Adolat SDP | Namangan viloyati🔹 @adolatnamangan24 Channel on Telegram

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

@adolatnamangan24


"Адолат"СДП Наманган вилоят Кенгаши телеграм канали - @adolatnamangan24

Muloqot va o`zaro fikr almashish:
▶️ 👉 @adolatnamangan_muloqot

facebook.com/Namangan.adolat.uz
instagram.com/adolat_namangan24
Мурожаат учун: @adolatnamanganbot

Adolat SDP | Namangan viloyati (Uzbek)

Adolat SDP | Namangan viloyati telegram kanali - bu Namangan viloyati bo'ylab so'nggi yangiliklarni va ma'lumotlarni o'z ichiga olgan soddai boshchi kanal. Bu kanalda siz Namangan viloyatidagi adolat, demokratiya va progressiv jamiyat ravishlari to'g'risida ilm va ma'lumotga ega bo'lasiz. Kanalda shahar va tuman hokimiyatlarining ishlari, ijtimoiy maqolalar, vaqtinchalik xabarlar va boshqalar kabi ma'lumotlarni topishingiz mumkin. Adolat SDP | Namangan viloyati kanaliga obuna bo'lib, Namangan viloyati bo'ylab eng so'nggi yangiliklardan birinchi bo'lishingiz mumkin. Kanalga obuna bo'ling va Namangan viloyatidagi adolat va demokratiya ishlari to'g'risida eng so'nggi va ajoyib ma'lumotlar bilan tanishing!

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

19 Jan, 00:27


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!

“Яшил” тараққиёт йўлидаги ҳамкорликка чорлов

🎙 Наримон Деҳқонов,
Наманган давлат университети профессори, сиёсий фанлар доктори, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати


https://uza.uz/uz/posts/yashil-taraqqiyot-yolidagi-hamkorlikka-chorlov_679010

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

18 Jan, 05:30


Ўзбекистон - барқарор ривожланиш ва «яшил» тараққиёт йўлидаги ташаббуслар ва халқаро ҳамкорликка очиқ

Наримон ДЕҲҚОНОВ,
Наманган давлат университети профессори,
сиёсий фанлар доктори,
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати

Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/2025/01/18/ozbekiston-barqaror-rivojlanish-va-yashil-taraqqiyot-jolidagi-tashabbuslar-va-halqaro-hamkorlikka-ochiq/

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

17 Jan, 16:55


"Адолат" СДПдан номзоди кўрсатилган Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати Маъруфжон Юсуфжонов "Ўзбекистон 24" телеканалига интервью берди.
—Учқўрғон, Норин ва Уйчи туманларини ўзаро боғловчи кўприк транспорт қатновидаги тирбандликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

14 Jan, 05:08


#ТАБРИК

Қадрли Ватан ҳимоячилари!


Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий муборакбод этади.

Ўз ҳаётини юрт тинчлиги ва фаровонлиги, осойишталигини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга бағишлаган барча ҳарбийларимизга шарафли ва масъулиятли фаолиятларида улкан муваффақиятлар доимий ҳамроҳ бўлсин!

Ушбу қутлуғ дамда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини, хонадонингиздан файзу барака аримаслигини тилаймиз.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, тараққиётимиз бардавом бўлсин!

Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси


adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

13 Jan, 17:50


#ТАБРИК
14 январь — Ватан ҳимоячилари куни!

Она Ватан посбони ва халқ ҳимоячиси бўлиш — улуғ ва муқаддас бурч!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан она-Ватан тинчлиги ва осойишталиги учун фидоийлик намунасини кўрсатаётган жасур посбонларимизни муборакбод этамиз.
Ушбу қутлуғ дамда барчага сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини, хонадонларимиздан файзу барака аримаслигини тилаб қоламиз.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, тараққиётимиз бардавом бўлсин!

"Адолат" СДП вилоят Кенгаши.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

13 Jan, 17:38


14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!

Миллий армия – давлат таянчи, тинчлик ва хавфсизлигимиз кафолати!

Жонажон юртимизда тинчлик ва осойишталик абадий бўлсин!


〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

13 Jan, 17:31


🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

⚔️ 14-yanvar "Vatan himoyachilari kuni" munosabati bilan Adolat sotsial-demokratik partiyasi hamda Milliy tiklanish demokratik partiyasi viloyat Kengashlari bilan hamkorlikda "Mardlar qo'riqlaydi Vatanni" shiori ostidagi videorolik va insholar tanlovlari g'olublarini e'lon qilamiz.

🎥Videoroliklar tanlovi g'oliblari:

1️⃣-o'rin: Sattixo'jayev Qahramon - Yuridik fakulteti talabasi;
2️⃣-o'rin: Tojialiyev Sherdorbek - NamMQI talabasi;
3️⃣-o'rin: To'lanov Yo'ldoshali - Tabiiy fanlar fakulteti talabasi;
3️⃣-o'rin: Abdulhayev Azizbek - Yuridik fakulteti talabasi.

📝Insholar tanlovi g'oliblari:

1️⃣-o'rin: Otamirzayeva Mohinur - Iqtisodiyot fakulteti talabasi;
2️⃣-o'rin: Mamazoxidova Gulsanam - Ijtimoiy fanlar fakulteti talabasi;
3️⃣-o'rin: Qambaraliyeva Dilafruz - Filologiya fakulteti talabasi;
3️⃣-o'rin: Erkinov Salohiddin - Tabiiy fanlar fakulteti talabasi.

📍 Taqdirlash marosimi ertaga 14-yanvar soat 11:00 da 2-sonli talabalar turar joyida joylashgan Yoshlar ittifoqi xonasida bo'lib o'tadi. Barcha g'oliblarni taklif etamiz.

Bizni ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimizda kuzatib boring:
🕊Telegram|📱Instagram|📱Facebook

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

12 Jan, 03:41


#Ватан_ҳимоячилари_куни

"Адолат" СДП вилоят Кенгашида Ватан ҳимоячилари куни олдидан байрамона тадбир ўтказилди


Партиянинг вилоят Кенгаши аёллари ўз вақтида ҳарбий бурчини ўтаган эркаклар жамоасига алоҳида эҳтиром кўрсатишди.
Аёллар партия Дастурининг ҳаётбахш лойиҳаларини ва ватан тараққиёти йўлидаги ислоҳотларни амалга оширишда фидокорона меҳнат қилиб келаётган эркаклар шаънига илиқ фикрлар билдириб, уларни қимматли совғалар билан сийлашди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

07 Jan, 05:05


#yangi_loyiha

Qonunchilik palatasi Matbuot xizmatidan yana bir yangi loyiha!

"Sayohat bilan 2 daqiqa"! Parlament faoliyati endi oddiy uslublarda yoritiladi! Kuzatib boring!

Veb-sayt| Telegram |Facebook |  YouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

06 Jan, 14:59


🤩🤩🤩🤩🤩

🎞 Ахборот 24 | Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланади

🔹Ойдин Абдуллаева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

05 Jan, 05:50


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!

Фидойилик ва садоқат шиори остида

🎙Наримон Деҳқонов,
Наманган давлат университети биринчи проректори, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати.

https://uza.uz/uz/posts/fidoyilik-va-sadoqat-shiori-ostida_673876

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

02 Jan, 17:12


#Sarhisob

O'zbekiston "Adolat" sotsial-demokratik partiyasi Namangan viloyat Kengashi Telegram kanalinig 2024-yil davomidagi statistikasi.

➡️Kanalga obuna bo‘ling
🌐https://t.me/adolatnamangan24

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

02 Jan, 15:25


https://uza.uz/uz/posts/namangan-viloyatining-2025-yildagi-byudzheti-tasdiqlandi_674050

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

31 Dec, 19:23


📹 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

31 Dec, 19:20


#Табрик

ЯНГИ ЙИЛ ЮРТИМИЗГА БАХТ ВА ҚУВОНЧ ОЛИБ КЕЛСИН!

Қадрли юртдошлар!


Мана, ВАҚТ дея аталмиш чопағон отнинг елиб, кўз очиб юмгунча ортда қолдираётган 2024 йилини ҳар биримиз ўзгача кайфият, фахр билан сарҳисоб этса арзигулик юксак натижалар билан якунлаяпмиз. Шундай шукуҳли онларда, энг аввало, кўпмиллатли, олийжаноб ва бағрикенг халқимизни табриклаб, ўзимнинг энг яхши тилакларимни йўллашга муяссар бўлиб турибман!

Албатта, ҳар бир Янги йил – орзулар рўёби, эзгу мақсадлар сари қадам ташлаш учун янги бир саҳифа сифатида ҳаётимизга муҳрланади. Ўзига хос мужда ва ниятларга қалбимизни эш қилиб, эшик қоқаётган янги 2025 йилга пешвоз чиқаяпмиз. Бу, шубҳасиз, ўз олдига юксак режалар қўйиб, элу юрт манфаати, жамият ривожи йўлида камарбаста бўлаётган ҳар бир юртдошимизга бегона эмас. Зеро, инсон орзулар билан тирик, эзгу мақсадларимиз эса бизни шу юрт, шу Ватан олдидаги бурчимизни адо этишда муҳим пойдевор вазифасини бажаради.

Дарҳақиқат, ушбу нурафшон лаҳзаларда ортга назар солиб, босиб ўтган йўлимизда қўлга киритган муваффақиятларимиз, қилган ишларимизни сарҳисоб қилиш, эриша олмаганларимизнинг сабабларини таҳлил қилган ҳолда Янги йилда амалга оширишга эътибор қаратамиз. 2024 йил ҳақида гап борар экан, биринчи навбатда, мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги муҳим тадбир – Олий Мажлис ва маҳаллий вакиллик органлари сайловининг мутлақо янгича, демократик талаблар ва жаҳон сайлов қонунчилигидаги умумэътироф этилган халқаро нормалар асосида ўтганини алоҳида таъкидлаш ўринли бўлади.

Албатта, 2025 йилда олдимизда турган вазифалар, шубҳасиз, янада масъулиятлидир. Бу йил биз адолатпарвар жамият қуриш йўлидаги ҳаракатларимизни янада кучайтиришни мақсад қилганмиз. Бунда, айниқса, ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим ва тиббиёт соҳаси вакилларини касбий муҳофазасини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, аёллар ва болалар, кексалар саломатлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий тизимни янада такомиллаштириш энг биринчи галдаги мақсадимиздир.

Янги йил – бу бирдамлик, ишонч, меҳр-оқибатга чорловчи айём. Биз адолат, тинчлик ва тараққиёт учун бўлган интилишларимизда янада жипслашамиз. Юртимизда ҳар бир фуқаро учун фаровон ҳаёт барпо этиш йўлида фидойилик билан меҳнат қиламиз.

Азиз ҳамюртлар!

Янги йил ҳар бир хонадонга тинчлик ва қувонч олиб келишини тилайман! Барчамизга улкан мақсадларимизга эришиш учун шижоат ва омад ато этсин! Улкан ниятлар билан “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб аталган янги — 2025 йилимиз бунёдкорлик, тараққиёт ва адолат йили бўлишига ишонаман!
Янги йил ҳаммамизга муборак бўлсин!

Робахон МАХМУДОВА,
“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

30 Dec, 06:42


🚗Namangan viloyati IIB JXX YHXBning Yangi yil bayrami oldidan harakat ishtirokchilariga murojaati

Namangan viloyati IIB YHXB Axborot xizmati

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

30 Dec, 05:06


Ижтимоий нафақалар берилишида шаффофлик таъминланмоқда

Илгари болалар нафақасини олиш учун маҳалла раиси қабулида ойлаб кутилган бўлса, эндиликда бунга ҳожат қолмади. Боиси тизимда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиб, онлайн платформа шакллантирилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/673287

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

28 Dec, 16:14


# ТВ. "Ўзбекистон-24"
# Меҳр-саховат карвони

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги томонидан Янги йил саховат карвони ташкил этилди.
Мазкур хайрли тадбирга туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва тадбиркорлар бош-қош бўлдилар. Жумладан ҳудудлардан сайланган маҳаллий кенгаш депутатлари икки-учтадан ногиронлиги бор, якка-ёлғиз яшаётган оилаларга ҳомийлик қилиш ташаббуси билан чиқдилар. Қувонарлиси, мазкур хайрия жараёнида "Адолат" СДПдан номзоди кўрсатилган саховатпеша фаол депутатларимиз бор.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

27 Dec, 17:33


#Наманган_вилоят_Кенгаши
#Саховат

Косонсой туман Махдуми Аъзам номли маҳалла фуқаролар йиғинидаги ўнлаб хонадонларга Янги йил шукуҳи кириб борди.

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Ғуломжон Ҳамдамов, туман кенгаши депутати Маъруфжон Тешабоев ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мўминжон Қосимов маҳалладаги кам таъминланган ва ногирони бор оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар тақдим этишди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

25 Dec, 10:54


# Депутатлар фаолияти
# Соғлом ҳаёт

Аёллар ўртасида волейбол бўйича мусобақаси ўтказилди

Норин туманида аёллар саломатлигини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини тартибга солиш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.
Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Оқибат Аҳмедова аҳолини соғломлаштириш борасида фаоллик кўрсатмоқда. Унинг ташаббуси билан Янги йил арафасида "Сирмоқ" маҳалла фуқаролар йиғини аёллари ўртасида волейбол бўйича мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақанинг фаол иштирокчиси бўлган бир гуруҳ аёлларга "Адолат" СДПнинг эсдалик совғалари топширилди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

24 Dec, 17:06


Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг "Давр" газетаси. 2024-йил, 25 декабрдаги № 25-сонда 34-умумий ўрта таълим мактаби директори, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати, Маҳбуба Аҳмадалиеванинг "Соҳа ривожига ҳисса қўшаман" сарлавҳаси остидаги мақоласи чоп этилди.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

24 Dec, 14:39


Янги йил шукуҳи Наманганда бошланди

Наманганда янги йил байрамига старт берилди. Бугун, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида Наманган вилоятининг марказий арчасини тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Наманган аҳолиси ва меҳмонларига байрамона кайфият улашишни бошлади.

Арча атрофида ташкил этилган безаклар, ранг-баранг ёритгичлар ва хилма-хил кўнгилочар тадбирлар нафақат болалар, балки катталар учун ҳам унутилмас завқ бағишламоқда.

Янги йил муносабати билан 2025 йилнинг 10 январига қадар турли театрлаштирилган концерт дастурларини тақдим этишни режалаштирилган.

Наманган вилоятининг бош арчаси атрофидаги байрам тадбирлари барчани бирлаштириб, янги йилни илиқ кайфиятда қарши олиш учун яхши имконият яратади.

Барчани ушбу байрам тадбирларида иштирок этишга ва янги йил шукуҳидан баҳраманд бўлишга чорлаб қоламиз!

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Sayt |🕊Telegram |📱Instagram |📱Facebook |🕊Twitter |📺YouTube

💻Murojaat uchun

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

24 Dec, 09:41


# Адолат_СДП
# Ижтимоий ҳимоя

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Наманган вилоят бошқармаси тасарруфидаги алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларга итисослашган 49-сонли мактаб-интернатда Партиянинг “Эзгу мақсадлар йўлида бирлашамиз”! шиори остида "Янги йилга янги орзулар билан!" тадбири ўтказилди.
"Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгашининг "Ёшлар қаноти" фаоли Ўғилхон Ҳамидова ушбу муассасада бўлиб, болажонлар кўз ўнгида совғалар тайёрлади ва уни болажонларга ҳадя этди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

24 Dec, 08:49


#"Адолат" СДП
#Сиёсий ўқиш

Ўзбекистон "Адолат" СДПдан вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига сайланган депутатларимиз Давлатобод туманидаги Муҳандислик-технология институти мажлислар залида ўтказилаётган семинарда фаол иштирок этишмоқда.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

24 Dec, 08:49


# Адолат_СДП
# Сиёсий ўқиш

Ўзбекистон "Адолат" СДПдан вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига сайланган депутатларимиз Давлатобод туманидаги Муҳандислик-технология институти мажлислар залида ўтказилаётган семинарда фаол иштирок этишмоқда.

Наманган вилоят Кергаши матбуот хизмати.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

23 Dec, 16:22


#Adolat_SDP
#Yangi_yil

  O‘zbekiston "Adolat" SDP Siyosiy Kengashining tashabbusi bilan 2023-yil, 23 - 26 dekabr kunlari respublikamizda, jumladan viloyatimizda «Ezgu maqsadlar yo‘lida birlashamiz» loyihasi doirasida onkologik kasalliklar bilan og‘rigan bolajonlarga mehr ko‘rsatish, ko‘ngillariga quvonch ulashish maqsadida «Ko'chma archa» bayram tadbiri o‘tkaziladi. 
   Shu munosabat bilan viloyatimizdagi barcha tashkilot-muassasa rahbarlarini, ko‘ngillilarni ushbu loyihada faol ishtirok etishlarini so‘raymiz. 
   «Ezgu maqsadlar yo‘lida birlashamiz» loyihasini omma orasida targ‘ib etish ishlarida viloyatimizda faoliyat olib borayotgan ommaviy axborot vositalari jurnalistlari, ijtimoiy tarmoqlar va blogerlar yaqindan yordam berishlari so‘raladi. 

Murojaat uchun manzil: 
Namangan shahri, Bank ko‘chasi, 9-uy. tel:
94.509 66 12.

🌐 Namangan viloyat kengashi matbuot xizmati

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

21 Dec, 16:49


# "Адолат" СДП
# Эътироф

   22-декабрь — Энергетика ходимлари куни муносабати билан Янги Наманган тумани ҳудудий электр тармоқлари бошлиғи, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ҳамроев Адҳамжон Аҳмадовичга партия ғояларини ҳаётга тадбиқ этишдаги шахсий намунаси ва депутатлик фаолиятидаги жонкуярлиги ҳамда ибратли фазилати учун Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудованинг табрикномаси топширилди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

30 Nov, 08:42


#Адолат_СДП
#Депутатларимиз_фаолиятидан

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида эзгулик ғоялари тарғиботига бағишланган "Маърифат улашиб" лойиҳаси тадбирлари бўлиб ўтмоқда.


Мазкур лойиҳа доирасида бугун Янгиқўрғон туманида жойлашган 52-мактабга Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, "Адолат"СДП вилоят кенгаши "Аёллар қаноти" раиси Дурдона Ҳатамова ташриф буюрди.

Дастлаб депутат мактабда ўқувчилар учун яратилган шароитлар, дарс ўтилиш жараёнлари ва кутубхона билан танишди. Шунингдек, депутат мактаб кутубхонаси учун китоблар совға қилди.

-Ёшларни китоб мутолаасига бўлган қизиқишини ошириш орқали уларни ватанпарварлик ва юртимиз келажагига дахлдорлик руҳида тарбиялаш ҳозирги кундаги энг устувор вазифаларимиздан бири,- дейди Дурдона Ҳатамова.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

29 Nov, 14:07


#Депутатларимиз_фаолиятидан

МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПДИГАН БЎЛДИ


Тўрақўрғон туман кенгаши депутати Маҳбуба Аҳмадалиева
Қашқаргузар ва Темирқишлоқ маҳалла раислари ҳамда ҳотин-қизлар фаоллари билан учрашиб, ўз олдига қўйган режалари билан таништириб ўтди.
Учрашув чоғида Темирқишлоқ маҳалласда яшавчи ажрим ёқасида турган ёш оила муаммосини аниқлаб, уларни яраштириш ҳамда банк кредити қарздорлигини тўламаётган йигит ҳолатини ўрганиб, юзага келган муаммога ечим топишга киришди.
Шунингдек, шу куни 32-сонли умумтаълим мактаби режада белгиланган кўмир ёқилғисини тўлиқ олинмаганлиги бўйича билдирилган мурожаатни ўрганиб, ушбу муаммони бартараф этиш чораларини кўрди.
Депутат ва маҳалла "еттилиги" доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

29 Nov, 05:41


XAYRLI AKSIYADA FAOL ISHTIROK ETAYLIK: BOLALAR SALOMATLIGI UCHUN!

💠 Shu yilning 3-dekabr seshanba kuni viloyat qon quyish markazida Oʻzbekiston “Adolat” sotsial-demokratik partiyasi  tashabbusi bilan  tibbiy-ijtimoiy koʻmakka muhtoj bolalarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, begʻaraz yordam muhitini kuchaytirish, bolalar salomatligini muhofaza etish maqsadida 3 dekabr – Xalqaro nogironlar kuni hamda 8-dekabr – Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 32 yilligi arafasida “Bor mehrimiz senga, bolajon” shiori ostida oʻtkaziladigan begʻaraz donorlik aksiyasi  soat 9:00 dan – 16:00 gacha oʻtkaziladi.
♻️ Mazkur xayrli ishda faol ishtirok etib, ertangi kunimiz egalari – bolajonlar sogʻligini mustahkamlashga oʻz hissamizni qoʻshaylik!

📍Manzil: Davlatobod tuman 2-kichik nohiya Do'stlik shifoxonasi (G'ishtli shifoxona)

Donorli tartibi bo‘yicha eslatma:

🌐 Namangan viloyat Kengashi matbuot xizmati.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

29 Nov, 05:41


⚖️ «Adolat» газетасининг 2024 йил 29 ноябрь кунги 49 (1514)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу сонда:

Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланади;

Фаолият янги босқичга олиб чиқилади;

Кўрик-танлов билимдонларни сараламоқда;

Ислоҳотлар самарадорлигининг кафолати;

“КИ, ОЛАМ КЎРМАДИ СУЛТОН АНИНГДЕК...”
Ҳазрат Навоий ижодида Мирзо Улуғбек васфи;

“Исталган муаммони ҳал қилиб ташлаймиз! Пулини тўласангиз бас!..”.

©️Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

28 Nov, 17:14


#Давра_суҳбати

Наманган давлат университетининг иқтисодиёт факультетида давра суҳбати ўтказилди.

"Ижтимоий ривожланиш ва дахлдорлик туйғуси" мавзуси доирасида ўтказилган мазкур учрашувда "Адолат" СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова ва Кенгаш раисининг матбуот масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳиддин Омад иштирок этди ва мавзу бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
Давра суҳбатида фаол иштирк этган талабаларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

23 Nov, 07:38


KONSTITUTSIYA BILIMDONI
    ANIQLANDI!

"Adolat" SDP an’anaviy tarzda O'zbekiston Respublikasi Konstitusiyasi qabul qilingan kun arafasida "Konstitusiya bilimdoni" ko'rik tanlovini o'tkazib keladi.


⚡️22-noyabr kuni Namanganda “Konstitutsiya bilimdoni” koʼrik-tanlovining viloyat bosqichi bo'lib o'tdi. Tadbir Namangan shahridagi yuridik texnikumida ko'tarinki kayfiyatda o'tkazildi. Ko‘rik-tanlovni hamkor tashkilotlar Adliya boshqarmasi, Yoshlar ishlari agentligi viloyat bo‘limi va xalq deputatlari viloyat kengashi deputatlaridan vakillar hamda Namangan davlat universiteti professor o‘qituvchilaridan iborat hakamlar hay'ati  a'zolari ishtirokchilarga 3 ta shart qoidalarini tanishtirgan holda bilimdonlarni baholab bordi. Qiziqarli kechgan viloyat bosqichida shahar va tuman bosqichlarida birinchilikni qoʼlga kiritgan yoshlar o`zaro kuch sinashdilar.

Hakamlar hay'ati qaroriga ko‘ra tanlov ishtirokchilari quyidagi o‘rinlarni egallashdi.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

23 Nov, 03:06


KONSTITUTSIYA BILIMDONI
    ANIQLANDI!

"Adolat" SDP an’anaviy tarzda O'zbekiston Respublikasi Konstitusiyasi qabul qilingan kun arafasida "Konstitusiya bilimdoni" ko'rik tanlovini o'tkazib keladi.


⚡️22-noyabr kuni Namanganda “Konstitutsiya bilimdoni” koʼrik-tanlovining viloyat bosqichi bo'lib o'tdi. Tadbir Namangan shahridagi yuridik texnikumida ko'tarinki kayfiyatda o'tkazildi. Ko‘rik-tanlovni hamkor tashkilotlar Adliya boshqarmasi, Yoshlar ishlari agentligi viloyat bo‘limi va xalq deputatlari viloyat kengashi deputatlaridan vakillar hamda Namangan davlat universiteti professor o‘qituvchilaridan iborat hakamlar hay'ati  a'zolari ishtirokchilarga 3 ta shart qoidalarini tanishtirgan holda bilimdonlarni baholab bordi. Qiziqarli kechgan viloyat bosqichida shahar va tuman bosqichlarida birinchilikni qoʼlga kiritgan yoshlar o`zaro kuch sinashdilar.

Hakamlar hay'ati qaroriga ko‘ra tanlov ishtirokchilari quyidagi o‘rinlarni egallashdi.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

20 Nov, 13:48


Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди

Батафсил: https://uza.uz/posts/659175

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

19 Nov, 13:21


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

19 Nov, 11:29


Axborot 24 | «Millat bayrog'i» shiori ostidagi tadbirlar
#19nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

19 Nov, 10:59


#депутат_ҳаёти

ОТА ОНАЛАР БИЛАН УЧАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

"Учтепа" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 42-умумий ўрта таълим мактабида ота-оналар билан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Дилшод Шералиев ва профилактика инспектори Жасурбек Мўминов ҳамда мактаб директорининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Элёрбек Ҳакимов иштирок этишди.
   Мазкур урашувда ўқувчилар орасида содир қилиниши мумкин бўлган безорилик, жиноятчилик ва одобсизлик билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
   Учрашувда ўқувчиларнинг таълим-тарбияси бош масала бўлди. Шунингдек, ўқувчиларнинг ўзбошимчалик билан транспорт бошқариши ҳамда сабабсиз дарсга келмаслик ҳолатлари жиддий муҳокама қилинди. Ҳар икки ҳолатда қонун-қоидаларни, тартиб-интизомни бузган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига нисбатан тегишли чоралар кўрилиши эслатиб ўтилди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

19 Nov, 07:33


Айни вақтда Олий Мажлис Сенатининг парламент сайловидан кейинги биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янгради.

Сайлов кодексига мувофиқ мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомхўжаев очди.

Олий Мажлис Сенатини шакллантириш жараёни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда такомиллаштирилган миллий сайлов қонунчилиги талабларига биноан очиқлик ва ошкоралик каби демократик тамойиллар асосида амалга оширилди.

Сенаторлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий Кенгашларининг Сенат аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланди.

Юқори палатанинг 9 нафар аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги фармони билан тайинланди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/658606

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

19 Nov, 07:30


Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши мумкин

Президент «Адолат» партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позициясини маъқуллади.

👉 https://kun.uz/kr/34215640

Kun.uz расмий канали

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

18 Nov, 15:00


🟦🟦🟦

📣 Yilning eng faol ma’rifat targ‘ibotchilari aniqlandi

🇺🇿 Xabaringiz bor, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.Mirziyoyev raisligida 2023-yil 22-dekabr kuni bo‘lib o‘tgan Respublika Ma’naviyat va ma’rifat kengashining kengaytirilgan yig‘ilishining bayoni ijrosi yuzasidan Respublika Ma’naviyat ma’rifat markazi "Ma’rifat" targ‘ibotchilar jamiyati tomonidan "Yilning eng faol ma’rifat targ‘ibotchisi" ko‘rik-tanlovi e’lon qilingan edi.

🔻 Ushbu tanlovning Namangan viloyat bosqichida 250 nafardan ortiq nomzodlar hujjatlari saralanib, viloyat bosqichiga taqdim etilib, viloyat bosqichida komissiya a'zolari xulosasi va tanlov yakuniga ko‘ra "Adolat" sotsial-demokratik partiyasi faollari

🥇-o'rinni "Adolat" sotsial-demokratik partiyasi Namangan viloyat Kengashi "Yoshlar qanoti" raisi, partiya faoli Namangan davlat universiteti Tabiiy fanlar fakulteti dekan o‘rinbosari, "Ma'rifat" targ'ibotchilari jamiyati a'zosi, Sobirxonov Abdulbositxon Toxirxon o‘g'li,

🥉-o'rinni To'raqorg'on tumanidagi 1-sonli ixtisoslashtirilgan davlat umumta'lim maktabi ona tili va adabiyot fani o'qituvchisi, "Adolat sotsial-demokratik partiyasidan Xalq deputatlari To'raqo'rg'on tuman Kengashi deputati Rustamova Lobarxon Ibragimovna egalladi.

💐Ushbu natija bilan Namangan viloyat Kengashining ko'p sonli jamoasi nomidan A.Sobirxonovni va L.Rustamovani tabriklaymiz hamda respublika bosqichida omadlar tilaymiz.

⚖️ Namangan viloyat Kengashi matbuot xizmati

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

18 Nov, 12:05


#Қонунчиликка_кўра
#Билиб_олинг

🎞 Педагогларнинг фаолиятига ноқонуний аралашган мансабдор шахслар катта миқдорда жаримага тортилиши ва ҳатто қамоққа олиниши мумкин❗️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

18 Nov, 05:43


Бироздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бошланади.

Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Kun.uz расмий канали

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

18 Nov, 05:26


#Adolat_SDP
#Namangan

18-noyabr —  Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi qabul qilingan kun

Bayrog‘imiz o‘zida butun O‘zbekiston xalqining asriy orzu-istaklari, g‘ayrati va shijoatini, xalqimizga xos mehmondo‘stlikni mujassam etgan. Milliy bayrog‘imizning davlat idora va muassasalari, o‘quv yurtlari, O‘zbekiston a‘zo bo‘lgan xalqaro tashkilotlar, chet ellardagi elchixona va doimiy vakolatxonalarimiz peshtoqida hilpirab turishi, turli bayram va tantanalarda, mamlakatimiz vakillari qatnashayotgan xalqaro miqyosdagi siyosiy, madaniy-ma‘rifiy tadbirlarda, nufuzli sport musobaqalarida Vatanimizning sha‘ni, xalqimizning g‘ururini yorqin aks ettirishi barchamizga iftixor baxsh etadi. Masalan, xalqaro sport bellashuvlarida g‘alaba qozongan sportchilarimiz sharafiga yurtimiz bayrog‘i baland ko‘tarilgan lahzada har birimiz cheksiz hayajonga tushamiz, hech kimdan kam emasligimizni his qilamiz.

Isroiljon Jo'rayev - "Adolat" SDP Namangan viloyat kengashi raisi

Namangan viloyat Kengashi matbuot xizmati

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

18 Nov, 05:10


БАЙРОҒИМИЗ — МИЛЛИЙ ЎЗЛИК ВА ИФТИХОР РАМЗИ!

Азиз ҳамюртлар!
Қадрли ватандошлар!


Бугун биз давлатимиз солномасидаги муҳим сана – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кунни нишонлаяпмиз. Байроғимиз – мустақиллигимиз тимсоли, азалий орзуларимиз, эркинликка интилишларимиз ва буюк келажакка бўлган ишончимиз мужассам бўлган муқаддас рамздир. Барчангизни ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан табриклайман!

Ҳақиқатан ҳам, ҳар бир миллат учун байроқ – фақат ранглар ва белгилар мажмуи эмас, балки тарих, миллий ғурур ва маънавий қадриятларнинг юксак тимсоли ҳисобланади. Байроғимизда аждодларимизнинг жасорати, истиқлолимизнинг шарафли йўли ва буюк тараққиётга интилиш руҳи акс этган. У ҳилпираган ҳар жойда миллий ғурур ва халқимиз иродаси ўз ифодасини топади.

Ҳурматли юртдошлар!

Маълумки, 1991 йил 18 ноябрь куни халқимиз ўзининг мустақиллик тимсолларидан бири – давлат байроғига эга бўлди. Ўтган йиллар мобайнида байроғимизнинг ҳар бир ранги, ҳар бир белгиси миллий маънавиятимиз тимсолига айланди.

Байроғимиз бугун нафақат юртимизда, балки халқаро майдонда ҳам юксак қадрланаяпти. У спорт ареналарида, халқаро форумларда, илмий анжуманларда ва маданий тадбирларда Ватанимиз шарафини ўзида акслантириб, мағрур ҳилпирамоқда.

Давлат рамзларига ҳурмат – миллий ўзлигимизнинг ажралмас қисми. Бу қадрият барчамиз учун муқаддас бурч ҳисобланади. Байроққа эҳтиром халқимизнинг онги ва маънавияти юксаклигининг ёрқин намунасидир.

Шуни ҳам қайд этиб ўтиш керакки, “Адолат“ социал-демократик партияси ёшлар ўртасида давлат рамзларига ҳурматни оширишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурмоқда. Таълим муассасаларида давлат рамзлари бўйича тарғибот тадбирларини ўтказиш, ёшлар онгида миллий ғурурни шакллантирувчи махсус дастурларни амалга ошириш шулар жумласидандир.

Миллий байроғимиз қабул қилинган кун барчамизга муборак бўлсин! Ватанимиз байроғи ҳамиша юксакларда мағрур ҳилпирайверсин!

Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

17 Nov, 12:11


#ПАРТИЯДОШ
#СЕНАТ
#ТАБРИК

«Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши аъзоси, устоз журналист Кўчимов Абдусаид Кўчимович Сенатор этиб тайинланди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 ноябрдаги Фармонига биноан, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб тайинланди.

Партиямизнинг бир миллион нафардан зиёд аъзолари ва фаоллари номидан Сенаторимизни самимий табриклаймиз ва масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз!

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

13 Nov, 04:50


#ИҚТИБОС

Мардлик кучда ва шамшир ўйнатиш санъатида эмас, мардлик ўзни тута билишда ва адолатли бўлишдадир.

Саъдий Шерозий


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

12 Nov, 13:27


Байроқ — ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзи!

Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади.

🔰Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан Косонсой тумани 1- сонли Касб-ҳунар мактаби талабалари билан “Байроқ — ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзи” шиори остида маънавий-маърифий ва ижодий учрашув ташкил этилди.

🔸Учрашувда, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Эргашали Зоиров, "Адолат" СДП вилоят кенгаши матбуот котиби, журналист Муҳиддин Омад, тумандаги таниқли ижодкор Аъзамжон Мамажонов ва муассаса талабалари иштирок этишди.

🔹Тадбирда сўз олганлар, Мустақил давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсоли эканини таъкидлаб, давлат рамзларининг муқаддаслиги, улар бизга ҳар недан устунлигини англатиб туришини ҳар биримиз ёдда тутишимиз лозимлиги такидлаб ўтишди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

12 Nov, 12:52


#BILASIZMI?

O‘zbekiston aholi zichligi raqamlarda....

Hududlar kesimida

Namangan viloyat Kengashi matbuot xizmati

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

12 Nov, 11:20


#Адолат_СДП
#Наманган

Вилоятимизда "Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида турли миллат ва дин вакиллари ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ҳурмат, бағрикенглик ғояларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳафталик бўлиб ўтмоқда. Асосий тадбирлар Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳудудларида уюштирилиши кўзда тутилган. 

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

12 Nov, 06:22


#ИҚТИБОС

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

12 Nov, 04:09


#Konstitutsiya_bilimdoni
#Pop_tuman_Kengashi

Har yili   "Adolat" SDP tomonidan an’anaviy ravishda o‘tkazib kelinayotgan "Konstitutsiya bilimdoni" ko‘rik tanlovi yoshlarning Bosh qomusimizga bo‘lgan hurmatini oshirish bilan bir katorda yildan yilga tadbirda qatnashish istagidagi yigit-qizlar soni oshib borayotgani quvonarli xolat. Pop tumanidagi 2-sonli kasb-hunar kollejida o‘tkazilgan ko‘rik tanlovning tuman bosqichi yosh huquqshunoslar uchun o‘ziga xos sinovga aylandi.
Tadbir ishtirokchilari belgilangan shartlar asosida o‘z bilimlarini sinovdan o‘tkazdilar. Konstitutsiyamizning hayotimizdagi o‘rni va ahamiyati ularning chiqishlarida yorkin  ifodasini topdi.
Mazkur tanlovdan ko‘zlangan maqsad Konstitutsiyamizning mazmun-mohiyatini keng targ‘ib etish orqali yoshlarning siyosiy-huquqiy bilimlarini oshirish, jamiyatning ijtimoiy xamda siyosiy jarayonlarida faol ishtiroklarini ta’minlashdan iborat.

Namangan viloyat Kengashi matbuot xizmati

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

12 Nov, 04:03


#Konstitutsiya_bilimdoni
#chust_tuman_Kengashi

Yoshlarning huquqiy ongi va madaniyatini yanada yuksaltirish, siyosiy bilimlarini mustahkamlash, Bosh qomusimizning mazmuni-mohiyatini teran anglab yetishi uchun qulay sharoit yaratish, erkin fikrlash qobiliyatini yanada rivojlantirish va faol fuqarolik ko‘z qarashini yanada mustahkamlab borish maqsadida O'zbekiston "Adolat" sotsial-demokratik partiyasi har yili "KONSTITUTSIYA BILIMDONI" ko'rik tanlovini tashkil etib keladi. Tanlovning Chust tuman bosqichi davomida ishtirokchilaf 3ta shart bo‘yicha bilimlarini namoyish etishdi.


Yakuniy natijalariga ko‘ra, faxrli birinchi o‘rinni 19-sonli DIMI 11-sinf o'quvchisi Habibova Sarvinoz qo'lga kiritib viloyat bosqichiga yo'l oldi.

Faol ishtirok etgan qolgan ishtirokchilarga partiyaning diplom hamda esdalik sovg‘alari topshirildi.

– Bu kabi tadbirlar yoshlarning huquqiy va siyosiy savodxonligini oshirishga xizmat qiladi, – deydi Chust tuman Kengashi raisi H.Yakubov

Namangan viloyat Kengashi matbuot xizmati

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

11 Nov, 08:31


#ИҚТИБОС

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

01 Nov, 06:47


⚖️ «Adolat» газетасининг 2024 йил 1 ноябрь кунги 44 (1510)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу сонда:

«АДОЛАТ» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг БРИФИНГДАГИ НУТҚИ;
МСК мажлисида сайлов натижалари расман тасдиқланди;
🟩 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ЯНГИ САЙЛАНГАН ДЕПУТАТЛАРИ РЎЙХАТГА ОЛИНДИ;
РЕАБИЛИТАЦИЯ: ҳуқуқлар қандай тикланади?
ЎЗБЕКИСТОН ВА ОЗАРБАЙЖОН ОМБУДСМАНЛАРИ ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШДИ;
ЯШИЛ МАСКАНЛАРДАГИ ДИЛХИРАЛИКЛАР ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ?
❗️ Эъзозхон Исматова: “Ҳар бир истеъдод ўзини намоён қилиши керак!”
Йўлакдаги чиқиндихона ёхуд уятсизликдан уялайлик
⚠️ ПЛАСТИК КАРТАНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!


ва бошқа қизиқарли мақолаларни ўқишингиз мумкин.

©️Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi
https://t.me/Gazeta_Adolat

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

30 Oct, 07:53


#ИҚТИБОС

АДОЛАТ — СУВ КАБИ, ҲАЁТ БАХШ ЭТАДИ, АДОЛАТСИЗЛИК ЭСА — ОЛОВ

Жалолиддин Румий

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

30 Oct, 05:04


#xulosa_sizdan

🔸Namangan davlat universiteti Iqtisodiyot fakulteti talaba-yoshlari va siz tanib ulgirgan kechagina Adolat satsial-demokratik partiyasidan o'z nomzodini qo'ygan eng yosh nomzod bo'lgan O'g'ilxon Xamidova.

⚡️Agar siz yaqinlaringizga vaqt ajratmasangiz, vaqt sizni yaqinlaringizdan ajratadi. 😢 Bu yerda yaqinlarini kutayotgan aziz nuroniylarimizni yaqin insonlari biz bo'laylik.👏🤲🙏❤️👏😭🤲

Bizni kuzating:t.me/obidjon_sharifov
Instagram | YouTube | Telegram

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

27 Oct, 13:48


✔️ 🟦🟦🟦

#27_oktabr
#men_ovoz_berdim

🆔 Biz bugungi saylovda mamlakatlar hamdo'stligi, yurtimiz kelajagi uchun o'zimiz munosib deb bilgan siyosiy partiya hamda uning nomzodlariga ovoz berdik.

Bizni rasmiy sahifalarimizda kuzatib boring:
🕊Telegram|📱Instagram|📱Facebook

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

27 Oct, 07:00


#ТУҒИЛГАН КУН ТАБРИГИ

Ўзбекистон ''Адолат'' СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Хажиматова Ёрқиной Қўчқоровна  1970 йил Андижон вилояти  Жалақудуқ туманида туғилган.
 
Хурматли Ёрқиной Қўчқоровна!

Сизни таваллуд кунингиз билан Ўзбекистон "Адолат" СДП Наманган вилоят  Кенгаши жамоаси хамда кўп сонли партиямиз аъзолари қолаверса барча худудий  Кенгаши депутатлари номидан самимий табриклаймиз. Сизга узоқ умр, сиҳат -саломатлик, оилавий бахт, партиямиз нуфузи йўлида олиб бораётган ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Ҳурмат билан,
Ўзбекистон "Адолат"СДП жамоаси

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

27 Oct, 06:04


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар сайловини муваффақиятли ўтказишда жонбозлик кўрсатаётган кузатувчиларимизга раҳмат!

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.