Келажагингизни ўзингиз танлайсиз!
Салкам бир ҳафтадан кейин, 27 октябрь куни Парламент сайлови бўлиб ўтади. Сайловларни ўтказиш учун 10717 та сайлов участкаси шай бўлиб турибди, улардан 56 таси 39 та давлатда.
Бу йилги сайловлардаги бюллетенлар батамом янги шаклда бўлади. Биринчи марта аралаш мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтади сайлов. Муддатидан олдин овоз бериш эса аллақачон бошланди.
Мени қувонтиргани, сайлов замонавий технологиялар асосида ва янгича форматда бўляпти. Ўзбекистон тарихида илк бор айрим сайлов участкаларида электрон овоз бериш синовдан ўтказилади.
Синаб кўрилиши режалаштирилган электрон овоз бериш қурилмаларидан 37 та хорижий давлатда (АҚШ, Германия, Буюк Британия, Италия, Бразилия, Сингапур, Австралия ва ҳоказо) фойдаланилган бўлиб, шу кунгача 6,5 млрд дан ортиқ сайловчи шундай қурилмадан овоз берган.
Ўйлайманки, ҳар бир киши ўз овози билан келажакка таъсир қилоламан деб, фаоллик кўрсатиши керак. Агар фуқаролар сайловларда қатнашмаса, ўз келажагини бошқаларга бериб қўйган бўлади.
Келажагингиз учун масъулиятли бўлинг!
#saylov24
👉 @Zafarbek_Solijonov