Alkavsar.uz @alkavsaruz Channel on Telegram

Alkavsar.uz

@alkavsaruz


Наманган вилояти Поп туман Чодак қишлоғи "Саиджалолхўжа" жомеъ масжиди расмий телеграм канали

Саволлар ва таклифлар учун: @Alkavsaruz_bot га мурожаат қилишингиз мумкин.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz (Uzbek)

Alkavsar.uz Telegram kanali - Naman'gan viloyati Pop tuman Chodak qishlogi "Saidjalolho'ja" jome' masjidi rasmiy Telegram kanali! Agar siz Naman'ganda yashaysiz yoki bu joyga safar qilishni rejalashtirasiz, bu kanal siz uchun! Kanalda Naman'gan viloyati Pop tuman Chodak qishlogi "Saidjalolho'ja" jome' masjidining xususiyatlari, tarixiy ma'lumotlari va eng so'nggi yangiliklari haqida ma'lumotlar mavjud. Savollar va takliflar uchun @Alkavsaruz_bot ga murojaat qilishingiz mumkin. Sizga yangiliklar, fotolavhalar va boshqa maqolalar orqali Naman'gan viloyati Pop tuman Chodak qishlogi "Saidjalolho'ja" jome' masjidining dunyosiga kirishingizga yordam berish uchun to'liq malumot beruvchi Telegram kanaliga obuna bo'ling! @alkavsaruz

Alkavsar.uz

28 Jan, 12:52


#muftiy_minbari

📹 ДЎСТ - ДЎСТНИНГ ОЙНАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

28 Jan, 05:10


#ХУШХАБАР

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим онларида Жаброил алайҳиссаломдан:
- “Мендан сўнг умматимнинг аҳволи нима бўлади?” – деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга ваҳий этди:
- “Ҳабибимга хушхабар бер, уммати ичида уни уялтирмайман. Ҳашр кунида у қабрдан энг олдин чиқадиганлардан бўлади ва Маҳшаргоҳда тўпланганларнинг саййиди қилинади. То унинг уммати кирмагунича бошқа умматларга жаннатга кириш ҳаромдир”.
“Ана энди кўзим қувончга тўлди” - дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам”.

(Имом Табароний ривояти)

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

28 Jan, 03:24


#ТАФАККУР

Гоҳида ғийбат қалб билан ҳам содир этилади. Бу мусулмонлар ҳақида ёмон гумон қилиш ила бўлади.

Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар»  (12-оят).

Гуноҳга олиб борувчи иллатлардан бири бадгумонликдир. Бадгумонлик кишилар ҳақида бўлар-бўлмасга ёмон шубҳалар қилиш, уларга нисбатан туҳмат ва ҳадик маъносида фикр юритишдир. Одатда бундай гумонларнинг кўпи асоссиз, беҳуда бўлади. Шу боисдан ҳам «Кўп гумонлардан четда бўлинглар», дейилмоқда.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бадгумонликдан сақланинг. Албатта, бадгумонлик энг ёмон ёлғончиликдир. Пойлаш ва жосуслик билан шуғулланманг. Ўзаро рақиб бўлманг ва ўзаро ҳасад қилманг. Бир-бирингизни ёмон кўрманг ва бир-бирингизга қарши тадбир қилманг. Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», дедилар». 

@alkavsaruz 👈

Alkavsar.uz

27 Jan, 14:35


Агар бомдод намозига уйғонмасанг, ҳаётингга бир назар солгинда, зудлик билан уни кўриб чиқиб, ислоҳ қилгин. Бомдод намози мунофиқлар учун машаққат бўлгани боис, Аллоҳ таоло Ўзининг аҳли ва хос кишиларини бомдод намозига уйғотади.

Аллоҳим! Бизларни бомдод ўқийдиган хос бандалардан бўлишимизни насиб қилгин. Омийн!


@alkavsaruz

Alkavsar.uz

27 Jan, 13:49


#muftiy_minbari

📹 АЖДОДЛАРГА МОС АВЛОД ТАРБИЯЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

27 Jan, 08:04


Ҳаётни бизга керакли бўлган беш қоидаси:

1) Одамларга ўзингизни ҳаддан ортиқ яқин олманг. Шунда биласиз уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Ҳурматингизни билинг..

2) Қуруқ гапга асло ишонманг. Ҳозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон.

3) Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг. Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг.

4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай ҳолатда имкон топиб, бажаради.

5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг. Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўмаслиги мумкин ёки бунинг акси.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

27 Jan, 06:17


#Ҳадис

Кишига вафотидан сўнг ҳам етиб турадиган садақаи жория.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Банда вафот этиб кабрга кирганидан кейин ҳам етти нарсадан унга ажр, савоб етиб туради: Илм ўргатган бўлса, ариқ ўтказган бўлса, қудук қазиган бўлса, хурмо эккан бўлса, масжид қурган бўлса, Куръон мерос қолдирган бўлса ёки ўлганидан кейин унга истиғфор айтиб турадиган фарзанд қолдирган бўлса”.
Имом Баззор ва Байҳақий ривояти.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

27 Jan, 03:30


#ЭСЛАТМА

Шошма-шошарлик ва пухталик бирга жам бўлмайди, келишмайди.

Изоҳ: Шошиб бажарилган ишда пухталик ва мукаммалик бўлмайди, балки у нуқсонли иш бўлади. Бирон ишни мукаммал амалга ошириш шошмасликни, диққат ва сабр-тоқатни талаб этади.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

26 Jan, 14:37


#isro #meroj #namoz
🗣ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Alkavsar.uz

26 Jan, 12:45


#ОЯТ

لَا جَرَمَ أَنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعۡلِنُونَۚ إِنَّهُۥ لَا يُحِبُّ ٱلۡمُسۡتَكۡبِرِينَ

Шубҳасизки, Аллоҳ нимани сир тутаётганларини ва нимани ошкор қилаётганларини биладир. Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас.

(Наҳл сураси 27-оят).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

26 Jan, 07:04


#yoshlik_qarilik_qadri

ЁШЛИКНИ ҒАНИМАТ БИЛИНГ!

Ёшлик вақтингизда саждаларни (намозлар) кўпайтиринг. Кун келадики, узоқ вақт бундай имкониятдан маҳрум бўласиз. Бунга ёшингиз кексайиб қолгани, тиззалар, бўғимлардаги дағаллик, машаққатлар, белдаги оғриқлар ва бошқа кўплаб нарсалар сабаб бўлади. Менга ишонинг, ишим кўплиги баҳонасида саждаларда шошганимдан жуда афсусдаман. Саждани кўпайтиринг, унинг қадрини эса ,то йўқотмагунча билмас экансиз.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

26 Jan, 05:01


Ўғлим, ҳаётингдаги энг муҳим нарсалардан бири бу - тарбиядир. Сен олий маълумотли, 4 та тилда гаплашишинг ёки катта лавозимда ишлашинг мумкиндир. Бироқ агар сени тарбиянг ва хулқинг билан эгалланган лавозимингга мос бўлмас экансан, демак кўп нарсани йўқотгансан. Илминг сени лавозимга олиб келиши мумкин, бироқ тарбиясизлигинг сени бир кунда лавозимдан тушуриб қўяди. Ҳар доим ўз тарбиянг устида ишлашни унутма.

Ўғлим, билгинки омад ўзидан - ўзи келмайди. Унга сабр-тоқат билан бирга, меҳнат ва ижод, изланиш ҳамиша ёнма-ён бўлмоғи лозим. Шундагина сен нимагадир эришишинг мумкин. Сен аввал меҳнат қилишни ўрган, сўнг кутишни, кўпчилик кутиш билан умрини ўтказади.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

26 Jan, 03:20


#БИЛАСИЗМИ:

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳга: “Бир кишини амру маъруф қилиб, яхшилик чақирсанг-у, у гуноҳ ишидан тўхтамаса, нима қилмоқ керак?” деб айтишганида, у зот: «Уни тек қўйгин. Агар даъватни зиёда этсанг, амру маъруфинг зое кетиб, фақат ўз нафсингни қондирган бўлиб қоласан.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

25 Jan, 13:41


#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНДЛАР ОМОНАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

25 Jan, 06:19


#ЭСЛАТМА

Собит Баннонийдан ривоят қилинади:
-«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- «Ҳар бирингиз эҳтиёжини Роббисидан сўрасин, ҳатто ўша туз бўлса ҳам, узилиб кетган пояфзал ипи бўлса ҳам» - дедилар.

(Термизий ривояти)

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

25 Jan, 04:10


#ТАФАККУР

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ҚУДРАТИНИ КЎРИНГ!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўзларидаги оят-белгиларимизни яқинда кўрсатамиз. Токи уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин», деган
(Фуссилат сураси, 53-оят).

Дунёдаги энг катта дарёлар — Амазонка ва Риу-Негру дарёлари ёнма-ён оқади, аммо бир-бири билан аралашиб кетмайди. Уларнинг ҳарорати ҳам, оқиш тезлиги ҳам турлича.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

24 Jan, 12:38


#muftiy_minbari

📹 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯЛИ ЁШЛАР ЖАМИЯТ ТАЯНЧИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

24 Jan, 08:03


Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, дуо нозил бўлган ва нозил бўлмаган нарсага фойда келтиради. Эй Аллоҳнинг бандалари! Ўзингизга дуони лозим тутинг!» дедилар».

Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Банда доимо ўзига тушган ва тушиш эҳтимоли бор бўлган нарсаларнинг ёмонлигидан сақланиш ниятида юради. Дуо эса нафақат сақланиш, балки ўша нарсанинг фойдали бўлишига ҳам хизмат қилар экан.
Демак, ким нозил бўлган балолардан сақланай деса, кўпроқ дуо қилсин. Ким нозил бўлмаган балолардан сақланай деса ҳам, кўпроқ дуо қилсин.

Alkavsar.uz

24 Jan, 06:02


#ТАФАККУР!!!

Намозга шошилинглар,
Нажотга шошилинглар.

Устоз Умархон домла ҳафизаҳуллоҳ.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

24 Jan, 03:08


#СУННАТ

Жумъа кунида бажариладиган Суннат амалларни дўстларимизга ҳам эслатайлик.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

24 Jan, 01:18


🌸Ассалому алайкум, яхшилар, Жума муборак бўлсин.

Ё РОББИМ ЖУМЪА КУНИДА ДУО ҚИЛИБ СЎРАЙМИЗ🍃

Бизларга ўлмасдан олдин ТАВБАни, ўлим онида ШАҲОДАТни, охиратда ЖАННАТни, жаннатда эса ЖАМОЛИНГни насиб эт!!!

Фазилатли куннинг гўзал тонги муборак бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

24 Jan, 01:18


Ё РОББИЙ!

Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!

Ассалому алайкум, яхшилар!

Тонг хайрли, жума кунингиз муборак бўлсин!!!


@alkavsaruz

Alkavsar.uz

24 Jan, 01:18


🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним Жума айёмингиз муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

24 Jan, 01:18


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййидул айём Жума муборак бўлсин сизни ҳамиша Аллоҳ асрасин !!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

23 Jan, 16:08


#Тунингиз_хайрли_бўлсин!

وعَنْ أم المؤمنين عَائِشَةَ رضي الله عنها، أَنَّ النَّبِيّ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ، جَمَعَ كَفَّيْهِ ثُمَّ نَفَثَ فِيهِمَا، فَقَرَأَ فِيهِمَا: ( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ (، ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ، يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ، يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّات صحيح البخاري

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб – “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар”
Имом Бухорий ривояти.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

23 Jan, 08:34


📿 Аллоҳ зикри билан машғул бўлишнинг фойдаси.

"Ким ҳаётлик пайтида Аллоҳга, Унинг зикрига ва Унинг муҳаббатига машғул бўлса, руҳи Аллоҳ томон чиқаётганида энг муҳтож бўладиган нарсасини топади. Ким ҳаётлик ва соғ пайтида ундан бошқа нарсага машғул бўлса, ўлими пайтида Аллоҳ билан машғул бўлиши қийинлашиб, оқибатда роббиси томонидан иноят ва кўмакка сазовор бўлмайди. Шунинг учун оқил кимса қалби ва тилини ҳар қандай ҳолатда ҳам ўша лаҳза (жон берар соатида марҳаматига эришиш) учун ҳам Аллоҳ зикри ила машғулликни ўзига лозим тутсин. Чунки уни ўтказиб юбораркан, абадий бахтсизлик сари йўл олиши аниқ бўлади".
"Аллоҳдан Ўзининг зикри, шукри ва гўзал ибодатига мушарраф қилишини сўраб қоламиз".

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

23 Jan, 03:54


#ТАФАККУР

Тананинг касаллиги оғриқлар биландир.
Қалбларнинг касаллиги гуноҳлар биландир.

Тана касал бўлган пайтда таомнинг мазасини сезмаганидек, гуноҳлардан қорайган қалб ибодат ҳаловатини сезмайди.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

22 Jan, 12:07


#Ҳадис

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачонки хотин киши беш (маҳал)намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, номусини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: “Жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киргин!” – деб айтилади”, - деганлар.
Имом Табароний ривоят қилган.


@alkavsaruz

Alkavsar.uz

22 Jan, 02:46


#кун_ояти

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَقُولُوا قَوْلًا سَدِيدًا ﴿70﴾ يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَالَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ ۗ وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزًا عَظِيمًا ﴿71﴾

"Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар. Сизнинг амалларингизни солиҳ қилур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк зафарга эришибдир".
(Аҳзоб сураси, 70-71-оятлар).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

21 Jan, 15:35


#ТАШРИФ

Бугун Саиджалолхўжа жомеъ масжидига Поп туман бош имом-хатиби устоз Абдулазиз домла Кенжаев хуфтон намозига ташриф буюриб "Тинчлик энг катта неъмат" тўғрисида илмий суҳбат қилиб бердилар.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

21 Jan, 12:25


#ҳикмат

Огоҳ бўл, олти ҳолатда шайтон устингдан кулади:

-Ғазабланганингда;
-Мақтанганингда;
-Тортишганингда;
-Зоҳидликни даъво қилганингда;
-Оломонга хитоб қилаётиб ҳовлиққанингда;
-Одамларга ваъз айтаётиб, (риё билан) йиғлаганингда.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

21 Jan, 05:36


#ТАФАККУР

​​"Музнинг ўтмиши сув эди, келажаги ҳам сувдир. Унда ҳарорат нима қилсин!? Худди шундай, инсоннинг ўтмиши тупроқ эди, келажаги ҳам тупроқ. Такаббурликка йўл бўлсин!?".

(Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

12 Jan, 15:06


ТАВБАДА СЕРГАК БЎЛ!!!

Ўзингга кел, бундан чекин энди, чунки Аллоҳнинг карами билан тавба эшиги очиқдир. Тавбанинг ғарб томонида бир эшиги бор, киёматгача очиқ бўлади. У эшик қуёш ғарбдан чиққунига қадар очиқ туради, ундан юз ўгирма! Жаннатда Аллоҳнинг раҳмати билан саккизта эшик бор... ўғлон, шу саккиз эшикдан бири тавба эшигидир. Бошқа эшиклар баъзан очилади, баъзан ёпилади, аммо тавба эшиги доимо очиқдир.

Жалолиддин Румий.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

12 Jan, 05:40


Ба иноёти худ мусулмон кард,
Ҷинси дигар накард, инсон кард.
Дод моро ба лутфи хеш мақом,
Дар миёни вилояти ислом.


Маъноси: "Ўз инояти билан бизни мусулмон қилди. Бошқа жинсдан
эмас, инсон жинсидан қилди. Ўз лутфи билан бизга ислом вило-
ятининг ичидан жой берди."


"Маслакул муттақийн" китобидан

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

12 Jan, 03:05


#кун_ояти

مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ خَيْرٌ مِنْهَا وَهُمْ مِنْ فَزَعٍ يَوْمَئِذٍ آمِنُونَ.

"Ким яхшилик (савоб) билан келса, бас, унинг учун (ўша савобидан) яхшироқ мукофот бўлиб, улар ўша (қиёмат қойим бўлган) куни даҳшатдан омондадирлар".
(Намл сураси 89-оят).

Тафсир: Ким бу дунёда яхшилик қилган бўлса, унга қилган яхшилигидан яхшироқ мукофот берилади. Бошқа бир оятда айтилишича, ўн ҳисса орттириб берилади. Ҳамда ўша яхшилик эгалари қиёмат кунининг даҳшатидан омонда бўладилар.
Шунинг ўзи ҳам катта бахтдир.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

11 Jan, 13:05


#muftiy_minbari

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

11 Jan, 12:03


Душмандан қўрқма мунофиқдан қўрқ!

©️ Амир Темур

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

11 Jan, 08:04


"Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, талаби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатишдир".

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

11 Jan, 05:44


• Соддалик қилиб ҳаммага муаммоларингизни айтаверманг!

•Сирингизни очаверманг!

- Аҳволларинг яхшими?-, деган савол кўпинча сизнинг аҳволингизни билиш учун берилмайди, балки шунчаки сухбатни бошлаш учунгина қўлланилади холос...

Мусулмон содда бўлиши мумкин, лекин ахмоқ бўлмаслиги керак.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

11 Jan, 03:32


#Кун_ояти

وَلَا تَسْتَوِي الْحَسَنَةُ وَلَا السَّيِّئَةُ ۚ ادْفَعْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ فَإِذَا الَّذِي بَيْنَكَ وَبَيْنَهُ عَدَاوَةٌ كَأَنَّهُ وَلِيٌّ حَمِيمٌ ﴿34﴾ وَمَا يُلَقَّاهَا إِلَّا الَّذِينَ صَبَرُوا وَمَا يُلَقَّاهَا إِلَّا ذُو حَظٍّ عَظِيمٍ ﴿35﴾

«Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз "ёмонликни" гўзалроқ "муомала" билан даф этинг! "Шунда" бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ "қалин" дўстдек бўлиб қолур. Унга фақат сабрли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур».
(Фуссилат сураси, 34-35-оятлар).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

07 Jan, 08:15


ИНСОННИ БАХТЛИ ҚИЛУВЧИ ХИСЛАТЛАР

— Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод.
— эзгу амаллар, савобли ишлар.
— инсоф, виждон.
— адолат.
— холислик.
— илм-маърифат.
— одоб-ахлоқ.
— меҳр-муҳаббат.
— раҳмдиллик.
— ҳалоллик, покдомонлик.
— озодалик.
— ҳаё, ибо, иффат.
— сабр-тоқат.
— бағрикенглик.
— саховат, ҳиммат.
— камтарлик.
— камгаплик.
— одамийлик, инсонпарварлик.
— мардлик.
— ростгўйлик, тўғрилик.
— ғайрат-шижоат.
— меҳнатсеварлик.
— меҳмондўстлик.
— шукр қилиш.
— тилни тийиш, сир сақлаш.
— ваъдага вафо қилиш.
— хайрихоҳлик...

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

07 Jan, 05:50


#Маъруза

"Дунё олдиндан пайдо бўлганми ёки кейинчаликми"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

07 Jan, 03:34


🔶 كيف_تزيد_رزقك_و_تبقي_على_ذكرك؟!

▫️عن أنس بن مالك - رضي الله عنه، قال:

📝 #قال_النبيﷺ :

" مَن أحبَّ أن يُبْسَطَ لَه في رزقِه، ويُنسَأَ لَه في أثَرِه، فليَصِلْ رَحِمَهُ "

📔 متفق عليه [خ(5986)، م(2557)]

🔻ويُنسَأَ لَه في أثَرِه: أي يبقى ذكره الجميل بعد الموت.
✍️Ризқингиз_қандай_зиёда_бўлади,
хотирангиз қандай абадий бўлади?!
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан
#Пайғамбар_соллаллоҳу_алайҳи васаллам айтдилар:
Ким ризқи кенг бўлишини, хотираси абадий қолишини истаса, қариндошлик ришталарини боғласин.
Муттафақун алайҳи.
Хотираси қолади, яъни ундан гўзал хотира абадий қолади.

Устоз Адҳамжон домла Абдураҳмонов таржималари.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Jan, 15:05


Зикр – сакинат манбаи

«Зикр – бу дунё қийинчиликлари ва машаққатлари қаршисида сакинат манбаидир. Ҳозирги давр маданиятимизда ўқимишлилар кўпайди, турли илмлар кенг тарқалди. Лекин, шунга қарамасдан, руҳий изтироб ва ғамгинлик кўпайса кўпаяяптики, асло камайгани йўқ. Бунинг сабаби нима? Қалбларнинг Аллоҳсиз харобага айланганидир. Қалблар Аллоҳни эсламаяпти. Эсласа, У Зотга ошиқ бўлади. Билмайдиган нафс қандай эсласин?

Албатта, янги маданиятнинг Аллоҳ билан алоқаси узилган. Инсон қанча кучли бўлмасин, барибир заифдир, қанча билмасин, барибир ақли нуқсонлидир. Инсоннинг Раббисига эҳтиёжи худди ёш боланинг меҳр кўрсатадиган ва ҳимоя қиладиган отасига эҳтиёжи кабидир».

📚 Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Jan, 12:05


«Икки киши Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрса, уларнинг афзали муҳаббати кучлисидир».

📚 Имом Бухорий ривояти

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Jan, 10:12


#muftiy_minbari

📹 МЎМИН БАНДАНИНГ ДАРАЖАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Jan, 09:04


АЛЛОҲГА ЯҚИНЛИКНИ ТАНЛА

Эй болам, ўтган нарсага ачинишни, умид қилиб бўлмайдиган нарсага кўз тикишни қўй! Танг ҳолга сабр қилсанг, енгиллик келиши шубҳасиз. Беркилган эшик очилиши аниқ. Албатта, Аллоҳ таоло бир қийинчиликка икки енгиллик, сабрда икки дунё яхшилигини қилган. Сабр билан доим муваффақият ва яқинлик, сабрсизлик билан эса ҳаловатсизлик ва умидсизлик келган. Сен ўзинг учун Аллоҳга яқинлаштирадиган нарсани танла, ғам, бало келтирадиган нарсани ташла.

"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Jan, 07:11


Ёлғон гапирган кимсанинг нури кетади, бадфеъл кимсанинг ғам-алами кўпаяди. Гапга тушунмайдиган кишига бир гапни уқтиришдан қоя тошни жойидан қимирлатиш осонроқдир.

Луқмони Ҳаким.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Jan, 04:09


«Эй нафсим! Ўлим ҳақ, қабр ҳақ, ҳисоб ҳақ» деб доимий фикр қилинг. Ўлимни фикрламоқ қалбни тирилтиради, нурлантиради, тозалайди; инсонни ислоҳ этади, савобга эриштиради.

Шайх МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Jan, 10:16


#ТАФАККУР

Аллоҳнинг уйида жуда кўпчилик ўтириши мумкин. Аммо Аллоҳнинг ҳузурида фақат айримларгина бўлади.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Jan, 07:48


• Ё Раббий бизга таклиф қилдинг, лутф қилгин: саждага рағбатимизни орттир, бизга танбаллик бериб, шавқимизни сўндирма.

©️Румий

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Jan, 05:03


Бедорликдаги энг ёмон нарса, сизни бедор қилган кимсаларнинг ухлаб ётганини ҳис қилишингиздир!!!

Манба: Абдулқодир Полвонов саҳифасидан.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Jan, 03:47


Қиёматда намоздан кейин сўраладиган биринчи нарса

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

04 Jan, 13:08


#muftiy_minbari

📹 АҚИДАМИЗ СОФ БЎЛСИН!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

04 Jan, 10:54


РАМАЗОННИ КУТИШ

Рамазон ойига соғ-саломат етиб олишни Аллоҳдан ёлвориб сўранг. Чунки саломат киши рўза, намоз, дуо ва бошқа ибодатларни кўпроқ қилиш имконига эга бўлади. Анас инб Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Аллоҳим! Бизга Ражаб ва Шаъбонда барака бергин, Рамазонга етказгин!», деб дуо қилардилар.
Салафи солиҳ Рамазондан олдин "Бизни Рамазонга етказ" деб дуо қилишар, Рамазондан кейин эса "Биздан ибодатларимизни қабул эт", деб дуо қилишарди.
Рамазон ҳилолини кўрганингизда ушбу дуони қилинг: «Аллоҳу акбар, Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил амни вал ийман вассаламати вал ислам, ваттавфиқи лима туҳиббу ва тардо, Роббий ва Роббукаллоҳ» «Аллоҳу акбар! Эй Аллоҳим! Бу ойни бизга омонлик, иймон, саломатлик, ислом ва Ўзинг яхши кўрадиган, рози бўладиган (ишга) нарсага муяссар этишлик билан чиқаргин. (Эй Ой,) Бизнинг хам, сенинг ҳам Парвардигоринг Аллоҳдир

(Термизий ва Доримий ривоят қилганлар, ибн Ҳиббон саҳиҳ деганлар).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

04 Jan, 06:56


#кун_ояти

لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّىٰ تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ ۚ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ.

“Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача, сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”.
(Оли Имрон сураси, 92-оят).

Тафсир: Имом Бухорий ривоят қиладиларки, Ҳазрати Умар: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг Хайбардаги улушимдан кўра яхшироқ нарсам йўқ. Нима қилишга буюрасиз?» дедилар. У зоти бобаракот: «Аслини ушлаб тургин-да, тушган фойдани садақа қилиб тур», дедилар. Мусулмонлар асрлар давомида Аллоҳнинг розилигини тилаб, яхши кўрган молу мулкларини нафақа қилиб келганлар.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

27 Dec, 04:01


#кун_ояти

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا.

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг".
(Аҳзоб сураси, 56-оят).

Тафсир: (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саловот айтишининг маъноси у зотга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

27 Dec, 03:12


#СУННАТ

Жумъа кунида бажариладиган Суннат амалларни дўстларимизга ҳам эслатайлик.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

27 Dec, 00:30


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

27 Dec, 00:30


🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним Жума айёмингиз муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

27 Dec, 00:30


💐🤲🌺 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲🍀

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

💐🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

💐🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🌍👇ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

26 Dec, 09:32


Агар Аллоҳ сени мол-дунёдан қисганини, устингда бало ва мусибатларни кўпайтирганини кўрсанг, билгилки, сен Унинг ҳузурида азизсан. Унинг ҳузурида даражанг бор, сени авлиё ва асфиёлари йўлида юрғизиб қўйгандир. У сени кўриб турган.

Аллоҳ таолонинг: "Раббингнинг ҳукмига сабр қил, албатта сен кўз ўнгимиздасан. Ва қойим бўлган пайтингда Раббингни ҳамди билан поклагин", деганини эшитмаганмисан?

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

26 Dec, 07:19


‏"ما أخفته القلوب، أظهرته المواقف." 🤎


"Қалблар яширган нарсани кунлар ошкор қилади." 🤎

УстозАдҳамжондомлаАбдураҳмоновтаржималари.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

26 Dec, 06:02


Ikki toifa inson ilm ololmaydi

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram

Alkavsar.uz

26 Dec, 05:01


#Талабларга_биноан

Ё Муҳаммад Мустафо Соллоллоҳу алайҳи васаллам

Устоз Собитхон қори

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

26 Dec, 02:17


#кун_ояти

رَبَّنَا أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا وَتَوَفَّنَا مُسْلِمِينَ.

«Роббимиз, устимиздан сабр тўккин ва мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин».
(Аъроф сураси, 126-оят).

Тафсир: Улар ўзлари танлаган йўлни осон кечиш мумкин эмаслигини теран англаб етдилар. Иймон ва Ислом, дину диёнат ва ҳақиқат йўли гуллар тўшалган, алвон шиорлар осилган роҳат-фароғат йўли эмаслигини яхши билдилар Бу йўлда уларни турли машаққатлар, азоб-уқубатлар, заҳмат ва мусибатлар кутиб турганига иқрор бўлдилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳдан тинч-омон, зиён-заҳматсиз, соғ-саломат қолишни эмас, балки, сабр-тоқатни сўрашди, яъни улар доимо сабр қилиб юришлари лозимлигини яхши билганларидан шундай йўл тутишди. Илтижо қилиб сўраган иккинчи нарсалари, мусулмон ҳолларида бу дунёни тарк этиш бўлди. Дунёдаги жамики мўмин-мусулмонларнинг орзуи – шу: «нима бўлса ҳам, иймони саломат қолиб, мусулмон ҳолида ўлса».

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

25 Dec, 14:56


#muftiy_minbari

📹 ДИНИМИЗ ТАЪМАГИРЛИКДАН ҚАЙТАРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

25 Dec, 14:55


#Буюк_имом
#иқтибос

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Тўрт имом икки ракатда Куръонни тўлиқ хатм қилган: Усмон ибн Аффон, Тамим ад-Дорий, Саъид ибн Жубайр ва Абу Ҳанифа (разияллоҳу анҳум)".

📚 Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳнинг "Иқоматул ҳужжа" ктобидан

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

25 Dec, 11:55


КАМТАРЛАРНИ АЛЛОҲ АЗИЗ ҚИЛАДИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Садақа молдан (бирон нарсани) камайтирмайди. Аллоҳ авф сабабидан бандада фақат улуғликни зиёда қилади. Агар бир банда Аллоҳ учун камтар бўлса, Аллоҳ унинг (даражасини) кўтаради”.
Имом Муслим, Термизий, Доримий ва Аҳмад ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ерда “садақа” деганда, закот, фитр садақаси, қурбонлик қилиш ва бошқа ихтиёрий садақалар назарда тутилмоқда. Банда молидан бир қисмини ажратиб, уни Аллоҳ йўлида сарфласа, зоҳиран унинг моли қисман камайгандек кўринса-да, аммо бу мол Аллоҳнинг наздида кўпайиб боради. Чунки садақа қилиш билан молга барака киради, турли балоларга учраши олди олинади. Бу нарсага фақат мўмин банда имон келтиради, шу эътиқод асосида солиҳ амаллар қилади. Аммо, фақат моддий даромадни кўзлайдиган ақли калта банда эса “садақа билан мол камаймаслиги”га шубҳа билан қарайди. Лекин, мўмин банда Аллоҳнинг Расули қасам ичиб, таъкид билан айтган сўзларни тасдиқлаши ва ўз тасарруфларини мана шу ҳадисга мувофиқ йўлга қуйиши лозим. Кимга бирон зулм етганида, Аллоҳ розилиги учун авф қилса, Аллоҳ бунинг эвазига авф этган кишининг дунёю охиратдаги мартабасини баланд қилади. Бу эса бир бандага бошқа банда томонидан зулм, азият, шикаст, зарар, талофат ёки уриш, сўкиш, ҳақорат каби нарсалар етганида, ўч олишга имкони бўла туриб, Аллоҳнинг розилиги учун авф қилиб юборишнинг нақадар улуғ фазилат эканига далолат қилади. Фақат бунинг бир шарти бор: авф қилаётган банда фақат Аллоҳ розилиги учун кечираётганини маълум қилиб қўйиши керак. Акс ҳолда, бу кечириш зулм қилган одамни янада руҳлантириб, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

25 Dec, 08:00


#Ҳикмат

Дунё ҳаёти синов майдонидир. Натижаларни эълон қилиш ва адолатни қарор топтириш таъйинланган ер эмас. Ушбу оғир ва чалкаш имтиҳонда гоҳида пайғамбарлар қатл этилади, гоҳ шаҳид кимсаларга мусибат етади. Турли миш-мишлар ҳақиқат ўлароқ ёйилади. Айни жаҳолат бўлган ишлар илм деб ўргатилади. Ушбу турли-туман ўлчовларга ҳаққонийлик қайтадиган ҳамда носоғлом низомлар тузатиладиган кун албатта, келиши лозим! Қиёмат куни бўлиши лозим!

«Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғаладир. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир».
(Залзала сураси 6-8 оятлар).

Шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

25 Dec, 05:51


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БУРЧИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

25 Dec, 04:08


#кун_ояти

فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ ﴿7﴾ وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ ﴿8﴾

"Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир".
(Залзала сураси, 7-8-оят).

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Dec, 08:10


ЗИКРНИ ТАРК ЭТМАНГ!

“Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғроқдир”.
(Анкабут сураси, 45-оят).

Абу Алиййуд Даққоқ раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: “Аллоҳнинг зикри, динга қувват берувчи рукндир. Зикр ибодатдир, мўмин Аллоҳ (розилиги)га зикрда бардавомлик билан етишиши мумкин” (Аллоҳ розилиги учун илм олиш, намоз, Қуръон ўқиш зикрдир).

Шайх Абул Мавоҳибиш - Шозалий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар: “Аллоҳни зикр этиш намоз каби вақтга боғлиқ эмас. Зеро, намозни баъзи ҳолларда ўқиш жоиз эмас. Зикр ҳожатхонадан ўзга ҳар қандай жой ва ҳолда давом эттирилаверади”.
Ким Аллоҳни давомли зикр этишга муваффақ бўлса, илоҳий фармоннинг ҳаққини адо қилган ҳисобланади. Зеро, зикр Аллоҳнинг дўстлигидир. Ким зикрдан узоқ турса, дўстликдан айрилган саналади.

"Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар" китобидан.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Dec, 02:44


🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган қиш фаслининг биринчи “Жума” куни муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Dec, 02:44


#СУННАТ

Жумъа кунида бажариладиган Суннат амалларни дўстларимизга ҳам эслатайлик.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Dec, 02:44


❄️ ГЎЗАЛ ҚИШ ФАСЛИНИНГ ФАЙЗЛИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋🌙

🌺 Ассаламу Алайкум ва рахматуллоху  ва барокатух 🌺
🍃 Азиз қадрдоним.
🌹 Аҳли исломнинг гўзал айёми -
🌸 ЖУМА муборак бўлсин.

🌹 Илоҳим умрингизга мазмун,
🍃 Ризқингизга барака,
🌹 Танингизга соғлик,
🌸 Руҳингизга осойишталик,
🌹 Қалбингизга ҳотиржамлик,
🍃 Оилангизга файзу баракот,
🌹 Яқинларингизга соғлик - омонлик ато қилсин.

🌸 Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,
🌹 Охиратларимизни ҳайрли,
🍃 Икки дунёмизни саодатли қилсин.

🌹 Умрингизнинг ҳар куни
🌸 АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Dec, 02:44


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Dec, 15:05


#Маъруза

"Бемазҳаблар нима қилаётгани ҳақида ўйлаб кўрсин"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Dec, 14:02


#Таъриф

“Мен дунё тарихини ўқиб шундай хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган барча салтанату бойлик, қасрлару саройлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ямоқ яктакларига ҳам арзимас экан…"

©️
Ёханн Вольфганг Гёте

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Dec, 13:00


#Ҳикмат

Имом Ғаззолий дедилар:
“Ахлоқларнинг асосийси ва уларнинг қоидалари тўрттадир:

1. Ҳикмат.
2. Шижоат.
3. Иффат.
4. Адолат.

“Иҳёу улумид дийн” китобидан.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Dec, 12:00


#muftiy_minbari

📹 ДУОЛАР МУСТАЖОБ КУН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Dec, 10:20


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Мисвокни лозим тутинглар, чунки унда ўнта хислат бордир:
1. Оғизни поклайди.
2. Робб рози бўлади.
3. Шайтон ғазабланади.
4. Раҳмон ва фаришталар уни яхши кўради.
5. Милкни мустаҳкамлайди.
6. Балғамни кесади.
7. Оғиздаги ҳидни хушбўй қилади.
8. Оғиздаги аччиқни кетказади.
9. Кўзни равшанлантиради.
10. Турли ёқимсиз сассиқ ҳидларни йўқ қилади. Мисвок суннат амаллардандир”.
Сўнгра яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мисвок билан ўқилган намоз мисвоксиз ўқилган намоздан етмиш марта афзалдир”, деб айтдилар.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Dec, 09:02


Маънавий лаззатни учта нарсадан қидиринг: намоздан, зикрдан, Қуръон ўқишдан.

Агар топсангиз қандай аъло.

Мабодо топмасангиз қалбингиз хаста экан...

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Dec, 07:30


СИЗНИ ФАҚАТ НАМОЗ ҚУТҚАРА ОЛАДИ!!!

«Ҳой инсонлар, туринг ўрнингиздан! Гуноҳларингиз билан ёндирган дўзах оловини намоз ўқишлик билан ўчирингиз!»

Абу Бакри Сиддиқ розияллоҳу анҳу


@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Dec, 05:31


#ЭСЛАТМА

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан:
«Қиёмат куни қайси одам энг қаттиқ оҳ-воҳ тортади?» деб сўрашди. У зот: «Аллоҳ берган ризқни Аллоҳга нисбатан гуноҳ қилишга сарфлаган одам», дедилар.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Dec, 04:01


#Ҳадис

«ЛА ҲАВЛА ВА ЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИ»

Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар. Чунки унинг суви тотли, тупроғи покизадир. Бас, унинг кўчатларини кўпай­тиринглар”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, унинг кўчатлари ни­ма?” дейишди. «Аллоҳ хоҳлаган нарса “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи”дир», - дедилар.
Имом Табароний ривояти.


Шарҳ: Инсон бу дунёда бир кўчат экса, кўчати дарахт бўлиб, кўп йил­лар инсонларга меваларидан улашади. Унинг савоби эса ўша кў­чат­ни эккан кишига бориб туради. Агар бу ишни, яъни кўчатни жан­натга экса, ундан-да кўпроқ ажр (савоб)га эга бўлади.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Dec, 02:30


#кун_ояти

جَنَّاتُ عَدْنٍ يَدْخُلُونَهَا وَمَنْ صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ ۖ وَالْمَلَائِكَةُ يَدْخُلُونَ عَلَيْهِمْ مِنْ كُلِّ بَابٍ ﴿23﴾ سَلَامٌ عَلَيْكُمْ بِمَا صَبَرْتُمْ ۚ فَنِعْمَ عُقْبَى الدَّارِ ﴿24﴾

"Адн жаннатларидир. Унга улар ва уларнинг оталари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан солиҳ бўлганлари кирарлар. Сўнгра уларнинг ҳузурларига ҳар эшикдан фаришталар кириб: «Сабр қилганингиз учун сизларга Салом бўлсин! Бу оқибат диёри қандай ҳам яхши!!!» (дерлар)".
(Раъд сураси, 23-24-оятлар).

Тафсир: Мазкур жаннатга ҳузур-ҳаловатлари янада тўлиқ бўлсин учун ота-оналари, эр ёки хотинлари ва ўғил-қизлари ҳам қўшилиб кирадилар. Аммо шарти бор. Ўша ота-оналар, жуфти ҳалоллар ва зурриётлар аҳли солиҳ бўлишлари керак. Аҳли солиҳ бўлмасалар, кира олмайдилар. Адн жаннатлари катта неъмат, унга кирганлар улуғ мақомга эришадилар.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

04 Dec, 12:01


مع الوقتُ يزداد يقيني أن باطن الانسان سيظهر  وينكشف عاجلًا أم اجلًا، من يحمُل الجمال لن يفيض منهُ الّا الجمال والحُب، وحامل السوء مهما تقنّع وتصنّع لابد للداخل أن يفيض للخارج، ستعيش الحياة وتُقابل الكثريين وستعرف بكُلّ سهُولةَ فيما بعد معدنهم من انعكاس دواخلهم على خارجهم، 🤍.

Вақтлар ўтиши билан инсоннинг ички дунёси эртами-кечми ошкор бўлишига ишончим ортиб бормоқда.
Ким ичида гўзалликни сақласа, ундан фақат гўзаллик ва муҳаббат тошиб чиқади. Ким ичида ёвузликни сақласа, қанчалик ишонтиришга ҳаракат қилмасин, ясамачилик қилмасин, ичидаги ташқарига албатта сизиб чиқади. Сиз ҳаётингиз давомида кўп одамлар билан мулоқот қиласиз, уларнинг ички хазиналари ташқариларида, суратларида акс этгани учун осонгина таниб оласиз. 🤍.


Устоз Адҳамжон домла Абдураҳмонов таржималари.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

21 Nov, 15:01


#muftiy_minbari

📹 МЎМИН МЎМИННИНГ БИРОДАРИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

21 Nov, 14:01


Аллоҳ таоло айтади: «Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат эса тақвоникидир», Тоҳо сураси, 132 - оят.

Ибн Касир раҳимуллоҳ: “Намозни қоим қилсанг, ризқ сенга ўйламаган тарафингдан келади”, деди.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

21 Nov, 10:01


Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай марҳамат қилган: "Мен бандам мен ҳақимда нима гумон қилса, ўшандайман. У Мени зикр қилган чоғда, Мен у биланман".

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

21 Nov, 08:41


Маслаҳат сўралган омонат топширилган кабидир

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳайсамга:
«Хизматчинг борми?» дедилар.
«Йўқ», деди у.
«Бўлмаса, бизга асир келтирилганда олдимизга кел», дедилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бор-йўғи иккита асир келтирилди. Абу Ҳайсам у зотнинг олдиларига келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икковидан бирини танла», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули! Ўзингиз танлаб беринг», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Маслаҳат сўралган одам омонат топширилган одам каби бўлади. Манавинисини ол. Мен унинг намоз ўқиётганини кўрдим. Унга яхшилик қил», дедилар.

Хотини:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳақида айтган нарсага етишишинг учун уни озод қилмасанг бўлмайди», деди.
«Бўпти! У озод!» деди.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ қай бир набийни ёки халифани юборган бўлса, уларнинг икки хил яқинлари бўлади. Бирлари унга яхшиликни буюради, ёмонликдан қайтаради. Иккинчилари унинг ишини бузишдан бошқа нарса қилмайди. Ким ёмон яқинлардан сақланса, ёмонликдан сақланган бўлади», дедилар».

Эътибор беринг, бу ҳадиси шарифда одамларнинг яхшисини танлашда асосий сифат намоз бўлмоқда. Намоз ўқиган одам яхши бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг гавдаси, қомати ёки бошқа сифатларини эмас, балки намоз ўқиганини кўрганларини айтяптилар.

Абу Ҳайсам хизматчини уйига олиб бориб, бўлган воқеани аёлига батафсил айтиб берди. Шунда хотини: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсага етишишинг учун шу қулни озод қилмасанг бўлмайди», деди.

Аёлнинг оқилалигини қаранг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳайсамга: «Унга яхшилик қил», деган эдилар. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларини қиламан десанг, уни озод қиласан», деяпти мўмина аёл.

Шунда Абу Ҳайсам розияллоҳу анҳу: «Бўпти, уни Аллоҳнинг йўлида озод қилдим», деди.

Бу ҳадиснинг давомида айтилган набий ва халифаларга яқин бўлган кишилар ҳақидаги гаплар Абу Ҳайсам розияллоҳу анҳунинг аёлларига тааллуқли мақтовдир. Абу Ҳайсам ана шундай яхши маслаҳатчининг маслаҳати туфайли улкан ажрга эришди.

Демак, биров маслаҳат сўраса, маслаҳат сўралган одам ўзининг катта бир масъулият остида қолганини ҳис қилиши керак. Чунки маслаҳат сўраган одам ўзининг манфаатига оид бўлган ишни унга топширади. Энди бу маслаҳатни беришда хиёнат қилмаслик, албатта яхши маслаҳат бериш керак экан.

Бошқа ҳадисларда келишича, билиб туриб ёмонлик қилиш, ёмон маслаҳат бериш, яъни билиб туриб, қасддан ёмон маслаҳат бериш жуда катта гуноҳ бўлади.

Каттами, кичикми, муҳимми, арзимас нарсами – ҳаммаси маслаҳат сўралган одам учун улкан масъулият, омонат бўлади, унга зинҳор хиёнат қилмаслик керак экан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг
«Одоблар хазинаси» китоби асосида


@alkavsaruz

Alkavsar.uz

21 Nov, 06:52


#Ҳикмат

Одобнинг илм билан биргалиги руҳнинг жисм билан биргалиги кабидир. Агар илм ҳамроҳ бўлмас экан, одобдан манфаат бўлмайди. Одоб илм билан қоим бўлади ва мустаҳкамлиги тўлиқ бўлади.

Аллома, муҳаққиқ, шайх Муҳаммад Аввома.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

21 Nov, 02:38


#кун_ояти

رَسُولًا يَتْلُو عَلَيْكُمْ آيَاتِ اللَّهِ مُبَيِّنَاتٍ لِيُخْرِجَ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ ۚ وَمَنْ يُؤْمِنْ بِاللَّهِ وَيَعْمَلْ صَالِحًا يُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۖ قَدْ أَحْسَنَ اللَّهُ لَهُ رِزْقًا

"Пайғабарники, у иймон келтириб ва яхши амалларни қилганларни зулматлардан нурга чиқариш учун, сизларга Аллоҳнинг равшан оятларини тиловат қилиб берур. Ва ким Аллоҳга иймон келтирса ва яхши амалларни қилса, У зот уни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. У ерда абадул-абад қолурлар. Ҳақиқатда, Аллоҳ унинг ризқини яхши қилгандир".
(Талоқ сураси, 11-оят).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

20 Nov, 17:34


#ТАФАККУР

Сизга ишонмаётганларга, сира хақиқатни исботлашга уринманг! Инсонлар ўзларининг фитратлари қадар кўрадилар...
Инсоннинг фитрати — уни ҳаётга бўлган қараши ва атрофдаги ишларни қандай кўришидадир...

Сиз самимий бўлаверинг! Сиз холис бўлаверинг! Амалларимизни бандаси эмас Яратган сарҳисоб қилади.


ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

20 Nov, 12:01


Қалб ўзгарувчан бўлгани учун шундай номланган («Қолаба» сўзи «ўзгартирди» деганидир). Қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим, қалбларимизни динингда мустаҳкам қил!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

20 Nov, 10:01


ИБОДАТНИ ФАҚАТ АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ УЧУН ҚИЛИНГ!

Куч тўплаш, соғликни тиклаш мақсадида ўқилган намоз (ёки озиш мақсадида тутилган рўза ёхуд “дунёни кўриб келиш” мақсадида қилинган ҳаж) бут санамга қилинган сажда (ибодат)кабидир. Зеро, сажда (ибодат) фақат Аллоҳ розилиги учун қилинади.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

20 Nov, 08:01


#ИБРАТ

Ҳатто, тўғри одамни ҳам қийшиқ қилиб кўрсатадиганлар топилади. Шунинг учун ҳаммага ҳам ишониб кетаверманг...

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

20 Nov, 06:00


​​Қуръони каримда жамики қалб касалликларини мухтасар баён этувчи 5 оят

1. Ҳасад:
«Мен ундан (Одамдан) яхшироқман»
(Аъроф сураси, 12-оят).

2. Истибдод:
“Фиръавн айтди: "Мен сизларга фақат ўзим раъй қилаётган нарсанигина кўрсатурман ва мен сизларни фақат Тўғри Йўлга етакларман”.
(Ғофир сураси, 29-оят).

3. Инкор қилиш:
“Қорун: “Менга (бор молу давлатим) фақат ўзимдаги билим сабаблигина ато этилгандир, (бас, ҳеч ким уни мендан тортиб ололмас"), деди.
(Қасос сураси, 78-оят).

4.Такаббурлик:
“Фиръавн ўз қавмига жар солиб, деди: «Эй қавмим, Миср подшоҳлиги ва мана бу остимдан оқиб турган дарёлар менинг (мулким) эмасми?! Ахир кўрмаяпсизларми?!”
(Зухруф сураси, 51-оят)

5. Ғурур:
“Ва (кофирлик билан) ўзига зулм қилган ҳолда, боғига кирар экан, айтди: «Бу (боғ – менинг молу давлатим) ҳеч қачон йўқ бўлмайди, деб ўйлайман”.
(Каҳф сураси, 35-оят).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

20 Nov, 04:15


#ТАФАККУР

Дунё яхши бўлсин дейиш билан яхшиланмайди. Сен яхши инсонга айлангин, дунё четдан яхши бўлиб бошлайди.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

20 Nov, 02:14


Саҳобалар билан бир жаннатга кирамиз шундайми? Иншаа Аллоҳ.
Айтингчи, саҳобалар бомдод намозига,
- телефон ёрдамида уйғонишармиди?
- будилниклари бормиди?
- ёки уларни довул чалиб уйғотишармиди?
Учаласи ҳам нотўғри. Улар намозга муккасидан кетишган эди. Чунки улар Аллоҳга ва Аллоҳга олиб борадиган нарсаларга қаттиқ муккасидан кетишганди.
Бомдод намозига уйғонмаган кунларини тобутга қўйиладиган (ўлган) кунлари деб ҳисоблашарди.


Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳ.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

19 Nov, 16:50


#Тасаввуф_япроқлари

Тур, ўзинга кел, ноумидликка берилма, умидсизлик шайтондан, умид қилиш Аллоҳдандир.


©️ Жалолиддин Румий

🌙 Тунингиз осуда ўтсин!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

19 Nov, 13:05


#muftiy_minbari

📹 ФАРИШТА БИЛАН СЎЗЛАШГАНМИСИЗ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

19 Nov, 11:00


АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИГА САЗОВОР БЎЛИШ УЧУН:

  «ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ! «Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади». (Бақара сураси, 195-оят).

  ТАВБА ҚИЛИНГ! «Аллоҳ тавба қилувчиларни севади».
(Бақара сураси, 222-оят).

  ПОК ЮРИНГ! «Аллоҳ ўзини мудом пок тутувчиларни севади».
(Бақара сураси, 222-оят).

  ТАҚВОДОР БЎЛИНГ! «Зеро, Аллоҳ тақво қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 76-оят).

  САБРЛИ БЎЛИНГ! «Аллоҳ сабр қилувчиларни севади». (Оли Имрон сураси, 146-оят).

  «АЛЛОҲГА ТАВАККУЛ ҚИЛИНГ!  У Зот Ўзига таваккул қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 159-оят).

  АДОЛАТЛИ БЎЛИНГ!  «Аллоҳ адолат қилувчиларни севади».
(Моида сураси, 42-оят).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

17 Nov, 02:01


​​#кун_ояти

وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ ۖ وَلَا تَنْسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا ۖ وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ ۖ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ ۖ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ

"Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас», дедилар".
(Қосос сураси, 77-оят).

Тафсир: Аллоҳ таоло берган молу дунёга қандай муносабатда бўлиш кераклиги ушбу ояти каримада ўз аксини топган. Мусулмон банда қўлига молу дунё тушганда ўзини худди шу оятга мос тутмоғи лозим. Мусулмон одам, аввало, Аллоҳ берган молу дунё билан охиратни излашга интилади. Яъни, молу мулкини шариатда кўрсатилган, охиратда фойда берадиган жойларга сарфлайди. Ҳаром-хариш, гуноҳ, фисқу фужур ва беҳуда ишларга сарф этмайди. Чунки беҳуда ишларга сарфланган молу дунё бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам фойда бермайди. Аксинча, икки дунёда ҳам зиён келтиради. Лекин мусулмон одам охиратни ўйлаб, бу дунёсини тарк қилиб-унутиб ҳам юбормайди.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

16 Nov, 16:51


#ТАФАККУР

Оғир дамларни бошдан кечираётган бўлсангиз, бир нарсани эсда тутинг. Хатто энг қоронғу тун хам ўз ўрнини, шубхасиз ёруғ кунга бўшатиб беради...

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

16 Nov, 13:01


​​ НОҲАҚ ҚАРҒАШ

Кўп одамлар аччиқлансалар тилларига эрк бериб юборадилар ва қарғашга тушадилар. Қарғаганда ҳам кетма-кет ким ё нималигига қарамай, одамми, ҳайвонми, жамодотми, кунми, замонми, фарқсиз, ҳатто ўзлари-ю, фарзандларини ҳам қарғайдилар, эр хотинини ёки, аксинча, хотин эрини қарғайди. Буларнинг бари хатарли мункар ишдир. Бу ҳақда Абу Зайд Собит ибн Заҳҳок Ансорий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

МЎЪМИННИ ҚАРҒАШ УНИ ЎЛДИРИШ КАБИДИР
(Имом Бухорий)

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларнинг дўзахга киришларига уларнинг кўп қарғашлари сабаб эканини айтганлар.

Шунингдек,
• кўп қарғайдиганлар Қиёмат куни шафоатгўй бўлолмайдилар.
• Бундан ҳам хатарлиси қарғовчи агар ноҳақ қарғаган бўлса, қарғиши ўзига уради ва ўзини-ўзи қарғаган бўлади,
• Аллоҳнинг раҳматидан ўзини ўзи маҳрум этган бўлади.


@alkavsaruz

Alkavsar.uz

16 Nov, 10:01


Ёмон муҳит инсон учун хатарли

Инсон, атрофидаги одамлардан таъсирланади. Савдогарлар билан яшасанг, тижоратчи бўлишни орзу қиласан. Тақводорлар билан яшасанг, улар каби бўлишни орзу қиласан. Агар фосиқ ва гуноҳкорлар билан мунтазам алоқада бўлсанг, улар каби бўлишни орзу қилиб қоласан. Ёмон муҳит инсон учун хатарли муаммодир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар”, деб айтиб, ундан кейин: “Ва содиқлар (иймонларида ростгўйлар) ила бирга бўлинглар”, деб тақво йўлини баён қилмоқда.
(Тавба сураси, 119-оят).

Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

16 Nov, 08:01


Ривоят қилишларича Рум подшоҳи Боғдод шаҳрига уч савол бериш АМРИ билан ўз элчисини жўнатди.

Ўша пайтларда Боғдод ИСЛОМ тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшар эканлар.
Элчи шаҳарга етиб боргач, ҳалифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда ҳалифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди.
Элчи минбарга чиқиб:
- Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Aгар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол-мулк ваъда қилмоқда.
Саволлар қуйидагича:

1. АЛЛОҲДАН АВВАЛ НИМА БЎЛГАН?

2. АЛЛОҲ БИР ЛАҲЗАДА ҲАММА ЁҚҚА НАЗАР СОЛА ОЛАДИМИ?

3. ҲОЗИР АЛЛОҲ НИМА ҚИЛЯПТИ?

Уламолар орасида сукунат чўмди. Шу пайт тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:
- Дадажон рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!
Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Ҳалифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди.
Рум элчиси ёш мусулмон болакайга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади:

-АЛЛОҲДАН АВВАЛ НИМА БЎЛГАН?
Бола саволга савол билан жавоб берди:
-Санашни биласизми?
-Ҳа! деди элчи.
-Унда ўндан пастга қараб сананг!
Элчи:
- «ўн, тўққиз, саккиз », -дея санай бошлади ва ниҳоят « бир » -деб тўхтади.
-Нега тўхтадингиз? -деди бола.
-Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?! - деди ҳайронлик билан элчи.
-Оддий бир сонидан аввал ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир..
Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди:

-АЛЛОҲ БИР ЛАҲЗАДА ҲАММА ЁҚҚА НАЗАР СОЛА ОЛАДИМИ?
-Шам келтириб ёқинг, -деди бола.
-Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг?!
-Аммо, шамнинг нури ҳар тарафга таралади, шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга. Аниқ бир томонини айтиш мушкул, -дея ҳайрати ошди элчининг.
-Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасан?!
-«Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир» (Нур, 35), -хитоб қилди бола.
Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршисида турган шу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволини беришга оғиз жуфтлаган эди, болакай унга:
-Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, - деди.
Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади:

-ҲОЗИР АЛЛОҲ НИМА ҚИЛЯПТИ?
-Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди.
Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир!
Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди.
Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди. Аллоҳ уни гўзал ҳикмат ва динни чуқур тушуниш иқтидори билан тақдирлади. Унинг исми
НЎЪМОН ИБН СОБИТ бўлиб, у бутун дунёга ИМОМИ АЪЗАМ номи билан машҳурдир.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

16 Nov, 05:21


#ЭСЛАТМА

Қўл ёки оёқни ножўя ишлатсанг – фалокатга йўлиқасан,
Тилни ножўя ишлатсанг – ҳалокатга учрайсан!


@alkavsaruz

Alkavsar.uz

16 Nov, 03:21


#кун_ояти

لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّىٰ تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ ۚ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ

"Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир".
(Оли Имрон сураси, 92-оят).

Тафсир: Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қиладиларки, Ҳазрати Умар:»Эй Аллоҳнинг Расули, менинг Хайбардаги улушимдан кўра яхшироқ нарсам йўқ. Нима қилишга буюрасиз?» дедилар. У зоти бобаракот: «Аслини ушлаб тургинда, тушган фойдани садақа қилиб тур», дедилар. Мусулмонлар асрлар давомида Аллоҳнинг розилигини тилаб, яхши кўрган молу мулкларини нафақа қилиб келганлар.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

15 Nov, 01:20


#СУННАТ

Жумъа кунида бажариладиган Суннат амалларни дўстларимизга ҳам эслатайлик.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

15 Nov, 01:19


🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

15 Nov, 01:19


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

15 Nov, 01:19


​​#БИЛАСИЗМИ?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки - Менга саловот айтувчи учун сирот кўприги устида (йўлбошчи) нур бўлади. Кимки шу нур аҳлидан бўлса, у нор (дўзах) аҳлидан бўлмайди.

Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишни кўпайтирайлик!!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

14 Nov, 11:30


#ЭСЛАТМА

Агар осмонни ерга ағдариб тахлаб қўйилса ҳам, Аллоҳ таоло унда тақводорлар учун чиқадиган тешиклар қилиб қўяди.

Аллоҳ таолонинг бу оятига қаранг:

"Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр"
(Талоқ сураси, 2-оят).

(Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу).


@alkavsaruz

Alkavsar.uz

14 Nov, 09:01


#ЭСЛАТМА

Бировнинг аҳлу оиласини ёмонлашдан олдин бир нарсани эслаб қўй:


Нуҳ алайҳиссаломнинг оқпадар фарзанди бор эди.

Иброҳим алайҳиссаломнинг мушрик отаси бор эди.

Лут алайҳиссаломнинг кофир хотини бор эди.

Осиёнинг «Мен олий Роббингизман» дейдиган эри бор эди.

Муҳаммад алайҳиссаломнинг Абу Лаҳаб деган амакилари бор эди.

Ҳар доим хулоса қилишга шошилманг!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

14 Nov, 02:01


#кун_ояти

وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِيعًا وَلاَ تَفَرَّقُواْ وَاذْكُرُواْ نِعْمَةَ اللّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاء فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَكُنتُمْ عَلَىَ شَفَا حُفْرَةٍ مِّنَ النَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ 

«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва тафриқага тушманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. Бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, ҳидоят топсангиз», дейди.
(Оли Имрон сураси, 103-оят).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

13 Nov, 13:10


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ХОНАДОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

13 Nov, 09:31


Тавбанинг фойдаларидан:

1. Тавба иймоннинг камоли ва Исломнинг жамолидандир.

2. Тавба Аллоҳ таолонинг муҳаббати ва ризосига сабабдир.

З. Тавба эгасини Аллоҳ таолонинг кенг раҳматига эриштиради.

4. Тавба танглик ва ғамнинг кетишига сабаб бўлади.

«Руҳий тарбия» китобидан.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

13 Nov, 07:04


#ТАФАККУР

Дунёнинг ташвишини чекманг, чунки у Аллоҳнинг измида.

Ризқдан ғам чекманг, чунки унга Аллоҳ кафил. Келажакни ўйлаб, куйинманг, чунки у Аллоҳнинг қўлида.

Фақат бир нарсанинг ғам-ташвишида бўлинг: Раббимни қандай рози қиламан?!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

13 Nov, 03:05


#кун_ояти

وَكُلُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ حَلَالًا طَيِّبًا ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي أَنْتُمْ بِهِ مُؤْمِنُونَ

"Ва Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган ҳалол-пок нарсалардан енглар. Ўзингиз ишонган Аллоҳга тақво қилинг".
(Моида сураси, 88-оят).

Тафсир: Ҳукм чиқариш, жумладан, нима ҳалолу нима ҳаромлигининг ҳукмини чиқариш ҳам Аллоҳ таолонинг ўзигагина хосдир. Аллоҳ ҳалол деган нарсани ким ҳаром деса ёки Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ким ҳалол деса, кофир бўлади. Ундай одам Аллоҳнинг илоҳлик сифатига–шариат ҳукмларини чиқариш сифатига шерик бўлишга уринган бўлади. Шунингдек, бир киши ўзи учун ҳам бундай ҳукмни чиқариб, қандайдир диндорлик сифатини зиёда қилишга уриниш, деб ўйлаши ҳам нотўғридир. Бундай иш диндаги ғулув–ҳаддан ошиш ҳисобланади.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

12 Nov, 15:31


Ўлгандан кейин ҳамма ҳам боради Аллоҳнинг ҳузурига. Аммо саодатли инсонлар тириклигида Унинг ҳузурига борганлардир!

©️Абдулқодир Полвонов саҳифасидан олинди.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

12 Nov, 14:01


#muftiy_minbari

📹 СИЗГА АЛЛОҲНИНГ САЛОМИ БЎЛСИН!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

12 Nov, 12:02


#ТАФАККУР

Басралик обиднинг вафоти яқинлашди. Оиласи унинг атрофида йиғлашарди. У:

— Мени ўтирғизиб қўйинглар! — деди. Сўнг отасига боқиб: — Сиз нега йиғлаяпсиз, отажон? — деди.

— Сени вафот этиб, сенсиз ёлғиз қолишни ўйлаб йиғлаяпман!
— Онажон, сиз - чи?
— Фарзандни йўқотиш доғини менга тотдиришингдан...
— Жуфтим, ҳалолам, сен нега йиғлаяпсан?
— Сиз менга меҳрибон эдингиз жуда ҳам! Сизсиз нима қиламан? Бошқа бировга муҳтож бўлишдан қўрқаман!
— Жигарбандаларим, болажонларим! Нега йиғлайсиз?
— Отажон, етимлик аччиғини бошимизга келишидан... сизсиз бечора бўлишни ўйлаб йиғлаяпмиз! — дейишди.

Шунда обид киши ҳам йиғлаб юборди. Отаси:

— Болам, сен нега йиғлаяпсан — деди.

Барчангиз мен учун эмас, ўзингиз учун йиғлаётганингизни кўриб йиғлаяпман. Сизлардан қайсингиз мен учун йиғлаяпти?
Қайси бирингиз мени озуқам (солиҳ амаллар) оз эканлигини ўйлаб йиғлаяпти?
Қайси бирингиз мени ётар жойим тупроқ бўлишини ўйлаб йиғлаяпти? Ҳисоб кунида мени кутаётганини ғам қилиб, Роббимга қай юз билан юзланишимни ўйлаб ким йиғлаяпти? Мен Роббимга қай аҳволда юзланаман
.... — деди - ю, юзтубан ерга йиқилди. Уни туртиб кўришди, у қимирламади. Жони чиққан эди.


Хулоса:

Аллоҳ таоло: «Вақтики қулоқларни кар қилувчи овоз келса. У кунда киши қочадир; ўз ака-укасидан. Ва онаси ва отасидан. Ва хотини ва бола-чақасидан. У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор» (Абаса: 33, 37 оятлар) деган сўзида нақадар ҳақ! Ҳатто бу дунёда ҳам ҳамма ўз жонидан бошқасини ўйлаши жуда нодир ҳолат! Аллоҳ хотимамиз ва охиратимизни гўзал қилсин!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

12 Nov, 08:00


#sammit #prezident #nutq #islom
🗣 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

07 Nov, 02:04


#кун_ояти

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ يَهْدِيهِمْ رَبُّهُمْ بِإِيمَانِهِمْ ۖ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ.

"Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларни Роббилари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир. Наим жаннатларида остларидан анҳорлар оқиб турадир".
(Юнус сураси, 9-оят).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Nov, 16:08


ФАРЗ НАМОЗИ БИЛАН ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИНГ ФАРҚИ

– Фарз намозига инсон азон айтиб чақиради. Тунги намозга эса инсониятнинг робби чақиради.

– Фарз намозининг азонини барча инсон эшитади. Тунги намоз чақириғини баъзи инсонлар эшитади холос.

– Фарз намозини инсонларнинг аксари адо қилади. Тунги намозни ибодат учун танлаб олинган хос одамлар адо қилади.

– Фарз намозига "Намозга келинглар", деб чақирилади. Тунги намозга: "Бирор сўровчи борми, унинг сўраганини бераман", деган нидо қилинади.

Аллоҳим! Бизлар учун тунги намозни севикли ва уни қалбларимизга оромбаҳш қилгин!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Nov, 15:01


​​​"Ким уни ўқиса, гуноҳлари кечирилгунча шафоат қилади"

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонда ўттиз оятдан иборат бир сура бор. Ким уни ўқиса, гуноҳлари кечирилгунича шафоат қилади. У Таборак сурасидир”, деганлар. Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти.

Таборак сураси “шафоатчи” номи билан машҳур. Шу сабаб бўлса керак, кўп мусулмон диёрларида, хусусан бизнинг юртда маййит дафн этилгандан кейин Таборак сураси ўқилади.

Саҳобалар бу сурани “қутқарувчи” деб аташган. Зеро, Таборак сураси бандани шафоат қилиши ҳақида ривоятлар келган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Қуръондаги ўттиз оятдан иборат сура соҳибини жаннатга киритгунча тортишади. Бу Таборак сурасидир”, дейилган. Имом Табароний ривояти.

Анас ибн Нуфайлдан ривоят қилинишича, қиёмат куни бир банда тирилтирилади. У биронта ҳам гуноҳни қолдирмай ҳаммасини қилганди. Бироқ Аллоҳни ягона деб билар, Қуръоннинг фақат битта сурасини ўқирди. Уни дўзахга киритиш буюрилади. Шунда ўша кишининг ичидан бир нарса учқундек отилиб чиқиб: “Ё Аллоҳ! Мен Пайғамбаринг алайҳиссаломга нозил қилганинг (Қуръондан) бир сураман. Мана бу банданг мени ўқирди”, дейди. Ўша сура бандани жаннатга киритгунича шафоат қилади. Таборак сураси (Аллоҳнинг изни билан бандани азобдан) қутқаради (Имом Дайламий ривояти).

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен (Таборак сураси) умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар.
Имом Ҳоким ривояти.


@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Nov, 12:00


СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР

Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Nov, 10:01


#ЭСЛАТМА

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларни нимадан қайтарган бўлсам, ундан четда бўлинглар. Сизларга нимани амр қилган бўлсам, ундан қудратингиз етганини қилинг. Албатта, сизлардан олдингиларни саволларининг кўплиги ва пайғамбарларига хилоф қилишлари ҳалок қилгандир», дедилар».

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Nov, 08:01


#ТАФАККУР

Ҳаёт ўлимга савол берибди:
-Нега ҳамма мени яхши кўрадию сендан нафратланади?
Ўлим айтибди:
-Чунки сен ширин ёлғонсан, мен эса аччиқ ҳақиқатман...

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Nov, 06:00


Умматларнинг мусибати
Умматнинг ҳаётидаги энг катта мусибат дин бекорчилик, ўйин каби ҳисоблаб қолиниши ва ўйин-кулгу эса дин бўлиб қолишидир. Ундай эмасми? Ҳаётимизни Қуръонга амал қилиш билан зийнатлаш ўрнига уйларимизнинг деворларини Қуръон оятлари билан безатиб, зийнатлаб олган бўлсак, тирикларимиз ичида у ила ҳукм этмасдан, ўликларимиз устида тиловат қиладиган бўлсак...
Шунингдек, Қуръоннинг баракасини уни кўтариб юришда ёки тиловат қилишда деб билиб қолганмиз. Аслида ҳақиқий барака унга эргашишда ва унинг ҳукмлари ила яшашдадир.
Биз нозил қилган бу Китоб муборакдир. Бас, унга эргашинглар. Ва тақво қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангизлар”, Анъом сураси, 155-оят.

Доктор Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Nov, 04:01


#Ҳадис

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», - дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.


Маъноси:
“Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

06 Nov, 02:00


#кун_ояти

ادْعُوا رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً ۚ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ.

«Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас».
(Аъроф сураси, 55-оят).

Тафсир: Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин бандаларига дуо қилиш одобларини ўргатмоқда. Дуода тазарру – ёлвориш ва махфийлик бўлиши зарурлигини таъкидламоқда. Худди шу маъно Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам ифодасини топган. Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар баён қилинади: Одамлар баланд овоз билан дуо қилган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Эй одамлар, ўзингизга шафқат қилинг, сизлар кар ёки ғайбга дуо қилаётганингиз йўқ. Сиз дуо қилаётган Зот энг яхши эшитгувчи ва энг яқин Зотдир, дедилар.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Nov, 12:02


АЛЛОҲНИНГ ҲУЗУРИДА МАШҲУР БЎЛИНГ

Самода таниқли бўлганларнинг ҳаммаси ҳам ерда машҳур эмас экан.

Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга  дедилар:
- Ҳозир ҳузурингизга бир киши кириб келади, сизлар у туфайли ризқланасизлар, чорваларингиз у туфайли ризқланади, у туфайли ёмғир ёғади, у туфайли сизларга нусрат берилади!
Саҳобалар кутиб туришганди шунда доим масжидни супуриб тозалаб юрадиган қоп-қора, кўриниши хуник бир йигит кириб келди!

Бугун бефойда, лағв, фаҳш ишлар билан айрим кишилар машҳур бўлиб кетишаяпти. Бировнинг хотини билан қўлга тушган зинокор боланинг обуначиси юзлаб китоблар ёзган олимникидан анча кўп бўлиши ҳам мумкин. Бунақалар ерда балки таниқлидир,  аммо самода...

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Nov, 10:01


#ТАФАККУР

"Охират эвазига дунёни сотсанг,  иккисига ҳам эришасан.
Дунё эвазига охиратни сотсанг,  ҳар иккисидан ҳам маҳрум бўласан".


Ҳасанул Басрий раҳимаҳуллоҳ.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Nov, 08:02


#ЭСЛАТМА

Ақлнинг ўлими ФИКРСИЗЛИК бўлса, қалбнинг ўлими ЗИКРСИЗЛИКдир.

Муҳаммад Иқбол

Ақлим занглаб кетмасин десанг кўпроқ фикр қил, тафаккур қил, қалбим ўлмасин десанг кўпроқ ЗИКР ҚИЛ!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Nov, 06:01


Тақво нима билан мукаммал бўлади?

Иброҳим ибн Адҳамдан:
"Тақво нима билан мукаммал бўлади?" деб сўралганида, у киши: "Қалбингда барча одам бир хил бўлиши, бошқаларни айбидан кўра ўзингни гуноҳинг билан машғул бўлишинг, буюк лафзни, синиқ қалбдан улуғ Робб учун чиқаришинг, (Яъни тилингдан Аллоҳни улуғловчи сўзларни зикр қилиб чиқариш) гуноҳинг ҳақида фикр юритиб, Роббингга тавба қилиб, қалбингда тақвони мустаҳкамлашинг ва Аллоҳдан бошқалардан таъма ва умидни узишинг билан мукаммал бўлади", - деб айтдилар.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Nov, 04:02


#кун_ояти

رَبَّنَا وَلَا تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْرًا كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِنَا ۚ رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ ۖ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا ۚ أَنْتَ مَوْلَانَا فَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ.

"Эй Раббимиз, агар унутсак ва хато қилсак, бизни койима! Эй Раббимиз, биздан олдин ўтганларнинг зиммасига ортган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй Раббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт!".
(Бақара сураси, 286-оят).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

05 Nov, 02:01


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Роббим! Ёмғир билан ерни ювганингдек, афвинг билан гуноҳларимизни ювиб юбор!

Ё Аллоҳ! Устимизга ёғаётган ёмғирларни раҳмат ёмғири қил, тоғларга, водийларга янада кўпроқ қор, ёмғирлар ёғдир, гуноҳларимизни мағфират эт, юртимизга, барча мўмин-мусулмонлар юртига тинчлик-омонлик ато эт.
Ёмғир Аллоҳнинг раҳматидир! Барчангизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин...

КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БӮЛСИН!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

04 Nov, 15:53


#Ҳадис

Тунларингизни таҳажжуд («қиём намози») ила ёритинг!

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У гуноҳлардан қайтарувчидир», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:
«У жисмдан дардни қувгувчидир» ҳам деганлар.
Имом Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

04 Nov, 11:16


​​ Қуръонда зикр қилинган "ОРЗУЛАР"ни биласизми?

1. «Қани эди мен ҳам улар (солиҳлар диндорлар) билан бўлганимда, улуғ зафар қозонар эдим», дейди.»
(Нисо сураси, 73- oят)

2. «У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер.»
(Фурқон сураси 27-oят)


3. «Эй воҳ!!! Кошки фалончи(кофир, фосиқ ҳаромхўр, ароқхўрлар)ни дўст тутмасам эди.»
(Фурқон сураси 28-oят)

4. «Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у, вой шўрим, кошки менга (гуноҳлар билан тўлдириб ёзилган) китобим берилмаса эди.»!
(Ал-Ҳаққа сураси 25- oят)

5. «Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши (қўли) тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир «кошки тупроқ бўлиб кетсам», –дейдир.» (Ҳар бир жаҳаннамга тушадиган инсон қани эди дунёда ҳайвон бўлиб яратилганимда ва ҳайвонлар билан бирга тупроқ бўлиб кетсам дейдир)
(Наба сураси 40- oят)

6. «У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейдир.»
(Фажр сураси 24- oят)

7. «Дўзах устида тўхтатилганларида: «Қани энди (у дунёга) қайтарилсак эди, Роббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармаc эдик ва мўминлардан бўлар эдик», дейишларини кўрсанг эди.»_
(Анъом сураси 27- oят)


8. «Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Вой шўримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар.»
(Аҳзоб сураси 66- oят)


Бу орзуларнинг барчаси вафот қилиб кетганларга тегишли ягона амалга ошира олмаган орзуларидир. Улар шунга надомат чекмоқдалар. Холбуки биз бу орзуларни барчасини қўлга киритиш имкониятимиз бор! Ҳозир бу орзуларни амалга оширмасак эртага бир умрлик армонга айланиб қолиши мумкин.


@alkavsaruz

Alkavsar.uz

04 Nov, 09:00


#muftiy_minbari

📹 КАМТАР ИНСОН ТОРТИШМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

04 Nov, 07:00


‏" الوجه الحقيقي للإنسان عادةً ما يبقى خفيِ ، وهو لا يظهر أبداً وقت الرخاء.. وحدَها الشدائد من تُعرّيه أمامَنا..
" اللهم أنِر بصيرتَنا لنَرى الأشياء كلَّها بشكلها الحقيقي ، لا مِثلَما تُريدُها قلوبنا " …‌‌

"Одатда инсоннинг ҳақиқий юзи яширин қолади, фаровонлик вақтларида умуман зоҳир бўлмайди. Уни фақат қийинчилик пайтларида кўриш мумкин."
"Эй Аллоҳ ҳар бир нарсани қалбимиз истагандек эмас, балки ўз шаклида кўра олишимиз учун басират кўзимизни ўткир қилгил"...‌‌

Устоз Адҳамжон домла Абдураҳмонов таржималари.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

04 Nov, 05:00


#Ҳадис

Ким биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатлардан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади”, - деганлар.
Имом Муслим ривояти.


@alkavsaruz

Alkavsar.uz

04 Nov, 02:13


#кун_ояти

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ يَهْدِيهِمْ رَبُّهُمْ بِإِيمَانِهِمْ ۖ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ.

"Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларни Роббилари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир. Наим жаннатларида остларидан анҳорлар оқиб турадир".
(Юнус сураси, 9-оят).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

03 Nov, 06:16


#Ҳадис

МЎМИН МЎМИНГА БИРОДАР.

Қайсдан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: «Бир одам шеригига «Сен душманимсан» деса, икковидан бири Исломдан чиқади ёки шеригидан воз кечган бўлади», деди». Қайс: «Кейин Абу Жуҳайфанинг менга хабар беришича, Абдуллоҳ: «Ким тавба қилса, бундан мустасно», деган экан», деди».

Шарҳ:
Чунки мўмин мўминга душман бўлиши мумкин эмас. Мўмин мўминга биродар, ака-ука бўлади. Душман эса иймондан ташқаридаги кишидир. Демак, бир киши «Сен менинг душманимсан», деса ва айтилган киши ҳақиқатан ҳам душман бўлса, демак, у иймондан чиққан одам бўлади. Агар у киши душман бўлмаса, мўмин кишини душман дегани учун айтган одамнинг ўзи иймондан чиқади.

«Одоблар хазинаси, 2-жуз» китобидан.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

03 Nov, 05:00


#ЭСЛАТМА

Аллоҳнинг яратган мавжудотларига қараб тафаккур қилиш хам ибодат. Бандани иймонини зиёда қилади.
Хар қадамда инсон учун ибратлар бор.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

03 Nov, 02:00


#Кун_ояти

وَالَّذِينَ آمَنُواْ وَعَمِلُواْ الصَّالِحَاتِ سَنُدْخِلُهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا وَعْدَ اللّهِ حَقًّا وَمَنْ أَصْدَقُ مِنَ اللّهِ قِيلاً.

"Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритамиз. Унда абадий–бардавом қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан ростгўйроқ зот борми?".
(Нисо сураси, 122-оят).

Тафсир: Банданинг жаннатга кириши учун иймон ва яхши амаллар бўлиши шарт. Иймонсиз ҳолда қилинган ҳар қанча яхши амалларнинг фойдаси бўлмайди. Иймони бўлиб туриб яхши амалларни қилган бандалар фақат жаннатга кириш билан кифояланиб қолмайдилар. Балки жаннатда абадий–бардавом қоладилар. Бу эса, шайтоннинг дўстлари дўзахда абадий–бардавом қолишларининг муқобилигадир.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

02 Nov, 16:01


#Илоҳий_ишқ

Агар ўртамизда бўлётган хатлар билан қониқсак,
Бас, Сен маъшуқ эмассан ва мен эса эмасман ошиқ.
Гар севги йўлида бўлмаса қурбонлик ва висол,
•Бас, бусиз бўлган муҳаббат ҳам бекор.
_________

* Зоти Илоҳийга муно
жот. Башардан бўлган маҳбубга ҳат. У илоҳий муҳаббат шароби билан ўзидаги нашъу наво ва ҳиссиётни баён қилади.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

02 Nov, 14:02


Яҳё ибн Муъоз ар-Розий роҳимаҳуллоҳ муножотларида:

1. Тун Сенга қилинган муножот билан мароқли бўлади.
2. Кундузи Сенга қилинган тоат билан мароқли бўлади.
3. Дунë Сенинг зикринг билан мароқли бўлади.
4. Охират Сенинг авф ва кечиришларинг билан мароқли бўлади.
5. Жаннат Сени кўриш билан мароқли бўлади”, дер эдилар.


@alkavsaruz

Alkavsar.uz

02 Nov, 11:00


#ҲИКМАТ

❗️Одамларнинг гап-сўзлари худди тошларга ўхшайди. Уни ё ортингизда кўтарасиз, белингиз синади, ё оёқларингиз остига ташлаб, ундан баланд бино барпо қиласиз ва унга чиқиб, ғалаба қозонасиз...
Шундай экан, хеч нарсага қарамай фақат олға қадам босинг!


@alkavsaruz

Alkavsar.uz

02 Nov, 09:01


Тавбанинг фойдалари

1. Тавба иймоннинг камоли ва Исломнинг жамолидандир.

2. Тавба Аллоҳ таолонинг муҳаббати ва ризосига сабабдир.

3. Тавба эгасини Аллоҳ таолонинг кенг раҳматига эриштиради.

4. Тавба танглик ва ғамнинг кетишига сабаб бўлади.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

02 Nov, 07:01


#ТАФАККУР

"Ва ўлмайдиган Тирик Зотга таваккул қилинг".
(Фурқон сураси, 58-оят).

Одамлар ичидаги барча суянганларинг, ишонган тоғларинг эҳтимол сенга тиргак бўлиш, ёрдам беришидан олдин ўзи вафот топар. Шундай экан, ўз ишингни ўлмайдиган Зотга топшир!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

02 Nov, 05:01


#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳу айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилдилар ва айтдилар: “Эй инсонлар! Вафот этмасингиздан аввал Аллоҳ таолога тавба қилинглар. Машғул бўлиб қолишингиздан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш, яширин ҳамда ошкора садақани кўпайтириш ила Аллоҳ билан ўзларингизни ўрталарингизни боғлаб олинглар. Шундай қилсангиз, ризқланасизлар, ёрдам бериласизлар ва мукофотланасизлар”.
Ибн Можа ривоят қилган.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

02 Nov, 02:44


#Кун_ояти

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَيَجْعَلُ لَهُمُ الرَّحْمَٰنُ وُدًّا.

“Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Раҳмон, яъни Аллоҳ муҳаббат пайдо қилур”.
(Марям сураси, 96-оят).

Тафсир: Шахсларни яхши кўриш улар билан кўп кўришиш билан ўлчанмайди. Ҳаётда кам кўришилган бўлсада, қалбдан чуқур жой эгаллаган кишилар бўладилар.
Аллоҳ йўлидаги муҳаббат нақадар гўзал! Аллоҳим! Биз учун Ўз ҳузурингда муҳаббат ёзгинки, унинг ижроси ерда бўлсин!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

01 Nov, 16:08


#muftiy_minbari

📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

01 Nov, 15:01


Изнсиз назар

Имом Абу Довуд ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади», деганлар.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

01 Nov, 12:17


#Улуғлар_насиҳати

Гоҳида киши тоати сабабли ғурур, миннат ва кибрга кетади. Гоҳида киши гуноҳ-маъсият сабабли синиқлик, тавба ва пушаймонликка тушади.


@alkavsaruz

Alkavsar.uz

01 Nov, 11:01


Шайхлардан дарс қабул қилишда ва уларнинг суҳбатини лозим тутишда бўшашиш оғир касаллик ва бедаво дарддир.

Аллома, шайх Муҳаммад Аввома.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

01 Nov, 09:33


Бугунги Жума намозидан фотолавҳалар.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

25 Oct, 09:37


#ТАФАККУР:

АЛЛОҲНИНГ ВАЛИЙЛАРИГА ГУНОҲЛАР КЎРИНАДИ

Шайхул ислом, Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

"Аллоҳ таоло басират нурини ато қилган валий зотларга ҳақиқат кўринади. Ҳазрат Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида саҳиҳ ва ишончли ривоятларда келади, қачонки, бирор инсон таҳорат олаётган бўлса ёки (аврати ёпиқ ҳолатда) ғусл қилаётган бўлса, у киши ўша инсоннинг оқаётган сувида гуноҳларнинг шаклларини кўрар эдиларки, бу фалон фалон гуноҳлар оқиб кетяпти.

Бир улуғ зот бор эдилар. Қачонки, уйларидан ташқарига чиқсалар, юзларига бир мато ташлаб олар эдилар. Бир киши у зотдан: Ҳазрат, Сиз қачон ташқарига чиқсангиз, юзингизга мато ташлаб чиқасиз, бунинг сабаби нима? деб сўради. У зот шундай деб жавоб бердилар: Мен юзимдан матони олиб ташлаб кўчага чиқа олмайман. Чунки, қачонки, мен ташқарига чиқсам, бирор инсоннинг асл шакли кўринмайди. Балки, кимдир ит, кимдир чўчқа, кимдир бўри, кимдир эшак шаклида кўринади. Менга инсонларнинг шакллари шундай суратларда кўринади. Бунинг сабаби шуки, гуноҳлар ушбу суратларда шаклланиб менга дуч келади. Ҳар ҳолда, бу гуноҳларнинг ҳақиқати бизга ошкор эмасдир. Чунки, биз бу гуноҳларни лаззат ва роҳат манбаи деб тушунамиз. Лекин, аслида улар нопокдир, аслида улар нажосатдир, аслида улар оловдир, аслида улар зулматдир!"

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

25 Oct, 05:47


#ЭСЛАТМА:

Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни: Дуолар ижобат бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: "Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради", дедилар.

Жума кунининг улуғлиги бу - салавотлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади", деб айтганлар.

Яна жума кунининг улуғлиги - Қадамлар остидан нурлар чиқади.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

25 Oct, 04:01


#ЭСЛАТМА:

Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни: Дуолар ижобат бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: "Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради", дедилар.

Жума кунининг улуғлиги бу - салавотлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади", деб айтганлар.

Яна жума кунининг улуғлиги - Қадамлар остидан нурлар чиқади.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

25 Oct, 01:58


#СУННАТ

Жумъа кунида бажариладиган Суннат амалларни дўстларимизга ҳам эслатайлик.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

25 Oct, 01:57


🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

25 Oct, 01:57


Ассаламу алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌙 💐 Саййид-ул айём

ҳажжул Масокин бўлмиш
Жума айёми муборак бўлсин!

👉@alkavsaruz

Alkavsar.uz

25 Oct, 01:57


Ассаламу алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Муҳтарам иймондош бродарлар!
Жума куни муборак бўлсин!
Роббимиз Ҳақ таоло бу кунда қилажак барча солиҳ амалларимизни Ўз даргоҳида қабул айласин!


@alkavsaruz

Alkavsar.uz

24 Oct, 10:32


Тоат нима ? Ибодат нима? улар орасидаги фарқ қандай?


Ибодат баркамол неъмат берувчига баркамол қуллик қилишдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолодан бошқага ибодат қилиб бўлмайди. Ибодат қилинувчи, яъни маъбуд ҳақида маърифат ҳосил бўлмагунча, ибодат қилинаётган Зотни танимагунча, ибодат ҳам ҳосил бўлмайди.


Тоат – тоат қилинадиган зотнинг иродасига мувофиқ воқе бўлган ишдир. Тоат қилинадиган зот уни адо қилувчидан, тоат қилувчидан юқори мартабада бўлиши шарт. Тоат Холиққа ҳам, махлуққа ҳам бўлаверади. Тоат бировга эргашишни истамаса ҳам бўлаверади.

Мисол учун, баъзилар шайтонга эргашишни истамасалар ҳам, унга тоат қилишлари мумкин.
 
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
(Мукаммал саодат йўли китобидан).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

24 Oct, 05:15


#Ҳадис

Абу Зар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай деган: “Эй бандаларим! Сизлар эртаю кеч гуноҳ қиласизлар. Мен эса барча гуноҳларни кечириб юбораман. Шундай экан, Менга истиғфор айтинглар, (сизларни) мағфират этаман”.
Имом Муслим, Ҳоким, Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бандалар туну кун гуноҳ содир этсалар ҳам Аллоҳ фазли билан гуноҳларни кечириб юборади. Аллоҳ – меҳрибон, карами кенг Зот. Бандаси қанча катта гуноҳга ботсаям, исѐн қилса ҳам чин дилдан тавбага юзланса, Аллоҳ унинг айбидан ўтади. Мўминнинг бахти ҳам шунда. У билиб-билмай хато қилса, гуноҳини тан олиб, ихлос билан Аллоҳга юзланади, тавба қилади, қилмишига афсусланади, кўп истиғфор айтади. Шу билан кўксини тоғдек босиб турган айбдорлик юкидан, оғир руҳий зўриқишдан халос бўлади.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

24 Oct, 02:00


#кун_ояти

وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا ۖ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَىٰ وَالْيَتَامَىٰ وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَىٰ وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَن كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا.

«Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошга, етимларга, мискинларга, яқин қўшнига, ён қўшнига, ёндаги соҳибга, йўқсил йўлчига ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ димоғдор ва мақтанчоқ кимсани суймас».
(Нисо сураси, 36-оят).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

23 Oct, 15:20


Ҳақиқий севги-муҳаббат тунлари бир-бирларини таҳажжудга уйғотганлар орасида бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

― Кечаси туриб, намоз ўқиган, аёлини ҳам намоз ўқишга уйғотган, туравермаса, юзига сув сепган кишига Аллоҳ раҳм қилсин.

― Кечаси туриб, намоз ўқиган, эрини ҳам намоз ўқиш учун уйғотган, агар турмаса, юзига сув сепган аёлга (ҳам) Аллоҳ раҳм қилсин! ― дедилар.


Тунда (ярим кечада) уйғониб ўзингиз учун таҳажжудни (нафл намозини) ўқинг! Шоядки, Раббингиз Сизни (Қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган) мақомда тирилтирса”.

( Исро сураси 79-оят ).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

23 Oct, 13:28


​​Ҳаётда мен онамга ё синглимга ё хотинимга ўз ҳолимдан шикоят қилмадим.
Қандай ғам бўлмасин ичимга ютдим. Чунки аёллар қалбига ғам кирғизиш эркак иши эмас.


(Иброҳим Ҳарбий).

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

23 Oct, 11:28


#Ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар ичида Аллоҳнинг аҳллари бор”, деганларида, кишилар: “Ё Расулуллоҳ, улар кимлар?” деб сўрашди. Шунда Пайғамбаримиз: “Улар Қуръон аҳллари – Аллоҳнинг аҳллари, У Зотнинг хос бандаларидир”, деб марҳамат қилдилар”.
Имом Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

23 Oct, 09:35


#Ҳикмат

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Илмдан бир бобни ўрганиб бирор мусулмонга ўргатишим мен учун бутун дунёни Аллоҳни йўлида садақа қилишимдан яхшироқдир".

📙 "Ал фақиҳ вал мутафаққиҳ".

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

23 Oct, 05:01


#ЗУЛМ

— Жамиятдаги ижтимоий зулмларнинг энг каттаси бир оила ўзининг ифлос ўғли учун солиҳа қиз қидиришидир!!!


• Муҳаммад Ротиб Набулсий.

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

23 Oct, 03:17


#ЭСЛАТМА:

Елкамиздаги иккита кузатув "камера"си 24 соат ҳар бир ҳаракатимизни тасвирга тушурмоқда!

Ва бу тасвирлар эртага улкан "экран"да намойиш этилишини
ҳам УНУТМАНГ!!!

@alkavsaruz

Alkavsar.uz

23 Oct, 02:01


#кун_ояти

رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ ۖ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا ۚ أَنْتَ مَوْلَانَا فَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ.

"Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил".
(Бақара сураси, 286-оят).

Тафсир: Мўминлар Аллоҳнинг амри қанчалик бўлса ҳам бажаришга доим тайёрлар. Лекин Аллоҳнинг раҳмати кенглигидан умидвор бўлиб, ўзларини кичик фаҳмлаб, бу дуони қилишмоқда. «Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм эт». Мўмин банда ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам, бандалик бурчини тўлиқ адо эта олмаслигини яхши билади. Шунинг учун доимо ўзига Аллоҳнинг афви, мағфирати ва раҳматини сўраб туради. «Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб эт». Ҳақиқатан, мўмин бандага Аллоҳнинг Ўзидан бошқа хожа йўқ.

@alkavsaruz