Dernières publications de Alkavsar.uz (@alkavsaruz) sur Telegram

Publications du canal Alkavsar.uz

Alkavsar.uz
Наманган вилояти Поп туман Чодак қишлоғи "Саиджалолхўжа" жомеъ масжиди расмий телеграм канали

Саволлар ва таклифлар учун: @Alkavsaruz_bot га мурожаат қилишингиз мумкин.

@alkavsaruz
11,387 abonnés
6,815 photos
1,503 vidéos
Dernière mise à jour 12.03.2025 19:17

Le dernier contenu partagé par Alkavsar.uz sur Telegram

Alkavsar.uz

12 Mar, 17:54

89

Қабул бўлган рўза

Аллоҳ учун ихлос ва иймон самараси бўлмиш қабул қилинган рўзанинг аломати
– рўзадор тилини ёлғон ва бефойда нарсалардан ҳамда қўлини озор берувчи нарсалардан тийиши, тана аъзоларининг барчасини гуноҳ ва маъсиятдан тийиши, Аллоҳ ғазаб қиладиган ҳар қандай зоҳирий ва ботиний нарсалардан тийилиши, ёмонликни яхшилик билан бартараф қилиши, агар бирор киши жоҳиллик қилса ёки сўкса, ёки жанжаллашса, тили ёки қалбида: «Мен рўзадорман», деб айтишидир. Мана шу билан инсон ютуққа эришади, шундагина унинг тутган рўзаси тўсиқ ва ҳимоя бўлади.

Уламолар суҳбатидан

@alkavsaruz
Alkavsar.uz

12 Mar, 17:31

170

#Янгиликлар

🔹ЎМИ Наманган вилоят вакиллиги Поп туманида фаолият кўрсатаётган, ҳозирги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган  масжидлар билан танишилди.

🔹 12 март куни ЎМИ Наманган вилоят бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов Поп туманидаги «Чинор», «Кичик Хўжабод», масжидларининг қурилиш таъмирлаш ишлари шаҳарсозлик меъёрларига жавоб бериши, ҳамда қурилиш ҳужжатлари мавжуд эканлиги ўрганиб чиқилди. Қурилиш бўлаётган масжидларни масъул ходимларига керакли тавсиялар берилди.

🔺«Чинор» жоме масжидида Мусохон домла Аббосиддинов Аср намозини адо этдилар ва йиғилган жамоатга Юртимиз тинчлиги ва Масжидни обод қилишлик-улкан ажрлиги ҳақида маъруза қилиб дуои ҳайрлар қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Alkavsar.uz

12 Mar, 17:21

187

#Янгиликлар

🔹ЯККА ЁЛҒИЗ ШАХСЛАРГА МЕҲР УЛАШИЛДИ

📆Бугун, 12 март куни Рамазон ойи муносабати билан хайр-саховат ишлари уйиштирилди.

Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказиляпти.

🔹Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов бошчилигида Поп туманида ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, кўнгилсиз ҳодиса сабаб уйи ёнғиндан талофат кўрган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва бошқа конфессия вакилларига мурувват кўрсатилди.

🔸 Поп туманида яшаётган рус, ўзбек ва татар миллатига мансуб муҳтож кишилар ҳолидан хабар олинди.

🔹Зотан, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алаҳйи ва саллам ҳам бағрикенглик тамойилига амал қилганлар. У зот ўзга юрт ва дин вакиллари, яъни Ҳабашистондан келган насроний меҳмонларни масжидларига таклиф қилиб: “Улар бизнинг дўстларимизни ҳурмат қилган эдилар. Мен ҳам уларни иззат-икром қилишни хуш кўраман”, деб шахсан ўзлари уларга хизмат қилганлари тарихдан маълум. Бу хайрли ишлар Исломнинг нақадар бағрикенг дин эканини кўрсатади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Alkavsar.uz

27 Feb, 14:46

903

#ЭЪЛОН!

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз ва муҳтарам каналимиз муштарийлари.

Эртага 28-феврал куни Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғи "Саиджалолхӯжа" жомеъ масжидида "ХАТМОНА" бошланади.

"Хатмона"га ӯтувчи қорилар:

Мамадкаримов Аҳмаджон қори ва Орипов Лазизхон қори

Ғафлатда қолманг!

Шошилинг!

@alkavsaruz
Alkavsar.uz

27 Feb, 08:05

550

Сукут сақлаганларга бериладиган мукофотлар

1. Сукут – ибодатдир.

«Ибодатнинг энг осон йўли – бу сукут сақлаш ва гўзал хулққа эга бўлиш».

2. Сукут – жаннатнинг калитидир.

«Кимки ҳақ бўла туриб баҳсдан чекинса, унинг учун жаннатнинг энг баланд жойидан уй қурилади, кимки ноҳақ бўла туриб баҳсни қолдирса, унга жаннат четидан уй берилади».

3. Сукут – кучли иймон белгисидир.

«Банда ҳазл бўлса-да ёлғонларни тарк этмагунича ва ҳақ бўлса-да, баҳсдан четлашмагунича иймони бутун бўлмайди».

«Инсоннинг иймони қалби гўзал бўлмагунича бутун бўлмайди; қалби эса забони ширин бўлмагунича гўзаллашмайди; қўшниси ундан зарар кўрса, у жаннатга ҳам кирмайди».

4. Сукут – мўминлик белгисидир.

@alkavsaruz
Alkavsar.uz

27 Feb, 06:57

546

🕌 РАМАЗОН ЯҚИНЛАШГАНДА ҚИЛИНАДИГАН ДУОЛАР

🤲Рамазон остонасидаги дуоларимиз

🗣 Аллоҳим, муборак Рамазон ойи ташрифини барча мусулмонларга хайр ва барака ташрифи этгин!

🤲 Аллоҳим, бизнинг рўзаларимизни, намозларимизни, қиёмларимизни қабул айла ва гуноҳларимизни мағфират этгин! Албатта Сен Ғафур ва Роҳийм Зотсан!

اللهم إنا نسألك أن تبلغنا شهر رمضان المبارك لا فاقدين ولا مفقودين ونحن في راحة بال ونتمتع بصح وعافية، وأن تجعل هذا الشهر المبارك نهاية المعاصي التي قد ارتكبناها وأعنا على أن نعبدك في هذا الشهر عبادة ترضيك وترضينا

🤲 Аллоҳим, бизни муборак Рамазон ойига (яхшиликларини) йўқотмаган ва (ғанимат фурсатларини) ўтказиб юбормаганлар қаторида роҳат, хотиржамлик, саломатлик ва офият ила (бу ойдан) баҳраманд бўладиган ҳолда етказгин.

🤲 Бу ойни биз учун шўнғиб кетганимиз гуноҳ-маъсиятларнинг якун топиши қилгин ва Ўзинг биздан рози бўладиган ва бизни ҳам рози қиладиган ибодатларни адо этишимизда ёрдам бергин!

يارب العباد إنا ندعوك أن تغفر لنا ذنوبنا وأن تجعل شهر رمضان المبارك بداية لنا لكل خير وأن ترزقنا فيه البركة والرزق الواسع وأن تعتق رقابنا ورقاب من نحب فيه من النار

🤲 Эй бандаларнинг Роббиси, биз Сендан ушбу муборак ойда бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилишингни ва бу ойни бизга барча яхшиликларнинг бошланиши этишингни ва бу ойда барака, кенг ризқ ила ризқлантиришингни, бўйинларимизни ва биз севганларнинг бўйинларини дўзахдан озод этишингни сўраймиз!

اللهم إنا نسألك أن تجعل شهر رمضان المعظم شهر تملأ فية الفرحة قلوبنا وتفرج فيه كروبنا وأن ترزقنا فيه الخير كله

🤲 Аллоҳим, ушбу муаззам Рамазон ойини қалбларимизни шодлик ва қувончга тўлдирадиган, ғам-ташвишларимизни кетказадиган ой этишингни ва ушбу ойда барча хайр, яхшиликларни насиб этишингни сўраймиз!

اللهم إنا نسألك أن تبلغنا صلاة التراويح ودعوات المصلين وختم كتابك، اللهم إنا نسألك أن تبلغنا نحن ومن نحب شهر رمضان المبارك وأن ترزقنا فيه الخير والسعادة وأن تتقبل منا صلاتنا وصيامنا وان تعتق رقابنا من النار

🤲 Аллоҳим, бизни Китобинг хатмига, намозхонларнинг дуоларига ва таровеҳ намозларига етказишингни сўраймиз!

🤲 Аллоҳим, бизни ва бизнинг суйганларимиз, яқинларимизни муборак Рамазон ойига етказишингни ва у ойдаги хайр ва саодат ила ризқлантиришингни ва биздан намозларимизни, рўзаларимизни қабул этмоғингни ва бизга дўзахдан нажот бермоғингни сўраймиз!


🎆 Яқинлашаётган Рамазони шариф барчамизга муборак бўлсин!

#mutolaa #duo #ramazon


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🌃 Рўза - мажбурий очлик эмас!

    🌙 Расулуллоҳ ﷺнинг Рамазон ойи келиши ҳақида хушхабарлари

    🌙 Ehsonning 4 turi


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Alkavsar.uz

27 Feb, 01:16

682

​​#Бомдод

Бомдод намозига уйғонмаган одам гўёки ётиб, дам олгандай бўлади. Аммо билмайдики, бу танга роҳат бўлиб кўрингани руҳга мискинлик ва ғариблик берувчи ғафлатдир аслида.

Бомдод намозига уйғонмаган одам кунни қайғу билан қаршилайди. Дарду изтироб исканжасидан қутулмайди. Қасамки, намоз – дунё ва охиратда роҳат ва хайрдир!

@alkavsaruz
Alkavsar.uz

26 Feb, 18:59

813

#ramazon
#muftiy_minbari

🌙 РАМАЗОН ХУТБАСИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz
Alkavsar.uz

26 Feb, 13:17

742

#ijtimoiy

📹 КОМИЛ МЎМИН ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz
Alkavsar.uz

26 Feb, 08:05

776

#ТАФАККУР

Ёлғон гапириб юксалишдан кўра, тўғрини гапириб пастлашишни афзал кўраман.

(Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу).

@alkavsaruz