Қийнар аччиқ аҳволлар,
Калта фаҳм ҳаёллар,
Фаросати йўқ нодон,
Эр тергаган аёллар.
Ҳалол ишин тушунмай,
Руҳсат суннатни билмай,
Иллат аҳтариб тинмай,
Эр тергаган аёллар.
Ўз ўрнини билмайди,
Бир тафаккур қилмайди,
Ҳақиқатни илмайди,
Эр тергаган аёллар.
Тўхтамас бийрон оғзи,
Чалинган мотам сози,
Қозидан ўтган қози,
Эр тергаган аёллар.
Тилидан озор томар,
Феълидан заҳар томар,
Жуфтига қовоқ солар,
Эр тергаган аёллар.
Оқибатин ўйламас,
Охиратин ўйламас,
Яхши гапга ҳам кўнмас,
Эр тергаган аёллар.
Кўзингизни очволинг,
Роббимизга қочволинг,
Тавбага тез шошволинг,
Эр тергаган аёллар.
Муҳаммадрасул Новқатий
03.10 2024.