🔰Академия магистратурасига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш ҳақида эълон ✅ Академия магистратурасининг қуйидаги мутахассисликларига
танловда иштирок этган номзодлар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши маълум қилинади.
✅ Ташқи номзодлар – “Прокурорлик фаолияти”, “Коррупцияга қарши курашиш” ва “Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ” ҳамда “Прокурорлик фаолияти” сиртқи ва кечки мутахассисликлари бўйича;
✅ Ички номзодлар – “Прокурорлик фаолияти” (сиртқи) мутахассислиги бўйича.
Академия магистратурасида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш учун Академия қабул комиссиясига
жорий йилнинг 10 октябрь кунига қадар Академиянинг
[email protected] электрон почтасига
ташқи номзодлар ариза,
ички номзодлар эса ўз аризасига бевосита раҳбарининг тавсияномасини илова қилган ҳолда юбориши мумкин экани маълум қилинади.
✅ Барча номзодлар учун ариза намунаси.
✅ Ички номзодлар учун бевосита раҳбарининг тавсияномаси намунаси.