Asaka_Ziyo @asaka_ziyo Channel on Telegram

Asaka_Ziyo

@asaka_ziyo


Муҳаммад Солих жоме масжиди имом хатиби Шаҳобиддин домла расмий канали.

📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Asaka_Ziyo (Uzbek)

Asaka_Ziyo Telegram kanali, Muhammads Solih jome masjidining imom-khatibi Parpiev Shahobiddin Domla rasmii kanalidir. Kanal 10.06.2019 yilida tashkil etilgan va 1440.06-Shavvol sanasiga ega. Asaka_Ziyo kanali Parpiev Shahobiddinning xizmatlari va maqbulliklarini o'rganish uchun joylashgan joy. Bu kanalda Parpiev Shahobiddin tomonidan berilgan darslarni va bayonotlarni topishingiz mumkin. Agar siz diniy ma'ruzalarni o'rganishni istasangiz yoki foydali ma'lumotlar bilib olishni istasangiz, Asaka_Ziyo kanali siz uchun eng yaxshi manzil bo'ladi. Siz ham bu rasmii kanalga a'zo bo'lish va Parpiev Shahobiddinning ilmiy yorliqlaridan foydalanganingizdan maqsadlashingiz mumkin. Buning uchun undan tashqari yana hech qanday imtiyoz va foydalanuvchilar uchun maxsus imkoniyatlar mavjud emas. Asaka_Ziyo kanali sizga o'z hissangizni qo'shishingiz uchun ochiq.

Asaka_Ziyo

11 Feb, 13:35


Ҳиммат ва саховат ҳақида
гўзал сўзлар

1. Олимлардан бири айтган экан:
"Кимлигидан қатъи назар, менга иши тушиб, ёрдам сўраб мурожаат қилганни рад этишни хуш кўрмайман. Чунки у олийжаноб бўлса, унинг шарафини, ҳурматини сақлаган бўламан, разил, пасткаш бўлса, ўзимнинг ҳурматимни унинг олдида сақлаган бўламан".

2. Дейилганки: "Марднинг меҳмони ҳам мард бўлади".

3. Иброҳим ибн Жунайд қуддиса сирруҳу айтган эканлар: "Олийжаноб инсонларга хос тўрт фазилат борки, ҳатто киши ҳукмдор бўлган тақдирда ҳам уларнинг риоятини қилмоғи лозимдир: мажлисга отаси кириб келганда ўрнидан туриш, меҳмонларни сийлаш, илм берувчи художўй одамларнинг хизматини қилиш ва билмаганини сўраб ўрганиш".

4. Абдуллоҳ ибн Муборак қуддиса сирруҳу дедилар: "Ўз молингдан хайр-эҳсон, қурбонлик бериш саховатидан кўра ўзгалардан олмаслик саховати афзалдир".Яъни уз мол-мулкидан бошқаларга хайр-эҳсон қилишдан кўра ўзгалар мол-мулкидан олмаслик ёки уларни рад этиш тақвога яқин ёки тақво нуқтаи назаридан юксакдир.

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.📚

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

11 Feb, 02:46


Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

Жаброил алайҳиссалом ҳузуримга келиб:

— Эй Муҳаммад! Ким Рамазон ойига етса-ю, сўнг (бу ойдан) гуноҳлари кечирилмаган ҳолда чиқса, бас, Аллоҳ уни (раҳматидан) узоқ қилсин! - дедилар.

Мен: Амин, - дедим

— Ким ота-онаси ёки улардан бири(нинг дийдори)га етса-ю, сўнг (уларни рози қила олмай) дўзахга кирса, бас, Аллоҳ уни (раҳматидан) узоқ қилсин! - дедилар.

Мен: Амин, - дедим.

— Кимнинг ҳузурида сиз зикр қилинсангиз-у, у сизга салавот айтмаса, бас, Аллоҳ уни (раҳматидан) узоқ қилсин! "Амин", денг! - дедилар.

Мен: Амин, - дедим.

📚("Саҳиҳут тарғиб“).

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

10 Feb, 06:47


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 4-қисми
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

10 Feb, 04:59


​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )

🗒 Ҳижрий 1446 йил 11-Шаъбон ойи
🗒Мелодий 2025 йил 10-Февраль
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 06:00:
🕋🌙Бомдод 06:40:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 16:10:
🕋🌙Шом 17:55:
🕋🌙Хуфтон 19:40:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

Asaka_Ziyo

09 Feb, 16:35


Имом Шофеъийга Раҳимаҳуллоҳ «Инсоннинг қадрини энг кўп нима туширади?» — деб савол беришди. Имом Шофеъий шундай жавоб бердилар:

— Кўп гапириш, сирни фош қилиш ва ҳар кимга ишонавериш.

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

08 Feb, 07:40


Қуръонни қайта-қайта ўқидим, 90 жойида АЛЛОХ ризққа кафил эканини, фақат бир жойида шайтон инсонни фақирлик билан қўрқитиши ҳақида ўқидим. Надоматлар бўлсинки, одамлар Роббисининг 90 ваъдасини унутиб, шайтоннинг бир ёлғонига алданади...

©Ҳасан Басрий раҳматуллоҳу алайҳ

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

07 Feb, 16:56


•Мен ўзимни Aллоҳни севаман деб ҳисоблардим. Aммо билдимки муҳими Унинг сени севиши экан. Aгар У севса қалбингни Ўзидан бошқа билан машғул қилиб қўймас экан.

©Ҳазрат Боязид Бастомий қуддиса сирруҳу

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

07 Feb, 13:58


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 3-қисми
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

30 Jan, 12:35


​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )

🗒 Ҳижрий 1446 йил 30-Ражаб ойи
🗒Мелодий 2025 йил 30-Январь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 06:10:
🕋🌙Бомдод 06:40:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:55:
🕋🌙Шом 17:35:
🕋🌙Хуфтон 19:20:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

Asaka_Ziyo

30 Jan, 10:08


#Шаъбон_ойи_рўзаси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаъбон ойидаги рўзага бўлган эътибори шу даражада эдики, муҳтарама рафиқалари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаъбон ойининг ҳаммасини рўза билан ўтказарди,– деган эдилар. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазондан бошқа ойларнинг рўзасини тўлиқ тутмаган эдилар. Оиша разияллоҳу анҳо отаси Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўза тутсалар: Энди рўзасиз юрмайди, рўза тутмасалар: Энди рўза тутмайди, деб ўйлар эдик. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазон ойидан бошқа ойларнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмаганман. (Шундай бўлсада), шаъбон ойидагидек кўп рўза тутган бошқа ойларни ҳам билмайман»
(Имом Аҳмад ривояти).
⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!

Asaka_Ziyo

30 Jan, 08:40


#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1-куни  2025 йил 31-январь жума кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Asaka_Ziyo

30 Jan, 04:38


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 5-қисми
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

30 Jan, 01:08


🍃🌺Ассалому алайкум ва Роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!»🌺🍃

••● •┈•🍃🥀 |﷽| 🥀🍃•┈•●••

Эҳтимол сабр деган немат билан кўп нарсага эришиб бўлмас, лекин эришган нарсангиз етарли ва қадри баланд бўлади. Кўп бўлиб қадрсиз бўлгандан оз бўлсада қадрли бўлгани маъқул..!
#Ибрат
Марям алайхас салом хомиладор бӯлиб:
- Бу кунларни кӯришдан олдин ӯлиб кетсам бӯлмасмиди?!-، дея зорланганида ҳомиласининг улуғ набийлардан бири эканини билмасди...

Айрим машаққатлар ӯз қорнида улуғ кароматларни кӯтариб юрган бӯлади...
Шунинг учун ҳам машаққатлар кучайиб кетса ноумидликка тушманг
!
┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅
🍃Яқинларингизга улашинг! 📲
↪️🌴 @Asaka_Ziyo. 👈

Asaka_Ziyo

29 Jan, 06:17


✔️ Бировнинг ахлоқини билмоқчи бўлсанг, уни ғазабланган пайтида кўр.
• • •
✔️ Бировнинг ривожланаётганини кўрмоқчи бўлсанг, ўзига ёмонлик қилганларга муомиласини кўр.
• • •
Бировнинг ақлини билмоқчи бўлсанг, унинг фикрига қарши чиқадиганлар билан мулоқотини кўр.
• • •
Ким хатога йўл қўйса, у инсондир. Ким хатода маҳкам туриб олса, у шайтондир.

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

29 Jan, 00:08


Ассаламу алейкум ва рохматуллоҳи ва баракатуҳ. Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимиз умрилари  ризқлари, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!

Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим, ота- оналаримиз, биродар ва яқинларимиз, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра!
Ўтганларимизни мағфират айла!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

28 Jan, 12:28


#Насихат

Жаҳолатга берилманг! Ғазаб келса, муштни тугманг, тилга эрк берманг! Турган киши, ўтириб олсин, ўтирган ётиб олсин. Шунда ҳам ғазаб босилмаса, таҳорат олиб намоз ўқисин, ғазабни қўзғатадиган жойдан чиқиб кетсин...

#Танбеҳ!

Хатони тузатишдаги услуб гоҳида Хатонинг ўзидан ўтиб кетади.
Хатони ўзига ўхшаш хато билан Муолажа қилинмайди.📚


27 йил қозилик қилдим. Эр-хотиннинг ажралиши шу икки нарсада эканига амин бўлдим:
1. Ғазабидан кўзлари кўр бўлган эркак.
2. Ва унга жавоб берган ахмоқ хотин.

Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ
.

┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅
🍃Яқинларингизга улашинг! 📲
↪️🌴 @Asaka_Ziyo. 👈

Asaka_Ziyo

28 Jan, 10:53


Сиз учун жаннатда бир уй бино қилинишини ҳоҳлайсизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун бир масжид қурса жаннатда у киши учун бир қаср бино қилинади дедилар.” (Имом муслим.)📚

https://t.me/Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

28 Jan, 04:32


#Ҳиммат_камарини_маҳкам_боғланг!

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo.👈

♻️🔄 Каналга уланинг ва Шаъбон ойи фазилатлари ҳақида танишиб боринг! ⤵️
https://t.me/Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

27 Jan, 13:51


•Ким бир амални қилса, Аллоҳ унга ўша амалнинг либосини кийдириб қўяди. Яхши амалга яхши либос, ёмон амалга ёмон либос!

©Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу.

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

27 Jan, 11:40


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 4-қисми
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

27 Jan, 10:47


​​ЭНГ МАШҲУР ЁЛҒОНЛАР.

— Сени лайлаклар олиб келган...

— Сени ўйлаб туни билан ухлай олмадим...

— Аёлларни хунуги бўлмайди...

— Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун...

— Худди сиз учун таёрлангандек сизга жуда ярашди...

— Мен учун энг муҳими қалб гўзаллиги, юз гўзаллиги эмас...

— Ўтирсангиз, ош пишаётган эди...

— Бизни таклиф қилишди, лекин биз бормадик...

— Орқасидан гапиряпман, шу ерда бўлса юзига ҳам айтаман...

— Охиргисини сизга сотаяпман, бундан бошқа қолмади...


#УМРИНГИЗ ЁЛҒОНЛАРСИЗ МАЗМУНЛИ БАРАКОТЛИ ЎТСИН!

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!

Asaka_Ziyo

27 Jan, 02:09


Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Бир киши: "Ё Расулаллоҳ, дунё мендан юз ўгирди ва кетиб қолди", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Фаришталарнинг саловоти ва ҳалойиқларнинг тасбеҳлари ва у билан ризқланишларини билмасмидинг. Эрталаб тонг отиш вақтида "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азийм" ва "астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни юз марта айтсанг, хоҳламаса ҳам дунё олдингга келади", дедилар. Ҳалиги киши кетди ва вақт ўтиб қайтиб келиб деди: "Ё Расулуллоҳ, дунё шундоқ олдимга пешвоз келдики, энди уни қаерга қўйишни билмаяпман" деди.

Имом Хатибнинг имом Моликдан қилган ривояти ©Раббоний 📚

Тавсия қиламан ин шаа Аллоҳ фойдасини кўрасиз.

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

26 Jan, 16:48


https://t.me/Asaka_Ziyo/5413

Asaka_Ziyo

26 Jan, 15:57


Меърож кечаси ҳақида.
Бу кечада махсус намоз борми? Зикрларчи?

🌟Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари..


@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

26 Jan, 11:50


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 3-қисми
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

26 Jan, 03:48


•Ўлим ҳаётдаги энг катта мусибат эмас. Энг катта мусибат ўзинг тирик бўла туриб, қалбингдаги Аллоҳдан қўрқиш ҳисси ўлиб қолишидир.

©Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

03 Jan, 16:04


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Фалон аёл кечаси намозда қоим бўлади, кундузи рўза тутади, яна бошқа фалон-фалон яхшиликларни қилади, садақа беради, лекин тили билан қўшниларига озор беради», дейишди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«У аёлда яхшилик йўқ. У дўзах аҳлидандир», дедилар.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!

Asaka_Ziyo

03 Jan, 13:43


#ТАРЖИМА

Одамлар дўзахга учта эшик орқали кирадилар:

🚪1. Шубҳа эшигидан – у Аллоҳнинг динида шубҳа ва шакка олиб келади.

🚪2. Шаҳват эшигидан – у инсонни ҳавойи нафсни Аллоҳнинг буйруқларидан устун қўйишга олиб келади.

🚪3. Ғазаб эшигидан – у Аллоҳнинг бандаларига нисбатан адоват ва зўравонликка етаклайди.

📚"Ал-Фавоид" (80-бет).
⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

Asaka_Ziyo

03 Jan, 06:24


Жума фазилатли кун

☪️ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жумага уч хил одам ҳозир бўлади.
- Бир одам унга лағв қилиш учун ҳозир бўлади. Унинг жумадан насибаси ўшадир.
- Бир одам унга дуо қилиш учун ҳозир бўлади. У Аллоҳ азза ва жаллага дуо қилади. У Зот эса хоҳласа беради, хоҳласа ман қилади.
- Яна бир одам унга жимлик ва сукут ила ҳозир бўлади. Ҳеч бир мусулмоннинг елкасини туртиб ўтмайди. Ҳеч кимга озор бермайди.
Ана ўша жума унинг учун келаси жумагача ва яна уч кун зиёдаси ила каффоротдир. Чунки Аллоҳ таоло: «Ким бир яхшилик келтирса, унга ўн мисли берилур», – деган».

Абу Довуд ривояти.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!

Asaka_Ziyo

03 Jan, 05:09


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 1-қисми
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

02 Jan, 23:15


Ассалaму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Муродбахш янги тонг муборак бўлсин...

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, ҳалол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб айлаб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Аллоҳ  ибодатлармизни   қабул  этсин!

Кунингиз мазмунли, бекаму-кўст ўтсин!


⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

Asaka_Ziyo

02 Jan, 16:17


​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )

🗒 Ҳижрий 1446 йил 02-Ражаб ойи
🗒Мелодий 2025 йил 02-Январь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 06:10:
🕋🌙Бомдод 06:40:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:25:
🕋🌙Шом 17:05:
🕋🌙Хуфтон 18:50:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

Asaka_Ziyo

02 Jan, 11:56


Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ айтади:

"Бадан касал бўлса, унга на таом, на ичимлик, на уйқу ва на дам олиш наф беради. Шунингдек, қалбга ҳам дунё муҳаббати ўрнашиб олса, унга ваъз насиҳат таъсир қилмайди".

"Ҳилятул авлиё" китоби 2/363
.

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

02 Jan, 07:25


Тадаббур

"Билингки, албатта, Аллоҳ ерни ўлимидан кейин тирилтирур", Ҳадид сураси, 17 - оят.

Маъсият, гуноҳлар қалбингни қанчалар ўлдирмасин, умидсизликка тушмагин ва Аллоҳга қайтгин. Ана шунда Аллоҳ таоло тез орада худди ерни ўлимидан кейин тирилтиргани каби, қалбингни тирилтирур, ҳаёт ато этур...


@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

02 Jan, 01:20


САҲАРЛИККА ТУРОЛМАДИНГИЗМИ? НОУМИД БЎЛМАНГ. 👈

Asaka_Ziyo

02 Jan, 01:13


Пайшанба рўзаси

Усома ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

"Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни душанба ва пайшанба кунлари рўза тутишларини кўрдим. У ҳақида  сўрадим, шунда у зот:

" Албатта, амаллар душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳга тақдим этилади. Мен амалларим Аллоҳга тақдим қилинган вақтда рўзадор бўлишни яхши кўраман', дедилар".

(Абу Довуд ривояти).
⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!

Asaka_Ziyo

01 Jan, 18:00


⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰

Ҳеч қачон касод ва барбод бўлмайдигон 3 та тижорат.

1⃣ ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ

2⃣ НАМОЗ ЎҚИШ

3⃣ МАХФИЙ ВА ОШКОРА САДАҚА БЕРИШ.


📚ДАЛИЛ; “Фотир” сураси, Оят 29

إِنَّ الَّذِينَ يَتْلُونَ كِتَابَ اللهِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَأَنفَقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً يَرْجُونَ تِجَارَةً لَّن تَبُورَ ‎﴿٢٩﴾

29. Қуръон ўқийдиган ва унга амал қиладиган, намозларини ўз вақтида тўкис адо этадиган, Биз ризқ қилиб берган мол-дунёлардан фарз ва ихтиёрий нафақаларни махфий ва ошкора суратда берадиган кишилар – ана ўшалар ҳеч қачон касод ва барбод бўлмайдиган тижоратни, яъни, Роббиларининг розилиги ва мўл-кўл ажру савобига эришишни умид қиладилар
.

🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

Asaka_Ziyo

01 Jan, 13:23


# Таржима:

"Ҳасбуна Аллоҳу ва ниъмал-вакил" (Аллоҳ бизга етарли ва У қандай яхши Ҳомийдир!)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
У киши айтганлар:
"Ҳасбуна Аллоҳу ва ниъмал-вакил" сўзини Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланган пайтда айтганлар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эса бу сўзларни одамлар:
"Албатта, одамлар сизларга қарши тўпланди, улардан қўрқинглар" — деганларида айтдилар. Бу (насиҳат) уларнинг иймонини янада оширди. Ва улар:
"Ҳасбуна Аллоҳу ва ниъмал-вакил" — деб айтдилар.
(Бухорий ривояти).

Кўпинча "Ҳасбуна Аллоҳу ва ниъмал-вакил" сўзини зикр қилиш инсонга қайғу-аламларини енгишда, мусибатлар, душманлар, қашшоқлик, ва зулмларга қарши тура олишда қувват беради.

Эслатма:

Зулм кўрган ҳар бир инсонга Аллоҳ таоло ваъда қилган:
"Албатта, Менинг иззатим ва жамолим ҳаққи, Сенга албатта ёрдам бераман, ҳатто бироз вақт ўтгач бўлса ҳам."

(Юнус ал-Жобир
).

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

01 Jan, 10:27


❗️АСР НАМОЗИГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

🕌 Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аср намозини ўтказиб юборган одам оиласидан, бойлигидан айрилган киши кабидир", деганлар.

🔥 Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди.

Аслида ҳар қандай намозни ҳам вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аммо аср намозига яна ҳам аҳамиятли бўлиш зарур. Чунки бошқа ҳадисда аср намозини қазо қилганни амаллари ҳабата (бекор) бўлибди, дейилган.

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

01 Jan, 09:14


قال مالك بن أنس–رحمه الله-:
لفتى من قريش: يا ابن أخي تعلم الأدب قبل أن تتعلم العلم.
"حلية الأولياء ، وطبقات الأصفياء" 6/330

Имом Молик Ибн Анас роҳимаҳуллоҳ Қурайшлик бир болага: “Эй Биродаримни ўғли! Илм ўрганишдан олдин, одобни ўргангин”, деди.

Абу Нуъайм роҳимаҳуллоҳнинг “Ҳилятул Авлиё” китоби, 6- жуз, 330- бет.

Толиби илм энг аввал одобни ўрганиши керак. Ҳамма нарсани боши одобдир
.

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

01 Jan, 07:28


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

01 Jan, 07:21


#ЖАРАЁН

▫️Телеграм каналимизда ҳам история қўйишлик ва илм кўпроқ ёйилиши учун “Telegram Premium”га эга обуначиларимиз овоз бериб ўз ҳиссангизни қўшинг

Ҳозирда бизга овоз етишмаяпти, бир одам 4тагача овоз бера олади

👉🏻Овоз бериш учун:
https://t.me/boost/Asaka_Ziyo

🔄”Telegram Premium”и бор дўстларингизга юборинг.

Asaka_Ziyo

01 Jan, 06:27


Ушбу расмда қўл орқали тасбеҳ айтиш тартиби баён қилинган. Унда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зикр қилиш ҳақидаги ҳадиси ҳам келтирилган.

Тасбеҳ тартиби

Қўлда тасбеҳ айтиш учун ҳар бир бармоқда белгиланган нуқталар ёрдамида ҳисобланади:

1. Субҳаналлоҳ – 33 марта.


2. Алҳамдулиллаҳ – 33 марта.


3. Аллоҳу Акбар – 33 марта.



Расмда келтирилган ҳадисда айтилганки, кимки ҳар намоздан сўнг:

33 марта "Субҳаналлоҳ",

33 марта "Алҳамдулиллаҳ",

33 марта "Аллоҳу Акбар" деса ва охирида:


«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қадир»
деса, унинг гуноҳлари, ҳатто денгиз кўпигичалик бўлса ҳам, кечирилади.



Ушбу зикрнинг фазилати

Бу зикр:

Роббингизни улуғлаш ва шукр қилишнинг бир кўриниши.

Рўзғор ва қалбда тинчлик келтирувчи ибодат.

Ҳар кунги гуноҳларни ювувчи фазилатли амалдир.

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

30 Dec, 09:56


«مَن سَكَتَ حيث لا يدري، لله تعالى، فليس بأقلّ أجراً ممن نطَق؛ لأن الاعتراف بالجهل أشدُّ على النفس».

الإمام الغزالي رحمه الله.

"Ким Аллоҳ таоло учун билмаган нарсаси борасида сукут қилса, (билган нарсасини) гапирган кишидан ажри кам бўлмайди. Чунки, билмасликни эътироф қилиш нафс учун энг оғир ишдир!".

Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ.

Asaka_Ziyo

30 Dec, 06:43


🎙 Шаҳобиддин домла
📚 4-қисм
🎧 Мр3
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

30 Dec, 03:21


بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِي💾

Тирикликнинг ўзи-асли буюклик!
Тонгни кўрди бугун насиб битганлар,
Бандаси қошида боши баланддир,
Роббиси қошида сажда этганлар,

Намозга уйғониб, шукр деган тил,
Ҳаққа суюк эрур, уйғонинг дўстим!
Бу дунёдан ўтди, неча хон-султон,
Ҳеч бири бўлмади дунёга устун!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.. Бошлаб олган кунингиз хайрли бўлсин...

Қандай кунларда барокот бўлади?!

Бисмиллаҳ билан бошланган кунда..!

Руҳимни менга қайтиб берган, жасадимни офиятда қилган ва ўзини зикр қилиш учун менга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин...!

Яхшилик қалбда нур, юзда ҳусн, танада қувват, ризқда барака ва одамлар қалбида муҳаббат пайдо қилади.

Ҳамиша яхшилар сафида бўлинг, юзингизни ёруғ, ризқингизни улуғ қилсин, ишингиз бароридан келиб юришига тилакдошмиз!

https://t.me/Asaka_Ziyo0001

Asaka_Ziyo

29 Dec, 17:43


#ЖАРАЁН

▫️Телеграм каналимизда ҳам история қўйишлик ва илм кўпроқ ёйилиши учун “Telegram Premium”га эга обуначиларимиз овоз бериб ўз ҳиссангизни қўшинг

Ҳозирда бизга овоз етишмаяпти, бир одам 4тагача овоз бера олади

👉🏻Овоз бериш учун:
https://t.me/boost/Asaka_Ziyo

🔄”Telegram Premium”и бор дўстларингизга юборинг.

Asaka_Ziyo

29 Dec, 13:19


Тилни сақланг!

Инсон эҳтиёт қиладиган бош аъзоларидан яна бири тилдир. Уни ҳам сақламоқ лозим. Ҳазрат Абу Бакри Сиддиқ розийаллоҳу анҳу айтадилар: “Баданнинг ҳар бир аъзоси Аллоҳ таолога тилдан шикоят қилади: “Эй Раббим, уни тўғри сақлагин. Агар у тўғри бўлса, ҳаммамиз тўғри бўламиз. Агар у бузилса, бизлар ҳам бузиламиз”.

Ҳазрат Али карамаллоҳу важҳаҳу айтадилар: “Киши тилининг остидадир”, чунки у гапирмагунича уни жоҳилми ёки олимми, яхшими ёки ёмонми, – билиб бўлмайди. Унинг кимлигини тили фош қилади".

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ тил борасида бундай деганлар:
“Унинг (тилнинг) ҳажми кичик, лекин гуноҳи каттадир”.

Абу Ҳайён Тамимий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Агар киши оёқларини сақлашни хоҳласа, тилини эҳтиёт қилсин”.

✍️ "Шарм ва ҳаё” китобидан


 @Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

29 Dec, 03:31


بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِي💾

Ижобат дейдилар, кўпнинг дуоси,
Дуо қилганларнинг бўлай фидоси.
Сўзимнинг боши-ю, ҳам интиҳоси,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчага хайрли нурли барокатли кун тилайман..

Меҳрибон Аллоҳ, Рахмат назаридан, Жаннат хидидан,
Рози-ю, ризолигидан бенасиб айламасин!

Айрилмас иймон, Гўзал ахлоқ,
Шукр этувчи қалб, Зикр этувчи тил, Хайрли умр насиб айласин!

Юрти олам, жон жигар, қавму қариндошларимизни саломат айласин!

Охират сафарига йўл олганларни рахматига муяссар қилсин.

Аллоҳдан сизларга тилагим самимий тилаклар, умидлар, орзулар хайрлиси билан амалга ошсин.

Хар бир амалларимиз кун давомида хайрларга васила бўлсин
!

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

27 Dec, 22:12


Имом Ибн Жавзий айтадилар:

* Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники;

* Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан;

* Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида;

* Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур;

* Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам  Аллоҳ ҳеч қачон унутмас;

* Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг;

* Очиққўл бўлинг ва шу билан  мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз
.


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇
🌙 @Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

27 Dec, 12:41


💥ТЕЗ КУНЛАРДА
#Оз_қолди_иншаАллоҳ...

#РАЖАБ Аллоҳнинг ойи, Шаъбон менинг ойим, Рамазон умматимнинг ойи. 📚Расулуллоҳ ﷺ 

Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш  кеча  борки,  унда  дуолар  рад  этилмайди: ражаб ойининг  аввалги  кечаси; шаъбон ойининг  ярмидаги  кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси”
(Ибн Асокир ривояти).📚

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

Asaka_Ziyo

27 Dec, 06:26


🎙 Шаҳобиддин домла
📚 3-қисм
🎧 Мр3
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

27 Dec, 02:03


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларингга хушхабар бер. Сендан шифо сўраётганларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар борки, уларнинг гуноҳларини авф эт.

Аллоҳим, жума кунида, бизларни, ота-оналаримиз, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
АМИЙН!

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин!


@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

26 Dec, 13:12


"Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм"

"Ва бил-Ҳаққи анзалнаҳу ва бил-Ҳаққи назал" –


Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилинади:

У зот айтганлар: "Кимга ташвиш ёки касаллик етса, ҳар куни тонгда бу оятни тўрт марта ўқисин".



@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

26 Dec, 09:29


#Зуҳд

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Зуҳд қотган нарсаларни ейиш, дағал либосларни кийишда эмас. Зуҳд (дунёга) умид боғламаслик ва ўлимни кутиб яшашдадир” дедилар.

Имом Заҳабий роҳматуллоҳи алайҳнинг “Сияру аъламин нубало” китоби 7- жуз, 243- бет.


@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

26 Dec, 05:17


🎙 Шаҳобиддин домла
📚 2-қисм
🎧 Мр3
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

26 Dec, 04:13


بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Милиардлаб адашган қалблар зулмат ичида саргардон бўлган бир вақтда, Роббинг сени қалбингни ҳақ йўлга бошлаш учун танлади, бомдод намозига тирик уйғондинг…

Адашма, ҳақда собит бўл..!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тинчлик-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни авф этсин, айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин.

Кун Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин...

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!

Asaka_Ziyo

25 Dec, 12:30


Ҳабибимиз Росули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади:

الَشَّهَادَةُ سَبْعٌ سِوَى الْقَتْلِ فِي سَبِيلِ اللهِ اَلْمَطْعُونُ شَهِيدٌ وَ الْمَبْطُونُ شَهِيدٌ وَ الْغَرْقُ شَهِيدٌ وَ صَاحِبُ الْهَدَمِ شَهِيدٌ وَ صَاحِبُ ذَاتِ الْجَنْبِ شَهِيدٌ وَ صَاحِبُ الْحَرَقِ شَهِيدٌ وَ الْمَرْأَةُ تَمُوتُ بِجَمْعٍ شَهِيدَةٌ”.

Шаҳидлик Аллоҳ йўлида юрганда ўлдирилишдан ташқари еттитадир.
Ўлатга йўлиқиб ўлган шаҳиддир;
Қорин оғриғи билан ўлган кимса шаҳиддир;
Ғарқ бўлиб ўлган кимса шаҳиддир;
Вайронагарликда қолиб кетган (масалан, зилзилада) кимса шаҳиддир;
Зотилжам (COVID) касалидан ўлган кимса шаҳиддир;
Оловда куйиб ўлган кимса шаҳиддир;
Туғаётиб ўлган аёл шаҳиддир”дедилар.

(Насоий, 1/1973; Табароний, 2/1779).

إنا لله وإنا إليه راجعون.
@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

25 Dec, 07:27


Абу Убайда ибн Жарроҳ Умар ибн Хаттобга тасалли бериб шундай деди :

" Нега сени маҳзун кўряпман ? Жаннатдан маҳрум қилиндингми ёки жаҳаннамга киришингдан хабар берилдингми ?! Тинчлан ... бу шунчаки бир дунё холос ...

Бу фақат саноқли кунлардир ўтиб кетамиз..."

Умар розияллоҳу анҳу йиғладилар ва дедилар :

Дунё ҳаммамизни ўзгартириб юборди илло сендан ташқари эй Абу Убайда !


@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

25 Dec, 06:14


#Сукут.

Баъзи гапларга жавоб бермасдан, сукут сақлаб турган инсонлар жавоб беришга ожиз инсонлар бўлавермайди!
Шундай инсонлар борки, ўзгалар қалбини жароҳатлаб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, ўзлари алам чекиб турган бўлади ва гапирса, алами янада зиёда бўлиб кетади. Шунинг учун улар сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, гапи кор қилмаслигини билгани учун сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, ғазаб пайтида бирор кимсага қаттиқ гапириб, уни йўқотиб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.
Энди эса энг буюк сукут сақлаш қолди. Бу ҳам бўлса, ўз нафсингиз ва услубингиз билан тараққий топишингиз учун сукут сақлашингиздир
!

Asaka_Ziyo

25 Dec, 02:13


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир.
Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Эрта тонгда
дуо қилсангиз, билингки,
ушбу уч ҳолатдан бирида
бўласиз:

ё дуоингиз ижобат бўлади,
ёки сиздан ёмонлик арийди,
ёхуд сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз
!

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

24 Dec, 11:07


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам топиб олинган тилло ёки кумуш ҳақида сўралди. У зот: «Унинг идиши ва боғичини танит. Сўнгра бир йил кут. Агар эгасини топмасанг, уни ишлатиб юборавер. Бас, у сенинг ҳузурингда омонатга қўйилган нарсадек бўлиб қолсин. Агар қачон бўлса ҳам бир кун талаб қилувчиси келса уни анга адо эт», дедилар. Имом Муслим ривоят қилган.

🔹Изоҳ: Демак, йўқолган нарса, эгасини кутиш учун таъйин қилинган вақтдан кейин ҳам топиб олувчи кишининг мулкига айланиб қолмас экан. Қачон эгаси пайдо бўлса, унга тўлаб бериш керак бўлар экан. Аммо садақани тасдиқласа, савобини олади.
Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», дедилар».
Имом Муслим ва Аҳмад ривоят қилган.

Asaka_Ziyo

24 Dec, 07:11


🎙 Шаҳобиддин домла
📚 1-қисм
🎧 Мр3
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

23 Dec, 22:20


Ким ростгўй бўлса, нажот топади

Ибн Масъуддан бундай ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Тўғрисўз бўлинглар, чунки тўғрисўзлик яхшиликка етаклайди, яхшилик эса жаннатга олиб киради. Ёлғондан четланинглар, чунки ёлғон гуноҳга бошлайди, гуноҳ эса дўзахга етаклайди. Киши доим рост гапиради, ростгўй бўлишга интилади, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида “сиддиқ” деб ёзилади. Яна бир киши доим ёлғон гапиради, ёлғон сўзлашга интилаверади, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида “каззоб” деб ёзилади»

(Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).


@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

23 Dec, 13:35


Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтади:

لا عار ولا عيب بعدالكفر بالله أعظم من
الكذب ،
Яни: “Аллоҳ таолога куфр келтиришдан кегин ёлғондан кўра улканроқ уятли, шармандали иш ва айб йўқдир”.

“Тафсири Қуртубий” Муҳаммад сураси 29- ояти тафсиридан.


@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

23 Dec, 13:28


Бу умматлар ажаб зишт этди ҳолин,
Ёпар бидъат билан суннат жамолин.

Баҳойимдек иши ичмак, емакдур,
Қуруқ тил бирла «умматмиз» демакдур.

Илоҳо, лутф қил мунда ва анда,
Йиғилғонда ёмону яхши банда.

Илоҳо, лутф қил ҳасратли соат,
Ҳабибингдин насиб эткил шафоат.

Айирма яхшиларни орасидин,
Йироқ этма ҳабибинг қорасидин.

Оллоҳ таоло барчамизни пайғамбаримиз алайҳиссалом суннатларида собитқадам қилсин, турли бало-офатлардан, бидъатлардан узоқда қилсин
.

©Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу.

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

23 Dec, 07:13


ДЕНГИЗНИ БУЛҒАТУВЧИ ГУНОҲ...

Ҳазрати Оиша онамиз ҳикоя қиладилар:
“Аллоҳ Расулига бир куни аёллари София ҳақида: “Софиянинг мана бу – мана бу камчиликлари ва бўйининг паст экани Сизга (уни севмаслигингиз учун) етарли”, дедим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шундай ёмон сўз айтдингки, у сўзнинг гуноҳи денгизга отилса, бутун денгизни булғатар ва бадбўй қилар эди”, дедилар.

 Яна бир куни Расулуллоҳга бир киши ҳақида гапиргандим. Менга шундай дедилар: “Менга дунё қадар қимматбаҳо нарсалар берилса ҳам, ҳеч кимнинг ёмонлиги ҳақида гапиришни ёқтирмайман
”.

Абу Довуд, Термизий ривоят қилишган.

Астағфируллоҳ...

Аллоҳим ибрат олиб,  амал қилишимизга мадад бергин...

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

23 Dec, 03:06


​​ҲАР ҚАДАМДА БАРАКА.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари ва улар орқали биз умматларнинг эътиборини тонгда барака бўлишига қаратдилар. Бомдод намозидан кейинги илк соатлар куннинг энг баракали соатларидир. Бу баракаларни фақатгина уйқудан барвақт уйғониб, бомдод намозини ўқиганларгина қўлга кирита олади. Улар бу куннинг илк дақиқаларидан фойда ишлашни бошлайдилар. Сохр Фомидий айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳим, умматимнинг тонггига барака ато эт». Бу барака тонгда қилинадиган барча нарса, барча (хайрли) амалларга тегишлидир... Тижорат дейсизми, деҳқончиликми, китоб мутолааси, сафар ёки бошқа жидду жаҳд қилинадиган ишларнинг барчасига оид. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сария ёки қўшин жўнатсалар ҳам доимо эрта тонгда жўнатар эдилар. Юқоридаги ҳадис ровийси Сохр Ғомидий тижоратчи бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу насиҳатларига амал қилар эди. У киши бирор жойга тижорий карвон жўнатса, эрта тонгда жўнатар, натижада савдоси баракали бўлиб, молида зиёдалик бўлар эди. Имом Аҳмаднинг ривоятида Сохр шунчалик бойиб кетганидан ҳатто пулларини қаерга қўйишни ҳам билмай қолар эди, дейилади. Имом Термизийдан ривоят қилинишича, Нўъмон ибн Мукрин розияллоху ану шундай дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фажр вақти кирса, то қуёш чиққунига қадар кутиб турар, қуёш чиққач, жангга кирар эдилар». Бу хақда айтиладики: «Мана шунда ғалаба шамоли эсади. Мўминлар намозларида қўшин Ҳаққига дуо қиладилар...» Яна бунга мисол қилиб «Сунани Насоий»да Анас ибн Молик розияллоху анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни бомдод намозини аввалги вақтида ўқидилар. Хайбар уларга яқин қолган эди. У зот ҳужумни бошлаб шундай дедилар: «Хароб бўлсин Хайбар! Биз бирор қавмнинг ерига тушсак, огоҳлантирилганларнинг тонгги нақадар ёмон бўлур!» дедилар. Демак, санаб ўтилган барака, фазл ва ғалабаларнинг барчаси тонгнинг илк дақиқаларида кўрилган... Лекин инсон ушбу баракали лаҳзаларида уйғоқ бўлмаса, нима бўлади? Инсон куннинг бундай қимматли лаҳзаларини ғафлатда, уйқуда, суюклигимиз ва Аллоҳнинг суюкли бандаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насиҳатларидан бепарво ҳолда ўтказса, нима бўлади? Инсон кунини ушбу яхшиликлардан маҳрум ҳолатда бошласа, нима бўлади?

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

22 Dec, 12:52


Барчамиз учун керак бўлган дуо.


اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ والْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا والْمَمَاتِ

Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, қариб хор бўлишдан, бахилликдан, қабр азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ беришингни сўрайман”.



اللهُمَّ لا تجعلْنِي شَقِيًّا ولا محْرُومًا

“Аллоҳумма лаа тажъалний шақийяв валаа маҳруман”.

Маъноси: “Эй Аллоҳ! Мени бадбахт ва маҳрум қилмагин!”


@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

22 Dec, 11:53


Жоҳил эканингга кифоядир
Агар дунё аҳлига берилган нарсаларга ҳасад қилсанг.
Қалбинг улардаги нарсаларга ҳавас қилиб, машғул бўлса демак, сен уларнинг энг нодонларидан бирисан. Чунки, улар ўзларига ато этилган нарсалар ила оворадирлар, сен бўлсанг ўзингга берилмаган нарса ила бандсан, машғулсан.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий.

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

22 Dec, 07:35


#Тинчлик_неъмати

Убайдуллоҳ ибн Муҳсин Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимки нафси омон ва танаси соғлом ҳамда ҳузурида бир кунлик ризқи бўлса, гўёки дунёни тўлалигича ўзига бўйсундирибди", дедилар
.
Имом Термизий ривояти

•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
“Эй Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман
!
✿°•┈┈┈••ৡ🌍🌍ৡ•┈┈┈•°✿
➡️☀️ Дўстларингизга улашинг! 📲
↪️🌴 @Asaka_Ziyo. 👈

Asaka_Ziyo

21 Dec, 21:45


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Киши намозга турганида дангасалик билан, эриниб туриши кариҳ кўрилади, яхши эмас. Киши намозга очиқ юз билан, улуғ рағбат ва кучли фараҳ, хурсандлик билан турмоғи лозим. Албатта у (намозда турганида) Аллоҳ таолога муножот қилади. Аллоҳ унинг рўпарасида бўлади, уни мағфират қилади ва дуо қилса ижобат қилади”.

Ибн Касирнинг “Тафсирил Қуръанил ъазийми”дан.

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

21 Dec, 15:35


Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:

يا رسولَ اللهِ علِّمْني كلماتٍ أَدْعو بهِنَّ

“Ё Аллоҳнинг Расули, менга шундай калималарни ўргатингки улар билан дуо қилай”, деди.

У зот алайҳиссалом:

قال: تُسبِّحينَ اللهَ عَشْرًا وتَحمَدينَه عَشْرًا وتُكبِّرينَه عَشْرًا ثُم سَلي حاجَتَكِ

“Ўн марта тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ”), ўн марта таҳмийд (“Алҳамдулиллаҳ”) ва ўн марта такбир (“Аллоҳу акбар”) айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан, Шунда Аллоҳ таоло:

فإنَّه يقولُ: قد فعَلْتُ قد فعَلْتُ

“батаҳқиқ амалга оширдим”, “батаҳқиқ амалга оширдим”, деб айтади”, дедилар.
Имом Термизий ва Насоий ртвояти.

Asaka_Ziyo

21 Dec, 09:51


#Абу_Ҳанифа рохимаҳуллоҳ

Мансур ибн Омир айтди:
Кўфа аҳлидан бир киши Абу Ҳанифа ҳақларида бўлмағур гапни айтди. Абдуллоҳ ибн Муборак унга: “Ҳолингга вой бўлсин! Қирқ беш йил давомида беш вақт намозни бир таҳорат билан адо қилган, бир тунда икки ракатда Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққан инсон ҳақида шундай дейсанми? Мен ўзимдаги фиқҳ илмини барини мана шу зот- Абу Ҳанифадан ўрганганман” дедилар.

Абу Нуъайм ва бошқалар ривоят қилишларича, имом Абу Ҳанифа хуфтоннинг таҳорати билан бомдод намозини эллик йилдан кўпроқ муддат ўқиганлар. (Яъни, тунлари ибодату риёзатда бедор бўлганлар).
Ибн Уяйна: «Аллоҳ таоло Абу Ҳанифани раҳматига олсин. У киши (кўп) намоз ўқувчилардан эдилар. Маккага келганларида ўша вақтимизда бирон киши Абу Ҳанифадан кўра кўпроқ намоз ўқигувчи эмас эди», дедилар.

Ҳатиб Боғдодийнинг “Тарихи Бaғдод” китоби,15-жилд, 484-485-саҳифалар
.

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

21 Dec, 07:00


Бир киши салафи солихийнлардан бирларининг ёнига бориб: «Қаерда қолди «Мол-дунёларини кечаю кундуз, яширин ва ош­кора эҳсон қиладиган зотлар»?! (Бақара: 274)», деб сўраганида у зот: «Улар «Одамлардан тиланиб туриб олмайдиган» (Бақара: 273) кишилар билан бирга кетиб бўлганлар», деб жавоб берган эканлар.
🍃📚🍃📚🍃📚🍃📚🍃📚🍃📚🍃📚

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!📲
↪️🌸 @Asaka_Ziyo. 👈

Asaka_Ziyo

21 Dec, 06:43


🎙 Шаҳобиддин домла
📚 5-қисм
🎧 Мр3
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

21 Dec, 03:49


❤️Кимнидир яхши кўрсангиз ўзига айтиб қўй дедингиз, айтай десам сиз йўқсиз Ё Росулуллоҳ 😔

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

21 Dec, 01:27


بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِي💾

Кўнгиллар яқину, манзиллар узоқ,
Бугун ҳаётмизу эртага тупроқ...
Хол сўраб яшайлик дунёда, бироқ,
Омонатни олиб қуймасдан Аллоҳ!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ.

Умр дафтарига битилган яна бир янги кун муборак бўлсин!
Кечани ширин хотира, бугунни ғанимат деб билиб, Эрта учун умид қиламиз ИншаАллоҳ.

Кунни шу дуо билан бошлаймиз!

Аллоҳим! Бу кунимни Сенинг карамли важҳинг яъни розилигинг учун бағишладим.

Уни менга осон, баракотли қил ва мендан қабул эт.

Аллоҳим!
Менга Ўзинг рози бўлган нарсани кўрсат, Ўзинг рози бўлган нарсани эшиттир,

Ўзинг рози бўлган нарсани сўзлат, мени тоатинг йўлидаги амалларда собитқадам қил.

Аллоҳим!
Менга раҳматинг ва марҳаматинг эшикларини оч, ўзим ўйламаган томондан ризқ ато эт!

Аллоҳим барчамизни савобли амалларга дахлдор қилсин.
Амийн.


@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

20 Dec, 14:26


Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Яхшиликни билмайдиган кимсанинг нонкўрлиги сени яхшилик қилишдан асло тўсмасин. Зеро сен ҳали яхшилик қилмаган кишилар орасида яхшиликни биладиганлар бор.»
•┈┈•┈┈•⊰✿🌤✿⊱•┈┈•┈┈•
УЛАШИНГ! 📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo канали.

Asaka_Ziyo

20 Dec, 13:33


Намозинг сени фаҳш сўзлардан қайтармаса, билгинки сен ҳақиқий намозхон эмассан. Қиёматда ўша намозинг юзингга кир-чир бир парча латтадек қайтарилажак.

©Ҳазрати Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

Asaka_Ziyo

08 Dec, 03:33


Ким «Ихлос» сурасини ўқиса, Аллоҳ жаннатдан бир қаср қуради.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни охиригача ўн марта ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан бир қаср қуради».

Имом Термизий қилган ривоятда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан юриб борар эдим. Ул зот бир одамнинг «Қул ҳуваллоҳу аҳад. Аллоҳус Сомад», деб қироат қилаётганини эшитиб,
«Вожиб бўлди», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, нима вожиб бўлди?» дедим.
«Жаннат», дедилар».

Имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ҳар куни икки юз марта қироат қилса, эллик йиллик гуноҳлари ўчирилади, қарзи бўлса, мустасно...» дейилган.

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн марта ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади», дейилган.

Asaka_Ziyo

07 Dec, 10:50


•Агар ўлимингдан сўнг инсонлар сени нақадар тез унутишларини билганингда эди, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимнинг розилиги учун яшамас эдинг.

©Алий Тантовий роҳимаҳуллоҳ

Asaka_Ziyo

07 Dec, 05:53


Агар, бирор кишининг айби сизга етиб келса, уни охири сиз бўлинг, сиздан кейингиларга ўтиб кетишига йўл қўйманг.
Агар шундай қилсангиз, ўзга инсоннинг айбини яширган савобини оласиз.
Ким мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ уни айбларини яширади.

©Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

Asaka_Ziyo

07 Dec, 01:27


​​​​​​​​​​​​​​Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!

Asaka_Ziyo

06 Dec, 13:30


Шогирдларига одоб ўргатишлари.

Иброҳим ан-Нахаий роҳимаҳуллоҳ шогирдларига илмдан аввал одобни ўрганишни насиҳат қилиб:

"Илм – амал қилиш учундир. Илмдан мақсад – инсонни Аллоҳга яқинлаштириш. Одобсиз илм инсон учун зарар келтиради."


Бу насиҳати билан шогирдларига илмни фақат назарий ўрганиш эмас, балки амалий ҳаётда татбиқ қилиш муҳимлигини ўргатардилар.


2. Меҳрибонлиги ва сабри

Шогирдларидан бири қийин савол билан унга мурожаат қилади, лекин жавоб олишга қўрққан ҳолатда бўлади. Иброҳим унинг қўрқувини сезиб, шундай дейди:

"Болам, ҳар қандай саволни беришдан уялма. Илм сўраш ҳақиқий донишмандликнинг аломати. Уламолар ҳам бир вақтлар савол берувчи бўлишган."


Бу воқеа шогирдларига нисбатан меҳрибон ва илиқ муносабатини намоён қилади.


3. Шогирдларга ишончни рағбатлантириши

Иброҳим ан-Нахаий роҳимаҳуллоҳ шогирдлари ўртасида ишонч уйғотишни яхши кўрардилар. Бир шогирдига шундай деган:

"Ҳар бир инсон илм ўрганишга қобил. Илм йўли сабр, меҳнат ва тадаббур талаб қилади. Агар бу йўлга кирган бўлсанг, ўзингга ишончни йўқотма."

Бу насиҳат шогирдларининг илмга бўлган иштиёқини оширишга хизмат қилган.

Бизни кузатиб боринг 👍

@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

06 Dec, 13:03


Иброҳим ан-Нахаий роҳматуллоҳи алайҳи тобеинларнинг энг машҳур олимларидан бири бўлиб, у фиқҳ, ҳадис ва адаб илмида улкан фаҳми билан танилган. Унинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида Имом Заҳабийнинг "Сияр аъломун-нубало" асарида батафсил маълумот келтирилган.

Иброҳим ан-Нахаий роҳматуллоҳи алайҳининг шогирдларига нисбатан меҳри, уларга қилган насиҳатлари ва устозлик фазилатлари ҳақида бир қанча воқеалар ривоят қилинган. У тобеинлар орасидаги етакчи олим бўлиб, илмни фақат ўргатибгина қолмасдан, уни амалга татбиқ этишга катта аҳамият берганлар. Қуйида шогирдлари билан боғлиқ баъзи ибратли воқеалар билан қисқача танишамиз.


@Asaka_Ziyo

Asaka_Ziyo

06 Dec, 06:32


🎙 Шаҳобиддин домла
📚 4-қисм
🎧 Мр3
🕰 07:19 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

05 Dec, 13:02


​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )

🗒 Ҳижрий 1446 йил 04-Жумодус Сони
🗒Мелодий 2024 йил 05-Декабрь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 06:00:
🕋🌙Бомдод 06:40:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:15:
🕋🌙Шом 16:55:
🕋🌙Хуфтон 18:40:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

Asaka_Ziyo

05 Dec, 09:45


🎙 Шаҳобиддин домла
📚 3-қисм
🎧 Мр3
🕰 07:19 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

04 Dec, 06:51


🎙 Шаҳобиддин домла
📚 2-қисм
🎧 Мр3
🕰 07:19 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

04 Dec, 03:02


Қаноат ва розилик...

Суратни катталаштириб, отахон еяётган таомга ва юзларидаги табассумга диққат билан разм солинг... Бу нуроний юздаги мамнунлик сири ана шу икки сўз "Қаноат" ва "Розилик" дадир...

Исён қилманг, шукр қилинг... Бўлмайди деманг, дуо қилинг... Шошманг, сабр қилинг...

Роббим "Бўл" дейди ва бўлади, ИншаАллоҳ... ))

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Asaka_Ziyo

03 Dec, 16:17


Шайх Абулқосим Қушайрий роҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади: “Фарзандим қаттиқ бемор бўлиб қолган пайтда ноумид бўлиб қолдим. Иш жуда қаттиқ тус олди. Шу кечаси тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зотга фарзандимнинг аҳволидан нолиган эдим, «Шифо оятларини ўқисанг бўлмайдими?» дедилар. Уйғониб кетиб, ўйлаб қарасам, Қуръони Каримнинг олти оятида шифо ҳақида экан:

«Аллоҳ мўмин қавмнинг дилига шифо (ором) бериб, қалбидаги ғам-андуҳни кетказади».
(Тавба сураси, 14 оят);

«Эй инсонлар, Роббингиздан сизларга панд-насиҳат, қалбингизга шифо, мўминларга эса ҳидоят ва раҳмат келди».
(Юнус сураси, 57 оят);

«(Асаларининг) қорнидан турли рангдаги ичимлик чиқади. Унда одамлар учун шифо бордир»
(Наҳл сураси, 69 оят);

«Мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз»
(Исро сураси, 82 оят);

«Бемор бўлганимда шифо берадиган ҳам Унинг Ўзидир»
(Шуаро сураси, 80 оят);

“Айтинг: «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир»
(Фуссилат сураси, 44 оят).

Asaka_Ziyo

03 Dec, 12:13


#хайрли_кеч

Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш ярамайди. Эртага хотира бўлиб қоламиз. Табассум қилинг, севинг ва ёмонлик қилганга мурувват кўрсатинг. Чунки жаннат қалби салимларга муштоқ.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Asaka_Ziyo

03 Dec, 06:27


Ғаюрлик Шижоат бу мўъминга берилган неъмат!

✓Тарихчиларга айтинг, аёл-қизларимизни “Бинту Фалончи” деб ёзишсин, токи, номаҳрамлар уларнинг исмларини тилга олмасинлар!

©Хукмдор Мухаммад Шайбонийхон

Asaka_Ziyo

03 Dec, 04:04


🎙 Шаҳобиддин домла
📚 1-қисм
🎧 Мр3
🕰 07:19 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

02 Dec, 07:38


Қарз беришнинг, қийналганга муҳлат беришнинг фазилати

Динимизда қарз бериш қул озод қилиш билан тенг қилинган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ким камбағалга муҳлат берса ёки ун(инг қарзи)дан кечиб юборса, Аллоҳ Қиёмат кунида – Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда уни Аршнинг соясига олади» (Имом Термизий ривояти).

Яна бир ривоятда «Ким камбағалга муҳлат берса ёки бир қисмини ўтиб юборса, Аллоҳ уни Аршнинг соясига олади», дейилган (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Абу Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳнинг соясида сояланадиганларнинг биринчиси – қарз олган камбағал бирон нарса топгунича унга муҳлат берган ёки талаб қилиб турган нарсасини унга садақа қилиб, «(Қарзга берган) молим Аллоҳ розилиги учун сенга садақа» деб, аҳдномасини йиртиб ташлаган кишидир»
(Имом Табароний ривояти
).

Asaka_Ziyo

02 Dec, 05:39


Даво топишни истаган киши давонинг аччиқлигига чидаши ҳам лозимдир.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дедилар:

“Анорнинг доналари орасидаги юпқа пўстлоғи билан бирга истеъмол қилинглар. Албатта у ошқозонни мойловчи (муолажа қилувчи)дир”.

Asaka_Ziyo

01 Dec, 10:12


❄️ Олимларнинг таъкидлашича, ер юзини буткул қор қопласа ҳам ҳеч бир қор зарраси бошқасига ўхшамайди.

Америкалик тадқиқотчи олим Вильсон Бентлей 50 йил давомида олиб борган кузатишлари натижасида 1985 йил шундай хулосага келди. Қор заррасини суратга туширишни санъат даражасига кўтарган олим умрининг ярмини шу ишга сарф этди.

Ҳар бир қор зарраси осмондан тушган мукаммал санъат асаридир. Ана шу бир дона қор заррасининг ўзиёқ инсон зотига Буюк Яратувчини танишга кифоя қилади. "Яъни, Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир».
(Наҳл сураси, 11-оят).

Asaka_Ziyo

01 Dec, 07:27


🎙 Шаҳобиддин домла
📚 2-қисм
🎧 Мр3
🕰 09:11 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

01 Dec, 01:39


Мўмин бомдод намозини ўқиб, фарзни адо қиларкан, қалби ёришиб тонг оттиради. Илм ва амалга илдам ҳаракат қилади, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади.

‎Пайғамбаримиз ﷺ кун чиқар пайтда шундай дуо қилардилар:
«Роббим, мен Сендан дангасаликдан ва ёмон қаришдан паноҳ сўрайман».

Ҳар тонг Аллоҳ таоло сизни Ўзини рахматига ўраб Бомдод номозига уйғотиб қўяётган экан демак сиз ҳар икки дунё ҳам бахтли инсонлардан биридирсиз...

Бизга намоз ўқишимиз, покланиб таҳоратга қодир бўлишимиз учун куч қувват берган қалбимизга Ўзига бўлган муҳаббатни берган Роббим ўта марҳаматли ва буюкдир...
Алҳамдулиллаҳ я Роббил аъламийн..

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ.
Хайрли тонг аҳли мусулмон ҳамюртларим
!

Asaka_Ziyo

30 Nov, 10:48


🎙 Шаҳобиддин домла
📚 1-қисм
🎧 Мр3
🕰 10:19 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.

Asaka_Ziyo

30 Nov, 03:47


#Эслатма

   Умар розияллоҳу анҳу қиш фасли яқинлашаверса кутилмаган душмандан эҳтиёт бўлинглар деб огоҳлантирар эканлар.
  Чунки Умар розияллоҳу анҳу қишда мазлум ва мазлумалар, асир ва асиралар, фақир камбағалларни ёрдамсиз оч қолишларини билганлар ва уларни ҳолатларини ҳис қила олганлар.

Эй мўмин мусулмон ака-ука, опа сингилларим сизни ёрдамингизга  муҳтож бўлиб турган жамиятнинг заиф қатламини имконятингиз бўлса ёрдамсиз қолдириб қӯйманглар..

Аллоҳ таъало айтади:

فَمَن يَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٍ خَيۡرًۭا يَرَهُۥ

   БАС, КИМ (ҲАЁТИ ДУНЁДАЛИК ПАЙТИДА) ЗАРРА МИСҚОЛИЧАЛИК ЯХШИЛИК ҚИЛСА, (ҚИЁМАТ КУНИДА) ЎШАНИ КЎРУР.
    ( Залзала  : оят 7 )

Қишда ҳаммаси гўзал,
Камбағалнинг титроғидан бошқа. 😔

Asaka_Ziyo

29 Nov, 06:14


Авс Ибн Авсдан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:"Кунларингизнинг энг яхшиларидан бири бу жумадир. У кунда Одам алайҳиссалом яратилган, шу кунда вафот топган, шу кунда сур чалинади, шу кунда қичқириқ келади.
Менга саловотни кўпайтиринглар, ўқиган саловотларинг менгаа кўрсатилади", дедилар. Шунда саҳобалар:"Ё Росулуллоҳ, сизга саловотларимиз қандай етказилади? Танангиз тупроққа қўшилиб кетган бўлмайдими?", деб сўрадилар.
Росулуллоҳ:"Аллоҳ ерга пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг жасадларини ейишни ҳаром қилган",
дедилар.

Имом Абу Довуд ривояти. Санади саҳиҳ.

Дунё ташвишларини унитиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга беш дақиқа саловот айтишнинг ўзгача лаззати бор.

Аллоҳумма Солли ва Саллим âлаа Набиййина Муҳаммад ﷺ 🌿

Аллоҳумма Солли ва Саллим ъалаа Набиййина Муҳаммад

Asaka_Ziyo

29 Nov, 05:58


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 5-қисм
05:01 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

28 Nov, 14:11


Ҳисобчилардан бири сўнгги вақтларда жуда кўп эҳсон қилиб юбораётган Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ёнига келиб пичирлади:
-Устоз сармоя хисобидан хам эҳсон қилиб юбораяпсиз. Пулларимиз тугаяпти.
Абдуллоҳ ибн Муборак эса хотиржамлик билан жавоб берди.
- Хавотир олма, Умримиз хам тугаяпти.

Asaka_Ziyo

28 Nov, 11:36


​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )

🗒 Ҳижрий 1446 йил 26-Жумодул аввал
🗒Мелодий 2024 йил 28-Ноябрь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 05:55:
🕋🌙Бомдод 06:35:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:15:
🕋🌙Шом 16:55:
🕋🌙Хуфтон 18:40:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

Asaka_Ziyo

28 Nov, 03:31


Илм даражаси

Муҳаддис ва аллома Бадриддин Ҳасанийдан:
- “Бир соатдан кейин вафот этишингизни билиб қолсангиз, қандай амал қилардингиз?” - деб сўрашди. У киши:
- “Илм ўқирдим” - дедилар.
“Нима учун айнан илм ўқирдингиз?” - дейишди. Аллома:
- “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан. Чунки у зот:
- “Кимнинг ажали илм излаётганида келса, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурига борганда у билан пайғамбарлар ўртасида фақат пайғамбарликдан бошқа фарқ бўлмайди” - деганлар, дея жавоб берган эканлар
.

Asaka_Ziyo

28 Nov, 02:07


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 4-қисм
05:01 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

27 Nov, 14:16


Фарзандингизга дуо қиласизми?
Уларни бугун ҳар тарафдан дунё шаҳвати илондай ўраб олган.
Қаерга қарашмасин, кимни учратмасин, нимани эшитмасин қалбни қорайтирувчи шубҳа-шаҳват, гуноҳ-маъсиятлар ичида  яшамоқдалар.
Сиз уларга тирик намунасиз.
Тақволи бўлсангиз тақвода,
Бузуқликда ўтсангиз бузуқликда ўтадилар.
Уларга раҳм қилинг,
Уларни ўз қўлларингиз билан ўтга йўллаб қўйманг,
Сиз Қиёматда улардан сўраласиз.
Росулуллоҳни олдиларига бир йигит келиб,
Я Росулуллоҳ, менга зино қилишга изн беринг, деганда
Расулуллоҳ
унга:
Сен ўзингни онангга, опа-синглингга,
амма-холангга истамаган ишни бошқага истамагин деб, уни кўксига муборак қўлларини қўйиб:

اللهم طهر قلبه واغفر ذنبه وحصن فرجه

Аллоҳумма тоҳҳир қолбаҳу вағфир занбаҳу ва хассин фаржаҳу

Аллоҳим уни қалбини покла, гунохини кечир ва  иффатини сақла-дедилар

Фарзандингиз бугун ушбу дуога, биродардай  қўлларидан тутишингизга муҳтож.
Дуо қилинг,
меҳр беринг,
адашиб қолмасин.
Адашиб қолса, қайтариш қийин бўлади.
Намуна бўлинг, сиз улардан сўраласиз

Asaka_Ziyo

27 Nov, 09:38


Усмонли давлати денгизчиларнинг асосий ашёларидан бири – “денгизчи Мусҳафи” номи билан билан танилган доира шаклидаги юмалоқ Қуръони карим китобчаси бўлган. Уни олиб юриш қулай бўлган, доира шаклидаги мисдан ясалган ғилоф ичига жойланиб, устига қимматбаҳо тошлар билан безалган ва қилич камарига осиб қўйилган. Устига “Уни фақат покланганларгина ушлайдир”, ояти битилган. (Воқеа сураси, 79-оят).

Asaka_Ziyo

27 Nov, 08:23


Эрларга эслатма!

Ислом шариатида аёлнинг эр устидаги ҳақлари муҳим ва ҳурматли ҳисобланади. Бу ҳақлар эр-хотин муносабатларининг соғлом ва адолатли бўлишига йўналтирилган. Аёлнинг эр устидаги асосий ҳақлари қуйидагилардан иборат:

1. Нафақа ҳаққи (молиявий таъминот)

Эр киши аёлининг асосий эҳтиёжларини қондириш мажбуриятига эга:

Озиқ-овқат: Эр киши аёлини ўзининг моддий имкониятларига мос равишда озиқ-овқат билан таъминлаши лозим.

Кийим-кечак: Аёлнинг кийим-кечаги, йил фаслларига мос ва урф-одатларга мувофиқ бўлиши керак.

Турар жой: Эр киши аёли учун яшаш учун муносиб ва хавфсиз турар жой яратишга масъул.


2. Ҳурмат ва эҳтиром ҳаққи

Эр киши аёлига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиши, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиши керак. Қуръон ва ҳадисларда эр-хотин ўртасида меҳр-муҳаббат ва эҳтиромнинг асосий аҳамиятга эга экани таъкидланган:

“Улар (аёллар) сизнинг либосингиздир ва сизлар уларнинг либосидирлар.”
(Бақара сураси, 187-оят)

3. Ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш ҳаққи

Эр киши ўз аёлини жисмоний, маънавий ва руҳий жиҳатдан ҳимоя қилиши лозим. У аёлини ҳар қандай зўравонлик ёки ноҳақликдан ҳимоя қилиб, унинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаши зарур.

4. Инсонпарварлик ва мулойим муносабат

Эр киши аёлига нисбатан мулойим ва ёқимли муносабатда бўлиши керак. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қилганлар:

“Энг яхшингиз – аёлига нисбатан энг яхшингиздир.”
(Термизий ривояти)



5. Талаб қилмаслик ва босим ўтказмаслик

Аёл ўзининг шахсий ва ижтимоий ҳуқуқларини амалга оширишда эркин бўлиши керак. Эр киши аёлини жисмоний ёки руҳий босим остида қолдирмаслиги, унинг хоҳишларини инобатга олиши шарт.

6. Таълим ва тарбия олиш ҳуқуқи

Аёл илм олиш ва ўз билимларини оширишга ҳақлидир. Эр киши унинг илм олишини қўллаб-қувватлаши керак.

Хулоса:

Аёлнинг эр устидаги ҳақлари оиладаги барқарорлик ва адолатни таъминлайди. Эр-хотин бир-бирларининг ҳақларини билиб, уларга риоя қилган ҳолда яшасалар, бахтли ва баракали ҳаёт кечирилган бўлади.

Asaka_Ziyo

27 Nov, 04:34


Тўққиз тоифа аёллар ҳеч қачон фазилатли бўлолмайдилар:

– эрига хиёнат қиладиган аёллар;
– ака-уканинг ё икки дўстнинг орасини бузадиган аёллар;
– эри билан қайнота-қайнонасининг орасини бузадиган аёллар;
– эр кишини моддий мақсадларини рўёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёллар;
– ажрашганидан сўнг собиқ эрига туҳмат қиладиган аёллар;
– эрини алдаб, унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёллар;
– ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёллар;
– эрига гап қайтарадиган, ҳурматсизлик қиладиган аёллар;
– эрининг камбағаллигини юзига солиб, қалбини синдирадиган аёллар.

Asaka_Ziyo

26 Nov, 13:24


СубҳаанАллоҳ!

Шайх Маҳмуд Холийл Ал-Ҳусорий роҳматуллоҳи алайҳи.

Ҳайратда қолдирадиган тиловат...

Жиҳозингизни қулоққа қўйиб, овозини борича кўтариб эшитиб кўринг.
https://t.me/Asaka_Ziyo0001

Asaka_Ziyo

26 Nov, 09:06


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 3-қисм
05:01 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

18 Nov, 10:39


Росулимиз алайҳиссалом бир дарахтни хассалари билан силкитдиларда, ундан тўкилаётган баргларни саҳобаларга кўрсатиб:

🍁Дарахтни силкитиш барглари тўкилишига сабаб бўлганидай

🍁Шундай сўзлар борки, улар инсоннинг гуноҳларини ҳудди дарахтнинг қуриган баргларини тўккандай тўкиб юборади.

🌹Субҳананаллоҳ~Аллоҳ покдир

🌹 Алҳамдулиллаҳ ~Аллоҳга ҳамдлар бўлсин

🌹Ла илаҳа иллаллоҳ~Аллоҳдан бошқа Илоҳ йўқ

🌹Аллоҳу Акбар ~Аллоҳ Буюкдир.

🔺Ўрганинг~ўргатиб қўйинг, Қиёматгача ортингиздан ажрлар бориб турсин.

🔴 Баъзилар айтмоқда:

Ээҳ шу арабларданам кўнгил қолди, фасод қилишда ажамданам ўтиб кетишди, шулардан дин олинадими энди, дейди

Биродар ҳар миллатнинг

🔺Солиҳи бор~фосиқи бор.

Ҳалол яшовчиси бор~ҳаром яшовчиси бор

Ҳар давлатнинг Мўъмини бор, Кофири бор.

Ҳар шаҳарнинг Жаннати бор, Дўзахи бор.

Ҳар жойнин Поклари бор~ Нопоки бор

Ҳар ерни Малоикаси бор~ Шайтони бор.

Ҳар заминни инсофлиги бор~ виждонсизи бор.

Ҳар бир боғни Товуси бор~Тўнғизи бор.

Ҳар бир ерни Тақволиги бор,
Золими бор.

Росул алайҳиссаломдай Жаннатий инсоннинг ёнида

Абу Лаҳабдай Дўзахий ҳам бирга бўлган.

Абу Бакрдай Содиқ билан

Абдуллоҳ ибн Салулдай мунофиқ ҳам бир замону маконда  турган.

Инсонлардан баъзилари худди пашшани табиатига ўхшайди.

Атроф тўла хушбўйликлар туриб, ахлат топиб титади.

Шунча Жаннатга чақирувчилар туриб,

Афсус~

Дўзахга чақирувчиларнинг кир ҳаётини титади.

Бошингизни бироз ишлатинг.

Боқиъ қабристонида
Усмондай Малоикалар ҳаё қилган Жаннат билан башоратланган Зот ётибди.

Фикр қилинг‼️

Ўша жойда Абдуллоҳ ибн Салул ~Дўзах билан башоратланиб ётибди.

Уларни бир қабристонда бирга бўлиши,
бирини Жаннат роҳатларида,

Иккинчисини Жаҳаннам оташида ётишдан тўса олмади.

Демак ҳар бир инсон~
ўз қилмишидан жавоб беради‼️

🪰Ахлатга қўнган пашшадай "пастларда" юрмай,

🕊Оқ кабутар мисолида баландларда яхшилик улашиб парвоз қилинг.

Сизни кўрган ҳам,
тинглаган ҳам,
сиз билан бирга яшаётганлар ҳам роҳатда яшасин.

Росулуллоҳ мунофиқни Дўзахга киришини аниқ билсаларда,
ҳеч кимга ошкор қилмадилар, ёмонликка ёмонлик қайтармадилар.

Ажратиб олиш~

Ажралиб олиш ҳар кимни динига ҳавола.

Ўзингиздан, амалингиздан, ахлоқингиздан сўраласиз‼️

Ўзингизни тўғрилаб тақво йўлида солиҳ амалларингизни кўпайтириб,тилингизни фақат яхшиликларга ишлатиб, имонда мустаҳкам яшаб ўтинг ‼️

Ер устидаги қилмишларга -
Ер тагида жавоб беришингизни унутмай ўтсангиз -

Ин ша Аллоҳ адашмай кетасиз...

Куну- тунингиз истиғфор, саловот, тасбеҳларда ўтишига Аллоҳ ёрдам берсин.

Asaka_Ziyo

18 Nov, 05:32


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 3-қисм
06:42 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

17 Nov, 17:52


#ЭСЛАТМА!

Автомобиль йўлларига қурилиш материалларини қаровсиз қолдириш ёки йўлга халақит қиладиган нарсаларни ташлаб қўйиш шариатга зид бўлган амаллардир.

1. Қуръондан далиллар:

Одамлар ҳуқуқига риоя қилиш ва зарар етказмаслик: Аллоҳ таоло айтган:
"Аллоҳнинг йўлида яхшилик қилинг ва ўзига зарар келтирманг"
(Бақара сураси, 2:195).
Ушбу оятдан инсонларга зарар етказиш ман этилиши ва жамоат мулкини муҳофаза қилиш вазифа экани тушунилади.

Одиллик ва фидокорликни сақлаш: "Аллоҳ адолат, яхшилик қилиш ва яқинларга ғамхўрлик қилишни буюради, фаҳш, ёмонлик ва тажовузни ман этади. Эслатма олишингиз учун сизларга панд-насиҳат беради."
(Наҳл сураси, 16:90).
Жамоат мулки ва йўллардан масъулиятсиз фойдаланиш "тажовуз" ва адолатсизлик ҳисобланади.


2. Ҳадислардан далиллар:

Йўлдан халақитни олиб ташлаш садақадир:
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
"Мўминнинг ҳар бир амалининг ажри бор. Ҳатто йўлдан халақит қилувчи нарсани олиб ташлаши ҳам садақадир."
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Бу ҳадисга кўра, йўлда халақит қилиб турган нарсаларни олиб ташлаш садақа саналади. Демак, уларни қаровсиз қолдириш гуноҳ бўлади.

Зарар етказмаслик тамойили:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
"Зарар етказиш ҳам йўқ, зарарга жавобан зарар етказиш ҳам йўқ."
(Имом Моликнинг "Муатта" асари).
Ушбу ҳадис жамият мулки ва йўллардаги фаолиятда одамларга зарар етказишдан сақланиш кераклигини кўрсатади.

Мусулмонларнинг фаровонлигига эътибор бериш:
"Кимки мусулмонларга зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади. Кимки уларга қийинчилик туғдирса, Аллоҳ унга қийинчилик туғдиради."
(Имом Термизий ривояти).
Қурилиш материалларини қаровсиз қолдириш натижасида кимдир жабр кўрса, бу ҳадисга кўра жавобгарлик юзага келади.


Хулоса:

Йўлларга қурилиш материалларини ташлаб қўйиш ёки қаровсиз қолдириш одамлар учун халақит, зарар ва хавф туғдириши сабабли шариат қоидаларига зид. Қуръон ва ҳадисларда инсонларга зарар етказиш, йўлни тозалаб туриш ва жамоат ҳуқуқларига риоя қилиш қатъий таъкидланган. Бу ҳолатда масъулиятли бўлиб, бундай ҳолатларнинг олдини олиш керак.
©Админ.

Asaka_Ziyo

17 Nov, 13:28


​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )

🗒 Ҳижрий 1446 йил 15-Жумодул аввал
🗒Мелодий 2024 йил 17-Ноябрь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 05:45:
🕋🌙Бомдод 06:25:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:20:
🕋🌙Шом 17:00:
🕋🌙Хуфтон 18:45:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

Asaka_Ziyo

17 Nov, 11:51


Фарзанд – инсон учун буюк неъмат ва Аллоҳ таолонинг берган ажойиб инъоми ҳисобланади. Ислом таълимотларига кўра, фарзандлар ота-она учун синов ҳам, саодат манбаи ҳамдир. Улар ота-онага муҳаббат, меҳр, масъулият ва ўз ҳаётини яхшилашга бўлган ҳаракатни кучайтиради.

Фарзандлар ота-онага тақводорлик ва ибодатда сабаб бўладиган омилдир. Қуръони Каримда фарзандлар "дунё ҳаётининг зийнати" сифатида зикр қилинган (Каҳф, 46). Уларга яхши тарбия бериш, илм ўргатиш ва одобли қилиб вояга етказиш ота-онанинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, фарзандлар инсон учун синов бўлиб, уларнинг ҳуқуқларини адо этиш, уларга адолатли ва меҳрибон бўлиш – жуда муҳим. Фарзандга нисбатан яхши муносабат дунёда ҳам, охиратда ҳам инсонга файз-барака келтиради.

Asaka_Ziyo

17 Nov, 04:21


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 2-қисм
06:42 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

16 Nov, 14:51


Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Гуноҳ кўпайгани сари тавфиқ камаяди!".

Яъни, Аллоҳ томонидан тавфиқ ва ҳидоят келиши учун гуноҳни камайтириш, Аллоҳ томон қадам қўйиш керак бўлади. Гуноҳни қилавериш ва: "Бизга ҳам инсоф бериб қолар!", деб қилмишларини хаспўшлаш ҳидоятнинг ҳам, тавфиқнинг ҳам йўлини тўсади!

Asaka_Ziyo

16 Nov, 05:11


القرآن لا يحتاج إلى وقتك، بل الوقتك يحتاج إلى القرآن .

Qur'on sizning vaqtingizga muhtoj emas, balki sizning vaqtingiz Qur'onga muhtojdir
..📌

Asaka_Ziyo

16 Nov, 02:13


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 1-қисм
06:42 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

16 Nov, 01:08


#хайрли_тонг

Ҳар бир инсон тирик экан, у бахтлидир ва айнан ҳозир бахтлидир... Чунки у айнан хозирги дақиқаларда тирик ва бахтни ҳис этишга қодирдир...

Шундай экан шукурни бисёр қилайлик.

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Янги кун муборак

Asaka_Ziyo

15 Nov, 13:01


#Tafakkur_qılıb_körıng!

Туркияда зилзилада қулаган уйдан топилган 200 минг доллар пул. Бу пулни эгаси ҳам топилмади.
Эгалари бу пулни тўплагунча қанча машаққат қилган экан а?
Буни йиққунча нималарга қўл урмади экан а?
Лекин афсуслар бўлсинки, шунча пул йиққан одамлар ҳам бу дунёни кафансизу қабрсиз тарк этдилар.
Эй одам боласи шунча мол дунёни тўпладингу, ўзинг билан олиб кетолмадинг ҳам.
Дунёда ҳар нарсаси бор беҳожат эдингу энди биргина яхши дуо ва Қуръон тиловатига муҳтож фақирсан.

لا إله إلا أنت سبحانك إنا كنا ظالمين
(Аллоҳим) Ўзингдан ўзга пок илоҳ йўқдир, (ҳолимизни ислоҳ қилмасанг) нафсимизга зулм қилгучиларданмиз
.

Asaka_Ziyo

15 Nov, 08:30


إن الذين آمنوا وعملوا الصالحات أولئك لهم جنات النعيم..

Albatta, iymon keltirib, yaxshi amallar qilganlarga, o'shalarga ne'mat Jannatlari bordir..(31:8)

Asaka_Ziyo

15 Nov, 03:42


يا رب، كلما زادت معرفتي بالناس، كلما فهمت لماذا وعدت الجنة بالصبر.

Robbim, odamlarni taniganim sari, nega sabrga Jannat va'da qilganingni tushunmoqdaman..🌱

Asaka_Ziyo

15 Nov, 01:11


#САЛОВОТ АЙТИНГ

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига юкланган вазифани олий даражада бажариб,
Аллоҳнинг амрларини инсон ва жин оламига етказиб,
ўзлари ҳам ўша буйруқларга амал қилиб, яшаб,
кўрсатиб бериб,
сўнг Роббиларининг ҳузурига қайтишни ихтиёр этиб кетдилар.

Нур юзли Росулуллоҳ ﷺ кетдилар, лекин нурли йўлларини бизга қолдирдилар.

Муборак жасадлари қабрга қўйилди,
лекин олиб келган рисолалари бизларда қолди.

Қадамлари ердан узилди,
излари эса Қиёматгача боқий қолди.

Эргашинг...

У Зот сизга энг ҳақли инсонлар. Уларга эргашинг.

Онангиздан отангиздан ҳақлироқлар,
чунки бирор башар бера олмайдиган яхшиликни сизга қолдирдилар.

Онангиз ҳам сизга ҳар намозининг саждасида дуо қила олмайди.

Лекин Набий алайҳиссалом сизни унутмай, ҳар намозда:

- Аллоҳим, умматимни аввaлгию охирги, сирли ва ошкор қилган гуноҳларини кечиргин,- деб дуо қилардилар.

Сизчи,
У Зотнинг хақларини адо қиляпсизми?

У Зот сахроларда, қуёш тиғида  ушбу динни бағриларида сақлаб, сўнг бизга етказдилар.

Йўлларда сарсон бўлиб, хақорат, калтаклар остида яшаб, сизга динни етказиб, сўнг оламдан кўз юмдилар.

Сиз эса юмшоқ ўриндиқда,
уйингизни совутгичини
ёқиб майин шаббодада,
ястаниб ўтириб хам саловотлар айтиб ҳақларини адо қила олмайсиз.

Душман  зулми ичида  дин омонатини етказдилар.

Сиз оила бағрида роҳатда ўтириб ҳам саловотлар еткиза олмайсизми?

Боғларда тоғларда саёхатда юрганда,

Сахро, чўл- биёбонда ўлим хавфи билан сизга яхшилик кўтариб келган Росулингизга ҳеч бўлмаса саловотлар билан рахмат айта олмайсизми?

Дунёда сизни кўришни орзу қилган Зотни,

Қиёматда кўришни сиз орзу қилмайсизми?

Саловотларга тўлсин  кунларингиз,

Руҳингизга ширин шарбат бўлиб қуйилсин саловотларингиз

Жисмингизга қувват,
танангизга офият келтирсин саловотларингиз.

Дунёдаги энг катта орзуингиз ушалиб,

ғамларингиз қувончга алмашсин!

Охиратдаги энг катта  орзуингиз ушалиб,

Жамики гуноҳларингиз ўчирилсин.

Саловотлар ила қалбингиз нурга тўлсин.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларини адо қилмай кун ўтказишга Аллоҳдан ҳаё қилинг
.

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН
!

Asaka_Ziyo

14 Nov, 13:57


التقوى لا تعني عدم فعل المعصية، بل هي عدم الاقتراب من المعصية...

Taqvo degani gunoh ish qilmaslik emas, gunoh ishga yaqinlashmaslik degani...

Asaka_Ziyo

14 Nov, 13:01


​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )

🗒 Ҳижрий 1446 йил 12-Жумодул аввал
🗒Мелодий 2024 йил 14-Ноябрь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 05:40:
🕋🌙Бомдод 06:20:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:25:
🕋🌙Шом 17:00:
🕋🌙Хуфтон 18:45:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

Asaka_Ziyo

14 Nov, 05:59


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 3-қисм
06:42 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

14 Nov, 05:05


أشكرك يا الله على الخيرات التي أرسلتها رغم أنني لست مستحقاً.

Munosib bo'lmasam ham yuborgan yaxshiliklaring uchun shukur, Allohim..🍃

Asaka_Ziyo

14 Nov, 04:06


“Қийин йўллар одатда чиройли манзилларга олиб боради.”
— Алишер Навоий.

https://t.me/Asaka_Ziyo0001

Asaka_Ziyo

14 Nov, 02:49


Ибратли воқеа

Халифа Ҳарун ар-Рашид ғазабланган ҳолда ўз хотинига: "Агар мен жаннат аҳлидан бўлмасам, сен уч талоқсан", деди. Кейин у айтиб қўйган сўзидан афсус қилди. Чунки у хотинини жуда яхши кўрар эди. Хотини ҳам бу ҳолдан қаттиқ қайғуга тушди. Шундан сўнг Ҳарун ар-Рашид фатво олиш учун уламоларни тўплади.
Уламолар унга: "Ҳеч ким бировни жаннат аҳлидан эканлигига фатво беришга журъат эта олмайди, демак талоқ амалга ошган", дейишди. Ҳарун ар-Рашид оғир вазиятга тушди ва: " Наҳотки, бутун Бағдодда бу масалани ечадиган бирорта уламо қолмаган бўлса?!", деди.
Шунда айъёнларидан бирлари: "Бору, лекин у одамлардан узлатда яшайди. Унинг исми — Лайс ибн Саъд", деди.

Лайс ибн Саъд ўз замонасининг машҳур фақиҳларидан бири бўлиб, Мисрда туғилиб ўсган ва у ерда вафот этган. У мадиналик имом Молик ибн Анасдан ҳам фақиҳроқ эди, лекин унинг шогирдлари унинг илм ва фиқҳини ривожлантирмадилар. Имом Шофеъий уни таърифлаб: "Лайс Моликдан кўра билимдон эди, аммо унинг шогирдлари унга хизмат қила олмадилар", деган эди.

Бу хабарни эшитган Ҳарун ар-Рашид: "Уни олиб келинглар", деди. Уламолар унинг олдида ўринларидан туриб, қайтадан ўтирдилар.

Бу ҳолат уламолар ўртасида эътироф этилган одат бўлиб, уламога нисбатан ҳурмат саналади. Шунинг учун "Фалончи унга туриб, ўтириладиган олимдир" дейилар эди.

Ҳарун ар-Рашид масалани унга тушунтириб берди.
Лайс ибн Саъд Ҳарун ар-Рашидга: "Эй мўминларнинг амири, сиз билан ёлғиз қолмоқчиман, буюринг қолганлар чиқиб кетсин", деди. Уламолар чиқиб кетишди. Лайс ибн Саъд Ҳарун ар-Рашиддан Қуръони каримга қўлини қўйиб қасам ичишини сўради. Ҳарун ар-Рашид қасам ичди. Шундан сўнг, Лайс ибн Саъд: "Эй мўминларнинг амири, сизни ёлғончиликда айбламоқчи эмасман, балки ўз нафсингизни алдамаслигингиз учун қасам ичишингизни сўрадим. Сиздан сўрайман, сиз қачонлардир ёлғиз қолиб, фақат Аллоҳни эслаб, қўрқинчдан кўз ёшларингиз соқолингизга оқиб тушган даражада йиғлаганмисиз?"-деб сўради. Ҳарун ар-Рашид: "Албатта, бундай ҳолатлар кўп марта содир бўлган", деб жавоб берди. Шунда Лайс ибн Саъд унга Қуръони каримдан «Ар-Раҳмон» сурасининг
  وَلِمَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ جَنَّتَانِ
"Ва кимки Роббисининг олдида туришдан қўрқса, унга икки жаннат бордир" (46)- оятни ўқиб берди.
Шундан кейин у уламоларга киришга рухсат берди ва уларга: "Мен сизларни камситиш учун эмас, балки мўминларнинг амири ўз нафсини алдамаслиги учун сизларни чиқишингизни истадим", деди. Уламолар унинг фатвосига рози бўлдилар.

Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш мен учун минг динор садақа қилгандан афзалроқдир". Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган одам дўзахга кирмайди", деганлар.

Бу воқеа гўдакларга аллалаб ухлатиш учун эмас, балки катталарга уйқудан уйғонишлари учун ҳикоя қилиб бериладиган қиссадир.

Ё Аллоҳ, бизларни ҳам Сенинг зикринг билан қалблари ларзага келиб, қўрқиб, кўзларидан ёш тўкадиганлар қаторида қилгин. Аллоҳнинг пайғамбарлари ва расулларининг энг шарафлисига салавоту саломлар бўлсин.

Asaka_Ziyo

13 Nov, 11:32


#Фарзанд неъмати
Аллоҳ таъоло: "Бойлик ва фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир" (Каҳф: 46)- деди. Шунинг учун ҳам, туғилган фарзанд ҳоҳ ўғил, ҳоҳ қиз бўлсин Аллоҳнинг неъмати ўлароқ кўриб, шукроналар айтиб, севининг. Муҳими, гўдак соғлом ва аъзолари бус-бутун бўлсин. Бас, ўз лутфу карами билан уни инъом этган яратувчиларнинг энг яхшиси улуғ бўлди: "(У Аллоҳ) ҳоҳлаган бандасига ўғил, ҳоҳлаганига қиз ёки эгиз: ўғил-қиз ато этади ва ҳоҳлаган бандасини туғмас қилади".
​​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅
🍃Яқинларингизга улашинг! 📲💻
↪️🌴 @Asaka_Ziyo. 👈

Asaka_Ziyo

11 Nov, 09:15


⭕️Қачон қалблар тагида яширин ётган қилмишларга тавба қиласиз?

Бир кун албатта Роббингиз олдида ҳисобда туришингизни биласиз.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

كلُّ ابنِ آدمَ خطَّاءٌ ، وخيرُ الخطَّائينَ التَّوَّابون

«Ҳар бир одам боласи хатокордир, хатокорларнинг энг яхшиси эса - тавба қилувчилардир».

Сиз қачон энг яхшилардан бўлиб тавба қиласиз?

Қачон сиз одамлардан эмас, хатони фақат ўзингиздан қидиришни ўрганасиз?

Ёмонликларингизни қачон яхшиликларга алмаштирасиз?

Қачон жиноятларингизни бирма-бир эслаб,
Улар учун тавба эшиги тагида ялиниб ёлборасиз?

Қачон барча мусибатингиз учун бошқаларни айблаб, ўзгаларни қарғашдан тўхтаб, ўзингизни маломат қиласиз?

Қачон.. Қачон.. Қачон.. тавба қиласиз???

Хиёнатларга, залолатларга
Ёлғонларга, ҳийлаларга
Ғийбат, бўхтонларга
Чақимчилик, макрларингизга
Нифоқ ва исёнларингизга
Гуноҳ ва туғёнларингизга
Гумон ва шубҳаларингизга
Озор ва зулмларингизга
Ғафлат ва шаҳватларингизга

Қачон тавба қиласиз???

Аллоҳ кечаси қилган гуноҳларингизга кундузи,

Кундузи қилган гуноҳларингизга кечаси тавбангизни кутяпти!!

⁉️ Қачон тавба қиласиз???

Қариганингиздами, белингиздан қувват кетиб гуноҳларга боролмай қолганингиздами?!

Ғийбат, туҳмат, чақимчиликларга яролмай қолганингиздами?!

Кўзингиздан нурлар кетиб, ҳаромни кўрмай қолганингиздами?!

Қулоғингиз оғирлашиб ҳаромдан тўсилиб қолганингиздами?!

Шаҳватингиз тугаб букчайиб қолганиздами?!

Қўлларингиз қалтираб маъсият қилолмай қолгандами?!

Оёқларингиз гуноҳга судраб боролмай қолгандами?!

Қариб тўкилиб бўлганиздами?!

80-90 ёшга кириб қолганингиздами?!

Тўйларда исён қилиб бўлганингиздами?!

Қўшиқ куйлаб рақсларга тушиб бўлганингиздами?!

Касаллар келиб давоси топилмай қолгандами?!     

Пулларингиз тугаб фақир қолганингиздами?!

Ташландиқ бўлиб ҳақир қолганингиздами?!

Мансабдан тушганингиздами?!

Юз ёшдан ўтганингиздами?!

Болларингиз ташлаб кетгандами?!

Қалбларингиз ғашлаб кетгандами?!

Ўз уйингизга сиғмай қолганингиздами?!

Исмингизни тўғри айтолмай қолганингиздами?!

Кўчада ишингиз қолмагандами?!

Оғзингизда тишингиз қолмагандами?!

Ёшингизни санай олмай қолганингиздами?!

Кимлигингизни англай олмай қолганингиздами?!

Тилларингиз айланмай қолгандами?!

Кўзларингиз хира тортиб туман ичида қолганингиздами?!

Ёки машина уриб балонлар тагида қолганингиздами?!

Ёки жонлантириш бўлимидаги жиҳозга уланганингиздами?!

Ғассол қўлига тушганиздами?!

Ўлим шаробини ичганингиздами ё қабрга кирганингиздами?!

Малаклар олдида тушганиздами?!

Маҳшар куни тавба қила оласизми ?!

Меъзондаги ёмонликлардан қутула оласизми?!

Биродар, азиз опа - синглим, тавба билан Аллоҳга қайтайлик.

📌Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтганлар:

إنَّ اللهَ يَقبَلُ توبةَ العبدِ ما لم يُغَرْغِرْ

"Аллоҳ бандасининг  тавбасини ғарғара бошлангунча қабул қилади. Ғарғара бошланиб ўлимни ўз кўзи билан кўрганда келтирган иймони унга фойда бермайди"- дедилар.

Ким айтди бу сўзни ?

وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى * إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى

"Бирор сўзни ҳавосидан гапирмаган, сўзлари фақат ваҳий бўлган"- зот айтдилар.

Ишонасизмииии??

Аллоҳга қайтинг, бугун Аллоҳга содиқ ваъдалар билан қайтинг, тавба эшиклари тагларида қилмишларингиздан Аллоҳга шикоятлар айтинг.

Ким Охират роҳатини истаса
бугун роҳатлар қидириб умрини хазон қилмайди.

Ҳақиқий мўъмин дунё зийнатига ошиқ бўлмайди!!
!

Asaka_Ziyo

11 Nov, 01:55


Зикр дарслари: لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ

💎 «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳи» калимаси жаннат хазиналаридан

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» – дедилар. Мен: «Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули», – дедим. Шунда у зот алайҳиссалом: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»ни айт, чунки у жаннат хазиналаридандир», – дедилар».
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Asaka_Ziyo

10 Nov, 13:43


​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )

🗒 Ҳижрий 1446 йил 8-Жумодул аввал
🗒Мелодий 2024 йил 10-Ноябрь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 05:40:
🕋🌙Бомдод 06:20:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:25:
🕋🌙Шом 17:05:
🕋🌙Хуфтон 18:50:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

Asaka_Ziyo

10 Nov, 13:30


Ким биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади🍃

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатлардан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади”, *- *деганлар.

📚Имом Муслим ривояти.

Asaka_Ziyo

10 Nov, 06:23


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 3-қисм
06:33 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

10 Nov, 01:00


🍂 БУГУНГИ ДУО!

ИНСОН ДУНЁДА ЯШАР ЭКАН, АЛБАТТА, СИНОВ-ИМТИҲОН , ҒАМ-ҚАЙҒУ ҲОЛАТЛАРИ КЎП БЎЛАДИ.
АНА ШУНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ НИМА ДЕЙИШНИ ЎРГАТГАНЛАР

🍂 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирон ғам-ташвиш, мусибат келса, шу дуони ўқиб, Аллоҳдан ёрдам сўрар эдилар:

 🍂لا إله إلا الله العظيم الحليم، لا إله إلا الله رب العرش الكريم، لا إله إلا الله رب السماوات والأرض ورب العرش العظيم.

ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУЛ ЪАЗИМУЛ ҲАЛИМ,

ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ РОББУЛ АЪРШИЛ КАРИМ,

ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ
РОББУССАМАВАТИ ВА РОББУЛ АРЗЫ ВА РОББУЛ АРШИЛ ЪАЗЫМ.

МАЪНОСИ:

🍃 Улуғ ва Ҳалим Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ!

🍃Аршнинг улуғ Роббисидан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ!

🍃Осмонлару Ернинг Робби ва аршнинг Робби бўлган Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ»

Asaka_Ziyo

09 Nov, 08:54


• Агар Аллоҳ сўраганингни берса, сен иймонлисан!
• Агар сал кечиктириб берса, сабрлисан!
• Агар бермаса, сен ундан буюгига лойиқсан
!

Asaka_Ziyo

09 Nov, 05:35


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 2-қисм
06:33 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

09 Nov, 01:07


🌹АЛЛОҲУММА АҲСИН АҚИБАТАНА ФИЛ УМУРИ КУЛЛИҲА ВА АЖИРНА МИН ХИЗЙИД ДУНЙА ВА АЗАБИЛ АХИРОҲ🌹

🔴 МАЪНОСИ:

🍃АЛЛОҲИМ, ҲАР БИР ИШИМИЗНИ ЯКУНИНИ ХАЙРЛИ ҚИЛГИН,

🌱 ДУНЁДА ШАРМАНДА БЎЛИШДАН
🌱ВА ОХИРАТДА АЗОБЛАНИШДАН САҚЛАГИН..

🍃Инсон қиладиган ҳар бир ишининг натижаси унинг оқибати билан белгиланади.

🍂Шунингдек, инсоннинг яшаб ўтган ҳаёти мазмуни ҳам унинг сўнгги лаҳзалари билан белгиланади. 

🌴 Саҳл ибн Саъд Соъидий розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

🌱 «Албатта, амаллар хотимасига боғлиқ», дедилар (Бухорий ривояти)

Asaka_Ziyo

08 Nov, 10:55


•Жаннат ушбу уммат учун безатиб қўйилганичалик бошқа ҳеч бир уммат учун безатиб қўйилмаган. Лекин унга ошиқларни кўрмаяпмиз

©Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ.
https://t.me/Asaka_Ziyo0001

Asaka_Ziyo

08 Nov, 02:47


Я Роббий оилам ,болалаларим деб елиб-югурган барча бандаларингни мана шу жойда, сафо-марва ораларида хам югуришларини насиб этгин. Омин!

Asaka_Ziyo

08 Nov, 02:04


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 1-қисм
06:33 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

08 Nov, 00:08


Гўзал куз тонги муборак бўлсин...
Ҳамиша миннатдорчилик билан яшаш борига шукур қилиш руҳингизни қувонтиради...
Аллоҳ назарида бўласиз...
Бугунги кунингиз дуолар ижобати, ибодат ҳаловати ёр бўлган кунлардан бўлсин...

Муборак жуманинг барча хайриётлари барчамизга бўлсин
.
⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

Asaka_Ziyo

07 Nov, 13:39


​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )

🗒 Ҳижрий 1446 йил 5-Жумодул аввал
🗒Мелодий 2024 йил 07-Ноябрь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 05:35:
🕋🌙Бомдод 06:15:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:30:
🕋🌙Шом 17:10:
🕋🌙Хуфтон 18:55:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

Asaka_Ziyo

07 Nov, 12:29


Ўтмишдаги солиҳлардан бирлари ўлим тўшагида ётар экан, алам билан шундай деди:
— Ғам-қайғулар, машаққатлар, ҳафаликлар ёки гуноҳлару хатолар билан ўтган кунларимдан кўра намозсиз ўтказган тунларим, рўзасиз ўтказган кунларим, зикрсиз ўтказган онларим учун кўпроқ пушаймонман!


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Asaka_Ziyo

07 Nov, 00:34


Одамларни тавбадан тўсадиган нарса орзу-ҳавас бўлади.
Тавба қилувчининг аломати - кўз-ёш тўкиш, хилватни севиш ва ҳар ишда нафсни ҳисобга тутишдир.

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Тавба қилиш учун берилган яна бир имкон, янги кун муборак!!! Тонгимиз хайрли, кунингиз мазмунли, умримиз барокатли бўлсин.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

Asaka_Ziyo

06 Nov, 12:58


Сен ризқингдан қочиб шамолни миниб қочсанг, ризқинг сенга етиб олиш учун чақмоқни миниб келади.

©Алий розияллоҳу анҳу

Asaka_Ziyo

06 Nov, 07:06


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 Хотима
06:33 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

05 Nov, 08:11


Сенга ўхшаш яна ким бор эй Одам боласи? Сен учун сув ва меҳробга тўсиқ йўқ, истаган пайтинг таҳорат оласан-да Буюк ва Ғолиб Роббингнинг ҳузурига ҳеч бир таржимонсиз, ҳеч бир тўсиқсиз кириб борасан!

Абу Бакр Музаний раҳимаҳуллоҳ.

Asaka_Ziyo

05 Nov, 05:22


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 4-қисми
06:33 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

05 Nov, 01:14


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Янги тонг барчамизга хайрли кунни бошлаб келсин!

Эрта уйғонганларга,  ризқ эшигига бомдод намози ила калит солганларга- барокотли кун совға этилади деб эшитганмиз.

Илоҳим Аллоҳ таоло сизга хайр эшикларини,  ризқ қопқаларини очсин!

Умрнинг машаққат йўлларида дуога суяниб ўтмоқ-муслимнинг тадбиридир!

Тонг саҳарданоқ чиройли дуолар қиламиз;

"Аллоҳим,  барча умидворлигим сенгадир,  ўзинг ҳар нарсадан беҳожат,  лекин қулларининг ҳожатини раво этишни севувчи Роббимсан!

Ҳожатларим нима эканлиги ҳам- Ўзингга аён!

Менга ато этадиган ҳар яхшилигингга,  хайрли неъматингга муҳтожман!

Шу неъматга лойиқ кўрганингга шукр,  ношукрчиликни эса мендан йироқ қил!

Дуо билан бирга тавбага ҳам суянган бандангман,  Тавбамни ҳар кун ўзимга эслатиб тур,  ё Роббим!

Сендан ўзим учун хайрсиз нарсаларни сўраб қўйишдан ҳам мени сақла!
Амийн

https://t.me/Asaka_Ziyo0001

Asaka_Ziyo

04 Nov, 03:01


​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )

🗒 Ҳижрий 1446 йил 2-Жумодул аввал
🗒Мелодий 2024 йил 04-Ноябрь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 05:30:
🕋🌙Бомдод 06:10:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:35:
🕋🌙Шом 17:10:
🕋🌙Хуфтон 18:55:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

Asaka_Ziyo

03 Nov, 15:49


ҚУРЪОН ЎҚИЛАДИГАН ХОНАДОН ФАЙЗИ

Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Кўкдаги юлдузлар ердагиларга қандай кўринса, Қуръон ўқиладиган уй осмон аҳлига худди шундай
кўринади”, деганлар.
Тунда самога боқсангиз, милтиллаб турган минглаб юлдузларни кўрасиз. Қуръон тиловат
қилинадиган уй осмондагиларга ана ўша юлдузлар ўхшаб кўринади. Чунки Қуръон ўқиладиган уйдан
нур таралиб туради.
Ривоят қилинишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга:
– Кеча Собит ибн Қайс ибн Шаммоснинг уйи ёришиб кетганини кўрдингизми? – дейилди.
Шунда у зот:
– Бақара сурасини ўқиган бўлса керак, – деб марҳамат қилдилар.
Ибн Қайсдан бу ҳақида сўралганда, “Тунда Бақара сурасини ўқигандим”, деб жавоб берди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Уйларингизни намоз билан, Қуръон
ўқиш билан мунаввар қилинглар”.

БУГУН ТУНДА БАҚАРА СУРАСИНИ САБР БИЛАН ТИЛОВАТ ҚИЛИНГ.

Asaka_Ziyo

03 Nov, 05:16


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 3-қисми
06:33 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

02 Nov, 22:37


Bizga har ishda oʻrnak Rosulullohﷺ

• Пулингиз қолмадими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айрим кунларни таомсиз ўтказганлар;
Машаққатлар гирдобида қолдингизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд жангида мушриклар дастидан яраланганлар;
Ишдан ҳайдалдингизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан қувилганлар;
Инсонлар сиздан юз ўгирдими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашганлар 3 йил қамалда қолгандилар, очликдан ҳатто дарахт баргларини тановул қилишган эди;
Инсонлар сизга қўпол муносабатда бўлаяптими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир қабила жамоаси тошбўрон қилишган эди;
Сиз ёрдам сўраганлар сизга панд беришдими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар доим Аллоҳга дуо қилганлар;
Ҳар қандай ҳолатда ҳам доим Аллоҳга суянганлар ғолиб бўлдилар. Аллоҳдан сўраганлар эга бўладилар, Аллоҳдан қўрққанлар сабрли бўладилар.

Asaka_Ziyo

02 Nov, 12:08


Инсонийлик😊

Ушбу машинанинг эгаси даниялик. Мусича унинг машинасига уй қурганлиги сабабли, у бир ой давомида машинасидан фойдаланмади.
"Қуш уй қуриб, жўжа очиш учун менинг машинамни танлабди. Демак, унинг учун энг тинч жой шу ер. Мен унинг тинчини ва уйини бузишга ҳаққим йўқ. Шу сабабли, унинг тинчлиги учун қайғураман", деди у.

Сизнинг машинангизга қуш уя қуриб, тухум қўйса, нима қилган бўлар эдингиз


https://t.me/Asaka_Ziyo0001

Asaka_Ziyo

02 Nov, 06:44


Сизни саодатга етакловчи тўққизта амал:

1. Саодатни истасангиз, намозни ўз вақтида қоим қилинг!

2. Ёруғ юзли бўлишни истасангиз, тунги намозни одат қилинг!

3. Фаровонликни истасангиз, қуръон тиловатини тўхтатманг!

4. Саломатликни истасангиз, нафл рўзаларни қўлдан бой берманг!

5. Роҳатни истасангиз, истиғфорни ҳеч қўйманг!

6. Ғам-қайғунинг йироқлашини истасангиз, дуони канда қилманг!

7. Фалокот кўтарилишини истасангиз, "ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи" калимасини тилга жо айланг!

8.Барака истасангиз, Набий алайҳиссаломга салавот йўлланг!

9 Машаққатсиз савобга эришишни истасангиз, мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

Asaka_Ziyo

02 Nov, 03:33


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 2-қисми
06:33 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

01 Nov, 04:01


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 1-қисми
06:33 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

01 Nov, 02:57


•Бошқаларнинг айбу хатоларига тоқат қила олмаётган вақтингизда - Яратган Раббингиз сизнинг гуноҳ ва хатоларингизга қанча вақтлардан буён тоқат қилиб келаётганини эсланг...!

© Хазрати Абу Бакр Сиддиқ родияллоху анҳу.

Asaka_Ziyo

01 Nov, 01:32


Ассалому алайкум Азизларим!!!

Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш яна бир мунаввар тонг сиз-у бизга муборак бўлсин!!!

Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин. .

Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик, омонлик , тан-сиҳатлиги  доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!!

Кунингиз файзли, баракали, мазмунларга тўла бўлиб ўтсин!!
!

https://t.me/Asaka_Ziyo0001

Asaka_Ziyo

31 Oct, 12:04


💥Барчага эътибор учун катта раҳмат ШОМ вақти ўзгарди

Asaka_Ziyo

27 Oct, 13:29


​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )

🗒 Ҳижрий 1446 йил 24-Робиъус сони
🗒Мелодий 2024 йил 27-Октябрь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 05:25:
🕋🌙Бомдод 06:05:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:40:
🕋🌙Шом 17:20:
🕋🌙Хуфтон 19:05:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

Asaka_Ziyo

27 Oct, 05:24


🍂🌹РОСУЛУЛЛОХ СОЛЛОЛОХУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ;

КИМКИ САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОРНИ УНГА ИШОНГАН ХОЛДА ТОНГДА ЎҚИСА, КЕЧ КИРГУНЧА ВАФОТ ҚИЛСА У ЖАННАТ АХЛИДАНДИР...

КИМКИ КЕЧДА УНГА ИШОНГАН ХОЛДА ЎҚИСА ТОНГ ОТГУНЧА ВАФОТ ҚИЛСА У ЖАННАТ АХЛИДАНДИР... 🍂🌹дедилар

ШУНДАЙ ФАЗИЛАТЛИ ДУОДАН ЎЗИМИЗНИ МАХРУМ ҚИЛМАЙЛИК
.

https://t.me/Asaka_Ziyo0001

Asaka_Ziyo

27 Oct, 00:18


Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ.
Октябрь ойининг гўзал куни сиз учун  хайрли ва файзли ўтсин.

Аллоҳ дуоларимизни ижобат этсин. Хонадонмизга тинчлик, хотиржамлик берсин!!!
Аллоҳ берган Фарзандларимиз униб ўссин, завол кўрмай касал бўлмай катта бўлсин.
Беморларимизга шифо
Қарздорга нажот
Фарзанд умидида юрганларга ўзинг рози бўладиган зурриёдлар насиб этгин!!!

Ибодатларимизга гўзаллик,
Дастурхонимизга барака берсин!!
!

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

Asaka_Ziyo

26 Oct, 06:43


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 4-қисми
06:33 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

26 Oct, 04:21


Аллоҳнинг муҳаббатини қозониб, суюкли бандаларидан бўлиш учун қандай дуо қилинади?


وَعَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّم: « كَانَ مِنْ دُعَاءِ دَاوُودَ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّمَ: اللَّهُمَّ ؛ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالْعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ ، اللَّهُمَّ ؛ اجْعَلْ حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي وَأَهْلِي، ومِنَ الْمَاءِ الْبَارِدِ » رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Довуд алайҳиссаломнинг дуолари «Аллоҳумма инний ас'алука ҳуббака ва ҳубба май йуҳиббука вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббак. Аллоҳумма ижъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсий ва аҳлий ва минал маа'ил баарид», эди», деб айтдилар.

Маъноси:
Аллоҳим,
🌷Сенинг муҳаббатингни
🌷ва Сени яхши кўрган кишининг муҳаббатини
🌷ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални Сендан сўрайман.
Аллоҳим,
🌷муҳаббатингни нафсимдан,
🌷аҳлимдан
🌷ва совуқ сувдан ҳам менга маҳбуброк қилгин.

Имом Термизий ривояти

Asaka_Ziyo

25 Oct, 05:27


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 3-қисми
06:33 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

24 Oct, 23:41


Ассалому алайкум Азизларим!!!

Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш яна бир мунаввар тонг сиз-у бизга муборак бўлсин!!!

Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин. .

Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик, омонлик , тан-сиҳатлиги  доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!!

Кунингиз файзли, баракали, мазмунларга тўла бўлиб ўтсин!!!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

Asaka_Ziyo

24 Oct, 15:24


​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )

🗒 Ҳижрий 1446 йил 21-Робиъус сони
🗒Мелодий 2024 йил 24-Октябрь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 05:25:
🕋🌙Бомдод 06:05:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:45:
🕋🌙Шом 17:25:
🕋🌙Хуфтон 19:10:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

Asaka_Ziyo

24 Oct, 10:27


«Айримлар рўзамни бузади дея бир қатра сув ичишдан қўрқадилар-у, бироқ охиратини бузадиган бировларнинг ҳақларидан ҳазар ҳам қилишмайди».

Имом ҒАЗЗОЛИЙ раҳимаҳуллоҳ


⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

Asaka_Ziyo

23 Oct, 11:28


Усмон розияллоҳу анху айтдилар:

Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:

1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
6. Қалбини мулойим қилиб қўяди.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди

Бу 9 та немат барчамизга насиб к,илсин. Амийн🤲


⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

Asaka_Ziyo

23 Oct, 05:17


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 2-қисми
06:33 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

23 Oct, 03:01


Аллоҳни зикр қилиш,
улуғлаш, у Зотни мақтаб, шукронасида яшаш учун албатта шарт-шароит бўлиши,
ҳотиржам бўш вақт бўлиши шарт эмас !

Аллоҳ Азза ва Жалла,
"Қайси бандам мени ёлғиз ҳолда эслаб мақтаса,
Мен ҳам уни ёлғиз эслайман, қайси бандам мени бир жамоатда эсласа, Мен уни улардан яхшироқ бўлган жамоатда эслайман", деди.

Бу қандай улуғ шарафки,
биз гуноҳкор хақирларни Яратувчи Қудратли Буюк Илохимиз фаришталарининг орасида мақтаб улуғласа!
Бу хабардан қалблар қувнаб, нафаслар уриши ўзгариб, кўзлар ёшланади.
Биз осий қулларни айбларини доимо сатр қилиб, гуноҳларини кетказиб, яна даражотларини улуғ қилувчи Аллоҳ нақадар бандаларига шавқатли, меҳрибон.

Бизга Роббимиз шавқвт қилади, раҳм қилади, Жаннатига чақиради, йўллаб қўяди, гўзал мукофотлар ваъда беради, яхшилик тўла ҳаётга чорлайди.

Бизчи? Ўзига бешавқат, ўзига бераҳм, хақиқий бахтдан бепарво бандалар Аллоҳ ваъда қилган тайёр, аниқ бахтни қўйиб, тоғлар ошиб, дунё кезиб зикр қилишни унутиб, ўзга йўллардан бахтлар қидирамиз.

Биродар кўзингизни очинг!
Сизга сизни йўқдан бор қилган, ҳар бир ишни аввалию охирини яхши  билувчи Зот, дунё охират хазиналари  қўлида бўлган Аллоҳ ваъда қилмоқда.

Бандам сени тилинг Мени зикр қилишдан тўхтамас экан, Мен сени улуғлашдан тўхтамайман, сен Мени ер устида мақтаб зикр қилсанг,
Мен сени Малоил Аълода зикр қилиб фаришталаримга мақтайман,
Мен мақтаган бандам эса, ҳеч қачон бадбахт бўлмайди демоқда

Шу ваъдалардан сўнг,
айтинг, қандай зикрсиз яшаб ўтиш мумкин?!

Росулуллоҳ Роббиларини мақтаганларидай, Аллоҳни улуғлаб яшанг.

Пойтахтда офисдамисиз ,
қишлоқ даласидамисиз, катта ишхонадамисиз, кичик ошхонадами, "ўзига тўқмисиз" ёки фақир мухтожмисиз

БИЛИНКИ,

Аллоҳнинг зикри билангина БАЛАНД бўласиз.

Икки Олам саодатига Аллоҳни кўп зикр қилиш ортидан етасиз,
АЗОНларини такрор қилиб, САЛОВОТЛАРни кўпайтириб, Пайғамбаримиз шафоатини топасиз!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Тилга енгил икки калима бор
улар  Қиёмат мезонида оғир ва Раҳмон Зотга ёқимлидир"

Уларни унутмай айтинг

🌹 СУБХАНАЛЛОҲИ ВА БИХАМДИҲИ
🌷СУБХАНАЛЛОҲИЛ АЪЗИМ


https://t.me/Asaka_Ziyo0001

Asaka_Ziyo

22 Oct, 10:23


Салафи солиҳларнинг ихлос борасидаги сўз ва амалларидан баъзи намуналар🌴

🔘 Рабиъ ибн Хусайм айтганлар: "Қайси бир амалдан Аллоҳнинг юзи исталмаса, у қуриб, йўқ бўлиб кетгувчидир".📚

🔘 Имом Ахмад ўғилларига насиҳат қила туриб, шундай деганлар: "Эй ўғилчам, яхшиликни ният қил, зеро, агар сен яхшиликни ният қилсанг, доим яхшиликда бўласан".📚

🔘 Айюб ас-Сихтиёний айтадилар: "Аллоҳга қасамки, банда ҳолати-фазилатининг бошқаларга билинмаслигидан ҳурсанд бўлсагина содиқ-мухлис бўлибди".📚

🔘 Бир киши Шақиқ ибн Иброҳимдан: "Одамлар мени солиҳ деб айтишади, солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қандай билсам бўлади?" — деб сўради. Шунда Шақиқ ибн Иброхим: "Яширин қиладиган ишларингни солиҳларга ошкор қил. Агар улар ундан рози бўлишса, демак сен солиҳсан, бўлмаса солиҳ эмассан", — дедилар.📚
┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅
➡️🍃Яқинларингизга улашинг! 📲💻
↪️🌴
@Asaka_Ziyo. 👈

Asaka_Ziyo

22 Oct, 05:19


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 1-қисми
06:33 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

21 Oct, 04:37


Инсон қаттиқ тушкунлик ичида қолиб қалбини умидсизлик ўраб олганда,
қўрқув ва маҳзунлик қамраб олаётганда,
У бирдан
биттагина уни ташлаб кетмас Роббисини эслайди ва:

- Роббим, Сенинг раҳматинг ғазабингни енгади,
мени кечир, мени қалбимни ўзингнинг муҳаббатинг ила ҳаётга қайтар,- дейди.

Ҳақиқатдан ҳам Аллоҳнинг олдида гуноҳкор ўша юзлар бугун оппоқ, покланган юзларга алмаштирилади, чунки У ЗОТ ОЛАМЛАРНИ ЯРАТГАН КУНИ:

- РАҲМАТИМ ҒАЗАБИМНИНГ УСТИДАН ҒАЛАБА ҚИЛДИ,- деб ёзди.

🍃Ҳеч қачон ноумид бўлманг ва ноумид қилманг.

Инсонларга янги гўзал ҳаёт сари умид қанотлари бўлинг.

Яқуб алайҳиссалом ўғилларига:
- Умидсиз бўлманглар,- деди.
Ўзига эса:
- Албатта Юсуф қайтади,- дер эди.

Юсуф укасини бағрига босиб:
- ТИНЧЛАН, ХАФА БЎЛМА,- деди.

Муҳаммад алайҳиссалом Соҳибига:

🥀 МАХЗУН БЎЛМАНГ, АЛЛОҲ БИЗ БИЛАНДИР,- дедилар.

🌸СИЗ ҲАМ ИНСОНЛАРГА ЯХШИЛИККА УМИД БЕРИНГ,
УЛАРНИ
➡️ЯНГИ ХАЁТГА,
➡️ГЎЗАЛ ҲАЁТГА,
➡️ АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИГА ЙЎЛЛАБ ҚЎЙИНГ.

📌 УНУТМАНГ

💎 СИНДИРИШГА ҲАММА ҚОДИР.

🌸 ЛЕКИН ХАЁТГА ҚАЙТАРИШГА ЭСА ФАҚАТ ОХИРАТДАН УМИДИ БОР БЎЛГАН,
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАГИНА ҚОДИРДИР.

АЛЛОҲНИ РАҲМАТИГА ЙЎЛЛОВЧИ БЎЛИНГ.
АХИР АЛЛОҲ БАНДАСИГА УМИД БЕРИБ:

- МЕНГА ҚАЙТГИН КЕЧИРАМАН,- ДЕДИ.

ТАВБА ҚИЛСА
🟡ШИРКНИ
🟡ҚОТИЛЛИКНИ
🟡ЗИНО ҚИЛГАННИ
🟡ЎҒРИНИ ҲАМ КЕЧИРАМАН,- ДЕДИ.

ТАВБАНИ ШАРТЛАРИ БИЛАН ҚИЛИНГ.

🔺ТАВБАНИНГ ШАРТЛАРИ:

1- ҚИЛГАН ГУНОҲГА ҚАТТИҚ ПУШАЙМОН БЎЛИБ АФСУС- НАДОМАТ ҚИЛИШ;

2-БОШҚА ҚАЙТМАСЛИККА АЛЛОҲГА АҲДУ- ПАЙМОН ҚИЛИШ;

3- СОЛИҲ АМАЛЛАРНИ КЎПАЙТИРИШ;

4-АГАР УНДА БОШҚАНИНГ ҲАҚҚИ БЎЛСА, МАСАЛАН, ПУЛ ЁКИ БОШҚА НАРСАСИ БЎЛСА, ЭГАСИГА ҚАЙТАРИБ БЕРИШ;

МАНА ШУ 4 ШАРТ ТОПИЛГАН БАНДАНИНГ ТАВБАСИНИ АЛЛОҲ ҚАЙТАРМАЙДИ.

БОШКА ИНСОНГА:
- СЕН ДЎЗАХИСАН, СЕНИ АЛЛОҲ КЕЧИРМАЙДИ,- ДЕЙИШДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!!!

АЛЛОҲ УНИ КЕЧИРИБ- СИЗГА ҒАЗАБ ҚИЛИШИ МУМКИН.

АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИДАН ФАҚАТ МАҲРУМЛАР НОУМИД БЎЛАДИ.

РАҲМОННИНГ РАҲМАТИДАН ФАКАТ ШАЙТОНГИНА НОУМИД ҚИЛАДИ.

НИМА ҚИЛГАН БЎЛМАНГ -АЛЛОҲГА СОДИҚ ТАВБА БИЛАН ҚАЙТИНГ!

БИЛИНГ-КИ, У ЗОТ СИЗНИ ТАВБАНГИЗГА ҚУВОНАДИ.

🔴СИЗНИ КЕЧИРАДИ,
🔴СИЗНИ ДУНЁДА РАҲМАТИГА.
🔴ОХИРАТДА ЖАННАТИГА КИРИТАДИ.

НОУМИД БЎЛМАНГ!
ҲЕЧ КИМНИ АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИДАН НОУМИД ҚИЛМАНГ
!

https://t.me/Asaka_Ziyo0001

Asaka_Ziyo

20 Oct, 13:57


​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )

🗒 Ҳижрий 1446 йил 17-Робиъус сони
🗒Мелодий 2024 йил 20-Октябрь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 05:20:
🕋🌙Бомдод 06:00:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:50:
🕋🌙Шом 17:30:
🕋🌙Хуфтон 19:15:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

Asaka_Ziyo

19 Oct, 09:36


Ризқинг сени ташвишга солмасин!

— Hарх-наволар ошди. Лекин ризқимиз ҳар нарсага қодир бўлган Раззоқ  - ягона Зотнинг қўлидадир.
— Салафларнинг бирига: Нарх-наволар кўтарилиб кетти, дейилганида. У киши: Истиғфор билан туширинглар, деган экан.
― Бир Аъробийга: Бир бурда нон бир динор бўлибди, дейилди. Шунда у киши: "Аллоҳга қасамки, бу мени ташвишга солмайди. Агар буғдойнинг донаси бир динор бўлса ҳам, мен Раббим буюрганидек ибодат қилавераман, У эса Ўзи ваъда қилганидек ризқимни етказаверади", — деб жавоб берган экан.
― Одамлар Салама ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб: "Эй Абу Ҳазим, кўрмайсизми, нарх-наволар кўтарилиб кетибди, дейишганида. У киши: Бу сизларни нега ташвишга солаяпти? Бизга арзончиликда ризқ берган Зот, қимматчиликда ҳам ризқ бераверади, ― деб жавоб берган эканлар
.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

Asaka_Ziyo

19 Oct, 06:07


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3
06:33 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

19 Oct, 01:04


🏡 Анас розияллоҳу анҳудан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

🌴«Киши уйидан чиқаётганда

🍃«Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи
ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ»

деса, ўша пайтда унга

бир нидо қилувчи;

🌸«ҳидоят қилиндинг,
🌸кифоя қилиндинг
🌸ва сақландинг»,

дейди....

🍂 Шайтон ундан четланади.
Шунда шайтон бошқа бир шайтонга қарата;

🍃 ҳидоят қилинган,
🍃кифоя қилинган
🍃ва сақланган одамга:

«Ҳолинг қандай?»

яъни;
Нима ҳам қила олардинг,ундан қўлингни торт, маъносида гапиради...


🏡  Уйингиздан чиқаётиб ушбу дуо билан чиқинг.,шунда;

⚡️АЛЛОҲ ТАРАФИДАН;

ҲИДОЯТЛАНАСИЗ,

🌿КАФОЛАТЛАНАСИЗ,

🍀ВА ҲИМОЯЛАНАСИЗ...

Ва асосийси сиз Пайғамбарга эргашиб ўтаётган бўласиз.

Ёзда муздаккина ,
қишда иссиққина бўлган уйингизни , ризқ топиш мақсадида ташлаб кўчага бисмиллаҳ деб қадам қўяр экансиз,
бир сонияга тўхтаб эсланг:

Сиз охиратдаги энг гўзал уйларни сотиб олиш -тижоратига чиқяпсиз.

Ҳеч кимни алдаманг,
ҳеч кимга хиёнат қилманг,
ҳеч кимга зарар заҳмат етказманг, Росулингизни дуолари билан катта улушларни Аллохдан сўраб чиқар экансиз,
ўша Росулингиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насиҳатларини эсланг

Ҳақиқий мусулмон-- унинг қўлидан ва тилидан бошқалар омонда бўлган кишидир.

Тилингизни ёмонликдан сақланг, билинг-ки, ўша кичик аъзоингиз сизни ёки Жаннат боғларига ёки Жаҳаннам дахшатига олиб киради.

Яхшилик- ажр савоб бериладиган гап бўлса гапиринг,
бўлмаса СУКУТ қилинг, НАЖОТ топасиз.

Унутманг, сиз мусулмон жамиятини бир бўлагисиз, сиз яхши бўлсангиз уммат яхши бўлишига катта хисса қўшган бўласиз, сиз ёмон бўлсангиз Исломга доғ бўласиз.
Динингиз келажакдаги абадий ҳаётингиздир. Истанг уни чиройли қилиб оз бўлсада ҳалол ризққа қаноатда, шукрда ўтиб маҳшарда  чиройли масканларнинг эгаси бўлиб олинг,
беш кунлик дунёингизни обод қиламан деб ,
бошқани ризқига кўз олайтириб, охиратдаги чиройли ризқларингиздан маҳрум бўлманг,

Майли бугун бироз зарар кўриб бўлсада, бошқалар қатори ҳаётда "зўр" яшай олмассиз...
лекин эвазига сиз Жаннат эгаларидан бири бўлиб кетасиз ин ша Аллох..

Дунёдаги ризқингизни миқдори ёзилган, уни еб- ичиб битирмагунингизгача ўлмайсиз, хотиржам бўлинг,
сизга ёзилганини бошқаси ютолмайди,
ёзилмаганига эса минг  тиришинг, ета олмайсиз.

Унда нимани ғамидасиз?
Бисмиллаҳ таваккалту аълаллоҳ ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ,
денгда,
Жаннат қасрини сотиб олиш учунгина кўчага ҳалол ризқ  излаб чиқинг.

Аллоҳ умрингизни зикрида, тоатида барокатли,
оилангизни тотув,
зурриётларингизни тақво аҳлидан қилсин.

Саловотларни кўпайтириб, фурсат борлигида
икки олам бахтини бугун кўпайтириб олинг,
эртага нималар бўлишини...
ёлғиз Парвардигор билади
.

https://t.me/Asaka_Ziyo0001

Asaka_Ziyo

18 Oct, 10:48


Саҳобия аёлларнинг ташвиши охират эди. Шу боис улар эрларининг камбағаллигидан ғам чекмас эдилар.

©Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

Asaka_Ziyo

18 Oct, 05:31


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 5-қисми
06:33 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

17 Oct, 23:45


#Бисмиллаҳ

Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Я Роббим,
Ҳаёт деб аталмиш олий неъматни яна бир қайтарилмас кунида Ўзингнинг марҳаматингни,
Роҳматингни,
Авфингни ҳаққимизга
Дуоларимизда сўраймиз!

Аллоҳ қалбимизга
Хотиржамлик,
Ибодатларда куч қувват,
Хаётимизда ҳалоли покдан даромад,
Орзу-истакларимизни ижобат,
Оилавий барқарорлик,
файзу  барака насиб қилсин!

Салом ва дуо ила
Қалбларга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга баракот берган Аллоҳга беҳисоб ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо салоллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб саловатлар бўлсин!

Соллаллоҳу ъала Набиййина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи, ва соҳбиҳи ажмаъийн!

Жума куннинг нури, файзи ва барокати бизларга бўлсин!

АМИЙН

Каҳф сурасини ўқишни унутманг.


https://t.me/Asaka_Ziyo0001

Asaka_Ziyo

17 Oct, 13:53


​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )

🗒 Ҳижрий 1446 йил 14-Робиъус сони
🗒Мелодий 2024 йил 17-Октябрь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 05:20:
🕋🌙Бомдод 06:00:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:55:
🕋🌙Шом 17:35:
🕋🌙Хуфтон 19:20:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

Asaka_Ziyo

17 Oct, 13:23


#tahorat_fazilati

Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.


⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

Asaka_Ziyo

17 Oct, 08:51


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 4-қисм
05:00 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

17 Oct, 00:23


Эрта тонгдан дуо қилсангиз ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади, ё сиздан ёмонлик арийди, ё сўраганингиз охиратга захира бўлади. Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

Asaka_Ziyo

16 Oct, 08:42


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 3-қисм
05:00 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

Asaka_Ziyo

16 Oct, 02:03


🌤#хайрли_тонг

     Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

   Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш яна бир мунаввар тонг сиз-у бизга муборак бўлсин!!!

    Умр китобимизнинг "Бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилиши насиб этсин.

    Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин.

     Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик-омонлик , тан-сиҳатлиги  доимий ҳамрохимиз бўлсин!!!

 Кунингиз файз-барокатли, мазмунларга тўла бўлиб ўтсин!!!


https://t.me/Asaka_Ziyo0001

Asaka_Ziyo

15 Oct, 06:09


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 2-қисм
05:00 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

51,586

subscribers

3,141

photos

396

videos