⚠️ 🇮🇱 Исроил ишғоли аскарлари орасида ўз жонига қасд қилишлар сони ортиб бормоқда
Жангдан қайтган Исроил истилоси аскарлари руҳий жароҳатнинг жиддий оқибатларига дуч келишмоқда, бу эса ҳарбий хизматчилар ўртасида ўз жонига қасд қилишлар сонининг кўпайишига олиб келмоқда. Мудофаа вазирлигининг реабилитация бўлими маълумотларига кўра , ҳар ой 1000 дан ортиқ ярадор аскар даволаниш учун жанговар ҳаракатлардан четлаштирилмоқда. Бироқ, жисмоний жароҳатлар уларнинг ҳаёти учун ягона таҳдид эмас.
Ҳисоботларга кўра, аскарлар 35% руҳий саломатлик муаммолари ҳақида хабар беришган ва 27% травмадан кейинги стресс бузилиши (ПТСР) ёки бошқа руҳий саломатлик ҳолатидан арз қилишган. Даволаниш учун касалхонага ётқизилган жангчилар сони йил охиригача 14 000 га етиши кутилмоқда, уларнинг 40 фоизи жиддий руҳий муаммоларга дуч келмоқда.
Шундай ҳолатга йўлиққанлардан бири 2023-йил 7-октабрдан кейин Ғазода жанг қилган 40 ёшли тўрт фарзанднинг отаси Элиран Мизраҳи эди. Урушдан қайтганидан сўнг, унга ПТСР ташхиси қўйилди ва бошқа ишга жойлашишдан олдин у ўз жонига қасд қилди.
Элиран Мизраҳининг онаси ўғлининг азобини шундай тасвирлаб берди:
У Ғазодан чиқди, лекин Ғазо у билан қолди. Шикастланишдан кейинги стресс уни уйда аллақачон ўлдириб бўлган эди.
Босқинчи Исроил аскарлари ўртасида руҳий касалликлар ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг кучайиши нафақат ҳар бир оила учун шахсий фожиа, балки тажовузкор ҳарбий сиёсатнинг чуқур оқибатларини ҳам акс эттиради.
🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг
🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter