Últimas publicaciones de "Besh_kappa" (@beshkappa_uzz) en Telegram

Publicaciones de Telegram de "Besh_kappa"

"Besh_kappa"
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
5,529 Suscriptores
8,002 Fotos
3,033 Videos
Última Actualización 27.02.2025 17:26

El contenido más reciente compartido por "Besh_kappa" en Telegram


#Хатми_Қуръон
Бақара сураси 220-224-оятлар
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

#Ҳадис

Фақат шу калималарни кўпроқ зикр қилинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади", дедилар. Ва яна у зот: "Ким: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи", деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади", - дедилар.
Муттафақун алайҳ.


♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

​​​​​​​​​​#Тонгги_зикрлар

Абдуллоҳ ибн Абзо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тонг оттирсалар:

أصْبَحْنَا عَلَى فِطْرَةِ الإِسْلاَمِ وَكَلِمَةِ الإِخْلاَصِ وَدِينِ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَمِلَّةِ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا مُسْلِمًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ

«Асбаҳна ъала фитратил Ислам ва калиматил ихласи ва дийни набиййина Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам ва миллати Иброҳийма ҳанийфам муслиман ва маа ана минал мушрикийн», - деб айтар эдилар.
Ибн Сунний ривоятлари.

Маъноси: Мушрик бўлмасдан, мусулмон ҳолимизда ва тўғри йўлда бўлган Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатларида, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг динларида, ихлос калимаси ва Ислом фитратида тонг оттирдик.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

#Ҳадис

ҒОИБДАН ДУО ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Абу Дардо розиллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмон кишининг ғоибдан биродарига қилган дуоси мустажобдир. (Дуо қилувчининг) бош тарафида вакил қилинган фаришта туради. Ҳар гал бирордирига яхшилик билан дуо қилганда, фаришта "Омин, сенга ҳам унинг мислидек бўлсин", дейди" деганлар.
Имом Муслим ривояти.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

#muftiy_minbari

📹 АЖДОДЛАРГА МОС АВЛОД ТАРБИЯЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

Бугунги кундаги беш камчилик:

1. Илм ўрганамизу, амалга шошилмаймиз,
2. Аллоҳнинг неъматларини дуода сўраймизу, у неъматларнинг шукрини адо этмаймиз,
3. Гуноҳга ботамизу, истиғфор айтмаймиз,
4. Ўликларимизни дафн этамизу, ибрат олмаймиз,
5. Ёру-дўстлар, улуғларнинг насиҳатини тинглаймизу, аммо эргашмаймиз.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

Дўстларингиз билан улашинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

#Ҳадис

Кишига вафотидан сўнг ҳам етиб турадиган садақаи жория.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Банда вафот этиб кабрга кирганидан кейин ҳам етти нарсадан унга ажр, савоб етиб туради: Илм ўргатган бўлса, ариқ ўтказган бўлса, қудук қазиган бўлса, хурмо эккан бўлса, масжид қурган бўлса, Куръон мерос қолдирган бўлса ёки ўлганидан кейин унга истиғфор айтиб турадиган фарзанд қолдирган бўлса”.
Имом Баззор ва Байҳақий ривояти.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

☝️Намозни ҳаётингдаги энг асосий ўринга қўйсанг, қолган барча ишларинг ўз-ўзидан тўғриланиб кетаверади.

Улашинг ↘️

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

#Кун_ояти

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Эй
одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз! Шунингдек, ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқасини узиш)дан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир”.

(Нисо сураси, 1-оят).

  Улашинг
https://t.me/Beshkappa_uzz

Ассалому алайкум азиз диндошим ! Янги кун , янги тонг муборак бўлсин! АЛЛОҲИМ ушбу хайрли дуоларни барчаларимиз ҳаққимизга қабул айласин! Дунё ва охират саодатини насиб айласин! Жаннатмакон юртимизни тинч , халқимизни фаровон ҳаёт кечиришини насиб айласин!

КЎНГИЛ ЯҚИНЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz