Alkavsar.uz (@alkavsaruz) के नवीनतम पोस्ट टेलीग्राम पर

Alkavsar.uz टेलीग्राम पोस्ट

Alkavsar.uz
Наманган вилояти Поп туман Чодак қишлоғи "Саиджалолхўжа" жомеъ масжиди расмий телеграм канали

Саволлар ва таклифлар учун: @Alkavsaruz_bot га мурожаат қилишингиз мумкин.

@alkavsaruz
11,387 सदस्य
6,815 तस्वीरें
1,503 वीडियो
अंतिम अपडेट 12.03.2025 19:17

समान चैनल

elyor.lv
1,670 सदस्य

Alkavsar.uz द्वारा टेलीग्राम पर साझा की गई नवीनतम सामग्री

Alkavsar.uz

19 Feb, 16:57

436

#muftiy_minbari

📹 ТЕЖАМКОРЛИКДА БАРАКА БОР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz
Alkavsar.uz

19 Feb, 11:57

602

ҚОРИЛАР БИЛАН СУҲБАТ ЎТКАЗИБ, ТАВСИЯЛАР БЕРИЛДИ

💬Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Рамазон ойидаги Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш анъанаси йўлга қўйилган.

🌙Анъанани давом эттирган ҳолда 2025 йилги Рамазон ойида Республикамиздаги Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни саралаш учун барча вилоят вакилликларида суҳбатлар ташкил қилинмоқда.

🕌 Жумладан, бугун 19 феврал куни Давлатобод туманидаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидида Рамазон ойида хатми Қуръонга ўтувчи қорилар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Қуръон қироати ва ҳифз соҳасида мутахассислар, вилоят вакиллиги ходимлари ҳамда муборак Рамазон ойида хатми Қуръонни ўқиб берадиган қорилар иштирок этдилар.

🗣Тадбир икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида қориларни ҳар кунлик ўқиладиган хатми Қуръонни меъёрларига амал қилиш, белгиланган меъёрдан чиқмаслиги, 27 кун давомида қорилар ўзи белгиланган масжидларларда хатмул қуръонни ўтказишлиги каби муҳим жиҳатлар ҳақида тушутирилди.

🟢 Тадбирнинг иккинчи қисмида қорилар билан якка тартибда уларни бирма-бир қироати тингланди, ҳифзи, ҳарфларни маҳражлари синовдан ўтказилди. Ушбу жараёнда тажрибали устозлар томонидан ҳар бир қорининг Қуръон тиловати тингланди ва зарур тавсиялар берилди.

📕 Дарҳақиқат, бу каби учрашувлар Қуръон илмини ривожлантириш, қорилар савиясини янада ошириш ва хатми Қуръонни чиройли тарзда ўтказиш учун муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Alkavsar.uz

19 Feb, 08:46

632

ЖАННАТГА КИРИШНИНГ ГАРОВИ - ҲАСАД ҚИЛМАСЛИКДИР!

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а) Улуғ саҳобий Анас ибн Молик (р.а)дан ривоят қилади: Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. У Зот: «Ҳозир ҳузурингизга жаннатий киши келади» дедилар. Соқолларидан таҳорат суви оқиб турган бир ансорий киши кириб келди. Кавушларини чап қўлига ушлаб олган экан. Эртасига Набий Саллоллоҳу алайҳи васаллам худди шу гапни яна қайтардилар. Яна кечаги киши ўша ҳолатида кириб келди. Учинчи куни яна худди шу ҳолат такрорланди. (Мажлис тугаб) Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам туриб кетганларидан сўнг, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс ҳалиги Ансорийга эргашди ва: «Отам билан айтишиб қолиб, уч кун уйга кирмасликка қасам ичган эдим, уч кун сизникида турсам майлими?» деди. Ҳалиги киши розилик билдирди. Кейинчалик Абдуллоҳ ўша уч кун қандай кечганини бундай ҳикоя қилиб берган:
«Уникида уч кун ётдим. Кечаси ҳеч ортиқча ибодат қилганини кўрмадим. Фақат у ёнбошидан бу ёнбошига ағдарилганида Аллоҳни зикр қилар ва такбир айтар эди. Сўнг бомдод намозига турарди. Уч кун давомида ундан фақат яхши сўз эшитдим. Лекин ҳайрон бўлдим, «Наҳотки, жаннатий бўлиш учун шу амалларнинг ўзи етса» деб юборишимга оз қолди. Унга қараб:
"Эй Аллоҳнинг бандаси! Отам иккимизнинг ўртамизда ҳеч қандай гап ўтгани йўқ. Лекин Росулуллоҳнинг уч маротаба ”Ҳозир, ҳузурингизга жаннатий киши келади” деганларини эшитдим. Уч марта ҳам сен кириб келдинг. Сен билан яшаб, амалингни ўрганиб, сенга эргашмоқчи эдим. Ҳеч бир катта амал қилганингни кўрмадим. Сени қайси амалинг Росулуллоҳ айтган мартабага эриштирди?» дедим. У:«Ўзинг кўргандан бошқа ҳеч бир амалим йўқ! - деди. Жўнаб кетаётганимда, мени ёнига чорлаб, яна такрорлади: - Ўзинг кўргандан бошқа ҳеч бир амалим йўқ. Лекин менинг қалбимда бирорта мусулмонга нисбатан сохталик йўқ. Бирор кишига Аллоҳ неъмат берса, ҳасад қилмайман» деди. Мен: "Сени олий мартабага эриштирган нарса шу экан, унга тоқат ила амал қилиш ҳам қийин" дедим» дейди.

@alkavsaruz
Alkavsar.uz

19 Feb, 06:26

2,036

#ТАФАККУР

"Тинч ва хотиржамлик билан ичилган ёвғон умоч, ҳижолат ва машаққат билан ейилган қандли кулчадан яхшироқдир. Эски чопон билан бемалол тупроқда ўтирмоқ - зарбафт тўн кийиб биров олдида тик тургандан яхшироқдир".

(А.Навоий "Маҳбуб ул- қулуб". 97-танбиҳ).

@alkavsaruz
Alkavsar.uz

19 Feb, 05:25

680

#ТАФАККУР

Вақтим йўқ, иложим йўқ, имконим йўқ…

Намозга хеч қандай баҳона йўқ,
Ўқишни хоҳлаган одам, албатта имкон топади.

@alkavsaruz
Alkavsar.uz

19 Feb, 01:32

690

​​#Бомдод

Бомдод намозига уйғонмаган одам гўёки ётиб, дам олгандай бўлади. Аммо билмайдики, бу танга роҳат бўлиб кўрингани руҳга мискинлик ва ғариблик берувчи ғафлатдир аслида.

Бомдод намозига уйғонмаган одам кунни қайғу билан қаршилайди. Дарду изтироб исканжасидан қутулмайди. Қасамки, намоз – дунё ва охиратда роҳат ва хайрдир!

@alkavsaruz
Alkavsar.uz

18 Feb, 16:53

778

#muftiy_minbari

📹 УМР ВА РИЗҚҚА БАРАКА КИРГИЗУВЧИ ФАЗИЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz
Alkavsar.uz

18 Feb, 15:25

709

#ЭСЛАТМА:

Ким бирор хато иш қилиб қўйса, у ҳам инсон. Инсон эса хатокор. Лек кимики, ўша хато ва гуноҳ ишида бардавом бўлса, бас у шайтондир. Зеро, шайтон ҳам аввалда хато қилди. Лекин у ўша хатосига тавба қилмади. Балки, шу ишида давом этди.

@alkavsaruz
Alkavsar.uz

18 Feb, 05:16

799

#ТИКОН_ЭКМАНГ!

Ҳеч кимнинг йўлагига тикон экманг!. Чунки эртага унинг олдига ўша йўлдан ўзингиз ялангоёқ боришингиз мумкин.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

@alkavsaruz
Alkavsar.uz

16 Feb, 13:06

465

#muftiy_minbari

📹 УЛАРНИНГ ХИЗМАТИГА ШОШИЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz