ҚАЙИҚ ⛵️ Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккиинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган. Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини баравар айлантирсам, шундагина қайиқ манзилга етади. 🛶 Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етмайди. Мақсадга етиш учун аввал “ният” ва “ҳаракат” бўлиши керак”.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz
"Besh_kappa"
11 Jan, 03:37
1,780
🔴«...ДАЪВОСИ ЁЛҒОН»
Ҳотамул Асам раҳматуллоҳу алайҳ бундай деди: “Ким тўрт нарсани тўрт нарсасиз даъво қилса, унинг даъвоси ёлғондир: 🟣 Аллоҳни яхши кўришни даъво қилса-ю, Аллоҳ таоло қайтарган нарсалардан тийилмаса – даъвоси ёлғон. 🟣 Пайғамбаримиз алайҳиссаломни яхши кўришни даъво қилса-ю, мискин ва фақирларни ёмон кўрса – даъвоси ёлғон. 🟣 Жаннатни яхши кўришни даъво қилса-ю, садақа қилмаса – даъвоси ёлғон. 🟣 Дўзахни ёмон кўришни даъво қилса-ю, гуноҳлардан тўхтамаса – даъвоси ёлғон”».