. Bu Abdulloh edi.

-assalomu aleykum Abdulloh aka yaxshimisiz
-va aleykum Charos yaxshiman oʻzizchi
-yaxshi tinchlimi nima gaplar
-tinchlik bezovta qildim sizniyam hozir pastga tusholasmi szda muhim gapim bor
-tinchlikmi hoz tushaman

00:00

-vauv, deb charos koʻzlarini yumib oldi oʻzida yoʻq hursand edi. Abdulloh anchadan beri charosni bunday ahvolda koʻrmagan edi. Abdullohni ham yuziga tabassum yugurdi.
-charos asrizmasa ham bu sovgʻalar mendan sizga tabriklayman tugʻulgan kuniz bilan, deb qoʻlida katta ayiq, sharlar va buketli gullar tutqazdi. Charos ozroq boʻlsa ham hursand edi.
-raxmat Abdulloh aka hammasi uchun sizga
-arzisiz Charos bezovta qilgan boʻlsam uzr charos endi esa uxlang ertalab ochilish marosimiga soat 9:15 da sizni kutaman
-hop yana bir bor raxmat


#abdulloh
-assalomu aleykum aka tuzukmisiz
-yaxshi raxmat Abdulloh doʻstim charos yaxshimi
-yaxshi raxmat hoz tabriklab chiqdim
-hop doʻstim ertalab ochilish marosimiga yetib boramiz aeroportdan bizni 8 da op ketolisanmi
-ha doʻstim xolam ham borlarni tuzuklarmi
-ha kecha operatsiya qildirdik natijasi ijobiy zoʻrlar hozirda
-hop joʻra yaxshi dam ol ertalab koʻrishamiz


#erta_tong

Charos qarasa 6:30 turdi va sport kiyimlarini kiyib yugurishga chiqdi ozroq koʻcha aylandi va kafega kirib kofe ichib oldi. Soat 8:12 boʻlgan edi. Uyga qaytdi va garderobini ochdi. Kalta qora dvoyka kiydi. Chunki u yaqin 2 yil ichida qora va oq ranglar ishqibozi boʻlib qolgan edi. Oyogʻida qora etik, sochini dazmol qilib tushirib kepka kiydi, zirak, uzuk va soatini taqdi, ustida malochniy palto tashab oldi. Hullas charos tayyorlanguncha soat ham 9 boʻldi. Charos asta mashinasiga oʻtirdi.
Ha aytgancha charos bu ikki yil ichida Abdulloh bn bizneslari ijobiy tomonga tushib yaxshi foyda berdi bu pullarga va kampaniyani sotdi hamma pulni yigʻib yetmaganiga Abdulloh qoʻshib opasi yaxshi koʻrgan mashina gelik sotib oldi. Hozirda uni charos haydayapti.


#ochilish_marosimi

Charos yetib keldi qarasaki tumonat odam bor edi Abdulloh charosga qarab turardi. Juda katta 10 qavatli shifoxona peshtoqi esa mato bn toʻsilgan. Eshik tagida qizil tasma bor edi.


-charos keldizmi
-assalomu aleykum Abdulloh aka yaxshimisiz ha keldim uzr ozroq kech qoldim
-mayli qani odamlar kutib qolishdi.


-assalomu aleykum qadrli yurtdoshlar bugundan boshlab shifoxona sizlar uchun foydali boʻladi deb umid qilamiz qani charosxon tasmani kesamiz. Charosni yoniga bir qiz habu oʻsha Ruxsora qizil patnis tepasida ikkita kichkina qaychi bilan olib keldi. Abdulloh va charos asta tasmani kesishdi eshikdagi oq mato va shifoxona peshtoqidagi mato ham pastga tushdi charos peshtoqdagi yozuv va qarshisida turgan insonni koʻrib shoʻkka tushib qoldi

Hikoyalar dunyosi

08 Nov, 13:20


#ЖИЛВА
78


— Камронни машинасига ГПС ўрнатилганмиди? — Восид масала ечимини топгандек сўради.
— Адашмасам ҳа, лекин бу нимага керак? — Имрон бошида тушунмади.
— Сенга савол, ГПС нима? — Восид унга ўзининг усулини қўлламоқчи бўлди.
— ГПС (Глобал Поситионинг Сйстем) — бу глобал жойлашувни аниқлаш тизими бўлиб, ернинг орбитасида ҳаракатланувчи сунъий йўлдошлар ёрдамида ер юзидаги исталган жойда аниқ координаталарни аниқлаш имконини беради. ГПС тизими дастлаб АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий мақсадларда ишлаб чиқилган, аммо ҳозирда у бутун дунёда фуқаролик фойдаланиши учун ҳам очиқ.
— Яхши, интернетдаги маълумотни жуда яхши ёд олибсан. Энди айтчи унинг бизга берадиган имкониятлари қандай?
— Аниқ жойлашувни аниқлаш,
Ҳаракат йўналишини кузатиш,
Манзилга қандай боришни кўрсатиш,
Босиб ўтилган йўлни харитада кўрсатиш имконини беради, — Имрон саволларга жавоб бераркан, бирдан миясида чақмоқ чаққандек бўлди, — айтмоқчисанки, биз унинг қайси йўлдан юрганини аниқласак ўша атрофдаги машиналарни кўриб, бу ишни ким қилганини билса бўлади.
— Жудаям ақллисан.
— Энди бу мен, — Имрон бир қўли билан ёқасини тўғирлаб қўйди.
— Жудаям камтар бўлиб кетяпсан.
— Кўз тегмасин деб қўй.
— Елканга тупурибми?
— Йўқ энгсамга, — киноя қилди Имрон.
Камроннинг машинасидаги қон доғларини тозалаш учун бериб юборилганди. Имрон ва Восид ҳозир айнан ўша тозалаш марказига келишди.
— Хуш келибсиз, — калта бўйли, кўринишидан анчқ чаққонгина бир йигит уларни кутиб оларкан, — хўш, хизмат.
— Мен бир соатча олдин олиб келинган оқ рангли жентра машинаси учун келгандим, — жавоб берди Имрон.
— Оқ жентра? — айнан қайси бири дегандек қаради.
— Давлат рақами Д 543 НУ бўлган оқ жентра.
— Ҳааа, уми? — йигитнинг юзига енгил табассум югураркан, — у машина ҳозир тозалаш ишлари учун ичкарига олинган. Бироз кутиб турсангиз олиб чиқиб беришади.
— Бироз деганингиз айнан қанча муддат? — тоқацизланди Имрон.
— Узоғи бир соат.
— Яхши, — Имрон тоқацизланганча жавоб бераркан, соатига қараб қўйишни унутмади.
— Тамом, — Восид эшитилар-эшитилмас овозда, — машина бир соатда чиқмаса тозалаш маркази биноси бечора йигитчани бошига қулайди.
— Бас қил, — Имрон ҳамон тоқацизланарди.

🍃🍃🍃


Кечки соат 00:37.
Бибисора чарчаб уйга кириб келаркан, ойисининг хонасида чироқ ёқиқлигини кўриб,
— Ҳалиям ухламабдиларда? — хорғин жилмайиб қўйганча ойисининг хонаси томонга юрди. Қия очиқ турган эшикни секин очиб кираркан, ойисининг суратга боқиб ўйчан ўтирганини кўриб, алланечук бўлиб кетди, — яна дадамнинг суратига термулиб ўтирибдиларми? Эҳ ойижоним-а? — келиб ойисининг елкаларидан қучиб оларкан, — мен келдим.
— Яхши келдингми? — Замира опа қўлидаги расмни дарров ёстиғи тагига тиқиб жилмайганча қизига қаради. Кўзлари қизарганидан йиғлаганини сезиш қийин эмас.
— Ойи бир нарса сўрасам майлими? — Бибисора ойисининг елкасига бош қўйиб олганча сўради.
— Эшитайликчи!
— Дадамни севармидингиз? — анчадан бери дилига тугиб юрган саволини берди.
— Бу дунёда севгидандан буюкроқ, кучлироқ туйғулар бўларкан. Биз даданг билан совчилар орқали танишдик. Бир-биримизга маъқул келиб оила қурдик. Саккиз йиллик турмушимизда ёмон яшамадик. Даданг менга меҳрли, ширин сўз бўлганлар. Ҳеч ёмон сўз айтганини эслай олмайман. Жаҳли чиққанида сизлаб гапириб, қилган хатойимни чиройли қилиб тушунтирардилар. Бизни никоҳ иситди. Даданга турмушга чиққанимдан ҳеч ҳам афсусланмайман. Мени эрта тарк этган бўлсалар ҳам, улардан сизлар ёдгор бўлиб қолдингизлар. Сизларга ҳар қараганимда даданг раҳматлини кўргандек бўламан, — Замира опа охирги сўзларини йиғлаб айтди.

Hikoyalar dunyosi

08 Nov, 13:20


#ЖИЛВА
79.



— Ойижон, — Бибисора ойисининг кўз ёшларини артаркан, — йиғламанг.
— Меҳрибоним ўзимни, — қизини бағрига босиб юзларидан ўпаркан, — худди дадангни ўзисан. Эсингдами, кичкина пайтингдаям мен дадамни қизиман. Мени дадам туққан деб урушардинг.
— Эсимда, — Бибисоранинг кўзларида ёш қалқиди, — сиз унда бор дадангни ёнида юр. Мен ўзимга бошқа чақалоқ олиб келаман деб йиғлатардиз. Кейн Мирзони олиб келдиз, — жилмайди.
— Мирзо келгач, ҳафта ўтмай ичикиб қолгандинг. Ўшанда дадангни аҳволини кўрсанг эди. Сен ўзинга келгунингча сендан баттар аҳволга тушди. Ёнингдан бир қадам ҳам жилмаганди. Ўшанда бир марта жуда қаттиқ гапирганлар. Мирзони ҳам олти ойлик бўлгунича қўлига олмагандилар. Мени қизимни хафа қилган сени ўғлинг дерди доим.
— Дадажонимни соғиндим, — бошида унсиз йиғлаётган Бибисора энди овоз чиқариб йиғлай бошлади. Унга Замира опа ҳам қўшилди. Она-қиз иккаласи йиғлашиб, анча енгил тортишди.
— Кап-катта одамлар ёш боладек увиллашимизни қара, — Замира опа жилмайганча кўз ёшларини артаркан, — бўлди йиғлама, — Бибисоранинг ҳам кўз ёшларини артиб қўйди. — Яқинда эрга тегадиган қизни аҳволини қаранглар, — бурни тортиб-тортиб қўяётган Бибисорага дастрўмол узатаркан, — қизим шу десанг ҳар икки куни бири совчилар....
— Мен ҳали эрга тегмайман, — Бибисора ёш боладек лабини осди.
— Қизим шу охирги совчиларни яхшилаб суриштирдим. Ўзимиздек оддий оила. Йигит уста экан. Ойиси ҳам жуда мулойимгина аёл экан. Менга маъқул. Сен ҳам йигитни кўр. Балки ёқиб қолар.
— Мен сизларни ташлаб кетишни истамайман, — ойисини қучоқлаб оларкан, — мен кетсам сиз қийналиб қоласизку. Мирзо ҳали энди ўқишга киради. Ўқишни битириб ишга киргунича эҳҳҳееее....
— Сен унгача қари қиз бўлиб қоласанку.
— Ҳечқиси йўқ, ўзимга ўхшаган битта чолга тегаманда, — кулди.
— Нафасингни ел учирсин, — Замира опанинг қошлари чимирилди, — гап экан деб ҳар бало валдирайверма. Ўзингдан чиқиши билан лоп этиб олдинга келмасин. Яхши ният қил тентак қиз.
— Хўп.
— Унда эртага мен айтган йигит билан учрашиб кўр. Гап-сўзини бил. Қолганини кейин гаплашамиз.
— Хўўўп.
— Оч эмасмисан?
— Йўқ, ҳамкасбларим билан биттадан Ҳот-Дог егандик.
— Яхши. Энди кириб дамингни ол. Эртага муҳим кун. Балки тақдиринг ҳал бўлиб кетар.
— Ойииии.....

🍃🍃🍃

— Мана бўлди, — Феруза Исфандиёрни боя кўзини очган палатасига олиб кираркан, — яна ёрдамим керак бўлса рақамимни биласиз, — елка қисиб, самимий жилмайди.
— Энг катта ёрдамни бериб бўлдингиз, — Исфандиёр оёқларига тикилганча, — у ҳақ. Мен энди ҳеч нимага ярамайман.
— Менга қаранг, — Феруза у тенги ўтирганча, — адашмасам беш йилчами мадрасада ўқигансиз, тўғрими?
— Ҳа.
— Мадрасада ўқиган бўлсангиз Қуръони Каримни хатм қилган бўлишингиз керак.
— Алҳамдулиллаҳ.
— Унда Бақара сурасининг 153- ва 286-оятлари ва Зумар сураси, 10-ояти айнан нима ҳақида эканлигини жуда яхши билсангиз керак?
— Сиз? — Исфандиёр ҳайратини яшира олмади, — наҳотки....
— Унутманг жилва сочган ҳар нарса ҳам қимматбаҳо олмос эмас. Ўз навбатида олмос ҳам кўзни оладиган даражада жилваланиши учун жуда кўп сайқалланади. Унгача эса эътиборни тортмайдиган оддийгина шиша бўлагидек гап, — Феруза жилмайганча ўрнидан тураркан, — Аллоҳ шифо берсин, — деганча палатадан чиқиб кетди.

Hikoyalar dunyosi

08 Nov, 13:20


#ЖИЛВА
80


— Бу ойииии деганинг розилик аломатими дейман? — жилмайди Замира опа.
— Йўўўқ, — Бибисора бирдан жиддий тортганча ўрнидан турди, — мен олдин йигитни кўрай, кейин айтаман.
— Мана бу бошқа гап. Энди бориб дамингни ол, — Замира опа Бибисоранинг юзидан ўпиб хайрли тун тилаб хонасига чиқариб юборди.
Бибисора жойига келиб ётаркан, ўзича тўйи ва ундан кейинги ҳаётини тасаввур қиларкан, негадир кўз олдига унга жилмайиб турган Имрон келди.
— Эеее, — ҳаёлларидан чалғиш учун бошини чайқади, — шунақаям бемаъни ҳаёл бўладими? Келиб-келиб ўша аҳмоқни ҳаёл сурганимни қара. Ҳаёл сурганим билан нима ҳам ўзгарарди, — хўрсинганча, — у бой оиланинг фарзанди. Бойлар фақат ўз табақасидан уйланади. Унга ўхшаган бойларни тасаввур қилиш ҳам бир оғир юк бизга ўхшаганлар учун.

🍃🍃🍃

— Зокир ака, — Зуҳра Зокирнинг очиқ кўксига бош қўйганча ётаркан, — совчиларингизни қачон юбормоқчисиз?
— Тез кунда гулим, тез кунда, — Зокир унинг сочларини бармоқлари билан тараб, ўйнаб ётаркан, — сен буларни ўйлама. Ҳаммасини ҳал қиламан.
— Ўша сафар ҳам....
— Жим, — Зокир уни иягидан тутиб ўзига қарата лабидан бўса оларкан, — уни ўйлама. Сен менга ишон бўлди. Ёки ишонмайсанми? — қошлари ҳиёл чимирилди.
— Ишонаман, — Зуҳра бармоқларини унинг кўкси узра секин юритаркан, — сизга ўзимдан ҳам кўп ишонаман.
— Ягонам мени, — Зокир унинг лабларидан бир неча марта енгил бўса олдию, қўллари секин қизнинг баданини силай бошлади. Зуҳра энтикиб нафас олганча, йигитни ўзидан итариш ўрнига баттар қучоғига сингиб кетди.

🍃🍃🍃

Исфандиёр ҳозиргина Феруза чиқиб кетган эшикдан кўз узмасдан ўтираркан, тили боя қиз айтиб кетган оятларни такрорлаш билан банд эди.


Бақара сураси, 153-оят: "Эй мўминлар, сабр ва намоз билан (Аллоҳдан) ёрдам сўранглар! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир."


Бақара сураси, 286-оят: "Аллоҳ ҳеч бир жонни унинг тоқатидан ортиқ (нарса билан) машаққатга солмайди."


Зумар сураси, 10-оят: "Айт: ЪЭй иймон келтирган бандаларим! Роббингиздан қўрқингиз! Бу дунёда яхшилик қилганларга (охиратда) яхшилик бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Албатта, сабр қилувчиларга ўзларининг ажрларини ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис берилади."

Hikoyalar dunyosi

08 Nov, 13:20


#ЖИЛВА
76.


— Туринг, — Исфандиёрдан хабар олиш учун кирган ҳамшира ерда ётган йигитни кўриб шошиб қолди, — нега бу ерда ётибсиз? — ҳамшира уни суяб жойига ётқизишга ҳаракат қила бошлади.
— Олтиной, у қаерда? У яхшими? — Исфандиёр жони оғриётганига қарамай яна уни сўради.
— Олтиной деганингиз сизлар билан келтирилган қизми? — ҳамшира бир амаллаб уни жойига ётқизаркан, — у қиз ҳали хушига келмади.
— Мен уни кўришим керак, — Исфандиёр ҳамширага илтижоли қаради.
— Буни иложи йўқ деб қўрқаман. Ҳали энди ўзингизга келдингиз. Бу ҳолатда сизга ҳаракат қилиш уёқда турсин, умуман ўрнингиздан туришингиз мумкин эмас. Қолаверса у қиз ҳали ўзига келмади дедимку.
— Илтимос бир иложини қилиб, ёрдам беринг. Мен уни кўришим керак. Аҳволини ўз кўзим билан кўришим зарур.
— Хўп, — ҳамшира иложсиз рози бўларкан, — фақат умуман қимирламай ётинг, — гапириш баробарида унинг билагини тозалаб боғлаб қўяркан, — мен вазиятни билиб, сизга аравача олиб келаман. Сабаби, бу аҳволизда юриш мумкин эмас.
— Хўп, раҳмат, — Исфандиёр хурсанд бўлиб кетди. Ҳамшира палатадан чиқиб йўлакни кўздан кечирди. Ҳеч ким йўқ.
— Яхшиям бу иккиси ётган палаталар бир йўлакда жойлашган, — ҳамшира бир палатага кириб аравача ҳайдаб чиқар экан, илдам қадам босиб ёнидан ўтиб кетаётган аёлга эътибор ҳам бермади. Аравачани ҳайдаб Исфандиёр ётган палатага кираркан, — мен келдим.
— Аллоҳ сиздан рози бўлсин, — Исфандиёр хурсанд бўлганча бошини кўтарди.
— Кўпи билан беш дақиқа. Ундан кўпи кўп, — ҳамшира Исфандиёрга аравачага тушишига ёрдам бераркан, — сиздан илтимос у қизни палатасига киргач, боягидек палатани бошингизга кийманг, — хижолат бўлгандек гапирди.
— Хўп, — Исфандиёр маъқул дегандек бош чайқади. Ҳамшира аравачани ҳайдаб Олтиной ётган палата олдига келаркан, ичкаридан эшитилиб турган овозларга бироз ҳайрон бўлди.
— Мен ҳозир, — дедию ичкарига кириб кетди ва кўп ўтмай чиқиб келаркан, — қиз ўзига келибди. Ҳозир ёнида ойиси бор экан.
— Унда мен шу ерда кутиб тураман.
— Мен ҳам, — ҳамшира эшикни очиқ қолдириб чиқдию, деворга суяниб телефонини титкилай бошлади. Исфандиёр эса беихтиёр ичкаридагиларнинг суҳбатини эшитиб ўтирарди. Сабаби, Маҳфуза опа ҳам, Олтиной ҳам жуда баланд овозда гапиришарди.
— Ергина етгур нималар қилиб юрибсан? Ўзингни авария бўлганинг етмагандек, бировни боласини ҳам бошини емоқчимидинг?
— Нима қилай ойи? — Олтиной ойисига зарда қиларкан, — Шерзод акам унга ҳақиқатни айтмоқчи эдилар. Мен нима қилишни билмай қолдим ва....
— Ва машинани уларнинг устига ҳайдадингми? Бу яна нимаси? Ўзингни кўтингни ёпиш учун бировни ўлдириш энг тўғри йўлми?
— Бу мени ҳаётим, — Олтиной ойисининг гапларига жавоб беришни истамасдан жаҳл қилди, — истаганимни қиламан.
— Ҳа қиласан, қиласан. Истаганингни қилиб, кўчадан бола орттириб олишга ҳам улгурибсан, — аччиқ кесатди.
— Нимааа? — Олтинойнинг кўзлари каттариб кетди, — яна қанақа бола?
— Ўйнашларингни биттасининг харомиси. Сен қиз эмас, бошимга...., — Маҳфуза опа гапираётиб юзини бураркан ортида турган Исфандиёрни кўриб тили айланмай қолди, — сссссииии....

Hikoyalar dunyosi

08 Nov, 13:20


#ЖИЛВА
77.


Инсон зоти ўзи қандай бўлса, бошқаларни ҳам шундай ўйларкан. Ўғри ҳаммани ўғри деб ўйласа, ғар ҳаммани ғар деб ўйларкан. Ғийбатчи ҳаммани ғийбатчи деб ўйласа, нодон ҳаммани нодон деб. Шу дегандек, яхши, ҳалол инсонлар ҳам ҳаммани ўзидек яхши, ҳалол деб биларкан.
Исфандиёр ҳам худди шундай. Ўзи қандай бўлса Олтинойни ҳам худди шундай деб билганди. Унга ишонганди. Ўша куни уни калта ва тор кўйлакда кўрганда ҳам дилига заррача шубҳа ўрламади. Ҳали ёшда деди. Лекин ҳозир эшитганлари.
— Мен ҳозир сизга ҳаммасини...., — Маҳфуза опа каловланганча гапира бошлади.
— Мен улар билан гаплашиб олсам дегандим, — Исфандиёр шунда ҳам босиқлик ва одоб билан гапирарди.
— Бизни кечиринг ўғлим. Ҳаммаси учун мен бош эгиб узр сўрайман, — Маҳфуза опанинг кўзлари ёшланди, — бу менинг айбим. Олдингизда айбдорман, кечира олсангиз кеч....
— Ўзингизни айбламанг, — Исфандиёр жилмайишга уринди, лекин уддалай олмади. Чунки ҳозирги ҳолати табассум қиладиган эмас. Унинг ич-ичида қандайдир бўшлиқ пайдо бўлаётгандек эди гўё, — бизни бир дақиқага ҳоли қолдира оласизми?
— Гапираверинг, — Олтиной унинг юзига тик боқиб гапирди, — мени ойимдан яширадиган сирим йўқ.
— Демак, ҳаммаси ниқоб эди денг? — Исфандиёр ўзини таҳқирлангандек ҳис қилиб кетди.
— Ақлингизга қойил, — жилмайди Олтиной, — ҳаммасини айтмасам ҳам тушунган экансиз, гапиришимга ҳожат ҳам йўқ. Мен сизга ойим айтгани ва бой бўлганингиз учунгина тегмоқчи эдим. Мана ҳақиқатни билдингиз, энди эса йўлингиздан қолманг, буни устига, — унинг оёқларига жиркангандек қараганча, — бой бўлса ҳам ногирон одамга тегмайман. Чунки ногирон одам ҳеч нимага ярамайди. Менга бўлса, эрлик қиладиган эркак керак, — охирги сўзларига алоҳида урғу бериб гапираркан, ўзича Исфандиёрнинг устидан кулиб, ғурурига тегмоқчи бўлди.
— Ўзингча нималар деяпсан? — шу пайт хонага бир қиз кириб келди, — осмондаги оймидингки катта кетасан? Эр керак бўлса бошқа жойдан изла, Исфандиёр акамга осилма, — Исфандиёр таниш овозни эшитиб аравачани ортга бураркан, унгача овоз эгаси ёнига келиб ҳам бўлди, — шу ердамидингиз? Мен сизни кўргани келгандим, — жилмайди.
— Феруза! — ҳайрон бўлди у.
— Ҳа мен! Нима сиз бошқасини кутганмидингиз? — ёлғондакам қош чимираркан, — ойингиз айтган қиз шумиди? — Олтинойга менсимагандек қараб қўйди.
— Мен, — Исфандиёр ўнғайсизланди. Бундай аҳволда ҳеч кимга кўринишни истамаётганди. Бахтга қарши қаршисида Феруза турибди.
— Афсус, — елка қисиб қўяркан, — ойижон энди мени келин қилишга мажбурлар. Чунки сиз мендан бошқасига керак эмассиз. Бу қиз ҳам сизни рад қилди. Энди ойижон билан яхшилаб гаплашмасангиз бўлмайди. Бу кетишда, сиз чол мен кампир бўлганимизда ҳам турмуш қура олмаймиз, — лаб бурди.
— Хўп, — синиққина жилмаяркан, — шу ердан чиқишим билан гаплашаман.
— Мана бу бошқа гап севгилим, — Исфандиёрнинг сочларини тўзғитган бўлиб, — энди эса кеттик. Доктор сизни кўриб қўйиши керак. Тўйгача тузалишингиз керак.
— Хўп, — Исфандиёр аравачани ортга бурди.
— Мен ўзим, — Феруза аравачани эшик томонга тўғирлаб, палатадан чиқиб кетар экан, эшик ёнида турган доктор, синфдоши Яхё Турсуновга кўз қисиб қўйди.
— Раҳмат, — палатадан чиқишгач Исфандиёр қандайдир оғриқли овоз билан миннатдорлик билдираркан, — катта ёрдам бердингиз.
— Арзимайди. Шунчаки у қизнинг ўзини катта олиши менга ёқмади. Шунга ўзимни тутиб тура олмадим.

Hikoyalar dunyosi

07 Nov, 14:26


Qoʻshilvolilar tabriklar judayam arzon ekan 🙈

Hikoyalar dunyosi

07 Nov, 14:23


Tun yoxud ikki qalb
yoxud
armonga aylangan sevgi

2-fasl
1-qism


Qishning qahraton sovuģidan,
Mening senga bõlgan sevgim kuchliroq...
~{Muallifadan}~


Qish... Atirofni oppoq qorga burkangan, bolalar kõchada chanģi uchib yurushini kõrish qanday ajoyib... Gõyo hamma joy faqat oppoqlikk qoplab olgandek...
Insonlarning kõngliham shunday bõlsa edi...
Ming afsuzlarki bu dunyo faqat qoralikka burkangan...
Bu sovuq fasl menga õzgacha yoqadi...
Ğalati a boshqalar bunday sovuqda issiq uyida choy ichib õtirishni máqul kõrsa menga atirof qorga burkangan yerlarham kunning sovuqligidan muzlab qolgan vaqtida sayr qilish yoqadi...

Charos Toshkent koʻchasida sayr qilardi.

(Oradan 2 yil oʻtdi hozir avvalgi charosdan asar ham qolmagan. Shoʻx shaddod qiz qaydayu homush ogʻir-bosiq charos qayda. Bu orada Zohida operatsiyadan yaxshi chiqmadi u vafot etdi. Dadasini buni koʻtarolmay dunyodan koʻz yumdi. Onasi ham ancha betob. Doniyorni oʻsha kundan keyin qayta koʻrmadi. Charosga jondan aziz yolgʻiz opasi, uning posboni himoyachisi padari buzrukvori yani otasi va endigina 19 ga kirgan oltin davrida yuragida endi gullayotgan sevganini yoʻqotish ogʻir zarba boʻldi. U juda ham tushkunlikka tushib qoldi. Abdulloh ham hozir Toshkentda tez tez charos va Abdulloh koʻrishib turishardi. Charos opasidan soʻng biznesni ham tark etdi. Hozirda opasidek kasallarni davolash uchun meditsinada oʻqirdi. Boʻlajak Nevrolog)

Shunday sovuq kunlarda oʻqishga ketayotgan edi.
Telefoni jiringladi qarasaki bu akasidan whatsapp dan ekan.
-assalomu aleykum akajon tuzukmisiz
-vaa aleykum assalom sinim yaxshi raxmat oʻzing tuzukmisan
-men yaxshi oʻqishga ketayotgandim onam tuzuklami
-raxmat tuzuklar tugʻulgan kuningga ham 1 hafta qoldi sinim 22 yosh boʻlasana sinim tugʻulgan kuningga pul tashlab beraman oʻrtoqlaring bn biror kattaroq restoranda nishonla
-yoʻq aka pul shartmas men sizlar bn nishonlamoqchidim mayli endi oʻrtolarimga kelse ular bn deyarli oram yaxshimas oʻzim kutib olarman

Ular quyuq hayrlashishdi telefon oʻchdi. Charosda mashina boʻlsa ham oʻqishga piyoda borishni yani sayr qilishni hohlardi.

-kechirasz bu siznikimi tushib qopti, bir yigit
-voy meni hamyonimku raxmat, dedi charos va yoʻlida davom etti.

Yana telefon keldi bu Abdulloh chamasi
-salom
-salom charos yaxshimisz
-yaxshi Abdulloh aka oʻzizchi
-siz bilan gaplashib olsak boʻladimi
-ha lekin oʻqishga ketayotgandim.
-ha bandmisiz qachon boʻshisiz
-yoʻq mayli bormay qoʻyaqolaman Sherdor restoranida kutaman, deb charos telefonni oʻchirdi.

(Charos Toshkentga katta shifoxona qurdirayotgandi bu ishlarni Abdulloh bn tez-tez koʻrishib kelishib olishardi)

- keldizmi
Charos Abdullohga gapirarkan roʻparasida oʻsha qiyofa oʻsha uni yuragida endi gullayotgan sevgi sohibini yani Doniyorni koʻrdi va hayron qoldi. Buni Abdulloh sezdiyov
-ha charos bu esizda boʻlsa oʻsha Turkiyadagi Doniyor meni hamkasbim


Davomi bor...

Hikoyalar dunyosi

07 Nov, 14:17


https://t.me/tabr1iklar
Meniki qoʻshilib yaqinlarilarni qoʻshib qoʻying

Hikoyalar dunyosi

07 Nov, 13:20


#ЖИЛВА
70.


— Сиз ўлмайсиз, ўлмайсиз, — Дилнура йиғлаганча Камронни қучоқлаб ўтираркан, — ким бор? Ёрдам беринглар, — овози борича бақирарди. Бахтга қарши улар юрган йўл шаҳарнинг энг камқатнов қисми бўлиб, машина бир соатда бир ўтар, йўқса умуман ўтмасди ҳам. Чунки бу йўл кўпчилик иши, уйи, ўқишига чап ҳисобланарди. Камрон эса бу йўлни тирбандликка тушиб вақт йўқотмаслик учун танлаган эди. — Ёрдам беринглар, — Дилнура бақиравериб овозлари бўғилиб қолди. Бу ёқда Камрон ҳам қон йўқотмоқда.
Узоқдан юк машинаси кўринди,
— Шошманг, — Дилнура Камронни оҳиста ерга қўйиб юк машинасининг йўлига чиқиб олди, — амаки шошманг, — икки қўлини кўтариб йўлнинг ўртасига туриб олди, — тўхтанг амаки.
Ҳайдовчи бундай бўлишини кутмаганмиди, қаттиқ тормиз бериб тўхтадида,
— Эсингни едингми сен қиз? Бу нима қи....
— Амаки юринг, — ҳайдовчи тушиши билан унинг билагига ёпишиб судрай бошлади, — анави ерда одам ўляпти, — Камрон ётган тарафга тортқилай бошлади.
— Бу ерда нима қилиб адашиб юрибсизлар? — ҳайдовчи халлослаганча югуриб келди, — ёшгина йигит-а? — қонга беланиб ётган Камронни кўриб юраги ачишиб кетди, — нима бўлди ўзи?
— Билмайман, йўлимизни тўсишди ва уларни пичоқлаб кетишди, — Дилнура иложсиз йиғларди.
— Бу ердан ҳа деганда машина ҳам ўтавермайди, — ҳайдовчи ҳам атрофга умид билан қараганча, — машина ҳайдашни биласанми? — Камроннинг машинасига қараганча қиздан сўради.
— Ҳа оз-моз биламан.
— Унда йигитни кўтар, машинага олиб чиқамиз. Уни касалхонага сен олиб борасан. Тўғри касалхона унчалик яқин эмас, аммо, бу ерда ўтиргандан шуниси яхши, — Дилнура хўп деганча бош силкиб, Камроннинг чап тарафидан келиб секин кўтариб, ўзига суяб олди. Ўнг тарафдан эса ҳайдовчи амаки. Улар Камронни машинанинг орқасига ётқизиб қўйишди, — мана бўлди. Энди буёғи сенинг ҳаракатинга боғлиқ қизим. Қани бўла қол, йигитни касалхонага олиб бор, — деди.
— Раҳмат, — Дилнура тезда ролга ўтириб машинани ўт олдирди ва ҳеч ўйланмай газни босди.

🍃🍃🍃

— Тезроқ операция хонасига, — кетма-кет келган тез ёрдам машиналаридаги беморларни туширишаркан, — Дурдона Сатторовнани ҳам чақиринг. Бир беморимиз қиз бола, ўшани операция қиладилар. Тезроқ бўлинг, беморлар жуда оғир аҳволда, — доктор ҳамширани шошилтирганча ҳамкасбининг олдига юборди.
Беморларни операция хонасига олиб кириб кетишди. Операция ҳам бошланди.
— Доктор қиз кўп қон йўқотган. Бунинг устига аҳволи ҳам яхши эмас, — Дурдона Сатторовнанинг ҳамкасби юраги секин ураётган беморнинг аҳволи ҳақида маълумот бераркан, — сақлаб қола олмаймиз деб қўрқаман.
— Ҳаракат қиламиз. Ҳали ёшгина қиз экан, у яшаши керак. Қани бўшашмаймиз.

Hikoyalar dunyosi

07 Nov, 13:20


#ЖИЛВА
71.


Орадан уч соат ўтди.
— Операция ҳам тугади, — ҳамшира енгил тин олганча ўтираркан, — фақат йигитнинг бир муддат юра олмаслиги жуда ёмон бўлдида. Ўзиям яхши йигитга ўхшайди, юзи нурликкина экан.
— Бу ҳам бир синовда, — бошқа бир ҳамшира операция хонасини тартибга келтираркан, — у йигитни бахтига яхшима Яхё Турсунов шу ерда эдилар. Йўқса билмадим, бутун умр ногирон бўлиб қолармиди шўрлик.
— Нимасини айтасан? Яхё Турсунов келганидан буён касалхонамизни ҳам обрўси ошди. Ўзи ёшгина бўлса ҳам жуда кўп нарсани билади, буни устига қўли ҳам анча енгил.
— Яхшиям уларнинг борлиги, йўқса бир йигит увол кетарди, — ҳамширалар ўзаро суҳбатлашиҳ операция хонасини тартибга келтириб қўйишди.

🍃🍃🍃

— Менга Яхё Турсунов керак эди, — Феруза қабулхонага кириб келиши билан синфдошини исмини айтди.
— Улар ҳозир бандлар, — ҳамшира қиз унинг юзига қараб қўяркан лаб буриб қўйишни ҳам унутмади.
— Йўғэее, — Феруза ҳам ундан қолишмасдан, — сал олдингина телефонда гаплашгандим. Бўшман, келавер дегандику.
— Узр, — ҳамшира бир пасда ўзгариб қолганча, — мен буни билмагандим. Доктор танимаган одамга мени банд деб айт дегандилар, шунга...
— Яхши, — Феруза асабий столни чертиб қўяркан, — унинг хонаси қайси томонда?
— Ўнг тараф, йўлакнинг охиридаги хона.
— Яхши ўтир, — Феруза кўз остидан қараб қўйдию, — у айтган томонга кетди.

🍃🍃🍃

— Болам, болам қани? — Робия опа йиғлаганча касалхонага кириб келаркан, — болажоним қани? Унга нима бўлди?
— Хола, — Дилнура уни кўриши билан йиғлаганча келиб Робия опани қучоқлаб олди.
— Болам қани? Камрон қаерда? — қизга умид ва илтижоли нигоҳлар билан боқди.
— Ичкарида, операцияга олиб кетишганди. Ҳали чиқишмади.
— Ҳеч кимга озори йўқ эди, кимни қасди бор экан? — Робия опа куйиб йиғларкан, ортидан кириб келган Имрон уни кўриб қандай овутишни билмай қўллари мушт бўлиб тугилди.
— Ўлдираман, — пичирлади, — кимлигини билсам, топган жойимда бўғизлаб ташлайман, — шундай деганча келиб Дилнуранинг ёнига келдида, — ким қилди буни?
— Билмайман, биз кетаётгандик. Улар йўлимизни тўшишди. Камрон акам гаплашгани тушди. Улар етти киши бўлиб ёпишишди. Шу орада биттаси Камрон акамни, — пиққиллаганча, — пичоқлади.
— Машина рақамини кўрдингми?
— Йўқ, фақат кўрганим қора машиналар эди.
— Яхши маълумот айтдинг, — Имрон асабий юзини силаб қўяркан, — шаҳарнинг ярмидан кўпи қора машина минади.

Hikoyalar dunyosi

07 Nov, 13:20


#ЖИЛВА
72.


— Ўлим вақтини белгиланг, — доктор операция столи устидаги беморнинг юзини ёпаркан, — эссиз ёшгина йигит. Яқинларига хабар беринг.
— Хўп бўлади.
— Дурдона Сатторовнанинг операцияси нима бўлди?
— Операция ҳали давом қилмоқда. Айтишларича қизнинг ҳам аҳволи оғир эмиш. Умид йўқ дейишяпти.
— Лекин Дурдона таслим бўлмаяпти, — доктор ёрдамчисининг гапини тўлдириб қўйди.
— Ахир бу Дурдона Сатторовна. Уларга таслим бўлиш деган сўз бегона.
— Тўғри, — доктор хўрсиниб қўяркан, — унинг ойиси операция вақтида вафот этган. Шундан кейин у нима бўлишидан қатъий назар беморнинг ҳаётини сақлаб қоламан деб онт ичган.
— Тушунарли.
— Сен бориб яна бир марта хабар олиб кел.
— Хўп бўлади.


🍃🍃🍃

— Биз буни уддаладик, — Дурдона Сатторовна яна бир муваффақиятли операциядан чиқаркан ўзини руҳан ва қалбан енгил ҳис қиларди, — беморнинг яқинлари келдими?
— Йўқ ҳали. Уни ва яна иккита йигитни клуб ёнидан олиб келишган.
— Тушунарли, ҳеч йўқ ўша йигитларнинг биттасини бўлса ҳам оила аъзолари келишгандир?
— Ҳа келишган. Яхё Турсунов операция қилган йигитнинг оиласи шу ерда.
— Яхши, мен улар билан гаплашиб олишим керак. Балки улар бу қизни танишар, — Дурдона Сатторовна шундай деганча чиқиб Исфандиёрнинг оила аъзолари билан гаплашди, — демак у қизни танийсиз? — Руқия опага савол назари билан қаради.
— Ҳа у қиз бўлажак келиним бўлади.
— Бўлажак келиним денг? — бироз ҳайрон бўлди, — сизга бир-икки савол берсам қарши эмасмисиз? — Руқия опа йўқ дегандек бош чайқади, — ўғлингиз клубларга бориб турармиди?
— Йўқ, ўғлим салкам ўн йилдан бери Мисрда эди. Ўша ердаги мадрасада ўқиб, ўқишни тугатиб келганига ҳали энди бир ой бўлади.
— Яхши, яна бир саволимга жавоб берсангиз. Қизни ўғлингизга ким тавсия қилган? Яъни бирор қариндош, дўст, қўни-қўшни дегандек?
— Олтиной дугонамни қизи. Жуда яхши қиз. Одобли, тарбияли....
— Ҳаммаси тушунарли, — Дурдона Сатторовна ҳаммасини тушунгандек бош силкиб қўйди. — Кутиш йўлагига чиқишингиз мумкин. Ўғлингиз ўзига келиши билан хабар берилади.
— Хўп, раҳмат, — Руқия опа доктор нега бундай саволларни берганига тушунмасдан унинг хонасидан чиқаркан, Исфандиёр ўзига келса бу ҳақида сўраш ҳақида ўйлаб қўйди.
— Эҳ соддагина ўзбегим, — Дурдона Сатторовна қўлидаги қаламни айлантириб ўйнаркан, — наҳотки ўз дугонасининг қизининг қанақалигини билмаган бўлса? Қиз хатто ҳомиладор бўлишга ҳам улгурган экан. Қизиқ, бу ҳақида ўзи билганмикин?

Hikoyalar dunyosi

07 Nov, 13:20


#ЖИЛВА
73.


Имрон Камрон палатага олингач дадаси ва Робия опани шу ерда қолдириб, ўзи Дилнурани уйига ташлаб қўйиш баҳонасида касалхонадан чиқди.
— Уйинг қаерда? — ҳалиям йиғлаётган қизга зарда қилгандек бўлди.
— Тадбиркор кўчасида, — Дилнура хиққиллаб жавоб берди.
— Шинқиллайверма, — жеркиб ҳам берди. Дилнура энди овоз чиқармай йиғлай бошлади. Имрон уни ўзи айтган манзилда ташлаб кетаркан, — тағин уйинга кириб, увиллаб оламга жар солиб юрма. Уйингдагилар Камрон пичоқланганини билиши шарт эмас, — тайинлади.
— Хўп, — Дилнура секин бош силкиб тушиб кетди.
— Энди Восидни топишим керак, — Имрон машинани юрғизаркан телефонни олиб рақам тера бошлади.
— Ало, — нариги тарафдан Восиднинг хурсанд овози эшитилди.
— Қаердасан?
— Кўчада, нима эди?
— Тез кўришмасак бўлмайди.
— Нима бало соғиниб қолдингми дейман? — кулди Восид.
— Сени нимангни соғинай Худони балоси? Иш бор, Камронни пичоқлаб кетишибди. Шуни ким....
— Ҳозир бораман, — Восид гапни охиригача эшитиб ҳам ўтирмасдан гапириб телефонни ўчирди. Имрон йўлда кетаркан ўзи билмаган ҳолда ўша таниш супермаркет ёнига келиб қолганини сезмай ҳам қолди. Машинани секинлатаркан, харидорларга табассум билан хизмат қилаётган Бибисорани кўриб юзига беихтиёр табассум югурди.
— Куйдирги, — пичирлади.

🍃🍃🍃

Исфандиёр кўзини очаркан, ўзини оппоқ хонада ётганини кўриб, қайта кўзларини юмди. Ўзини қандайдир енгил ҳис қилди.
— Менга нима бўлди? — ўйлади у, — наҳотки ўлган бўлсам? — бир дам атрофга қулоқ тутди. Ҳеч нима эшитилмади, — наҳотки ўлим шу қадар сокин бўлса? — шуларни ўйларкан, қулоғи тагида домласи айтган мисралар янгради.

«Ўлим асли гўзалдир, парда ортидан хабар.
Гўзал болмаса вафот этармиди Пайғамбар.
Ўлим аслида байрам,
Бошқа байрамни унут.
Келажак Азроилни покиза холингда кут.
Эшикма эшик юриб, сўнг эшикда ўлим бор.
Хар остонада йиғлаб охирида кулиш бор.»

Hikoyalar dunyosi

07 Nov, 13:20


#ЖИЛВА
74.


— Чиндан ҳам гўзал, — пичирларкан, ҳаёлидан ўлим ҳақида ўқиганлари бир-бир ўта бошлади.
Ўлим ҳақида Қуръони Карим ва ҳадислар, шунингдек, диний ва фалсафий манбаларда турли хил таърифлар берилган. Ўлим Исломда ҳаётнинг ажралмас қисми ва абадий ҳаётга ўтиш босқичи сифатида тушунилади.
Ўлим — ҳар бир жон учун қочиб бўлмас ҳақиқат:
Қуръони Каримда Аллоҳ таоло ўлимни ҳар бир тирик мавжудотнинг тақдири сифатида белгилаган:

"Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Кейин эса, сизлар фақат қилган амалларингизнинг мукофотини тўлиқ оласизлар. Ким дўзахдан узоқ тутилиб, Жаннатга киритилса, демак, у нажот топибди. Бу дунё ҳаёти фақат алдов матоҳидир."
(Сураи Оли Имрон, 185-оят)

Бу оят ўлимнинг қочиб бўлмас ҳақиқат эканлигини ва инсоннинг ҳақиқий мукофоти охиратда берилишини ифодалайди.

Ўлим — ҳаётнинг янги босқичи:
Ислом таълимотига кўра, ўлим нафақат ҳаётнинг охири, балки абадий ҳаётга ўтиш босқичи ҳисобланади. У дунёвий ҳаётдан охират ҳаётига йўл очади:

"Ўлимдан кейин ҳаёт бордир ва сизлар яна қайта тирилтириласизлар."
(Сураи Муъминун, 15-16-оятлар)

Бу оят ўлимдан кейинги ҳаётнинг мавжудлигини ва ҳар бир инсон охиратда қайта тирилтирилишини эслатади.

Ўлимнинг маъноси — Аллоҳга қайтиш:
Исломда ўлим Аллоҳ таоло томонидан белгиланган тақдир сифатида қабул қилинади. Ўлим билан инсон ўзининг яратганига қайтади:

"Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, Унинг ҳузурига қайтувчимиз."
(Сураи Бақара, 156-оят)

Бу оят ўлимни Аллоҳнинг иродасига бўйсуниш ва Унинг ҳузурига қайтишни билдиради.

Ўлим — бу вақтинчалик ажралиш:
Ҳадисларда ўлимни фақатгина руҳ ва тана ўртасидаги вақтинчалик ажралиш деб таърифлашади. Тана тупроққа қайтади, руҳ эса Аллоҳнинг ҳузурига кетади:

"Инсон ўлганида унинг амаллари тўхтайди, фақат уч нарса бундан мустасно: давом этадиган садақа, фойдали илм ёки унга дуо қиладиган солиҳ фарзанд."
(Имом Муслим ривояти)

Бу ҳадис ўлимдан кейин ҳам амал ва яхши ишлар инсонни эслатиб туришини англатади.

Ўлим — синовнинг якуни:
Исломда ўлим дунёдаги ҳаёт синови якуни сифатида қабул қилинади. Бу дунёдаги яхши ёки ёмон амалларга қараб, инсон охиратда мукофот ёки жазога эришади:

"Ким яхши иш қилса, ўзига фойда қилади, ким ёмон иш қилса, ўзига зарар етказади."
(Сураи Жосия, 15-оят)

Ўлим, Исломда, инсонни абадий ҳаётга олиб борувчи эшик сифатида қабул қилинади.

— Қандай ўлдим экан? Ўлган бўлсам Жаннатдан умидвор бўлсам бўлармикин? Лекин Жаннатга лойиқ нима қилдим? Мен....., — ҳаёлида чақмоқ чаққандек бўлдию, — Олтиной, — кўзларини очиб ўрнидан туришга урундию, ётган каравотидан йиқилиб тушди. — Ким бор? — эшик томонга қараб овоз бераркан, касалхонада эканлигини энди англади. Йиқилиб тушганида билагига улаб қўйилган капилтнитсанинг игнаси терисининг озгина жойина тилиб ўтганми билаги қонаб ётарди. Аммо, Исфандиёр бунга эътибор ҳам бермасдан эшик томонга ўрмалар ва, — ким бор? — деб овоз беришдан тўхтамасди.

Hikoyalar dunyosi

07 Nov, 13:20


#ЖИЛВА
75.


Имрон супермаркетга кириш учун эндигина машинани тўхтатаётганду, телефони жиринглаб ҳаёлларини тўзғитиб юборди.
— Эшитаман.
— Қаердасан? — Восиднинг хавотирли овози эшитилди, — уйга келсам ҳеч ким йўқ.
— Ҳозир бораман, — Имрон телефонни ўчириб, тўхтаётган машинани катта йўл тарафга буриб, газни босди.
— Амаким қани? — машина дарвоза олдида тўхташи билан Восид унинг ёнига чиқиб ўтириб оларкан, — янгамни аҳволи яхшими?
— Билмайман, — бироз қўрслик билан жавоб бераркан, — ҳозир бу нарсалар мени умуман қизиқтирмаяпти. Мен тезроқ ўша итларни топишим керак.
— Лар деганинга қараганда, улар кўпчилик?
— Етти киши экан. Уч ҳарфлар бирга етти тушишибди.
— Кейин Камронга кучи етмаслигини билан пичоқлашибдими?
— Ёнидаги қизнинг айтишича ҳа.
— Қиз? — Восид ҳайрон бўлди, — Камронни ёнидаги қизми? Яна қанақа қиз?
— Пешонаси қашқа, кўзи кўк қиз, — Имрон асабийлашганча жавоб бераркан, — мен қаердан билай қанақа қизлигини? Жа билгинг келса ана Камрон касалхонада, бориб бемалол сўрашинг мумкин.
— Ҳа энди сен шу соҳанинг пири бўлиб кетганинга сўрагандим, бунча асабийлашмасанг? — Восид телефонини қўлига оларкан, — бу иш қаерда бўлибди?
— Буни ҳозирча билмайман. Шуни аниқлаш ва ўша итларни топиш учун сени чақирдим.
— Бир нарсани сездингми? — Восид ўйчанлик билан, — уйга қайтганинг сенга яхши таъсир қилибди.
— Яъни? — Имрон машинани ортга бураркан сўради.
— Биринчи навбатда фахшга ботган ҳаётингни тарк этдинг. Кейин ичкиликни. Энди эса уканг учун ҳаракат қиляпсан.
— Ростини айтсам унақа юришлар ўзимни ҳам жонимга текканди, — Имрон йўлдан кўз узмасдан гапираркан, — қизлар ҳам, ичкилик ҳам одамни бездириб юбораркан. Шу даражага келдимки, на қизлар, на ичкилик олдингидек ҳузур бағишламай қўйганди. Худди баётдан тўйиб кетган одамдек эдим.
— Яхшиям ҳузур бағишламай қўйгани, — Восид лабини буриб қўяркан, — ҳузур бағишламаганида шунчалик бўкиб ичиб, ҳар куни битта қизни ётоғинга тортдинг, ҳузур бағишлаҳанида ичкиликни ичига тушиб, ёнинга камида бешта қизни олиб оларкансанда?
— Бўлмасамчи. Эскилардан қолган битта гап бор, — „Ўнта бўлса ўрни бошқа”.
— Гапларимни қайтиб олдим, ўша-ўша бемаънисан, — Восид унга одам бўлмайсан дегандек қараб қўйди.

🍃🍃🍃


Азиз уйига келиб ҳам бир жойда ўтира олмади. Тўғри у шу пайтгача жуда кўп ишкаллар қилган, анча-мунчасини дўппослаган. Албатта, йигитлари билан. Лекин ҳеч кимни пичоқлашмаган. Негаки, Азиз бунга йўл қўймаган. Доим олдини олиб келарди. Бу сафар нега бундай бўлмади, буни ўзи ҳам билмай қолди.
— Энди нима қиламиз? — Камронни пичоқлаб қўйган йигит умид билан Азизга қаради.
— Жим ўтир, — Азиз унга еб қўйгудек қараб қўйди.

🍃🍃🍃

— Йўўўўўқ, — Олтиной бақирганча уйғониб кетди.
— Кўзингизни очдингизми? — унга қараб ўтирган ҳамшира жилмайиб қўяркан, — ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
— Катта булдозер тагида қолиб кетгандек, — ҳиссизларча жавоб бераркан, — мен уриб юборган йигит ўлдими? — ҳамширага умид билан қаради.
— Сиз уриб олган йигитни билмадим-у, сиз билан келган йигитларнинг биттаси операция пайти вафот этди. Биттаси ногирон бўлиб қолди.
— Илоҳим ўлган ўша муллавачча бўлсинда, — пичирлади.

Hikoyalar dunyosi

05 Nov, 10:38


Tun yoxud ikki qalb


9-qism

-alo Zohida
-assalomu aleykum dadajon tuzukmisiz onam yaxshimilar
-ha yaxshi raxmat onang seni sogʻingan ekan boʻshmisa
-maylimi dada kechro telefon qilsam
-mayli qizim ehtiyot boʻlinglar charosni oʻpib qoʻy


Yana hech nima bilinmagandek kech kirdi.

#doniyor_tilidan

Ehhe erte kechqurun sen bilan birga birinchi tunimiz boʻladi charos naqadar hursandman. Ertaga seni shunaqangi dodlataman quchogʻimdan hech kim olib chiqib ketolmidi. Demak biror chekkaroqdan boʻsh joy topishim kere. Ha aytgancha dachamizga op chiqsam boʻladi u yerda hech kim yo.

Doniyor shu hayollar bn uyquga ketti.

Yana quyosh ufq tomon koʻtarila boshladi. Bugun charos erta turdi opasini uygʻotdi. Kiyinishni boshlashdi.

-opo bugun yengilroq kiyimizni kiyasmi Hindiston juda issiq
-ha nima kiyay
-yengi yoʻq dvoykezdan kiying
-sen ham kiy

Demak ular bir hilda yengi yoq dvoyka kiyishdi. Oyoqlariga yengil chishka kiyib ozroq pardoz qilishdi. Issiqligi sabab Zohida sochini tepaga koʻtarvoldi. Charos doimgidek ozroq dazmol urib tushirdi.

-opa jamadoniz tayyor hozir ovolamizmi
-yoʻ

Pastga tushishdi Doniyor yolgʻiz turardi.
-abdulloh qani, soʻradi shoshilib Zohida
-xonim shu yerdaman uzr kech qoldim, deb Abdulloh orqadan keldi.

Hammalari birga kasalxonaga borishdi. Kerakli hujjatlarni olishdi. Doktordan

-demak qachon ketyapsizlar, dedi doktor
-kechgi reysga bilet oldim, Abdulloh hotirjamliik bn
-yaxshi omad qizim oʻzingni ehtiyot qilgin siqilmagin hech narsani oʻylama, Abdulloh sizga aytdima Hindistonga koʻpchilik bormasin koʻpi bilan 2 kishi borsela boʻldi. Ortiqcha harajatniyam keragi yoʻq, dedi doktor
-hop raxmat

Endi hammalari abetlanishayotgan edi. Qarashsaki soat 12:34
-hoy zohida(m) (m bilinar bilinmas ) kech qolamiz kettik jamadonilar tayyormi 4 ta registratsiya boshlanadi
-voy kettik unda

Hammalari mehmonxonada oʻz xonalari tomon ayrilishdi

-opa oʻzizni ehtiyot qiling uydagilar bn telefonda gaplashib oling kyn mendan soʻrashsa boxona topishim qiyin boʻladi, dedi charos
-hop telefonini berib tur menikini quvvati tugabdi,


-ha gaplashdzmi
-ha ular yaxshikan sinim soatga qarachi
-14:56
-voy joʻnasak ham boʻlarkan Doniyorga telefon qil sinim biz tayyormiz deb qoʻy
- hop

-alo
-assalomu aleykum Doniyor aka biz tayyormiz
-ha yoningda hoz kim bor gʻozalim
-hech kim
-charos men seni sevaman degan taklifim qanday javob berasan tezro ayt iltimos, oʻzini jabrdiydadek tutib
-doniyor aka opalarim registratsiyadan oʻtib olishsa aytaman maylimi
-hop sendan ijobiy javob kutaman

Bu gaplardan soʻng charos ozroq oʻyga choʻmdi.
(Aslida judayam chiroyli hushbichim bola meni judayam qattiq sevadi muhimi u ham ramantichiski menga ramantika yoqadiku rozi bop qoyaqolay oʻzim ham sevib qopman shekil)


-voy kettikmi hayolparast qara soatga 15:12
-hop opa kettik


Hammalari aeraportga kelishdi. Hotirjam hayrlashishdi.

-abdulloh aka opamni ehtiyot qiling opamni szga sizlarni Allohga topshirdim ijobiy natija bilan qaytasizlar degan umiddaman, deb charos zohidani quchib oldi
-hop charos havotir olmanglar yetib borib ertaga telefon qilamiz hozir borib dam olinglar ertaga ofisga boringlar tushunarli, dedi Abdulloh

Ular registarsiya tomon ketishdi.


-hoʻsh charos meni taklifim nima boʻldi
-toʻrisi biror yerda oʻtirib hotirjam gaplashaylik
-mayli kettik unda

Charos va Doniyor kafega borishdi.
Doniyor gap boshladi
-choy kofe
-kofe

Doniyor borib afitsantga yana oʻsha mast qildiruvchi dorini berdi uni dozasi bugun kuchli edi yani 12 soatlik edi. Doniyor esa oʻzi borib charosni yoniga oʻtirdi

-hoʻsh taklifimga nima deysiz goʻzalim
-mayli roziman, dedi uyalibgina
-unda bugungi tunizni men bilan oʻtqazing birga ramantichiski tun qilamiz, dedi Doniyor oʻzida yoʻq hursand
-mayli
-unda dachaga boramiz hech kim bizga halal bermidi

Shu payt afitsant ularni kofesini qoyib ketti. Charos chanqab turgani uchun koʻtarib ichvordi va oʻzi gap boshladi
-kettik Doniyor aka
-hop jonim


Davomi bor...

Hikoyalar dunyosi

04 Nov, 16:04


Ketolmaysan-dedi.
-Ketaman. Mana koʻrasiz, ketaman.
-Undan oldin zindonga tashlataman-dedi.
-Mening ketganimni ruhingiz ham sezmaydi, shahzodam River, ishonchingiz komil boʻlsin. Shu qadar tez gʻoyib boʻlamanki, payqashingiz ham uzun vaqtingizni oladi...


Premyera: «Qalbingni uygʻot»❤️‍🔥🪶

Hikoyalar dunyosi

04 Nov, 13:17


#ЖИЛВА
56.


— Ало Восид, — Имрон қайта-қайта уни чақирганига қарамасдан жавоб бўлмади, — яна нима бўлди экан? — телефонни ўчириб қайтиб қўнғироқ қилди.
— Эшитаман, — Восиднинг ховлиққан овози эшитилди.
— Нима бўлди? Боя машинанинг қийқиллаши, ҳозир овозинг?
— Ўзим қўнғироқ қилиб юбораман, — Восид шундай дея телефонни ўчириб машинадан тушди. Ўнг томондан тўсатдан чиқиб қолган машина томонга секин юриб бораркан, — ишқилиб ўлиб қолмаган бўлсинда, — ўзига-ўзи гапирганча келиб машина ойнасидан қаради. Ролда қиз бола. Бошини машина рулига қўйганча хушсиз ётибди. Ойнани урди, аммо, қиз қимирламади, — фақат ўлиб қолмаган бўлсин, — ёшлигидан қондан қўрқадиган Восид машина эшигини бир амаллаб очиб, пешонасидан қон оқаётган қизни оҳиста машинадан тушириб ерга ётқизди. Чўнтагидан рўмолчасини чиқариб, қизнинг бўйнидаги қонни артиб олдию, унинг юраги уриб турибдими йўқми текшириб кўраркан, бироз енгил тин олди, — ўзинга шукур, — кўзларини юмганча осмонга қараб чуқур нафас олди.
— Тез ёрдамга қўнғироқ қилиш керак, — бир пасда тўпланган одамлар орасида кимнингдир гапиргани эшитилди. Кимдир шошиб қўнғироқ қилди. Тез ёрдамнинг фақат номигина тезлигини билган Восид эса рўмолчасини қизнинг бошининг қонаётган жойига қўйдию, даст кўтариб машинаси томонга юрди. Кимдир машина эшигини очиб берди.
— Раҳмат, — Восид миннатдорлик билдирганча ўз жойини эгаллади. Машинани ўт олдираркан Имронга қўнғироқ қилди.
— Нима гап? — олдинлари куттириб зўрға жавоб берадиган, ёки умуман жавоб бермайдиган Имрон тезда жавоб берди.
— Гулзор ва Фирдавс кўчалари кесишган жойда оқ малибу турибди. Ҳайдовчи тарафи бироз эзилган. Шуни устага олиб бор, мен касалхонага кетаяпман.
— Тинчликми ахир?
— Ҳа тинчлик, сен машинани устага ташлаб, қайси устага ташлаганингни айтсанг ўзим бориб ҳаққини тўлайман.
— Яхши.
— Бўпти, мен тезроқ касалхонага борай, йўқса бошим балодан чиқмай қолиши мумкин, — Восид орқасига қараб машина ўриндиғига оққан қонни кўриб ғалати бўлиб кетди, — Ё Аллоҳим, ўзинг куч-қувват бер, — бир қўли билан юзи ва пешонасини артиб қўяркан, — қани олға, — тезликни оширди ва энг яқин касалхонага келди. Қизни кўтариб кириши билан ҳамширалар замбил олиб келишиб, қизни ичкарига олиб кириб кетишди.
— Сиз мен билан юринг, — бошқа бир ҳамшира келиб Восидни докторнинг хонасига олиб кираркан, — доктор шу ерда кутиб туришингизни тайинлади.
— Хўп, — Восид ҳамшира чиқиб кетиши билан идишдаги сувдан солиб ютоқиб ичди. Лекин сув у истаган жойгача етиб бормагандек ҳис қилди ўзини. Доктор ҳам кўп куттирмасдан кириб келди.
— Ассалому алайкум, — доктор Восидга салом бераркан, — сиз беморга ким бўласиз?
— Ростини айтсам ҳеч ким, — Восид пешонасидаги терни артганча, — машинамиз бехосдан тўқнашиб кетди.
— Тушунарли, — доктор олдига бир вароқ қоғоз олиб нималардир ёза бошлаганди,
— Қоғозбозлик нега керак? Келинг келишиб олайлик, — Восид қўрқув ва ҳаяжон билан, — мен беморнинг ҳамма ҳаражатини кўтараман. Сиз бўлса ҳеч нима ёзмайсиз.

Hikoyalar dunyosi

04 Nov, 13:17


#ЖИЛВА
57.


Исфандиёр Набижон аканинг ёнидан чиқиб Ферузанинг олдига келиб,
— Ассалому алайкум, — салом берганча, — мана бу менинг ҳужжатларим. Бугундан ҳайдовчи сифатида иш бошлар эканман.
— Яхши, — Феруза унинг ҳужжатларини олиб, компютерга керакли маълумотларни киритаркан, Исфандиёрга бир марта бўлса ҳам қараб қўймади.
— Мана ибо-ҳаёли қиз, — ҳаёлидан ўтқазди. Лекин юзига қарашга ботина олмади. Чунки бу унинг одобига, тақвосига умуман тўғри келмасди.
— Мана бўлди, — Феруза ҳужжатларини узатаркан, — ишга қабул қилинганиз билан табриклайман. Мана бу сиз ҳайдайдиган машинанинг калити, — тортмадан калит олиб узатди.
— Раҳмат, — Исфандиёр ҳужжатларини ва калитни оларкан телефони жиринглаб қолди. — Эшитаман ойижон! Хўп, менга ҳам маъқул. Ҳа кечки маъқул. Ишдан чиқиб сизни олиб кетгани бораман, — Исфандиёр телефонни ўчириб иш жойига йўл олди. Унинг вазифаси борадиган жой топилмаса, кириш эшиги ёнидаги кичик хонада ўтиради.

🍃🍃🍃

— Мен ҳеч кимни устидан ёзмайман, — доктор дорилар рецепини ёзаркан, — бу бемор учун керакли дорилар. Устингиздан ёзиш ёки ёзмаслигини бемор хушига келиб ўзи ҳал қилади.
— Хўп, — Восид секингина жавоб берди ва энди бор умиди ўша қиздан эканлигини билиб хўрсиниб қўйди. Негаки, унинг учун энг қийини бу қизлар билан муроса қилиш.
У доктор айтган дориларни олиб келиб, ҳамширага бердию кутиш жойига оғиргина чўкди. Бу орада Имрон ҳам етиб келди.
— Нима бўлди? Сенга ҳеч нима бўлмадими? — Имрон келиши билан унинг ҳамма жойини текшира бошлади.
— Тамом бўлдим, — шивирлади.
— Нега? Нима бўлди ўзи?
— Мен бир қизни уриб юбордим. Энди у мени қаматиб юборади.
— Буни ўша қизни ўзи айтдими? — Имрон Восиднинг ўтиришини кўриб кулгуси қистади. Восид айни дамда иштонини ҳўллаб қўйиб, ойисидан яхшигина гап эшитган боладек ўтирарди.
— Йўқ, у ҳали хушига келмади.
— Ҳали хушига келмади ва сен аллақачон ваҳима қилаяпсан? — Имрон унинг ёнига ўтираркан, — қани мен билган Восид? Сен жуда кучли ва иродали эдингку! Ҳамиша ҳамма нарсага ечим топгансан. Буни ҳам уддалайсан, — унинг елкасига уриб қўйди.
— Сенга айтишга осон, сен ҳам одам уриб юбор, кейин кўрамиз аҳволингни.
— Муҳими қиз тирик. Ўзига келсин, гаплашиб ўзаро келишиб оламиз. Сен хавотир олма, мен бор эканман, сени ҳеч кимга хафа қилдириб қўймайман, — Имрон уни бошини елкасига қўйиб ёш болани овутгандек овутди.
— Эеее бореее, — Восид уни ўзидан итараркан, — ўзинга бир одам керагу, яна ҳал қилармиш.
— Ҳа нима? Сен менга энагалик қилиб юргансанку, бу сафар бу вазифани мен бажараман ва сен қилган ишни тўғирлайман.

Hikoyalar dunyosi

04 Nov, 13:17


#ЖИЛВА
58.


Восид уриб юборган қиз кечга қараб ўзига келди.
— Қаердаман? — кўзини очиши билан ўрнидан ирғиб тураркан, — танлов! Мен танловга боришим керак эдику!
— Ўзингизни босинг, — ҳамшира эндигина хушига келиб ўрнидан туриб олган беморни тинчлантиришга урунаркан, — мана бу ерга ўтиринг, — қизни ҳозиргина ўзи турган каравотига ўтқазиб қўяркан, — ҳозир докторни чақираман.
— Мен кетишим керак, танловим бор, — қиз яна ўрнидан туриб олди.
— Олдин доктор келсин, кейин кетаверасиз, — ҳамшира уни қайта жойига ўтқазариб, бориб докторни чақириб келди.
— Ўзингизга келдингизми? — доктор келиб қизнинг қаршисига ўтираркан сўради.
— Йўқ, осмонларда учиб юрибман, — лаб бурди қиз.
— Тушунарли, — доктор кулиб қўйганча, — ҳозир сизни яхшилаб текширамиз.
— Мен кетишим керак, — қиз докторни эшитишни ҳам истамай ўрнидан турди. Мени бугун танловим бор.
— Афсуски кечикдингиз деб қўрқаман, — ҳамшира пас овозда гаплаганига қарамай қиз уни аниқ эшитди.
— Нима? Ҳозир нима дедингиз?
— Тинчланинг, — доктор қизни жойига ўтирғизар экан, — мен сизни текширишим керак.
— Керакмас, — қиз докторни итариб ўрнидан туриб кетди.
— Илтимос тинчланинг. Мен сизга ҳаммасини....
— Мумкинми? — шу пайт эшик очилиб Восид ва Имрон кириб келди.
— Уйқудаги малика уйғонибдику, — Имрон кулиб қўйди.
— Келинг, — доктор уларни таклиф қиларкан, — бемор ўзига келди, лекин ҳозирча у билан гаплашиб олишингизни иложи йўқ. Чунки...
— Мен танловга кетишим керак, — қиз яна ўз билганидан қолмади.
— Қизиии, — Имрон унинг ёнига келаркан, — соат нечи бўлганини биласизми? Қоқ ярим тунда қанақа танлов бўлиши мумкин?
— Ярим тун? — қиз шундагина палата деразасидан ташқарига қаради. Тун чўккан, шаҳар чироқлари милт-милт ёниб турарди. — Мен, мен...., — деганча ўтириб қолди.
— Шу шартмиди? — Восид Имронга қош чимириб қўйганча қизнинг ёнига келиб, у тенги ўтираркан, — кечирасиз. Ҳаммаси мени деб. Ҳаммаси тўсатдан бўлиб қолди.
— Нимаси тўсатдан, бу ерда ягона айбдор қизнинг ўзи. Ким унга йўлга чиқсин деди? — Имрон яна тилини тийиб тура олмади.
— Имрооон!
— Ҳа нима? Мен борини айтдим, — елка қисиб қўйди.
— Бир пас жим тур, — дедию яна қизга юзланди, — синглим ҳамма ҳаражатларингизни ўз бўйнимга оламан? Фақат шу ёзди-чизди қилмаслик шарти билан.
— Мен бугун танловда иштирок этишим керак эди. Бу мен учун охирги имкон эди, — қизнинг кўзларидан икки томчи ёш думалади, — дадамни зўрға кўндиргандим. Энди ҳаммаси тамом. Орзуларим, режаларим, келажагим...., — қиз увиллаб йиғлаб юборди ва кутилмаганда Восидни ура кетди, — қотил! Орзуларим, келажагим қотили.

Hikoyalar dunyosi

04 Nov, 13:17


#ЖИЛВА
59.


— Йўқ демасанг ёшлар алоҳида гаплашиб олишса, — Руқия опа ўғлига бир қараб қўйганча дугонасига мақсадини айтди.
— Хўпда, — Маҳфуза опа ўрнидан тураркан, — мен ҳозир Хуснорага айтай, опасига хабар берсин, — дедию эшик ёнига келиб кичик қизини чақирди, — Хуснора!
— Лаббай ойижон! — Хуснора ойиси чақирган заҳоти етиб келди.
— Опанга айт куёв сиз билан гаплашиб олмоқчи экан де!
— Хўп, — Хуснора тез-тез юрганча опасининг хонасига келди. Бу пайтда Олтиной ким биландир телефонда кулишиб гаплашиб ўтирарди, — опа ойим айтди, куёв сиз билан гаплашиб олмоқчи экан.
— Ҳозир, — Олтиной истамайгина ўрнидан тураркан, — майли Шерзод ака мен анави муллавачча билан гаплашиб келайчи, дарди нима гаплар экан.
— Сипороқ бўлгин, сени ҳам эрга берайлик, — Шерзод ёйилиб кулганча телефонни ўчирди.
— Бор ойимга айт, опам сиз айтган хонага ўтяпти де, — Олтиной кўзгуга қараб уёқ-буёғини тўғирларкан, оддийгина пардоз қилгани ўзига унча ёқмади, — худди арвоҳга ўхшаб қолгандекман, — яна бир дақиқа қараб турдию, ётоқ четида турган рўмолни олиб бошига ўраркан, — жонга тегди ҳаммаси, — минғирлаганча ўраб бўлиб, ойиси айтган хонага чиқди. У чиққунича Исфандиёр ҳам хонага кириб бўлган экан, — ассалому алейкум, — салом бераркан йигитга бошдан оёқ разм солишни ҳам унутмади.
— Ваалейкум ассалом, — Исфандиёр алик оларкан қизнинг овози бироз танишдек туюлди. — Исмим Исфандиёр, сизники адашмасам Олтиной эдия.
— Ҳа, — кўзини ердан узмасдан жавоб бераркан, — қани эди адашиб кетсанг. Уйимизга ҳам келмасанг, — ичида гапирди.
— Ҳалиги бир нарса сўрасам айбга буюрмайсизми?
— Йўқ бемалол.
— Шу яқин орада кўчага чиқмадингизми яъни аеропорт томонларга дегандек?
— Йўқ, мен ўзи кам кўчага чиқаман. Тинчликми нега сўраб қолдингиз? — Олтинойни ичига ғулғула тушди.
— Тушунарли, адашдим шекилли? — Исфандиёр келган кунини яхшилаб эслашга урунаркан, қизнинг юзига қайта-қайта қараб ҳам уни ўша кўрган қизига ўхшата олмади.

🍃🍃🍃

— Тинчланинг, — Восид қизнинг қўлларини ушлаб оларкан, — ҳаммаси жойида. Тинчланинг.
— Мен танловда иштирок этишни жуда-жуда истагандим. Бугун мен учун биринчи ва охирги имкон эди, — қиз ҳамон хиққиллаб йиғларди.
— Тоза жонга тегдида, — Имрон асабийлашганча сочини бармоқлари билан тараб қўяркан, — юринг ўзим сизни танловга олиб бориб қўяман. Фақат қанақа танлов эканлигини айтсангиз бўлди, — асабий жилмайди.
— Имрон калака қилишни бас қил, — унга қош чимириб қаради.
— Билганларингни қилинглар, — Имрон қўл силтаганча палатадан чиқиб кетди.
— Ундан хафа бўлманг, — Восид айбдорона оҳангда гапираркан, — у ўзи шунақа, — қиз бош силкиб қўя қолди, — ўрнингиздан туринг, — Восид уни ўрнидан турғазмоқчи эди,
— Ўзим, — қиз уни қўлини ўзидан итарганча ўрнидан тураркан, — доктор уйга кетсам бўладими?
— Текширувлар....
— Ҳозир эмас, мен уйга кетишим керак. Ойим ва дадам хавотир олаётгандир.
— Ўзим сизни кузатиб қўяман, — Восид айбини ювишга имкон топгандек бўлди.
— Раҳмат.
— Юринг, — Восид унга йўл бошлади, — малол келмаса исмингизни билсам бўладими? Ҳар ҳолда....
— Дилноза, Дилноза Азизова. Журналист Камол Азизовни қизиман.

Hikoyalar dunyosi

04 Nov, 13:17


#ЖИЛВА
60.


— Ростини айтсам менга камгаплигингиз жуда ёқди, — Исфандиёр берган саволларига қисқа ва лўнда жавоб бераётган қизга мамнун жилмаяркан, — одобингиз ва ҳаёйингизга ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Худди ўзим истагандек. Тарбия берган онангизга раҳмат. Жуда гўзал тарбия берибдилар, Машааллоҳ!
— Раҳмат, — Олтиной кўзларини ердан узмасдан жилмайиб қўяркан, Исфандиёрнинг юраги жиз этгандек бўлди.

🍃🍃🍃

— Бугундан ўша кафе сеники, — Нусрат ака кафе ҳужжатларини Камронга узатаркан, — уни ўзинг истагандек юритишинг мумкин.
— Лекин дада, у ер Асрор ака учун қадрли эди. Мен буни била туриб....
— Ўғлим, — Нусрат ака ёнидан жой кўрсатаркан, — мен Асрор билан гаплашдим. У кафени сенга сотаётганидан мингдан-минг рози эканлигини айтди. Қолаверса, у сени жуда ҳурмат қиларкан. Сени роса мақтади. Ёш бўлса ҳам жуда интилувчан, келажакда яхши раҳбар чиқади деди.
— Ошириб юборибдилар. Менда раҳбарликка қобилият қайда? — Камрон бироз хижолат бўлди.
— Раҳбарлик сени қонингда бор, — ғурурланганча ўғлининг елкасига қоқиб қўяркан, — чунки сен мени ўғлимсан.
— Ҳалиги у ерда Расул ака...
— Уни ишдан бўшатдим. У ерга унақа пасткашларни кераги йўқ.
— Тушунарли, — Камрон дадасининг бу ишидан бир хурсанд бўлган бўлса, бир хафа ҳам бўлди.

🍃🍃🍃

Кунлар шу зайлда ўта бошлади. Имрон ўзини намунали ўғилдек тутар, фақат Робия опа билан олдингидек эмасди. Робия опа бундан хафа бўлса ҳам, уйга қайтганига хурсанд бўлар, иложи борича уни ранжитмасликка урунарди.
— Хизматкор қиз кўринмайди, — одатий кунларнинг бирида нонушта қилаётиб Камрондан Бибисора ҳақида сўради.
— Билмасам, — Камрон елка қисиб қўяркан, — менимча ойимга маъқул келмаган шекилли.
— Ҳаааа, — Имрон чойини ичаркан Бибисорани эслаши билан юзига табассум югурди, — куйдирги, — пичирлади.

🍃🍃🍃

— Бугун мен айтган жойга борамиз, — Зокир эрталабдан Зуҳрага қўнғироқ қиларкан, — сени жуда соғинганман.
— Зокир ака бу сафар мени ташлаб кетмайсиз-а? — Зуҳра ўтган сафар шунақа учрашувдан кейин Зокирнинг йўқ бўлиб қолганини эслаб сўради.
— Йўқ, энди ҳар доим ёнингдаман.
— Сизни севаман.
— Мен ҳам гўзалим.

🍃🍃🍃

— Мен кетяпман, — Камрон ойиси билан хайрлашиб эшик ёнига келди.
— Ўғлим кафедаги ишкални ҳал қилдингми? Энди ўша йигит сенга зиён етказа олмайдими? — ўғлини кузатиш учун чиққан Робия опа хавотир билан сўради.
— Йўқ, мен уни устидан шикоят аризаси ёзгандим. Энди мен ёки кафега бирор бир зиён етказадиган бўлса унга қонуний чора кўрилади. Ўзи ҳам огоҳлантирилган.
— Жуда яхши, — хавотири анча босилган онаизор ўғлини пешонасидан ўпиб, ўқишга кузатди.
Камрон университет олдига яқинлашаркан, доим машинасини қўядиган жойда турган Дилнурани кўриб тепа сочи тикка бўлгулик бўлди.
— Яна нимани бошлади экан бу маҳмодона? — машинани тўхтатиб, секин тушаркан қизнинг кўзлари қизарганини кўриб бироз ғалати бўлди, — йиғлабдими? Кимдир хафа қилибдими? — ўзига-ўзи савол берганча қизнинг ёнига келди, — нима бўлди маҳмадона? — унинг кайфиятини кўтармоқчи бўлди, лекин қиз бунга эътибор бермади ҳам. Камрон савол берар-бермас уни қучиб олди ва йиғлаб юборди.

Hikoyalar dunyosi

04 Nov, 12:08


Men yozgim kelme qolyapti reak va kommentariya yoʻq 🥺

Hikoyalar dunyosi

04 Nov, 12:08


Tun yoxud ikki qalb


8-qism


Shu bilan kech ham tushdi. Hamma oʻz honasida yotardi. Zohidani quchogʻida charos yotardi.

-opo endi meni tashlab ketasizmi, deb yigʻladi
-singlim majburman axir tuzalishimni hohlaysanku toʻrimi
-ha opajon men ham siz bilan ketay, opoo iltimos yonizda boʻlishim kereyu
-sinim seni jon deb olib ketardim men Hindistonga oʻynagani yokida sayohatga ketmavomman sinim keyin sen boringingga mablagʻimiz koʻtarmidi aperstsiyaga ham yetmaganini Abdullohdan biznes pulidan olib turdik sen bu yerda biznesga Doniyorga yordam berib turishing kerak 1 oy oʻtadi ketadi darrov qaytaman sinim, deb pechonasidan oʻpib qoʻydi.
-sizni yaxshi koʻraman

Shu bilan charos zohidani mehr toʻla quchogʻida shirin uyquga ketti. Charos naqadar chiroyli ediki tasvirlashga til ojiz edi. Osmonda oy yagona boʻlsa yerda charos yagonadek edi goʻyo.


#erta_tong

Bugun Zohida ham uxlab qolibdi. Eshik taqiladi bundan darrov Zohida oʻrnidan turdi.

-uzr Zohida xonim szlarniyam bezovta qildimda lekin Abdulloh janoblari szlarni pastda kutyaptilar tezro tusharkansizlar.
-hop

-tur voydod charos soat 10 boʻptiyu tur buncha uyqichisan qiz bola deganiyam shunaqa boʻladimi, deb Zohida baqirishni boshladi.
-voy opa mana turdim, degancha hali koʻrpani tagidan chiqmasdi
-turaqol sinim, deb koʻrpasini ochdi
-opa uxlashgayam qoʻymisiza

Shunday qilib ular bugun bir xil boʻlib olishdi. Nonushta ham qilmay pastga tushishdi. Abdulloh Doniyor va Ruxsora turgandi. Ularni koʻrishi bilanoq darhol Ruxsora ketdi. Zohida va charos bu tomchidek bir biriga oʻxshash ediki judayam chiroyli chiroyda ularga teng kelib boʻlmasdi. Doniyor yanayam charosga mehri ortdi yani uni visoliga yetishishni oʻylardi.


-qizlar buncha koʻp uxlaysizlare, deb Doniyor shama qildi
-ha uzr kuttirib qoʻydikmi kecha kechroq uxlagandik shu sabab uzr yana bir bor, dedi uyalibgina Zohida
-hech qisii yoq demak bugingi rejalar qanday, dedi Abdulloh
-bilmasak
-biz Zohida bn ertaga uchib ketamiz kechgi reysga bilet olib qoʻydim shunday ekan bugun dokonlarga boramiz Turkiyani ozroq aylantiramiz, dedi Abdulloh
-voy qanday yaxshi ureee, charos shunday sevinib kettiki judayam oʻzida yoʻq hursand edi.


Hammalari avval nonushta qilishdi. Turkiya koʻchalarini aylanishdi. Dokonlardan Zohida va charos uchun kiyimlar olishdi. Hullas ular bir biriga bogʻlanib ketishdi.

#muaalif_tilidan

Endi sizlar bilan charos va zohidani oilasi tomondan gaplashamiz.

-dadasi negadr koʻnglim gʻash, hafa ohangda
-nima boʻldi onasi
-tushimda Zohidani koʻrdim negadr homush edi rasa yigʻladi tizzamga boshini qoʻyib yigʻladi.
-ha tushga nimalar kirmaydi deysan kel hozir telefon qilamiz

-alo Zohida
-assalomu aleykum dadajon tuzukmisiz onam yaxshimilar

Davomi bor...

Hikoyalar dunyosi

03 Nov, 13:17


#ЖИЛВА
51


Зуҳра хонасига кириши билан боя Зокир қўнғироқ қилган рақамга қайтиб қўнғироқ қилди.
— Эшитаман гулим, — Зокир жавоб бериши билан эркаловчи сўзларни айтди.
— Ойимдан рухсат олдим. Ҳозир чиқаман, — Зуҳра ҳайитлик олган боладек хурсанд бўлганча гапирди.
— Бўла қол, мен кўчангни бошида турибман.
— Ҳозир, — Зуҳра телефонни ўчириб тезда тайёрланди. Зокир доим унга узун кий деб урушиб берарди. Ҳозир ҳам худди у айтгандек узун кийди. Сочини ўриб бир тарафга ташлаб олди. Енгилгина пардоз ҳам қилгач, — мана бўлди, худди Зокир акам хохлагандек, — жилмайиб қўйганча сумкасини олдию, чиқди, — ойи мен кетяпман, — паст пошнали оёқ кийимини кияркан ошхона тарафга қараб овоз берди.
— Яхши бориб келгин, — Раъно опа эшикдан қараб қизини кузатиб қўйди. Зуҳра учиб-қўниб кўчасининг боши кетаркан, кўча бошида кутиб турган таниш машинани кўриб юраги хапқириб кетди. Тўғри улар бор-йўғи ўн ёки ўн кунча кўришишмади, аммо, бу вақт Зуҳра учун асрларга татиди гўё. У ҳеч қаерга қарамасдан таниш машина томон кетар экан, кўчасига айланган машинага эътибор ҳам бермади.

🍃🍃🍃

— Ойи, илтимос шу мавзуни ёпайлик, — кела-келгунча Дилнура мавзусидан тўйиб кетган Камрон уйга кираётиб ҳам ойисининг яна шу қиз ҳақида гапираётганига асаби бузилгандек бўлди, — мен у қизга уйланишни хохламайман. Жа шу қизни келин қилмоқчи бўлсангиз, ана акамга олиб бера қолинг ўша Дилнурангизни. Лекин мен унга уйланмайман.
— Кимга уйланасан унда? — Робия опа ўғлининг кўнглида кимдир бор деган ҳаёлга бориб қолди.
— Ҳозирча билмадим, лекин битта нарсани аниқ биламан, бўлажак келингиз худди сизга ўхшаган бўлади, — Камрон ойисини бағрига босиб, юзидан ўпиб қўйди.
— Демак ўша бўлажак келиним Дилнура экан, — Робия опа ҳам ўз гапидан қолмасдан жавоб берди.
— Эҳ ойижоним-а, — Камрон Дилнуранинг бугунги гапларини эслаб кулиб қўя қолди.

Hikoyalar dunyosi

03 Nov, 13:17


#ЖИЛВА
52


— Бу ўшами? — Имрон узун кўйлакда сочини ўриб бир тарафга ташлаб олган Зуҳрани кўриб бошида танимади. Тўғрисига келганида таниди, — аниқ у, — машинасини четга олиб тўхтатмоқчи эди, Зуҳра унга эътибор ҳам бермасдан ўтиб кетди, — қизиқ, — Имрон машинани ортга айлантираркан, кўча бошида турган қора машинага минаётган Зуҳрани кўриб ҳайрон бўлмади, — тағин гаппимга аччиқ ҳам қилгандия, — кулиб қўйганча ўша машина ортидан юрди.
Машина шинамгина кафе олдида тўхтаркан,
— Мен бутунлай бошқа жойни кутгандим, — Имроннинг юзида ҳали ҳам ўша кулгу. Машина ичидан аввал бир йигит, кейин Зуҳра тушди, — бу нимасига учибди? — йигитга бошдан оёқ қараркан, — бундай олиб қаралса мендан бироз гавдалироқ экан. Лекин бурни, — юзига яхшилаб қараб, — қийшиқ экан, — Имрон ўзи ва Зокирни солиштириб бўлгунча жуфтлик кафе ичига кириб кетишди. Имрон ҳам машинадан тушиб ичкарига кираркан кўзи Зуҳра ва унинг ошиғини изларди. Ана улар, ниҳоят топди ҳам. Бахтга қарши улар кафенинг алоҳида кабинасига киришди. — Энди бу ҳам борми? — Имрон дераза тарафдаги жойлардан биттасига ўтириб, нима қилиш ҳақида ўйлай бошлади. Ўйлаш баробарида кафе ичини яхшилаб кўздан кечириб чиқди, — мана буниси бошқа гап, — ниҳоят иложини топгандек ўрнидан турди, — сен билан бир ўйин ўйнаймиз қизалоқ, — кулиб қўйганча касса ёнидаги йигитнинг ёнига келди.

🍃🍃🍃

— Бу нимани ҳиди? — Камрон уйга кириши билан уй ҳавосини яхшилаб ҳидларкан, — кетиш олдидан газ ёки печда ҳеч нима қолдирмаганмидингиз?
— Йўқ, лекин уйда....
— Бибисора, — Камрон ошхонага чопди. Ичкарига кираркан стол устига бошини қўйиб ётган қизни кўриб қўрқиб кетди, — Бибисора, — келиб қизни туртди.
— Ҳаааа, — эндигина кўзи илинган қиз эса чўчиб уйғониб кетди, — нима бўлди? Қаер ёнди? — қаердалигини ҳам яхши англамасдан ўрнидан туриб кетди.
— Яхшимисиз қизим? — Камроннинг ортидан кириб келган Робия опа қизнинг аҳволидан хавотирга тушганча стол устидаги сувдан қуйиб узатаркан, — мана буни ичиб олинг.
— Раҳмат, — Бибисора сувни ичиб бўлиб ўзига келаркан, — минг бор узр мен овқат қиламан деб, билмасдан....
— Ҳечқиси йўқ, — Робия опа унинг нима демоқчи эканини тушуниб, — ўзингизга ҳеч нима қилмадими?
— Йўқ, — Бибисора хижолат бўлганча, — узр бир овқатни ҳам эплолмадим. Мен бу ерда....Менга рухсат, сизга катта раҳмат, — Бибисора Робия опага миннатдорлик билан қараб қўйганча чиқиб кетди. Лекин нега бундай қилди ўзи ҳам билмайди. Дарвозадан чиқиб кетаётиб ичкарига кириб келаётган Восидга ҳам урилиб кетди. — Узр, — унга қарамасдан узр сўрадию йўл томонга шошди.
— Мен ҳалиги Имронни олдига....
— У бўлажак рафиқасини олдига кетган, — Бибисора унинг гапини бўлиб жавоб бердию, шошганча кетиб қолди.

🍃🍃🍃

Исфандиёр истамаса ҳам дадасининг дўстининг фирмасига йўл олди.
— Яхшиси оддий ишчи бўлиб ишлайман дейман. Шунда адолатдан бўлади, — ўйлади у. Шундай ҳаёллар билан фирмага кириб келар экан, биринчи келганида уни табассум билан кутиб олган Ферузанинг ўзига қаратилган нафрат тўла нигоҳини кўриб бошқача бўлди, — бу қизга нима қилдим? — ҳайрон бўлди, лекин сўрашни ўзига эп кўрмади.
Ичкарига кириб, Набижон аканини зўрға кўндирди.
— Сиздан кичик бир илтимосим бор эди, — ишга чиқиш олдидан, — бу ҳақида дадам билмасинлар. Чунки бу ерга....
— Тушундим ўғлим, — Набижон ака самимий кулиб қўйдилар.

Hikoyalar dunyosi

03 Nov, 13:17


#ЖИЛВА
53


— Менимча сен хато қиляпсан. Қилмоқчи бўлган ишинг умуман нотўғри. Бунинг устига у йигит оддий одамни ўғли эмас, — Бобур Азизни фикридан қайтаришга ҳаракат қилганча гапира бошлади, — бошинга бир бало орттириб олма.
— Қўрқма, нимадир бўлса тоғам қутқариб олади, — Азиз керилганча, — тоғам бор, не ғамим бор.
— Кўрдик тоғангни, — Бобурни жаҳли чиқди, — ўша йигитни дадасига лом-лим деёлмади. Хатто ўзига ҳам. Ўша куниям думи қисилган итдек бир четда турди.
— Бобур тилинга кўпам эрк берма. Йўқса дўстим эканлигинга ҳам қараб ўтирмайман. Сен гапираётган одам мени тоғам бўлади. Отам ўрнида отам бўлиб мени боқиб тарбия қилган инсон у.
— Оқибатли бўлишинг яхши, лекин тоғанг жа унчалик....
— Бобур мен сенга нима дедим? — Азизнинг жаҳли чиқа бошлади.
— Ўзинг биласан. Лекин ўша гапим гап. Тоғанга кўпам ишониб қолма.
— Ҳозир, — Азиз тинмай жиринглаётган телефонига жавоб берди, — эшитаман тоға. Нима? — Азизнинг қўллари мушт бўлиб тугулди, — сиз буёғини ўйламанг. Мен ўзим ҳал қиламан, — телефонда гаплашаркан Бобурга кеттик ишорасини қилди. Бобур қаерга ҳам демасдан ўрнидан турди, — тоға аниқ ўшаларми? Яхши, мен бориб гаплашаман. Сиз ўйламанг, — телефонни ўчириши билан,
— Тинчликми? — Бобур машинани ўт олдираркан, — бу сафар кимни уриб ё тишини синдириб келмоқчисан?
— Анави жўжахўрозни дадаси тоғам ишлайдиган кафени сотиб олибди ва тоғамни ишдан бўшатибди.
— Яхши иш бўлмаптику, — Бобур бош силкиб қўяркан, — ўша қиз уларнинг бирор қариндоши бўлса керакда, йўқса жа унчаликка...
— Менга буни қизиғи йўқ, — Азиз тишларини қисганча, — ўша жўжахўрозни ҳам, ўша манжалақини ҳам нима қилишни жуда яхши биламан. Булар ҳали менинг кимлигимни билишмабди.
— Тўғри улар ноҳақлик қилишган лекин....
— Бобур сен ким тарафдасан? Боядан бери фақат уларни ёнини олаяпсан.
— Мен ҳақиқат тарафман. Шу билан бирга сенга ҳам зиён етишини хохламайман.
— Менга жинам урмайди. Тезроқ ҳайда, ўша кафега борайлик. Бориб ҳамма жойни бардакини чиқариб келмасам, Азиз исмимни бошқа қўяман.

Hikoyalar dunyosi

03 Nov, 13:17


#ЖИЛВА
55.


— Қаерига келгандик? — Зокир тағин қизга яқинлашаркан, — сени шунчалар соғинганманки, буни тасаввур ҳам қила олмайсан, — Зокир секинлик билан сурилиб бораркан, қизнинг белидан тутиб олганча, ўзи томонга тортишни ҳам унутмасди.
— Мен ҳам сизни жуда соғиндим, — Зуҳранинг унга қаршилик қилмаётгани Имронни қонини қайнатиб юборди.
— Ҳеее ўла, — телефонини стол устига ташларкан, — кўчадаги фоҳиша ҳам бундан яхши. Ҳеч йўқ ёлғондакам ноз қилиб ўзини олади. Бу-чи? Йигит айтса ҳозирни ўзида тагига тушиб чиқишданам қайтмайди. Икки метр арқон олсангу, мана шу кафени шифтига осиб қўйсанг, — асабийлаша бошлади. Бу орада икки ёшнинг лаблари учрашишга ҳам улгуришганди.

🍃🍃🍃

Олтиной бугун умуман уйдан чиқмасликка қарор қилди. Шерзод билан учрашмасликка, Нозима билан гаплашмасликка қарор қилиб, телефонини ўчириб қўйди хатто.
— Қизим, — Маҳфуза опа ҳам уйда шекилли, Олтиной билан гаплашгани ёнига кирди, — куёв билан гаплашдингми?
— Йўқ, — Олтиной шкафдаги кийимларини сараларкан, — қўнғироқ қилмадику.
— Қўнғироқ қилиб қолар, — Маҳфуза опа бироз жим турдию, — шу пайтгача она бўлиб сени тергамадим, насиҳат қилмадим. Энди кеч бўлса ҳам айтаман, қизим ўзингни йиғиштириб ол. Вақтида этагингни йиғ. Атрофингда айланиб, тинмай сени алқаётганларга ишонма. Улар иши битгач, сени ташлаб кетишади.
— Ойииии, — Олтинойга бу гаплар ёқмадими, юзини буриштирганча, — гапиравериб чарчамадингизми? Рости мен чарчаб кетдимку.
— Мен сенга яхши бўлсин деб айтяпман. Аслида, ҳаммаси мени айбим. Ўша куни амманга туҳмат қилмаганимда....
— Ойи менга буни қизиғи йўқ. Қолаверса, ўша аммамми, холамми уларга нима бўлганини гапириб бошимни оғритманг. Уйда дам олиш учун қолдим. Сиз бўлса ҳаммасини расво қиляпсиз. Илтимос, ҳа деб ёнимга келиб дийдиё қилаверманг. Тинчгина яшай.
— Хўп, — Маҳфуза опа ўрнидан тураркан, — боя дугонам қўнғироқ қилганди, кечки пайт ўғлини олиб келаркан. Уйда учрашиб, гаплашиб оларкансизлар. Йигит шуни хохлабди.
— Уфффф, — қўлидаги кийимини отиб юбораркан, — бу муллавачча яна нимани бошламоқчи?

🍃🍃🍃

Имрон бирга чиқиб кетаётган жуфтликни кўриб ҳали ҳам жаҳлини боса олмасди.
— Ортидан бориб ану маразни абжағини чиқарсаммикин? Қизни эса...., — қўллари мушт бўлиб тугиларкан, — аслида бу аҳмоққа буям кам. Ўзи истаб йигитнинг пинжига киряпти. Бунақа қизларни бир жойга йиғиб ёқиб юбориш керак, — шу пайт телефонини ҳам жиринглаб қолди, — эшитаман.
— Қаердасан? — Восид доимги саволини берди.
— Яхшиям қиз бола ва мени қизим эмассан. Ҳар соатда қўнғироқ қилиб хит қилиб юборганингдан яхшигина калтак ердинг, — Имрон жавоб бериш ўрнига тилига келганини айтиб юборди.
— Сен одам бўл..., — Восид гапини тугатмасидан машинанинг қаттиқ тормиз бергани, ортидан Восиднинг жаҳл билан сўкингани эшитилди.

Hikoyalar dunyosi

03 Nov, 13:17


#ЖИЛВА
54



— Нега тушунмайсиз, буни ҳеч ҳам иложи йўқ, — кафе иш бошқарувчиси Имронга қайта-қайта тушунтиравериб чарчаб ҳам кетди.
— Қўйсангчи биродар, — Имрон ҳали ҳам ўз билганидан қолмаганча, — бу ҳаётда ўлимдан бошқа ҳамма нарсани иложи ва шу билан бирга ўз нархи ҳам бор. Шундай экан, нархини айтда айтганимни қил.
— Бу мижозлар ҳуқуқини поймол қилиш бўлади. Мижоз билиб қолиб судга бергудек бўлса бизга минус ака, — иш бошқарувчи йигит айни пайтда ишидан ҳам айрилиб қолишдан қўрқаётганди.
— Ўзим ҳал қиламан, сен айтганимни қил, — Имрон йигитнинг чўнтагига пул солди. Йигит шўрлик бироз ўйланиб тураркан, пешонасини артиб қўйганча боя Зуҳра ва Зокир кириб кетган кабинага йўл олди. — Қани кўрайликчи, бу Лайли-Мажнунлар писиб олиб нима қилишаётган экан? — Имрон телефонига керакли дастурни юклагунча иш бошқарувчи йигит қайтиб чиқиб, унга ҳаммаси яхши эканлигини билдириб бош чайқади. — Томоша бошланди, — телефон экранида пайдо бўлган тасвирни диққат билан кузата бошлади. Овозлар ҳам яхшигина эшитилиб турибди.
— Шунча кундан қаерда юргандингиз? — Зуҳра йиғлагудек сўради.
— Ҳозир буни вақти эмас. Чунки эслашни истамайман. Бунинг устига сени ҳам дилингни хуфтон қилиш ниятим йўқ, — Зокир олдин Зуҳранинг қўлини, кейин секин аста билагини силаркан,
— Йигит жуда "ростгўйку" — Имрон кулиб қўйганча улар суҳбатини эшитишда давом қилди.
— Сени жуда соғиндим, — Зокирнинг қўли қизнинг бўйнида эди.
— Мен ҳам, — Зуҳра уялганча ерга қараб олди.
— Ўххххўўўў, — Имрон ҳайрон бўлганча қош учириб қўяркан, — бу ойимқиз ҳали уялишни ҳам биларканлар. Қойил!
— Берироқ кел, — Зокир қизни ўзига тортиб, бўса олишга чоғланганди,
— Камчиликлар йўқми? — деганча официант қиз кириб келиб қолди. Зокир тезлик билан ўзини тортаркан, Имрон кулиб юборди.
— Кино ўртасидаги реклама!
— Йўқ раҳмат, — Зокир юзи буришиб, қизнинг кириб қолганини ёқтирмаётганини иложи борича билдириб қўймаслик учун тил учида жавоб берди.
— Ҳалироқ ўзларимиз чақирамиз, — Зуҳра қизни тезроқ чиқариб юбориш учун тез-тез гапирди.
— Ҳа қани тезроқ чиқа қол қизалоқ. Уларнинг жуда муҳим иши бор, — Имрон ҳам бу ёқда гапириб ўтирарди.
— Хўп, яхши ўтиринглар, — официант қиз чиқиб кетди.
— Айтмасанг ҳам жуда яхши ўтиришибди. Хаттоки, аъло даражада. Фақат шу сен реклама бўлиб қолдингда, — Имрон яхшилаб жойлашиб оларкан, — қани ёшлар олға! Романтикани давоми бўлсин. Биз ҳам ўрганайлик, зора иш бериб қолса.

Hikoyalar dunyosi

03 Nov, 08:09


Mafia qirolining sevgilisi boʻlishga ulgurgan 17 yoshli ballerina.

Hikoyalar dunyosi

03 Nov, 05:52


Fikr va reaksiya kutamana

Hikoyalar dunyosi

03 Nov, 05:52


Tun yoxud ikki qalb

7-qism


-alo ha Abdulloh yaxshimisan
-raxmat yaxshi sen bn gaplashib olishimiz kere,
-tushingda meni koʻrdimi dyman hop mexmonxona kafesiga tush shu yerdaman, dedi Doniyor
-hoz tushaman


-nima gap
-doniyor bu nima qiliq kechqurungi ishini qanday tushunsa boʻladi
-qaysi, aslida sezib turipti lekin tan olgisi kelmadi
-bilib turupsan Doniyor Kechqurungi voqeani kamerada koʻrdim
-seni tushunolmadim, dedi Doniyor ajablanibgina

Shu payt Zohida va charos kafega kirib keldi. Uni koʻrgan Abdulloh
-sen bn kechga gaplashamiz, deya pichirladi

-salom qizlar yaxshi dam oldinglarmi Zohida sizni ahvoliz yaxshimi, dedi oʻtkir nigoh bilan
-raxmat yaxshi kechqurun sizniyam bezovta qildimda, dedi uyalibgina Zohida
-yoʻgʻe unaqamase Charos siz yaxshimisiz kecha yaxshi aylanib keldizmi, dedi
-a ha yaxshi raxmat

-unda qizlar kettik oldin doktorga boramiz, dedi Abdulloh
-doniyor sen ham borasanmi
-menga farqi yoʻq, dedi Doniyor

Hammalari Abdullohni mashinasida yoʻlga chiqishdi. Yoʻlda hech kim hech narsa demay ketti. Jimjitlik hammani oʻylantrardi.

#kasalxona

-bizga nevrolog kerak, dedi Doniyor
-tepadan 3-xona

Doktorga Abdulloh va Zohida kirdi.
Yana charos va Doniyor yolgʻiz qoldi.
-charos yaxshimisiz, deb charosga yaqinroq oʻtirdi Doniyor
- yaxshi raxmat, deb sal surildi
-Charos szda gaplarim boridi
- qanday
-menga yoqasz oʻzimni bosib turolmayapman oʻzizga meni bogʻlab olgansz charos menga oʻzizni baxshida qiling, lekin rozi boʻlmasez ham szni oʻzimniki qilaman, dedi Doniyor
-me.n.ni.ma.g.a bu.n.aq.a ga.pir.yapsiz, dedi duduqlanib

Shu payt Abdulloh va Zohida chiqdi.

-opa nima boʻldi doktorlar nima deyishdi, dedi yigʻlamsirab. Zohidani holi yoʻq edi uncha gapirolmasdi chunki och qoringa analiz topshirgan sabab boʻlishi kere.

-hullas charos sz yosh qiz emassiz katta boʻlib qoldiz yashirmay aytaqolay opezda boshida oʻsitma paydo boʻlibdi u kundan kunga kattalashayotgan ekan, dedi Abdulloh homush
-voy endi nima boʻladi tuzalib ketadilami, dedi charos koʻzi toʻla yosh bilan
-ha tuzaladi aperatsiya qilish kerak aperatsiyani Hindistonda qilishar ekan
-voy ota onamizga aytish kere, deb sumkasini kovlay ketdi charos. Shunda Zohida
-yoʻq sinim ular bilmasin bilib qolishsa havotir olishadi ularni oʻyla iltimos, dedi Zohida
- unda nima qilamiz
-hullas kettik biror yerda ovqatlanib gsplashamiz, dedi Doniyor


Ular restaranga borishdi ovqatlanishdi. Abdulloh Hindistondagi oʻrtogʻi bn gaplashdi. Va hammasini aniqlashtirdi. Zohida bilan faqat bir kishi ketishi kere edi. U bilan charos ham Abdulloh ham ketmoqchi edi. Lekin kim ketishini aniqlashtirishdi. Charosni ketishini Zohida hohlamadi chunki bu yerdagi biznes qolib ketardi kyn ular umuman Hindistonga borishmagandi. Shu sabab Abdulloh ketadigan boʻldi.

-doniyor Charos bu yerdagi biznes kampaniya katta nufuzli mehmonxona doʻkonlar hammasi sizlarga qolyapti biz 1 oyda qaytamiz ungacha bizni uyaltirmayszlar degan umiddamiz, dedi Abdulloh
-ha toʻgʻri singlim ham sizga omonat Doniyor sizga ishondim
-hop sizlar bemalol ketaveringlar hammasini oʻzim qoyillataman, dedi Doniyor ichida (mazza 1oy davomida albatta charosni ilintiraman ey mazza charos oz qoldi hali meni quchogʻimdan chiqib ketolmisan hech km halal bermidi ) degan oʻy hayollar bilan oʻtirardi



Davomi bor...🥰

Hikoyalar dunyosi

02 Nov, 18:25


Romantic ballerina
Janri: jangari, romantik, kriminal
Sahnasi: qonli manzaralar, mafiyalar girdobi, 11 yosh farq qiladigan sevgi qissasi, òlim....

Hikoyalar dunyosi

02 Nov, 13:17


#ЖИЛВА
49.


Зуҳра телефонини овозсиз режимга қўйдию, дадаси ва ойиси истаётган тўйни қандай тўхтатиш ҳақида ўйлай бошлади.
— Тезроқ ҳаммасини тўхтатишим керак, йўқса бу жинни ҳамма ёқни расвосини чиқаради. Ҳақиқатни билиб қолса борми? — ўзича ўша ҳолатни тасаввур қилди-ю қўрқиб кетди, — у аниқ шундай қилади, — тўйини эртаси куни ўзини катта ҳовли ўртасида ётганини ўйлаб кўзлари каттариб кетди. — Мен ҳозир ойим билан, — ўрнидан тураркан кўзи телефонига тушди. Телефонига тинмай қўнғироқ бўларди. — Энди буниси ким бўлди? — тағин қўнғироқ қилаётган бегона рақамни кўриб асаби бузилди. Қизилни босиб қўйди. Тағин қўнғироқ бўлди. Яна босиб қўйди, аммо, бегона рақам эгаси бўш келмасдан қўнғироқ қилаверди.
— Алооо, — охири Зуҳра жаҳл қилганча жавоб берди.
— Ало, — Зуҳра таниш овозни эшитиб қотиб қолди.
— Ссссиииззз!
— Ҳа мен гўзалим. Мени соғинмадингми?
— Қаерда эдингиз? Нега йўқ бўлиб кетдингиз? — Зуҳра йиғлаб юборди.

🍃🍃🍃

Имрон телефонини олиб пастга тушаркан уйни тутиб кетган куюнди ҳидини сезиб бурнини қўлини ёпиб оларкан,
— Нима қилдинг куйдирги? — бақирди, — уйни ёқворай дебсанку?
— Ҳаммаси сизни деб, — Бибисора ҳам бақириб жавоб берди.
— Нима мени деб? — Имрон тез-тез юрганча ошхонага кирди.
— Сиз асабимни бузмагангизда, — Бибисора йиғлагудек бўлиб гапириб эндигина ўгирилганди, Имрон кулиб юборди.
— Бу нима аҳвол? — Имрон тинмай кулганча Бибисоранинг қора куя теккан юзига қараб куларди.

Hikoyalar dunyosi

02 Nov, 13:17


#ЖИЛВА
50



— Нима, нима? — Бибисора ҳамон тушунмай куйган овқат қолдиқларини тозаларкан, Имрон ўзини кулгудан тия олмасди. — Кулавермасдан менга ёрдам беринг, — Бибисора қўлидаги қозонни кўрсатиб йиғламсиради.
— Унақа қилинмайди, — Имрон енгини шимариб қизнинг ёнига келди, — ўзи ошхона ишларини биласанми? — сув тагида турган қозонни олиб газга қўйди, — буларни кетириш учун қозонни бироз қиздириб оласан ва кейин, — Имрон қозонни тагини ёқиб қўйдида, — туз ва сиркани олиб бер, — боядан бери унга қараб турган қизга қош чимиргандек бўлди.
— Хўп ҳозир, — Бибисора тезда у айтган нарсаларни олиб келиб, — мана, — узатди.
— Раҳмат, — Имрон ҳар иккисидан ҳам ўзи учун кераклисини олиб пиёлада аралаштираркан, Бибисора унинг нима қилаётганига тушунмасдан қараб туришда давом қилди. — Умрингда ҳеч йўқ бир марта бўлса ҳам қозон оқартирганмисан? — Имрон туз ва сиркани аралаштиришда давом этаркан, бир қўли билан қозоннинг тагини ўчиришни ҳам унутмади.
— Йўқ, чунки қозонни қораядиган даражагача олиб келмаганман.
— Бунга ишониш қийин, — Имрон аралашмани қозоннинг қорайган жойлари бўйлаб қуяркан, — менимча сен ошхона ишларида бироз уқувсизсан. Буни мана бу бечора қозон мисолида кўриш мумкин, — Имрон ишини якунлаб соатига қараб қўйди, — ўн беш дақиқадан кейин ювиб ташла, — бориб қўлини ювиб, сочиққа артаркан, — мен кеттим. Ойим келиб сўраса, бўлажак келингиз билан учрашгани кетди деб қўярсан, — уст-бошини тўғирлаган бўлдию чиқиб кетди.

🍃🍃🍃

— Ҳозир чиқиб биласанми? — Зокир ҳар хил йўл ўқиб қизни овутиб, ишонтириб бўлгач яна учрашишга ҳаракатни бошлади.
— Ҳозирми? — Зуҳра тезда соатига қаради. Тушликка бир соат бор. Ойиси дадаси айтгани учун ўз қўли билан ош дамлаяпти.
— Ҳа ҳозир, — Зокир тағин айрилиқдан, ҳижрондан куйган ошиқ рўлига кириб, — сени жуда соғинганман. Кўришмаганимизга ҳам анча бўлди. Чиқсанг юзма-юз гаплашиб ҳам олар эдик. Сенга айтадиган гапларим жуда кўп гулим, Зуҳро юлдузим ўзимни.
— Хўп, ҳозир ойим билан гаплашиб сенга аниғини айтаман, — Зуҳра телефонни ўчирдию, ошхонага учиб чиқди гўё.
— Ҳа қизим тинчликми? — Раъно опа бошқача бўлиб кириб келган қизининг юзига қараркан, — мазанг йўқми? Рангинг оппоқ.
— Йўқ ҳаммаси яхши, — Зуҳра кўзларини олиб қочганча, — ҳалиги ойи мен кўчага чиқиб келмоқчи эдим, — тутила-тутила гапирди.
— Майлию, лекин нега?
— Зарур ишим бор эди, — Зуҳра кўзларини ердан узмасдан гапираркан Раъно опанинг юзига табассум югурди.
— Тушунарли, бора қол.
— Раҳмат ойижон, — Зуҳра қандай кирган бўлса шундай чиқиб кетди.
— Қизи тушмагура, уялганидан куёв билан учрашмоқчи эканлигини ҳам айта олмади. Майли учрашсин, бир-бирини билсин. Илоҳим бахтли-тахтли бўлишсин, — Раъно опа қизини дуо қилиб қолди.

Hikoyalar dunyosi

29 Oct, 05:16


Fikr va reaksiya kutamana

Davomi qiziqmi

Hikoyalar dunyosi

29 Oct, 05:16


Tun yoxud ikki qalb

4-qism

Doniyor va Charos uydan chiqib ketishdi. Bir-birlariga indolmay mehmonxonadan chiqshdi.
-moshinada aylanamiz, dedi Doniyor jiddiy ohangda. Charos Nima deyishni bilmay rozi boldi.

#yo'lda

-hosh Charos Nega quvnoq edizku gapirmaysiz ham, deb Doniyor gap boshladi
-ha bilmadim, deya cheklandi
-keling sizga bir gapni aytay, dedi jiddiyroq ohangda
-hop ayting
-men men Nima desam ekan togrisini aytsam gapni nimadan boshlashni ham bilmayapman Charos men sizni sevib qoldim togrisi ishoning rozi bolsez ham norozi bolsez ham szni visolizga albatta erishaman men shunaqa ayttmi aytganimni ustidan chiqaman shuning uchun qarshilik qilmay rozi bola qoling, dedi jiddiylashib
-nima, qorqib ketti biroz -siz Hali Meni majburlab sevmoqchimisiz, dedi yig'lagan ohangda Charos
-ha Charos men shunaqaman aytgan gapimni ustidan chiqaman sizni ilk marta kordimu shu qirmizi labingizdagi bo'salar sohibi va visolingiz egasi faqat ozim bolaman deb reja qildim,
-nima deganiz bu, dedi qorqibgina
-hullas Charos sen faqat meniki bo'lasan Seni bir kecha diydoringni hohlayman, dedi Doniyor
-nima Nima qanday qizlardan deb oylayapsiz toxtating mashina men tushaman, dedi tipirchilab
-yoq hech qayoqqa tushmisan bugun sen faqat menikisan
-yoq men tushaman toxtating


#mehmonxonada

Bu yerda Zohidani boshidagi og'riq kuchayib ketti Nima qilishni bilmadi. Hona eshigi taqilladi zorg'a yurib borib ochdi
-uzr honim bezovta qildim, deb Ruxsora turardi. Zohidani ahvolini korib
-nima boldi sizga xonim tinchlikmi
-ha tinchlik boshim og'rig'i qo'yib yubormayapti
-hozir boshliqni chaqiraman

-alo
-...
-Abdulloh Ruslanovich Zohida xonimni toblari bolmayapti xonalariga kela olaszmi
-...
-hop janob


-xonim yuring yotib oling hozir janob shaxsiy shifokorlari bn kelyaptilar, deb Zohidani o'rniga yotqizdi

-keling janob
-bemor qayerda, dedi hamshira qiz
-ichkarida marhamat, yol boshladi Ruxsora

Doktor Zohidani tekshirdi
-menga Nima bolibdi
-hozir tinchlantiruvchi ukol qilib qoyaman ertaga analiz topshiring, deb doktor honani tark etdi

-nima boldi Zohida xonim, dedi Abdulloh
-korib turupsizku sizniyam bezovta qildimda, dedi Zohida uyalibgina
-hech qisi yoq Charos xonim qayerdalar
-u ozroq sayr qilgani ketgandi, hozir kelib qoladi
-unda szga hayrli tun yaxshi dam oling Charos kelguncha Ruxsora szga qarab turadi ertalab 8 da szlarni pastda kutaman kasalxonaga boramiz kelishdikmi xonim, dedi Abdulloh jilmayibgina
-hop raxmat




Davomi bor...

Hikoyalar dunyosi

28 Oct, 14:01


121 кеча

Муаллиф: Хонзода Даврон


Малик Язидовнинг онаси кутилмаганда дори ичиб ўз жонига қасд қилади. Онасининг ўлимидан озгина ўтиб Малик унинг ўгай отасини умуман бошқа оиласи борлигини ва у оиласидан учта қизи бўлганини билиб қолади. Онаси йиллаб алдовлар ва ёлғонлар қуршовида яшаганини тушунган йигит бобосига ҳам қулоқ солмай қасос олиш учун ўлжа сифатида ўгай отасининг катта қизини танлаб олади. Аммо, бу унинг ҳаётига тубдан бурилишлар ясайди.


Жанри: детектив-романтика

Hikoyalar dunyosi

28 Oct, 11:02


Asar nomi: Men Ruhiy kasalman
Parcha:
Ruhiy kasalliklar shifoxonasi....
Meni ismim Ayumi, men ruhiy kasalman yoki meni taʼnamda yana bir ruh bor. Bolaligimdan beri doim koʻzimga bir arvoh yigit koʻrinadi. Balki bu meni aqldan nosogʻlom ekanim sababdir. Aslida muammo bunda emas, haqiqiy muammo bu u meni har kuni odam oʻldirishga majburlashida.

Hikoyalar dunyosi

28 Oct, 10:05


#ЖИЛВА
30.


« — Амма, — Имрон ўзини бироз орқага тортаркан, — бу ерда....
— Сени жудаям соғиндим, — Кумуш кўз ёшларини артаркан, хиққилаб ҳам қўярди.
— Соғиндингиз? — Имроннинг уйқуси бироз очилгандек бўлди, — уч йил деганда эндими?
— Имрон, — Кумуш бироз хафа қиёфага кираркан, — даданг сен билан кўришишимни таъқиқлаб қўйганди.
— Йўғэеее? — негадир ишонгиси келмади. Чунки аммасининг ҳарактери маълум. Бир ишни қиламан дедими, қилади. Унга ким тўсқинлик қилишидан қатъий назар. Мана шу қайсарлиги сабаб оиласининг қаршилигига қарамай ўзи севган йигит билан қочиб кетган ва оилавий меросдан махрум бўлган Кумуш бу.
— Имрон, — Кумуш ичкарига таклифсиз кириб келар экан, — мен бу ерга сенга ҳақиқатни айтиш учун келдим.
— Қанақа ҳақиқат?
— Робия сенинг ҳақиқий ойинг эмас. Камрон бўлса....
— Ўгай укам. Буни уч йил олдин билганман, — Имрон унинг сўзини бўлди.
— Бу ҳаммаси эмас. Робия дадангни қўлида фаррош бўлиб ишлаб юрган пайтларидаёқ даданг билан дон олишиб юрган. У даданга турмушга чиқиш учун ойингни ўлимига сабабчи бўлган.
— Лекин сиз ўшанда бошқа гап айтгандингиз. Яъни ойим мени туғаман деб ўлган.
— Ойингни Робия иссиқ-совуқ қилиб ўлдирган. Даданг бўлса бу ишда воситачи бўлган.
— Бунга ишонмайман, — Имрон болалик пайтларини, ўсмирлигини, ўқишга тайёрланиб юрган абитуриентлик даврларини эслади. Робия унга жуда меҳрибон ва эътиборли бўлган. Ҳеч қачон уни ўгайлигини билдирмаган.
— Ишонмасанг уйинга қайт ва ҳаммасига ўзинг гувоҳ бўл. Даданг сени ўзи истаган қизга уйлантиради ва қўлида қўғирчоқ қилмоқчи бўлади. Бу эса сени меросдан махрум қилишнинг бир йўли. Буни эса даданга суюкли ойижонинг ўргатмоқда.
— Гапириб бўлдингизми? — Имрон бу суҳбат ёқмаётганини яшириб ўтирмади.
— Сен ҳали кўп нарсани билишинг керак.
— Буёғи энди мени ишим. Сиздан илтимос аммажон, — қия очиқ турган эшикни очаркан, — бир пайтлардагидек ўз оилангизни танласангиз. Бизни оилага бўлса кўп ҳам аралашманг.
— Мен сенга яхши бўлсин деб айтдим, — Кумуш Имрондан умуман бошқача муомала кутгани боис бироз жаҳли чиқди.
— Мени ўйлаганингиз учун миннатдорман.
— Яхши, — Кумуш оз бўлса ҳам иғво уруғини сочганидан мамнун бўлганча чиқиб кетди.»
Имрон бошида аммасининг гапларига ишонишни истамаганди. Лекин Восиднинг қўнғироғидан кейин аммаси ҳақдек туюла бошлади.

Hikoyalar dunyosi

28 Oct, 10:05


#ЖИЛВА
28.


— Кўрдингми? — Исфандиёр машинадан тушиб кетганидан кейин Нозима Олтинойни туртди, — йигит чиройли экан-а? Худди турк актёрларига ўхшаркан. Сен тегмоқчи бўлган йигит ҳам худди унингдек келишганмикин?
— Билмайман, ҳали учрашмадик. Чунки у ҳали...
— Мисрдан келмади, — Нозима унинг гапини якунларкан, — балки шу йигитдир-а?
— Нафасингни шамол учирсин? — Олтинойнинг қошлари чимирилди, — у бўлса ҳаммаси тамомку аҳмоқ.
— Хавотир олма, — Элёр машина ойнасидан орқага қараркан, — унинг ҳақиқий қўйга ўхшаяпти. Тўй кечасини амалласанг, уёғи сеники, — кулди.
— Ана кўрдингми? — Нозима қош учириб қўяркан, — Элёр акам айтдими демак рост. Чунки Элёр акам ҳамма нарсани билади.
— Ишқилиб шундай бўлсинда, — Олтинойнинг кўз олдига Исфандиёр келди.

🍃🍃🍃

Мирзо қўшимча дарслардан келиб, опаси ҳали ҳам уйдалигини кўриб,
— Сен ишга бормадингми? — сўради.
— Сенга нима? — Бибисоранинг бироз кайфияти йўқ эди. Ҳаммасига ўша магазинда кўрган йигити айбдор. Билиб-билмай у ҳақида ёмон ҳаёлга борди.
— Менга ҳеч, фақат ишлайман, ишга кирдим деб бир кунда ишдан ҳайдалганинг қизиқ туюлдида. Ўзи маълум эдикуя, лекин хафа бўлма деб айтмагандим.
— Мирзо асабимга тегмай хонанга бор.
— Вой вўўў хўп, — Мирзо лабини осгандек бўлиб, — бунча заҳрингни сочасан? Йигитинг билан урушиб қолдингми десам, бу заҳар тилинг билан ҳеч бир йигит гаплашмайди ҳам сен билан.
— Яхши бўлибди, — Бибисора қўлидаги ёстиқни укасига отаркан, — бўлдими? Асабимни бузиб мазза қилдингми? Қорнинг тўйдими? Ёки яна ками қолдими?
— Ками бор эдикуя, ҳа майли. Камига чучвара ея қоламан. Сен эса яхши ўтир опажон. Сени жуда яхши кўраман, — Мирзо ҳаводан ўпич йўллаб чиқиб кетди.
— Асаббузар, — Бибисора боя отган ёстиғини олиш учун ўрнидан тураркан, ҳаёлига яна ўша магазиндаги йигит келди.

Hikoyalar dunyosi

28 Oct, 10:05


#ЖИЛВА
29.


Камрон ўқишдан чиқиб тўғри уйига келди. Энди иши йўқ. Расул аканинг жиянини ўласи қилиб ургандан кейин, ишга боришга ўзининг ҳам юзи чидамади. Уст-бошини алиштириб, ошхонага кираркан ҳаёлига Бибисора келди.
— У ишга қатнаётганмикин? Қатнаётган бўлса, ўша Расул деганлари унга зуғум қилмаяптимикин? — шу ҳаёллар билан газга чойнак қўйдию, сув солишни унутди. Ва бироз вақт ўтиб ошхонани куюнди хиди тута бошлагач, нима қилиб қўйганини кўриб, — энди ойим мени аниқ ўлдиради, — таги тешилган чойнакни газдан оларкан, — яхши кўриб, танлаб-танлаб олган чойнагини тешиб қўйдим. Камронбей, ширин-ширин сўзларга тайёр туринг энди, — ўзига-ўзи гапирганча тешик чойнакни ахлат челагига ташлади.

🍃🍃🍃

— Сен ҳам кир болам, — Робия. опа тоғораларни тушираётган Восидга қараб, — чиққунимизча машинада ўтиравериб зерикиб кетасан.
— Йўқ янга, мен ўрганганман.
— Ишинг шу бўлганидан кейин...
— Имрон! — Нусрат ака ўғлига ёмон қараш қилди.
— Тўғрисини айтдим, — Имрон дадасининг жаҳли чиққанига ҳам эътибор бермади, — сизлар тоғораларни олаверинглар, мен дарвозани тақиллатай, — деганча келиб дарвозани бир-икки тақиллатди.
— Маданиятли одамлардек тугмачани босиш керак эди, — Восид келиб битта тоғорани унинг қўлига тутқазаркан, — лекин унинг учун одамда озгина маданият ва ёнида озгина фаросат ҳам бўлиши керак, — деб ортига қайтди. Имрон жаҳлдан қизарганча қолаверди.
Дарвоза очилиб, хонадон эгаси Даврон ака меҳмонларни очиқ чеҳра билан кутиб оларкан, Имрон ҳаммасини тушунди. Бўлажак қайнотаси билан кўришаркан, негадир кулгуси келди.
— Пул учун деса ўзига тўқ одамлар экан, — ҳаёлидан ўтказганча ҳовлига кўз югуртираркан, — ёки қизини шунақа айтиб бермаса, эр топилмайдиганлар хилиданмикин? Бўлиши мумкин. Бу бой оиланинг қизларига теккан касалдек гап. Отасининг пулига ишониб ҳар бало қилишадида, кейин отасининг дўсти ёки ҳамкорига тегиб олишади. Аммам ҳақ чиқяптилар, — мийиғида кулиб қўяркан, аммасининг гаплари яна бир бор ҳаёлидан ўтди.

« Шу куни эрталаб.


Имрон эшикнинг тинимсиз тақиллашидан эринибгина кўзини очаркан,
— Восид калит ўзингда ҳам борку, — эшик томонга қараб бақирди. Лекин жавоб йўқ, ўрнига эшик яна тақиллади. Истамайгина туриб эшикни очдию, эшик олдида турган аммасини кўриб рости жуда ҳайрон қолди. Чунки ўша кундан буён на аммаси, на амакиси уни бир марта бўлса ҳам йўқлаб келмаганди. Ёнида фақат ўлган амакисининг ўғли Восид юрди. У ҳам дадаси айтгани учун.
— Имрон, — аммаси эшик очилиши билан Имронни қучоқлаб йиғлай бошлади.»

Hikoyalar dunyosi

28 Oct, 10:05


#ЖИЛВА
26.



— Ассалому алайкум, — машина тўхташи билан Исфандиёр ҳайдовчига салом бераркан, — малол келмаса мени ҳам олиб кета олмайсизми? Ҳаққини бераман.
— Ўтиринг, — йигит ёнидаги ўриндиққа ишора қилганча, — пулингиз керакмас. Қаерга борасиз ошна?
— Юнусобод, Янгишаҳарга.
— Йўлимиз бир экан, биз ҳам ўша ерга битта дўстимизнига бораётгандик. Биз Яшнобод, Истиқлолданмиз, тўғрими қизлар? — йигит орқасига қараб сўради.
— Ҳа, — қизлар йигитнинг гапини тасдиқлашдию, яна ўзларининг суҳбатига шўнғиб кетишди.
— Бу дейман саёҳатдан қайтдингизми?
— Йўқ, ўқишдан.
— Америкада ўқийсизми дейман? — йигит ёйилиб кулди.
— Йўқ Мисрда, Ал-Аҳзар мадрасасида, — Исфандиёр гапираркан, орқадаги қизларнинг суҳбати тўхтатилишгандек бўлди. Кейин эса ўзаро пичир-пичирлар бошланди. Пичир-пичир бўлса ҳам, уларнинг суҳбати Исфандиёрга аниқ эшитилиб турарди.
— Эшитдингми, у Мисрдан қайтаётган экан.
— Шунга нима қилибди?
— Тағин сен турмушга чиқмоқчи бўлган йигит бўлмасин?
— Нафасингни шамол учирсин. У мени бу аҳволда кўриши керакмас. Акс ҳолда фикридан қайтиб қолиши мумкин.
— Бунча қўрқасан? — Исфандиёр ўзи истамаган ҳолда суҳбатни эшитдию, кейин ўзини урушиб қўйди.
— Бу нимаси? — ҳаёлидан ўтказаркан, — бегоналарнинг суҳбатига қулоқ солиш яхши эмас. Айниқса, иймонли эркакка бу ярашмайди, — ўзини чалғитиш учун машина ойнасидан ташқарига қараб кета бошлади. Ҳайдовчи йигит ҳам уни бошқа гапга тутмади. Улар деярли жим кетишди. Аҳён-аҳёнда йигит қизларга нималардир деганини ҳисобга олмаганда албатта.
Исфандиёр ўз манзилига етиб келишганда йигитга рахмат айтиб пул узатаркан, йигит олмади.
— Савоб ҳам керак, — йигит самимий жилмайди.
— Катта раҳмат, Аллоҳ ҳамиша ёр бўлсин, — Исфандиёр машинадан тушаркан, ўзи истамаган ҳолда орқа ўриндиқда ўтирган қизларнинг биттасига кўзи тушди. Оппоқ юзига анчайин бўёқ чаплаб олган бу қиз Исфандиёрга анчайин хунук туюлди. Етмаганига қизнинг кўриниб турган сонлари кўнглини оздиргандек бўлди.

🍃🍃🍃

— Кетдикми? — Имрон мамнун кайфиятда Восидга қаради.
— Кетдик, — Восид унинг бирдан ўзгариб қолганига бироз ҳайрон бўлса ҳам билдирмади. Улар биргаликда чиқиб, машинага ўтиришди ва Имроннинг уйига йўл олишди.
Машина дарвоза олдига келганида Имрон келганларини билдириб сигнал чалди.
— Тушуб, янгамни чақириб чиқсанг бўларди? — Восид унга норози қаради.
— Керак бўлса чиқишади, — Имрон эътибор ҳам бермасдан телефонини титиб ўтираверди.

Hikoyalar dunyosi

28 Oct, 10:05


#ЖИЛВА
27.


Машина сигналини эшитди чоғи қўлида тоғора билан чиқиб келаркан,
— Восиджон болам ичкарида яна икки-учта тоғора бор эди, олиб чиқа оласанми? — хижолат бўлганча гапирди.
— Ҳозир янга, — Восид тезда машинадан тушиб, ичкарига кириб кетди ва Робия опа айтган тоғораларни олиб юкхонага жойлаштирди, — амаким келадиларми?
— Амакингиз аллақачон йўлга тушганлар. Бир-иккита олинадиган нарсалар бор эди. Ўшаларни олиб, ортимиздан етиб оларканлар.
— Тушунарли. Унда биз ҳам йўлга тушсак бўларкан, — деганча машинани юрғазди. Имрон Робия опага на салом берди, на бир оғиз гапирди. Робия опа ҳам ҳеч нима демади.
— Восиджон ўғлим мени рақамим ўчиб қолибди, телефонингизни берсангиз битта рақамга қўнғироқ қилиб олсам. Бугунга учрашув белгилагандим, ўшани эртанги кунга кўчирсам дегандим.
— Бемалол келинойи, — Восид телефонини узатди. Робия опа телефонидаги рақамни териб, керакли одам билан гаплашдию, телефонни қайтиб Восидга узатди.
— Раҳмат ўғлим, — Робия опа кўз остидан Имронга қараб ҳам қўйди, лекин гапира олмади.

🍃🍃🍃

Зуҳра ишларини якунлаб хонасига кирдию, телефонни қўлига олиб яна Зокир акасининг рақамини терди.
"Қўнғироқ қилинаётган абонент аппарати ўчирилиган"
— Минг лаънат, — телефонни ётоқ устига отиб юбораркан, — Аллоҳ жазойингни бергур Зокир мараз, ҳайвон, — йиғлаб юборди.
— Зуҳра, — ойисининг овози эшитилди.
— Хонамдаман, — кўз ёшларини артаркан, — ҳозир чиқаман.
— Тайёргарлигингни кўриб тур. Совчилар йўлга чиқишибди, — Зуҳра эшик ёнига етмасидан ойиси кириб келди, — оддийгина пардоз қил. Йигит билан мулойим гаплаш.
— Хўп, — Зуҳра жимгина рози бўларкан, айни дамда ич-ичидан ўзидан ва Зокир акасидан нафратланиб кетаётганди.
— Уст-бошингни ҳам алиштир. Бу кийиминг бироз калтароқ экан.
— Хўп, — Зуҳра ойиси нима деса ҳам хўп деб тураверди. Бошқа нима ҳам қилсин? — Йўқ ойи мен Зокир акамни кутаман. Чунки Зокир акам билан аллақачон қилар ишни қилиб қўйибмиз. Лекин Зокир акам ўша кундан буён йўқ, — десинми? Йўўўўқ, Зуҳра қиз ҳали аҳмоқ бўлгани йўқ. Тўғри бир неча кун ўзини ўлдириш ҳақида ҳам ўйлади. Лекин кейин ўйлаб қараса, бу аҳмоқликдек кўринди. Нима бузуқ бўлиб эрга тегаётган битта уми? Бошқалар ҳам иложини қилиб тегаяптику. Бу ҳам қилади. Пулдан муаммоси йўқ. Дадаси соғ бўлсин, қачон сўраca йўқ демайди. Фақат тўйни бироз суриб тура олса бўлди.

Hikoyalar dunyosi

28 Oct, 10:05


#ЖИЛВА
25.



Восид Имронни қидирмаган жойи қолмади. Йўл-йўлакай унга қўнғироқ қилишни ҳам камда қилмади. Орада бир марта гудок ҳам кетди.
— Ало, — Имроннинг бироз хорғин овози эшитилди.
— Қаердасан?
— Магазинда, нима эди? — Имрон қўлидаги сувни олиб ичаркан, — мени ҳар куни кўришинг шартми?
— Сени амаким чақиряпти.
— Бормайман.
— Янгам ҳам.
— Бормайман дедим, — телефонни ўчиришга урунганди, Восиднинг гапини эшитиб тўхтади.
— Камроннинг айтишига қараганда улар сени уйлантиришмоқчи.
— Нимаааа?
— Бугун совчиликка боришаркан. Сени ҳам бирга бориши шарт дейишди.
— Восид кел бир яхшилик қил. Бугун мени ўрнимга сен бор совчилар билан. Балки сени бахтинг очилиб кетар, — мазах қилгандек кулди.
— Майнавозчилик қилмай манзилни айт.
— Нурафшон маҳалласининг бошидаги магазинни олдида, — Имрон негадир ортиқ тортишишни истамай манзилни айтиб телефонни ўчирди. Восид ҳам кўп куттирмасдан етиб келди. Имрон бир сўз демасдан машинага чиқиб ўтирди. Восид уни ўзиникига олиб борди. Имрон машинадан тушиб, тўғри ювиниш хонасига кириб кетди. У ердан нақ бир соатда чиқди.
— Тезлаш, — уни асабий ҳолда кутиб ўтирган Восид шкафдан кўйлак ва шим олиб ётоқ устига ташларкан, — янгам бир неча марта қўнғироқ қилди.
— Яхши, — Имрон сочини обдон қуритди. Кейин кириб кийиниб чиқаркан, — Восид мен эртадан ишга чиқмоқчиман.
— Амаким айтгандек оддий ишчи бўлибми? — ҳайрон бўлди Восид.
— Йўқ, албатта. Кимсан Нусрат Алиевни катта ўғлиман ҳар ҳолда. Қора ишларда юрсам уят бўлади, — Имрон атир сепаркан, — дадажонимнинг ўнг қўли бўлиб, — Имрон ёқасини тўғирларкан, эрталаб аммаси билан бўлган суҳбатни эслади.

🍃🍃🍃

— Оббооо, — аеропортдан чиққан такси ярим йўлда ўчиб қолди.
— Тинчликми ака? — Исфандиёр асабийлашганча машинадан тушган ҳайдовчининг ёнига келди, — бирор ёрдамим керакми?
— Минг бор узр ука, — ҳайдовчи айбдорона оҳангда, — бу жин ургурни яна касали тутиб қолди. Малол келмаса сизга бошқа машина тўхтатиб кета оласизми? Пулингиз ҳам керакмас.
— Хижолат бўлманг, — Исфандиёр сумкасини олиб, келишилган пулни машина ўриндиғига ташлаганча бошқа машина тўхтатгани кетди. Сал нарига бориб машина тўхтатиш ҳаракатига тушиб қолди. Аксига олиб биттаям такси йўқ. Бир пайт битта машина келиб тўхтади. Ичида Исфандиёр тенги бир йигит ва замонавий кийиниб олган икки қиз бор эди.

Hikoyalar dunyosi

28 Oct, 10:05


#ЖИЛВА
21.

— Робия, — Нусрат ака аёлининг қўлини устига қўлини қўяркан, буни кўрган Камрон уялиб кетди.
— Мен кетдим, — нонуштаси чала қолган бўлса ҳам ота-онасининг "романтика"сига ҳалақит беришни истамади.
— Уялиб кетди, — Робия опа жилмайиб қўйди.
— Бу сенинг гўзал тарбиянг, — аёлига меҳр билан боқди.
— Дадаси Имрон билан балки ўзим гаплашиб кўрарман? Ҳар ҳолда мени ойи деб....
— Бундан иш чиқмасачи? Мен мана шундан қўрқаман.
— Ин Шаа Аллоҳ ундай бўлмайди. Имронни қанақалигини жуда яхши биламан. Ўзим туғмаган бўлсам ҳам, ўзим катта қилганман. Унга меҳрим ўзгача. Эсингиздами, боғчадан келса ҳам, мактабдан келса ҳам ойи деб кириб келарди. Ойи дейишларини соғиндим, — Робия опанинг кўзларида ёш қалқиди, — у менинг борлиғим. Менга она бўлиш қандай эканлигини ҳис қилдирган дилбандим.

🍃🍃🍃

Бибисора кечаги ишдан кейин ўша кафега боришни ҳам истамади. Чунки уни энди у ерда ҳимоя қиладиган ҳеч ким йўқ.
— Камронни ҳам ишдан ҳайдашгани аниқ, — ҳаёлидан ўтқазди у. Хўрсиниб қўйганча яна иш эълонларини кўздан кечира бошлади. Эълонлар ичида битта уйга ишчи кераклигини эшитиб тезда ўша рақамга қўнғироқ қилди. Қўнғироққа жавоб берган аёл у билан жуда мулойим гаплашди ва эртага келаверишини айтиб хайрлашди, — ишқилиб яхши одамлар бўлсинда.
Шу эълондан кейин бошқа эълон кўрмади. Бугун уйда эканлигидан фойдаланиб, "генерални уборка" қилишга қарор қилди ва ишга киришди. Биринчи навбатда чойшабларни кир машинасига солиб юбориб, хоналарни шамоллатди. Кейин қолган ишларни навбати билан қилди. Орада укаси ва ойисига тушлик тайёрлашни унутмади. Тушликдан сал ўтиб укаси мактабдан келди ва овқатланиб қўшимча дарсларига кетди. У кетгач ойиси Замира опа ишдан келди.
— Ассалому алайкум, — сочини бир тарафга қийшайтириб, тепадан йиғиб олган Бибисора ойисига пешвоз чиқарган, — яхши келдингизми?
— Яхши, ўзинг яхшимисан? Чарчаб қолмадингми?
— Йўқ ойижон, қизингиз кучли, — енгини шимариб билагини кўрсатаркан, — у чарчамайди.
— Дам олиб, секин-секин қилавер. Овқатланиб бўлиб мен ҳам қарашаман.
— Сиз дамгизни олаверинг. Мен бўлай деб қолдим. Ишларимни якунлаб, магазинга чиқиб келаман. Бугун сизларга бир чучвара қилиб берай, — Бибисора гап орасида ойисига чой қуйиб, овқат сузиб беришни унутмади. Ишларини якунлаб, уёқ-буёғини тўғирлади.
— Ойи мен магазинга чиқиб қийма олиб келаман, — эшик ёнига бориб оёқ кийимини кияркан овоз берди.
— Эҳтиёт бўл, — Замира опанинг меҳрли овози эшитилди. Бибисора тез-тез юрганча маҳалласи бошидаги магазинга келдию, ўзига кераклисини олиб эндигина чиқиб кетаётганди, битта йигитга урилиб кетди.
— Узр, — чиқиш эшиги томонга юрганди, ортидан йигитнинг овози эшитилди.
— Сен бу ерда....

Hikoyalar dunyosi

28 Oct, 10:05


#ЖИЛВА
22.


Бугун Исфандиёр келадиган кун. Руқия опа бу кунни катта бир байрамдек ўтказишга қарор қилди.
— Ойи шунча оворагарчилик нега керак? — эрталабдан буён дастурхон безаб чарчаган Сабиҳа олмаларни бирин-бирин артаркан, — акам ҳар йили келадику. Сиз бўлса худди ўн йилда келаётган одамдек кутиб олмоқчисиз.
— Нима қипти ҳар йили келса? Қилсам ўзимни ўғлим учун қиляпман. Сен қиз кўпам маҳмадоналик қилмасдан ишларингни қил, — Руқия опа қизини жеркиб берган бўлдида, ҳовлига чиқиб кетди. Назарида ҳозир Исфандиёр кириб келадию, кўрмай қоладигандек икки кўзи дарвоза тарафда. Ҳовлига чиқиб ҳам тинч ўтирмади. Эри ва кичик ўғли Ҳусниддинни ҳам тинчига қўймай, ўз қўллари билан шашлик қилишларини айтиб, ўзи ҳовлига сув сепа бошлади.

🍃🍃🍃

Камрон билан гаплашган Восид Имронни қидириб у яшаётган ижара уйга келди, лекин эшик қулф.
— Яна қаерда тунаб қолган экан-а бу алкаш? — деганча телефонини олиб Имроннинг рақамини терди.
"Абонент хизмат доирасидан ташқарида"
— Худди ўзидек, — бироз асабийлашганча телефонини чўнтагига соларкан, у бориши мумкин бўлган клуб ёки барларни бирма-бир қараб чиқишга қарор қилганча йўлга тушди.
Ҳаммасини бирма-бир қараб чиқди, лекин ҳеч бирида Имрон йўқ. Хатто кеча келмаган ҳам.
— Қуёш қаердан чиқди экан-а? — мўлжалидаги охирги клубдан ҳам келмади, йўқ деган жавобни эшитиб чиқаркан, — ёки бошқа жой топдимикан? Ундай деса шаҳардаги деярли ҳамма клуб ва барларни кўриб чиқдим, лекин у йўқ. Энди қаердан топдим уни?

🍃🍃🍃

— Кечирасиз, — Бибисора туртилиб кетганим учун жаҳли чиқди деб ўйлаб қайта узр сўради, — мен шошган...
— Шу яқин орада яшайсанми? — йигит унинг узурини ҳам эшитмасдан ўзини қизиқтирган саволни берди.
— Нима? — ўзини айбдор ҳис қилаётган Бибисора ҳайрон бўлганча, — буни нима аҳамияти бор? — шу тобда унинг ҳаёлидан, — уйимга бориб жанжал қилиб, пул ундириб олсай? — деган ўй ўтди.
— Кундузи мана шундай оддий ва сипо юриб, тунда туғилган кунларда хизмат қиламан де? Тағин туғилган кун совғаси сифатида? — иршайди йигит.
— Сиз менимча ким биландир адаштирдингиз, — Бибисора шундай дедию югуриб чиқиб кетди. Айни пайтда жуда хўрлиги келиб кетди. У яшаш учун курашиб, ҳалол меҳнат қилишга, ойисига ёрдам беришга ҳаракат қилсаю, биттаси келиб уни енгилтакликда айбласа. Бундан ёмони йўқ экан.

Hikoyalar dunyosi

28 Oct, 10:05


#ЖИЛВА
23.


Робия опа елиб-югуриб бугунги совчилик учун керакли ҳамма нарсани тахт қилди.
— Мана бўлди, — ҳаммасидан кўнгли тўлиб жилмаяркан, — энди Имронжон келса бўлди. Бу орада Камрон қўнғироқ қилиб акаси келган-келмаганини сўради, — ўғлим ўзи аканг билан гаплашганмидинг?
— Акамни рақамига туша олмадим. Кейин дадам айтгандек Восид акага айтиб қўйгандим, — Камрон ойисини хавотирга қўймаслик учун, — Восид ака ҳа демай акам билан бориб қолса керак.
— Ишқилиб шундай бўлсинда, — Робия Имронни ҳарактерини билгани учун ҳам келишига унчалик ишонмаётганди. Чунки ўша куни унинг кўзларини фақатгина у кўрди. Ундаги оғриқни фақатгина у ҳис қила олганди. Ҳовлидаги ўриндиқлардан бирига ўтириб, дарвозага термулганча ўша кунни эслади.



« Уч йил олдин.


— Бугун Имрон дипломини олиб келади, — Робия опа эрталабдан ўзгача ҳаяжон билан турли хил ширинликлар, салатлар тайёрлади. Ҳаммаси фақат Имрон яхши кўрадиганлари.
— Эрталабдан нима ҳаракат? — бугун иши йўқлиги учун уйда қолган Нусрат ака кечроқ уйғониб ошхонага кираркан, аёлининг қўли-қўлига тегмай пишир-куйдир қилаётганини кўриб сўради.
— Бугун уйимизда катта байрам. Имронжоним бугун диплом олади. Кейин сизни ёнингизга ўтиб, аста-секин ишингизни ҳам қўлингиздан олади.
— Тўрт йил бир пасда ўтиб кетдими? — Нусрат жойига ўтираркан, — ҳали кечагина ўқишга кирдим деб уйни бошига кўтариб кириб келганди-я?
— Шуни айтинг, — Робия опа ҳам ўша кунни эслаб жилмаяркан, — болажоним ўқишга киргунча оз-мунча меҳнат қилдими? Тунни тун демай, кунни кун демай ўқиди, изланди. Яхшиям меҳнатлари жойига тушиб гранд билан кирди. Йўқса борми....
— Айтма, — Нусрат ака кулганча, — биринчи йили контракт билан кирганда роса томоша қўйганди. Ўқитаман десам ҳам қулоқ солмай...
— Ҳа сизга оғирлиги тушишини истамаганда ўғлимни.
— Бунча ўғлим, ўғлим деб акамни ёнида рол ўйнамасангиз? — Нусрат аканинг синглиси Кумуш суҳбат устига кириб келаркан, — Имрон сизнинг ўғлингиз эмаслигини ўзидан бошқа ҳамма билади.
— Ия Кумушхон ассалому алайкум, — Робия опа қўлини сочиққа артганча қайинсинглиси билан кўришгани ошиқди, лекин Кумуш кўришишни истамай юз бурди.
— Келинойи, — сўзига алоҳида урғу берганча, — акам йўғида қандай бўлсангиз илтимос ҳозир ҳам шундай бўлинг. Турланишингиз шартмас, усиз ҳам асл башарангизни жуда яхши биламан.
— Кумуш! — Нусрат ака жим бўл дегандек қаради.
— Ҳа нима ростку! Нима ўгайлиги ёлғонми? Имконини топдим дегунча, Имронни йўқ қилишга урунганларичи?
— Бу ерга ҳар ҳолда ўзингни меҳрибон амма сифатида кўрсатиш учун келмагандирсан? — Нусрат ака гапни қисқа қил дегандек гапирди.
— Мен бу ерга Имронга ҳақиқатни айтиш учун келдим. Йигирма уч йилдан бери ойи деб келаётгани аслида умуман у учун ҳеч ким эканлигини, укаси ўгайлигини, ойиси уни туғаман деб ўлиб қолиб, туғилганидан етим қолганини айтиш учун келдим.
— Кумушхон! — Робия опанинг овози йиғлагудек ва титраб чиқди. Икки кўзи эса эшик томонда. Эшик олдида эса қўлида диплом ушлаганча Имрон турарди».

Hikoyalar dunyosi

28 Oct, 10:05


#ЖИЛВА
24.

«— Имрон, — Робия опа эшик томонга юрди. Имрон икки қадам орқага тисарилди. Бу Робия опа учун бир зарбадек бўлди, — болажоним, — жойида турганча йиғларкан, — кел гаплашиб олайлик.
— Имрон, — Нусрат ака ҳам ўрнидан туриб эшик томонга юраркан,
— Келманг, — Имрон қўли билан "тўхтанг" ишорасини қилди, — ҳеч бирингиз ёнимга келманг.
— Ўғлим, ўтириб бафуржа гаплашиб ола...
— Кўриниб турган нарсани нимасини гаплашиб оласиз? — Кумуш акасининг ёнига келаркан, — Имрон энди ёш бола эмас. У борини билиши керак.
— Кумуш! — Нусрат ака шундай важоҳат билан синглисининг исмини айтдики, унинг овозидан бутун уй ларзага келиб кетди гўё, — кет. Ҳозироқ уйимдан чиқиб кет! — эшикка ишора қилди.
— Ҳақиқат шунақа аччиқ бўлади, — Кумуш сумкасини жаҳл билан оларкан, — сиз яна шу хотинчангизни танладингиз, худди йигирма уч йил олдингидек. Кўрдингми Имрон, — эшикдан чиқар экан жиянига ҳам гапиришни унутмади, — даданг кун келиб сендан ҳам воз кечса ҳайрон бўлма. Даданга шу хотинчаси ва ўғли Камрон бўлса бўлди. Бунга вақти келиб ўзинг ҳам гувоҳ бўласан, — деганча чиқиб кетди.
— Имрон кел гаплашиб оламиз, — Нусрат ака ўғли томонга юрди.
— Йўқ, — шусиз ҳам таъсирчан бўлган Имронга бугун эшитганлари жуда ёмон таъсир қилди. Шу пайтгача ўзимни ойим, укам деб юрганлари бутунлай бегона эканлигини қабул қилиши у учун умуман иложсиз нарсадек туюлмоқда эди, — мен сизларни кечира олмайман. Чунки ўзларингиз ўргатганингиздек ёлғонни кечирмаслик керак. Мен бегоналар орасида, — Робия опага қараб гапираркан, — яшай олмайман. Соғ бўлинглар, — дипломни турган жойига ташладию, уйдан чиқиб кетди. Шу куни илк марта ичди. Ичкилик унинг ичидаги дардларини унутдиргандек бўлди. Шундан кейин ҳаммасини унутиш учун ичадиган одат чиқарди ва ичкилик ичиш у учун одатий ҳолга айланди.

Hikoyalar dunyosi

28 Oct, 06:29


Fikr va mulohazalar kutib qolaman

Reaksiya kutaman 😘

Hikoyalar dunyosi

28 Oct, 06:23


Tun yoxud ikki qalb

3-qism

Zohida pastga tushib ketti Ruxsora bn gaplashib turgandi.

Charos shoshib tushayotgan payt ilk marta tufli Yani poshnali tufli kiygani sabab yurishga qiynalayotgandi zinada oyog'i qayrilib ketti shu payt orqasidan Doniyor kelib tutib qoldi.
Charos ko'zini maxkam yumib olgandi. Va kimdrni qolini sezdi VA ko'zini ochib qaradi. Qarasaki uni belida Doniyorni qo'li turgandi ularni orasida masofa deyarli qolmagandi. Doniyor Juda hursand edi. Charosni atiri Doniyorni aqldan ozdirdi. Ular ozroq bir birini koziga qarab qolib ketti. Shu payt Charos Doniyordan uzoqlashdi.
-siz uzr, deb yuzini pastga qaratdi
-hech qisi yoq pastroq kiysez bomidimi do'stim, dedi Doniyor
Song Charos indolmay pastga tushdi

-namuncha Charos nima qilding shuncha payt, dedi jaxl bilan
-uzr opa baland poshnada yurish ozroq qiynadi.

-salom qizlar
-salom deyishdi tengidan
-demak tayyormisizlar kampaniyaga kettik

(Ha sezganingizdek bu Abdulloh edi.)

-ha tayyormz, dedi Zohida
Ular Abdullohni mashinasida kampaniyaga ketishdi.
Hamma yig'ildi.
-tanishtirib o'taman bular yangi O'zbekistondagi hamkorlarimiz bular Zohida Alimovna bular ularni singillari Charos Alimovna Zohida va Charos bular Meni hamkasblarim.
-tanishganimzidan hursandmiz, dedi Zohida
Charosni ko'zi roparasidagi yigutga tushdi bu Kim desangiz bu Doniyor
-ha aytgancha bu Meni eng yaqin dostim Doniyor Hakimovich, dedi Abdulloh.
-tanishganimdan hursandman, deb qol siqishdi. Shunda Zohida Charosga qaradi uni hayoli parishon edi. Bir turti song u ham
-tanishganimdan hursandman, dedi VA qol siqishdi.

Muallifa tilidan
Hammalari tanishdi va hujjatlarga qol qoyishdi. Demak endi ular hamkor bo'lishdi.

#Abdulloh_tilidan
-yuringlar kampaniyani korsataman
-hop mayli, dedi Zohida Yana Charosga yuzlandi. Yana uni hayoli parishon VA
-singlimni ozroq tobi yoq shekil maylimi u shu yerda qolsa, dedi Zohida
-mayli, dedi Abdulloh

#zohida tilidan
-charos sen shu honada otir men kampaniyani korib chiqaman
-hop opa

Hammalari chiqib ketti Charos oynadan pastga qarab turardi shu payt Doniyor keldi honaga kirganini Charos sezmay qoldi.
Doniyor borib sekin charosni boyniga yaqinlashdi va
-pss, degan ovoz chiqazdi Charos qorqib ketti darrov ortga qaradi. Ularni orasida masofa qolmaganini sezishmadi ham. Shu payt ikkoviniyam yuragidan ozgacha tuyg'u paydo boldi.

-charos nomerizni bering
-nimaga Doniyor aka
-shunchaki siz bn yozishib turamiz ertalabki sovg'a yoqdimi,
-voy szdanmidi raxmat,
-arzimidi nomerizni beraqoling
-yoq, dedi Charos va ozroq uzoqlashdi.
- unda bu Meni vizitkam kerak bolsam yozarsz


Charos va Zohida kech-kacha kampaniyada bo'lishdi kech tushdi ularni Abdulloh mehmonxonaga tashlab qo'ydi.

-opo rasa zerikdim
-nima qilay sinim
-biroz ko'cha aylanishga chiqaylik
-yoq Meni boshim og'riyaptida bo'lmasa Jon deb chiqardim sinim
-voy opa Nima boldi Dori ichvoling
-ichdim ozroq dam olsam otib ketadi haligi tanishgan bolang Doniyorni nomeri bormi
-ha bor
-telefon qil honamizga chiqsin
-nega opa
-chaqir bol

Charos tel qildi Doniyorni chaqirdi. Doniyor ham juda hursand ediki. Darrov yetib keldi eshik jiringladi Charos borib ochdi
-ha kichkina qalisan, deb charosni burnini qisib qoydi va -opajon qanila
-ichkarida kiring

Doniyor kirdi va Zohida bn gaplashdi. Zohida Doniyorga
-uzr szni ham bezovta qildik turkiya sz va Abdullohdan boshqa tanishimiz yoq shunga Abdullohni bezovta qilolmadik, dedi hijolatomus
-mayli hechqisi yoq Zohida opa
-hullas shu sinimni kochaga aylantirib keling Meni ozroq tobim yoq shu sabab chiqolmiman maylimi,
Doniyor juda hursand edi buni rad etmadi
-mayli opa siz yaxshi bolsez biz kettik dedi


Davomi bor..😘🙈

Hikoyalar dunyosi

27 Oct, 15:40


Asar nomi: Karina
Parcha:
Akademiya.....
Gʻururim tufayli sevgimni tan olmadim, qanaqasiga tan olay? Axir oʻz dushmanimni sevib qolganman. Bugun esa dushmanim qoʻlida halok boʻlaman. Adar meni qornimga xanjar sanchar ekan, koʻzlarim yoshlandi. Oxirgi marta uni tim qora koʻzlariga tikilgancha, oʻzimni jarlikka tashladim. Afsuski taqdirimda oʻlim yozilmagan ekan.

Hikoyalar dunyosi

27 Oct, 14:33


Fikr yoʻq davomi davomi deysizlar men yozgim kelmayapti 🙁🙁

Bir qani gumbulatila men davomi va bu hikoyani muallifini tanishtiray

Hikoyalar dunyosi

27 Oct, 14:01


Дилфузанинг ойиси биринчидан турмушидан ажрашганидан сўнг, бошқа инсонга турмушга чиқади. Уч фарзанди билан Нодир Исакжановнинг уйига кўчиб ўтади. Бу турмуш унинг фарзандларига ҳам фойда бўлади деб ҳисобларди. Бироқ, Дилфуза ва ўзидан атиги беш ёш катта ўгай амакисининг ўртасида мислсиз уруш бошланади. Бу нафратомуз жанглар уларни бир бирини севиб қолишга сабабчи бўлади. Аммо, улардаги ишқ таъқиқланган ва улар бир уйда яшашга мажбур.

🩷

Ошхонада чироқ ёқилиб, орқамда Абдумалик амакижоним пайдо бўлди. Қўлига мени қўрқитиб юборган кулранг мушукни олиб, менга қаради.
— Нега ухламаяпсиз? Янги уй ёқмадими дейман.
Устимдан кулгандек гапирди.
— Ундай эмас, чанқаган эдим...
— Музлатгич сенсорли!, — тушунтирди, — Мана бундай қилиб очасиз.
— Раҳмат!, — бир очилган музлатгичга, бир қўлидаги мушукка анқайдим, — Ширин мушук экан.
— Scotish fold, — мен тушунмаган аллақандай сўз айтди, — Чиндан чиройли-я?
— Исми нима?
— Амур!
— Чиройли исм танлаган экансиз?, — жилмайиб қўйдим, — Маъноси нима экан, қизиқ?
— Сиз назаримда сув ичмоқчи эдингиз?, — эслатди у менга, — Дилфуза!

https://t.me/+gS-J_87glkM4YTIy

Hikoyalar dunyosi

22 Oct, 15:24


Sumkasidan bir qora rangli quticha chiqdi. Hayron bõlib uni ichini ochdi. Kõk va pushti aralash nur uning ichidan chiqib xona atrofida aylana boshladi. Aylanib- aylanib Alisaning oldida tõxtadi. U nur ortida esa bir mahluqcha turardi.
-Salom. mening ismim Mulu...

Hikoyalar dunyosi

22 Oct, 15:01


#ЖИЛВА
3.


— Эрга тегмоқчисан деб эшитдим, — клубнинг шовқинидан безиб алоҳида кабинасига ўтган Шерзод Олтинойни белидан тутиб ўзига тортаркан, — наҳот биттасида қўниб топишга қарор қилган бўлсанг? — иршайди.
— Ҳа энди мен ҳам эр кўрай дедимда, — Олтиной кулиб қўйганча стаканга пива қуяркан, — эр нималигини билмай армонда кетсам уят бўлар.
— Сен эр эмас, эрларни кўриб бўлгансанку, — Шерзод ёйилиб куларкан, — лекин гапингда жон бор. Ўзингни шахсий эринг бўлгани маъқул. Истаб қолган пайтинг, ааа лаббай!
— Шуни айтинг, — Олтиной пивани бир кўтаришда ичиб юбораркан, — ўзингники барибир ўзингникида. Ҳеч нима ўзингникига етмайди.
— Тўғри, тўғри, — Шерзод кулиб бош чайқаркан, — сен ҳамма нарсани биласан. Қани қуйчи, — пивага ишора қилди.
— Олинг, — Олтиной унинг стаканини тўлдириб қуйиб бердию, ўзига ярим стакан қуйди.
— Кўп ичма, — Шерзод унинг қўлидан стаканни олиб қўяркан, — организминга раҳминг келсин.
— Ишингиз бўлмасин, — Олтиной бу сафар шишани кўтариб ютоқиб ичдида, — мен кеттим, — дедию ликкиллаб ўйнаганча чиқиб кетди. Ичган ичкилики таъсирида нима қилаётганини тушунмай ҳар хил қилиқ қилаётган йигит-қизлар орасига кириб келаркан, кимдир қўлидан тортди. Нима бўлаётганини тушунгунча ўзини умуман нотаниш бир йигитнинг қучоғида кўрди. Лекин чиқишга ҳаракат ҳам қилмади. Сабаби, бундай ҳолат унда биринчи марта бўлиши эмас. Деярли ҳар куни шу аҳвол деса ҳам бўлади. У пива ичиб маст бўлиб қолар ва тунни ўзи умуман танимаган, билмаган биттаси билан ўтказардию, эртаси куни бироз хижолат бўлар ва кейин яна ҳеч нима бўлмагандек одатий ҳаётига қайтарди. Ва бу юришлари унга ёқар ва оддий ҳолдек эди.
Қизини тўғри йўлга сола олмаган Маҳфуза опа эса уни эрга бериш пайига тушиб қолди. Буни қарангки, шундай пайтда дугонаси Руқия совчи бўлиб келиб қолди. Бу эса Маҳфуза учун ҳам, қизи учун ҳам ҳақиқий "ЖАCКПОТ" ни ўзгинаси эди. Сабаби Руқиянинг катта ўғли Исфандиёр камсуқум, одамохун, ўқимишли, Аллоҳни таниган йигит. Бунинг устига дадасининг бизнесларининг давомчиси. Маҳфуза эса бундай имкониятни қўлдан чиқара олмасди.
— Нима қилибди? — ўйлади у, — бир-иккита кал амакини бахридан ўтиб, қизимни онадан туғилгандек пок қилдираману узатаман. Зато, бой хоним бўлиб мазза қилиб яшайди.

Hikoyalar dunyosi

22 Oct, 15:01


#ЖИЛВА
1.


— Бунча ақл қаердан? — Нозима бошига рўмол ўраётган Олтинойни масхара қилганча, — қилар ишни қилиб, мазза қилиб айшингни суриб, энди ҳижобчани тақиб олиш маззами?
— Буниси энди мени ишим, — Олтиной зарда қилганча бошидаги рўмолни отиб ураркан, — бунча жирканч бўлмаса. Буни қандай ўраб юришаркина?
— Энди ўзингда синаб кўрасанда, — кулишда давом қилди Нозима.
— Ҳа кул, кул, — Олтиной лаб бураркан, — сен ҳам эрга тегишга мажбур бўлсанг кўрамиз аҳволингни.
— Эее сен ҳали эрга тегиш дардида ўраняпсанми? Мана буни янгилик деса бўлади. Хўш, куёв бола ким? Нима иш қилади? Миллионерми, миллиардерми?
— Билмайман, — Олтиной диванга ўзини ташларкан, — ягона билганим яқинда Мисрдан келаркан.
— Ўўўўў Мисрлик миллиардерлардан дегин? — Нозиманинг кўзлари ўйнаб кетди.
— Билмайман.


🌿🌿🌿


— Имрон бунақа юришни қачон тўхтатасан? — Восид дўстига бош оғриқ дори узатаркан, — бўккунча ичиб, ҳар куни битта фохишани ётоғини гуллатасан?
— Гуллатасан деганинг нимаси? — Имрон дорини ичиб юзини буриштираркан, — гуллатиб, нима мен уларга хизмат қилармидим?
— Хизмат қилгандан баттарсанку, — Восид унга жиркангандек қараганча, — кеча биттаси билан шунақа оғиз-бурун ўпишдингки, одамни кўнгли айниб кетди.
— Рости кечаги воқеаларни ҳеч бирини эслай олмайман.
— Яхшиям эслай олмаганинг, — Восид деразаларни очаркан, — тур афт-башарангни ювиб чиқ. Сенга қараган сари одамни қусгиси келяпти.
— Бас қилсангчи, — Имрон бошини ушлаганча ўрнидан тураркан, — эрталабдан хотинлардек минғирлама.
— Эрталаб қолибдими, соат ўн бир бўлди.
— Менга нима? — Имрон қўл силтаганча ювиниш хонасига кириб кетди. Восид эса у ётган чойшабни бармоғини учи билан олганча полга ташларкан,
— Фуууу, — бўш қўли билан бурнини ёпди, — кўринишидан одам, лекин молдан фарқи йўқ. Ким айтади буни миллиардернинг ўғли деб?

🍃🍃🍃

— Энди нима қиламан? — Зуҳра юзини қўли билан ёпганча йиғлаб юборди, — нега бундай қилдингиз? Ахир....ахир тегмайман деб ваъда бергандингизку!
— Бунча увиллайсан? — Зокир уни жеркигандек гапирганча, — ўзим уйланаман дедимку!
— Ростанми? — ёшли кўзларида умид порлади.
— Албатта гўзалим, — Зокир унинг юзидан ўпиб қўяркан, — қани тура қол, ювиниб ол. Кетамиз.
— Хўп, — Зуҳра чойшабга ўранганча ювиниш хонасига кириб кетди.

Hikoyalar dunyosi

22 Oct, 15:01


#ЖИЛВА
2.


— Аҳмоқ, — Зокир унинг ортидан кулиб қўяркан, — қайси эркакман деган бир оғиз сўзга иштонини ечиб берган қизга уйланади. Бугун мен учун ечилган иштон, эртага бошқаси учун ҳам ечилмайди деб ким кафолат беради? — Зокир ўрнидан туриб секин кийина бошлади. Бу орада Зуҳра ҳам чиқиб келди.
— Зокир ака эртага совчиларингизни жўнатасиз-а? — кўзларида сўлғин умид бор эди, — кечиктирмайсиз-а? Мени уятга қўймайсиз тўғрими?
— Сен буёғини ўйлама, — Зокир кўйлагининг тугмаларини қадаркан, — ҳаммаси яхши бўлади. Мен ҳаммасини ўйлаб қўйганман.
— Сизни севаман, — ичкийимда турган ҳолида Зокирнинг бўйнига осилди.
— Тезроқ кийинмасанг, яна ҳаёлим бузилиб қолиши мумкин, — Зокир унинг юзини силаб қўяркан, — ёки сен ҳам..., — айёрона жилмайди.
— Эеееее, — Зуҳра уялганча кийина бошлади.

🍃🍃🍃

Исфандиёр тинмай жиринглаётган телефонига ниҳоят жавоб бераркан, қўнғироқ қилган одамнинг овозини эшитиши билан юзига ўзгача табассум югурди.
— Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ жон-у жаҳоним.
— Ваалейкум ассалом кўзимнинг нури, — Руқия опа ҳам ўғлининг овозини эшитиши билан жилмаяркан, — яхшимисан? Соғлиқларинг яхшими?
— Аллоҳга шукур, ўзингиз тинчмисиз? Уйдагилар: дадам, укам ва синглим яхшимилар?
— Яхши юришибди. Тинмай кун санашади. Ҳаммамиз сени кутмоқдамиз.
— Ин Шаа Аллоҳ кейинги ҳафта қайтаман. Бу ҳафта имтиҳонларни якунлаб олайлик. Охирги имтиҳон куни кечқурун учаман насиб қилса.
— Тезроқ кела қол. Шу келганингда бошингни иккита қилиб жўнатмасам ҳеч кўнглим жойига тушмаяптида.
— Эҳ онажонима, — Исфандиёр кулиб қўйди.
— Сен учун келин ҳам топиб қўйдим. Бир чиройли, бир одобли қиз. Кун деса кўзи, ой деса юзи бор. Нақ тилла, исмиям Олтиной. Дугонамнинг қизи, — Руқия опа топган қизини мақтай кетди.
— Мен олдин уйга борай, дийдорингизга тўяй, уёғи бир гап бўлар, — Исфандиёр ҳали уйланиш нияти йўқлигини қайтгач ётиғи билан тушунтиришга қарор қилгани учун ҳам ҳозирча шундай деб қўя қолди.
— Синглинг келсин, телеграмми нимадирдан келинимни расмини ташлайман. Мана кўрасан, бир кўришда севиб қоласан, — Исфандиёр ҳеч нима демади. Чунки ойисини билади, ҳозир нимадир деса аразлаб қолади.

Hikoyalar dunyosi

22 Oct, 11:33


Sumkasidan bir qora rangli quticha chiqdi. Hayron bõlib uni ichini ochdi. Kõk va pushti aralash nur uning ichidan chiqib xona atrofida aylana boshladi. Aylanib- aylanib Alisaning oldida tõxtadi. U nur ortida esa bir mahluqcha turardi.
-Salom. mening ismim Mulu...

Hikoyalar dunyosi

22 Oct, 09:06


Bog`da Alisa õziga õzi gapirib õtirar edi. Birdan yordam sõrayotkan qizaloqni ovozini eshitdi. Yugurib u tarafga borsa qizaloqni opasining ustiga toshlar qulab tushayotkandi. Alisa yugurib borib u qizni itarib yubordi. Toshlar esa Alisani bosib qoldi.

Hikoyalar dunyosi

22 Oct, 02:45


Alisa yugurib zinadan tushib kelayotkan edi birovga urilib ketti vasumkasi yerga tushib, kitov va daftarlari sochilib ketti.
--Kechiring meni, sizga urilib kettim, shoshilayotkan edim shunga- deya kitob va daftarlarini yig`ishtirib yugurib eshikdan chiqayotkan edi boyagi odam gapirib qoldi.

Hikoyalar dunyosi

21 Oct, 14:01


📚𝗪𝗲𝗯𝘁𝗼𝗼𝗻 𝘃𝗮 𝗺𝗮𝗻𝗵𝘄𝗮 𝗼'𝗾𝗶𝘀𝗵𝗻𝗶 𝘆𝗼𝗾𝘁𝗶𝗿𝗮𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶?

🌐𝗨𝗻𝗱𝗮 𝗯𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗮𝗷𝗼𝘆𝗶𝗯 𝗮𝘁𝗺𝗼𝘀𝗳𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶𝗺𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗺𝗮𝗿𝗵𝗮𝗺𝗮𝘁!

🌐@webtoon_uz 𝘀𝗶𝘇𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗵𝗮𝗿 𝘅𝗶𝗹 𝗷𝗮𝗻𝗿𝗱𝗮𝗴𝗶 🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩 𝘃𝗮 🚩🚩🚩🚩🚩🚩 𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝘁𝗮𝗾𝗱𝗶𝗺 𝗲𝘁𝗮𝗱𝗶🧡

🔎𝗙𝗮𝗻𝘁𝗮𝘀𝘁𝗶𝗸𝗮, 𝗿𝗼𝗺𝗮𝗻𝘁𝗶𝗸𝗮, 𝗷𝗮𝗻𝗴, 𝘁𝗮𝗿𝗶𝘅𝗶𝘆, 𝗾𝗼'𝗿𝗾𝗶𝗻𝗰𝗵𝗹𝗶🤩 H𝗮𝗺𝗺𝗮𝘀𝗶𝗱𝗮𝗻 𝗯𝗶𝗿 𝘀𝗵𝗶𝗻𝗴𝗶𝗹!❤️

Hikoyalar dunyosi

20 Oct, 15:06


"Sen his et"

Ba'zi his-tuyg'ular o'zgalar tomonidan his qildirilishga muhtoj!

Uchta mahoratli yozuvchilar tomonidan yoziladigan o'zgacha asar!
Mualliflar: Xonzoda Davron,Alina,Lady Milo

— Ukamdan uzoq yur! — Kutilmaganda bilagimdan shunday vajohat bilan g'ijimladiki,bir qalqib tushdim. Biroq soniyada o'zimga kelib unga qarata jilmaydim, — Istamayman, Iskandar Amanov!

Ushbu kanalda yaqin kunlarda...
https://t.me/+TosFdkJ_BUs5MmQ6

Hikoyalar dunyosi

19 Oct, 05:16


Buni qarela boshqa joylarda TEMU kurs narxi qanaqa narxda.

A bizda esa 20 ming.
Hatto onlone viza ochish ham o'rgatiladi.

@Xayitboboyevna_2606

Hikoyalar dunyosi

19 Oct, 03:03


FABERLIC kompaniyasiga ishga olish boshlandi😍😍😍😍😍😍😍👩‍💻👩‍💻👩‍💻
‼️‼️‼️Kim uyda ôtirib onlayn ishlashni xoxlaydi
‼️‼️‼️30mingdan   30 mlngacha 💵💵💵💸💸💸💸
Pul topshni xoxlayszmi???
Ofis raxbari bo'lishnichi😍👸💅
yosh bolali 🤰🤱
uy bekasi bôlgan ayollarimiz uchun ayni muddao 👏👏👏
O'zingiz oila azolari giz uchun arzon sifatli mahsulotla💄💄💅💅
1⃣ oylik maosh
2⃣ bola puli
3⃣ Staj ketadi
4⃣ sof foyda
5⃣ sovgalar
Hammasi halol va qonuniy
Batafsil malumot uchun savollar lichkaga

@Xayitboboyevna_2606

Hikoyalar dunyosi

14 Oct, 18:33


TEMU kursi haqida bilmiydiganlar, eshitmaganlar ko'p ekan.
Lichkamga "kurs" so'zini yozib qoldirselar, batafsil ma'lumotlar (qanaqa kurs, afzalliklari, nimalar buyurtma qila olamiz, necha kunda kelishi) beraman,

@Xayitboboyevna_2606

Hikoyalar dunyosi

14 Oct, 15:39


Bugun kayfiyatim ajoyib. Kanalimdagilar uchun nimadirlar qilmaganimga ham ancha bo'libdi.
Bugun hozir o'sha mashhur bo'lgan TEMU kursimizga skidka qilaman.

Kurs skidkada: 10 ming so'm😍

Hech kim hali bunaqa skidka qilmagan. Kursimizda online VISA karta ochish ham o'rgatiladi. Bankka borib kelishingizga hojat ham yo'q.

Xullas, Skidkaga ulgurib qoling. Ko'p odam olmayman.

@Xayitboboyevna_2606

Hikoyalar dunyosi

10 Oct, 17:05


#Ayol_qadri


#Muallif_Mohira_Ikromovna



#N_30




Фаррух бир муддат жим турди
-нима бўлганини айтасизми...Санобар опанинг сабри тугади чоғи сўради
-бу ҳодиса менинг касбим билан боғлиқ....Фаррух 1-муҳаббатим қилди дейишни истамади...мен бир гуруҳни ортидан тушгандим. Улар мени бу ишдан қайтариш учун Хуморни ўғирлаб кетишди. Шунга...Санобар опа кўзларини юмиб кўз ёшлари ва айтадиган сўзларини ичига ютди
-доктирлар нима деди...бир муддатли жимликдан кейин тилга кирди
-ҳаммаси яхши, тезда оёққа туриб кетади дейишди
-тушунарли...Санобар опа бошқа гапиришни истамади. Чунки ҳозир нима дейишидан қати назар, айтган сўзлари Хуморни хушига келтира олмаслигини биларди. Ҳозир уларнинг қўлидан келгани фақат дуо қилиш эди.


Орадан 10 соатча вақт ўтиб Хумор кўзини очди. Ҳамшира бу ҳақида доктир ва Хуморнинг оила аъзоларига хабар берди. Доктир оила аъзолари билан учраштиришдан олдин, уни текширувга юборди. Чунки еган калтаклари ва 2 та ўқ унинг ҳаётига ортиқ хавф сола олмаслигига ишонч хосил қилмоқчи эди. Текширувлар тугаб, Хуморни оддий палатага олишди. Энг аввало ойиси, синглиси ва укаси кирди
-эх, болажонима...Санобар опа кўзида ёш билан қизини бағрига босди...сени қайтиб берган Аллоҳимга шукр
-ойижон, йиғламанг. Қаранг мен яхшиман, ёнинггиздаман
-опажон, ойимни юраги сезди. Биласизми кеча эрталабдан буён уйингизга ва поччамга минг мароталабдан қўнғироқ қилдик. Бироқ ҳеч ким жавоб бермади. Охир ойимнинг сабри тугаб кўриб келаман деб йўлга чиқавердилар. Она юраги барибир сезарканда...Шаҳло шундай деганча опасига табассум қилганича ойисининг елкасидан қучди. Улар бироз гаплашиб ўтиришгач чиқиб кетишди. 5 дақиқача вақт ўтгач палатага Фаррух кириб келди. Хумор унга тикилиб қолди. Гапни нимадан бошлашни билмасди. Ҳозир гапирса Фаррух жеркиб беради деб ҳам чўчиди
-мени жуда қўрқиб кеттим...Хумор Фаррухга ялт этиб қаради...рости сени йўқотиб қўйишдан қўрқдим...Фаррух секин келиб кароватга ўтирди ва Хуморнинг қўлларини ушлади...мени кечир, шу пайтгача сенга жуда кўп азоб бердим. Бироқ...у Хуморга табассум қилганича давом қилди...бундан буёғига сени бахтли қилиш учун ҳаракат қиламан. Сўз бераман...Хумор нима дейишни билмасдан фақат йиғларди. Бу севинч кўз ёшлари эди. Чунки у энди суюкли рафиқа. Севган инсони уни ҳам севади. 10-15 кунлик даволанишдан кейин Хуморга уйига рухсат беришди. Бу орада Муяссар ая ҳам саноториядан қайтиб келди. Бўлган воқеаларни эшитиб, Фаррухдан жуда ҳам жаҳли чиқди. Аммо бу воқеа келини ва набирасининг муносабатларини яхшиланганидан бироз хурсанд ҳам бўлди.


Хумор хомиласи ҳақида эшитганида хайрон бўлмади. Операция столида хушсиз ётганида кўрган тушини Фаррухга ҳам айтиб берди. Бундан Фаррухнинг ҳам қалби бироз оғриди. У энди Хуморга жуда меҳрибон эди. Доктир кўригига ҳам ўзи олиб бориб келарди.


Гули ва Муҳиддинбейни суд қилишди. Гулига касбини суистеъмол қилиш ва одам ўғирлаш айби қўйилиб 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бироқ қамоққа тушганига 1 ой бўлмасдан руҳиятида муаммо бор дея уни жиннихонага жўнатишди. Муҳиддинбейнинг бошқа айблари ҳам тергов жараёнида ошкор бўлганлиги учун унга 18 йил қамоқ жазоси берилди.



Севара ҳам Хуморга нисбатан ноҳақлик қилганини тан олиб, ундан узр сўради. Хумор уни кечирди. Уларнинг муносабати ҳозир жуда яхши. Севара Камрон масаласини унутиб юборди. Камрон ҳам қайтиб уларни безота қилмади. Балким у ҳам ўз хатосини тушуниб етгандир.


Ҳикоя мана шу ерда тугади. Қаҳрамонларимизнинг ҳаёти ўз изига тушиб кетди. Фаррух ва Хумор бахтли жуфтликлардан биттаси. Хулоса ўқиганлардан.


Тамом.

Hikoyalar dunyosi

10 Oct, 17:05


#Ayol_qadri


#Muallif_Mohira_Ikromovna



#N_28





Санобар опа Шаҳлога айтиб қайта-қайта қўнғироқ қилдирди, бироқ на уй телефони, на Фаррухнинг телефонидан жавоб бўлмади. Сабри чидамаган она охири шаҳарга қизини аҳволини ўз кўзи билан кўриб келиш учун йўлга отланди. Ойисининг гапларидан кейин опасидан хавотир олаётган Шаҳло ва Азиз ҳам ойиси билан йўлга чиқишди
-ойи, илтимос бунчалик ваҳима қилаверманг. Опамнинг аҳволи яхши бўлиши керак. Балким бирор жойга дам олгани кетишгандир
-билмадим қизим, билмадим. Бориб ўз кўзим билан кўрмагунча ишона олмайман....Санобар опа йўл бўйи ҳам хавотирини боса олмади.



Ниҳоят операция якунига етди
-яна битта мувофақиятли операция билан табриклайман доктир...ҳамширалар доктирни табриклашарди
-раҳмат, бу сизларнинг ҳам ютуғингиз. Бемор ҳушига келгунича жонлантириш бўлимида қолсин. Барча хавф ортда қолгунича унга кўз-қулоқ бўлиб туринг...доктир Фаррухларнинг олдига чиқди
-унинг аҳволи яхшими...Фаррух доктирни кўриши билан унга савол назари билан қаради
-айтарли хавф йўқ. Хушига келгунича жонлантириш бўлимида қолади. Сиз билан гаплашиб олсак бўладими
-албатта...улар биргаликда доктирнинг хонасига боришди
-марҳамат ўтиринг...доктир Фаррухга жой кўрсатиб, ўзи ҳам жойини эгаллади....аёлингиз хомиладор эканлигини билармидингиз
-нима...Фаррух доктирга ҳайрон бўлганча қаради
-демак билмагансиз. Тушунарли. Биласизми аёлингиз камқон бўлгани учун хомиладорлик унда оғир бошланган. Етмаганига уни калтаклашган...доктир ўткир нигоҳларини Фаррухга қадади. Фаррух бошини қуйи солди. Чунки уни ким бу аҳволга солганини жуда яхши билади. Энг асосий айбдор ўзи. Унинг аҳмоқлиги....аёлингиз ҳозир алоҳида парваришга муҳтож. Уни эҳтиёт қилишингиз, сиқилишига йўл қўймаслигингиз керак
-тушунарли
-у хомиладор бўлиши учун даволаниши лозим, агар даволанишни кечиктирса бунинг оқибатлари жиддий бўлиши мумкин
-хўп...Фаррух ҳамон бошини қуйи солганча ўтирарди. Доктир Хумор ўзига келгач зарур дори-дармонларни ёзиб беришини айтиб Фаррухга рухсат берди. Фаррух доктир хонасидан чиқиши билан Севара югуриб келди
-ака аҳволи яхшимикин? Тузалиб кетадими...Севара кўзлари жовдираб акасига қаради
-ҳаммаси яхши, у албатта тузалиб кетади. Сен уйга бор
-ака, лекин
-лекин пекини йўқ Севар, уйга бор. Менга янги кийим олиб келасан...шундагина Севара акасининг кўйлагидаги қон доғларини кўрди
-ака, сиз жароҳатланмадингизми
-йўқ, сен бориб менга янги кийим олиб кел
-хўп...Севара акасига кийим олиб келиш учун уйига кетди.



Санобар опалар Хуморнинг келинлик уйига етиб келишди. Эшик қўнғироғини қанчалик жиринглатишмасин эшикни ҳеч ким очмади
-ойи, огоҳлантиришсиз келсак мана шуда. Улар балким дам олишга кетишгандир
-барибир қалбим нотинч. Опангни аҳволини билишим керак...Шаҳло нима қилишини билмасдан ҳар тарафга қараркан, узоқдан Севаранинг машинаси кўринди.

Hikoyalar dunyosi

10 Oct, 17:05


#Ayol_qadri


#Muallif_Mohira_Ikromovna



#N_29



-ҳа ана Севара опа келаяптилар...Шаҳло машина тарафга ишора қилиб гапирди
-наҳотки, булар ҳам эшитишган бўлса...Севара уйи олдида турган қудаларни кўриб негадир юраги увушди. Машинани уй олдида тўхтатди ва секин тушди
-ассалому алайкум...секингина салом берди...хуш келибсизлар, яхши келдингизми...жилмайишга ҳаракат қилди
-ассалому алайкум, яхшимисиз қизим...Санобар опа ҳам базўр жилмайди...Аллоҳга шукр
-уйга марҳамат...Севара эшикни очиб уларни уйга таклиф қилди....мен дастурхон тузай
-йўқ, йўқ...Санобар опа шошиб гапирди...биз Хумордан хабар олгани келгандик, кечадан бери телефон қиламиз, бироқ ҳеч ким жавоб бермайди
-ҳалиги...Севара нима дейишни билмасдан тутилиб гапирди
-нимадир бўлдими...Санобар опа хавотир билан сўради
-мен ҳозир...Севара ўрнидан туриб, акасининг хонасига кириб кетди. Акаси учун янги либос олиб, битта сумкага жойлади ва меҳмонлар олдига чиқди...қани кетдик. Мен сизларни Хумор яни келинойимни олдига олиб бораман
-қизим тинчликми...Санобар опанинг хавотири баттар ошди
-ҳаммасини борганда биласиз....Севара тезда машинага ўтирди. Санобар опа, Шаҳло ва Азиз ҳам тезда машинага ўтиришди. Улар биргаликда шифохонага йўл олишди.



Фаррух ойнадан Хуморга қараб турарди
-мени ташлаб кетмаганингга раҳмат. Тузалиб олганингдан кейин, сени бахтли қилиш учун қўлимдан келганини қиламан. Мен туфайли тортган азобларингни ва мен сабаб қалбингга етган жароҳатларингни давоси ўзим бўламан....Фаррух шуларни секин пичирлаб айтаркан, унинг ҳаёлларини Севаранинг овози бузди
-ака...Фаррух синглиси тарафга қаради ва ҳайрон бўлганча туриб қоларди. Санобар опа олдинига Фаррухга қараб турди ва кўзлари палата ойнасига тушиб бақириб юборди
-Хумор болажоним....Санобар опа ойна олдига югуриб борди...қизалоғим, бу нима аҳвол. Сенга нималар қилишди. Юрагим бекорга нотинч бўлмаётган эканда, она юраги сезаркан. Қизалоғим....Санобар опа кўксига уруб йиғлай бошлабди. Шаҳло ҳам ойисини қучиб йиғларди
-ҳалиги...Фаррух гапни нимадан бошлашни билмай, бошини қашлабди...мана бу ерга ўтиринг сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.

2,248

subscribers

649

photos

254

videos