Arzon Apteka @arzon_apteka1 Channel on Telegram

Arzon Apteka

@arzon_apteka1


Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга. таклиф ва саволлар учун @apteka_namangan_bot

Arzon Apteka (Russian)

Добро пожаловать в канал Arzon Аптека! Мы - ваш надежный и удобный источник информации о здоровье и медицине. Наши специалисты постоянно обновляют канал с полезными статьями, советами от врачей и информацией о лекарствах. Мы стремимся помочь нашим подписчикам принимать обоснованные решения о своем здоровье и благополучии. В канале Arzon Аптека вы найдете советы по профилактике различных заболеваний, рекомендации по уходу за собой, а также обзоры новинок фармакологии. Присоединяйтесь к нам, чтобы быть в курсе последних тенденций в медицине и оставаться здоровыми и счастливыми!

Arzon Apteka

04 Jul, 00:12


https://t.me/islomiy_rasimlar_tv1

Kirp olish kere jigar lar ❤️

Arzon Apteka

03 Jul, 15:02


Kmga qanaq dori kere#coment

Arzon Apteka

22 Apr, 11:46


Йод - мўжизанинг ўзгинаси...

РЕЦЕПТ ВА ҚЎЛЛАШ УСУЛИ;

Йод ва саримсоқни билла қўлланг.

• 3-4 дона саримсоқни майда тўғранг
• 3-4 томчи йод қўшинг.
• Аралаштиринг ва бир ҳафта сақлаб қўйинг.
Сўнг, таёёр бўлгач, уни танангизга суртанг.

Фойдали хусусиятлари;
• бўғимлардаги оғриқ
• тизза оғриқ
• теридаги яраларга
• кўкариш
• хар хил оғриқларда жуда фойдали хисобланади...

Arzon Apteka

16 Feb, 13:12


Диуретик восита

💊Канефрон

🗓Қўлланилиши:
- Дори воситаси қовуқнинг ўткир ва сурункали инфекцияларини (циститни) стандарт ва комплекс даволашда қўлланади.

📝Қўллаш усули ва дозалари:
– Катталар ва 12 ёшдан бошлаб 2 таблеткадан 3 махал жами бўлиб кунига 6 таблетка ичиши керак.
– 6 ёшдан 11 ёшгача 1 таблеткадан 3 махал ичилади. Бир марталик доза ерталаб, пешинда, ва кечқурун қабул қилинсин.



@ARZON_APTEKA1 - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал!

Arzon Apteka

29 Dec, 19:37


Арзон самарали восита билан оғриқлардан қутилинг!

💊 ИНДОМЕТАЦИН МАЗЬ

👩‍⚕️Қўлланилиши:
Таянч-ҳаракат тизимининг яллиғланиш ва дегенератив касалликлари.
Ревматик ва ревматик бўлмаган мушак оғриғи.
Юмшоқ тўқималар ва мушак-скелет тизимининг шикастланишида.

☝️Қўллаш усули ва дозалари:
Мазь тананинг оғриқли жойларининг терисига нозик бир қатлам билан суртилади: 5% - кунига 3-4 марта, 10% - кунига 2-3 марта.

💰Нархи: 20 минг атрофида. Аптекаларда бор✔️

👉🏻 @ARZON_APTEKA1

Arzon Apteka

04 Dec, 03:45


☄️Бел оғриғини истамасангиз, баланд пошнали поябзал кийманг!

🟣Баланд пошнали поябзал кийиш, айниқса аёлларда бел оғриғининг асосий сабабларидан биридир. Бундай поябзал киймасликка эҳтиёт бўлинг, чунки улар оғирлик марказининг силжишига ва белнинг чўзилишига олиб келиши мумкин.

🟣Агар сиз баланд пошнали поябзалларни афзал кўрсангиз ҳам, оғриқни ҳис қилганингизда ўзгартириш учун доимо ёнингизда қисқароқ пошнали бўлсин. Тўпиғи 2,5 сантиметрдан паст бўлган пояфзалларга устунлик бериш керак.

@APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !

Arzon Apteka

03 Dec, 06:19


Қизамиқ тез юқадиган хавфли касаллик

🚀Якинларга улашинг

@ARZON_APTEKA1 - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !

Arzon Apteka

19 Nov, 06:15


ТОМОҚ ОҒРИҒИГА ҚАРШИ ЭНГ ЯХШИ СПРЕЙЛАР.

• Хлорофиллипт
• Аквалор форте
• Лоробен
• Септолете тотал
• Ингалипт
• Гексорал
• Стопангин-тева

Одатда бир кунда 2-6 махал, 2-4 дозадан (бир  доза бир марта босганда сепиладиган дори миқдори) буюрилади. Ёшга ва вазнга қараб доза белгиланади.

@ARZON_APTEKA1

Arzon Apteka

24 Jul, 19:03


🦷 Тиш оғриғи безовта қилганида.

Стоматологга боришдан аввал ўткир тиш оғриғидан халос бўлиш учун қуйидагиларни синаб кўринг:

Бир стакан сувга 1 чой қошиқ туз солиб, яхшилаб аралаштиринг ва ушбу эритма билан оғзингизни чайинг.

Бир стакан сувга 1 чой қошиқ ичимлик содаси солиб, аралаштиринг ва оғзингизни чайинг. Бунда сув совуқ бўлмаслигига аҳамият беринг.

👉 @UnchaMuncha

Arzon Apteka

22 Jun, 10:42


ТEРЛАШГА ҚАРШИ ИСТEЪМОЛ СОДАСИ

Кучли терлашдан халос бўлишнинг оддий усулларидан бири бу истеъмол содасидан тайёрланган малҳамдир. 1 чойқошиқ истеъмол содасига 1 ошқошиқ сув қўшилади. Ушбу малҳамдан озгина пахтага шимдириб олиниб, терлаган соҳага суртиб чиқилади. Бир ойдан сўнг натижасидан албатта, хурсанд бўласиз

Arzon Apteka

03 Jun, 06:33


Қабзият ва метеоризмга қарши дамлама

☕️Қабзиятда. 2 ош қошиғи миқдоридаги зира устидан 1 стакан қайнаб турган сув қуйилади, қасқонга ўхшаш идишда 15 минут қайнаётган сувда буғланади, 45 минут тиндирилади. Дамлама овқатдан сўнг ярим стакандан кунига 2 маҳал ичилади.

☕️Метеоризм. 1 ош қошиқ зира устидан 1 стакан қайноқ сув қуйилади, ўраб қўйилади, 1 соат давомида тиндирилади. Кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин 2 ош қошиғидан ичилади.

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !

Arzon Apteka

03 Jun, 06:33


Ошқозон оғриғида қўлланиладиган воситалар

Баъзан асабийлашганда ҳам ошқозонда оғриқ туради. Бу ҳолат одатда ёшларда кузатилади. Нотўғри овқатланиш ва кам ҳаракатлилик натижасида инсонда қабзият кузатилади. Бу ҳам ўз навбатида овқат ҳазм қилиш системасига салбий таъсир қилади.

•Дротаверин
•Но-шпа
•Дюспаталин
•Галидор
•Итомед
•Тримедат
•Бускопан

@APTEKA_TV каналига аъзо бўлинг!

Arzon Apteka

25 May, 14:47


СИЗ БИЛМАГАН МАГНEЗИЯНИ ҚЎЛЛАШ УЧУН 3 УСУЛ

Магнезия тиббий соҳада катта талабга эга бўлган препаратдир.

Соч учун

Сочни мустаҳкамлаш ва уларни озгина озиқлантириш учун бир хил миқдордаги соч креми билан бир ош қошиқ магнезиумни аралаштиринг. Бошни яхшилаб ювиб бўлгач, аралашмани сочга тўлиқ суртинг ва 5 дақиқа туринг ва илиқ сув билан ювиб ташланг.

Юз ва тана учун

Магний сульфат ёрдамида самарали юз кремини осонгина тайёрлашингиз мумкин. Оз крем ва ва Магнесия аралаштирамиз. Кейин аралашмани юзга суртинг ва 3 дақиқа давомида кутинг ва сув билан ювиб ташланг.

Юрак-қон томир тизими учун

Магний сульфатининг оз миқдори қўшилган ванналар мушаклардаги оғриқни энгиллаштиради, юқори қон босимини пасайтиради. Буни тайёрлаш учун сувига бир стакан магнезия қўшинг

@ARZON_APTEKA1 каналига обуна бўлинг !

Arzon Apteka

23 May, 05:40


☕️Олма сиркаси оёқдаги нохуш ҳидларни бартараф этади!

🍏Бу ёздаги энг долзарб муаммолардан биридир. Буни бартараф этиш учун қуйидагиларни амалга оширинг.

0,5 олма сиркаси 200 мл илиқ сув билан аралаштирилади.
Сирка эритмасига дока ёки пахта матосини намланади ва оёқларга қўлланади.
Аралашма 20-30 дақиқа ушлаб турилади.
Кейин оёқлар артилмайди: уларни табиий равишда қуритилади.

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !

Arzon Apteka

23 May, 05:40


Иммунитетни ошириш учун мазали ичимлик

📆Керакли маҳсулотлар:
- қора чой — 3—4 ош қошиқ;
- қалампирмунчоқ — 5 дона;
- лимон — 2 бўлак;
- апелсин — 2 бўлак;
- лайм — 2 бўлак.

♻️Тайёрланиш жараёни: Идишга чой ва қалампирмунчоқ солинади, устидан 1,5—2 стакан сув қуйиб қайнатилади. Чой барглари олиниб, мевалар қўшилади ва паст оловда қайнатилади. Чой стаканларга қуйилади, агар қуюқ бўлса, сув ёрдамида суюлтириш мумкин.

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !

Arzon Apteka

20 May, 05:32


🍫Шоколад терини ва юрак-қон томирни мустаҳкамлайди

🍫Қора шоколад таркиби камида 70% какаодан иборат бўлса, соғлиқ учун жуда фойдали. Бу шунингдек терини зарарли қуёш нурларидан ҳимоя қилиш ва ажинлар пайдо бўлишини олдини олади.

🗓️Статистикага кўра, ҳафтада беш марта шоколад истеъмол қиладиган инсонлар истеъмол қилмайдиганларга қараганда терилари текис ва нозик бўлади!

❤️Бундан ташқари, миокард инфаркти, инсултни олдини олади, хотирани мустаҳкамлайди, эрта қаришдан ҳимоя қилади. Суткалик меъёр: 50 гр.

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !

Arzon Apteka

18 May, 10:51


Қонни суюлтирадиган маҳсулотлар

🔸Малина (таркибида аспиринга ўхшаш моддаси бор)

🔸Зиғир ва зайтун мойи (тўйинмаган ёғ кислоталари, витамин Е га бой)

🔸Ёғли балиқ (фойдали ёғларга бой, атеросклеротик бляшкалар ҳосил бўлишига қаршилик қилади)

🔸Помидор (таркибидаги ликопин қондаги холестеринни меъёрлаштиради)

🔸Хурмо (флавоноидларга бой)

🔸Цитрус мевалар, айниқса ананас.

@ARZON_APTEKA1 каналига обуна бўлинг !

Arzon Apteka

17 May, 13:16


Ҳуснбузарларга қарши ниқоб

🗓Керак бўлади: 
- 1 ош қошиқ кефир
- 1 ош қошиқ сули ёрмаси
- озгина лимон.

Тайёрланиши: кефир ва олдиндан блендерда майдалаб олинган сули ёрмасини аралаштиринг, бир томчи лимон шарбати қўшинг, тайёр аралашмани 20 дақиқага юзга суртинг. Муолажани бир ой давомида ҳар куни такрорлаб туринг.

@ARZON_APTEKA1
каналига обуна бўлинг !n

1,633

subscribers

77

photos

10

videos